Абу Бакр Асоев мақоласи

14
ИҒВОГАРЛИК СЕНГА ЯРАШМАПТИ, «СССР»! Ёхуд Муҳаммад Иброҳимбекка қилинган туҳматлар хусусида (Мазкур мақола «Замондош» газетасининг №37 (19 сентябр, 2011 йил) сонида чоп ) этилган Дунёда касб деганининг тури жуда кўп. Ақлан ва жисмонан соғлом киши, албатта, бирорта касб ила машғул бўлиши шарт. Бу нарса ҳаётий зарурат ҳисобланади. Тирик инсон борки, ўзи ва аҳли оиласини ризқлантириши, кийинтириши ва бошқа маънави-ю маиший эҳтиёжларини қондириши учун бунга мажбур. Қайси касбни танлаш эса, ўша кишининг иқтидорига, жисмоний имкониятига, ва энг муҳими, имон-эътиқоди-ю инсоф-диёнатига, ҳамда виждонига боғлиқ. Шунга кўра касблар яхши ва ёмон, аниқроқ қилиб айтсак, ҳалол ва ҳаром касбларга бўлинади. Биров ҳалол касбу кор билан машғул бўлиб, инсонлар қалбини зиёга тўлдирса, биров ўғирлигу қароқчиликни ўзига касб қилиб олиб, кишилар рўзғорини сиёҳ этади. Аммо ОДАМ болалари орасида яна шундай бир қавм борки, улар ҳалол ва шарафли касбларни булғашга, шарафсизлантиришга уринадилар. Ўзларининг иғвогарона амаллари, фисқу фужур рафторлари билан ер юзида фитна уйғотишга, оғани инига, биродарни биродарга, қўшнини қўшнига қарши қўйишга ҳаракат қиладилар. Атрофидаги инсонларнинг мусибатини байрам ўрнида қабул қилишади. Ушбу аксиомага айланиб қолган тарихий ҳақиқатнинг рост эканлигига «СССР» газетасини (№35 (156) 1. 09. 2011 й.) варақлаганимда яна бир карра амин бўлдим. Эҳ, афсус! ЖУРНАЛИСТ дея аталмиш энг шарафли касбнинг шаънига доғ туширишга журъат қилган шарафсизлар ҳам бўлар экан-а! Келинг, яхшиси мен бир бошдан қисса қилай, СИЗ эса менинг куйинишим беҳуда эмаслигига тан беринг! Алқисса… Рости гап, шу кунгача мазкур нашрия, яъни неча нусхада чоп этилиши ҳақида умуман маълумот берилмаган «СССР»нинг бир юзу эллик олтинчи сони чоп этилибдиямки, мен унинг бирорта сонини варақлаб кўрмаган эканман.

Upload: bahtior-rahmatov

Post on 23-Mar-2016

251 views

Category:

Documents


7 download

DESCRIPTION

Абу Бакр Асоев

TRANSCRIPT

Page 1: Абу Бакр Асоев мақоласи

ИҒВОГАРЛИК СЕНГА ЯРАШМАПТИ, «СССР»! Ёхуд Муҳаммад Иброҳимбекка қилинган туҳматлар хусусида

(Мазкур мақола «Замондош» газетасининг №37 (19 сентябр, 2011 йил) сонида чоп этилган) Дунёда касб деганининг тури жуда кўп. Ақлан ва жисмонан соғлом киши, албатта, бирорта касб ила машғул бўлиши шарт. Бу нарса ҳаётий зарурат ҳисобланади. Тирик инсон борки, ўзи ва аҳли оиласини ризқлантириши, кийинтириши ва бошқа маънави-ю маиший эҳтиёжларини қондириши учун бунга мажбур. Қайси касбни танлаш эса, ўша кишининг иқтидорига, жисмоний имкониятига, ва энг муҳими, имон-эътиқоди-ю инсоф-диёнатига, ҳамда виждонига боғлиқ. Шунга кўра касблар яхши ва ёмон, аниқроқ қилиб айтсак, ҳалол ва ҳаром касбларга бўлинади. Биров ҳалол касбу кор билан машғул бўлиб, инсонлар қалбини зиёга тўлдирса, биров ўғирлигу қароқчиликни ўзига касб қилиб олиб, кишилар рўзғорини сиёҳ этади. Аммо ОДАМ болалари орасида яна шундай бир қавм борки, улар ҳалол ва шарафли касбларни булғашга, шарафсизлантиришга уринадилар. Ўзларининг иғвогарона амаллари, фисқу фужур рафторлари билан ер юзида фитна уйғотишга, оғани инига, биродарни биродарга, қўшнини қўшнига қарши қўйишга ҳаракат қиладилар. Атрофидаги инсонларнинг мусибатини байрам ўрнида қабул қилишади. Ушбу аксиомага айланиб қолган тарихий ҳақиқатнинг рост эканлигига «СССР» газетасини (№35 (156) 1. 09. 2011 й.) варақлаганимда яна бир карра амин бўлдим. Эҳ, афсус! ЖУРНАЛИСТ дея аталмиш энг шарафли касбнинг шаънига доғ туширишга журъат қилган шарафсизлар ҳам бўлар экан-а! Келинг, яхшиси мен бир бошдан қисса қилай, СИЗ эса менинг куйинишим беҳуда эмаслигига тан беринг! Алқисса… Рости гап, шу кунгача мазкур нашрия, яъни неча нусхада чоп этилиши ҳақида умуман маълумот берилмаган «СССР»нинг бир юзу эллик олтинчи сони чоп этилибдиямки, мен унинг бирорта сонини варақлаб кўрмаган эканман. Балки бунга эҳтиёж ҳам бўлмагандир. Битта тасодиф туфайли қўлимга тушиб қолмаганида, бир минг беш юз олтмишинчи сони чиққунига қадар ҳам унинг қанақа газета эканлигидан бехабар юраверармидим. Хуллас, тунов куни битта зиёли оғамнинг машинасига ўтириб қолсам, машина тезлигини бошқариш ричаги ёнида бир даста газета турибди.

Page 2: Абу Бакр Асоев мақоласи

-- Янги газеталарми, оға? – дея сўрадиму қўлимни узатсам, «СССР» илашди. -- Ҳа, -- изоҳ берди оғам, қўлимдаги газетага нигоҳ ташлар экан. – Бек бобо ҳақида нимадир беришган экан, унданам («СССР»данам демоқчи-муаллиф.) битта олдим! Тўртинчи саҳифани оччи! Оғам айтган саҳифада улуғ мужоҳид, жаноби Расулуллоҳга чин уммат бўла олишдек буюк шарафга лойиқ бўла олган зот – Муҳаммад Иброҳимбек бобомизнинг қоғоздаги акси ўктам нигоҳ ила тикилиб турарди. Сурат жуда равшан чиққан. Расмдаги Бек бобонинг ўткир нигоҳига унча-мунча одам тоқат қилолмаса керагов! У зот бу суратга айрим шавкатпараст раҳнамоларга ўхшаб сохта намойишкорлик учун ёки бўлмасам, шавкатли кунларимдан хотира бўлиб қолсин деган мақсадда тушмаган, албатта! Уни суратга олишган! «Мен туфайли бутун бошли бир элатга қилинаётган қирғинга нуқта қўйилсин!» деган ниятда юзлаб чақирим масофани силоҳсиз, аскарсиз, бугунги куннинг урфига кўра айтганда, «телехсиз» босиб келиб, ўз рақибларига таслим бўлган Бекни ҳадиксирай-ҳадиксирай расмга туширишган! Ҳа, бу ўша, НКВДга хос бўлган идораларнинг бирига қарашли темир эшикли архивда узоқ йиллар махфий сақланган суратдан олинган фотонусха эди. Расмга чексиз эҳтиром билан назар соламан. Тасвирдаги Бек бобонинг манманлик ва кибр-ҳаводан холи бўлган нуроний чеҳрасига диққат билан боққан киши у зотнинг қалбидаги имон нурининг жилвасини осонгина илғай олади. Бекнинг ўткир нигоҳига тик қарашга журъат этолган киши эса исломий ғайрат-шижоатнинг нақадар қудратли қувватга эга эканлигини қалб-қалбидан ҳис этади. Шу он хаёлимга Ҳазрати Умардек (Р. А.) мўъминлар амирининг шижоати, шери Худо дея васф этилгувчи Ҳазрати Алидек (Карамаллоҳу Важҳаху) исломнинг шужоъ саркардасининг нуроний сиймоси гавдаланади. Ҳа, Бек бобо ўз даврининг Умари Форуғи, Ҳазрати Алиси эди! Ҳазрати Умарлар, Алии шери Худолар, Амир Ҳамзалар (Розиаллоҳу анҳумо!) Расули Акрам (С. А. В.) жанобимиз билан бир сафда туриб, Абу Жаҳл бошчилигидаги мушрикларга қарши жиҳод қилиб, исломнинг устувор бўлишига хизмат қилган бўлсалар, Бек бобо ўшал улуғ зотлар устувор қилиб кетишган ана шу муборак дин қип-қизил динсизу кофирлар томонидан топталмасин дея жиҳодга чиқди. Нигоҳим расмда экан, шууримда янги фикрлар оқими вужудга келади: бежирим ўралган салла, суннатга тўла амал қилинган ҳолда парваришланган соқолу

Page 3: Абу Бакр Асоев мақоласи

мўйлов, иблисона ғурурдан асар ҳам бўлмаган содда қиёфа… Булар ҳаммаси Бек бобонинг ўта мукаммал имон соҳиби эканлигидан далолат берарди… Суратнинг тепасида «ИБРОҲИМБЕК – ПЕШВОИ ЛАҚАЙ (ИБРОҲИМБЕК – ЛАҚАЙНИНГ ПЕШВОСИ)» деган сарлавҳа катта-катта ҳарфлар билан ёзиб қўйилибди. Сарлавҳани ўқидиму юрагим «шиғғ» этди. Кўнглим бир ёмонликни сезгандай бўлди. Коса тагидаги «ювиқсиз» нимкосадан эса иғво «юқи»нинг бадбўй ҳиди тараларди. -- Буни ўқиб чиқдингизми, оға? Нима деб ёзишибди? – сўрадим оғамдан. -- Йўқ ҳали, -- жавоб беради оғам. – Энди олдим… Шошилиброқ турганим учун оғамдан сўрашим керак бўлган нарсамни сўрайману омонлик, эсонлик тилаб хайрлашаман. Ҳали бошқа юмушлар кутиб турибди. Аммо эсу дардим ўша мақолада эди: «ИБРОҲИМБЕК – ПЕШВОИ ЛАҚАЙ». Нега энди «Муҳаммад Иброҳимбек» эмасу шунчаки «Иброҳимбек» деб ёзишибди экан? Унисиям майли, нима учун у зотни Лақай элатининг, ёки Лақай уруғининг, ёки бўлмасам, Лақай халқининг пешвоси деб эмас, шунчаки Лақайнинг пешвоси деб ёзиб қўйибди? Бу ерда бир гап боров!.. Хуллас, юмушларимни бажариб қайтар эканман, йўл-йўлакай газета дўконидан бир дона «СССР» газетасидан олдиму уйга шошилдим. Ўқиб чиқсам… Юрагим бекорга «шиғғ» этмаган экан. Мақола бошдан оёқ иғвогарона жумлалар жамланмасидан иборат эди. Ушбу фитна уйғотувчи жумлаларни тизиб, чоп қилишга ор қилмаган гумроҳ биродаримизнинг эса исми шарифи кўрсатилмаган. Аммо саҳифа масъули бўлмиш Меҳрубон САЛИМШОЕВ деган биродаримизнинг нафақат исми шарифи, балки намойишкорона фотосуратиям саҳифа адоғида қора кўрсатиб турарди. Демак, бу қип-қизил бўҳтондан иборат мақоладаги иғвогарона фикр ва мулоҳазаларга масъулиятни газетанинг ўзи гарданга олади. Агар мақолага бир киши муаллифлик қилганидаям бунчалик ҳафсалам пир бўлмасди. «Тожикистон дунёвий демократик бир мамлакат бўлса! Эркин фикрлаш ҳуқуқига ҳамма бирдек эга бўлса! Мақола муаллифиям ўзининг тор дунёқараши-ю саёз тушунчасига кўра мана шундай ғализ ақидада экан-да! Бечора маърифатсиз муаллиф!», деб қўйган бўлармидим. Аммо кўпчилик ҳақиқатни, янгилик ва ахборотларнинг, ҳамда тарихий маълумотларнинг беғаразона таҳлилини ва талқинини ўқиш илинжида чексиз ишонч билан кўз тикиб турган ГАЗЕТАНИНГ санамай саттор

Page 4: Абу Бакр Асоев мақоласи

дейиши, ғаразли мулоҳазаларга масъулликни ўз бўйнига олиши ҳеч бир ахлоқ меъёрига тўғри келмасди. Эҳ, аттанг! Матбуотдек ҲАҚ СЎЗ айтиладиган табаррук минбар Шайтоннинг дўконига айланиб бўпти-ку! «Хўш, САЛИМШОЕВ деган биродаримиз масъуллик қилган саҳифада халқимизнинг миллий қаҳрамони, улуғ мужоҳид Муҳаммад Иброҳимбек ҳақида қанақа бўҳтонларни ёзишибдики, бу қадар асабийлашяпсан?» деган савол хаёлингизда чарх ураётгандир-а? Ҳақлисиз! Аввало мақола миллатпарастлик иллати билан тўйинтирилган эканлигини айтиб ўтай. Миллатпарастлик исломга зид ҳаракат. Исломга зид ҳаракат қилган киши Аллоҳга зид ҳаракат қилган бўлади! Бу дегани у ўзига зид иш қиляпти дегани. Зеро Аллоҳ мутлақ Қудрат соҳиби бўлган ягона ва энг улуғ зот! Энг кичик заррадан улкан сайёраларгача бўлган коинотдаги жами махлуқотни халқ қилган Қудратли зотдир Аллоҳ (Ж.Ж.)! Ожизу натовон махлуқ ҳеч замонда Қудратли Холиққа қарши бирор ҳаракат қила олармиди? Йўқ, албатта! Кимки Аллоҳга зид иш қилмоқчи бўлса, ўзи ҳалок бўлиши муқаррар! Ундай каслар умрини Шайтони лаъинга эрмак бўлиш билан елга совуради. САЛИМШОЕВ деган биродаримиз шуларни билармикан-а?! Бу Муқаддас диёрда миллатпарастлик иллати қачон, нима мақсадда ва ким томонидан вужудга келганини билармикан у?! Менимча билмаса керак. Билганида эди, Истиқлолиятимизнинг йигирма йиллик қутлуғ санаси нишонланаётган мана шундай улуғ кунларда халқнинг орасига низо солишга уринмасди. Миллий ваҳдат ва бирдамлик кунининг ўн тўрт йиллик шодёнасини нишонлаганимизга ҳали уч ой ҳам ўтмасдан бунақа мунофиқона ҳаракатларни бошлаб юбормаган бўларди, агар билганида! Кўр-кўрона Шайтоннинг чизган чизиғидан юрмоқчи бўлаётган ғофил биродарларимизга ўзинг инсофу тавфиқ бер, эй, меҳрибон Аллоҳим! Бу жафокаш халқ ИСТИҚЛОЛ неъматига осонгина эришгани йўқ. Миллий ваҳдониятга эришгунча минглаб оналаримзнинг жигари хун бўлмадими?! Минглаб гўдаклар етим-есир қолмадими?! «Шулар сенга аччиқ сабоқ эмасми, эй, азиз биродар?!» дея хитоб қилгим келади жаноб САЛИМШОЕВга қарата. «Шу иблисона ҳатти-ҳаракат ўзингга ярашади деб ўйлайсанми?» деган биродарона ҳайқириғим билан уни огоҳликка даъват қилгим келади. Хўш, миллатчилик иллати қачон, нима мақсадда ва ким томонидан вужудга келди? Шу тўғрида озроқ тўхталсак. Бу жирканчли иллат ер юзининг бошқа гўшаларида қачон пайдо

Page 5: Абу Бакр Асоев мақоласи

бўлганини билмадиму, аммо бизнинг диёримизда Қизиллар армияси босқинчилик ҳаракатини бошлаб юборган йиллари пайдо бўлган. Халқимизнинг ориятли фарзандлари томонидан қаттиқ қаршиликка учраб, катта-катта талофатлар кўравергач, бу муслим халқнинг энг асосий кучи ҳисобланмиш ваҳдониятига, бирдамлигига путур етказиш учун миллатчилик уруғини сочишади Қизил Босқинчилар. Ва бу ҳаракатлари туфайли мисли кўрилмаган ютуқларга эришишади. Ўша пайтгача бу диёрда ягона бир миллат – Иброҳими Халилуллоҳнинг миллатига мансуб бўлган мўмин инсонлар ҳаёт кечиришарди. Қизил Босқинчиларнинг найрангларидан сўнг тожик, лақай, фалон, фистон деган МИЛЛАТЛАР пайдо бўлди. Тўғри, ундан олдинам тожик, лақай деган атамалар бўлган. Аммо у миллат тушунчасини эмас, насаб тушунчасини англатган. Яъни тожиклар Тожикбой бобонинг, лақайлар эса Лақайбек бобонинг невара-ю чеваралари дея тушунилган. Лақайбек бобо ўз навбатида Ўзбек чолнинг жасур ўғилларидан бири бўлган. Тожикбой бобо билан Ўзбек бобо амакиваччалар эди. Бири (Тожикбой бобо) ҳазрати Хомнинг невараси бўлса, бошқаси (Ўзбек бобо) ҳазрати Ёфаснинг невараси эди. Ҳазрати Хом билан ҳазрати Ёфас эса, ўзингиз билганингиздек, ота бир, она бир бўлган ака-укалар бўлишган. Уларнинг оталари ҳазрати Нуҳ (А.С.) эканлигини айтиб ўтиришга эса ҳожат бўлмаса керак. Октябр тўнтаришидан олдинги даврда яшаган аждодларимиз, қайси лаҳжада гапиришидан қатъий назар, «Қайси миллатдансан?» деган саволга фахр билан, чексиз шукроналар билан: «Алҳамдулиллоҳ, мусулмонман! Иброҳими Халилуллоҳнинг миллатиданман!» дея жавоб беришарди! Дунё тамаддунига тамал тошини қўйган Рўдаки-ю ибн Синолар, Хофизу Саъдии бузурглар нақадар юксак маданият лаҳжасида сўзлашганини, Ал-Бухори-ю Ат-Термизийларнинг ёки бўлмасам Беруни-ю Ал-Хоразмийларнинг номларини чексиз эҳтиром билан: «Мавлоно!» дея зикр этганликларини САЛИМШОЕВ биродаримиз наҳот шуурига сиғдира олмаса?! Ҳазрат Навоий: «Устозим, пийрим!» дея мурожаат қилганида Шайх Абдураҳмони Жомийдек буюк шахс: «Мо метавонем! Узбак, ту ҳеч чиро наметавоний!» демаган-ку! Ўша буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиш ўрнига бизни эрмак қилишга чоғланган, миллий бирдамлигимизга путур етказмоқчи бўлаётган Шайтоннусхаларнининг ноғорасига ўйнаш сенга ҳечам ярашмабди, азиз биродарим САЛИМШОЕВ! Мақолада «Лақайлар XVI асрда Қипчоқ даштидан кеп қоган» деган ғирт нотўғри маълумот берилибди. Буям ўша Октябр

Page 6: Абу Бакр Асоев мақоласи

инқилобини амалга оширган бетавфиқларнинг ноодил сиёсий мафкурасига кўра вужудга келган, бирорта далилу асоси бўлмаган маълумотдир. Қип-қизил бўҳтондир! «Хўш, Ўрта Осиё халқларининг тарихини бузиб кўрсатиш, ҳеч бир асосга эга бўлмаган сохта маълумотларни тиркаб қўйиш Қизил Босқинчиларга нима учун керак эди?» деган саволнинг жавоби битта: «Элатлар орасига низо солиш, уларнинг тарқоқлигини таъминлаб туриш учун!». Бунақа ҳийла-найрангларни ўйлаб топиш улар учун жуда муҳим эди. «Бу халқ бирикса, ўзлигини англаса, истиқлолини талаб қилади. Бизнинг маккорона сирларимиз фош бўлгач биздан интиқом олади. Бу интиқом эса жуда оғир интиқом бўлади!», дея халқимизнинг барча муқаддас санаб келган ашёларини ер билан чилпарчин қилишади. «Аждодларинг ғирт бесавод эди, кўрнамак!», дея зуғум қилишади. «Биз энди сенларни саодатга эриштирамиз!», деб тилёғмаликлар қилишади. Халқнинг онгини чалғитиш учун турли бўҳтонларни қўшиб-чатиб, Ўрта Осиёда кун кечиргувчи элатларнинг сохта тарихини китобат қилишади. Қадимги Бақтрия давлатининг туб аҳолиси ҳисобланмиш Қай (Лақай) элатини ХVI асрларда келиб қолган келгиндиларга айлантириб қўйишади. САЛИМШОЕВ деган биродаримиз эса ўнгу сўлига қарамай, мана шу сохта маълумотларга бой бўлган мақолага масъулликни ўз гарданига олаверади. «Қилаётган бу амалим билан ўзим ўтирган шохга ўзим болта урмаяпманми экан-а?» деган андишани хаёлигаям келтирмайди. Қай (Лақай) элатининг Бақтрия давлати фуқаролари бўлганлиги ҳақидаги маълумотни билишни истаганларга эса Халқ оғизаки ижоди устида кенг қамровли илмий тадқиқотлар олиб бораётган фольклоршунос Жуманазар Ҳасановнинг «Бахтир қўшиғи» номли китобини олиб ўқишни тавсия қиламан. Лақай зотли отларнинг тарихи ҳақида битилган китобларни ўқиган кишиям мақоладаги «Лақайлар ХVI асрда Қипчоқ даштидан келиб қолган» деган жумлани ўқиса, «Ўзлари Қипчоқ даштида яшашган бўлишса, неча минг йиллар давомида бу ернинг яйловларида униб-ўсган йилқилар галасини «ПУЛЬТ» орқали бошқаришганмикан-а?!» дея ҳайратдан ёқа ушлашлари тайин. Мақоладаги Лақайлар ҳақида берилган маълумотларни ўқий туриб «Уларнинг тожиклар билан муносабати унчалик яхши эмасди» деган жойига кўзим тушди-ю фиғоним кўкка кўтарилди. Ғирт бўҳтон-ку бу! Қизиллар ўз империясини сақлаб қолиш учун уларга бунақа иғво сув ва ҳаводек зарур эканлиги аниқ. Бугунги саодатли кунларимизда кимга керак бўлиб қолди экан бу Аллоҳ ҳаром

Page 7: Абу Бакр Асоев мақоласи

қилган амаллар?! Юқорида миллатчилик иллати қачон, нима мақсадда ва ким томонидан вужудга келганини айтиб ўтдим-ку. Аждодларимиз бу иллатлардан пок бўлишган. Тожик, узбак, лақай дея айирмачилик қилишдан ҳазар қилишган. Аллоҳнинг қаҳридан қўрқишган. Бир-бирига самимий муносабатда: «Мавлоно!», «Тақсир!», «Биродар!» дея мурожаат қилишган. Расулуллоҳнинг (С. А. В.): «Мўъмин мўъминнинг биродаридир!» деган муборак Ҳадисига итоат қилишган!.. Мақоладаги Бек бобо ҳақида берилган маълумотларни ўқиётиб, «У бор-йўғи бир ярим йилгина қишлоқ мактабида таълим олгач, бошқа ўқимаган чаласавод эди…» деган жумлага кўзингиз тушади-ю қотиб-қотиб куласиз. Муаллифнинг исми-шарифи мақола тагида аниқ кўрсатилган бўлса экан: «Ўртоқ ФАЛОНЧИЕВ! Лутфан айтинг-чи, ўша қишлоқ мактабининг рақами неччи экан? Кимнинг номида бўлган экан ўша мактаб? Доҳиймиз Владимир Ильич Лениннингми, ёки бўлмасам, Халқлар отаси Иосиф Виссарионович Сталиннинг?», дея биродарона оҳангда кулишсак. Ахир у замонларда «Қишлоқ мактаби» деган сўзнинг ўзи бўлмаган-ку! Биласизми, бу атама қачон пайдо бўлди? Бу юртнинг Муҳаммад Иброҳимбегу Фузайл Махсум, Азим Марқа-ю Эгамберди Ботирдек қанча-қанча жасуру шужоъ ўғлонлари «Босмачи» аталиб (Ҳолбуки, бировнинг юртига бостириб келган босқинчилар киму, кимлар «Босмачи» деган тўҳматга қолди?!) қувғинга учраб, қатл этилиб, Ватанидан бадарға қилиниб бўлгач, навбат домла ва муллолари, олиму уламолари, фозилу фузалоларига етади. Улар ҳам «Халқ душмани» деган айблов билан қатағон этилгач, мулкдорлари «Кулак» қилинади. Ундан кейин халқнинг омборидаги дон-дунлари сўнгги килограммигача Қизил империя пешволарининг жиғилдонини тўлдириш учун тортиб олинади. Шу кунгача тўқ-фаровон ҳаёт кечириб келган халқнининг ҳолига майиунларни йиғлатади. Урмай қонини, сўқмай сўлини олади. Тамоман қашшоғу харобу абгор ҳолга келгандан кейингина уларнинг фарзандларини коммунистик руҳда тарбиялаш учун аввал тўрт йиллик, кейинчалик етти йиллик «Қишлоқ мактаблари» ташкил қилинди. Муҳаммад Иброҳимбегу Фузайл махсумлар ва у зотлар билан бир даврда яшаган инсонлар бола экан пайтлари, ҳозирги таомилга кўра айтадиган бўлсак, «мактаб ёшига» етган пайтлари ўз оталарининг ёки амакиларининг ва ёхуд акаларининг олдида савод чиқаришган. «Қишлоқ мактаби» деган нарса умуман бўлмаган. Ўз оиласида

Page 8: Абу Бакр Асоев мақоласи

Алифбони ёд олиб, ҳижжолаб ўқишни ўрганганларидан кейингина маҳалладаги домлаларнинг олдиларига бориб, абжад ҳисобини ўрганишган, Қуръони Каримдаги Фотиҳа сураси ва бошқа кичик сураларни ҳижжолаб ўқиб, ёд олишни бошлашган. Ҳуснихат машқ қилишган. Мазкур домлаларнинг турли расмиятчиликдан холи бўлган сабоқхоналарида сабоқ олувчи толиби илмлар орасида беш йил қатнаб, ҳафтиякдан бошқасига ўтолмаган зеҳнсиз болалар бўлган бўлишиям мумкин, аммо ҳафта-ўн кунда Қуръони Каримни тўла ёд олиб, қории мураттаб бўлган қобилиятли болалар ҳам жуда кўп бўлган. Мазҳабимиз бошлиғи Имоми Аъзам Ҳазратларининг тўрт яшарлигидаёқ Қуръони Каримни уч кун ичида тўлиқ ёд олганлиги ҳақида ривоятлар бор. Дарс бериш жараёни ҳам ўзига хос қулайликларга эга бўлган. Домла шогирдларига эрталаб барвақт, Бомдод намозидан кейин сабоқ берган: кечаги вазифа сўралиб, вазифани бажарганларга янги вазифа, бажаролмаганларга вазифаси такрор берилган. Кундуз куни эса домла ўзининг рўзғор ишлари билан машғул бўлган. Толиби илмлар ҳам ўз уйларида рўзғор ишларига ёрдам беришган. От миниш, қиличвозлик, кураш тушиш ва камон отиш каби спорт турлари билан шуғулланишган. Устозларининг, нафақат устозлари, балки маҳалладаги бирор шахснинг иморат солиш, томсувоқ каби каттароқ юмуши чиқса, бутун маҳалла ҳашар тариқасида бажаришган. «Мактаб формалари» дейилганида суннатга хос кийиниш (узунроқ яктак-желак каби либослар), доимо тоза таҳоратлик ҳолда юриш каби фазилатли хислатлар тушунилган. Қиз болалар ҳам уйларида ёки маҳалладаги ўқимишли аёллардан дарс олишган. Хуллас, мукаммал таълим ва тарбия усули йўлга қўйилган. Саводхонликни ошириш мақсадида Хожа Ҳофизнинг дилбар шеъриятидан, Абул Маоний (Маънолар отаси) – Ҳазрати Бедилнинг сермаъно ғазалиётидан намуналар ўқишган. Тиришқоқ ва зеҳнли болалар пешин намозидан кейинам домладан янги сабоқ олишар эди. Мен бу билан нима демоқчиман? Айтмоқчиманки, у пайтларда «Қишлоқ мактаби»-ю мактабда бир йил ўқиди, бир ярим йил ўқиди, ўн йил ўқиди деган гаплар ҳеч қанақа маъно касб этмаган. Ўн йиллик программани бир йилда ўзлаштира оладиган ўта қобилиятли болалар ҳам, боя айтганимдек, беш йил домланикига қатнаб, «Қоидаи Бағдодия», ёки «Ҳафтияк»дан нарига ўтолмаган муллаваччаларам бўлган. Бунинг бариси ўша боланинг зеҳнига боғлиқ бўлган, албатта. Шундай экан, матбуот саҳифаларида бирор чиқиш қилишга журъат қилган киши ёзаётган нарсасининг мантиқий

Page 9: Абу Бакр Асоев мақоласи

жиҳатигаям эътибор бермоғи шарт! Йўқса зийрак ўқувчиларнинг маломатига қолиб кетиш ҳеч гапмас! Хуллас, ана шундай номсизу рақамсиз, турли расмиятчиликлардан йироқ бўлган сабоқхоналарда етарлича маълумотни эгаллашган аждодларимиз ўқишни давом этдиришни исташса, яна каттароқ домла-устозларнинг ҳузуригами, ё мадрасаларгами бориб, таҳсил олишган. Каттароқ домла-ю мадраса устозлари илм олиш мақсадида келган «абитуриент»ларнинг бирортасиниям ноумид қайтаришмаган. Аввал ўқиганларини такрорлатиб, кейин Ҳадис, Тафсир, Мантиқ, Калом ва бошқа кўплаб илмлардан сабоқ беришган уларга. Бу ердаям толиби илмнинг лаёқати етакчи ўринда турган. Яъни ўн йиллаб мадраса «чангини яласа-да» билимини оширолмаган нўноқ толиби илмлар ҳам, бир йил ўтмай илм уммонига моҳир ғаввослардек чуқур шўнғиб, юқори натижаларга эришган ёш мавлавийлар ҳам бўлар эди. Энди Муҳаммад Иброҳимбекнинг ёшлиги ва толиби илм бўлган чоғлари ҳақида озгина тўхталсак, мақоладаги «У бор-йўғи бир ярим йилгина қишлоқ мактабида таълим олгач, бошқа ўқимаган чаласавод эди…» деган хулоса бирор асосга эга эмаслигини билиб оласиз. Бек бобо ўта қобилиятли, ҳам жисмонан, ҳам ақлан баркамол шахс бўлган экан. Беш-олти яшар эканлигида кураш тушиб, ўзидан беш-олти ёш катта болаларни бемалол йиқита олганидек, ўқишдаям зеҳни кучли бўлганлиги сабабли беш-олти ёш катталарга етиб олади. Бўш пайтларида чавондозлик, қиличвозлик, кураш тушиш каби шавқовар машғулотлар билан шуғулланади. Нафақат Кўктошда, балки бутун Бухоро амирлигида катта обрў-эътиборга эга бўлган Чақабой Тўқсабо ана шундай ажойиб хислатларни ўзлаштириб улғаяётган ўғлини мадрасага ўқишга қўяди. Бу қизиқарли маълумотларни бизга раҳматлик онам ҳикоя қилиб берарди. Онам ҳам ўз навбатида ўз қиблагоҳи Тожидин Махсумдан эшитган экан. Бобом раҳматлик (Тожидин Махсум) етук уламолардан бири эди. У киши машҳур домла – Муҳаммадий Махсумнинг ўғли бўлган. Муҳаммадий Махсум эл орасида «Домла Шўрчачи» тахаллуси билан машҳур эди (Ёвон ноҳиясининг Шўрча қишлоғида туғилиб, вояга етганлиги учун шундай аташар экан). У киши Бедак қишлоғидаги мадрасада бош мударрис бўлган. Чақабой тўқсабо ўғлини ўша Бедакдаги мадрасага олиб бориб қўяди. Муҳаммад Иброҳимбек бу ерда ҳам ўзининг ўта қобилиятли эканлигини намоён этади. Тез орада ўзидан анча олдин ўқишни бошлаган ҳамсабоқларини ортда қолдиради. Жуда кам

Page 10: Абу Бакр Асоев мақоласи

ухлар, жисмоний машғулотлариниям узлуксиз давом этдирар, ҳамсабоқлариниям шунга ундар экан. Ҳайит ва бошқа хурсандчилик кунларида мадрасада қанча толиби илм ва мударрис бўлса, Муҳаммад Иброҳимбекнинг падари бузруквори томонидан сийланар экан. Фарзандининг хулқи билан қизиққан Тўқсабога Домла Шўрчачи бобомиз: «Улингиз хушчақчақ ва ўта қобилиятли бола! Илмга жуда чанқоқ. Камгап. Тақводор. Аммо бу йигит улғайса домла эмас, Бек бўлади дейман-да!», дея башорат қилган эканлар. Бедак мадрасасидаги ана шундай беғубор ва беташвиш ҳаёт бор-йўғи бир ярим –икки йиллар давом этгач, Амирлик тарафидан Ҳисор Бегига юборилган махсус топшириққа кўра Муҳаммад Иброҳимбек ҳам ҳарбий сафарбарликка жалб этилади. Ҳарбий тайёргарликлар, муттасил машқвозликлар… Шу йўсин сермашаққат, суронли, аммо ўта шарафли йиллар бошланади Бекнинг ҳаётида. У ўзининг навқирон умрини Она Ватаннинг мудофааси учун, шаъни учун, шарафи учун, мусулмон миллатининг номусу ори учун фидо этади. Бекликдаги ҳарбий ҳаётни бошидан кечираётган Муҳаммад Иброҳимбек вақт топган пайтлари Ҳисор Қалъасида фаолият кўрсатадиган «Янги Мадраса»даги илмий махфилларгаям қатнашиб турган экан. Аммо мамлакатдаги беқарор сиёсий вазият унинг бу ҳаракатини ҳам чеклаб қўяди. Кейинчалик, Қизил Босқинчилар билан йилларча давом этган поёнсиз муҳорабалардан кўнгли безган Бек ўша кунларни хотирлаб: «Бор –йўғи бир ярим йилгина кечган Бедакдаги талабалик йилларимни жуда қўмсайман. Қани эди юртга манов бало даф солмай турганида, қониб-қониб илм ўрганганимизда!», дея илму маърифатга чанқоқ қалбидаги армонини ошкора этар экан. Хуллас, ана шу воқеалар САЛИМШОЕВ биродаримиз масъуллик қилган мақоладаги «У бор-йўғи бир ярим йилгина қишлоқ мактабида таълим олгач, бошқа ўқимаган чаласавод эди…» дея ёзилган жумланинг бирор асосга эга эмаслигини юз фоиз тасдиқлайди. Мақолани ўқишда давом этсангиз, «… отаси вафот қилгач, Иброҳимбекка бир иккита сигиру катта миқдордаги тўланмаган қарз мерос қолди» деган куракда турмайдиган бўҳтонни ўқиб, фиғонингиз яна фалакка ўрлайди. Сал тепароқда «Чақабой – Иброҳимбекнинг отаси, катта мулкдор, Тўқсабо мансабига эга эди. Кўктошда обрўси жуда баланд эди…» деган сатрларни ёзган киши бу бўҳтонни тўқишга наҳотки Худодан қўрқмади экан, деган ўй кечади хаёлингиздан. Бири бирисини инкор этгувчи бу икки қарама-қарши маънодаги жумлаларни ёзган киши мантиқ нима,

Page 11: Абу Бакр Асоев мақоласи

мантиқсизлик нима эканлигини умуман билмаса керак, назаримда. «Чақабой...» дея унинг бой-бадавлат шахс эканлигига урғу бериляпти. Бунинг устига «…Тўқсабо мансабига эга эди…» дея унинг баобрў ва мансабдор шахс эканлигини маълум қиляпти. Ва ҳеч қанча ўтмай, Чақабой Тўқсабодек беҳисоб мол-мулкка эга шахсни «катта миқдорда қарздор» бўлган қашшоқ кимсага айлантириб қўяяпти. Бунақа бўҳтонлардан иборат мантиқсиз жумлаларни битта мақолага жойлаштирмоқчи бўлган камсанинг томи кетган бўлиши мумкин. Аммо саҳифага масъуллик қилаётган САЛИМШОЕВ деган биродаримзга нима гап бўлди экан? Ушбу мантиқсиз жумлалардан таркиб топган мақолани ўзи масъул бўлган саҳифада чоп этилишига нега розилик берди экан? Мақоланинг давомида Муҳаммад Иброҳимбекдай комил имонли, Худотарс, Аллоҳ йўлида жонини аямаган улуғ мужоҳидни бир муттаҳам от ўғрисига айлантириб қўйишибди. Ё алҳазар! Ватанини, истиқлолини, халқини, миллатини, динини, эътиқодини, ғурурини, орини, юртидаги қизу жувонларнинг номусини, иффатини ҳимоя қилиш учун Босқинчи кофирларга қарши курашган халқ қаҳрамонини оғзини тўлдириб: «БОСМАЧИ!» дейишдан сира хижолат чекишмапти. Бек бобо Авиацияси, Флоти, беҳисоб отлиқ ва пиёда двизиялардан иборат қудратли Армияси бўлган Қизил Империянинг қўли баланд эканлигини билмасмиди? Билар эди! Аммо у қўрқоқлик қилмади. Қалбидаги Парвардигорига, Ватанига, миллатига, дину эътиқодига бўлган буюк севгиси қўрқоқлик туйғусига жой қолдирмади. Бошини тик тутиб жиҳодга кирди. Душманнинг ялоғини ялашга ҳазар қилди! Афғонда эканлигидаям шу юртнинг тақдири ҳақида қайғурди. Бироқ куч тўплашга қайта имкони етмади унинг. Лекин жони роҳатда яшашга, муҳожирликда бўлса-да фаровонликда, айшу ишратда умрини охирига етқазишга имкони бор эди унинг. Аммо бундай қилмади. Чунки бу муқаддас тупроқни наҳс оёқлари билан топтаётган имонсизлар унинг ўчини ожизу ночор элатдошларидан олаётган эди. Болшовой БОСҚИНЧИларнинг бошлиқлари: «Иброҳимбек ўз оёғи билан келиб, бизга таслим бўлмас экан, Лақайга геноцид эълон қилинсин! Лақай элати буткул қирғин қилиниб, номи тарихдан ўчирилсин!» - деган махфий фармонга имзо қўяди. Уларнинг югурдаклари эса (афсуски, югурдаклар орасида Қизил Аскарлар сафига қўшилган Лақайлар ҳам бўлган!) мазкур фармоннинг ижросига киришади. Кофирларнинг бу қабиҳ амалларини эшитган Бекнинг ори чидамади. «Мана мен сенга қарши уришдим! Ҳиндистонгача булғамоқчи бўлган оёғингга мен ҳалик солдим! Мард бўлсанг, ол менинг бошимни, аммо

Page 12: Абу Бакр Асоев мақоласи

бу гуноҳсизларни тинч қўй!», дея бошини мағрур тутганча юзлаб чақирим масофадан келиб, ўзининг ҳақиқий мўъмин эканлигини исботлади. Айрим ғофил биродарларимиз эса ўзининг ана шундай эҳтиромга сазовор бўлган миллатдошининг пок номини булғашга беҳуда уриниб юришибди. Эй, биродар! Ғафлатдан тур! Тобакай Шайтонга эргашасан? Эртага Қиёматда Парвардигоринг ҳисоб сўраса нима деб жавоб берасан? Тожикистон ҳаммамизнинг Ватанимиз! Бунда кун кечираётган тожик, ўзбек, лақай, қўнғирот, қарлуқ, фалон, фистон – ҳаммамиз бир миллат: Мўъминмиз, Мусулмонмиз! Шу Ватаннинг ободончилиги учун қўлни қўлга бериб, Шайтоний эмас, Раҳмоний йўлда олға босайлик, токим бу амалимиз ИБОДАТ ўрнига ўтсин! Ушбу ибодатда сафни зич тутайликки, орамизга Шайтон суқилмасин! Абу Бакр Асоев,