Абдул Воҳид мақоласи

4
МУҲАММАД ИБРОҲИМБЕК БУЮК МУЖОҲИД ЁХУД “БОСМАЧИЛАР” ХУСУСИДА Мазкур мақолани ёзишимга «СССР» газетасининг №35 сонидаги бирданига икки, яъни «Иброҳимбек пешвои Лақай» ва «Босмачй ғоратгар буд» мақолалари сабаб бўлди. Неча минг йиллардан буён қўни-қўшни бўлиб яшаб келаётган ўзбегу тожик орасига жирканч фитна уруғини сочувчилар ҳам йўқ эмас. Икки қардош миллатлар орасига низо солувчи мақолалар ёзиб, иблисга малайлик қилаётган биродарларга ачиниб кетасан, гоҳо. Аслида барчамиз ягона Аллоҳнинг бандаси ва Расули Акрам (С. А. С.)нинг умматларимиз. Алҳамдулилло , ҳ мусулмонмиз! Мусулмон эса мусулмоннинг биродаридир. Бугунги кун тожик матбуотиларида ўзбекларга қарата отилаётган таъна тошларини кўриб, ҳайратга тушасан. Фитна қўзғатувчи ёлғон, ғараз, туҳмат каби иллатли ақидаларни илгари суриб, газета минбарларидан баралла чиқиш қилмоқдалар. Ўйлаб қоласан, киши. Бошқа ишлари йўқмикан-а уларнинг?! Бу чиқишлар эса «Сути йўқ сигирнинг овози баланд» мақолини эслатади, холос. Яқингинада мустақилликнинг йигирма йиллигини нишонлаган азиз Ватанимизнинг ўтмишига сафсатабозликдан чекиниб, инсоф ила назар солсак, мустақил Она Тожикистон тарихида мўғилларга қарши курашган Темурмалик ва бедин кофирларга қарши ғазотга отланган Муҳаммад Иброҳимбекдай ҳақиқий Ватан фидоийларини кўрамиз. Шу икки буюк халқ қаҳрамонларининг бири саналмиш Муҳаммад Иброҳимбек ҳаётига оид «СССР» газетасидаги «Иброҳимбек – пешвои Лақай» мақоласида буюк мужоҳид шахсиятига асоссиз туҳматлар ёғдирилгани яққол сезилади. Саксон йил илгари яратилган сиёсий ўйин ақидаларига таяниб, чалкаш фикрлар кўр-кўрона газета саҳифасида эълон қилинган. Мақолалардаги асоссиз уйдирмалар ва ғаразли тўқималарга тарихий китоблар ҳамда архивлардан олинган далиллар билан ҳақиқатга ёндошган ҳолда фикр билдиришга уриндим. Гап буюк мужоҳид Муҳаммад Иброҳимбек хусусида борар экан, сўзимни Бек бобонинг таржимаи ҳолидан бошлайман. Муҳаммад Иброҳимбек буюк туркийларнинг Ўзбек миллатига мансуб Лақай элатининг Эсонхўжа улуси, Ақсари уруғининг Шамай авлодидан. Бек бобо тақрибан 1889 йили Кўктош Жулгесига қарашли Қоракамар қишлоғида таваллуд топган. У кишининг отаси Чақабой Ҳисор Беклигида катта обрў-эътиборга эга бўлган Тўқсабо унвонидаги шахс эди. Чақабой Тўқсабо уч кунлик чақалоқни хонадонига меҳмон бўлиб келган пийри Саййид Тошхон бобо ҳузурига олиб кириб:

Upload: bahtior-rahmatov

Post on 22-Mar-2016

231 views

Category:

Documents


7 download

DESCRIPTION

Абдул Воҳид

TRANSCRIPT

МУҲАММАД ИБРОҲИМБЕК – БУЮК МУЖОҲИД ЁХУД “БОСМАЧИЛАР” ХУСУСИДА

Мазкур мақолани ёзишимга «СССР» газетасининг №35 сонидаги бирданига икки, яъни «Иброҳимбек – пешвои Лақай» ва «Босмачй ғоратгар буд» мақолалари сабаб бўлди. Неча минг йиллардан буён қўни-қўшни бўлиб яшаб келаётган ўзбегу тожик орасига жирканч фитна уруғини сочувчилар ҳам йўқ эмас. Икки қардош миллатлар орасига низо солувчи мақолалар ёзиб, иблисга малайлик қилаётган биродарларга ачиниб кетасан, гоҳо. Аслида барчамиз ягона Аллоҳнинг бандаси ва Расули Акрам (С. А. С.)нинг умматларимиз. Алҳамдулиллоҳ, мусулмонмиз! Мусулмон эса мусулмоннинг биродаридир. Бугунги кун тожик матбуотиларида ўзбекларга қарата отилаётган таъна тошларини кўриб, ҳайратга тушасан. Фитна қўзғатувчи ёлғон, ғараз, туҳмат каби иллатли ақидаларни илгари суриб, газета минбарларидан баралла чиқиш қилмоқдалар. Ўйлаб қоласан, киши. Бошқа ишлари йўқмикан-а уларнинг?! Бу чиқишлар эса «Сути йўқ сигирнинг овози баланд» мақолини эслатади, холос. Яқингинада мустақилликнинг йигирма йиллигини нишонлаган азиз Ватанимизнинг ўтмишига сафсатабозликдан чекиниб, инсоф ила назар солсак, мустақил Она Тожикистон тарихида мўғилларга қарши курашган Темурмалик ва бедин кофирларга қарши ғазотга отланган Муҳаммад Иброҳимбекдай ҳақиқий Ватан фидоийларини кўрамиз. Шу икки буюк халқ қаҳрамонларининг бири саналмиш Муҳаммад Иброҳимбек ҳаётига оид «СССР» газетасидаги «Иброҳимбек – пешвои Лақай» мақоласида буюк мужоҳид шахсиятига асоссиз туҳматлар ёғдирилгани яққол сезилади. Саксон йил илгари яратилган сиёсий ўйин ақидаларига таяниб, чалкаш фикрлар кўр-кўрона газета саҳифасида эълон қилинган. Мақолалардаги асоссиз уйдирмалар ва ғаразли тўқималарга тарихий китоблар ҳамда архивлардан олинган далиллар билан ҳақиқатга ёндошган ҳолда фикр билдиришга уриндим. Гап буюк мужоҳид Муҳаммад Иброҳимбек хусусида борар экан, сўзимни Бек бобонинг таржимаи ҳолидан бошлайман. Муҳаммад Иброҳимбек буюк туркийларнинг Ўзбек миллатига мансуб Лақай элатининг Эсонхўжа улуси, Ақсари уруғининг Шамай авлодидан. Бек бобо тақрибан 1889 йили Кўктош Жулгесига қарашли Қоракамар қишлоғида таваллуд топган. У кишининг отаси Чақабой Ҳисор Беклигида катта обрў-эътиборга эга бўлган Тўқсабо унвонидаги шахс эди. Чақабой Тўқсабо уч кунлик чақалоқни хонадонига меҳмон бўлиб келган пийри Саййид Тошхон бобо ҳузурига олиб кириб: -- Пийрим, ўғил кўрдик. Табаррук бир исм қўйинг! – дейди. Буюк муршид чақалоқнинг бир қулоғига азон, биттасига иқомат айтади-да: – Исминг Иброҳимбекдир! – дейди сокин овозда. Кейин Тўқсабога юзланиб давом этади: – Худо хоҳласа, бу ўғлингиз Бек бўлади! Динимизни, эътиқодимизни, Юртимизни кофирлардан ҳимоя қилади!.. Кофарниҳон соҳиллари илгари юлғунзору қамишзордан иборат жангал бўлганлиги учун турли дарранда-ю паррандаларга бой бўлган. Бек бобо болалигиданоқ бўш вақтини ўша тўқайзорда овчилик билан ўтказар экан. У киши жисмонан бақувват, абжир бўлиш билан бирга жуда мерган бўлган дейишади. Гўдаклигиданоқ отнинг қулоғида ўйнар экан. Ўсмирлик даврида эса қорамилтиқдан бемалол ўқ узар, овга чиқса ўлжасиз қайтмас экан… Чақабой Тўқсабо илк таълимни қишлоғидаги муллодан олган ўғлини Бедаксойдаги (Рангонтоғнинг этакларида жойлашган қишлоқ номи) Домла Шўрчачи (Домла Муҳаммадий) бош мударрис бўлган мадрасага ўқишга қўяди. Мадрасанинг пешқадам толиби илмларидан бири бўлган ёш Иброҳимбек вазият тақозоси билан бир неча йилдан сўнг ўқишни Ҳисор мадрасасида давом эттиради. Хат-саводи чиққан, улоқ, олиш, пойга, ўқ отиш, қиличбозлик каби миллий ўйинларда чиниққан ҳамда ўта шижоатли, довюрак

Иброҳимбекка ўн беш ёшида Бухоро амири томонидан «ҚОРОВУЛБЕГИ» унвони берилади… «СССР» газетасидаги «Иброҳимбек – пешвои Лақай» мақоласида: «Чақабой Тўқсабодан Иброҳимбекка уч-тўртта сигир ва кўп миқдордаги қарздорлик мерос қолди…» дейилади. Шу ўринда чекист Валишевнинг «Чекистские были» номли китобидан иқтибос келтираман: «… Чақабой Тўқсабонинг 140 гектар ҳайдаладиган ери, 700 бош йилқиси, 2000 та қўй-эчкиси, 40 та туяси, бир нечта тегирмон, обжувоз ва бошқа кўчмас мулклари қолган эди». А. Валишев «Чекистские были», 1988 йил, 32-бет. Ўша мақолада яна: «Иброҳимбек от ўғриси эди...» дейилади. Иброҳимбекка ҳамзамон бўлган Иброҳим галли лақабли ўғирлигу йўлтўсарлик билан шуғуллангувчи шахс ҳам бўлган. Ана шу тасодифдан «унумли» фойдаланган шўравий тарихнавислари босамачи, ўғри, қонхўр Иброҳимбек тимсолини яратишади. «Иброҳимбек афғонга ўтгач Иброҳим галли Иброҳимбек бўлди!» деган гап ўшандан қолган. Бу ҳақда профессор Насриддин Назаровнинг «Муҳаммад Иброҳимбек Лақай» (Тошкент, 2006 йил) номли ҳужжатли қиссасида батафсил маълумот берилган. Қатъиятли, довюрак ва мерган бўлган Иброҳимбек маҳаллий халқ тарафидан кофирларга қарши қўзғалган ориятли йигитларга бошлиқ сайланади. 1920 йилнинг сентябрида Шарқий Бухорога чекинган Саид Амир Олимхон эса атрофига юзлаб мужоҳидларни тўплаган Иброҳимбекка катта умид боғлаб, уни Ҳисор Беги ҳамда ислом аскарларининг бош қўмондони этиб тайинлайди. Туркий тилда босқинчи, талончи маъносини англатгувчи «босмачи» ибораси ҳам шўравийларнинг сиёсий найранги билан ўзбек луғатига кириб қолган янги сўздир. Ватанини, халқини, дину эътиқодини босқинчилардан ҳимоя қилган ҳақиқий халқ қаҳрамонларини «босмачи» деб атаётган гумроҳ биродарларимз эса ҳалиям ўша найрангвозликка ўйин тушишаётганларидан хабарлари йўқ.... Босқинчилар камбағал, бечораҳол одамларни ўша даврга хос олача, бўз, сатин, гарди каби матоҳлар билан сарполаб, ўзларига тобе қилишга муваффақ бўлишади. Бундан ташқари ярим тунда маҳаллий халқ либосида йирик-йирик қишлоқларга бостириб кириб, хас капаларга ўт қўйишади, ғафлатда ётган қишлоқ аҳлини – бола-чақа, хотин-халажни аёвсиз қиличдан ўтказишади-да ўз қилғилиқларини Иброҳимбекка тўнкайверишади. Шу каби турли ҳийла ва найранглар билан қизил аскарлар сафини маҳаллий кўнгиллилар билан кенгайтира боришади. Уларнинг найрангига лаққа тушган суст иродали маҳаллий кўнгиллилар эса қилаётган айғоқчилик, йўл бошловчилик каби хиёнаткорона амалларининг ватанфурушлик эканлигини парволаригаям келтиришмайди. Ҳа, улкан дарахтни обдон буталаш учун дастлаб болта сопини айнан ўша дарахтнинг новдасидан тайёрлайдилар. Тепароқдаги буталарини чопиш учун эса дарахт шохларидан нарвон ясашади... Баъзи йирик қишлоқлар аҳли (Норин, Жалтиркапа, Кўлбулоқ каби қишлоқлар) босмачиларга моддий кўмак кўрсатишган деган баҳоналар билан қатли ом этилган. Шу ўринда Тожикистон Коммунистик партияси ҳужжатгоҳидан олинган маълумотлардан иқтибос келтираман: «Босмачиларнинг таянч нуқталари – қишлоқлар бирваракайига хонавайрон қилинсин! Яъни муайян тўда чиқиб келган, паноҳ топадиган, моддий ва маънавий кўмак олиб турадиган туманлар, қишлоқлар кунпая кун этиб ташлансин: куйдирилсин, ёндирилсин, бузилсин! Йўқотиб юборилиши лозим бўлган туманларда босмачиларнинг тарафдорларига нисбатан қўлланиладиган қатли ом олдиндан пухта режалаштирилсин, сўнг изчил, қатъият билан ижро этилсин! Ўтган галги шундай чора-тадбирлар ҳаётга тадбиқ этилаётган пайтда баъзи кўнгилчанликларга йўл қўйилди. Бунақа кўнгилчанликлар такрорланишига йўл қўйилмасин!»... ОГПУнинг Ўрта Осиёдаги Ваколатли вакили Белский (имзо). ОГПУнинг Ўрта ОсиёдагиВаколатхонаси

“СОЧ” бошлиғи Берман (имзо). Тожикистон Коммунистик фирқаси ҳужжатгоҳи, 1-жамғарма, 1-сон рўйхат. 29-жилд, 45-50-бетлар. Муҳаммад Иброҳимбек – буюк мужоҳид! Буни имони комил инсонларгина англаб етади. Аллоҳ нисбат берган, Аллоҳ ёрлақаган зотларни биз ғофил бандалар таҳқирлашга, ўзимизча ҳукм чиқаришга, албатта, ожизлик қиламиз. Ўн бир йил жиҳод қилган ва шаҳид бўлган ғазоткор Бекнинг ислом оламида ўз ўрни мавжуд. Асрлар оша мусулмон дунёсининг ёрқин сиймоси бўлиб хотираларда яшайверади. Унга ғарази борлар уйдирмалар тўқиб, асоссиз ёлғонлари билан қанча маломат қилишмасин, Бек бобонинг буюклиги тобора ёрқин намоён бўлаверади! Буюк мужоҳидни таҳқирлашгани сари мислсиз метин имонли Бек шахсиятининг янги қирралари очила бошлайди (худди 1941 йили Соҳибқирон Амир Темурнинг гўрини очганлари каби)! «СССР» газетасининг саҳифасида ғаразли бўлса-да Бек бобо ҳақида мақола эълон қилинишининг ўзи у зотнинг буюклигидан бир нишонадир. Карвон ортидан ҳураётган итнинг овози карвон учун аҳамиятсиз эканини наҳот биродарларимиз ҳанузгача англамаган бўлишса?! Сўзимни бизга замондош бўлган буюк истеъдод эгаси, иқтидорли шоир раҳматли Асқар Маҳкамнинг қуйидаги мисралари билан якунламоқчиман: Кўктош томонларда Иброҳимбекнинг Ўтга кирганида мужоҳидлари, Эй, Ватан сорлари, Қаёқда эдинг, Қаёқларда эдинг, Эрк шоҳидлари?! Абдул Воҳид Алматов, Шоир.