2014 yil iyun 7 (732) - agriculture.uz · 2015. 4. 30. · Маънавият ва маърифат...

9
йил 25 апрел куни университетда битирувчи босқич 2014 yil Iyun 7 (732) УШБУ СОНДА Юрт келажаги - 2014 ОБОД ЮРТНИНГ СОҒЛОМ ФАРЗАНДЛАРИ Тошкент давлат аграр университети 2014- 2015 ўқув йили қабул комиссияси янгиликлари... Спорт маликасиномлиспорт мусобақа- си ҳақида... Ягонасан муқаддас ватаним! Республика талабалар фан олимпиадаси ғолибаси Абдурасилова Муҳайё Кабиловна

Upload: others

Post on 13-Mar-2021

8 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: 2014 yil Iyun 7 (732) - Agriculture.UZ · 2015. 4. 30. · Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси ОЛИПИАДА ҲАФТАЛИГИ. 2014

йил 25 апрел куни университетда битирувчи босқич

2014 yil Iyun 7 (732)

УШБУ СОНДА

Юрт келажаги-2014

ОБОД ЮРТНИНГ СОҒЛОМ ФАРЗАНДЛАРИ

Тошкент давлат

аграр университети 2014-2015 ўқув йили қабул комиссияси янгиликлари...

“Спорт маликаси” номлиспорт мусобақа-си ҳақида... Ягонасан муқаддас ватаним!

Республика талабалар фан олимпиадаси ғолибаси Абдурасилова Муҳайё Кабиловна

Page 2: 2014 yil Iyun 7 (732) - Agriculture.UZ · 2015. 4. 30. · Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси ОЛИПИАДА ҲАФТАЛИГИ. 2014

 

Д.Х.Мухитдинова Ўзбек тили ва чет тиллар

кафедраси мудири

Ф Ашурова Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси

Вилоят маънавият ва маърифат марказида “Камолот” ЁИҲ томонидан ўтказиб келинаётган “Юрт келажаги-2014” Республика иқтидорли ёшлар танловининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилди.

Ёшлар байрамига айланган танловнинг вилоят босқичи ҳам ушбу босқичга қадар танловнинг “Архитектура ва интерер дизайни, либослар дизайни”, “Ахборот технологиялари, рационизаторлик таклифлар ва техник ишланмалар”, “Анъанавий ва амалий санъат”, “Иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни такомиллаштириш бўйича таклифлар”, “Адабиёт ва журналистика” каби йўналишларда ўз туманлари номидан ғолиб сифатида иштирок этган ёшлар билан қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтди.Эътиборли томони, иқтидорли ёшлар танловида университетимиз талабалари ҳам муносиб иштирок этишди. Жумладан, мутахассис ва хакамлар ҳайъати томонидан Халилова Маъмура, Сафаров Илёс, Қорабоева Доно, Масалиев Мурод каби талабаларимиз ўз йўналишлари бўйича ғолиб деб топилишди.

“Юрт келажаги-2014” иқтидорли ёшлар танлови вилоят босқичи ғолибларига Республика якуний босқичида иштирок этиш йўлланмаси ва “Камолот” ЁИҲ Тошкент вилоят Кенгашининг Диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Илёс Сафаров Тошкент давлат аграр университети 1 босқич талабаси

6 (732) IYUN 2014yil

ДОНОЛИК ВА ТАШАББУСКОРЛИК-СИЁСИЙ ЕТАКЧИЛИК МЕЗОНИ!

Ўзбекистон“Миллий тикланиш”демократик партияси

Тошкент вилояти кенгаши ижроя қўмитаси томонидан,Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида,”Донолик ва ташаббускорлик-сиёсий етакчилик мезони”кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда университетимизнинг”Зоотехния”факультети 2-57 гуруҳ талабаси Халилова Маъмура фаол қатнашиб, II даражали Диплом билан тақдирланди.

ЯГОНАСАН МУҚАДДАС ВАТАН!

2014 йил 25-июнь куни Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги Олий таълим муассасалари ўртасида,Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Ягонасан муқаддас ватан!”қўшиқлар кўрик-танлови 2-ҳудудий босқичи ўтказилди.

Танловда,университетимизнинг ”Механизация”факультети, 2-гуруҳ талабаси Хамзаев Абубакр ўз иқтидорини кўрсатиб, 2-ўрин соҳиби бўлди ва II даражали Дипломбилан тақдирланди.

Унда, барча факультет ва бўлимларда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчи, ходимлар ва оилали талабаларнинг фарзандлари иштирок этишди. Кўрик-танлов иштирокчилари “Обод юрт рассоми”,“Энг яхши қўшиқчи”,“Энг яхши раққос” номинациялари шартларини бажаришди.”Обод юрт рассоми” шарти бўйича - “Биз мустақил ва тинч юрт фарзандларимиз”, “Ўзбекистоннинг пойтахти - Тошкентни тасвирлаб беринг”,”Мустаҳкам, бахтли оилани ифодалаб тасвирлаб беринг”,“Экологиянинг салбий оқибатларини тасвирлаб беринг” мавзулари бўйича асфальтга расм чизишди.

Танловда ғолибларга университет “Камолот” ЁИҲ Тошкент вилояти бўлими, университет Касаба уюшмаси ва факультет деканатлари томонидан совғалар берилди

2014 йилнинг 1-июнь куни университет ҳудудида профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар фарзандлари, оилали талабалар фарзандлари орасида “Ўзбек тили ва чет тиллар” кафедраси мудири Д.Мухитдинова ташаббуси билан университет “Маънавият ва маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш” бўлими, “Камолот” ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда “Обод юртнинг соғлом фарзандлари”, “Камалакдан Камолотгача” кўрик-танлови ўтказилди.

Юрт келажаги-2014

Page 3: 2014 yil Iyun 7 (732) - Agriculture.UZ · 2015. 4. 30. · Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси ОЛИПИАДА ҲАФТАЛИГИ. 2014

.

6(732) IYUN 2014yil

СПОРТ МАЛИКАСИ

2014 йил-Соғлом бола йили" Давлат дастурига асосан,шу йилнинг 11 июнь куни,университетимизда, университет талабалари ва ўқувчи- қизларининг жисмоний фаоллигини ошириш ва Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини ҳаётга тадбиқ этиш,университет талаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва уларда жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш, шу билан бирга, талаба-қизларни жисмоний тарбия дарсларига ва спорт машғулотларига кенг жалб этиш, университет терма жамоалари сафини кучли спортчи ёш талаба-қизлар билан тўлдириш, баркамол ёшларни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортни аҳамиятини тарғибот ва ташвиқот қилиш ва қобилиятли спортчи-қизларни аниқлаш мақсадида “Спорт маликаси” номли спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада тиббий кўрикдан ўтган кундузги бўлим талаба-қизлари иштирок этдилар.

Мусобақада қизлар,спортнинг Бадминтон, Шашка ва 100 метрга югуриш каби турлари бўйича кураш олиб бордилар. Спорт мусобақаларини ўтказиш ТошДАУ” Жисмоний тарбия “кафедраси томонидан тасдиқланган хакамлар ҳайъати , Г.И.Аблаева А.Т.Примқулов ва М.Э.Рузибоевалар зиммасига юклатилди. 1-ўрин, 2-05 гуруҳидан, Коржавова Марҳабога насиб этди! Ушбу умумжамоа ҳисобида спартакиада ғолиби қимматбаҳо мукофот ва Тош ДАУ касаба уюшмасининг I даражали ёрлиғи билан тақдирланди. 2-ўрин, 1-78 гуруҳидан, Ходжаева Умидага насиб этди:

3-ўринга эса, 2-58 гуруҳидан Дадахонова Зуҳра сазовор бўлди. Улар, II - III даражали ёрлиқ билан тақдирландилар

Ф Ашурова Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси

ОЛИПИАДА ҲАФТАЛИГИ.

2014 йил май ойининг биринчи10 кунли- гида барча Олий таълим муассасаларида Республика талабалар фан олимпиадасининг

II-босқич танлови ўтказилди. Унда I- босқич ғолиб талабалари мутахассис ва

умуммутахассислик фанлари бўйича беллашишди. Тошкент давлат аграр университетида ҳам

мутахассислик фан “Агрономия” фани бўйича II-босқич Республика талабалар фан олимпиадаси ўтказилди. Унда республикамизнинг нуфузли университетлари Бухоро давлат университети, Андижон қишлоқ хўжалиги институти, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Урганч давлат университети, Гулистон давлат университети, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтидан талабалар ва уларнинг илмий раҳбарлари иштирок этишди.

Республика талабалар фан олимпиадасининг II-босқич танловида фахрли 3-ўринни ҚарМИИ талабаси Беглаев Учқун Хуррамович, 2-ўринни ГулДУ талабаси Абдулаҳатов Шерзод Абдурашидович, 1-ўринни ТДАУ талабаси Абдурасилова Муҳайё Кабиловна эгаллади.

Республика талабалар фан олимпиадасининг II-босқич танловида қатнашган БухДУ, СамДУ, УрДУ, АндҚХИ, ТДАУ Нукус филиалидан иштирок этишган талабалар фаол иштироки учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ф Ашурова

Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси

Page 4: 2014 yil Iyun 7 (732) - Agriculture.UZ · 2015. 4. 30. · Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси ОЛИПИАДА ҲАФТАЛИГИ. 2014

6 (732) IYUN 2014yil

Инсон фарзанди бу ёруғ фоний дунёга келар экан, бу дунёнинг ўткинчи бир муддат эканлигини ўйлаб ҳам ўтирмайди. Бунга унда на истак, на ҳожат, на бир эҳтиёж йўқ. Болаликнинг завқли онларини нақадар тез ўтиб кетишини ўйлаб ҳам ўтирмайди. Болалик, ўспиринлик, ўсмирлик даврлари ортда қолди. Ўрта мактабни битириб олгач, келажакда бир касбнинг бошини тутиш, жамиятда ўзининг шахсий мавқеига эга бўлиш учун ҳар бир шахс қайғура бошлайди. Севги-муҳаббатга мубтало бўлиш унинг ширин меваларидан татиб кўриш, нордон, аччиқ томонларидан барҳаманд бўлиш ётади

Инсон улғайиб, ёш ўтган сари, ҳаётнинг ўзи уни, турлича тоблаб, сайқаллаб бораверади. Ҳаётнинг маълум қисмини яшаб бўлган, ҳар бир танқидий фирклаш қобилятига эга бўлган шахс, ўтган ҳаётига бир назар ташлайди. Ўқийди, маълум касб-корни эгаллайди, оила қуради. Фарзандлар кетидан фарзандлар, улардан эса, бири-биридан ширин-шакар набиралар дунёга кела бошлайди. Шу пайтда инсон фарзанди ўтган ҳаёт йўлига назар ташлаб, уни сарҳисоб қилади.

Тақдир ҳар бир кишига ўз неъматларидан ниманидир беради. Шулардан баҳраманд бўлиб яшаш, уларни эъзозлаб қадрига етиш ҳам ҳаёт берган эзгу неъматлардан биридир.

Холида Каримова муҳаррир

Ўтарсан бир кун менинг кўчамдан Ва эсларсан – мени ногаҳон.

А. Орипов.

Ва қалбингда –эски ишқ, ўти ёнар, Ва ўтмишни эслаб кетарсан. Ул сўқмоқ йўлларда учрашув они, Ва илк бўсанинг бетакрор таъми.

Қўлингни тутганимда титраган бадан, Илк севги унутилмас ҳеч қачон!

Унутилмагай ва такрор бўлмагай, Токи ҳаётсан, сен ила яшар. Гулга қиёсланмас,-чунки, сўлмагай, Тўрт фаслда ҳам, доим гуллагай.

Вақт учқур хаёлдан тез учиб ўтди, Ажинлар, оқ сочлар тортди билдирмай. Наҳот , умр ёзи хайрлашиб кетди, Наҳот, яшаб бўлар ғамни ўлдирмай!...

Нега оловларда куймади армон, Нега тошқин бўлиб оқиб кетмади? Юлдузлари ёрқин, лек олис осмон Тоқига ким етди, кимлар етмади…

Ўғил ва қизининг киприкларига Ҳар оқшом тизилди юлдузли эртак. Ҳаётнинг синовлари кўприкларида Оналик меҳрини даст тутди, бешак.

Ҳаётнинг туҳфаси – қайроқ тошли йўл, Уни умринг бўйи тузаб оласан. Агарки, умидни тарк этмайди дил, Синовдан ўтказар кўприк соласан.

Асли, бу ҳаётнинг кўпдир аччиғи, Ичингга ютасан армон, аламни. Гарчанд бўғзинггача куйдирар йиғи, Сен эса ғолиб кел, енгиб ўт ғамни!

Ойдин Суюндиқова

Page 5: 2014 yil Iyun 7 (732) - Agriculture.UZ · 2015. 4. 30. · Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси ОЛИПИАДА ҲАФТАЛИГИ. 2014

IYUN 2014yil 6(732)

Одамни тетиклантирувчи “ чой “ , деб аталувчи ичимлик ҳақидаги дастлабки маълумотларни эрамиздан аввалги “ 2700 йилга доир хитой қўлёзмаларида учратиш мумкин. Чой халқ табобатида, талайгина касалликларни олдини олиш ва даволашда катта муваффақият билан ишлатилиб келинганлигини Ибн Сино ва Журжоний асарларида кузатиш мумкин. Арид зонасига кирувчи Ўзбекистон Республикасида, йил бўйи, айниқса, ёзнинг иссиқ жазирама кунларида чой ичимлиги чанқов босди ва киши, айниқса , физкультура ва спорт билан шуғулланувчилар танасини суюқлик билан таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади. Ҳозирги замон илм – фани шуни кўрсатдики, масалан, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган “ Чой ва унинг инсон саломатлигига таъсири “ мавзусидаги анжуманда маълум бўлдики, чой қуйидаги ҳолатларда инсон саломатлигига ижобий таъсир этади: 1) ойнаижаҳон юзасидан ( экранидан ) тараладиган радиоактив нурларнинг

салбий таъсирини қирқади; 2) нур касаллигига қарши даво воситаси; 3) хавфли шишларнинг даво воситаси; 4) қоннинг саратон касаллигига қарши қувватини оширади; 5) ошқозон ракининг олдини олади; 6) инсонни юрак инфаркти ва юрак порогидан муҳофаза қилади ва даволайди.

Чойнинг зикр этилган афзалликлари кўп жиҳатдан, унинг таркибида бўлган ошловчи моддалар ( 15 – 30 фоиз ), оқлиқлар ( 20 фоиз ), алкалоидлар ( 1,6 – 4 фоиз ), ҳаётаминлари ( С ва Р ) нинг инсон танасига таъсири билан боғлиқ. Бундан ташқари, чой таркибида карбонсувлар ( 10 фоизгача ), маъдан моддалари ( 6 фоиз ), клетчатка ( 4,5 фоиз ), органик кислоталар ва ранг берувчи моддалар мавжуд. Чой ҳақидаги маълумотни айтарли даражада ойдинлаштириш учун, унинг баъзи таркибий қисмлари тўғрисида тўхталиб ўтиш ўринли бўлади. Чой таркибидаги таниннинг биологик таъсири қуйидагича: 1) ошқозон – ичак йўли шиллиқ пардасини соғломлаштиради; 2) ичакдаги фойдали микрофлорага ижобий ёндошади; 3) ичак бўшлиғида чириш жараёнини камайтиради; 4) микроблар тараққиётини тўхтатади ва уларга қиръон келтиради; 5) ичакдаги бижғиш жараёнини ўзига хос бўлган адсорбсия хусусияти билан

камайтиради; 6) липидлар алмашинувини тартибга солишда” Е “ ҳаётаминига нисбатан 20

карра кучли таъсир этади; 7) хазм қилиш аъзолари тизмини тетиклаштиради, айниқса, улардаги шира

ажратиш ва ҳаракат қилиш хусусиятларини кучайтиради;

Ошловчи моддалар таркибидаги катехинлар қон деворини

мустаҳкамлашда ва артериал қон босимини пасайтиришда алоҳида аҳамият касб этади.

Чой таркибидаги алкалоидлардан кофеин юрак – қон томир, хазм қилиш ва шира ажратиш тизимлар фаолиятини жонлантиради.Теобромин ва теофиллин моддалари қон томирларни кенгайтиради ва пешобни ҳайдайди.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, чой мураккаб таркибли ичимлик бўлиб, унинг таркибига асосланган ҳолда, уни турли ноҳуш ҳолатларда ( масалан, чарчаш, толиқиш, зўриқиш, ўта зўриқиш, спорт апатияси ва ҳ.к.) ҳамда турли касалликларни олдини олиш ва уларни даволаш мақсадида тавсия қилиш мумкин.Айни ниятда, беморлар мижозини ( мутадил, совуқ ва иссиқ ) инобатга олган ҳолда 50 – та беморда ( аёллар ва эркаклар: гипотония, сурункали гастрит, гипертония) 10 кун мобайнида клиник кузатишлар олиб борилди. Беморларга ҳар куни 200 мл дан махсус рецепт асосида тайёрланган ва “ Саидусмон “ саломатлик чойи , деб аталган ичимлик 3 маҳал берилди. Беморларни кузатиш жараёнида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича иш олиб борилди: 1) мижоз; 2) умумий ҳолати; 3) шикоятлари; 4) артериал қон босимининг даражаси. Кузатувлар оқибатида олинган натижаларга кўра, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: 1) “ Саидусмон” саломатлик чойлари гипотония, гипертония ва

сурункали гастрит касалликларда ижобий таъсир кўрсатади; 2) ушбу чойларнинг ижобий таъсир этиши кўп жиҳатдан, уларнинг

таркибий қисмларининг таъсир этиш хусусиятларига боғлиқ. Физкультура ва спорт билан шуғулланувчилар фаолияти ва ҳаёти жараёнида, улар танаси учун зарур бўлган сувли муҳит талаблари турли ичимликлар, жумладан, чой ҳисобига қондирилади. Сир эмаски, бундай фаолият юритувчи кишилар ҳам юқорида номлари зикр этилган турли касалликларни бошидан кечириши мумкин. Шунинг учун ҳам улар сиҳат – саломатлигини сақлаш, уни мустаҳкамлаш ва улар касалликларини олдини олиш ва даволаш мақсадида, “Саидусмон “ саломатлик чойларини тана мижозини инобатга олган ҳолда, оддий ичимлик тарзида тавсия этиш, мақсадга мувофиқ бўлади. Эслатма: ичимлик тариқасида турли кимёвий бирикмалар қўшиб тайёрланган масалан, “ Кока – кола “ ичимлигини ичиш, айниқса, ёш болалар ва ўсмирлар, хомиладор ва эмизикли аёллар ҳамда наслида шиш ( рак ) касаллиги мавжуд кишилар сиҳат – саломатлиги учун маълум даражада хавф туғдириши мумкин, чунки ушбу ичимлик таркибида цикламат натрий бирикмаси бўлиб, унинг таъсирида ичимлик ширин мазага эга бўлади. Цикламат натрий бирикмаси шакарга нисбатан 5 0 марта ширинроқ бўлиб, ичимликка кетадиган шакарни 50 карра, яъни сарф - ҳаражатни айтарли даражада тежаш имконини беради. Бу масалада шуни айтиш жойизки, каламушлар танасида амалга ошадиган биологик – кимёвий жараёнлар одам танасидаги худди шундай жараёнга жуда яқин. Киши танасига, жумладан, физкультура ва спорт билан шуғулланувчилар танасига ичимлик таркибида кирган цикламат натрий бирикмасини рак касаллигини одам танасида чақира олмаслигига, ҳеч ким кафолат бера олмайди. Яхшиси, инсон сиҳат – саломатлигини муҳофаза қилувчи “ Саидусмон “ саломатлик чойларини ичиш, фойдали бўлиб, киши умрига умр қўшади.Бу борада шуни айтиш жойиз: 2013 йили ойнаижаҳон дастурларидан бирида берилган маълумотларга кўра, Хитойда чой етиштирувчилар орасида 90 ёшдан ошган кишилар сони кўпчиликни ташкил қилар экан.

Б.М.Саидов,т.ф.н,катта илмий ходим

Page 6: 2014 yil Iyun 7 (732) - Agriculture.UZ · 2015. 4. 30. · Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси ОЛИПИАДА ҲАФТАЛИГИ. 2014

6 (732) IYUN 2014 yil

Тошкент давлат аграр университети 2014-2015 ўқув йили қабул комиссияси янгиликлари

Тошкент давлат аграр университетига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш жараёни, ошкоралик, ҳаққонийлик ва адолат мезонларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширилмоқда.

Бакалавриат ва магистратура йўналишларига кирувчилардан ҳужжатларни қабул қилиш ва Давлат тест синовларига тайёргарлик кўриш ва қабулни юқори савияда ўтказиш мақсадида қуйидагича тайёргарлик ишлари олиб борилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 29-апрелдаги 102-сонли ҳамда, университет ректорининг 2014 йил 6-майдаги 1-9-2/164-сонли буйруқларига асосан, қабул комиссияси масъул котиби этиб, Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор, доцент Д.У.Мамадияров тайинланди.

2. Қабул комиссиясининг иш фаолияти даврида абитуриентларга университетдаги таълим йўналишларининг мазмунини тушунтириш, уларнинг ҳужжатларини тартибли қабул қилиш, абитуриентларга тест синови жараёнининг мазмунини ва уни ўтказиш тартибини етказиш, уларга консультациялар бериш, тест синови натижаларини абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига эълон қилиш, тушунтириш, расмийлаштириш билан боғлиқ ишларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида университетнинг профессор-ўқитувчиларидан ҳамда ходимларидан иборат қабул комиссиясининг ишчи гуруҳи тузилди ва университет ректорининг 24.05.2014 йилдаги №1-9-2/187-сонли буйруғи билан расмийлаштирилди.

3. Талабалар таркибида қишлоқ ёшларининг салмоғини ошириш учун профессор-ўқитувчилар, магистрантлар, илмий изланувчилардан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, жойлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари, ташкилотчилари, қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежлари битирувчилари ўртасида, Университетда мавжуд факультетларнинг фаолияти ва таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича ёшлар ичида касбга йўналтириш ишлари олиб бориш учун малакали профессор-ўқитувчилар вилоятларга хизмат сафарига юборилди ва Тошкент давлат аграр университетига қабул қилиш тартиби, таълим йўналишлари ҳамда касб эгаларининг келажаги ҳақидаги маълумотлар берилди.Вазирликка бириктирилган 77 та қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларида касбий тарғибот-ташвиқот ишларини аниқ режа асосида ташкил этиш қабул комиссиясининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

4. Университет ҳудудида, хусусан, қабул комиссияси фаолият кўрсатаётган жойда навбатчиликни ташкил этиш, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, бегона шахсларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик, зарур бўлган ҳолларда ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларига хабар бериш ва тегишли чоралар кўриш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 26-июндаги №244-сон буйруғига асосан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига тушунтириш ишлари олиб борилиб, университет ҳудудида эълонлар билан маълумот берилмоқда. Абитуриент амалдаги паспорти ёки биометрик паспорти (агар олган бўлса) билан ҳужжатларини Тошкент давлат аграр университети қабул комиссиясига топшириши ҳамда, шу паспорти билан тест синовларига кириши мумкин.Паспорти бўлган абитуриентлардан биометрик паспорт тақдим этишлари талаб этилмаяпти.

6. Университетда мавжуд факультетларнинг фаолияти ва таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларини тўлақонли намоён этадиган кўргазмали ҳамда реклама материаллари тайёрланиб, ТошДАУ спорт комплексида жойлашган қабул комиссияси ҳудудига жойлаштирилди.

7. Факультет деканлари ва ихтисослик бериладиган кафедраларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари абитуриентлар билан танлаган мутахассисликлари ҳақида суҳбатлар ўтказиб, кенг миқиёсда тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

8. Университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига кирувчилар учун ҳужжатлар тўлдириш намуналари бўйича стендлар тайёрланди.

9. Абитуриентлардан тушган аризалар ҳақидаги маълумот ҳар куни ушбу номдаги рус ва ўзбек тиллардаги стендларда батафсил ёритиб борилмоқда.

10. Қабул комиссиясининг барча аъзоларини олий ўқув юртларига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ва ҳужжатлар билан университет раҳбарияти, юристи ва мутахассислари томонидан таништирилиб, керакли йўриқномалар билан таъминланди.

11. Қабул комиссияси иш фаолияти учун зарур барча ёзув-чизув қуроллари билан университет томонидан таъминланди ва абитуриентларни ҳужжатларини расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар, босма иш қоғозлари университет типографиясида тайёрланиб тўлиқ таъминланди.

12. 2014-2015 ўқув йили учун абитуриентларни ўқишга қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ташкилий масалаларни ўз вақтида, оқилона ҳал этиш, уларни ва ота-оналарни қабулга ҳамда олий таълим муассасаларига оид маълумотлар, кўргазмали ахборотлар билан таъминлаш бўйича турли стендлар тайёрланди. 13. Қабул қиланаётган ҳужжатларнинг сифати ва хафвсизлигини таъминлаш ҳамда абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида университет логатипи туширилган ҳужжатлар жилди жорий этилди.

14. Университетда 2014-2015 ўқув йили қабули учун ўтказиладиган Давлат тест синовларига 8 та бинода 340 аудитория ажратилган бўлиб, уларда 277 та 30 кишилик, 63 та 60 кишилик жами 12090 нафар абитуриент учун жой тайёрланди ва ҳар бир бино учун масъуллар бириктирилди.

Давлат тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг дислокация режа чизмаси туман ИИБ томонидан тегишли жадваллар ва шаклларда шакллантириб тасдиқланди ва ДТМга тақдим этилди.

2014 йил 1 август куни ўтказиладиган тест синовларида аудитория раҳбари ва кузатувчиси сифатида қатнашишлари режалаштирилган университет профессор-ўқитувчиларининг маълумотлари ва фотосуратлари ДТМнинг STAFF 2014 махсус дастурига киритилди ҳамда инструкторларимиз томонидан уларга амалий-семинар машғулотлари ўтказилди.

Д.У.Мамадияров Қабул комиссияси

масъул котиби, доцент

Page 7: 2014 yil Iyun 7 (732) - Agriculture.UZ · 2015. 4. 30. · Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси ОЛИПИАДА ҲАФТАЛИГИ. 2014

6(732) IYUN 2014 yil

-Устоз, илмий ишимнинг биринчи бобини ёзиб тугатдим.Сиздан амалий тажрибалар натижаларидан фойдаланиш бўйича малаҳат олмоқчи эдим... -Берган вазифаларингизни тайёрлаб келдим.Қўшимча дарсларни қачон режалаштирамиз? Май ойининг фарахбаҳш кунларидан бири; Йўлакдан шахд билан одимлаётган Абдураҳмон домланинг атрофини бир гуруҳ талабалар ўраб, ўз қизиқишлари, дарс ва изланишлари юзасидан саволга тутиб келмоқдадар. Узоқдан назар солган кишига устознинг шаҳдам қадамлари қаергадир шошиб кетаётгандек туюлади.Аслида, ҳар бир талабанинг саволига тўлиқ ва аниқ жавоб бериб, йўналишни тўғри кўрсатиб, мақсадга эришиб келаётган домла режалаштирган ҳар бир ишини ўз вақтида қилишга одатланган ва шогирдлардан ҳам шуни талаб қилади. Қишлоқ ҳўжалиги соҳасига бўлган қизиқиш Абдураҳмон Ражабовнинг болалик чоғларида қалб дунёсини забт этган эди.У таваллуд топган жой-сўлим Фориш туманининг “Баланд осмон” қишлоғи, унинг табиати бўлажак олим ва ўқитувчинин орзуларига ҳамрох ва қанот бўлганди.Мактабдаги болаларга хос интилиш ва”аъло”бахолар уни Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаштириш инженерлари(ҳозирги Тошкент ирригация ва мелиорация) институти томон етаклади.”Қишлоқ ҳўжалигини электрлаштириш” факультетида таҳсилни бошлаган қаҳрамонимиз ҳар бир дақиқани қадрига етиб, танлаган соҳасини чуқур ўзлаштиришга интилди.Яхши хулқ, ўзига ишонч ила ўқишни тамомлаб, шу институтда ассистент лавозимида ишлай бошлади

Таҳсил берган устозлари билан бир қаторда фаолият юритиш, уларнинг ҳар бир ҳаракати-ю маслаҳатидан кўп нарса ўрганиш орқали илмга бўлган меҳри оловланиб борди.1973 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб, ”Қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришини электрлаштириш” мутахассислиги бўйича номзодлик диссертациясини Москва қишлоқ ҳўжалиги инженерлари институтида ҳимоя қилиб, техника фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган. Илмий-педагогик фаолиятни давом эттириш билан бир вақтда институтда ташкилий раҳбарлик лавозимларида ҳам фаолият олиб борган.Хусусан, “Чет эллик талабалар билан ишлаш”, ”Қишлоқ ҳўжалигини электрлаштириш” факультетларида декан лавозимларида ҳам ишлади.Бу вақтда у ўқитувчиларнинг дарс бериш жараёни, талабаларнинг билим олиши, соҳага бўлган қизиқишини ошириб бориш юзасидан мунтазам назорат ўрнатиб, қаттиққўл ва талабчанликни ўзига шиор қилиб олганди. 1979 илда институтда ”Қишлоқ ҳўжалигида электр энергиясини қўллаш”кафедрасини ташкил этиб, унга раҳбарлик қилди ва кафедранинг илмий-педагогиксалоҳиятини ошириш борасида тинмай меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришди.Мисол тариқасида, кафедранинг барча ходимлари илмий даражага эга бўлиши,хусусан, бир неча фан докторларини етиштириш, соғлом ва ишчан муҳитни сақлаб туриш кабиларни санаб ўтиш мумкин. Ҳар бир вазифани сидқидилдан тенг олиб бориш билан бирга илмий изланишларини янада мукаммал тарзда давом эттирди ва 1992 йилда Челябинск агроинженерлик университетида ”Қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришини электрлаштириш”мутахассислиги бўйича Ўзбекистон олимлари ичида биринчи бўлиб техника фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилди. Бу эса устозлар, соҳанинг етук мутахассислари томонидан юқори баҳоланди.

Абдураҳмон Ражабов кучли иштиёқ ила қилган изланиш ва янгиликларини ўқитувчи ва талабалар орасида чуқур тадбиқ этиб келди.Шу орада институтда ўқув ишлари бўйича проректор ва ректор лавозимларида фаолият юритди.Узоқ йиллар раҳбар сифатида ташкилотчилик қобилиятини намоён этиб ўқув юртида турли ижобий ишларни амалга оширди.Янги амалиёт-тажриба хоналари, янги ўқув-илмий адабиётлар шулар жумласидандир.Ходимлар ва талабалар уни қаттиққўл, талабчан, шу билан бирга доимо эътиборли,ғамхўр, камтарин инсон сифатида жуда ҳурмат қилишади.Унинг раҳбарлигида кўплаб фан докторлари ва номзодлари тайёрланган, дарслик ва илмий ишлар эълон қилинган.Унинг шогирдлари профессор Х.Муратов, профессор С.Амиров, доцентлар:А.Вохидов, А.Исоқовларни биз фахр билан тилга олишимиз мумкин.

Устоз бугунги кунда Тошкнт Давлат аграр университетида ”Қишлоқ ҳўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш”йўналишини ташкил этиб, профессор лавозимида жонбозлик кўрсатиб келяпти

Турмуш ўртоғи Салтанат опа билан икки ўғил ва тўрт қизни вояга етказиб, олий маълумотли қилди.Фарзандлари ва набираларининг меҳру-муҳаббатидан, ютуларидан қувониб, фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Дилфуза Маҳкамова журналист

“Шўлп”сўзи-тақлид сўз бўлиб, оғир нарса суюқликка тушганда ҳосил бўладиган товушни билдиради.Боланинг қўлидаги тош шўлп этиб, сувга тушиб кетди.С.Маҳкамов, Шогирд.

“Шунчайики”сўзи-шунчаки сўзи билан маънодош ҳисобланади.Саидий гарчи бу сўроқни шунчайики берган бўлса ҳам, Муҳаммадражабнинг жавобидан қаноатланмади.А.Қаҳҳор,Сароб.

“Шуур”сўзи-араб тилидан олинган бўлиб, онг, ақл, идрок маъноларини англатади.Шоирларда зеҳн ва шуур ўткир, хаёл денгизи эса теран бўлади.А.Ҳакимов,Илон изидан.

“Шўрва-шўлти”сўзи-фақирона овқат маъносини билдиради.Энг бемаза, энг арзон шўрва-шўлтини қайнатиш учун ҳам игна билан қудуқ қазиш керак бўлар екан.Ойбек, Танланган асарлар

Page 8: 2014 yil Iyun 7 (732) - Agriculture.UZ · 2015. 4. 30. · Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси ОЛИПИАДА ҲАФТАЛИГИ. 2014

6 (732) IYUN 2014 yil

«AGRONOM»

MUASSIS: Toshkent

Davlat agrar

universiteti

Gazeta Toshkent viloyati Matbuot va axborot

boshqarmasi tomonidan 19.10.2010 y.

№03-068 raqam bilan ro’yxatga olingan

Muharrir: XOLIDA KARIMOVA

Tahrir hay’ati: A.A. ABDUVOSIQOV, F. ASHUROVA,

D. XOLIQOVA, SH. DURXODJAYEV, M. QURBONOVA

[email protected] Tahririyat manzili: Toshkent vil.

Qibray t. Universitet ko’chasi, 2 uy

Bosishga topshirilgan vaqt 25 Iyun 2014 yil.

Ётоқхонада иккита талаба нонушта қиляпти. Биринчиси,иккинчисига: “Фақат сув ичавермасдан,қотган нонлардан ҳам егин”-деса,иккинчиси:-“А,йўқ,мен эрталабдан кучли овқат еёолмайман”-дебди.

Бир куни кечқурун чол кампирга: “Кел, бииир ёшликни эслаймиз”-дебди. Кампир:”Қани кўчага чиқинг”-дебди. Чол бир соат кутибди, икки соат кутибди.Кампирдан садо чиқмагач, жаҳли чиқиб, уйга кириб:” Ҳа, кампир, нега чиқмадинг”-деса. Кампир:”Дадам руҳсат бермадила”-дебди.

Ибтидоий одамлар чақмоқ чаққанда, бир жойга йиғилишиб олишаркан. Савол: Нима учун? Жавоб:Расмга тушяпмиз-деб ўйлашган

Э Ъ Л О Н

ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА !

Ёшларда ёт таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида, университет талаба-ёшлари ўртасида

”Мен,диний екстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?”, ”Жаҳолатга қарши маърифат!” мавзуларида талаба ва ўқувчи ёшларнинг бадиий ва ижодий ишлари танлови эълон қилинди

Ушбу танловда университетимиз талабалари ўзларининг ушбу мавзулардаги реферат, иншолари билан қатнашишлари мумкин.

Қабул қилинган ҳар бир қўлёзма мутахассислар томонидан таҳлил қилинади ва энг яхши иншо намуналари”Aгроном”газетасида чоп этилади.

Ижодий ишлар шу йилнинг 15 сентябригача, университетимизнинг “Фалсафа”кафедрасида қабул қилинади.

Танлов ғолиблари университет томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланади!

ISSN raqami 2181-7782

БИЛИМ,ТАРБИЯ ВА МУАЛЛИМ ҲАҚИДА Ўқитиш, икки баробар ўқиш демакдир.

*** Инсон тарбиясининг бош йўли ишончдир.

*** Оз бўлса ҳам,билмоқ учун кўп ўқимоқ керак.

*** Камолот ва билимга ҳеч бир одам ўз-ўзидан эришолмайди.

Кимки билимдон бўлишни истар экан, унга ўз фаолияти, ўз кучи, ўз тиришқоқлиги билан эришмоғи лозим.

*** Ҳар қандай таълим-тарбияда энг асосий нарса муаллим, унинг

тафаккур доирасидир Тўпловчи:Х.Намозов доцент

Page 9: 2014 yil Iyun 7 (732) - Agriculture.UZ · 2015. 4. 30. · Маънавият ва маърифат бўлими услубиётчиси ОЛИПИАДА ҲАФТАЛИГИ. 2014

ISSN raqami 2181-7782