« asia alliance bank »  ХОАТБ

25
«Asia Alliance Bank» ХОАТБ томонидан тақдим этиладиган кредитлар ва уларнинг шартлари

Upload: thomas-heath

Post on 03-Jan-2016

61 views

Category:

Documents


15 download

DESCRIPTION

« Asia Alliance Bank »  ХОАТБ. томонидан тақдим этиладиган кредитлар ва уларнинг шартлари. I .Жисмоний шахсларга бериладиган кредитлар. 1) Истеъмол кредитлари  - PowerPoint PPT Presentation

TRANSCRIPT

Page 1: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

«Asia Alliance Bank»  ХОАТБ

томонидан тақдим этиладиган кредитлар ва уларнинг

шартлари

Page 2: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

I.Жисмоний шахсларга бериладиган кредитлар

1) Истеъмол кредитлари 

Жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва кундалик эҳтиёжларни қондиришга мўлжалланган маҳсулот ва хизматларни сотиб олиш учун берилади. Истеъмол кредити доимий яшаш жойига эга, ўз фаолияти натижасида доимий даромад оладиган, балоғат ёшига етган, ишга яроқли жисмоний шахсларга (кредит олувчиларга) ҳамда белгиланган муддатларда кредитни қайтаришга ва унинг фоизларини тўлашга етарли даражада нафақа олувчи ёки бошқа даромади бўлган шахсларга берилади.

«Asia Alliance Bank» ХОАТБ томонидан қуйидаги шартлар асосида истеъмол кредити таклиф қилинади:

• кредит муддати – 3 йилгача;  • кредит миқдори – энг кам ойликнинг 300 баробаригача;  • мажбурий гаров депозити – харид баҳосининг энг камида 10 фоизи;  • фоиз ставкаси – киритилган гаров депозитининг миқдорига кўра

белгиланади; • таъминот – кредит миқдорининг 125%;

Page 3: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

2)А. Ипотека кредитлари 

Уй-жойларни қуриш, сотиб олиш ва таъмирлаш учун кредитлар (ипотека кредитлари) «Asia Alliance Bank» ХОАТБ томонидан шартнома асосида муддатлилик, мақсадли фойдаланишлик, таъминланганлик, тўловчанлик ва қайтариб беришлик тамойилларига амал қилинган ҳолда тақдим этилади. Ипотека кредитлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. 

Ипотека кредити қуйидаги мақсадлар учун берилади: • шахсий уй-жойни қонунчилик асосида ўрнатилган тартибга мос келувчи шахсий ва

намунавий лойиҳа асосида қурилишнинг ўрнатилган норма ва тартибларига амал қилган ҳолда қуриш ва таъмирлаш учун; • шахсий уй-жой ёки кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун. 

Ипотека кредитини олишда Кредит олувчи қуйидаги харажатларни тўлаши зарур: • ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тарзда тасдиқлаш учун ўрнатилган давлат божи; • ипотека тўғрисидаги шартномани қайд қилиш учун тўлов;

• гаровга қўйилган кўчмас мулкни суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар;• берилган кредит ҳисобидан шахсий уй-жойни қуриш ва таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг назорат ўлчовини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;• мулк нархини баҳолашни ўтказиш учун тўловлар;

Қуйидаги талабларга жавоб берувчи потенциал Кредит олувчи кредит олиш ҳуқуқига эгадир:

• Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга;  • яшаш жойида доимий рўйхатга қўйилган;  • ёши 18 дан аёллар учун 53 гача, эркаклар учун 59 гача. Бунда кредитнинг умумий муддати

Кредит олувчи нафақа ёшига – 54 (аёллар учун) ва 60 (эркаклар учун) ёшга етгунича қайтарилишини ҳисобга олган ҳолда белгиланади; 

• сўнгги иш жойи бўйича 1 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга; • банклар ва бошқа молия ташкилотлари олдида қарздор бўлмаганлар.

Page 4: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

«Asia Alliance Bank» ХОАТБ қуйидаги шартлар асосида ипотека кредитларни

таклиф этади: • Кредит муддати – 5 йилгача;  • Кредит миқдори: - уй жой қуриш ва сотиб олиш учун – энг кам иш хақининг 3000 баробаридан кўп

бўлмаган миқдорда; - шахсий уй жойни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун –

энг кам иш хақининг 2500 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда.• Мажбурий башлангич бадал – мулкни сотиб олиш шартномасида кўрсатилган сумманинг 25% дан кам бўлмаган миқдорда; 

• Фоиз ставкаси – 18%;  • Таъминот – сотиб олинаётган, қурилаётган ёки таъмирланаётган уй жой гаров

сифатида (ипотека) расмийлаштирилади.

Ипотека кредитини олишда Кредит олувчи қуйидаги харажатларни тўлаши зарур: • ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тарзда тасдиқлаш учун ўрнатилган давлат

божи;  • гаровга қўйилган кўчмас мулкни (ипотека) суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар; 

• гаров мулкини баҳолаш учун тўлов; • кредитнинг амал қилиш муддати давомида Кредит олувчининг ҳаёти, соғлиги ва меҳнат қилиш қобилиятини йўқотилишини суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар; 

• кредит объектини мустақил баҳолаш учун тўлов.

Page 5: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

2).Б. Ёш оилаларга ипотека кредитлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёш оилаларни моддий ва маъновий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаки» 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сонли фармонига асосан уй-жойларни қуриш, сотиб олиш ва таъмирлаш учун ипотека кредитлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. 

Ипотека кредити қуйидаги мақсадлар учун берилади: • шахсий уй-жойни қонунчилик асосида ўрнатилган тартибга мос келувчи

шахсий ва намунавий лойиҳа асосида қурилишнинг ўрнатилган норма ва тартибларига амал қилган ҳолда қуриш ва таъмирлаш учун; • шахсий уй - жой ёки кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун. Ипотека кредитини олишда Кредит олувчи қуйидаги харажатларни тўлаши зарур:

• ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тарзда тасдиқлаш учун ўрнатилган давлат божи;

• ипотека тўғрисидаги шартномани қайд қилиш учун тўлов;• гаровга қўйилган кўчмас мулкни суғурта қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар;• берилган кредит ҳисобидан шахсий уй-жойни қуриш ва таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг назорат ўлчовини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;• мулк нархини баҳолашни ўтказиш учун тўловлар;

Page 6: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Қуйидаги талабларга жавоб берувчи потенциал Кредит олувчи кредит олиш ҳуқуқига эгадир: • Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга;  • яшаш жойида доимий рўйхатга қўйилган;  • 18 дан 30 гача янги оила курувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

• сўнгги иш жойи бўйича 1 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга; • банклар ва бошқа молия ташкилотлари олдида қарздор бўлмаганлар. 

«Asia Alliance Bank» ХОАТБ қуйидаги шартлар асосида ипотека кредитларни таклиф этади:  • Кредит муддати – 15 йилгача;  • Кредит миқдори:  - уй жой қуриш ва сотиб олиш учун – энг кам иш хақининг 3000 баробаридан кўп бўлмаган

миқдорда: - шахсий уй жойни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун – энг

кам иш хақининг 2500 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда.• Мажбурий башлангич бадал – мулкни сотиб олиш шартномасида кўрсатилган сумманинг 25% дан кам бўлмаган миқдорда;

• Фоиз ставкаси – 12%;  • Таъминот – сотиб олинаётган, қурилаётган ёки таъмирланаётган уй жой гаров сифатида

(ипотека) расмийлаштирилади.

Ипотека кредитини олишда Кредит олувчи қуйидаги харажатларни тўлаши зарур: • ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тарзда тасдиқлаш учун ўрнатилган давлат божи;  • гаровга қўйилган кўчмас мулкни (ипотека) суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар; 

• гаров мулкини баҳолаш учун тўлов;  • кредитнинг амал қилиш муддати давомида Кредит олувчининг ҳаёти, соғлиги ва меҳнат

қилиш қобилиятини йўқотилишини суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар;  • кредит объектини мустақил баҳолаш учун тўлов.

Page 7: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

II.Юридик шахсларга бериладиган кредитлар

Айланма капитални шакллантириш учун кредит бериш Юридик шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини

молиялаштириш учун кредитлар бериш. Кредитлар одатда 5 йил муддатгача берилувчи асосий капитални шакллантирувчи кредитлар ва 1 йил муддатгача берилувчи айланма капитални шакллантирувчи кредитларга бўлинади.

«Asia Alliance Bank» ХОАТБ нинг асосий кредит воситалари. Кредит линиясини очмаган ҳолда кредит бериш: Кредит бир вақтда берилади, бунда кредит бериш даври

мобайнида мижозга бериладиган кредит маблағларининг умумий ҳажми тегишли кредит шартномасида белгилаб берилган максимал ҳажмдан (бериш чегараси) ошмайди. Кредитни қайтариш ўрнатилган графигига мос тарзда амалга оширилади.

Page 8: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Кредит линияси очиш орқали бериладиган кредит. Бундай кредит уни босқичма босқич берилишини ва

ўрнатилган графикга мос тарзда қайтарилишини, кредит бериш даври мобайнида кредит беришни қайтадан бошланмаслигини назарда тутади.

Очик кредит линияси оркали ажратиладиган кредитлар Қайта тикланадиган кредит линияси кредит беришнинг

шаклларидан бири ҳисобланиб, бунда кредит шартномасининг амал қилиш даври давомида мижознинг кредит бўйича қарздорлиги ҳажми кредит шартномасида белгилаб берилган максимал ҳажмдан (қарздорлик чегараси) ортиқ бўлмайди.

Кредит шартномасининг амал қилиш даври мобайнида мижоз бир неча бор қарзни қисман ёки бутунлай қайтариш ва кредитни қайтадан танлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Бунда чеклов сифатида кредит бериш муддати, кредит линиясининг чегараси, кредитнинг мақсади ҳисобланади.

Page 9: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

• Кредит миқдори — кредит берилаётган корхонанинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади; 

• Фоиз ставкаси — 18-22 фоиз; 

• Таъминот — кредит миқдорининг 125%

идан кам бўлмаган ҳажмда.

Кредитни бериш шартлари:

Page 10: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Кредит лойиҳасини дастлабки кўриб чиқиш учун керакли ҳужжатлар рўйхати:

• қуйидагилар кўрсатиладиган ариза: кредитнинг ҳажми, фойдаланиш муддати, кредитнинг мақсад, унинг таъминоти;• имзоланган шартномалар ёки кредит ҳисобидан харид қилиниши кўзда тутилган моддий қадриятлар (ишлар, хизматлар) келтирилган мақсадли баённомалар нусхалари ва Кредит олувчи томонидан маҳсулотларни (ишлар, хизматлар) сотиш учун тузилган шартномаларнинг нусхалари; • ўрнатилган тартибда солиқ инспекцияси идоралари томонидан тасдиқланган сўнгги ҳисобот давридаги бухгалтерлик баланси қуйидаги иловалар билан биргаликда:

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;- пул оқимларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;- бошқа кредиторлардаги қарзларнинг ва бошқа банкларда сақланаётган бўш маблағларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар;- ўз капитали билан бошқа корхоналарнинг яратилишидаги иштироки тўғрисида тасдиқномалар;

- дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларининг уларнинг пайдо бўлиш муддатлари кўрсатилган баённомаси;

- банк учун кредитнинг қопланишини ҳисоблашда ва кредитни беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилишда керак бўладиган бошқа қўшимча ҳужжатлар.

• ҳисобварақасига кредитнинг амал қилиш муддатида тушадиган пул тушумлари (пул оқими) башорати, буюртмалар портфелининг тузилиши ва таклиф этилаётган хизматлар, банк кредитидан фойдаланиб ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш учун бозорнинг мавжудлигининг асослаб берилиши мажбурий кўрсатиладиган Бизнес-режа;• кредитнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича ҳужжатлар.(Зарур бўлган ҳолларда Банк кўриб чиқилаётган кредитга тегишли бўлган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиши мумкин).

Page 11: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Ёш оилаларга тадбиркарлик фаолиятини амалга ошириш учун микрокредитлар

• Кредит муддати:

• Инвестицион лойиҳаларга – 3 – 5 йилгача

• Айланма маблағларни шакллантиришга – 1 йилгача

• Фоиз ставкаси – 12%;

• Кредит миқдори – 1000 минимал иш ҳақигача

• Инвестицион лойиҳалар бўйича имтиёзли давр - 6 ойгача;

• Таъминот – кредит миқдорининг 125% лидан кам бўлмаган ҳажмда.

Page 12: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Ўзбекитсан Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПК-1047 ва 2009 йил 28 январдаги ПК-1050-сонли карорларига асосан озик-овкат ва ноозик овкат истеъмол

товарлари ишлаб чикарувчиларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кредитлар

• Кредит муддати: Инвестицион лойиҳаларга – 1 – 3 йилгача Айланма маблағлари шакллантиришга – 1 йилгача • Фоиз ставкаси – 12%;• Инвестицион лойиҳалар бўйича имтиёзли давр - 6 ойгача;• Таъминот – кредит миқдорининг 125% дан кам бўлмаган ҳажмда.

Page 13: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Кичик бизнес ишлаб-чикарувчи субъектларига кредитлар

• Кредит муддати: Инвестицион лойихаларга – 3 – 5 йилгача Айланма маблаглари шакллантиришга – 1

йилгача • Фоиз ставкаси – 12%;• Кредит микдори – 1000 минимал иш хакигача;• Таъминот – кредит миқдорининг 125% идан

кам бўлмаган хажмда.

Page 14: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Лойиҳавий молиялаштириш

Лойиҳавий молиялаштириш — республикага илғор технологияларни жалб қилиш, корхоналарни замонавий жиҳозлар асосида модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, юқори сифатли халқ истеъмоли маҳсулотларини ишлаб чиқариш, республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат қилишларга йўналтирилган йирик сармоявий лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш.

Page 15: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Сармоявий кредитни бериш шартлари

• Кредит муддати – лойиҳанинг қопланиш муддатига кўра; • Фоиз ставкаси – 12-18%; • Кредит олувчи маблағларининг лойиҳадаги иштироки – 25% кам эмас;

• Таъминот – кредит миқдорининг 125% идан кам бўлмаган хажмда.

Кафолатлар ва кафилликлар

Кафолат — бу Кафолатчи-банкнинг ўз мижознинг пуллик мажбуриятларини бажарилиши бўйича мажбурияти.

Page 16: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Кафолатлар қуйидаги мақсадлар учун берилади: 

• Мажбурий бож тўловларини (ҚҚС, божхона солиғи) тўлашни кечиктириш учун Кафолат;

• Импорт тўғрисидаги шартномалар бўйича етиб келган юкларни бож олиш учун расмийлаштиришга Кафолат;

• Тендер савдоларида қатнашиш учун Кафолат кафиллик; • Божхона омборига лицензия олиш учун Кафолат; • Ўзбекистон халқаро автомобил ташувчилари

Ассоциациясига киришга тавсия қилиш учун Кафолат.

Page 17: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Бериш шартлари: • Фоиз ставкаси – 3 фоиздан 6 фоизгача; 

• Таъминотга бўлган талаб – таъминот сифатида таъминотнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган барча турлари қабул қилиниши мумкин;• Авиакомпаниялар билан агентлик шартномаларини тузишга Кафолат;• Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун Кафолат.

Page 18: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Лизинг

Лизинг — бу ижаравий муносабатларнинг алоҳида тури бўлиб, бунда бир томон (лизинг берувчи - Банк) бошқа томоннинг (лизинг олувчининг) топшириғига кўра учинчи томондан (сотувчидан) лизинг шартномасида кўрсатилган мулкни (лизинг объектини) сотиб олади ва уни тўлаш усули шундай шартномада белгилаб берилган шартлар асосида ва 12 (ўн икки) ойдан кўп бўлмаган муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига беради.

Лизинг объекти сифатида банк томонидан истеъмол қилинмайдиган ҳар

қандай буюм, жумладан корхоналар, мулкий мажмуалар, бинолар, қурилишлар, жиҳозлар, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалик техникаси, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш учун жиҳозлар ва ер участкалари ҳамда бошқа табиат объектларидан, қонунчилик асосида эркин муомалада бўлиши таъқиқланган ёки муомалада бўлишнинг алоҳида тартиби ўрнатилган мулклардан ташқари тадбиркорлик фаолияти фойдаланиладиган кўчма ва кўчмас мулклар бўлиши мумкин.

Page 19: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

«Asia Alliance Bank» ХОАТБ томонидан асосий талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақлари «Asia Alliance Bank» ХОАТБда бўлган мижозларгагина лизинг хизматлари кўрсатилади, бундан ташқари лизинг хизматлари юридик шахслар ҳуқуқларига эга бўлган молиявий жиҳатдан барқарор хўжалик юритиш субъектларига ҳам таклиф этилади. Лизинг олувчининг молиявий ҳолатини баҳолаш хўжалик юритиш объектларига кредит беришда фойдаланиладиган усулларга мувофиқ амалга оширилади.

Page 20: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Асосий шартлар:

• Лизинг муддати – 1 йилдан 5 йилгача;

• Фоиз ставкаси – йилига 18-22%; 

• Лизинг миқдори – амалдаги қонунчиликга мос ҳолда (Банкнинг 1 даражали капитали ҳажмининг 25 % дан кўп эмас). 

• Таъминот – ЎзР амалдаги қонунчилига мувофиқ.

Page 21: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Лизинг лойиҳасини дастлабки кўриб чиқиш учун керакли ҳужжатлар рўйхати:

• лизинг учун ариза;

• лизинг объектининг техникавий-иқтисодий кўрсаткичлари ва унинг сотувчиси тўғрисидаги маълумотлар;

• бутун лизинг муддати давомидаги пул оқимининг башорати кўрсатилган бизнес-режа;

• туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан сўнгги ҳисобот санасида қабул қилинган бухгалтерлик баланси (1 шакл), молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги ҳисобот (2 шакл), дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг баённомаси (2а шакл).

Келтирилган рўйхат молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш тўла етарли ҳисобланмайди, шунинг учун ҳам Банк ходимлари кўриб чиқилаётган лойиҳаси юзасидан бошқа маълумот ва ҳужжатларни сўрашлари мумкин.

Page 22: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Лизингнинг афзалликлари:

• лизинг тўғрисидаги битимни расмийлаштириш орқали мижоз нафақат корхона учун зарур бўлган технологик жиҳозларни харид қила олади, балки унинг нархини сезиларли даражада пасайтира олади ҳам, чунки лизинг асосида бериш учун келтириладиган технологик жиҳозлар ҚҚС ва божхона солиқларидан озод этилади; 

• лизинг муддати давомида корхона харид қилинган мулкга қўйиладиган мулк солиғидан озод қилинади.

• даромад солиғи бўйича солиқга тортиладиган асоснинг ҳажми лизингга тўланаётган фоиз ҳажмига тенг миқдорда камайтирилади.

Page 23: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Факторинг

Факторинг – бу Таъминотчиларни молиялаштириш бўйича банк хизмати бўлиб, бунда улар Банкга етказиб берилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун қабул қилинган, бироқ Тўловчи томонидан тўланмаган тўлов талаблари бўйича тўловларни олиш ҳуқуқини регресс (Банк томонидан Таъминотчига факторинг операцияси бўйича ўзи тўлаган маблағни қоплаш бўйича тескари талабни қўйиш) ҳуқуқисиз берадилар.Факторинг хизматлари асосий талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақлари Банкда бўлган Таъминотчиларга кўрсатилади. Тўловчида муддати ўтган кредит қарздорликлари, зарарлар, ноликвид баланс, унинг тўлов қобилиятининг йўқлиги тан олинган маълумотлар бўлмаслиги керак.

Page 24: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Асосий шартлар: Факторинг муддати – 90 кундан кўп эмас,

Факторинг бўйича дисконт - (банк томонидан Таъминотчига ўтказилган маблағ билан Тўловчи тўлаши керак бўлган номинал қиймат ўртасидаги фарқ) – 10 – 20 % ёки асосий мажбурият, Фоиз ставкаси ва маблағларни ундириб олиш режалаштираётган даврдан (дисконтни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган давр) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш йўли билан ўрнатилади.

Page 25: « Asia Alliance Bank »  ХОАТБ

Факторингни олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

• Факторинг операцияларини ўтказиш учун ариза; • Ўрнатилган тартибда тўлдирилган ва Таъминотчи ва Тўловчи томонидан имзоланган олди-сотди (ишнинг бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) шартномасининг асли билан тасдиқланган нусхаси. Шартномада тўлов муддати ёки даври албатта бўлиши керак;

• Моддий бойликларнинг (ишнинг бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) мавжудлигини тасдиқловчи ва жўнатилиш санасини акс эттирувчи ҳужжатлар нусхалари, жумладан маҳсулот-транспорт накладнойлари, ишончномалар, ишни қабул қилиш тўғрисидаги актлар, Таъминотчи ва Тўловчиларнинг ўзаро ҳисоб - китобларини тасдиқловчи актлар;

• Тўловчи томонидан бошқа банкларда очилган ҳисобварақлари рўйхати;Тўловчининг молиявий ҳолатини текшириш учун керак бўладиган ҳужжатлар, жумладан:

- сўнгги ҳисобот давридаги бухгалтерлик ҳисоботи; 

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;

- пул оқимларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, молиявий мажбуриятларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар;

- дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларнинг уларнинг пайдо бўлиш муддатлари кўрсатилган ҳолдаги баённомаси;

- даврийликни, маҳсулотларни етказиб бериш ҳажмларини ва таъминотчининг Тўловчи билан ҳисоб китобларини акс эттирувчи ҳисоб-китоб ҳужжатлари.