giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ...

304
1

Upload: others

Post on 01-Sep-2019

337 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

1

Page 2: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА

УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ

ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИ

ЎҚИТИШМЕТОДИКАСИ

МОДУЛИ БЎЙИЧА

Ў Қ У В–У С Л У Б И Й М А Ж М У А

Тошкент – 2018

Малака

йўналиши:

география фани ўқитувчилари

Тингловчилар

контингенти:

умумий ўрта таълим мактаблари,

таълим ДТС асосида олиб борилаѐтган

имконияти чекланган болалар

ихтисослаштирилган мактаблари,

мактаб-интернатлари ва имконияти

чекланган ўқувчиларнинг уйида якка

тартибда таълим берувчи география

фани ўқитувчилари

Page 3: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

3

Мазкур ўқув-услубий мажмуа Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил

______________даги ____-сонли буйруғи билан тасдиқланган география фани

ўқитувчиларининг малакасини ошириш тоифа йўналиши ўқув режаси ва дастури

асосида тайѐрланди

Тузувчилар: И.Х.Абдуллаев

Н.И.Сафарова

И.А.Хуррамов

-Низомий номидаги ТДПУ ―География

ўқитиш методикаси‖ кафедраси доценти,

г.ф.н.

-Низомий номидаги ТДПУ ―География

ўқитиш методикаси‖ кафедраси доценти,

г.ф.н.

- Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги

халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий

маркази ―Аниқ ва табиий фанлар

методикаси‖ кафедраси ўқитувчи

Тақризчилар: Н.Р.Алимқулов

Н.Қ.Комилова

- Низомий номидаги ТДПУ ―География

ўқитиш методикаси‖ кафедраси мудири,

г.ф.н.

- Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ ―Иқтисодий

ва ижтимоий география‖ кафедраси мудири,

доц., г.ф.д.

Ўқув-услубий мажмуа А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва

мутахассис ходимларини қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти

илмий кенгашининг2018йил ______________даги______- сонли баѐнномаси

билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган.

Page 4: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

4

МУНДАРИЖА

I. ИШЧИ ДАСТУР ........................................................................................................................... 5

II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ

МЕТОДЛАРИ ..................................................................................................................................... 17

III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАР ..................................................................... 47

IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАР ...................................................................... 146

V. КЎЧМА МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАР …......................................................................... 277

VI. КЕЙСЛАР БАНКИ ................................................................................................................ 281

VII. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ .............................................................................. 291

VIII. ГЛОССАРИЙ ...........................................................................................................................294

IX. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.................................................................................................... 300

Page 5: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

5

Page 6: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

6

КИРИШ

―Таълим тўғрисида‖ги ва ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури

тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, 2017-2021- йилларга

мўлжалланган ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси‖, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

5 сентябрдаги ―Халқ таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПФ-5538-сон Фармонива 2018 йил 5

сентябрдаги ―Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини

жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ПҚ-3931-сонли Қарори,―Педагог

кадрларни тайѐрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида‖гиПҚ-3289-сонли Қарорига мувофиқ, таълим босқичларининг

узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий

методологиясини яратиш ҳамда улар асосида педагог ходимларини қайта

тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мазмунини янада

такомиллаштиришни тақозо этади.

Мамлакатимизда компетенциявий ѐндашувга асосланган янги давлат

таълим стандартларини жорий этилиши ўрта мактаб ўқитувчилари зиммасига

қатор долзарб вазифаларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Шу билан бирга, 2017 –

2018 - ўқув йилидан мактабларда 11 йиллик ўрта таълимнинг жорий этилиши

ҳам ўз навбатида ўқитувчиларнинг малака оширишга бўлган янги эҳтиѐжларни

келтириб чиқарди. Айни пайтда вужудга келган шарт-шароитлар ва

ўқитувчиларнинг юқоридаги келтирилган эҳтиѐжлари малака оширишнинг

шакли, мазмуни ва уни амалга ошириш механизмларини қайта кўриб чиқишни

ва бу жараѐнга тегишли ўзгартиришларни киритишни тақозо этмоқда. Хусусан,

шу кунларда юқоридаги эҳтиѐжлардан ва улар олдида кўндаланг турган

муаммолардан келиб чиққан ҳолда, география фани ўқитувчиларининг

малакасини ошириш мазмуни ва шаклларини такомиллаштириш зарурати

пайдо бўлди.

―География фанини ўқитиш методикаси‖ модулининг ишчи ўқув дастури

география фани ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув дастури

асосида тузилган бўлиб, у география фани ўқитувчиларига таълимда замонавий

ѐндашувлар ва инновацияларнинг мазмун ва моҳиятини очиб беради.

Page 7: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

7

Модулнинг мақсади ва вазифалари

Модулнинг мақсади:умумий ўрта таълим мактаблари география фани

ўқитувчиларининг таълим-тарбия жараѐнида замонавий ѐндашувлар ва

инновацияларни қўллаш компетенцияларини ривожлантиришдан иборат.

Модулнинг вазифалари:

- география фани ўқитувчиларининг замонавий педагогик

технологиялари ва методлар ҳақидаги билим, кўникма ва малакаларини

ривожлантириш;

- география фани ўқитувчиларида дарс жараѐнида самарали

методларни қўллаш кўникмаларини шакллантириш.

Модул бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва

компетенцияларига қўйиладиган талаблар Тингловчи:

-география фанини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари ва ўқитиш

методларини;

-географиядан ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш ва

назорат турларини;

-дарс ишланмаларини ишлаб чиқишга қўйилган замонавий талабларни;

-география ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методларини

билиши;

-география фанини ўқитишнинг замонавий методларини қўллай олиш;

-замонавий талаблар асосида дарс ишланмасини ишлаб чиқиш;

-географиядан ўқувчилар билим, кўникма, малакаларини баҳолаш ва

назорат топшириқларини тузиш;

-дарсларни кузатиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларига;

-география фанидан синф ва мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш;

-география дарсларида буюк аждодларимиз ҳамда замонавий ўзбек географик

мактаб намаѐндалари илмий меросидан фойдаланиш;

-география ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш малакаларига;

-илғор педагогик технологиялардан касбий фаолиятда фойдаланиш;

-замонавий талаблар даражасида дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш

компетенцияларига эга бўлиши лозим.

Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар

География фанини ўқитиш методикаси модулидан машғулотлар назарий ва

амалий шаклда олиб борилади.

Page 8: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

8

Назарий машғулотларда география фанидан яратилган ўқув-услубий

мажмуалар таркиби, дарс ишланмаларига қўйилган талаблар, географиянинг

ўзига хос хусусиятлари ва уни ўқитиш методикаси ҳақида маълумотлар

берилади.

Амалий машғулотларда дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчилар билимини

баҳолаш, синфдан ташқари ишлар, дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш

ўргатилади.

Машғулотларда техник воситалардан, экспресс-сўровлар, тест сўровлари,

ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш ва бошқа

интерактив таълим усулларидан фойдаланиш назарда тутилади.

Модулнинг ўқув режадаги бошқа блоклар билан боғлиқлиги ва

узвийлиги

Модул мазмуни ўқув режадаги ―Таълим жараѐнларида ахборот-коммуникация

технологияларини қўллаш‖, модули, ―Таълим-тарбия технологиялари ва жаҳон

тажрибаси‖, ―География фанини ўқитишда замонавий ѐндашувлар ва

инновациялар‖ ўқув модули билан узвий боғланган ҳолда педагогларнинг касбий

педагогик тайѐргарлик даражасини орттиришга хизмат қилади.

Модулнинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги Мазкур

модул ―Ўзбекистонда таълим-тарбия жараѐнларини ташкил этишнинг ҳуқуқий-

меъѐрий асослари‖, ―Таълим-тарбия технологиялари ва педагогик маҳорат‖ ва

―Таълим жараѐнларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш‖

блокларидан кейин ўрганилади. Унда юқоридаги модулларда ўрганилган мазмун

йўналишлари ва услубий жиҳатларини география фанига татбиқ этиш

имкониятлари очиб берилади.

Модулнинг таълимдаги ўрни

Тингловчиларни география фанини ўқитишнинг замонавий технология ва

методлари билан таништириш ҳамда амалда қўллаш кўникмаларини

шакллантириш орқали таълим самарадорлигини таъминлашдан иборат.

Page 9: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

9

Модул бўйича соатлар тақсимоти

№ Модул мавзулари

жа

ми

Ж

ам

и ў

қу

в

юк

ла

ма

си

Жумладан,

Му

ста

қи

л т

аъ

ли

м

наза

ри

й

ам

ал

ий

кў

чм

а

1 География фанидан компетенциявий ѐндашувга

асосланган ДТС 4 4 2 2 - -

2 География фани объекти, предмети, таълим

тизимидаги ўрни ва аҳамияти 2 2 2 - - -

3

География фанини ўқитишда анъанавий ва замонавий

таълим жараѐнини ташкил этиш методлари 2 2 2 - - -

4 География дарси ва унга қўйилган замонавий талаблар.

Дарс шакллари ва турлари 2 2 - 2 - -

5

Интерфаол таълим, унинг шакллари. География

фанидан интерфаол дарсларни ташкил этиш

методикаси

2 2 2 - - -

6 География дарсларида ўқувчиларни мустақил билим

олиш фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари

2 2 2 - - -

7

География ўқитишда интерфаол педагогик

усуллардан фойдаланиш (ѐзма ва оғзаки дебатлар, кейс

стади) дарс турлари 2 2 - 2 - -

8

География дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш. 4 2 - 2 - 2

9 География дарсларида ўқувчиларни мустақил билим

олиш фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари 2 2 2

10 География таълимида фанлараро алоқанинг умумий

масалалари 2 2 - 2 - -

11

География дарсларида буюк аждодларимиз ҳамда

замонавий ўзбек географик мактаб намаѐндалари

илмий меросидан фойдаланиш

2 2 2 - - -

Page 10: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

10

10

География фанини ўқитишда муаммоли таълим

методикасидан фойдаланиш. ―Муаммоли вазият‖

усули. ―Муаммо‖технологияси 2 2 - 2 - -

12

“Лойиҳалар‖ методини география дарсларига татбиғи.

География дарсларида ўқув тадқиқотлари ташкил

этиш ва ўтказиш. 2 2 - 2 - -

13 География фани дарсларида ролли ва дидактик

ўйинларни қўллаш методикаси 2 2 - 2 - -

14 География дарсларида машқ ва масалаларни тузиш,

картографик маълумотлар билан ишлаш 6 6 - 6 - -

15

География фани бўйича ўқув топшириқларини

яратишга қўйиладиган талаблар (тест тузиш, ижодий

топшириқлар, саволномалар ишлаб чиқиш

методикаси)

4 2 - 2 - 2

16 География фанидан синфдан ва мактабдан ташқари

ишларни компетенциявий ѐндашув асосида ташкил

қилиш 4 4 2 2 - -

17 География дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш 8 8 - - 8

Жами 54 50 14 28 8 4

НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ

1-мавзу:География фанидан компетенциявий ѐндашувга асосланган ДТС.

(2 соат)

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорига асосан

Умумий ўрта таълимнинг ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат

таълим стандартлари қабул қилинганлиги. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим

стандартининг мақсад ва вазифалари. Умумий ўрта таълим давлат таълим

стандартининг асосий принциплари ва таркибий қисмлари. Умумий ўрта ва ўрта

махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака

талабларининг мазмуни, ўрганиш босқичлари, тузилиши ва таянч компетенциялар.

2-мавзу:География фани объекти, предмети, таълим тизимидаги ўрни ва

аҳамияти (2 соат)

География фанларининг ўрганиш объекти ва предмети. География

фaнининг тармоқлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Географиянинг илмий-

назарий аҳамияти. Замонавий географияда фанларнинг узвий боғлиқлиги,

уларни ўрганиш билан боғлиқ масалалар. География фанларида географик

қобиқ ва унинг талқини. Табиий ва иқтисодий географиядаги географик объект

ва предметга бўлган қарашлар.

Page 11: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

11

3-мавзу: География фанини ўқитишда анъанавий ва замонавий таълим

жараѐнини ташкил этиш методлари (2 соат)

География фанини ўқитиш методлари таснифи. Педагогик технологиялар

ва уларни қўллаш масалалари. Ўқитишнинг анъанавий усуллари ва уларнинг

афзалликлари. Ўқитишнинг замонавий усуллари ва уларнинг афзалликлари.

Географияда картографик технология тушунчасининг келиб чиқиши, унга

бўлган эҳтиѐж. Картографик технологиянинг турлари, улардан фойдаланиш

масалалари. Географияда асосий тушунчалар таърифлари ва уларнинг

шарҳлари.

4-мавзу: Интерфаол таълим, унинг шакллари. География фанидан

интерфаол дарсларни ташкил этиш методикаси (2 соат)

Интерфаол таълим тушунчаси. Унинг мақсади, вазифаси, услублари,

шакллари, воситалари, турлари. Интерфаол усулдан фойдаланиб дарсни

ташкил этишда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти.

Интерфаол ўқитишнинг афзалликлари ва методлари.

5-мавзу: География дарсларида ўқувчиларни мустақил билим олиш

фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари (2 соат)

Ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятига қўйиладиган услубий талаблар.

Мустақил ишларни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари. Мустақил ишлар

ва уларни ташкил этишнинг назарий асослари. Мустақил таълим, мустақил иш

тушунчалари. Мустақил ишларнинг хусусий-дидактик мақсади.Мустақил иш

таркиблари.Мустақил ишларнинг таълим жараѐнидаги вазифалари.Мустақил

ишларнинг турлари.Билим компонентлари бўйича мустақил ишларнинг

турлари.Мустақил ишларни ташкил этиш босқичлари.

6-мавзу: География дарсларида буюк аждодларимиз ҳамда замонавий

ўзбек географик мактаб намаѐндалари илмий меросидан фойдаланиш(2

соат)

Географияни ўқитишда Ўрта Осиѐ мутаффакирлари: Абу Али ибн Сино, Абу

Носир Фаробий, Мирзо Улуғбек каби алломаларимизнинг илмий меросидан

фойдаланиш. Замонавий ўзбек географик мактаб намаѐндалари: Ҳ.Ҳасанов,

А.Солиев, Ҳ. Ваҳобов, Т. Мирзалев, А.Қаюмов, Т. Маллабоев, П.Ғуломов

кабигеография фани асосчиларининг илмий меросидан фойдаланиш.

7-мавзу: География фанидан синфдан ва мактабдан ташқари ишларни

компетенциявий ѐндашув асосида ташкил қилиш(2 соат)

Ўқувчилар билан география фани йўналишида ўтказиладиган синфдан ва

мактабдан ташқари тадбирлар ҳақида. Фан олимпиадалари ва викториналар

режалаштириш ва ўтказиш методикаси. Синфдан ташқари тадбирлар,

Page 12: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

12

географик кечалар ўтказиш. Экскурсиялар, географик саѐҳатлар, учрашув ва

давра суҳбатлари уюштириш ва ўтказиш методикаси.

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ

1-мавзу:География фанидан компетенциявий ѐндашувга асосланган ДТС.

(2 соат)

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорига асосан

Умумий ўрта таълимнинг ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат

таълим стандартлари қабул қилинганлиги. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим

стандартининг мақсад ва вазифалари. Умумий ўрта таълим давлат таълим

стандартининг асосий принциплари ва таркибий қисмлари. Умумий ўрта ва ўрта

махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака

талабларининг мазмуни, ўрганиш босқичлари, тузилиши ва таянч

компетенциялар.―Таянч ва фанга оид умумий компетенциялар‖ амалий машғулоти

―Тафаккурнинг олти қалпоқчаси‖

2-мавзу: География дарси ва унга қўйилган замонавий талаблар. Дарс

шакллари ва турлари (2 соат)

Дарс мақсади, ўқитишнинг кутилаѐтган натижалари, географиядан дарсни

режалаштиришда тизимли ѐндашув, ўқитишнинг кутилаѐтган натижалари

тавсифи, кутилаѐтган натижаларни ―билиш‖, ―тушуниш‖, ―бажариш‖

даражаларида ифодалаш, ўқитишнинг кутилаѐтган натижаларини ифодалаш.

Ўқитишнинг когнитив, психомотор ва эффектив кутилаѐтган натижалари.

Кутилаѐтган натижаларни баҳолаш учун топшириқлар, ўқувчиларни

фаоллаштириш ва мотивлаш, янги билимларни ―кашф қилиш‖, рефлекция,

дарслар типологияси.

3-мавзу: География ўқитишда интерфаол педагогик усуллардан

фойдаланиш (ѐзма ва оғзаки дебатлар,Танқидий тафаккур, Кичик гуруҳларда

ишлаш, кейс стади) дарс турлари (2 соат)

География дарсларида Интерфаол ўқитиш усулларидан фойдаланиш

методикаси. Педагогик инновация тушунчаси. География дарсларини олиб

боришда педагогик инновацияларни ѐзма ва оғзаки дебатлар усули ҳамда

улардан география дарсларида фойдаланиш масалалари. География фани

дарсларини ўтишнинг ноанъанавий турлари: ―Танқидий тафаккур‖, ―Кичик

гуруҳларда ишлаш‖, методи ҳақида тушунча, уни ўтказиш услубияти.Кейс

стади методи. Кейс стади усулидан география дарсларида фойдаланиш

муаммолари. Кейснинг география фанларида қўллашнинг афзалликлари.

―Нуқтаи назарингиз бўлсин‖ машқини ўтказиш тартиблари. ―Кластер‖ методи

ҳақида тушунча. ―Кластер‖ни тузиш қоидалари, амалиѐтда қўллаш. ―Ақлий

ҳужум‖ методиҳақида тушунча. ―Ақлий ҳужум‖ни ўтказиш услубияти. ―Ақлий

Page 13: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

13

ҳужум‖ни ўтказиш қоидалари. Ролли ўйинлар. Дидактик ўйинларнинг асосий

турлари.

4-мавзу: География дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш (2 соат)

География дарсларини кузатишдан кўзланган мақсадлар. Дарсни кузатиш

ва таҳлил қилиш. Дарс таҳлилининг мақсад ва вазифалари. Дарс таҳлилига

қўйилган талаблар. Очиқ, кўргазмали, намунавий, ҳисобот дарслари ва уларга

қўйилган талаблар. Дарсни таҳлил қилиш усуллари.

5-мавзу:География дарсларида ўқувчиларни мустақил билим олиш

фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари (2 соат)

Ишнинг мақсади: Географияфанларини ўқитиш жараѐнида ўқувчиларни

мустақил билим олиш фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари билан

тингловчиларни таништириш. География дарсларида ўқувчиларни мустақил

ишларини ташкил қилиш бўйича гуруҳларда иш ташкил этиш.

География дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишнинг

намунавий топшириқлари билан танишиш ва гуруҳларда иш ташкил этиш

6-мавзу: География таълимида фанлараро алоқанинг умумий

масалалари (2 соат)

География таълимида фанлараро алоқа ва унинг география фанини

ўқитишдаги тутган ўрни. География ва биология фанларини бир-бири билан

алоқадорлиги. География ва физика фанлар орасидаги алоқадорлик. География

ва математика фанлари орасидаги алоқадорлик. География ва кимѐ фанлари

орасидаги боғлиқлик. Ўзбек тили ва адабиѐт, тарих фанлари орасидаги

алоқадорлик. География таълимида фан ичидаги алоқа масалалари.

7-мавзу: География фанини ўқитишда муаммоли таълим

методикасидан фойдаланиш. “Муаммоли вазият” усули. “Муаммо”

технологияси (2 соат)

Муаммоли таълимнинг илмий-назарий асослари. Муаммоли таълим

методикасининг ўзига хос хусусиятлари. ―Муаммо‖ технологиясини география

дарсларига татбиғи. Ўқув ва илмий муаммоларнинг бир-биридан фарқи.

Муаммоли таълим жараѐнида ўқитувчига қўйиладиган талаблар. Муаммоли

вазият тушунчаси ҳақида. Муаммоли вазият яратиш усуллари. Муаммоли

вазиятни ҳал этиш даражалари. Муаммоли вазиятни ечишда қўлланиладиган

усуллар. Муаммоли таълим машғулотларини ташкил этиш ва бошқаришга

қўйилган талаблар. ―Муаммоли вазият‖ методи ҳақида. Дарс жараѐнида

муаммоли вазиятлар ҳосил қилиш ва уларни ечиш усуллари. Муаммоли

таълимнинг ўқувчилар ижодий тафаккури ва ижодий қобилиятларини

ўстиришдаги аҳамияти. Муаммони турли нуқтаи-назардан ўрганиш, таҳлил

Page 14: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

14

қилиш. Турли ўқув фанлари бўйича дарс жараѐнида муаммоли вазиятлар ҳосил

қилиш ва уларни ечиш усуллари ҳақида.

Муаммоли таълим технологиялари ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва

жадаллаштиришга асосланганлиги.

8-мавзу: Лойиҳалар методини география дарсларига татбиғи.

География дарсларида ўқув тадқиқотлари ташкил этиш ва ўтказиш

методикаси (2 соат)

―Лойиҳалар‖–бу ўқувчилар томонидан узоқ вақт давомида турли

мавзуларни мустақил равишда ўрганиш. ―Лойиҳалар‖ методининг босқичлари.

Мавзу ѐки муаммони қўйиш босқичи. Ўқитувчи томонидан белгиланади.

Режалаштириш. Ўқитувчилар ва ўқувчилар лойиҳа устидаги ишлар қачон

бошланиши, қанча вақт эгаллаши, қандай ресурслар қўлланилиши, улар

қаердан олиниши. Материал йиғиш, услублар. Лойиҳа устида ишлаш.

Тадқиқот натижаси. Бу ҳисобот, фильм, кўргазма, маъруза, расм,

географик харита бўлиши мумкин.

Баҳолаш. ―Лойиҳалар‖ одатда кўп фанларни қамраб олганлиги сабабли,

эҳтимол, ишларни бир неча ўқитувчиларга баҳолаш учун берилиши.

Афзалликлари. Ўқувчиларга алоҳида фанлар ўртасидаги, мактабдаги

машғулотлар ва ташқи дунѐ ўртасидаги алоқани кўришга ѐрдам беради.

Ўқувчиларни бирон фаолиятни олиб бориш, ўз вақтини режалаштириш ва

жадвал бўйича ишлаш учун ўз-ўзини ташкиллаштиришга ўргатади.

Ўқувчиларга ўқитувчи бошчилигида таълим олиш жараѐнини бошқаришга

имкон беради. Ўқувчилар ҳам бир-бири билан ҳам мактабдан ташқарида турли

одамлар билан ҳамкорлик қилишлари учун имкон яратади. Ўқувчиларни ўз

тадқиқотларининг натижаларини ва ўз фикрини ифодалаш ва омма олдида

ҳимоя қилишга ўргатади ва бу ўқувчилар ҳуқуқларини тарғиб этишда муҳим

кўникма ҳисобланади.

9-мавзу: География фани дарсларида ролли ва дидактик ўйинларни

қўллаш методикаси (2 соат )

Ўқувчиларни муаммоли вазият ҳолатига тушириш орқали уларда фикрлаш

қобилиятини ривожлантириш. Муаммоли вазият ва муаммонинг баѐни.

География дарсида ўқувчилар учун муаммоли вазиятни вужудга келтириш.

Муаммонинг қўйилиши. Муаммонинг ечимини топиш. Муаммоли вазиятни

шакллантириш тамойиллари. Муаммоли ўқув тошириқлари.

Ролли ва дидактик ўйинлардан география дарсларида фойдаланиш.

Муайян ҳолатни (вазият) ўрганиш ва бошқалар орқали синаб кўриш. Дидактик

ўйинли технологиялар ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва

жадаллаштиришга асосланганлиги.

Page 15: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

15

10-мавзу: География дарсларида машқ ва масалаларни тузиш,

картографик маълумотлар билан ишлаш (6 соат)

Табиий ва иқтисодий-ижтимоий география курслари мавзулари асосида

турли машқ ва масалаларни тузиш, уларни ечиш усуллари билан танишиш.

География фанини ўқитишда фойдаланиладиган масала ва машқлар.

Хариталар билан ишлаш, ѐзувсиз хариталарни тўлдириш усуллари ҳақида

маълумот.

Топографик хариталарнинг шартли белгиларини ўқиш. Топографик

хаританинг градус ва километрли тўр асосида нуқталар орасидаги масофаларни

ва шу нуқталарнинг координаталарини аниқлаш. Топографик хариталарнинг

шартли белгилари асосида топографик ҳикоялар тузиш.

Тингловчиларнинг гуруҳдаги ишларини ташкил этиш. Турли мавзулардаги

масала ва машқларни ечиш ва уларни ўқувчиларга етказиш усулларни ишлаб

чиқиш. Гуруҳлар ишларини тақдимотини таҳлил этиш.

11-мавзу: География фани бўйича ўқув топшириқларини яратишга

қўйиладиган талаблар (тест тузиш, ижодий топшириқлар, саволномалар

ишлаб чиқиш методикаси) (2 соат)

Педагогик тестлар, холислик, аниқлик, мослик, тест топшириқларини

тузилишининг талаблари, ѐпиқ тест топшириғи, очиқ тест топшириғи,

мосликни аниқлаш бўйича тест топшириғи, тўғри тартибни аниқлаш бўйича

тест топшириғи, тест топшириқларининг таҳлили.

Кўргазмали, ўқув ва ўргатувчи материалларни ишлаб чиқиш бўйича

амалий машғулот. Таълим воситаларининг турлари (реал, техник ва чоп

этилган ўқув материаллари). Таълим воситаларига қўйиладиган талаблар.

Ихтиѐрий география фанидан танланган мавзу учун таълим воситаларини ва

кўргазмали қуролларни танлаш бўйича амалий машғулот.

Ўқув фани учун кўргазмали, ўқув, ўргатувчи материалларни танлаш,

кўргазмали қуроллар яратиш методикаси. Тингловчилар ўртасида мустақил

ишларни ташкил этиш.

12-мавзу: География фанидан синфдан ва мактабдан ташқари ишларни

компетенциявий ѐндашув асосида ташкил қилиш (2соат)

Ўқувчилар билан география фани йўналишида ўтказиладиган синфдан ва

мактабдан ташқари тадбирлар режасини тузиш. Синфдан ташқари тадбирларни

режасини ишлаб чиқиш ва унга сценарий яратиш. Географик кечаларга

сценарий тузиш, синф билан ташкил этиладиган экскурсияларга сценарий

тузиш, ўқув йили якунида амалга ошириладиган географик саѐҳатнинг

сценарийсини тузиш. Тингловчиларнинг мустақил ишлари тақдимотлари.

Page 16: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

16

КЎЧМА МАШҒУЛОТ

1-мавзу: География дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш

Кўчма машғулотнинг 4 соати ―География‖ модули доирасида, талаб

даражасидаги моддий-техника базага эга ва илмий-услубий жиҳатдан

тажрибали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар фаолият кўрсатаѐтган

олий таълим муассасаларининг мутахассислик кафедралари, илмий-текшириш

институтлари ва бошқа муассасаларда ташкил этилади.

Мазкур машғулотнинг қолган 4 соати умумий ўрта таълим муассасаларида

кўчма машғулот (очиқ дарслар) тарзида ўтказилади. Унда ўтказилган дарсни

тегишли мезонлар асосида таҳлил қилиш орқали ўқитувчиларнинг илғор

педагогик тажрибаларини ўрганиш ташкил этилади. Бу жараѐнга кўчма

машғулот ташкил қилинган мактаб ўқитувчиларини жалб этиш, уларнинг

дарсларини таҳлил қилиш орқали уларга методик ѐрдам кўрсатиш ҳам кўзда

тутилади. Машғулот натижаси сифатида очиқ дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш

варағи тўлдирилади ва малака ишига илова қилинади.

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ

1-мавзу:География дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш (2 соат)

Географиядан очиқ дарсларни кузатиш, илғор педагогик тажрибаларини

ўрганиш, муҳокама қилиш ва баҳолаш. Уни дидактик (таълимий) ва услубий

таҳлил қилиш. Кузатилган ва таҳлил этилган дарслар нусхалари гуруҳ

раҳбарига топширилади.

2-мавзу: География фани бўйича ўқув топшириқларини яратишга

қўйиладиган талаблар (тест тузиш, ижодий топшириқлар, саволномалар

ишлаб чиқиш методикаси) (2 соат)

Тингловчи мустақил равишда битта ўзи хоҳлаган мавзу юзасидан турли

мураккабликдаги ҳамда қизиқарли 25 та тест, 10 та ижодий топшириқ ва

ўқувчиларни баҳолаш учун саволнома ишлаб чиқиши керак. Бажарилган

вазифалар гуруҳ раҳбарига топширилади. Айрим топшириқлар гуруҳда

муҳокама қилинади.

ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ

Мазкур модул бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади:

-маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни

англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни

мустаҳкамлаш);

-давра суҳбатлари (кўрилаѐтган топшириқлар ечимлари бўйича таклиф

бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий хулосалар

чиқариш);

- баҳс ва мунозаралар (топшириқлар ечими бўйича далиллар ва

асосларини тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш қобилиятини

ривожлантириш).

Page 17: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

17

Page 18: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

18

―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖да ўсиб келаѐтган авлодни мустақил

фикрлайдиган қилиб тарбиялаш вазифаси қўйилган. Ушбу масаланинг ҳал

этилиши кўп жиҳатдан ўқитишнинг интерфаол методларини қўллашга ҳам

боғлиқ.

Аввало «интерфаол (интерактив)» тушунчани аниқлаштириб олайлик.

«Интерактив» деган сўз инглизча «interact» сўзидан келиб чиққан. «Inter» –

ўзаро, «act»–иш кўрмоқ, ишламоқ деган маъноларни англатади. Шундай қилиб,

интерфаол ўқитиш–бу, авваламбор мулоқотли ўқитиш бўлиб, жараѐннинг

боришида ўқитувчи ва ўқувчи орасида ўзаро таъсир амалга оширилади.

Интерфаол ўқитишнинг моҳияти ўқув жараѐнини шундай ташкил этадики,

унда барча ўқувчилар билиш жараѐнига жалб қилинган бўлиб, эркин фикрлаш,

таҳлил қилиш ва мантиқий фикр юритиш имкониятларига эга бўладилар.

Билиш жараѐнида ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти деганда, уларни

ҳар бирининг ўзига хос алоқада индивидуал ҳисса қўшиши, ўзаро билимлар,

ғоялар ва фаолият усуллари билан алмашинишлари тушунилади. Шу билан

бирга, буларнинг ҳаммаси ўзаро хайрихоҳлик ва қўллаб – қувватлаш муҳитида

амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида янги билимларни олишгагина имконият

бермасдан, балки билиш фаолиятининг ўзини ҳам ривожлантиради, уни янада

юқорироқ кооперация ва ҳамкорлик поғоналарига олиб чиқади.

Дарслардаги интерактив фаолият ўзаро тушунишга, ҳамкорликда фаолият

юритишга, умумий, лекин ҳар бир иштирокчи учун аҳамиятли масалаларни

биргаликда ечишга олиб келадиган диологли алоқани ташкил этиш ва

ривожлантиришни кўзда тутади. Интерфаол метод битта сўзга чиқувчининг,

шунингдек, битта фикрнинг бошқа фикрлар устидан доминантлик

қилишлигини чиқариб ташлайди.

Диалогли ўқитиш жараѐнида ўқувчилар танқидий фикрлашга,

шартшароитларни ва тегишли ахборотни таҳлил қилиш асосида мураккаб

муаммоларни ечишга, альтернатив фикрларни чамалаб кўришга, улаб ва асосли

равишда қарорлар қабул қилишга, дискуссияларда иштирок этишга, бошқалар

билан мулоқат қилишга ўрганадилар. Бунинг учун дарсларда индивидуал,

жуфтли ва гуруҳли ишлар ташкил этилади, изланувчи лойиҳалар, ролли

ўйинлар қўлланилади, ҳужжатлар ва ахборотнинг турли манбалари билан иш

олиб борилади, ижодий ишлар қўлланилади.

Интерфаол ўқитишни ташкил қилувчилар учун, соф ўқув мақсадларидан

ташқари қуйидаги жиҳатлар ҳам муҳимдир:

– гуруҳдаги ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотлари жараѐнида

бошқаларнинг қадриятларини тушуниб етиш;

Page 19: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

19

– бошқалар билан ўзаро мулоқотда бўлиш ва улар ѐрдамига муҳтожлик

заруратининг шаклланиши;

– ўқувчиларда мусобақа, рақобатчилик кайфиятларини

ривожлантириш.

Шунинг учун интерфаол ўқитиш гуруҳларида муваффақиятли фаолият

кўрсатиш учун зарур бўлган иккита асосий функциялар амалга оширилиши

лозим:

– ўқитишнинг прагматик жиҳати қўйилган ўқув масаласини

ечишликнинг шартлиги;

– тарбиявий масалаларни ечиш (ҳамкорликдаги иш жараѐнида гуруҳ

аъзоларига ѐрдам кўрсатиш, хулқ-атвор нормаларини шакллантириш).

Ушбу фактни алоҳида қайд этиш лозимки, ўқитишнинг барча интерфаол

усулларини вербал (оғзаки) ва новербал усулларга ажратиш мумкин.

Оғзакиларга қуйидагилар киради:

– визуал: юз ифодаси, гавданинг ҳолати, ҳаракатлар, кўзлар орқали

алоқа;

– акустик: интонация, овоз баландлиги, тембр, нутқ темпи, товуш

баландлиги, нутқий паузалар ва ҳоказо.

Вербал усуллар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

– «охири очиқ» бўлган саволлар, яъни ягона «тўғри» жавобга эмас,

балки муаммо (савол) бўйича турли нуқтаи назарларни баѐн қила олишга

йўналтирилган саволларни бера олиш қобилияти;

– ўқувчилар билан мулоқотда ўқитувчи томонидан ўзининг нуқтаи

назарини ҳал қилувчи нуқтаи назар деб эмас, балки нейтрал деб аниқланиши.

Бу нарса машғулот пайтида ўқувчиларга қўрқмасдан «тўғри « ва «нотўғри»

нуқтаи назарларини баѐн этиш имкониятини беради;

– машғулотнинг таҳлил ва ўз-ўзини таҳлил қилишга тайѐргарлик.

Ушбу ҳолат машғулотларда нима?, қандай? ва нима учун? содир

бўлганини, ўзаро фаолият қаерда ―осилиб‖ қолганини, у нима билан боғлиқ

эканлигини, кейинчалик бундай ҳолатларнинг рўй бермаслиги учун нималар

қилиш кераклиги ва бошқаларни тушуниб олишга ѐрдам беради;

машғулотнинг боришини, унинг кульминациясини, натижавийлигини

ва бошқа кўзатиш имконини берувчи ѐзма хотираларни ѐзиб бориш.

Биринчи бўлимга алоҳида эътибор қаратишни истар эдик. Ўқитувчининг

саволи – бу ўқувчининг тафаккурини бостириш ѐки ривожлантириш учун кучли

воситадир. Саволнинг икки хил тури мавжуд (интерфаол ўқитиш нуқтаи

назаридан).

Page 20: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

20

– ўқувчининг фикр доирасини чегаралаб, уни билганларни оддий қайта

тиклашга келтириб қўядиган саволлар. Бундай саволлар фикрлаш жараѐнини

тўхтатиб туришга хизмат қилиб, ўқувчига унинг фикри ҳеч кимни

қизиқтирмаслигини тушуниб етишига олиб келади;

– фикр юритиш, ўйлаш, тасаввур қилиш, яратиш ѐки синчиклаб таҳлил

этишга ундовчи саволлар. Бундай саволлар фикрлаш даражасини кўтариш

билан бирга, ўқувчиларда уларнинг ҳам фикри қимматга эга эканлигига ишонч

уйғотади.

Қуйида саволни тўғри ифода қилиш бўйича бир қанча тавсиялар

келтирилади.

1. Саволларни аниқ ва қисқа қўйиш лозим.

2. Битта савол орқали фақат бир нарсани сўраш.

3. Савол мавзу билан бевосита боғлиқ бўлиши керак.

4. Саволдаги барча сўзлар ўқувчига тушунарли бўлиши керак.

5. Ҳар бир саволга бир нечта жавоб бўлишига ҳаракат қилинг.

6. Аниқ нарсалардан умумийга боришга ҳаракат қилинг. Бу ҳолат

ўқувчиларни ўйлаши ва саволга жавоб беришида енгиллик туғдиради.

7. Фақатгина «ҳа»ѐки «йўқ», «тўғри»ѐки «нотўғри» деган жавоблар

бериладиган саволларни беришдан сақланинг.

8. Ўқувчиларга ўз тажрибаларига таянган ҳолда жавоб берадиган

саволларни беринг.

9. Ўзининг нуқтаи назарини билдирадиган саволларни беринг.

10. Қўйилган саволга жавоб берилганда, ўқувчилардан «Нима учун

шундай деб ўйлайсиз?» деб сўраб туринг.

Интерфаол методлар бўйича ўқиш жараѐнини ташкил этилганда эътибор

берилиши керак бўлган яна бир ҳолат, бу вазифанинг мазмуни. Вазифанинг

мазмуни ўқитишнинг анъанавий шаклларига қараганда бошқачароқ бўлиши

лозим. Масалан, гуруҳга дарсликдаги маълум бир параграф конспектини олиш

вазифа сифатида берилиши мақсадига мувофиқ эмас, чунки ҳар бир ўқувчи бу

ишни ўзи, мустақил бажариши мумкин. Амалиѐт шуни кўрсатмоқдаки,

муаммони ностандарт қўйилишигина, ўқувчиларни бир-биридан ѐрдам олишга,

бошқаларнинг ҳам фикрини билишга, натижада эса, гуруҳнинг умумий

фикрини шакллантиришга ундайди. Масалан, дастурлашга оид масала

ечилганда, уни кичик масалаларга бўлиш мумкин. Ўқувчиларни ҳам кичик

гуруҳларга бўлиш ва ҳар бирига кичик масалани ечишни ва дастурини тўзишни

тавсия этиш мумкин.

Page 21: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

21

Методнинг мақсади: Бу метод мураккаб, кўптармоқли, мумкин қадар,

муаммоли ҳарактеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган. Методнинг

моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бир хил

ахборот берилади ва айни пайтда, уларнинг ҳар бири алоҳида аспектларда

муҳокама этилади. Масалан, муаммо ижобий ва салбий томонлари, афзаллик,

фазилат ва камчиликлари, фойда ва зарарлари бўйича ўрганилади. Бу

интерфаол метод танқидий, таҳлилий, аниқ мантиқий фикрлашни

муваффақиятли ривожлантиришга ҳамда ўқувчиларнинг мустақил ғоялари,

фикрларини ѐзма ва оғзаки шаклда тизимли баѐн этиш, ҳимоя қилишга

имконият яратади. ―Хулосалаш‖ методидан маъруза машғулотларида

индивидуал ва жуфтликлардаги иш шаклида, амалий ва семинар

машғулотларида кичик гуруҳлардаги иш шаклида мавзу юзасидан билимларни

мустаҳкамлаш, таҳлили қилиш ва таққослаш мақсадида фойдаланиш мумкин.

Методни амалга ошириш тартиб и:

Ў қ итувчи иштирокчиларни 5 - 6 кишидан иборат кичик гуру ҳ ларга ажратади;

Маш ғ улотнинг ма қ сади, шартлари ва тартиби билан иштирокчиларни таништиргач, ҳ ар бир гуру ҳ га умумий

муаммони та ҳ лил қ илиниши зарур бўлган қ исмлари туширилган тар қ атма материалларни тар қ атади;

Ҳ ар бир гуру ҳ ўзига бери лган муаммони атрофлича та ҳ лил қ илиб, ўз муло ҳ азаларини тавсия этилаѐтган схема бўйича тар қ атмага

ѐзма баѐн қ илади;

Н а вбатдаги бос қ ичда барча гуру ҳ лар ўз та қ димотларини ўтказадилар. Шундан сўнг, ў қ итувчи томонидан та ҳ лиллар

умумлаштирилади, зарурий ахборотл а р билан тўлдирилади ва мавзу якунланади.

Page 22: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

22

Намуна:

Таълим технологиялар

Анъанавий таълим технологиялари Интерфаол таълим

технологиялари

Афзаллиги Камчилиги Афзаллиги Камчилиги

Хулоса:

Методнинг мақсади: мазкур метод таълим олувчиларнинг билим

даражасини баҳолаш, назорат қилиш, ўзлаштириш кўрсаткичи ва амалий

кўникмаларини текширишга йўналтирилган. Мазкур техника орқали таълим

олувчиларнинг билиш фаолияти турли йўналишлар (тест, амалий кўникмалар,

муаммоли вазиятлар машқи, қиѐсий таҳлил, симптомларни аниқлаш) бўйича

ташҳис қилинади ва баҳоланади. Методни амалга ошириш тартиби:

―Ассесмент‖лардан МАЪРУЗА машғулотларида ўқувчиларнинг ѐки

қатнашчиларнинг мавжуд билим даражасини ўрганишда, янги маълумотларни

баѐн қилишда, семинар, амалий машғулотларда эса мавзу ѐки маълумотларни

ўзлаштириш даражасини баҳолаш, шунингдек, ўз-ўзини баҳолаш мақсадида

индивидуал шаклда фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, ўқитувчининг

ижодий ѐндашуви ҳамда ўқув мақсадларидан келиб чиқиб, ассесментга

қўшимча топшириқларни киритиш мумкин.

Намуна. Ҳар бир катакдаги тўғри жавоб 5 балл ѐки 1-5 балгача

баҳоланиши мумкин.

Тест

1. Таълим технологиялари нечта турга бўлинади?

А) 2 Б) 3 С) 4 Д) 6

Қ иѐсий та ҳ лил

• Дарсларда фойдаланиладиган технологияларни педагогик

та ҳ лил қ илинг ?

Тушунча та ҳ лили

• Технология, педагогик технология, инновацион технология сўзини изо ҳ ланг....

Амалий кўникма

• Дарсларда фойдаланиладиган педагогик технологияларни айтиб беринг?

Page 23: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

23

Методнинг мақсади: Мазкур метод ўқувчиларда янги ахборотлар

тизимини қабул қилиш ва билимларни ўзлаштирилишини енгиллаштириш

мақсадида қўлланилади, шунингдек, бу метод ўқувчилар учун хотира машқи

вазифасини ҳам ўтайди.

Методни амалга ошириш тартиби:

- ўқитувчи машғулотга қадар мавзунинг асосий тушунчалари мазмуни

ёритилган инпут-матнни тарқатма ёки тақдимот кўринишида тайёрлайди;

- янги мавзу моҳиятини ёритувчи матн таълим олувчиларга тарқатилади ёки

тақдимот кўринишида намойиш этилади;

- таълим олувчилар индивидуал тарзда матн билан танишиб чиқиб, ўз шахсий

қарашларини махсус белгилар орқали ифодалайдилар. Матн билан ишлашда

ўқувчилар ёки қатнашчиларга қуйидаги махсус белгилардан фойдаланиш

тавсия этилади:

Белгилар 1матн 2матн 3матн

―V‖ – таниш маълумот.

―?‖ – мазкур маълумотни тушунмадим,

изоҳ керак.

―+‖– бу маълумот мен учун янгилик.

―–‖ –бу фикр ёки мазкур маълумотга

қаршиман?

Белгиланган вақт якунлангач, таълим олувчилар учун нотаниш ва

тушунарсиз бўлган маълумотлар ўқитувчи томонидан таҳлил қилиниб,

изоҳланади, уларнинг моҳияти тўлиқ ѐритилади. Саволларга жавоб берилади ва

машғулот якунланади.

Page 24: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

24

Методнинг мақсади: мазкур метод ўқувчилар ѐки қатнашчиларни мавзу

буйича таянч тушунчаларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш, ўз билимларини

мустақил равишда текшириш, баҳолаш, шунингдек, янги мавзу буйича

дастлабки билимлар даражасини ташҳис қилиш мақсадида қўлланилади.

Методни амалга ошириш тартиби:

- иштирокчилар машғулот қоидалари билан таништирилади;

- ўқувчиларга мавзуга ёки бобга тегишли бўлган сўзлар, тушунчалар номи

туширилган тарқатмалар берилади ( индивидуал ёки гуруҳли тартибда);

- ўқувчилар мазкур тушунчалар қандай маъно англатиши, қачон, қандай

ҳолатларда қўлланилиши ҳақида ёзма маълумот берадилар;

- белгиланган вақт якунига етгач ўқитувчи берилган тушунчаларнинг тўғри ва

тўлиқ изоҳини ўқиб эшиттиради ёки слайд орқали намойиш этади;

- ҳар бир иштирокчи берилган тўғри жавоблар билан ўзининг шахсий

муносабатини таққослайди, фарқларини аниқлайди ва ўз билим даражасини

текшириб, баҳолайди.

Намуна: ―Модулдаги таянч тушунчалар таҳлили‖

Сизнингча бу тушунча қандай Қўшимча

Изоҳ: Иккинчи устунчага қатнашчилар томонидан фикр билдирилади.

Мазкур тушунчалар ҳақида қўшимча маълумот глоссарийда келтирилган.

Тушунчалар

маънони англатади? маълумот

Метод

И нтерфаол метод

Технология

Педагогик

технология

Инновацион

технология

Page 25: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

25

“Муаммоли вазият” методи-таълим олувчиларда муаммоли

вазиятларнинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимини

топиш бўйича кўникмаларини шакллантиришга қаратилган методдир.

―Муаммоли вазият‖ методи учун танланган муаммонинг мураккаблиги

таълим олувчиларнинг билим даражаларига мос келиши керак. Улар қўйилган

муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс ҳолда ечимни топа

олмагач, таълим олувчиларнинг қизиқишлари сўнишига, ўзларига бўлган

ишончларининг йўқолишига олиб келади. ―Муаммоли вазият‖ методи

қўлланилганда таълим олувчилар мустақил фикр юритишни, муаммонинг сабаб

ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни ўрганадилар.

Қуйида ―Муаммоли вазият‖ методининг тузилмаси келтирилган.

“Муаммоли вазият” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат:

1. Таълим берувчи мавзу бўйича муаммоли вазиятни танлайди, мақсад

ва вазифаларни аниқлайди. Таълим берувчи таълим олувчиларга муаммони

баѐн қилади.

2. Таълим берувчи таълим олувчиларни топшириқнинг мақсад,

вазифалари ва шартлари билан таништиради.

3. Таълим берувчи таълим олувчиларни кичик гуруҳларга ажратади.

4. Кичик гуруҳлар берилган муаммоли вазиятни ўрганадилар.

“Муаммоли вазият” методининг тузилмаси

Гуру ҳ ларнинг м уаммо ли вазият ни нг ечимини ишлаб чи қ иш и

Муаммоли вазият тавсифини келтириш

Гуру ҳ ларга бўлиш

Гуру ҳ ларнинг муаммоли вазиятнинг келиб чи қ иш сабабларини ани қ лаши

Гуру ҳ ларнинг м уаммоли вазиятни нг о қ ибатлари тў ғ рисида фикр юритиши

Тў ғ ри ечимлар ни танлаш

Page 26: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

26

5.Муаммонинг келиб чиқиш сабабларини аниқлайдилар ва ҳар бир гуруҳ

тақдимот қилади. Барча тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар жамланади.

6.Бу босқичда берилган вақт мобайнида муаммонинг оқибатлари тўғрисида

фикр-мулоҳазаларини тақдимот қиладилар. Тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар

жамланади.

7.Муаммони ечишнинг турли имкониятларини муҳокама қиладилар,

уларни таҳлил қиладилар. Муаммоли вазиятни ечиш йўлларини ишлаб

чиқадилар.

8.Кичик гуруҳлар муаммоли вазиятнинг ечими бўйича тақдимот қиладилар

ва ўз вариантларини таклиф этадилар.

9.Барча тақдимотдан сўнг бир хил ечимлар жамланади. Гуруҳ таълим

берувчи билан биргаликда муаммоли вазиятни ечиш йўлларининг энг мақбул

вариантларини танлаб олади.

“Лойиҳа” методи - бу таълим олувчиларнинг индивидуал ѐки гуруҳларда

белгиланган вақт давомида, белгиланган мавзу бўйича ахборот йиғиш, тадқиқот

ўтказиш ва амалга ошириш ишларини олиб боришидир. Бу методда таълим

олувчилар режалаштириш, қарор қабул қилиш, амалга ошириш, текшириш ва

хулоса чиқариш ва натижаларни баҳолаш жараѐнларида иштирок этадилар.

Лойиҳа ишлаб чиқиш якка тартибда ѐки гуруҳий бўлиши мумкин, лекин ҳар бир

лойиҳа ўқув гуруҳининг биргаликдаги фаолиятининг мувофиқлаштирилган

натижасидир.

Лойиҳа ўрганишга хизмат қилиши, назарий билимларни амалиѐтга татбиқ

этиши, таълим олувчилар томонидан мустақил режалаштириш,

ташкиллаштириш ва амалга ошириш имкониятини ярата оладиган бўлиши

керак. Қуйидаги чизмада «Лойиҳа» методининг босқичлари келтирилган.

. Текшириш 5

. Амалга 4 ошириш

. Режа тузиш 2 6 . Хулоса чи қ ариш

3 . Қ арор қ абул қ илиш

. Маълумот йи 1 ғ иш

Page 27: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

27

“Лойиҳа” методининг босқичлари

“Лойиҳа” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат:

1. Муҳандис-педагог лойиҳа иши бўйича топшириқларни ишлаб

чиқади. Таълим олувчилар мустақил равишда дарслик, схемалар, тарқатма

материаллар асосида топшириққа оид маълумотлар йиғадилар.

2. Таълим олувчилар мустақил равишда иш режасини ишлаб

чиқадилар. Иш режасида таълим олувчилар иш босқичларини, уларга

ажратилган вақт ва технологик кетма-кетлигини, материал,

асбобускуналарни режалаштиришлари лозим.

3. Кичик гуруҳлар иш режаларини тақдимот қиладилар. Таълим

олувчилар иш режасига асосан топшириқни бажариш бўйича қарор қабул

қиладилар. Таълим олувчилар муҳандис-педагог билан биргаликда қабул

қилинган қарорлар бўйича эришиладиган натижаларни муҳокама қилишади.

Бунда ҳар хил қарорлар таққосланиб, энг мақбул вариант танлаб олинади.

Муҳандис-педагог таълим олувчилар билан биргаликда «Баҳолаш

варақаси»ни ишлаб чиқади.

4. Таълим олувчилар топшириқни иш режаси асосида мустақил

равишда амалга оширадилар. Улар индивидуал ѐки кичик гуруҳларда

ишлашлари мумкин.

Таълим олувчилар иш натижаларини ўзларини текширадилар. Бундан

ташқари кичик гуруҳлар бир-бирларининг иш натижаларини текширишга ҳам

жалб этиладилар. Текширув натижаларини «Баҳолаш варақаси»да қайд

этилади.

“Баҳс-мунозара” методи- бирор мавзу бўйича таълим олувчилар билан

ўзаро баҳс, фикр алмашинув тарзида ўтказиладиган ўқитиш методидир.

Ҳар қандай мавзу ва муаммолар мавжуд билимлар ва тажрибалар асосида

муҳокама қилиниши назарда тутилган ҳолда ушбу метод қўлланилади.

Баҳсмунозарани бошқариб бориш вазифасини таълим олувчиларнинг бирига

топшириши ѐки таълим берувчининг ўзи олиб бориши мумкин.

Баҳсмунозарани эркин ҳолатда олиб бориш ва ҳар бир таълим олувчини

мунозарага жалб этишга ҳаракат қилиш лозим. Ушбу метод олиб борилаѐтганда

таълим олувчилар орасида пайдо бўладиган низоларни дарҳол бартараф этишга

ҳаракат қилиш керак.

Page 28: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

28

«Баҳс-мунозара» методини ўтказишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш

керак:

барча таълим олувчилар иштирок этиши учун имконият

яратиш;

«ўнг қўл» қоидаси (қўлини кўтариб, рухсат олгандан сўнг

сўзлаш)га риоя қилиш;

фикр-ғояларни тинглаш маданияти;

билдирилган фикр-ғояларнинг такрорланмаслиги;

бир-бирларига ўзаро ҳурмат.

Қуйида «Баҳс-мунозара» методини ўтказиш тузилмаси берилган.

Баҳс-мунозара” методининг тузилмаси

“Баҳс-мунозара” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат:

1. Таълим берувчи мунозара мавзусини танлайди ва шунга доир

саволлар ишлаб чиқади.

2. Таълим берувчи таълим олувчиларга муаммо бўйича савол беради ва

уларни мунозарага таклиф этади.

3. Таълим берувчи берилган саволга билдирилган жавобларни, яъни

турли ғоя ва фикрларни ѐзиб боради ѐки бу вазифани бажариш учун таълим

олувчилардан бирини котиб этиб тайинлайди. Бу босқичда таълим берувчи

таълим олувчиларга ўз фикрларини эркин билдиришларига шароит яратиб

беради.

4. Таълим берувчи таълим олувчилар билан биргаликда билдирилган

фикр ва ғояларни гуруҳларга ажратади, умумлаштиради ва таҳлил қилади.

5. Таҳлил натижасида қўйилган муаммонинг энг мақбул ечими

танланади.

Муаммоли савол ташланади

Турли фикрлар тингланади

Фикр - ғ оялар тўпланади

Та ҳ лил қ илинади

Ани қ ва ма қ бул ечимни топиш

Page 29: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

29

Технологиянинг мақсади: Мазкур технология

иштирокчилардаги умумий фикрлардан хусусий хулосалар чиқариш,

таққослаш, қиѐслаш орқали ахборотни ўзлаштириш, хулосалаш, шунингдек,

мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

Мазкур технологиядан маъруза машғулотларида, мустаҳкамлашда, ўтилган

мавзуни сўрашда, уйга вазифа беришда ҳамда амалий машғулот натижаларини

таҳлил этишда фойдаланиш

тавсия этилади.

Технологияни амалга

ошириш тартиби:

-қатнашчиларга мавзуга

оид бўлган якуний хулоса ѐки

ғоя таклиф этилади;

-ҳар бир иштирокчига

ФСМУ технологиясининг

босқичлари ѐзилган қоғозларни

тарқатилади:

-иштирокчиларнинг муносабатлари индивидуал ѐки гуруҳий тартибда

тақдимот қилинади.

ФСМУ таҳлили қатнашчиларда касбий-назарий билимларни амалий

машқлар ва мавжуд тажрибалар асосида тезроқ ва

муваффақиятли ўзлаштирилишига асос бўлади.

Намуна.

Фикр: Таълим сифат ва самарадорлигини оширишда хориж

тажрибасидан қайси инновацион технологиялардан фойдаланилмоқда.

Топшириқ: Мазкур фикрга нисбатан муносабатингизни

ФСМУ технологияси орқали таҳлил қилинг.

Ақлий ҳужум

Ақлий ҳужум - бу кичик гуруҳлар ишининг алоҳида шакли. Бунда

иштирокчилар максимал равишда ўзларининг тасаввурларини,

фантазияларини ва ижодкорлик қобилиятларини ишга солишлари мумкин.

Ақлий ҳужумнинг мақсади – ғояларни ривожлантириш учун вақтдан самарали

фойдаланиш. Чунки, гуруҳда турли фикр ва тажриба эгалари мавжудлиги,

Page 30: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

30

мулоҳазаларнинг ўзгаришига ҳам олиб келади. Фикрлар, ғоялар

қарамақаршилигидан иштирокчилар рақибга айланиб қолмасликлари учун,

гуруҳда дўстона, ўзаро ҳурмат муҳити яратилган бўлиши керак.

Қандай вазиятларда бу метод қўлланади:

Муаммо ва вазифа ечишда

Муаммоларни зудлик билан ечишда

Вазиятлардан чиқишда

Гуруҳни жипслаштиришда

Муқобил вариантларни қидиришда

Аргумент топишда

Лойиҳа ишлаб чиқишда

Ғоялар топишда

Ақлий ҳужумни ўтказиш тартиби

«Ақлий ҳужум»ни ўтказиш учун алоҳида ѐндашувлар ишлаб чиқилган.

Бошланғич босқичда (3-5 мин.) тренер иштирокчиларни мавзуга

«илҳомлантиради», ҳал қилиниши керак бўлган метод ва унинг қоидаларини

тушунтириб, вазифани аниқ шакллантириб, тушунтирилади.

Иккинчи босқичда (10 мин.) 4-6 кишилик гуруҳда ғоялар алмашинади.

Бунда ҳар қандай, ҳаттоки ғаройиб эшитилган фикрлар қам қабул қилинади,

танқид қилиш, ғояларни баҳолаш мумкин эмас. Фикр берган иштирокчилар

қўллаб - қувватланиши керак. Гапираѐтган одамни гапини бўлиш ман этилади.

Кузатувчи томонидан барча берилаѐтган ғоялар ѐзиб борилиши зарур. Бунда

ғоянинг эгаси ѐки баҳоси белгиланмайди.

Якуний босқичда йиғилган ғоялар ичидан энг мақбул ва зарурларини

ажратиб олинади. Буни кичик гуруҳларда давом эттириш мумкин.

Ақлий ҳужумни ўтказиш учун шароит:

Вақтни чегаралаб қўйиш

Гуруҳ таркибини ўзгартириб туриш фойдали

қоидаларга бўйсунувчан ижобий муҳит

Ақлий ҳужум қоидаларига эътибор бериб, кузатиб турувчи

Ғояларни ѐзиб борувчи (баъзан бир нечта)

4-6 кишилик гуруҳ энг идеал гуруҳ Экспертлик

қилувчи гуруҳлардан қочиш

“ЭССЕ” методи

Ёзув малакаларини ривожлантирув интерфаол усуллар.

Бундай усуллар ҳам инсон фикрлаш қобилиятини ривожлантиришда

муҳим рол ўйнайди. Улар норасмий фикр ва қиѐфаларни қайд қилиш, ҳар

Page 31: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

31

томонлама кўриб чиқилмагунча сақлаб туриш ва уларни янада аниқроқ

ифодалаш имконини беради. Бундай усуллардан фойдаланиш яхши

микониятлар беради. Ёзма нутқни ривожлантиришнинг қуйидаги усулларига

тўхталамиз:

• Эссе - «французча – тажриба - дастлабки лойиҳа» шахснинг бирор

мақсадга мавзуга оид ѐзма равишда ифодаланган дастлабки мустақил эркин

фикри. Бунда тингловчи ўзининг мавзу бўйича таассуротларини, ғоя ва

қарашларини эркин тарзда баѐн қилади. Эссе ѐзишда хаѐлга келган дастлабки

фикрларни зудлик билан қоғозга тушуриш, иложи борича ручка (қалам) ни

қоғоздан узмасдан, тўхталмасдан ѐзиш. Сўнгра матнни қайта таҳлил қилиб,

такомиллаштириш тавсия этилади. Мана шундагина ѐзилган эссенинг ҳаққоний

бўлиши эътироф этилган. Эссенинг муайян мавзу, таянч тушунча ѐки эркин

мавзуга бағишлаб ѐзиш тавсия этилади. Эссе-тингловчиларнинг дарсда эшитган

маърузаси юзасидан идрок этган, ўзлаштирган тушунчаларини умумий тарзда

қисқа баѐн қилиб берувчи хати ҳисобланади.

• Асословчи эссе-бу шундай эссеки, унда муаллиф бирор мавзу

бўйича муайян нуқтаи-назарга эга бўлиб, эссе мазмунида уни ҳимоя қилади,

бунинг учун бир қатор асословчи далиллар келтиради. Шундагина асословчи

эссе методи бажарилган бўлади. Эссе методи ўзининг бир қатор афзалликлари

билан ажралиб туради. Бу метод орқали ғояларни эркин тарзда баѐн қилиш

мумкин.

• Техник диктант-техникага оид матндаги гаплар айрим сўзлари,

формуласи ѐки бирор фикр тушуриб қолдирилиб оғзаки баѐн қилинади (ѐки

аудио тарзда эшиттирилади). Ўқувчилар эса ҳар бир бўш қолган жойга оид

жавобларни ўзлари топиб ѐзиб борадилар. Техник диктантни барча фанлардан

қўллаш тавсия этилади.

• Жараѐн ҳамма фанда қўлланса бўлади, диктантлар асосан она тили

фани учун бажарилади. Бу ѐзув турини ҳамма фанларда ишлатиш мумкин

бўлади.

• Тақриз - бу ўқилган матнни ижобий ѐки салбий нуқтаи-назардан

баҳоланишидир. Тақриз ѐзишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур;

Тақриз-матннни ўқиган кишининг бу ҳақидаги шахсий фикри, баѐн

бўлиши лозим, матндан кўчириб ѐзиш ѐки уни қайта таърифлаш қабул

қилинмаган.

“Можаро” методи

Ахлоқий тарбия мавзуси буйича муаммоли вазият кўринишидаги

топшириқ берилади. Шу топшириқни таҳлил қилиб, тез қарор қабул қилиш

зарур ѐки психология фанидан диққат мавзуси бўйича турли муаммоли

Page 32: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

32

вазиятлар берилиши мумкин. Бу метод ўқувчиларга тез фикрлашни ва

фавқулодда вазиятларда ишлашни ўргатади.

“Думалоқ стол” методи:

Топшириқ ѐзиб қуйилган қоғоз варағи давра бўйлаб ўтказилади. Ҳар бир

ўқувчи ўзининг жавоб вариантини ѐзиб қўяди ва варақни бошқа ўқувчига

узатади. Жавоблар тугагач, муҳокама бўлади. Нотўғри жавоблар ўчирилади,

тўғри жавоблар сонига караб ўқувчилар баҳоланади.

Масалан:1. Педагогиканинг асосий категорияларини кўрсатинг. 2.

Педагог маҳоратларини айтиб беринг. Ёки 1. Шахс компонентларини белгилаб

беринг. 2. Леонгард бўйича характер хусусиятларини санаб беринг ва ҳ.к.

“Ручка стол ўртасида” методи.

Гуруҳга топшириқ берилади. Ҳар бир ўқувчи ўз жавоб вариантини варақ

қоғозга ѐзиб, уни қўшнисига узатади, ўз ручкасини столнинг ўртасига суриб

қўяди. Жавобни билмайдиган ўқувчи қоғозни кейингисига узатиб ручкани

ўзида олиб қолади. Жавоб вариантлари ѐзилган қоғоз ўқитувчига берилади ва

биргаликда муҳокама қилинади. Бу методда ўқитувчи машғулотга ким тайѐр,

ким тайѐр эмаслигини кўриб туради.

Масалан: Тарбия усулларини белгилаб беринг. Ёки темперамент турлари

ва уларнинг асосий хусусиятларини кўрсатинг.

Критик вазиятни таҳлил қилиш.

Бирор бир ташвишли муаммоли вазият муҳокама қилиниши кўзда

тутилади. Бунда нимани бошқача қилиш керак эди, нима учун бу хатога йўл

қўйилди, хатони такрорламаслик ѐки тузатиш учун нималар қилиш лозим,

деган масалалар кўриб чиқилади. Жавоб вариантлари иложи борича кўп

бўлиши керак.

“Қора яшик” конкурси

Ўқитувчи топшириш вариантлари ѐзиб қўйилган карточкаларни

тайѐрлайди. Ўқувчилар таваккалига карточкалардан олади. Саволларга

жавоблар ѐзма шаклда берилади.

“Ким кўпроқ? Ким тезроқ” конкурси.

Бир қанча саволларга истаган ўқувчи бир дақиқа ичида жавоб беради.

Эксперт тўғри жавобларни санаб боради. Бу конкурс «Энг заиф халқа» ўйинига

ўхшаб ўтади. Масалан: 1. Кўзи ожизлар билан шуғулланадиган педагогика

тармоғи қандай номланади? 2. Психологияга стресс тушунчасини киритган

олим ким?

“Кичик гуруҳлар иши” Кичик

гуруҳларни ташкил этиш қоидалари:

Page 33: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

33

Гуруҳларга бўлишнинг оддий усули: партада (стулда) ўтирган жойида,

1-партадаги ўқувчилар орқаларидаги 2-парта ўқувчиларига ўгирилиб олади;

3парта 4-партага, 5-парта 6- партага ва ҳ.к. Шундай қилиб ҳар бир қаторда 3

тадан ѐки иккитадан гуруҳ; умумий синфда эса 7-8 та гуруҳ ҳосил бўлади.

Гуруҳ ҳосил қила олмаган 1,2 та ўқувчи гуруҳларга қўшилиб юборилади.

- Ҳар бир гуруҳда шу фанни яхши биладиган ўқувчи билан бирга

ўзлаштириши паст бўлган ўқувчи ҳам бўлиши лозим;

-гуруҳдаги ўқувчилар бир-бирини тушунадиган (иноқ) бўлишлари

(доимо ўзаро келишмайдиганлар бир гуруҳда бўлмасликлари) мақсадга

мувофиқдир;

-гуруҳдаги қатнашчилар юзма-юз ўтиришлари керак;

-вазифани бошқа гуруҳларга нисбатан олдин бажариб бўлган гуруҳ

қатнашчиларига қўшимча топшириқлар ҳам олдиндан тайѐрланиши ва улар

ҳар бир ўқувчига алоҳида ѐки гуруҳга умумий бўлиши мумкин;

-тақдимот вақтида ҳар гал ҳар хил ўқувчининг чиқишини ўқитувчи

инобатга олиши керак.

“Кичик гуруҳлар иши” усуллари дарсларда қўлланадиган асосий

методлардан ҳисобланади. Нотаниш, қийин саволларга жавоб топишда гуруҳ

бўлиб ишлаш ва бунда натижа учун «масъулиятнинг бўлиниши» психологик

томондан инсонларга қулайлик яратади.

Бу методнинг афзаллиги нимада?

Камгап инсонлар кичик гуруҳларда ўзларини эркин тутадилар. Бу эса

умумий гуруҳ муҳокамасида иштирок этиш учун уларга трамплин вазифасини

ўтайди. Яна бир қулайлиги, кичик гуруҳда ҳамманинг фаоллашиши

кузатилади, умумий гуруҳда эса кўпроқ «қўшиламиз» позициясида фаолият

олиб борилади.

• Гуруҳларда ишлаш тажрибаси қуйидагиларни кўрсатади:

• 2-3 кишилик – минимал ҳисобланиб, бу гуруҳда фикрлар йиғиш,

уларни ривожлантириш қийин кечади;

• 3-4 кишилик – самарали гуруҳ;

• 4-6 кишилик - аксарият яхши натижа берувчи гуруҳ;

• 7 кишилик - самарали, бироқ каттароқ (жой масаласида муаммо);

• 8-9 кишилик - гуруҳ янада кичик гуруҳчаларга бўлина бошлайди,

кимлардир чеккада қолади. Қониқарли натижа олиш учун кўп вақт керак.

• 10 ва ундан кўп кишилик - қониқарсиз гуруҳ. Бунда болалар

бирбирларини чалғитадилар ва гуруҳ натижасига салбий таъсир кўрсатади.

Page 34: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

34

Юқоридаги маълумотлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, энг

яхши, оптимал гуруҳ 4-6 кишилик гуруҳлардир.

Кичик гуруҳларни ташкил этишнинг оддий усули: партада (стулда)

ўтирган жойида:

1-партадаги ўқувчилар орқаларидаги 2-парта ўқувчиларига ўгирилиб олади;

3-парта 4-партага, 5-парта 6- партага ва ҳ.к. Шундай қилиб ҳар бир

қаторда 3 тадан ѐки иккитадан гуруҳ; умумий синфда эса 7-8та гуруҳ қосил

бўлади. Гуруҳ ҳосил қила олмаган 1,2 та ўқувчи гуруҳларга қўшилиб

юборилади.

• Ҳар бир гуруҳда шу фанни яхши биладиган ўқувчи билан бирга

ўзлаштириши паст бўлган ўқувчи ҳам бўлиши лозим;

• Гуруҳдаги ўқувчилар бир-бирини тушунадиган (иноқ) бўлишлари

(доимо ўзаро урушиб юрадиганлар бир гуруҳда бўлмасликлари) мақсадга

мувофиқдир;

• гуруҳдаги қатнашчилар юзма-юз ўтиришлари керак;

• вазифани бошқа гуруҳларга нисбатан олдин бажариб бўлган гуруҳ

қатнашчиларига қўшимча топшириқлар ҳам олдиндан тайѐрланиши ва улар қар

бир ўқувчига алоҳида ѐки гуруҳга умумий бўлиши мумкин;

• тақдимот вақтида ҳар гал ҳар хил ўқувчининг чиқишини ўқитувчи

инобатга олиши керак.

Кластер

Кластер-тутам, боғлам - ахборот харитасини тузиш йўли - барча

тузилманинг моҳиятини марказлаштириш ва аниқлаш учун қандайдир бирор

асосий омил атрофида ғояларни йиғиш.

Билимларни фаоллаштиришни тезлаштиради, фикрлаш жараѐнига

мавзу бўйича янги ўзаро боғланишли тасаввурларни эркин ва очиқ жалб

қилишга ѐрдам беради.

Кластерни тузиш қоидаси билан танишадилар. Ёзув тахтаси ѐки катта

қоғоз варағининг ўртасига асосий сўз ѐки 1-2 сўздан иборат бўлган мавзу номи

ѐзилади

Бирикма бўйича асосий сўз билан унинг ѐнида мавзу билан боғлиқ сўз

ва таклифлар кичик доирачалар «йўлдошлар»ѐзиб қўшилади. Уларни

«асосий» сўз билан чизиқлар ѐрдамида бирлаштирилади. Бу

«йўлдошларда»«кичик йўлдошлар» бўлиши мумкин. Ёзув ажратилган вақт

давомида ѐки ғоялар тугагунича давом этиши мумкин.

Муҳокама учун кластерлар билан алмашинадилар.

Page 35: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

35

Венн диаграммаси

2 ва 3 жиҳатларини ҳамда умумий томонларини солиштириш ѐки

таққослаш ѐки қарама-қарши қўйиш учун қўлланилади.

Тизимли фикрлаш, солиштириш, таққослаш, таҳлил қилиш

кўникмаларини ривожлантиради.

Диаграмма Венна тузиш қоидаси билан танишадилар. Алоҳида кичик

гуруҳларда диаграмма Веннани тузадилар ва кесишмайдиган жойларни (х)

тўлдиради.

Жуфтликларга бирлашадилар, ўзларининг диаграммаларини таққослайди

ва тўлдиради.

Доираларни кесишувчи жойида, икки-уч доиралар учун умумий бўлган,

маълумотлар рўйхатини тузади.

Атлантика

океани

Тинч океани

Атмос - фера

Географи к

қ оби қ

Биосфера

Гидро с - фера

Литос фер а

Page 36: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

36

«Нима учун” схемаси

«Нима учун» схемаси-муаммонинг дастлабки сабабларини аниқлаш

бўйича фикрлар занжири. Тизимли, ижодий, таҳлилий

фикрлашни ривожлантиради ва фаоллаштиради.

«Нима учун» схемасини тузиш қоидаси билан танишадилар. Алоҳида

кичик гуруҳларда муаммони ифодалайдилар. «Нима учун» сўроғини

берадилар ва чизадилар, шу саволга жавоб ѐзадилар. Бу жараѐн Муаммонинг

дастлабки сабаби аниқланмагунича давом этади.

Кичик гуруҳларга бирлашадилар, таққослайдилар, ўзларининг

чизмаларини тўлдирадилар. Умумий чизмага келтирадилар. Иш натижаларни

тақдимоти.

«Нима учун ?» чизмасини тузиш қоидалари

1. Айлана ѐки тўғри тўртбурчак шаклларидан фойдаланишни ўзингиз

танлайсиз.

2. Чизманинг кўринишини - мулоҳазалар занжирини тўғри чизиқли,

тўғри чизиқли эмаслигини ўзингиз танлайсиз.

3. Йўналиш кўрсаткичлари сизнинг қидирувларингизни: дастлабки

ҳолатдан изланишгача бўлган йўналишингизни белгилайди.

“ Фишбоун чизмаси” (балиқ скилети)

Бир қатор муаммоларни тасвирлаш ва уни ечиш имконини беради.

Тизимли фикрлаш, тузилмага келтириш, таҳлил қилиш кўникмаларини

ривожлантиради.

Чизмани тузиш қоидаси билан танишадилар. Алоҳида кичик

гуруҳларда юқори «суягида» кичик муаммони ифодалайди, пастда эса, ушбу

кичик муаммолар мавжудлигини тасдиқловчи далиллар ѐзилади

Nima uchun? Nima uchun?

Nima uchun? Nima uchun?

Нима учун ? Нима учун ?

Нима учун ? Нима учун ?

Page 37: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

37

Кичик гуруҳларга бирлашадилар, таққослайдилар, ўзларининг

чизмларини тўлдирадилар. Умумий чизмага келтирадилар. Иш

натижаларининг тақдимоти.

Оқова сувларнинг ифлослиги, саноат ва қишлоқ хўжалиги

чиқиндилари биланифлосланиши.

Тузилмавий-мантиқий чизма “Поғона”ни қуриш қоидалари

1. «Поғона»ни тузиш жараѐнида тизимли схеманинг таркибий қисми

ва элементларини силжитиш мумкин – бу у ѐки бу ҳолатни қайта фикрлаш

имконини беради.

2. Агарда сиз ғояларни ишлаб чиқишда тор йўлакка кириб қолсангиз, у

ҳолда бир-икки даража юқорига қайтинг ва муҳим нарсани унутмаганингизга

ҳамда бошқача нимадир қилиш мумкин эканлигини кўриб чиқиниг.

3. Сиз чапдан ўнгга ѐзишга ўргангансиз. «Каскад» қуришни ўнгдан

чапга қараб тузишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун асосий ғояни чап тарафда

эмас, балки ўнг тарафда жойлаштиринг.

Тузилмавий - манти қ ий чизма “По ғ она”

Мавз у

Муаммони

ечими

Муаммони ечими

Хулоса

Муаммони ечими

Муаммони ечими

Page 38: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

38

“Нилуфар гули” чизмаси

“Нилуфар гули” чизмаси - муаммони ечиш воситаси. Ўзида нилуфар

гули кўринишини намоѐн қилади. Унинг асосини тўққизта катта тўрт бурчаклар

ташкил этади.

Тизимли фикрлаш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради ва

фаоллаштиради.

Чизмани тузиш қоидаси билан танишадилар. Алоҳида кичик гуруҳларда

чизма тузадилар: тўрт бурчак марказида аввал асосий муаммони (ғоя, вазифа)

ѐзадилар. Унинг ечиш ғояларини эса марказий тўрт бурчакнинг атрофида

жойлашган саккизта тўрт бурчакларга ѐзадилар. Марказий тўрт бурчакнинг

атрофида жойлашган саккизта тўрт бурчакларга ѐзилган ғояларни, атрофда

жойлашган саккизта тўрт бурчакларнинг марказига ѐзадилар, яъни гулнинг

баргларига олиб чиқадилар. Шундай қилиб, унинг ҳар бири ўз навбатида яна

бир муаммодек кўрилади.

Чизмани тузиш қоидаси билан танишадилар. Алоҳида кичик

гуруҳларда чизма тузадилар: аввал асосий муаммони (ғоя, вазифа) ѐзадилар,

сўнгра кичик муаммоларни, уларнинг ҳар биридан эса, кичик муаммони

батафсил кўриб чиқиш учун «кичик шохчаларни» чиқарадилар. Шунга асосан

ҳар бир ғоялар ривожланишини батафсил кузатиш мумкин. Иш

натижаларининг тақдимоти.

Page 39: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

39

«Нилуфар» гули чизмасини тузиш қоидалари

Амалий нуқтаи назардан барча ғояларни ихчам деб тасаввур қилинг (битта-

иккитаси билан чегараланинг), бу ҳам ақл учун фойдали машқ ҳисобланади.

Сизга катта қоғоз варағи зарур бўлади. Доимо ўзингиз мушоҳадаларингиз

натижасини бир варақ қоғозда кўриш фойдали ҳисобланади. Қарама-қарши

ҳолда эса сизга бир варақдан бошқасига сакраб юришингизга ва бунда зарурий

бирор муҳим нарсани унутишингизга олиб келади.

География фанини ўқитишда фойдаланиладиган дидактик ўйинлар

«Учинчиси ортиқча» ўйини. Мазкур интерфаол ўйинни фанлардан

хоҳлаган мавзуни ўрганиш жараѐнида қўллаш мумкин, бунда бир-бирига мос

келадиган 2 та тўғри ва битта нотўғри савол-топшириқ жадвали асосида ўқувчи

эътиборига ҳавола этилади. Буни биз географик топшириқ мисолида

келтирамиз:

Дарѐлар Денгизлар Кўллар

Нил Каспий Байкал

Титикака Охота Виктория

Конго Сариқ Болтиқ

бўйи

B Z C

D

B Z C

D A F

G H Y

F

G H Y

Page 40: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

40

Юқоридагилар ичида қайси бири ортиқчалигини ким тез топса, ўша

ғалаба қилади.

Бир саволга уч жавоб» ўйини. Бу интерфаол географик ўйинни

география фанида ҳоҳлаган мавзуларини ўрганиш жараѐнида қўллаш мумкин.

Бунинг учун 40 та бир ўлчамдаги варақа олинади, 10 тасига савол ва 30 тасига

жавоб ѐзилади. Масалан, географиядан савол варақасига табиат зоналарининг

жойлашуви нималарга боғлиқ деб ѐзилса, 1-жавоб варақасига – географик

кенглик, 2-жавоб варақасига – денгиз сатҳидан баландлигига, 3-жавоб

варақасига – денгиздан ўз ўқ яқинлигига савол-жавобли варақалари стол устига

алоҳида қўйилади. Иштирокчи битта савол ѐзилган варақани олиб, ѐзилган

саволни ўқиб эълон қилади, кейин бошқа иштирокчилар жавобли варақадан

биттадан олишади. Агар, жавобли варақалар ичида саволга мос келадиганлари

бўлса, савол берган ўқувчи шу жавоб варақасини ўз ичига олади. Ўртада варақа

қолмаса, ўйин якунланади. Ким кўп жавоблар варақасини йиғса, у ғолиб

саналади. Бу ўйин ўқувчиларни мустақил фикрлашга чорловчи самарали

таълим усулларидан биридир.

“Ватанимиз фойдали қазилмаларини биласизми?” ўйини.

Ўйинни ташкиллаш учун 2х3 см катталикдаги картон қоғозларга фойдали

қазилмаларнинг шартли белгилари тайѐрланади. Масалан,

Тошкўмир нефть табиий газ олтин мармар

Ўқувчилар ўйинда Ўзбекистоннинг маъмурий-сиѐсий ѐки ѐзувсиз харитасига у

ѐки бу шартли белгиларни мос жойларга жойлаштирадилар. Шартли белгилар

харитага пластилин ѐрдамида ѐки магнит ѐрдамида ѐпиштирилади. Харитага

тўғри қўйилган белги учун бир балл берилади.

“Географик харитани биласизми” ўйини.Ўйинни ўтказиш учун

Ўзбекистон Республикаси чегаралари туширилган ѐзувсиз харита, шартли

белгилар жадвали, картондан қирқиб, турли рангларга бўялган доиралар зарур

бўлади. Рангли доирачалар республикамиз ҳудудидаги дарѐ, кўл, тоғ, қазилма

конлари ва бошқа географик объектларни кўрсатиш учун ишлатилади. Жадвал

ѐзувсиз хаританинг ѐнига осиб қўйилади.

Page 41: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

41

Рангли доирачаларнинг бир қисми магнитли доскага ўрнаштирилган

ѐзувсиз харитадаги географик объектларга қадаб қўйилади. Чақирилган ўқувчи

алоҳида ҳалтачага солиб қўйилган доирачалардан бирортасини

олади.Масалан,у яшил рангли доирачани олди, дейлик. Жадвалда бу ранг

текисликларни билдиради.

1-жадвал.

Ўқувчи ѐзувсиз харитадаги республикамиз ҳудудида жойлашган яшил

доирачалар қадаб қўйилган текислик номини айтади. Ном тўғри айтилса,

доирача ѐзувсиз харитадан олиб ўқитувчига топширилади. Топиш учун бир

дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри топилган объект учун 1 балл берилади.

Тўғри топилмаган объектдаги доирача олинмайди. Кейинги чақирилган ўқувчи

уларни топиши мумкин.

Доска ѐнига чақирилган ўқувчи халтачадан 5 та доирачани олиб уни

аниқлайди. Навбат билан бошқа ўқувчилар ҳам доска ѐнига чиқиб доирачалар

қадалган оролларни ва бошқа объектлар номларини айтишади. Тўпланган

баллар бўйича ўқувчилар баҳоланади. Агар синфда ўқувчилар сони жуда кўп

бўлмаса, доираларнинг сони 5 тадан 10 тагача кўпайтирилиши

мумкин.«Географик лото» ўйини.

Бу ўйин турли вариантларда ўтказилади. Ўйинида «лото тошларига

географиянинг турли мавзулари бўйича саволлар ѐзилади ва рақамлаб қўйилади.

Масалан:

1. Ер шаридаги энг серсув дарѐ.

2. Европадаги энг серсув дарѐ.

3. Дунѐдаги энг кўп автомобиллар ишлаб чиқарадиган мамлакат.

4. Африкадаги энг ривожланган мамлакат.

5. Ўзбекистондаги энг паст ботиқ ..

Page 42: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

42

Лото доскаси катакларига саволларнинг жавоблари ѐзиб қўйилади.

Масалан: Амазонка, Волга, Япония, Жанубий Африка Республикаси,

Мингбулоқ ва бошқалар. Лото доскасидаги ѐзувлар жавобларнинг хилма-хил

комбинацияларидан иборат бўлади. Бошқарувчи халтачадан рақам ѐзилган

«лото тошини» олиб ундаги саволни ўқийди. Ўқувчилар «Лото доскаси»дан

тўғри жавобни топиб, уни устини рақамланган қоғозча билан ѐпиб қўяди. «Лото

доскаси»ни биринчи ва тўғри тўлдирган ўқувчи ғолиб ҳисобланади.

“Ўзбекистон иқтисодиѐтини ҳудудий ташкил этиш ва иқтисодий

географик районлаштириш” мавзусини ўтишда қуйидаги ўйиндан

фойдаланиш мумкин. Ушбу ўйинни ўтказиш учун эскирган атлас

хариталаридан, хусусан сиѐсий-маъмурий хариталардан фойдаланилади.

Харита маъмурий туманлар бўйича бўлакларга бўлиб чиқилади. Қирқилган

харита бўлаклари тартибсиз равишда аралаштириб қўйилади.

Доска ѐнига 2 та ѐки 3 та ўқувчи чиқарилади. Ҳар бирига қирқилган

хариталардан қисқа вақт(3 дақиқа) ичида яхлит харитани ҳосил қилиш

топширилади. Ким тез ва тўғри бажарса, ғолиб ҳисобланади. Бу ўйинни

магнитли доска ѐрдамида ѐки пластилиндан фойдаланиб бажариш мумкин.

Бунинг учун харита бўлаклари орқасига магнит ѐпиштирилади. Магнитли доска

бажарилган ўйинни синфдаги барча ўқувчилар кузатиб туриши ўйинни янада

қизиқарли бўлишини таъминлайди.

Ўйин ўқувчиларда географик объектларнинг қиѐфалари ва фазовий

жойлашишини билиб олиш кўникмаларини тарбиялашга ѐрдам беради.

“Жумбоқ кўчаси” ўйини.

Ас..о..бия-жойнинг географик координаталарини юлдузларнинг чиқиш ва

бўлиш пайтларини ҳал қилишда ишлатиладиган асбоб (жавоб: астролябия).

Био . ф . . а - Ернинг органик ҳаѐт ривожланган қисмини бирлаштирувчи

қобиқдир. Гидросферани тўлиқ, литосферанинг юқори ва атмосферанинг қуйи

қисмини қамраб олади (жавоб: биосфера).

Ч . н . . . р – тик жарликлар. Булар Устюрт платосида кўп учрайди (жавоб:

чинклар).

Гон . . . . а - бундан 180 млн. йил аввал пангея яхлит материгидан

ажралган гигант қуруқлик бўлиб, ундан жанубий ярим шардаги Жанубий

Америка, Африка, Антарктика ва Австралия ажралиб чиққан (жавоб: Гондвана).

Ҳ . . . . ай –«қорлар макони» деган маънонинг англатади, тоғ номи.

К . . . з – сувли қатламлар қия жойлашган тоғ олди адирли минтақаларида

қазилган қатор қудуқларнинг ер остида махсус бирлашган йўлаклар орқали

бир – бирлари билан туташтирилиши натижасида улар сувини ер юзасига олиб

Page 43: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

43

чиқаришга имкон берадиган мураккаб сув таъминоти тизимидир. Уларнинг

суви билан аҳоли пунктлари ва экин майдонлари таъминланган. (жавоб: кориз).

Т . . . . до – АҚШда тез-тез такрорланиб турадиган жуда кучли қуюннинг

номи. АҚШнинг шарқий, жануби-шарқий қисмида ҳар йили юзлаб марта

кузатилади (жавоб: тарнадо).

С . . . . на – ҳар – ҳар ерда якка ҳолда ѐки тўп-тўп дарахтлар ва асосан ўт

ўсимликлари ўсадиган қуруқ тропиклар. «Зоогеографик домино» ўйини.

Ўйинни ўтказиш учун 30 та карточка тайѐрланади. Карточкага бирор

ҳайвоннинг расми чизилади ѐки ѐпиштирилади. Ҳар бир расмнинг тагига табиат

зоналаридан бирининг номи ѐзилади. Улардаги ѐзувларнинг кўплари расмга

мос келмайди. Ўйин пайтида карточкалар ўқувчиларга тарқатилади.

Ўқувчиларнинг вазифаси расм билан ѐзувни мос келиши ва келмаслигини

аниқлашдир. Қайси ўқувчи ўзига берилган карточкаларни тез ва тўғри ажратса,

ғолиб ҳисобланади. Бу ўйин ўқувчиларнинг ҳайвонот дунѐсини ва уларни

табиат зоналар бўйича тарқалишини билиб олишларида ѐрдам беради. Бу

ўйиннинг «геоботаник домино», «топографик домино», «географик домино»

шаклларида ҳам ўтказилиши мумкин.

“Иқтисодий географик тушунчалар ва атамаларни биласизми?”

ўйини. Ўйин турли вариантларда ўтказилиши мумкин.

А) Ўқитувчи иқтисодий географияга доир атама ва тушунчаларни айтади.

Масалан, аҳоли манзилгоҳи, ѐқилғи-энергетика саноати, иқтисодий географик

ўрин, сиѐсий географик ўрин, аҳолининг табиий кўпайиши ва бошқалар.

Ўқувчилар эса уларни изоҳлаб беради ѐки тушунчанинг таърифини айтади.

Ушбу ўйиндан ўқувчилар фаолиятини фаоллаштириш, ўтилган мавзуни

такрорлаш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин.

Б) Қуйидаги рўйхатда келтирилган саноат корхоналарини оғир саноат ѐки

«А» гуруҳи ва енгил ҳамда озиқ-овқат саноати ѐки «Б» гуруҳлари бўйича

ажратиб уларни мос келувчи жадвал устунига рақамларини ѐзинг:

1. Ёқилғи-энергетика саноати, 2. Кимѐ 3. Автомобилсозлик 4.

Тўқимачилик 5. Қанд-шакар ишлаб чиқариш, 6. Приборсозлик, 7. Рангли

металлургия, 8. Пахта тозалаш, 9. Ёғ-мой саноати, 10. Самолѐтсозлик.

Оғир саноат Енгил саноат

1,2,3,6,7,10 4,5,8,9

“Мен кимман?”, “Мен нимаман?” ўйинидир. Бу ўйин асосан такрорлаш,

умумлаштириш дарсларида қўлланса, яхши натижа бериши мумкин. Ўйинни

ўтказиш учун битта ўқувчи доска ѐнига чақирилади. Унга ўзига кўрсатмасдан

Page 44: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

44

бирор бир жой, географик объектнинг номи ѐки саййѐҳ исми ѐзилган қалпоқча

кийгизиб қўйилади. Ўқувчи ўзининг кимлигини аниқлаш учун бошқа

ўқувчиларга 10та савол беради. Қолган ўқувчилар унга «ҳа»ѐки «йўқ» деб

жавоб берадилар. Айтайлик, қалпоқчага «Амударѐ» сўзи ѐзилган бўлса,

саволжавоб қуйидаги тартибда бўлади.

Қалпоқдаги ѐзувни нималигини топган ўқувчи ғолиб бўлади. Бу ўйин

орқали ўқувчиларнинг ўтилган дарсларда олган билимлари хотирасида қайта

тикланиб, билимларни узоқ вақт сақланишига ѐрдам беради.

№ Саволлар Жавоблар

1 Жонлиманми? йўқ

2 Материкманми? йўқ

3 Тоғликманми? йўқ

4 Дарѐманми? ҳа

5 Африкада жойлашганманми? йўқ

6 Евросиѐ материгидаги дарѐманми? ҳа

7 Днепр дарѐсиманми? йўқ

8 Россияда жойлашганманми? йўқ

9 Ўзбекистонда жойлашганманми? ҳа

10 Сирдарѐманми? Йўқ

«Ҳар тўсиқ - битта савол» ўйини. Дастлаб

ўқитувчи синф ўқувчиларини қаторларга қараб 3 та гуруҳга бўлиб олади.

Уларга кема қоидалари биринчи дарсда айтилади.

Кема қоидалари:

1. Матрос ўқувчи – озода кийинган, кемани тоза тутган ҳолда бўлиши

лозим.

2. Матрос ўзига зарур қуролларга эга бўлган бўлиши керак (дафтар,

китоблар, ручка, атлас, қалам ва бошқалар).

Кема шиори: «Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун», «Кемага

тушганни жони бир».

Дастлаб ўқувчилар ўтилган мавзу юзасидан берилган саволларга жавоб

бериш асосида ўз кемаларини барпо қилишади. Бунинг учун ўқитувчи

ўқувчиларга ўтилган мавзу юзасидан савол беради. Саволнинг жавоби кемани

барпо қилади.

1-савол: Дунѐда майдони бўйича энг катта мамлакат қайси ва у қайси

материкда жойлашган?

Page 45: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

45

Жавоб: Россия, у Евроосиѐда жойлашган.

Демак, биринчи гуруҳ кемаси барпо бўлди.

2-савол: 2-3 қаторларга берилади ва уларнинг ҳам кемалари барпо

қилинади.

Ўқувчилар саволларга жавоб бера олмаса, савол енгиллаштирилган ҳолда

баѐн этилади. Учта гуруҳнинг кемалари барпо қилингандан сўнг ўқитувчи кема

байроқларини танлашга ўтади.

Савол: Осиѐдаги икки карра ѐпиқ ҳудуд қайси?

Жавоб: Ўзбекистон.

Демак, гуруҳ Ўзбекистон байроғи остида сузади.

2-гуруҳ саволи: Ўзбекистонга чегарадош майдони энг катта мамлакат

қайси?

Жавоб: Қозоғистон.

Демак, 2-гуруҳ Қозоғистон байроғи остида сузади.

3-гуруҳ саволи: Осиѐдаги қудуқлар мамлакати қайси?

Жавоб: Туркманистон.

Демак, 3-гуруҳ кемаси Туркманистон байроғи остида сузади.

Энди ўқувчилар кемаларнинг номларини топишга ўтадилар. Кемаларни

номлашда ҳам ўтилган мавзу бўйича ѐндашади. Ўтилган мавзулар тоғлар,

дарѐлар, кўллар бўлиши мумкин.

1-гуруҳ саволи: Ўрта Осиѐни тадқиқ этган Лабнор кўли ва ѐввойи ўтларни

топган сайѐҳ ким?

Жавоб: Пржевальский.

Демак, 1-гуруҳ кемасининг номи «Пржевальский».

2-гуруҳ саволи: Ўрта Осиѐдаги тоғларни ўрганган ва шу тоғлардан бири

унинг тахаллусига айланган олим номини аниқланг.

Жавоб: Семѐн Тян-Шанский.

Демак, 2-гуруҳ кемасининг номи «Семѐн Тян-Шанский».

3-гуруҳ саволи: Помир тоғларидаги энг узун музликка қайси олимнинг

номи қўйилган?

Жавоб: Федченко.

Демак, 3-гуруҳ кемасининг номи «Федченко».

Кемалар барпо қилиниб, байроқлар, номлар ѐзилади. Булар доскага

магнитли қоғозчалар ѐрдамида ѐпиштирилса яхши бўлади. Энди ўқувчилар

ўзлари саѐҳат қилишлари керак бўлган оролни танлашади. Айтайлик, ўқувчилар

Индонезиядаги оролни танлашди. Ороллар атрофини мустаҳкам тош тўсиқлар

тўсиб туради. Бу тўсиқлар сони ўқитувчи янги бўйича тайѐрлаган саволларга

мос келади. Ҳар бир тўсиқ битта савол ўқувчилар истаган оролни танлашади.

Page 46: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

46

Масалан, Мадагаскар, Шри-Ланка ва ҳоказо ороллар расми темир доскага

ѐпиштирилади. Атрофи юмалоқ қоялар билан ўралади. Қоя белгиси орқасига

магнит ѐпиштирилади. Ўқитувчи орол атрофига 10 та қоя қўйган бўлса, шу

асосда 10 та янги мавзудаги саволлар берилади. Ўқувчилар кенгашиб уни баѐн

этишади. Саволга тўғри жавоб берган кема 1 баллга эга бўлади. Уларнинг

кемасига битта қоя расми жойлашади. Шу зайлда кемалар оролга қараб сузиб

боради. Қояларга кемалардан тўп ѐки торпеда отилади.

«Ўлкашунослар» ўйини.

Ўйин иштирокчиларига қуйидагилар ѐзилган карточкалар тарқатилади:

1.Тоғ. 2.Текислик. 3.Дарѐ. 4.Кўл. 5.Ўсимлик. 6.Ҳайвонот. 7.Тупроқ. 8.Фойдали

қазилма. 9.Саноат тармоқлари. 10.Асосий экинлари. 11.Транспорт турлари.

12.Миллатлар. 13.Шаҳарлари.

Ўқитувчи томонидан айтилган бирор мамлакат ѐки ўлка бўйича 8 дақиқа

ичида дарслик ва хариталардан фойдаланмасдан жавоб ѐзилади. Бирор ўқувчи:

«Мен тайѐр бўлдим», - дейиши билан ўйин тугатилади. Ёзувлар текширилади.

Ҳар бир тўғри ва тўлиқ жавоб учун 2 очко берилади. Кўп очко олган ўқувчи

ғолиб ҳисобланади.

«Расмда қандай географик ҳодиса ѐки объект тасвирланган» ўйини.

Бу ўйинни ўтказиш учун олдиндан турли географик ҳодисалар ва

объектларни тасвирловчи расмлар тайѐрланади. Ўйин пайтида расмлар

кўрсатилади ѐки чақирилган ўқувчига берилади. Ўқувчилар расмда нима

тасвирланганлигини айтади ва уни изоҳлайди. Бунда расмларда ѐзувлар

бўлмаслиги керак.

Мисол: 4-расмда қандай объект тасвирланган?, Қайси расмда у тўғри

тасвирланган ва ҳ.к.

Page 47: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

47

Page 48: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

48

1-мавзу:География фанидан компетенциявий ѐндашувга асосланган ДТС.

(2 соат)

Режа:

1.1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорига

асосан Умумий ўрта таълимнинг ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг

давлат таълим стандартлари қабул қилинганлиги.

1.2. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг мақсад ва

вазифалари.

1.3. Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг асосий принциплари

ва таркибий қисмлари.

1.4. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим

фанлари бўйичамалака талабларининг мазмуни, ўрганиш босқичлари, тузилиши ва

таянч компетенциялар.

Таянч тушунчалар: давлат таълим стандартлари, таълим стандартининг

асосий принциплари, ўқув дастури, билим, кўникма, малака, таянч компетенциялар.

1.1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорига

асосан Умумий ўрта таълимнинг ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълимининг давлат таълим стандартлари қабул қилинганлиги.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорига асосан

Умумий ўрта таълимнинг ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълиминингдавлат

таълим стандартлари қабул қилинди.

Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти (кейинги ўринларда

давлат таълим стандарти деб аталади) давлат таълим стандартининг мақсад ва

вазифаларини, асосий принципларини, таркибий қисмларини, давлат таълим

стандартларини жорий этиш ҳамда давлат таълим стандартлари талабларига риоя

этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.

Давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга

асосланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

―Таълим тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури тўғрисида‖ги Ўзбекистон

Республикаси Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Узлуксиз таълим

тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш

тўғрисида‖ 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Узлуксиз таълим

тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида‖

2013 йил 8 майдаги 124-сон қарори;

Page 49: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

49

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Умумий ўрта таълим

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида‖ги 2017 йил 15 мартдаги 140-

сон қарори;

O‗zDSt 1.0-98. ―Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими.

Асосий қоидалар‖;

O‗zDSt 1.1-92. ―Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими.

Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш,

тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари‖;

O‗z DSt 1.5-93. ―Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни кўриб

чиқиш, текшириш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби‖;

O‗z DSt 1157:2008. ―Ҳужжатларни унификациялаштириш тизими.

Ташкилий-фармойиш ҳужжатлар тизими. Ҳужжатларни расмийлаштиришга

бўлган талаблар‖.

O‗z DSt 1.8:2009. Асосий қоидалар. Тавсиялар.

Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фаолият кўрсатаѐтган барча умумий ўрта таълим муассасалари учун

мажбурийдир.

II. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг мақсад ва

вазифалари

Давлат таълим стандартининг мақсади — умумий ўрта таълим

тизимини мамлакатда амалга оширилаѐтган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар,

ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва

замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил

этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан

иборат.

Давлат таълим стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

- умумий ўрта таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни

белгилаш;

- миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни

тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

- ўқув-тарбия жараѐнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари

ва битирувчиларининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш;

- кадрларни мақсадли ва сифатли тайѐрлаш учун таълим, фан ва ишлаб

чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

- таълим ва унинг пировард натижалари, ўқувчиларнинг малака талабларини

эгаллаганлик даражасини тизимли баҳолаш тартибини, шунингдек таълим-тарбия

фаолияти сифатини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

Page 50: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

50

- давлат таълим стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар

тайѐрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.

III. Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг асосий

принципларива таркибий қисмлари

Давлат таълим стандарти қуйидаги асосий принципларга асосланади:

- ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги;

- умумий ўрта таълим мазмунининг инсонпарварлиги;

- давлат таълим стандартининг таълим соҳасидаги давлат ва жамият

талабларига, шахс эҳтиѐжига мослиги;

- умумий ўрта таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан

узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;

- умумий ўрта таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда

бирлиги ва яхлитлиги;

- умумий ўрта таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини

танлашда инновация технологияларига асосланилганлиги;

- ўқувчиларда фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун

таянч ва фанларга оид умумий компетенцияларни ривожлантиришнинг

таъминланганлиги;

- ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъѐрларни

белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш.

Давлат таълим стандарти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:

1. умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси;

2. умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури;

3. умумий ўрта таълимнинг малака талаблари;

4. баҳолаш тизими.

Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси (кейинги ўринларда — таянч

ўқув режа деб аталади) умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув

фанлари номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг синфлар

бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.

Таянч ўқув режа умумий ўрта таълим муассасаларининг дарс жадвалини

ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

Таянч ўқув режа умумтаълим фанлари бўйича белгиланган таълим

мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатлари (давлат ихтиѐридаги

ва мактаб ихтиѐридаги соатлар)нинг минимал ҳажмини белгилайди.

Page 51: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

51

Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув

РЕЖАСИ

Т/р Ўқув фанлари Синфлар Ҳафталик

умумий

соат

1 2 3 4 5 6 7 8 9

Давлат ихтиѐридаги соатлар 22 24 26 26 30,5 32,5 33,5 34 36 264,5

1. Она тили ва адабиѐт 8 8 10 10 9 7 5 5 5 67

2. Ўзбек тили/рус тили 2 2 2 2 2 2 2 2 16

3. Чет тили 2 2 2 2 3 3 3 3 3 23

4. Тарих 2 2 3 3 4 14

5. Давлат ва ҳуқуқ асослари 1 1 2

6. Иқтисодий билим асослари 1 1 2

7. Математика 5 5 5 5 5 5 5 5 5 45

8. Информатика ва ахборот

технологиялари

0,5 0,5 0,5 1 2 4,5

9. Физика 2 2 2 2 8

10. Кимѐ 2 2 2 6

11. Биология 1 2 2 2 2 9

12. Табииѐт ва география 1 1 1 1 1 2 2 2 2 13

13. Одобнома 1 1 1 1 4

Ватан туйғуси 1 1 2

Миллий истиқлол ғояси ва

маънавият асослари

1 1 1 3

14. Мусиқа маданияти 1 1 1 1 1 1 1 7

15. Тасвирий санъат 1 1 1 1 1 1 1 7

16. Чизмачилик 1 1 2

17. Технология 1 1 1 1 2 2 2 1 1 12

18. Жисмоний тарбия 2 2 2 2 2 2 2 2 2 18

Мактаб ихтиѐридаги

соатлар

0,5 0,5 0,5 1 2,5

Умумий соатлар 22,5 24 26 26 30,5 32,5 34 34,5 37 267

Амалий меҳнат машғулоти

(кун ҳисобида)

6 6 10 16

Педагог кадрлар салоҳияти ҳамда моддий-техника базаси етарли бўлган

умумий ўрта таълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ

таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар

халқ таълими бошқармаларининг рухсати билан умумий ўрта таълим

муассасаларининг педагогик кенгашларига дарс жадвалини тузишда таянч ўқув

режадаги умумий соатлар ҳажмидан ошмаган ҳолда, маълум бир фанларни

чуқурлаштириб ўқитиш мақсадида 15%гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи

берилади.

Page 52: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

52

Умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури (кейинги ўринларда — ўқув дастури

деб аталади) таянч ўқув режага мувофиқ ўқув фанларининг синфлар ва мавзулар

бўйича ҳажми, мазмуни, ўрганиш кетма-кетлиги ва шакллантириладиган

компетенциялари белгиланган ҳужжат ҳисобланади.

Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан

ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари умумтаълим фанлари бўйича

таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, ўқув

юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблардан иборат

бўлиб, у қуйидагилардан ташкил топади:

билим — ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб

бериш;

кўникма — ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш;

малака — ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш

вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш;

компетенция — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик

фаолиятда қўллай олиш қобилияти.

Баҳолаш тизими— давлат таълим стандарти бўйича умумий ўрта

таълимнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши

даражасини ҳамда умумий ўрта таълим муассасасининг фаолияти

самарадорлигини аниқлайдиган мезонлар мажмуидан иборат.

IV. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим

фанлари бўйича малака талабларининг мазмуни, ўрганиш босқичлари,

тузилиши ва таянч компетенциялар

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим

фанлари бўйича малака талаблари (кейинги ўринларда — Малака талаблари деб

аталади) умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим

стандартларининг негизи ҳисобланади ва стандартлаштиришнинг умумтаълим

фанларини ўрганишнинг босқичларини, ўқув фанлари бўйича таълим мазмуни ва

малака талабларининг тузилишини белгилайди.

Малака талаблари таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари

ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим фаолияти билан

шуғулланувчи юридик шахслар томонидан қўлланилиши мажбурийдир.

Малака талаблари асосида таълим муассасасининг тури ва хусусиятларини

инобатга олган ҳолда ўқув дастурлари, давлат аттестацияси учун умумтаълим

фанлари бўйича назорат-баҳолаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилади ва ваколатли

вазирликлар, идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.

Page 53: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

53

Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

тизимида давлат таълим стандартларига асосланган ҳолда умумтаълим фанларини

ўрганиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Стандарт даражалари Даражаларнинг номланиши

A1 Умумтаълим фанларини ўрганишнинг бошланғич даражаси

A1+ Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич

даражаси

A2 Умумтаълим фанларини ўрганишнинг таянч даражаси

A2+ Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси

B1 Умумтаълим фанларини ўрганишнинг умумий даражаси

B1+ Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган умумий

даражаси

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим

фанлари бўйича малака талаблари:

- ўқув фанини ўрганишнинг босқичларини;

- таянч ва фанга оид умумий компетенцияларни;

- ўқув фанининг мақсад ва вазифаларини;

- умумтаълим фанларини ўрганишнинг мазмунини;

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича мажбурий тайѐргарлик

даражаларини ҳамда таълим муассасаларини битирувчиларига нисбатан

қўйиладиган талабларни белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикасида таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги, ўқувчи

шахси ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқиб, уларнинг ѐш хусусиятларига

мос равишда қуйидаги таянч компетенциялар шакллантирилади.

Коммуникатив компетенция — ижтимоий вазиятларда она тилида ҳамда

бирорта хорижий тилда ўзаро мулоқотга кириша олишни, мулоқотда муомала

маданиятига амал қилишни, ижтимоий мослашувчанликни, ҳамкорликда жамоада

самарали ишлай олиш лаѐқатларини шакллантиришни назарда тутади.

Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси — медиаманбалардан зарур

маълумотларни излаб топа олишни, саралашни, қайта ишлашни, сақлашни,

улардан самарали фойдалана олишни, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни,

медиа маданиятга эга бўлиш лаѐқатларини шакллантиришни назарда тутади.

Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси — доимий равишда ўз-ўзини

жисмоний, маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш, камолотга

интилиш, ҳаѐт давомида мустақил ўқиб-ўрганиш, когнитивлик кўникмаларини ва

ҳаѐтий тажрибани мустақил равишда мунтазам ошириб бориш, ўз хатти-

ҳаракатини муқобил баҳолаш ва мустақил қарор қабул қила олиш кўникмаларини

эгаллашни назарда тутади.

Page 54: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

54

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси — жамиятда бўлаѐтган

воқеа, ҳодиса ва жараѐнларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол иштирок

этиш, ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш, унга риоя қилиш, меҳнат ва

фуқаролик муносабатларида муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш

лаѐқатларини шакллантиришни назарда тутади.

Миллий ва умуммаданий компетенция — ватанга садоқатли, инсонларга

меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлиш,

бадиий ва санъат асарларини тушуниш, ораста кийиниш, маданий қоидаларга ва

соғлом турмуш тарзига амал қилиш лаѐқатларини шакллантиришни назарда

тутади.

Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор

бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси — аниқ ҳисоб-китобларга асосланган

ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларни туза олиш, кундалик

фаолиятда турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олиш, инсон меҳнатини

енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган, қулай шарт-шароитга

олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш лаѐқатларини

шакллантиришни назарда тутади. Мазкур компетенциялар умумтаълим фанлари

орқали ўқувчиларда шакллантирилади.

Шунингдек, ҳар бир умумтаълим фанининг мазмунидан келиб чиққан

ҳолда ўқувчиларда фанга оид умумий компетенциялар ҳам шакллантирилади.

Назорат саволлари:

1. Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда кандай ҳужжатлар асос қилиб

олинган?

2. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг мақсад ва

вазифалари нималардан иборат?

3. Умумий ўрта таълим давлат таълим стандарти кандай принципларга

таянади?

4. Ўқувчи шахси ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқиб, уларнинг ѐш

хусусиятларига мос равишдақандай таянч компетенциялар шакллантирилади?

Page 55: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

55

2-маъруза: География фани объекти, предмети, таълим тизимидаги

ўрни ва аҳамияти

Режа:

1. География фанларининг ўрганиш объекти ва предмети.

2. География фaнининг тармоқлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.

3.География фанларида географик қобиқ ва унинг талқини.

Таянч тушунчалар: география фани предмети ва объекти, география

фанлар тизими, географик фанларни тавсифлаш, географик қобиқ.

1. География фанларининг ўрганиш объекти ва предмети.

Бизнинг ер тўғрисидаги замонавий билимларимиз бир вақтда вужудга

келган эмас, улар аста-секин пайдо бўлганлар ва одамзоднинг саноқсиз

авлодлари кўп асрлар давомида қилган ишларини натижасидан келиб чиққан.

Географиянинг ривожланиши бутун инсониятнинг умумий маданий

ривожланиши билан амалга ошган, замонавий география эса ўтган аср тарихи

билан чамбарчас боғлиқ.

Номаълум жойларга келиб қолган қадимги сайѐҳлар ҳақиқатдан доимо

кўрганларини тасвирлаб келган эдилар; дарѐларни, тоғларни, ўрмонларни,

денгизларни, одамларни, уларнинг хўжалигини, урф-одатларини, достонларини,

табиат ва касаллик билан курашиш усулларини, уларнинг тарихини ва ҳ.к. Бу

вақтларда бутун атроф-муҳит инсон учун илмий билиш объекти бўлган. Ўша

узоқ даврларда география шундай асос бўлиб ҳизмат қилган, шундай ҳилма -

ҳил малумотлар тўплами бўлганки, шулар асосида кўпдан - кўп фанлар ўз

негизини бошлаган: физика, астрономия, иқтисодиѐт ва этнография, тиббиѐт ва

тарих. География тарихи-бутун жаҳон тарихини асосий бобларидан бири бўлиб,

география тараққиѐти одамзоднинг дунѐқарашига катта таъсир кўрсатди.

География – Ернинг географик қобиғи, унинг структура ва динамикаси,

алоҳида компонентларини ҳудудлар бўйича ўзаро таъсири ва тақсимланишини

ўрганадиган фанлар мажмуи.

География деб ўзаро чамбарчас боғланган, Ернинг географик қобиғининг

табиий ва ишлаб чиқариш комплексларини ва уларнинг таркибий қисмларини

ўрганадиган табиий (табиий география) ва ижтимоий (иқтисодий география),

ҳамда махсус географик фанлар тизимига айтилади.

География юнонча сўз бўлиб,«ге» – ер,«о» – боғловчи,«графо» –

тасвирлайман, чизаман деган маънони, яъни Ернинг тасвири деган маънони

билдиради. География фанларини ўрганиш объекти географик қобиқдир.

Page 56: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

56

Табиат ғоятда хилма-хилдир. Материянинг баъзи шакллари ернинг

қобиқлари учунгина хос бўлиб, улар сайѐрамиздан ташқарида, коинотда

тамомила бошқачадир.

Ер шари юзасида, Ер пўстининг маълум бир чуқурлиги билан

атмосферанинг маълум бир баландлигигача бўлган қисмида махсус моддий

тизим вужудга келган.

Ҳозирги вақтда географик қобиқда бирон жой йўқки, у кишилик

фаолиятининг озми-кўпми бевосита ѐки билвосита таъсирида бўлмаган бўлсин.

Баъзи ҳолларда бу таъсир шу қадар кучли ва узоқ давом этганки, табиий

шароитнинг туб ўзгаришларига олиб келган ҳамда «антропоген»

ландшафтларни вужудга келтирган. Масалан, саноат юксак даражада

ривожланган ва шаҳарлар кўп тўпланган регионларда ѐки деҳқончилик

маданияти минг йиллик тарихга эга бўлган жараѐнларда табиатнинг

такрорланмас ўзгаришлари ва ҳақиқий табиий комплексларнинг бузилишлари

рўй беради. Ҳатто, инсон фаолияти табиатга мунтазам таъсир кўрсатмайдиган

жойларда, чунончи, океанларнинг марказий қисмларида ѐки атмосферанинг

қуйи қатламларида ҳам ҳар ҳолда инсоннинг билвосита таъсири у ѐки бу

даражада намоѐн бўлади.

Сайѐрамизнинг ушбу устки қобиғи учун моддаларнинг уч ҳолатда: газ,

суюқ ва қаттиқ ҳолатда бўлиши ҳамда модда ҳаракатининг хилма-хил шакллари

хосдир. Ернинг ички қисмидан чиқадиган модда ва иссиқлик ҳам, коинотдан

келадиган модда ва иссиқлик ҳам шу жойда тўпланади. Ернинг ички қисмидаги

моддаларнинг табақаланиши натижасида литосфера билан гидросфера таркиб

топган. Ер юзаси табиати ривожланишининг маълум бир босқичида ҳаѐт пайдо

бўлган ва тирик моддалар литосфера, гидросфера ҳамда атмосферанинг

тараққиѐтига фаол таъсир кўрсатадиган омил бўлиб қолган. Тирик модда

таъсирида мазкур қобиқлар ҳозирги хусусиятга эга бўлган. Ернинг қулай

фазовий шароитида узоқ давом этган ривожланиш жараѐнида унинг ўзига хос

мураккаб ва бир бутун табиий тизим вужудга келганки, у географик қобиқ деб

аталади.

Географик қобиқнинг ҳозирги босқичидаги энг муҳим хусусияти унда

одамзоднинг мавжудлигидир. Географик қобиқни инсон учун яшайдиган муҳит

деб аташ қабул қилинган.

Географик қобиқнинг таркибий қисмлари: Тоғ жинслари, сувлар, ҳаво,

тирик модда ва бошқалар ҳар хил кўринишда бўлиши мумкин (қаттиқ, суюқ,

газ). Ердаги барча кимѐвий элементлар географик қобиқда мавжуд. Географик

қобиққа Қуѐш ва коинотдан келадиган иссиқликдан ташқари ернинг ички

қисмидан ҳам иссиқлик келиб туради.

Page 57: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

57

Географик қобиқнинг юқориги ва қуйи чегараси ҳаѐт тарқалган жойлар

чегарасига тўғри келади. Географик қобиқ ўртача баландлиги 11 км бўлган

тропосферанинг, ер юзасидаги қалинлиги океанларда 11 км гача борадиган

бутун сув қобиғини ҳамда литосферанинг юқориги 2-3 км қатламни ўз ичига

олади.

Географик қобиқнинг таркибий қисмлари орасида доимо модда ва энергия

алмашинуви содир бўлиб туради. Ушбу алмашинув ҳаво ва сув ҳаракати, ер

ости ва ер усти сувларининг ҳамда музларнинг ҳаракатида намоѐн бўлади.

Географик қобиқнинг таркибий қисмларини ўзаро таъсири натижасида унинг

энг муҳими хусусиятларидан бири бўлган, яхлитлик ва бир бутунликнинг

намоѐн бўлишига олиб келади.

Географик қобиқдан ташқарида ҳамма нарса унга нисбатан ташқи нарсалар

ҳисобланади. Буларга атмосферани юқори қатламлари, ернинг ички қисми ҳам

киради. Бинобарин, география бутун ер ҳақидаги фан эмас, балки ернинг

муайян ва юпқа қобиғи бўлган географик қобиқни ўрганади. Мазкур қобиқ

доирасида ҳам табиатни қатор фанлар (экология, биология, океанография,

гидрология, метеорология ва ҳ.к) ҳам ўрганишади. Мазкур фанларни ҳар бири

ер юзасидаги табиий тизимнинг маълум бир томонини тадқиқ этади. Аммо уни

ҳар томонлама, комплекс ўрганмайди. Географик қобиқни эса комплекс

ўрганиш жуда катта аҳамиятга эга. Чунки, у табиат бир бутун ҳосиладир.

Географик қобиқни, ундаги табиий ва иқтисодий-ижтимоий жараѐнларни ҳудди

шундай бир бутун ҳолда ўрганиш географиянинг асосий мақсади ҳисобланади.

2.География фанининг тармоқлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги

География энг қадимги фанлардан бўлиб, ўз навбатида қуйидаги фанлар

тизимидан иборат:

- табиий география фанлари тизими;

- иқтисодий география фанлари тизими; - махсус

география фанлари тизими; - геодезия ва картография.

География иккита катта қисмга бўлинади: табиий ва иқтисодий география.

Иккаласини ҳам ўрганиш объекти турличадир. Табиий география табиатни

ўрганади ва табиий фанларда аниқланган қонуниятларга асосланиб

ривожланади; иқтисодий географиянинг ўрганиш объекти жамият-аҳоли,

ижтимоий ишлаб чиқариш ва уларнинг жойланишидир, у иқтисодий-ижтимоий

фанлар қонуниятларига асосланган ҳолда ривожланади.

Табиий ва иқтисодий география ўртасида, ҳудди табиий ва ижтимоий

фанлар ўртасида бўлганидек, чамбарчас алоқа мавжуд: табиий география

табиатни жамият томонидан фойдаланиш мақсадида ўрганади.

Page 58: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

58

Табиий география – Ернинг географик қобиғи табиий таркиби ва унинг

структуравий қисмлари: барча даражадаги табиий ҳудудий мажмуаларини

(шунингдек, сув ҳавзаларини ҳам) ўрганувчи фан;

Табиий географияга (грекча физис-табиат) Ер ҳақидаги фан деб таъриф

берилса, бу жуда умумий таъриф бўлади, чунки Ерни турли жиҳатдан барча

табиий ва табиатшунослик фанлари-геофизика, геология, ботаника, зоология,

геокимѐ ва бошқа фанлар ўрганади. Табиий география предметининг аниқроқ

таърифи, биринчидан, табиатнинг география фани ўрганадиган чегараларини

аниқлаб олиш, иккинчидан, географиянинг унга яқин бўлган фанлар билан

ўзаро муносабатларини белгилаб олишни тақазо этади.

Табиий география географик қобиқни таркиби, тузилиши, ривожланиши ва

ҳудудий табақаланиши ҳақидаги фанлар тизимидир. Мазкур фанлар тизими ўз

навбатида уч гуруҳга бўлинади:

-умумий табиий географик фанлар гуруҳи. Ушбу фанларга Умумий Ер

билими, Умумий геоморфология, Умумий гидрология табиий географик

районлаштириш ва бошқа фанлар киради;

-махсус (хусусий) табиий географик фанлар гуруҳига Тупроқлар

географияси, Биогеография, Иқлимшунослик ва бошқа фанлар киради;

-регионал табиий географик фанлар гуруҳига Материклар ва океанлар

табиий географияси, алоҳида давлатлар ва ўлкалар табиий географияси киради.

Умумий Ер билимининг ўрганиш объекти географик қобиқдир.

Материклар юзасида литосфера (тоғ жинслари ва рельеф), атмосфера (ҳаво

массалари ва ѐғинлар), гидросфера (Ер ости ва устки сувлари, музлар),

биосфера (микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси)нинг ўзаро таъсири

натижасида турли табиатга эга бўлган ҳудудларнинг муайян турлари, яъни

ўрмонлар, ботқоқликлар, даштлар, чўллар, тундра ва бошқалар вужудга келади.

Мазкур ҳудудларнинг ландшафтларини ўрганиш географиянинг, айниқса

регионал географиянинг вазифаси ҳисобланади.

Рельеф ер юзаси табиий шароитининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга.

Ер юзаси рельефини, унинг келиб чиқиши ва ривожланиши ҳамда тарқалишини

умумий геоморфология фани ўрганади.

География фани Ерни умумий ва регионал тадқиқ қилишдан ташқари

табиий географик муҳитнинг айрим таркибларини ҳам алоҳида ўрганади.

Табиатнинг айрим таркиблари махсус табиий география фанлари томонидан

ўрганилади. Махсус ѐки хусусий табиий географик фанлари гуруҳигаТупроқлар

географияси, Биогеография, Гляциология, Иқлимшунослик, Океанография ва

бошқалар киради.

Page 59: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

59

Тупроқ географияси Ер юзасида тупроқларни тарқалишини георафик

қонуниятларини ўрганади. Биогеография Ер юзасидаги ўсимликларни ва

ҳайвонларнинг географик тарқалишини ўрганади.

Регионал табиий география айрим ҳудудий табиий шароитининг

шаклланишини ва ўзига хос хусусиятларини ўрганади.

Умумий ва регионал табиий география фанлари гуруҳи хусусий (махсус)

табиий география фанлари маълумотлари ва хулосалари билан «озиқланади»,

масалан, дарѐларни ўрганувчи гидрология фани дарѐ сувлари хусусиятларини

физик ва кимѐвий усуллар ѐрдамида ўрганади.

География фанлари тизимининг иккинчи катта тармоғини Иқтисодий

география фанлари гуруҳи ташкил қилади. Иқтисодий география фанлари

гуруҳи қуйидаги қисмлардан иборат:

-умумий иқтисодий география фанлари; -тармоқлар

иқтисодий географияси;

-регионал иқтисодий географик фанлар;

Умумий иқтисодий география фанлари гуруҳига Иқтисодий географияга

кириш, Иқтисодий районлаштириш назарияси ва бошқа фанлар киради.

Тармоқлар географияси халқ хўжалигининг айрим тармоқларини

ривожланишини ва жойланишини ўрганади. Тармоқлар иқтисодий географияси

фанлари гуруҳига табиий ресурслар географияси, қишлоқ хўжалик географияси,

транспорт географияси ва бошқалар киради. Регионал иқтисодий география

фанлари жаҳон, айрим минтақалар, давлатлар ва маъмурий бирликларда

хўжаликни шаклланиши, ривожланиши ва жойланиши қонуниятларини

ўрганади. Мазкур гуруҳга материклар, минтақалар, давлатлар ва маъмурий

бирликлар иқтисодий географияси киради.

Махсус география фанлари тизими география фанида шаклланган алоҳида

муаммолар билан шуғулланади. Мазкур фанлар тизимига Сиѐсий ва ҳарбий

география, Тиббиий география, Рекреация ва туризм географияси, Инженерлик

географияси, Географик башорат, Мелиоратив география, Хизмат кўрсатиш

географияси ва бошқалар киради.

Геодезия ва картография фанлари тизими география фанининг энг қадимги

тармоқлари бўлиб ҳисобланади.

3. География фанларида географик қобиқ ва унинг талқини.

Географик қобиқ хақидаги таълимот XX асрда А.А.Григорьев томонидан

ишлаб чиқилди.

Географик қобиқ деб, атмосферанинг қуйи қисми, литосферанинг юқори

қисми, гидросфера ва биосферанинг бир-бирига ўзаро таъсири этиб, ўзаро

бирбирига киришиб ва туташиб туридиган Ернинг қисмига айтилади.

Page 60: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

60

Географик қобиққа гидросфера ва биосфера тўлиқ киради, у атмосферада

озон қатламигача бўлган жойларни, литосферада эса гипергенез зонасини ўз

ичига олади (грекча hiper-тепада, genesis-келиб чиқиш Ер юзасига яқин

жойлашган литосферанинг бир қисми). Географик қобиқ унча қалин эмас,

унинг энг катта қалинлиги 40 км. атрофида (Ер юзидан юқорига ва пастга 15-20

км.га чўзилган).

Географик қобиқда жуда кўп ва хилма-хил воқеа ва жараѐнлар содир бўлиб

туради, уларнинг асосий сабаби, ушбу қобиқда Ернинг ички ва коинот

омилларининг биргаликда, айни бир пайтда, ҳамда жуда қарама-қарши таъсири

остида вужудга келади ва ривожланади.

Ер қобиғида мазкур икки гуруҳ кучлари Ер юзида тўқнашиб ва Ер

юзасининг ўзига хос шароитлари ва хусусиятлари билан қўшилиб, унда

сайѐрамизнинг бошқа ҳеч қандай қисмида бутунлай ўхшамайдиган ўзига хос

табиий тизимни вужудга келтирган.

Фақат табиий ва табиий-антропоген тизим бўлган географик қобиқ

доирасидагина ҳаѐт мавжуд, ҳайвонлар ва ўсимликлар яшайди, тупроқ қоплами

ҳосил бўлади, тоғ жинслари ва турли рельеф шакллари вужудга келади.

Қуѐшдан келган иссиқлик шу ерда тўпланади ва мазкур қобиқдагина сув уч

ҳолатда: буғ, суюқ ва қаттиқ ҳолатда бўлади ва ниҳоят кишилик жамияти фақат

шу қобиқда пайдо бўлиб яшамоқда ва ривожланмоқда.

Географик қобиқ тушунчасидан ташқари ландшафт қобиғи (Ю.К.Ефремов)

ва эпигеосфера (А.Г.Исаченко) тушунчалари ҳам ишлатилади. Аммо ҳозирги

пайтда географик қобиқ тушунчаси кенг тарқалган.

Географик қобиқ тушунчасининг кенг тарқалганлигига қарамасдан,

ҳозирги пайтда олимлар орасида мазкур тушунчани алмаштришга ҳаракат

қилаѐтганлари ҳам учраб турибди.

А.А.Григорьев ва қатор олимлар географик қобиқ ва георафик муҳит

қамрови битта, улар битта тушунчадир деган ғояни олға суришади. Уларнинг

фикрича мазкур икки тушунча бир-бирини тўлдиради ва бир хил табиий

ҳодисани турли томондан тавсифлайди. Аммо XIX асрнинг 70-йилларида

францўз олими Элиза Реклю томонидан тавсия этилган географик муҳит

тушунчаси табиий категория эмас, кўпроқ ижтимоий-тарихий категориядир.

Географик муҳитнинг чегараси жамиятининг ривожланиши билан кэнгайиб

боради. Ҳозирги пайтда эса инсон фаолияти географик қобиқ чегарасидан

чиқиб кетди. Демак, географик муҳит кэнгайиб унинг чегараси географик қобиқ

чегараси билан мувофиқ бўлиб қолмоқда. Ю.К.Ефремов географик қобиқни

ландшафт қобиғи деб аташ лозим деган фикрни билдиради. Аммо ландшафтлар

географик қобиқда жуда юпқа қатламни ташкил қилади. Шунинг учун

ландшафт қобиғи тушунчасини географик қобиқ тушунчасига қарама-қарши

Page 61: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

61

қўйиш нотўғри ҳисобланади, чунки ландшафтлар географик қобиқнинг бир

қисмдир. Шунинг учун ландшафт қобиғи тушунчасини алоҳида ва ўз ўрнида

қўлланган маъқул.

А.Г.Исаченко географик қобиқ бу Ернинг ташқи, тепадаги қобиғи бўлгани

учун уни эпигеосфера (грекча hyper-юқори) деб аташни тавсия этади. Аммо

юқорида айтганимиздек, Ер қобиқлари уларнинг жойланишига қарабгина эмас,

балки моддаларнинг хоссаларига ҳам қараб ажратилиши ҳамда Ернинг ташқи

қобиғини географик қобиқ эмас атмосфера ва магнитосфера ташкил этишини

ҳисобга олсак эпигеосфера атамаси географик қобиқ тушунчасига мос

келмаслиги маълум бўлади.

И.Б.Забелин эса географик қобиқда ҳаѐтнинг вужудга келиши ва

ривожланиши содир бўлганлиги учун географик қобиқ тушунчасини

биогеносфера тушунчаси билан алмаштиришни тавсия қилган. «Биогеносфера»

тушунчаси фанда кенг тарқалган «Биосфера» тушунчасига жуда яқин. Агар

мазкур тушунча қабул қилинадиган бўлса, «Биосфера» тушунчаси

мураккаблашиб ва чалкашиб кетади. Бундан ташқари географик қобиқ

тушунчасини алмаштиришга ҳожат ҳам, асос ҳам йўқ.

Географик қобиқнинг юқориги ва пастки чегаралари ҳақида олимлар

орасида турлича фикрлар мавжуд. А.А.Григорьев географик қобиқнинг юқори

чегарасини 20-25 км. юқорида жойлашган озон қатламидан ўтказади. Озон

қатлами Қуѐшдан келаѐтган зарарли нурларни ушлаб қолади, ундан пастда

атмосферани қуруқлик ва океанлар билан ўзаро таъсирида ҳаво ҳаракатлари

кузатилади. Озон қатламидан юқорида эса бундай ҳаракатлар кузатилмайди.

А.А.Григорьев фикрича географик қобиқнинг қуйи чегараси Мохорович

чизиғидан сал пастроқдан ўтади. Ёпишқоқлиги юқори бўлган Ер пўсти

остидаги қатлам билан Ер пўстини ўзаро таъсири Ер юзаси рельфини

шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Қуруқликда географик қобиқнинг қуйи

чегараси 30-40 км (Ер юзасидан) чуқурликдан ўтади, океанлар тубида эса 5-8 км

чуқурликдан ўтади. С.В. Калесник географик қобиқни жуда тор маънода

тушунади. У географик қобиқни юқори чегарасини 20-25 км. баландликдан

қуйи чегарасини эса қалинлиги 500-800 м. бўлган гепергенез зонасининг қуйи

қисмидан ўтказган. Мазкур зонада чуқурдаги минерал моддалар ташқи экзоген

кучлар таъсирида ўзгаради. А.Г.Исаченко географик қобиққа тропосферани,

гидросферани ва литосферанинг 5-6 км. чуқурликкача бўлган юқори қисмини

киритади (мазкур чуқурликда чўкинди жинслар ўз хусусиятларини сақлаб

қолдади). И.М Забелин ҳам географик қобиқни худи шундай чегарада

ажратишни маъқуллайди, аммо географик қобиқнинг қуйи чегарасини ҳаѐт ва

сув тарқалган чуқурликдан ўтказишини таклиф қилади.

Page 62: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

62

Кўпчилик одамлар учун география глобал муаммолардан бошлаб то

табиатдаги энг масалаларни хам ўрганувчи фандир. У табиий, экологик,

ижтимоий ва айрим гуманитар фанларни хам ўз ичига қамраб олади. География

термини хам турлича маъноларда акс эттирилган. Лекин яқиндан қаралганда

кўплаб маслалар бир-бирига боғлиқлиги, айрим холатларда эса умуман зидлиги

кўринади. Географлар томонидан ѐритилган масалалар турли муамоларни

бирбирига боғлаб кўрсатилади. Шундай қилиб ягона ва аниқ география борми

ѐки у бир қатор узвий боғланган масалалардан иборатми? Мутахассислар

таъкидлаганидек географиянинг ягона объекти йўқ бўлиб, у билиниб кетган

кичик фанлар тизими-ми?

Ушбу саволларга мазкур бобда географияниг ранг-баранглиги ва унинг

амалий аҳамиятига эътибор қаратилади.

Менинг унчалик катта бўлмаган академик амалиѐтимда (40 йил) география

маълум бир йўналишга эга бўлиб ривожланиб келди. Шу билан бирга унинг

асосий мазмуни йўқолиб борди. Буни кузатиб бориш натижасида география фан

сифатида давом этишга хақлими, ѐки у фақат университетларда ўқиладиган фан

сифатида қоладими деган савол пайдо бўлди.

География университетларда жуда муҳим бўлган фанлардан ҳисобланади

ва жамиятда ҳам ўрни мавжуд. География энг асосий фанлардан бири бўлиб,

ўзига хос яхлитликкка, сиѐсатига ва интеллект даражасига эга академик фандир.

География ҳар доим ҳам тарқоқ ва бўлинган фан бўлганми? Географияни

бошланишида географияга аниқ асос ва когерентликни киритишга ҳаракат

қилишган. Лекин, бунда географик хақиқат эмас балки риторика кўпроқ.

География фан сифатида ўн тўққизинчи асрнинг охири йигирманчи асрнинг

бошларида табиий фанлар тизимидан ижтимоий фанлар қаторига, яъни табиат

ва жамият асосларини ўрганишга қаратилди. Зарурат бўйича географиянинг у

ѐки бу тармоғи универстет талабалари учун ўқитила бошланди. Масалан,

геологлар учун бошқа, иқтисодчилар учун эса бошқача кўринишда. География

фан сифатида одамлар ва уларнинг миллий, регионал ҳусусиятларини

ўрганишга, инсонларни бир-бири билан яқинлашишига хизмат қилувчи фанлар

қаторида ўрганилди. Бошқа ҳудудларни билиш эса бир қатор инсонларга

бошқалардан юқори эканлиги хизмат қилди. Бу борада айниқса Ғарбнинг бошқа

ҳудудлардан устунлигини исботлашга қаратилди. (Джонстон ва Славал, 1984,

Данбар, 2001).

Университетларда эса география Ер ҳақидаги фанлар, табиат ва унинг

қонунларини ўрганувчи фан сифатида шаклланди. Интегратив фан сифатида у

ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш масалаларини ҳам ўрганувчи фан

сифатида кўрилди. Бунинг асосий концепцияси Ер регионлар ва уларнинг

рангбаранглиги, турли жараѐнлар ва инсонларнинг яшаш шароитлари. Уларни

Page 63: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

63

қиѐслаш географиянинг асосий предмети сифатида олинди. Бундан

маълумотларни эса география бошқа фанларга таяниган ҳолда кўриб чиқади.

Шундан кейин географияга бўлган талаб янада ортиб борди.

Географиянинг предмети ва объектининг ноаниқлиги бунга сабаб

бўлмоқда. География икки асосий қисмга: Ер табиатининг турли регионларини

хусусиятларини (иқлим, табиий ресурслар) ва регионлар географиясига

бўлиниб кетди. Бунинг натижасида у турли тизимларга бўлинишга мажбур

бўлди. Ҳар бир географ ўзининг регионини билиш асосий мақсадга айланди.

Бундай ҳолат айниқса америка географияси учун хос. 50 йилларнинг

ўрталарида Престон Джеймс ва Кларенс Джонс фаннинг умумий ҳолати бўйича

йирик маълумотнома тайѐрлашди (Джеймс ва Джонс, 1954).

География концепциясида алоҳида ўринда картография бўлиб, у барча

географик йўналишларни бирлаштириб туради. Тахминан 40 йилча америка

географиясида алоҳида фан сифатида табиий ва аҳоли географияси мавжуд эди

(Гале ва Уилмотт, 1989). Бу ўринда муаллифлар синоптик география фани

қандай фан эканлигини сўрашди. Шундан кейин яна географиянинг аниқ

тизими йўқ эканлиги маълум бўлди. Яни унда алоҳида ягона интегратив фан

аниқланмади. Ранг-барагнлик ва дивергенция фанда бир қатор ўн йилликларда

хукм сурди. Шунга қарамасдан табиат, аҳоли, замон ва макон тушунчаларни

географияда бирлаштириш уринишлари хам тўҳтагани йўқ. География фанини

кўплаб олимлар ижтимоий фанлар тизимга киритдилар. Шу билан бирга табиий

географлар экология билан бирлашишга харакат қилдилар ва ягона географида

бўлинишлар содир бўлди. Бу эса умумий ва негонал географиядаги

концепциялардаги бузилишларга сабаб бўлди. Бу борада айниқса регион

тушунчасига катта зарбалар берилди .

Назорат саволлари:

1. География фанлар тизими қандай қисмларга ажратилади?

2. География фанлар тизимига қайси фанлар киритилади?

3. Географик қобиқнинг чегаралари деганда нимани тушунасиз ?

4. Нима учун олимлар географик қобиқнинг юқори чегарасини

озон қатламидан ўтказишади?

5. Географик қобиқ тушунчаси яна қандай таҳлил қилинади?

Page 64: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

64

2-маъруза: География фанини ўқитишда анъанавий ва замонавий

таълим жараѐнини ташкил этиш методлари ( 2 соат)

Режа:

1.Ҳозирги замон анъанавий таълими

2. Анъанавий дарс ўтишнинг асосий таркибий қисмлари

3. Замонавий таълим жараѐнини ташкил этиш методлари

Таянч тушунчалар: анъанавий,замонавий, ҳамкорлик педагогикаси,

информатцион метод, репродуктив метод, фронтал метод.

2.1. Ҳозирги замон анъанавий таълими

Ўнлаб йиллаб ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики,

анъанавий дарс ўтиш таълимнинг ўзига хос моделларидан бири бўлиб қолмоқда.

Анъанавий дарс – муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараѐни

кўпроқ ўқитувчи шахсига қаратилган, мавзуга кириш ѐритиш, мустаҳкамлаш ва

якунлаш босқичларидан иборат таълим моделидир.

Ўқув материали янги ва анча мураккаб бўлганда, анъанавий дарс – кўп

ҳолларда таълим жараѐнининг бирдан-бир методи бўлиб қолмоқда.

Маълумки, анъанавий дарсда таълим жараѐнининг марказида ўқитувчи

туради. Шу боис баъзида анъанавий дарсни марказида ўқитувчи турган ўқитиш

усули деб ҳам аташади.

Марказда ўқувчи бўлган ўқув жараѐнининг, дарснинг мақсади ва унинг

ижобий жиҳатлари қуйида келтирилган асосларга таянади:

• Ўқувчининг ўқишга бўлган иштиѐқини ошириб бориш;

• Илгари эгаллаган билимларни ҳам инобатга олиш;

• Ўқиш жараѐни тезлигини мувофиқлаштириш;

• Ўқувчи ташаббуси ва мажбуриятини қўллаб-қувватлаш;

• Амалиѐт орқали ўрганиш;

• Икки томонлама фикр-мулоҳазалар билан таъминлаш;

• Ўқиш жараѐнини тўғри йўлга қўйиш;

• Ўқитувчи-ўқувчилар учун ўқув жараѐнини энгилаштирувчи шахс; -

Ўқув жараѐнини баҳолаш.

Анъанавий дарс ўтиш моделида кўпроқ маъруза, савол-жавоб, амалий

машқ каби методлардан фойдаланилади. Шу сабаб, бу ҳолларда анъанавий дарс

самарадорлиги анча паст бўлиб ўқувчилар таълим жараѐнининг пассив

иштирокчиларига айланиб қоладилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики,

анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли – туман ўқувчилар

фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш ўқувчиларнинг

ўзлаштириш даражасини кўтарилишига олиб келар экан.

Page 65: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

65

Бунинг учун дарс жараѐни оқилона ташкил қилиниши ўқитувчи

томонидан ўқувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараѐнида

фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичиккичик

бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда баҳс, мунозара, ақлий ҳужум,

кичик гуруҳларда ишлаш тадқиқот ролли ўйинлар методларини қўллаш, ранг-

баранг қизиқтирувчи мисолларнинг келтирилиши, ўқувчиларни амалий

машқларни мустақил бажаришга ундаш, ранг-баранг баҳолаш усулларидан,

таълим воситаларидан жойида ва вақтида фойдаланиш талаб этилади.

2. Анъанавий дарс ўтишнинг асосий таркибий қисмлари

1.Кириш.

- ўтган материални такрорлаш

- дарс мақсадини тушунтириш

- дарс мазмуни ва режаси билан таништириш.

2.Янги мавзуни ѐритиш.

- янги мавзуни кичик-кичик бўлакчаларга бўлиб бериш

- ранг-баранг мисолларни имкони борича кўргазмали тақдим қилиш -

мавзудан четлашмаслик

- материалнинг мураккаб томонларини қайта тушунтириш -

ўқувчиларнинг тушунувчанлик даражасини текшириб бориш -

тескари алоқани таъминлаш.

3. «Тета – поя» машқ.

Бирор мисол (ѐки масалани) ўқувчилар билан қадамма-қадам ҳал қилиш ва

таҳлил қилиш.

4. Йўналтириб турилувчи машқ.

Ўқувчилар машқ (ѐки масалани) мустақил бажаришади, ўқитувчи эса

уларни назорат қилиб, тузатиш киритиб боради.

5. Мустақил бажариладиган машқ.

Ўқувчилар машқни мустақил ҳолда ўқитувчи ѐрдамисиз бажаришади.

6. Ўқувчилар мавзуни тушунганлик даражасини текшириш.

7. Якунлаш

Дарс мавзусининг асосий тушунчалари ва ўқув мақсадларини жамлаш.

Ўқитишнинг замонавий моделлари

Бу моделларни шартли равишда 3 га ажратиш мумкин.

- ҳамкорликда ўрганиш модели

- моделлаштириш

- ўрганишнинг тадқиқот модели.

Page 66: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

66

Бу моделлар асосан ўқувчи шахсига қаратилган бўлиб уларни бошқача

қилиб марказда ўқувчи турган таълим моделлари деб ҳам аташади.

Моделлаштириш – реал ҳаѐтда ва жамиятда юз бераѐтган ҳодиса ва

жараѐнларни ихчамлаштирилган ва соддалаштирилган кўринишини (моделини)

синфхонада яратиш ва уларда ўқувчиларни шахсан қатнашиши ва фаолият

эвазига таълим олишини кўзда тутувчи метод.

Ҳамкорликда ўрганиш модели – ўқувчиларни мустақил гуруҳларда

ишлаши эвазига таълим олишини кўзда тутадиган метод.

Ўрганишнинг тадқиқот модели – ўқувчиларни муайян муаммони ечишга

йўналтирилган, мустақил тадқиқот олиб боришини кўзда тутувчи метод.

Анъанавий (таълим жараѐни марказида ўқитувчи бўлган) методларнинг

Афзалликлари

• Маълум кўникмаларга эга бўлган ва аниқ маълум тушунчаларни,

фанни ўрганишда фойдали.

• Ўқитувчи томонидан ўқитиш жараѐнини ва ўқитиш муҳитини юқори

даражада назорат қилиниши.

• Вақтдан унумли фойдаланиш.

• Аниқ илмий билимларга таянади.

Камчиликлари

• Ўқувчилар пассив иштирокчи бўлиб қоладилар.

• Ўқитувчининг тўла назорати барча ўқувчилар учун мотивацияни

вужудга келтирмайди.

• Ўқувчилар ўқитувчи билан бевосита мулоқотга кириша олмайди.

• Эслаб қолиш даражаси ҳамма ўқувчиларда бир хил бўлмаганлиги

сабабли, синф бўйича ўзлаштириш даражаси паст бўлиб қолиши мумкин.

• Мустақил ўрганиш ва ечимлар қабул қилиш учун шароитлар

яратилади.

Замонавий (таълим жараѐни марказида ўқувчи бўлган) ўқитиш

методларининг афзалликлари

• Ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келиши.

• Ўз вақтида алоқаларнинг таъминланиши.

• Тушунчаларни амалиѐтда қўллаш учун шароитлар яратилиши.

• Ўқитиш усулларининг турли хил кўринишлари таклиф этилиши.

• Мотивациянинг юқори даражада бўлиши.

Page 67: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

67

• Ўтилган материалнинг яхши эслаб қолиши.

• Мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашиши.

• Ўз-ўзини баҳолашнинг ўсиши.

• Ўқувчиларнинг предметнинг мазмунига, ўқитиш жараѐнига бўлган

ижобий муносабати.

• Мустақил фикрлай олдаиган ўқувчининг шаклланишига ѐрдам

бериш.

• Нафақат мазмунини ўзлаштиришга ѐрдам бермай, балки танқидий ва

мантиқий фикрлашни ҳам ривожлантириш.

• Муаммолар ечиш кўникмаларнинг шаклланиши.

Камчиликлари

• Кўп вақт талаб этилиши.

• Ўқувчиларни ҳар доим ҳам кераклича назорат қилиш имкониятининг

пастлиги.

• Жуда мураккаб мазмундаги материал ўрганилаѐтганда ҳам ўқитувчи

ролининг паст бўлиши.

• «Кучсиз» ўқувчилар бўлганлиги сабабли «кучли» ўқувчиларнинг ҳам

паст баҳо олиши.

Ўқитувчининг ўзи ҳам яхши ривожланган фикрлаш қобилиятига ва

муаммоларни ечиш кўникмаларига эга бўлишининг талаб этилиши.

Ўқитиш жараѐнидаги мавжуд анъанавий таълим билан қуролланган таълим

муассасалари эндиликда ўз олдига қўйилган давлат ва ижтимоий буюртмани

амалга оширишга ожизлик қилмоқда.

Таниқли методист олим М.Н.Махмутовнинг фикрига кўра, ўқув жараѐнини

ташкил этишнинг анъанавий схемаси ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини

етарли даражада ривожлантира олмайди, уларнинг билимга бўлган

эҳтиѐжларини, фанга бўлган қизиқишларини қондира олмайди, фаол

фикрлашни ҳамда билишни эътиқодга, эътиқодни эса онгли ижтимоий мақсадга

мувофиқ фаолиятга айлантиришни таъминлай олмайди.

Мактаб, касб-ҳунар коллежи ва олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг

илғор тажрибалари ѐритилган материалларни ўрганиш, шунингдек, кузатишлар

ва суҳбатлардан маълум бўлишича, уларнинг кўпчилиги ўз амалий

фаолиятларида кучсиз авторитар мотивга асосланган бир хилдаги ўқитиш

жараѐнларини қисман ўзгартирган ҳолда фойдаланишади. Бундай ҳолларда

ўзлаштиришнинг юқори даражасига деярли эришиб бўлмайди.

Page 68: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

68

Ҳақиқатан ҳам, анъанавий таълим жараѐнини замонавий педагогик

технологияларга асосланган замонавий таълим жараѐни билан таққослаганда

улар ўртасидаги фарқ аниқ кўзга ташланади. (Жадвалга қаранг).

Таълим

жаарѐнининг ўзига

хос босқичлари,

хусусиятлари

Анъанавий таълим

жараѐни Замонавий педагогик

технологияларга асосланган

таълим жараѐни

Педагогик

муносабатлар типи. Субъект-объект Субъект-объект

Педагогик

муносабатлар типи. Авторитар Инсонпарварлаштириш ва

демократлаштириш, ўзаро ҳамкорлик.

Дарснинг мақсади Билимларни

ўзлаштириш, кўникма ва

малакаларни ҳосил

қилиш, ўқув

материалини тушуниш.

Шахснинг қизиқиши, мотивини

ривожлантириш, ақлий,

маънавийаҳлоқий, руҳий ва жисмоний

баркамоллигини таъминлаш.

Таълимнинг

ҳаракатлантирувчи

кучи

Таҳдид,

тақиқлаш,

баҳо,

таққослаб,

камситиш

рағбатлантир

буйруқ

, жазолаш,

бошқаларга

шахсни ѐки

иш

Билиш қувончи, ўзидаги ижобий

ўзгаришларни хис қилиш, ўзига

ва ўз билимига ишоннинг пайдо

бўлиши, ўзини ва бошқаларни

ҳурмат қилиш, ўзаро

ҳамжихатликка асосланган қулай

ижтимоий психологик муҳит

Ўқувчининг

вазифаси

Ахборотни қабул қилиш,

ѐдлаш, ахборотни қайта

ишламаган ҳолда жавоб

бериш ва тегишли

баҳони кутиш.

Ўқув топширқлари ва муаммони

ҳал этишга оид индивидуал,

гуруҳли изланишларда иштирок

этиш, доимо ўз билимини

бойитиш ва мустаҳкамлаш

мақсадида мунтазам ва

сидқидилдан меҳнат қилиш,

ўзини, иқтидорини намоѐн этиш.

Таълимнинг якуний

натижаси. ДТС ва дастур

талабларига мос билим,

кўникма ва

малакаларнинг

шаклланиига эришиш

Ўқувчиларнинг ақлий,

маънавийаҳлоқий, жисмоний, руҳий

баркамоллигига эришиш, билимларни

эгаллаш усуллари, ўзлаштирган

билимларни янги, кутилмаган

вазиятларда қўллашга ўргатиш, ўз

устида мустақил ва мунтазам ишлаш

кўникмаларини ҳосил қилиш.

Page 69: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

69

Анъанавий таълим технологияларига асосланган маъруза, семинар, синов

дарсларининг таълим жараѐнида тутган ўрни ва қимматини камайтирмаган

ҳолда, уларни ҳозирги замон талаблари асосида такомиллаштириш йўллари

устида қайғуриш зарур.

Мазкур дарсларни такомиллаштиришда қуйидагиларга эътибор

қаратилиши кўзда тутилади:

Педагогик муносабатларни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш.

Ҳамкорлик педагогикасига амал қилиш.

1. Таълим жараѐнини демократлаштириш. Ўқувчиларга танлаш

ҳуқуқини бериш.

2. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, ўзаро

ҳамжиҳатликка асосланган қулай ижтимоий – психологик муҳит яратиш.

3. Ўқувчиларнинг ижодий ва мустақил ишларини самарали ташкил

этиш.

4. Маъруза, семинар ва амалий машғулотларда замонавий таълим

технологияси элементларидан фойдаланиш.

Бугунги таълим жараѐни педагогнинг шахсга бўлган

инсонпарварлаштирилган муносабати болаларни севиш, уларнинг тақдири учун

қайғуриши, болаларга ишончнинг юқорилиги, ўзаро ҳамкорликнинг вужудга

келиши, мулоқот маданиятининг юқори даражада бўлиши, таълим олувчиларни

тўғридан-тўғри мажбурлашдан воз кечиш ва аксинча ижобий

рағбатлантиришнинг усутнлиги туфайли кўзланган мақсадга эришиш, болалар

фаолиятида учрайдиган камчиликларга чидамли бўлиш, уларни бартараф

этишнинг самарали усулларини қўллашда намоѐн бўлса, таълим жараѐнини

демократлаштириш эса ўқитувчи ва ўқувчилар ҳуқуқларини тенглаштириш,

таълим жараѐнида таълим олувчиларга танлаш ҳуқуқининг берилиши, ўз фикри,

нуқтаи назарини эркин баѐн этишни тақозо этади.

Замонавий таълим жарѐнида ўқувчилар ва ўқитувчилар муносабатининг

ўзига хос жиҳати ўқувчилар мустақиллиги ва ўқув фаолиятини бошқариш эмас,

балки ҳамкорликда ташкил этиш, таълим олишда мажбурлаш эмас, балки

ўқувчиларни ишонтириш, бирор-бир фаолиятни амалга ошириш буйруқ орқали

эмас, балки шу фаолиятни самарали ташкил этиш, шахснинг эҳтиѐжи,

қизиқиши, имкониятларини чегаралаш эмас, балки эркин танлаш ҳуқуқини

бериш саналади.

Янги муносабатларнинг асосий моҳияти, анъанавий таълимда кўзда

тутилган натижаларни бермаѐтган мажбуран ўқитишдан воз кечиш ва унинг

ўрнига:

- ўзаро ишончга асосланган талабчанлик;

Page 70: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

70

- таълим жараѐнини самарали ташкил этиш орқали ўқувчилар

ўртасида қизиқиш уйғотиш ва онгли интизомни вужудга келтириш;

- ўқувчиларни мувафаққиятли билим олишга йўлловчи ҳамкорликнинг

пайдо бўлиши;

- мунтазам фаолиятнинг ташкил этилиши;

- тегишли талабларни жамоа орқали қўллашни амалга ошириш муҳим

саналади.

3. Замонавий таълим жараѐнини ташкил этиш методлари -

ўрта савияли ўқувчига нисбатан мўлжал олишдан воз кечиш;

- ўқувчиларнинг энг яхши сифатларини аниқлаш ва ривожлантириш;

- таълимда психологик-педагогик диагностикани қўллаш орқали

ўқувчиларнинг қизиқиши, эҳтиѐжи, қобилияти, шахсий сифатлари, ақлий

фаолиятнинг хусусиятларини аниқлаш;

- ўқувчилар ўзлаштирадиган билим, кўникма ва малакалар

динамикасини тасаввур қилиш;

- ўқувчи шахси ривожланишининг дастурига тегишли ўзгартиришлар

киритиш талаб этилади.

Анъанавий

таълим Ривожлантирувчи таълим

Бошланғич

(асосий)

мақсад

Аниқ, сўзсиз бажарувчи шахсни тайѐрлаш

Кўрсатма

Шахсни жаҳон стандарти талабига жавоб берадиган, ўзига

муносабатини билдира оладиган, мустақил фаолият юрита оладиган

ижодкор, тадбиркор шахсни тайѐрлаш, мустақил ишлашга, ўз-ўзини

тарбиялашга шароит яратиш

Дастур асосида

ўрганиш

Фан соҳасида берилаѐтган материални ѐдлаш саволларга жавоб ўзи

мустақил жавоб топа олиши, ѐдлаш эмас, фан мазмунини ўзи тушуниб

этиши, керакли билимни қидириб топа олиши.

Таълимий

(дидактик)

мақсадлар

Билим, кўникма, малакаларни дарс жараѐнида ўқувчиларда

шакллантириш ўз фикраларини мустақил баѐн этишга ўрганиш,

керакли адабиѐтлардан усталик билан фойдаланиш, уларни излашга,

топишга ўргатиш.

Методлар Информацион, репродуктив. Муаммоли, қисман репродуктив –

муаммоли изланишли ахборот-репродуктив, актив, интерактив.

Дарс вақтида

ўқувчилар

фаолиятини

ташкил этиш

шакллари

Фронтал (бир неча, якка ҳолда, жуфт бўлиб, ўқувчидан якка ҳолда)

гуруҳли, фронтал шаклда.

Page 71: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

71

Назорат саволлари:

1. Анъанавий дарс ўтиш усули таълимнинг қандай модели ҳисобланади?

2. Анъанавий дарс қандай босқичлардан иборат?

3. Ўқитувчи томонидан ўқитиш жараѐнини ва ўқитиш муҳитини юқори

даражада назорат қилиниши қандай амалга оширилади?

4. Вақтдан унумли фойдаланиш деганда нималарни тушунасиз?

5. Аниқ илмий билимларга таяниш нималарни ўз ичига олади?

6. Ўқувчилар қандай холатларда пассив иштирокчи бўлиб қоладилар?

7. Ўқитувчининг тўла назорати барча ўқувчилар учун мотивацияни

вужудга келтирадими?

8. Мотивациянинг юқори даражада бўлиши учун нималарга аҳамият

бериш керак?

9. Ўқувчилар ўқитувчи билан бевосита мулоқотга кириша олмаслигига

нима сабаб бўлади?

10. Эслаб қолиш даражаси ҳамма ўқувчиларда бир хил бўлмаганлиги

қандай холатни келтириб чиқаради?

4-маъруза:Интерфаол таълим, унинг шакллари. География фанидан

интерфаол дарсларни ташкил этиш методикаси (2 соат)

Режа:

1. Интерфаол таълим назарияси

2. Интерфаол усулларнинг мақсади

3. Интерфаол усулларнинг асосий элементлари

4. Интерфаол таълим, унинг шакллари ва иштирокчилари

5. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини оширишда Интерфаол

жараѐннинг аҳамияти.

Таянч тушунчалар:

Интерфаол. Интерфаоллик. Технология. Педагогик технология. Б.Блум

таксаномияси. Эссе. «Мета хариталар» методи.

1. Интерфаол таълим назарияси

1. Б.Блум таксономияси: - Интерфаол усулларни қўллаш натижасида

ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқариш, ўз

фикрини баѐн қилиш, уни асослаган ҳолда ҳимоя қила билиш, соғлом мулоқот,

мунозара, баҳс олиб бориш кўникмалари шаклланиб, ривожланиб боради.

Page 72: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

72

(таксономия-борлиқнинг мураккаб тузилган соҳаларини таснифлаш ва

системалаштириш назарияси).

Таксономия асосида қуйи даражадан – билим даражасидан бошлаб

тафаккур доираларига мос равишда мисол ва масалалар, топшириқлар ва

уларнинг ўзлаштирилиши учун интерфаол методлар танланади.

Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан

бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак

натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни

ўқувчиларга етказиб бериш асосида маълум фаолият кўникма ва малакаларни

шакллантириш, фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгаллаган назарий

ва амалий билимлар даражасини баҳолашўқитувчидан юксак педагогик

маҳоратни, таълим жараѐнига янгича ѐндашувни талаб этади.

Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда ўқувчиларнинг ўқув ва

ижодийолликларини оширувчи, таълим-тарбия жараѐнининг самарадорлигини

кафолатловчи педагогик технологияларни қўллашга доир катта тажриба

тўпланган бўлиб, бу тажриба асосини интерфаол методлар ташкил этмоқда.

Бу каби методлар ўз моҳиятига кўра таълим олувчиларда ўқув-билиш

фаоллигини ошириш, уларни кичик гуруҳ ва жамоада ишлаш, ўрганилаѐтган

мавзу, муаммолар бўйича шахсий қарашларни дадил, эркин ифодалаш, ўз

фикрларини дадил ҳимоя қилиш, далиллар билан асослаш, тенгдошларини

тинглай олиш, ғояларни янада бойитиш, билдирган мавжуд мулоҳазалар

орасидан энг мақбул ечимни танлаб олишга рағбатлантириш имкониятига

эгалиги билан алоҳида аҳамият акс этади. Таълим ва тарбия жараѐнида

ўқитувчи (педагог)лар томонидан интерфаол методларнинг ўринли, мақсадли,

самарали қўлланилиши таълим олувчи (ўқувчи, тингловчилар)да мулоқотга

киришувчанлик, жамоавий фаолият юритиш, мантиқий фикрлаш, мавжуд

ғояларни синтезлаш, таҳлил қилиш, турли қарашлар орасидаги мантиқий

боғликликни топа олиш қобилиятларини тарбиялаш учун кенг имконият

яратади.

Замонавий шароитда таълим самарадорлигини оширишнинг энг мақбул

йўли-бу машғулотларнинг интерфаол методлар ѐрдамида ташкил этиш деб

ҳисобланмоқда. Хўш, интерфаол методларнинг ўзи нима? Улар қандай

дидактик имкониятларга эга? Таълим жараѐнида интерфаол методларнинг

ўринли, мақсадга мувофиқ қўлланилиши қандай самараларни кафолатлайди?

Қуйидаги ана шу каби саволларга қисқача жавоб топилади.

Юқоридаги саволларга жавоб топишда энг тўғри қадам таянч тушунча-

«интерфаол» атамасининг луғавий маъноси билан танишишдир.

Page 73: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

73

“Интерфаол” тушунчаси инглиз тилида «интерат» (рус тилида

«интерактив») ифодаланиб, луғавий нуқтаи назардан «интер»-ўзаро, икки

тарафлама, «ат»-ҳаракат қилмоқ, иш кўрмоқ каби маъноларни англатади.

Интерфаол таълим-таълим жараѐни иштирокчиларининг билим, кўникма,

малака ҳамда муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда,

ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этишга асосланувчи таълим.

Интерфаоллик таълим жараѐни иштирокчиларининг билим, кўникма,

малака ҳамда муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда,

ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш лаѐқатига

эгаликларидир.

Мантиқий нуқтаи назардан интерфаоллик, энг аввало, ижтимоий

субъектларнинг суҳбат (диалог), ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракат,

фаолиятнинг олиб боришларини ифодалайди.

Таълим соҳасида фаолият юритаѐтган ҳар бир мутахассис яхши биладики,

анъанавий таълим ҳам суҳбат (диалог)га асосланган ва бу суҳбат қуйидаги

муносабат шаклларида ташкил этилади:

• Ўқитувчи-ўқувчи

• Анъанавий таълимдаги

• Ўқитувчи-ўқувчилар

• суҳбат иштирокчилари гуруҳи (жамоаси)

Интерфаол таълим қуйидаги тамойилларга асосланади:

1. Машғулот маъруза эмас, жамоанинг умумий иши;

2. Гуруҳнинг тажрибаси ўқитувчининг тажрибасидан кўп;

3. Ўқувчилар ѐш, ижтимоий мавқеи ва тажрибага кўра тенг;

4. Ҳар бир ўқувчи ўрганилаѐтган муаммо юзасидан ўз фикрини айтиш ҳуқуқига

эга;

5. Машғулотда ўқувчи шахси танқид қилинмайди;

6. Билдирилган ғоялар ўқувчиларнинг фаолиятини бошқармайди, балки

фикрлаш учун ахборот бўлиб хизмат қилади.

Ҳозирги вақтда ўқитувчиларнинг юқори касбий тайѐргарликка, педагогик

маҳоратга, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга, мафкура борасида чуқур

билимларга эга бўлиши, таълим-тарбия ишларида замонавий педагогик

технологиялар, интерфаол усуллардан фойдаланиши давр талаби ҳисобланади.

Ҳар бир мактабда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш жиддий

вазифа бўлиб турибди. Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи ўз фанини ўқитишнинг

энг самарали замонавий педагогик технологияларни пухта билиши ва бу

соҳадаги янгиликларни узлуксиз ўрганиб бориш орқали ўз касбий маҳоратини

мунтазам ошириб бориши талаб қилинади.

Page 74: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

74

Республикамизнинг таниқли олимлари минтақамизнинг

ижтимоийпедагогик шароитига мослашган, илмий асосланган педагогик

технологияларни яратиш ва уларни таълим-тарбия амалиѐтида қўллашга

интилмоқда. Шу ўринда савол туғилади. Педагогик технология атамасининг

моҳияти нимада?

«Технология» юнонча сўз бўлиб, «техне»-маҳорат, санъат,

«логос»тушунча, ўрганиш демакдир. Нега бугунги кунга келиб, педагогик

технологияга қизиқиш шунчалик даражада кучайди, деган мулоҳаза туғилиши

табиий. Жамиятимизга қанчадан-қанча билимли ва малакали кадрларни

етиштириб келган педагогиканинг ўзига хос услублари мавжуд.

Педагогик технология атамасига ҳар бир дидакт олим ўз нуқтаи назаридан

келиб чиққан ҳолда таъриф берган. Ҳали бу тушунчага тўлиқ ва ягона таъриф

қабул қилинмаган. Ушбу таърифлар ичида энг мақсадга мувофиғи ЮНЕСКО

томонидан берилган таъриф саналади.

Педагогик технология – таълим шаклларини оптималлаштириш

мақсадида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараѐнининг инсон салоҳияти

ва техник ресурсларни қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон

берадиган тизимли методлар мажмуасидир.

Педагогик технология тушунчаси кенг кўламли, серқирра тушунча бўлиб,

у таълим-тарбия амалиѐтини ривожлантириш эҳтиѐжлари асосида келиб

чиққан ва ҳозирда педагогика, психология фанларида ўз ўрнига эга.

Педагогик технология – баркамол инсонни шакллантириш фаолияти.

Педагогик технология – таълим методлари, усуллари, йўллари ҳамда

тарбиявий воситалар мажмуидир. У маълумотларни ўз олдига таълим

шаклларини оптималлаштириш вазифасини қўювчи, бутун ўқитиш ва

билимларни ўзлаштириш жараѐнини техник ресурслар ва одамларнинг ўзаро

муносабатларини ҳисобга олган ҳолда яратиш, қўллаш ва аниқлашнинг тизимли

методидир. География дарсларини замонавий педагогик технологиялардан

фойдаланиб ўтиш жараѐнида ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчи мустақил равишда

билим олади, ўрганади, ўзлаштиради. Бу фаолиятни амалга ошириш уни

ташкил қилиш, олиб бориш, такомиллаштириш, таҳлил қилиш, тадқиқ қилиш,

қиѐслаш, умумлаштириш, хулоса чиқариш, бошқариш, назорат, баҳолаш каби

жараѐнларни ўз ичига олади.

Алоқадор фанларнинг илмий тадқиқот соҳаси сифатида педагогик

технологияларнинг география фани билан ҳам боғлиқлигини яққол кўриш

мумкин. Педагогик технология кенг кўламли ижтимоий ҳодиса бўлиб, у кўп

фанларнинг тадқиқот объекти ҳисобланади. Бунда ҳар бир фан, хусусан

география фани ҳам ўз мақсад вазифаларига мувофиқ йўналишларда педагогик

Page 75: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

75

технологияларни чуқур ўрганиши натижасида уни такомиллаштириб бориш

йўл- йўриқларни белгилаб борилади.

Педагогик технологиялар география фани билан бир қаторда барча ўқув

фанлари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳамда ўзининг мунтазам ривожланиб

боришини кадрлар тайѐрлаш орқали таъминлаб туради.

Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар география таълимида

ўқувчиларнинг ўқув ва ижодий фаолликларини оширувчи, таълим-тарбия

жараѐнининг самарадорлигини кафолатловчи педагогик технологияларни

қўллашга доир катта тажриба тўпланган бўлиб, бу тажриба асосини интерфаол

методлар ташкил этмоқда.

География дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш

ўқувчиларда ўқув-билиш фаоллигини ошириш, уларда кичик гуруҳ ва жамоада

ишлаш, ўрганилаѐтган мавзу, муаммолар бўйича шахсий қарашларини дадил,

эркин ифодалаш, ўз фикрларини ҳимоя қилиш, далиллар билан асослаш,

тенгдошларини тинглай олиш, ғояларни янада бойитиш, билдирилган

фикрмулоҳазалар орасидан энг мақбул ечимини танлаб олишга,

рағбатлантириш имкониятига эгалиги билан алоҳида аҳамият касб этади.

География таълими жараѐнида ўқитувчилар томонидан интерфаол

методларнинг ўринли, мақсадли, самарали қўлланилиши таълим олувчи

(ўқувчи, тингловчилар)да мулоқотга киришувчанлик, жамоавий фаолият

юритиш, мантиқий фикрлаш, мавжуд ғояларни синтезлаш, таҳлил қилиш,

турли қарашлар орасидаги мантиқий боғлиқликни топа олиш қобилиятларини

тарбиялаш учун кенг имконият яратади.

География дарсларида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этишда

уларнинг ҳоҳишига кўра индивидуал тарзда, жуфтликда ѐки кичик гуруҳларда

ишлаш шаклларидан фойдаланиш лозим.

Хулоса қилиб, ҳозирда педагогик технологияни ижтимоий ҳодиса,

назарий фан, ўқув фани, таълим-тарбия тизими, таълим-тарбия жараѐни,

педагогик фаолият ва унинг методикалари ҳамда алоқадор фанларнинг

илмийтадқиқот соҳаси кўринишларида мавжуддир. Ўзбекистон

Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек:

«… бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга, эзгу-

ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаѐтимизнинг

тараққиѐти ва истиқболи амалга оширилаѐтган ислоҳотларимиз,

режаларимизнинг самараси тақдири – буларнинг барчаси, авваламбор, замон

талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар

тайѐрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб

етмоқдамиз»

Page 76: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

76

Замонавий таълим республикамизда кўп босқичли тизимга ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган таълим тизими ислоҳатлари дунѐ

бўйича ўзбек модели деб эътироф этилмоқда. Сўнгги йилларда бу йўналишда

бир қатор ғарб давлатлари моделларидан унумли фойдаланилмоқда

Таълимда педагогик шаклларнинг муҳим хусусияти мулоқот материали

сифатида билимлардан эмас, балки ахборотлардан фойдаланишдир. Билим ва

ахборот ўртасида фарқ шундаки, билимлар - воқеликни билишнинг жамият

амалиѐтидаги текширувидан ўтган натижаси бўлиб, асосий хусусияти

ҳақиқатга тўғри келиши ва зиддиятлардан ҳоли бўлиш демакдир.

Ахборот - мавжуд маълумотдир, у аксарият гапираѐтган кишиларнинг

ҳарқандай бўладиган ишончлилиги жиҳатидан шубҳа туғдирадиган ва одатда бир-

бирига тўғри келмайдиган ҳатто зиддиятли фикрларни ҳам ўзида аксэттиради.

Таълим тизими муаммоси ҳам худди шундадир. Мулоқотнинг ўқитиб, ўрганиш

сингари анъанавий педагогик шакллари ўз самарасини бермай қўйди.

Изланишга, қидиришга ѐрдам берадиган мўлжалларни тушунтирар

эканлар ўқитувчилар тингловчиларни ўқиган нарсаларини сўзлаб беришга

эмас, балки муаллиф фикрини ривожлантиришга ўргатиб борадилар,

тингловчининг билиш соҳасида фаоллигини жонлантирадилар. Шунингдек,

муаллим ўқув материаллини ўзлаштириш жараѐнининг ташкилотчиси у барча

ташкилий шакллардаги ўқитиш методикасини яъни маърузалар, амалий

машғулотлар, тингловчининг мустақил ишлари услубларини билиши, эгаллаб

олган бўлиши лозим. Ўқишга иштиѐқ, қизиқиш уйғотиш, айниқса ундан ҳузур

топиб, мамнун бўлиш, уни олиб боришда яхши натижалар беради. Билим,

малака, кўникмаларни ўзлаштиришда тингловчининг фаоллиги, қизиқиши,

ижодий мустақиллигини оширишга қаратилган янги педагогик технологиялар

ана шунга кўп жиҳатдан йўл очади. Ахборот, кучли моддий техника

ресурслари турли-туман бўлса, катта ҳажмдаги билимларни жуда қисқа вақт

ичида ўзлаштириб олиш имконияти туғилмоқда.

Интерфаол усулларнинг афзалликлари. Ўқитишнинг интерфаол усуллари:

тушунтириш, кўрсатмалилик ва воситалардан фойдаланиш каби анъанавий

усулларидан унинг юқори самарадорлиги, ўзига хос педагогик алоқалар,

ўқитувчининг маҳорати юқори бўлиб, у тингловчиларни шахс сифатида

шаклланиши, хусусий қобилиятларини ошириш, ижодий мустақиллигини

таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Ўқитиш тингловчи фаолиятини

гавдалантирадиган шароитда олиб борилади ва муаммоли вазиятларни ҳал

қилишга қаратилган. Таълимда билим, кўникма ва малакаларни гуруҳ бўлиб

жамоа фаолиятида биргаликда ўзлаштириш имкониятлари юзага чиқади. Бу

жараѐнларда тингловчиларнинг фикрлаш фаолиятида жонланиш юз бериб

Page 77: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

77

фаоллик ошади. Ўқув машғулоти ўйинлар, мунозара, вазиятга доир

топшириқлар ва бошқа ўқитиш шакл ва усулларида олиб борилади.

Кичик гуруҳлар билан ишлаш. Гуруҳ асосан ақлий ҳужум, синектика,

можаро, «думалоқ стол», «уч босқичли интервью», «муаммоларни ҳал қилиш»,

«русча стол устида», «академик мунозара», «танқидий вазиятни таҳлил

қилиш» ва ҳоказолар. Бу усуллар бўйича ишлаш учун 5 кишидан иборат гуруҳ

тузилиб ишонч вазиятини вужудга келитириш, ошкора муҳокама учун ҳалал

берадиган руҳий кескинликни бартараф этиш ва иш вақти кўпи билан 1 - 1,5

соат қилиб белгилаб олинади. Бу усуллар тингловчилар фикрлаш доирасини

кенгайтириб, мавжуд чекловларни йўқотиш, фикрлаш фаоллигини ошириш,

ўқув фаолиятини жадаллаштиришга, қаратилган. Уларнинг қиймати янги ўқув

ахборотини ишлаб чиқиш ва ва мустаҳкамлашдан иборат.

Усулнинг асосий мақсади - қатнашчиларни баҳс, мунозара, тортишувга

кўпроқ жалб қилиш ва уларни бир - бирини ўрганишга имкон бериш,

кўрсатмалар бериб турадиган мураббийни «саҳнадан» чиқариш.

Усулнинг афзалликлари - қатнашчиларга ўз ғоя ва фикрлари билан кўпроқ

ўртоқлашиш имкони берилади. Гуруҳдаги қатнашчилар катта гуруҳларда айта

олмайдиган фикрларини бошқача тарзда айтиши мумкин. Қатнашчилар

тажриба ва ғоялар билан қатнашиб, мавжуд билимларини кенгайтиради ва

ѐндашувларини ўзгартиради. Бутун диққат эътибор ўқувчилардан ўқувчиларга

кўчирилади. Уларни таълим олишда кўпроқ масъулиятни ўз зиммаларига

юклашга мажбур қилади.

Усулнинг камчиликлари - Анча кўп вақт ва қўшимча жой бўлишини талаб

қилади. Қатнашчиларнинг ҳар бири етакчилик қилишга ўта бошлаши, агар

гуруҳ қаршилик кўрсатмаса, унинг устидан назорат қилишни ўз қўлига олиши

мумкин. Гуруҳ ўзига берилган топшириқдан чалғиб кўрсатмаларга амал

қилмаслиги ѐки топшириқни нотўғри тушуниши мумкин.

Гуруҳ бўлиб ишлаш усулларининг баъзилари билан танишсак улар

қуйидагилардир.

Ақлий ҳужум (Мия ҳужуми). Бу усулда ғояларни шакллантиришга тўсиқ

бўладиган мулоҳаза ва танқидий фикрлар билдирмаслик. Янги фикрларни

қўллаб-қувватлаш энг кўп таклифлар олиш, ғояларни комбинатсиялаш ва

ривожлантириш. Ҳар томонлама далил исботлар келтирмасдан, фикрларни

қисқа баѐн қилиш. Гуруҳда ғоялар берадиган ва уларни ишлаб чиқарадиган

тингловчилар бўлиш каби қоидаларни ўзида мужассам этади.

Бу усул тингловчиларни ўз нуқтаи-назарини исботлаш, ҳимоя қилиш, ҳар

қандай вазиятда маъқул ечимини топиш, мулоқот олиб бориш, ҳимоя

қилинаѐтган фикрнинг тўғрилигига оппанентларни ишонтиришга ўргатади. У

мавзуни тўла таҳлил қила оладиган чигалларни ҳам ѐзишга жуда мос.

Page 78: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

78

Ўқитувчи топшириқни таҳлил қилишда ҳар бир тингловчининг тўлиқ

иштирокини кузатиб боради. Жавобларни бирортаси изоҳлаб ўтилмайди ва

ўринсиз деб рад этилмайди. Гуруҳда вариантлар қолмагандан сўнг муҳокамага

киришилади. Тингловчилар ўқитувчи билан биргаликда барча вариантларни

фаоллик билан муҳокама қила бошлайдилар. Бу ўринда нотўғри жавобларни

танқид қилишга ва билимларни янада мустаҳкамлаш учун тўғри вариантларни

ѐзиб олишни тингловчиларга таклиф этади.

Ушбу усулнинг мақсади – гуруҳда қисқа вақт ичида кўп миқдордаги

вариантларни олиб, тингловчилар эса нималарни ўзлаштирганлигини

аниқлашдан иборат. Машғулот давомида муаммони ҳал эта оладиган ғоялар

таклиф қилиниши, умумий фикр алмашиниш учун замин яратилиши ва

тингловчилар ўз мулоҳазасини билдириши мумкин. Бу жараѐн моҳият эътибори

билан гуруҳга мавзу савол ва топшириқлар беради. Гуруҳ аъзолари эса бир неча

дақиқа ичида шу мавзу юзасидан мунозара юритиб, барча фикрларни баѐн

қиладилар ва улар синф тахтасига дафтарга бир вақтда ѐзиб борилади.

Мулоҳазалар ноаниқ, баҳсли, бўлсада ѐзилаверади. Ҳамма тингловчи ўз

фикрини муҳокама қилмасдан баѐн этади, чунки мақсад кўп миқдорда ва

хилма-хил таклифлар олишдир. Таъқиқлар бўлмайди ва баҳо берилмайди.

Ўқувчиларнинг таклифларини таҳлил қилиш, норозилик билдириш ва таклиф

этилган ҳамма фикрларни муҳокама қилиш учун кейинроқ имкон берилади.

Агар фаоллик суст бўлса, ўқитувчи ўз фикрларидан баъзиларини ѐзиб олишни

таклиф этади, бундан олдин эса у бироз сабр қилади.

Бу усулнинг қиймати шундаки, у гуруҳни бирлаштириб якдилликка

ундайди. Ҳар бир тингловчи унинг таклифини ѐзиб олишга арзишини ҳис

қилиш имконини беради. Бу муаммо ечимини мусобақага айлантирмай, балки

биргаликда бажариладиган ишга айлантириш имконини беради, бунга гуруҳ

аъзоси, муаммонинг ўзи асосий рақиб бўлиб қолади.

Синектика: Бу усулда ўқув материали анча тез ва батафсил

ўзлаштирилади, хотирада узоқ сақланиб илмий амалий мақсадларда кенг

қўлланилиши мумкин. Бу усулда ўқувчи - тингловчи анча уқувли, ўқитувчи

эса яхши кўрсатма берувчига айланади. Натижада ўқишнинг

интелектуалмантиқий натижаси кучайтириладиган «реклама самараси» га

эришилади.

«Образли» тарзда ўқитишнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ўқувчи онгига

тайѐр ҳолдаги образ мажбурий берилмай, у фаоллик билан шакллантирилади

ва ўқув жараѐни билан материални «бўрттирадиган» бўлади. Тингловчи ўз

лаѐқатини ишга солиб, уни фикран бойитишга мажбурдир. Бу усул амалий

машғулотларда кенг қўлланилиб назарий материални ишлаб чиқиш ва

мустаҳкамлаш, унинг ўзлаштирилганлигини текшириб кўришда аҳамияти

Page 79: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

79

катта. У анъанавий сўровлар ўрнини босиши ва нафақат жавоб бераѐтган

тингловчи ва бошқа гуруҳ аъзоларининг фикрлаш жараѐнини фаоллаштиради.

Иш тариқасидаги ўйинлар: Иш тариқасидаги ўйинларнинг асосий

вазифаси ўрганаѐтганларни амалиѐтга ва мулоқотлар олиб боришда зарур

бўлган фаолият кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат. Ўқиб-ўрганишни бу

шакли мураккаб вазиятларни маълум объектларда гавдалантириб, уларга

тақлид қилиш йўли билан тингловчилар билимини самарали тарзда малакага

айлантиришга кўмак беради. Бу ерда модел билан ишлаш имкони берилади. Бу

усул жуда кўп ҳолларда қарорларни жамоа бўлиб қабул қилиш тажрибасини

ўргатади.

Мусобақа – танлов: Бу усулнинг асосий хусусияти шундаки, бунда ўқитувчи

бутун гуруҳ билан иш олиб боради. Мусобақа - танлов бутун ўқув йили

давомида тингловчи - ўқувчиларнинг жадал билиш фаолиятини ташкил

қилишга йўналтирилади. Тингловчи хилма – хил танлов топшириқлари

бажаради.

Топшириқларнинг мақсади – ўқувчилар билимини тизимлаштириш,

уларни самарали фикрлашга ундаш, эгалланган билимларни амалиѐтда ижодий

қўллашдан иборат.

Танловда муайян мавзулар бўйича ўқувчи - тингловчининг тайѐргарлик

даражаси, эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини, мустаҳкамлаш ва

чуқурлаштиришдан иборатдир. Ўқитиш жараѐнида «эшитдим», «кўрдим»,

«ўзлаштирдим, билан ҳамкорликда билдим, фикрладим, эсда сақладим,

ўзлаштирдим ва мустаҳкамладим тарзида ташкил этилади».

Мусобақа - танлов қуйидаги шаклларда ўтказилиши мумкин.

1) Муаммоли

2) ЎТВ, компьютерда ишлаб чизма ва жадвалларни ўқиш

3) Бошқортирмалар: викторина, ребус, кроссвордлар ечиш

4) Қувноқлар ва зукколар танлови

5) Тезкор турнир

Бу усул оралиқ назорат босқичларидан бирида ишлатилиши мумкин.

Тингловчилар билимини баҳолашда бир эмас бир неча педагог иштирок

этишини талаб қилади. Танлов усули тингловчи нутқини ривожлантиради, ўз

фикрини ҳимоя қилиш, танлов қатнашчилари жавобларини таҳлил қилишни

ўргатади.

Янги аср кишиларида фаоллик билан мустақил иш олиб бориш, тезкорлик

билан қарорлар қабул қилиш, ўзгарувчан ҳаѐт шароитларига мослашишни

талаб қилади. Шу боис ҳам таълим тизимида биринчи навбатда дарс бериш

фаолиятига бирламчи эътибор қаратилмоқда. Замонавий таълимда ўқитувчи

Page 80: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

80

ѐки дарслик асосий билим манбаи, билиш жараѐнининг назоратчиси бўлган

бўлса, шахсга мўлжалланган таълимда ўқитувчининг вазифаси

тингловчиларнинг мустақил билим олиш фаолиятини ташкил этиш уларнинг

ўқув фаолиятини йўналишга солиб аниқлаб боришдан иборат бўлмоқда. Айни

шу вазифаларни бажариш учун мамлакатимиз таълим тизимига жорий

этилаѐтган янги педагогик-технологияларда ўз аксини топмоқда. Янги таълим

технологияларини кенг жорий этиш, тингловчиларнинг фаоллик билан ўқиш

ва муаммоларнинг мустақил равишда ечимини топиш ҳамда

тингловчиларнинг ўз имкониятлари даражасида нималарга қодир эканлигини

тўла шакллантиришга катта имкониятлар беради.

2. Интерфаол усулларнинг мақсади.

Интерактив сўзи «интер» –ўзаро, аро, «акт» –ҳаракат маъноларини

(инглиз тилида) билдиради. «Актив» сўзи ҳаракатли, ҳаракатчан,

фаоллаштириш маъноларини билдиргани сабабли, ўзбек тилида «фаол» деб

юритилади. Демак, интерактив методлар бу ўзаро фаоллаштирувчи, ҳаракатга

келтирувчи методлардир.

Интерфаол усулларнинг мақсади:

• Ўқувчиларни мустақил, ижодий, танқидий, мантиқий фикрлашга

ўргатиш.

• Муаммоли, вазиятли, амалий ва ҳаѐтий топшириқларни бажариш

• Фикрлашга мажбур этиш

• Фаоллаштириш

• Ўқувчиларни ташкилотчилик ва йўналтирувчанликка ундаш.

Интерактив ўқитиш жараѐни анъанавий (доска ѐнидаги) ўқитишдан

фарқли ўлароқ бир қанча методологик қирралар устунлигига эга. Бу,

авваламбор, иштирокчиларнинг машғулот қоидаларини ишлаб чиқувчи

муаллим ва бир-бири билан фаол, эмоционал тусдаги муносабатларига

асосланади.

Ўқитувчининг интерактив ўқитиш жараѐнидаги ишининг самараси бир

қанча шартларга боғлиқ:

Биринчи – ўқувчи имкониятларининг берилган технология (машқ,

машғулот, ўйин, тренинг) мақсад ва вазифаларига мутаносиблиги. Танланган

технологиянинг мақсадига қараб ўқитувчи у ѐки бу вазифани бажаради:

ташкилотчи-сардор, коммуникатор, келишмовчиликларни бартараф қилувчи,

фасилитатор.

Page 81: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

81

Иккинчи – гуруҳ иштирокидаги ўзаро муносабатларни ҳал этишдаги

ўқитувчининг профессионал тажрибаси. Бунинг учун у диалог ҳамда мултилог,

яъни туркумлашган диалог санъатини эгаллаган бўлиши зарур.

Интерфаол дарсларни ташкил этишда:

1.Дарс концепциясини режалаштиришга тизимли ѐндашув.

2.Дарснинг мақсадини белгилаш.

3.Дарс вазифасини аниқлаш.

4.Дарс мақсади ва вазифаларининг фарқини аниқ белгилаш.

5.Дарсдан кутилаѐтган натижалар.

6.Хулосалар чиқаришни олдиндан режалаштириш дарснинг

муваффақиятли кечишини таъминлайди.

3. Интерфаол усулларнинг асосий элементлари

Ўзаро ижобий боғлиқлик.

Синфда ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятлари натижасида

бирбиридан ѐрдам сўраш, ѐрдам бериш, ўзаро қўллаб-қувватлаш, гуруҳларда

(ѐки жуфтлик, учликларда) ишлаш натижасида бир-бирига боғланиш юзага

келади.

Масъулиятлилик: Ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни ўз

вақтида бажариш, ўзи, шериги, гуруҳи, синфи учун жавоб бериш, вазифаларга

масъулият билан ѐндашиш, «Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун»

шиори остида масъуллик ҳиссини ривожлантиради.

«Юзма-юз» ўтириш имкон: Жуфт, гуруҳ бўлиб ѐки синфда умумий

ишлаганда ўқвчилар юзма-юз, яъни бир-бирларига қараб ўтиришлари керак.

Шу ҳолатда ўзаро фикрлашиб, баҳслашиб, қарорлар қабул қилишлари

осонлашади, бир-бирини эшитиш, тинглаш малакалари шаклланади. «Меҳр

кўзда» мақолининг асл моҳиятини, яъни бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиши

айнан ўзаро фикр алмашиш жараѐнида бир-бирининг кўзига қараб ўтириши

билан ҳам боғлиқ бўлади.

Ижтимоий малакалар: Ҳамкорликдаги фаолият натижасида ўқувчилар

бир-бирларининг қобилиятларини аниқлай бошлайдилар, яъни ким расм чиза

олади, ким тез ѐза олади, ким ғоялар бера олади ва ҳоказо. Бундан ташқари,

ўқувчилар жуфтликда ѐки гуруҳда ишлаганларида бемалол гапира олиш

имконига эга бўладилар (бу ерда ўқувчининг гапини «тўғри»ѐки «нотўғри» деб

баҳолайдиган ўқитувчи йўқ!) Демак, оғзаки нутқ ривожланмоқда, худди шу

вақтда қолганлар тинч эшитиши керак, демакки, уларда тинглай олиш

малакалари шакллантирилади. Янги, яхши фикрлар қўллаб-қувватландими,

демак шу фикр эгаларида ўзига ишонч пайдо бўлади: ўқувчилар ўзлари қарор

қабул қила бошлайдилар, демакки, шу қарорларни ҳимоя қила оладилар.

Page 82: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

82

Шундай қилиб, ўқувчилар жамиятда мустақил ҳаѐт кечиришда ўзлари учун

зарур бўладиган турли ижтимоий малакаларга эга бўладилар.

Баҳолаш: Ҳамкорлик жараѐнида ўқувчилар бир-бирларини кузатадилар,

назорат қиладилар, демак баҳолайдилар ҳам. Албатта, ўқитувчи ўқув

жараѐнининг бошқарувчиси сифатида ҳаммани кузатади, бироқ ўқувчиларнинг

фикр-мулоҳазалари инобатга олиниши шарт. Бу жараѐнда ҳар бир берилаѐтган

баҳо, маълум фактлар асосида тушунтирилиши ва изоҳланиши керак.

Баҳолаш жараѐнида ўқувчилар ўзлари-ўзларига баҳо беришлари ҳам

мумкин. Бу ҳолат уларни ташқаридан ўзларига назар ташлашга, ўз

хаттиҳаракатларини назорат қила олишга ўргатади.

Демак, бугунги педагогика ўз вазифасини ижтимоий ва психологик

йўналишлар билан интеграцияда олиб бормоқда.

Шунинг учун нафақат дарс жараѐни, балки тарбиявий соатлар, синф

мажлислари, тўгарак машғулотлари (ҳатто ота-оналар мажлислари) шундай

ташкил этилиши керакки, бунда синфдаги барча ўқувчилар фаоллашиши зарур,

яъни тарбиявий соатлар, мажлислар жараѐнида ўқувчиларга эркинлик ва

мустақиллик берилиб, ҳар томонлама муҳокама учун шароит яратилади.

Интерфаол методларни қўллашда ўқитувчида қуйидаги

қийинчиликлар кузатилади:

1. Синфда ортиқча шовқиннинг пайдо бўлиши ва бир-бирини эшитмаслик.

2. Вақт етишмаслиги.

3. Тарқатма материалларни тайѐрлаш.

Юқоридаги қийинчиликларни қуйидаги тажрибада ўзини оқлаган

йўллар билан бартараф этиш мумкин:

1. Шовқин турли сабабларга кўра пайдо бўлади. Шовқинни камайтириш

учун қуйидаги қоидаларни таклиф қиламиз:

Биринчи қоида: Дарс бошланганда ҳамма ўқувчи ўқитувчига қараб

ўтириши керак!

Юқорида тавсия қилинган партада ўтирган ҳолда гуруҳларни ташкил

қилишга ҳаракат қилинг. Ўқувчи ўқитувчига тескари ўтирса, бемалол

гаплашиб ўтиради.

Иккинчи қоида:

Гуруҳда ишлаш учун бериладиган ресурслар, вазифа тушунтирилмасдан

олдин тарқатилмайди!

Олдиндан тарқатилган тоза қоғоз ҳам ниҳоятда катта қизиқиш уйғотади.

Демак, яна шовқин кўтарилади (бир-биридан қоғозга нима қилишларини сўрай

бошлайдилар, бошқа гуруҳларга тарқатилган ресурслар билан қизиқадилар,

маркерларда ѐза бошлайдилар).

Page 83: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

83

Учинчи қоида:

Синфга вазифа оғзаки тушунтирилганда албатта, ѐзма шаклига ҳам

эътибор беринг!

Демак, вазифа тушунтиришда учта вариантдан бирини танланг:

А) оғзаки тушунтираѐтганингизда доскада катта ҳарфлар билан ѐзилган

вазифа бўлиши мақсадга мувофиқ.

Б) оғзаки тушунтириб бўлганингиздан кейин, зарур ресурсларни тарқатиш

вақтида ѐзилган вазифа шартларини ҳам тарқатиш мумкин.

В) оғзаки тушунтириб бўлгандан кейин, ҳар бир гуруҳдан биттадан

вакилни турғизиб, вазифани такрорлатиш ҳам мумкин.

Тўртинчи қоида:

Тақдимотга ўқувчи доскага чиққанда ўқитувчи синф хонасининг охирига

кетиши керак.

Агар ўқитувчи досканинг олдида қолса, у ҳолда тақдимотчини

ўқитувчининг ўзидан бошқа ҳеч ким эшитмайди. Чунки досканинг олдида

иккаласи бирга-бир қолишади. Демак, ўқитувчи синфнинг охирига кетиши

билан, орқа партада ўтирганларни назоратга олади, тақдимотчи эса ўқитувчига

қараб гапириш мақсадида, бутун синфга қараб тақдимот қила бошлайди.

Бешинчи қоида:

1.Интерфаол жараѐнда (гуруҳда) ўқувчи ярим овозда гапириши керак.

Буни эса у фақат ўқитувчидан ўрганиши мумкин. Демак, биз ҳар кунги

дарсимизнинг 5-6 дақиқасини ярим овозда гапириш орқали ўқувчиларда

кўникма ҳосил қилдириш керак.

1.Вақт етишмаслиги муаммоси ҳам бугун тез-тез эшитилиб турибди.

Бу муаммони ҳал қилиш учун ўқитувчи қуйидагиларга эътибор бериши керак:

Бир соатли – (45 дақиқали) дарсда фақат битта интерфаол машқни ўтказиш

мумкин. Чунки, бу жараѐн ўқувчилардан фикрлашишни,

баҳслашишни, ўзаро фаоллашишни талаб этади. Агар биз уларнинг барчасини

тўлақонли ишга жалб этмоқчи эканмиз, гуруҳ ишига камида 8-10дақиқа

берилади. Энди ҳисоблаймиз:

Гуруҳ ишига 10 дақиқатақдимотга 1 дақиқадан вақт кетса, 7-8 гуруҳ учун

10 дақиқа кетади. Муҳокама учун 5-6 дақиқа кетади.

Демак, интерфаол жараѐн учун 25-26дақиқа вақт кетади. Дарс

бошланишига 10дақиқа кетган, деб фараз қилинса, дарсни якунлашга:

ўқувчиларни баҳолашга, уйга вазифани тушунтиришга 9-10дақиқа вақт қолади.

Хулоса, яна бир интерфаол машқ учун вақт йўқ!

Page 84: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

84

3. Аксарият ўқитувчилар тарқатма материалларни тайѐрлашда нималарга

эътибор бериш кераклигини сўрашади. Марҳамат, тажрибамиз билан

ўртоқлашамиз.

- агар, тарқатма материал ўқиш учун бўлса, расмларга алоҳида эътибор

қаратинг.

- агар, ушбу тарқатма материалингиз бўйича кейинроқ тестлар беришни

режалаштирган бўлсангиз, у ҳолда тестнинг жавобини матнда алоҳида ранг

ѐки тагига чизиш орқали ажратиб кўрсатишга ҳаракат қилинг.

- агар, расм рангли, бироқ ҳажми кичкина бўлса, каттароқ рангли қоғозга

ѐпиштириб қўйишингиз мумкин,

- агар, бошланғич синфларда табиатшунослик фанидан дарс берсангиз, у

ҳолда барча фанларда ишлатиш мумкин бўлган (расм чиздириш, гап туздириш,

ҳикоя ѐздириш, рангларни ажратиш, ҳисоблатиш) мавзуларни танланг, яъни

табиат, фасллар, касб-ҳунар, одоб –аҳлоқ, ватанпарварлик ва ҳ.к.

• агар, ўқувчилар бирор белги қўйишлари зарур бўлса, у ҳолда

карточкаларингизга эмас, балки дафтар ѐки алоҳида қоғозга белгилашларини

тавсия қилинг.

• рангли қоғозлардан фойдаланганда кўргазма учун очиқ

рангдагилардан фойдаланинг.

• тўқ рангли қоғозлардан фақат дизайн учун фойдаланинг, яъни тўқ

рангли қоғоз устидан оқ қоғоз ѐпиштириб, оқ қоғозга ѐзинг. Чунки тўқ рангли

қоғозлардаги ѐзув узоқдан кўринмайди.

4. Интерфаол жараѐнни кузатганда яна бир қийинчилик кузатилади, бу -

гуруҳлар иши якунланганда ўқувчилар диққатини жамлаш муаммоси. Бунинг

учун турли йўллар мавжуд, масалан:

Биринчи вариант - мени эшитаѐтганлар битта қарсак чалинг, (аксарият

ҳолларда ўқувчилар қарсак чалишади, бироқ битта эмас, яъни бир неча марта,

шунинг учун, то ҳамма бирга битта қарсак чалмагунларича кутинг).

Иккинчи вариант– ўтирган жойларида партадошлари билан бирбирларига

қаратинг ва шартни тушунтиринг:

Қарсак, деганда, ҳамма ўзи икки марта қарсак чалади.

Чап қўл, деганда, шеригингиз билан чап қўлларингизни уриштириб, икки

марта қарсак чаласиз.

Ўнг қўл, деганда, шеригингиз билан ўнг қўлларингизни уриштириб, икки

марта қарсак чаласиз.

Шундай қилиб, ҳаммани бир неча марота 1 дақиқа ичида қарсаклар

чалинади.

Page 85: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

85

Учинчи вариант – болалар, синф хонамизда ниманидир товуши секин

эшитиляпти, келинг, эшитиб кўрамиз деб, ҳаммани жим эшитишга чорлаш

мумкин.

Интерфаол жараѐнни олиб бориш педагогдан жуда катта маҳорат талаб

этади. Биз биламизки, маҳорат тажрибалар орқали сайқалланади. Демак, хато

қилишдан чўчимасдан янгиликни забт этгани интилиш керак. Қанчалик кўп

ҳаракат қилсак, шунчалик тез натижага эришамиз. Бу эса биз олиб бораѐтган

таълим-тарбия самарадорлигида ўз аксини албатта топади. Шунинг учун ўзаро

дарс кузатишга кўпроқ киринг. Бу билан ҳамкасбингизга маслаҳат билан ѐрдам

берсангиз, ўзингиз сабоқ оласиз. Ахир айтишадику, бошқаларнинг

камчилигини кўрган ақлли одам, ўз камчиликларидан халос бўлади, деб.

4. Интерфаол таълим, унинг шакллари ва иштирокчилари

Интерфаол машғулотлар ўзига хос ташкилий тузилишга эга бўлиб, уни

ташкил қилиш ва олиб бориш бўйича фаолият турлари алоҳида ажратилган ва

ҳар бири бўйича алоҳида вазифалар шаклида номлар берилган. Бунда бир

машғулот жараѐнида, шу машғулотни олиб борувчи бир вақтда ушбу турли

вазифаларни бажариши кўзда тутилади. Шу билан бирга бир машғулотни икки

ѐки уч педагог ѐки ѐрдамчилар биргаликда олиб бориши ҳам қўлланилади.

Улар бажарадиган вазифаларига кўра қуйидагича номланадилар:

• Модератор - таълим мазмунини яратиш, модулларини ишлаб чиқиш.

• Тренер - ўқувчиларнинг кўникмаларини ривожлантирувчи машқлар

ўтказувчи махсус тайѐргарликдан ўтган мутахассис.

• Тютор - масофадан ўқитиш дастурларини яратиш ва бажарилишини

таъминлаш.

• Фасилитатор - дарсда кўмакчи, йўналтирувчи, жараѐнга жавоб

бермайди, хулоса чиқармайди.

• Ментор - устоз, ўргатувчи (якка ва гуруҳли тартибда).

• Коуч - таълим олувчиларнинг тўлиқ ўзлаштиршлари учун ѐрдам

кўрсатувчи репетитор, инструктор, тренер. Амалиѐт давомида амалий

машғулотни, иш жараѐнини назорат қилувчи, кузатувчи.

(Коучингимтиҳонларга ѐки спорт бўйича тайѐргарлик кўриш).

• Консультант - маслаҳат бериш, тушунтириш, қўшимча маълумот

бериш.

• Лектор - назарий маълумотлар билан таништирувчи.

• Эксперт - кузатиш, таҳлил, текшириш, хулоса, тавсия, таклиф,

мулоҳаза билдириш.

• Инноватор - янгиликларни таълим мазмуни ва машғулотлар

жараѐнига жорий қилиш.

Page 86: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

86

• Коммуникатор - ўзаро мулоқотларнинг сифати ва самарадорлигини

ошириш, такомиллаштириш.

• Ўқитувчи - машғулот мавзуси бўйича кўзда тутилган мазмунни

тушунтириш, ўқув жараѐнига раҳбарлик.

• Менежер - ташкилий-педагогик ва иқтисодий масалаларни ҳал этиш.

• Спектер - кузатиш, таҳлил қилиш ва хулосаларни баѐн қилиш.

• Ассистент - машғулот учун тайѐрланган воситаларни амалда

қўллашга тайѐрлаш, машғулот иштирокчиларига ѐрдам кўрсатиб туриш.

• Котиб - зарур маълумотларни ѐзиб бориш, тегшли хужжатларни

расмийлаштириш, ўрнатилган тартибда сақлаш.

• Технолог - педагогик технология мутахассиси. Замонавий педагогик

технологиялар асосидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни

таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиб боради.

• Методист - таълим-тарбия методлари бўйича мутахассис.

Дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга ошириш жараѐнида методик

масалаларни ҳал этиб боради.

• Координатор - лойиҳалар, дастурларни ишлаб чиқишга раҳбарлик,

уларни амалга оширишни режалаштириш, мувофиқлаштириш, ташкилий ва

молиявий масалаларни ҳал этиш.

• Ўқувчилар - таълим олувчилар.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, интерфаол таълим бир вақтда бир нечта

масалани ҳал этиш имкониятини беради, булардан асосийси-ўқувчиларнинг

мулоқот олиб бориш бўйича кўникма ва малакаларини ривожлантиради,

ўқувчилар орасида эмотсионал алоқалар ўрнатилишига ѐрдам беради, уларни

жамоа таркибида ишлашга, ўз ўртоқларининг фикрини тинглашга ўргатиш

орқали тарбиявий вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.

Шу билан бирга, амалиѐтдан маълум бўлишича, дарс жараѐнида

интерфаол методларни қўллаш ўқувчиларнинг асабий

зўриқишларини бартараф қилади, улар фаолиятининг шаклини

алмаштириб туриш, диққатларини дарс мавзусининг асосий масалаларига

жалб қилиш беради.

5.Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини оширишда интерфаол

жараѐннинг аҳамияти

Интерфаол методларда ўқитиш ўқувчилардан юқори фаолликни, олинган

маълумотларни тўла англашда ижодий ѐндашувни талаб этади. Интерфаол

ўқитишнинг асосий мезонлари бу – норасмий мунозараларни ўтказиш, ўқув

материалларни эркин ифодалаш, маърузалар сонини камайтириш,

ўқувчиларни ташаббускорликка чорлаш, жамоавий изланувчанликни талаб

Page 87: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

87

қиладиган гуруҳий вазифалар ва ѐзма ишларни бажаришдир. Ўзаро

фаоллашиш орқали индивидуал, жуфт–жуфт ѐки жамоа бўлиб фикрлаш деб

юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб таълим мазмунининг

таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар

фақат педагог ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга

оширилади.

• Интерфаол дарс жараѐни шундай ташкил этилиши керакки, бунда

синфдаги барча ўқувчилар фаоллашиши зарур, яъни дарс ўтиш жараѐнида ўқув

материалларининг маълум бир қисми ўқувчилар томонидан мустақил

ўрганилади, сўнгра бу материал синфда ҳар томонлама муҳокама этилади.

Ўқитувчи ўқув жараѐни ташкилотчиси, раҳбари, назоратчиси ҳамдир.

Ўқувчининг синфда ўзини эркин ҳис қилиши ва ўқув фаолияти уни

эмотсионал жиҳатдан қониқтириши лозим, ана шундагина у ўзининг

фикрларини эркин баѐн қила олади. Бундан ташқари, ўқитувчи ўқувчининг

билимини синаши, кўникма ва малакаларини аниқлаши, унинг шахсий

фикрини билиши учун албатта тўғри савол қўя олиши керак. Савол беришда

қуйидагиларни инобатга олиш керак:

• саволлар қисқа ва аниқ бўлиши;

• битта савол билан битта нарсани сўраши;

• савол айнан мавзуга доир бўлиши;

• саволдаги сўзлар ўқувчиларга тушунарли бўлиши;

• оддийдан мураккабга, соддадан умумийга бориши;

• «ѐпиқ» саволлардан фойдаланмаслик, яъни «ҳа», «йўқ», ѐки «тўғри»,

«нотўғри» деб жавоб берадиган, ѐҳуд дарсликда жавоб тўлиқ акс этган,

ўқувчини такрорлашга мажбур қиладиган саволларни ишлатмаслик;

• ўқувчига шахсий тажрибасига асосланиб жавоб бера оладиган

саволларни бериш;

• ўқувчига ўз фикр–мулоҳазаларини, ўз муносабатини билдира

оладиган саволларни бериш;

• синф жавоб бера олмайдиган саволларни бермаслик;

• бирор бир саволга жавоб олинганда «нима учун», «нега сен бундай

деб ўйлайсан» деган саволлар билан тез-тез мурожаат қилиб туриш керак.

Ҳамкорликка асосланган таълимни амалга оширишда ўқитувчининг

педагогик маҳорати асосий кучдир. Чунки ўқувчиларни жипслаштириш,

ҳамкорликка ундаш, фаоллаштириш ва билим самарадорлигини ошириш жуда

мураккаб вазифа.

Ўқитувчи ўқувчи билан оғзаки (ва ѐзма) муомаладан ташқари ҳатти

ҳаракатлари ѐки қиѐфаси орқали ҳам мулоқот қила олади.

Page 88: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

88

Таълим технологиясида ҳам ўқув мақсадларини лойиҳалаш, дидактик

материалларни яратиш, ўқитиш жараѐнини ташкил этиш ва охирги

кафолатланган натижа самарали ўзлаштирилишига эришишга эътибор

қаратилади. Амалиѐтдаги анъанавий ўқитиш усулидан ўқув мақсадлари асосан

қуйидагича белгилаб олинади:

1. Ўқув мазмуни орқали белгилаш.

2. Педагогик фаолият орқали белгилаш.

3.Ўқувчи ривожланишидаги ички интеллектуал, ҳиссий жараѐнлар орқали

белгилаш.

4. Ўқув фаолиятлари орқали белгилаш.

Интерфаол машғулот самарадорлиги омиллари

Ҳозирда таълим методларини такомиллаштириш соҳасидаги асосий

йўналишлардан бири Интерфаол таълим ва тарбия усулларини жорий

қилишдан иборат. Барча фан ўқитувчилари дарс машғулотлари жараѐнида

Интерфаол усуллардан борган сари кенгроқ фойдаланмоқдалар.

Интерфаол усулларни қўллаш натижасида ўқувчиларнинг мустақил

фикрлаш, таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш, ўз фикрини баѐн қилиш, уни

асослаган ҳлда ҳимоя қила билиш, соғлом мулоқот, мунозара, бахс олиб

бориш кўникмалари шаклланиб, ривожланиб боради.

Ўқитувчининг интерфаол машғулот жараѐнидаги ишининг самараси бир

қанча шартларга боқлиқ:

Биринчи – ўқувчи имкониятларининг берилган технология (машқ,

машғулот, ўйин, тренинг) мақсад ва вазифаларига (битта гуруҳда турли

қобилият ва имконият) мутаносиблиги. Танланган технологиянинг мақсадига

қараб ўқитувчи у ѐки бу вазифани бажаради: ташкилотчи-сардор,

коммуникатор, келишмовчиликларни бартараф қилувчи, фасилитатор.

Иккинчи – гуруҳ иштирокидаги ўзаро муносабатларни ҳал этишдаги

ўқитувчининг профессионал тажрибаси. Бунинг учун у диалог ҳамда мултилог,

яъни туркумлашган диалог санъатини эгаллаган бўлиши зарур.

Назорат саволлари:

1. Интерфаол таълим асоси деб нима ҳисобланади?

2. Таълимнинг интерфаол методларини аниқланг?

3. Синектика методининг муаллифи ким?

Page 89: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

89

5-маъруза: География дарсларида ўқувчиларни мустақил билим

олиш фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари (2 соат)

Режа:

1. Мустақил ишлар ва уларни ташкил этишнинг назарий асослари

2. Ўқитишнинг инновацион педагогик технологияларида

мустақил ишларнинг тутган ўрни

3. Мустақил ишларни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари.

4. Мустақил ишларнинг турлари

5. Мактаб география таълимида мустақил ишларни ташкил

этишнинг усул ва воситалари

Таянч тушунчалар: мустақил ши, мустақил таълим олиш, ўзини

тарбиялаш, мустақил ўқиш, мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни

таққослаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқариш.

1. Мустақил ишлар ва уларни ташкил этишнинг назарий

асослари

Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш Миллий Дастури»

таълим олувчидан мустақил фикрлашни, эшитган ўқув ахборотларини ижодий

умумлаштиришни, муҳим қисмларини ажрата билишни, конспектлар ѐзишни,

адабиѐтлар устида мустақил билим олишни талаб этади. Жамиятнинг жадал

тараққиѐти, ахборотни ҳаддан зиѐд кўплиги, иқтисодиѐтдаги таркибий

ўзгаришлар, умуман олганда, ҳаѐт тажрибаси шуни кўрсатадики, ѐшларни етук,

вазиятни тезда баҳолай оладиган, айни шу вазият учун тўғри қарор қабул қила

оладиган малакали мутахассис қилиб тайѐрлаш учун фақат анъанавий

услубларга таяниб дарс ўтиш етарли эмас.

Ҳозирги пайтда анъанавий услубларга таянган ҳолда, тайѐр билимни

ўзлаштириш асосий мақсад бўлмай, ўқувчиларнинг интеллектуал

қобилиятларини ривожлантириш, мустақил танлаш ва қарор қабул қилиш

кўникмасини ҳосил қилиш объектив заруратга айланди. Бунинг учун

ўқувчиларни мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни таққослаш,

таҳлил қилиш, хулоса чиқариш каби кўникмаларга ўргатиш лозим.

Жаҳон педагогикаси тажрибаси бу хусусиятларга эга бўлган кадрларни

тайѐрлашда мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш алоҳида ўрин тутишини ва

ижобий натижа беришини кўрсатмоқда. Чунки, ахборот ва билимлар доираси

жадал суръатлар билан ривожланиб бораѐтган ҳозирги кунда ҳамма

маълумотларни фақат дарс машғулотларида бериб бўлмайди. Қўйилган муаммо

ва вазифалар бўйича маълум ечимга келиш ҳамда унинг қулай вазиятни танлаш

Page 90: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

90

учун керак бўладиган мустақил фикрлаш кўникмаси мустақил ижодий ишлаш

жараѐнидагина шаклланади ва мустаҳкамланиб боради.

Ҳозирги кунда илмий ва ўқув адабиѐтларда «мустақил иш», «мустақил

таълим олиш», «ўзини тарбиялаш», «мустақил ўқиш» каби тушунчалардан

синонимлар сифатида фойдаланилмоқда. «Педагогика фанидан изоҳли луғат»да

«мустақил таълим”, “мустақил иш” тушунчалари бир хил маънони англатиб,

олинган билим, кўникма ва малакани мустаҳкамлаш, қўшимча материаллни

ўрганиш мақсадидаги ўқув шакли деб қаралади.

Мустақил таълимни 3 та турга ажратиш мумкин: мустақил иш, мустақил

таълим (ўрганиш) ва очиқ ҳамда диктант курсларда шуғулланиш. Мустақил иш

синф хонаси ѐки аудиторияда бажарилиб, унда ўтилган мавзуни қайта ишлаш,

кенгайтириш ва мустаҳкамлашга оид топшириқлар ўқитувчи раҳбарлигида

бажарилади. Шунингдек, ўқув дастуридаги айрим мавзуларни мустақил ҳолда

ўзлаштириш, уйга берилган вазифаларни бажариш, амалий ва тажриба

ишларига тайѐргарлик кўриш ва бошқалар ҳам мустақил иш тарзида

бажарилиши мумкин.

Мустақил таълим (ўрганиш) аудитория ва синфдан ташқарида бажарилади.

Унда ижодий ва илмий тадқиқот тавсифидаги ишларни бажариш ҳамда билим

эгаллаш учун ахборот излаш, йиғиш, таҳлил қилиш, таққослаш ҳамда

хулосалаш каби фаолиятлар мустақил амалга оширилади. Мустақил билим

олиш маълум мақсадга йўналтирилади ва олий ўқув юртлари талабалари амалга

ошириши лозим бўлган ўқув фаолиятидир.

Очиқ ва дистант курсларда шуғулланиш эса масофавий бўлиб, ундан

ривожланган ғарб мамлакатларида кенг қўлланилмоқда. Мазкур тур таълим

олувчи қизиқиши ва интеллектуал салоҳиятини ҳисобга олинган

индивидуаллашган таълим беришдир.

Мактабда ўқувчилар мустақил ўқув фаолиятини самарали амалга ошириш

учун қуйидаги мезон ва талабларга риоя этиш талаб қилинади:

- мустақил ўқув фаолиятини ташкил қилишга тизимли ѐндашиш;

- унинг барча босқичларини мувофиқлаштириш ва узвийлаштириш;

- топшириқларнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

-мустақил фаолиятнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш ва

такомиллаштириб бориш.

Мустақил иш, аввало, ўқитувчидан, шунингдек, ўқувчилардан муайян

тайѐргарликни талаб этади. Мустақил ишга ўқувчиларни дарс жараѐнида оддий,

элементар ишлардан аста-секин мураккаблаштириб ўргатиб борилиши лозим.

География фани ўқитувчиси ўқувчиларни дастлаб дарсликда берилган матн,

савол ва топшириқлар, диаграмма ва жадваллар, чизмалар билан ишлашга,

Page 91: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

91

харитани ўқий олиш ва ундан мустақил фойдалана олишга, расм ва чизмалар

билан ишлашга, қўшимча маълумотнома ва луғатлар, географик атласлар

охиридаги номлар кўрсаткичидан фойдаланишга ўргатиши лозим. Юқорида санаб

ўтилган кўникма ва малакалар шакллантирилгач, мустақил иш топшириқларини

мураккаблаштириб, табиат ҳодисаларини кузатиш, кузатиш натижаларини ишлаб

чиқиш, муайян географик объектга режа асосида тавсиф бериш, дарсликлар

асосида конспект тузиш кўникмаларига ўргатиб борилади ва янада мураккаброқ

мустақил иш топшириқларини тавсия этиш мумкин.

Агар ўқувчилар мустақил ишларни бажаришга оид етарли тайѐргарликка,

билим, кўникма ва тажрибаларга эга бўлмасалар, улар мустақил ишларни

бажаришда қийналадилар, натижада кутилган самарага эришиш қийин бўлади.

Ўқувчилар бажарадиган мустақил ишларга қуйидаги услубий талаблар

қўйилади:

1. Мустақил иш ўқувчилар қобилияти ва тайѐргарлигига мос, улар

бажара оладиган, айни вақтда уларни фикрлаш қобилиятини, ижодий

ташаббусини ривожлантирадиган бўлиши керак.

2. Ўқувчиларнинг мустақил ишлари илгари эгалланган билим, кўникма,

шунингдек, тажрибадан фойдаланишни тақозо этадиган ҳамда уларни янада

ривожлантирадиган бўлиши лозим.

3. Мустақил ишларнинг мазмуни ва турини танлашда ўқувчиларнинг

ѐш хусусиятлари, уларнинг тайѐргарлигига ва индивидуал хусусиятларига мос

келиши шарт.

4. Мустақил ишларнинг мазмуни хилма-хил ва қизиқарли бўлиши

назарда тутилиши керак. Ишнинг натижаси ўқувчиларга янгилик бериши шарт.

5. Ҳар бир мустақил иш натижаси ўз вақтида таҳлил қилиниши,

муҳокама қилиб, баҳоланиши, мустақил иш натижалари эса таълим жараѐнида

фойдаланилиши мақсадга мувофиқ.

Ўқувчиларнинг география дарсларида мустақил иш бажаришдаги фаоллиги,

ишнинг самараси кўп жиҳатдан бориладиган топшириққа ҳам боғлиқ.

Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ривожлантириш ва масалаларни

мустақил бажаришга ўргатишда география курслари бўйича бажариладиган

мустақил иш топшириқларига муайян талаблар қўйилади. Улар қуйидагилардан

иборат:

1. Муҳим тушунча, сабаб-оқибат, боғланишлар, дунѐқараш ғояларини

акс эттиришга, яъни фан олдига қўйилган вазифаларни, таълим-тарбиявий

мақсадларини бажаришга йўналтирилган бўлиши лозим.

2. Топшириқлар билимларнинг барча компонентлари (умумий ва

хусусий тушунчалар, сабаб-оқибат боғланишлар, қонуниятлар, фактлар, табиат

Page 92: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

92

билан жамиятнинг ўзаро таъсир масалалари, таълим ва ақлий фаолият

усуллари)ни қамраб олган бўлиши лозим.

3. Таълимнинг турли билим манбалари ва воситалари - турли

мазмундаги хариталар, дарсликлар, рақамли маълумотлар, қўшимча адабиѐтлар

(газета ва журналлар, илмий-оммабоп адабиѐтлар) билан бирга, расмлар,

фотосуръатлар, компьютер ва экранли қўлланмалар, фойдали қазилма

намуналари, гербарийлар, статистик маълумотлар ва бошқалар билан мустақил

ишлаш кўникмаларини шакллантиришни таъминлаши лозим.

4. Ўқувчиларнинг билиш қобилиятларини ривожлантириши, мустақил

ва ижодий фикрлашига имкон бериши лозим.

5. Ўқувчиларнинг география фанига бўлган қизиқишларини орттириш

лозим.

Ўқувчиларнинг мустақил ишлари мукаммал ўйлаб тузилган топшириқлар

тизими асосида ва мунтазам олиб борилгандагина юқори самара беради.

Мустақил ишларни самарали ташкил этишнинг асосий шартлари

қуйидагилардан иборат:

1. Мустақил ишларнинг илмийлиги, унинг тадқиқий тавсифи;

2. Мустақил равишда ўз билимларини янада ошириб боришга бўлган

эҳтиѐжнинг шаклланиши;

3. Мустақил ишлар вазифаларини индивидуаллаштириш;

4. Мустақил ишларни ташкил этишга услуб асосида раҳбарлик қилиш.

Мустақил ишларга қўйиладиган услубий талаблар

Ўқувчилар қобилияти ва тайѐргарлигига мос, улар уддасидан чиқа оладиган, айни вақтда

уларни фикрлаш қобилиятини, ижодий ташаббусини ривожлантирадиган

.

Ўқувчиларнинг мустақил ишлари илгари эгалланган билим, кўникма, шунингдек,

тажрибадан фойдаланишни тақозо этадиган ҳамда уларни янада ривожлантирадиган

Мустақил ишлар мазмуни хилма-хил ва қизиқарли бўлишини назарда тутилиши керак.

Ишнинг натижаси ўқувчиларга янгилик бериши шарт.

Мустақил ишларнинг тури ва мазмуни ўқувчиларнинг ѐш хусусиятлари, уларнинг

тайѐргарлигига ва индивидуал хусусиятларига мос келиши шарт

Ҳар бир мустақил иш натижаси ўз вақтида таҳлил қилиниши, муҳокама қилиб, баҳоланиши,

мустақил иш натижалари эса таълим жараѐнида фойдаланилиши

1-чизма.Мустақил ишларга қўйиладиган услубий талаблар

Page 93: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

93

2. Ўқитишнинг инновацион педагогик технологияларида мустақил

ишларнинг тутган ўрни

Мамлакатимизда «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» ва «Таълим

тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши натижасида таълим - тарбиянинг

мақсади бутунлай янгиланади, унга мос ҳолда мазмун ҳам, педагогик жараѐн

ҳам янгиланиши рўй бермоқда, янги технологиялар кириб келмоқда. Янги

методларни талаб этадиган ва унга ўзининг маълум хусусиятларини жорий

этадиган янги техникавий, ахборотли полиграфик, аудиовизуал воситалар

мавжудки, улар янги педагогик технологияни реал воқеликка айлантиради.

Ҳозирги кундаги педагогик нашрларда технология атамасини хилма хил

талқин этилиши ҳолатини кузатишимиз мумкин: ўқитиш технологияси,

инновацион технология, ўқув жараѐни технологияси, маълумот технологияси,

тарбиявий технологияси ва бошқалар.

Педагогик технологияга «инновация»ѐки «янги» сўзини қўшиб

қўлланилиши таълим-тарбия жараѐнини лойиҳалашга эскича ѐндашиш мумкин

эмаслигини кўрсатади.

Услубчи олимлар томонидан «Педагогик технология», «янги педагогик

технология», «илғор педагогик технология», «инновацион технология» каби

тушунчалар турлича изоҳланмоқда. Булар орасида ЮНЕСКО томонидан

берилган қуйидаги таъриф эътиборга лойиқдир: «Педагогик технология бу

бутун ўқитиш ва билимларни самарадорлаштириш вазифасини қўйувчи техник

ҳамда шахс ресурслари ва уларнинг ўзаро алоқасини ҳисобга олиб яратиш,

қўллаш ва белгилашнинг тизимли услубирдир.»

«Технология» сўзи юнонча бўлиб, «техне»-маҳорат, санъат, «логос» –

таълимот маъноларини билдиради. Бу сўз саноатда ѐки қишлоқ хўжалигида

тайѐр маҳсулот олиш учун ишлаб чиқариш жараѐнида қўлланиладиган усул ва

услублар йиғиндисини билдиради. Таълим жараѐнига нисбатан эса бу тушунча

ўқиш ва ўқитишнинг ўзаро узвийлигини, алоқдорлик босқичларини ажратиш,

таълим-тарбия жараѐнида белгиланган мақсадга эришиш учун бажариладиган

ишларни мувофиқлаштириш, уларнинг кетма-кетлиги ва

босқичмабосқичлигини таъминлаш, режалаштирилган барча ишлар ва

амалларни талаб даражасида бажаришни англатади. Бошқача айтганда таълим

технологияси тушунчаси таълим бериш санъати, таълим бериш маҳорати

демакдир.

Педагогик технология атамаси таълим жараѐнига янгича, ўзига хос белги

ва хусусиятларга эга бўлган тизимли ѐндошувга асосланади. Бу таълим

жараѐнига инновацион ѐндашув демакдир. Янги таълимни ташкил этишда

жаҳон педагогикаси амалиѐтида қўлланиладиган илғор услуб ва усуллар,

техника воситалари, ўқитишнинг шаклларини таълим жараѐнига ҳар бир ўқувчи

Page 94: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

94

шахси, руҳий ўзига хослиги, интеллектуал имкониятлари, миллий ва ижтимоий

хусусиятларини инобатга олган ҳолда олиб кириш демакдир.

Янги педагогик технологияларга бағишланган адабиѐтларда бир қатор

ўқитиш усуллари ҳақида сўз юритилмоқда. Бу усуллар инновацион услублар

сифатида тақдим этилмоқда. Шулардан география дарсларида мустақил

ишларни ташкил этишда қўлланилиши мумкин бўлган айрим услуб ва

усулларга тўхталиб ўтамиз.

1. Модулли таълим технологияси. Бу ўқувчиларда дарслик,

илмийоммабоп ва қўшимча адабиѐтлар билан мустақил ишлаш кўникмалари,

ижодий ва мустақил фикрлашни ривожлантириш мақсадида қўлланилади.

Модулли таълим технологиясининг ўзига хос жиҳати ўрганилаѐтган мавзу

бўйича ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий ишлашига имкон берадиган

модулли дастур тузишдир.

2. Ҳамкорликда ўқитиш технологияси. Унинг асосий ғояси ўқув

топшириқларини фақат биргаликда бажариш эмас, балки ўқувчиларни

ҳамкорликда ўқишга ўргатиш, улар ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ѐрдам ва фикр

алмашинувини вужудга келтириш.

3. Муаммоли таълим технологияси. Муаммоли вазият яратиш, саволлар

қўйиш, масала ва топшириқларни таклиф қилиш, муаммоли вазиятни ечишга

қаратилган муҳокамани уюштириш ва хулосаларнинг тўғрилигини тасдиқлаш.

4. Дидактик ўйинлар технологияси. Дарс жараѐнида турли дидактик

ўйинларни қўллаш ва улар орқали дарсда жонланиш, фаол ҳаракат ва қизиқиш

уйғотиш.

5. Интерфаол услуб технологияси. Ўқувчиларнинг ижодкорлигига

таяниш, дарсда эркин баҳс-мунозара шароитини яратиш. Бунинг учун синф

кичик гуруҳларга бўлинади ва дарс давомида шу гуруҳлар билан ишланади.

Юқорида санаб ўтилган ўқитишнинг инновацион услубларида ўқитувчи ва

ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида таълим самарадорлигини ошириш,

ўқувчиларда мустақил фикрлаш, мустақил мулоҳаза юритиш, ўз фикрини

билдириш, баѐн этиш хамда зарур кўникмаларни шакллантириш алоҳида ўрин

тутади.

География дарсларини шундай ташкил этиш керакки, унда ўқитувчи фақат

материаллни ифодаловчи, ўқувчилар эса тингловчи бўлиб қолмасликлари керак.

Замонавий дарс жараѐнларида ўқувчиларнинг мустақиллигини ошириш, ижодий

фаолиятини ривожлантириш учун таълимни муаммоли тарзда ташкил этилиши,

ўқувчиларнинг зеҳнини уйғотадиган, фаоллаштирадиган услубий тадбирлар

жорий этилиши керак.

Page 95: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

95

2-чизма. География дарсларида қўлланиладиган янги педагогик

технологиялар

Демак, янги мавзуни ўрганиш – тушунтиришдан, билимни баѐн

қилишдангина иборат бўлмай, балки билимларни мустақил ўрганиш йўллари,

усулларини ўргатиш билан бирга олиб борилиши лозим.

Муайян билимни мустақил ўрганиш ўқувчидан мунтазам фикрлашни,

ниманидир ҳал этишни талаб қилади. Айрим масалаларни мустақил ҳал этиш

учун фактларни қиѐслаш, илгари ўрганилган билим ва кўникмаларни,

қонуниятларни қайта тиклашни талаб этилади. Мустақил ишларни асосан

ўқувчиларнинг ўзлари бажаришлари керакдек туюлсада, дарсда бажариладиган

мустақил ишни ташкил этишда асосий маъсулият ўқитувчи зиммасига тушади.

Бинобарин, янги билимни баѐн қилиш, тушунтириш ўқитувчидан ортиқча

тайѐргарлик талаб этмаслиги мумкин. Янги билимнинг муайян қисми

ўқувчилар томонидан мустақил ўрганиладиган бўлса, уни обдон, пухта ўйлаб

ташкил этишга тўғри келади. Ўқитувчи тайѐр билимлар бериб ўқитса,

ўқувчилар хотираси билимлар билан бойиши мумкин, аммо уларнинг фаолияти,

тафаккури ривожланмайди.

Биз қуйида география курсларида берилган айрим мавзуларни ўқитишда

инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб, география дарсларида

мустақил ишларни ташкил этиш йўлларига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Материклар ва океанлар табиий географияси курсини ўқитишда муаммоли

таълим методларидан фойдаланиб мустақил ишларни ташкил этишда барча

материкларнинг бир хил режа асосида ўрганилиши қулайлик туғдиради.

Материкнинг географик ўрнини, чекка нуқталарининг координаталарини,

материкнинг бўйи ва кенглигини ўлчаш ишлари мустақил иш топшириғи

сифатида берилиши мақсадга мувофиқ. Масалан, Африканинг географик ўрни

бошқа усуллар орқали ўрганилса, Жанубий Американинг географик ўрни

ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда, эгалланган кўникма ва

Муаммоли таълим

Интерфаол услуб

Модулли таълим

Таълим технологиялари

Ҳ амкорликда Синов дарслари Дидактик ўйинлар

Page 96: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

96

малакалар асосида мустақил иш сифатида ўрганилиши, бунда қуйидаги

топшириқлардан фойдаланиш юқори самара бериши мумкин:

Мавзу: Жанубий Америка материгининг географик ўрни, ўрганиш

тарихи, геологик тузилиши, фойдали қазилмалари. Рельефи мавзусини

муаммоли таълим технологиясидан фойдаланиб ўтишда бериладиган

мустақил иш топшириқлари

I-гуруҳ

I-топшириқ.Денгиз йўли орқали Истанбул (Туркия) шаҳридан Рио-де-Жанейро (Бразилия)

шаҳригача карта бўйлаб «саѐҳат» қилинг. қуйидаги саволларга жавоб тайѐрланг:1.

1.Қайси океаннинг қайси денгизлари орқали ўтасиз?

2. Қайси бўғозлардан ўтасиз? 3. Қайси орол ва ярим ороллар ѐнидан ўтасиз?

4.Сиз кесиб ўтган иқлим минтаққаларива уларнинг таркиб топишига таъсир этувчи

омилларни тавсифланг.»

5.Сиз қайси иқлим областларини кесиб ўтасиз?

II-гуруҳ

I-топшириқ.Денгиз йўли орқали Рио де Жанейро (Бразилия) шаҳридан Лос

Анжелес (АҚСҲ) шаҳригача карта бўйлаб «саѐҳат» қилинг. Қуйидаги саволларга

жавоб тайѐрланг: 1. Қайси океаннинг қайси денгизлари орқали ўтасиз?

2. Қайси бўғозлардан ўтасиз?

3. Қайси орол ва ярим ороллар ѐнидан ўтасиз?

4. Қайси иқлим минтақалари ва иқлим областларини кесиб ўтасиз? 5. Сиз кесиб ўтган иқлим минтақалари ва уларнинг таркиб топишига таъсир

этувчи омилларни тавсифланг.

III-гуруҳ

I-топшириқ.Денгиз йўли орқали Рио де Жанейро (Бразилия) шаҳридан Калкутта

(Ҳиндистон) шаҳригача карта бўйлаб «саѐҳат»қилинг.

Мавзу: “Фарғона иқтисодий географик райони” мавзусини мавзуси

учун мустақил иш топширқлари

қуйидаги саволларга жавоб тайѐрланг:

1. Қайси океан ва денгизлари орқали ўтасиз?

2.Қайси бўғозлардан ўтасиз?

Page 97: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

97

3. Қайси орол ва ярим ороллар ѐнидан ўтасиз?

4. Қайси иқлим минтақалари ва иқлим областларини кесиб ўтасиз?

5. Сиз кесиб ўтган иқлим минтақалари ва уларнинг таркиб топишига таъсир этувчи

омилларни тушунтириб беринг.»

Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси курсининг регионал

қисмида дастлаб Тошкент ва Мирзачўл иқтисодий районлари ўтилганлиги

«Фарғона иқтисодий географик райони» мавзусини муаммоли таълим

технологиясидан фойдаланиб мустақил иш топшириқлари асосида ўтилишига

имконият яратади. Синф кичик гуруҳларга бўлиниб, дарс жараѐнида қуйидаги

мустақил иш топшириқларидан фойдаланилиши мумкин:

Кичик гуруҳларга бериладиган мустақил иш топшириқ ва саволлари

I-гуруҳ учун бериладиган саволлар

1. Қуйидаги жадвал билан танишинг.

Ҳудуд Майдо

ни минг

км кв

Майдони

фоизда Аҳолиси

минг

киши

(2014й)

Аҳолиси

фоизда Ўртача

зичлик Урбанизация

даражаси

Минг

киши Фоиз

1 Ўзбекистон

Республикаси

448,97 100,0 29555,4 100,0 65,8

5143

151,2

2

Фарғона

иқтисодий

райони

18,5 7864,5 425,1

640

4

2. Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида қуйидагиларни

ҳисоблаб чиқинг ва жадвални тўлдиринг.

• Фарғона иқтисодий райони Республика майдонининг неча фоизини ташкил

этади?

• Республика аҳолисининг неча фоизи Фарғона иқтисодий районида яшайди?

• Фарғона иқтисодий районида аҳолининг урбанизация даражаси неча

фоизни ташкил этади?

II-гуруҳ учун бериладиган саволлар

1. Қуйидаги жадвал билан танишинг

Page 98: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

98

№ Майдони

минг км кв Майдон

и фоизда

Аҳолиси,

минг киши

(2014й)

Аҳолиси

фоизда Ўртача

зичлик Урбанизация

даражаси

1

Фарғона

иқтисодий

райони

18,5 100,0 7864,5 100,0 425,1 59

2

Фарғона

вилояти 6,76 3075,2 455

2. Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида қуйидагиларни

ҳисоблаб чиқинг ва жадвални тўлдиринг.

- Фарғона вилояти иқтисодий район майдонининг неча фоизини

ташкил этади?

- Иқтисодий район аҳолисининг неча фоизи Фарғона вилоятида

яшайди?

- Фарғона вилоятида аҳолининг урбанизация даражаси неча фоизни

ташкил этади?

III-гуруҳ учун бериладиган саволлар

1.Қуйидаги жадвал билан танишинг

Иқтисодий район Майдони

минг км кв

Майдон

и фоизда

Аҳолиси

минг

киши

(2014й)

Аҳолис

и

фоизда

Ўртача

зичлик Урбанизация

даражас

и

Фарғона

иқтисодий

райони

18,5 100,0 7864,5 100,0 425,1 59

Андижон вилояти 4,3 2530,3 588

2. Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида қуйидагиларни ҳисоблаб

чиқинг ва жадвални тўлдиринг.

- Андижон вилояти иқтисодий район майдонининг неча фоизини

ташкил этади?

- Иқтисодий район аҳолисининг неча фоизи Андижон вилоятида

яшайди?

- Андижон вилоятида аҳолининг урбанизация даражаси неча фоизни

ташкил этади?

Page 99: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

99

IV-гуруҳ учун бериладиган саволлар

1.Қуйидаги жадвал билан танишинг.

№ Иқтисодий

райони

Майдони

минг км кв Майдони

фоизда Аҳолиси,

минг киши

(2014й)

Аҳолиси

фоизда Ўртача

зичлик Урбан

изация

даража

си

Фарғона

иқтисодий

райони

18,5 100,0 7864,5 100,0 425,1 59

Наманган

вилояти 7,44 2259,0 303,6

2. Юқоридаги маълумотлари асосида қуйидагиларни ҳисоблаб чиқинг

ва жадвални тўлдиринг.

• Наманган вилояти иқтисодий район майдонининг неча фоизини

ташкил этади?

• Иқтисодий район аҳолисининг неча фоизи Наманган вилоятида

яшайди?

• Наманган вилоятида аҳолининг урбанизация даражаси неча фоизни

ташкил этади?

Хулоса қилиб айтганда, янги педагогик технология ўқувчига таълим

жараѐнининг фаол иштирокчиси, ўқитувчига эса шу жараѐннинг ташкилотчиси,

бошқарувчиси сифатида қарашни талаб этади. Дарс жараѐнида ўқувчи фаол

ишловчи шахс бўлиб, у бутун машғулот жараѐнида эгалланган билимларини

хотирада тиклайди, уни қисман янги шароитларда қўллайди, ақлий фаолият

усулларини бажариб, маълумдан номаълумга қараб боради. Янги педагогик

технологиянинг моҳияти ўқувчини мустақил фикрлашга, мустақил ишлашга

ўргатиш, билим олишга қизиқиш ва эхтиѐж уйғотиш демакдир.

3.Мустақил ишларни ташкил этишнинг мақсад ва

вазифалари

Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш Миллий Дастури»

ўқувчилардан мустақил фикрлашни, эшитган ўқув ахборотларини ижодий

умумлаштиришни, муҳим қисмларини ажрата билишни, конспектлар ѐзишни,

адабиѐтлар устида мустақил билим олишни талаб этади. Жаҳоннинг

ривожланган мамлакатларида мустақил ўрганиш кенг тарғиб қилинади ва

билим олишнинг бундай усули иш жараѐни ва касбий маҳоратнинг мунтазам

равишда такомиллашувига олиб келади.

Page 100: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

100

Фан ва техника жадал суръатлар билан тараққий этаѐтган ҳозирги даврда

география дарсларига қўйиладиган асосий талаблардан бири ўқувчиларнинг

мустақил ўқув фаолиятини фаоллаштиришдан иборат. Фаоллик таълимда

аввало билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш жараѐнида намоѐн бўлиши

лозим. Бу эса ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришини

яхшилайди.

Ўқувчилар фаолиятини фаоллаштириш уларнинг мустақил ишларига

алоҳида эътибор беришни талаб этади. Чунки, ўқувчилар билимларни пухта

ўзлаштиришининг асосий воситаси мустақил ишлардир. География дарсида

ўқувчилар фаолиятини фаоллаштириш улар олдига аниқ таълим вазифаларини

қўйишдан бошланади.

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва улар

асосида ишлаб чиқилган такомиллаштирилган мактаб география дастурлари

ўқувчиларнинг мустақиллигини ривожлантириш, таълимнинг техник

воситаларидан билим манбаи тарзида фойдаланиш ва ўқитишнинг замонавий

технологияларини қўллашни назарда тутади.

География таълимининг асосий вазифаларидан бири, ўқувчиларнинг янги

билимларни мустақил ўрганиш ва олган билимларини амалда татбиқ эта

олишга ўргатишдан иборатдир.

Психолог ва педагогларнинг таъкидлашларича, ўқувчилар билим олишда

мустақилликка ўргатилмаса, уларнинг олган билимлари юзаки бўлади.

Б.П.Есипов, М.А.Данилов, Л.В.Занков ва Г.С.Асановаларнинг тадқиқотларида

ўқувчиларнинг мустақил ишлари таълимнинг самарали воситаси эканлиги

таъкидланган.

Ўқитувчи ва услубиѐтчилар ўртасида мустақил ишларнинг мазмуни

ҳақида ягона фикр йўқ. Айрим услубиѐтчилар ва мактаб ўқитувчилари

«мустақил иш» билан «амалий иш» тушунчаларини бир хил тасаввур этадилар.

Кўпчилик географ-услубиѐтчиларнинг фикрича, ўқувчиларнинг амалий ва

мустақил ишлари бир-биридан тафовут қилади.

Амалий ишлар – табиат ҳодисаларини кузатиш, кузатиш асбоблари билан

ишлаш, тажриба ўтказиш, жойда план олиш, тепалик баландлигини ўлчаш,

дарѐнинг эни, чуқурлиги ва оқим тезлигини ўлчаш каби ишларни ўз ичига

олади. Бу ишлар ўқувчиларни география фани тадқиқот услублари билан

таништириш ва уларда тегишли кўникма ҳамда малакаларни ҳосил қилишга

қаратилган. Мустақил ишлар деб нимага айтилади? – деган саволнинг вужудга

келиши табиий.

Айрим услубиѐтчилар ўқитувчининг бевосита ѐрдамисиз содир бўладиган

ўқувчиларнинг фаолияти, яъни ўқувчининг ўқиши, тинглаши, бирор масалани

Page 101: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

101

ҳал этиши, саволга жавоб беришини мустақил иш деб ҳисоблайдилар. Буни

мустақил ишларга берилган тўлиқ таъриф деб бўлмайди.

Кўпчилик географ-услубиѐтчилар ўқитувчининг топшириғи асосида,

муайян ажратилган вақт мобайнида бажариладиган ақлий фаолият талаб

этадиган ишларни мустақил иш деб биладилар.

Юқоридаги фикрларни назарда тутиб, билим ва кўникмаларни ижодий

татбиқ этиб, янги билимларни эгаллашга ҳаракат қилинадиган таълимни

мустақил иш деб тушуниш мумкин.

Рус услубиѐтчи-географи М.К.Ковалевская фикрича, «ўқувчилар янги

факт, ҳодисаларни аниқлаш учун ўз билим ва тажрибаларини татбиқ этсалар,

илгари уларга маълум бўлмаган сабаб ва оқибатларни изласалар ѐки масалани

ҳал этишнинг янги усулларини топсалар, яъни билим ва кўникмаларда янги

натижаларга эришсалар, бундай ишни мустақил ишлар дейиш мумкин».

Амалий ишлардан кўзланган асосий мақсад – назарий билимларни амалда

татбиқ этиш, ўрганилган материаллни чуқурроқ, пухтароқ тушуниб этиш,

амалий кўникма ва малакаларни эгаллашда ўқувчиларга ѐрдам беришдан

иборат. Амалий ишлар оммавий тарзда ҳам, ўқитувчининг иштирокида ҳам

бажарилиши мумкин. Шунинг учун ҳамма амалий ишларни мустақил иш деб

бўлмайди.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мустақил ишлар деганда шундай ўқув

фаолияти тушунилиб, унда билимлар эгалланиши билан бирга, кўникмаларни

шакллантириш ҳам мустақил ташкил этилиши таъминланади. Мустақил ишлар

ўқувчилар фаолиятини амалий ишларга нисбатан кўпроқ қамраб олиши лозим.

География таълимидаги мустақил ишлар – янги материални ўрганиш,

дарслик ва қўшимча адабиѐтлар билан ишлаш, картографик ва кўрсатмали

қўлланмалар, коллекция ва гербарийлар, рақамли ва статистик маълумотлар

билан ишлаш, ўқув маърузалари тайѐрлаш кабиларни ўз ичига олади.

Ўқувчилар мустақил иш бажараѐтганларида бирон-бир масалани ҳал этиш учун

илгари олган билим ва кўникмаларига таянадилар.

Мустақил иш дарс жараѐнининг барча босқичларида– янги билим,

маълумотларни ўрганишда, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини

аниқлашда, ўрганилган янги билимларни такрорлаш ва мустаҳкамлашда татбиқ

этилиши мумкин.

Мактаб география таълимида мустақил ишларни ташкил этишнинг асосий

мақсади ўқувчиларни мустақиллигини ривожлантириш, уларни мустақил билим

олишга, ижодий фикрлашга ўргатиш, айни вақтда ѐшларни ҳаѐтга тайѐрлашдан

иборат.

Page 102: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

102

Ўқувчилар янги факт, ҳодисаларни аниқлаш учун ўз билим ва

тажрибаларини татбиқ этсалар, илгари уларга маълум бўлмаган сабаб ва

оқибатларни изласалар ѐки масалани ҳал этишнинг янги усулларини топсалар

бундай ишни мустақил ишлар дейиш мумкин.

Мустақил иш ўқувчилар қобилияти ва тайѐргарлигига мос, улар уддасидан

чиқа оладиган, айни вақтда уларнинг фикрлаш қобилиятини, ижодий

ташаббусини ривожлантирадиган, илгари эгалланган билим, кўникма ва

тажрибадан фойдаланишни тақозо этадиган бўлиши лозим.

Мустақил ишларнинг тури ва мазмуни ўқувчиларнинг ѐш хусусиятлари,

уларнинг тайѐргарлигига ва индивидуал хусусиятларига мос келиши, ишнинг

натижаси ўқувчиларга янгилик бериши шарт.

Ҳар бир мустақил иш натижаси ўз вақтида таҳлил қилиниши, муҳокама

қилиб, баҳоланиши, мустақил иш натижалари эса таълим жараѐнида

фойдаланилиши мақсадга мувофиқ.

Ўқувчиларнинг мустақил ишлари мукаммал ўйлаб тузилган топшириқлар

тизими асосида ва мунтазам олиб борилгандагина юқори самара беради.

География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишларни юқорида

санаб ўтилган турларидан география ўқитувчиси ўз имконияти, ўқувчиларнинг

тайѐргарлик даражаси, ўрганиладиган курснинг мазмуни ва ўқув-моддий база

(таълим воситалари)нинг мавжудлигига қараб фойдаланиши мақсадга

мувофиқдир.

География таълими жараѐнида мустақил ишлар асосан янги билимларни

ўрганишда ва ўтилган мавзуни мустаҳкамлашда янги билим ва кўникмаларни

ўзлаштириш мақсадида ташкил этилади.

География таълимида мустақил ишлар тизимини мустақил иш турлари

бўйича ишлаб чиқиш яхши самара беради. Мустақил иш тизимларини мактаб

география курслари бўйича, билим таркиби (компонентлари) бўйича, дидактик

мақсадлар бўйича ҳамда билим манбалари бўйича турларга ажратиш мумкин.

География курслари билимларини ўрганиш жараѐнида бажариладиган

мустақил ишлар ўқувчиларга географик қонуниятларни, янги тушунча, билим

ва кўникмаларни пухта ўзлаштириш, мустақил билим олишга оид зарур

малакаларни такомиллаштириш имкониятини беради.

Таълим жараѐнида бажариладиган мустақил ишлар ўқитувчининг

раҳбарлик қилишини сусайтирмайди, балки ундан янада кўпроқ маҳорат ва

меҳнат талаб қилади. Шунингдек, таълимнинг хилма-хил услуб, усул ва

воситаларини татбиқ этиш, ўқувчиларнинг тайѐргарликларини ҳисобга олиб,

янги топшириқлар ишлаб чиқиш, ўқувчиларда мустақиллик, фаоллик ва

ташаббускорлик каби хусусиятларни ривожлантиришни тақозо этади.

Page 103: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

103

Ўқувчилар мустақил иш топшириқларини яхши тушуниб етган,

бажариладиган иш босқичларини билиб олган, уларни қайси усуллар билан

бажаришни ва маълумотларни қаердан олишни, иш натижасини тасаввур этган

тақдирдагина белгиланган вазифалар муваффақият билан бажарилиши мумкин.

Мустақил ишни муваффақиятли бажариш учун ўқувчи назарий билим ва

кўникмаларни эгаллаган бўлиш билан бирга, бир қанча иш усулларини

ўзлаштирган бўлиши ва уни амалда татбиқ эта олиши лозим. Масалан,

хариталар асосида Ўзбекистон Республикаси ѐки унинг бирор табиий географик

ўлкаси иқлимига тавсиф бериш учун ўқувчи қуйидагиларни билиши талаб

этилади:

• ўртача ойлик ҳаво ҳароратининг нима эканлигини;

• географик харитада ўртача ойлик ҳаво ҳароратининг қандай

тасвирланишини;

• иқлимнинг географик Кенглик ва рельефга боғлиқлик

хусусиятларини;

• ѐғингарчилик миқдори;

• кўп эсувчи шамоллар йўналиши кабиларни харитадан аниқлай

олиши, табиий ва иқлим хариталарини солиштириб, тегишли хулосалар чиқара

олиши лозим.

Янги материални ўрганиш жараѐнидаги ўқувчиларнинг мустақил ишлари

алоҳида аҳамиятга эга. Улар харитадан бирон-бир объектга географик тавсиф

бериш, айрим ҳудудлар табиий шароитини таққослаш, дарслик матни ва

иллюстрацияларини мустақил ўрганиш ва таҳлил қилиш, ѐзувсиз харита

тўлдиришдан иборат бўлиши мумкин.

Мустақил ишларнинг яхши самара бериши, ўқувчиларнинг билиш

фаолиятларини ривожлантириш ва масалаларни мустақил бажаришга ўргатиш

учун қуйидаги талаблар қўйилади:

1. Фан олдига қўйилган вазифаларни бажаришда у асосий тушунча ва

кўникмаларни қамраб олиши, табиат компонентларининг бир-бирига

боғлиқлигини очиб бериши лозим.

2. Билимларнинг таркибий қисмлари, яъни фактлар, умумий ва хусусий

тушунчалар, географик қонуниятлар, табиат билан жамият ўртасидаги

муносабатларни қамраб олиши лозим.

3. Турли билим манбалари - хариталар, дарсликлар, рақамли

материаллар ва бошқалар билан ишлаш кўникмасини шакллантиришга

қаратилиши лозим.

4. Ўқувчиларнинг билиш қобилиятларини, мустақиллигини ва

тафаккурини ривожлантиришга қаратилиши лозим.

Page 104: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

104

5. Ўқувчиларнинг география фанига бўлган қизиқишини орттириши

лозим.

Хусусий-дидактик мақсадларга боғлиқ равишда тўртта мустақил иш типи

ажратилади. Мустақил ишлар хусусий-дидакдик мақсадининг биринчи типи –

бу сиртдан қараганда, фаолиятнинг алгоритми маълумотлари ва вазифалари

шароитидан иборат. Яъни, дастлабки билимларнинг (билимларнинг биринчи

босқичи) шаклланиши омиллари асосида ўқувчиларда шаклланадиган ва

улардан талаб қилинадиган малакаларни аниқлашдир.

Мустақил ишлар хусусий– дидактик мақсадининг иккинчи типида

ўзлаштирилган ахборотлар хотирада қайта ишлашга ва типик вазифаларни,

яъни билимларнинг иккинчи босқичини бажаришга қаратилган билимлар

шаклланади. Бу мақсадга идрок қилинадиган масалалаларни ечиш чоғида

ўқувчилардан танлаб олинган фактларни тавсифлаш асосида объектлар ва

ҳодисаларни аниқ баѐн қилиш ѐки ўрганилаѐтган объект ва ҳодисалардаги

ўзгаришларнинг сабабини асослаш ҳамда уни ифодалаш орқали ечиш мумкин.

Ушбу иккала ҳолатда ҳам ўқувчилар аввал эгаллаган, шаклланган билимлар

тизимини тўғри жалб қила олиши ва фаоллаштира олиши асосида бажариши

лозим. Ўқувчиларнинг билиш фаолияти аввал ўзлаштирилган ўқув

ахборотининг мазмуни, тузилмасини қайта ишлаш, қисман қайта лойиҳалаш ва

янгилашдан иборат бўлади. Бундай қайта лойиҳалаш ва янгилаш тавсиф

қилинаѐтган объектни таҳлил қилиш, вазифани турли йўллар билан бажариш,

улардан энг тўғри ѐки мантиқий изчиллигини топиш каби ечиш усулларини

танлаш зарурлигини келтириб чиқаради.

Мустақил ишларнинг иккинчи типи барча турларининг умумий

тавсифномаси шундаки, бундай ишларда вазифаларнинг ҳал қилиниш ғояси

(тамойили) эълон қилинади. Ўқувчилардан ушбу ғоянинг ривожлантириб,

муайян шароитга татбиқ этиш услуб ва усуллари талаб қилинади.

Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг учинчи типи

ўқувчиларда учинчи босқич - типик бўлмаган вазифаларни бажариш чоғида

шаклланадиган билимлардан иборат. Бу мақсадга ўқувчилардан ўрганилаѐтган

объектдаги ўзгаришлар сабабларининг алгоритм асосларини тузишни талаб

қиладиган билиш (идрок қилиш) масалаларини ечиш жараѐнида эришиш

мумкин.

Мустақил ишларнинг учинчи типини бажаришдаги билиш фаолияти

умуман олганда, билим, кўникма ва малакаларни кўчиришни амалга ошириш

йўли билан аввал ўзлаштирилган ва қолипга тушган тажриба асосида янги

фаолият тажрибасини тўплаш ҳамда намоѐн қилишдан иборат бўлади. Бу

типдаги ишлар вазифасининг моҳияти изланиш, ечимлар ғоясини ифода қилиш,

Page 105: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

105

амалга оширишдан иборат. Бу қолипга тушган тажрибалар доирасидан доимо

четга чиқади ва фикрлашнинг жонли жараѐнида ўқувчилардан топшириқларни

аввал ўзлаштирилган ўқув ахборотлари, уларга янги нуқтаи назардан ѐндошиш

(муайян топшириқлар талаблари нуқтаи назаридан) асосида турланади.

Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг тўртинчи типи ижодий

фаолиятга омиллар яратишдир. Бундай ишларни бажаришдаги ўқувчилар

билиш фаоллиги шундан иборатки, бунда ўқувчилар муҳокама қилинаѐтган

объект моҳиятига тобора чуқур кириб боради, зарур бўлган янги, олдиндан

номаълум бўлган ғояларни топиш ва янги ахборотларни юзага келтириш

тамойилларини ҳал қилиш учун зарур бўлган янги алоқалар, муносабатларни

ўрнатади. Бунда ўқувчи вазифаларни бажаришни ҳар бир босқичида ўзи

яратиши лозим бўлган, унинг учун янги бўлган ҳаракатлар моҳияти, у ѐки бу

ахборот тавсифи устида бош қотиришга мажбур бўлади.

Мактаб география таълимида мустақил ишларни ташкил этишнинг асосий

мақсади ўқувчиларни мустақиллигини ривожлантириш, уларни мустақил билим

олишга, ижодий фикрлашга ўргатиш, айни вақтда ѐшларни ҳаѐтга тайѐрлашдан

иборат. Демак, мустақил ишни янги билим ва кўникмаларни эгаллаш,

эгалланган билим ва тажрибаларни такомиллаштириш йўли дейиш мумкин.

Мустақил ишлар бир неча таркиблардан иборат бўлиб, улар бир-бири билан

ўзаро боғланган. Мустақил ишларни ташкил этганда, уларнинг бир-бири билан

алоқадорлигини назарда тутишни тақозо этади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар, анъанавий таълим

тизимида ўқувчиларга тайѐр билим бериш амалда Кенг тарқалган таълим тарзи

бўлиб, ўқувчиларни фақат тайѐр билимларни эгаллашга ўргатиб келинган эди.

Таълимнинг бундай тарзи ўқувчиларнинг билиш қобилиятларини

ривожлантира олмайди, ўқувчиларда мустақил фикрлаш, ижодий изланиш,

ташаббускорликни сўндиради. Психологларнинг таъкидлашича, «бундай билим

кераксиз юк бўлиб қолади».

Ўқувчи қандай билим олаѐтганини, қандай билаѐтганини, билиш

усулларини қандай эгаллаѐтганини тушуниб етса, уни мустақил таълим олиш

дейиш мумкин. Демак, география таълимидаги мустақил ишларнинг дидактик

вазифаси – ўқув ишларининг ўзига хос усулларини эгаллаш, бинобарин,

фаннинг тадқиқот услубларини эгаллашни таъминлашдан иборат. География

дарсида мустақил иш турли дидактик мақсадларни назарда тутиши мумкин.

Мустақил иш асосан янги билимларни ўрганиш жараѐнида ва мустаҳкамлашда,

янги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш мақсадида ташкил этилиши керак.

Мустақил ишни ташкил этишда энг аввало, оддий нарсага аҳамият бериш

лозим. Бундай қараганда уни ҳамма билади, лекин кўпчилик унга амал

қилмайди. Шунинг учун мустақил ишни ташкил этишда оддий жараѐнларини

Page 106: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

106

ўзлаштириш биринчи даражали аҳамиятга эга ва ана шудан кейин мураккаб

жараѐнни тўлалигичақамраб олади.

Ўқувчиларнинг мустақил ишлари таълим жараѐнида қуйидаги

вазифаларни ҳал этишга ѐрдам бериши мумкин:

• ўқувчиларнинг онглилиги ва ўзлаштирилган билимни сифатини

оширишга;

• ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни ҳаѐтда, ишлаб

чиқаришда татбиқ эта олишга;

• уларда дастур талаб этган ўқув иш усулларига (шу жумладан, билим

манбалари билан мустақил ишлашга) оид билим ва кўникмаларни

шакллантиришга;

• ўқувчиларнинг билиш қобилиятлари (кузатувчилик, синчковлик,

мантиқий тафаккур, ижодий фаоллик, билимларни татбиқ этиш)ни

ривожлантиришга;

• ақлий, жисмоний меҳнат маданиятига, мустақил ишлашга, олдига

қўйилган мақсадга эришишга одатлантиришга;

• ўқувчиларни келгусида самарали ва мустақил ҳаѐтга тайѐрлашга

имкониятлар яратади.

3 - чизма. Муста қ ил иш таркиблари

Муста қ ил иш таркиби

Таш қ и таркиби

Ички таркиби

Билим манбалари Фикрла ш фаолияти

Фаолият турлари

Таълим усуллари

Ў қ увчи эришган янги натижалар

Топшир и қ лар

Илгари эгалланган

,

Page 107: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

107

4-чизма. Мустақил ишларнинг турлари

Қўйилган муаммо ва вазифалар бўйича маълум ечимга келиш ҳамда

унинг қулай йўлларини танлаш учун керак бўладиган мустақил фикрлаш

кўникмаси мустақил ижодий ишлаш жараѐнида шаклланади ва мустаҳкамланиб

боради.

Педагогикага оид илмий адабиѐтларда мустақил ишларнинг қуйидаги

турлари қайд этилади. Намуналар бўйича мустақил ишлар типик

вазифаларни, турли машқларни намуна асосида ечишдир. Улар билимларни

ўзлаштиришга омил бўлиб хизмат қилади, лекин ўқувчиларнинг ижодий

фаоллигини ўстирмайди.

Реконструктив-вариатив мустақил ишлар нафақа билимларнинг

амалий тавсифномасини, балки билимлар тузилмасини қайта ишлаб чиқишни,

3 . Муста қ ил ишларнинг турлари

намуналар б ў йича

муста қ ил ишлар

тад қ и қ ий муста қ ил

ишлар

эвристик муста қ ил

ишлар

ижо дий тад қ и қ о т

ишлар и

реконструктив -

вариантив муста қ ил ишлар

тад қ и қ от муаммосини кўра олиш малакасини, уни муста қ ил ифодалай олиш, фаразни

белгилаб олиш, муаммонинг ҳ ал қ илиниши

режасини ишлаб чи қ иш

Ў қ ув матери алларни ў злаштириш жараѐнида

типик вазифаларни, турли маш қ ларни намуна асосида

ечиш

Ў қ ув маш ғ улотларида ў ртага ташланган айрим муаммо ва масалаларни

ижодий ҳ ал қ илиш

Ў қ увчининг психик, эмоционал ва хиссий

ҳ олати фикрлаш ва а қ лий изланиши учун муаммоли

вазият яратиш Билимлар тузилмасини

қ а йта ишлаб чи қ иш, масала ѐки муаммони ечишда илгари ў злаштирилган

билимларни қ айта тиклаш

Муста қ ил ишларнинг

турлари

Page 108: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

108

масала ѐки муаммони ечишда илгари ўзлаштирилган билимларни жалб

қилишни кўзда тутади.

Тадқиқий мустақил ишлардатадқиқот муаммосини кўра олиш

малакасини, уни мустақил ифодалай олиш, фаразни белгилаб олиш,

муаммонинг ҳал қилиниши режасини ишлаб чиқиш ва уни ҳал этишни кўзда

тутилади.

Ижодий тадқиқот ишлари. Бундай ишларда вазифа муаммоли

вазиятнинг юзага келишини тақозо қиладиган шароит яратишдан иборат бўлади.

Ўқитишнинг ҳозирги жараѐни таҳлили психолог ва педагогларнинг фикрича,

муаммоли вазият, кутилмаган, ҳайрат ва маҳлиѐ бўлишдан бошланади. Ўқитиш

шароитида инсоннинг психик, эмоционал ва хиссий ҳолати унга фикрлаш ва

ақлий изланиши учун ўзига хос туртки вазифасини бажаради. Муаммоли вазият

муайян педагогик воситаларда мақсадга мувофиқ ташкил этиладиган ўзига хос

ўқитиш шароитида юзага келади. У билишнинг мақсадлари махсус тақозо

қилган ақлий таранглик ҳолатидир. Бундай вазият негизида аввал

ўзлаштирилган билимлар ва янги юзага келган вазифани ҳал қилиш учун ақлий

ва амалий ҳаракат усуллари ѐтади. Янги билимлар ўзлаштирилган билимлар

билан боғланмаса, ақлий машаққат муаммоли бўлмайди. Ўқувчи ўз фаолиятида

тайѐр намуналардан озод бўлган ҳолда масалани ҳал қилиниш йўлларини

қидиради, тадқиқ қилади. Бундай ишлар сирасига эксперимент қўйиш, жиҳозлар,

макетлар ва бошқаларни лойҳалаш билан боғлиқ бўлган вазифалар киради.

Шундай қилиб, мустақил ишлар ўқитишнинг энг муҳим услуби бўлиб,

унда ўқувчиларнинг машғулотларга тайѐрланиш, олинган билим, кўникма ва

малакаларини мустаҳкамлаш жараѐнидаги индивидуал фаоллиги ошади.

География таълимида мустақил ишлар тизимини мустақил иш турлари

бўйича ишлаб чиқиш яхши самара беради. Мактаб география таълимида

ташкил этиладиган мустақил ишлар тизимини қуйидаги турларга бўлиш

мумкин (5-чизма).

География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишларни мактабда

ўқитиладиган география курслари – табиатшунослик, умумий табиий география

бошланғич курси, материклар ва океанлар табиий географияси, Ўрта Осиѐ

табиий географияси, Ўзбекистон табиий географияси, Ўзбекистон иқтисодий ва

ижтимоий географияси, жаҳоннинг иқтисодий ва ижтимоий географияси бўйича

ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ҳар бир география курсидаги мустақил иш

учун бериладиган топшириқлар дастурда берилган мавзулар қамраб олиниши

мақсадга мувофиқ.Мустақил ишларни билим таркиби (компонентлари) бўйича

қуйидаги йўналишларда ишлаб чиқилади:

Page 109: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

109

1. Умумий тушунчаларни шакллантириш;

2. Хусусий тушунчаларни шакллантириш;

3. Географик билимларни шакллантириш;

4. Географик кўникмаларни шакллантириш;

5. Географик фактлар билан ишлашга ўргатиш;

6. Сабаб-оқибат боғланишларни аниқлашга ўргатиш.

7. Географик қонуниятларни шакллантириш;

8. Ўқув фаолияти (иш) усулларини шакллантириш.

5-чизма. География таълимида ташкил этиладиган мустақил иш

турлари

География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишлар қуйидаги

дидактик мақсадларни амалга ошириши лозим:

1. Таянч билим ва кўникмаларни тиклаш;

2. Ўрганилган ўқув материлларини мустаҳкамлаш;

3. Янги билим ва кўникмаларни эгаллаш; 4.Билим ва кўникмаларни

тизимга солиш.

Дидактикада ўқувчиларнинг мустақил ишларини тайѐргарлик нуқтаи

назаридан асосан уч босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқич: Мустақил

ишлашга тайѐрловчи дастлабки мустақил ишлар. Уларни бажариш усуллари ва

қоидалари синфда ўргатилади. Иккинчи босқич: Ўқитувчининг бевосита

раҳбарлиги остида бажариладиган ярим мустақил ишлар, бунда ҳар бир ишга

қўйиладиган муайян топшириқларни бажаришга ўқитувчи бевосита ѐрдам

беради. Учинчи босқич: Ҳақиқий мустақил ишлар, бунда ўқувчилар мустақил

ишларни ўқитувчи ѐрдамисиз, мустақил бажарадилар.

География таълимида ташкил этиладиган муста қ иш ил турлари

мактаб география курслари б ў йича

дидактик ма қ садлар б ў йича

Билим манбалари б ў йича

Билим компонентлари б ў йича

Page 110: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

110

География таълимида билим манбалари бўйича ташкил этиладиган

мустақил ишларни қуйидагиларга ажратиш мумкин:

- география дарсликлари ва қўшимча адабиѐтлар (илмий оммабоп

китоблар, луғат ва справочниклар) билан ишлаш;

- географик атлас, хариталар ва ѐзувсиз хариталар билан ишлаш;

- таълимнинг техника воситалари (компьютер, кинофильм) билан

ишлаш;

- тарқатма дидактик материалллар (фойдали қазилма намуналари,

дидактик карточкалар) билан ишлаш;

- вақтли матбуот материалллари (газета, журнал, интернет

маълумотлари) билан ишлаш;

- статистик маълумотлар ва рақамли материаллар (жадвал,

диаграммалар) билан ишлаш;

- иллюстрациялар билан ишлаш;

- табиат ҳодисаларини кузатиш ва кузатиш материалларини ишлаб

чиқиш.

География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишларни юқорида

санаб ўтилган турларидан география ўқитувчиси ўз имконияти, ўқувчиларнинг

тайѐргарлик даражаси, ўрганиладиган курснинг мазмуни ва ўқув-моддий база

(таълим воситалари)нинг мавжудлигига қараб фойдаланиши мақсадга

мувофиқдир.

Қуйида мактаб география таълимида мустақил ишларнинг айрим

турларини бажарилишга тўхталиб ўтамиз. Табиий география ва регионал

курсларда ўқувчилар қуйидаги мустақил ишларни бажаришлари мумкин:

1. Бирон мавзуга доир ўқув кинофильми кўрсатилгач, илгари

эгалланган билим ва тажрибага таяниб, белгиланган топшириқларга жавоб ѐзиш.

2. Ўрганилган билим мазмунини акс эттирувчи мисол ва хулосаларни

дарсликдаги мавзу матнидан топиш.

3. Дарслик иллюстрацияси, чизмалари ва рақамли материалларни

таҳлил қилиб, берилган топшириққа жавоб ѐзиш.

4. Дарсликда берилган мавзу матнига режа тузиш ва режа асосида

конспект ѐзиш.

5. Атласдаги хариталардан муҳим объектларни белгилаш.

6. Атласда берилган топшириқ юзасидан хариталарни қиѐслаб хулоса

чиқариш ва дафтарга ѐзиш.

7. Таълим воситалари билан мустақил ишлаш (бунда ўқувчилар таълим

воситаларини синчиклаб кўриб чиқадилар, топшириқларга жавоб берадилар ва

мавзу юзасидан керакли хулосаларни чиқарадилар).

Page 111: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

111

8. Табиат ҳодисаларини кузатиш. Бунда ўқитувчи томонидан берилган

топшириққа асосан ўқувчилар табиат ҳодисаларини кузатадилар. Кузатиш

натижаларини махсус тутилган дафтарга ѐзиб борадилар. Кузатув вақти тугагач,

ўқувчилар тўпланган маълумотларни таҳлил қилиб, натижаларини ишлаб

чиқадилар, тегишли хулослар чиқарадилар.

9. Илгари эгалланган географик билимлар асосида объект ва

ҳодисаларни мустақил қиѐслаб, тегишли хулосалар чиқариш. Масалан,

материклар ва океанлар табиий географияси курсида Евросиѐ рельефи ва

иқлими ҳақида эгалланган билимларга таяниб, ўқувчилар Ғарбий Европа билан

Шарқий Осиѐ дарѐларининг хусусиятларини, режимини мустақил ўрганишлари

мумкин.

10. Географик хариталар билан олиб бориладиган мустақил ишлар

ҳажми кенгайтирилади, ўқувчилар фойдаланадиган хариталар миқдори

кўпайтирилади.

Мавзули хариталар ўзаро қиѐсланиб, хулосалар чиқарилади.

11. Ёзувсиз хариталарга туширилган объект ва ҳодисаларнинг

хусусиятларини сўзлаб бериш талаб этилади.

География дарсларида бажариладиган барча мустақил ишларни мақсадига

кўра асосан уч гуруҳга бўлиш мумкин:

I. Ўқувчилар эгаллаган кўникмаларни амалда татбиқ этадиган ва

ривожлантирадиган мустақил ишлар. Масалан, адабиѐтлар билан ишлаш,

ҳодисаларнинг асосий белгиларини ва географик объектларнинг ўзига хос

хусусиятларини аниқлаш, назарий билимларни ўқувчиларга ҳали маълум

бўлмаган янги факт ва ҳодисларга татбиқ этиш.

II. Ўқувчиларнинг ўқув фаолияти жараѐнида уларнинг фаоллигини

оширувчи мустақил ишлар. Масалан, ақлий ҳаракат усулларидан фойдаланувчи

машқлар. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ривожлантирувчи ва бу

жараѐнда янги билим, кўникма ва малакаларни шакллантирувчи ишлар.

География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишларни билим

компонентлари бўйича қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

- Умумий тушунчаларни шакллантирувчи мустақил ишлар;

- Географик кўникмаларни шакллантирувчи мустақил ишлар;

- Хусусий тушунчаларни шакллантирувчи мустақил ишлар;

- Сабаб-оқибат, боғланишларни аниқлашга ўргатувчи мустақил ишлар;

- Географик билимларни шакллантирувчи мустақил ишлар;

- Ўқув фаолияти усулларини шакллантирувчи мустақил ишлар;

- Географик қонуниятларни шакллантирувчи мустақил ишлар;

- Географик фактлар билан ишлашга ўргатувчи мустақил ишлар. (6-чизма)

Page 112: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

112

6-чизма. Билим компонентлари бўйича мустақил ишларнинг турлари

Мактаб география таълимида ташкил этиладиган мустақил ишлар

оддийдан аста-секин мураккаблаштириб борилади. Мустақил ишларнинг бу

тарзда мураккаблаштириб борилишини М.К.Ковалевская қуйидаги босқичларга

ажратади:

I. Янги факт ва ҳодисаларни излашни талаб этувчи нисбатан енгил

топшириқлар.

II. Географик ҳодисаларнинг сабаб-оқибатларини белгилаш ва

тушунтиришни талаб қилувчи нисбатан мураккаброқ топшириқлар.

III.Факт ва ҳодисларни умумлаштиришни талаб этувчи назарий

йўналишдаги муҳим ва нисбатан қийин топшириқлар.

Географик билим

компонентлари бўйича

муста қ ил иш турлари

Географик кўникмаларни шакллантирувчи муста қ ил

ишлар

Сабаб - о қ ибат, бо ғ ланишларни ани қ лашга

ўргатувчи муста қ ил

Географик фактлар билан ишлашга ўргатувчи

муста қ ил ишлар

Географик қ онуниятларни шакллантирувчи муста қ ил

ишлар

Хусусий тушунчаларни муста шакллантирувчи қ ил

ишлар

Умумий тушунчаларни шакллантирувчи муста қ ил

ишлар

Географик билимларни шакллантирувчи муста қ ил ишлар

Ў қ ув фаолияти усулларини шакллантирувч и муста қ ил ишлар

Page 113: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

113

1-жадвал

Мактаб география таълимида мустақил ишларни ташкил этиш босқичлари.

I-босқич II-босқич III-босқич

Янги факт ва

ҳодисаларни излашни талаб

этувчи нисбатан

енгил топшириқлар.

Географик

ҳодисаларнинг сабаб-

оқибатларини белгилаш ва

тушунтиришни талаб

қилувчи нисбатан

мураккаброқ топшириқлар

Факт ва ҳодисларни

умумлаштиришни талаб

этувчи назарий

йўналишдаги муҳим

ва нисбатан қийин

топшириқлар

Булар «қаерда», «қай

вақтда», «қанча»

деган саволларга жавоб

берувчи топшириқларни

ўз ичига олади.

Топшириқларни

беришда

«тушунтиринг»,

«исботланг» деган талаблар

ва «нима учун», «қандай

қилиб», «нега» каби

саволлар қўйилади

Бундай топширилар

умумий тушунча,

қонуниятлар ва иш

усулларини тушунтиришни

назарда тутади.

Масалан,«Ўзбекисто

ннинг қаерларида нефт

конлари борлигини

аниқланг», «Ўзбекистоннинг

қаерларида йирик ГЭСлар

ва ГРЭСлар қурилган?»

Масалан, «Нима

учун денгизда ташилган юк

арзон тушади?» ѐки

«Ўзбекистоннинг иқлим

шароити

деҳқончиликнинг

ихтисослашувига қандай

таъсир этишини

тушунтиринг» ва бошқалар.

Масалан,

(Табиий ресурсларга

хўжалик нуқтаи

назаридан баҳо

бериш деганда

нимани тушунасиз?

Турли хўжалик

тармоқларини

баҳоловчи критерийлар

нимадан иборат?»

ѐки «Қандай

омиллар ҳудудий ихтисосланишни

белгилайди?»

АҚШ педагоги Бенжамин Блум томонидан 1956 йил эълон қилинган

«Таксономия целей обучения» асарида мустақил билим олиш мезонлари ишлаб

чиқилган. Ҳар бир босқич аввалгисига қараганда мураккаб, ҳамда ҳар бир

босқич ўзидан аввалги босқичларни ҳам ўз ичига олади. Яъни ҳар бир янги

поғонага кўтарилар экан, албатта аввалги босқични ҳам такрорлаш лозим

бўлади. Улар қуйидагилар:

1. Олинган билимни ѐдда сақлаш. Бу эсда олиш қобилияти ѐки дарсда

ўтилган, ўқиганларни керак бўлганда эслаб, ѐдга тушириш қобилияти бўлиб,

ўтилган тушунча, тенденция, мезонлар, умумлаштирилган хулоса кабиларни

эслаб ѐдга солиш кўзда тутилади. У дарснинг дастлабки мақсадидир.

Page 114: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

114

2. Тушуниш. Бу ўқувчиларни дарсда эшитганлари, ўқиганлари,

кўрганларини маъносини тушуниб, уларни ўзгариши нимага олиб келишини

кўз ўнгига келтира олиш қобилияти. Тушуниш учун аввал олинган билимни

ѐдда сақлаш керак.

3.Олинган билимни қўллаш. Ғоя, қоида, консепцияларни янги вазиятларда

қўллаш иқтидори. Унда энг аввало билганларини ѐдга тушириб уни янги

вазиятда таққослаш керак.

4. Таҳлил қилиш. Воқеа ва ҳодисаларни бўлакларга бўлиш, улар

ўртасида мантиқий алоқаларни аниқлашни талаб этади. Таҳлил қилиш (анализ)

иқтисодий воқелик, жараѐнларни у ѐки бу шаклда индукция услубини қўллашга

таянади. Таҳлил қилиш учун эса олган билимни ѐдга тушириш, муаммога

тушуниш, уни қўллай билиш керак.

5. Синтез қилиш. Билим олиш ва фикрлашнинг бу босқичида алоҳида

таркибий қисмлар ва турли манбалардан олинган ахборотни бир бутун ягона

тизимга келтириш қобилияти. Бунинг учун ѐдга тушириш, масалага тушуниш,

уни қўллай билиш, таҳлил қила билиш керак.

6. Баҳолаш. Бу билишнинг юқори босқичи бўлиб, ўқувчининг қўйилган

масалага ўз фикри, нуқтаи назарини билдириш қобилиятини ифодалайди. Бунда

у ѐки бу масала, муаммони ечишнинг турли йўллари шаклланади. Унинг қайси

бири тўғри, самарали, мақсадга мувофиқлиги баҳоланади. Одатда баҳолаш

мезонларидан фойдаланилади. Баҳо бериш учун аввало олган билимни ѐдга

тушириш, масалани тушуниш, янги вазиятда билганларини қўллай билиш,

таҳлил қилиш, синтез қилишни билиш керак.

4. Мактаб география таълимида мустақил ишларни ташкил

этишнинг усул ва воситалари

Мустақил ишларни ўтказишнинг услуб ва усуллари, воситалари ўқув

материали, топшириқларни бажарилиш мақсадига қараб, турли хил бўлади.

Масалан, таянч билимларни қайта тиклаш (репродуктив)га оид топшириқлар

кўпинча янги мавзуни ўрганиш олдидан бажарилади. Бундай топшириқлар

география дарсликларида, деярли ҳар бир мавзу олдида бериб борилади. Одатда

мактаб география дарсларида бу топшириқлар дарс жараѐнида бажарилмайди

ва ўқувчиларга уй вазифасига қўшимча тарзда берилади. Аслида бу

топшириқларни бажариш муҳим бўлиб, янги мавзуни ўрганиш жараѐнида таянч

билимларни қайта тиклаш орқали илгари эгалланган билимлар янги

ўрганилаѐтган билимлар билан узвий боғланиб бориши лозим.

Мактаб география курсларида ўқувчилар жуда кўп мавзули хариталар

билан ишлайдилар. Хариталар билан ишлаш ва уларни қиѐслашда картографик

тушунча (географик кенглик ва географик узунлик, қутбий доиралар, тропик

Page 115: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

115

доиралар, экватор ва бошқалар), кўникмалар (географик координаталарни

аниқлаш, харитада ориентерлаш, берилган нуқталар оралиғини аниқлаш,

харитада масофани ўлчаш ва бошқалар)ни ўқувчилар хотирасида тиклаш талаб

этилади. Ўқувчиларни мавзули хариталарни ўқий олишга, хариталардаги

географик объект ва ҳодисаларни таҳлил қила олишга, харитадан билим манбаи

сифатида мустақил фойдалана олишга ўргатиб бориш лозим.

Объект ва ҳодисаларга харита асосида тавсиф бериш учун ўқувчилар

билан дастлаб унинг режасини кўриб чиқиш ва режа пунктларини бажариш

бўйича услубий кўрсатма (йўл-йўриқлар) бериш талаб этилади. Масалан,

объектнинг географик ўрнини белгилаш учун уни харитадан топиш, экватор ва

бош меридианга нисбатан ўрни яъни, координатасини белгилаш ва материкнинг

қайси қисмида жойлашганлигини аниқлаш керак. Тоғ тизмалари ва дарѐларнинг

йўналишларини картографик тўрлар, узунлигини эса масштаб ѐрдамида

аниқланади. Жойнинг баландлиги харитадаги баландлик шкаласи ѐрдамида,

ҳаво ҳароратлари (ўртача ойлик ҳарорат, максимал ҳарорат, минимал ҳарорат),

ѐғинлар миқдори ва уларнинг мавсумлар бўйича тақсимланиши иқлим

хариталаридан белгиланади. Ўқувчиларда ушбу кўникмаларни ҳосил қилиш

орқали мустақил ишларни ташкил этишга замин яратилади.

Юқоридаги кўрсатмалар ва тайѐргарликлардан сўнг ўқув иш усулларини

ўрганиб олгач, ўқувчилар мустақил ишни бажаришга киришишлари мумкин.

Ҳозирги техника ва технологиялар жадал суръатлар билан ривожланаѐтган бир

вақтда география таълимида мустақил ишларни ташкил этиш воситалари ҳам

такомиллашиб, ўзгариб бормоқда. (7-чизма)

География таълими жараѐнида мустақил ишлар асосан янги материаллни

ўрганишда ва ўтилган мавзуни мустаҳкамлашда янги билим ва кўникмаларни

ўзлаштириш мақсадида ташкил этилади. Дарс жараѐнида ўқитувчи

раҳбарлигида янги материалнинг муайян қисмини ҳам ўқувчилар мустақил

ўрганишлари ҳам мумкин.

Янги материални ўрганиш жараѐнидаги ўқувчиларнинг мустақил

ишларини икки хил йўл билан олиб борилади:

1. Ўқитувчи янги мавзуни тушунтириб беради, ўқувчилар эса айни

вақтда ўқитувчини тинглаш билан бирга муайян мустақил иш бажарадилар.

Масалан, баѐн этилаѐтган янги маълумотлар асосида конспект олишлари ѐки

ўрганилаѐтган географик объект ва ҳодисаларни ѐзувсиз харитага тушириб

боришлари мумкин.

2. Ўқитувчи мустақил иш учун ўқувчилрга топшириқлар беради, сўнгра

янги билимни тушунтиради. Мавзуни тушуниб олгач, ўқувчилар берилган

мустақил ишни бажарадилар.

Page 116: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

116

Хулоса қилиб айтганда, мустақил ишлар катта таълимий ва тарбиявий

аҳамиятга эга. Мустақил иш ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини ривожлантиради,

ўрганилган масалани чуқурроқ ўйлашга, унинг энг муҳим қисмини излашга,

якун ясаб, хулосалар чиқаришга имкон беради. Педагог ва психологларнинг

фикрича, мустақил ишларсиз онгли ва мустаҳкам билим бериш, тегишли

кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ҳамда мустақил билим олишни таъминлаб

бўлмайди.

7-чизма. Мактаб география таълимида мустақил ишларни ташкил

этиш воситалари

Жамият тараққиѐти, фан ва техника жадал суръатлар билан ривожланиб

бораѐтган ҳозирги даврда, мактабда эгалланган билимлар кўп ўтмай эскириб

қолиши ҳеч гап эмас. Бинобарин, меҳнат фаолияти давомида ўз билимларини

муттасил тўлдириб, бойитиб бориш тақозо этилади. Бунга муттасил равишда ўз

билимларини тўлдириб, бойитиб бориш, ўз устида мустақил ишлаш билангина

эришиш мумкин.

Муста қ ил ишлар ни ташкил

этиш воситалари

Дарслик би лан ишлаш

Тар қ атма дидактик материаллар билан ишлаш

Ёзувсиз хариталар билан ишлаш

Табиат ҳ одисаталарини кузатиш ва кузатиш натижал ари билан ишлаш

Географик хариталар билан ишлаш

Ва қ тли матбуот материаллари билан

ишлаш

Қ ў шимча адабиѐтлар билан ишлаш

Таълимнинг техника воситалари билан ишлаш

Статистик маълумотлар билан ишлаш

К ў ргазмали (иллюстрация) қ уроллар билан ишлаш .

Компьютер билан ишлаш

Page 117: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

117

Синаб ўтилган ўқув тарбия шаклларининг ҳеч бири умумий эмас. Бири

иккинчисини ўрнини боса олмайди. Уларнинг ҳар бирини ўз ўрни бор, ўзига

хос аҳамиятга эга. Шу билан бирга улар бир – бирига боғлиқ, бири

иккинчисини мантиқий кетма – кетлигини тақозо этади.

Мустақил ишлар ўқувчиларнинг ўқув фаолиятида турли дидактик

масалаларни ҳал этишда, назарий билимларни шакллантиришда, географик

қонуниятларни аниқлашда, билим ва кўникмаларни эгаллаш ҳамда амалда

татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.Мустақил ишларнинг самараси

ўқувчиларнинг тайѐргарлигига, ўқитувчининг ижодий фаолияти, педагогик

маҳорати, тажрибаси ва билим даражасига боғлиқ.

Назорат саволлари:

1. Мактабда ўқувчилар мустақил ўқув фаолиятини самарали амалга

ошириш учун қандай талабларга риоя қилиш керак?

2. Мустақил ўқув фаолиятини ташкил қилишга тизимли ѐндашиш

деганда нимани тушунасиз?

3. Мустақил таълимни босқичларни мувофиқлаштириш ва

узвийлаштириш деганда нимани тушунисиз?

4. Мустақил таълимда топшириқларнинг бажарилиши устидан қатъий

назорат ўрнатишнинг қандай аҳамияти бор?

5. Мустақил фаолиятнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш ва

такомиллаштириб боришда нималарга аҳамият бериш керак?

6. Мустақил ишларни ташкил этиш воситаларига нималар мисол бўлади?

7. География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишлар қандай

дидактик мақсадларни кўлаб амалга ошириши лозим?

5. Таянч билим ва кўникмаларни тиклаш деганда нималар назарда

тутилади?

6. Ўрганилган ўқув материлларини мустаҳкамлаш қандай амалга

оширилади?

7. Янги билим ва кўникмаларни эгаллашда нималарга эътибор бериш

лозим?

8. Билим ва кўникмаларни тизимга солиш қандай амалга оширилади?

Page 118: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

118

6-мавзу: География дарсларида буюк аждодларимиз ҳамда замонавий

ўзбек географик мактаб намаѐндалари илмий меросидан фойдаланиш

(2 соат маъруза)

Режа:

1. Марказий Осиѐда ўрта асрларда яшаб ижод этган буюк мутафаккирларни

география дарсларида илмий меросиданфойдаланиш.

2. Замонавий ўзбек географик мактаб намаѐндалари

Таянч тушунча ва иборалар:Географияни ўқитишда Ўрта Осиѐ

мутаффакирлари: Абу Али ибн Сино, Абу Носир Фаробий, Мирзо Улуғбек каби

алломаларимизнинг илмий меросидан фойдаланиш. Замонавий ўзбек географик

мактаб намаѐндалари: Ҳ. Ҳасанов, А. Солиев, Ҳ. Ваҳобов, Т. Мирзалев, А. Қаюмов,

Т. Маллабоев, П.Ғуломов каби география фани асосчиларининг илмий меросидан

фойдаланиш.

1. Марказий Осиѐда ўрта асрларда яшаб ижод этган буюк

мутафаккирларни география дарсларида илмий меросидан фойдаланиш.

Табиат ва жамият орасидаги ўзаро муносабатлар тарихи қадимий бўлиб, у

ўзбек халқи ҳаѐтидан жуда чуқур ўрин эгаллаган. Марказий Осиѐда ўрта

асрларда яшаб ижод этган буюк мутафаккирлар Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий,

Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Амир Темур,

Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа алломаларнинг

асарларида инсон, табиат ва жамият муносабатлари, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш, табиат бойликларини асраш, юксак экологик таълим-тарбияга доир

кўплаб ибратли ҳамда ҳикматли мулоҳазалари ѐшларимизни юксак маънавиятли

баркамол шахс ва экологик компетентли кадрлар қилиб тайѐрлашда жуда катта

аҳамият касб этади.

Буюк алломаларимиз асарларида географикмаълумотларни шаклланганлик

даражасини қуйидаги ибратли қонуниятлар асосида кўриш мумкин:

табиат ва ундаги мувозанат;

атроф-муҳитга зарар етказмаслик;

табиат заҳираларидан оқилона фойдаланиш ва кўпайтириш;

табиат ресурсларига масъулиятли муносабатда бўлишлилик;

сув ҳаѐт манбаи эканлиги ва уни ифлосламаслик;

табиат инсонни боқувчи манба: табиат –она, табиат –ақл сфераси;

турар жойларни озода тутиш, боғлар ва гулзорлар барпо этиш

масалалари муайян даражада ўрин олган.

Марказий Осиѐда ўрта асрларда яшаб ижод этган буюк

мутафаккирларимиз географикмаълумотлар асосидатабиат ва жамиятнинг

Page 119: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

119

ривожланиш қонуниятлари, уларнинг ўзаро алоқадорлиги асосида юз берадиган

ҳодиса ва воқеаларни, экологик муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини

ҳақида қимматли маълумотларни ўз асарларида ѐзиб қолдирган.

Буюк алломаларимиз асарларида ҳам инсоннинг табиат ва атроф-муҳитга

бўлган муносабати, жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро узвий бирлик,

алоқадорлик ва боғлиқлик географик ва экологик ѐндашув негизида таҳлил

этилганлигини кўришимиз мумкин. Қуйида мутафаккирлар томонидан илгари

сурилган ва айрим қимматли манбалар мазмунида ѐритилган фикрларга

эътиборимизни қаратамиз.

Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмий (782-847)нинг “Сурат ал-арз” (Ер тасвири)

китобида дунѐ, қитъалар, океанлар, қутблар, экватор, саҳролар, кўллар, ўрмонлар,

барча мамлакатлар, ўлкалар, уларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси, табиий

заҳиралари, аҳолиси, урф-одатлари, ижтимоий фаолиятлари, зичлиги ва бошқа

муҳим маълумотлар келтирилган. Асарда бир неча изоҳлар, хариталар мавжуд

бўлиб, Орол денгизининг тасвири ҳам берилган. Бундан ташқари 637та муҳим

жойлар, 209та тоғнинг географик тафсилотлари ўз аксини топган. Олим

томонидан дарѐ сувлари қуриб, ифлосланиб, инсон бошига турли фалокатлар

ѐғиши мумкинлиги таъкидланган. Ал Хоразмий ўрта аср фани тарихида биринчи

бўлиб, Орол ва Каспий денгизларни иккита алоҳида денгиз эканлигини

исботлайди.

Алломанинг ―Билинг-ки, дарѐнинг кўзлари ѐшланса, унинг бошига ғам,

кулфат тушган бўлади. Одамлар, дарѐдан меҳрингизни дариғ тутманглар‖ дея

қилган мурожаати бугунги кунда ҳам инсонларни экологик хавфнинг олдини

олишда муҳим чақириқ бўлиб хизмат қилади.

Ал-Хоразмий- иқтисодий экологияга алоҳида эътибор берган. Масалан

кишиларнинг савдо-сотиқ, айирбошлаш ва қарз олиш каби ишларида тўртта

сон –ўлчов, баҳо, миқдор ва қиймат белгилайди.

Имом Исмоил ал-Бухорий (809-870) Бухоро шаҳрида ҳадисшунос ва

савдогар шайх Исмоил ибн Иброҳим оиласида дунѐга келган. Ал-Бухорий 40-

йилдан ортиқ хорижий мамлакатларда бўлган 600 мингдан ортиқ ҳадис илмини

ѐддан билган. Одоб-ахлоқ ва атроф-муҳитга оид “Ал-адаф ал-муфрад”, “Адаб

дурдоналари”, “Китоб асмоъ ис-саҳоба”, “ Китоб бадъ ул маҳлуқот”,

“Бухоро тарихи”, “Китоб ул виждон”, “Китоб ул -Ҳиба”, “Хулқ афъол ил-

ибод”, “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” каби асарларини мисол тариқасида келтириш

мумкин.

Ал-Бухорий асрларидаги экологияга оид ҳадислари:

―Молнинг баҳосини сунъий оширувчи одам сутхўр, алдамчи бўлиб, топгани

ҳалол эмас‖;

Page 120: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

120

―Бирор нарса сотсанегиз, ўлчаб беринегиз ва бирор нарса сотиб олсангиз,

ўлчаб олингиз‖;

―Агар сотувчи ўз молининг айибини яширмаса ҳамда олувчи ҳам пул

беришда ғирромлик қилмаса бундай савдода барака бўлур. Агар ҳар иккала

томон ҳам бир-бирига ғирромлик қилса, бундай савдода барака бўлмас‖;

―Одам боласи, икки водий тўла мол-дунѐси бўлса ҳам, мол-дунѐ тўла учунчи

водийни орзу қилгайдур. Унинг қорнини фақат тупроқ тўлдура олгайдир‖. Ал-

Бухорий асрларидаги асосий ғоялар табиат унсурларига эҳтиѐткорона

муносабатда бўлиш ва уларни эҳтиѐж меъѐрида фойдаланишни талаб этади.

Абу Наср Форобий (870-950) ҳам ўз асарларида табиий тараққиѐт,

ижтимоий муносабатларнинг ички қонуниятлари, маълум фанларнинг асослари

борасидаги ғояларни илгари сурган. Аллома мазкур ҳудудда яшаб ижод қилган

мутафаккирлар ичида биринчи бўлиб фанларни таснифлаган ҳамда мавжуд

фанлар сирасида табиатшунослик фанининг ўрни ва ролини асосли тарзда

кўрсатиб беришга муваффақ бўлган. Абу Наср Форобий томонидан яратилган

«Китоб ал-ҳажи ва ал-миқдор», «Китоб ал-мабоди ал-инсонни»

(«Инсониятнинг бошланиши ҳақида китоб»), «Қалам фаъзо ал-ҳайвон»

(«Ҳайвон аъзолари тўғрисида китоб»), ―Фозил одамлар шаҳри” [6] ҳамда

«Рисолат фи-аъзо ал-инсон» («Одам аъзоларининг тузилиши») каби асарларида

инсон ва ҳайвон организмининг тузилиши, аъзолари, уларнинг вазифалари,

шунингдек, инсон ва ҳайвон организмининг физиологик хусусиятлари

ўртасидаги ўхшашлик ва фарқлар хусусида сўз юритар экан, анатомик-

физиологик тушунчаларнинг моҳиятини шарҳлаб ўтади. Шунингдек, инсон

организмининг таркибий тузилмасидан ўрин олган органлар фаолиятининг

меъѐрини таъминлаш, турли хил касалликларга чалинишнинг олдини олиш

борасида ҳам қимматли фикрларни илгари суради.

Абу Райҳон Беруний (973-1048) коинотда рўй берадиган ҳодисалар, табиий

тараққиѐт қонуниятлари, ижтимоий воқелик ва табиий ҳодисаларнинг ўзаро

таъсир моҳиятини тушунтиришга уринади. Аллома ер юзида кечадиган айрим

ҳодисаларнинг моҳиятини Қуѐш ва унинг коинотга кўрсатувчи таъсири билан

изоҳлайди. Мутафаккирнинг фикрича, инсон табиий қонуниятларга риоя қилган

ҳолда борлиқни илмий равишда ўргана олади.

Абу Райҳон Беруний айрим табиий-илмий масалаларнинг ечимини топишда

табиий жараѐнларнинг динамик ва диалектик хусусиятини очиб беришга ҳаракат

қилади. Алломанинг фикрича, ер юзида ўсимлик ва ҳайвонларнинг яшаши учун

зарур бўлган имкониятлар чегаралангандир. Бироқ, ўсимлик ва ҳайвонлар чексиз

равишда кўпайишга интиладилар ва бу йўлда курашадилар.

Абу Райҳон Беруний ўзининг ―Сайдана‖ номли асарида 1116 турдаги дори-

дармонлар хосиятини тавсифлаган. Уларнинг 750 таси турли хил ўсимлик, 101

Page 121: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

121

таси ҳайвон ҳамда 107 таси минераллардан олинишига аллома алоҳида урғу

бериб ўтади[5].

Абу Али ибн Сино (980-1037) ички-ташқи муҳит (овқат, ҳаво, сув, иқлим,

турмуш шароитлари ва ҳоказо) касаллик пайдо бўлишида муҳим рол ўйнашини

кўрсатиб беради. Турли юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ҳамда

тарқалишида бир қатор табиий омиллар сирасида ифлос сув ва ҳаво, турли

касалликларни тарқатувчи ҳамда кўзга кўринмайдиган ―майда ҳайвонотлар‖

макруҳ (микроб)лар ҳақидаги фикрни баѐн этади. Аллома сувни қайнатиб ѐки

сузгичдан ўтказиб истеьмол қилишни тавсия этади. Алломанинг ушбу

қарашлари Пастердан деярли 8 аср олдин юқумли касалликларни қўзғатувчи

микроблар тўғрисидаги илмий ғояни асосланишида муҳим ўрин тутган.

Юсуф Хос Ҳожиб саломатлик инсон ҳаѐтининг бахтли кечишини

таъминловчи асосий омил эканлигини таъкидлайди. Хусусан, ―Киши учун

саломатлик керак, мол-дунѐ эса топилади, қушга ҳаѐт керак, дон эса топилади‖,

―Инсон тирик бўлса, унинг тилаги равшандир, жон ва бош омон бўлса, орзу

яқиндир‖ мазмунидаги фикрларни илгари суриш билан шахсий саломатлик,

шунингдек, атрофдагиларнинг сиҳатини сақлаш тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳар

бир инсоннинг бурчи эканлигини айтади. Шунингдек, аллома инсон

саломатлигини сақлаш табиатни асраш, унинг бойликларидан мақсадга мувофиқ

фойдаланиш эвазига кечишини алоҳида таъкидлайди [8].

Алишер Навоий (1441-1501) нинг асарларида ҳам атроф-муҳитга

маъсулиятли (компетентли) муносабатда бўлишга оид қарашлар ўз ифодасини

топган. Хусусан, ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш, меҳнат қилиш, дам

олиш, ухлаш ҳамда тозаликни сақлаш қоидаларига риоя қилиш, жисмоний хатти-

ҳаракатларни амалга оширишнинг муҳим аҳамияти хусусида тўхтаб ўтар экан,

атроф-муҳитнинг тоззалиги ва табиат унсурларидан ўз эҳтиѐжига кўра

фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб билади[2].

Маҳмуд аз-Замахшарий асарларида ҳам инсоннинг табиатга ва атроф-

муҳитга бўлган муносабати масаласи ѐритилади. Алломанинг “Китоб ал-жибол

вал-анкина вал-мийоҳ” (Тоғлар, жойлар ва сувлар ҳақида китоб) номли асарида

табиий географик муҳит, турли ўлкалар, тоғлар ва денгизлар тўғрисида

маълумотлар берилади.

Амир Темур (1336-1405) ўзининг марказлашган давлатида ободончилик

ишларини олиб борган. У Мовароуннаҳрда боғ-роғлар яратган, масжиду

мадрасалар қурдирган Соҳибқироннинг ўзи ҳам ―Қаердан бир ғишт олдирсам,

ўрнига ўн ғишт қўйдирдим. Қаердан бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат

эктирдим‖, дея эътироф этган. Ўз даврида Амир Темур бошчилигида Самарқанд

атрофида тикланган Боғишамол, Боғибаланд, Боғибиҳишт, Боғижаҳоннома,

Боғичинор ва Боғидилкушо каби боғларнинг таърифи хорижий мамлакатларга

Page 122: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

122

ҳам ѐйилган. Амир Темурнинг “Васиятлари, маслаҳатлари, танбеҳлари”

асаридан айрим фикрларни келтирамиз:

Кимки бирон саҳрони обод қилса ѐки кориз қурса, ѐ бирон боғ кўкартирса,

ѐхуд бирон хароб бўлиб ѐтган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса

олмасинлар, иккинчи йили райият ўз розилиги билан берганини олсинлар,

учинчи йили эса қонун-қоидага мувофиқ хирож олсинлар.

Заҳриддин Муҳаммад Бобур 1483-1530 ўзининг машҳур “Бобурнома”

асарида кўрган-кечирганлари, юрган жойларининг табиати, жой номлари,

ҳайвонот дунѐси, ўсимликлари, шаҳарлари, одамлари, урф-одатлари ва

бошқаларни аниқ ва моҳирона тасвирлаган. Ер, сув, ҳаво ва турли табиий

ҳодисаларга тегишли халқ сўзлари асарда ѐритилган. Бобур бобомиз ҳудудларни

ободонлаштириш мақсадларида манзарали ва мевали боғу-роғлар яратган.

Бобур илм-фанни ривожланишига катта ҳисса қўшган. Олим ва шоирларга

хомийлик қилишга интилган. У ―Бобурнома‖, ―Хатти Бобурий‖, ―Ҳарб иши‖,

―Мусиқа илми‖ каби кўплаб асарлар яратган. Унинг бу асарлари тарих,

география, фалсафа, мусиқа, адабиѐт, санъат, биология ва экология каби кўплаб

фанларга доир маълумотлар катта илмий-амалий аҳамиятга эгадир. Бобур ўз

фарзандлари ва қўл остидаги уламоларига –табиат гўзаллигини севиш ва ҳурмат

қилиш, уни асраш, табиатни ифлос қилмаслик, табиат захираларини тежаш, унга

эҳтиѐткорона муносабатда бўлишликни уқтиган.

Ҳар бир инсон шу нарсани аниқ билиши керакки, табиий захиралар чексиз

эмас, чекли, улар қачонлардир тугайди. Алломалар наздида табиатнинг бирор

унсурига онгли равишда зарар этказиш Аллоҳга хиѐнат даражасида тушунилар

эди. Она –ер,сув, ҳаво, тупроқни қадр этмаслик, уларни булғаш, миллат мулкига

зиѐн етказиш, авлодлар ҳаққига хиѐнат қилишда деб англанган.

Шу ўринда айтиш жоизки, шарқ мутафаккирлари –асарларида табиат

заҳираларига нисбатан оқилона, эҳтиѐткорона, маъсулиятли ѐндашув инсон

саломатлиги ва хаѐти хавфсизлигини таъминловчи муҳим омил эканлиги

ѐритилган, ҳамда экологик компетентликни шакллантиришга оид илк

тушунчалар ўз аксини топган.

2. Замонавий ўзбек географик мактаб намаѐндалари

География фанининг ривожига ўзининг беқиѐс ҳиссасини қўшган беназир

устоз-Ҳамидулла Ҳасанович Ҳасанов кўп қиррали энциклопедист олим бўлган. У

кишининг илм-фан ва, айниқса, география фанининг ривожланиши тарихига

қўшган хиссасини ҳар қанча таърифласак ҳам оз.

Олимнинг ижоди серқирра ва сермазмун бўлиб, олтита йирик йўналишда

изланиш олиб борган.

Ҳамидулла Ҳасанов тўғрисида ѐшликда бирга ўсган академик О.Акромхўжаев

ўз фикрини шундай баѐн қилган: «Айниқса у география тарихи ва ундаги шарқ

Page 123: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

123

географ сайѐҳлари ҳақида ғоят қизиқарли китоб ва мақолалар ѐзибгина қолмасдан,

илм-фанни кенг оммага ѐйди». Касбдошларидан профессорлар О.Ю.Пославская ва

Р.У.Раҳимбековлар таъбири билан айтганда Ҳамидулла Ҳасанов ўрта аср

олимлари географик меросини юксакка олиб чиқди, ўнлаб ватандош географ ва

сайѐҳларни биз учун кашф этди. Ҳозирги кунда ўлкамиз география фани тарихини

ўрганиш натижасида чоп этган китоблари нафақат географлар томонидан, балки

кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ўқиб ўрганилмоқда.

Ўрта Осиѐлик 35 дан ортиқ йирик сайѐҳ, географ-олимлардан Муҳаммад

Хоразмий, Абул Аббос Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Абдулла Хоразмий,

Махмуд Қошғарий, Носир Ҳисрав, Абдураззоқ Самарқандий, Мирзо Улуғбек, Али

Қушчи ва Али Акбар, Исмоил Бухорий, Хожи Юсуф Ҳайъатийларнинг географик

ишларини ўрганиб, юзага чиқарди ҳамда уларни халққа танитди.

Топонимика йўналишда ҳам устоз Ҳ.Ҳасанов жуда катта ютуқларга

эришганлиги ҳаммага маълум. У кишининг номзодлик иши ҳам, докторлик иши

ҳам шу соҳага бағишланганлиги фикримизнинг ѐрқин далилидир. Устознинг

«Географик номлар имлоси», «Ўрта Осиѐ жой номлари тарихидан», «Географик

номлари сири» номли китоблари бевосита топонимикага оиддир. Бир қатор бошқа

китобларида ҳам топонимикага оид маълумотларни истаганча учратамиз.

Ҳ.Ҳ.Ҳасановнинг «Географик терминлар луғати» бевосита географик

терминологияга бағишланган. Бу китоб ўзбек тилида ѐзилган биринчи географик

терминлар луғати эканлиги билан ҳам ғоятда аҳамиятлидир. Мазкур луғатда ўзбек

географик терминшунослигининг манбалари ва тараққиѐти, халқ атамаларидан

намуналар, географик терминларнинг русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча луғати

берилган. Умуман устознинг ўзбек географик терминшунослигида хизматлари

каттадир.

Ҳ.Ҳасанов аввал ўзбек тилида бўлмаган бир қанча географик терминларни

таржима қилиб, уларни фанга киритади. Ҳозир бу терминлар географияга оид

адабиѐтларда, илмий ишларда кенг фойдаланилади.

Ҳ.Ҳ.Ҳасанов юқори малакали методист – географ бўлган. У география таълими

методикасининг ривожига ўзининг турли методик кўрсатмалари, ўқув дастурлари

ва ўзига хос оригинал, бир-бирига ўхшамайдиган услубларда дарс ўтишлари билан

салмоқли ҳисса қўшган.

Ҳ.Ҳ.Ҳасанов Будановнинг «География ўқитиш методикаси» китобини ўзбек

тилига моҳирона таржима қилган. Бу ўша вақтдаги энг яхши методик қўлланма

эди.

Ҳ.Ҳ.Ҳасанов дунѐнинг жуда кўп давлатларида саѐҳатларда бўлган. Бу саѐҳати

давомида хорижий давлатларнинг ўқитиш услублари билан ҳам бевосита танишиб

чиққан. Сафар давомида олган таассуротлари ва ўрганган усулларини ўз

дарсларида мунтазам қўллаб келган.

Page 124: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

124

Ҳ.Ҳасанов ўзбек ва рус тилларидан ташқари бир неча тилларда бемалол

суҳбатлаша олган ва ўлкамиз тарихини ўрганишда шу тилларда асосан форс-

тожик ва араб тилларида ѐзилган қўлѐзмалардан ва манбалардан фойдалангани

маълум. Бу қўлѐзма ва адабиѐтларнинг бир нечтасини ўзи ўқиб, ўзбек тилига

таржима қилиб чиққан. Бундан ташқари, русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча

терминлар луғатини ѐзгани ҳам у кишининг моҳир таржимон бўлганидан далолат

беради.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ҳ.Ҳ.Ҳасанов ўз ўлкасининг, халқининг

тарихини, унинг буюк меросини ўрганишда, география фанини ўз билимлари

билан бойитишда, ўз ватандошлари бўлган олимлар, сайѐҳларнинг илмий

ишларида акс этган география фанига оид маълумотларни кенг тарғиб этишда

ҳамда талабаларга ўзининг ватанпарварлиги, ўз касбидан фахрланиш руҳини

сингдиришдаги хизматлари жуда беқиѐсдир.

Инсониятни ўзи яшаб турган дунѐни билиш ва ўрганиш масаласи жуда

қадимдан қизиқтириб келган. Дарҳақиқат, буни асосан география таълими беради.

Жумладан, География - инсоният яшовчи сайѐра, яъни Ер ҳақида тўлиқ тасаввур

ҳосил қилиш учун маълумот беришга қаратилган бирламчи ўқув фанидир. У барча

фанлар тизими ичида алоҳида ўрин тутади. Чунки ҳар доим инсоннинг ҳаѐти ўзи

яшаб турган жой табиати, атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва турли

жараѐнлар асосида шаклланиб келинган. Географиянинг муҳимлиги шундаки, у

инсоннинг энг зарур табиий, ижтимоий-иқтисодий шароитини таъминлайди. Бу

фаннинг ўрганиш инсоннинг илмий дунѐқарашини ўзгартиради, атрофдаги воқеа -

ҳодисалардан хабардор қилади. Ёшларнинг атроф-муҳитга маъсулиятли

муносабатда тарбиялайди ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиради.

Ўзбекистон География жамиятининг собиқ презденти профессор

А.С.Солиев табири билан айтганда “Агар тарихсиз биз “ҳеч қачон” бўлсак,

географиясиз “ҳеч қаерда”миз”, айтган сўзларибизнингча бу айни ҳақиқат.

Шу билан бирга, география фани фақат бир жойда ривож топмайди,

қолаверса, фаннинг маъмурий чегараси, миллати, эгаси йўқ, барча фанлар ва

умуман илм сингари унда ҳам мутлоқ ҳақиқат йўқ. Демак, география фани ҳам

доимо изланишда, ҳаракатда. Бу эса, ўз навбатида, кўпчиликнинг, ушбу камтарин

фанга фидоий, садоқатлиларнинг машаққатли меҳнатини талаб қилади. Чунки

спортда, санъатда ―мен‖ бўлиши мумкин, фанда эса ҳамма вақт ―биз‖деб

таъкидлаб ўтган профессор А. Солиев.

Замонавий ўзбек географик мактаб намаѐндалари Ҳ. Ҳасанов, А. Солиев, Ҳ.

Ваҳобов, Т. Мирзалев, А. Қаюмов, Т. Маллабоев, П.Ғуломов ва бошқ. каби ўзбек

географларини фан соҳасидаги хизматлари беқиѐс.

А. Солиев илмий мактабининг шакилланиши. Нафақат республикамизда,

балки хорижий мамлакатларда ҳам тан олинган, эътироф этилган геогриф олим

Page 125: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

125

сифатида танилган. Ҳам яхши педагог, ҳам яхши олим бўлиш камдан-кам

учрайдиган ҳолат. А.Солиевда бу икки хусусият ҳам мужассамлашган,

уйғунлашган. Мазкур илмий мактаб географияси республикамизда иқтисодий -

ижтимоий географияни ривожланишига, замонавий фанлар даражасида

кўтарилишида улкан ҳисса қўшган. Хусусан профессор А. Солиев ташаббуси

билан ноанъанавий , янги илмий мавзуларда ѐзилган диссертатциялар (Ҳ.Ҳамраев,

А.Исаев, А.Қаюмов, Р.Маҳамадалиев, Н. Комилова, Ҳ.Турсунов, З.Абдалова,

С.Янчук, Д.Рўзметовва б.) замонавий иқтисодий -ижтимоий география доирасида

аҳоли ҳаѐтининг ижтимоий ривожланиши билан боғлиқ муаммолар ўрганилган.

профессор А.Солиев нафақат географлар орасида, балки иқтисодчилар жамоасида

ҳам ўзига муносиб обрў-етиборга эга. Унинг бевосита илмий раҳбарлигида 6

нафар иқтисод фанлар номзодлари (У.Султонов, Б.Казбеков, А,Исломов, А.Рафиев

ва б.) ―Минтақавий иқтисодиѐт‖ мутахассислиги бўйича тайѐрланган. Дарҳақиқат,

профессор А.Солиевнинг 350 дан ортиқ илмий ишлари чоп эттирилган. Уларнинг

40 дан кўпроғ илмий монография, ўқув қўлланма ва дарслик, рисола ва маъруза

матнларидан иборат. Домланинг илмий мақола ва китоблари ўзбек, рус, инглиз,

озарбойжон ва бошқа тилларда нашр қилинган. Унинг асарларига Ф.М.Листенгурт,

Ю.Л.Пивоваров, Ш.М.Нодиров Сингари таниқли олимлар ўзларининг илмий

ишларида мурожаат қилишган.

А.Солиев ҳудудий меҳнат тақсимоти ва ҳудудий ихтисослашувни; бозорга

мўлжалланган товар маҳсулот ишлаб чиқариш, бозор маконининг

шаклланганлигини; район ҳосил қилувчи ва уни ташкил этувчи марказ ѐки

марказларнинг мавжудлигини; табиий шароит ва қазилма бойликлар, уларнинг

ҳудудий бирикмаларини; транспорт тўрининг ривожланганлигини; аҳоли ва

меҳнат ресурсларини; иқтисодий географик ўринни; минтақавий инфратузилма

ва инвестиция муҳитининг шаклланганлиги ва бошқаларни асосий ўринга қўйса,

М.Голубчик ишлаб чиқариш муносабатларини; ҳудудий меҳнат тақсимотини;

моддий техник базани; табиий шароит ва ресурсларни; меҳнат ресурслари ва

уларнинг меҳнат кўникмаларини; ҳуқуқий бошқарув шаклларини (ҳудудий-

маъмурий бўлиниш) асосий омил сифатида кўрсатади.

Иқтисодий районлар ўзига хос тармоқ ва ҳудудий тизимга эга. Район

хўжалигининг тармоқ тизими иқтисодиѐтнинг турли соҳаларининг ўзаро

боғлиқлиги ва унинг районлараро (халқаро) меҳнат тақсимотидаги ўрни

асосида аниқланади. Иқтисодий район доирасидаги қуйидаги ишлаб чиқариш

тармоқлари ва соҳаларининг ўзаро боғлиқлигида намоѐн бўлади:

Асосий-ҳудудий меҳнат тақсимотида катта аҳамиятга эга бўлган

районнинг ишлаб чиқариш ихтисослигини шакллантирувчи тармоқлар. Улар

нафақат ички, балки ташқи истеъмолни ҳам таъминлаб беради.

Page 126: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

126

Базавий-барча соҳаларни хом ашѐ ва ѐқилғи билан таъминловчи

тармоқлар. Булар ѐқилғи-энергетика мажмуаси тармоқлари, металлургия, кимѐ

ва ўрмон саноатлари. Агар ушбу тармоқлар бошқа районларга ѐқилғи ва хом

ашѐ етказиб берса, бунда ушбу гуруҳ асосий гуруҳга айланади.

Йўлдош-ишлаб чиқаришда хом ашѐ ва ѐқилғи ҳамда уларнинг

қолдиқларидан биргаликда фойдаланадиган тармоқлар. Улар районнинг

мажмуавий тарзда ривожланишини таъминлайди. Ички истеъмолни

таъминлаши билан бирга ташқарига ҳам маҳсулот чиқаради.

Қўшимча-ихтисослашув тармоқларидан бири бўлган, бошқа

районларга ўз маҳсулотлари чиқарувчи, лекин асосий ва йўлдош ишлаб

чиқариш тармоқлари билан боғлиқ бўлмаган соҳалар.

Ички-асосан ички истеъмол учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда

район аҳолисининг ҳаѐт тарзининг қулайлашувига таъсир кўрсатувчи

тармоқлар. Буларга енгил ва озиқ-овқат саноатининг кўплаб тармоқлари киради.

Хизмат кўрсатувчи (инфратизим)-районнинг барча тармоқларини

электроэнергия, иссиқлик, сув, умумий таъмирлаш ишлари, маҳсулотларни

сақлаш учун омборхоналар билан таъминлайдиган соҳалар.

Иқтисодий район ўзига хос мажмуа ва ҳудудий тизимни ташкил этади.

Албатта, бу ерда район, комплекс ва тизим тушунчалари айнан бир мазмунга эга

эмас, аммо уларнинг бир-бирларига яқинлигини ҳам инкор этиш ноўриндир.

Ҳар қандай иқтисодий район комплекс, ҳудудий мажмуа принципига

асосланади. Бу комплекслилик, энг аввало, уларнинг ўзаро мувофиқлашган

ҳолда мутаносиб ривожланишида ўз ифодасини топади.

1) район ҳосил қилувчи ихтисоcлашган, яъни бозор аҳамиятига эга

бўлган тармоқ ва тармоқлар;

2) биринчи гуруҳ билан боғлиқ ва уларни тўлдирувчи ѐрдамчи, иккинчи

даражали тармоқлар;

3) кундалик эҳтиѐжларга қаратилган маҳаллий бозорни тўйинтирувчи

тармоқлар.

Ўзбекистон география жамияти съездлари ва турли конференцияларда

иқтисодий географик районлаштириш муаммоси кўп бора таҳлил қилинган

бўлиб, уларнинг натижаларига кўра г.ф.д., профессор А.Солиев томонидан

таклиф этилган иқтисодий географик районлаштириш принципи энг мақбули

сифатида тан олинган. Унга кўра Ўзбекистон миллий иқтисодиѐти ҳудудий

таркибида қуйидаги 6 та асосий иқтисодий районлар ажратилади:

1. Тошкент иқтисодий райони – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти

таркибида;

2. Мирзачўл иқтисодий райони – Жиззах ва Сирдарѐ вилоятлари;

Page 127: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

127

3. Фарғона иқтисодий райони – Андижон, Наманган ва Фарғона

вилоятлари;

4. Зарафшон иқтисодий райони – Бухоро, Навоий ва Самарқанд

вилоятлари;

5. Жанубий иқтисодий район – Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари;

6. Қуйи Амударѐ иқтисодий райони – Қорақалпоғистон Республикаси

ва Хоразм вилояти.

Шу билан бирга проф. А.Солиев иқтисодий географик районларнинг

қуйидаги ички бўлинмалари бўлишини ҳам тавсия этади.

Мазкур бўлинмаларни яққол кўз олдимизга келтириш учун ҳозирги кунда

амалда фойдаланилаѐтган 8-синф мактаб дарслигидаги Сурхондарѐ иқтисодий

географик районини ички бўлинмаларга ажратишни мисол қилиб келтирамиз.

Янги районлаштириш усулида, вилоят туманлари ўз иқтисодий

имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, турли соҳаларга ихтисослашган

муниципиал районларга ажралади. Кейинги босқичда туманларни кўп

тармоқли саноат ривожланган Денов-Шўрчи, аграр соҳага ихтисослашган

Ангор-Қизириқ, тоғ-кон саноати катта салмоққа эга бўлган Бойсун-

СариосиѐУзун каби иқтисодий округларга бирлаштириш мақсадга мувофиқ

ҳисобланади. Учинчи босқичда аграр-индустриал йўналишга эга бўлган вилоят

туманларини ўзида бирлаштирувчи Сурхондарѐ маъмурий-иқтисодий райони

шаклланади. Қўшни Қашқадарѐ вилояти билан бирга Жанубий иқтисодий

районга бирлашуви натижасида Ҳисор тоғининг икки ѐн бағридаги фойдали

қазилма конларини ишга тушириш имкониятлари кенгаяди. Шунингдек,

Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлининг ишга туширилиши натижасида

Page 128: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

128

икки вилоятнинг бир-бири билан тўғридан- тўғри боғлана олиши бу иқтисодий

районда ѐқилғи- энергетика, кимѐ, енгил саноат каби тармоқларнинг мажмуали

тарзда тез суръатлар билан ривожланишига замин яратади.

Районлаштиришнинг энг юқори босқичида Жанубий иқтисодий район ва

Зарафшон (таркибида Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятлари бўлган)

иқтисодий район билан бирга Жануби- ғарбий иқтисодий минтақага

бирлашуви юз беради. Иқтисодий минтақа доирасида ўзаро интеграцион

алоқаларнинг кучайиши вилоят иқтисодиѐтини ривожланиши учун катта

аҳамиятга эга бўлади.

Мазкур муаммоли ҳолатни бартараф этиш учун тасдиқланган ДТСга кўра

8-синф учун қайта нашр этилиши режалаштирилаѐтган янги дарсликда мазкур

муаммо таҳлил қилинадиган мавзуларга ўзгартириш киритиш

режалаштирилмоқда.

Шу нуқтаи назардан қараганда, география фани ва унинг таркибий қисми

ҳисобланган иқтисодий ва ижтимоий география ―Наманган‖ илмий мактаб

асосчиларидан бири –таниқли олим, моҳир педагог Турсунбой Нурматович

Маллабоевнинг хизматлари ката ва беқиѐсдир. Хусусан, у ҳозирги замон

урбанизатсия жараѐни ва шаҳарлар муаммоларига катта эътибор қаратган.

Маълумки, бу жараѐн ўта мураккаб ва оламшумил бўлиши билан бир қаторда

ўзининг географик жихатлари, хусусиятларига эга ва бунда, албатта, шаҳарларда,

энг аввало катта шаҳарларнинг аҳамияти етакчидир. Айнан йирик шаҳарлар

мамлакат ва унинг минтақаларининг пойдевори, таянч нуқталари, илму-фан,

маданият, санъат, иннаватция ва инфратузилма марказлари ҳисобланади. Бундай

юксак демографик ва иқтисодий салоҳиятни ўзида мужассамлаштирган катта

шаҳарлар миллий ва минтақавий иқтисодиѐтнинг ҳудудий таркибини, ягона

геосиѐсий муҳитни шакллантиради. Табиий география кичик ҳудудларни тадқиқ

қилишга ҳурматли домламиз Ш.Зокиров асос солган бўлса, иқтисодий ва

ижтимоий географияда бундай вазифани Т. Маллабоевнинг бажарган.

Домланинг илмий дунѐқарашининг кенглиги унинг яна бошқа

йўналишларни чуқур ўрганиши билан ҳам ўз исботини топади. Масалан, худудий

ишлаб чиқариш мажмуалари, саноат турғун ва марказлари, рекреатсия ва туризм,

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва геоекология, амалий география,

бозор муносабатларининг географик жихатлари каби кўплаб йўналишлар

Т.Н.Маллабоевнинг диққат эътиборидан четда қолмаган.

Фойдаланган адабиѐтлар:

1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида хавфсизликка тахдид,

барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари. –Т.: Ўзбекистон, 1997. 112. 115-

бет.

2. Алишер Навоий. Арабин ҳадис (―Қирқ ҳадис‖). –Т .: Ёзувчи, 1991. -57 б.

Page 129: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

129

3. Амир Темур. Васиятлари, маслаҳатлари, танбеҳлари. – Т.: Ғафур Ғулом, 2001. -

79 6.

4. Беруний, Абу Райҳон. Тарвиҳалар (―Жавоҳирот китоби‖дан). –Т .: Мерос,1991. -

47 б.

5. Захриддин Муҳаммад Бобур. ―Бобурнома‖. ―Шарқ‖ нашриѐт-матбаа

акциядорлик компанияси Бош таҳририяти. –Т.: 2002, -336 б.

6. Фаробий, Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. –Т .: Ўзбекистон, 1992. -237 б.

7. Хайруллаев М. Форобий ва унинг фалсафий рисолалари. –Т.: Фан, 1963. -282 б.

8. Хос Ҳожиб, Юсуф. Қутадуғ билиг. –Т .: Юлдузча, 1990. -189 б.

9. Э.О.Турдиқулов., У.Э.Турдиқулов. Марказий Осиѐда экологик таълим

тараққиѐти. –Т.: ―Фан‖, 2005. -308 б.

7-маъруза: География фанидан синфдан ва мактабдан ташқари

ишларни компетенциявий ѐндашув асосида ташкил қилиш (2 соат)

Режа:

1. Географияни ўқитиш синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларда

олиб бориладиган ишлар

2. География фанидан синфдан ва мактабдан ташқари ишларни

режалаштириш

3. Мактабларда география тўгараги ва унинг фаолияти

4. Мактабларда география клублари фаолиятини олиб бориш

5. География фани олимпиадаларини уюштириш.

6. География фанидан илмий конференцияларини уюштириш.

7. Географик кечаларни ташкил этиш

Таянч тушунчалар: синфдан ва мактабдан ташқари ишлар, география

тўгараги, география клублари, фан олимпиадалари, илмий конференциялар,

географик кечалари, экскурсиялар.

1. Географияни ўқитиш синфдан ва мактабдан ташқари

машғулотларда олиб бориладиган ишлар

Кейинги пайтларда география таълимида ўқитишнинг замонавий усул ва

шакллари кенг қўлланилмоқда. Чет эл тажрибаларидан унумли фойдаланиш

бўйича ижодий изланишлар олиб борилмоқда.

Илғор ўқитувчилар, методистлар дарснинг замонавий шаклларини

такомиллаштириш борасида тадқиқотлар уюштирмоқдалар.

Дарснинг ҳар бир шакли ўқувчиларга маълум билим ва кўникмалар

тизимини шакллантиришни асосий мақсад қилиб қўяди. Ҳар қандай шакл

Page 130: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

130

ўқувчиларда 4та йўналиш бўйича билимлар тизимини шакллантириши

мақсадга муфовиқ:

1. Ўқувчиларни дунѐвий билимлар билан қуроллантириш

2. Географик кўникма ва малакаларни шакллантириш

3. Ўқувчиларда ижодий фаолият хислатларини шакллантириш

4. Атроф - муҳитда бўлаѐтган воқеа ва ҳодисаларга бефарқ

қарамасдан, уларга бевосита ўзи қатнашаѐтгандек ҳис қила олиш

қобилиятларини тарбиялаш ва ҳ.к.

Агар география таълимида юқоридаги элементлардан биронтаси тушиб

қолса, ѐшлардан ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялаш қийин бўлади.

Бу элементлар ўқувчиларда билим ва кўникмаларни шакллантиришда асосий

ролни ўйнайди. Улар бир-бири билан объектив боғланган бўлиб, бири

иккинчисига таянади ва тўлдириб туради. Масалан, билимни эгалламасдан

туриб, кўникма ва малака ҳосил бўлмайди. Дарсда ўқувчининг ижодий

фаолиятисиз ҳам билим ва кўникмаларни шакллантириш жараѐни қийин кечади.

Ўқувчининг ижодий фаолияти эгалланган билимларнинг мустаҳкам ва

чуқур бўлишини таминлайди. Аммо юқоридаги 4та йўналиш бирбирларининг

ўрнини боса олмайди. Чунки, таълим мазмунининг ҳар бир қисми ўзига хос

йўл ва усуллар билан эгалланади. Бунда идрок, эсда сақлаш, таниш,

объектларни кўз олдига келтира олиш, жадвалларни тўлдира олиш, муаммоли

мисол ва топшириқларни еча олиш каби ўзига хос бўлган методларни қўллаш

ва танлашни талаб қилади.

Ўқувчи ижодкорлигисиз, унинг билим ва кўникмаларни эгаллаш жараѐни

қийин кечади, уларда билимга қизиқиш деярли мавжуд бўлмайди. Юқоридаги

омилларни қўллаш жараѐнида билим эгаллашнинг 3 та даражаси ҳосил бўлади:

1. Билим ва кўникмаларни онгли равишда идрок қилиш ва эсда сақлаб

қолиш.

2. Билим ва кўникмани таниш вазиятларда қўллай олиш.

3. Эгалланган билим ва кўникмаларни амалда ижодий қўллай олиш.

Билим эгаллаш усулларининг ҳар бир элементини пухта эгаллаган

ҳолдагина ва уларнинг ҳар бирига мос таълим методларини қўллагандагина у

пухта эгалланади.

Илк билим ва кўникмаларни эгаллаш жараѐнини тушунтириш ва

кўргазмаларини намойиш қилиш (репродуктив) методини қўллаш орқали

шакллантирилади. Бунда етакчи ролни ўқитувчи эгаллайди ва у билимларни

ўқувчига тайѐр ҳолда етказади. Ўқувчига берилган билим ва кўникмани унинг

қай ҳол ва даражада эгаллаганлигини аниқлаш ўқитиш методикасининг энг

долзарб масалаларидан бири саналади. Чунки ўқувчининг билиш фаолиятини

Page 131: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

131

назорат қилмасдан туриб, уларга берилган билим ва кўникмаларини қай

даражада ўзлаштирганлигини аниқлаб бўлмайди.

Географик таълимда ўқитувчиларга жуда қўл келадиган ва ѐрдам

берадиган қуйидаги текшириш усулларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадга

муфовиқ:

1. Билим ва кўникмаларни жорий усулда текшириш. Ундан дарснинг

ҳамма босқичларида фойдаланиш мумкин.

2. Билимларни оралиқ текшириш.

Йирик мавзу ѐки бобнинг қай даражада ўзлаштирилиши назорат

қилинишини таъминлайди. Оралиқ текширишда ўрганилган материал бир

мунча тизимлашади. Бу текшириш ўқувчиларни мантиқий фикрлашга, ўқув

материалидаги муҳим жиддий боғланишларни, географик тасаввур ва

тушунчаларнинг мустаҳкам эгалланишини таъминлайди. Якуний текшириш

чорак якунида ва йил охирида қўлланилади. Унинг асосий мақсади

материалнинг қанчалик пухта ўзлаштирилишини таъминлашдан иборат.

Географик билим ва кўникмаларни текшириш таълим жараѐнининг энг

мураккаб тури ҳисобланади. Географик билим ва кўникмаларни текширишда

қуйидаги текшириш турларини қўллаш мумкин:

1. Оғзаки усулда текшириш

2. Ёзма усулда текшириш

3. Амалий ишлар орқали текшириш

4. Ҳар хил географик ўйинлар орқали текшириш

5. Хариталар орқали текшириш

6. Тест усулида текшириш

7. Синовлар орқали текшириш ва ҳ.к.

Барча текшириш усуллари якка ва ѐппасига сўраш орқали уюштирилиши

ҳам мумкин. Якка ва ѐппасига сўрашда қўлланиладиган барча турдаги

саволлар дарс режа конспектида олдиндан акс этган бўлиши керак.

Билим ва кўникмаларни якка усулда текширишда қўйиладиган саволлар

кўпроқ умумий йўналишда бўлиши лозим. Масалан: Ўзбекистон иқлими

мавзусида;

1. Республикамизнинг асосий иқлим ҳосил қилувчи омилларни айтинг?

2. Ўзбекистоннинг адир ѐки тоғ минтақасини таърифланг ва ҳ.к.

Бунда ўқитувчи ўқувчи жавобини тўлдириб бориши, хатоларини

тўғрилашга имкон яратиб бериши зарур.

Бирон объектга оид бўлган саволларни турли мазмунда бериш уларнинг

фикрлаш қобилиятларини ривожлантиради.

Page 132: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

132

Масалан: Сирдарѐ қандай тўйиниши типига мансуб ѐки Сирдарѐ

режимини таърифланг ѐки Сирдарѐда қайси ойларда сув кўпаяди ѐки камаяди

ва ҳ.к. Ўқувчиларни ўз синфдошларининг саволларини таҳлил қилишга

албатта ундаш керак. Географик билимларни ѐппасига, ѐзма усулда

текширишда, уларда кўникма ва малакалар қай даражада шаклланганлиги

нуқтаи назаридан амалга оширилиши мақсадга муфовиқ.

Ўқувчилар билимларини ѐппасига, ѐзма усулда текшириш мазмуни

қуйидагича бўлиши мумкин:

1. Харита асосида у ѐки бу объектга таъриф ѐза олиш.

Масалан: Туркистон, Зарафшон тоғларига ѐки Тошкент, Самарқанд шаҳрига

таъриф ѐза олиш.

2. Географик объектларни ѐзувсиз харитага тушириш

3. Географик номлар, атамаларига таъриф ѐза олиш

4. Ҳар хил жадвални қиѐслай олиш

5. Харитада ҳар хил ўлчаш ишларини бажариш. М: Тошкентдан

Шимолий ва Жанубий қутбгача бўлган масофани даража ва км. ҳисобида

топинг

6. Харита, дарслик ва бошқа манбалар асосида схема, жадваллар,

диаграммалар, графиклар чиза олиш ва ҳ.к.

7. Статистик материалларни таҳлил қила олиш ва туза олиш. Ёппасига

бориладиган ѐзма ишлар бир хил мураккабликда, бир неча вариантда

бажарилиши мумкин.

Синфда ўтиладиган дарслар:

1. Суҳбат ва ҳикоя асосида ўтказиладиган дарслар.

2. Амалий машғулотлар

3. Ўқитувчи назорати остида

Синфдан ташқари дарслар

1. Табиатга, музейга, ишлаб чиқариш объектларига экскурсия.

Ўқитувчи назорати остида мактаб жонли бурчаги ва тажриба

участкасида олиб бориладиган кузатишлар.

Дарсдан ташқари ишлар

1.Синфда ва география хонасида бажариладиган ишлар.

2.География бурчагидаги олиб бориладиган ишлар.

3.География фани тўгараги .

4.География фани олимпиадалари.

5.География фани кечалари.

Page 133: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

133

Синфдан ташқари бажариладиган ишлар.

1. Мактаб тажриба участкасида олиб бориладиган кузатишлар.

2. Кўргазмали қуроллар тайѐрлаш.

3. Коллекция йиғиш.

4. Китоб билан мустақил ишлаш.

Кейинги пайтларда география таълимида ўқитишнинг замонавий усул ва

шакллари кенг қўлланилмоқда. Чет эл тажрибаларидан унумли фойдаланиш

бўйича ижодий изланишлар олиб борилмоқда.

Илғор ўқитувчилар, методистлар дарснинг замонавий шаклларини

такомиллаштириш борасида тадқиқотлар уюштирмоқдалар.

Дарснинг ҳар бир шакли ўқувчиларга маълум билим ва кўникмалар

тизимини шакллантиришни асосий мақсад қилиб қўяди. Ҳар қандай шакл

ўқувчиларда 4 та йўналиш бўйича билимлар тизимини шакллантириши

мақсадга муфовиқ:

1. Ўқувчиларни дунѐвий билимлар билан қуроллантириш

2. Географик кўникма ва малакаларни шакллантириш

3. Ўқувчиларда ижодий фаолият хислатларини шакллантириш

4. Атроф - муҳитда бўлаѐтган воқеа ва ҳодисаларга бефарқ қарамасдан,

уларга бевосита ўзи қатнашаѐтгандек ҳис қила олиш қобилиятларини

тарбиялаш ва ҳ.к.

Агар география таълимида юқоридаги элементлардан биронтаси тушиб

қолса, ѐшлардан ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялаш қийин бўлади.

Бу элементлар ўқувчиларда билим ва кўникмаларни шакллантиришда асосий

ролни ўйнайди. Улар бир-бири билан объектив боғланган бўлиб, бири

иккинчисига таянади ва тўлдириб туради. Масалан билимни эгалламасдан

туриб, кўникма ва малака ҳосил бўлмайди. Дарсда ўқувчининг ижодий

фаолиятисиз ҳам билим ва кўникмаларни шакллантириш жараѐни қийин кечади.

Ўқувчининг ижодий фаолияти эгалланган билимларнинг мустаҳкам ва

чуқур бўлишини таминлайди. Аммо юқоридаги 4та йўналиш бир-бирларининг

ўрнини боса олмайди.

Чунки таълим мазмунининг ҳар бир қисми ўзига хосйўл ва усуллар билан

эгалланади. Бунда идрок, эсда сақлаш, таниш, объектларни кўз олдига келтира

олиш, жадвалларни тўлдира олиш, муаммоли мисол ва топшириқларни еча

қилади олиш каби ўзига хос бўлган методларни қўллаш ва танлашни талаб.

Ўқувчи ижодкорлигисиз, унинг билим ва кўникмаларни эгаллаш жараѐни

қийин кечади, уларда билимга қизиқиш деярли мавжуд бўлмайди. Юқоридаги

омилларни қўллаш жараѐнида билим эгаллашнинг 3 та даражаси ҳосил бўлади:

Page 134: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

134

1. Билим ва кўникмаларни онгли равишда идрок қилиш ва эсда сақлаб

қолиш

2. Билим ва кўникмани таниш вазиятларда қўллай олиш

3. Эгалланган билим ва кўникмаларни амалда ижодий қўллай олиш.

Билим эгаллаш усулларининг ҳар бир элементини пухта эгаллаган

ҳолдагина ва уларнинг ҳар бирига мос таълим методларини қўллагандагина у

пухта эгалланади.

Илк билим ва кўникмаларни эгаллаш жараѐнини тушунтириш ва

кўргазмаларини намойиш қилиш (репродуктив) методини қўллаш орқали

шакллантирилади. Бунда етакчи ролни ўқитувчи эгаллайди ва у билимларни

ўқувчига тайѐр ҳолда етказади.

Ўқувчига берилган билим ва кўникмани унинг қай ҳол ва даражада

эгаллаганлигини аниқлаш ўқитиш методикасининг энг долзарб масалаларидан

бири саналади. Чунки ўқувчининг билиш фаолиятини назорат қилмасдан

туриб, уларга берилган билим ва кўникмаларини қай даражада

ўзлаштирганлигини аниқлаб бўлмайди.

Географик билим ва кўникмаларни текширишда қуйидаги талабларга риоя

қилиш мақсадга муфовиқ:

1. Географик билим ва кўникмаларни текшириш изчил, доимий бўлиши

керак

2. Билим, кўникмаларни текширишда асосий мезон географик дастури

3. Билим, кўникма ва малакаларни текширишда оғзаки, ѐзма, харита ва

ҳар хил аралаш мазмунга эга бўлган усуллар кенг қўлланилиши зарур.

Анъанага айланиб қолган доска олдига чақириб сўрашга барҳам бериш.

4. Сўрашда компьютерлардан унумли фойдаланиш ва ҳ.к.

Географик таълимда ўқитувчиларга жуда қўл келадиган ва ѐрдам

берадиган қуйидаги текшириш усулларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадга

муфовиқ:

1. Билим ва кўникмаларни жорий усулда текшириш. Ундан дарснинг

ҳамма босқичларида фойдаланиш мумкин.

2. Билимларни оралиқ текшириш.

Йирик мавзу ѐки бобнинг қай даражада ўзлаштирилиши назорат

қилинишини таъминлайди. Оралиқ текширишда ўрганилган материал бир

мунча тизимлашади. Бу текшириш ўқувчиларни мантиқий фикрлашга, ўқув

материалидаги муҳим жиддий боғланишларни, географик тасаввур ва

тушунчаларнинг мустаҳкам эгалланишини таъминлайди. Якуний текшириш

чорак якунида ва йил охирида қўлланилади. Унинг асосий мақсади

материалнинг қанчалик пухта ўзлаштирилишини таъминлашдан иборат.

Page 135: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

135

Географик билим ва кўникмаларни текшириш таълим жараѐнининг энг

мураккаб тури ҳисобланади. Географик билим ва кўникмаларни текширишда

қуйидаги текшириш турларини қўллаш мумкин:

1. Оғзаки усулда текшириш

2. Ёзма усулда текшириш

3. Амалий ишлар орқали текшириш

4. Ҳар хил географик ўйинлар орқали текшириш

5. Хариталар орқали текшириш

6. Тест усулида текшириш

7. Синовлар орқали текшириш ва ҳ.к.

Барча текшириш усуллари якка ва ѐппасига сўраш орқали уюштирилиши

ҳам мумкин. Якка ва ѐппасига сўрашда қўлланиладиган барча турдаги саволлар

дарс режа конспектида олдиндан акс этган бўлиши керак.

Билим ва кўникмаларни якка усулда текширишда қўйиладиган саволлар

кўпроқ умумий йўналишда бўлиши лозим. Масалан: Ўзбекистон иқлими

мавзусида;

1. Республикамизнинг асосий иқлим ҳосил қилувчи омилларни айтинг?

2. Ўзбекистоннинг адир ѐки тоғ минтақасини таърифланг ва ҳ.к.

Бунда ўқитувчи ўқувчи жавобини тўлдириб бориши, хатоларини

тўғрилашга имкон яратиб бериши зарур.

Бирон объектга оид бўлган саволларни турли мазмунда бериш уларнинг

фикрлаш қобилиятларини ривожлантиради.

Масалан: Сирдарѐ қандай тўйиниши типига мансуб ѐки Сирдарѐ

режимини таърифланг ѐки Сирдарѐда қайси ойларда суви кўпаяди ѐки камаяди

ва ҳ.к. Ўқувчиларни ўз синфдошларининг саволларини таҳлил қилишга

албатта ундаш керак. Географик билимларни ѐппасига, ѐзма усулда

текширишда, уларда кўникма ва малакалар қай даражада шаклланганлиги

нуқтаи назаридан амалга оширилиши мақсадга муфовиқ.

Ўқувчилар билимларини ѐппасига, ѐзма усулда текшириш мазмуни

қуйидагича бўлиши мумкин:

1. Харита асосида у ѐки бу объектга таъриф ѐза олиш. Масалан:

Туркистон, Зарафшон тоғига ѐки Тошкент, Самарқанд шаҳрига таъриф ѐза

олиш

2. Географик объектларни ѐзувсиз харитага тушириш

3. Географик номлар, атамаларига таъриф ѐза олиш

4. Ҳар хил жадвални қиѐслай олиш

Page 136: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

136

5. Харитада ҳар хил ўлчаш ишларини бажариш. М: Тошкентдан

Шимолий ва Жанубий қутбгача бўлган масофани даража ва км. ҳисобида

топинг

6. Харита, дарслик ва бошқа манбалар асосида схема, жадваллар,

диаграммалар, графиклар чиза олиш ва ҳ.к.

7. Статистик материалларни таҳлил қила олиш ва туза олиш. Ёппасига

бориладиган ѐзма ишлар бир хил мураккабликда, бир неча вариантда

бажарилиши мумкин.

Синфда ўтиладиган дарслар

1. Суҳбат ва ҳикоя асосида ўтказиладиган дарслар.

2. Амалий машғулотлар

3. Ўқитувчи назорати остида

Синфдан ташқари дарслар

1. Табиатга, музейга, ишлаб чиқариш объектларига экскурсия.

Ўқитувчи назорати остида мактаб жонли бурчаги ва тажриба участкасида

олиб бориладиган кузатишлар.

Дарсдан ташқари ишлар

1.Синфда ва география хонасида бажариладиган ишлар.

2.География фанидан ўлкашунослик бурчагида олиб бориладиган ишлар.

3.География фани тўгараги .

4.География фани олимпиадалари.

5.География фани кечалари.

Синфдан ташқари бажариладиган ишлар.

1.Мактаб тажриба участкасида олиб бориладиган кузатишлар.

2.Кўргазмали қуроллар тайѐрлаш.

3.Коллекция йиғиш.

4.Китоб билан мустақил ишлаш.

Мактабдаги ўқув ишлари дастур асосида ва чекланган, белгиланган вақт

доирасида олиб борилади. Шунинг учун ўқувчиларнинг барча қизиқиш ва

эҳтиѐжларини қондириш имкониятига эга эмас.

2. География фанидан синфдан ташқари ишларни режалаштириш

Синфдан ташқари ишлар мактабдаги ўқув тарбиявий ишларнинг узвий

давоми бўлиб, ўқувчилариинг мустақиллик ва активлигини, сиѐсий-ғоявий ва

маданий савиясин қамровининг кенгайтириш ва чуқурлаштиришни ҳамда

айрим ҳаѐтий кўникмасини янада оширишни, қобилиятларининг

ривожлантиришни, билим ва малакаларни эгаллашни мақсад қилиб қўяди.

Page 137: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

137

Шунинг билан бирга ўқувчиларнинг бўш вақтларини оқилона (унумли) ва

қизиқарли ташкил этиш ҳам синфдан ташқари ишларнинг зиммасига тушади.

География кенг кўламли ва хилма-хил масалаларни қамраб олсада, барча

масалаларни ўқув жараѐнида ѐритиш имконияти йўқ, аммо география қамраб

олган масалаларнинг кўпчилиги ўқувчиларни қизиқтириб келади. География

таълимининг атрофдаги табиат ва одамларнинг ҳаѐти, табиат ва жамиятда рўй

бериб турган воқеа ва ҳодисалар билан бевосита алоқадорлиги синфдан

ташқари ишлар учун катта имконнятлар вужудга келтиради.

Синфдан ташқари олиб бориладиган ишлар ўқувчиларни ватанпарварлик

руҳида таълим-тарбия беришда олиб бориладиган ишларнинг давоми

ҳисобланади. Синфдан ташқари олиб бориладиган ишлар таълим-тарбия

мақсадларига мос келиши керак.

Ўқувчилар табиатдаги турли жараѐн ва ҳодисаларни, дунѐда рўй

берадиган воқеаларни кўпроқ билишга қизиқадилар, бундай вазифани синфдан

ташқари машғулотлар орқалигина ҳал қилиш мумкин. Синфдан ташқари

ишлар тури, принцип ва усулларига кўра синфда олиб бориладиган машғулот

— дарсдан фарқ қилади. Синфдан ташқари ишларни ташкил этишнинг ўзига

хос хусусиятлари бор, бу хусусиятлар ўқитувчидан каттагина маҳорат талаб

қилади.

Синфдан ташқари ишларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг

ихтиѐрий эканлиги бўлиб, ўқувчиларнинг хоҳиш-истакларини ва

қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ташаббуси билан олиб

борилади. Синфдан ташқари ишлар ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини

рўѐбга чиқаришга имкон бериши, машғулотларнинг ҳажми, шакли ва

методлари эса уларнинг ѐшига боғлиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Синфдан ташқари олиб бориладиган ишларда ўқитувчининг вазифаси -

ўқувчиларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, йўл-йўриқлар

кўрсатиш ва уларнинг масъулиятини оширишдан иборатдир. Синфдан

ташқари ишлар ўқувчиларни илмий-тадқиқот ишларга ўргатиб бориш билан

бирга, уларни дам олишларига ҳам имкон бериши керак.

Синфдан ташқари ишлар тематикасида ўлкашунослик ишлари моҳияти

жиҳатидан асосий ўринни эгаллайди. Синфдан ташқари ишлардаги «ўлка»

тушунчасида бевосита ўрганиш мумкин бўлган территория (ўз шаҳри ѐки

қишлоғи, яқин атроф, ўз маъмурий раѐни, ўз области ѐки табиий географик

райони) назарда тутилади.

Синфдан ташқари ишларнинг тематикасида Ватанимизнинг ва унинг

эътиборга сазовор бўлган жойларини, йирик шаҳарлари, янги қурилишларини

ўрганиш ҳам муҳим ўринни эгаллайди.

Page 138: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

138

Ўқувчилар сайѐрамизнинг айрим эътиборга сазовор жойлари (ғорлар,

йирик шаршаралар, Антарктида табиати, табиат ѐдгорликлари, океанлардаги

ажойиб ҳаѐт ва ҳ.к.) га уюштирилган саѐҳатларга қизиқадилар. Улар халқаро

воқеаларни ҳам одатда қизиқиш билан кузатадилар. Синфдан ташқари

ишларни ташкил этишда ўқувчиларнинг бу қизиқишларини ҳам эътибордан

четда қолдирмаслик керак.

Синфдан ташқари ишларда ўқув кўрсатмали қўлланмалар тайѐрлаш ва

уларни таъмирлаш ишлари алоҳида ўрин тутади.

Синфдан ташқари ишларни ташкил этишда ўқувчиларнинг ѐш

хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш лозим. 5-8-синфлардаги ишларнинг

мазмуни кўпроқ табиатни ўрганишга қаратилмоғи, 9-10- синфларда эса ишлар

иқтисодий-географик характерда бўлиши мақсадга мувофиқдир.

География ўқитишнинг илмий даражасини кўтаришда таълим методлари

ва воситалари билан биргаликда синфдан ташқари ишларнинг аҳамияти ҳам

катта.

Илғор ўқитувчилар тажрибалари шу нарсани кўрсатмоқдаки, фанга турли

касбларга бўлган қизиқиш кўпчилик ҳолларда синфдан ташқари ишларни

қанчалик самарали ташкил этиши билан боғлиқ. География бўйича дарсдан

ташқари ишлар ниҳоятда хилма-хил. Дастур талаб этган кўпгина билимларни

синфдан ташқари ишлардан олиш мумкин.

Синфдан ташқари ишларнинг асосий мақсади ўқувчиларни ҳар томонлама

баркамол ривожлантиришдан иборат бўлиб, фан бўйича олган билимларини

чуқурлаштириш, уларда билишни фаоллаштиришдан иборат.

Синфдан ташқари ишларнинг таълим-тарбиявий вазифалари, фаннинг

умумий мақсади ва вазифаларидан келиб чиқади. Дарсдан ташқари ишлар

ўқувчиларда ҳамкорлик, дўстлик, меҳнатга муҳаббат, касбларга қизиқиш

хислатларини тарбиялайди. ўқувчиларни табиат ва жамият ҳаѐтига оид бўлган

қизиқарли фактлар, тушунчалар, кўникмалар билан қуроллантиради. Энг

муҳими ўқувчиларни география фанига бўлган қизиқишларини оширади.

Айниқса, табиатга, ишлаб чиқаришга экскурсиялар уюштириш ўқувчиларнинг

синфдан ташқари ишларга бўлган хавасларини янада оширади. ўқувчиларнинг

дарсда қондирилмаган эхтиѐжлари синфдан ташқари ишларида амалга

оширилиши керак

Географиянинг серқирра томонлари аксарият ҳолларда дарсдан ташқари

пайтларда ўрганилади. Синфдан ташқари ишларнинг энг муҳим

хусусиятларидан бири унинг ўйинлар ва қизиқарли саволлардан фойдаланиш

тарзида уюштирилишидир.

Page 139: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

139

Синфдан ташқари ишларнинг муваффақияти уларни тўғри

режалаштиришдан бошланади. География ўқитувчиси бу ишларни

режалаштиришда алоҳида ўқувчилар, ҳамда ўқувчилар гуруҳи билан ишларни

ташкил қилишни имкониятини беради. Унга йил давомида уюштириш лозим

бўлган муҳим тадбирлар киритилади. Режа қуйидаги талабларга жавоб бериши

керак:

- жамият тараққиѐти мақсадлари ва талаблари асосида бўлиши;

- ўқувчиларни келажак ҳаѐтга тайѐрлаши;

- мамлакатнинг ҳозирги ҳаѐти билан боғланган бўлиши.

Ўзбекистоннинг энг муҳим саналари, воқеаларини ўзида

мужассамлаштириши;

- мактабнинг умумий ўқув-режаси тадбирлари билан боғланган

бўлиши;

- ўқувчиларнинг шахсий қобилиятларини ва ѐш хусусиятларини

эътиборга олиши, ҳамда турли метод ва шаклларни ўзида

мужассамлаштириш.

Режада ишнинг қисқача мазмуни берилиши лозим. Унинг тахминий

шакли қуйидагича бўлиши мумкин.

Мактабда географиядан синфдан ташқари ишларни уюштириш

тадбирлари режаси:

Режани қуйи ва юқори синф ўқувчилари учун ҳам алоҳида тузиш мумкин.

Дарсдан ташқари ишларнинг асосий маркази география хонаси ҳисобланади.

Дарсдан ташқари ишлар ўқувчиларнинг бўш пайтларида уюштирилади ва у

қуйидаги талабларга: ғоявий-сиѐсий, жамият учун фойдали йўналишларга,

ўқувчи иши ва шахсий қобилиятларига жавоб бериши керак. География бўйича

дарсдан ташқари ишлар назарий ва илмий йўналишларга эга. Чунки ўқувчилар

турли хил табиий ва иқтисодий топшириқларни ҳам дарсдан ташқари вақтларда

ҳам бажариши мумкин.

Дарсдан ташқари ишлар, уларда қатнашадиган ўқувчилар сони ва

уюштириш шаклларига кўра хилма-хил бўлиши лозим.

География бўйича дарсдан ташқари ишларни ѐппасига ва алоҳида тарзда

уюштириш мумкин. Илғор география ўқитувчилари тажрибаларида ва

кўпчилик мактабларда дарсдан ташқари ишларнинг қуйидаги турлари кенг

тарқалган.

3.Мактабларда география тўгараги ва унинг фаолияти

Синфдан ташқари ишлар ичида география-ўлкашунослик тўгараклари

кенг тарқалган, ўқувчиларнинг ўз ўлкаларини ўрганиш жараѐнида нафақат

Page 140: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

140

география балки тарих, биология, адабиѐт, иқтисод фанларига оид бўлган

билимларни ҳам эгаллайдилар.

Агар бир мактабда бундай тўгараклар фаолияти яхшийўлга қўйилган

бўлса ва ундаги ишлар изчил амалга оширилса 8-9 синфларда ягона мақсад

асосида иш юритадиган ўлкашунослик тўгаракларини ташкил этиш мақсадга

мувофиқ.

Бундай тўгаракларни ўқувчилар қизиқишига қараб бўлимларга ажратиш

зарур, умуман олганда географиядан синфдан ташқари ишлар тури ниҳоятда

хилма-хил бўлиб уларни қуйидаги шакллари кенг тарқалган.

Кенг тарқалган дарсдан ташқари ишлар шакли бўлиб унга барча синф

ўқувчилари ихтиѐрий равишда аъзо бўлишлари мумкин. Масалан: «Мустақил

Ўзбекистон», «Бизнинг қишлоғимиз», «Географ сайѐҳлар», «Ўзбекистондаги

қўшма корхоналар». Тўгарак ўз номига эга бўлиши лозим. Масалан, «Ёш

табиий географлар», «Ёш иқтисодий географлар», «Ёш геоморфологлар», «Ёш

гляциологлар», «Ёш сайѐҳатчилар», «Ёш экологлар», «Ёш демографлар» ва ҳ.к.

Демак, география тўгараги мавзуларини ўқувчилар қизиқишларини

эътиборга олиб режалаштириш мақсадга мувофиқ.

Тўгарак фаолияти қуйидагича режалаштирилиши мақсадга мувофиқ.

Тўгарак ишининг самарадорлиги кўп жиҳатдан режанинг қандай

тузилишига боғлиқ. Тўгарак ўз журналига ѐки кундалигига эга бўлиши керак.

Тўгарак аъзолари алоҳида кундаликка ҳам эга бўлганлари маъқул. ўқитувчи

кундаликка ўқувчилар қизиқиши, уни ўтказиш шакли ва методлари, ўқувчилар

мустақиллиги, қийин саволларни акс эттириб беради. Кундаликка адабиѐтлар

рўйхати ҳам акс эттирилади. Тўгарак ҳар ойда ѐки ҳар 15 кунда бир марта

ўтказилиши мумкин. Тўгарак шўбалардан иборат бўлади. Шўъба деганда катта

тўгаракнинг бир қисмига тушунилади. Масалан: тўгарак таркибида геология

шўъбаси, ўз ўлкасини ва сайѐҳат билан шуғулланиш шўъбаси бўлиши мумкин

(у пиѐда, велосипед, сув орқали уюштирилиши ҳам мумкин).

Ўқувчиларнинг илмий жамиятлари қатъий топшириқлар асосида фаолият

кўрсатганлари маъқул. Топшириқлар тахминан қуйидагича бўлиши мумкин:

(наъмунавий)

1. Ўзбекистон табиатини ўрганиш

2. Атроф муҳитни қўриқлаш

3. Ўзбекистон аҳолиси ва меҳнат ресурсларини ўрганиш

4. Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни жойлаштириш муаммолари ва ҳ.к.

Page 141: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

141

4.Мактабларда география клублари фаолиятини олиб бориш

Дарсдан ташқари ишларнинг бу тури география ўқитувчилари ва

ўқувчиларининг энг қизиқарли фаолиятларидан бири ҳисобланади. География

клубларига турли ѐшдаги ўқувчиларни жалб қилиш мумкин. География

клубларини мактабдан ташқари ташкилотларда ҳам ташкил қилса бўлади.

Клуб учун низом ва нишон шарт эмас.

Табиатни севувчилар клубига табиий географияга қизиқувчилар,

табиатни қўриқловчи жонкуярлар, ўсимлик ва ҳайвонларни севувчилар аъзо

бўлишлари мумкин. Қизиқарли учрашувлар клубида илғор ишчилар, олимлар,

нодир касб эгалари билан мулоқотда бўлинади. Юқоридаги барча клублар

фаолиятига ота-оналарни ҳам жалб қилиш лозим. Уларни клубларнинг фахрий

аъзолари қилиб сайлаш ҳам мумкин.

5. География фани олимпиадаларини уюштириш.

Олимпиада дарсдан ташқари ишларнинг энг муҳим турларидан саналади.

У ўқувчиларнинг география фанига бўлган қизиқишларини ва билиш

фаолиятларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. География

олимпиадаларини уюштиришдан асосий мақсад:

1. Ўқувчиларнинг географик харитани билиши ва ѐзувсиз харита билан

ишлай олишини, харита бўйлаб сайѐҳат қила олиш, хариталарнинг ѐзувсизини

таний олишга ўргатиш.

2. Турли хариталар асосида табиий-географик ва иқтисодий географик

таъриф ѐза олишга тайѐрлаш.

3. Турли табиий ва иқтисодий ҳудудларни қиѐслай билишларига

эришиш.

4. Ер шари табиатининг ривожланиш қонуниятлари, турли жойлар

табиатининг хилма-хиллиги сабабларини аниқлай олишга ўргатиш.

5. Амалий кўникма (ѐзувсиз харитада ишлай олиш; мўлжал олиш

типографик, картографик, иқтисодий ҳисоб-китоблар қилиш ва ҳ.к)

6. Ўз тумани, вилояти, республика, жаҳон географиясини билиш

бўйича саволларга ўқувчиларнинг қанчалик жавоб беришларини синаш ва ҳ.к.

Олимпиадаларда натижалар саволларга қўйилган очколарни якунлаш

билан аниқланади. География фани бўйича олимпиадалар 4 турда

уюштирилади: биринчи тур мактаб олимпиадаси, иккинчи тур туман

олимпиадаси, учинчи тур вилоят олимпиадаси, тўртинчи тур республика

олимпиадаси.

Уларни ўтказиш муддатлари алоҳида белгиланади.

Page 142: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

142

Олимпиадани тайѐрлашнинг энг муҳим қисмларидан бири савол ва

топшириқларни тузишдан иборат. Тузиладиган саволлар дастур талабларига

мос бўлиши лозим. Олимпиада саволлари мазмунан бой, ўқувчиларни

қизиқтира оладиган, ўқувчилар ўз билимларини янги шароитларда

қўллайдиган даражада бўлиши, энг муҳими саволлар ўқувчиларни ўйлашга,

фикрлашга ундайдиган бўлиши керак. Саволлар имкони борича муаммоли

қилиб тузилиши ва таққослаш характерига эга бўлиши керак.

6. География фанидан илмий конференцияларини уюштириш.

География конференциялари синфдан ташқари ишларнинг энг муҳим

шаклларидан бири бўлиб, ўқувчиларни шу фанга оид адабиѐтлар билан

таништиришда муҳим аҳамиятга эга. Конференция бирон-бир географик

муаммога бағишлаб ўтказилиши мумкин. Унга бағишлаб стендлар, докладлар,

географик адабиѐтлар кўргазмаси ташкил қилиниши лозим. Конференция

мазмунан қуйидагича бўлиши мумкин.

1. Дастур материалларини умумлаштиришга, тартибга келтиришга

бағишланади.

2. Билимларни амалда қўллашга оид, масалан: «Хариталарнинг халқ

хўжалиги учун аҳамияти»ѐки «Космик суратлардан халқ хўжалигида

фойдаланиш» мавзусида.

3. Фанлараро муаммоларга оид: «Инсон ва атроф муҳит», «Табиат

бизнинг уйимиз» ва ҳ.к.

Географик конференцияга тайѐргарлик 3-4 ҳафта олдин бошланиши керак.

Унинг ўтказилиши ўқувчиларга эълон қилиниши лозим. Конференция

мавзусига оид адабиѐтлар рўйхати ҳамда викторина саволлари тавсия

қилиниши янада яхши. Конференция мавзусига оид маърузалар ихтиѐрий

бўлиши лозим.

Ўқувчилар ўзлари яшаб тўрган қишлоқ, аҳоли пункти ѐки шаҳарга

бағишлаб ҳам конференциялар уюштириш мумкин. Қуйида «Биз яшаб турган

шаҳар» мавзуси бўйича уюштириш мумкин бўлган конференция режасини

келтирамиз. Мавжуд адабиѐтлар асосида конференция режаси олдиндан

тузилиши мумкин.

1. Шаҳарнинг географик ўрни ва табиий шароити.

2. Шаҳарнинг шу ерда вужудга келиши сабаблари

3. Шаҳарнинг қисқача тарихи ва тарихий жойлари

4. Шаҳар саноатига умумий таъриф

5. Корхоналар. а) оғир саноат б) енгил саноат в) озиқ-овқат

саноат корхоналари.

Page 143: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

143

6. Алоҳида саноат корхоналарига тавсифи: а) тўқимачилик в)

тикувчилик

с) оѐқ-кийим д) иссиқлик электростанцияси

7. «GM Uzbekistan»автомобил заводи ва ҳ.к.

8. Шаҳарларнинг маданий марказлари ва ўқув юртлари

9. Шаҳарнинг келажакдаги ривожи.

Ўқувчилар мавзуга бағишлаб шаҳар паспортини тузадилар, шаҳарнинг

ишлаб чиқариш алоқалари харита - схемасини ишлайдилар. Конференциядан

кейин ҳар бир ўқувчи фаолияти баҳоланиши керак. Шундагина дарсдан

ташқари ишларга уларнинг қизиқишлари ортади.

География ҳафталиклари синфдан ташқари ишларнинг янги шаклларидан

ҳисобланади. Ҳафталик дарсдан кейин, ҳафтанинг олти куни жараѐнида

ўтказилади. Унинг асосий мақсади географик билимларни тавсия қилишдан,

оммалаштиришдан иборат. География ҳафталиги одатда мактабнинг

ўқувтарбия режаси асосида уюштирилади.

География ҳафталиги тадбирлари қаторига мунозараларни ҳам киритиш

мумкин. Унда табиат, жамиятдаги энг долзарб муаммолар бўйича масалаларни

киритиш мумкин. Мунозаралар ўқувчиларда ўз фикр мулоҳазаларини

исботлай олиш, ҳимоя қила олиш каби ҳислатларни тарбиялайди.

Мунозараларда қўйилган муаммони исботлай олиш, мантиқ, синфдош ва

мактабдошларнинг фикрларини ҳурмат қилиш каби хислатлар асосий ўринни

эгаллаши керак.

7. Географик кечаларни ташкил этиш

Географик кечалар дарсдан ташқари ишларнинг энг кенг тарқалган

турларидан бири саналади. Географик кечалар ўқувчиларни зарур географик

билимлар билан қуроллантирибгина қолмай, балки уларни яхши хордиқ

чиқаришларига ҳам ѐрдам беради.

Географик кечаларнинг мавзуси ранг-баранг бўлиб

улар турли воқеаларга бағишланиши мумкин.

Географик кечаларни тайѐрлашда қуйидаги тавсияларга эътибор бериш

керак:

- кеча мавзусини белгилаш;

- кеча учун зарур адабиѐтларни аниқлаш ва тўплаш;

- кечага тайѐргарлик ва уни безаш;

- кеча учун тартиб тузиш (сценарий ѐзиш)

География кечаларини викториналарсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Викториналар–ўқувчиларнинг энг қизиқиб қатнашадиган

машғулотларидан биридир.

Page 144: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

144

География викториналарни ўқувчиларни икки гуруҳга ажратиб

ўтказиш мумкин.

1. Мавзули викториналар

2. Аралаш викториналар.

Мавзули викториналар битта мавзуга бағишланади. Ўлкашунослик

викторинаси бунга мисол бўлиши мумкин.

Масалан; «Бизнинг қишлоқ» мавзусида викторина:

1. Қишлоқ номи нима учун шундай аталади?

2. Қишлоқ қайси узунлик ва кенгликда жойлашган?

3. Қишлоқда қанча аҳоли яшайди?

4. Қишлоқда қандай ерлар тури бор?

5. Қишлоқда ўсувчи 10 та ўсимликни айтинг?

6. Қишлоқ ҳайвонот дунѐсидаги 5 тасини номини тез айтинг?

7. Қишлоқ кенгашининг биринчи раиси ким бўлган?

8. Қишлоқда табиатни қўриқлаш бўйича қандай тадбирлар амалга

оширилмоқда?

9. Қишлоқдаги уддабурон кишилардан кимларни биласиз?

10. Қишлоқ денгиз сатҳидан неча метр баландда жойлашган?

Аралаш викториналар география билимларининг турли соҳаларига

бағишланиши мумкин. Бундай викториналар тўгаракларда,

поход ва экскурсияларда ўтказилиши мумкин.

Викторинани тахминий саволлари:

1. Ўзбекистон Республикаси қачон ташкил топган?

2. Европадаги энг кўп миллатли давлатни айтинг?

3. Ер шарида энг иссиқ жойни айтинг?

4. Ер шарида ѐғин кам тушадиган жойни айтинг?

5. Аҳоли жон бошига балиқ овлашда, дунѐда биринчи ўринда

турадиган давлатни айтинг?

6. Жаҳонда нефтга энг бой давлатни айтин

1. Ернинг магнит қутбларини харитадан топинг?

2. Жанубий Америкада ўсувчи энг катта баргли дарахтни айтинг? 3.

Қайси материкда фақат битта табиат зонаси бор ва ҳ.к.

Назорат саволлари:

1. Географик кечаларни нима мақсадларда уюштирилади?

2. География ҳафталиклари қачон ўтказилиши мақсадга мувофиқ

ҳисобланади?

Page 145: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

145

3. Географиядан илмий конференциялар ўтказиш учун қандай мавзулар

танлаш тавсия этилади?

4. Фан олимпиадаларини ўтказишнинг қандай аҳамияти бор?

5. География фанида дарсдан ва мактабдан ташқари қандай фаолият

турлари мавжуд?

6.География клублари қандай аҳамият касб этади?

7.Ўлкашунослик тўгараклари фаолияти нима учун керак?

8.Мавзули викториналар битта мавзуга бағишланади.

9.Викториналарни ташкил этиш ва ўтказишнинг қандай илмий

аҳамияти бор?

10. Табиатни севувчилар клубига кимлар аъзо бўла олади ва

клубни асосий мақсади нимада?

Page 146: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

146

Page 147: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

147

1-Амалий машғулот:География фанидан янги таҳрирдаги ДТС

Режа:

1. Б.Б.Б. методи асосида билимларни синаш

2. ―Таянч ва фанга оид умумий компетенциялар‖ амалий машғулоти

3. ―Тафаккурнинг олти қалпоқчаси‖

Б.Б.Б. методи асосида билимларни синаш № Тушунча Биламан “+”,

Билмайман “-”.

Билдим “+”,

Била олмадим “-”.

1. ВМ 187- сонли қарорининг мазмуни

2. ДТС мақсад ва вазифалари

3. ДТСнинг асосий принциплари 4. ДТСниг таркибий қисмлари

5. ДТСнинг фанлари бўйича малака

талаблари

6. ДТС кўра таянч компетенциялар.

7. Стандарт даражалари

8. Билим

9. Малака

10. Кўникма

Тингловчилар билан ишлаш - 20 дақиқа

Амалий машғулот “Таянч ва фанга оид умумий компетенциялар‖

Курс тингловичлар танч компетенциялар сонига кўра 6 гуруҳга ажратилади

ва ҳар бир гуруҳ ―Кластер‖ усулида ўзига берилган компетенция тури бўйича

фикрларини билдиради

Таянч компетенциялар:

- Коммуникатив компетенция

- Ахборот билан ишлаш компетенцияси

- Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси Ижтимоий фаол

фуқароликкомпетенцияси

- Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси

- Миллий ва умуммаданий компетенция

- Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликлариданхабардорбўлиш

компетенцияси

Page 148: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

148

Гуруҳларда ишлаш- 10 дақиқа

Тақдимот -20 дақиқа

“Тафаккурнинг олти қалпоқчаси”(Эдварда де Боно методикаси):

мақсади

вазифалари

Жорий этиш механизми

Кутилаѐтган натижа

Таянч компетенциялар

Page 149: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

149

• Оқ-Маълумот. Саволлар. Биз қандай маълумотга эгамиз? Қандай маълумот бизга қушимча керак?

• Қизил-Хиссиетларимиз. Бу борада Бизда қандай хиссиетларпайдо бўлади?

• Сариқ-Устуворлиги. Нимага бу ишларни бажариш керак?

• Қора-Эхтиёткорлик. Баҳолаш. Амалга оширишида

муаммолар, камчиликлар

• Яшил-Ижодкорлик. Янги ғоялар, таклифлар.

• Кўк--Фикрлаш. Биз нимага эришдик? Бундан кейин ниманиқилишимиз керак?

Курс тингловчилар 4 гуруҳга ажратилади ва ҳар бир гуруҳ ДТС юзасидан ўз

фикрларни билдиради ва билимларни мустаҳкамлайди.

1 гуруҳ- ДТСмақсад ва вазифалари.

2 гуруҳ- ДТСнинг асосий принциплари

3 гуруҳ- ДТСнинг фанлари бўйича малака талаблари

4 гуруҳ- ДТС кўра таянч компетенциялар.

Гуруҳларда ишлаш ва тақдимот - 20 дақиқа

Энерджайзер: “Нимани ўргандик, нимани эсладик”

Тренер коптокни қўлига ушлаб, “Нимани ўргандик, нимани эсладик” деб

савол беради. Барча иштирокчилар айлана бўлиб ўтириб олиб, саволга жавоб

берадилар.

Тингловчилар билан ишлаш- 15 дақиқа.

Page 150: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

150

2-Амалий машғулот: География дарси ва унга қўйилган замонавий

талаблар. Дарс шакллари ва турлари (2 соат)

Ишнинг мақсади: Тингловчиларда география фанини ўқитишга

қўйилган замонавий талаблар ва уларнинг афзалликлари, дарс шакллари ва

турлари хақида тушунчаларни шакллантириш. Уларни камчилик ва

ютуқларини таҳлил қилиш. Улардан дарс мабойнида фойдаланишнинг

усулларини ишлаб чиқиш.

Топшириқлар

1. Гуруҳларда география дарси ва унга қўйилган замонавий талаблар ҳамда

дарс шакллари ва турдаи ҳақида тушунча бериш (10 дақиқали тақдимот

шаклида. Тақдимот қуйида келтирилган мазву маълумотларидан фойдаланиб

тайѐрлаш тавсия этилади)

2. «География дарси ва унга қўйилган замонавий талаблар. Дарс шакллари ва

турлари» мавзусида гуруҳлар иши ташкил этиш. Замонавий талаблар асосида

дарс ишланмасини яратиш. Гуруҳ ишлари таҳлил қилиш.

2-Изоҳ: Ишланмалар яратилиѐтганда мазкур мажмуани II бандида

келтирлган интерфаол усуллар фойдаланиш тавсия этилади. Режа:

1.1. География дарси ва унга қўйилган замонавий талаблар

1.2. География фанини ўқитиш методлари

1.3. География дарсларида ўқитиш усулларини танлаш

1.4. Таълимнинг оғзаки усуллари

1.5. Ҳикоя усули

1.6. Суҳбат

1.7. Маъруза

1.8. Ўқиб бериш

Таянч иборалар: аналитик, синтетик, конструктив, ассоциацияли,

гуруҳлаштирувчи методлар, ҳикоя усули, суҳбат, маъруза.

1-топшириқ. Гуруҳларда география дарси ва унга қўйилган замонавий

талаблар ҳамда дарс шакллари ва турлари ҳақида тушунча бериш (10 дақиқали

тақдимот шаклида. Тақдимот қуйида келтирилган мазву маълумотларидан

фойдаланиб тайѐрлаш тавсия этилади).

1.1.География дарси ва унга қўйилган замонавий талаблар

Ўқитувчи билим олиш йўлини ўқувчига кўрсатибгина қолмасдан, балки

унга эришишда ўқувчига ҳамкор бўлиши зарур.

Page 151: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

151

Замонавий дарсга қўйиладиган талабларни шартли равишда 4 та гуруҳга

ажратиш мумкин:

1. Тарбиявий талаблар.

2. Психологик талаблар.

3. Гигиеник талаблар.

4. Дидактик талаблар.

Кўрсатиб ўтилган талаблар билан бир қаторда педагогик

технологияларга асосланган талаблар ўзаро узвий боғлиқ бўлиб ҳисобланади.

Шунинг учун юқоридаги талаблар билан бир қаторда қуйидаги талаблар ҳам

қўйилади;

• Биринчидан таълим олувчиларнинг максимал фаоллигини таъминлаш.

• Иккинчидан мақсадларнинг ҳаракат ва амалларда тўғри ифодаланиши.

• Учинчидан дарс бошида қўйилган мақсаднинг дарс сўнгида тўла амалга

ошишига эришганлик.

• Тўртинчидан дарс лойиҳасининг мақсадларга эришишда кафолат бера

олишини таъминлаши.

Дарсга қўйиладиган тарбиявий талаблар

Ўқувчиларда мустақил фикр юритишни, энг яхши ахлоқий сифатларини,

олган билимини ҳаѐт билан боғлай олишни, ватанни, унинг тарихи, маданияти,

урф-одатларини, энг асосийси инсонни ҳурмат қилишни, илмий дунѐқарашни,

эстетик дидни, касб-ҳунарга қизиқишни, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик

маданиятни таркиб топтиришни тарбиялаш керак.

Дарсга қўйиладиган психологик талаблар

Ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини билган ҳолда

уларда хотира, онгли идрок этишни, мустаҳкам иродани, тасаввур қила

олишни, мавҳум ҳодисаларни тафаккурлай олишни, ўқувчиларда давлат

таълим стандартлари қўйган талабларни, улар ѐшига мослигини ҳисобга

олишни таъминлашдан иборатдир.

Дарсга қўйилган гигиеник талаблар

Синфдаги ҳаво ҳарорати, ѐруғлик миқдори, унинг тозалиги, эстетик дид

билан жиҳозланиши, ўқувчиларга бериладиган топшириқларнинг улар ѐшига

мослигини ҳисобга олиш кабиларга риоя қилиш шарт.

Замонавий дарсга қўйилган дидактик талаблар

• Дарснинг таълимий-тарбиявий мақсадини аниқ белгилаш.

• Дарс мавзусини қизиқарли, илмий фактлар билан бойитиш.

• Дарс мавзусининг моҳиятини ўқувчиларнинг ўзи мустақил фикрлаб

ўзлаштиришига эришиш.

• Дарсда барча ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

Page 152: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

152

• Ўқув материалини ўқувчилар томонидан содда тарзда қабул қилишга,

хаѐт билан чамбарчас боғлашига эришиш.

• Мавзу мазмунига мос таълим методларини танлаш. Бу методлар асосан

қисман изланиш ҳамда изланиш даражасида бўлиши зарур.

• Мавзу мазмунига мос таълим воситаларини танлаш ва улардан кўпроқ

ўқувчиларнинг фойдаланишига эришиш.

• Ўқувчиларнинг билим манбалари билан мустақил ишлашга ўргатиб

бориш.

• Ўқувчиларни дарс мазмунига мос равишда миллий истиқлол мафкураси,

ўз тарихи, тили, урф-одатлари ҳамда бой маданиятимиз билан

фахрланишга ўргатиш.

• Дарс мавзусини бошқа ўқув фанлари билан боғлиқлигини таъминлаш -

Ўқувчиларда яхлит илмий дунѐқарашни шакллантириш.

• Дарс мавзусини ўлкашунослик тамойилига асосланиб ўрганиш.

• Ўқувчиларда дарс мавзусига мос равишда иқтисодий, ҳуқуқий, экологик

маданиятни таркиб топдириш.

• Дарсда Давлат таълим стандартларида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва

малакаларига қўйилган талабларни тўлиқ бажарилишига эришиш.

• Ўқувчилар ўзлаштирган билим сифатини холисона баҳоланишига

эришиш.

Ўқувчи дарс жараѐнида ўқитувчидан, китобдан, кўргазмали қурол ѐки

кино-диафильмдан тайѐр материални ўзлаштиради ва ўзида қайта тиклайди.

Унинг тасаввурида янги бир машғулот мужассамланади. Ўқитувчи дарс ўтиш

жараѐнида ўқувчида мустақил ишлаш, изланиш, тасаввур қилиш, ўқиш,

ўрганиш иштиѐқини ўргатса унинг билим фаолиятида тубдан ўзгариш содир

бўлади. Унинг предметга бўлган муносабати ўзгаради ва билиш истаги

кучайиб боради.

Маълумки, табиатшунослик фанларида тегишли мавзуни баѐн қилиш

жараѐнида суҳбат, маъруза, кузатиш методларидан фойдаланилади. Бу

методлар география дарсларида ўсимликларга табиий муҳитда содир

бўладиган экологик жараѐнларни таъсири ва бу таъсир жараѐнида

ўсимликларда бўладиган ўзгаришларни содир бўлишини кузатади. Унинг

тасаввурида янги воқелик - экологик тушунча шаклланади.

1.2.География фанини ўқитиш методлари

География таълим методикаси – география таълим жараѐнини тадқиқ қиладиган,

унинг қонуниятларини аниқлайдиган фандир. География таълими методикаси –

география ўқитишнинг мақсад – вазифаларини кўрсатиб беради, мактаб

география курсларининг мазмуни ва унинг таълим – тарбиявий аҳамиятини

Page 153: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

153

аниқлайди, билимларнинг онгли ва мустаҳкам ўзлаштирилишини

таъминлайдиган метод, усул ва йўлларини асослаб беради, бошқача айтганда,

таълим – тарбия масалаларини ҳал этиш йўлларини кўрсатиб беради.

География таълими методикаси география фанлари (Умумий ер билими,

Топография ва картография, Геология, Иқлимшунослик, Тупроқлар

географияси, Биогеография, Материклар ва океанлар табиий географияси,

Ўзбекистон табиий географияси, Ўзбекистон ижтимоий – иқтисодий

географияси ва Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси) методологияси ва

мазмуни билан бевосита боғлиқ у педагогика ва психологияси фанлари эришган

ютуқларга таянади.

География таълими методикаси педагогика фанлари қаторига киради.

Бизда география таълими методикаси методологиянинг асосий қоидаларига

суяниб аниқланган географик далиллар, тушунча ва қонуниятларга, дидактика

усулларига таянган ҳолда ўз вазифаларини белгилайди, ўз метод ва усулларини

яратади, ҳамда шулар ѐрдамида ҳаѐт тақозо қилган турли муаммоларни ҳал

этади

Ўқувчиларга таълим – тарбия бериш қонуниятларни татқиқ қилар экан,

методика фани география ўқитиш тажрибасини бойитади ва таълим – тарбия

ишларининг сифатини яхшилашда география ўқитувчиларига бевосита амалий

ѐрдам беради.

География таълими методикасининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳар бир мактаб география курсининг мақсади, мазмуни ва аҳамиятини

белгилаш, улар мазмунини такомиллаштириш; ўқувчиларнинг ѐш

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда география фанидаги асосий ғоя, далил,

тушунча қонуниятларини фикрлай олиш, ўқувчиларнинг билимларни онгли

ўзлаштиришларига имкон берадиган таълим йўлларини аниқлаш; географик

маълумотлар асосида ўқувчилар дунѐқарашини шакллантириш ва уларни

ахлоқли тарбиялаш йўлларини кўрсатиб бериш; ўқитувчиларга амалий кўникма

ва малакаларни сингдириш имкониятларини аниқлаш; таълим жараѐнида

ўқувчилар фаолиятини оширадиган мустақиллигини таъминлайдиган самарали

метод ва усулларни аниқлаш; география фанининг умумий таълим тизимидаги,

ўқувчиларни меҳнатга ўргатиш ва уларга ахлоқ тарбияси ҳамда аҳлоқий тарбия

беришдаги, ўқувчилар дунѐқарашини шакллантиришдаги моҳиятини ва

вазифаларини очиб бериш; география курсларига мос келадиган ва

ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини ҳисобга олган, илмий жиҳатдан асосланган

билимлар ва амалда текшириб кўрилган таълим – тарбия методлари билан

ўқитувчиларни қуроллантириш; таълимни ташкил этиш турларини ишлаб

чиқиши; дарслик ва бошқа ўқув қўлланмаларига қўйиладиган талабларни

ишлаб чиқиш; курслар бўйича ўқувчиларнинг ѐшига мос келадиган ўқув

Page 154: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

154

қуролларини ва улардан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш;

ўқувчиларнинг ўлкашунослик ва синфдан ташқи ишларнинг мазмуни, турлари

ва методикаси билан таништириш.

География таълими методикаси асосан: 1) География таълимининг умумий

методикаси, 2) Хусусий методикасидан иборат икки қисмга бўлинади.

Умумий методика мактаб географиясига оид барча умумий масалалар –

мактаб географияси методикасининг тараққиѐти, курсларнинг мазмуни,

билимларни шакллантириш ва машғулотларнинг ташкил этишнинг асосий

йўллари ва бошқалар киради. Хусусий методика мактаб географиясининг айрим

курслари – Табиатшунослик курси, Табиий география бошланғич курси,

Материклар ва океанлар географияси, Ўзбекистоннинг табиий географияси,

Ўзбекистон ижтимоий – иқтисодий географияси ва Жаҳон ижтимоий ва

иқтисодий географияси курсларининг аҳамияти, мазмуни, методикаси ва

ўқитишни ташкил этиш хусусиятларини ўрганади.

География таълими методлари муоммоси педагогика фанларининг

тарихида энг муҳим муаммолардан бири бўлиб қолган ва ҳозир ҳам шундай

бўлиб қолмоқда. Бу муаммо буйича илмий тортишувлар ҳозир ҳам давом

этмоқда.

Ўқитиш методи деган тушунчани жуда кўп таърифлари бор, улардан энг

кенг тарқалгани қуйидагича: «Ўқитиш методи - бу таълим мақсадларига

эришишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро боғланган ва тартибга

солинган фаолияти».

19 асрда Россия педагогикаси немис педагогикаси таъсирида булган.

Шунинг учун 1877 йили немисчадан Оберлендернинг «География методикаси»

деган китоби таржима қилинган ва 20 асрнинг 30 - йилларгача шу китоб буйича

дарс бериб келинган. Бу китобда қуйидаги методлар ажратилган:

аналитик — аввал умуман Ерни ўрганиб, кейин унинг қисмларини

ўрганишга ўтилади.

синтетик — аввал айрим жойларни ўрганиб, кейин умуман Ерни бир

бутунлигини ўрганиш; конструктив— ўқувчилар харита чизиш давомида Ер

юзаси шакллари

билаи танишишади; ўзаро алоқа (ассоциацияли) - ўрганилаѐтган ҳодисалар

орасидаги ўзаро

алоқаларни очиб беришга асосий эътибор бериш; гуруҳлаштирувчи бир хил

географик ҳодисаларни таққослашга йўналтирилган.

Ушбу методлар кейинчалик Д.Д.Семенов, Э.Ю.Потри, А.Ф.Соколов,

В.П.Буданов, С.П.Аржанов томонидан қайта ишлаб чиқилди. С.П.Аржанов

география ўқитиш усулларини қуйидаги гуруҳларга бўлади: аналитик, синтетик,

Page 155: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

155

контцентрик, ассотциалаштирувчи, гуруҳлаштирувчи, таққослаш, тажриба,

ўзаро алоқа, эвристик, догматик, синтетик - генетик, тажриба эвристика.

«Ўқитиш методи» деган тушунчани янги таърифи ишлаб чиқилди

В.Г.Эрдели томонидан география ўқитиш методларини икки гуруҳга бўлиш

таклиф қилинди:

а) умумий, бошқа фанларда ҳам қўлланиладиган;

б) география фанининг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган методлар

(харита ва глобуслар билан ишлаш).

Ўқувчиларни янги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришини ўқитувчи

томонидан бошқарилиши» И.П.Буланок қуйидаги методларни ажратади: жонли

сўз, дарслик билан ишлаш, глобус ва харита билан ишлаш, кўргазма, намойиш

(иллюстрция) методи, кузатиш ва тажриба.

Ҳозирги вақтда география ўқитиш методикасида, методларни билиш

мапбаларига қараб синфлаштириш қабул қилинган. Суҳбат, маъруза, хариталар

билан ишлаш, кузатиш, дарслик билан ишлаш, статистик маълумотлар билан

ишлаш ва бошқа усуллар ҳозирги вақтда мактабда у ѐки бу шаклда кенг

қўлланилмоқда. География ўқитиш методларини билиш манбаларига қараб

синфлаштиришни танқид қилишга уринилмоқда, чунки бундай методлар асосан

ташқи белгиларига қараб, болаларни ўқув фаолиятини ҳисобга олмаган ҳолда

синфлаштирилган.

Ўқитувчи билан ўқувчини мақсадларини аниқлаб олишимиз керак.

Ўқитувчининг ўқитиш максадлари қуйидагилардан иборат:

Ўқувчининг билим ва кўникмаларни егаллаганини таъминлаш;

Ўқувчиларнинг онгини ривожланишини таъминлаш;

Эгалланган билим ва кўникмалар асосида ўқувчиларни шаклланишини

таъминлаш, яъни уларни тарбиялаш.

Ҳозирги вақтда география таълимида қуйидаги синфлаштириш кенг

тарқалган:

Билим олишнииг асосий манбаларига кўра

Оғзаки — баѐн усуллари

Харитавий қўлланмалар билан ишлаш

Кўрсатмали қўлланмалар билан ишлаш

Кузатиш ва тажриба усуллари

Статистик маълумотлар билан ишлаш

Дарслик ва бошқа адабиѐтлар билан ишлаш

Амалий усуллар.

Дидактик мақсадларга кўра Янги

билимларни ўрганиш

Page 156: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

156

Билимларни мустахкамлаш

Билим, малака, кўникмаларни текшириш усуллари.

Хулоса чиқариш фаолиятига кўра.

Аналитик

Синтетик

Индуктив

Дидактик

Фикрлаш фаолияти ва билим олиш фаоллиги хусусияти бўйича

Изохли кўргазмали усул

Репродуктив ѐки олинган билимларни қайта тиклаш усули.

Муаммоли баѐн

Муаммоли таълим

Тадқиқот усул.

Оғзаки усуллар

Кўргазмали усуллар

Амалий усуллар

Бундан ташқари юқоридаги усулларни яна икки гуруҳга бўлишимиз мумкин:

Янги билим олиш усуллари

Олинган билимларни қайта тиклаш усуллари. География

дарсларида ўқитиш усулларини танлаш Усулларни

танлаш жуда кўп омилларга боғлиқ:

Усул мавзунинг мазмунига тўғри келиши керак;

Географик билимларнинг хусусиятлари ҳисобга олиниши керак. Географик

билимлар билишнинг хусусиятига қараб қуйидаги турларга бўлинади; а)

географик воқеа ва ҳодисаларни ташқи кўриниш ҳақидаги билимлар (бу

билимлар ўқувчиларда кўрилаѐттан воқеаларни тассавурни шакллантириши

керак: тоғлар, ўрмон, ясси тоғ, харита); б) географик воқеа ва ҳодисаларнинг

фазода жойланиши ҳақидаги билимлар (масалан табиат зоналарининг, иқлим

минтақаларининг жойланиши): в) географик воқеа ва ҳодисаларни хоссалари

тўғрисидаги билимлар (тупроқнинг ҳосилдорлиги, намгарчилик буғланиш,

интенсив ва экстенсив хўжалик) г) географик жараѐнлар ҳақидаги билимлар

(шамол ва сув эрозияси, ѐтқизиқларнинг ҳосил бўлиши, сувнинг айланиб

юриши, миграция, урбанизация, вулқонлар): д) географик воқеа ва

ҳодисаларнинг таркиби ҳақидаги билимлар (энергетика, оғир саноат, ер

қобиқлари, океан, экаспорт ва импорт таркиби, тил, миллий таркиб); е)

географик воқеаликнинг тузилиши ҳақидаги билимлар (Ер қобиғининг

тузилиши, ҳаво массалари, атмосферанинг тузилиши, халқ хўжалиги тузилиши,

қишлоқ хўжалиги тузилиши): е) Географик воқеа ва ҳодисалар орасидаги

Page 157: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

157

алоқалар ҳақидаги билимлар, (сабаб ва оқибатлар, даврий, фазовий,

функционал алоқалари). Бу билимларнинг ҳар бири алоҳида ўқитиш

усулларини қўллашни талаб қилади:

Қўлланадиган усуллар қўйидаги талабларга жавоб бериши лозим: а) усул

тарбиявий бўлиши керак яъни ўқувчиларнинг ривожланишига, қизиқишларига

таъсир кўрсатиш керак: б) усул илмий бўлиши керак усул илмий жиҳатдан

қанчалик асосланган бўлса, шунчалик рашван ва аниқ бўлади: в) усул оммабоп

бўлиши керак: г) усул самарадор бўлиши керак, яъни ўқув материалини

мустаҳкам эгаллашга қаратилган бўлиши керак: А)Иш фаолиятида илғор

тажрибаларни қўллаш ва уни мунтазам ўрганиш.

1.3. Таълимнинг оғзаки усуллари.

География талимида оғзаки баѐн усули билим беришнинг асосий

усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки ўқитиш усулларини ҳамма

турларини қўллаганда маълум бир даражада у ѐки бу шаклда кўлланилади.

Ўқитувчининг оғзаки баѐни қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

илмий жиҳатдан тўғри бўлиши ва илмий асосланган бўлиши керак;

билимлар минтақан тўғри бўлиши керак; билимлар ўқувчилар учун

тушунарли бўлиши керак; ўқитувчининг оғзаки нутқи қизиқарли

бўлиши керак; баѐн меъѐрида бўлиши ва уни ўқувчилар ѐзиб олишга

улгуриш керак; оғзаки баѐн бошқа усуллар билан қўшиб олиб

борилиши керак; оғзаки баѐнида нутқ яхши ривожланган бўлиши

керак.

Оғзаки баѐн усуллари қуйидагиларга бўлинади.

Тушунтириш

Ҳикоя

Суҳбат

Маъруза

Ўқиб бериш

Бу усул ўқувчиларга географик қонуниятларни географик жараѐнларни

(вулқон, зилзила, нураш, сел) моҳиятини кенгроқ очиб боришда ишлатилади.

Шу усул билимларни пухта эгаллаш имконини беради. Мактаб табиий

география курсларида Ернинг шакли ва катталиги, Ернинг суткалик ва йиллик

ҳаракати, даража (даража) тури, тоғларнинг пайдо бўлиши, бриз, муссон, пассат,

циклон ва антициклонларнинг пайдо бўлиши ва геологик ҳодисаларни

ўрганишда тушунтириш усулидан фойдаланилади. Бунда ўқитувчи далил ва

ҳодисалар орасидаги алоқаларни очиб беради, хулосалар чиқаради ва якунлайди.

Тушунтирши давомида турли хил чизмалар, хариталар ва бошқа нарсалардан

фойдаланиш мумкин. Демак тушунтиришбу назарий билимларни эгаллаш

Page 158: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

158

шаклидир. Масалан, Ернинг ички тузилиши, Ер пўстининг тузилиши. Муссон

иқлимининг ҳосил бўлиши. Тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши. Иқтисодий

география курсларида қуйидаги мавзулар тушунтириш асосида олиб борилади:

иқтисодий зоналар, хўжаликнинг таркибий қисмлари, саноат ва қишлоқ

хўжалигининг таркибий қисмлари ва тузилиши. Тушунтириш маълум бир

тартибда, айрим қисмларга бўлинган ҳолда олиб борилиши керак. Масалан,

бирор иқтисодий ҳудудни қишлоқ хўжалигини тушунтирда мавзуни қуйидаги

қисмларга бўлиб ўтиш мумкин:

Қишлоқ хўжалигини табиий шароит билан чамбарчас боғланганлиги

Қишлоқ хўжалигини ривожланишининг умумий хусусиятлари.

Қишлоқ хўжалик тармоқлари

Қишлоқ хўжалигини жойланиши ва асосий дехқончилик ва чорвачилик

ривожланган жойлари.

Тушунтириш давомида ўқитувчи ўқувчиларга қисқа- қисқа саволлар бериб

бориши керак

1.4. Ҳикоя усули

Ҳикоя — мавзуларни баѐн қилиш шакли бўлиб, бунда воқеа ва

ҳодисаларни тасвирлаш асосий ўрин тутади. Бу усул географик борлиқ, ҳодиса

ва жараѐнларни аниқ тасвирлаб беришда, географик кашфиѐтлар, алоҳида

миллатлар, турли ўлкалардаги аҳолининг ҳаѐти ҳақида билимлар беришда

ишлатилади. Ҳикоя қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

ҳикоя қилиниши лозим бўлган воқеа ва ҳодисалар олдиндан танлаб

олиниши керак; ҳикоя ўқувчилар онгида аниқ тасаввурлар ҳосил қилиши керак;

ҳикоя ишончли бўлиши керак, асосий маълумотлар иккинчи даражали

маълумотлардан ажралиб туриши керак; ҳикоя давомида турли хил кўргазмали

қуроллардан фойдаланиш керак пастки синфларда кўпроқ ўқитувчи ўзи

кўрган нарсаларни ҳикоя қилиши

керак

Ҳикоялар икки турга бўлинади:

• тасвирий ҳикоялар. Воқеа ва ҳодисалар ҳакида ўқувчиларда аниқ

тасаввурлар ҳосил қилиш. Тасвирий ҳикояни мазмунини бадий ва илмий

оммабоп адабиѐтлар, ўқитувчининг саѐҳати ва илмий оммабоп фильмлардан

олган шахсий таассуроти ташкил қилади. География таълимида харита ва

расмлар асосидаги ҳикоялар ҳам кенг қўлланилади.

Ҳикоядан дарснинг турли босқичларида фойдаланиладн. Ҳикоя қўшимча

билимларини хабар қилиш почтаси ҳам бўлиши мумкин. Баъзида ҳикоя дарсда

мустақил ўрин ҳам эгаллаши, унинг турли босқичларида тушунтириш

жараѐнини ҳам қўллаш мумкин. Айрим ҳолларда ўқитувчи кисқа ҳикоядан сунг

Page 159: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

159

тушунтиришга ўтиши мумкин. Масалан, Ер қимирлаш жараѐнини ҳикоя килиб,

кейин унинг сабабини тушунтиради. 5-6- синфларда мавзулар кўпроқ тасвирий

тарзда ҳикоя қилиб борилади. Масалан, йирик шаршаралардан Ниагара ва

Виктория ѐки Конго ҳавзасидаги нам экваториал ўрмонларни ѐки баланд тоғ

ўлкаси-табиат манзарасини тасвирлаб бериши керак.

6-7-синфларла географик борлиқ ва ҳодисаларни тасвирлаш, тушунтириш

шарҳлаш илмий далиллар билан қўшиб олиб борилади. Ҳикоя 5 -6 синфларда

3—10 дақиқа, 6-7 синфларда 10-15 дақиқа, 8-9-синфларда 15-20 дақиқа бўлиши

керак.

1.5. Суҳбат

Суҳбат- ўқитиш усулларининг савол —жавоб шаклидир. Бу усулда

ўқитувчининг саводи ва ўқувчининг жавоби асосий ўрин тутади. Ўқитувчи

суҳбат давомида ўқувчилар фикрини ўрганиладиган географик объект ва

ҳодисаларнинг асосий белгиларига йўналтиради ва уларни билиш фаолиятини

бошқариб боради. Ўқитувчи дарсда ўтиладиган мавзуни эълон қилади, зарур

саволларини ўртага ташлайди, суҳбатни мантиқий қисмларга бўлади, ўқувчилар

жавобини тннглайди, жавобдаги хатоларни тузатади ва тўлдиради.

Ўқитувчи суҳбат вақтида харита ва бошқа кўрсатмали қуроллардан ҳамда

ўқувчиларни илгари олган билимларидан фойдаланади.

Бу усулда ўқувчилар билимларни бошқа усулларга нисбатан яхшироқ

ўзлаштириб олишади. Бу усулнинг афзал томони шундаки, дарс давомида

ўқувчиларни билимини ҳам текшириб борилади. Шунинг учун суҳбатни

география таълимидаги етакчи усуллардан бири дейиш мумкин. Лекин, ҳамма

дарсларда ҳам бу усулни қўллаб булмайди. Масалан, Қуѐш тизимидаги

сайѐралар, Ернинг Қуѐш атрофидаги харакати, Берунийнинг география фанига

қўшган ҳиссаси каби билимларни ўқувчиларга суҳбат усулида ўтиб булмайди.

Суҳбат усулини умумий билимларни бериб бўлгандан кейин, айрим

материкларни ўтаѐтганда қўллаш мумкин. Масалан, Африканинг иқлими,

Осиѐнинг рельефи кабилар ўқувчилар зарур билимларга эга бўлгандагина бу

усулни қўллаш мумкин. Бу усул икки турга бўлинади.

Савол - жавоб (катехезик) суҳбати- бунда ўқитувчи кисқа жавоб талаб

қиладиган саволлар беради, ўқувчилар эса қисқа - қисқа жавоб берадилар.

Савол - жавоб орқали географик маълумотлар ва ҳодисаларнинг жойланиши

ҳақидаги билимлар аниқланади. Масалан, Африка билан Евроосиѐнинг

чегараси қаердан ўтади, фақат битта ярим шарда жойлашган океан қайси,

мактабга 90° азимут билан борсангиз қайси азимутда қайтиб келасиз, Гейзер

нима ва бошқа.

Page 160: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

160

Кенг кўламдаги (эвристик) суҳбат - бу усулда ўқитувчи ўқувчилар олдига

маълум бир муаммоли масала қўяди. Кейин ўқитувчи ѐрдамчи саволлар ва

айрим маълумотларни эслатиш йўли билан ўқувчиларни илгари олган

билимларига таяниб масалани мустақил ҳал этишга ундайди. Бу ерда ўқитувчи

ўқувчиларни билиш фаолияти устидан назорат қилади. Саволлар шундай

қўйилиши керакки, берилган жавоб асосий фикрни исботлаш ва шу фикрни

давом эттириш керак. Масалан, Марказий ва Шарқий Осиѐда ҳаво

ҳароратининг йиллик амплитудаси кандай? Марказий ва Шарқий Осиѐ йиллик

ҳарорати амплитудасидаги фарқлар сабаби нима ва бошқа. Иқлим

диаграмммасига қараб Шарқий Осиѐда йил давомида ѐғиннинг

тақсимланишини аниқланг? Ёғин нима учун кўп ѐғади?

Эвристик суҳбат асосан янги билимларни ўрганишда ва якуниий

такрорлашда фойдаланилади.

Дидактик мақсадларга кўра суҳбат 3 —турга бўлинади:

кириш суҳбати: мақсади янги билимни яхшироқ ўзлаштириш учун зарур

бўлган (илгари ўзлаштирилган) билим ва кўникмаларни ўқувчилар хотирасида

қайта тиклашдан иборат. Ўқувчилар географик борлиқ ва ҳодисалар ўртасидаги

алоқаларни мустақил аниқлашдан иборат бўлган вазифаларни бажаради.

Ўқувчиларга харита ва бошқа кўрсатмалар воситасида янги билимлар эски

билимлар билан боғланади. Масалан, Африка иқлимини ўтишда 5 — синфда ва

йил бошида эгаллаган иқлим тушунчаси эсга солиниб, иқлимга таъсир қилувчи

омиллар аниқланади.

Ўрганиш ѐки назорат суҳбати. Мақсади янги билимни ўқувчилар олган

билим асосида ўрганишдир;

Якунловчи суҳбат, такрорлаш ва билимларни муайян бир тартибга

тушириш, шунингдек ўрганилган нарсаларни умумлаштириш ва кенгайтиришда

татбиқ этилади. Бунда ўқувчилар хулосалар чиқаришга ўргатилади. Бу суҳбат

йирик мавзулар, қисмларни ўтгандан кейин қўлланади.

Суҳбат давомида бериладиган саволлар қуйидаги талабларга жавоб

бериши керак.

1. Савол ва жавоблар аниқ ва равшан бўлиши керак: қўшалоқ савол

бермаслик керак. Масалан, Альп тоғларида қандай рельеф

шакллари тарқалган ва улар қандай пайдо бўлган?

Саволларда кераксиз сўзлар бўлмаслиги, жавоби аниқликка яқин саволлар

ҳам берилмаслиги керак. Мураккаб ѐки «Ҳа»«Йўқ» жавобни талаб қиладиган

саволлар бўлмаслиги керак. Масалан, Волга Каспийга қуйиладими?

Саволлар ўқувчидан ўйлаб кўриш, муҳокама қилишни талаб этадиган

қилиб тузилиши керак

Page 161: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

161

1.6. Маъруза

Маъруза асосан юқори синфларда умумлаштирувчи дарсларда қўлланади.

Иқтисодий география дарсларида кўпроқ ишлатилади. Олий ўқув юртларида

маъруза 80 дақиқага, юқори синф ўқувчилари учун эса 30-40 дақиқага

мўлжалланади. Маъруза ўқувчилардан узоқ муддатгача тинглашни талаб

қилади.

Олий таълимда маъруза дарслари масаланинг энг муҳим томонларини

таҳлил қилиш, тартибга солиш ва фикр юритиш усуллари ташкил қилади.

Мактаб маърузасида тасвирлаш ва тушунтириш алоҳида ўрин тутади.

Маърузага қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат: Маъруза

мазмунан бир бутун бўлиши керак;

Маъруза қамраган масалалар тугал бўлиши керак.

Маъруза илмий жихатдан мукаммал бўлиши ва кўргазмали бўлиши лозим.

Мактаб географиясида маъруза кириш ва якунловчи мавзуларда, умумий

таъриф талаб этиладиган мавзуларда қўлланилади. Маъруза бошқа усуллар

билан бирга олиб борилади. Бу дарсларда мустақил ишларга вақт қолмайди,

ўқувчилар асосан назарий билимлар олишади ва кейинги дарсларда олиб

бориладиган мустақил ишлар учун замин яратади. Саволлар маърузанинг

охирида берилгани маъқул.

1.7. Ўқиб бериш

Дарс жараѐнида ўқитувчи томонидан ўқиб бериш ҳам кенг қўлланилади.

Бунда географияга оид турли мақолалар, дарсликларнинг айрим жойлари,

рўзнома ва ойномадаги маълумотлар ўқиб борилади. Ўқитишнинг асосий

мақсади қуйидагилардан иборат:

1. Ўқитиш усулини тез—тез ўзгартириб туриш:

2. Дарсни ва таълим — тарбия жараѐнини фаоллаштириш.

3.Дарсда ўтилаѐтган мавзу ўқитувчи ўз сўзлари билан айтиб

боролмайдиган даражада бўлса.

4. Матн бадиий жиҳатдан бой бўлмагани учун ўқитувчи мунтазам

равишда рўзнома ва ойномаларни кузатиб бориш керак.

5. Синфда қуйидагиларни ўқиб бериш мумкин:

а) мавзуга оид бадиий матнлар (Навоий, Бобур, А.Орипов ва бошқалар

асарларидан парчалар);

б) сайѐҳлар ва дарс мавзусига оид бўлган жараѐнларни ўз кўзи билан

кўрган кишиларнинг тасвирий мақолалари;

в) мавзуга оид илмий-оммабоп китоб ва мақолаларнинг қизиқарли

жойлари;

г) дарс мавзусига оид рўзнома ва ойномаларда чиққан мақолалар.

Page 162: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

162

Кузатиш - геогафик борлиқ воқеа ва ҳодисаларни бевосита табиий

шароитда идрок этишга ва ўргатишга имкон беради. Натижада ўқувчиларни

билими ва қобилияти ривожланади.

Кузатиш синфда, география майдончасида, ўз шаҳри, вилояти ва тумани

доирасида ўтказилиши мумкин.

Географик кузатишлар мазмунига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

астрономик, метеорологик ва фенологик.

1.Астрономик кузатишлар.

Астраномик кузатишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Қуѐшнинг чиқишини ва ботишини кузатиш; юлдузар ва

сайѐраларии кузатиш; қутб юлдузини кузатиш; Ой

даврларини ўрганиш;

иложи бўлса обсерваториядаги асбоб - ускуналар билан танишиш;

планеталарига саѐхат;

Метеорологик кузатишлар.

Метеорологик кузатишда об-ҳавони кузатиш алоҳида ўрин тутади.

Об -ҳавони кузатиш мактабларда 3-синфдан бошланади.

Об- ҳавони кузатиш қуйидаги усуллардан иборат:

Ўқув йилининг бошида об-ҳавони кузатишни ташкил этиш ва кузатиш

усуллари билан махсус дарсда ўқувчиларни таништиринг; кузатишдан аввал

метеорологик асбоблар билан ишлаш кўникмаларини

ҳосил қилиш керак.

махсус булимларни ўтгунга қадар (оддий метеорологик кузатишлар олиб

борилади (ҳарорат, шамол, булутлар, ѐғингарчилик); иқлим ҳақида махсус

мавзулар ўтиб бўлингандан кейин босим, шамол кучи, (топилади),

булутларнинг хиллари хақида кузатишлар олиб борилади. Ҳавонинг

ҳароратини ва шамол йўналишини дастлаб бир кунда бир маротаба кузатиш

мумкин, булутлик на ѐғинларнн кун давомида кузатиш мумкин.

Шамолнинг йўналиши ва кучини қуйидагича аниқлаш мумкин.

шимолдан, кучи 3 - балл шимоли – шарқдан, кучи 2 - балл,

шарқдан, кучи, 6 - балл,

ғарбдан кучи, 5 - балл,

жануби —ғарбдан, 4 - балл

жануби – шарқдан, 7 - балл

Шамолнинг кучи ,,ўқ» лардаги қанот билан кўрсатилади.

Узун қанот - 2 балл, калта қанот - балл.

Page 163: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

163

Булутлик қуйидагича белгиланади:

Ҳаво очиқ (осмон булутсиз)

Осмон чала булут.

Осмон булут билан тўлиқ қопланган.

Ёғинлар қуйидаги белгилар билан кўрсатилади:

Ёмғир, қор, туман, қиров, дўл, шудринг.

6-7- синфнинг иккинчи ярмидан бошлаб об-ҳаво қуйидаги жадвал асосида

кузатиб борилади:

Об - қавони кузатиш жадвали

Ой ва

кун

Ҳаво-

ҳарорат

и

Ҳаво

босими

Шамол-

нинг

йўналиши

ва кучи

Булутлик Ёғинлар Қуѐшнинг

горизонтдан

баландлиги

Изоҳ

2-топшириқ.«География дарси ва унга қўйилган замонавий талаблар. Дарс

шакллари ва турлари» мавзусида гуруҳлар иши ташкил этиш. Замонавий

талаблар асосида дарс ишланмасини яратиш. Гуруҳ ишлари таҳлил қилиш.

Назорат саволлари:

1. Географик билим ва кўникмаларини текширишда нималарга риоя

қилиш керак?

2. Репродуктив методлар гуруҳига қайси методлар киришини аниқланг?

3. Эркин фикрлаш дарсларидан кўзда тутилган

мақсадлар ва афзаллигини аниқланг?

4. Илмий мунозарали дарсларнинг дидактик мақсадини аниқланг?

5. Ўйин фаолияти инсон хаѐтида қандай функцияларни бажаради?

6. Педагогик жараѐннинг характери, бориши ва мазмунини

ўзгартиришда қўлланиладиган педагогик технологияларни аниқланг.

7. Ҳозирги замон таълим тизимида ҳукмронлик қилаѐтган анъанавий

таълимни мазмунан янгилаш ва таълим тарбия жараѐнини ташкил этишни

тубдан ўзгартиришга қаратилган технологияларни дидактик мақсадларига кўра

гуруҳларга ажратинг.

8. Педагогик технологияларнинг мазмуни ва моҳияти нимадан иборат?

9.Таълим тарбия жараѐнида педагогик технологиялар қандай даражаларда

қўлланишини аниқланг.

Page 164: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

164

10. Педагогик технологияларни хусусий-дидактик ва модул даражада

қўлланишини тушунтиринг.

3-Амалий машғулот:География ўқитишда интерфаол педагогик

усуллардан фойдаланиш (ѐзма ва оғзаки дебатлар,Танқидий тафаккур,

Кичик гуруҳларда ишлаш, кейс стади) дарс турлари (2 соат)

Ишнинг мақсади: Географияфанларини ўқитиш жараѐнида интерфаол

педагогик усуллар билан тингловчиларни таништириш. География дарсларида

ѐзма ва оғзаки дебатлардан ҳамда кейс стади методларидан фойдаланиш

усуллари билан танишиш. Уларнинг афзалликлари ва камчиликларини таҳлил

этиш.

Топшириқлар

1. Тингловчиларни география фанини ўқитишда бой интерфаол

педагогик усуллардан фойдаланиш (ѐзма ва оғзаки дебатлар, кейс стади) дарс

турлари билан танишиш. (10 дақиқа тақдимот шаклида. Тақдимотни қуйида

келтирилган маъруза материалларидан тайѐрлаш мумкин)

2. География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини ташкил

этиш. География дарсларида ѐзма ва оғзаки дебатлар, кейс стади методларидан

фойдаланиб дарс ўтишга доир янги топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш

ташкил этиш.

Режа:

3.1. Таълимнинг интерфаол усуллари

3.2. География дарсларида «Дебатлар» методидан фойдаланиш.

3.3. «Кейс стади» методидан дарсларда фойдаланиш

3.4. Амалий машғулот

3.1.Таълимнинг интерфаол усуллари

Юқорида замонавий дарсни ташкил этиш билан боғлиқ талаблар

мазмунидан шундай хулоса қилиш мумкинки, мактаб амалиѐтида мустаҳкам

ўрнашиб қолган анъанавий дарсларда ушбу талабларни бажариш имконияти

йўқ.

Демак, ўқувчиларга билим беришни мақсад қилиб қўйган анъанавий

дарсларни мазмунан ҳамда шаклан ўзгартириш зарурати пайдо бўлди.

Интерфаол дарсларнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг мустақил билим олиш

механизмига асосланганлигидадир. Интерфаол дарсларнинг анъанавий

дарслардан фарқли жиҳатлари қуйидагиларда деб ҳисоблаймиз.

Page 165: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

165

Интерфаол дарсда танланган дарс мавзуси бўйича ўқувчи ўз нуқтаи

назарини баѐн этади, гарчи хато бўлса ҳам ўқувчининг фикри охиригача

эшитилади.

Интерфаол дарсда анъанавий дарсдагидек ташкилий, ўтган мавзуни сўраш,

янги мавзу баѐни ва дарсни мустаҳкамлаш сингари босқичлари бўлмайди. Ҳар

бир дарснинг ўзига хос шакли бўлади.

Интерфаол дарсда аниқ бир таълимий метод ѐки усул ҳукмронлик

қилмайди. Дарснинг бориш жараѐнида таълимий методлар ва усуллар

алмашина боради.

Интерфаол дарсларда стандарт дидактик кўргазмалар билан бирга,

ўқувчилар кучи билан яратилган кўргазмалар ҳам қўлланилади.

Интерфаол дарсларда ўқувчи шахси биринчи ўринда туради. Шунинг

учун ўқувчилар билан яккама-якка ишлаш бундай дарсларнинг ташкилий

асоси бўлади.

Мустақил ишлар, гуруҳий ишлаш, ўзаро жуфтликда ишлаш, ўзаро

мулоқотда бўлиш, таълимий ўйинлар дарсларнинг мазмунини ташкил этади.

Интерфаол дарсларда биргина дарслик эмас, қўшимча бадиий, илмий,

атлас, матбуот ва бошқа материаллардан фойдаланилади.

Интерфаол дарслар ўқувчиларнинг дарс мавзусини ўзлаштириб олиш

имкониятини кенгайтиради.

Таълимнинг самарали натижалар бериши, энг аввало, ўқитувчи ва

ўқувчиларнинг ўзаро муносабатига, қўлланиладиган таълим усуллари

технологияларига боғлиқлигини ҳар бир педагог яхши билади. Шунинг учун

таълим жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигида фаолият кўрсатиш, ўзаро

тушуниш, ижобий муносабатларга асосланган мулоқотли, ижодий ишлашни

йўлга қўйишга эришишга интилиш лозим.

Таълим жараѐнида қўлланиладиган усуллар ўқитувчи ва ўқувчи

ҳамкорлигида муайян таълим-тарбия мақсадларини, ўқув вазифаларини ҳал

қилишга қаратилган фаолиятни таъминловчи омиллар тизими деб қаралиши

лозим. Шунинг учун ҳам таълим усуллари ўқувчилар билиш фаолияти

босқичлари билан бевосита боғланган бўлиб, уларни жадаллаштириш,

фаоллаштиришга хизмат қилади ва кўзда тутилган натижага эришувига хизмат

қилади.

Маълумки, ҳозирги замон таълим жараѐнида ҳар бир ўқувчидан қуйидаги

маҳоратларга эга бўлиш талаб этилади:

-ахборотларни тез топа билиш;

-ахборотларни тез эгаллай олиш;

Page 166: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

166

-ахборотларни самарали амалда қўллай олиш; -ахборотларни

қадрлай билиш.

Таълим усуллари ѐрдамида таълим мақсадини ўқувчилар қабул

қиладилар англаш ва хотирада сақлаб қолиш, амалда қўллашга ўрганадилар.

Шунинг учун ҳам ўқитувчилар ҳозирги замон таълим усуллари гуруҳлари,

функсияларини билиб олишлари талаб этилади. География дарсларида

“Дебатлар” методидан фойдаланиш.

Дебатлар – бу қарама-қарши нуқтаи-назарларнинг ўзаро баҳси

(тўқнашуви) бўлиб, у ўқувчиларни танқидий фикрлашга, турли масалаларни

ўрганиш ва ўзлари ҳақ эканлигига бошқаларни ишонтиришга ўргатади.

Дебатлар Қадимги Грецияда яратилган.

Дебатлар бу жамоа ўйини. Жамоанинг ҳар бир аъзоси ўзининг бурч ва

мажбуриятларига эга бўлади, ким ғалаба эришганини эса дебат якунида

жамоаларнинг аргументлари, фактлари, фавқулодда саволлар ва уларга

берилган жавоблар асосида ҳакамлар жамоаси ѐки ҳакам белгилаб беради.

Ўқувчилар билан дебат ўтказганда 3 та тамойилга амал қилиш керак:

1. Дебатлар кўп нарсага ўргатади (дебат ўтказишдан мақсад фақат ғалаба

қозониш эмас, балки асосий мақсад дебатлар ѐрдамида янги билимларни

эгаллашдир).

2.Чиндиллик ва виждонлилик мажбурияти. (Бу тамойил дебатнинг ўзаги

бўлиб, нотўғри аргумент келтириш ва саволларга жавоб беришда мантиқан

нотўғри йўлдан кетишнинг олдини олади.)

3.Ўзаро ҳурматни сақлаш. (Дебат иштирокчиларининг шахсига

тегмаслик шарт, ўзга ўқувчи томонидан айтилган назария ѐки фикрга қарши

чиқаѐтган бўлса унинг обрўсини тўкиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки дебат

ғоялар ва бу ғояларнинг тўқнашувидан иборат).

Дебатда 2 та жамоа иштирок этади.

1-жамоа: Тасдиқловчи томон сифатида.

2-жамоа: Қарама-қарши ѐки инкор этувчи томон сифатида.

Жамоалардан сўзга чиқувчилар спикерлар дейилади. Т1, Т2, Т3

тасдиқловчи томон спикерлари. Қ1, Қ2, Қ3-қарама-қарши томон спикерлари.

Дебатларда қуйидаги маҳоратлар зарур бўлади:

Танқидий тафаккур (танқидий фикр юритиш), Тадқиқий малакалар,

Ташкилий малакалар, Қулоқ солиш ва ѐзма қайд қилиш малакаси.

Ўтказиладиган дебатнинг мавзуси аниқ, тасдиқловчи тугалланган фикр

шаклида бўлиши керак.

Дебатлар асосида дарсларни ташкил этишдан кўзда тутилган асосий

мақсад муаммонинг ечимини топишда ўқувчи ўзгаларни ўз ѐндашувининг

Page 167: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

167

тўғрилигига ишонтиришдир. Ўз фикрини аниқ ва мантиқий баѐн этиш, бунинг

учун эса ишонарли далиллар ва хулосаларни топиш кўникмаларини

шакллантиришда дебатлар ўтказиш самарали метод ҳисобланади.

«Дебат» (французча «Дебаттере» сўзидан олинган бўлиб, «Дебате»,

«беллашмоқ») технологияси йиғилиш, мажлис ѐки машғулотларда бирор-бир

мавзу юзасидан иштирокчилар ўртасида ўзаро бахс мунозара уюштириш,

уларнинг ўзаро фикр алмашишларини таъминлашга ҳизмат қилади.

Улар ўқувчиларда ижтимоий фикрни ўзгартиришга таъсир этиш

қобилияти мавжудлигига ишонч туйғуларини ривожлантиради.

Дебатларни ўтказиш бўйича методик тавсиялар ва ўтказиш

тартиби

Дебатлар мавзусини англаб етишлари учун ўқувчиларга шароит

туғдирилади. Бунинг учун эса мавзуни резолюцияшаклида ифодалаш керак

бўлади. Маълумки, резолюция ҳар доим мавжуд ҳолатни ўзгартиришни талаб

этади.

Дебатда қатнашиш учун иқтидорли ўқувчилар танланади ва улар икки

гуруҳга ажратилади: резолюцияни қўллаб-қувватлайдиган ва уларга қарши

чиқувчи иштирокчилар дебатларни ўтказиш қоидасини чуқур ўзлаштирган

бўлишлари керак. Гуруҳ сардори регламентга риоя қилишни кузатувчи –

ѐрдамчини тайинлайди.

«Конструктив аргументлар» (3-5 та ҳолатга асосланган: мантиқий

ифодаланган ва далилий материаллар билан мустаҳкамланган аргументлар)

тайѐрлаш учун ўқувчиларга етарлича вақт берилади. Уларга муаммонинг

кўламини англаш ва башда ўз фикрини сақлаб қолишлари учун аниқ, мантиқий

аргументлар тайѐрлашда ўқитувчи ѐрдам бериши керак. Шу билан биргаликда

ўқувчилар қарши томон билдирган фикрлар қандай бўлиши мумкинлигини

тахмин қилишлари ва олдиндан бу фикрларни инкор этишга ҳам тайѐргарлик

кўришлари лозим.

Беллашув натижасида ўқувчилар нималарни қўлга киритиш

мумкинлигини тушуниб етсагина дарс самараси тўғрисида гапириш мумкин.

Ўқувчиларни шундай далил-исбот топиш кўникмаларини эгаллашга

ўргатиш керак-ки, натижада билдирилган фикрни қарши томоннинг муҳокама

қилишига ўрин қолмасин. Шундагина ўқувчилар тенгдошларининг

қарашларини ҳурмат қилишга ѐки хусусий тасаввурларини синфдошининг

фикри олдида ожиз эканлигини тан олишга ўрганади, энг асосийси уларда

эркин фикр юритиш кўникмалари шакллана боради.

Page 168: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

168

Дебатларни ўтказиш тартиби

Ўқитувчи ва дебат иштирокчилари синфдан жой олишади, қулай бўлиши

учун резолюцияни қўллаб-қувватлайдиганлар ўқитувчининг ўнг томонига,

қаршилар эса чап томонига жойлашишгани маъқул; ўқитувчи қисқача

муҳокама мавзусини ва иккала резолюция

вариантларини баѐн қилади, сўзга чиқувчилар учун вақтни белгилайди;

ўқитувчи дастлаб резолюцияни қўллайдиганларнинг биринчисига сўз беради

ва ундан конструктив аргуметларни баѐн қилиш сўралади. Иложи бўлса, сўзга

чиқувчилар тартибини ҳар бир гуруҳ аъзолари учун олдиндан белгилаш керак.

Ўқитувчининг ѐрдамчиси гапирувчи учун ажратилган вақтнинг тугаганлигини

эслатиб туради; ўқитувчи резолюцияни қўллайдиган гуруҳ ўқувчиларининг

биринчисига

сўз беради ва у ўз фикрини етарлича аргументлар ѐрдамида асослаб беради;

ўқитувчи биринчи гуруҳнинг иккинчи рақамли ўқувчисига сўз беради, сўнгра

иккинчи гуруҳнинг иккинчи рақамли ўқувчиси ўз фикрларини резолюция

бўйича баѐн қилади. Шу ҳолат барча дебат иштирокчилари навбатма-навбат

чиқиш қилгунларига қадар давом этади; кейинги босқичда ҳар бир

иштирокчига қарши томоннинг далилларини

инкор этиб ташлашга ва улар танқидига жавоб беришга имконият туғдирилади;

масала талашиш давомида янги аргументларни келтириш мумкин эмас.

Ўқувчилар бу босқичда резолюцияга нисбатан у ѐки бу мавқени эгаллаш

сабабларини баѐн қилишади. Ўқитувчи бу сабабларни синф доскасига ѐзиб

бориши ҳам мумкин. Ўқувчилар бу сабабларга тегишли саволларга жавоб

беришлари ҳам мумкин, бироқ ўз мавқеининг тўғрилигини оқлашга киришиб

кетмасликлари керак; иштирокчилар шундай аргументларни кўрсатиши

керакки, биринчидан уларнинг қарашлари муаммо ечимига зид ҳам бўлиши

мумкин, иккинчидан, барчани ўйлашга мажбур этсин, учинчидан, ҳайратда

қоларли даражада ифодаланиши лозим; дебат дарс сўнгида ўқувчилар қарши

томон қабул қилган резолюциянинг жорий этилиши оқибатларини баҳолаши

керак. Шунингдек, ҳар икки томондан ўртага ташланган қарашларни ҳаѐтга

татбиқ этиш жамият учун қанчалик фойдали ѐки зарарли эканлиги ҳам

муҳокама қилиниши мумкин:

ўрганилаѐтган мавзу юзасидан баш юритилиши зарур бўлган муаммо

танланади.

Баҳслашиш учун икки нафар ўқувчи (ўқувчи, гуруҳ ѐки танланган муаммо)

ҳавола этилади.

Page 169: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

169

Муаммо юзасидан алоҳида ўқувчи, гуруҳ ѐки жуфтликлар томонидан

билдириладиган экспертларнинг фикрлари тингланади, фикрлар таҳлил

қилинади.

Дебатда билдирилган фикрлар юзасидан хулоса чиқарилади. Дебат

якунланади.

Ёзма ва оғзаки дебатлардан фойдаланиб гуруҳларда иш

фаолиятлариниташкил этиш

4 кишилик гуруҳларда турли хил мавзулар бўйича «Дебатли» дарсларни

ташкил этиш учун вазифалар берилади. 10 дақиқали тайѐргарликдан сўнг ҳар

бир гуруҳдан бир тингловчи чиқиб ўз гуруҳини бажарган ишини тақдимотини

ўтказади.

Тахминий мавзулар:

1. Иқтисодий –географик районларни жойлашишида биринчи бўлиб

қайси ресурснинг ўрни етакчи ҳисобланади?

2. Оролни йўқолиб кетишига асосий сабаб нимада?

3. Тупроқ қатламини шўрхокланишини олидини олишга қаратилган

чоратадбирларнинг энг мухими қайсилар?

4. Қўриқхона ва буюртмахоналарни жойлаштирилишида қайси

омилларга биринчи бўлиб эътибор қаратиш лозим?

5. Пластик ва целлофанлар керакми ?

4.3. “Кейс-стади” методидан дарсларда фойдаланиш

«Кейс-стади» - инглизча сўз бўлиб, («case» – аниқ вазият, ҳодиса,

«study» – ўрганмоқ, таҳлил қилмоқ) аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш

асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Кейсда

очиқ ахборотлардан ѐки аниқ воқеа-ҳодисадан вазият сифатида таҳлил учун

фойдаланиш мумкин.

Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал

вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади. Агар у

ўқув жараѐнида маълум бир мақсадга эришиш йўли сифатида қўлланилса,

метод характерига эга бўлади, бирор бир жараѐнни тадқиқ этишда

босқичмабосқич, маълум бир алгоритм асосида амалга оширилса, технологик

жиҳатни ўзида акс эттиради

Page 170: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

170

“Кейс методи” ни амалга ошириш босқичлари

Иш Босқичлари Фаолият шакли ва

мазмуни

1-босқич: Кейс ва унинг

ахборот таъминоти билан

таништириш

якка тартибдаги аудио-визуал иш;

кейс билан танишиш(матнли, аудио ѐки медиа

шаклда);

ахборотни умумлаштириш;

ахборот таҳлили;

муаммоларни аниқлаш

2-босқич: Кейсни

аниқлаштириш ва ўқув

топшириғни белгилаш

индивидуал ва гуруҳда ишлаш;

муаммоларни долзарблик иерархиясини

аниқлаш;

асосий муаммоли вазиятни белгилаш

3-босқич: Кейсдаги асосий

муаммони таҳлил этиш орқали

ўқув топшириғининг ечимини

излаш, ҳал этиш йўлларини ишлаб

чиқиш

индивидуал ва гуруҳда ишлаш;

муқобил ечим йўлларини ишлаб чиқиш;

ҳар бир ечимнинг имкониятлари ва тўсиқларни

таҳлил қилиш;

муқобил ечимларни танлаш

4-босқич: Кейс ечимини

шакллантириш ва асослаш,

тақдимот.

якка ва гуруҳда ишлаш;

муқобил вариантларни амалда қўллаш

имкониятларини асослаш; ижодий-лойиҳа тақдимотини тайѐрлаш;

якуний хулоса ва вазият ечимининг амалий

аспектларини ѐритиш

“Кейс-стади” методининг ўзига хос хусусиятлари

Изланишга доир фаолиятнинг мавжуд бўлиши.

Жамоавий ва гуруҳларда ўқитиш.

Индивидул, гуруҳли ва жамоавий иш шакллари интеграцияси.

Хилма-хил ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Муваффақиятга эришиш учун талабаларнинг ўқув-билиш

фаолиятини рағбатлантириш

Кейс ҳаракатлари ўз ичига қуйидагилар саволлар бўйича фаолиятни

қамраб олади:

-Ким? (Who?),

-Қачон? (When?),

-Қаерда? (Where?),

-Нима учун? (Why?),

-Қандай?/ Қанақа? (How?),

Page 171: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

171

-Нима? (натижа) (What?).

2-топшириқ: География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини

ташкил этиш. География дарсларида ѐзма ва оғзаки дебатлар, кейс стади

методларидан фойдаланиб дарс ўтишга доир янги топшириқлар тузиш бўйича

гуруҳларда иш ташкил этиш. Гуруҳлар ишини таҳлил этиш.

4-амалий машғулот: География дарсларини кузатиш ва таҳлил

қилиш (2 соат)

Режа:

1. Дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш.

2. Дарс таҳлилининг мақсад ва вазифалари

3. Дарсни кузатишдан олдинги тайѐргарлик.

4. Дарс таҳлилининг хиллари

5. Дарс таҳлилига қўйилган талаблар

Таянч тушунчалар: Дарс таҳлили, дарсни кузатиш, махсус тайѐргарлик,

дарс таҳлилига қўйилган талаблар, илмий таҳлил, методик таҳлил, дидактик

таҳлил, умумпедагогик таҳлил, умумпсихологик таҳлил.

1.Дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш.

Ҳар бир дарс ташкилий қисмдан бошланади: бу даврда ўқувчилар синф

хонаси, таълим воситалари дарсга тайѐрланади. Айниқса ўқувчини психологик

жиҳатдан дарсга тайѐрлаш муҳим рол ўйнайди. Ўқувчилар аввалги дарс ѐки

танаффусда бўлган бирор воқеа – ҳодиса таъсирида бўладилар. Шунинг учун

ҳам ўқитувчи ўқувчиларни эътиборини, диққатини, хаѐлини, фикрий

фаоллигини ўз дарсига буриши лозим.

Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг умумий

тайѐргарлиги, билим олишдаги фаолияти, ўқув фанига бўлган қизиқиши,

диққат билан ишлаши, матн, харита, жадвал, асбоблар билан мустақил ишлай

билиши, ўқувчига бўлган муносабати аниқланади. Шу билан бирга

ўқитувчининг фаолияти ҳам таҳлил қилинади. Чунончи, ўқитувчининг ўқув

дастури материалларини билиш даражаси, янги мавзуни тушунтириш

жараѐнида асосий фикрни ажратиб олиши, илмийлик ва соддалик,

кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарс мақсадини тўғри қўйиши,

дарс жараѐнини тўғри режалаштириши, дарсда ҳамкорликка эриша олиши,

билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назорат этиши, ўқувчилар билан якка

ва жамоада ишлашни ташкил эта билиши, дарс мобайнида вақтдан унумли

Page 172: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

172

фойдаланиши ва педагогик муомала маданиятини эгаллаганлик даражаси каби

жиҳатлар инобатга олинади.

Ўқитувчининг дарсини бир неча марта кузатиш ва таҳлил қилиш, унинг

педагогик маҳорати, иш тизими, ўқувчиларининг ўзлаштириши, билим

даражаси каби соҳавий ва касбий лаѐқати юзасидан хулоса чиқариш имконини

беради.

Таъкидлаш жоизки, умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиларининг

дарсларини таҳлил қилишда кўпинча кузатувчилар дарсга яхлит тизим

сифатида қарамай кўпроқ ташқи жиҳатларига баҳо берадилар, дарснинг

мазмун-моҳияти хусусида юзаки мулоҳаза юритадилар. Шунингдек, дарс

таҳлилида ўқитувчининг кўрсатмали қўлланмадан фойдаланиши, дидактик

карточкалар билаи ишлаши ва ҳоказолар айтилади-ю, аммо улардан нима

мақсадда, қайси вазиятда фойдаланилгани, қанчалик самара берганлиги, вақт

тақсимотига тўғри амал қилинганлиги, ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини

ҳисобга олган-олмаганлиги каби масалалар тўғрисида фикр юритилмайди.

Бундан ташқари яна бир жиддий камчилик ўқитувчининг ўзини ўзи таҳлил

қилишига эътибор қаратмасликдир. Ўзини-ўзи таҳлил қилиш тамойили

ўқитувчининг ўз фаолиятидаги ютуқ ва камчиликларини аниқлаш ва бартараф

этишга оид мақсадли йўлни белгилаб олишига асос бўлади. Ўқитувчилар

аксарият ҳолларда дарс жараѐнида қуйидаги хато ва камчиликларга йўл

қўядилар. Жумладан, бу:

-дарс мақсади билан ўқувчиларни таништирмаслик;

-интерфаол методлардан самарасиз фойдаланиш;

-дарс жараѐнида барча ўқувчиларнинг иштирокини таъминлай олмаслик;

-ўқувчилар билан якка ва жамоа тартибда ишлашга эриша олмаслик;

-ўқувчиларнинг мустақил ишлашини таъминламаслик;

-ўқувчилар бажарган ишларини вақтида баҳоламаслик;

-ўқитувчи нутқининг равон, таъсирчан эмаслиги;

-мавзуни амалиѐт билан боғлаб тушунтирмаслик;

-мавзуни илмий ва амалий нуқтаи назардан тушунтиршга эътибор

бермаслик;

-синф доскаси, дарслик, ўқувчи дафтари, қўшимча адабиѐтлардан

фойдаланишнинг тизимли йўлга қўйилмаганлиги;

-ўқувчиларга бериладиган саволларнинг муаммоли тарзда

тузилмаганлиги кабилар.

Дарслар аниқ мақсад асосида кузатилиши ва таҳлил қилиниши лозим.

Шундагина натижаси самарали бўлади ва ўқув жараѐни юзасидан аниқ хулоса

чиқариш имконини беради. Дарс таҳлилида изчилликнинг аниқ бир

Page 173: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

173

мақсаднинг йўқлиги, дарсга тасодифан қатнашиш, дарсни чуқур таҳлил қила

олмаслик, ўқитувчига амалий ѐрдам кўрсата олмаслик каби жиҳатлар дарслар

сифатининг ва савиясининг пасайиб кетишига олиб келади.

Дарсларни таҳлил қилиш фақатгина методик аҳамиятга эга бўлмай,

балки мактабда ўқув-тарбия жараѐнига раҳбарлик ва назоратнинг муҳим

шаклларидан биридир. Ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш

амалиѐтининг тизимли амалга оширилиши дарсларни қиѐслаш ва йўл қўйилган

хатоларнинг бартараф этилганлигини аниқлаш имкониятини беради.

Ўқитувчиларнинг ўзаро дарс кузатиши тажриба алмашинув жараѐни бўлиб,

дарс ўтаѐтган ўқитувчи бор маҳоратини ишга солиб, юқори ишчанлик билан

фаолият кўрсатса, таҳлил қилувчи ўқитувчи эса таклиф ва мулоҳазалар бериш

орқали тажрибасини бойитади, методик малакасини оширади.

Дарс таҳлили ўқув машғулотини кузатиш, ўрганиш шаклида олиб

борилади. Шу ўринда савол туғилади. Ўқитувчининг дарси ким томонидан

кузатилиши лозим? Қандай мақсад билан кузатилади ва таҳлил қилинади?

Ўқитувчининг дарси вилоят ХТБ, туман халқ таълими бўлими, таълим

муассасалари раҳбарлари, ходимлари, методистлар ва ўқитувчилар томонидан

кузатилади ва таҳлил қилинади.

Бунинг учун, энг аввало, дарсга киришдан мақсад нимадан иборат

эканлигини аниқлаб олиш зарур.

2. Дарс таҳлилини мақсад ва вазифалари

Дарс қуйидаги мақсадда кузатилади ва таҳлил қилинади:

-таълим ва тарбия жараѐни сифатини аниқлаш;

-ўқитувчининг педагогик маҳоратини оширишга ѐрдам бериш;

-илғор иш усуллари ва методларини ўрганиш ва оммалаштириш;

-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши;

-ўқувчилариинг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлаш;

-илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

-ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ўрганиш;

-ўқитувчига амалий ва методик ѐрдам кўрсатиш;

-таълим-тарбия жараѐнида ўқувчилар психологик хусусиятларининг ўзига

хослигини эътиборга олиш;

-дарсда ўқувчиларни фаоллаштириш ва мавзуни ўзлаштириш

даражасининг эътиборга олинганлиги.

Дарс-ўқув жараѐнининг жуда кўп таълим-тарбия қирраларини ҳал

қилувчи асос ҳисобланади. Шунга кўра дарсни кузатувчи ва таҳлил

қилувчилардан махсус тайѐргарлик кўриш талаб этилади.

Дарсни таҳлил қилиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади.

Page 174: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

174

1. Дарсни кузатишга тайѐргарлик.

2. Дарснинг боришини кузатиш.

3. Ўз-ўзини таҳлил қилишни таъминлаш.

4. Дарс таҳлили ва таклифлар бериш.

Дарсни таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади.

3. Дарсни кузатишдан олдинги тайѐргарлик

-дарсни кузатишдан кўзланаѐтган мақсад ва вазифаларни шакллантириш;

-кузатиладиган дарсни аниқ белгилаб олиш;

-дарсни кузатиш тузилмасини тайѐрлаш;

-керакли материалларни тайѐрлаш; ўқитувчи билан суҳбатлашиш.

Дарснинг мақсадларини таҳлил қилиш.

-ўқув фани ва мавзунинг ўзига хос томонлари, ўқувчилар ѐши ва билим

даражаси эътиборга олинган ҳолда таълим-тарбия мақсадининг тўғри ва

асосли қўйилганлиги;

-ўқувчиларнинг тайѐргарлиги, ўрганилаѐтган мавзу бўйича дарслар

тизимидаги айнан шу дарснинг ўрнини ҳисобга олган ҳолда мақсад

қўйилишининг тўғрилиги ва асосланганлиги;

-дарс асосий ғоясининг тўғри қўйилиши ва ўқувчиларга мақсаднинг

етказилиши, мақсадга эришиш даражаси.

Дарс тузилмаси ва дарснинг ташкил қилинишини таҳлил қилишда:

-дарс тузилмасининг дарс мақсадларига мослиги;

-дарс тури ва структурасининг пухта ўйланганлиги;

-дарс босқичларининг мантиқий кетма-кетлиги ва бир-бири билан

боғлиқлиги;

-дарс босқичлари учун вақтнинг тўғри тақсимланганлиги;

-ўқитиш шаклларининг тўғри танланганлиги;

-дарс режасининг мавжудлиги ва унинг ўқитувчи томонидан

бажарилишини ташкил қилиши; -дарс жиҳозлари.

Дарс мазмунини таҳлил қилишда:

-дарс мазмунининг Давлат таълим стандарти талабларига мослиги;

-материалларнинг тўлиқлиги, тушунарлиги;

-баѐн қилинаѐтган материалнинг илмий даражаси;

-дарснинг тарбиявий йўналиши, таълимий таъсир даражаси;

-дарснинг ҳаѐт, меҳнат тарбияси ва касбга йўналтириш билан боғланиши;

-ўқувчилар томонидан янги билимларни қабул қилишдаги

қийинчиликларни бартараф этиш;

Page 175: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

175

-янги материалнинг асосий ғоясини ажратиш. Янги тушунчаларни

шакллантириш. Таянч билимларнинг муҳимлигини кўрсатиш.

5.4. Дарс таҳлилининг хиллари

Дарс таҳлилини қуйидаги асосий 5 турга бўлиш мумкин:

1. Илмий таҳлил.

2. Методик таҳлил.

3. Дидактик таҳлил.

4. Умумпедагогик таҳлил.

5. Умумпсихологик таҳлил.

Илмий таҳлил.

Берилаѐтган билимларнинг илмий-назарий жиҳати, ўқувчи бажараѐтган

мустақил ишнинг мақсадга мувофиқ бўлиши жиҳатдан тўғрилигини аниқлаш

демакдир. Бунда асосан қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.

• Ўқитувчининг шу кунги дарсга илмий-методик тайѐрланганлик

ҳолати.

• Ўз мутахассислигига оид энг янги илмий-назарий ахборотлар билан

қуролланганлиги.

• Дарс жараѐнида илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баѐн этилиши

ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингдириб борилиши.

• Дарслик материалларининг қўшимча адабиѐт материаллари билан

бойитилиши.

• Ўқувчи ва ўқитувчи бажараѐтган лаборатория, амалий ҳамда

мустақил ишларнинг илмий-назарий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги.

• Ўқувчилар мавзуни илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал баѐн

этишини ўқитувчи томонидан назорат қилиши.

• Дарс давомида янги мавзуни баѐн этиш жараѐнида таълимнинг

тарбия билан боғланиши.

• Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг нутқ маданияти.

Методик таҳлил.

Ўқитувчининг дарс жараѐнида қўллаган усулларининг мақсадга мувофиқ

эканлиги таълимнинг турига ва унинг ўзига хос хусусиятларига қараб

белгиланади. Ўқув материалини ўқувчиларга баѐн қилиш ва тушунтириш

жараѐнида қўлланилган усулларининг шу материалга мослиги ѐки мос

эмаслиги методик таҳлил давомида аниқланади. Шуни алоҳида таъкидлаш

лозимки, ўқитувчи дарсда қўллаган усулларнинг самарадорлиги, ранг-

баранглиги, намунавийлиги, унинг ўтган, янги мавзу материалини

ўқувчиларнинг қай даражада ўзлаштирилганлиги билан белгиланади. Шу

Page 176: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

176

боисдан ҳар бир дарс кузатувчи дарс таҳлилининг бу турига алоҳида эътибор

билан қараши керак. Дарс методларини таҳлил қилишда қуйидагиларни

ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:

1. Дарс жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ташкилий

шаклларига кўра:

• ҳикоя усули;

• оғзаки усули;

• суҳбат усули.

2. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришига кўра:

ўқитувчининг сўзлаш усули;

кўрсатмали қуроллардан фойдаланиш усули;

дарслик, диаграмма, жадваллар билан ишлаш усули;

лаборатория асбоблари билан ишлаш усули;

техник воситаларидан (информатика электрон ҳисоблаш техникаси,

диафилм, радио, телевизор кабидан) фойдаланиш усули;

синф доскасидан, турли хариталарда фойдаланиш усули.

Дидактик таҳлил.

Таълим турлари самарадорлиги ва уни белгиловчи қонун ва қоидаларнинг

дарсда қанчалик тўғри ҳамда мукаммал бажарилганлигини таҳлил қилиш

демакдир.

Дарсни дидактик таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор бериш ўринли

бўлади:

• Ўқитувчи баѐнининг ғоявий жиҳатдан таълим-тарбия талабига мос

бўлганлиги.

• Ўқитувчи фикрининг синф ўқувчилари жамоасига тўла тушунарли

бўлиши ва бу баѐннинг изчил равишда ўқувчи онгига етиб бориши.

• Барча ўқувчиларнинг ўқитувчи бераѐтган материални онгли равишда

ўзлаштиришлари.

• Ўқитувчи баѐнида ривожлантирувчи ва муаммоли таълимнинг

мавжудлиги.

• Ўқитувчи фикрининг изчиллиги.

• Дарс жараѐнида кўрсатмали қуроллардан, тарқатма материаллардан

ва техника воситаларидан фойдаланишнинг қанчалик мақсадга мувофиқлиги.

• Экскурсия, тажриба, лаборатория ва амалий ишларда мақсадга

эришганлиги.

• Дарслик билан ишлашнинг тўғрилиги.

• Мисолларнинг таълим-тарбия бирлиги асосида йўналиши.

• Дарсни маълум бир тизимда олиб борилиши.

Page 177: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

177

Умумпедагогик таҳлил.

• Бу дарсдаги ҳамма жиҳатларнинг қисқа ва ўзаро боғлиқлиги

таҳлилидир.

Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш ўринли бўлади:

• Ўқув ѐки дарс хонасининг дарс ўтишга тайѐргарлик ҳолати (дарс

жиҳозлари).

• Ўқув хонасининг санитария-гигиена ҳолати.

• Ўқитувчининг дарс мавзуси бўйича таълимий, тарбиявий ва

ривожлантирувчи мақсади.

• Ўқитувчининг мазкур дарсга илмий-методик ва умумий педагогик

жиҳатдан қанчалик тайѐрланганлик даражаси.

• Ўқитувчининг дарс этапларидан тўғри фойдаланганлиги.

• Ўқитувчининг ўқувчиларга таълим-тарбия беришда педагогик

жиҳатдан намуналилик даражаси.

• Ўқувчилар билимига қўйиладиган баҳонинг адолатли ва изоҳли

бўлиши.

• Ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллиги, интизоми, мустақил фикр

юритиши ҳамда мазкур фан асосларини ўзлаштириб олганлик даражаси.

• Ўқувчиларнинг ўқитувчи дарсига муносабати ва ҳурмат билан

қараши.

• Ўқитувчининг дарсдаги раҳбарлик роли ва иш услуби, таълимни

тарбияга боғлаши.

• Дарс жараѐнида ўлкашунослик, экология ва табиатни муҳофаза

қилиш материалларидан фойдаланиши.

• Ўқитувчининг дарсда асосий мақсадига эриша олганлиги.

• Ўқитувчининг илмий, методик ва умумпедагогик жиҳатдан ѐрдамга

муҳтожлиги кабилар.

Умумпсихологик таҳлил.

Дарсни умумпсихологик таҳлил қилиш схемаси:

1 Дарснинг аниқ мақсад ва вазифаларига боғлиқ равишда тузилишига

психологик баҳо бериш.

• дарснинг мавзу, мақсад ва вазифалари;

• дарснинг психологик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги.

2. Дарснинг мазмунига психологик жиҳатдан баҳо бериш.

• мазкур материал ўқувчилар билим фаолиятининг ѐки хусусиятларига,

уларнинг ҳаѐтий тажрибаси ва билимлари даражасига мос келиши;

Page 178: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

178

• ўқитувчининг мураккаб ўқув материалини мазкур ѐшдаги

ўқувчиларнинг идрок этиши учун қулай, тушунарли ва қизиқарли уюштириш

(баѐн қилишнинг оддийлиги, равонлиги, қиѐсларнинг мавжудлиги, ҳаѐт билан

боғлаш);

• в) ўрганилаѐтган материалнинг тарбиявий таъсири.

Дарсда ўқувчилар билим фаолиятининг намоѐн бўлиши ва уни бошқариш.

• Диққатни ташкил этиш.

• Идрокни ташкил этиш.

• Хотирани фаоллаштириш–яъни баѐн қилинаѐтган маълумотларни

яхшироқ эслаб қолиш усулларидан фойдаланиши, такрорлаш, масалалар ечиш,

муаммоли вазиятлар вужудга келтириш ва уларни ечимини топиш.

• Ўқувчилар фикрлаш фаолиятини кучайтириш. Мавзуга доир

муаммоли вазиятлар қандай йўллар билан яратилди. Ўқувчилар жавобларни

излашда фаоллик кўрсатдиларми? Улар қўйилган муаммонинг ечимини топиш

учун қандай аниқ фикрлаш ҳаракатларини мустақил равишда амалга

оширдилар. Ўқувчиларда ана шу кўникмалар ҳосил қилинганлиги.

• Ўқитувчининг босқичларида ўқувчилар билан муносабати. Ўқитувчи

муомила маданиятининг тарбиявий аҳамияти.

Маълумки, кузатилган дарснинг таҳлили умумий педагогика ва хусусий

методика талаблари нуқтаи назаридан бир хил бўлса ҳам лекин ҳар бир

фаннинг ўз талаблари бор. Биология дарсларида ўқувчиларнинг амалий

тажриба ўтказишлари, олинган билимларга доир муаммолар, масалалар

ечилишига аҳамият кўпроқ берилади. Бироқ ҳамма фан бўйича дарс кузатиш

ва уни таҳлил қилишдан асосий мақсад ўқувчиларнинг билим ва

кўникмаларини такомиллаштиришга ўқитувчиларнинг маъсулиятини

оширишга қаратилмоғи лозим.

Мактабда дарс кузатиш ва уни таҳлил қилиш масаласи тўғри ташкил

қилиш ўқув-тарбия ишларини янада такомиллашувида катта аҳамият касб

этади. Дарс кузатувчи–дарсга киришдан олдин ўз олдига аниқ мақсадни

қўйиши ва шу мақсад асосида фан ўқитувчисининг дарсини махсус

тайѐргарлик асосида кузатиш ва уни тўғри таҳлил қилиб бориши лозим.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мактаб доирасида ўқитувчи ва

тарбиячилар ўртасида дарс кузатиш уни таҳлил қилиш ишини аниқ объект,

аниқ мавзу ва аниқ мақсад йўналишида тузилган режа-график асосида ташкил

қилиш бу борада муҳити педагогик аҳамият касб этади (Мазкур режа-график

намуна шаклида илова қилинди. Сиз унга ижодий ѐндошиб ўз фаолиятингизда

ундан фойдаланасиз деган умиддамиз). Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш

тартиби, қандай бўлишидан қатъий назар унинг асосий мақсади

Page 179: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

179

ўқувчиларнинг билим малакаларини янада яхшилашга, дарснинг сифат ва

самарадорлигини оширишга қаратилмоғи лозим.

5.Дарс таҳлилига қўйилган талаблар

Дарсга киргунча:

-Ўқитувчи фаолияти билан танишиш

-Дарс мавзуси, дарс жадвали, ўқув ишлар фаолияти билан танишиш

-Охирги маротаба қачон кимлар, нима мақсадда шу ўқитувчи дарсига

киришгани. Уларнинг таҳлили, хулосалари ҳақидаги маълумотлар билан

танишиш

-Дарсга кириш ҳақида фикр билдириш, хамда мақсадни белгилаб олиш ва

ўқувчини огоҳлантириш

-Мақсадни тушунтириш

Дарс таҳлилига кириш

-Қўнғироқ чалинишидан олдин кириб жойлашиб олиш

-Кечикиб кириш мумкин эмас, ортиқча нарса билан кириш маданиятсизлик

ҳисобланади.

-Дарс таҳлилини ўқитувчининг дарсга қандай кириб келишини кузатишдан

бошлаш.

Дарс кузатиш вақтида

-Ўқитувчини дарсга кириб келиши

-Дарсга қўйилган мақсад асосида дарс жараѐнини кузатиб бориш

-Керакли ѐзувлар, таклиф ва тавсияларни дафтарга қайд қилиб бориш

-Уяли телефонда сўзлашмаслик

-Чиқиб кетмаслик, ўқитувчига тикилиб қарамаслик, сўзлашмаслик

Дарсдан чиққандан сўнг

-Аввал дарс ўтказган ўқитувчини эшитиш

-Камчиликларни таклиф ва тавсия сифатида билдириш, шахсга тегмаслик -

Ўқитувчини обрўсини кўтариш, унда кейинчалик янада самарали меҳнат

қилишига имконият ва ҳоҳиш уйғотиш

-Мақсаддан келиб чиқиб таҳлил қилиш.

Дарс таҳлилининг тахминий намунаси

1. Дарсга тайѐргарлик

а) дарснинг мавзуси;

б) дарснинг мақсади;

в) дарсга оид ўқув қуроллари;

г) дарсга ўқувчилар тайѐрлиги.

Page 180: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

180

2. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини текшириш:

а) ўқувчилар билимини текшириш учун саволларнинг қўйилиши;

б) ўқувчилар кўникмасини текшириш учун саволлар қўйилиши;

с) ўқувчилар малакасини текшириш учун саволлар;

д) қўйилган саволларнинг ўқувчилар савиясига мослиги;

э) саволарни ечишда ўқувчилар фаоллиги ва бу борада кўрилган

тадбирлар;

ж) сўраш шакли (ялпи, якка)

Янги мавзуни ўрганиш

• ўқувчиларнинг янги билимларини ўрганишни ташкил қилиш бўйича,

ўқитувчи иш усулларини ўрганиш.

• ўқитувчининг янги билимлар мазмунини баѐн қилишини баҳолаш;

• таълим - тарбиявий;

• дарснинг илмийлиги;

• фанлараро алоқалар ўрнатиши;

• ўрнатилаѐтган материалнинг амалий аҳамияти;

• таянч билимларни ишлата олиши;

• янги материалнинг баѐн этиш услуб ва усуллари;

• амалий ишларни ташкил этиши;

• кўргазмалиликдан фойдаланиши;

• мустақил ишлар ташкил этиши;

• материалнинг ўқувчилар ѐшига мослиги;

• ўқувчилар билан якка тартибда ишлаши;

• яхши ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлаши;

• техника воситаларидан фойдаланиши;

Дарснинг барча босқичларида ўқувчилар ишини баҳолаш

• ўқувчилар диққати, фаоллиги;

• ўқитувчи саволларига жавоб бериш тезлиги;

• ўқувчининг ўтирган жойида жавоб беришдаги ҳолати билан тахта

олдида жавоб беришни қиѐслаши;

• жавобни харита билан боғлай олиши;

Янги материални мустахкамлаш

• дарс режасида янги материални мустаҳкамлашнинг ўрни;

• материални мустаҳкамлаш усули ( суҳбат, ўқувчиларнинг мустақил

ишлари ва ҳакоза)

Уйга вазифа

• дарсда уй вазифасининг ўрни;

Page 181: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

181

• уй вазифасининг ўқувчиларга тушунарли бўлиши;

• уй вазифасини бажаришнинг янги йўллари;

• уй вазифасини бажариш учун ўқитувчининг йўл – йўриқлари ва

• кўрсатмалари;

• уйга берилган вазифани бажариш жуда кўп вақтни олмайдими ?

• уй вазифасини бажаришда қандай кўникма ва малакалар эгаллаш

Ўқитувчининг педагогик махорати:

• Ўқитувчи қиѐфаси, дарс беришдаги мустақиллиги, фикрининг

тўлиқлиги, билим даражаси.

• Ўзини ва синфни бошқара олиши, интизомни йўлга қўйиш.

• Ўқувчилар билан муомаласи, педагогик такти;

• Ўқитувчи нутқи равонлиги;

Дарсга умумий баҳо бериш ва хулосалаш

• қўйилган мақсад ва таълим тарбиявий вазифани амалга ошириши;

• ўқувчилар қандай янгиликка эришдилар ;

• қандай билимлар тизимланди ;

• дарсда қўйилган вазифаларнинг (таълимий, тарбиявий,

ривожлантирувчи) бажарилиши ;

• ўқитувчи фаолияти (таълимий ва ташкилий таълим мақсади,

вазифалари) усулларига жавоб бера оладими ?

• ўқитувчининг қайси хислатлари ижобий;

• ўқитувчининг сизга ѐқмаган томонлари ;

• дарсни ташкил этишдаги таклифлар ;

• дарснинг умумий баҳоси.

Дарс таҳлили намунаси

_____________вилоят(шахар)___________тумани___мактаб____________

_фан ўқитувчиси___________________________________________нинг

дарс таҳлили

Фан _________________ синф __________________________

Мавзу ___________________________________________

Техник билим

Макс

балл

изох

1 Фанни мукаммал билиши.

2 Таълим бериш жараѐнида ўқувчилар билан мулоқот тилини танлай олиш.

3 География фани бўйича назарий билимини кўрсата олиши.

Ўқитиш методикаси 50%

Page 182: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

182

1 Дарсни олдинги ўтилган мавзу билан боғлай олиши.

2 Ўтган мавзуга якун ясай олиши.

3 Ўқувчиларни янги мавзуга тайѐрлаш муҳитини ташкил эта олиши.

4 Янги мавзуни тушунарли баѐн эта олиши.

5 Турли ўқитиш стратегиялари орқали ўқувчилар билим салоҳиятига

эътибор бера олиши.

6 Турли техник восита ва тарқатма материалдан фойдаланиши.

7 Машқларни бажартиришда турли методларни қўллаш орқали

саволжавобдан фойдаланиши.

8 Ўқувчилар нутқ фаолияти турларини эгаллашни мантиқан ташкил эта

олиши

9 Ўқувчиларни индивидуал, жуфтликда, гуруҳда ишлашни ва бошқа

фаолиятини ташкил эта олиши

10

Ўқувчилар фаолиятидаги хатоларни ўз вақтида аниқ мукаммал тўғрилай

олиши.

11 Ўқувчилар эгаллаган билимини назорат қила олиши ва ўз вақтида тўғри

баҳолай олиши.

12 Дарс мақсадига эриша олиши.

Ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлиги 30%

1 Дарснинг бориши тартиби (кетма-кетлиги) вақтга эътибор берилиши.

2 Савол-жавобларда аниқ вақт регламентига риоя қилиши.

3 Янги нутқ фаолияти ҳақида маълумот беришда мулоҳаза қила олиши.

4 Ўқувчини руҳлантира олиши ва рағбатлантира олиши.

5 Ўқувчилар тартиби ва ижобий ҳолатларига баҳо бериши.

6 Ўқувчилар берган саволларига мукаммал, тушунарли жавоб бера олиши.

7 Маълум ҳолатларга оид турли саволларни танлаб бера олиши.

8 Ўқувчиларнинг исмларидан фойдаланиши ва ҳар бир ўқувчи ҳолатига

эътибор ббилан қараши.

Умумий раҳбарлик ва муомила маданияти. 10%

1 Дарсга ўз вақтида кириш.

2 Дарс жараѐнида ўзига ишинч ҳосил қилиш.

3 Ўқувчиларни ўзига жалб қила олиш.

4 Синфдаги вазиятни, муҳитни назорат қила олиш.

5 Мулоқот маданиятига оид муомила лекцикасини танлай олиш.

6 Кийиниш маданияти.

Жами

Page 183: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

183

• Қўлланган интерфаол методларнинг машғулот мавзуси тури ва

шаклига мослиги, маҳорат билан намойиш қила олиши

____________________________________________________________

• 2.Ўқув машғулотларнинг ДТС га мос келиши _______________

• Ижобий ютуқлари: ________________________________________

Назорат саволлари:

1. Умумлаштирувчи дарс деганда нимани тушунасиз?

2. Дарснинг психологик асослари нима?

3. Дарснинг дидактик асослари ҳақида гапиринг.

4. География дарсининг қандай хусусиятларини биласиз?

5. Дарс кузатувчининг мажбуриятлари нимадан иборат?

6. Дарсда қандай мақсадлар қўйилади?

7. Дарс босқичлари ҳақида гапиринг.

8. Ўқитувчига қандай талаблар қўйилади?

9. Замонавий дарсга қандай талаблар қўйилган?

10. Дарс конспекти қандай бўлиши керак?

11. Дарсни режалаштириш ҳақида нималарни биласиз?

12. Дарс таҳлилини неча турга бўлиш мумкин?

13. Мактабда ўқув ишини ташкил этишнинг асосий шакли нима?

14. Дарс таҳлилига қўйилган қандай талабларни биласиз?

15. Дарс таҳлилига киришдан асосий мақсад нима?

16. Дарс таҳлили вақтида нималарга аҳамият бериш керак?

17. Дарс таҳлилига киришдан олдин нималарни режалаштирасиз?

Page 184: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

184

5-амалий машғулот: География дарсларида ўқувчиларни мустақил

билим олиш фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари (2 соат)

Ишнинг мақсади: Географияфанларини ўқитиш жараѐнида ўқувчиларни

мустақил билим олиш фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари билан

тингловчиларни таништириш. География дарсларида ўқувчиларни мустақил

ишларини ташкил қилиш бўйича гуруҳларда иш ташкил этиш.

Топшириқлар

1. География дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил

этишнинг намунавий топшириқлари билан танишиш.

2. География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини ташкил

этиш учун янги топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш ташкил этиш.

Мактаб география курслари бўйича айрим мавзуларни ўқитишда

мустақил ишларни ташкил этиш усуллари

Узоқ йиллик тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, мактаб география

курслари мазмунини ўрганиш жараѐнида бажариладиган мустақил ишлар

ўқувчиларда географик қонуниятларни, янги тушунча, билим ва кўникмаларни

ўзлаштириш, мустақил билим олишга оид малакаларни такомиллаштириш

имкониятини беради.

Мустақил иш таълим жараѐнининг барча босқичларида, янги билимларни

ўрганишда ва мустаҳкамлашда, такрорлашда, ўқувчиларнинг билим ва

кўникмаларини текширишда, шунингдек, экскурсия ва бошқа синфдан ташқари

ишларда ташкил этилиши мумкин. Мактаб география курсларидаги мустақил

ишлар қуйи синфлардан юқори синфларга томон аста-секин мураккаблаштириб

борилади.

Мактабда география курсларининг ўқитилиши 5-синфдан бошланади. 5-

синфдан 7-синфга қадар ўқувчиларда мактаб табиий география курслари

мазмунини ташкил этувчи умумий ва регионал тушунчалар, кўникма ва

малакалар тизими таркиб топиши лозим.

Табиий географиянинг бошланғич курси, Табиатшунослик курсидан

олинган билимларни кенгайтиради. Бу курсда олий таълимдаги Умумий Ер

билимига оид маълумотлар берилади, ўқувчилар табиат компонентлари

ўртасидаги алоқаларни тушуниб оладилар. Бу эса навбатдаги география

курсларини ўрганиш учун замин яратади. Чунки ўқувчилар «Материклар ва

океанлар табиий географияси», «Ўрта Осиѐ табиий географияси», «Ўзбекистон

табиий географияси» курсларида ўрганиладиган маълумотларни онгли

ўзлаштирилиши учун зарур бўлган атама ва номлар, географик тушунчалар,

Page 185: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

185

табиатда юз берадиган ҳодиса ва жараѐнлар билан айнан табиий география

бошланғич курсида танишадилар.

Бу курсда ўқувчиларга ўз яшаб турган жойининг географик хусусиятлари,

глобус ва хариталарда ер шарининг тасвирланиши тўғрисида, жаҳон аҳолиси,

дунѐ сиѐсий харитасида Ўзбекистон ва айрим давлатларнинг тутган ўрни

тўғрисида дастлабки картографик тасаввурлар ҳам берилади. Табиий география

бошланғич курсида ўқувчилар теварак-атрофдаги ландшафт, нарса ва

ҳодисаларнинг моҳиятини аниқлайдилар, табиатда рўй берадиган ҳодиса ва

қонуниятларни ўрганадилар.

Мактаб география курсларини мавжуд ўлка билимлари асосида

ўрганилиши ва география фанига ҳисса қўшган ватандош географлар фаолияти

билан танишиш ўқувчиларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида

тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ўқувчиларнинг бошқа

ўқув фанларини онгли равишда ўрганишга тайѐрлашда ҳам катта аҳамиятга эга.

Табиий география бошланғич курсининг ушбу вазифаларини самарали

амалга оширилишида мустақил ишларнинг ўрни беқиѐсдир. Бу курсни ўрганиш

жараѐнида ўқувчилар табиатдаги айрим ҳодиса ва жараѐнларни мустақил

кузатишни бошлайдилар. Кузатиш ўқувчиларнинг билиш қобилиятларини

ривожлантиради, эгалланган билимларни аниқ ва мустаҳкам бўлишига ѐрдам

беради. Мунтазам кузатиш натижасида ўқувчилар табиатдаги айрим ҳодиса ва

жараѐнлар ҳақида мустақил хулоса чиқаришга ўрганадилар.

Табиий география бошланғич курсида умумий тушунчалар асосий ўринни

эгаллайди. Умумий тушунчадан предмет ва ҳодисаларнинг асосий қисми,

масалан, ер юзасининг турли шакллари, дарѐ, ариқ, ер ости сувлари, нураш,

атмосфера ҳодисалари кабилар мактаб атрофидаги табиатда учрайди.

География асосларини ўрганишда энг зарур астрономик, метеорологик,

геоморфологик, гидрологик, фенологик ва мажмуавий кузатишларга катта

эътибор қаратилиши лозим. Мазкур курсда ўқувчилар табиат объектлари ва

ҳодисаларини кузатишга оид муайян амалий кўникма ва малакаларни

эгаллайдилар.

Қуѐшнинг чиқиши ва ботиши, юлдузлар, сайѐралар, горизонтга нисбатан

Қуѐш баландлигини ўзгариши, Ой фазаларининг ўзгариши каби кузатишларни

астрономик кузатишлар географик қонуниятларнинг таркиб топишида катта

аҳамиятга эга. Чунончи, Қуѐшнинг горизонтдан баландлигини мустақил

кузатишда қуйидагиларга эътибор қаратилиши ўқувчиларга тушунтирилади:

1. Қуѐшнинг кўринма ҳаракати Ернинг Қуѐш атрофидаги йиллик ва

суткалик ҳаракати оқибати эканлиги;

2. Қуѐшнинг туш вақтидаги баландлиги йил давомида ўзгариб туриши;

Page 186: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

186

3. Қуѐшнинг горизонтдан баландлигига боғлиқ ҳолда ҳаво

ҳароратининг йил давомида ўзгариб бориши каби тушунча ва билимларнинг

шаклланиб боришига имкон беради.

Метеорологик кузатишларда об-ҳавони кузатиш алоҳида ўрин эгаллайди.

Ўқитувчи ўқувчиларнинг об-ҳавони кузатишни ташкил этиш ва кузатиш

усуллари билан ўқув йили бошида махсус дарсда таништиради. Об-ҳавони

кузатиш ва уни таърифлаш метеорологик асбоблар билан ишлаш

кўникмаларини ҳосил қилишда катта аҳамиятга эга. Бундай кузатиш

ўқувчиларнинг атмосфера ҳодисалари ҳақидаги тасаввурларини ва об-ҳаво

ҳақидаги билимларини аниқлаш воситаларидан биридир.

Қуйида «Табиий география» бошланғич курсидаги айрим мавзулар

бўйича мустақил иш топшириқларини кўриб чиқамиз.

2.2. География фанини ўқитишда ўқувчиларга топшириладиган

мустақил иш намуналари

V-синф. Табиий география бошланғич курси.

“Кириш. География нимани ўрганади?” мавзуси учун мустақил иш

топшириқлари

1-Топшириқ.Об-ҳавонинг ўзгаришини мустақил кузатиб боринг. Бунинг

учун «20__ йил об-ҳавони кузатиш дафтари»ни юргизинг. Дафтарнинг 1-бетига

дарслигингизни «Об-ҳаво ҳодисаларини шартли белгилари»ни чизиб олинг.

Дарсликда берилган об-ҳаво маълумотлари жадвалини ҳар куни тўлдириб

боринг.

Изоҳ: Ҳар ойнинг охирида кузатиш натижалари ишлаб чиқилади.

Ўқувчиларни янада мураккаброқ кузатишга тайѐрлаш мақсадида, ўқитувчи

«Ойнинг қайси кунида ҳаво ҳарорати энг паст бўлди? Шамол кўпроқ қайси

томонга эсди? Булутли ва булутсиз кунларнинг нисбати қандай? Ёғиннинг

қайси турлари ѐғди?» каби саволларни бериб бориши мақсадга мувофиқ. 3-

жадвал.

Об-ҳаво маълумотларини кузатиш жадвали 20__

йил ________ ойи учун Кун,

сана Соат Ҳаво ҳарорати

0С Ҳаво

босими Шамол Булутл

илик Булут

тури Ёғин

тури Табиатдаги

бошқа

ҳодисалар узатилг

ан ўртача Йўна-

лиши Кучи

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11

Page 187: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

187

2-Топшириқ.Ўсимлик ва ҳайвонларнинг фенологик (мавсумий)

ўзгаришларини мустақил кузатинг.Кузатиш натижаларини кузатиш олиб

борилган сана билан биргаликда қуйидаги жадвалга ѐзиб боринг.

Изоҳ: Табиатга экскурсия уюштирилганда, қишлоқ хўжалик ишлаб

чиқаришида, мактаб ўқув-тажриба майдонида, география майдончасида

фенологик кузатишлар олиб борииш мумкин. Бу кузатишлар об-ҳавони

кузатиш билан бевосита боғлиқ.

4-

жадвал.Фенологик кузатиш жадвали

№ Кузатиладиган ҳодисалар Ой ва

кун

кузатувчи Изоҳ

1 Суткалик ҳарорат 00ли

дастлабки кун

2 Қорнинг эриб тугаши

3 Майнанинг биринчи сайраши

4 Бойчечак очилиши

5 Лайлак келиши

6 Мусичанинг ин қуриши

7 Ўрик гуллаши

8 Толнинг барг чиқариши Кун ва туннинг

бараварлашуви

9 Булбулнинг дастлабки

сайраши

10 Чумолиларнинг индан

чиқиши

Дарѐ сувининг

кўпайиши

11 Олма гуллаши

12 Қалдирғочнинг келиши

13 Дастлабки момақалдироқ

14 Атиргул очилиши ѐз бошланиши

15 Қулупнай пишиғи

Жонли табиатнинг мавсумий ривожланиш қонуниятларини мустақил

кузатиш бўйича ўқувчилар юқоридаги мустақил ишни йил давомида бажариб

боришлари лозим.

V-синф. Табиий география бошланғич курси.

Қуѐш, ой ва юлдузлар мавзуси учун мустақил иш топшириғи.

1-Топшириқ. Ойнинг кўринма ҳаракати ва фазаларини кузатиш. Бундай

кузатишларнинг энг яхшиси Қуѐш ботгандан кейин, Ой горизонт устида жуда

ҳам баланд бўлмай, ингичка ўроқ шаклида кўринганда бошлаш лозим. Ой

Page 188: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

188

кўринишини чизмада акс эттириш, унинг Қуѐш ботган нуқтасидан бурчак

узоқлигини тахминан аниқлаш ва бу кузатишларни келгуси оқшомлари ўша

вақтда такрорлаш керак. Шу йўл билан ўқувчилар Ой фазаларининг аста-секин

ўзгариб боришини ва унинг осмондаги силжишини осмоннинг суткалик

айланишига қарама-қарши йўналишда содир бўлишини тушуниб оладилар.

V-синф. Табиий география бошланғич курси.

Литосфера мавзуси учун мустақил иш топшириқлари. 1-

Топшириқ. Дарсликдаги «Ер пўстининг тузилиши» чизмасидан

фойдаланиб, ер пўстини ташкил этувчи қатламлар рўйхатини тузинг ва ѐд олинг.

2-Топшириқ. “Литосфера плиталарининг ҳаракат йўналиши ва тезлиги»

харита чизмасини ўрганинг. Айтингчи, қуруқликнинг қайси қисмида литосфера

плиталарининг ҳаракат тезлиги юқори?

Литосфера мавзуси ўқувчиларни қизиқтирадиган, айни вақтда анча

мураккаб мавзудир. Бу мавзуда мактаб атрофида учрайдиган объектларни асли

ҳолатида ўрганиш имконияти бор, бироқ, мактаб атрофида учрамайдиган

предмет ва ҳодисаларни моделлар, расм ва фотосуратлар, видеоматериалллар,

компьютер технологиялари ѐрдамида ўрганишга тўғри келади. Литосфера

мавзусида ўқувчилар Ернинг ички тузилиши ва уни ташкил этувчи жинслар,

вулканларнинг отилиши, зилзилаларнинг рўй бериши, ер юзасининг шакллари

(тоғ ва текисликлар), уларнинг вужудга келиши, ички ва ташқи кучлар

таъсирида тоғ ва текисликларнинг ўзгариши, ер ости бойликлари ва уларни

муҳофаза қилиш усуллари билан танишадилар.

V-синф. Табиий география бошланғич курси.

Ер тошқобиғининг бойликлари мавзуси учун мустақил иш

топшириқлари.

1-Топшириқ.Дарсликдаги мавзу матнидан фойдаланиб, қуйидаги

жадвалга ѐқилғи, рудали ва рудамас фойдали қазилмаларга мисоллар ѐзинг.

№ Ёқилғи

бойликлари Рудали

фойдали қазилмалар Рудамас

фойдали қазилмалар

1 Тошкўмир Олтин Ош тузи

2

3

Изоҳ: Ушбу мавзу қизиқарли бўлиб, уни ўрганиш орқали ўқувчилар Ер

пўстининг турли хил фойдали қазилмаларга бой эканлигини, республикамиз

ҳудудида уларнинг тарқалиши ва қазиб олинадиган конлари билан

танишадилар. Дарснинг айрим қисмларида мустақил ишларни ташкил этиш

мавзуни онгли ўзлаштирилишига ва тушунарли бўлишига имкон яратади.

Page 189: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

189

2-Топшириқ. Қуйидаги жадвалга асосий фойдали қазилмаларнинг номи,

шартли белгиси ва мамлакатимизнинг қайси вилоятларида тарқалганлигини

ѐзинг.

Фойдали қазилмалар номи Харитадаги шартли

белгиси Ўзбекистон ҳудудида

тарқалиши(вилоят)

Тошкўмир

Нефт

Табиий газ

Олтин

Кумуш

Мис

Ош тузи

Калий тузи

Гранит

Мармар

V-синф. Табиий география бошланғич курси.

Океан сувининг хусусиятлари мавзуси учун мустақил иш

топшириқлари.

1-Топшириқ. Дарслик матни ва атлас хариталаридан фойдаланб,

океанлар, уларнинг майдони ва энг чуқур ботиқларини жадвалини тузинг.

Океанлар

номи

Майдони

(млн. км.кв

ҳисобида)

Энг чуқур ботиғи(номи ва

чуқурлиги, м. ҳисобида)

2-Топшириқ. Атлас ва хариталардан фойдаланиб, қуйидаги жадвалга

илиқ ва совуқ оқимларга мисоллар ѐзинг.

№ Илиқ оқимлар Совуқ оқимлар

1

2

3

4

5

Гольфстрим Ғарбий шамоллар

Мустақил ишлаш жараѐнида билимларни ўзлаштириш, мустаҳкамлаш,

ахборотларни билимга айлантириш, билимларни эса барқарор кўникма ва

Page 190: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

190

малакаларга айлантириш каби ўқитишнинг асосий вазифаси амалга оширилади.

Педагогикага оид тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг мустақил

ишлари ўқув фаолиятида уларнинг доимий эхтиѐжига айлантирилиши лозим.

География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишлар мунтазам олиб

борилсагина яхши натижа бериши мумкин. Шунга мувофиқ, табиий география

бошланғич курсида ташкил этилган мустақил ишлар тизими Материклар ва

океанлар табиий географияси курси билимларини ўрганишда ҳам давом

эттирилиши мақсадга мувофиқ.

Материклар ва океанлар табиий географияси курси мактаб географияси

тизимидаги дастлабки регионал курсдир. Курснинг асосий вазифаси

ўқувчиларга бутун материк ва материк доирасидаги табиий географик ўлкалар

ва океанларнинг табиий географик хусусиятлари ҳақида тасаввур ва хусусий

тушунчалар тизимини, шунингдек, материкларнинг аҳолиси ва сиѐсий харитаси

ҳақида айрим маълумотлар беришдан иборат. Курсни ўрганиш орқали

ўқувчилар ҳар бир материк ва океан табиатига хос бўлган хусусиятларни,

бошқа материк ва океан табиатидан фарқ қилиши, унинг табиий шароити

қандай сабабларга кўра таркиб топганлиги кабиларни билиб оладилар. Бу курс

билимларини ўрганиш жараѐнида табиий география бошланғич курсида

олинган билимларга таянилади, илгари олинган умумий тушунчалар

аниқлаштирилади ва мустаҳкамланади.

Материклар ва океанлар табиий географияси курсидаги мустақил ишлар

кўпроқ турли мавзудаги хариталар билан ишлашни тақозо этади. Шуни алоҳида

таъкидлаш керакки, курсда мустақил ишлар учун алоҳида дарслар ажратилиши

шарт эмас. Мустақил ишлар ҳар бир дарснинг таркибий қисмига

айлантирилиши лозим.

Барча материкларнинг бир хил режа асосида ўрганилиши мустақил

ишларни ташкил этишга қулайлик туғдиради. Материкнинг географик ўрнини

ўрганишда чекка нуқталарининг координаталарини, материкнинг бўйи ва

кенглигини ўлчаш ишлари имкон қадар мустақил бажарилиш лозим. Масалан,

Африканинг географик ўрни ҳикоя, суҳбат ва бошқа усуллар орқали ўрганилса,

Жанубий Американинг географик ўрни ўқувчилар эгаллаган кўникма ва

малакалар асосида мустақил ўрганилиши мумкин. Шунингдек, ўқувчилар

иқлим хариталарини таҳлил қилиш натижасида ҳар қайси материкка ѐғадиган

ѐғинларнинг нотекис тақсимланиши, изотермаларнинг тарқалиши ҳақида

мустақил билим олишлари ва уларнинг сабаларини белгилашлари мумкин.

Қуйида Материклар ва океанлар табиий географияси курсидаги айрим

мавзуларни ўрганишда бажарилиши мумкин бўлган мустақил иш

топшириқларига тўхталиб ўтамиз:

Page 191: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

191

VI-синф. Материклар ва океанлар табиий географияси “Гидросфера.

Унинг таркибий қисмлари” мавзуси учун мустақил иш топшириқлари

1-Топшириқ.Қуйидаги жадвалга иқлим минтақалари бўйича океан сувлари

шўрлиги ва ҳароратининг ўзгаришини ѐзинг (тўлдирилиши)

Иқлим минтақалари Сувнинг шўрлиги, %0

1

2

3

Океан сувининг ўртача шўрлиги

Экватор

Тропиклар

35

33

36

2-Топшириқ.Дунѐ сув заҳирасида океан сувларининг улушини доиравий

диаграммасини чизинг. Бунинг учун қуйидаги жадвалдан фойдаланинг.

Океан сувлари Қуруқликдаги сувлар

Фоизда 96,5 3,5

Даражада 347,4 12,6

VI-синф. Материклар ва океанлар табиий географияси

Атмосфера. Ернинг иқлим минтақалари мавзуси учун мустақил иш

топшириқлари.

1-Топшириқ. Дарсликдан мавзу матнини ўқинг. Матндан фойдаланиб,

атмосфера қатламлари ва уларнинг қалинлигини қуйидаги жадвалга ѐзинг.

Атмосфера қатламлари Қалинлиги, км ҳисобида

№ Асосий иқлим

минтақалари

Оралиқ иқлим

минтақалари

VI-синф. Материклар ва океанлар табиий географияси

Дунѐ океани, унинг қисмлари ва океан туби рельефи (10-дарс) мавзуси

учун мустақил иш топшириқлари

1-Топшириқ. Дафтарингизга дунѐ океанини ўрганган сайѐҳ ва олимлар

рўйхатини тузинг.

Page 192: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

192

2-Топшириқ. Дарсликдаги «Дунѐ океани ва унинг қисмлари» харита

чизмаси маълумотларидан фойдаланиб, қуйидаги жадвалга океанлар ва

уларнинг денгизларини ѐзинг.

Атлантика

океани

Тинч океани Ҳинд океани Шимолий Муз океани

Болтиқ Бeринг Арабистон Норвегия

VI-синф. Материклар ва океанлар табиий географияси

Африка материгининг географик ўрни ва ўрганиш тарихи мавзуси

учун мустақил иш топшириқлари.

1-Топшириқ.Дарсликдаги «Африканинг табиий харитаси»дан

фойдаланиб, материкнинг чекка нуқталарини аниқланг ва координаталарини

топинг. Қуйидаги жадвалга Африка материгининг асосий хусусиятларини ѐзинг.

№ Асосий хусусиятлари.

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Майдони

Энг чекка шимолий нуқтаси

Энг чекка жанубий нуқтаси

Энг чекка ғарбий нуқтаси Энг

чекка шарқий нуқтаси

Шимолдан жанубга томон (км)

Ғарбдан шарққа томон (км)

Энг серсув дарѐси

Энг узун дарѐси (км)

Энг баланд чўққиси (м)

Энг паст ботиғи (м)

2-Топшириқ. Харитадан фойдаланиб, материк ҳудудидан топилган асосий фойдали

қазилмаларни дафтарингизга ѐзинг.

Фойдали қазилмалар номи Харитадаги

белгиси шартли Тарқалган ҳудуди

Нефт

Темир

Марганец

Олтин

Мис

Олмос

Page 193: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

193

VI-синф. Материклар ва океанлар табиий географияси

Австралиянинг иқлими, ички сувлари, табиат зоналари мавзуси учун

мустақил иш топшириқлари

1-Топшириқ. Материкнинг табиий харитаси билан иқлим харитасини

қиѐсланг. Австралиянинг ер усти тузилиши иқлимининг шаклланишига қандай

таъсир кўрсатганлигини аниқланг.

2-Топшириқ.Дарслик ва атлас хариталаридан фойдаланиб, Австралия

материгида таркиб топган табиат зонларини, уларнинг ўсимлик ва ҳайвонот

дунѐсини дафтарингизга ѐзинг.

VI-синф. Материклар ва океанлар табиий географияси “Жанубий

Америка материгининг географик ўрни, ўрганиш тарихи, геологик

тузилиши, фойдали қазилмалари. Рельефи” мавзуси учун мустақил иш

топшириқлари.

1-Топшириқ. Қуйидаги жадвалга Жанубий Америка материгининг асосий

хусусиятларини ѐзинг.

№ Асосий

хусусиятлари.

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Майдони

Энг чекка шимолий нуқтаси

Энг чекка жанубий нуқтаси

Энг чекка ғарбий нуқтаси Энг

чекка шарқий нуқтаси Шимолдан жанубга томон (км)

Ғарбдан шарққа томон (км)

Энг серсув дарѐси

Энг узун дарѐси (км)

Энг баланд чўққиси (м)

Энг паст ботиғи (м)

2-Топшириқ.Харитадан фойдаланиб, материк ҳудудидан топилган асосий

фойдали қазилмаларни қуйидаги жадвалга ѐзинг. Тўлдирилган жадвал

маълумотларини Африка материги ҳудудидан топилган фойдали қазилмалар

жадвалига қиѐсланг. Қандай ўхшашлик ва фарқлар бор?

Page 194: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

194

Фойдали қазилмалар

номи Харитадаги

шартли белгиси Тарқалган

ҳудуди

Нефт

Тэмир

Марганец

Олтин

Мис

Алюминий

Уран

Олмос

VI-синф. “Материклар ва океанлар табиий географияси

Евросиѐ материгининг табиий географик ўрни, ўрганилиш

тарихи”мавзуси учун мустақил иш топшириқлари

1-Топшириқ.Евросиѐ табиий харитасидан фойдаланиб, материкдаги

асосий рельеф шаклларини қуйидаги жадвалга туширинг.

№ Тоғ ва

тизмалари тоғ Текисликлар

1

2

3

4

5

2-Топшириқ. Атлас ва хариталардан фойдаланиб, материк ҳудудидаги

йирик қўриқхоналар рўйхатини тузинг.

VI-синф. Материклар ва океанлар табиий географияси

“Евросиѐнинг баландлик минтақалари” мавзуси учун мустақил иш

топшириқлари.

1-Топшириқ.Дарсликнинг «Ҳимолай ва Альп тоғларидаги баландлик

минтақалари» чизмасини таҳлил қилинг. Қуйидаги жадвални тўлдиринг. А)

Ҳимолай тоғларидаги баландлик минтақалари

Page 195: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

195

Баланлик минтақалари Баландлиги, м.

ҳисобида

Тупроқлари Ўсимликлари

. Субэкваториал ўрмонлар

Субтропик доимий

яшил ўрмонлар Кенг баргли ўрмонлар

Игна баргли ўрмонлар

Субальп ўтлоқлари

Қор чизиғи

Жомолунгма чўққиси

Б) Альп тоғларидаги баландлик минтақалари

Баланлик минтақалари Баландлиги,

м. ҳисобида Тупроқлари Ўсимликлари

.

2-Топшириқ.Дарсликдан «Ҳимолай ва Альп тоғларидаги баландлик

минтақалари» чизмасини ўрганинг ва таҳлил қилинг. Тяншан тоғларидаги

баландлик минтақаларини чизмада тасвирланг.

Материклар ва океанлар табиий географияси курсининг асосий

вазифаларидан бири– ўқувчиларда картографик билимларни

ривожлантиришдан иборатдир. Материклар ва океанлар табиий географияси

курси бўйича харитани ўқиш кўникмаларини такомиллаштиришда харита

бўйлаб «саѐҳат»нинг аҳамияти катта. Мустақил ишларни харита бўйлаб

«саѐҳат» маршрутлари тарзида ташкил этиш ўқувчиларнинг фанга ва харитани

ўрганишга бўлган қизиқишларини орттиради, билимларнинг харита билан

боғланишини ва онгли ўзлаштирилишини таъминлайди.

Харита бўйлаб «саѐҳат»ларни ташкил этишда синф ўқувчиларини кичик

гуруҳларга ҳам бўлиб олиш мумкин. Бунда ҳар бир кичик гуруҳга алоҳида

«саѐҳат» маршрути белгиланади. Масалан,

1-маршрут. Денгиз йўли орқали Лондон шаҳри (Буюк Британия)дан

Владивосток (Россия) шаҳригача Евросиѐ материгининг жанубий қирғоқлари

бўйлаб «саѐҳат».

2-маршрут.Тошкент – Кобул - Деҳли (автомобил йўли) - Калкутта (темир

йўл) - Жахарита (денгиз йўли) бўйлаб «саѐҳат».

Page 196: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

196

3-маршрут. Тошкент кенглиги бўйлаб Евросиѐнинг ғарбий чеккасидан

шарқий чеккасигача ҳаво йўли орқали «саѐҳат». Саѐҳат якунига етгач, фаол

қатнашган гуруҳ ва ўқувчилар рағбатлантирилади.

Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси курсининг мазмуни ва

ўзлаштириладиган маълумотларнинг хусусиятига кўра табиий география

курсларидан фарқ қилади. Курснинг вазифаси – ўқувчиларга республикамиз

аҳолиси, миллий иқтисодиѐти, унинг ривожланиши ва жойланиши ҳақида

тушунча ва билимлар тизимини беришдан иборат. Эгаллаган аниқ маълумотлар

асосида ўқувчиларда Ўзбекистоннинг иқтисодий географик ўрни, ишлаб

чиқариш соҳаларининг ҳудудий жойланиши, иқтисодий районлаштириш ва

иқтисодий районлар, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари ва шаҳарлар ҳақида

умумий иқтисодий географик тушунчалар шаклланади. Ушбу курсни ўрганиш

орқали ўқувчилар иқтисодий хариталар билан танишадилар. Уларда иқтисодий

хариталардаги шартли белгиларни тушуниб этиш, объектларнинг харитада

жойланишини аниқлаш, табиий ва иқтисодий хариталарни қиѐслаш, турли

мазмундаги хариталар асосида муайян ҳудудга иқтисодий географик таъриф

бериш имкониятини вужудга келтиради. Курсда назарда тутилган муайян

кўникма ва малакаларни шакллантириш учун иқтисодий хариталар билан бутун

курс давомида мустақил ва амалий ишлар олиб борилиши лозим.

Хариталар асосида иқтисодий географик тавсиф бериш дастлаб оддий

тарзда олиб борилади. Районлар ва вилоятларга тавсиф бериш учун ўқувчилар

мажмуи иқтисодий хариталардан саноат марказларининг жойланиши ва саноат

тармоқлари таркиби, қишлоқ хўжалик районлари, транспорт йўллари кабиларни

аниқлай олишлари талаб этилади.

Курснинг биринчи бўлими - Ўзбекистон иқтисодиѐтининг умумгеографик

таърифида иқтисодий хариталар, дарсликдаги харита-чизмалар, рақамли

маълумотлар (жадваллар, диаграмма ва графиклар) билан иш олиб борилади.

Улардан ўқувчиларнинг мустақил ишларида фойдаланиш билимларнинг пухта

ўзлаштирилишига имкон яратади.

Курснинг иккинчи бўлими - Ўзбекистоннинг иқтисодий географик

районларини ўрганишда қиѐсий усулдан фойдаланиш муҳим. Иқтисодий

районларни бир-бири билан қиѐслаб ўрганиш илгари ўрганилган билимларни

такрорлаш ва мустаҳкамлаш имкониятини беради, шунингдек, янги мавзу пухта

ўзлаштирилади.

Дастлабки иқтисодий районларни ўрганишда, ўқитувчи, иқтисодий

географик тавсиф бериш режаси билан ўқувчиларни таништиради, яъни

иқтисодий географик районларни ўрганишда қуйидаги режадан фойдаланилади:

1. Иқтисодий географик ўрни.

2. Табиий шароити ва табиий бойликлари.

Page 197: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

197

3. Аҳолиси ва меҳнат ресурслари.

4. Хўжалик тармоқлари.

5. Асосий саноат марказлари ва шаҳарлари.

Иқтисодий районлар, уларнинг айрим қисмлари, вилоят ва шаҳарларни

ўрганишда ўқувчилар юқоридаги режа асосида мустақил тавсиф бериб

борадилар.

Мустақил ишлар аста-секин мураккаблаштирилиб, ўқувчилардан табиий

ва иқтисодий хариталарни солиштиришни, табиий ва иқисодий географик

шароитларни ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ихтисосини асослашни

талаб этилиши мумкин.

Биз қуйида Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси курсининг

айрим мавзулари бўйича мустақил иш топшириқларини кўриб чиқамиз.

VIII-синф. “Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий

географиясиЎзбекистон миллий иқтисодиѐтининг тузилиши”

мавзуси учун мустақил иш топшириқлари.

1-Топшириқ.Дарсликдаги «Ўзбекистон миллий иқтисодиѐтининг

тузилиши» чизмасини ўрганинг ва жадвални тўлдиринг.

Ўзбекистон миллий иқтисодиѐти

Моддий ишлаб чиқариш соҳалари Моддий неъмат

чиқармайдиган соҳалар

ишлаб

VIII-синф. Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси

“Ёқилғи саноати” мавзуси учун мустақил иш топшириқлари.

1-Топшириқ.Дарсликдаги расмдан фойдаланиб, Ўзбекистон ѐқилғи

балансида газнинг салмоғи неча баробар ошганлигини аниқланг.

2-Топшириқ. Дарсликдаги «Нефт-газли минтақалар» харита-чизмасини

ўрганинг. Харита-чизмадан фойдаланиб, Ўзбекистондаги нефт-газли

минтақалар ҳамда нефт ва газ қазиб олинадиган конларнинг жадвалини тузинг.

VIII-синф. “Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий

географияси.Электроэнергетика” мавзуси учун мустақил иш

топшириқлари

1-Топшириқ.Дасрликдаги харита-чизмадан фойдаланиб, Ўзбекистондаги

электростанциялар рўйхатини тузинг (24-26-расм).

Page 198: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

198

№ Йирик Ўрта Майда

Гидроэлектростанциялар

1 2 3

Иссиқлик электростанциялар

1 2 3

2-Топшириқ.Қўшимча адабиѐтлар, атлас ва хариталар, оммавий ахборот

воситалари (телевидение, газета ва журналлар, интернет ва б.)дан фойдаланиб,

«Ўзбекистон электроэнергетика саноати» мавзусида маъруза тайѐрланг.

VIII-синф. “Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси.

Рангли металлургия” мавзуси учун мустақил иш топшириқлари.

1-Топшириқ.Қуйидаги жадвалга Ўзбекистон ҳудудларидан қазиб

олинадиган рангли металлар номи ва шартли белгиларини ѐзинг.

Коррозия (занлаш)га

чидамли металлар

Иссиқликка чидамли

металлар

Электр токини яхши

ўтказадиган металлар

Номи Шартли

белгиси

Номи Шартли

белгиси

Номи Шартли

белгиси

2-Топшириқ. “Ўзбекистон фойдали қазилмалари» ва «Ўзбекистон рангли

металлургия саноати» хариталарини солиштиринг. Рангли металлургия

саноатининг жойланишига таъсир этувчи омилларни аниқланг.

VIII-синф. “Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси

Машинасозлик мажмуи” мавзуси учун мустақил иш топшириқлари

1-Топшириқ.Дарсликдаги «Машинасозлик мажмуаси тармоқлари» чизмаси

ва матндан фойдаланиб, дафтарингизга Ўзбекистон машинасозлик саноати

тармоқлари рўйхатини тузинг. Ўйлаб кўрингчи, машинасозлик тармоқларини

жойлаштиришга қандай омиллар таъсир қилади.

2-Топшириқ. Дарсликнинг «Асака автомобил заводининг ишлаб чиқариш

алоқлари» чизмасидан фойдаланиб, қуйидаги жадвални тўлдиринг (Намуна)

Page 199: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

199

№ Корхона жойлашган

ҳудуд

Корхона номи Етказиб

бериладиган

маҳсулот номи

1. Ангрен «Ўзбекрезинатехника»

бирлашмаси Резина, ғилдирак

VIII-синф. “Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси.

Деҳқончилик” мавзуси учун мустақил иш топшириқлари

1-Топшириқ.«Пахтачиликнинг бошқа тармоқлар билан алоқаси»

чизмасини ўрганинг. Ўзбекистонда пахтачилик мажмуасининг вужудга

келишига қандай омиллар таъсир кўрсатган? Унинг тармоқлараро боғлиқлиги

нималардан иборат эканлигини дафтарингизга ѐзинг.

2-Топшириқ. Деҳқончилик тармоқларининг харитадаги шартли

белгиларини дафтарга чизинг ва ўрганинг.

№ Деҳқончилик тармоқлари Харитадаги

белгиси

шартли

1

2

3

4

5

Пахтачилик

Шоликорлик

Сабзавотчилик

Полизчилик,

Тамакичилик

VIII-синф. “Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси .

Тошкент иқтисодий географик райони” мавзуси учун мустақил иш

топшириқлари

1-Топшириқ. Районнинг географик ўрнини атласдан белгиланг. Берилган

жадвалдан маълумотларидан фойдаланиб, қуйидаги формула орқали иқтисодий

районнинг майдони ва аҳолиси сонига кўра, Ўзбекистонда тутган ўрнини

ҳисобланг.

Т х 100/ Ў = С бунда,

Т - иқтисодий район майдони ва аҳолиси сони

Ў - Ўзбекистон майдони ва аҳолиси сони

С - район майдони ва аҳолиси сонининг республикадаги улуши.

Page 200: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

200

Майдони,

км.кв минг Аҳолиси, млн..киши

(2014й)

Ўзбекистон Республикаси 448,9

Тошкент иқтисодий райони 15,26 4,9

VIII-синф. Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси.

Транспорт географияси мавзуси учун мустақил иш топшириқлари.

1-Топшириқ.Фараз қилинг, Сиз Фарғона шаҳридан Қорақалпоғистон

Республикасининг Нукус шаҳрига саѐҳатга чиқдингиз. Бунинг учун қандай

транспорт турларидан фойдаланишни ва қайси шаҳарлар орқали ўтишни ўйлаб

кўринг. Маршрутингизни ѐзувсиз харитага туширинг. Йўлдаги табиий ва

иқтисодий географик объектларни қуйидаги жадвалга ѐзинг.

Транспорт

тури Тоғлар Шўллар Дарѐлар Кўллар ва

сув

омборлари

Шаҳарлар ва

саноат

корхоналари

Бошқалар

2-топшириқ: География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини

ташкил этиш учун янги топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш ташкил

этиш.

Page 201: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

201

6-амалий машғулот: География таълимида фанлараро алоқанинг

умумий масалалари (2 соат)

Ишнинг мақсади: Географияфанларини ўқитишда фанлараро боғлиқлик

масалаларини таҳлили. Ушбу жараѐнни мақсади, афзалликлари ва

камчиликларини тингловчилар билан муҳокама этиш. География дарсларида

фанлараро боғланиш усулларидан фойдаланига доир амалий иш ўтказиш.

Топшириқлар

1. Тингловчиларни география фанини ўқитишда фанлараро боғланиш

усуллари билан таништириш.

2. География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини ташкил

этиш. География дарсларида фанлараро боғланиш методларидан фойдаланиб

дарс ўтишга доир янги режа ва топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш

ташкил этиш.

Режа:

1. География таълимида фанлараро алоқанинг умумий масалалари

2. География таълимида фан ичидаги алоқа масалалари.

3. География ва математика фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш

4. География ва биология фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш

5. География ва кимѐ фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш

6. География ва физика фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш

7. География ва тил-адабиѐт фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш

8. География ва тарих фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш

4.1. География таълимида фанлараро алоқанинг умумий масалалари

География фанини ўқитишни ҳозирги замон талаби даражасига кўтариш

масаласи уни бошқа фанлар билан изчил боғлаб олиб боришни талаб қилади.

Ўқитувчи ўз предмети материалларини ўргатиш билан бирга

ўқувчиларнинг бошқа предметдан олган билим ва малакаларига таяниши,

ўқувчиларга барча фанлар ўртасида ўзаро боғланиш борлигини кўрсатиш ва

уларга бошқа фанларда олинган маълумотлардан фойдалана билишни ўргатиши,

уларнинг фикрлаш қобилиятларини активлантириш, билимларини

чуқурлаштириш зарур.

География ўқитишни бошқа фанларга мустаҳкам боғлаб олиб бориш учун

ўқитувчининг ўзи бошқа дарс дастурларини яхшироқ билиши, ўқув

масалаларини бошқа дарс ўқитувчилари билан бирга ҳал қилиши лозим.

География амалий ишлар соҳасида кўпроқ математика боғланади.

5синфда географиядан ўқувчилар об-ҳаво бўйича ўртача кунлик, ойлик ва

йиллик маълумотлар тўплайдилар. Ўша синфда математикадан ойлик об-ҳаво

Page 202: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

202

календарлари асосида ўртача харорат ҳисобланади. Демак, географияда об-ҳаво

устидан олиб бориладиган кузатиш натижалари математика дарсларида

булутсиз, очиқ, ўзгарувчан, ѐғинли, совуқ кунларнинг устунсимон

диаграммасини тузишга асос бўлади.

6-синфда ўрганиладиган геометрия дарсларида, географияда йил

давомида об-ҳаво устидан олиб борган кузатишларига асосланиб, доиравий

диаграммалар чизиш мумкин. Математикада ўрганиладиган «Сонли

масштаб»ни ўтишда эса ер юзасидаги маълум, аниқ масофани турли

масштабдаги хариталардан фойдаланиб масалалар тузиш мумкин.

Барометр ва термометрлар билан ишлаш бўйича географияда об-ҳавони

кузатиш орқали 5-синфда ўқувчиларда ҳосил қилинган билим ва малакалар ва

юқори синфларда об-ҳавони ўлчашда физикада бериладиган маълумотларни

осонгина тушуниб олишларига ѐрдам беради.

Чизмачилик ва расм ўқув программаси ва ўқув дарси материалларини ҳар

томонлама синчиклаб қараб чиқилса, географияга боғланиш борлигини кўрасиз.

7-синф ўқувчилари 1-мавзуда доирасимон диаграмма чизадилар. Буни ўз

ўлкасини об-ҳавосини кузатиш материаллари асосида чизиш мумкин. Ундан

ташқари шамоллар гули мисолида ҳам чизиш мумкин. Бу билан ўқитувчи

программадан четга чиққани йўқ. Дарснинг мақсади доирасимон диаграмма

чизиш экан, уни албатта бажаради. Ўқувчилар чизма асбобларни ишлатиш

қоидалари ҳамда чизиш усуллари билан танишдилар. Демак, ўқитувчи ўз

мақсадига эришибгина қолмай дарслараро алоқани амалга оширди.

Географиянинг ботаника ва зоология билан узлуксиз боғаниши об-ҳаво ва

тирик табиатни кузатиш орқали амалга оширилади. Шунингдек, ўқувчиларнинг

мактаб тажриба участкасидаги ишлари метеорологик кузатишлар натижасидан

фойдаланганда, амалга оширилади.

Бу яқин алоқадорлик география ва биология ўқитувчилари раҳбарлигида

табиатга қилинган комплекс экскурсиялар орқали бажарилади. Бу экскурсиялар

вақтида ботаника ва географиядан кузатиш ва амалий ишлар бажарилади.

5-синф дастурида география ҳамда ботаникадан кузги экскурсия

уюштириш учун алоҳида соат ажратилган. Бинобарин, ўқув программасида

кўрсатилган экскурсияни ўтказиш мажбурийдир. Шундай экан, ботаника билан

географиядан уюштириладиган кузги экскурсиянинг бирга уюштирилиши катта

аҳамиятга эга.

Экскурсия уюштиришда ҳозиргача қийинчилик туғдириб келаѐтган нарса

шуки, кўп жойларда экскурсиялар барча фанлардан алоҳида-алоҳида ўтказилиб

келинади. Берилган 2-соатда ўқитувчи мақсадга эриша олмайди. Натижада кун

бўйи банд бўлиб дарслар қолиб кетади, кўп жойларда экскурсиялар

уюштирилмайди. Натижада ўқувчилар билимларини амалиѐт билан боғлай

Page 203: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

203

олмайдилар. Бу эса ўқувчиларнинг билимларини пухта бўлмаслигига сабаб

бўлади.

Ана шундай қийинчилилардан холи бўлишда дарслараро алоқа катта

аҳамиятга эгадир. Масалан, кузги экскурсияни география ўқитувчиси биология

ўқитувчиси билан бирга уюштириши орқали юқоридаги қийинчиликлардан

қутулиши мумкин. Чунки, ҳар икки дарсдан экскурсия уюштириш учун

ажратилган соатлар дарс жадвалига киритилса бир кунлик ўқишни қоплаши

мумкин. Шундай қилиб бошқа дарсларга халақит берилмайди.

Мактабларда «Экскурсия ҳафтаси» деб аталган ҳафта ташкил қилинса

бунда дарс жадвали ўзгартирилади. Ҳар бир 5-синфга 1 кун ажратилади. Бу кун

география ва ботаника дарслари режалаштирилади (фақат шу дарслар

жадвалига киритилади). Ўқувчилар олдиндан огоҳлантирилади, уларга

экскурсияда қилинадиган ишлар бўйича саволлар, топшириқлар берилади. Улар

экскурсия учун тайѐргарлик кўрадилар.

Бундай усулни барча мактабларда ҳам қўллаш яхши натижа беради.

Ўқувчилар бошқа дарслардан олган билимларига таяниб, географик

билимларини мустақил ўрганишга киришадилар. Шу дарсда уюштирилган

дарслар жонли ўтади, ўқувчиларнинг бошқа дарсларни ўрганишдаги

масъулиятини ҳам оширади. Дарслараро алоқадан фойдаланган ҳолда айрим

масалаларни бир-бирига боғлаб баѐн этиш мактаб дарсини ўрганишни

енгилаштиришга ѐрдам беради. Ўқувчиларнинг ҳар ҳил фанлардан олинган

билимларини бир бутун комплексга боғлаш бу билимлардан ҳаѐтда

фойдаланишга ѐрдам беради ҳамда ўрганилаѐтган дарсларга бўлган қизиқишни

уйғотади. Республикамиздаги илғор қишлоқ мактабларида ташкил этилган

мактаб агрометерологик постларининг иш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,

агрометпостлар ишида ўқувчиларнинг иштирок этиши география ўқиши ҳаѐтга

яқинлаштиришга болаларни география, биология ва физикадан олган

билимларни тажрибада қўллашга ѐрдам беради. Уларда ўз ўлкаси табиатини

ўрганишга бўлган қизиқишни орттиради, уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга

ўргатади. Чунки улар кузатиш натижаларини расмийлаштиришда талайгина

фойдали иш бажарадилар: ўтган ойнинг ўртача суткалик ўзгаришига қараб

ҳарорат графигини тузадилар, шамол гули, қуѐшнинг, ўзгарувчан, ѐғинли

кунларнинг диаграммаларини тузадилар.

Фанлараро алоқа тушунчасига бирон-бир адабиѐтларида, энциклопедияда

ҳам аниқ изоҳ берилмаган. Фақат «Дидактика асослар» дарслигида шундай

қисқача ибора бор холос:

«Бир нарсанинг ўзи фактлар ва ҳодисалар турли фанларда турлича

ўрганилади. Бу алоқаларнинг ҳаммасини билиб олиш ўқувчиларда илмий,

диалектик дунѐқарашни шакллантириш учун жуда муҳимдир».

Page 204: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

204

Биз ҳам айни шу маънода тушунамиз, яъни дарслараро алоқа деганда бир

дарс материалларини ўрганиш жараѐнида мактабда ўқитиладиган бошқа бир

дарс материалларидан фойдаланишни тушуниш керак.

4.2. География таълимида фан ичидаги алоқа масалалари

Янги материални тизимли, олдинги дарсларга боғлаган ҳолда ўтиш уни

аниқ-равшан ва самарали ўрганишнинг зарур шартидир. Ҳолбуки, баъзи

ўқитувчилар бу масалага яъни предметнинг ички боғланишига камдан-кам

эътибор берадилар. Айниқса ѐш, тажрибасиз ўқитувчилар бу соҳада кўп

нуқсонларга йўл қўядилар. Улар дарсликдаги материалларни қуруқ ва юзаки

гапириб бериш билан кифояланадилар. Дарсда дарс ичидаги боғланиш - дарсни

активлаштиради, унинг қизиқарли ўтишига имконият яратади.

Ҳар бир мавзуни ўрганишда ўқитувчи дарс ичидаги қуйидаги

боғланишларга эътибор бериши керак:

1. Ўрганилаѐтган мавзунинг олдинги ўрганилган мавзуга боғланиши.

2. Бош мавзуга боғланиши.

3. Кейинги мавзуларга боғланиши.

4. Олдинги курсларга (қуйи синфда ўтилган материалларга) боғланиши.

5.Кейинги дарсларга (юқори синфда ўтиладиган материалларга)

боғланиши.

Дарс ичидаги ўзаро боғланишни таққослаш деб тушуниш керак эмас.

Масалан, бирон материкнинг қирғоқ чизиқларини ўрганаѐтганда у олдинги

ўтилган материкларга таққосланади. Америка материгининг қирғоқ қиѐфасини

Африканинг қирғоқ қиѐфасига таққослаш мумкин. Бу ҳақиқатдан ҳам

таққослаш, аммо олдинги ўрганилган маълумотларга тўла боғланиш эмас.

Африка материгининг қирғоқларини қайси океан қисмлари ўраб туради?,

- деб савол берилса ѐки Америка материгининг қирғоқларида қандай орол ва

ярим ороллар бор?, - деб савол берилса, унда ўқувчиларнинг

5-синфдаги «Дунѐ океани ва унинг қисмлари»дан олган маълумотларига

боғланган бўлади. Бу масалани айрим дарслар мисолида ѐритилса анча

тушунарлироқ бўлади.

Предмет ичидаги алоқани биз «Евросиѐ материгининг ички сувлари»,

6 - синф мавзусини ўрганиш жараѐнида баѐн этамиз. «Евросиѐнинг

дарѐлари» ҳақида умумий таъриф берилар экан, дарсни амалий ишдан бошлаш

мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки йирик дарѐлари тўғрисида қуйи синфларда

(45- синфларда) қисман маълумот берилгандир.

Ўқитувчи: - атласдан Осиѐдаги энг йирик дарѐларни топинглар.

Ўқувчилар: атласда кўзга ташланиб турган Янцзи, Хуанхе, Ганг, Амударѐ,

Сирдарѐ, Волга Об, Енесей, Лена, Амур дарѐларини кўриб чиқадилар. Бир

Page 205: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

205

ўқувчи харитадан ушбу дарѐларни кўрсатади. Бошқалар яна бир бор атласдан

кўриб чиқадилар.

Ўқитувчи: -Шарқий Европа текислигидан қайси йирик дарѐлар оқиб

ўтади?

Ўқувчилар - Волга, Днепр, Дон, Печора дарѐлари ва уарнинг ирмоқлари

оқиб ўтади.

Ўқитувчи: - Ғарбий Сибир пасттекислигиданчи?

Ўқувчилар: - Об, Енесей, Лена дарѐлар ва бошқалар оқиб ўтади.

Ўқитувчи: - Нима учун бу дарѐлар (Ғарбий Сибирдаги) жанубдан

шимолга оқади?

Ўқувчилар: - Ғарбий Сибир пасттекислигидаги Шимолий Муз океанига

томон нишаб бўлганидан дарѐлар ҳам ўша томонга оқади, - деб жавоб

берадилар.

Бу ерда ўқитувчи мавзуни олдинги ўтилган мавзулардан бирига –

рельефга боғлайди.

Ундан ташқари ўқитувчи Амударѐ ва Сирдарѐ мисолида ўлка

материалларига боғлаш имкониятига ҳам эга.

Дарѐларнинг оқиш тезлигига қараб секин оқадиган ва тез оқадиган

дарѐларга бўлиб ўрганилганда ҳам ўқувчиларнинг рельеф бўйича олган

маълумотларига асосланиши лозим.

Евросиѐ ҳудудидан текислик ва тоғлар олдинги дарслардан маълум

бўлгани учун унга асосланиб, мавзуни ўқувчилар билан суҳбат уюштириб,

мустақил ишлатиш орқали ўрганиш имконияти бор. Шундай усул билан боғлаб

уюштирилга дарс олдинги ўтилган мавзулардагина эмас, ўз навбатида олдинги

синфларда ўрганилган материалларга ҳам боғланган бўлади.

Шунинг учун ўқитувчи ўтиладиган мавзуни режалаштираѐтган вақтда

юқоридагидек боғланиш масаласига алоҳида эътибор бериб, дарснинг қандай

қисмда қандай боғланиш имконияти борлиги, уни қайси усулдан фойдаланиб

боғлаш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўриши лозим.

Дарѐларнинг тўйиниш манбаи иқлимга боғланади. Дарслик маериаллари

ҳам буни ўз-ўзидан талаб қилади.

Дарѐга сув ер юзасидан ҳам, ер остидан ҳам келиши мумкин. Ёмғир

миқдори, қор қопламидаги сув заҳираси музликнинг қалинлиги, ўз навбатида

дарѐ оқадиган жойининг иқлимига боғлиқдир. Дарѐларнинг тўйиниш

манбаларига қараб қуйидаги типларга бўлиш мумкин:

1. Қор ва ѐмғирда тўйинадиган дарѐлар.

2. Қор ва музликларнинг эришидан сув оладиган дарѐлар.

3. Ҳар икки манбадан сув оладиган дарѐлар.

Page 206: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

206

Бу билимни тушунтиришда мамлакат ҳудудида ѐғиннинг тақсимланиши,

Евросиѐ ҳудудидаги иқлим типлари каби «Евросиѐнинг иқлими» мавзуси

бўлимларига боғлаш керак.

Шу дарсда дарѐнинг сув сарфи, уни аниқлашнинг аҳамияти ҳақида ҳам

билим бериш талаб этилади.

Бу масалани тушунтиришда ўқувчиларнинг 5-синфда баҳорги экскурсия

вақтида қилинган амалий ишларига боғлаш мумкин.

Ўқувчилар баҳорги экскурсия вақтида ўзлари яшайдиган жойлардаги сув

ҳавзалари, уларнинг хўжаликдаги аҳамияти, сув режими, оқимининг тезлигини

аниқлаш, оқар сувларнинг иши ва бошқалар билан танишганлар ва маълум

даражада малака ҳосил қилганлар.

Бугунги мавзуни 5-синф материалига боғлаш ўқувчиларнинг илгари

ўтганларини эсга солишга ѐрдам беради.

«Дарѐларнинг ҳавзалари бўйича тақсимланиши» (Шимолий Муз океани

ҳавзаси, Ички Орол, Касбий ҳавзаси ва Атлантика ҳамда Тич океани ҳавзалари)

бўлимини ўрганишда ҳам олдинги ўтилган мавзуларга боғлаш мумкин.

«Евросиѐнинг ички сувлари» ўрганилаѐтганда унинг кемалар қатновида,

суғоришда, элетроэнергия ишлаб чиқариш ва бошқалар учун зарурлиги, дарѐда

балиқларнинг кўплиги, унинг аҳоли эҳтиѐжи учун сув олиниши кабилар ҳам

айтиб ўтилади.

Бу маълумотларнинг ўзи келгусида 8-9-синфда ўтиладиган Ўзбекистон ва

Жаҳон иқтисодий-ижтимоий географияси мавзу материалига боғланиши

кўриниб турибди. Чунки 8-синфда «Ўзбекистон халқ хўжалигининг умумий

таърифи» мавзуси бўлиб, бу мавзудаги бўлимлар (саноат, қишлоқ хўжалиги,

транспорт) ҳақида гапирганда ўтилган яъни биз муҳокама қилаѐтган

«Евросиѐнинг ички сувлари» мавзусига боғламасликнинг иложи йўқ, албатта.

Ўтилаѐтган дарсни янада қизиқарли, мазмунли қилиш учун уни кундалик

ҳаѐтга ва ўз ўлкасининг материалларига боғлаш зарур.

Дарсни кундалик ҳаѐтга боғлаш, асосан, кундалик матбуот, газета,

журналлардан, радио, телеведения маълумотларидан фойдаланиб боришдан

иборатдир. Масалан, биз ўтаѐтган мавзу «Ўрта Осиѐнинг ички сувлари»,

«дарѐлари» экан, айни вақтда Ўрта Осиѐдаги бирон бир дарѐда янги ГЭС

қурилиши бошланганлигини ѐки қурилаѐтган ГЭСнинг бирон бўлими ишга

тушганлиги янгилик сифатида айтилиши яхши натижа беради. Ундан ташқари,

мактаб йўлагига осилган навбатчи харитада юқоридагидек маълумотлар бериб

борилса, ўқувчиларнинг ўзлари ҳам ўқиб ҳабардор бўладилар.

Ўқувчилар яшаб турган ўлкада мавзуга доир бирон янгилик юз берса уни

ҳам дарсга боғлаш керак.

Page 207: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

207

Ҳар бир мавзуни ўрганишда ўзи яшаб турган жойдан мисоллар келтириб

айтишнинг ўзи мавзунинг ўз ўлкаси материаларига бевосита боғлайди.

Синфларда ўрганиладиган барча мавзуларни ҳам юқоридагидек усул

билан ўрганиш мумкин.

Агар дарсни юқоридагидек ички боғланишлар асосида уюштирилса, дарс

сермазмун ва эсда узоқ сақланиб қоладиган бўлади.

4.3.География математика фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш

География материалларини ўзлаштиришда математика курсида

ўтиладиган даража ҳақидаги тушунчалар транспортирлар билан бурчакларни

ўлчаш, мусбат ва манфий сонлар, фоиз каби билимлар катта ѐрдам беради.

Ўқув йилининг охирида «Геометрик фигура ясаш», «Параллеллик»,

«Симметрия», «Учбурчаклар ясаш» мавзуларини ўтадилар. Бу географиядан

дарѐларнинг узунлигини аниқлаш, ер юзасидаги турли нуқталарнинг оралиғини

ўлчаш, кўл ва денгиз юзасини ҳисоблаш учун зарур материал ҳисобланади.

Тажриба шуни кўрсатадики, математикадан олган билимларга таянган

ҳолда ўқувчиларга мутлоқ баландлик ҳақидаги тушунчани, об-ҳавони кузатиш

натижаларини ҳисоблаб чиқишни, ҳавонинг сув буғларига тўйиниши каби

тушунчаларни осонлик билан ўзлаштиришга имкон беради.

География ўқитувчиси математик географияга доир мавзуларни ўтган

вақтда, ўқувчилар ҳисобни яхши билишлари, Ер ҳақидаги тушунчага эга

бўлишлари, майдон ўлчаш ва режа тузишда ишлатиладиган турли асбоблардан

фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлишлари лозим. Кўз билан чамалаб режа

олишга дастлаб ўтилганда баъзи қийинчиликлар туғилади. Бунга математика ва

география ўқитувчилари орасида тегишлича алоқанинг йўқлиги сабаб бўлади.

5-синфда масштабни ўзлаштиришда математика ѐрдам беради. Даража

тўри ўқувчиларнинг математикадан олган билимлари асосида тушунтирилади.

Улардан ташқари ўқув йили охирида география ва математика дарси

ўқувчилари биргаликда бир қатор комплекс экскурсиялар уюштирсалар, яна

ҳам яхши натижаларга эришиш мумкин. Жумладан, қуйидаги характердаги

экскурсияларни уюштириш мақсадга муводиқдир.

1. Эклимерт билан қуѐшнинг горизонтдан баландлигини аниқлаш.

2. Нивелир ѐрдамида тепа, ѐнбағир ва жарликнинг нисбий баландлигини

аниқлаш.

3. Кўз билан чамалаб оралиқни ўлчаш, режага тушириш.

4. Сой ѐки каналнинг сув сарфини ҳисоблаб топиш ва бошқалар.

5-синфда географиядан «Глобус ва хариталарда ернинг тасвирланиши»

мавзуси берилган бўлиб, бу мавзу бўйича ўтиладиган дарс машғулоти ва

амалий ишлар бўйича ўтказилиши зарур бўлган материалларга анчагина

Page 208: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

208

ўхшашдир. Шунингдек, математикадан бошланғич синфларда бериладиган

маълумотлар географиядан 5-синфда ўрганилиши зарур бўлган айрим амалий

ишларни бажаришни бажаришда бемалол ѐрдам беради.

Математика ўқитувчиси «Учбурчаклар ясаш»га доир мавзуларни

тушунтиришда, географик характердаги масала ва мисолларда фойдаланиши

мумкин.

Масалан, географик характердаги қуйидаги саволларни компасдан

фойдаланиб ишлатиши мумкин: шимол ва шимоли-шарқ ҳамда шимол-шарқ,

шимол ва жануб ва жануби-шарқ ўртасида қандай бурчаклар ѐтади?

Жанубий йўналишда эсаѐтган шамол ўз йўналишини жануби-ғарб

томонга қараб ўзгартирди, бурилиш бурчаги топилсин. Шунингдек, географик

характердаги масалаларни ечиш мумкин. Масалан, аҳоли яшайдиган учта А, Б,

ва С пунктлари шундай жойлашган, А пунктдан В пункти 2 км. шимолда С

пункти эса 3 км. шимоли ғарбдадир. Бошқа учта аҳоли яшайдиган пунклар Д,Е

ва Гда, Д пунктдан Е пунки 2 км. шимоли шарқда, Г пункти эса 3 км. шарқда

жойлашган. 1 см-250м. масштабни дафтарга чизинг. В ва С, шунингдек Е ва Г

пунктлари орағини ўлчаб км. да ифодаланг.

Ҳарфлар ўрнига шаҳарларнинг айнан номини қўйиб, харита ва атлас

асосида иш кўрилса, математика дарси янада қизиқарли бўлади ва география

билан математика ўртасидаги боғланиш ўз ифодасини топади. Масалан,

«Тошкент, Олмаота, Қарағанда шаҳарларини кетма-кет туташтириб, ўлчаб,

дафтарга чизинг. Географик атласдан кўрсатилган масштаб бўйича уларнинг

оралиқларини км.да ифодаланг. Ҳосил бўлган учбурчак турини айтиб беринг.

Географиядан 6-синфда ҳар бир материк аҳолисининг сони ва аҳолининг

материк бўйлаб нотекис жойлашганлиги аҳоли зичлиги ўрганилади. Ўқувчилар

айни вақтда математикадан таркибий ҳисоблаш билан танишадилар. Шунга

кўра ўқитувчи аҳолининг сонига доир статистик маълумотлар асосида

масалалар ишлатиши мумкин. География ўқитувчиси эса аҳоли сони ва ўртача

зичлигини аниқлашда ўқувчиларнинг математик билимларига асосланади.

6-синфда географиядан ер юзидаги барча материклар бўйича

маълумотлар берилади. Шунингдек 7-синфда Ўзбекистон табиий

географиясидан, 8-синфда Ўзбекистон иқтисодий географиясидан маъумотлар

берилади. Бу маълумотларни беришда боир қатор графиклар, диаграммалар

тузиб, уни ишлаб хулосалар чиқаришга тўғри келади. Бу ишларни бажаришда

ўқувчиларнинг 5-синфда математикадан олган билимларига асосланиш керак.

Чунки 4-5-синф математика дарслигида «процентлар», «диаграмма ва

графиклар», тўғрисида маълумотлар берилади.

Page 209: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

209

Ер шаридаги қуруқлик юзасининг майдони 149 млн..кв.км

Ўзбекистоннинг майдони эса 448.9 минг.кв.км. Ўзбекистоннинг майдони

қуруқлик майдонинг неча фоизини ташкил этади?

149 000000 -100%

448 900 -Х

Х=(448900*100)/149000000= 0.3%

Демак Ўзбекистон майдони қуруқлик юзасининг тахминан 0.3 фоизини

ташкил этар экан.

Бундай масалаларни тузишда 5 йиллик режа бўйича ўсиш рақамларидан

ва кундалик матбуотда босилиб турадиган айрим маълумотлардан ҳамда ўз

вилояти шаҳари ва ҳатто ўз фермер хўжалигидаги турли соҳаларнинг ўсиш

кўрсаткичларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Бир дарс ўқитувчисининг бошқа дарс ўқитувчиси томонидан ўқувчиларга

берилган маълумотлар асосида ўз материалини тушунтириши ўз навбатида ҳар

икки дарснинг бир-бири билан алоқасини мустаҳкамлайди ва ўқувчиларга ҳар

иккала дарс юзасидан ҳам пухта билим бериш имкониятини беради. Масалан,

математика ўқитувчисининг география материаллари асосида материаллар

тузиб, ўқувчилар билан ечиши, биринчидан ўқувчиларда географиядан олган

билимларини мустаҳкамласа, иккинчидан, математикадан масалалар ечишни

малакасини такомиллаштиради.

Маълумки, кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодиѐти, фан ва техникаси

мисли кўрилмаган ютуқларга эришди. Бу ютуқларни акс эттирувчи аниқ

рақамлар Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий географиясини ўтаѐтганда

ўрганилади. Бу ютуқларни акс эттирувчи аниқ рақамлар билан масала ва

мисоллар тузиш ва улардан таълим жараѐнида ўринли фойдаланиш математика

ўқитувчиларига жуда қўл келади. Бундай рақамларни танлаш, таққослаш ва

масала, мисоллар ечиш биринчидан таълимни турмуш билан боғланиши

таъминласа, иккинчидан энг муҳими, ўқувчилар мамлакатимиз эришган

ютуқларни аниқ рақамлар асосида чуқур ҳис этадилар. Яна энг муҳим аҳамияти

шундаки мактаб ўқув дастури талаб этган дарслараро алоқа амалга оширилади.

Географияни математика дарси материаллари билан боғлаб 5-синфда

уюштирилган 2 соатлик дарснинг наъмуансини берамиз.

I. Дарс мавзуси. Рельефни горизонталлар билан тасвирлаш

II. Дарснинг мақсади. Ўқувчиларга ер юзасини горизонталлар

билан тасвирлаш усуллари ҳақида элементлар тушунчалар бериш.

III. Дарсга оид ўқув қуроллари. Топографик харита, жой режаси,

дарслик, дафтар, қалам, (қора, жигарранг, яшил), чизғич, горизонталлар

ҳосил бўлишини кўрсатувчи кўргазмали қурол оддий нивелир.

Page 210: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

210

IV. Дарснинг бориши. Ўтган дарсда жой плани ҳақида умумий

тушунча берилган. У ўқувчилардан қисқача сўралади. Сўнгра мавзуни

ўқитувчи баѐн қилади. Ўқитувчининг баѐни: мактаб атрофига чиқиб қарасак,

мактабдан уйимизга кетаѐтганимизда, ҳаммаѐқ бир текисда эмаслигини

кўрамиз. Баъзи жойлар чуқур, баъзи бир жойлар тепалик ва ҳоказо.

Ўқитувчи баѐнида давом этади ва ўқувчиларга савол беради.

Савол: шу яшаѐтган жойимизда тепалик борми? Атрофда тепалик бўлса,

ўқувчилар бор деб у тепаликнинг номини ҳам дархол айтадилар.

Савол: Чуқурлик жойлар-чи? Бу саволга ҳам юқоридаги каби жавоб олиш

мумкин.

Ўқитувчи ер юзасида учрайдиган ана шундай тепаликлар, балан

текисликлар ва чуқурликларни топографик хариталарда горизонталлар билан

ифодаланади.

Топографик хариталарда бир хил баландликдаги нуқталарни

бирлаштирувчи чизиқлар-горизонталлар дейилади.

Горизонталлар, одатда бир ҳил баландлилардан, масалан, ҳар 1 метр ѐки 2

метр, ѐки 5 метр баландликдан ўтказилиши мумкин.

Тепалик режада кўрсатиладиган бўлса, горизонталнинг баландлиги

тепалик этагидан, хариталарда эса денгиз сатҳидан ҳисобланади.

Ўқитувчи: Топографик харита ва режани кўздан кечиринг, горизонтал

чизиқларни кўриб чиқинг.Амалий иш: ўқувчилар режа ва топографик

харитадаги горизонталларни кўздан кечирадилар. Неча метрли горизонталлар

ўтказилганини аниқлайдилар.

Ўқитувчи раҳбарлигида бирон бир тепаликнинг

баландлигини горизонталлар ѐрдамида аниқлайдилар.

Ўқитувчи оддий нивелирни ўқувчиларга кўрсатиб, уни тузилиши ва

ишлатилиши ҳақида тушунча беради. Оддий нивелирдан фойдаланиб,

тепаликнинг баландлигини ўлчаш йўлини тушунтирганда ўқитувчи доскадан

фойдаланди. Тепаликнинг нисбий баландлигини аниқлаш усулини доскага

чизиб кўрсатади. Доскага чизиб тушунтириб бўлгандан сўнг ўқувчилар

география дафтарларига чизиб оладилар.

Ўқитувчи: режада тепаликларни кўрсатувчи горизонталлар билан

бирбирига яқинроқ баъзан эса бир-биридан узоқроқ туриши мумкин.

Горизонталларнинг бир-биридан узоқ-яқинлигига қараб тепалик ва ѐн

бағирларнинг қанчалик тик эканлигини билса бўлади. Горизонталлар бирбирига

қанча яқин бўлса, тепалик ѐн бағри шунча тик бўлади. Тоғнинг нишаброқ ѐн

бағирда горизонталлар бир-бирларидан узоқ туради.

Page 211: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

211

Горизонталларнинг неча метр оралиғида ўтганлиги аниқланса, режадаги

горизонталарни санаб чиқиб тепаликнинг баландлигини билиб олиш мумкин.

Ўқитувчи тик ва ѐтиқ, ѐнбағирли тепаликка доир ишланган жадвални

осади ва ўқувчилардан унинг баландлигини сўрайди.

Ўқувчилар, горизонталлар сони ва оралиғидаги метрни аниқлаб,

тепаликнинг неча метр эканлигини айтиб берадилар.

Мустақил иш: харитангиздан ўқитувчи айтган чизиқларга асосланиб,

баландлик ва чуқурликларни аниқланг. Ўқитувчи ўқувчиларнинг бажараѐтган

ишини кўриб чиқади.

V. Дарсни мустаҳкамлаш. Топографик харита ва жой режасида

горизонталлар билан тушунтирилган тепалик ва чуқурликлар устига

ўқувчиларни ишлатиб машқ қилдирилади.

VI. Уйга вазифа. Дафтарга иккала у ѐнбағри тик бўлган тепалик ва бир

ѐнбағри тик, иккинчи ѐнбағри ѐтиқ бўлган тепаликни горизонталлар ѐрдамида

чизиб келиш. Тепаликлар ҳар иккаласининг ҳам баландлиги 30 метр,

горизонталлар ҳар 5 метрдан ўтказилсин. Шу тариқа уюштирилган дарсда

географиянинг математикага боғланишини шу ердан кўриш мумкин. Ўқувчилар

маълум оралиқдан ўтказилган горизонталлар масофасини ҳисоблаб кўриб,

тепаликнинг баландлигини аниқлайдилар. Ўқитувчи дарс давомида доскага

тепаликлар схемаси горизонталалрни чизади. Уни ўқувчилар ўз дафтарларига

чизиб оладилар. Бу эса уларнинг математика, расм ва чизмачилик дарсидан

олган малакаларига асосланади.

4.4. География ва биология фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш

Мактабда ўқитиладиган биология дарси ўрганиладиган объектларнинг

айрим соҳалари бўйича география предметига жуда ҳам яқин туради. Биология

предмети табиий географияга ва иқтисодий географияга ҳам ниҳоятда

боғлиқдир. Бу бир-бирига яқин фанлар табиатдаги бир ҳил ҳодиса ва

нарсаларниўрганишдаўзига хос хусусиятлардан фойдаланадилар.

Биология предмети ўсимлик ва ҳайвон организмининг ҳаѐтий

хусусиятларини уларни атрофини ўраб турган муҳитга боғлаб ўрганади.

География дарси ўсимлик ва ҳайвонларнинг тарқалиш сабабини ўрганади.

Мактаб географияси курсида жумладан ўсимлик зоналари (ҳайвонлари

билан бирга) ўрганганда уларнинг иқлими ва тупроқ шароитига боғлиқ ҳолда

тарқалиш қонуниятларини белгилайди. Масалан, зоология дарсида ўқувчилар

айрим ҳайвонларнинг қай тарзда яшашига ва овқатланишига боғлиқ бўлган

организм тузилишини ўрганадилар. География дарсида эса мазкур ҳайвоннинг

қаерда ва қайси шароитда қандай сабабларга кўра шу ерда яшаши ўрганилади.

Page 212: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

212

Маълумки, 5-синф табиий географияси курсидаги «Табиат зоналари»

мавзуси ўсимликларнинг иқлимга, ҳайвонот дуѐсининг эса иқлим ва

ўсимликларга боғлиқлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Мана шу

асосида ўқувчиларга табиат зоналари ҳақида умумий тушунча берилади.

Мактаб жойлашган зонанинг табиий шароити, аниқ равишда кўриб

чиқилади.

5-синф ботаника дастурида кириш қисмидан кейин «Маҳаллий

ўсимликларнинг хилма-хиллиги» мавзусини ўтиш тавсия этилади. Шу

мавзунинг охирида эса ўтилган амалда кўриш учун экскурсия уюштирилади.

Натижада ўқувчиларга биологиядан ўтилган дарс такрорланиб, географик

билим мустаҳкам тушунтирилади.

Ботаника дастури бўйича 5-синфда «Ўсимлик-тирик организм» мавзуси

ўрганилади. Бунда ўсимликларга ҳар хил шароитнинг (тупроқ, намлик, ѐруғлик

ва бошқаларнинг) таъсир этишини аниқлаш учун табиатга экскурсия қилиш

тавсия этилади.

Юқоридаги материаллари ўтилганда ва мавзу юзасидан экскурсияга

борилганда ўқувчилар турли хил ўсимликларнинг ҳаѐт шароити турлича

эканлигини, бунинг сабабларини анча мукаммал тушуниб оладилар.

Географиядан 5-синф дастури бўйича ўтиладиган «Географик қобиқ» (4

соат) мавзуси материалини ўқувчиларга тушунтириганда уларнинг ботаникадан

олган (юқорида кўрсатиб ўтилган) маълумотларига асосланиш мақсадга

муводиқдир. Чунки география дастурида бу мавзу («Табиат зоналари») орқали

ўқувчиларга ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсининг иқлимга, ҳайвонот дунѐсининг

эса ўсимликларга боғлиқлиги мактаб жойлашган ҳудуднинг табиат зонасини

тасвирлаш юзасидан тушунча бериш, шунингдек баҳорги экскурсия (2 соат)

ўтиш тавсия этилади.

6-синфда «Материклар географияси» бўлимини ўрганишда ҳам

ўқувчиларинг ботаникадан олган билимларига таяниш мақсадга мувофиқдир.

Бу курсда ҳар бир материк, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси ўрганилади.

Натижада ўқувчилар Ер шарининг турли қисмларидаги ўсимлик ва ҳайвонлар

хусусиятларини яхшироқ тушуниб оладилар. Масалан, «Евросиѐ мўътадил

минтақасидаги чўллар ва чала чўллар зонаси» мавзусини ўқувчиларнинг

ботаникадан олган билимларига асосланиш жуда яхши натижа беради. Чунки

ботаника дарслигининг «Чўл ўсимликларининг ҳаѐти» мавзусида чўл

ўсимликларининг хусусиятлари ва унинг муҳитга мосланиши ҳақида маълумот

берилган. Сўнгра география ўқитувчиси бу маълумотларни кенгайтиради.

Мавзуни бу тарзда боғлаб ўрганиш ўқувчиларга иккала дарсдан ҳам пухта

билим олиш имкониятини яратиб беради.

Page 213: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

213

7-синфда Ўрта Осиѐ табиий географияси курсини ўрганишда

ўқувчиларнинг зоологиядан олган билимларига жумладан, «Ўрта Осиѐ

дарѐлари», «Ўрта Осиѐнинг тупроқлари, ўсимликлари, «ҳайвонот дунѐси» каби

мавзуларига асосланиш мумкин.

«Ўрта Осиѐнинг табиий шароити ва табиий ресурслари» мавзусида айрим

республика ѐки табиий географик районларнинг деҳқончилик ва экинларнинг

агротехникасини ҳамда чорвачилигини ўрганишда ҳам ўқувчиларнинг

биологиядан олган билимларига асосланишга тўғри келади. Ўрта Осиѐнинг

чорвачиликда эришган ютуқлари, чорва молларининг маҳсулдорлигини

ошириш йўллари, овчилик ва балиқчиликни ўрганишда ҳам зоология курсидан

олган билимларидан фойдаланилади.

6-синф ботаника дарслигида «Ғўза, унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти»,

«Ўзбекистонда пахтадан мўл ҳосил етиштириш», «Пахтачилик тарихидан» каби

мавзулари берилган. Бу мавзуларни ўтишда биологик географик харитадан

фойдаланмай, табиий географик маълумотларга асосланмай дарс ўта олмайди.

Ўқитувчи пахтачилик тарихини гапираѐтганда ҳам, пахтачилик

ривожланган районларни бирма-бир кўрсатиб ўтишда ҳам, нима учун

пахтачилик фақат шу районлардагина тарқалганлик сабабини тушунтиришда

табиий географик маълумотлар ва харитага мурожаат қилишга тўғри келади.

Акс ҳолда дарс қуруқ, кўргазмасиз бўлиб қолади.

География ўқитувчиси юқоридаги маълумотлардан ўқувчиларга

географик билим бераѐтганда фойдаланиш керак. Масалан, Марказий Осиѐ

давлатлари ва Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигини: пахтачилик, пиллачилик,

ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ва ҳоказоларни

ўрганишда биологиядан ўрганилган юқоридаги маълумотларга асосланади.

Қуйида фикримизнинг далили сифатида 5-синф «Табиат элементларининг

ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига боғлиқлиги» мавзуларини, 7- синфда ва эса

«Ўзбекистоннинг ҳайвонот дунѐси» мавзусида уюштирилган дарс

машғулотининг намунасини келтирамиз.

Мавзу. Табиат элементларининг ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига

боғлиқлиги.

Дарснинг мақсади.

Ўқувчиларга табиат элементларининг ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига

боғлиқлиги, уларнинг табиати, иқлим хусусиятлари, ўсимликлари ва ҳайвонот

дунѐси ҳамдаўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бериш.

Бу мавзуда бир қатор табиат зоналарининг иқлим хусусиятлари,

ўсимликлари ва ҳайвонот дунѐсининг ўзаро боғлиқлиги, бир-бирига таъсир

этиш масаласини тушунтириш орқали ўқувчиларга аҳлоқий тарбия бериш.

Page 214: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

214

Дарсга оид ўқув қуроллари.

А) Дунѐнинг табиат зоналари харитаси ҳамда ҳайвонлар харитаси:

В) Ярим шарлар табиий харитаси;

С) Табиат зоналарида ўсадиган ўсимликлар ва ҳайвонларга доир

ишланган жадвал ва расмлар;

Д) Ярим шарлар ѐзувсиз харитаси;

Е) Дарсликдаги расмлар;

Ж) Тундра, ўртача минтақа ўрмонлари, дашт ҳамда чўл зоналарида

ўсадиган характерли дарахтлар, ўт ва буталарнинг гербарийлари ҳамда ҳайвон

туркумлари. Дарснинг бориши.

Дарс ҳар бир табиат зонасини кўриб чиқишдан бошаланади. «Мўътадил

минтақа ўрмонлари» мавзусида муз зонаси ва тундра зонасига табиий

географик тавсифи берилади.

Мавзуни бошлашдан олдин ярим шарлар табиий харитаси ва Ер

шарининг табиат зоналари харитаси ҳамда ҳайвонлар харитасидан фойдаланиб,

ўтилган мавзу ўқувчиларга эслатиб ўтилади. Ўтган дарс қисқа вақт ичидан

якунлангандан сўнг ўқитувчи ўқувчиларга ер шарининг табиат зоналари

харитасидан муз зонаси ҳамда тундра зонасини, шунингдек тундра зонасидан

жануби - ғарбдан шарққа чўзилган тўқ яшил рангдаги ерларни аниқлашни

топширади ва кузатиб боради. Сўнгра ўзи синфда осиб қўйилган харитадан ҳам

у ерни кўрсатади. Евросиѐ ва Шимолий Америкада тундрадан жануброқда кенг

полосада ѐйилиб кетган ерлар ўртача минтақа ўрмонлари деб айтади. Сўнгра

муз зонаси ва тундрада иқлим совуқ бўлганидан ўсимликлар сийрак ва паст

бўйли бўлишини ўқувчиларга эслатади ва янги дарсга боғлайди.

Мўътадил минтақа ўрмонлари зонасида иқлим тундрага кўра илиқроқ

бўлганидан, бу ерда хилма-хил дарахтларнинг ўсишига имкон беради. Аммо бу

ерда ўсадиган дарахтларнинг ҳаммаси иссиқни бир хил талаб қилмайди,

шунинг учун ўсимликлар жойлашишига кўра улар икки зонага бўлинади.

Масалан, игна баргли дарахтлардан: арча, қарағай, оқ қарағай, тилоғоч,

совуққа чидамли бўлганидан зонанинг шимолий қисмида ўсади. Бундай

дарахтзорлар тайга ўрмонлари дейилади.

Тайганинг иқлими бир мунча илиқроқ, жанубий қисмида баргли

дарахтлардан қайин ва тоғ терак, сўнгра липа, дуб, заранг ва баъзи бир бошқа

дарахтлар аралаш ўсади. Бундай жойлар аралаш ўрмонлар дейилади.

Тайга ўрмонлари жуда қоронғи бўлиб, аралаш ва баргли ўрмонлар ѐруғ

бўлади. Шунинг учун бу ерда бир неча ярус бўлиб ўсадиган ўсимликларни

кўриш мумкин. Заранг, қайрағоч, шумтол дарахтлари жуда баланд ўсади. Ундан

Page 215: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

215

пастроқда резавор мевали маржон дархт, бодрезак, ѐнғоқча, ѐввойи олма, ундан

ҳам пастроқда қора арча, наъматак, малина буталари ўсиб ѐтади.

Бу зонада хилма-хил дарахтлар, буталар (уларнинг уруғ ва мевалари),

резавор мевалар, қўзиқоринлар кўп бўлгани учун ҳайвонот дунѐси ҳам бой

эканлигини айтиб, ўқитувчи ҳайвонот дунѐсини ўсимиклар дунѐсига боғлайди.

Йирик ҳайвонлардан қўнғир айиқ, мўйнали ҳайвонлардан олмахон, собол

(сувсар), оқ сувсар, сувсар, колонок, қуѐнлар яшайди.

Зонадаги ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсини оғзаки санаб ўтиш билан

кифояланмаслик керак. Мавзу материалларини ўқувчилар онгида узоқ вақт

сақланиши учун ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсининг айрим характерли

хусусиятларидан мисоллар келтириш яхши натижа беради. Айиқнинг қишда

уйқуга кетиши, олмахоннинг қўзиқорин уруғларини қуритиб овқат ғамлаши ва

хоказолар.

Бу зонадаги ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсининг хилма-хиллигидан

фойдаланиш билан бирга, табиат манзараларини ўз холича сақлайдиган

қўриқхоналар ҳам борлигини айтиб ўтиш керак. Агарда биронта қўриқхонанинг

расми кўрсатилса, дарс янада таъсирли бўлади.

Дарслик материали асосида қуйидаги жадвални тушунтириб дарс

давомида фойдаланиш фойдалидир.

Мўътадил минтақа ўрмонла ри

Аралаш

тайга

ўрмонлар, Ўсимликлари Ҳайвонлари

Арча

Қарағай

Оқ қарағай

Тилоғоч Кедр Заран Қайрағоч Шумтол

Маржондарахт

Дуб, бук

Бодзерак

Ёнғоқча

Ёввойи олма

Қора арча

Наъматак

Малина

Қўзиқорин

Тулки

Бўри

Ёввойи чўчқа

Қўнғир айиқ

Олмахон

Сувсар

Колонок

Қундуз Қуѐн

Қарқур, қур

Қизилиштон ва

бошқа қушлар

Page 216: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

216

Мўътадил минтақа ўрмонларида ўсадиган ўсимликлар ва ҳайвонар

ҳақида 5-синф ўқувчилари ҳали тўлиқ маълумотга эга эмаслар. Ўсимликлардан

баъзилари ботаника фанида ўтилган, холос. Шунинг учун ўсимлик ва ҳайвонот

дунѐси ҳақида материални тўлиқ тушунтирмоқ учун гербарий ва жадваллардан,

ҳамда табиат билан ҳайвонлар тўғрисида нашр этилган адабиѐтлардан

фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу биология дарси билан география дарси

ўртасидаги ўзаро алоқани мустаҳкамлашга ҳамда ўқувчиларга пухта билим

беришга катта имконият туғдиради.

Табиат зоналари ичида чўлни тушунтиришда ўз ўлкасига боғлаш, яқиндан

мисоллар келтириш яхши натижа беради.

Дарсни қуйидагича уюштириш мақсадга мувофиқ.

1-Дарсни бошлаш.Дарс ўқувчиларни мустақил ишлатишдан бошланади.

Янги маълумотлар савол-жавоб йўли билан ўрганилади.

1-савол: Атласни ер шарининг табиат зоналари қисмини очинг. Шартли

белгисига қараб чўллар тарқалган жойларни белгилаб чиқинг. (картон

доирачалар қўйиб чиқса, янада яхши бўлади) Ўқувчилар кўриб чиқишгандан

сўнг бир ўқувчидан жойида турган ҳолда атлас харитасига қараб чўллар

тарқалган жойларнинг номини айтиб бериш талаб қилинади. 2-ўқувчи доскага

чиқарилади ва унданўқувчи оғзаки айтиб берган жойларни катта харитадан

кўрсатиб беришни талаб қилади. Ўқувчи кўрсатишга қийналса, бошқа

ўқувчилардан ҳам сўраб турилади.

Ўқувчилар жавобига кўра баҳоланиб борилади.

2-савол. Бизда, ѐзда иссиқ ойда харорат неча даражага кўтарилади.

Ўқувчилар +30,+40, деб ҳар хил жавоб қиладилар. Ўқитувчи ўз жойи

(ўлкаси)даги аниқ маълумотлар асосида тузатиб кетади.

3-савол. Қишда совуқ неча даражага боради?

Ўқувчилар -10,-20,-30 деб ҳар хил жавоб қиладилар. Буни ҳам ўқитувчи

тузатиб кетади.

Шу иккала жавобга ўқитувчи дарслик матни асосида қисқача хулоса

қилади.

Ўқитувчининг баѐни:

Чўлларнинг иқлими кескин континентал. Бутун ѐз бўйи ҳаво очиқ бўлади,

булут камдан кам кўринади. Қиш анча совуқ. Масалан, бизнинг

мамлакатимиздаги чўлларда декабр-январда энг паст ҳарорат -20-30-даражагача

пасаяди.

4-савол. Бизда йил бўйи қанча ѐғин ѐғади? Бу саволга жуда кам ўқувчи

жавоб беради.

Ўқувчилар жавобидан сўнг ўқитувчи хулоса қилади.

Page 217: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

217

Ўқитувчининг баѐни:

Ер шаридаги чўлларнинг алоҳида хусусияти шуки, бу ерларга ѐғин жуда

кам ѐғади. Йил давомида бу ерларга ҳаммаси бўлиб 100-120 мм ѐғин тушади,

баъзи йилларда бир томчи ҳам ѐмғир ѐғмайдиган жойлар ҳам бор. Ўз

ўлкасидаги ѐғин миқдори ҳам бор. Ўз ўлкасидаги ѐғин миқдори айтилади.

5-Савол. Чўлларда асосан қандай ўсимлик турларини учратиш мумкин?

Ўқувчилар: -янтоқ, шувоқ, шўра, қиѐқ, ажриқ, саксовул каби

ўсимликларни айтишади.

6-савол. Чўл ўсимликларининг қандай ўзига хос хусусиятларини биласиз?

Ўқитувчи: сувни қаердан олади?

Жавоб: чуқурдаги ер остидаги сувларидан фойдаланади. Барглари қандай

бўлади? Барги бўлса ҳам кичкина қалин, сертукли бўлади.

7-савол. Унумдор чўл тупроғидан фойдаланиш уҳун нима қилиш керак?

Ўқувчилар –каналлар қазиб сув чиқариш керак. Чўл тупроғига сув бўлса

бас, у кўп махсулот беради.

8-савол. Чўлда қандай ҳайвон турлари яшайди?

Ўқувчилар: туя, калтакесаклар, заҳарли илонлар, чаѐн, қорақурт ва

бошқалар яшайди.

Юқоридаги саволларга ўқувчиларнинг берган жавобларини олгандан сўнг,

ўқитувчи тўлдиради ва чўл зонасининг истиқболи ҳақида кундалик матбуот

материаллари асосида қисқача гапириб, дарсни якунлайди.

Саволларга жавоб беришда фаол қатнашган ўқувчилар баҳоланади.

Юқоридагидек савол жавоб асосида уюштирилган дарс орқали

ўқувчиларнинг йил бошида ботаникадан олган билимлари тикланади, чўлда

яшайдиган ҳайвонлар билан танишиш орқали 7-синфда ўтилаѐтган зоология

дарсига замин ҳозирланади. Умуман биология ва география ўртасидаги фанлар

аро алоқа вужудга келади.

7-синф. 1 мавзу: “Ўзбекистоннинг ўсимликлари ва ҳайвонот дунѐси”

Мавзуни 2 соат давомида ўрганиш мақсадга мувофиқ.

1)Ўзбекистоннинг ўсимликлари, 2) Ўзбекистоннинг ҳайвонот дунѐси. Шундай

қилинганда ўқувчи ўз ўлкаси ҳақида анча тўлиқ маълумотга эга бўлади.

Дарснинг мақсади:Ўқувчиларда Ўзбеистонда яшайдиган турли ҳил

ҳайвонлар ҳақида ва уларниг географик тарқалиши ҳақида умумий тушунча

ҳосил қилиш. Ўзбекистонда яшайдиган ҳайвонларнинг географик тарқалиши,

шароитга мослашуви каби қонуний масалаларни гапириб, уларнинг сабабини

очиш орқали ўқувчиларга инсонийлик ва ватанпарварлик тарбиясини беришдан

иборат.

Page 218: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

218

Дарсга оид ўқув қуроллари:Ўрта Осиѐнинг табиат зоналари ҳамда

ҳайвонот дунѐси хариталари, Ўзбекистоннинг табиий ва маъмурий харитаси,

Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган ҳайвонларнинг расмлари солинган жадваллар,

Т.Зоҳидовинг «Зоология энциклопедияси» (Сут эмизувчилар ва қушлар),

О.П.Богдановнинг «Ўзбекистоннинг фойдали ҳайвонлари», «Ўзбекистоннинг

заҳарли илонлари», «Ўзбекистоннинг ҳайвонот дунѐси» китобларидаги

расмлардан кўрсатмали қурол сифатида фойдаланиш мумкин.

Дарснинг бориши:ўтилган дарс «Ўзбекистоннинг ўсимликлари» мавзуси

қисқача такрорлангандан сўнг, янги мавзу доскага ѐзилади.

Мустақил иш. Дарслигимизда республикамизнинг турли қисмларида

яшовчи ҳайвон турлари вакилларининг расмлари берилган. Дарсликнинг 29-37-

бетларини очиб, расмларга назар ташланг. Бу расмларни бирма-бир кўрсатиб,

ҳайвонлар қайси турга мансуб эканини ўқувчилардан сўраб олинади. Дарсликда

расми берилмаган ҳайвон турларининг яна бошқа вакилларини дарсга олиб

кирилган жадваллардан ва бошқа қўшимча материаллардан фойдаланган ҳолда

ўқувчилар билан аниқланади.

География курсининг олдига қўйилган мақсад шундай бўлиши керакки, у

ҳайвонларнинг географик тарқалиши сабабларини очиб бера олсин. Яъни

Ўзбекистонда яшовчи ҳайвонот дунѐсининг вакилларини ўқувчиларнинг

зоологиядан олган маълумотларига асосланган ҳолда географик нуқтаи

назардан тушунтириши керак.

Мустақил иш.Юқоридаги мавзу бўйича дарсни ўтиш жараѐнида

ўқувчиларнинг мустақил ишларини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишни

бажариш мақсадга мувофиқдир. Бу иш дарсни охирги қисмида бажарилса,

ўтилган дарсни ҳамма ўқувчилар иштирокида бир вақтда мустаҳкамлаш

имконияти туғилади. Бу ишни бажаришда ўқувчиларга дарслик асосида жадвал

туздирилади.

Жадвални ўқитувчи доскага чизиб беради, (ѐки проектор орқали

слайдларда намойиш этиш мумкин) ўқувчилар географиядан тутган

дафтарларига чизиб оладилар, сўнг ўқитувчи жадвал тўлдириш йўлини 1-2

ҳайвон мисолида кўрсатиб беради, қолганини ўқувчилар мустақил бажарадилар.

Жадвал қуйидагича тузилади.

Page 219: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

219

Ўзбекистон ҳайвонот дунѐси ва уларнинг географик тарқалиши

Синф Туркумлар Оилалалар Уруғлар Турлар Географик

тарқалиши

Сут

эмизувчила

р

Кемирувчила

р

Олмахонсимонлар

Қўш оѐқлилар

Олахўржунсимонла

р

Товушқонсимонлар

Юмронқозиқсимонла

р

Қўш оѐқлилар катта

қумсичқонлар

Кўрсичқонлар

Товушқонлар

Қуѐнлар

Сариқ юмрон-

қозиқ ва бошқалар

Катта қўшоѐқ

ва кичик

қўшоѐқлар Қум

сичқонлар

Оддий

кўрсичқонла

р Толай

товушқон

Оддий

қуѐнлар

Ўзбекистон

-

нинг

ғарбий

чўлларида

кўп

тарқалган

Ўзбекистонда яшовчи бошқа ҳайвонларнинг турларини ҳам

юқоридагидек йўл билан дарслик тексти асосида тўлдирилади. Шундай

қилинганда ўқувчиларнинг зоологиядан олган билимлари такрорланади ва бу

асосида географик билим мустаҳкамланади.

Page 220: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

220

Географиянинг биология билан боғланиши

Биология География

Ўсимликларнинг одам ҳаѐтидаги ва табиатдаги

аҳамияти. Ўсимликлар ҳаѐтининг давом этиши.

Дарахтлар, буталар, чала буталар.

Ўтсимон ўсимликлар (5-синф)

Ўсимликларнинг ривожланишига ҳарорат,

намлик ва ѐруғликнинг таъсири. Ўсимликлар

ҳаѐти учун зарур бўладиган шароит

(иссиқлик, ѐруғлик, ҳаво, сув ва минерал

моддалар) (5-синф)

Гулхайрилар оиласига кирадиган «Маданий

ўсимликлар», «Ғўза». Пахтанинг халқ

хўжалигидаги аҳамияти. Ўзбекистонда

пахтадан мўл ҳосил етиштирилиши, фан ва

қишлоқ хўжалиги илғорларининг пахтачиликда эришган ютуқлари. (6-синф)

Сувўтларининг табиатдаги ва халқ

хўжалигидаги аҳамияти. Денгиз сувўтлари,

сувўтлар, сувўтларининг аҳамияти (6-синф). Лишайниклар - уларнинг табиатда

тарқалиши, аҳамияти. Буғу лишайнигининг шимол буғучилиги учун

аҳамияти. Попорикларнинг тузилиши, ҳаѐти ва

аҳамияти. Қадимги попориклар, уларнинг

тошкўмир ҳосил бўлишида аҳамияти. (6синф) Ўрта Осиѐдаги ўсимликларнинг

ҳаѐт шароити. Чўлларнинг ўсимлик қоплами, яшаѐтган

жойингиздаги ҳар хил ўсимликлар билан

танишиш мақсадида табиатга экскурсия

қилиш. Воҳалардаги ўсимликлар ҳаѐти

(6синф) Кириш. Маҳаллий

ҳайвонларнинг ҳилма-хиллиги ва

уларнинг ҳаѐт шароитига мослашганлиги.

Ҳайвонларни ўрганишнинг аҳамияти.

Табиатни ўзгартиришда одамнинг

Географик қобиқ

Табиий комплекс ҳақида тушунча. Табиий комплекс компонентларининг ўзаро

боғлиқлиги «Арктика ва тропик чўллари,

экваториал ва мўътадил минтақа ўрмонлари

мисолида ўлкашунослик

материаллари асосида» (5-синф) Мактаб турган жойининг табиат зонасини

тасвирлаш (5-синф). 6-7-синфларда барча

материкларнинг табиат зоналарини ўрганишда

ҳам фойдаланади. Ўзбекистон қишлоқ

хўжалиги. Ўзбекистоннинг асосий пахта базаси. Ўз вилояти қишлоқ хўжалиги (8-синф).

«Дунѐ океани», океан остидаги ҳаѐт (5синф)Ўрта

Осиѐ дарѐлари (7-синф) «Географик қобиқ», Ўрта Осиѐ ва Ўзбекистоннинг тупроқлари, ўсимликлари ва

ҳайвонот дунѐси. Табиат зоналари (5-ва 7синф). Материклар ва Ўзбекистоннинг қазилма

бойликлари мавзуси ўтилганда, тошкўмир

ҳақида гапирганда (6,7,8-синф) боғланади.

Ўзбекистоннинг тупроқлари, ўсимлилари ва

ҳайвонот дунѐси.Ўзбекистон табиат зоналари. (7-синф)

«Географик қобиқ. Табиат ҳақида тушунча».

(5синф).Ўрта Осиѐнинг табиат зоналарида

тарқалган ҳайвонот дунѐсини ўрганганда

фойдаланилади. (5-7-синфларда)

Ўзбекистон саноати ва қишлоқ хўжалиги. Пилла

етиштириш ва асаларичилик (7-синф) МДХнинг денгизлари, ички сувлари

уларни балиқчиликдаги аҳамияти. МДХда балиқчилик (7-8-синфлар). Ўзбекистон МДХнинг ҳайвонот дунѐси.

(7-синф) МДХ, Ўзбекистоннинг ҳайвонот дунѐси.

Қишлоқ хўжалиги. Паррандачилик,

унинг аҳамияти, истиқболи (7-8-синфлар). МДХда овчилик ва мўйначилик.

Page 221: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

221

роли (7-синф)

Ҳашаротлар. Ўзбекистонда

ипакчилик. Асаларичилик ва унинг

аҳамияти.(7-синф) Балиқлар. Овланадиган

балиқлар. МДҲда балиқчилик, балиқ

овлаш қоидалари, балиқ урчитиш (7-синф) «Судралиб юрувчилар

синфи» .Ўзбекистоннинг заҳарли ва заҳарсиз

илонлари. (7-синф). Қушлар. Қушларнинг қишлоқ

хўжалигидаги аҳамияти. Овланадиган

қушлар. МДХ да паррандачилик бўйича

эришилган ютуқлар (7-синф). Даррандачилик саноати. Ўзбекистонда овланадиган ҳайвонлар,

ҳайвонотчилик. Табиатни қўриқлаш

тўғрисида қонун. Чорвачилик хўжалигига

экскурсия (7-синф)

Ўзбекистоннинг ҳайвонот дунѐси. Қўриқхонлар.

Қимматли ов ҳайвонларини қўриқлаш ва

қайтадан кўпайтириш. Типик табиат

манзараларини сақлаш (7-8-синфлар).

4.5. География ва кимѐ фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш

Ҳозирги кунда ўқитувчилар олдида мамлакатимизнинг моддий-техника

базасини тез суръатлар билан амалга оширишда халқ хўжалигининг барча

соҳаларини кимѐлаштириш, кимѐ индустриясини ривожлантиришдек, партия ва

давлат режаларининг аҳамиятини ҳар бир ўқувчи онгига чуқур сингдиришдек

маъсулиятли вазифа турибди.

Ҳатто 4 ва 5-синфдан бошлаб география дарсларида ўқувчиларни

кимѐнинг ютуқари билан таништириб бориш, мамлакатимизда кимѐ

саноатининг халқ хўжалиги учун қандай фойда келтираѐтганлигини уларга

кўрсатиш мумкин. Жумладан, ўқувчиларни тоғ жинслари билан таништириш

вақтида мамлакатимиз ер остида жуда ҳилма-хил фойдали қазилма бойликлар

борлигини айтиб ўтиш мумкин. МДҲ давлатлари кимѐвий хом ашѐ заҳираси

жиҳатидан дунѐдаги биринчи ўринлардан бирида туради. Шу вақтда ўқитувчи

сунъий ўғит ишлаб чиқариш учун зарур хом ашѐ бўлган қазилмаларнинг

намуналарини кўрсатса янада яхши бўлади. Денгиз сувнинг таркиби ҳақида

гапирган вақтда ўқитувчи ерда маълум бўлган моддаларнинг деярли ҳаммаси

унда бор эканлигини айтиши мумкин. Олимлар денгиз сувидан биз озиқовқатга

ишлатиладиган туз, кўпгина қимматбаҳо машғулотлар, ҳатто олтингача

ажратиб олишни аллақачон ўрганиб олганлар. Кимѐ саноатини ўрганиш

жараѐнида бизнинг мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг энг зарур хом ашѐси

бўлган минерал ўғитлар ишлаб чиқариш саноатининг тез суръатлар билан ошиб

боришини алоҳида ўқитиш керак.

Page 222: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

222

Мамлакатимизда минерал ўғитдан фойдаланишнинг кенг йўлга қўйилиши

орқали ғаллачиликнинг ҳосилдорлиги яқин йилларда янада ошади.

Фосфорит калий тузи олтингургут, табиий газнинг заҳиралари жиҳатидан

МДҲ дунѐда олдинги ўринлардан бирини эгаллайди.

8-9-синф кимѐ дасрслигининг қатор мавзуларида кимѐнинг халқ

хўжалигидаги аҳамияти, унинг мамлакатимиз халқ хўжалигида етакчи рол

ўйнаши, халқ хўжалигининг кимѐвий машулотлардан ѐки моддаларни кимѐвий

қайта ишлаш усулларидан фойдаланмайдиган биронта ҳам тармоғи йўқлиги

ҳақида, кимѐ халқ хўжалиги учун кислота, ишқор ва туз ишлаб чиқариши, бу

моддалар қора ва рангдор металлургияда, нефт ва ѐқилғи сифатида, ўғит ишлаб

чиқаришда, шунингдек техника ҳамда қишлоқ хўжалигининг кўпгина бошқа

соҳаларида кенг кўламда ишлатилиши ва бошқалар ҳақида ўқувчиларга

тушунтирилади.

Мамлакатимиз ҳудудида жуда кўп хилма-хил табиий бойликлар бор, бу

бойликларни ўқувчиларга тушунтиришда табиий харитадан фойдаланилади.

Шундай экан, кимѐдан ўтиладиган ҳар бир дарсда географик харитага

асосланишга тўғри келади.

Кимѐ ўқитувчилари дарсларини географик харитадан фойдаланган ҳолда

уюштирсалар, кимѐ фани материаларини пухта тушунтириш билан бирга

ўқувчиларнинг географиядан олган билимларини ҳам мустаҳкамлайди.

4.6. География ва физика фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш

Мактабнинг география ва физикадан тузилган ўқув дастурларини, мавжуд

дарсликларини кўриб чиқилганда шундай хулосага келиш мумкинки, ҳар икки

дарсларидаги бир қатор мавзуларни бир-бирига боғлаб ўтиш зарурати туғилади.

Маълумки, мактабда физиканинг элементар курси ўрганилади. Бу

курснинг мақсадларидан бири, жумладан ўқувчиларга ўлчов асбоблари ва

физика лабораторияси асбоб-ускуналари билан ишлашга керакли ўқув

малакаларини орттиришдан иборат.

Бу ҳол мактабда физика дарси билан география дарсини боғлаб ўқитишни

тақозо қилади. Мактаб физика курсининг мазмуни ўқитувчига ўқувчиларга

дунѐнинг моддийлиги ва ундаги ҳодисаларнинг бир-бирига боғлиқ эканлиги бу

ҳодисаларнинг қонуниятларини билиш мумкинлиги ва бу қонуниятларнинг

амалий фаолиятимизда ишлатилиши тўғрисида тасаввур ҳосил қилишга имкон

беради.

Физика дарси материалларини ўтишда ўқувчиларнинг географиядан

олган билим ва малакаларига асосланиш қуйидагича:

Page 223: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

223

География физика билан боғланиш жадвали

Физика География

1.»Моддаларни уч ҳолати» (6-синф дарлиги)

2.Туташ идишлар. Шлюзлар, водопроводнинг

тузилиши. (6-синф) 3.»Атмосфера босими» Торичелли тажрибаси.

4.Атмосфера босимини ўлчаш. Барометр.

Анероид. 5.Ҳар хил баландликка атмосфера босими

ҳавода сузиш (7-синф) каби мавзуларни

ўтишда. 6. «Иссиқлик узатиш ва иш» иссиқлик

ўтказувчанлик. Конвенция, нурланиш.

Буғланиш ва конвенция. Буғнинг

конденсатцияланиши. Иссиқлик миқдорини

ҳисоблашга доир мисоллар. (7-синф).

7.Қуѐш-ердаги энергиянинг асосий манбаидир.

(7-синф) мавзусини ўтишда.

1.Атмосфера. Ёғинлар. (5-синф)

2.»Инсоннинг хўжалик фаолиятида дарѐдан

фойдаланиш». сув ҳавзаларини сақлаш. (5-синф

дарслиги) мавзусида. Шлюз ҳақида ўқувчиалр

олган дастлабки маълумотга асосланиш

мумкин. 3.»Атмосфера босими». Атмосфера босимини

ўлчаш. (5-синф). Мавзуларини материаллари

бўйича ўқувчилар олган билимларидан

фойдаланиш мумкин. 4.Атмосфера, ҳаво ҳарорати. Тропосферада

ҳавонинг исиши. Шамол. Унинг йўналиши ва

кучини аниқлаш. Туман ва булутлар. Ёнғинлар

(5-синф) мавзулари материаллари бўйича

ўқувчилар олган билим ва малакаларидан

фойдаланиш мумкин. 5.»Қуруқликдаги сув. Ер ости ва ер усти

сувлари». «Булоқлар», дарѐлар,

текисликлардаги оқар сувларнинг иши. Кўллар,

ботқоқликлар. «Атмосфера» ҳаво ҳарорати,

тропосферада ҳавонинг исиши. Атмосфера

босими, шамол, туман ва булутлар, ѐғинлар.

Ернинг қуѐш атрофидаги йиллик ҳаракати,

иссиқлик минтақалари каби мавзулар бўйича

ўқувчилар олган билимларига асосланиши

мумкин.

География Физика

Масофаларни ўлчаш. Синф хонасининг режаси. Мактаб учаскасининг

режасини чизиш( 5 синф) Инсоннинг хўжалик

фаолиятида дарѐлардан фойдаланиши, сув

ҳавзаларини сақлаш. Шлюз тўғрисида

дастлабки маълумот. «Атмосфера босими».

Атмосфера босимини ўлчаш.

«Физик катталикларни ўлчаш»

ўлчовларнинг метрик системаси;

узунлик бирликлари, узунликларни ўлчаш.

Шу мавзуга доир лаборатория машқлари. (6-

синф). Туташ идишлар «Шлюзлар»«Босим

кучи ва босим» мавзулари (6-синф)

Атмосфера босими. Торичелли

тажрибаси. Атмосфера босимини

ўлчаш. Барометр. Анероид. Ҳар хил

баландликда атмосфера босими. Ҳавода сузиш

(6-синф).

Физика бўйича бу қонуниятларнинг моҳиятини билиш жумладан,

атмосферада бўладиган электр ҳодисаларини, қуѐш ва ой тутилишларини

Page 224: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

224

ўрганиш ўқувчиларга ракеталарнинг учиши тўғрисида кинофильмларни

кўрсатиш, ўқувчиларни илмий дунѐқаришини тарбиялашга материал бўла

олади.

Физика дарсларида атом энергиясини тинчлик мақсадларида ишлатиш,

космосни эгаллаш соҳасида эришилган ютуқлар билан танишиш,

Ўзбекистоннинг фан-техника соҳасидаги яратилган янгиликларидан ҳамда

мустақил давлат сифатида ривожланишини характерловчи бир қатор

маълумотлардан ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ватанпарварлик руҳда

тарбиялашга имкон беради.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, физика предметидан

ўтиладиган кўпгина мавзуларни ўқувчиларнинг географиядан олган

маълумотларига боғлашга тўғри келади.

4.7. География ва тил-адабиѐт фанлараро алоқа услубидан

фойдаланиш

География ўқитувчисининг она тили рус тили ва адабиѐт ўқитувчилари

билан боғланишлари, дарсда мавзуга доир, дарснинг самаралилигини

оширишга доир ўқувчиларга бирон-бир нарса ўқиб бериши ва айрим

ҳодисаларнинг бадиий тасвири бўлган адабий китобларни танлаб олишга катта

имконият туғдиради.

Кўпинча ўрта мактабни битирган, айниқса, қишлоқ мактабларини

битирган ўқувчиларнинг билим савияси паст эканлиги димо кузатилади.

Уларнинг кўпчилиги ўз фикрларини ѐзма, ҳатто оғзаки баѐн этишга ҳам жуда

қийналадилар. Ана шундай ҳолнинг сабабларидан бири тил ва адабиѐт дарси

материалларининг бошқа дарс материалларидан ажратилган ҳолда

ўқитилишидир. Бундан ташқари бу ҳол баъзи ўқитувчи ва кўпчилик

ўқувчиларнинг ѐзма ва оғзаки нутқини ўстиришни фақат тил дарсидагина

амалга оширилади, деган фикрларнинг нотўғри натижасидир.

Ҳатто баъзи ўқитувчилар (физика, математика, кимѐ, биология, география

ва бошқа дарс ўқувчилари) ўз дарслари бўйича ўқувчилар бажарган ѐзма

ишларидаги имло хатоларига ѐзув сифатига кам эътибор берадилар, улар

бажарилган ѐзма ишнинг мазмунигагина эътибор бериш билан чекланадилар.

Ёзувсиз харита ишлатилганда ўқувчилар шаҳар ва дарѐ, кўл, океан,

денгиз ва бошқаларнинг номларини топиб ѐзадилар. Бироқ хунук ва нотўғри

ѐзиш ҳоллари учрайди. Ўқитувчи ўқувчиларнинг ҳатоларини ҳар томонлама

текшириб, огоҳлантириб баҳолаши керак. Бошқа предмет ўқувчилари ягона

орфографик режимга бўйсинган ҳолда иш кўришлари лозим.

Бошқа дарс ўқитувчилари ҳам ѐзма иш олганларида ўқувчиларнинг

ишларидаги имло хатоларига жумлаларинг тузилишига эътибор берсалар,

Page 225: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

225

ўқувчиларнинг саводхонлилари орта боради. Мактабда ягона талаффуз ва

орфографик режимнинг барқарор бўлишига эришилади.

География ўқитувчиси географик терминларни-шаҳарлар, тоғлар, дарѐлар,

кўл ва бошқаларни тўғри талаффуз этиш ва синф досакасида тўғри ѐзиб

кўрсатишда онатили рус тили ва чет тили ўқитувчилари билан мустаҳкам алоқа

боғлаши керак. Шунингдек, расм ва чизмачилик ўқитувчиси билан алоқа

боғласа, жуда яхши бўлади. Чунки расм ўқитувчиси ўқувчилардан расм ва чизма

кўникмаларини, қалам ва бўѐқ ишлатиш, чизма буюмларидан фойдаланиш ва

бошқа шу каби кўникмаларни ҳосил қилади. Бу албатта географ учун ҳам зарур.

Чунки ўқувчиларга география дарси билимларини амалда мустаҳкамлашда

ѐзувсиз хариталар ишлатилади, экскурсия вақтида табиат манзараларини расмга

туширишга тўғри келади.

4.8. География фанини ўқитишда география ва тарих фанлараро алоқа

услубидан фойдаланиш

География материалларини ўқитишда тарихий масалаларга ҳам кўп дуч

келамиз. География ва тарихнинг ўзаро боғланиши алоҳида ўрин тутади.

«Тарих ва география-опа-сингилдир», - деган эди машхур географ методист В.

П. Буданов.

Табиий география ҳодисаларининг турғунлида эмас, асл мавжуд нарсадек

эмас, балки доимо ўзгариб турадиган процесслар деб қараш керак. Ўқувчилар

ер юзида мавжуд нарсаларнинг ҳаммаси доимо ҳозирдагидек турмаганлигини

ва доимо шу ҳилда қолмаслигини тушуниб олишлари керак. География дарси

тарихидан анча нарсани билиб олиш билан бирга, ўзи ҳам тарих дарси

материалларининг ўқитилишига анча катта ѐрдам беради. Маълумки, мактабда

география дарсининг ўқитилиши ўқувчиларни харитани тушунишига ва

билишга ўргатади. Бусиз тарихий билимларни пухта эгаллаш мумкин эмас.

Бундан ташқари география тарихни ҳозирги ҳаѐт билан боғлайди.

Бу ҳақда кўп ерларни саѐҳат қилган Француз географи Элизе Реклю

(1830-1905) шундай деган эди: «География-бугунги куннинг тарихидир, тарих

эса ўтган куннинг географиясидир». Шунга кўра география ва тарих

ўқитувчилари ҳамкорликда ишлаши мақсадга мувофиқдир.

3-Топшириқ. География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини

ташкил этиш. География дарсларида фанлараро боғланиш методларидан

фойдаланиб дарс ўтишга доир янги режа ва топшириқлар тузиш бўйича

гуруҳларда иш ташкил этиш.

Page 226: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

226

7-амалий машғулот: География дарсларида муаммоли таълим

методикасидан фойдаланиш. «Муаммоли вазият», «Муаммо технологияси»

(2 соат)

Режа

1. Муаммоли таълим турлари

2. Муаммоли таълимнинг асосий тушунчалари

3. Мунозарали дарслар

4. География дарсларида муаммоли вазиятлар яратиш методикаси

5. «Муаммо» технологияси

Таянч тушунчалар: муаммоли таълим, муаммо технологияси, мунозара

дарслар, муаммоли баѐн этиш, изланиш, муаммоли вазият.

1. Муаммоли таълим турлари

Умумий ўрта мактаб муассасалари таълим жараѐнида салмоқли ўрин

эгаллаган муаммоли (ақлий ҳужум) дарс, мунозарали (илмий мунозарали ва

эркин фикрлаш) дарслари муаммоли таълим технологияларига мисол бўлади.

Мазкур дарсларнинг ўзига хос жиҳати дарс давомида вужудга келтирилган

муаммоли вазиятларга асосланади.

Муаммоли таълим дейилганда, ўқитувчи раҳбарлигида муаммоли вазият

вужудга келтирилиб, мазкур муаммо ўқувчиларнинг фаол мустақил фаолияти

натижасида билим, кўникма ва малакаларни, ижодий ўзлаштириш ва ақлий

фаолиятни ривожлантиришга имкон берадиган таълим жараѐнини ташкил

этиш назарда тутилади.

Муаммоли таълимнинг муваффақияти қуйидаги омилларга боғлиқ:

1. Ўқув материалини муаммолаштириш;

2. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш;

3. Таълим жараѐнини ўйин, меҳнат фаолияти билан уйғунлаштириш;

4. Ўқитувчи томонидан муаммоли методлардан ўз ўрнида ва самарали

фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш;

5. Муаммоли вазиятни ҳал этиш юзасидан муаммоли саволлар

занжирини тузиш ва мантиқий кетма - кетликда ўқувчиларга баѐн этиш;

6. Муаммоли методлар муаммоли вазиятларни вужудга келтириб,

ўқувчиларнинг муаммони ҳал этиш, мураккаб саволларга жавоб топиш

жараѐнида алоҳида объект, ҳодиса ва қонунларни таҳлил қилиш кўникмалари

ва билимларни фаоллаштиришга асосланган фаол билиш фаолиятини тақозо

этади;

Page 227: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

227

Ўқитиш жараѐнига муаммоли дарсларни қўллаш учун ўқитувчи

қуйидаги масалаларни ҳал қилиши:

1.Ўқув дастури бўйича қайси мавзуларни муаммоли дарс шаклида ўтиш

мумкинлигини;

2.Мавзу матнидаги масалалар бўйича муаммоли вазиятни келтириб

чиқарадиган саволлар, топшириқларни аниқлаш, бунда дидактиканинг

илмийлик, системалилик, мантиқий кетма - кетлик, изчиллик принципларига

амал қилиши;

3.Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирш ва бошқаришни

таъминлайдиган восита ва усулларни аниқлаши, улардан ўз ўрнида самарали

фойдаланиш йўлларини белгилаши зарур.

Муаммоли дарсларда ўқитувчининг фаолияти, аввало мавзу мазмунидан

келиб чиққан ҳолда ўқув муаммоларини аниқлаш, муаммоли вазиятлар

тизимини яратиш, ўқувчилар олдига ўқув муаммоларини юқори илмий ва

методик савияда қўйиш, дарсда мазкур ўқув муаммоларидан самарали

фойдаланишга эришиш, ўқувчилар фаолиятини муаммоларни ҳал этишга

йўналтиришдан иборат бўлади.

Ўқувчиларнинг фаолияти муаммоли вазиятларни идрок этиш, ҳал қилиш

усулларини излаш, тахминларни илгари суриш, тахминларни илмий, мантиқий

нуқтаи-назардан асослаш, тахминларни текшириш ва хулоса чиқаришдан

иборат бўлади.

Ҳозирги замон муаммоли дарсларнинг дидактик мақсади:

-ўқув муаммоларни ҳал этишда ўқувчилар томонидан аввал ўзлаштирган

билимларни ижодий қўллаб, янги билимларни эгаллаш кўникмаларини;

-билимларни ижодий ўзлаштириш ва амалда қўлланиш малакаларини;

-изланувчанлиги, қизиқиши, мотивлари, мантиқий тафаккури, ижодий

фаолияти, ақлий камолоти, заковатини, ривожлантиришдан иборат.

Муаммоли таълим деганда муаммоли вазиятларга асосланган, умумий,

назарий жиҳатдан бўлганидек, муайян, мазкур, ўқув фанига мувофиқ равишда

ишлаб чиқиладиган таълимнинг асосини тушуниш керак.

Муаммоли вазиятнинг қуйидаги характерли белгилари, унинг

меъзонлари мавжуд:

-муаммоли таълим ўқувчиларнинг тамомила мустақиллигига, уларнинг

шахсий билиш ва тадқиқот фаолиятларига қаратилган бўлиши керак.

-муаммоли таълим ўқувчи учун аҳамиятли бўлиши, уни кузатилаѐтган

объектлар, ҳодисалар ҳақида тўпланган шахсий тажрибаси, танишиш

жараѐнини аниқ тасвирлаш асосида «қабул қилиш»и керак.

Page 228: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

228

-муаммоли таълим ўз асоси билан динамик бўлиши, бир қатор бир-бирига

тобе бўлган муаммоларни, шунингдек мазкур вазиятни ранг-баранг алоқаларда

кўриб чиқиш эҳтиѐжини вужудга келтириш лозим.

Муаммоли таълимда ўқитувчи мунтазам равишда ўқувчиларнинг янги

билимлари, кўникмаларини ўзлаштириш, уларни мустаҳкамлаш бўйича

мустақил ишларни уюштиришидан иборат.

Муаммоли таълим бир-бири билан диалектик боғлиқ бўлган икки

элементдан иборат:

1.Муаммоли ўқитиш - ўқувчининг муаммоли ўқиш шароитларини

таъминлаш, олдиндан ўйлаган ҳолда муаммоли вазиятлар тизимини вужудга

келтириш ва уларни ўқувчилар томонидан ҳал қилишни, жараѐнни бошқариш

бўйича фаолиятини белгилайди.

2.Муаммоли ўқитиш бу ўқувчиларнинг муаммоли вазиятини таҳлил

қилиш, муаммоларни ифодалаш ва уларни таҳлил қилиш, асослаш фаразларни

исботлаш орқали билимларни ва фаолият кўникмаларини ўзлаштириш бўйича

ўқув фаолиятининг алоҳида шаклидир.

Муаммоли таълим болаларда ўзлари олаѐтган билимларга фаол муносабат

руҳини ҳосил қилиш, ўрганилаѐтган нарса ва ҳодисалар ҳақида олинган

тахминий хулоса чиқариш, ҳал этиш лозим бўлган масалани излаб топиш,

фикрлаш, мустақил фаолият кўрсатишни вужудга келтиришдан иборат.

Муаммоли таълим усулини қўллашда ўқувчининг дарсга тайѐрланиши,

ўқувчилар фаолиятини тўғри, изчил йўлга солиш, улар олдига қўйилган савол

ва топшириқларни мослаб танлаш, ўқитишнинг асосий мақсадини ташкил

этади.

Муаммоли таълимда муаммоли вазиятни вужудга келтириш учун болалар

албатта синфда бўлиши шарт эмас, чунки бу вазиятни кузатув пайтида ҳам

вужудга келтириш мумкин. Муаммоли вазиятни кун сайин мураккаблаштириб

бориш ўқувчилар зеҳнини ўткирлаштиради.

Муаммоли таълим, билимларнинг онгли мустаҳкам сақланишга, янги

билимларни тез қабул қилиб, амалда муваффақиятларни қўллашга ѐрдам

беради. Муаммоли таълим жараѐнида билимларнинг кўпгина қисми

ўқувчиларга тайѐр ҳолда берилмайди, балки бу билимларни ўқувчиларнинг

ўзлари муаммоли вазият шароитида мустақил билиш фаолияти жараѐнида

эгаллаб оладилар. Муаммоли таълим 3 хил усулда олиб борилади:

1. Муаммоли баѐн этиш.

2. Изланиш.

3. Текшириш усуллари орқали амалга оширилади.

Page 229: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

229

География таълимининг асосий вазифаларидан бири ўқувчиларни

географик ҳодисаларни тўғри тушуниб етишга, янги билимларни мустақил

ўрганиш ва эгалланган билимларни амалда татбиқ эта олишга ўрганишидан

иборатдир. Мустақил иш муаммоли таълимнинг асосини ташкил этади.

Муаммоли таълимнинг моҳияти шундаки, янги материални ўрганиш, янги

билимларни ўзлаштириш ўқувчилардаги фикрни пухта ўйлашни, фикр

юритишни ва янги иш усулларини татбиқ этишни талаб этади. Муаммоли

таълим-услубий жиҳатдан хусусий усул эмас, балки таълим мазмуни ва

вазифаларидан келиб чиқадиган методологик тизимдир.

Муаммоли таълимнинг назарий асослари

Муаммоли таълим тушунчаси унинг таълим услублари ўқувчиларнинг

географик саводхонлигига, педагогика фани ва амалиѐти эришган ютуқларни

дарс жараѐнига татбиқ этиб, шунингдек ўқитиш услублари ва усулларини

болаларнинг билим фаолиятини фаоллиштириш билангина эришиш мумкин.

Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришни бир қанча услуб ва

усуллари бўлиб, булардан энг самарадорлиги таълимга муаммоли ѐндашишдир.

Чунки таълимда муаммоли ѐндашиш дарс жараѐнида етакчи ўринлардан

бирини эгаллаб, давр талабига хос мазмун касб этмоқда.

Муаммоли таълим масалалари бўйича ҳам ўзгача тортишувлар давом этиб

келмоқда. Муаллифлардан бир нечтаси уни кенг тушунча сифатида қараб, буни

ўқитишнинг янги тури деб белгилайдилар. (М.Скаткин, И.Я.Лернер,

М.И.Махмутов). Бошқаси эса ўқитишни янги усули сифатида қарайди. (В.

Окон), учинчи бир гуруҳ эса тамойиллар тоифасига (Кудрятцев) киритади. Бу

ишни муаммоли таълим таълимий усул сифатида тушунилади, яъни инсон

фаолияти мустақил мушоҳадасининг психологик қонуниятларини ҳисобга

олган ҳолда тушунилади.

Мактабда ўқувчиларнинг ижодий билим қобилиятларини

ривожлантириш, мустақил билим олиш йўлларини ўрганиш, эгалланган билим

ва кўникмаларни янги шароитда татбиқ эта олиш деб юритила бошланди.

«Проблемали» (муаммоли) атамаси география таълим назарияси ва амалиѐтида

таълим услуби, таълим тамойили ва таълимга ѐндашиш тарзида қўлланила

бошлади.

М.К.Ковалевская муаммоли таълимни тамойиллар тоифасига

киритишни маъқул деб ҳисоблаган. У «муаммоли таълим» – бу аввало

география фанида юзага келган ғояларни, уларни синаш усуллари, хронология,

илмий кашфиѐтлар, йирик олимлар ва ҳоказолар билан, яъни янги билимларни

танлаш механизми билан ўқувчиларни уюштиришдан иборатдир деб

ҳисоблаган. Муаммоли таълимда турли хил нуқтаи-назардан қарашлар мавжуд

бўлишига қарамасдан ҳамма учун умумий асос сифатида қаралади.

Page 230: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

230

Муаммоли таълимнинг асосий муаммоларидан бири таълимийдир.

Психологиядаги каби унда муаммоли вазиятларни ҳосил қилиш ва ечиш

асосий ҳисобланади. Психологларнинг кўрсатишича, ақлий мушоҳада

муаммоли вазиятларни ҳосил қилади ва уларни ечишга қаратилган бўлади.

Муаммоли вазиятлар деганда инсон фаолияти жараѐнида номаълум нарсаларга

дуч келиши тушунилади. Муаммоли ҳолатлар таълимда психологиядаги

сингари бўлади.

И.Я.Лернер фикрича «Муаммоли ҳолатларни шундай аниқ тасаввур

қиладики, ѐки субъектнинг қийин шароитда камроқ воқеа ва ҳодисаларни

англашини давом эттириш билан ҳаракатнинг янги усулларини, янги

билимларни қидириб топиш талаб қилинади».

«Муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш жараѐнида шундай элемент

белгилайдики, у қандайдир қийинчилик келтириб чиқарган бўлса, бундай

элементлар муаммо ҳисобланади», (М.И.Махмутов). «Муаммо бу қийинчилик,

мушкуллик бўлиб, тадқиқотчидан фаол тадқиқотчилик талаб қилувчи ҳамда

муаммони ечишга олиб борувчи йўлдир» (В.Окон).

Муаммоли таълим тўғрисидаги тасаввурлар ҳар хил бўлишига

қарамасдан улар у ѐки бу сохани мукаммалроқ ѐритишни тасаввур қилганлар.

Ўқув жараѐнида муаммо муаммоли савол ва муаммоли топшириқ тарзида

бўлиши мумкин. Муаммоли савол ва топшириқлар битта умумий хусусиятга

эга: уларни бажариш жараѐнида, унинг мазмунида муаммоли вазиятнинг

потенсиал имкониятлари ѐтади.

Муаммоли таълимда бир-бирига тўғри келадиган асосий тушунчаларни

қуйидаги чизмадаги каби тасаввур қилиш мумкин.

Муаммоли таълим таълимда қуйидаги усуллар ѐрдамида ҳал этилади:

- хусусий;

- қидирув ѐки эвристик;

- муаммоли баѐн ва текшириш.

И.Я.Лернер ўқувчиларни муаммоларни мустақил ечишга

яқинлаштиришга қаратилган мақсад деб билади. Улар учун дастлаб

қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур.

2.Муаммоли таълимнинг асосий тушунчалари

Кейинги пайтларда билим ва кўникмаларни текширишда муаммоли

савол ва топшириқлар кенг қўлланилмоқда. Муаммоли саволнинг асосий

гояси ўқитувчини ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилган бўлади.

Муаммоли савол албатта муаммоли вазият ҳосил қилиши, қўйилган

муаммонинг ўқувчилар томонидан англаниши, фараз яратиш, фаразни

текшириш, умумий хулоса каби босқичлардан иборат бўлиши мумкин.

Page 231: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

231

Муаммоли саволнинг энг муҳим томони шуки, бунда ўқитувчи

томонидан қўйилган савол ўқувчини ўйлашга, фикрлашга йўналтириши керак.

Саволни ечиш ўқувчида қийинчилик ҳосил қилиши, яъни улар қандайдир

муаммоли вазиятга тушишлари керак. Акс ҳолда қўйилган савол ўқувчида

қийинчилик ҳосил қилмаса ва унга осонликча жавоб топиб қўйса, бундай

топшириқлар муаммоли савол бўла олмайди.

Масалан: Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасини айтинг? Савол

муаммоли эмас. Ўқувчилар бу саволга тўғри жавобни бериши мумкин. Ёки

нима сабабдан ѐзда Ўзбекистонга ѐғин жуда кам ѐғади? Бу савол мазмунан

муаммоли, ўқувчилар бу саволга бирданига ва бир жавоб билан жавоб бера

олмайди ҳамда ҳ.к. уларда муаммоли вазият ҳосил бўлади.

Барча фанлар қатори кейинги йилларда география таълимида ўқувчилар

билимини текширишда тест саволлари асосидаги топшириқлар кенг

қўлланилмоқда. Бу савол анъанавий усуллардан фарқли ўлароқ, ўқувчи

жавобларининг мутлоқ тўғри ѐки объектив бўлишини таъминлаш билан бирга,

билимларни компьютер орқали текшириш имконини ҳам беради. Қисқа вақт

ичида бир йўла бутун синф ўқувчиларининг жавобларини текшириш

имконияти туғилади. Яъни бу усулда ўрганилган ҳамма масалаларнинг улар

томонидан қандай уюштирганликларини бир йўла аниқлаш мумкин. Оддий

сўрашда эса бунинг имкони йўқ.

Масалаларни ечишнинг айрим йўллари, тадқиқотларни айрим

босқичларини билиш аста-секин тушунишни шакллантиради.

Муаммоли топшириқлар бажариш жараѐнида ва муаммоли саволларни

ечишда энг мураккаб муаммоли таълимнинг назариясидир. География ўқитиш

услубиѐтида бу масала билан махсус шуғулланадиганлар жуда кам.

В.А.Шенѐванинг бир қатор ишларида билишга қаратилган масалаларни

айрим усулларини ечиш кўрсатилган.

Билишга оид саволларни тушунчаси кенг тушунча бўлиб, муаммоли

савол билан бир хилдир. Ўқувчилар муаммоларни ечишда қуйидаги

босқичларни ажратиш мумкин:

1. Муаммоларни исботлаш, қарама - қарши фикрларни ечиш;

2. Дастлабки шароитдан келиб чиқиб ғояларни шакллантириш; 3.

Ғояларни исботлаш;

4. Умумий хулоса.

Биринчи босқичда сабаб-оқибат алоқалари занжиридаги узилишларнинг

сабабларини саволларга қўя олиш, ўқувчиларга қарама - қарши фикрларни

ечишнинг муаммоларини яратиш. Ўқувчилар биладиларки, оқадиган кўл

ҳақиқатдан чучук бўлади, оқмас кўл эса шўр бўлади. Саволлар шароитидан

Page 232: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

232

келиб чиқиб айтиладики, оқимсиз Арнасой ѐки Айдаркўллар тизими кам

шўрланишга эга ѐки деярли чучук сувга тенг. Қарама-қарши фикрлар

чизмасини қуйидаги шаклда акс эттириш мумкин.

Муаммоларни ечиш босқичлари.

Босқичларнинг

номланиши Муаммо Босқичнинг бориши Ўқув ишлари

услублари

1.Муаммоларни

тушунтириш.

қарама-қарши

фикрларни қўйиш.

Муаммоли

саволларда

қарамақарши

фикрларни

қўйилиши

Сабаб-оқибат

алоқаларининг

текширилиши ва бу

алоқалар

тузилишини топиш.

2.Ғояларни

шакллантир

иш.

Ғояларни билдириш

ѐрдамида

жавобларни

қидиришнинг асосий

йўналишлари

Ғояларни олға

сурилиши.

3.Ғояларни

исботлаш Ғояларда

айтилган

гапларни исботлаш

ғояларни тасдиқлаш.

4.Умумий

хулоса Олдин шаклланган

сабаб-оқибат

алоқаларини янги

мазмун билан

бойиши.

Сабаб-оқибат

алоқаларини

текшириш

Муаммоли таълим ўзининг замонавийлиги, мактаб вазифаларини

муваффақият билан амалга оширадиган бир қатор устунликлари билан

алоҳида тавсифланади. Муаммоли таълимнинг замонавийлиги ўқувчиларнинг

билиш фаолиятини бошқариш масалаларини ҳал этишдаги роли билан ҳам

тавсифланади. Ўқув материалини муаммоли ўрганиш учун муаммоли дарснинг

таркиби изланувчи фаолиятига хос билиш ҳаракатининг мантиқий таркибига

бўйсунади. Муаммоли вазият билимларни ўзлаштириш жараѐни турли

звеноларга қўшилиб тизимли изланиш фаолиятини вужудга келтиришни

таъминлайди. Шунинг учун муаммоли таълимда замонавий етакчи

тамойилларнинг мазмунини ва ўқувчилар билиш кучининг ривожланиши

тўлароқ намоѐн бўлади.

Географияда муаммоли таълимнинг асосий вазифаси географиянинг

мазмунини ташкил этувчи тасаввур ва тушунчалар тизими билан

Page 233: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

233

қуроллантириш, география фани асосларидан пухта билим бериш ва ҳаѐт учун

зарур бўлган амалий кўникма ва малака беришдан иборат.

Мактаб географиясида муаммоли таълим асосан илмий фактларни

ѐритади, ўрганадиган ҳодисанинг сабабини тушунтиради. Мактаб

географиясида муаммоли таълим мазмунида фаннинг ва муҳим асосларини акс

эттиришга алоҳида эътибор берилган.

3. Мунозарали дарслар

Мунозарали дарслар ҳам муаммоли таълим технологияларига асосланади.

Таълим - тарбияни тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифати самарадорлигини

ошириш олий ўқув юрти, ўрта махсус ва касб таълим муассасалари олдидаги

энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Бу таълим муассасаларида таълим жараѐнида тизимли ѐндашиш, янги

педагогик амалиѐтда маъруза, семинар, муаммоли, модулли ва таълимий ўйин,

синов дарслари билан бирга мунозарали дарслардан ҳам фойдаланиш муҳим

аҳамият касб этади.

Мунозарали дарсларни мазмуни ва моҳиятига кўра иккига ажратилади:

1. Илмий мунозара дарслари.

2. Эркин фикрлаш дарслари.

Илмий мунозара дарслари - дастурдаги муайян бир мавзуни ўрганишга

бағишланади ва бу дарс олдида қуйидаги вазифалар туради:

1. Ўқувчи-талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш орқали

фанга қизиқишларини ошириб, билимларини кенгайтириш;

2. Ўқувчи-талабалар аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва

малакаларини кутилмаган янги вазиятларда қўллаш орқали янги билимларга

эришиш;

3. Ўқувчилар билимдаги мавҳум тушунчаларни аниқлаб уларга барҳам

бериш, билим олишга бўлган интилишларини ривожлантириш;

4. Ўқувчиларнинг нутқ маданиятини ўстириш, ўз фикрларини лўнда ва

мантиқли тўғри баѐн этиш, уларни далиллаш кўникмаларини ҳосил қилиш.

Илмий мунозарали дарслар «Географик башоратлар», «Географик

ресурсларни баҳолаш», «Йирик корхоналарни жойлаштиришда экологик -

географик экспертиза» каби мавзулардаги дарсларда фойдаланилади.

Илмий мунозарали дарсларнинг тузилиши қуйидагича бўлади.

1. Ўқитувчининг кириш сўзи. Дарс мавзуси, мақсади, вазифалари,

илмий мунозара ўтказиладиган муаммолар, дарсда ўқувчилар гуруҳини

бажарадиган топшириқлар билан таништириш.

Page 234: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

234

2. Ўқувчилар фаолиятининг мунозарали ва муаммоли вазифаларни

бажариш ва ҳал этишга йўллаш.

3. Ўқувчилар гуруҳи ўртасида ўқув баҳси ва мунозарани ташкил этиш;

4. Ўқув баҳси ва мунозарани якунлаш. Ўқитувчи дарс давомида баҳс ва

мунозара келтириб чиқарган муаммолар ечимини асосий ғоя ва тушунчаларини

таъкидлаб, хулосалар чиқаради.

5. Ўқувчиларни баҳолаш. Ўқув баҳси ва мунозараларида фаол иштирок

этган ўқувчилар рағбатлантирилади ва рейтинг тизими бўйича баҳоланади.

6. Уйга вазифани тушунтириш.

7. Дарсни якунлаш.

Биз қуйида «Инсониятнинг дунѐвий муаммолари» мавзуси бўйича

экологик муаммоларига бағишланган илмий мунозара дарсига қисқача

тўхталамиз».

Ўқитувчи дарсни кириш сўзи билан бошлаб, ўқувчиларни тўрт гуруҳга

ажратади. Ҳар бир гуруҳ география хонасида тўртбурчак шаклида

жойлаштирилган стол атрофига ўтиришади. Ўқитувчи масалалар ѐзилган

карточкаларни гуруҳларга тарқатади. Бу масалалар қуйидагича бўлади.

1-масала. Маълумки, 1960 йилдан сўнг Орол денгизи Сирдарѐ ва Амударѐ

сувининг суғоришга сарфланиши туфайли сатҳи пасая бошлади.

Гидрологларнинг ҳисоблашларича, йилига 40 см. дан пасаймоқда. Энг чуқур

жойи 65 м. кўлнинг ўртача чуқурлиги 14 м. айтайлик ҳозирги келган қисмда

чуқурлик 30 м. бўлсин. Агар Оролни сақлаб қолиш учун тадбирий чоралар

кўрилмаса у неча йилдан сўнг қуриб қолади. (Жавоби: 45 йилдан сўнг).

2-масала. БМТ маълумотларига кўра сайѐрамиз тропик ўрмонларининг

майдони 400 млн. гектар. Маълумки, бу ўрмонларни кесиш ва ѐндириш

туфайли йилига 7 млн.. гектарга камаймоқда. Бу миқдор шундай камаяверса

неча йилдан сўнг тропик ўрмонлар йўқолади (Жавоби 57 йилдан сўнг).

3-масала. 1 млн. аҳоли яшайдиган шаҳар аҳолиси учун бир кеча -

кундузда 0,5 млн.. м./ куб сув ишлатилса, қанча тоза сув керак бўлади? Сувни

ҳавзага қўшиб тозалашда 320 баробар кўп тоза сув қўшилади. (Жавоби

3650млн..м.3 сув керак ѐки 3,6 км.

3 сув керак).

4-масала. 1 т. нефт 6 км.2 майдондаги сув юзасини ифлослайди. Агар 5000

т нефт ташувчи танкер ҳалокатга учраса, нефтдан қанча экваториядаги майдон

зарарланади? (Жавоби 30.000 км.2).

5-масала. Айтайлик 50 м. кенгликда йўл қурилмоқда. Шу йўлнинг

узунлиги 650 км. йўл қурилиши туфайли қанча қишлоқ хўжалигида

фойдаланиладиган майдон қаттиқ материал билан қопланади? (Жавоби 1 км.да

5 гектар, 100 км. да 600 гектар, 650 км. да 3250 гектар).

Page 235: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

235

Ўқитувчи ҳар бир масала хусусида ўқувчилар гуруҳининг ѐзма ва оғзаки

жавобларини эшитиб, ўқув баҳси ва мунозара пайдо бўлишига эътибор беради.

Эркин фикрлаш дарслари. Илмий - оммабоп адабиѐтлар, вақтли матбуот

материалларидан географияга оидлари олиниб, шу материаллар муҳокамасига

бағишланади. Эркин фикрлаш дарсларидан кўзда тутилган мақсад

қуйидагилардан иборатдир:

- Ўқувчилар билим доираси ва дунѐқарашини кенгайтириш;

- Ўқувчиларга илмий, илмий - оммабоп адабиѐт, саѐҳатнома, рисола

китоблар билан танишиб улар орқали билим олиш ва фанга қизиқишини

орттириш;

- Аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги

вазиятларда қўллай олиш орқали янги билимлар олишга эришиш;

Мунозара дарсларнинг муваффақияти қуйидаги вазифаларни тўғри

ҳалқилишга боғлиқ бўлади.

- Ўқувчилар дарсга тайѐргалик кўрадилар.

- Улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ѐрдам уюштирилади.

- Ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари тўлиқ баѐн қилиниши, мантиқан

далилланган бўлади.

- Бошқалар фикрини сабот ва чидам билан тинглаб кўникмалар ҳосил

қилади. Ўқитувчи ўқувчиларни билиш фаолиятини фаоллаштириб бориши

зарур.

4. География дарсларида муаммоли вазиятлар яратиш методикаси

“Муаммоли вазият” усули- таълим олувчиларда муаммоли

вазиятларнинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш, ҳамда уларнинг ечимини

топиш бўйича кўникмаларини шакллантиришга қаратилган усулдир.

«Муаммоли вазият» усули учун танланган муаммонинг мураккаблиги

таълим олувчиларнинг билим даражаларига мос келиши зарур. Улар қўйилган

муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс ҳолда ечимни топа

олмаслик, таълим олувчиларнинг қизиқишлари сўнишига, ўзларига бўлган

ишончларининг йўқолишига олиб келади. «Муаммоли вазият» усули

қўлланилганда таълим олувчилар мустақил фикр юритишни, муаммонинг

сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни ўрганади.

“Муаммоли вазият” усулининг босқичлари:

1. Таълим берувчи мавзу бўйича муаммоли вазиятни танлайди,

мақсад ва вазифаларни аниқлайди. Таълим берувчи таълим олувчиларга

муаммони баѐн қилади.

Page 236: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

236

2. Таълим берувчи таълим олувчиларни топшириқнинг мақсад,

вазифалари ва шартлари билан таништиради.

3. Таълим берувчи таълим олувчиларни кичик гуруҳларга

ажратади.

4. Кичик гуруҳлар берилган муаммоли вазиятни ўрганадилар.

Муаммонинг келиб чиқиш сабабларини аниқлайдилар ва ҳар бир гуруҳ

тақдимот қилади. Барча тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар жамланади.

5. Бу босқичда муаммонинг оқибатлари тўғрисидаги

фикрмулоҳазаларни тақдимот қиладилар. Тақдимотдан сўнг бир хил

фикрлар жамланади.

6. Муаммони ечишнинг турли имкониятларини муҳокама ва

таҳлил қиладилар. Муаммоли вазиятни ечиш йўлларини ишлаб

чиқадилар.

7. Кичик гуруҳлар муаммоли вазиятнинг ечими бўйича тақдимот

қиладилар ва ўз вариантларини таклиф этадилар.

8. Барча тақдимотдан сўнг бир хил ечимлар жамланади. Гуруҳ

таълим берувчи билан биргаликда муаммоли вазиятни ечиш йўлларининг

энг мақбул вариантларини танлаб олади.

1- Топшириқ:

Тингловчиларни гуруҳларга бўлиб «Орол денгизи муаммолари ва

ечимлари», «Озон туйнуги муаммолари ва ечимлари», «Иқлим ўзгаришиннг

муаммолари ва ечимлари» мавзуларида муаммоли топшириқлар берилади ва

қуйидаги жадвални тўлдиришни таклиф этилади.

Топшириқни гуруҳ аъзолари қуйидагича бажарадилар:

Гуруҳлар орасидан битта суд ижрочиси тайинланади. Суд ижрочиси

охирида гуруҳларнинг ѐзганларини хулосалайди ва ўқитувчиси билан

биргаликда ҳукм чиқариб, тақдимотга олиб чиқади.

Суд ижрочиси ўз сўзини исботлаш учун гувоҳларни чақиради ва

гувоҳликка чиққан ўқувчилар ўз ѐзганларини исботлашга ҳаракат қиладилар,

суд ижрочиси ўз асосларини баѐн қилади.

“Оқловчи” “Қораловчи”

Page 237: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

237

Ўқитувчи барча ўқувчиларнинг жавобини умумлаштириш жараѐнида

қуйидагиларга эътиборини қаратиши лозим:

1. Муаммоли саволга аниқ жавоб топишга ундаш.

2. Муаммога алоқаси бор деб ўйлаган барча фикрларга эътибор

қаратиш.

3. Кўрган, эшитган, ўқиганлари асосида мустақил фикрларини айтиш,

ўз билимларини баҳолай олишга шароит яратиш.

4. Ҳар бир гуруҳ аъзоларининг мустақил фикрларини қисқа, лўнда,

тиниқ, аниқ қилиб ифодалашларига кўмаклашиш.

5. Ўртоғининг ўзидан яхши фикрлашини сидқидилдан тан олишга,

уларга ҳавас қилишга, уларни паст даражада фикрлаѐтганлигини тан олишга

йўналтириш.

6. Ўртоғининг ижобий жавобларини ўзлаштиришга ҳаракат қилиш.

7. Дарсликдан унумли фойдаланишни билиш.

Ўқитувчи умумлаштириш жараѐнида аниқ асосли жавоб аниқланади,

яхши иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилади, баҳоланади.

Мазкур ўйиндан мақсад-ўқувчиларга мавзу мазмунини чуқур етказиш

билан бирга ҳаѐтда учрайдиган ҳақсизлик ва адолатсизликка қарши одилона

кураша билишни ўргатишдан иборатдир.

2-Топшириқ:

Тингловчилар кичик гуруҳларга бўлиниб ( 2 кишилик гуруҳлар)

география фанига оид бўлган мавзудардан муаммоли топшириқлар тузишлари

керак бўлади (5дақиқа) Топшириқларни тинглашга яна 10 дақиқа вақт

ажратилади.

5.“Муаммо” технологияси

Технологиянинг мақсади:ўқувчиларга ўқув фанининг мавзусидан келиб

чиққан турли муаммоли масала вазиятларининг ечимини тўғри топишларига

ўргатиш, уларда муаммо моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни

шакллантириш, муаммолар ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва

услубларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини,

муаммони ечишдаги ҳатти-ҳаракатларни тўғри аниқлашга ўргатади.

Машғулотнинг ўтказиш тартиби:

Ўқитувчи ўқувчиларни гуруҳларга ажратиб, уларни ўринларига

жойлаштирилгандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва

талабларини тушунтиради, яъни у машғулотни босқичли бўлишини ва ҳар бир

босқич ўқувчилардан максимум диққат-эътибор талаб қилиниши, машғулот

давомида улар якка, гуруҳ ва жамоа бўлиб ишлашларини айтади. Бундай

Page 238: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

238

кайфият ўқувчиларга берилган топшириқларни бажаришга тайѐр бўлишларига

ѐрдам беради ва бажаришга қизиқиш ўйғотади. Машғулотни ўтказиш

тартибқоидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот бошланади:

Ўқувчилар томонидан машғулот учун тайѐрланган кинолавҳани диққат

билан томоша қилиб, унда ѐритилган муаммони аниқлашга ҳаракат қилиш,

хотирада сақлаб қолиш ѐки дафтарга белгилаб қўйиш (агар кинофилм

кўрсатишнинг имконияти бўлмаса, у ҳолда ўқитувчи ўқув предметининг

мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ѐки бир муаммо баѐн қилинган матн,

китобдаги ўқув материалидан фойдаланиши мумкин):

• ҳар бир гуруҳ аъзолари томонидан ушбу лавҳадан (расмдан, матндан,

ҳаѐтий воқеадан) биргаликда аниқланган муаммоларни ватман ѐки

форматдаги қоғозга фломастер билан ѐзиб чиқилади;

• берилган аниқ вақт тугагач, тайѐрлаган ишни гуруҳ вакиллари томонидан

ўқиб эшиттирилади;

• ўқитувчи гуруҳлар томонидан танланган ва муаммолар ѐзилган

қоғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларга тарқатилади;

• тарқатилган қоғозларда гуруҳлар томонидан ѐзилган муаммолардан ҳар

бир гуруҳ аъзоси ўзини қизиқтирган муаммодан бирини танлаб олади;

• ўқитувчи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага ҳар бир гуруҳ аъзоси

ўзини қизиқтирган муаммодан бирини танлаб олади;

• ўқитувчи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага ҳар бир гуруҳ аъзоси

танлаб олган муаммосини ѐзиб, мустақил равишда таҳлил этади. Масалан

Муаммонинг тури Муаммони келиб

чиқиш сабаблари

Муаммони ечиш ва

сизнинг

ҳаракатларингиз

Тоза ичимлик

сувининг камлиги

Сувни тоза сақлашга

эътиборнинг камлиги

Табиат ва сувни

сақлашга оид

тадбирлар ўтказиш

- якка тартибдаги фаолият тугагандан сўнг ҳар бир ўқувчи бажарган таҳлилий

ишини барчага ўқиб эшиттиради;

- муаммолар ва уларнинг ечими бўйича жамоавий фикр алмашилади;

- ҳимоядан сўнг ўқитувчи машғулотга якун ясайди. Кичик гуруҳларга

қизиқарли ишлари учун миннаддорлик билдиради.

Бундай технология билан ўтказилган машғулот натижасида ўқувчилар

қайсидир муаммони ечишдан аввал унинг сабабини аниқланиши кераклигини,

кейин эса уларга зарур бўлган услуб ва усулларни танлаши ҳамда ўз

ҳаракатларини аниқ белгилаб олишлари кераклигини билиб оладилар.

Page 239: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

239

Мавзу юзасидан саволлар:

1. Муаммоларни ечиш босқичлари нималардан иборат?

2. Мунозарали дарсларни қандай аҳамияти бор?

3. Эркин фикрлаш дарсларини қандай ўтказилади?

4. Мунозарали дарсларни муваффақиятли ўтиши нимага боғлиқ?

5. Муаммоли таълимнинг муваффақиятли қўлланилиши қандай

омилларга боғлиқ?

6. Муаммонинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашнинг қандай

аҳамияти бор?

7. Муаммони ечишнинг турли имкониятларини муҳокама қилиш

зарурми?

8. Муаммоли вазиятни ечиш йўлларини ишлаб чиқиш учун

нималарга аҳамият бериш керак?

9. Муаммолар ва уларнинг ечими бўйича жамоавий фикр

алмашилиши қандай натижа беради?

7. Ўқув материалини муаммолаштириш;

8. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш;

9. Таълим жараѐнини ўйин, меҳнат фаолияти билан

уйғунлаштириш;

10. Ўқитувчи томонидан муаммоли методлардан ўз ўрнида ва

самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш;

11. Муаммоли вазиятни ҳал этиш юзасидан муаммоли саволлар

занжирини тузиш ва мантиқий кетма - кетликда ўқувчиларга баѐн этиш;

12. Муаммоли методлар қандай вазиятларни вужудга келтиради?

13. Ўқувчиларда муаммони ҳал этиш, мураккаб саволларга жавоб

топиш жараѐнида алоҳида объект, ҳодиса ва қонунларни таҳлил қилиш

нималарни шакллантиради?

8-амалий машғулот: “Лойиҳалар” методини география дарсларига

татбиғи. География дарсларида ўқув тадқиқотлари ташкил этиш ва

ўтказиш (2 соат)

Ишнинг мақсади: Тингловчиларгагеографияфанларини ўқитишда

«Лойиҳалар» методидан фойдаланиш тушунчаларини етказиш . Ушбу жараѐнни

мақсади, афзалликлари ва камчиликларини тингловчилар билан муҳокама этиш.

География дарсларида «Лойиҳалар» методидан фойдаланишга доир амалий иш

ўтказиш.

Page 240: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

240

Топшириқлар

1. Тингловчиларни география фанини ўқитишда «Лойиҳалар»

методидан фойдаланиш усуллари билан таништириш

2. География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини ташкил

этиш. География дарсларида «Лойиҳалар»методидан фойдаланиб дарс ўтишга

доир янги режа ва топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш ташкил этиш.

Режа.

5.1. География дарсларида «Лойиҳалар» методидан фойдаланишга қўйилган

талаблар

5.2. Таълим жараѐнини лойиҳалаш босқичлари.

5.3. География дарсларида «Лойиҳалар» методини қўллаш мумкин бўлган

айрим мавзулар

5.4. Гуруҳларда иш олиб бориш

5.1. География дарсларида «Лойиҳалар» методидан фойдаланишга

қўйилган талаблар

«Лойиҳалар» – бу ўқувчилар томонидан узоқ вақт давомида турли

мавзуларни мустақил равишда ўрганиш.

Ўқитувчи ушбу методдан фойдаланишдан олдин «Лойиҳалар» методининг

босқичларини ишлаб чиқиши керак.

Ўқитувчи мавзу ѐки муаммони қўйиш босқичини бирма бир кўриб чиқиб,

уни оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган саволлар, хулосаларни олдиндан

тассавур қилиб кейинги жараѐнларни аниқ режалаштириши керак. Хар бир

босқич ўқитувчи томонидан белгиланади.

Ўқув тадқиқотларини ташкил этишда эътибор бериладаган

жиҳатлар

1. География таълими методикасида ўқув тадқиқотларини

уюштиришнинг аҳамияти.

2. География ўқитувчиси ўқув тадқиқотларини олиб боришда

етакчи эканлиги.

3. Эксперементал (кузатиш) –эмпирик (тажриба) метод.

4. Сўровномалар уюштириш.

5. Педагогик эксперемент уюштириш босқичлари.

6. Эксперемент натижаларини умумлаштириш.

Page 241: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

241

“Лойиҳалар” методи. Ўқувчиларни мустақил фикрлаш, ўтилган ва

ўзлаштирилган мавзуларни эслаш, уларни ѐзма, оғзаки баѐн этиш, фикрларни

умумлаштиришга, ўргатишга йўналтирилган метод ҳисобланади.

Ўқув жараѐнини педагогик лойиҳалаш. Ўқув дастури ѐки ўқувчи шахси

таълим мазмунини лойиҳалашнинг асоси бўлиб, бу вазиятда ўқитувчи

педагогик фаолият, мақсад ва шароитларга мувофиқ ҳолда ўқувчиларга

нимани тақдим этиш хусусида мустақил қарор қабул қилади. Қарор қабул

қилиш жараѐнида қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:

1.Ўқувчиларга тавсия этилаѐтган маълумотдан нимани ва қандай ҳажмда

ўзлаштирилиши зарурлиги.

2.Ўқувчиларнинг дастлабки тайѐргарлик даражаси, уларнинг ўқув

маълумотларини қабул қилиш имкониятлари.

3.Ўқитувчининг касбий маҳорати, шунингдек таълим муассасасининг

моддий-техник базаси.

Бу ўринда ўқув маълумотларини лойиҳалаш технологияси муҳим ўрин

тутади. Унда:

1) ўқувчиларга тақдим этиладиган материаллар;

2) ўқувчиларга мустақил бажариш учун бериладиган вазифалар;

3) ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган маълумот (билим)

турлари ўз аксини топади.

5. 2.Таълим жараѐнини лойиҳалаш босқичлари.

Муайян ўқув машғулоти жараѐнининг лойиҳасини ишлаб чиқиш

қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

1-босқич: манбаларни ўрганиш, умумлаштириш, туркумлаштириш;

2-босқич: умумий мақсадни аниқ белгилаш;

3-босқич: ўқув жараѐнининг мазмунини ишлаб чиқиш;

4-босқич: машғулотнинг шакли, методи ва воситаларини танлаш;

5-босқич: билим, кўникма ва малакалар ўқувчилар томонидан қанча вақтда

эгалланиши мумкинлиги аниқланади;

6-босқич: амалий иш ѐки топшириқлар тизими ишлаб чиқилади;

7-босқич: ўқувчиларнинг умумий фаолиятларини назорат қилиш ва тест

тизимини ишлаб чиқиш каби вазифалар амалга оширилади;

8-босқич: яратилган лойиҳани таълим жараѐнига татбиқ этилиши, таълим

жараѐнини якуний даражаси (самарадорлиги)ни ўрганиш билан ниҳояланади.

“Лойиҳалар” методини режалаштириш.

Ўқитувчилар ва ўқувчилар лойиҳа устидаги ишлар қачон бошланиши,

қанча вақт эгаллаши, қандай ресурслар қўлланилиши, улар қаердан олиниши

хақида аниқ режалаштириб олиши керак. Материал йиғиш, услублари билан

Page 242: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

242

танишиб чиқиши керак. Лойиҳа устида ишларини бошлашдан олдин аниқ бир

мавзуни танлаб олиб уни нима мақсадда лойиҳалашни амалга ошириш

кераклиги ҳақида тассавурга эга бўлиш керак.

Тадқиқот натижаларини бирма бир ѐзиб олиб, ушбу лойиҳани амалга

оширишдан эришилган ютуқ ва камчиликлар муҳокама этилади. Бу ҳисобот,

филм, кўргазма, маъруза, расм, географик харита бўлиши мумкин.

Баҳолаш. «Лойиҳалар» одатда кўп фанларни қамраб олганлиги сабабли,

ишларни бир неча ўқитувчиларга баҳолаш учун берилиши мумкинлигини

назардан қочирмаслиги мумкин.

Афзалликлари. Ўқувчиларга алоҳида фанлар ўртасидаги, мактабдаги

машғулотлар ва ташқи дунѐ ўртасидаги алоқани кўришга ѐрдам беради.

Ўқувчиларни бирон фаолиятни олиб бориш, ўз вақтини режалаштириш ва

жадвал бўйича ишлаш учун ўз-ўзини ташкиллаштиришга ўргатади.

Ўқувчиларга ўқитувчи бошчилигида таълим олиш жараѐнини бошқаришга

имкон беради. Ўқувчилар ҳам бир-бири билан ҳам мактабдан ташқарида турли

одамлар билан ҳамкорлик қилишлари учун имкон яратади. Ўқувчиларни ўз

тадқиқотларининг натижаларини ва ўз фикрини ифодалаш ва ҳимоя қилишга

ўргатади ва бу ўқувчилар ҳуқуқларини тарғиб этишда муҳим кўникма

ҳисобланади.

География дарсларида тадқиқот машғулотларини ўтказишга

тавсиялар

1-машғулот: Об-ҳавони кузатамиз

Бу машғулотга ўқувчилар термометр олиб келадилар. Машғулотнинг

ярми синфда, ярми мактаб ҳовлисида ўтказилади. Синфда дафтарга жадваллар

чизилади, об-ҳаво ҳодисаларини шартли белгилари тушунтирилади.

Мактаб ҳовлисида ўқувчиларни 3-4 гуруҳга ажратиб, 10 дақиқа давомида

об-ҳавони кузатиб, маълумотларни ѐзиш топширилади. Ўқитувчи ҳам обҳавони

кузатиб маълумотларни қайд этади. Синфга қайтгач ҳар бир гуруҳ ўз

маълумотларини доскада маълумотлар тўлдирилиб дафтарга қайд этилади.

Ўқувчиларнинг дафтарлари назорат қилинади ва ҳар куни шу тарзда

обҳавони кузатиш дафтарига қайд этиб бориш вазифаси берилади.

2-машғулот: Табиий ҳодисалар ва сиѐсий воқеалар нима?

Бу машғулотдан бир ҳафта аввал ўқувчиларга телевидения, радио ва

ахборот воситалари орқали берилган янгиликлардан маълумот тўплаб келиш

вазифаси берилади. Доскани икки қисмга ажратиб, «Сиѐсий ва табиий

ҳодисалар» деб ѐзиб қўйилади. Ҳар бир ўқувчини эшитиб келтирилган

маълумотлар доскага ѐпиштириб борилади. Маълумотларнинг табиий ѐки

сиѐсий турлари аниқлангач, уларни аниқ ва қисқа ѐзиш тартиби ўргатилади.

Page 243: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

243

Яъни, қачон қаерда қандай ҳодиса.

Намуна: 13.12.2016. Соат 12.00 да Тошкентда зилзила кузатилди.

15.11.2016. Флорида оролларида сув тошқини кузатилди, талофатлар бор.

Машғулот сўнгида ҳар ким сиѐсий ва табиий воқеа ҳодисаларни махсус

дафтарига қайд этиб бориши вазифаси берилади.

География дарсларида навбатчи ўқувчилардан бу янгиликлар эшитиб,

баҳоланиб борилади.

3-машғулот: Сайѐҳлар даврасида.

Бу машғулотни ўтиш учун бир ҳафта илгари сайѐҳлар рўйхати берилади.

Масалан: Ф.Магеллан, Х.Калулев, Васко да Гама, Скот Амундсен, Вилям,

Янсон, Лазеров, Беллингаузен, Беруний, Бобур, Ибн Сино, Маҳмуд Қошғарий

ва ҳоказо.

Адабиѐтлар рўйхати тақдим этилади: Бобурнинг «Бобурнома» асари,

Берунийинг «Ҳиндистон» асари, Илѐс Низомиддиннинг «Сайѐҳларнинг

ѐзганлари», «Қадимги ўзбек географлари», Х.Хасанов «Ўрта Осиѐлик

географлар» ва ҳоказо.

Магеллан, Колумб саѐҳатлари ҳақида дарсда географик кашфиѐтлар

мавзусида мълумотлар берилади. Ўқувчилар хоҳлаган сайѐҳларидан бирини

танлаб оладилар ва шу сайѐҳ номидан сўзга чиқадилар. Қолган ўқувчилар ҳам

сайѐҳларни ўрганиб савол тайѐрлайдилар. Машғулот куни сайѐҳлар давра қуриб

ўтирадилар ва навбатма-навбат ўз саѐҳатлари ҳақида харитадан кўрсатиб,

сўзлаб берадилар. Ўқувчилар саволлар беришади.

5.3. География дарсларида “Лойиҳалар” методини қўллаш мумкин

бўлган айрим мавзулар

1. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ҳудудий ташкил

қилиш

2. Бозор муносабатларига ўтиш даврида ишлаб чиқариш кучларини

жойлаштиришни лойиҳалаштириш

3. Ҳудудий меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқаришни жойлаштиришни

лойиҳалаштириш

4. Ишлаб чиқаришни жойлаштиришга таъсир этувчи омилларни

ҳисобга олиб лойиҳалаштириш.

5. Саноатларни ҳудудий ташкил қилишни лойиҳалаштириш

6. Қишлоқ хўжалиги тармоқларининг жойланишини лойиҳалаштириш

7. Орол денгизи сувининг қуриши билан келиб чиққан муаммоларни

хал этишни лойиҳалаштириш

Page 244: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

244

8. Озон қобиғини тиклаш масалалари бўйича ишларни

лойиҳалаштириш

9. Тупроқни шўрхокланишини олдини олиш масалалари бўйича

ишларни лойиҳалаш

10. Қўриқхона ва буюртмахоналар фаолияти бўйича амалга ошириш

керак бўлган ишларни лойиҳалаштириш

5.4.Гуруҳларда иш олиб бориш

Юқорида таклиф этилган мавзулар юзасидан ѐки тингловчилар ўзлари

таклиф қилган мавзулар бўйича гуруҳларда иш ташкил этилади.

Гуруҳларга ишни олиб боришлари учун харита, флипчарт, маркер ѐки

рангли қалам, турли тасвирлар ва лойиҳани тузишда ишлатилиши мумкин

бўлган йўналишларни акс эттирилган тавсиялар берилади.

Маълум бир вақт ўтгач ҳар бир гуруҳдан вакил чиқиб лойиҳаларини

тақдим этадилар.

Вазифалардан намуналар:

1-гуруҳга топшириқ

Саноатларни ҳудудий ташкил қилишни лойиҳалаштириш

Умуман тармоқ деганда корхоналарнинг маълум ўхшаш хусусиятларига

кўра гуруҳланиши тушунилади. Саноат тармоқлари одатда уч асосий мезон

асосида ажратилади. Улар:

• Хом-ашѐ бирлиги бўйича ажратилган саноат тармоқлари

(машинасозлик ва металлни қайта ишлаш, ўрмон, ѐғочни қайта ишлаш ва

целлюлоза-қоғоз саноати ва ҳ.к.);

• Истеъмол бирлиги, яъни муайян мақсадда маҳсулот ишлаб

чиқарувчи тармоқлар (енгил ва озиқ-овқат, қурилиш, электр энергетика ва б.);

• Технологик жараѐн асосида ташкил этилган саноат тармоғи (кимѐ ва

нефтни қайта ишлаш)

Сўнгги йилларда саноат тармоқлари таркибида қуйидаги ўзгаришлар содир

бўлмоқда:

- саноат тармоқларининг янада парчаланиб бориши, янги-янги

тармоқларнинг вужудга келиши;

- тармоқлар орасида интеграция жараѐнларининг ривожланиши,

тармоқлараро мажмуаларнинг шаклланиши;

- фан-техника ютуқлари билан бевосита боғлиқ тармоқларининг

тезроқ ривожланиши.

Page 245: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

245

Page 246: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

246

2-гуруҳга топшириқ: Қишлоқ хўжалиги тармоқларининг

жойланишини лойиҳалаштириш

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун қуйидагилар хос:

• аграр соҳа бевосита табиий шароит билан боғлиқлиги туфайли у

мавсумий характерга эга;

• мавсумийлиги учун меҳнат ресурслари ҳам йил давомида банд эмас;

Page 247: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

247

• қишлоқ хўжалиги ривожланиши саноатга нисбатан ўзгарувчан

кўринишда боради;

• бу тармоқда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил қилиш шакллари

ўзига хос-мужассамлашув ва ихтисослашув торроқ,

кооперация ва комбинатлашув эса жуда кам ҳолларда учрайди;

• қишлоқ хўжалиги тармоқлар ареали ѐки майдон шаклида ҳудудий

ташкил қилади;

• мазкур тармоқда экстенсив ва интенсив ривожланиш яққол кўринади;

• қишлоқ хўжалигининг тармоқлар таркиби саноатга ўхшаш унча бой

эмас;

• қишлоқ хўжалигида мулкчиликни хусусийлаштириш осонроқ;

• хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, чет эл

инвесторларини қишлоқ хўжалигига жалб қилиш камроқ ва ҳ.к.

3-гуруҳга топшириқ: Ҳудудий меҳнат тақсимоти ва ишлаб

чиқаришни жойлаштиришни лойиҳалаштириш

Агар кенгроқ қилиб таърифламоқчи бўлсак, ҲМТ- бу ишлаб чиқариш

тармоқларини ҳудуднинг табиий шароити ва бойликлари, аҳоли ва меҳнат

ресурслари каби омилларига қараб жойлаштиришдир. Бундан келиб чиқадики,

ҲМТ-га турли омиллар таъсир кўрсатади. Булар:

• Табиий шароит ва қазилма бойликлар;

• Аҳоли ва меҳнат ресурслари;

• Транспорт;

• Ижтимоий инфраструктура;

• Экологик вазият;

• Иқтисодий географик ўрин;

• Бозор манфаатлари ва ҳ.к.

5.4. Гуруҳларда иш ташкил этиш.

2-топшириқ: География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини

ташкил этиш. География дарсларида «Лойиҳалар» методидан фойдаланиб дарс

ўтишга доир янги режа ва топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш ташкил

этиш. Назорат саволлари:

1. География таълимида ўқувчиларнинг қобилиятини ошириш қандай

амалга оширилади?

2. «Лойиҳалар» – методи ўқувчиларни нимага ўргатади?

3. Ўқитувчи ушбу методдан фойдаланишдан олдин нималарни ишлаб

чиқиши керак?

4. Ўқитувчи «Лойиҳани» режалашдан аввал нималарга эътибор бериш

керак?

Page 248: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

248

5. «Лойиҳани» ишлаб чиқиш қандай босқичлардан иборат бўлади?

9- амалий машғулот: География фани дарсларида ролли ва дидактик

ўйинларни қўллаш методикаси (2 соат)

Ишнинг мақсади: Тингловчиларни географияфанини ўқитишда ролли ва

дидактик ўйинларни қўллаш методикаси элементлари билан таништириш.

Дарсларда ушбу методларни қўллашнинг афзалликлари ва камчиликлари билан

таништириш. География дарсларида дидактик ва ролли ўйинларни қўллаш

бўйича мустақил ишларни ташкил этиш.

Топшириқлар

1. География дарсларида фойдаланиладиган дидактик ва ролли ўйинлар

намуналари билан танишиш.

2.»География дарсларида ролли ва дидактик ўйинларни ўтказиш»

мавзусида гуруҳларда иш ташкил этиш.

Режа:

1.Дидактик технологияларни дарс самарадорлигини оширишдаги аҳамияти

2. Интерфаол дарслар ва уларни ўтказиш усуллари

3. Сюжетли - ролли ўйинлар

4. Ролли ўйинларни ўтказиш методикаси

5. Гуруҳларда иш ташкил этиш

6.1. Дидактик технологияларнинг дарс самарадорлигини

оширишдаги аҳамияти

Бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез

суръатларда жадаллик билан ривожланиши таълим тизими ҳодимларидан

таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришини талаб

этиб, ҳар бир тизим ходими, айниқса ўқитувчилар зиммасига янада юксак

масъулият ва вазифаларни юклайди. Таълим-тарбия тизимининг бугунги

кундаги асосий вазифаси ўқувчиларни Ватанимизни севадиган, ўз билими ва

истеъдодига суянадиган ҳамда мустақил равишда замонавий

ахбороткоммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда билим

оладиган қилиб тарбиялашдан иборат. Мазкур вазифалар самарали дарслар

орқали амалга оширилади.

Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш деганда, ўқувчиларда

юқори даражадаги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга бўлган онгли эҳтиѐж,

Page 249: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

249

натижанинг юқорилиги ва ижтимоий нормаларга мос хулқнинг пайдо бўлиши

тушунилади.

Географияни ўқитишда мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш ва қулай

ижтимоий-психологик муҳитни вужудга келтириши ўқитувчи томонидан

қўлланилган педагогак технологияларга боғлиқ бўлади.

Дидактикада ишлаб чиқилган ҳар қандай технология ўқувчиларнинг

билиш фаолиятини фаоллаштириш ва таълим самарадорлигини оширишга

хизмат қилади. Қуйидаги технологияларда мазкур масала асосий ғояни

эгаллайди:

1. Дидактик ўйин технологиялари.

2. Муаммоли таълим технологиялари.

3. Модулли таълим технологиялари.

4. Ҳамкорликда ўқитиш технологияси.

5. Лойиҳалаш технологияси.

6. 2.Интерфаол дарслар ва уларни ўтказиш усуллари

1. Конференсия дарси 14. Матбуот конференцияси дарси

2. Учрашув дарси 15. Мусобақа дарси

3. Эстафета дарси 16. Симпозиум дарси

4. Семинар дарси 17. Синов дарси

5. «Ким ошди савдоси» дарси 18. «Заковат» дарси

6. Ижодий дарс 19. Саҳналаштирилган дарси

7. Концерт дарси 20. «Лото» дарси

8. «Байрам» дарси 21. Диспут дарси

9. Ўзаро ўқитиб ўрганиш дарси 22. Дала дарслари

10. «Ишчан ўйинлар» дарси 23. Мушоира дарш

11. Ижодий ишни ҳимоя қилиш дарси 24. Дебат дарси

12. «Таянч» сигналларга асосланган дарс 25. Суд дарси

13. Хаѐлий саѐҳат дарси 26. «Мўжизалар майдони» дарси

Таълим жараѐнида таълимий ўйинлар технологияси таълимий ўйинли дарс

шаклида қўлланилади. Ушбу дарсларда ўқувчиларнинг билим олиш жараѐни

ўйин фаолияти билан уйғунлаштирилади. Шу сабабли ўқувчиларнинг билим

олиш фаолияти билан уйғунлашган дарслар таълимий ўйинлар дарси деб

аталади.

Ўқувчи ҳаѐтида ўйин фаолияти орқали қуйидаги вазифаларни амалга ошириш

мумкин:

1. Ўйин орқали шахснинг маълум фаолиятга бўлган қизиқиши ортади;

2. Коммуникатив – мулоқот маданиятини эгаллашга ѐрдам беради;

Page 250: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

250

3. Шахснинг ўз иқтидори, қизиқиши, билими ва ўзлигини намоѐн этишга имкон

яратади;

4. Ҳаѐтда ва ўйин жараѐнида юз берадиган турли қийинчиликларни йенгишга

тайѐрлайди, мўлжални тўғри олиш кўникмаларини ҳосил қилади;

5. Ўйин жараѐнида ижтимоий меъѐрларга мос хулқ-атворни эгаллаш,

камчиликларга барҳам бериш имконияти яратилади;

6. Шахснинг ижобий хислат ва фазилатларини шакллантиришга замин

тайѐрлайди;

7. Инсоният учун аҳамиятли бўлган қадриятлар тизими, айниқса, ижтимоий,

маънавий - маданий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрганишга

эътибор қаратилади;

8. Ўйин иштирокчиларида жамоа мулоқот маданиятини ривожлантириш кўзда

тутилади.

Ўқитувчи таълимий ўйинлар дарсларини ўтказишда қуйидаги таълимий

талабларга амал қилиши лозим:

1. Таълимий ўйин дарси дастурда қайд этилган таълимий, тарбиявий,

ривожлантирувчи вазифаларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши;

2. Муҳим муаммоларга бағишланиши ва улар ўйин давомида ҳал қилиниши; 3.

Баркамол инсон шахсни тарбиялаш тамойилларига шарқона одоб-аҳлоқ

меъѐрларига мос келиши;

4. Ўйин тузилиши мантиқий кетма - кетликда бўлиши;

5. Мазкур дарсларда таълимий тамойилларга амал қилиниши ва энг кам вақт

сарфлаган ҳолда улкан самарага эришиш керак. Қуйида биз таълимий ўйин

дарсларининг тавсифига қисқача тўхталамиз.

6.3. География дарсларида географик ўйинлар технологиясини қўлланиши

Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» ва

«Таълим тўғрисидаги Қонуни» талабларидан келиб чиқиб янги педагогик

технологияларни дарсга татбиқ этиш заруриятини келтириб чиқармоқда.

Педагогик технологияларга мувофиқ дарснинг мақсади, давлат буюртмасига

мос келиши лозим, дарснинг мақсади унинг мазмунини белгилайди. Дарс

мазмуни дастур бўйича чуқур билим берилиши ўқитувчининг дарс маҳоратига

боғлиқ. Бериладиган билимлар асосида эса кўникма ва малакалар

шакллантирилади. Давлат буюртмасига асосан давр талаби асосида режа,

дастур, дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув воситалари ҳам янги педагогик

технологиялар асосида янгилаб борилади. Дарс мақсади, мазмунига мос

равишда ўқитиш воситалари ҳамда дарс усули танланади.

Географик ўйинлардан фойдаланганда, ўйинларни ўтказиш технологияси.

Page 251: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

251

Ўйин ўтказиш узоқ, мураккаб жараѐн, бу қуйидагилардан иборат:

- тайѐрлов жуда узоқ давом этувчи, жавобгарликни талаб этувчи қисм ва ўйин

натижасига таъсир этади. Бу қисмнинг асосий вазифаси - ўқувчиларни

ўйиннинг мақсади, мазмуни, қоидаси, шартлари билан таништириш:

- ўйинни ташкил этиш: ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, вазифа олишади, қоида

ва ўйин шартлари асосида дарс шаклини белгилашади;

- ўйинни ўтказиш якка ѐки гуруҳлар билан синфда ишлаш, берилган вазифани

мустақил бажариш:

-ўйин натижалари таҳлили, ўйин натижасини ўқитувчи билан бирга баҳолаш,

сўнгра бир - бирининг ижодини ва ўзлари бажарган ишларини баҳолаш;

Ўйин қатнашчисига эсдалик ва мезон

- ўйинни тайѐрлаш ва ўтказиш вақтида фаол бўлишга ҳаракат қилинг;

- ўз ролингиз учун қизиқарли материал киритишга ҳаракат қилинг;

- маслаҳатлар берилганда ўз ҳаракатларингизни бошқа ўйинчилар ҳаракатлари

билан қандай мослашни аниқлаб олинг;

- кўргазмали қуроллар: илюстрациялар, хариталар, чизмалар, тайѐрлашга

ҳаракат қилинг:

- ўйин давомида олиб борувчи ва ўйин қатнашчиларини диққат билан кузатинг:

- диққат - эътиборли бўлинг, дўстингизнинг гапини бўлманг;

- уй вазифангизни аниқ бажаришга ҳаракат қилинг. Ўз чиқишингизни чўзиб

юборманг;

Жавобларни баҳолаш меъѐрлари.

Қуйидаги ҳолларда юқори баҳо қўйилади:

- ўйин қатнашчиси фаол қатнашади;

- барча берилган вазифаларга тўлиқ ва аниқ жавоб берса:

- дарсда дўстларига ѐрдам кўрсатса;

- географик атама ва тушунчаларни тўғри ишлатса;

- географик объектларни тўғри айтиб, тўғри кўрсатса, жавобларда чиройли

ибора ишлатилса;

- қийин ҳолларда мустақил жавоб топса, қарорга кела олса;

- ўзининг ва дўстлари натижалари, ижодини объектив баҳоласа;

- жавобларида фақат географик дарсликдан маълумотлар берибгина қолмай,

қўшимча манбалардан: махсус географик адабиѐтлар, газеталардан, ТВ ва

радио хабарларидан мисол келтирилса;

- ўйин қоидаларига биноан жавоб натижаларини тўғри ва аниқ ифодаласа.

Иқтисодий география таълимида ўйинлардан фойдаланиш

Географик ўйинлар ўқувчиларни географик билимларга, қизиқувчи,

харитани билишга ундовчи, билим доираларни кенгайтирувчи, уларда

Page 252: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

252

ҳозиржавоблик хусусиятларини тарбияловчи, ўқув материалини қизиқарли

шаклларини ўзлаштиришга ѐрдам берувчи қулай ва самарали воситалардан

ҳисобланади.

Географик ўйинлардан фойдаланганда қуйидаги методик талабларга риоя

қилиш керак:

1. Ўйинлардан дарс, дарсдан ташқари ишларда фойдаланиш мумкин. Бунинг

учун ўқувчиларни қизиқтирадиган ва уларнинг ѐш хусусиятларига мос

келадиган ўйинлар танлаб олинади. Ўйинларни ўқитувчи раҳбарлигида олиб

борилади.

2. Дарс жараѐнида ўйинларга 5 - 10 дақиқа ѐки чорак охири, йирик мавзуларни

такрорлашда бутун бир дарсни ажратиш мумкин. Ўйин дарс материали

мазмуни билан узвий боғланган, унга асосланган ва ўқувчилар билим савиясига

мос келиши керак.

3. Ўйинлар мазмуни ва шаклига кўра ҳар хилдир. Шунинг учун ҳар бир ўйин

аниқ мақсадни кўзда тутади. Ўйинлар дарс материалини қайтариш,

мустаҳкамлаш, харитани ўрганиш, ўқувчилар билим доирасини кенгайтириш,

уларнинг билим ва малакаларини баҳолашда ўтказилади.

4. Ҳар бир ўйин ўтказишда аввал, унга пухта тайѐргарлик кўрилади. Зарур

жиҳозлар: саволлар, жадваллар, хариталар, ѐзувсиз хариталар олдиндан

тайѐрлаб қўйилади. Ўқувчиларга ўйин қоидалари тушунтирилади. Ўйин

пайтида ўқувчилар ўзаро мусобақалашадилар ва ўз билимларини,

топқирлигини ва ҳозир жавоблигини намойиш қиладилар. Ўйинда фаол

қатнашган ва унинг шартини тўғри бажарган ўқувчилар рағбатлантирилади.

Дарсда баҳоланади, дарсдан ташқари ишларда эса тақдирланади.

Қуйида дарс ва дарсдан ташқари ишларда, кеча ва гуруҳ машғулотларида

фойдаланадиган ўйинларнинг айримларини кўриб чиқамиз.

«Харитани биласизми?»

1. Ўйинни ўтказиш учун деворий ва ѐзувсиз харита, шартли белгилар жадвали,

картондан қирқилиб турли рангларга бўялган доирачалар керак бўлади. Рангли

доирачаларда фойдали қазилма, табиий ресурслар, саноат ва қишлоқ

хўжалигининг турли шартли белгилари бўлади. Жадвал ѐзувсиз харита ѐнига

илиб қўйилади. Рангли доирачаларнинг бир қисми пластилин ѐрдамида ѐзувсиз

харитадаги географик объектга қадалади. Қолгани алоҳида халтачаларга

солинади. Чақирилган ўқувчи чиқиб халтадан бирор доирачани олади.

Доирачадаги белгига қараб ѐзувсиз харитадаги белги кўрсатилган атамани ѐки

белгининг номини айтади ва доирачани ўқитувчига топширади. Топиш учун 1

дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри топилган объект учун балл берилади.

Page 253: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

253

2. Ўйин учун дунѐнинг сиѐсий, табиий ресурслари, саноат, қишлоқ хўжалиги

каби хариталари бўлакларга бўлиниб аралаштирилади ва шу бўлаклардан яхлит

харита ҳосил қилиш топширилади. Ким тез ва тўғри тузса у ғолиб ҳисобланади.

«Почта ўйини»

Рамкага катталиги 15-10 см бўлган 6 та конверт халтачалар ѐпиштирилади.

Уларга материкларнинг номлари ѐзиб қўйилади. Ўйин иштирокчиларига тенг

миқдордаги давлатлар ва уларнинг хўжалигига оид карточкалар тарқатилади.

Ўқувчилар карточкаларни географик объектларни мос келувчи конверт

халтачаларга солишади. Бунда манзилни тўғри топганлар ғолиб ҳисобланади.

Иқтисодий географияга оид шартли белгилар карточка шаклида тайѐрланади.

Ўйин пайтида шартли белги номи ѐзилган шартли белгилар конвертдан олиб

қўйилиб, чақирилган ўқувчига улардан бир нечтаси берилади. Ўқувчи шартли

белги номини ўқиб унга мос келувчи шартли белгили конверт халтачага уни

солиб қўяди. Ўқувчиларнинг бажарган ишини бутун синф кузатиб туради ва

унинг хатосини бошқа ўқувчилар тузатиши мумкин. «Картографик лото»

Мамлакатнинг харитаси бир неча бўлакка ажратилади. Ҳар бўлакдаги беш

географик объектга савол аломати қўйилади. Харита бўйича 20 та савол

аломати бўлади. Шундай тартибда бир хил вариантда ѐзувсиз харита

тайѐрланади. 2 х 1 см катталикда қоғоз қирқилиб унга савол аломати қўйилган

объектларнинг номи ва рақами ѐзиб қўйилади. Ўйин вақтида халтачалардан,

қоғозлар олиниб, унда ѐзилган иқтисодий географик объект номи ва рақами

ўқилади. Ўқувчилар айтилган номни ѐзувсиз харитадан савол аломати,

қўйилган объектлар бўйича топиб уни рақам қўйилган қоғоз билан ѐпадилар.

Ким биринчи бўлиб сўроқ, аломати қўйилган объектларни тўғри ѐпса ғолиб

ҳисобланади.

«Хаѐлий саѐҳат»

Синф гуруҳларга бўлинади ва ҳар бир гуруҳга харита бўйича

ўтказиладиган саѐҳат белгилаб берилади. Ҳар бир гуруҳ турли адабиѐтлардан

фойдаланган ҳолда харита бўйича қилинган саѐҳат маршрутида учраган

объектларга тавсиф ѐзади. Саѐҳат маълум босқичлар бўйича ўтказилади. Агар

ҳафта ичида гуруҳ аъзолари кам балл олсалар, тартибни бузса саѐҳатдан

Page 254: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

254

четлатилади, кўп балл тўплаган, тартиб интизомли гуруҳ ўйинни давом

эттиради. Саѐҳатни турли транспортларда ўтказиш мумкин. Ҳар бир чоракда

саѐҳатларнинг ҳисоботи таҳлил қилиниб, «ғолиб гуруҳ» аниқланади. Бу ўйин

синфда ўзлаштириш ва давоматнинг, интизомнинг яхшиланишига ѐрдам беради.

«Топографик лото»

10-15 см катталикдаги «лото доскаси» қирқилиб унга топографик шартли

белгилар чизилади ва улар тагига рақами ѐзилади. 2 х 1 см катталикда «лото

тошлари» қирқилиб рақамланади ва шартли белгиси ѐзилади. Ўйин вақтида ҳар

бир партага биттадан ѐки иккитадан «лото доскаси» тарқатилади. «Лото

тошлари» халтачага солиб қўйилади. Бошқарувчи халтачадан «лото тоши»

олиб ундаги шартли белги номини ўқийди. Ўйин иштирокчилари эса «лото

доскасидан» айтилган шартли белгини топиб қоғозча билан ѐпиб қўяди. Ким

биринчи бўлиб «лото доскасини» тўлдирса, у рақам бўйича текширилади. Агар

биринчи тўлдирган ўқувчи хато қилса ўйин яна давом эттирилади. Биринчи ва

тўғри тўлдирилган ўқувчи ғолиб ҳисобланади.

«Сюжетли - ролли ўйинлар»

Ўрта мактаб ўқувчиларида ижодий фикрлаш, мустақил билим эгаллаш

кўникмаларини ривожлантириш ва ўзларида бор бўлган билим, кўникма ва

малакаларни янги вазиятларда қўллаш орқали янги билимларни ўзлаштиришда

сюжетли-ролли ўйинларни кўпчилик ҳолларда муҳим ролли ўйинларни

кўпинча матбуот конференцияси билан аралаштириб юборишади. Ҳар иккала

ўйинни таълим жараѐнида қўллашдан кўзланган мақсад бир-бирига монанд

бўлса-да, улар ўртасида катта фарқ мавжуд. Бу ҳолни таълимда таълимий

ўйинларга етарлича тавсиф берилмаганлиги билан изоҳлаш мумкин. Шаҳар

дарѐ бўйида жойлашган

Ўйинни турли вариантларда ўтказиш мумкин. Ўқувчилар шаҳар ѐки дарѐ

номини айтади. Унинг қўшниси эса дарѐѐки шаҳар номини айтади. Масалан,

Волга – Волгаград, Киев - Днепр, Самарқанд - Зарафшон, Париж - Сена, Лондон

Page 255: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

255

- Темза ва ҳоказо, синф гуруҳларга бўлинади. Ўқитувчи гуруҳлардан бирига

савол беради. Жавоб тўғри бўлса ўқувчи балл олади. Кўп балл тўплаган гуруҳ

ғолиб бўлади. Ўқитувчи доскага шаҳар номини ѐзади. Ўқувчи ѐзма жавоб

беради. Тез ва тўғри топган ўқувчи ғолиб бўлади. Ўйин пайтида харитага

қарашга рухсат этилмайди.

Картографик домино

Ўйин ўтказиш учун харита шартли белгилари ва уларнинг расмлари

тайѐрланади. Домино «тошининг» бир томонига шартли белги иккинчи

томонига мос келувчи расм ѐпиштирилади. Домино «тошлари» ўқувчиларга

тарқатилади. Ўйин давомида расмга тўғри келувчи расми ѐки шартли белги

танланади. Расм ва шартли белги мос келса, ким тез ва тўғри ажратса ғолиб

ҳисобланади.

6.4.Ролли ўйинни ўтказиш методикаси

Ролли ўйинни ўтказишга нисбатан

бериладиган маслаҳатлар: Вазиятни тўғри

айтиб бериш

Вазиятни ўзи тушуниб етиши

Ролларни аниқ бўлиб бериш

Аниқ инструктаж ўтказиш

Лозим бўлган шароитни яратиш

Регламентни аниқлаб назорат қилиш

Таълим мақсадларини тўлиқ аниқлаб олиш

Мақсадга эришишга ҳаракат қилиш

Ҳаракатларни (ўйиннинг ўзини) назорат остида ушлаш

Тренер бажарувчидан масалани тўғри тушунганлигини тасдиқлаганини

эшитиш

Мақсадли гуруҳнинг даражасини ҳисобга олиш

Ўқув мақсади бўйича ролли ўйин натижаларини тўлиқ таҳлил қилиш Ролли

ўйин босқичлари:

1) Ҳаракат (маҳалла қўмитасида мажлис)

Таълим мақсади: Қатнашчилар маҳаллалардаги аниқ вазиятни яратадилар 2)

Асосий муаммолар «тўпламини» аниқлаш, кичик гуруҳларда бу муаммо

бўйича иш олиб бориш, бор муаммони юзага чиқариш.

Таълим мақсади: Қатнашчилар бор бўлган муаммоларни юзага чиқариб

йиғадилар.

3) Сабаб – оқибат боғлиқлигини тузиш

Таълим мақсади: Қатнашчилар муаммолар дарахти билан танишадилар, асосий

муаммолар бўйича сабаб ва оқибат боғлиқлигини аниқлайдилар.

Page 256: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

256

4) Муаммоларни ҳал қилиш йўлларини асосий йўналишлари бўйича ишлаб

чиқиш

Натижаларни кўриб чиқиш. Савол-жавоб (10 дақиқа) Тақдимот

тўғрисида гуруҳ фикрини аниқланг:

Машқ пайтида сиз ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

Тақдимотда сизга нима энг кўп ѐқди, нима учун?

Қийинчилик бўлдими ва нима учун?

Бу машқ таълим учун мос келадими, нима учун?

Керакли жиҳозлар: қоғоз ручка

Ўқитувчи учун ахборот

Ролли ўйин – қатнашчиларнинг тажрибасини кенгайтириш методи бўлиб,

уларни кутилмаган вазиятга дуч қилиш орқали шу вазиятда қатнашчилардан

кимнингдир ролини ижро этиш таклиф этилади, шу орқали вазиятнинг мос

интихосинитопадиган метод ишлаб чиқишга эришилади. Роллар ўйини

назарияси машҳур америкалик тадқиқотчи Дж.Морено айтганидек, роль сўзи

лотинча ротула (кичик ғилдирак ѐки ғўла) сўзидан олинган бўлиб, кейинчалик

пьесанинг актѐр учун қоғозга ѐзган ва думалоқ найча қилиб ўралган варақдаги

сўзлари эди.

Фақатгина ХIV-ХVII- асрга келиб бу сўз актѐрлар ўйини маъносини

англата бошлади. Ролли ўйинлар тушунчаси ХХ асрда юзага келди. Ролли

ўйинлар вақтинчалик қатнашчининг бошқа кишининг ролини ўйнашни, ѐки

ўзини бошқа вақт оралиғида кўрсатишини кўзда тутади. Киши ролни қабул

қилганидан кейин шу ролдаги персонаж каби хис қилишга, ҳаракат қилишга ва

ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бошқа қатнашчилар бирон бир мақсад билан

роль ўйнаѐтганларини кўзатадилар. Ишнинг бундай шакли турли мақсадларда

қўлланилади

Ролли ўйинлар афзалликлари

Тажриба орттиришнинг энг самарали методларидан бири – «ҳаракат

орқали ўргатиш». Билим ва кўникмаларни қиѐслаганда «оғриқсиз»

сингдиришнинг ѐқимли методини таклиф этади.Қатнашчиларга баъзи бир

вазиятларга дуч келганда кишилар ўзини қандай хис қилишини билиш

имкониятини беради. Қатнашчиларга турли хулқ-атвор моделларини

ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш имкониятини берадики, табиий шароитларда

улар рўй берганда у ѐки бу моделни қўллаш мумкин бўлсин.

Ролли ўйинларнинг камчиликлари

Агар гуруҳ сценарий реал-ҳаѐтий эмаслигини, амалий фаолиятнинг баъзи

бир қирралари ҳисобга олинмаганлигини сезса, ўйиннинг моҳияти йўқолади ва

таълим мақсадларига эришилмайди. Агарки ролли машқларнинг мақсадлари

Page 257: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

257

тўлиқ тушунтирилмаган бўлса, хулқ - атворни намоѐн қилиш муҳимлиги

тасдиқланмаган ва эътибор қилинмаган бўлса, ролли ўйинни қандайдир

«кўнгил очар» ўйин каби қабул этиш ҳавфи юзага келади. Ролли ўйин

қандайдир даражада ҳавфга эга. Агар гуруҳ қатнашчилари ўйинда қатнашиб ўз

«юзларини» йўқотишдан қўрқсалар, ѐки ролли мулоқот жараѐнида тортинсалар,

бу машқлар самара бермайди. Агар ўқитувчи кучли психологик ва

коммуникатив билимларга эга бўлмаса, у ижрочиларда хавотирлик, ўз ўзини

баҳолашда ташвиш хиссини уйғотиши мумкин.

Ролли ўйиннинг асосий элементлари

Ташҳис Тажриба

қилиш

Текширув

Намойиш этиш

Муҳокама қилиш

Қатнашчиларда роль ўйнаган даврдаги вазиятларда юзага келадиган

муносабатларда ҳис-ҳаяжон туйғусини уйғотиш ва ривожлантириш

қобилиятига эга

Тажриба қилиш

Роль ўйнаѐтган қатнашчига ўйин орқали янги роллар ва ҳиссиѐтларни

сезиш имкониятини беради.

Текширув

Ўйлаб чиқарилган ва реал ҳаѐт вазиятида турли ѐндашувларни қиѐслаш

ҳолатини юзага келишини таъминлайди.

Намойиш этиш

Катта аудиторияга «жонли» ҳолатда у ѐки бу кўрсатмалар, стереотиплар ва

муносабатларни кўрсатиш имконини беради

Муҳокама

Ролли ўйинларни интиҳоси бўлиб, биринчи галда ўйинга алоқаси бўлмаган

далилларни эмас, қатнашчиларнинг бошидан кечирган туйғуларини муҳокама

қилиш, қўллаш керак.

Ўйиннинг асосий элементлари қўйилган масалаларни ҳал

қилишга йўналтирилгандир

1-босқич: роль ва мавзуларни тақсимлаш

2-босқич: ролларга тайѐргарлик

3-босқич: ўйин фазаси

4-босқич: таҳлил 5-босқич:

муҳокама

Page 258: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

258

6-босқич: хулоса

Ролли ўйинлар биргаликдаги ҳаракатларнинг таълимий самарасига

асосланган. Ролли ўйинлар мазмунини кишилар орасидаги (инсонинсон)

фаолияти орқали амалга ошадиган инсонлар муносабати ташкил этади.

6.5.Гуруҳларда иш ташкил этиш (2-топшириқ: «География дарсларида ролли ва

дидактик ўйинларни ўтказиш» мавзусида гуруҳларда иш ташкил этиш)

Вазифа: Тингловчилар кичик гуруҳларга бўлиниб «География дарсларида

ролли ва дидактик ўйинлардан фойдаланиш» мавзусида дарс ишланмасини

тузадилар. Дарс ишланмалари таҳлил қилинади.

10-амалий машғулот: География дарсларида машқ ва масалаларни тузиш,

картографик маълумотлар билан ишлаш (6 соат)

Ишдан мақсад: География фанларини ўқитиш жараѐнида машқ ва

масалаларнинг аҳамиятини баҳолаш. Географик машқ ва масалалар ечишга,

картографик маълумотлар билан ишлашга йўналтириш.

Топшириқлар

1. Табиий географик мавзудаги мисол ва масалаларни ишланг.

2. Иқтисодий географик мавзудаги мисол ва масалаларни ишланг.

Ўрта мактаб таълим тизимида география курсини ўқитишнинг сифати ва

самарадорлигини оширишда фанлараро алоқадан фойдаланиш муҳим аҳамиятга

эга.

Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг «Юксак

маънавият енгилмас куч» асарида мактаб таълимида таълим ва тарбияни бирга

қўшиб олиб бориш ҳақида қуйидаги фикрларини баѐн қилган: «Таълимни

тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш,

шарқона ҳаѐт фалсафаси» деб таъкидлаган.

География фанини ўқитишни ҳозирги замон талаби даражасига кўтариш

масаласи уни бошқа фанлар билан изчил боғлаб олиб боришни талаб қилади.

Ўқитувчи ўз предмети материалларини ўргатиш билан бирга ўқувчиларнинг

бошқа фанлардан олган билим малакаларига таяниши, ўқувчиларга барча

фанлар ўртасида ўзаро боғланиш борлигини кўрсатиш ва уларга бошқа

фанлардан олинган маълумотларидан фойдалана билишни ўргатиши, уларнинг

фикрлаш қобилиятларини фаоллаштириш, билимларини чуқурлаштириш лозим.

География ўқитишни бошқа фанларга мустаҳкам олиб бориш учун

ўқитувчиларнинг ўзи бошқа фан дастурларини яхшироқ билиши ўқув

масалаларини бошқа предмет ўқитувчилари билан бирга ҳал қилиши лозим.

Page 259: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

259

Ўқувчилар бошқа фанлардан олган билимларига таяниб, географик

билимларини мустақил ўрганишга киришадилар. Шу тарзда уюшририлган

дарслар жонли ўтади. Ўқувчиларнинг бошқа фанларнинг ўрганишдаги

масъулиятини ҳам оширади.

География-табиий фандир. Аниқ қилиб айтганда, инсоният яшовчи ва

ундаги жонли ва жонсиз табиатнинг бир бўлаги ҳисобланади. У шу табиатда

униб ўсади, улғаяди ва ҳаѐт кечиради. Ҳаѐти давомида жуда кўп мулоқатда

бўлади. Табиат ҳам уни ўз фарзандидай кўради. Уни боқади кийинтиради ва

асрайди. Шунинг учун ҳам табиатни- онамиз деймиз. Табиат яъни ер ҳақида

тўлиқ тасаввур қилиш учун маълумот беради. Ҳар доим ўзгариб турувчи табиат

сингари у ҳақидаги билим, тушунча ва тасаввурлар ҳам ўзгариб туради. Инсон

дунѐга келибдики кўз очиб кўргани табиат. Яъни табиатнинг узвий бўлаги, яна

ҳам аниқроқ қилиб айтганда, табиат фарзанди ҳисобланади. Шунинг учун

инсон ҳамма вақт она табиатга интилиб яшайди. Ундаги воқеалар ва

ҳодисаларни қизиқиб ўрганади. Она – табиатнинг сирли олами қонуниятлари

ҳақидаги ўқувчига босқичма-босқич билим, кўникма ҳосил қилинади. Энг

аввало ҳозирги пайтда яъни мамлакатимизда халқ таълими тараққиѐтида янги

давр бошланган, ўқиш, ўқитиш, ўрган-ўргат, дарс муқаддас, тизимда янги

педагогик технологиялар, ахборот коммуникатцион технологиялари ва ундан

дарс жараѐнида ўринли фойдаланиш вазифаси қўйилди. Ўқитувчи ва ўқувчи

олдидаги замон талаблари, муоммалар бисѐр. Айниқса бошланғич синфлардан

бошлаб чет тилини ўқитиш ўқувчи ривожланган мамлакатлар ўқувчилари билан

тенглашадиган етук комил инсон қилиб таълим тарбия олиш учун барча

шароитлар давлатимиз томонидан яратиб берилди. Бу талаб ва муносабатда

бўлиш, ижодий ѐндашиш, фаоллик, изланувчанлик билангина ижобий ҳал

қилиш мумкин.

ХХI асрда фан техника дунѐвий билимлар атрофимизни ўраб турган олам

ҳақида илмий билимлар кўпайиб бормоқда. Айниқса, компьютер, интернет

хабарларидан кунлик янгилик соат сайин кўпаймоқда. Булар билан биргаликда

ўқувчиларнинг географик билимларини ошириш, фанга бўлган қизиқишларини

оширишда дарс ва дарсдан кейинги амалий машғулотлар эса уни янада

мустаҳкамлайди, билим ва кўникмаларини оширади. Табиий география

ўтиладиган 5-7- синфларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида амалий машғулотлар

мавзулари ва унинг намунавий нусхаси жойлаштирилган. Ўқитувчи ва

ўқувчиларга қулай бўлиши учун ўзгармас географик маълумотларни киритдик.

Ернинг ўзгармас физик-географик катталиклари

Ер экваторининг радиуси- 6378,16 км

Ўртача радиус- 6371,032 км

Экватор айланасининг узунлиги- 40075,696 км

Page 260: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

260

Ер юзаси- 510 млн. км2

Ернинг қуруқлик юзаси- 149 млн. км2

Ернинг сувлик юзаси- 361 млн. км2

Ернинг ҳажми - 1083 млн. км3

Қуѐш атрофида ернинг ўртача ҳаракатланиш тезлиги- 29,76 км/ш

Ернинг ѐши -4,5.109 йил

Ер ўз ўқи атрофида тўла айланиш вақти -23 соат 56 дақиқа, 4 сек

Ернинг қуѐш атрофига айланиш вақти -365,26 кун

Ернинг электр заряди -57*104 кл

Ернинг бир йилда орбита бЎйича ҳаракатланадиган йўлининг

узунлиги - 942 млн.. км

Асосий географик тушунчалар

Масштаблар

Ер сиртидаги иккита нуқта орасидаги ҳақиқий масофани планда (режада)

харитада ѐки глобусда қанча марта кичрайтирилиб тасвирланганлигини

кўрсатувч шартли белгига масштаб дейилади.

Масштаб уч хил болади: сонли мсштаб, номли масштаб ва чизиқли масштаб.

1: 100 000 ……………….... сонли масштаб 1

см да 1км …………………номли масштаб

1000 м 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Чизиқли масштаб

Сонли масштаблар сурати бир ва махраж эса ҳақиқий масофадан

харитадаги масофа неча марта кичрайтирилганини кўрсатувчи сон М=1: м

кўринишидаги оддий тўғри касрлар орқали ифодаланади.

Масалан: М=1:1000000

Одатда, касрнинг сурат маҳражи бир хил бирликларда км берилади. Узунлик

бирликлари ўртасида қуйидаги боғланишлардан жуда кўп фойдаланамиз.

1м=100см

Page 261: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

261

10м=1000см

100м=10 000см 1км=100

000см

100км=10 000 000см

2.Горизонт (уфқ)

Очиқ жойдан туриб ер сиртининг кузатиш (кўриш) мумкин бўлади.

Осмон билан ернинг туташгандек бўлиб кўринган чегарасига горизонт чизиғи

дейилади.

3.Азимут.

Азимут – (арабч ас-симут-йўл) - жой ѐки харита шимол йўналиши

билан танланган нарса йўналиш орасидаги бурчак. Азимут бурчаклари шимол

йўналишидан соат мили ҳаракат йўналиши бўйича 00 дан 360

0 гача ҳисобланади.

Масалан: 1- чизмада М нуқтанинг азимути 1350 га тенг.

Шимол

Шарқ

Ғарб

Жануб 1350 Ж- шарқ

1-чизма

Даража тўри ва унинг элементлари.

Ер сиртидаги нуқтанинг кенглик ва узоқлик координаталарини

географик харита ва глобусда аниқлаш (топиш) учун тузилган меридианлар ва

параллеллар системасига (тўпламига) даражалар тўри дейилади. Градуслар

тўрининг асосий элементлари қуйидагилардан иборат бўлиб улар 2-чизмада

тасвиланган: паралеллар (ѐнма-ѐн кетувчи ), меридианаллар (ярим кунлик)

кенглик узоқлик.

Page 262: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

262

2-чизма

00 –экваторнинг географик кенглиги

М- нуқтанинг меридиан ва параллели - (фи) нуқтанинг географик кенглиги

билан белгиланади.

–берилган М нуқтага мос радиус билан экватор текислиги орасидаги бурчак,

(00<4<900) яъни экватордан қутубгача ўзгаради ва географик кенглик

дейилади.

В- бошланғч (нолинчи) меридиан текислиги билан берилган М нуқтадан ўтувчи

текисликлар орасидаги < бўлиб географик узоқлик дейилади.(00<З<1800).

Географик координаталар

Қуйидаги координаталар тахминан қайси шаҳарларга тўғри келади.

550 ш.к ва 380 шқ.у., Б) 290 ш.к. 780 ш.қ.у

Ечими: Жойнинг географик координаталарини харита ѐки гилобусдан

фойдаланиб аниқлаймиз.

Глобус ѐрдамида 550ш.к. ва 380 ш.қ.у аниқлаганда Москва шаҳрига тўғри

келади.

Б) Глобусдан аниқлалашда 290 ш к ва780 ш.у Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига

тўғри келади.

Масштаблардан фойдаланиб ечиш

Масштабдан фойдаланиб ечиладиган масалалар.

Масштаб 1:40 000 000 см бўлган харитада Деҳли (Ҳиндистон) ва Тошкент

шаҳарлари орасидаги масофа 4 см га тенг бўлса, бу шаҳарлар орасидаги

ҳақиқий масофани аниқланг.

Ечиш : 1.Маълумки 1:40 000 000 см ли харитада 1см масофа 400 км тўғри

келишини билдиради.

Page 263: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

263

2.Агарда 1 см га 400 км тўғри келса 4см га неча км масофа тўғри келади?

Пропорция тузамиз: 1см …………………..400км

4см ………………….Х км

Х= =1600

Демак, Ҳиндистон (Деҳли) билан Тошкент шаҳарлари орасидаги масофа 1600

км га тенг .

2. Агар 400 км масофа глобусда 2 см га тенг болса, бу глобуснинг масштаби

неча см га тенг бЎлади?

Ечими: Глобусда 1 см га неча км масофа тўғри келишини аниқлаш учун:

400 км ни см га айлантирамиз : Пропорция

тузамиз:

1 км -------100 000 см

400 км ------х

Х= =40 000 000

40 000 000 см ни 2 см га бЎламиз, яъни 400:2=200 км

глобусда 1 см =200 км га тенг.

Жавоб : глобуснинг масштаби 1:20 000 000 см.га тенг.

3 Африка материги 30 меридиан ѐйи бўйлаб шимолдан жанубга қанча масофага

чўзилганлигини градус ва км ларда аниқланг.

Кенглик градусларини қўшамиз, яъни Африка материгининг чекка координата

нуқтаси 340ш.к да жойлашган .

Демак, Африка шимолдан жанубга 34+31=650 масофага чўзилган. Ҳосил

бўлган 650 градусли масофани 10 ли тўр узунлигига кўпайтирамиз яъни

65*111=7215км.

Мустақил ишлаш учун топшириқлар

Глобусда жанубий Америка материги 700 меридиан ѐйи бўйлаб қанча масофага

чўзилганлигини градус ва км. ларда ҳисобланг.

Глобусда Австралия материги 1400 меридиан ѐйи бўйлаб қанча масофага

чўзилганлигини градус ва км ларда аниқланг.

Санкт-Петербург –Тошкент орасидаги 500 км масофа глобусда 8 см ни ташкил

этади. Глобусни масштабини аниқланг.

Қуйидаги сонли масштабларни номли масштаблар билан ифодаланг.

1:10 000, 1:60 000 000, 1: 50 000 000

Горизонт томонларни аниқлашга доир масалалар.

Ер шарида иккита қутб (шимолий ва жанубий) 4 та томон (шимолий, жанубий,

ғарбий, шарқий) мавжуд томонлар ораси тенг 900га бўлинган яъни шимол-00

Page 264: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

264

(360), шарқ- 900, жануб- 1800, ғарб- 2700 га тенг.

Ш-ғарб 360 Шимол

3150 22,5Ш-шарқ

450

Ғарб 2700 Шарқ 900

Ж-шарқ

Жануби-ғарб 2250 180

0 135

0

Жануб

450, 135

0, 225

0, 315

0 горизонт томонларини аниқланг.

450 –шимолий шарқ

1350 –жанубий шарқ

2250 –жанубий ғарб

3150 –шимолий ғарб

Агар мактабга 450 азумут билан борган бўлсангиз, уйга қайси йўналишда

қайтасиз?

Ечими: 450 ш.ш.қ томонга тўғри келади. (бу қўшимча томон ҳисобланади).

Шунга қарама-қарши қўшимча томон жанубий ғарб 2250 азимут томонга қараб

қайтасиз.

Жадвал маълумотлари асосида йиллик ўртача ҳарорат ва амплитудани

ҳисобланг:

Пунктлар I I II V V I II III X X I II Ўртача

харорат

Прежевальск

Урганч

Термиз

- 7

- 8

- 1

-

6

-

5

+

7

-1

-2

+1

0

5

+6

+14

+11

+10

+21

+16

+19

+32

+18

+26

+37

+13

+20

+33

+8

+13

+28

+3

+1

0

+1

6

+1

+2

+6

-4

-3

0

0

Page 265: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

265

Маълумот учун: Йиллик ўртача ҳароратни ҳисоблаш учун 12 ойлик ўртача

ҳарорат қўшилиб, сўнг 12 га бўлинади.Йиллик амплитудани ҳисоблаш учун

бир йилдаги максимал ва минимал ҳароратлар айирилади.

Жадвал маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони ва

шаҳар аҳолисининг даврий ўзгариш динамикасини график чизмада ифодаланг

ва таҳлил қилинг. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг урбанизация

даражаси динамикасини аниқланг.

Давр, йил Аҳоли сони, минг

киши

Шаҳар

аҳ

салмоғи,

киши

олиси

минг

Урбанизация

даражаси, %

1926 1629 1002

1939 6347 1470

1959 8119 2729

1970 11774 4327

1979 15389 6348

1989 19780 8059

2000 24500 9166

2010 27736 14625

2016 31807 16212

Маълумот учун: График чизма чизиш учун жадвал маълумотлари ўрганиб

чиқилиб мос масштаб танланади. Урбанизация даражасини аниқлаш учун

қуйидаги формуладан фойдаланилади.

Урбанизация даражаси

Page 266: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

266

11-амалий машғулот: География фани бўйича ўқув топшириқларини

яратишга қўйиладиган талаблар (тест тузиш, ижодий топшириқлар,

саволномалар ишлаб чиқиш методикаси) (2 соат амалий машғулот)

Ишдан мақсад: География фанларини ўқитиш жараѐнида тест топшириқларини

тузиш ва уларга қўйилган талаблар билан тинишиш. Мустақил равишда турли

мураккабликдаги тестларни тузиш.

Топшириқлар

1. География фанини ўқитишда ўқувчиларни билимини назорат этиш учун тест

саволларини тузишга қўйилган талаблар билан танишиш.

2. Мустақил равишда турли хил мураккабликдаги тестларни тузинг.

3. Гуруҳларда турли мавзуларда тест тузиш. Гуруҳ ишларининг тақдимоти.

Режа:

1. География дарсларида тест технологияси

2. Тест шакллари ва улардан фойдаланиш

3. Тест турлари ва тест топшириқлари шакллари

4. Тест топшириқларини тузиш услуби

5. Тест режасини ишлаб чиқиш

6. Тест тузишдаги энг характерли хатоларнинг таҳлили

7. Ижодий топшириқларни тузишга бўлган талаблар

8.1. География дарсларида тест технологияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5

февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари учун ўқувчиларни

тест усулида қабул қилиш тўғрисида»ги Қарори Ўзбекистонда МДҲ давлатлари

ичида биринчи бўлиб тестшуносликдан фойдаланишга кенг йўл очиб берди.

Жаҳон педагогикаси ва психологиясида мустаҳкам ўрин олган тест усули

мамлакатимиз таълим тизимида жадаллик билан татбиқ қилинмоқда.

Республика Давлат Тест марказининг фаолият кўрсатаѐтганлиги

мамлакатимизда тестшуносликнинг давлат аҳамиятига эга бўлган масала

даражасига кўтарилганлигининг яққол далилидир.

Педагогик тестлар АҚШ, Нидерландия, Англия, Туркия, Жанубий Корея,

Япония ва бошқа кўпгина мамлакатларда кенг ривож топди. Ушбу рўйхатга

асосан турмуш даражаси юқори бўлган мамлакатлар кирганлиги тасодиф эмас.

Бунда қуйидаги занжирли боғланиш мавжуд: тестларни қўллаш таълим

сифатига ижобий таъсир кўрсатади; таълим сифати эса бошқарув сифати билан

боғлиқ; оқилона бошқарув эса аҳоли турмуш даражасини ошириш учун замин

яратади.

Page 267: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

267

Тестшунослик батафсил баѐн этилиши зарур бўлган алоҳида соҳа эканлиги

ва шу билан бирга тест топшириқлари педагогик технология бўйича

лойиҳаланган ташҳисланувчи ўқув жарайонини амалга оширишнинг муҳим

воситаси эканлигини ҳам эътиборга олиб, бу бўлимда тестшунослик тарихи (Ж.

Фишер, Ф. Гамелтон, Ч. Грим, Ч. Рассел), тест усулининг афзалликлари, тест

шакллари ва уларни тузишга оид дидактик талаблар ҳақида ихчам маълумот

берилади.

8.2. Тест шакллари ва улардан фойдаланиш

Тестнинг ривожланиш тарихи ва унинг ижобий томонлари

Тест (ингл. - синов) биринчи марта 1864 йилда Буюк Британияда Ж.Фишер

томонидан талабаларнинг билим даражасини текшириш учун қўлланилган.

Тест синовларининг назарий асосларини кейинчалик инглиз психологи

Ф.Гамелтон ишлаб чиқди. Тест синовлари дастлаб психология фани доирасида

ривожланди. ХХ аср бошида эса тест синовларини ишлаб чиқишда психологик

ва педагогик йўналишлар бир-биридан мустақил ажрала бошлади. Педагогик

тест синовлари биринчи марта америкалик психолог Э. Торндайк томонидан

яратилган. Психология ва педагогикада тест синовларининг ривожланиши

математик услублар ҳам қўллашни тақозо қилди. Бундай услублар ўз навбатида

тестларни ишлаб чиқишга ижобий таъсир кўрсатди. ХIХ аср охири ХХ аср

бошларида тест синовларига талабаларнинг ўқув қобилиятларини баҳолаш

воситаси сифатида қараш анча кучайди. Айнан шу даврдан бошлаб тест

синовлари икки асосий йўналиш: ақлий (интеллектуал) ривожланиш

даражасини аниқлаш тестларини яратиш ва қўллаш ҳамда талабаларнинг ўқиш

қобилиятларини ва билимларини баҳолашга мўлжалланган педагогик тестларни

яратиш ва улардан фойдаланиш соҳалари ривожлана бошлади. Тест тузувчилар

турли одамларда таъсирга жавоб бериш вақти бир хил эмаслигини аниқладилар,

бу эса одамларнинг ақлий қобилиятларини ўрганиш зарурлиги ва турли

даражадаги тестлар яратиш усули бўйича амалий ишлар олиб бориш

лозимлигига олиб келади.

Тест синовларининг асосий мақсади: ҳам ўтилган дарсларни ўзлаштириш

даражаси тўғрисида, ҳам навбатда ўрганилиши лозим бўлган дарс ҳажми

тўғрисида ўқитувчига ахборот бериш; ўқитувчига ўқитиш услубини танлашда

ѐрдам беришдан иборат деб ҳисобланган.

Ўқувчилар билимларини баҳолашнинг турли усулларини таҳлил этиб,

тестларни гуруҳларга ажратишга ҳам уриниб кўрилган. Ч.Грин (1926) ўзининг

«Тест нового типа» (Янги турдаги тест) номли монографиясида илгари

яратилган ва ишлатиб кўрилган тестларнинг афзалликлари ва камчиликларини

таҳлил қилиб қуйидаги тавсияларни берди.

Page 268: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

268

Тест синовлари учун мўлжалланган материал ҳажмини аниқ белгилаш ва

унинг таркибидаги энг муҳим қисмларини ажратиб олиш; мазкур материал

учун тест синовларининг энг мақбул шаклини тажриба йўли билан аниқлаш;

талабаларнинг тест синовлари вақтида жавоб беришлари ўртача тезлиги

тўғрисидаги амалий маълумотларни эътиборга олган ҳолда, тест синовларининг

давом этиш вақтини белгилаш; тест синовлардаги фикрларни баѐн қилиниш

тилининг тўғрилигини ва мантиққа мувофиқлигини текшириш; топшириқларни

мураккаблиги ортиб бориш тартибида жойлаштириш, тўғри ва нотўғри

жавобларнинг доим бир навбатда алмашинишига йўл қўймаслик.

Ч.Рассел тест синовларининг натижаларини ўрганишни давом эттириб,

тест синовларининг мақсади тўғрисидаги саволга жавоб беришга эришди.

Расселнинг фикрича, тест синовларининг мақсади талабаларнинг билимларини

баҳолаш ѐки уларнинг ақлий ривожланиши даражасини аниқлаш билан

чекланмайди ва тестларни қуйидаги холларда: қайси материалдан бошлаб

ўрганиш зарурлигини таъминлашда; талабаларни гуруҳларга тақсимлашда;

ўқитиш жарайонида содир бўладиган қийинчиликларни олдиндан аниқлашда;

шунингдек, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги ўқув юртларида муайян ѐш

давридаги ѐшдаги ўқувчиларнинг ютуқларини таққослашда қўллаш мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, Америка мактаб директорлари

Ассоциациясининг тест синови ўтказмасдан таълим бериш мантиқсизликдир,

фақат тестни қўллаш натижасидагина назоратдан таълимга йўналтирилган

қайтувчан алоқа ҳақида фикр юритиш ва сўнгра қандай йўналишда ҳаракат

қилишни билиш мумкин, деган фикрлари маълумдир. Франция парламенти

1989 йилда таълимни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида қонун

қабул қилди. Унда хусусан, талабалар билимини холисона баҳолаш усули

бўйича ўқитувчилар мажбурий суратда тайѐргарликдан ўтишлари кўзда

тутилади: Бусиз 1992 йилдан бошлаб Францияда ўқитувчилик қилишга рухсат

этилмайди. Шуниси қизиқки, Франция тўқсон йиллик тест анъаналарига эга

бўлган давлатдир.

Ўтган асрнинг 70-йиллари охирида Карнеги-Мелон университетининг бир

гуруҳ социал-психологлари АҚШда тест ўтказишнинг замонавий аҳволини

ўрганишга бағишланган махсус тадқиқот олиб бордилар. Аслида,

тадқиқотчиларнинг мақсади ўқув юртларидаги тестларни кенг миқѐсда қўллаш

сабабларини аниқлаш эди. Бу тадқиқот натижасида қуйидагилар аниқланди:

тест синови Америка ҳаѐтида чуқур илдиз отган, ҳеч ким Америка

мактабларида турли хилдаги стандартлаштирилган тест бўйича синовдан

ўтмасдан, бошқача йўл билан билим олишни давом эттира олмайди, ишга

жойлашиш, кейинчалик эса юқори лавозимга кўтарилиш ѐки малака ошириш

тест билан чамбарчас боғланиб кетганлиги алоҳида қайд қилинди. Тадқиқотда

Page 269: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

269

америкаликларни тестларга бу қадар мойилликларининг учта сабаблари

келтирилди:

а) инсон омилидан имкон борича самарали тарзда хизмат манфаатлари нуқтаи

назаридан фойдаланиш;

б) ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар истеъдодларни тақдирлашга

интилиш;

в) америкаликларни миллий таълим стандартларни жорий этиш учун

интилишлари.

Инсон эришган ютуқларни холисона баҳолаш учун тестлаштиришдан оммавий

суратда фойдаланиш, иқтисодий ривожланган мамлакатларда тест саноати ва

тестлар бозорини вужудга келтирди.

АҚШда тўрт юздан ортиқ марказ ўзаро рақобат остида турли-туман

тестларни ишлаб чиқмоқдалар. Шунингдек, тестларни тузиш ва уларни қўллаш

бўйича яхши мутахассисликлар юқори даражада қадр топганлар. 1992 йилда

улар АҚШдаги энг нуфузли 20 та фаолият йўналишлари рўйхатида 8-ўринни

эгаллаганлар. Ўта қадрланадиган тизимлар бўйича таҳлил, маркетинг, соғлиқни

сақлаш, экология, озиқ-овқат махсулотларини тақсимлаш ва компьютер

технологияси ихтисосликлари эса, тегишли тарзда 15-20-ўринларга

жойлаштирилган.

Мустақил Ўзбекистонда МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб, 1993

йилдан тестшуносликдан фойдаланишга кенг йўл очиб берилди. Педагогик

тестлар кенг миқѐсда, дастлаб ўрта маълумот якунида, олий ўқув юртига

кирувчиларни қабул қилишда қўлланила бошланди. Педагогик тестларнинг

замонавий назарияси педагогика, психология, мантиқ, ўлчовлар назарияси,

математик статистика, математика, ахборот назарияси; кибернетика ва бир

қатор фанларнинг туташ чегараларида ривожланмоқда. Шунингдек, тестлар

илмий асосланган, энг ишончли педагогик ўлчовлар қуроли сифатида этироф

этилмоқда. Педагогик тестлар инсоният тафаккури эришган

муваффақиятлардан бири бўлиб, таълим жараѐнининг самарадорлигини

оширади. Шунинг учун ҳам келажак авлод психологик, педагогик ва касбий

тестлар меъѐр бўлиб қолган даврда яшаб, фаолият кўрсатадилар.

Педагогик тестлар билимларга баҳо беришнинг истиқболли усули

ҳисобланади. Унинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

-тест топшириқлари ўқув фанининг асосий мазмунини қамраб олади

(имтиҳон билети ўзида назорат қилинадиган ўқув материалининг 4-5 фоизини

қамрайди холос);

-ҳамма ўқувчилар тестнинг бир хил саволларига жавоб берадилар, бу

уларнинг билимларини таққослашга имкон беради;

Page 270: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

270

-ўқувчилар билимига ҳаққоний баҳо бериш мезони ошади;

-тест назоратида олдиндан яратилган, ҳамма учун бир хил бўлган шкала

ѐрдамида, ўқувчилар билимига бир мунча аниқ ва табақалашган баҳо қўйишга

имкон беради (рейтинг);

-ўқитувчи ўқувчилар билимини назорат қилишга кам вақт сарфлайди;

-бошланғич даражасини ва ҳар қандай вақт оралиғида билимларни

ошириш имкониятини ўлчашга шароит яратилади;

-тест назорати компьютерлаштиришга (автоматлаштиришга) қулай. Бу

педагогик тестлашнинг асосий афзалликларидан биридир. Ўқув жарайонининг

такрорланувчанлиги ҳам айнан шунда ўз ифодасини топади.

Умуман олганда, тест усули бирмунча технологик ҳисобланади. У

билимларни ўзлаштириш сифатини назорат қилишда профессор-ўқитувчилар

меҳнат унумдорлигини оширади ва ўқув дастурини чуқур ва ҳар томонлама

ўзлаштирилишини таъминлайди. Педагогик тестлашнинг бу афзалликлари

АҚШда муносиб баҳоланган. Абитуриент (талабгор)ларни университет ва

коллежларга тест синови билан қабул қилинади. Педагогик тестларни кенг

қўллаш бўйича АҚШ тажрибаси Канада, Япония, Туркия ва бошқа кўпгина

мамлакатларга ѐйилган.

8.3. Тест турлари ва тест топшириқлари шакллари

Агар тестларни туркумлашда уларнинг қўллаш мақсади ва вазифаларига

асосланадиган бўлсак, психологик тестлардан бошқа барча тестларни қуйидаги

уч гуруҳга ажратиш мумкин:

-интеллектуал ривожланиш даражасини аниқловчи тестлар;

-педагогик тестлар;

-муайян касбга яроқлиликни аниқловчи тестлар;

Фаннинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда биз фақат педагогик тест ҳақида

тўхталамиз. Адабиѐтларда бундай тест топшириқларининг қуйидаги шакллари

баѐн этилади :

-бирдан-бир тўғри жавоби бўлган ѐпиқ топшириқлар;

-бир неча тўғри жавоблари назарда тутилган ѐпиқ топшириқлар;

-битта сўз (ѐки сўзлар) тушириб қолдирилган гапдан ташкил топган очиқ

топшириқлар;

-тўғри кетма-кетликни аниқлаш учун топшириқлар;

-ўзаро боғлиқликни (мувофиқликни) аниқловчи топшириқлар;

-айрим фанлар бўйича билимларнинг чуқурлигини аниқлаш бўйича

топшириқлари;

Page 271: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

271

-сонни тўлдиришга мўлжалланган топшириқлар, бунда сонлар сериясини

топиш усулини аниқлаш ва уни муайян тартибда белгилаш талаб қилинади;

-қарама-қарши муносабатларни аниқлаш тестлари;

-масалалар ечишга қаратилган (математик, физик ва б.) топшириқлар;

-чизмалар ва схемаларни тушунишга қаратилган топшириқлар;

-шакллар нисбатини аниқлашга қаратилган топшириқлар;

-олинган ахборотни ўзлаштириш даражасини аниқлаш топшириқлари;

-синонимлар ва антонимларни фарқлашга оид топшириқлар;

-аналогия (айнан ўхшашлик)га оид топшириқлар;

-ўқилган матнни тушунишга оид топшириқлар;

-кўрсатмаларни бажаришга оид топшириқлар;

-билимдонликни аниқлашга доир топшириқлар;

-тафаккурни аниқловчи тестлар;

-орфографик тестлар;

-тил масалаларига доир топшириқлар ва бошқалар.

Мутахассислик (умумтехник) фанлардан тест топшириқлари тузишда ѐпиқ

(бир ѐки бир неча тўғри жавобли), очиқ, мувофиқликни ва тўғри кетмакетликни

аниқлашга оид тест топшириқларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бунда бир

ўқув мақсадига эришганликни турли тест топшириқлари ѐрдамида аниқлаш

(инвариант) тестлар тузиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Очиқ топшириқлар. Агар тест топшириғи матнида, унинг таянч сўзлари

ѐки гап тушириб қолдирилган бўлса, бундай топшириқ очиқ (тугалланмаган)

тест деб аталади.

Бу шаклдаги тестларда ўқувчиларнинг битта, иккита сўздан иборат қисқа

ва аниқ жавоб беришлари тахмин қилинади. Бу ҳақда тестга илова қилинган

йўлланмада баѐн этиш керак. Бланканинг бўш жойида жавоб учун зарур бўлган

жой қолдирилади.

11.4.Тест топшириқларини тузиш услуби

Тест топшиқларига қўйиладиган дидактик талаблар

Тузилган тест топшириқларининг ҳаммасини ҳам бирдек қўллашга яроқли

деб бўлмайди. Тест саволлари мукаммал бўлиши учун уларни тузишда бир

қанча талабларга риоя қилиш зарур. Булар қуйидагилардан иборат: тест

топшириқлари мазмунининг ўқув мақсадига мувофиқлиги; материалнинг

аҳамиятлилиги; илмий аниқлик; изчиллик; тўкислик ва уйғунлик; ўзлаштириш

даражасига кўра табақалашганлиги; самарадорлик (кумулятивлик); тил

равонлиги ва аниқлиги; бир маънолилик; вақтнинг қатъий белгиланиши;

Page 272: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

272

ихчамлик; мураккаблик меъѐри; тўғри жавобда қўшимча белгиларининг

мавжуд эмаслиги; вариативлик; шаклан ва мазмунан ўзаро боғлиқлик.

Тест режаси ишлаб чиқилгандан кейин, талабаларнинг тегишли ўқув

фанини ўрганиш натижасида, улар оладиган билимларни эгаллашга ва кўникма

ҳосил қилишга оид талаблар шакллантирилади. Бу талаблар одатда ўқув фани

бўйича ишчи дастурнинг «фаннинг мақсад ва вазифалари» бўлимида ѐзилади.

Тест топшириқлари талаб этиладиган билимлар, кўникмаларни эгаллаш

даражасини тўла-тўкис аниқлаши керак. Бунинг учун тест топшириқларида акс

эттирилиши зарур бўлган муайян масалалар рўйхати (тест спетцификацияси)

ишлаб чиқилади. Масалан:

А - таърифлашни билиш;

Б - қонунлар, формулалар, тамойилларни билиш;

В - масалалар ечишда қонунлар, формулаларни қўллашни билиш;

Г - ўхшашлик ва тафоввутни топишни билиш;

Д - схема ва графикларни ўқишни билиш;

Э - аппаратлар (техник мосламалар)нинг тузилиши ва ишлатиш қоидаларини

билиш ва х.

Ўз-ўзидан равшанки, келтирилган рўйхат универсал характерга эга эмас,

у ҳар бир ўқув фанининг ўзига хослиги асосида тузилади. Масалан: чет тиллар

бўйича жумла тузиш каби элементлар; тарихдан муҳим воқеалар, атоқли

арбобларнинг исми-шарифлари, жамият ривожланишининг изчиллиги каби

элементлар рўйхатда акс эттирилиши мумкин.

Ҳар бир билим ва кўникмани текширишга тест топшириқларининг муайян

фоизи ажратилиши зарур. Тест режасини ишлаб чиқишда бу ғоят муҳим

ишдир, тест валидлиги, яъни унинг ўқув дастурига мувофиқлиги кўп

жиҳатдан ана шунга боғлиқ бўлади.

Бу масала бўйича тест ишлаб чиқувчилар ўқув фанининг ишчи ўқув

дастурини таҳлил қилиш асосида муайян бир фикрга келишлари мумкин.

Сўнгра қабул қилинган топшириқлар сонини ўқув фани бўлимлари ва

ўзлаштириш даражалари бўйича тақсимланади. 8-9 жадвалларда 120 та

топшириқни ўқув фанининг 4 та бўлими ва ўзлаштириш даражалари бўйича

тақсимлаш мисол келтирилган.Бундай режасиз тузилган тест тасодифий

материалга оид тузилган бўлиб, унинг сифатсиз чиқиши табиийдир.

11.5. Тест тузишдаги энг характерли хатоларнинг таҳлили

Ўзбекистон Республикасидаги 10 та олий ўқув юртида (1995й.) тузилган

дастлабки 369 та тест топшириқлари профессор Фарберман Б. Л.

раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан экспертиза қилинди . Бу тест

Page 273: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

273

тузувчиларнинг энг характерли қуйидаги хатоларини таҳлил қилиш,

умумлаштириш ва даражаларга бўлиб чиқишга имкон беради.

1. Ёпиқ тест топшириқларига таклиф қилинаѐтган жавоблар миқдорининг

камлиги (4-5 та жавоб бўлиши тавсия этилади). Уларнинг сони камроқ бўлганда,

тўғри жавобни тасодифий танлаш эҳтимоли анча ошади.

2. Тестда оддий далиллар, воқеаларнинг саналари, атамалар, исм-шарифлар,

яъни фақат эслаб қолишни талаб этадиган топшириқларнинг кўплиги. Бундай

топшириқларни тузиш осон, бироқ бу ҳолда тест фақат хотира билан боғлиқ

билимларнигина назорат қилади, холос. Танқидий баҳо бериш, мустақил

фикрлаш турли хил далилларни умумлаштириш ѐки ўрганилган тамойилларни

янги шароитларда қўлланишга доир тест топшириқларини тузиш қийин, лекин

ана шундай топшириқларгина талаба билимини тўлақон баҳолайди. Ўтказилган

текширувлар шуни кўрсатадики, ўрганилган материалнинг ўзи кўпинча маълум

вақт ўтгач, унутилади, ўзлаштирилган асосий тамойиллар ва уларни янги

шароитларда қўллаш эса, умуман, унутилмайди ѐки ўқиш тугаллангандан кейин

хотирада узоқ вақт сақланиб қолар экан.

3. Тест топшириқларининг шу фан бўйича дарсликка ўта боғлиқ бўлиб

қолганлиги. Тест топшириқлари талабанинг ўзлаштириб олиши шарт бўлган

билимлар, кўникмалар ва малакаларга мувофиқ келиши лозим. Тест

топшириқларини ўқув фанининг бўлимлари ѐки мавзулари ўртасида мутаносиб

равишда тақсимлаб, бу масалаларни тест режасини ишлаб чиқиш босқичида ҳал

қилиш зарур. Тест режасини тузаѐтганда қўшимча адабиѐтлардан мустақил

ўрганиш учун тузиладиган тест топшириқларини ҳам эътиборга олиш зарур.

4. Тестда шу ўқув фани асосий қоидаларини умумлаштирадиган мажмуали

характердаги топшириқларнинг йўқлиги.

5. Таклиф қилинадиган жавобларнинг катталиги (бесўнақайлиги). Тест

топшириқларида жавобларнинг кўп сатрли бўлишига йўл қўйиб бўлмайди,

уларни англаб олиш қийин бўлади ва талаба бешинчи жавобни ўқиб бўлгунча,

биринчи жавоб мазмунини унутиб қўяди. Мураккаб топшириқни бир неча

оддийларига бўлиб тест тузилиши зарур. Кўп сонли қоида ва мулоҳазаларни

билишни ҳамма вақт талаб қилавериш тўғри эмас, баъзан таянч сўзларни

ажратишнинг ўзи талабанинг катта ҳажмдаги ўқув материалини билиши

ҳақида маълумот бериши мумкин.

6. Тест топшириғи шартларини (саволларини) таърифлашдаги кўп сўзлилик.

Тест топшириқларидаги оддий ва лўнда қилиб баѐн қилинган фикр синовдан

ўтувчининг фикрлаш ва тафаккур жарайонини энгиллаштиради. Бу ҳолда у

талаб қилинган фикрни ва ўзаро мантиқий боғланишларни тезроқ топиш

имкониятига эга бўлади.

Page 274: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

274

7. Шундай тест топшириқлари ҳам учрайдики, уларга тўғри жавоб топиш учун

унга бир қарашнинг ўзи кифоя қилади. Масалан: бирор топшириқ, тестнинг

бошқа қисмида жойлашган топшириқнинг жавоби бўлиб қолган. Айтайлик, бир

топшириқда Ернинг тортиш кучи қонунини таърифлаган олимнинг

фамилиясини айтиб бериш талаб қилинади, айни вақтда бошқа топшириқ

қуйидагича ифодаланган: «Ньютоннинг Ерни тортиш кучи формуласи…».

8. Таърифлашдан икки хил маъно чиқиши ѐки унинг аниқмаслиги, топшириқни

нотўғри тушунишга олиб келиши мумкин. Бу, ўз фикрини савол ѐки тест

топшириғини тасдиқловчи жавоб тариқасида аниқ ифодалаб берадиган битта

гап тузиш малакасининг етарли эмаслигидан келиб чиқади. Ёзилган матнни

бошқа кишига ўқитиб кўриш тест равонлигини аниқлашнинг энг яхши йўлидир.

Топшириқ тузувчи талабалар фикрига берилиб, кўпинча у ўз таърифларининг

бошқача мазмунини англай олмайди. Шунинг учун ҳам, тест тузувчилар ўз

тасаввурида тест топшириғини бажариш жарайонидаги талаба тафаккури

моделини тасаввур этиш қобилиятига эга бўлиши муҳимдир. Тест

топшириғининг сифатига бевосита таъсир этмайдиган, лекин тест тузишда

ҳисобга олиниши зарур бўлган қуйидаги жиҳатларни ҳам эътиборга олиш

лозим.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, тестларнинг мураккаблик даражасини

фақат 10-25 фоиз ҳоллардагина тўғри аниқлаш мумкин экан. Шу сабабли

тестни талабалар гуруҳларида текшириш йўли билан тажриба (эмпирик)

усулида синаш лозим. Бунинг учун тузилган тест топшириқлари биринчи марта

уларнинг сифатини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Унинг натижаси жадвал

ѐки график кўринишда тасвирланиб, талабаларнинг кўпроқ ѐки озроқ қисми

жавоб берган тест топшириқлари аниқланади. Зарур бўлган ҳолларда улар

такомиллаштирилади.

11.6. Ижодий топшириқларни тузишга бўлган талаблар

Оддий машқ ва топшириқлардан шуниси билан фарқланадики, уларни

бажариш жараѐнида ўрганилган материал нафақат мустахкамланади, балки яна

янгилари ҳам олинади. Шунингдек, бу машқ ва топшириқлар интерактив

ѐндашувга мўлжалланган бўлиб, замонавий педагогикада ҳам унинг бой

заҳираси тўпланган, шулардан қуйидагиларни ажратиб оламиз:

1. Ижодий топшириқ.

2. Кичик гуруҳлар билан ишлаш.

3. Таълимий ўйинлар (ролли, мақсадли ва билим берувчи ўйинлар).

4.Жамиятдаги заҳиралардан фойдаланиш (мутахассис таклиф

этиш, экскурсиялар).

Page 275: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

275

5. Ижтимоий лойиҳалар ва аудиториядан ташқари бериладиган таълим

методлари (ижтимоий лойиҳалар, радио ва газеталар, фильмлар, саҳна

асарлари, қўшиқ ва эртаклар).

6. Шуғулланиш.

7. Янги материални ўрганиш ва мустахкамлаш (интерфаол маъруза, кўргазмали

қуроллар билан ишлаш, видео ва аудио материаллар, «ўқувчи-ўқитувчи

ролида», «ҳар бир киши ҳар бир кишига ўргатади»), мозайка (ажурали арра)

саволлардан фойдаланиш, суқротли диолог).

8. Мураккаб ва музокара талаб савол ва муаммоларни ечиш («фикр мактаби»,

«позицияни эгалла», «ФСМУ» лойиҳалаштирилган техникалар, «бир ўзинг,

икки киши биргаликда», «позицияни ўзгартир», «каррусель», «телевизион

ток шоу услубида мунозара», дебатлар, симпозиум).

9. Муаммо-ечим («ечимли дарахт», «ақлий хужум», «казуслар таҳлили»,

«келишувлар ва медитация») ва хокозо.

Ижодий топшириқлар деганда биз шундай топшириқларни тушунамизки, бунда

иштирокчилардан нафақат оддий ахборотни қабул қилиш, балки унга ижодий

ѐндошиш ҳам талаб этилади. Чунки, берилган топшириқлар катта ѐки кичик

хажмдаги ўрганилмаган элементга қоидага кўра бир неча ѐндашувни талаб

этади.

Хуллас, ҳозирги замон илм-фан, техника ривожланиб бораѐтган бир

пайтда таълим соҳасида ҳам туб ўзгаришлар содир бўлиши табиийдир. Бу

таълимда сифат ва самарадорликка эришишнинг бош омилидир.

12- амалий машғулот: География фанидан синфдан ва мактабдан

ташқари ишларни компетенциявий ѐндашув асосида ташкил қилиш

(2соат)

Ишнинг мақсади: Ўқувчилар билан география фани йўналишида

ўтказиладиган синфдан ва мактабдан ташқари тадбирлар режасини тузиш.

Синфдан ташқари тадбирларни режасини ишлаб чиқиш ва унга сценарий

яратиш. Географик кечаларга сценарий тузиш, синф билан ташкил этиладиган

экскурсияларга сценарий тузиш, ўқув йили якунида амалга ошириладиган

географик саѐҳатнинг сценарийсини тузиш.

Топшириқлар

1. Тингловчилар билан гуруҳларда иш ташкил этиш. 7-маъруза

маълумотларидан фойдаланиб география фани йўналишида ўтказиладиган

синфдан ва мактабдан ташқари тадбирлар режасини тузиш. Гуруҳлар

тақдимотини мухокама этиш.

Page 276: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

276

Page 277: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

277

Page 278: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

278

1-МАВЗУ: ГЕОГРАФИЯ ДАРСЛАРИНИ КУЗАТИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Машғулот мақсади: «География фанини ўқитиш методикаси» фани

доирасида ўқитишнинг илғор тажрибалари ва замонавий методлар билан

танишиш.

Машғулотни ўтказиш тартиби: Олий таълим муассасасида- тажрибали

профессор-ўқитувчиси томонидан география фани дарс машғулотларини:

кузатиш, ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида «География фанини ўқитиш

методикаси» мавзусида семинар-тренингда иштирок этишади.

Семинар тренинг мавзулари:

«Табиий география фанини»ни ўқитиш методикаси;

«Хариталарни «ни ўқиш методикаси;

«Амалий география « фанини ўтиш методикаси;

«География фанида 3Д технологиялари»ни қўллаш методикаси;

Кўчма машғулот гуруҳ журналга қайт этилиб, ОТМнинг тегишли

факультети томонидан тасдиқланади.

Умумий ўрта таълим муассасида- илғор педагогик тажрибасига эга

география фан ўқитувчисининг (14-маъруза ва 7-назарий машғулот асосида )

очиқ дарсни кузатади ва уни таҳлил қилишади. Тингловчилар дарсни таҳлил

қилиш орқали уларга методик ѐрдам кўрсатиш ҳам кўзда тутилади. Шунингдек

ўқитувчининг илғор педагогик тажрибасини ўрганиш ва тарғиб қилиш учун

семинар-тренинг ташкил этилади. Тингловчилар қуйидаги «Дарсни таҳлил

қилиш ва сифатини баҳолаш» варақасини тўлдирадилар ва унда ўз фикр ва

мулоҳазаларини баѐн қиладилар.

ДАРСНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ

Кун:_______Синф _____________ЎқитувчиФ.И.О: ______________________

Фан:____________________Мавзу: ____________________________________

Дарсда қатнашаѐтган ўқувчилар сони: ______ Мавзуга ажратилган соат: ___

Дарсни баҳолаш мезонлари

Танлаган баҳонгизни думалоқча билан белгиланг

Баҳолаш меъзонлари

«1» энг паст баҳо, «5» энг

юқори баҳо

«1» «2» «3» «4» «5»

I. Ўқитувчининг дарсга тайѐргарлиги

Page 279: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

279

1. Дарс режаси, дарс тақдимоти, дарс

ишланмаси, кўргазмали қуроллар, тарқатма

материаллар ва ҳ.к.ларни олдиндан ҳозирлаб

қўйилганлиги

1

2

3

4

5

2. Дарсга оид кўргазмали қуроллар, жиҳозлар ва

асбоблардан ўрнида фойдаланганлиги

1 2 3 4 5

II. Дарс мазмуни

3. Дарс мақсадининг тўғри белгиланганлиги 1 2 3 4 5

4. Мавзунинг бошқа фанлар билан

боғланганлиги

1 2 3 4 5

5. Дарс мавзусини мустаҳкамлаш учун

берилган топшириқларнинг тўғри

танланганлиги

1 2 3 4 5

6. Ўқитувчининг ўз фанини қанчалик

мукаммал билиши

1 2 3 4 5

III. Дарснинг услубий жиҳатлари

7. Ўқитишнинг турли усулларидан тўғри ва

ўрнида фойдаланганлиги

1 2 3 4 5

8. Дарснинг интерфаоллик даражаси

(ўқувчиларни фаоллаштирадиган

гуруҳларда ѐки мустақил ишлашига

шароитнинг қанчалик яратилганлиги)

1 2 3 4 5

9. Дарс вақтининг тўғри тақсимланганлиги 1 2 3 4 5

10. Ўқувчиларнинг дарсдаги гуруҳий ѐки

мустақил ишининг тўғри ташкил

қилинганлиги

1 2 3 4 5

11 Ўқув материалларининг

табақалаштирилганлик даражаси (яхши ва

қийин ўзлаштирадиган ўқувчиларга

муносабат)

I V. Ўқитувчининг педагогик маҳорати

12. Ўқитувчининг дарс мавзусини равон тилда

тушунтира олиши

1 2 3 4 5

13. Ўқитувчининг дарсда ўзини дадил тута

олиши

1 2 3 4 5

Page 280: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

280

14. Мотивация (ўқувчиларни таълим олишга

ундаш) ва уни рағбатлантириб бориши

1 2 3 4 5

15. Дарс давомида ижодий, таълимий муҳитни

ярата олганлиги

1 2 3 4 5

16. Ўқувчиларнинг фаоллиги 1 2 3 4 5

V. Дарсда дарслик ва бошқа қўшимча ўқув материалларидан фойдаланиш

17. Дарсда дарсликдан самарали фойдаланиш

даражаси

1 2 3 4 5

18. Қўшимча ўқув материалларидан

фойдаланиш даражаси

1 2 3 4 5

V I. Дарсда АКТ ва таълимнинг бошқа воситаларидан фойдаланиш

19. Ўқитувчининг проектор, мулғтимедия ва

бошқа техник воситалардан фойдалана олиш

даражаси

1 2 3 4 5

20. Ўқитувчининг тайѐрлаган тақдимот сифати

ѐки ўқув доскасидан самарали фойдалана

олиши.

1 2 3 4 5

21. Тақдимот сифати ѐки мавзу асосий

моментларининг доскага ѐзиб борилиши

1 2 3 4 5

VII. Дарсхонада яратилган таълимий муҳит ва муносабатлар

22. Ўқитувчининг ўқувчиларга нисбатан

муносабати: хушмуамалалиги, тил

топа олиши

1 2 3 4 5

23. Ўқувчиларнинг бир-бирларига нисбатан

муносабати: ўзаро ѐрдам, ҳурмат,

ҳамжиҳатлик

1 2 3 4 5

24. Ўқувчиларнинг ўқитувчига нисбатан

муносабати: ҳурмат, интизом, эшитиш

1 2 3 4 5

VIII. Баҳолаш ва дарсга якун ясаш

Page 281: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

281

Page 282: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

282

1-Кейс. Хитой геосиѐсий йўлининг моҳияти.

Бир неча юз йиллар мобайнида Хитойнинг геосиѐсий қарашлари икки

томонлама хусусиятга эга эди. Бундай ҳолат биринчидан, Хитой яъни «ўрталиқ

қироличаси» нинг қадимги номи Римлендга қарашлилиги ва иккинчидан,

Хитойнинг ҳеч қачон денгиз мамлакати бўлмаганлиги билан боғланган.Хитой

XX асрнинг 70 йилларидан «Атлантика» геосиѐсат олиб бора бошлади. Бундай

ҳолат Хитой ислоҳатларининг «отаси» Ден Сиаопиннинг прагматик фалсафаси

билан боғланди. Ана шундай геосиѐсат Хитойга ғарбдан катта дивидентлар

олишга имкон берди. Хитой ғарбдан пул, кредит ва технологиялар олиб,

иқтисодиѐтини тез суръатлар билан ривожлантиришга эришди. Хитой ўзига хос

ривожланиш хусусиятига эга.

Мазкур хусусиятлар қуйидагилардан иборат.

Диққат қилинг!

А) Табиий ресурсларни чегараланганлиги, Б)

Жуда катта инсон ресурсларига эгалиги.

В) Иш кучларини ниҳоятда арзонлиги

Хитойнинг қишлоқ аҳолиси 800 миллион, шундан 700 миллиони қишлоқ

хўжалигида банд 100 миллиони эса ишсиз. Шунинг учун ҳар йили 10 миллион

аҳоли қишлоқлардан шаҳарга кўчиб келади.

Жаҳон банкининг маълумоти бўйича XXI асрнинг бошларида Хитойнинг

импорти 650 млрд атрофида бўлади. Японияники эса 530 млрд доллар деб

ҳисобланмоқда. Бу пайтда унинг ялпи ички маҳсулоти деярли 10 триллион

долларни ташкил қилади. АҚШ ники эса 9,7 трилионни ташкил қилади. Бу

Хитойни муҳим иқтисодий қутбга айлантиради. Ҳозирги пайтда Хитой

геосиѐсий майдоннинг ривожланиши ўқларини ва кучларини аниқлаб

берадиган давлатлар қаторига кириб олди. Хитой дунѐдаги аҳолиси энг кўп

мамлакатдир. Унинг аҳолиси XXИ аср ўртасида 1,5 млрд кишига етиши мумкин.

Хитойда инвестициялар ва иқтисодий ривожланиш давлат томонидан режа

асосида бошқарилмоқда. Бу давлатнинг тез суръатлар билан ривожланишининг

ўзига хос хусусиятларидан бири.

Эслаб қолинг!

Евросиѐдаги энг катта ички бозорга эга эканлиги ва ҳарбий қудратнинг тез

суръатлар билан ортиб боришидир. Россия-Хитой муносабатлари кейинги ярим

Page 283: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

283

аср мобайнида кескин ўзгарди. XX асрнинг 50-йилларда «ука» бўлган

Хитойликлар ҳозирги вақтда иқтисодий қудратига кўра «ака» га айланди. Барча

йўналишлар доирасида Хитой ташаббусга эга.

Шундай қилиб, Хитой XXI асрга келиб, дунѐ геосиѐсатига катта таъсир

кўрсата бошлади. Дивидент акциядорлик жамияти даромадининг бир қисми. У

ҳар йили акциядорлар ўртасида тақсимланади. Кредит- қайтариб бериш шарти

билан маълум муддатга ва маълум фоизга пул ѐки товар ҳолатида берилган

(қарз). Геостратегик нуқтаи-назардан Россия Евросиѐ билан бир мазмунга эга

деб ҳисобланади. У эса ўз навбатида Хартленд тушунчаси (Макиндер, 1919). Бу

ўқ минтақага Россияни ғарбда Шарқий ва Марказий Европа шарқда эса Тибет

ва Мўғилистон киритилган ѐки Макиндер фикри бўйича «Тарихнинг географик

ўқи» билан бир мазмунга эгадир. Россия Евросиѐ ғарби билан Евросиѐ шарқини

бирлаштиради ва ўзига хос маданияти билан ажралиб туради. Собиқ

иттифоқнинг 1991 йилда парчаланиб кетишини бугунги кун нуқтаи-назаридан

баҳолаш ниҳоятда мушкул. Чунки 1991 йилдан кейинги давр жуда қисқа вақтни

ўз ичига олади. Парчаланишдан кейин Россия ҳудудида ишлаб чиқарилган

тайѐр маҳсулотлар ғарб бозорлари талабига жавоб бермас эди. Россиядаги

иқтисодий ўзгаришлар асосини минерал ресурслар аввало нефть ва газ

экспортидан олинаѐтган даромад қопламоқда. Собиқ иттифоқ парчаланиши

натижасида Россияга хос йўқотишлар қуйидагилардан иборат: Болтиқ ва Қора

денгизга чиқиш ва портлар сони камайди,

Каспий ва Қора денгизидаги шельфлар қисман йўқотилди,

Россия асосан паст даражада ривожланган давлатлар билан

чегараланмоқда.

Россия шарқдаги ўзига хос демографик бўшлиқни хитойлик ва бошқа

ҳалқлар томонидан тўлдирмоқда.

Чегаралари мустаҳкамланмаган эди, 2008 йилларга келиб етарлича

мустаҳам бўлди.

Ундан ташқари Россияда аҳоли турмуш даражасидаги минтақавий фарқ

(1:14 нисбатни ташкил этади) тобора катталашиб бормоқда. Унинг асосий

сабаблари:

Иқтисодиѐтни хом ашѐга йўнатирилганлиги,

Москвадаги молиявий марказлар, ѐқилғи-энергетика комплекслари ва

олигарх-ахборот тизимлари раҳбарларининг мамлакат иқтисодиѐтига таъсири,

Page 284: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

284

Молия ресурсларини 95% Москва, Санкт-Петербург ва Екатеринбург каби

шаҳарларда тўпланганлиги,

Шимолий Кавказ Республикалари жуда ҳам кам молиявий ресурсларга

эгалиги.

Шундай қилиб, Россия янги XXI асрга жуда кўп позициялардан маҳрум

бўлган ҳолда иқтисодий муаммолари мавжуд давлат сифатида кирди.

Россиянинг эркин маблағлари йўқ у дунѐ миқѐсида катта тадбирларни амалга

оширишга қодир эмас, лекин Россия қудрати ҳарбий-саноат комплексига эга.

Аҳолининг турмуш даражаси аҳоли жон бошига тўғри келувчи ички маҳсулот,

қолоқ давлат-аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи ички маҳсулот 1000 АҚШ

долларидан камни ташкил этувчи давлат. Қашшоқ давлат-юқоридаги кўрсатгич

200 АҚШ долларидан камини ташкил этувчи давлат.

2- Кейс. Россиянинг янги геосиѐсий сифати.

Россия шаклланаѐтган вазият ва ҳар хил ҳолатларга боғлиқ ҳолда

иккинчи даражали давлат сифатида ҳам, минтақа етакчиси сифатида ҳам, ядро

салоҳияти улкан супер давлат сифатида ҳам намоѐн бўлиши мумкин. Россия

яқин яқинларгача озиқ-овқат маҳсулотларининг 30%дан ортиқроқ қисмини

импорт қилар эди. 2002 йилда 90 млн т дан егиштириб олинди. Бу дон

импортини тўхтатишга сабаб бўлди. Харид нархларнинг пастлиги фермер ва

деҳқон хўжаликларини ҳонавайрон бўлишига олиб келди. Бундай ҳолатлар

Россия ѐқилғи энергетика комплексида, балиқчиликда, ҳарбий саноат

комплексида ҳам кузатилмоқда. Ана шундай вазиятда Россиянинг яқин

келажакдаги геосиѐсий мавқеи қандай бўлиши мумкин. Шу йўналишдаги қатор

саволлар ва муаммолар келиб чиқадики, уларга жавоб олиш, бугунги куннинг

энг муҳим масалаларидандир.

Умуман XXI асрнинг сўнгги палласида шаклланиб келаѐтган янги

иқтисодий тартиб барҳам топди. Ироқ уруши 1-2 давлат иттифоқи бутун жаҳон

ҳамжамиятидан устун бўлиши мумуинлигини жаҳонда янги АҚШ даври, бир

қутбли дунѐ даври бошланганлигини кўрсатмоқда. Бундай шароитда иқтисодий

салоҳияти паст бўлган давлатлар унга тобе бўлади ѐки бошқа ўзига ўхшаш

давлатлар билан иттифоқлар тузиши мумкинлиги эҳтимолдан узоқ эмас. Россия

иқтисодиѐти рус миллати менталитети каби ўзгаришларга аста-секин ѐн беради.

Бу эса яқин ўртада яна 2 қутбли дунѐ барпо бўлиши мумкинлишини инкор

қилади. Россия камида 10-15 йил ичида ўзининг ички муаммоларини ҳал

қилиши лозим бўлади. Бу ҳолат унинг геосиѐсий мавқеини белгилаб беради. 3 -

Page 285: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

285

Кейс. Ўзбекистонга маданияти яқин бўлган мамлакатлар дунѐ геосиѐсий

тизимида.

Эронда шоҳ режими қулатилганидан сўнг у йилдан-йилга ўзининг

минтақавий геосиѐсий мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Эрон давлати Яқин ва

Ўрта Шарқда, Ўрта Осиѐда ва Россияда катта обрўга эга. Эрон ҳозирги вақтда

Ғарб билан ҳам конструктив алоқалар ўрнатишга интилмоқда. 1997 йил декабр

ойида Теҳрон шаҳрида Ислом конференцияси ташкилоти аъзоларининг

8йиғилиши ўтказилди. Ундан кутилган асосий мақсад-Эрон билан Араб

мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни яхшилашга эришилди. Эрон XXI

асрнинг ўрталарида Жануби-ғарбий Осиѐ минтақасининг етакчи давлатига

айланиши мумкин. XX асрнинг кейинги ўн йилликларида бўлиб ўтган

ижтимоий-сиѐсий ўзгаришлар натижасида Эроннинг Туркия ва АҚШ билан

бўлган муносабатлари яхшиланди. Ироқ ва Исроил мамлакатлари билан бўлган

алоқаси бир оз ѐмонлашди. Туркия ва Исроилнинг Россия билан бўлган

муносабатлари яна ҳам узоқлашди.Шу вақтнинг ўзида Ироқ ва Эроннинг

Россия билан бўлган алоқалари кучайди. Ўзбекистон Эрон муносабатлари

иккала томонга ҳам манфаат келтирувчи йўналишда ўзаро дўстлик, ҳамкорлик

руҳида ривожланмоқда. Ўзбекистон Туркия муносабатлари ҳам ўзаро дўстлик

ва ҳамкорлик асосида ривожланмоқда. Туркия Ўрта Осиѐдаги барча давлатлар

билан иқтисодий соҳада ҳамкорлик қилишга тайѐр эканлигини

билдирмоқда.Жануби-ғарбий Осиѐ-минтақаси таркибига Туркия ва Исроилдан

ташқари Араб мамлакатлари: Сурия, Ливан, Иордания, Ироқ, Қувайт, Саудия

Арабистон, Баҳрейн, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Оман, Яман киради.

Келажак геосиѐсий вазиятига бир нигоҳ

Ўзбекистон танлаган йўл келажакда ўзининг самарасини бериши ҳеч

кимда шубҳа туғдириши мумкин эмас. Ўзбекистон қабул қилган

йўлрўшноликка олиб чиқувчи ягона йўлдир.

Эътибор беринг!

АҚШ мамлакатида иқтисодиѐтнинг асосини хизмат кўрсатиш соҳалари

белгилайди, масалан 2008 йилда саноат улуши 27%, қишлоқ хўжалиги 17%

хизматлар 66 % ташкил этган. Бугунги кунда ушбу кўрсаткичларнни интернет

тармоқлари орқали ўқувчиларга аниқлаш учун вазифа сифатида берилиши

лозим. Бундай вазиятда Ўзбекистоннинг иқтисодиѐтини солиштириб кўриш ва

асосий муаммо бошқа йўл ва сиѐсатга эга бўлган давлатлар ўртасида ўзини

Page 286: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

286

қандай тутишига боғлиқдир. Бу муаммолар ечими тўғрисидаги саволга

республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов асарларида аниқ жавоб

берилган.

Диққат қилинг!

Марказий Осиѐда сиѐсий географик жиҳатдан марказий ўринда турган

Ўзбекистон кучлар тенглиги ва мувозанатини таъминлаш имкониятларига эга.

Ўзбекистон ҳудуди ўзининг мавжуд ва потенциал табиий ва хом ашѐ

заҳиралари билан ҳозирдаѐқ жаҳоннинг сиѐсий ва иқтисодий харитасида

алоҳида аҳамият касб этмоқда. Минтақада ижтимоий-иқтисодий куч-қурдатга

эга бўлган Ўзбекистон Марказий Осиѐ минтақасида боғловчи вазифасини

ўтайди. Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилиш орқали бутун Марказий Осиѐ

минтақасида манфаатли муносабатлар ўрнатиш имконияти очилади. Бозор

муносабатлари йўлидан бораѐтган ҳар қандай давлат ҳар томонлама

шартномалар тузиши ва амалга ошириши лозим.

Кейслар бўйича бир нечта намунани чет эл адабиѐтларидан ҳам олиб

қиѐслаш имкониятига эгамиз. Улардан айримлари билан сизларни таништириб

ўтамиз ва шундан сўнг кейслар билан ишлаш технологиясини берамиз.

Кейс стади 3.1. (масалан, Тинч океанидаги ороллардаги аҳоли ва

тадқиқотлар олиб борилишида, ўзаро ишонч ва талаблар). Тадқиқотчи Боб Кейт

АҚШ даги сув тошкинлари ҳақида гапириб махаллий аҳолида қўрқув пайдо

қилган, бундай холатлар эса изланишларга халал қилади. Бу борада Кейт нима

қилиши лозим эди?

Учинчидан, изланишларда университетлар ўзларини ҳимоя қилиши учун

этник нормаларга катта эътибор қаратишлари лозим, буни эса ўзига хос

жиҳатлари бўлиши керак(Oakes, 2002). Этник муаммолар ва этник принциплар

Этник нормалар барча изланишларда бажарилишиги назорат килиш

учун дунѐда кўплаб қўмиталар ташкил этилган ( Израиль ва Хэй, 2006). Ушбу

қўмиталар ва уларнинг ишлари сиз бажаришингиз керак бўлган изланишлар

этикасини олиб боришда катта ѐрдам бериши мумкин. Улар учта асосий

қоидага таянади (қуйида 3.1 бўлимда қайд этилган). Улар эса сиз бажараѐтган

изланишларингизни этник амалиѐтига ердам беради. Бу билан сиз ишнинг

зарурати, керак эканлиги ва тўғри йўлда эканлигигизни кўрсатади.

4- Кейс: География фанидан мисол ва масалаларни ечишда кейс стади

технологиясидан фойдаланишнинг моҳияти нимада?

Page 287: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

287

Муаммо (асосий ва кичик

муаммолар)

Ечим Натижа

Мисол ва масаланинг

ечишнинг кейс стади

технологиясидан фарқи

нимада?

Мисол ва масаланинг

ечишда ўқувчи битта

йўналишда ечимини

топади.

Кейс стади технологияси

бир нечта ечим йўллари

аниқланиб оптимал ечим

танланади.

Кейс стади

технологиясидан

фойдаланиш

мақсадга мувофиқ.

5-Кейс: География фани дарсларида ананавий ва ноананавий таълим

технолгиялари афзаллик ѐки камчиликлари. Сиз фикрингиз?

Муаммо (асосий ва

кичик муаммолар)

Ечим Натижа

Таълим сифат ва

самарадорлигини

оширишда анъанавий ва

Интерфаол таълим

технолгиялари афзаллик

ѐки камчиликлари

Анъанавий таълим

технологияси - муайян

муддатга мўлжалланган,

таълим жараѐни кўпроқ

ўқитувчи шахсига

қаратилган бўлиб,

ўқитишнинг анъанавий

шакли, методи ва таълим

воситаларининг мажмуидан

фойдаланиб таълим-тарбия

мақсадига эришишдир.

Интерфаол таълим

технологияси - муайян

муддатга мўлжалланган,

таълим жараѐни марказида

ўқувчи шахси бўлиб,

ўқитишнинг замонавий

шакли, фаол ўқитиш

методлари ва замонавий

дидактик воситаларнинг

мажмуини таълим-тарбия

ишидан кўзланган мақсад ва

кафолатланган натижага

эришишга йўналтиришдир.

Интерфаол таълим

технологияси - муайян

муддатга мўлжалланган,

таълим жараѐни

марказида ўқувчи

шахси бўлиб,

ўқитишнинг замонавий

шакли, фаол

ўқитиш методлари

ва замонавий

дидактик

воситаларнинг

мажмуини

таълимтарбия

ишидан кўзланган

мақсад ва кафолатланган

натижага эришишга

йўналтиришдир.

6-Кейс: Новация ва инновация ўртасидаги фарқларни топинг. Кейс

топшириғини бажариш учун иш қоғози:

Page 288: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

288

Асосий фарқлар

Новация

Инновация

Ўқитувчининг жавоби:

Асосий фарқлар

Новация Инновация

1) амалдаги назария

доирасида қўлланилади;

2) кўлам ва вақт бўйича

чегараланади;

3) методлар янгиланади; 4)

натижа аввалги тизимни

такомиллаштиради

1) тизимли, яхлит ва давомли бўлади;

2) амалиѐтда янги фаолият тизимини

лойиҳалайди;

3) субъектларнинг фаолияти тўла

янгиланади;

4) янги технологиялар яратилади;

5) фаолиятда янги сифат натижаларига

эришилади; 6) амалиѐтнинг ўзи ҳам

янгиланади

7-кейс: Ўзбекистон харитасидан берилган масштабга кўра 1)Тошкент ва

Самарқанд; 2) Бухоро ва Термез; 3) Тошкент ва Урганч; 4) Бухоро ва Андижон

5) Қарши ва Наманган шаҳарлари орасидаги масофаларни қуйидаги намунага

кўра топинг (харитага қаранг).

Намуна:Тошкент ва Бухоро шаҳарлари ўртасидаги масофани топиш.

Харитада шаҳарлар орасидаги масофани чизғич ѐрдамида ўлчаб, 4,07 смга тенг

эканлигини топамиз. Масштабга кўра, 4,07 . 100 км = 407 км эканлигини

аниқлаймиз. Жавоб: 407 км.

8-Кейс: Европада шаклланган табиат

зоналари, уларнинг табий шароити,

Page 289: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

289

ландшафт компонентларининг ҳолати ҳақида маълумот бериш.

Тингловчилар учун кўрсатмалар:

Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг.

Муаммонинг ечимини топишга хизмат қилувчи омилларни аниқланг.

Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ даҳлдор

бўлган омил (ѐки иккита омил)ни ажратинг.

Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга уринг.

Европанинг кичик бир қисми жойлашган. Арктика минтақасида

Свальбард (Шпицберген) архипелаги, субарктика минтақасида Исландия,

ЯнМайен ва Скандинавиянинг шимолидаги қирғоққа яқин қатор ороллар бор.

Арктика минтақасида Арктика муз ва тошлоқ саҳролар ландшафтлари мавжуд.

Арктика саҳролари зонаси иқлимининг энг муҳим хусусияти радиация

балансининг кичиклиги. Радиациянинг баланси деярли ҳеч қаерда йилига 1020

ккал/см2 дан ошмайди. Ҳавонинг ўртача йиллик ҳароратси 00С дан паст. Қутб

туни 120 кунга яқин давом этади. Йиллик (фақат 3-4 ой давомида) ўртача

ҳарорат 00С дан юқори бўлади, бироқ бу ҳам кўп ҳолларда 5

0С дан ошмайди. Ёз

ойларида ҳароратнинг паст бўлиши, қисман, иссиқликнинг муз ҳам қорни

эритишга сарф бўлиши билан боғлиқдир. Свальбард иқлими анча қаттиқ

бўлишига қарамай, Осиѐ ва шимолий Америкадаги бу зонанинг баъзи бир

бошқа қисмларига қараганда илиқроқ. Бу ерда қишда илиқ Шпицберген оқими

ҳамда кучли циклон фаолияти таъсир кўрсатади. Циклонлар вақтида ер юзасида

жанубий ҳамда жанубий-ғарбий шамоллар ҳукмрон бўлади. Буғланиш ниҳоятда

кам. Шу сабабли ѐғин у қадар кўп ѐғмаса ҳам (йилига 300-250 мм) ѐғин

миқдори буғланишдан кўра кўпроқдир. Бу ҳол зонада кўпинча ҳарорат манфий

бўлганлигидан қор ва муз тўпланишига олиб келади. Свальбарднинг тахминан

90% майдони муз билан қопланган.

Свальбарднинг муз билан қопланган ерларида тошларга ѐпишган

лишайник ҳамда мохдан иборат жуда сийрак ўсимликлар билан қопланган.

Арктика тошлоқ саҳролари ландшафтлари ҳукмрондир. Майда жинслар

тўпланиши учун шароит қулай бўлган жойларда асосан дриада (каклик ўти),

тошѐрар, айиқтовон, қизғалдоқ ва бошқа ўсимликлардан иборат ўт ва бута

формациялари тарқалган. Ҳайвонот дунѐсининг турлари ҳам кам: майда

кемирувчилар, қутб тулкиси (песец), оқ айиқ, шимол буғуси учрайди. Фақат

Page 290: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

290

қушлар кўп. Қушлардан кўплари – чистик, кайра, чайка-моевка, гага ва

бошқалар субарктика минтақаси зоналари учун ҳам характерлидир.

Субарктика минтақасининг Ғарбий Европа қисмида тундра ландшафт

зонаси жойлашган. Евросиѐ тундра зонасининг бошқа қисмларидан фарқ қилиб,

ғарбий Европа қисмига Атлантика океани катта таъсир этади ва қиш у қадар

қаттиқ бўлмай, илиқ кунлар бўлиб ѐз ойларининг ўртача ҳарорати паст бўлиб,

100С дан ошмайди, шу сабабли бу ерда ўрмон йўқ.

Вегетация даври қисқалигидан гулли ўсимликлар орасида кўп йилликлар

ва доимий яшил буталар кенг тарқалган. Буталар пакана бўлади, ер бағирлаб

ўсадиганлари кўп учрайди. Бундай шакл ўсимликларнинг ҳавонинг ер юзасига

яқин қатламидан иссиқлик олишга имкон беради.

Исландиянинг анча жанубий районларида, шамоллардан тўсилган

водийларда тундра зонасининг бошқа формациялари: анча баланд бўйли хархил

ўтлар ва бошоқлилардан иборат ўтлоқлар, қайин, тоғтерак, четан, арчадан

иборат бутазорлар учрайди. Бироқ бундай ўсимликлар майдони жихатдан мох

ва лишайникларга қараганда кам территорияни эгаллайди. Тундра тупроқлари

жуда сернам. Ўтлоқ тупроқлари учун чимли тупроқ ҳосил қилиш учун жараѐни

характерлидир. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи кўчманчи буғучилик

бўлиб, буғулар йил бўйи яйловда боқилади.

Топшириқни бажариш учун кўрсатмалар:

Европа табиат зоналарининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш;

Европа табиат зоналарининг шаклланиши ва қиттъанинг географик қиѐфаси

ўртасидаги боғлиқликлар бўйича мулоҳазаларни жамлаш.

Page 291: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

291

Page 292: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

292

География ўқув фанидан тест тузиш методикаси.

География дарсларида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш

методикаси

География фанидан билимлар беллашувини ташкил қилишнинг ўзига хос

хусусиятлари

География фанидан масалалар ечиш методикаси.

География ўқув фанидан тўгарак ишлари ташкил этиш методикаси

География фанидан ўқув саѐҳатларни ташкил қилиш методикаси.

География дарсларида ролли ва дидактик ўйинларни қўллаш методикаси

География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларни ташкил қилиш

методикаси

География дарсларида фанлараро боғланиш методидан фойдаланиб дарс

ўтиш

География дарсларида ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг ўзига хос

хусусиятлари

География фанини ўқитишда бадиий адабиѐтлардан фойдаланишнинг

аҳамият

География фани бўйича ўқув топшириқларини яратишга қўйиладиган

талаблар (тест тузиш, ижодий топшириқлар, саволномалар ишлаб чиқиш)

методикаси

География фани бўйича амалий машғулотларни тайѐрлаш методикаси

География дарсларида табиатга экскурсия уштиришнинг ўзига хос

хусусиятлари

География дарсларида муаммоли таълим машғулотларини ташкил этиш ва

бошқариш, муаммоли таълим методикаси

География дарсларида ўқувчиларни мустақил билим олишларини ташкил

этиш методикаси

География фанини ўқитишда «Ҳамкорликда ўқитиш» методи хамда

«Ижодий ўйинлар»методидан фойдаланиб дарс ўтиш методикаси

География дарсларини замон талаблари асосида ташкил қилиш методикаси

География ўқув фанидан фан олимпиадалари ва билимлар беллашуви

топшириқларини тузиш методикаси

География дарсларида ролли ўйин технологиясидан фойдаланиш

методикаси

География дарсларида мультимедиа воситаларидан фойдаланиш

методикаси

География фани бўйича ўқув топшириқларини яратиш методикаси.

Page 293: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

293

География дарсларида ўқув тадқиқотлари ташкил этиш ва ўтказиш

методикаси

География дарсларида «Дебатлар» - ѐзма бахс услубини ташкил этиш ва

ўтказиш методикаси

Иқтисодий география дарсларида ролли ва дидактик ўйинларни қўллаш

методикаси

География фан ойлигини ўтказиш методикаси

География ўқув фанидан тест тузиш методикаси.

География дарсларида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш

методикаси

География фанидан билимлар беллашувини ташкил қилишнинг ўзига хос

хусусиятлари

География фанидан масалалар ечиш методикаси.

География ўқув фанидан тўгарак ишлари ташкил этиш методикаси

География фанидан ўқув саѐҳатларни ташкил қилиш методикаси.

География дарсларида ролли ва дидактик ўйинларни қўллаш методикаси

География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларни ташкил қилиш

методикаси

География дарсларида фанлараро боғланиш методидан фойдаланиб дарс

ўтиш

География дарсларида ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг ўзига хос

хусусиятлари

География фанини ўқитишда бадиий адабиѐтлардан фойдаланишнинг

аҳамият

География фани бўйича ўқув топшириқларини яратишга қўйиладиган

талаблар (тест тузиш, ижодий топшириқлар, саволномалар ишлаб чиқиш)

методикаси

География фани бўйича амалий машғулотларни тайѐрлаш методикаси

География дарсларида табиатга экскурсия уштиришнинг ўзига хос

хусусиятлари

География дарсларида муаммоли таълим машғулотларини ташкил этиш ва

бошқариш, муаммоли таълим методикаси

География дарсларида ўқувчиларни мустақил билим олишларини ташкил

этиш методикаси

География фанини ўқитишда «Ҳамкорликда ўқитиш» методи хамда

«Ижодий ўйинлар»методидан фойдаланиб дарс ўтиш методикаси

Page 294: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

294

Page 295: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

295

«Интерфаол» тушунчаси инглиз тилида «интерат» (рус тилида «интерактив»)

ифодаланиб, луғавий нуқтаи назардан «интер»-ўзаро, икки тарафлама,

«ат»ҳаракат қилмоқ, иш кўрмоқ каби маъноларни англатади.

Модератор - таълим мазмунини яратиш, модулларини ишлаб чиқиш.

Тренер - ўқувчиларнинг кўникмаларини ривожлантирувчи машқлар ўтказувчи

махсус тайѐргарликдан ўтган мутахассис.

Тютор - масофадан ўқитиш дастурларини яратиш ва бажарилишини таъминлаш.

Фасилитатор - дарсда кўмакчи, йўналтирувчи, жараѐнга жавоб бермайди,

хулоса чиқармайди.

Ментор - устоз, ўргатувчи (якка ва гуруҳли тартибда).

Коуч - таълим олувчиларнинг тўлиқ ўзлаштиршлари учун ѐрдам кўрсатувчи

репетитор, инструктор, тренер. Амалиѐт давомида амалий машғулотни, иш

жараѐнини назорат қилувчи, кузатувчи. (Коучинг-имтиҳонларга ѐки спорт

бўйича тайѐргарлик кўриш).

Консултант - маслаҳат бериш, тушунтириш, қўшимча маълумот бериш.

Лектор - назарий маълумотлар билан таништирувчи.

Эксперт - кузатиш, таҳлил, текшириш, хулоса, тавсия, таклиф, мулоҳаза

билдириш.

Инноватор - янгиликларни таълим мазмуни ва машғулотлар жараѐнига жорий

қилиш.

Коммуникатор - ўзаро мулоқотларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш,

такомиллаштириш.

Ўқитувчи - машғулот мавзуси бўйича кўзда тутилган мазмунни тушунтириш,

ўқув жараѐнига раҳбарлик.

Менежер - ташкилий-педагогик ва иқтисодий масалаларни ҳал этиш.

Спектер - кузатиш, таҳлил қилиш ва хулосаларни баѐн қилиш.

Ассистент - машғулот учун тайѐрланган воситаларни амалда қўллашга

тайѐрлаш, машғулот иштирокчиларига ѐрдам кўрсатиб туриш.

Котиб - зарур маълумотларни ѐзиб бориш, тегшли хужжатларни

расмийлаштириш, ўрнатилган тартибда сақлаш.

Технолог - педагогик технология мутахассиси. Замонавий педагогик

технологиялар асосидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни

таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиб боради.

Методист - таълим-тарбия методлари бўйича мутахассис. Дастурларни ишлаб

чиқишда ва амалга ошириш жараѐнида методик масалаларни ҳал этиб боради.

Координатор - лойиҳалар, дастурларни ишлаб чиқишга раҳбарлик, уларни

амалга оширишни режалаштириш, мувофиқлаштириш, ташкилий ва молиявий

масалаларни ҳал этиш.

Page 296: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

296

Антитседент дарѐлар – даралардан оқадиган дарѐлар.

Арид минтақа – сув юзасидан бўладиган буғланиш ѐғиндан кўп бўлган минтақа.

Арид иқлим- қурғоқчил иқлим.

Атмосфера –ҳаво қобиғи.

Аэротент- сувни тозалаш усули.

Аграр ислоҳотлар-қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, давлатнинг эрга

мулкчилик муносабатлари ва эрда хўжалик юритиш усулларини ўзгартиришга

қаратилган чора-тадбирлари мажмуи.

Агросаноат интеграцияси-қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқларининг,

иқтисодий, фан-техника, технологик ва бошқа хўжалик имкониятларини

бирлаштириш (қўшиш) орқали ишлаб чиқариш ва меҳнатнинг

умумлаштирилиши.

Аҳоли зичлиги-муайян ҳудудда аҳолининг жойлашув даражаси. Мамлакат ѐки

бирор ҳудуд (вилоят, туман) аҳоли сонини шу ҳудуд ер майдонига (одатда 1км2.

га) тақсимлаш билан ҳисоблаб чиқарилади.

Аҳоли – маълум ҳудудда яшайдиган кишилар гуруҳи тушунилади. Шу боисдан

илмий – географик тадқиқотларда аҳоли ва аҳоли манзилгоҳларини атроф

муҳит ва хўжалик билан бевосита боғлиқ ҳолда тадқиқ этишади.

Аҳоли географияси – аҳолининг таркиби, динамикаси ва жойлашувидаги

регионал тафовутларни ва бу тафовутларни вужудга келтирадиган омилларни,

аҳоли ва аҳоли манзилгоҳларининг ҳудудий тизимларини ҳамда уларнинг

ривожланиш қонуниятлариниўрганади.

Агломерация – аҳоли пунктларнинг бир-бирларига қўшилиб кетиб, улкан

шаҳар, ягона иқтисодий ҳудуд ҳосил қилиши. Агломерацияларда аҳоли зич

ўрнашган, хилма-хил ишлаб чиқариш тармоқлари, хусусан саноат корхоналари,

илмий ва ўқув муассасалари тўпланган бўлади

Аҳоли миграцияси-аҳолининг яшаш жойини ўзгартириши билан боғлиқ

кўчиши.

Аҳолининг миллий таркиби-муайян ҳудуд ѐки мамлакатда яшовчи аҳолининг

миллатлар бўйича таркиби.

Аҳолининг табиий ўсиши-маълум давр ичида туғилганлар ва ўлганлар сони

ўртасидаги фарқ.

Базальт қатлам- сув таъсирида ювилмайдиган қатлам.

Бар- қумлоқ, саѐзлик.

Батометр- сувнинг лойқалигиниўлчайдиган асбоб.

Босимсиз- эркин.

Бентал- сув ҳавзаси туби юзаси.

Бентос- чуқур сув ости жониворлари ваўсимликлари.

Page 297: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

297

Бирламчи сувлар-кислород ва водороддан хосил бўлган сув

Вадоз сувлар – сувнинг табиатда айланишида иштирок этадиган Ер қобиғи

сувлари.

Вал- тўлқин хосил қилган дўнглик.

Гравитатцион сув- оғирлик кучи таъсирида тупроқ-грунтдан ажраладиган сув.

Гигроскопик сув- қуруқ тупроқ ҳаводан ажраладиган сув.

Грунт- ер ости.

Гидрограф- сув сарфининг вақт бўйичаўзгариш графиги.

Дон- лойқа ўлчагич.

Денудация –емирилиш.

Воклюза- карст ҳудудида кам сувли даврда ҳам қуриб қолмайдиган сув

манбалари.

«Гидрология» -юнонча сўз бўлиб, «Гидро»-сув ва «логос»-билим ѐки фан деган

маънони беради.

Гидрометрия- сув объэктларининг гидрологик режим элементлари (сув сатҳи,

сув сарфи, сувнинг тезлиги, сув юзаси нишаблиги)ни ўлчаш, кузатиш

услубларини ишлаб чиқиш ва уларни бевосита амалга ошириш ишлари билан

шуғулланади.

Гидрография-маълум ҳудуддаги сув объектларининг ўзига хос хусусиятларини

жойнинг табиий географик шароити билан боғлиқ ҳолда ўрганиб, уларга

гидрологик ва халқ хўжалигидаги аҳамияти нуқтаи назаридан ѐндашган ҳолда

ѐзма тавсиф беради.

Гидрологик ҳисоблашлар ва гидрологик прогнозлар -мухандислик

гидрологияси)-сув объектларининг турли гидрологик кўрсаткичларини

ҳисоблаш ва прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Гидросфера- сув қобиғи

Годограф- сув тезлигининг чуқурлик бўйича ўзгариш чизмаси.

Дельта- дарѐнинг тармоқланган мансаби

Денудация- тоғ жинсларининг емирилишга олиб келадиган жараѐнлар мажмуи

Ирригация- экин майдонларига сув чиқариш ва суғориш ишлари

Колматация- шимилишни камайтириш

Конвекция- сув, ҳаво орқали иссиқлик узатилиши.

Қирғоқ мореналари- музликдан ҳосил бўлган тоғ жинслари.

Оқим ҳажми - дарѐдан маълум вақт (дақиқа, соат, кун, ой, йил ѐки кўп йил)

давомида оқиб ўтадиган сув миқдори, м3ѐки км

3 ларда ифодаланади.

Пардали сув- қаттиқ жисм сиртидаги сув.

Репрезентатив метеорологик станциялар - гидрологик прогнозлар усули ѐки

услубини ишлаб чиқишда ҳаво ҳарорати, атмосфера ѐғинлари ва бошқа

Page 298: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

298

маълумотлари асос қилиб олинадиган метеорологик кузатиш пунктлари. Сув

режими элементлари - сув сатҳи, сувнинг оқиш тезлиги, сув сарфи, сувнинг

тиниқлиги, минераллашув даражаси ва бошқалар.

Сув сарфи - дарѐ, сой ѐки каналнинг кўндаланг қисмидан вақт бирлиги ичида

оқиб ўтадиган сув миқдори, м3 /с да ифодаланади. Гидрологик прогнозларда

дарѐларнинг сув сарфлари қисқа ѐки узоқ муддатли прогноз қилинади.

Сув аэратцияси- сувни кислородга тўйиниши.

Стационар- сув объектлари (дарѐлар, кўллар, музликлар)нинг гидрологик

режими элементлари кўп йиллар давомида куннинг маълум белгиланган

соатларида мунтазам равишда кузатиб борилади.

Створ-сув ўлчаш мосламаси

Тажриба лабораторияси-сувнинг табиий ва химиявий хоссаларини аниқлаш,

Гидродинамик ҳодисаларни ва бошқа жараѐнларни моделлаш шароитида

ўрганиш имконини беради.

Уюрма- гирдобли.

Литорал-кўлнинг қирғоққа яқин қисми.

Меандра-эгри бугри.

Номограмма- ҳисоблаш чизмаси.

Назарий таҳлил усули кузатиш маълумотларидан ва бошқа турдаги

ахборотлардан илмий хулосалар чиқаришга асосланган.

Нисбий ҳатолик - гидрологик ҳодисанинг прогноз қилинган қиймати билан

кузатилган қиймати орасидаги фоизларда ифодаланган фарқи.

Экспедиция- маълум ҳудуддаги нисбатан кам ўрганилган ѐки умуман

ўрганилмаган объектларни тўғридан тўғри дала шароитида, умумий тарзда ѐки

аниқ бир йўналишдаги мақсадни кўзлаб тадқиқ этиш.

Географик муҳит-табиатнинг инсоният жамияти мавжуд бўлган, одамнинг

бутун ҳаѐти ва ишлаб чиқариш фаолияти рўй берадиган қисми.

Геосиѐсат, географик сиѐсат-сиѐсатшуносликдаги назария. Геосиѐсат термини

муайян бир мамлакат ўрни, табиий бойликлари иқлими ва бошқа географик

омилларнинг давлат ташқи сиѐсатига (географик сиѐсий стратегияси ва ҳ.к.)

муайян таъсирни ифодалаш учун ишлатилади. Геосиѐсат тушунчасини биринчи

бор Р.Челлен (Швеция) илмий муомалага киритган.

Геоэкология-экологияни юқори босқичдаги экосистемаларни, шу жумладан

биосферани ўрганувчи фан.

Глобал молиявий инқироз-бутун жаҳонни қамраб олган молиявий инқироз,

жаҳон молия тизимининг издан чиқиши.

Давлат-мамлакат миқѐсида жамиятни уюштириш масалаларини ҳал қилиш, уни

ташқи муносабатларини белгилаш ваколатлари бўлган ҳукмрон тузилма.

Page 299: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

299

Давлат чегараси-давлатнинг қуруқлик ва сувдаги доирасини белгилайдиган

чизиқ.

Дарѐ транспорти-транспортнинг асосий турларидан бири; табиий (дарѐ, кўл) ва

сунъий (канал сув омбори ва бошқ.) сув ҳавзалари орқали юк ва йўловчи

ташийди.

Иқтисодий район, иқтисодий-географик район-табиий ва иқтисодий

шароитлари бир хил ва халқ хўжалиги тарихан таркиб топган, ихтисослашган

ишлаб чиқаришга эга бўлган ҳудуд.

Мамлакат-сиѐсий-географик термин бўлиб, муайян чегараларга ва давлат

суверенитетига эга бўлган ѐки бошқа бир давлат ҳукмронлиги остида бўлган

ҳудуд (мустамлака, бошқарув остидаги ҳудуд)ни англатади.

Page 300: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

300

Page 301: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

301

1. Норенков И.П., Зимин А.М. Информационные технологии в

образовании: Учебное пособие.–.М.: Изд. МГТУ им. Н.Баумана,2002.-336с.

2. Сергеев И.С. Основы педагогической деятельности: Учебное

пособие. – СПб.: Питер.Серия «Учебное пособие», 2004–316 с.

3. М.Х. Тўхтахўжаева таҳрири остида. Педагогика назарияси ва тарихи

//– Т.: «Молия-иқтисод», 2008.– 208 б.

4. Муслимов Н., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий

компетентлигини шакллантириш технологияси. 2013 й. Тошкент, «Фан ва

технологиялар». 8 б.т.

5. Абдуғаниев.И. ва бошқ. География майдончасида метеорологик

кузатишларни олиб бориш.Тошкент.2010.32 бет

6. Маматкаримов А. Қизиқарли география. –Т.: «Тафаккур», 2011

7. Ниғматов А.Н., Шивалдева Н.С. Иқлим ва биз. –Т.: «Чинор» ЭНК,

2010. 8. Ваҳобов Ҳ., Мирзахўжаев С. География. -Т.: Вектор-пресс 2011

9. Йўлдошев Ж.Г., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари.-Т,

2001.

10. Сафин Д.В., Мусина Р.Г. Таълим бериш ва ўқишнинг интерфаол

усуллари. Ўқув қўлланма.-1-модул. Интерфаол ўқитишнинг назарий асослари. -

Тошкент, 2007.

11. Рақибов Ж. Дарсларда ва амалий машғулотларда ЯПТларни қўллаш

бўйича услубий кўрсатмалар.Фарғона, 2009.67 бет.

12. Коджаспирова Г.М. Педагогика в схемах, таблицах и опорных

конспектах./ М.:Айрис-пресс, 2006.

13. Ғуломов П. Географиядан қисқача русча - ўзбекча атамалар ва

тушунчалар луғати. -Т.: «ЎзМЕ», 2013.

14.Ата-Мирзаев О.Б. О современной системе географических наук.

«Амалий география фанининг долзарб назарий ва амалий масалалари « –

Тошкент: 2008.

Қўшимча адабиѐтлар

1. Алимқулов Н.Р.,.Абдуллаев И.Х., Холмуродов Ш. Амалий география

КХК учун ўқув қўлланма. –Т.ТДПУ, 2015.

2. Алимқулов Н.Р.,.Абдуллаев И.Х., Ш.Холмуродов. Амалий география

КХК учун электрон дарслик. –T., 2015. 150 MV.

3. Абдуллаев И.Х. ва б.қ. Табиий географик жараѐнлар. Услубий

қўлланма. ТДПУ, 2016

4. Абдуллаев И.Х.ва б.қ. Географик-экологик экспертиза асослари.

Услубий қўлланма. ТДПУ, 2016

5. Рафиқов А. А. Амалий география. –Т.: « Шарқ», 2007.

Page 302: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

302

6. Рафиқов А., Вахобов Х., Қаюмов А., Азимов Ш. «Амалий

география» – Тошкент: 2008 й.

7. Абдуллаев И.Х., Сейтджелилова Э.С. Амалий география фанини

ўқитишда инновацион технологиялар. –Т.:2015

8. Азизходжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. –

Т.: Молия, 2003. – 192 б.

9. Тўхтахўжаева М.Х. таҳрири остида. Педагогика назарияси ва тарихи

//– Т.: «Молия-иқтисод», 2008.– 208 б

10.Абдуллаев И.Х. Биогеография асослари. Маърузалар матни. ТДПУ,

2012.

11.Низомов А., Алимқўлов Н.Р., Тилляходжаева З. Табиий географик

жараѐнлар. – Т.: 2015.

12.Назаров И.К. Географиянинг асосий муаммолари.»Мухаррир», -Т.: 2013.

13.Diane Belcher, Ann M. Johns, Brian Paltridge. New directions in English for

specific purposes research. The University of Michigan Press. 2011.

14.Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион

педагогик технологиялар.– Т.: «Ниҳол» нашриѐти, 2013, 2016.–279б

15.Норенков И.П., Зимин А.М. Информационные технологии в

образовании: Учебное пособие.–.М.: Изд. МГТУ им. Н.Баумана,2002.-336с.

16.Сергеев И.С. Основы педагогической деятельности: Учебное пособие. –

СП б.: Питер.Серия «Учебное пособие», 2004–316 с.

17. Муслимов Н., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий

компетентлигини шакллантириш технологияси. 2013 й. Тошкент, «Фан ва

технологиялар». 8 б.т.

18. Сайидаҳмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар. – Т.: Молия,

2003. – 172 б.

19. Толипов Ў., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг татбиқий

асослари – Т.: 2006.– 163 б.

20. Уразова М.Б., Эшпулатов Ш.Н. Бўлажак ўқитувчининг лойиҳалаш

фаолияти. // Методик қўлланма. – Т.: ТДПУ Ризографи, 2014 йил. 6,5 б.т.

21. R.P. Pathak. Methodology of Educational Research. Atlantic. USA-2008.

22.Толипов Ў.Қ., Усмонбекова М. Педагогик технологияларнинг татбиқий

асослари (ўқув қўлланма). - Т.: «Фан» нашриѐти, 2006 йил.

23.Толипова Ж.О. Педагогик технологиялар. – дўстона муҳит яратиш

омили. - Т.: 2005 йил.

24.Фарберман Б.Л. Илғор педагогик технологиялар. - Т.: «Фан» нашриѐти.

2000 йил.

Page 303: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

303

Дарсликлар

1. Ғуломов Т., Қурбониѐзов Р., 5-синф «География». «Янгийўл

Полиграфия сервис» нашриѐти 2015 йил

2. Соатов А., ва бошқалар. 6-синф «Материклар ва океанлар

географияси». «Ўқитувчи» нашриѐти 2017 йил

3. Ғуломов П., Вахобов Х., Баратов П., Маматқулов М., 7-синф «Ўрта

Осиѐ ва Ўзбекистоннинг табиий географияси». « Ўқитувчи» нашриѐти 2017

йил.

4. Мусаев П., Мусаев Ж. 8-синф «Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий

географияси»«Шарқ» нашриѐти, 2014 йил

5. Қаюмов А., Сафаров И., Тиллабоева М. 9-синф «Жаҳон иқтисодий

ва ижтимоий географияси». «Шарқ» нашриѐти 2014 йил

6. Шарипов Ш., Федорко В., Сафарова Н., Рафиков В. «10-синф

«География» (Амалий география ) «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»

нашриѐти 2017 йил.

Хорижий адабиѐтлар

1.Nicholas Clifford,Shaun French and Gill Valentine.Key Methods in

Geography.SAGE Publications Asia-Pacific Pte Ltd,33 Pekin Street #02-, Far East

Squar, Singapore, 2010. no. 30 p

2.DUET-Development of Uzbekistan English Teachers*- 2-том. CD ва DVD

материаллари, Тошкент.: 2008.

3.Michael McCarthy «English Vocabulary in use». Cambridge University Press,

1999, Presented by British Council.

4.Reed Wicander, James S.Monroe. Geology. Brooks/Cole. Belmont.2009.

5.Krasilnikov P.,Carre F., Montanarella L. Soil geography and geostatistics.

LuxembourgOFOPEC, 2008.

6.John J., Renton Ph..D. The Nature of Earth: An Intoduction to Geology. The

Teaching Company, 2006.

7.Royal Beglee. World Rejional Geography: People, Places and Globalization.

Morehead State University, 2012.

8.Alan Strahler. Introducing PhisicalGeografhy. Boston University, 2011.

9.Menno Jan Kraak, Ferjan Ormeling. Cartography: Visualization of Spasial

Data. Pearson Education. London, 2010.

10.Diane Belcher, Ann M. Johns, Brian Paltridge. New directions in English

for specific purposes research. The University of Michigan Press. 2011.

11.PathakR.P.Methodology of Educational Research. Atlantic. USA-2008.

Page 304: giu.uz · 2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

304

Электрон таълим ресурслари

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг электрон сайти: www.edu.uz.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг

электрон сайти: www.uzedu.uz.

3. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи

кенгашининг электрон сайти: www.ictcouncil.gov.uz.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказининг электрон сайти:

www.bimm.uz

5. Тошкент шахар халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг электрон сайти:

www.giu.uz

6. Ижтимоий ахборот таълим порталининг электрон сайти: www.

Ziyonet. uz.

7. Infocom.uz электрон журнали: www.infocom.uz.