РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир...

69
1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ИРРИГАТЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАТЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ “ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИНИ ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ВА АВТОМАТЛАШТИРИШ” факултети “ ПЕДАГОГИКА, ПСИХОЛОГИЯ ВА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ” кафедраси “ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” фанидан РЕФЕРАТ МАВЗУ: КАСБ ТАЪЛИМИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ Бажарди: “Касб таълими” 209-гурух талабаси Ю.Кудярова Қабул қилди: Д.Химматалиев Тошкент 2018

Upload: others

Post on 01-Jun-2020

64 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ИРРИГАТЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

МЕХАНИЗАТЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

“ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИНИ ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ВА

АВТОМАТЛАШТИРИШ” факултети

“ ПЕДАГОГИКА, ПСИХОЛОГИЯ ВА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ”

кафедраси

“ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” фанидан

РЕФЕРАТ МАВЗУ: КАСБ ТАЪЛИМИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАШКИЛИЙ

ШАКЛЛАРИ

Бажарди: “Касб таълими” 209-гурух

талабаси Ю.Кудярова

Қабул қилди: Д.Химматалиев

Тошкент 2018

Page 2: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

2

КАСБ ТАЪЛИМИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ

РЕЖА:

1.КИРИШ

2.АСОСИЙ ҚИСМ

2.1. Таълимни ташкил этиш шакллари

2.2. Дарс таълимни ташкил этишнинг асосий замонавий шакли

2.3. Жуфтлик ѐки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш

2.4. Касб таълимида замонавий таълимни ташкиллаштириш шакллари:

моҳияти ва мазмуни

3. ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР

4. ГЛОССАРИЙ

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

ИЛОВАЛАР

Page 3: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

3

КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси тараққиѐти халқнинг бой маънавий салоҳияти

ва умуминсоний қадриятларига ҳамда ҳозирги замон маданияти, маърифати,

илми, техникаси ва технологиясининг сўнгги ютуқларига асосланган мукаммал

таълим тизимини барпо этиш долзарб аҳамиятга эга. Миллий истиқлол ғоясига

содиқ, етарли интеллектуал салоҳиятга эга, илм-фаннинг замонавий ютуқлари

асосида мустақил фикр ва мушоҳада юрита оладиган шахсларни тарбиялаш

ҳамда рақобатбардош, юқори малакали кадрларни тайѐрлашнинг мукаммал

тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиѐтининг муҳим шартидир. Илм-

фан жадал тараққий этаѐтган, замонавий ахборот-алоқа тизимлари, воситалари

кенг жорий этилган жамиятда турли фан соҳаларида билимларнинг тез

янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига уларни жадал эгаллаш билан бир

қаторда, мунтазам ва мустақил равишда билим излаш вазифаси қўйилмоқда.

Ўзбекистоннинг келажаги ва равнақи кўп томонлама ундаги кадрларнинг

билимдонлиги, касб тайѐргарлиги ва маънавий етуклигига боғлиқ. Шу

жиҳатдан қараганда, Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар орасида

Кадрлар тайѐрлаш соҳасидаги ислоҳотлар муҳим ўрин тутади. Жумладан,

узлуксиз таълим борасидаги йўриқномалар ҳар томонлама етук ва баркамол

авлодни тарбиялашда алоҳида ўрин тутади. Бу борада айтиш лозимки, 2010 йил

бежиз “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинмаган. Шунингдек, “Баркамол

авлод йили” муносабати билан ишлаб чиқилган Давлат дастурида белгиланган

чора-тадбирлар орасида ўсиб келаѐтган авлоднинг узлуксиз таълимини

таъминлаш, педагогика соҳасига алоҳида ўрин ажратилган эди.

Ёшларнинг узлуксиз таълимини таълимини таъминлашда коллеж-

лицейлар ва олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик катта аҳамиятга эга.

Улар бир ўқув муҳитидан иккинчисига ўтишда иложи борича камроқ стресс

вазиятларига тушишлари лозим. Шундагина уларда билимга иштиѐқ

йўқолмайди, таълим олиш даражаси пасаймайди ва самарадорлиги ошади.

Page 4: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

4

Ушбу ҳамкорлик доирасида таълим муассасалари узлуксиз таълим тизимини

шакллантириш борасида педагогик-психология, педагогиканинг турли

йўналишларини тадқиқ этишга қаратилган ҳамкорлик лойиҳаларини яратиш ва

уларнинг натижаларини амалга тадқиқ этиш; тегишли соҳа, жумладан

педагогика ва психология, ижтимоий педагогика соҳасидаги муаммолар

юзасидан ахборот ва таҳлилий маълумотлар билан алмашиш; олий ўқув

юртларидан коллеж-лицейларга амалиѐт учун юбориладиган талабаларни

танлов асосида саралаб олиш; ҳамкорлик асосида ташкил этиладиган семинар,

анжуман ва давра суҳбатларига профессор-ўқитувчилар, аспирантлар ва

магистр талабалар орқали қўллаб қувватлаш; амалиѐт ўтаѐтган талабаларга

илмий-амалий тадқиқот ишлари учун илмий ва электрон кутубхона

манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш; коллеж-лицей ўқувчиларини

бўлғуси соҳаси бўйича олий ўқув юртида ўқиш учун тайѐрлаш, яъни таълим

шароитлари ва муҳити билан таништириш ва ҳоказо.

«Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури»да узлуксиз таълим тизимида

фаолият кўрсатаѐтган ўқитувчи ва мураббийларнинг касбий малакаларини

ошириш, уларни илғор педагогик технологиялар, ҳамда замонавий ахборот

технологиялари билан қуроллантириш хусусида алоҳида таъкидланган. 70-80

йилларда Америкада дунѐга келган таьлим технологияси бугунги кунда барча

ривожланган мамлакатларни қамраб олди, ҳатто нуфузли халқаро ташкилот

ҳисобланган ЮНЕСКО томонидан тан олинди ва қўллаб қувватланди.

Ривожланишга юз тутаѐтган Республикамиз таьлим тизими учун ҳам бу жуда

муҳим бўлиб, мактабларнинг педагоглари, ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими ва

олий таьлим ўқув муассасалари профессор-ўқитувчилари таьлим

технологиясини ўзлаштиришлари ҳамда амалиѐтда қўллашлари лозим.

«КТМД»ини амалга оширишнинг 2-босқичи таълим муассасаларининг

моддий техника ва ахборот базасини мустаҳкамлашни давом эттиришни, ўқув-

тарбия жараѐнини юқори сифатли ўқув адабиѐтлари ва илғор педагогик

технологиялар билан таъминлашни, узлуксиз таълим тизимини

ахборотлаштиришни амалга оширишни кўзда тутади.

Page 5: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

5

Юртбошимизнинг «Нафақат умумий маълумот ва тарбияни, балки

кадрларнинг касб-корга йўналиш олишини, уларни тайѐрлаш ва

малакасини оширишни ўз ичига олувчи ягона узлуксиз миллий таълим

тизимини яратиш вазифаси қўйилмоқда»1 деган доно таълимоти

ўқувчиларни касбга қизиқтиришнинг жамият тараққиѐти ва халқ

фаровонлигини оширишдаги илмий-назарий, маънавий-маърифий аҳамиятини

белгилаб берган методологик асосдир.

Ҳозирги вақтда давлатимизда ер тузиш ишлари тизими Республикамиз

ерларидан фойдаланиш бош чизмасини вилоятлар ва туманлар ер тузиш

чизмаларини хужаликлараро ва хўжаликда ички ер тузиш лойихаларини хамда

шу ишлар билан боглик булган бошка лойихаларни тузиш ва амалга оширишни

уз ичига олади.

Ноанъанавий таълим - талабаларни ўз касбига қизиқтирувчи, билим

доираларини кенгайтирувчи, уларда ҳозиржавоблик хусусиятларини

тарбияловчи, фаоллаштирувчи ва уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини

ривожлантирувчи каби дидактик функцияларни бажаради. Тажрибаларда

таъкидланганидек, агар машғулот одатдаги - фақат тинглаб ўтиришга

асосланган усулда ўтказилганда, талабалар ахборотнинг кўпи билан 20 фоизини

ўзлаштирган бўлса, илғор педагогик усуллардан фойдаланилганда эса, бу

кўрсаткич 80-90 фоизгача ошганлиги тасдиқланган.

Ноанъанавий таълимнинг самарадорлиги яна шундан иборатки, унинг

қатнашчилари яхлит тизимли билимга эга бўлади ва мустақил - ижодий

фикрлаш қобилиятлари ривожланиши негизида бўлажак касбий фаолиятга оид

бошланғич кўникмалар шакллантирилиб, ўқув-тарбиявий жараѐнни амалиѐт

билан бевосита боғлаб олиб боришни таъминлайди. Шунинг учун ҳам у,

ривожлантирувчи ўқитишнинг юқори самарали усулларидан бири бўлиб

ҳисобланади.

1 И.А.Каримов. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли, Т., «Ўзбекистон», 1992, 64-бет.

Page 6: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

6

2.1. ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ

Таълимни ташкил этиш шакллари деганда, аник муддатда ва тартибда

укитувчининг укувчилар билан олиб борадиган машғулот турларини

тушунамиз. Хозирги кунда, таълим муассасаларида таълимни синф-дарс

шаклида олиб бориш кенг таркалган. Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз,

таълимни ташкил этиш шакллари ижтимоий тузум манфаатларига мос холда

пайдо булган ва ривожланган. Дастлабки даврларда таълим бериш ишлари

одамларнинг мехнат фаолияти, турмуш тарзи билан узвий боғланган хамда

билим бериш, ўргатиш ишлари якка тартибда олиб борилган.

Давр ўтиши билан купчиликка билим бериш эхтиѐжи пайдо булади.

Таълим тизими мазмуни, билимларнинг мураккаблашуви, болаларни гурух-

гуруҳ қилиб, тўплаб ўқитишни тақозо қилган хамда таълим билан

шугулланувчи мутахассислар, укитувчи тайѐрлаш заруриятини келтириб

чикарган.

Шу даврга келиб укитишнинг махсус ташкилий шакллари пайдо була

бошлайди. Бунинг натижасида синф-дарс тизими пайдо була бошлайди. Халк

орасида хаѐтий тажрибага, билим ва тарбияга эга булган кишилар мураббий,

укитувчи булиб фаолият курсатди.

Халкимиз тарихига назар ташлар эканмиз, мактаб ва мадрасаларда

ѐшларга билим бериш билан шугулланганлиги «Авесто» ва бошка тарихий

манбалардан маълум. Аммо кадим даврларда таълимни катъий чегараланган

вактда, бир хил ѐшдаги болалар билан олиб бориш, таълим мазмунини

боскичма-боскич бериш масалаларига аниклик киритилмаган эди.

Таълимнинг ташкилий масалалари Ал-Форобий «Фан ва акл заковат»

асарида укув фанларини гурухларга булиб укитиш, уларнинг тарбиявий

мохиятини очиш масалаларига эътибор берилган. Педагогика тарихида таълим

ташкил этишнинг асосий шакли дарс хисобланган. Синф-дарс тизимини

дидактик талаблар асосида яратишда буюк чех педагоги Ян Амос

Page 7: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

7

Коменскийнинг (1592-1670) хизматлари катта, уни синв-дарс тизимининг

асосчиси сифатида бутун дунѐ тан олган.

Я.А Коменский «Буюк дидактика» асарида укув машгулотларини гурух

шаклида ташкил килиш, укув йили ва укув кунини бир вактда бошлаш,

машгулотлар орасида танаффуслар берилишини, гурухлардаги болаларнинг

ѐши ва сони бир хил булишига алохида эътибор берди. Дарс давомида

укувчилар диккатини туплаш, материалларни батафсил тушунтириш, укувчига

саволлар бериш, узлаштириш жараѐнини назорат килиш зарурлигини

таъкидлайди.

Бу тарихий жараѐнда Педагогика фани олдида турган муаммолардан бири

таълимнинг ташкилий шаклларини самарадорлигини ошириш, айникса, дарсни

самарадорлигини ошириш билан боглик илмий-назарий услубий ва амалий

муаммоларни хал этувчи тадкикотлар олиб боришда куп ишлар килинди.

Узбекистонимизда кадрлар тайѐрлаш миллий дастурини амалга оширишда

таълим тизимига янги педагогик технологиялар тадбик этиш билан боглик

ишлар килинмокда.

Синф деганда, ѐши ва билим даражасибир хил булган укувчилар гурухи

тушунилади.

Дарс – аник максадни кузлаб белгиланган вактда бир хил ѐшдаги укувчи,

ѐшлар билан укитувчи рахбарлигида олиб бориладиган машгулотдир.

Дарснинг максади, мазмуни, хажми таълим стандартлари (укув режа,

дастур, дарслик ва кулланма) асосида белгиланади. Дарс укув ишларининг

асосий ташкилий шакли экан,бу жараѐнда куйидагиларга амал килиниши

лозим:

Хар бир синфда укувчиларнинг ѐши ва билим даражаси бир хил булиши

лозим.

Дарс катъий жадвал буйича белгилинаган аник муддатда олиб борилиши

керак.

Дарс укитувчи рахбарлигида бутун синф билан ва алохида укувчилар

билан ишлаш шаклида олиб борилади.

Page 8: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

8

Дарс укув фанининг характери, утилаѐтган материалнинг мазмунига

караб турли усуллар ва воситаларда олиб борилади ва таълим тизимининг бир

кисми сифатида тугалланган билим беради ва навбатдаги билимларни

узлаштирмок учун замин яратади.

Шуни унутмаслик керакки, укув юртларида таълим ишлари факат синф-

дарс шаклида олиб борилмасдан, балки амалий машгулотлар, тажриба ишлари

шаклида хам олиб борилади. Бу машгулотлар синфдан ва мктабдан ташкарида

факультатив машгулотлар, тугараклар, экскурсиялар шаклида олиб борилади.

Дарс – таълимнинг асосий шакли экан, у илмий, тизимли, тушунарли,

онгли ва фаол булиши, билимлар мустахкам узлаштирилиши, укувчи-

талабанинг шахсий хусусиятлари эътиборга олинан холда ташкил этилиши дарс

олдига катор дидактик талабларни куяди. Жумладан:

Хар бир дарс аник максадни кузлаган холда пухта режалаштирилмоги

лозим. Бу жараѐнда укитувчи дарснинг таълими ва тарбиявий максадини

белгилайди. Дарс боскичларини, яъни кандай бошлаш, кандай тамомлаш

кургазмали материаллардан фойдаланиш кабиларни олдиндан хал килиб олади.

Хар бир дарс аник гоявий, мафкуравий изланишга эга булиши лозим.

Укитувчи эса улардан тарбиявий максадда фойдаланмоги лозим.

Хар бир дарс мактабнинг, ижтимоий мухитнинг имкониятини хисобга

олган холда амалиѐт билан богланмоги, курсатмали воситалар билан

жихозланмоги лозим.

Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан самарали

фойдаланилган холда ташкил этилиши лозим.

Дарс учун ажратилган соат ва дакикаларни тежаш ва унумли фойдаланиш

даркор.

Дарс жараѐнида укитувчи ва укувчи узаро фаол муносабатда булиши

лозим, укувчи талаба пассив тингловчига айланмалиги лозим.

Машгулотлар бутун синф билан ва хар бир бир укувчи билан, уларнинг

шахсий хусусиятлари эътиборга олинган холда олиб борилиши керак.

Page 9: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

9

Дарснинг мазмуни ва харктерига караб халкимизнинг бой маънавий

меросидан, маънавий кадриятларидан самарали фойдаланиш.

Утилаѐтган мавзунинг мазмунига боглик холда мустакил юртимиздаги

узгаришлардан укувчи талабларни хабардор килиш.

Дарсда Президентимиз И.Каримовнинг таълим сохасидаги фикрлари,

юртимиз келажаги булган ѐшларимизга, фарзандларимизга карата айтган

мурожаатларидан уз урнида фойдаланиш.

Таълим назарияси ва амалиѐтида дарс турлари ва уларнинг тузилишига

хам алохида муаммо сифатида каралади ва урганилади.

Дарс билим, куникма ва малакалр билан укувчиларни куроллантиришда

асосий роль уйнайди. Шу сабабли укув машгулотларига ажратилган вактнинг

асосий кисми дарс утиш учун сарфланади.

Таълим тизимида тажрибадан утган дарс турлари куйидагилардан иборат:

Page 10: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

10

Таълим жараѐнида энг куп кулланиладиган дарс янги билимларни баѐн

килиши дарсидир. Бу дарснинг тузилиши куйидагича:

Дарс

турларининг узгариши билан дарснинг тузилишида хам узгаришлар булади.

Масалан, дарс турлари уйгунлашган дарсларида дарснинг хамма элементлари

мавжуддир:

Дарсни ташкил килиш.

Уй топширикларини бажарилишини назорат килиш ва бахолаш.

Янги мавзуни баѐн килиш.

Янги мавзуни мустахкамлаш.

Уй топшириклари бериш.

1.Янги

билимларни

баѐн қилиш

4. Янги

билимларга

боғлиқ уй

машғулотлари

бериш.

5. Дарсни

якунлаш.

3. Янги

билимлар

устида машқ

ўтказиш.

2. Янги

билимларни

мустаҳкамла

ш.

Page 11: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

11

Дарсни якунлаш.

Таълим тизимида такрорлаш ва билимларни мустахкамлаш дарслари хам

куп кулланилади.

Укитувчи дастурнинг маълум бир кисми, йирик мавзулар утиб

булингандан сунг бундай дарслар уюштирилади.

Бу дарс билимларни оралик назорат оркали бахолашда хам хизмат

килади.

Хар бир дарснинг муваффакияти куп жихатдан машгулотни тугри ташкил

килишга богликдир. Бу даврда синфнинг тайѐргарлигини синчиклаб кузатиш,

болаларни дарсни тинглашга рухий жихатдан тайѐр эканликларини урганиш

даркор. Шундан сунг, махоратли педагог фурсатни кулдан бермай, шогирдлари

диккатини чалгитмай, дарснинг асосий кисмини бошлаб юборадилар, чунки

синф укувчиларини тезлик билан машгулотга фаол киришларини таъминлаш

лозим. Дарс янги материални баѐн килишга каратилган булса, дарс мавзуси

эълон килинади. Режада мулжалланган укув материали утиб булингач, у

албатта якунланиши, хулосалар чикарилиши керак.

Дарс укитувчи ва укувчининг ижодий хамкорлигига аосланиши лозим.

Шундагина укувчилар мустакил эркни фикрлай оладилар, иродалари

тарбияланади. Нутк маданияти ривожланади. Муаммоли вазият изланишлар

оркали уз йулини топа оладилар.

Укув машгулотларининг синфдаги шакли дарсдан ташкари яна кушимча

катор таълим шакллари мавжуд булиб, булар амалий тажриба машгулотлар,

кушимча дарслар, факультативлар, экскурсия кабилардир.

Булар дарсда берилган билимларни тулдириш, мустахкамлаш, амалиѐт

билан боглаш учун уюштирилган кушимча машгулотлардир.

Булардан ташкари укув юртлари тажрибасида фан тугараклари, ишлаб

чикариш амалиѐти, уйин шаклидаги машгулотлардан хам фойдаланилмокда.

Узлуксиз таълимнинг хамма боскичларида таълимнинг узига

хос ташкилий шакллари мажуд. Жумладан, икки боскичли олий таълим

тизимида узига хос таълим шакллари мавжуд, буларга маърузалар, семинар ва

Page 12: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

12

амалий машгулотлар, кафедра укитувчиларининг очик маърузаларида

катнашиш, маъруза матнини тайѐрлаш ва мухокама килиш, укув курслари

буйича дастурлар тайѐрлаш ишлари кабилар олий таълимнинг куп киррали

йуналишлари ва шаклларидир.

Олий таълим тизимда маъруза укув жараѐнинг хам усули, хам шакли

хисобланиб, у талабаларга фан асосларини огзаки, узвий ва мунтазам

сингдиришга хизмат килади. Маъруза туфайли талаба шу фаннинг мохиятини

тушуниб боради хамда уларни эркин фикрлашга, фан устида уйлашга мажбур

этади. Шу сабабли маъруза илмий тафаккурни ривожлантиришнинг узига хос

мактабига айланади. Маърузани шундай укиш лозимки, унинг таъсирида

талабаларда шу фанга унинг вазифа ва келажагига нисбатан турли карашлар,

илмий эътикод, гоя ва миллий мафкура асослари шакллансин. Бунинг учун

укитувчи хар бир маърузанинг мазмунинни фандаги янгиликлар билан

бойитиши ва танлай билиши лозим. Маъруза ижобий хамкорликка таяниб

ташкил килингандагина самарали натижа беради. Бунинг учун маъруза

жараѐнида хам таълимий, хам тарбиявий вазифаларни самарали амалга ошириш

йулларидан бири – укитувчи билан талабалар уртасида дустона, фаол

муносабатларни тиклаб олинишдан иборат.

Бундан ташкари дарс ва маърузанинг самарали натижаси укувчи ва

талабаларинг укув жараѐнидаги рухий холатларини кай даражада хисобга

олинишига хам боглик. Шундай экан, таълимни самарали ташкил этиш, унинг

дарс, маъруза ва бошка шаклларидан укитиш жараѐнида уринли

фойдаланишлари учун шубхасиз укитувчининг педагогик махорати, педагогик

маданияти, уз предметини пухта билишлиги ва укувчи талабалар билан умумий

тил топа олишлиги гоят катта ахамиятга эгадир.

Таълим жараѐни педагогик жараѐннинг ажралмас, муҳим қисмларидан

бири бўлиб у ўқитиш, билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш масалалари

билан шуғулланади. Таълим назариясини “Дидактика” тушунчаси билан ҳам

ифодаланади. “Дидактика” сўзи грекча “Дидаско” сўзидан олинган бўлиб,

“Уқитиш, ўргатиш” деган маънони билдиради. Дидактиканинг ўрганиш

Page 13: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

13

объекти ўқув жараѐни, ўқув жараѐнининг ривожланиш қонуниятлари, ўқитиш

тамойиллари, методлари ва шаклларидир. Таълим жараѐнининг асосий моҳияти

тарихан тўпланган ижтимоий билим ва тажрибани ѐш авлодга етказиш,

авлодлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни маълум тизим орқали амалга ошириш

бўлиб ҳисобланади. 2

Албатта, авлоддан-авлодга ўтиб борган сари ижтимоий тажриба ҳажми,

демак билимлар ҳажми ҳам ортиб боради. Фан ва техниканинг ривожи ҳам

илмий билимларнинг ҳажмига ва характерига таъсир кўрсатади. Буларнинг

ҳаммаси эса ўз навбатида таълим тизимида ўз аксини топади. Таълим тизими

ҳар бир жамиятнинг ривожланиш асоси бўлиб хизмат қилади. Чунки айнан

таълим тизими жамиятнинг ҳар бир аъзосини маънавий, илмий дунѐқарашини

шаклланишида энг асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам барча тарихий

юксалиш, янгиланиш босқичларида айнан таълим тизимини ислоҳ қилиш

муҳим ўрин тутган. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш

даражасидан ҳамда шу жамиятнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда

шаклланади.

Ўсиб келаѐтган ѐш авлод таълим жараѐнида:

Зарур билимлар билан қуроллантирилади;

Керакли малакаларга эга бўлади;

Кўникмалар ҳосил қилади;

Ўқув жараѐнида таълим олувчилар ва педагоглар ўртасида ўзига хос

муносабатлар ўргатилиб бу жараѐн икки томоннинг биргаликдаги фаолияти

натижасида боради. Шунинг учун ҳам таълим жараѐни икки томонлама

характерга эга дейилади. Педагоглар ва талабаларнинг фаоллик даражаси

таълим жараѐнининг самарасини белгилайди. Албатта бу жараѐнда педагог

йўналтирувчи сифатида майдонга чиқади. Педагог аниқ мақсадни кўзлаб режа

ва дастур асосида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради. Талабалар

эса уларни фаол ўзлаштириб олишлари керак. Таълим жараѐнида педагог

2 “Педагогика профессионального образования.” Под. ред. В.А.Сластенина. Москва

«Академиа». 2005. 37-стр

Page 14: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

14

ўргатиш, билим, малака, кўникма ҳосил қилиш вазифасини бажарса, талабалар

ўзлаштириш жараѐнини ўз бошидан кечирадилар. Бу мураккаб психик жараѐн

бўлиб, сезги, идрок, тасаввур, тафаккур кабилар иштирокида боради. Ўқиш

талабаларнинг ўзлаштириш, билиш қобилиятлари, фикрлаш операциялари ва

ҳаракатларини ҳосил қилиш жараѐнидир. Бу пассив томошабинлик жараѐни

эмас, балки талабага номаълум бўлган хақиқатларни очиб берадиган фаол,

ижодий фаолият жараѐнидир.

Таълимнинг асосий вазифаларидан бири инсоният ҳозиргача эришган

илмий билимлар ва фан техниканинг ютуқлари билан ѐш авлодни

қуроллантиришдир. Ёш авлодда шундай билимлар тизимини яратиш лозимки,

бу билимлар уларнинг кейинги ривожи учун асос бўлиб хизмат қилсин.

Ҳозирги кунда билимлар ҳажми, ахборотлар ҳажми тобора ошиб бораѐтган бир

даврда таълим тизими талабаларга беришили керак бўлган билимлар, малака ва

кўникмалар ҳажмини белгилаш ҳамда бу жараѐнда қайси омилларни ҳисобга

олиш керак деган масалаларни ечимини топиш устида бош қотирмоқда.

Зарурий билимлар ҳажмини белгилаш ва шу билан бир қаторда ўқиш

муддатини аниқлаш энг муҳим масалалардан бири. Таълим жараѐнида бирор

фан соҳасидаги инсоният томонидан эришилган ҳамма нарсаларни ўрганиш

керак деб ўйлаш мутлақо нотўғри бўлар эди. Ўқув жараѐнида энг асосий, энг

муҳим билимлар- фанларнинг асослари ўрганилади. Аммо шунга қарамай

ҳозирда ўрганиш зарур бўлган янги-янги фанларнинг тармоқлари (экология,

ЭҲМ, оила психологияси, иқтисод асослари, маънавият асослари) вужудга

келмоқдаки улар таълим ҳажмини бениҳоя кенгайишига сабаб бўлмоқда.

Бундай муаммолар ҳозирда деярли барча давлатларда мавжуд ва ҳар бир давлат

бу муаммоларни ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этишга ҳаракат

қилмоқда. Биз бу муаммоларни таълим тамойилларини (принципларини)

бузмаган ҳолда, ѐш авлоднинг соғлигига зиѐн етказмаган ҳолда ечимини

топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Таълимнинг асосий мақсади - замонавий илмий

билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига

эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир. Жамият

Page 15: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

15

ривожланар экан, ҳаѐтий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак,

илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар

экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада

кучайиб боради. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда таълим тизими бугунги кун

талабинигина ҳисобга олган ҳолда эмас, балки келажак талабларини аниқлаган

ва ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак деган хулосага келамиз. Чунки,

бугунги кун талаблари келажакда жамиятнинг асосий ўзагига айланади. Демак,

таълим тизими талабаларни бугунги кундаги ҳаѐтга эмас, балки келажакдаги

ҳаѐтга тайѐрлаши лозим. Бу ҳам таълимнинг ўзига хос хусусиятларидан

биридир. 3

Таълимнинг яна бир ўзига хос хусусияти унинг тарбиявий

характерга эга эканлигидир. Ҳар қандай тарбия асосида билим мавжуд

бўлганидек ҳар қандай таълим ўзида маълум тарбиявий таъсирни

мужассамлаштиради. Билимларнинг талабанинг фақат фикрлаш қобилиятига

эмас, балки ички кечинмаларига, ҳис-туйғуларига, фазилатларига ҳам ўз

таъсирини ўтказади. Айниқса, гуманитар фанларни ўрганиш талабанинг

маънавиятини шаклланишида аҳамиятлидир. Шунинг учун таълим

муассасалари тарихан фақат илм масканларигина бўлиб қолмасдан, балки

тарбия учоқлари сифатида ҳам қабул қилинган. Таълим ва тарбия бир

жараѐннинг икки томони бўлиб, бири-бирини тўлдириб келади. Билим бу куч-

қудрат, ана шу куч-қудрат маънавияти етук инсон қўлида ривожланишга

хизмат қилади. Маънан қашшоқ инсон бу қудратдан ноўрин фойдаланиши ва

жамиятга зиѐн етказиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай ҳолатлар тарихда жуда

кўп маротаба такрорланган ва бу исбот талаб қилмайдиган аксиомага айланган.

Демак, таълим албатта тарбиявий асосга эга бўлиши ва талабаларга фақат

билим бериш билан чекланиб қолмаслиги, балки тарбиялашдек мураккаб

жараѐнини ҳам ўз зиммасига олиши лозим.

Таълим жараѐни таъсирида талабанинг ақлий камолотини, билиш

қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини ривожлантириш ва янги

3

”Узбекистон Республикасининг Таълим тугрисидаги Конуни” Тошкент 1997 йил.

Page 16: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

16

поғонага кўтариш асосий масалалардан биридир. Айнан таълимнинг

ривожлантирувчи хусусиятини икки даражага ажратиб таҳлил қилади.

Зарурий ривожланиш. Бу талаба тайѐргарлигидаги мавжуд даража,

бошқача қилиб айтганда, талабадаги бор даража, яъни талабанинг бугунги ўқув

жараѐнигача бўлган тайѐргарлик даражасидир. Бу даража талабанинг ишни

мустақил бажара олиши билан характерланади.

Юқори даражадаги ривожланиш. Бошқача қилиб айтганда, шу дарс

давомида кўтарилиш керак бўлган даражадир. Бу талаба ҳозирча қила

олмайдиган, лекин кўмак воситасида эплай оладиган ишдир. Талаба ана шу ўзи

учун янги бўлган ва бажаришга кучи етадиган вазифани бажариш давомида

иккинчи даражага кўтарилади. Лекин бу вазифа талабанинг тараққиѐт зонасида

жойлашган бўлиши шарт, акс ҳолда ривожланишга эришиш қийин. Яқинлашиб

қолган тараққиѐт зонасига кирган ҳар нарса таълим жараѐнида зарур

ривожланиш даражасига ўтади.

Шундай қилиб, яқинлашиб қолган тараққиѐт зонаси ривожланишдан

илгарилаб кетадиган таълим воситасида яратилади. Таълимнинг ҳар бир

босқичи тараққиѐтнинг эришилган босқичига таянади ва муайян босқични

кўзлаган ҳолда навбатдаги босқични тайѐрлаб беради.

Демак, таълимнинг яна бир зарурий хусусиятларидан бири унинг

ривожлантирувчи хусусиятга эга эканлигидир.

Таълимнинг ана шу юқорида санаб ўтилган хусусиятларини ҳисобга

олган ҳолда ва уларга амал қилган ҳолда ўқув жараѐнини ташкил қилиш

шубҳасиз таълим самарадорлигини оширади.

Таълим жараѐнида белгиланган мақсадга эришиш учун бир қатор

вазифаларни бажариш лозим. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

1. Талабаларда билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш.

2. Талабаларда дунѐқарашни, ишонч ва эътиқодларини ўстириш.

3. Талабаларнинг маънавиятини бойитиш ва тарбиялаш.

4. Ёшларнинг ички имкониятларини, қобилиятларини ва истеъдодларини

очиш ҳамда ўстириш.

Page 17: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

17

Ушбу вазифаларни бажаришда дифференциялашган ѐндашувнинг

аҳамияти беқиѐсдир. Чунки, дифференциация (яъни якка ҳолдаги ѐндошув)

талаба шахсини чуқурроқ ўрганишга, кучли ва заиф томонларини аниқлашга

ѐрдам беради. Талаба шахси чуқурроқ ўрганилгандан кейингина унга мос

бўлган методлар танлаб олиниши мақсадга мувофиқ. Барча талабалар учун

умумий методлар қўллаш таълимни кўр-кўрона олиб бориш билан баробар ва

бу ҳолда таълимнинг самарасини жуда паст даражага эга бўлади. Таълимни

дифференциациялаш муаммоси ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда

маълум даражада ўз ечимини топмоқда ва айтиш керакки, бу ечимлар ижобий

ютуқларни қўлга киритишга ѐрдам бермоқда.

Таълимда ѐшларни билим, кўникма, малакалар билан қуроллантириш,

уларнинг қобилияти ва истеъдодларини ривожлантириш жараѐнида баҳолаш ва

билимларни текшириб туриш муҳим аҳамият касб этади. Баҳолаш таълим

тизимида фойдаланилаѐтган методлар қанчалик самарали эканлигини,

талабаларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлашга ѐрдам беради. 4

Албатта таълим тизимини самарали бўлиши педагог кадрларнинг

тайѐргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Педагог биринчи галда ўз касбини севиши,

ҳурмат қилиши, талабага катта қизиқиш ва меҳр билан қараши, жамият

олдидаги ўзининг катта масъулиятини ҳис қила олиши шарт. Педагог ҳар бир

талабанинг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлай олиши ва ҳисобга

олиши, ўқув материалларини тўғри танлай билиши, таҳлил қила олиши ва

умумлаштира билиши педагогик маҳорат учун зарур бўлган таълим усуллари,

воситалари ва шаклларини мукаммал билиши, талабага нисбатан талабчан

бўлиши педагогик вазиятга қараб улардан ўринли фойдалана олиши, ўз

фаолиятини таҳлил қила олиши ва хулосалар чиқара олиши керак.

Билиш - таълим жараёниниг методологик асосидир

Билиш жараѐни каби таълим жараѐнида ҳам ўқувчи билмасликдан

билишга, нотўғри ва ноаниқ билишдан тоборо тўлиқроқ ва аниқроқ, чуқурроқ

4 “Педагогика профессионального образования.” Под. ред. В.А.Сластенина. Москва

«Академиа».2005. 48-стр.

Page 18: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

18

билишгача бўлган йўлни босиб ўтади.Бу жараѐнда ҳиссий идрок этиш ҳам

абстракт тафаккур ҳам, амалда синаб кўриш ҳам бўлади.

Муайян фан ва ҳодисалар объектив дунѐни билиш жараѐнидан

ўрганилади ва уларнинг ташқи, ички моҳиятини ўзлаштириш жараѐнида

омиллар аниқланади. Мушоҳада, тасаввур ва абстракт тафаккурга асосланиб

фактлар умумлаштирилади ва илмий хулосалар чиқариш натижасида

назариялар, қонунлар ва категориялар яратилади.

Билиш икки паллага- назария ва амалиѐтга булинади. Назария янги

билимни, янгича билишни ифодаловчи тизимли фикрдир. Назария хар ҳил

шаклларда ифодаланади: аксиома, теорема, қонун, формула, график, рақам ва

бошқалар. Назарияда ғоя шаклланади.

Амалиѐт билимларнинг ҳақиқийлигини кўрсатувчи мезондир.

Кузатиш, тажриба ўзгартириш, яратиш – булар амалиѐт шаклларига киради.

Амалиѐт ижтимоий ҳаѐт ва табиатнинг мураккаб жараѐнларини билиб

олишда инсон учун асосий қурол бўлиб хизмат қилади.

Илмий билишнинг вазифаси ходисаларнинг моҳиятини, уларнинг

ривожланиш қонуниятларини очишдан иборат эмас, балки бирор бир

қонуннинг қай тариқа намоѐн бўлиш сабабларини кўрсатиб беришдан иборат.

Илмий омил илмий билишнинг элементи бўлиб кузатиш, тажриба

асосида қўлга киритилади, омилга асосланмаган билимнинг илмий қиймати,

амалий фаолият учун ахамияти ҳам бўлмайди. Шунинг учун илмий билимнинг,

фаннинг асосий мақсадида омллар асосида ѐтган умумий боғланишларни,

қонуниятларни топиш, уларнинг моҳиятини билишдадир.

Билиш сезишдан бошланади. Сезиш теварак – атрофдаги воқелик,

нарса ва ҳодисаларни сезги органларимизга таъсир этувчи айрим сифатларнинг

онгимизда акс этишидир. Сезгилар – одам хақидаги барча билимларимизнинг

манбаидир. Аммо илмий асосда билишда, масалан олимнинг билиши билан

ўқувчининг билиш фаолияти ўртасида умумийлик бўлса ҳам лекин, улар бир-

биридан фарқ қилади.

Назарий билим негизида талабаларда амалий куникма ва

Page 19: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

19

малакаларни шакллантириш бир неча боскичларда амалга оширилиши мумкин.

Бу боскичларни

куйидагича куринишини 4 - расмда курсатиб утамиз .

Билим олиш даражаларини биз қуйидаги босқичларда кўрсатиб ўтамиз.

Билим олиш даражаси.

Назарий билим негизида амалий ва малакаларнинг

шаклланиш босқичлари.

Муайян

қоидалар

шакллан

тирилади,

ўзлаштирилган

назарий ва

амалий

билимлар

хотирада қайта

тикланади.

Харакат

тезлиги

нинг ошишига

салбий таъсир

этаѐтган

омиллар,

бошланғич

хатолар

бартараф

этилади.

Харакат

мохиятини

амалий

жихатдан

ызлашти

риш,

дастлабки

малакаларни

қарор топиши

рўй беради.

Муста

қил ва

тизимли

равишда

тезкор

бажарилади

ган фаолият

шаклланади

ва у такомил

лашиб

боради.

Муайян

харакат

ларни

бажариш

тартиби

хақида

назарий

билимлар

берилади,

амалий

харакат

намойиш

этилади.

1-босқич 2-босқич

3-босқич

4-босқич

5-босқич

Кўникманинг

шаклланиши.

Малаканинг шаклланиши.

Page 20: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

20

Таълимнинг мазмуни

Таълимнинг мазмуни унинг мақсадидан келиб чиқади. Таълимнинг

мазмуни деганда, ўқувчиларнинг ўқиш жараѐнида эгаллаб олиши лозим бўлган

ҳамда тизимга солинган билим, малака ва кўникмаларнинг аниқ белгиланган

доираси тушунилади.

Таълимнинг мазмуни бир қатор эҳтиѐжларни ҳисобга олиш билан

белгиланади:

1.Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг энг зарур эхтиѐжлар, ижтимоий

тузимнинг хусусиятлари.

2.Давлатнинг халқ таълими ва муайян турдаги ўқув юрти олдига қўядиган

мақсад ва вазифалар.

3.Ўқитиш қоидаларидан келиб чикадиган ва ўқувчиларнинг

имкониятларини (ѐш имкониятлари ва бошқалар) эътиборга олувчи дидактик

талаблар.

Таълим мазмуни ўқув режаси, ўқув дастури ва дарсликларда

ифодаланган.

Ўқув режаси - деб, ўқитиладиган фанлар, ўқитиш учун ажратилган

соатлар ва ўқув йилини тузилишини белгилаб берувчи давлат хужжатига

айтилади.

Ўқув режаси – барча умумтаълим мактабларида сўзсиз амал

қилиниши лозим бўлган давлат хужжатидир. Унда синфлар бўйича ўрганилиши

лозим бўлган ўқув фанлари ва ўша фанлар учун ажратилган ўқув соатлари

кўрсатилган бўлади.

Мактабнинг ягона ўқув режаси халқ таълими вазирлиги тамонидан

тасдиқланади.

Ўқув дастури – ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади. Ўқув дастури

хар бир ўқув фанининг ўқитиш учун ажратилган билим хажми, тизими ва

ғоявий – сиѐсий йўналишини аниқлаб берадиган давлат хужжатидир.

Page 21: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

21

Ўқув дастурида ўқув йили давомида хар қайси синфда алохида фанлар

бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг

ҳажми белгилаб берилади. Дастурда хар қайси ўқув фанларининг мазмуни

изчиллик билан ѐритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. Маълум

мавзу юзасидан ўқувчи ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва

малакалар қисқача ифодалаб берилади.

Дарслик – ўқув жараѐнининг зарур қисмидир. Кўп вақтлардан бери у

ўқитишнинг энг муҳим воситаси хисобланар эди.

Хар бир ўқув фанининг мазмуни дарсликда батафсил ѐритилади.

Дарслик тегишли фанга оид илмий билим асосларини дастурга ва дидактика

талабларига мувофиқ равишда баѐн қилувчи китобдир.

Дарсликлар билан бир қаторда айрим фанлардан ўқув қўлланмалар хам

тузилади. Масалалар ва машқлар тўплами, хрестоматиялар, атласлар, луғат

китоблари ваш у кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Ўқувчилар дарслик ва ўқув қўлланмалари билан хам дарсда, хам уй

шароитида мустақил иш олиб борадилар. Дарслик материали катта тарбиявий

ахамиятга эга. У билан ишлаш тарбияланувчиларнинг аҳлий тарбиясига, уларда

илмий дунѐқарашнинг, ахлоқ, одоб, тафаккурнинг, нутқнинг, ишдаги

мустақиллигини ривожланишига ѐрдам беради.

Таълим тамойиллари

Инсон вужудга келибдики, ўз фарзандига билганларини ûргатиш, ўзи эга

бўлган билим, малака ва кўникмаларини кейинги авлодга ўтказиш даставвал

англанмаган ҳолда бўлсада мавжуд эди. Бу яшаш учун кураш êîíóíèäàí келиб

чиқиб, яшашнинг зарурий шарти ҳисобланган. Жамият ривожланар экан

авлоддан-авлодга ўтказиш лозим бўлган билимлар ҳажми ортиб борди.

Билимлар, эгаллаш лозим бўлган малака ва кўникмалар мураккаблашиб борди.

Бу жараѐн олимлар томонидан таҳлил қилиниб аста-секин маълум қоидалар

ишлаб чиқилди.

Қомусий олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) таълим жараѐнини чуқур

ўрганган олимлардан бири. У илмий билимларни эгаллаш йўллари, усуллари

Page 22: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

22

ҳақида шундай фикрларни билдиради. Ўқув жараѐнида педагог қуйидаги

қонуниятларга:

-талабани зериктирмаслиги;

-билим беришда турлиликка асосланиши;

-узвийликка, изчилликка риоя қилиш керак.

Беруний янги мавзуларни қизиқарли, асосан кўргазмали баѐн этиш

самарали натижалар беришини ҳам таъкидлайди.

Абу Али Ибн Сино (980-1037) билим олишда шахсларни укув

муассасасида ўқитиш зарурлигини қайд этар экан, таълимда қуйидаги

томонларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди:

-талаба билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик;

ўқитишда жамоа бўлиб, укув муассасасида ўқитишга эътибор

бериш;

-билим беришда талабаларнинг майлини, қизиқиши ва қобилиятини

ҳисобга олиш;

-ўқитишни жисмоний машклар билан қûшиб олиб бориш.

Ушбу ишлаб чиқилган қоидалар таълимда мустаҳкам ўрин эгаллай

бошлади.

Кейинчалик чех олими Ян Амос Коменский ҳам бу борада илмий

изланишлар олиб боради ва ўзининг “Буюк дидактика” асарини ѐзишга

киришади. Ва у бу асарида таълим-тарбиянинг самарали тамойиллари,

услублари, дарс жараѐнларини тизимларини аниқ маълумотлар асосида

кўрсатиб ўтади “Дидактиканинг отаси, асосчиси” номига сазовор булади.

Ўзбекистонда дидактик таълимнинг ташкил топиши ва ривожланиши

Абдулла Авлоний, Ҳамза Хакимзода Ниѐзий, Муҳаммадрасул Расулий, +ори

Ниѐзий каби педагог ва олимларнинг номлари билан боғлиқ.

Шундай қилиб дидактика тамойиллари асрлар оша сайқал топиб борди.

Албатта дидактика тамойиллари ҳар бир даврнинг ўзига хос бўлган

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзгариб боради. Чунки таълим

тамойиллари жамият ва давлат олдида турган улкан вазифалар асосида

Page 23: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

23

белгиланади. Таълим (ўқитиш) жараѐни мураккаб ҳамда кўп қирралидир. Унда

педагог ва талабалар фаол иштирок этадилар. Бу жараѐннинг муваффақиятли ва

самарали натижаси таълим жараѐнининг қонун қоидалари яъни таълимга

қуйилган дидактик талабларга қай даражада амал қилишларига боғлиқ.

Таълим тамойиллари педагогнинг фаолиятини ва талабалар томонидан

илмий билимларнинг ўзлаштирилиши тегишли кўникма ва малакалар хосил

қилишнинг асосий қонун ва йўл йўриқларини ўз ичига олади. Шу билан бир

вақтда таълим тамойиллари ҳар иккала фаолиятнинг яъни педагог ва талаба

томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш

имкониятини берадиган бир қанча талабларни ҳам умумлаштириб беради.

Шунга кўра таълим қоидалари ўқитишнинг энг муҳим масалаларини назарий ва

амалий жиҳатдан тўғри ҳал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади.

Таълим тамойиллари деб умуминсоний тарбиянинг мақсад ва

вазифаларини амалга оширишга қаратилган ўқиш ва ўқитиш жараѐнларининг

йўналиши талабалар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, билим

ва малака хосил қилишнинг асосий қонун ва қоидаларининг йиғиндисига

айтилади.

Кейинги йилларда таълим қоидаларини ўрганиш уларни таҳлил қилиш ва

мукаммаллаштириш устида иш олиб борилмокда. Таълим қоидаларини

системалаштириш масаласи ҳам доимо фаол масала бўлиб келган.

Бугунги кунда педагогика фани қуйидаги таълим тамойилларини

ажратиб кўрсатмоқда:

Page 24: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

24

1. Таълимда талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш.

Таълим тамойилларини гуруҳларга ажратиш ва уларга тавсиф бериш

иши бутунлай якунланган дея олмаймиз. Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек

бу тамойиллар давр талаблари ва эҳтиѐжларидан келиб чиқувчи таълим

хусусиятларига қараб ўзгариши мумкин. Бундан ташқари педагогика ва хусусан

дидактиканинг фан сифатида мукаммаллашиб бориши янги билимларнинг

хосил бўлиши ҳам ушбу тамойилларни гуруҳланишига ўз таъсирини кўрсатади.

Шунинг учун баъзи адабиѐтларда 7 та, баъзи адабиѐтларда 9 та, баъзи

адабиѐтларда эса 10та тамойилни санаб ўтилган. Õозирча биз 9 та тамойил

гуруҳини ажратишни лозим топдик.

Шахсий

хусусиятларни

ҳисобга олиш

Билимларни

пухта ва тизимли

ўзлаштириб олиш

Жараённинг

кўрсатмали ва

кўргазмали

бўлиши

Таълимда

онглилик,

фаоллик ва

мустақилликка

еришиш

Назариянинг

амалиёт билан

боғлиқлиги

Таълимнинг

тизимли ва изчил

бўлиши.

Таълим ва

тарбиянинг

бирлиги.

Таълимни илмий

бўлиши.

Талабаларни ёш

хусусиятларини

ҳисобга олиш

Таълим

тамойиллари

Page 25: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

25

Таълим тамойилларига тавсиф

Таълимнинг илмий бўлиши тамойили

Илмий билимлар ҳаққоний воқеликни инсон онгида акс этишидир.

Теварак-атрофни ўраб олган дунѐнинг қонуниятларини, нарса ва ҳодисаларнинг

хоссаларини ва уларнинг ўзаро алоқаларини акс эттирувчи билим илмий

билимлар ҳисобланади. Илмий билимлар тажрибалар, текширишлар, таҳлил

қилиш, исботлаш кабиларни талаб этади. Инсоният илмий билимларини

кенгайтириб борган сари ҳақиқий воқеликка маълум даражада яқинлашиб

боради. Илмий жиҳатдан исботланмаган билимлар ҳам мавжуд ва бу

билимларни ҳали инсон таҳлил қилиши ва чуқурроқ ўрганиши керак бўлади.

Таълим жараѐнида биз талабаларга исботлаб бўлинган, аниқланган ва

амалиѐтда текшириб кўрилган билимларни етказишимиз лозим.

Таълимнинг илмийлиги талабанинг ўқув материалларидаги

қонуниятларини акс эттириш, тушуниш ва ўзлаштириши учун тўғри шароит

яратиш мақсадида зарурдир.

Назарий қоидаларни тушуниш-материалини илмий асосда изоҳлаб

беришнинг муҳим белгиси бўлиб, у талабанинг фикрлаш фаолиятини

хусусиятларини белгилайди. Илмий билимлар илмийлигича қолиб, воқеиликни

ҳар хил даражада акс эттириши мумкин. Илмий изоҳ таълимнинг ҳамма

босқичларида, ҳар бир синфда илмийлик қоидалари вазифаларидан бири

назарий маълумотлар тизимини шу маълумотлар теварак–атрофдаги дунѐни

қанчалик чуқур акс этганлиги нуқтаи назаридан билиб олишдир.

Илмийлик қоидаси барча ѐш гуруҳлардаги ва турли ўқув юртларидаги

талабаларга ўрганиш учун илмий жиҳатдан ишонарли, амалда синаб кўрилган

маълумотлар берилишини талаб этади.

Илмий билимларни эгаллаш жараѐнида талабаларда илмий дунѐқараш

эътиқод таркиб топади. Тафаккур ривожланади. Етук миллий кадрларни

тарбиялаш ва етиштириш учун ҳозирги замон фан-техникасининг ривожи

даражасидаги илмий билимларни эгаллашга эришиш муҳим. Шу билан бир

қаторда талабаларни илмий–тадқиқот усуллари билан ҳам таништириб бориш

Page 26: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

26

мақсадга мувофиқ. Илмийлик таълимнинг мазмунига ҳам, усулларига ҳам

алоқадордир яъни дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ўқув дастурлари, ўқув режаси

илмий асосда яратилиши лозим.

Таълим-тарбиянинг бирлиги тамойили

Таълим ва тарбиянинг ўзаро боғлиқлиги исбот талаб этмайдиган

ҳақиқатдир. Ҳар қандай билим маълум тарбиявий таъсирга эга ва ҳар қандай

тарбиявий тадбир ўзида билим асосини акс эттиради. Бу ҳаѐтий қонуният бўлиб

биз таълим жараѐнида уни ҳисобга олишимиз лозим. Таълим жараѐнида

ўтилаѐтган катта ва кичик мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқадиган

тарбиявий томониларини тўғри белгилаш ва уни таълим билан бирга бир

бутунликда амалга оширишни таъминлаш жуда қулай. Чунки тарбия ҳис-

ҳаяжон ва амалий ҳаѐт билан чамбарчас боғлиқ. Бу эса билимларни пуҳтароқ

ўрганишга ѐрдам беради. Билимлар эса ана шу тарбиявий жиҳатларни

мустаҳкамланишига таъсир этади. Билимлар ҳаѐтни, ҳаѐтий қонуниятларни

билишга хизмат қилса, тарбия ана шу ҳаѐтга нисбатан тўғри муносабатни

таркиб топишини таъминлайди. Демак, бир бутун таълим жараѐнида икки ўзаро

боғлиқлик: ҳаѐтни билиш ва унга бўлган муносабатни таркиб топтириш

жараѐни содир бўлар экан.

Таълим–тарбиянинг бирлиги таълим жараѐнини тўғри ташкил қилиш ва

ўқитишнинг хилма-хил метод ва услубларидан фойдалана олишга кўп

жиҳатдан боғлиқ. Таълим билан тарбиянинг бирлигини таъминламоқ учун:

а) баѐн қилинаѐтган ўқув материалларининг мазмуни ҳам илмий, ҳам

ғоявий жиҳатдан тўғри ташкил қилиниши;

б) ўқитилаѐтган мавзунининг илмий ва тарбиявий моҳиятини очиб

борилиши, таълим жараѐнида ҳадислардан фойдаланиш имкониятини

яратилиш;

в) баѐн қилинаѐтган илмий билимларнинг пухта ва мустаҳкам

ўзлаштирилиши ва турмушда унга амал қилиниши;

Page 27: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

27

г) таълимда муаммоли жараѐнини вужудга келтириш, талабаларнинг

қизиқишлари, активлик ва ташаббускорликларини таъминлашга эътиборининг

кучайтирилиши;

д) таълим жараѐнида талабаларнинг уюшқоқлигини, интизомлилик ва

жавобгарликни сезиш, ўзаро ѐрдам ҳисларини тарбиялашни таъминлаш зарур.

Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиши.

Ижтимоий тараққиѐтнинг бой тажрибаси таълимда системалилик ва

изчиллик бўлиши шарт эканини тасдиқлади. Билимларнинг маълум системага

солиниши ва изчил бўлиши таълим самарадорлиги белгиловчи энг етакчи

омиллардан биридир. Хозирги замон дидактикасидан бу тамойилга катта

эътибор берилмоқда. Чунки таълимда изчилликка риоя қилиб ўқитиш бугун

ўрганилган билимларни мустаҳкамлашга ва эртага ўрганиладиган билимларга

замин тайѐрлашга ѐрдам беради. Яъни ўтилаѐтган фан ѐки баѐн қилинаѐтган

янги материалнинг талабаларнинг олдинги ўзлаштирилган илмий билимлари,

кўникма ва малакалари билан изчил ва ўзвий боғланиши, шу билан бир вақтда

ўқитилаѐтган ўқув материалларини ўзлаштириш орқали келажакда янги

билимларни ўзлаштиришга, шунингдек навбатдаги таълим босқичига замин

яратилиши назарда тутилади.

Таълимнинг тизимли бўлиши унинг изчил бўлиши билан боғликдир.

Изчилликка асосланган таълимнинг характерли белгиси шундаки, у

талабаларнинг олдиндан ўзлаштирилган билим ва малакалари замирида янги

билим кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, уларнинг ўзаро бошланишларини

такомиллаштириш ва аксинча, янги билимларни баѐн қилиш жараѐнида

олдиндан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини яна ҳам

чуқурлаштириш, кенгайтириш ва мустаҳкамлашни таъминлашга

қаратилгандир. Демак тизимли ва изчиллик таълимда узлуксизликни вужудга

келтиришда аҳамиятлидир. Бундан ташқари маълум системага солинган

билимларни эгаллаш ўрганиш жараѐнида қулайлик вужудга келтиради. Албатта

тизимли ва изчилликни соддадан мураккабга қараб йўналтирилиши мақсадга

мувофиқ. Билимларнинг аста-секин, изчиллик билан мураккаблашиб бориши

Page 28: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

28

тафаккурни ривожлантиради ва натижада таълимнинг ривожлантирувчи

хусусияти келиб чиқади.

Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқ бўлишини

таъминлаш тамойили

Таълимнинг асосий мақсади ѐшларни мустақиллик ҳаѐтга тайѐрлаш яъни

турли хил ҳаѐтий шароитларда ўз билим, малака ва кўникмаларини амалда

қўллай олиш даражасига етказишдир. Шунинг учун биз таълим жараѐнида

талабаларни фақат илмий билимлар билан қуроллантирибгина қолмасдан,

балки ана шу билимларни амалиѐтда қуллай олишларини таъминлашимиз

лозим. Демак, бу тамойил таълимнинг илмийлиги ҳақида тамойил билан

ҳамоханг бўлиб, улар бир-бирларини тўлдириб келадилар. Таълимнинг

илмийлиги билимларни назарий жиҳатдан ўрганишга, мантиқий

боғлиқликларни тушунишга, фикрлаш қобилиятини ўстиришга хизмат қилса,

амалий ҳаракатлар ана шу билимларни амалда қўллаб кўриш янада тўлиқроқ

ишонч ҳосил қилиш, малака ҳамда кўникмаларни шакллантиришга ѐрдам

беради.

Таълим тизимида назария билан амалиётнинг бирлиги тамойили

Мазкур тамойилда даставвал ўқув фанининг мазмунини ва ўзига

хос хусусиятга боғлиқ ҳолда ўқиш жараѐнида амалга оширилади. Бу бирлик

илмий билимларни пухта ўзлаштириш ва уни амалда қўллай олиш, ўқув

материалларини идрок қилиш, англаш, шунингдек, уни мустаҳкам эсда сақлаб

қолиш каби руҳий операциялар билан боғлиқ ҳолда бир бутун жараѐнни

ташкил қилади.

Таълим жараѐнида талабалар томонидан математика, физика, биология,

химия, астрономия ва бошқа табиий фанлардан ўзлаштирилган назарий билим,

кўникма ва малакалар тажриба хоналари ва лабораториялари, замонавий

техника воситалари, тажриба ер участкалари ва ишлаб чиқариш меҳнати

жараѐнида қўлланилади.

Бу машғулотлар уларни келгусида мураккаб илмий назарияларни амалда

қўллана олишлари учун зарур бўлган тажриба билан қуроллантиради.

Page 29: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

29

Талабалар ўқув материалини туб моҳиятини, табиат ва жамият тараққиѐти

қонунуниятларини илмий асосда атрофлича тўғри, чуқур тушуниб оладилар ва

келажакда амалий фаолиятлари учун зарур бўлган маҳорат, кўникма ва

малакалар ҳосил қиладилар. Шунинг учун ҳам ҳар бир мавзунинг

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўрганилаѐтган янги билимларни мумкин

қадар амалиѐт боғлаш ўқув жараѐнининг тамойили сифатида қабул қилинади.

Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақилликка эришиш тамойили

Маълумки, эски мусулмон ìàêòàáларида ўқитиш жараѐни, ѐд олиш муҳим

ўрин эгаллаган. Лекин тушунишга ва англаб олишга эътибор бир оз камроқ

ажратилган. Айни вақтда моҳияти англаб олинган билимгина амалда самарали

қўллаш мумкин. Шунинг учун ўқув жараѐнида хотираси кучли бўлган

талабаларнинг мавзуни шунчаки юзаки ѐдлаб олишларига йўл қўймаслик

лозим. Онглилик талабаларни янги материалини идрок қилишда таърифлар,

теоремалар, адабиятдан шеър ѐдлаш ва ҳоказоларнинг ифодаланишинигина

эмас, балки уларнинг ҳаѐтий ходисалар, жараѐнлар билан боғлиқ бўлган

мавзуни ҳам тушунишларини талаб этади. Акс ҳолда билимларда юзакичилик

авж олади, бунда материал қуруқ ѐдлаб олинган бўлади. Бундай билимлар тез

унитилади. Бундан ташқари билимларни онгли равишда ўзлаштириш

талабаларда бу билимларга нисбатан маълум муносабат хосил қилишни,

эмоционал кечинмалар уйғотишни ҳам ўз ичига олади. 5

Биз яхши биламизки, таълим икки томонлилик хусусиятига эга. Таълим

жараѐни педагог йўналтирувчи бўлиб майдонга чиқади ва талабалар ўрганиш

жараѐнини ўз бошларидан кечирадилар. Ўрганиш жараѐни мураккаб психик

жараѐн бўлиб талабадан маълум фаолликни талаб этади. Педагог қанчалик

таълим жараѐнини сермазмун, қизиқарли ва маҳорат билан ташкил этмасин

талаба томонидан маълум фаоллик билдирилмаса, ўқув жараѐнида самарага

эришиш мумкин бўлмайди. Демак ўқув жараѐнида аввал талабаларда 5 Подласый И. П. “Педагогика”. Москва. “Владос» ,2005, 56-срт.

Page 30: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

30

фаолликни уйғотиш зарур. Бу фаоллик билиш жараѐнига таъсир этади, идрок

қилиш, таҳлил қилиш, анализ ва синтез каби психик жараѐнларни ишга

туширади. Талабаларда фаоллик ҳолатини вужудга келишда мотивациялар

аҳамиятлидир.

Мустақил тафаккур турли усуллар билан ҳосил қилинади. Тафаккурни

шакллантириш усулларидан бири мустақил ҳал қилиш, муаммоли вазифалар

қўйишдир. Айтиб ўтиш жоизки онглилик ва фаолликкина мустақил тафаккурни

вужудга келишига сабаб бўлади. Бугунги кунда таълим олдига қўйилаѐтган энг

катта талаблардан бири ҳам мустақил фикрлаш, муаммолар ечимини мустақил

топиш каби хусусиятларни талабаларда ривожлантиришдир. Умуман онглилик,

фаолллик ва мустақиллик ўзаро бир-бирини тўлдириб турувчи психик ҳолатлар

дейиш мумкин. Билимларни онгли ўзлаштириш, бир томондан, талабаларнинг

мустақил, фаол фикр қилишларини назарда тутса, иккинчи томондан айнан шу

жараѐн давомида талабаларнинг мустақиллик ва фаолликларини ҳамда

мантиқий фикр қилиш фаолиятларини тарбиялаб, такомиллаштириб боришни

назарда тутади. Талабалар фаоллигини ривожлантириш, уларнинг

мустақиллигини ошириш, талабалар онглилигини ўстириш ўқитишда юксак

самарадорликка эришишга ѐрдам беради.

Таълим жараёнининг кўрсатмали ва кўргазмали бўлиши тамойили

Таълим жараѐнида мумкин қадар сезги органлàрини кўпроқ жалб этиш

ўрганишни осонлаштиради. Эшитиш жараѐнида абстракт тафаккур маълум иш

бажарса, кўриш орқали образли тафаккур ҳам ишга тушади. Кўрсатмалилик

мавзуни ўрганишда енгиллик туғдириши билан бирга талабада қизиқиш ҳам

уйғотади. Ўрганилган мавзуни узоқ муддат эсда сақланишига ва қайта эсга

туширишга ѐрдам беради.

Талабаларнинг схема, жадвал, диаграмма каби материаллар устида иш

олиб боришлари ва материал хусусиятларини таққослаш, таҳлил қилиш,

умумлаштириш, хулоса чиқаришлари мантиқий фикрлаш қобилиятини

ўстиришга ѐрдам беради.

Page 31: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

31

Албатта кўрсатмалилик самарали натижалар бериши учун унинг бошқа

томонларини ҳам эътиборга олиш керак. Биринчидан, ишлатиладиган

кўрсатмали қуроллар у ѐки талабаларининг ѐши ва ўзига хос характер

хусусиятлари, умумий тайѐргарликка-савиясига мос келадиган бўлиши лозим.

Иккинчидан, фойдаланиладиган кўрсатмали қуроллар ўтилаѐтган дарс

мавзусининг мазмунини очиб беришига ѐрдам берадиган материаллар

бўлишини ҳисобга олмоқ, демак, унинг тўғри танланишига эътибор бермоқ

лозим. Учинчидан, дарс жараѐнида фойдаланиш учун белгиланган кўрсатмали

материаллардан унумли фойдаланмоқ учун зарур бўлган таълим усуллари

тўғри танланган бўлиши лозим. Умуман олганда, таълимни кўрсатмали

бўлишини таъминлаш устида ҳозирда кўплаб илмий-тадқиқот ишлари олиб

борилмоқда ва кўрсатмалиликни самарадорлигини оширишда фан-техниканинг

кейинги йиллар ичида эришган ютуқларидан фойдаланиш масаласи ишлаб

чиқилмоқда.

Билимларни пухта ва тизимли ўзлаштириб олиш тамойили

Таълим жараѐнида биз талабаларни билимларни мустаҳкам эсда сақланиб

қолишини таъминлаш зарурий талаблардан биридир. Ўқув материалларини

мустаҳкам эсда сақлаб қолиш, айни дарс жараѐнида баѐн қилинаѐтган ўқув

материалларини тизимли ва онгли ўзлаштиришга боғлиқ. Аввалги

машғулотларда ҳосил қилинган билим, кўникма ва малакалар анча мураккаброқ

материални ўзлаштириб олиш учун пиллапоя, база бўлиб хизмат қилади.

Шунинг учун ҳам билимлар базасининг пухта бўлмаслиги кейинги

ўрганиладиган янги билимларни ҳам заиф бўлишига олиб келади. Яхши

ўзлаштирилган, мустаҳкамланган билимларда эса кейинги янги билимларни

ўрганишда ва мустаҳкамлашда асос бўлиб хизмат қилади. Билимларни

ўзлаштириш жараѐнида уларнинг пухта англаб олинганлигини текшириш,

баъзи тушунмовчиликларни йўқотиш, мустаҳкамлашга эътиборни қаратиш

дидактиканинг асосий масалаларидан биридир. Таълим жараѐнида

такрорлашни уюштириш билимларни мустаҳкамлашга ѐрдам беради.

Такрорлашнинг аҳамияти шундаки, такрорлаш фақат олдиндан ўзлаштирилган

Page 32: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

32

ўқув материалинигина эсга туширмай, балки шу ўқув материалларига боғлиқ

бўлган янги-янги маълумотлар ҳам берилади, ўзлаштирилган билимларнинг

ноаниқ туман бўлиб қолган томонлари ойдинлаштирилади ва тўлдирилади.

Билимларни ўзлаштириш жараѐни узлуксиз ва маълум тизим асосида олиб

борилиши таълим самарасини оширади. Билимларни доимий равишда

текшириб бориш, такрорлаш тизимли ва узлуксиз равишда тўлдириб бориш

муҳим дидактик талабдир.

Таълим жараёнида шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш

тамойили

Ҳар бир талаба ўзига яраша қизиқишлари ва шу билан бир қаторда

миқдори мавжуд. Ҳар бир талабанинг ўзига хос бўлган ютуқлари ва шу билан

бир қаторда камчиликлари ҳам бор. Агар педагоглар ўқув жараѐнида ана шу

индивидуал хусусиятларни ҳисобга олмасалар ҳар қанча унумли методлардан

фойдаланмасинлар ўқув жараѐнида яхши натижаларга эриша олмайдилар.

Чунки таълимнинг асосий вазифаларидан бири талабани умумий ривожини

таъминлаш. Лекин талабанинг ҳақиқий ривожи фақат унинг шахсий

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин.

Талабаларнинг реал ўқув имкониятларини, уларнинг ривожланиш жиҳатларини

ўрганиш ҳозирги вақтда шунчаки хоҳиш эмас, балки мажбурий талабдир. Бусиз

ўқув жараѐнини муқобиллаштириш, уни бойитиш ақлга сиғмайди. Албатта

шахсий хусусиятлар жуда хилма-хил ва уларни ўрганиш маълум вақт талаб

этади. Кузатиш жараѐнида талабанинг кучли ва ожиз томонларини, унинг

қизиқишлари, тафаккури, нутқи, хотираси, диққати, ҳаѐлига мос бўлган

хусусиятларини билиб олиш мумкин. Талаба шахсининг муаммолари ва

қийинчиликларини таҳлил қилиш ҳамда шу муаммоларнинг сабабларини

аниқлаш кейинги педагогик чора-тадбирларни режалаштиришда жуда катта

аҳамиятга эга. Айниқса ўзлаштириши бир оз пастроқ бўлган талабалар билан

якка ҳолда ишлаш жараѐнида педагог ўзи учун талабанинг янги қирраларини

кашф этиши эътиборли. Кейинги даврларда “дифференциаллашган таълим”

деган тушунчани кенг тарқалишининг асосий сабаби ҳам шахсий хусусиятлари,

Page 33: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

33

қобилияти, қизиқишлари, иқтидори кабиларни ҳисобга олган ҳолда

талабаларни гуруҳларга ажратишни ва шу гуруҳлар учун алоҳида дастурлар

ишлаб чиқишга қаратилган. Гуруҳлар учун тузилган дастурлар, қўлланиладиган

методлар талабаларнинг шахсий хусусиятлари ҳисобга олган ҳолда танланади.

Дидактика бу йўналишда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва бу

таълимнинг самарадорлигини оширишда катта аҳамиятга эга.

Таълимда талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш

тамойили

Маълум гурух учун белгиланган ўқув материалларининг характери,

мазмуни ва ҳажми шу синф талабаларининг ѐш хусусиятларига мос бўлиши

лозим. Ўрганилаѐтган билимлар, хосил қилинаѐтган малака ва кўникмалар

талабаларни хаддан зиѐд толиқтириб қўймаслиги лозим. Бошқача қилиб

айтганда, ўқув жараѐни талабаларнинг соғлиги, психик ҳолатига салбий таъсир

этишини олдини олиш лозим. Бунинг учун ҳар бир ѐш хусусиятларини

чуқурроқ ўрганиб имкониятлар даражасини белгилаб олиш керак. Таълимнинг

мазмуни шахсларнинг куч-қувватига мос бўлишига эришиш лозим. Таълимни

ҳаддан зиѐд “енгиллаштириш”, “осонлаштириш” ҳам мақсадга мувофиқ эмас,

чунки бундай таълим ривожлантирувчи бўла олмайди. Демак ҳар бир ѐш

даврида талабаларнинг имкониятларини ўрганиш ва имкониятларга мос

равишда таълимни ташкил этиш, ўрганиладиган билимлар ҳажмини

белгилашда талабаларнинг ѐш хусусиятларини ҳисобга олиш жуда муҳим

бўлиб бу йўналишда ҳам тегишли илмий-текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонда таълим тизимини янгилаш, мукаммаллаштириш

борасида бир талай ишлар олиб борилмоқда. Кадрлар тайѐрлаш миллий

дастурида узлуксиз таълим тизимини яратиш, ўқув тарбия жараѐнининг ҳамма

босқичларини мукаммаллаштириш, ҳар томонлама етук баркамол авлодни

етиштириш учун шарт-шароит яратиш масалалари кўриб чиқилган.

Мамлакатимизда кадрлар тайѐрлаш миллий дастури асосида узлуксиз таълимни

ташкил этиш ва ривожлантиришнинг асосий тамойиллари (принциплари)

белгиланган. Булар таълимнинг устиворлиги, таълимнинг ижтимоийлашуви,

Page 34: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

34

таълимнинг миллий йўналганлиги, таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги,

иқтидорли ѐшларни аниқлаш, юқори даражада билим олишлари учун шарт-

шароитлар яратиш кабилардир. Кўриб турганимиздек узлуксиз таълимни

ривожлантириш тамойиллари дидактик тамойиллар билан ҳамоханг бўлиб, ана

шу дидактик тамойилларни янада мукаммаллашувига туртки бўлиб хизмат

қилмокда.

Демак, бугунги кун талабларини ва эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда

педагогика ва унинг ажралмас қисми ҳисобланмиш дидактика ўқув жараѐнини

қонуниятларини янада чуқурроқ ўрганиши ҳамда таълим самарадорлигини

ошириш устида илмий-тадқиқот ишларини кенг миқѐсда олиб бориши мақсадга

мувофиқ.

Таълим методлари

Халқ таълими вазирлиги, педагогика илмий тадқиқот институти,

методист педагогларнинг, хусусан педагогика фанининг долзарб

вазифаларидан бири - таълим-тарбиядаги муаммоларни, маҳаллий ва миллий

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш, барча ўқув фанлари

бўйича янги миллий дастурлар яратиш, таълимни поғоналаш, дарс жараѐнини

тоифалашдан иборатдир.

Шу муносабат билан яқин ўтмишдаги ўзбек укув муассасасилари ўқитиш

тарихига бир назар ташлаш айни пайтда таълим методларини ўрганишни

осонлаштиради. Шубҳасиз, мазкур таълим методикаси тарихига оид манба

муайян даражада таълимнинг методик бўшлиқларини маънавий жиҳатдан

тўлдиради, педагог тарбиячиларнинг педагогик мерос ва халқ педагогикасига

бўлган катта эҳтиѐж ва қизиқишларини қондиради.

Кейинги вақтларда тараққий этган мамлакатларнинг укув муассасаси

соҳасидаги ютуқ ва тажрибаларини ўрганишга уни бизнинг шароитимизга

жорий этишга эътибор кучайди. Шунингдек, халқ таълими кўламига

инқилобгача бўлган ўқитиш тартибининг турлари (лицей гимназия) ҳам дадил

кириб келмокда. Бунга мамлакатимизда гимназияларнинг очилиши,

лицейларни очилишини мисол қилиб келтириш мумкин.

Page 35: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

35

Таълим беришда ўқитиш методлари асосий ўринни эгаллайди.

Метод-юнонча атама бўлиб, усул, йўл деган маънони англатади, яъни мақсадга

эришиш йўлини билдиради. Методлар (усуллар) ҳар қандай ахборотни

(мақсадни) узатиш ва қабул қилиш характерига қараб қуйидаги синфларга

ажратилади:

Таълим жараѐнида талабаларни ўзлаштириш, фикрлаш жараѐнини

ташкил этиш бўйича эса қуйидаги методларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

Ахборотни сўз орқали етказиш ва қабул қилишга қаратилган биринчи

гуруҳ методларига: Ҳикоя, суҳбат, маъруза кабиларни киритиш мумкин.

Ҳикоя

Маъруза

Суҳбат

Илмий

тадқиқот

Муста

қил

ишлар

Лабора

тория

Экскур

сия

Иллюс

тратци

я

Page 36: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

36

Нутқ маданиятини ўстиришда ҳикоянинг ўқитиш ва фикрларни баѐн

қилиш методи сифатидаги имкониятлари бошқа методларга нисбатан

юқоридир. Ҳикоя қилиш - педагог томонидан янги ўтилаѐтган мавзуга оид

факт, ҳодиса ва воқеаларнинг яхлит ѐки қисмларга бўлиб, образли тасвирлаш

йўли билан ихчам, қисқа ва изчил баѐн этилади. Бу метод материалларни баѐн

қилишди, образларга характеристика беришди, табиат ҳдисалари ва ижтимоий

ҳаѐтдаги воқеаларни тасвирлашда қўл келади.

Ҳикоя қилиш давомида талабалар пассив тингловчи бўлиб қолишларига

йўл қўймаслик керак. Талабаларнинг диққатини тасвирланаѐтган объектга

қаратибгина қолмай балки худди шу объект ҳақида улар онгли ва актив фикр

юритишларини ҳам таъминламоқ лозим.

Ўқув материалини тушунтириш методи

Педагог томонидан ўрганилаѐтган мавзунинг нарса, ҳодиса ва

воқеаларнинг мазмунини характерлайдиган тушунча, қонун ва қоидаларни

уқтиришдир. Бу метод кўпроқ математика, физика, химия, она тили, рус тили ва

шунга ўхшаш фанларни ўқитишда кўпроқ қўл келади. Педагогнинг маълум бир

фаннинг у ѐки бу мавзуга оид қонун, қоидаларни қанчалик асосли эканлигини

фактлар, мисол ва далиллар келтириш, шунингдек масалалар, мисоллар ишлаш

йўли билан исботлаб беради.

Бу жараѐнга талабаларнинг актив иштирок этишларини таъминламай

туриб, кўтилган мақсадга эришиб бўлмайди. Айниқса баѐн қилинаѐтган

материалларини умумлаштириш ва хулосалар чиқаришда талабаларнинг ўз

мулоҳазалари билан иштирок этишларини таъминлаш муҳим.

Маъруза методи

Бу метод ўқув материалини ҳажмини катталигини, мантиқий тузилиши,

образлари исбот ва умумлаштиришнинг анчагина мураккаблиги билан

фарқланади. Агар ҳикоя дарснинг бир қисминигина эгалласа, маъруза одатда

уларни тўла қамраб олади. Маъруза давомида муаммоли вазиятларни вужудга

келтириш, мавзуга оид кўргазмали материалларни намойиш этиш, маъруза

охирида умумий хулосалар чиқариш кабилар самарадорликни оширади.

Page 37: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

37

Маъруза методи кенг қамровли ахборотни талабаларга етказишда жуда ҳам қўл

келади.

Суҳбат

Бу метод асосан савол-жавоб йўсинида олиб борилади. Суҳбатларнинг

маълум мақсадга қаратилганлиги уларнинг характерини белгалайди. Суҳбат

эвристик характерда, этик характерда, инструктив методик характерда бўлиши

мумкин.

Суҳбат методи талабаларни фаол иштироки орқали ўтказилганлигидан

мустақил фикрлаш, хулосалаш каби хислатларни талабаларда шакллантиради. 6

Ўқитишнинг кўргазмали методлари

Ўқитиш жараѐнида кўргазмалилик методидан фойдаланишнинг

муҳимлиги ўрганилаѐтган нарса ва ҳодисаларни ҳиссий идрок этишга, уларни

кузатиб мушоҳада қилишга талабани ундаш, мантиқий ва назарий

элементларнинг бирлигига ишонч ҳосил қилиш ниҳоят, назарий билимларни

амалиѐтда қўллай олишга ўргата билишдадир.

Таълимда кўргазмалилик методи намойиш этиш, иллюстрация ва

экскурсия тариқасида олиб борилиши мумкин. Таълимда намойиш этиш

методидан фойдаланиш асосан материалларнинг характерига-мазмуни, шакли

ҳам ҳажмига боғлиқдир. Намойишнинг ўзи ҳам турлича бўлиши мумкин: а)

аслича кўрсатилиши мумкин бўлган буюм ва нарсалар, ўсимликлар ва уларнинг

таркиби, коллекциялар, асбоб ва машиналар, моделлар ва ҳоказо.

Экскурсия методи

Экскурсия методи синф шароитида дарс жараѐнида қўлланиладиган

ўқитиш методидан тубдан фарқ қилади. Бу метод билан ўрганилаѐтган нарса ва

ҳодисаларни табиий шароитда (завод, фабрика, табиатни кузатишга) ѐки махсус

муассасаларга (музей, кўргазма ва ҳоказоларга) ташкилий равишда борилади.

Экскурсия вақтида кузатиш, зарур материалларини ѐзиб олиш, расмга

тушириш, ўлчаш, ҳисоблаш ишларини олиб бориш мумкин. Экскурсия 6 6 Подласый И. П. “Педагогика”. Москва. “Владос» ,2005, 67-срт.

Page 38: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

38

давомида суҳбат ўтказиш, хулосалар ясаш, ўз фикрларини умумлаштириш ва

якун ясаш лозим.

Ўқитишнинг амалий ишлар методи

Амалий методларга масалалар ечиш, чизмалар тайѐрлаш, ѐзма машқларни

бажариш кабиларни киритиш мумкин. Назарий жиҳатдан эгалланган билимлар

амалда қўллаб кўрилади. График жадвал, карталар чизиш ҳам тегишли кўникма

ва малакаларни ҳосил қилишга ва уларни мустаҳкамлашга ѐрдам беради.

Лаборатория ишлари методи.

Лаборатория машқлари фронтал тажрибалар, лаборатория ишлари,

практикумлар ўқитишнинг техник воситалари ва ўқув қуроллари типидаги

бошқа асбоб-ускуналар билан машғулотлар тарзида ўтказилади. Лаборатория

методининг бошқа ўқитиш методларидан фарқи, шундаки, бу метод билан иш

қўрилганда ҳар қайси талаба ниманидир мустақил, шахсан тажриба қилиб

куради. Дарс педагог раҳбарлигида талабаларнинг мустақил тажриба

ўтказишларига қаратилган бўлади. Лаборатория машғулотларида мустақиллик,

активлик, ташаббускорлик ошади.

Мустақил ишлар методи

Кейинги даврда талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этишга катта

эътибор берилмоқда. Чунки бу метод талабада ижодкорликни, мустакилликни

ривожлантиради. Ўқув дастурларида мустақил таълим учун соатлар

ажратилмоқда. Талабаларни мустақил ишларини ташкил этишда маълум

фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб мустақил ишнинг мазмуни, шакли ва

вазифалари танлаб олинади. Топширишган мустақил ишни бажариш учун

педагог керакли адабиѐтлар ва йўл йўриқларни кўрсатиши, қисқача

тушунтириш бериши лозим. Талаба бажариши керак бўлган мустақил иш кўп

вақт эгалламаслиги ва шу билан бир қаторда талабага ривожлантирувчи

сифатида таъсир кўрсатиши керак.

Репродуктив, эвристик метод

Репродуктив методлар биринчи навбатда талабаларнинг ўқув

материалини тезроқ ва мустаҳкамроқ эслаб қолишларини таъминлаш

Page 39: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

39

билимдаги типик камчиликларни тез аниқлаш учун қулай. Репродуктив

методлар айниқса ўқув материалининг мазмуни асосан ахборот характерида

бўлса, мураккаб ва бутунлай янги билимлар ўрганилиши лозим бўлган ҳолатда

самарали натижа беради. Тафаккурнинг репродуктивлик характери педагог ѐки

бошқа манба орқали хабар қилинадиган ўқув ахборотларини активроқ

қилишини ва эслаб қолинишини назарда тутади. Хикоя, маъруза,

кўргазмалилик ва амалий ишлар ҳам репродуктив асосга қурилиш мумкин.

Репродуктив характердаги амалий ишлар шуниси билан фарқ қиладики, бу

ишларнинг давомида талабалар намунага кўра илгари ѐки яқиндагина

ўзлаштирган фаоллигини ошириш мақсадида у кўпинча эвристик яъни қисман

изланувчан метод билан қўйиб олиб борилиши мумкин. Янги мавзуни баѐни

давомида ўрганилаѐтган материалнинг баъзи элементлари устида талабаларга

фикр юритиш имкони берилади. Педагог томонидан енгил қисқа саволлар

тузилиб, талабаларнинг иштирокида уларга жавоб топишга ҳаракат қилинади.

Эвристик метод талабаларнинг билиш даражасини аниқлашга ҳам ѐрдам

беради. Демак, эвристик метод янги мавзуни идрок қилишда талабаларнинг ҳам

қисман иштирок этишини таъминлайди.

Илмий тадқиқот методи

Бу метод таълим тизимида унчалик кенг тарқалмаган метод бўлиб,

маълум тайѐргарликни талаб этади. Педагог раҳбарлигида талабалар ѐки бир

талаба маълум илмий тадқиқотларни ўтказиши ва маълум фан учун янги

хулосаларни ясаши мана шу методни қўллаш жараѐнида вужудга келади. Бу

метод олийгоҳларда кўпроқ қўлланилади. Бу метод давомида илмий билиш

жараѐни содир бўлади, яъни хали номаълум бўлган билимлар кашф этилади ва

эгалланади. Бунинг учун илмий тадқиқот режаси тузилади. Мақсад

белгиланади ва тадқиқот усуллари танлаб олинади. Тадқиқот натижалари

асосида хулосалар ясалади.

Ўқитишнинг муаммоли-изланиш методи

Янги мавзуни ўрганиш жараѐни ўрганилаѐтган материални тайѐр ҳолда

талабаларга баѐн этмасдан, балки муаммо сифатида тақдим этиш муаммо-

Page 40: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

40

изланиш методини келтириб чиқаради. Яъни дарс давомида ясаш керак бўлган

хулосалар педагог томонидан эмас, балки талаба томонидан ясалишига ҳаракат

қилинади. Ҳар бир талаба қўйилган муаммони ўзича ѐндошиб ҳал этишга

ҳаракат қилади ва ўз фикрларини баѐн этади. Ўртага ташланган фикрлар

муҳокама қилинади ва педагог томонидан йўналтирилади. Педагог ва талабалар

биргаликда хулосалар ясашади. Муаммоли-изланиш методи талабаларни

билиш фаолиятини фаоллаштиради, мустақилликка, ижод қилишга ўргатади,

ўқишга бўлган қизиқишларини оширади, шахсий фазилатларини тарбиялашга

ѐрдам беради. Бу метод ўрганилаѐтган масалани чуқур таҳлил этишга ва

билимларнинг пухта бўлишига ѐрдам беради. Бу метод ўрганилаѐтган масалани

чуқур таҳлил этишга ва билимларнинг тафаккур даражаси ҳисобга олиниши

керак. Танланган мавзуни таҳлил этиш учун талабаларда маълум билимлар

базаси мавжуд бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам бу методни қўллаш учун

талабалар алоҳида ахборотлар билан қуроллантирилади. Кейинги даврларда

муаммоли-изланиш методидан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методи

Ўқитишнинг мантиқий методлари икки турда: Индуктив ва дедуктив

методлар билан олиб борилиши мумкин.

Дарсларга тайѐрланиш жараѐнида ўқитишнинг индуктив, дедуктив каби

методларини танлаш зарурати ҳам туғилади. Кейинги даврларда дедуктив

ўқитишга талаб ва эътибор кучайди. Аммо тафаккурнинг индуктив усулларини

шакллантирмай туриб фақат табиий-илмий эмас, балки умум меҳнат

характеридаги тажрибалар амалий фаолиятида ҳам муваффақиятга эришишга

умид қилиб бўлмайди. Индуктив ѐки дедуктив методларни қўллаш

ўрганилаѐтган мавзу мазмунини очишнинг маълум мантиқий-хусусийдан

умумийга ѐки умумийдан хусусийга ўтишни танлашни англатади.

Индуктив методлар техник қурилмаларни ўрганишда ва амалий

топшириқларни бажаришда кенг қўлланилади. Математика ва физикага доир

кўпгина масалалар, айниқса педагог талабаларни айрим умумийроқ

Page 41: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

41

формулаларни мустақил эгаллашларига олиб келиши зарур деб ҳисобланган

ҳолларда, индуктив метод воситасида ечилади.

Дедуктив методдан фойдаланганда педагог ва талабанинг фаолиятида

аввал умумий ҳолат, формула ва қонунини берилади, сўнгра аста-секин айрим

ҳолатларни чиқариб аниқроқ вазифаларни ҳал этиш назарда тутилади.

Дедуктив метод ўқув материалини тезроқ ўтишга ѐрдам беради, абстракт

тафаккурни активроқ ривожлантиради. Назарий материални ўрганишда,

анчагина умумийроқ ҳолатлардан айрим оқибатларини аниқлашни талаб

қилувчи масалаларни ечишда дедуктив методни қўллаш айниқса фойдалидир.

Дастурлаштирилган таълим

Дастурлаштириш деганда ўқув материалини ўрганишнинг ҳар қандай

дастур эмас, балки дастурлаштиришнинг кибернетик ва математик қоидалари

ѐки шартларига мувофиқ дастургина тушунилади.

Маълумки, кибернетика мураккаб тизим ѐки жараѐнларни энг қўлай йўл

билан маълум мақсадга мувофиқ ҳолда идора қилиш ҳақида бахс юритади.

Талабаларга тегишли илмий маълумотларни қайта ҳисобга олишини

таъминлаш, текшириб кўриш, ўз-ўзини текшириш каби вазифаларни

кибернетика бошқаради.

Дастурлаштирилган таълим эса, юқоридаги каби кибернетика илми ва

методларига боғлиқ ҳолда иш куради. Дастурлаштирилган таълимнинг бош

вазифаси, талабалар мустақил ишининг унумдорлигини оширишга ѐрдам

беришдан иборатдир.

Дастурлаштирилган таълим икки йўналишда: машина воситасида ҳамда

машина воситасисиз олиб борилади.

Дастурлаштирилган таълимнинг мазмуни давлат дастури асосида

белгиланади. У маълум фан юзасидан дастур ҳажмида илмий билим бериш ва

шу билимларга боғлиқ ҳолда тегишли кўникма ҳосил қилишга қаратилган

машқлар, мисоллар ва масалалар ишлатиш, ишланган масала ѐки саволларнинг

жавобларини тўғри ѐки нотўғрилигини талабалар томонидан текшириб кўра

Page 42: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

42

олиш имкониятларини яратади. Ўзлаштирилган билим ва малакаларни бир

тартибга тушуришга ѐрдам беради.

Дастурлаштирилган ўқитиш методлари ўқув материалини элемент бўйича

назорат қилишни, ўқитишни имконияти борича индивидуаллаштиришни,

билимларни эгаллашнинг индивидуал суръатини ҳисобга олишини таъминлаш

мақсадида қўлланилади. Машинасиз дастурлаштирилган таълим махсус

ишланган дарслик ва методик қўлланмалар воситасида олиб борилади. Бунда

дарсликларда айрим ўқув фанининг алоҳида қисмларидаги мавзу юзасидан

маълумотлар берилган бўлади. Бунда ҳам машқ учун топшириқлар,

ўзлаштирилган билимларни амалда масала ва мисоллар ечишда меҳнат

жараѐнида қўллана олишлари, ўзи бажарган вазифаларнинг тўғри ѐки

нотўғрилигини текшириб кўра олишлари учун йўлланмалар берилган бўлади.

Гарчи талаба топшириқни бажара олмаса ѐки хато қилса, ўша жойдан, яъни

ўрганилиши лозим бўлган материалнинг ўзлаштирилиши қийин бўлган

ўрнидан бошлаб қай даражада иш кўриш лозимлиги кўрсатилган бўлади.

Бундай дарсликлар хусусан талабаларнинг мустақил ишлари учун жуда

муҳимдир. Дарсликда материаллар шундай тақсимланадики, унда берилган

материаллар қисмларга бўлиб кўрсатилади ва ҳар қайси талаба томонидан

бажарилиши биланоқ ўзини-ўзи текшириб кўриш имконияти берилади. Шу

йўсинда топшириқлар борган сари мураккаблашиб боради. Дастурлаштирилган

матнлар билимларни ўзлаштиришни муайян мантиқий йўлини вужудга

келтиради. Аммо бу йўл фақат маълум материал учун характерлидир, яъни

таълим услуби материални мазмунига боғлиқдир. Мазмун ўзгарса, ахборот

бериш ва ўз-ўзини назорат қилиш усуллари ҳам ўзгаради. Уни билимларнинг

айрим таркибий қисмлари бўлиш мумкин бўлган мавзуларни ўрганишда,

чунончи, грамматикага доир айрим масалаларни, математика теоремаларини,

баъзи бир химиявий ва физикавий формулаларни фанда қарор топган тизимлар

ҳақида маълумот берувчи тарихий, биологик ва географик материални ўрганиш

вақтида қўллаш мумкин.

Page 43: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

43

Педагог шуни назарда тутиш керакки, дастурлаштирилган матнларда

ақлни ўстириш дастури эмас, балки ўқув материални ўрганиш дастури

берилган. Шунинг учун бу методдан фойдаланишда ҳам унинг камчиликларини

ҳисобга олиш лозим.

2.2. ДАРС ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АСОСИЙ

ЗАМОНАВИЙ ШАКЛИ

Дарсга булган талаблар.

Дарс деб бевосита Ўқитувчининг рахбарлигида муайян Ўқувчилар гурухи

билан олиб бориладиган таълим машгулотига айтилади.

Дарс – укув ишларининг асосий ташкилий шаклидир.

Дарс – укув ишларининг марказий кисмидир.

Айни пайтда, ўқув муассасаларида таълимни ташкил килиш шакллари

икки турда олиб борилмокда.

1. Синф – дарс шаклида олиб бориладиган машгулотлар.

2. Амалий ва тажриба ишлари шаклида олиб бориладиган машгулотлар.

Синф-дарс шаклидаги дарс турлари ва уларнинг тузилиши.

Синф – дарс шаклида олиб бориладиган машгулот Ўқитувчининг

кундалик укув материалини тизимли баѐн килиб беришни, хилма-хил

усуллардан фойдаланишини, Ўқувчиларнинг билим, куникма ва малакаларини

изчиллик билан хисобга олиб боришни, Ўқувчиларни мустакил ишлашга

ургатишни уз ичига олади.

Амалий ва таржиба ишлари шаклида олиб бориладиган машгулотлар

синф шароитидан ташкарида, укув устахонаси, тажриба ер участкалари ва

колхоз – совхоз экин майдонларида ишлаш, экскурсиялар утказиш йули билан

олиб борилади.

Синф – дарс тизими шарк мамлакатларига, жумладан Марказий Осиѐдаги

эски мусулмон мактабларига тадбик булмади. Уларда октябр тунтаришига

кадар урта аср мактабларига хос таълим тизими давом этиб келди.

Бир укиш хонасида 6 ѐшдан 15 - 16 ѐшгача булган болалар гурухи

Page 44: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

44

билан бир вактда машгулот олиб бориларди. Шунингдек, бир укиш хонасидаги

(20 - 30) Ўқувчининг билим даражаси хам турлича булар эди.

Узбек мактаби октябр тунтаришидан кейин синф – дарс тизимига

утди.

Синф – ѐши ва билими жихатдан бир хил булган маълум

микдоридаги Ўқувчилар гурухидир.

Дарс деб бевосита Ўқитувчининг рахбарлигида муайян Ўқувчилар

гурухи билан олиб бориладиган таълим машгулотига айтилади.

Дарс – укув ишларининг асосий ташкилий шаклидир.

Дарс – укув ишларининг марказий кисмидир.

Айни пайтда, ўқув муассасаларида таълимни ташкил килиш шакллари

икки турда олиб борилмокда.

1. Синф – дарс шаклида олиб бориладиган машгулотлар.

2. Амалий ва тажриба ишлари шаклида олиб бориладиган машгулотлар.

Синф-дарс шаклидаги дарс турлари ва уларни ташкил этиш.

Синф – дарс шаклида олиб бориладиган машгулот Ўқитувчининг

кундалик укув материалини тизимли баѐн килиб беришни, хилма-хил

усуллардан фойдаланишини, Ўқувчиларнинг билим, куникма ва малакаларини

изчиллик билан хисобга олиб боришни, Ўқувчиларни мустакил ишлашга

ургатишни уз ичига олади.

Амалий ва таржиба ишлари шаклида олиб бориладиган машгулотлар

синф шароитидан ташкарида, укув устахонаси, тажриба ер участкалари ва

колхоз – совхоз экин майдонларида ишлаш, экскурсиялар утказиш йули билан

олиб борилади.

Хозирги замон дидактикаси куп йиллар давомида тупланган укитиш

коидалари, фан ютуклари ва илгор тажрибалар асосида бойиб бормокда

дейишга асос бор. Аммо укув жараѐнининг хамма кисмларини укитишни

ташкил килишнинг мазмуни, усуллари, воситалари ва шакллари билан

муносабатлари яхши очиб берилмаган. Буларнинг хаммаси дидактик

коидалардан амалда фойдаланишни кийинлаштиради. Мактаб олдида турган

Page 45: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

45

янги вазифалар ва эхтиѐжлар Ўқувчиларга бериладиган таълим ва тарбия

сифатини ошириш, уни янада ривожлантириш ва юкори боскичга кутаришни

талаб килади.

Ўқитувчи узининг аник шароитлари ва имкониятларига энг куп мос

келадиган укув жараѐнини онгли равишда танлаб олиши фойдадан холи эмас.

Бу иш дарснинг мухим томонларини танлашга таваккалчиликка, билим,

куникма ва малакаларни узлаштириш жараѐнини бошкаришга кандайдир

тасодифий ѐндашишга йул куймайди.

Дарс, юкорида айтиб утилганидек, укитишни ташкил этишнинг узгармас

шакли эмас. Укув амалиѐти ва педагогик тафаккур доимо уни

такомиллаштириш йулларини излайди. Бу сохада турли хил курик-танловлар,

жумхурият микѐсида утказилаѐтган педагогик укишларда уртага куйилаѐтган

илгор Ўқитувчиларнинг фикр ва мулохазалари диккатга сазовордир.

Турли - туман фикр ва мулохазаларни хисобга олган холда дарс куйидаги

умумий дидактик талабларга жавоб бериши лозим:

1. Хар бир дарс маълум бир максадни амалга оширишга каратилган ва

пухта режалаштирилган булмоги лозим.

2. Хар бир дарс мустахкам гоявий - сиѐсий йуналишга эга булмоги лозим.

3. Хар бир дарс турмуш билан, амалиѐт билан богланган булмоги лозим.

4.Хар бир дарс хилма-хил усул, услуб ва воситалардан унумли

фойдаланган холда олиб борилмоги лозим.

5. Дарсга ажратилган хар бир соат ва дакикаларни тежаб, ундан унумли

фойдаланмок лозим.

6. Дарсда укув материалларининг мазмунига оид курсатмали куроллар,

техника воситалари ва компьютерлардан фойдаланиш имкониятини яратмок

лозим.

7. Дарс машгулотини бутун синф билан ѐппасига олиб бориш билан хар

кайси Ўқувчининг индивидуал хусусиятлари, уларнинг мустакиллигини

ошириш хисобга олинади.

8. Хар бир дарсда мавзунинг характеридан келиб чикиб, халкимизнинг

Page 46: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

46

бой педагогик меросига мурожаат килиш ва ундан фойдаланмок имкониятини

изламок лозим.

Бир соатлик дарсга мулжалланган дастур материалларининг мазмунини

баѐн килиш учун дидактик максад ва талабларга мувофик равишда ташкил

килинган машгулот тури дарс турлари деб юритилади.

Таълим тизимида энг кўп қўлланиладиган дарс турлари куйидагилардир:

1. Янги билимларни баѐн килиш дарси.

2. Ўтилган материалларни мустахкамлаш дарси.

3. Ўқувчиларнинг билим, малака ва куникмаларини текшириш ва

бахолаш дарси.

4. Такрорий – умумлаштирувчи ва кириш дарслари.

5.Аралаш дарс (юкоридаги дарс турларининг бир нечтасини бирга

кулланиш).

Хар бир дарс турининг маълум тузилиши ва хусусиятлари бор, бу нарса

Ўқитувчининг укув материалини тугри ва самарали тушунтиришига, мустахкам

эсда колдиришга, такрорлашга ва унинг узлаштирилишини назорат килиб

боришига ѐрдам беради.

2.3. ЖУФТЛИК ЁКИ КИЧИК ГУРУҲЛАРГА БЎЛИБ ДАРС ЎТИШ

Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш методи.

Касб таълими фанларини ўқитишда муваффақиятли равишда

қўлланилаѐтган методлардан бири талабалар гуруҳларини жуфтлик ѐки кичик

гуруҳларга бўлиб дарс ўтишдир. Бу услубда асосий масъулият талабалар

зиммасига юкланади, улар фаоллигини оширишга қаратилади.

Илғор мамлакатлар, шунингдек мамлакатимиз педогог-ларининг

тажрибаси кичик гуруҳлар7 туфайли таълим олувчилар ўртасида анча

мустаҳкам муносабат ўрнатилишини кўрсатади.

Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш:

Page 47: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

47

ўқувчи-талабаларни ҳамкорликда ишлашга, билиш жараѐнини

фаоллаштиришга, уларда коммуникабеллик, киришимлилик, бошқаларни

фикрини эшитишни ўргатади;

берилган топшириқни биргаликда бажариш жараѐни-да ўртоқлари

томонидан билдирилган фикрларни муҳокама қилишга мойиллик пайдо бўлади;

саволларни аниқ шакллантиришни, берадиган жавоб-ларни

асослаб беришни ўрганадилар;

таълим олувчининг потенциал имкониятларини рўѐб-га чиқаришга

ѐрдам беради. Билмаганларини сўраб ўрга-ниш имконияти яратилади. Таълим

олувчилар билимини ўзаро ҳамкорликда бойишини таъминлайди;

тортинчоқ талабалар ўз билимлари, маҳоратларини намоѐн қилиш

имкониятига эга бўладилар;

қобилиятли, иқтидорли ўқувчи-талабалар ўз қобили-ятларини

намойиш қилиш, бошқаларга ѐрдам бериш, уларга ўргатишлари ва улардан ҳам

ниманидир ўрганишлари мумкин;

кичик гуруҳларда ишлаш ҳар бир ўқувчи-талабага ўзини

гуруҳнинг бир бўлаги сифатида ҳис қилиш, бир-бирларининг

муваффақиятларини кўрсатишга ўрганадилар.

Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш самарали бўлиши учун қуйидаги

қоидаларга амал қилиш зарур:

1. Дарс материалани ўзлаштириш жараѐнида талабалар жамоа бўлиб

ишлаши керак.

2. Ҳар бир гуруҳда албатта аълочилар бўлиши, кичик гуруҳ таркиби

аралаш бўлгани ( қизлар, йигитлар ) маъқул.

3. Бутун гуруҳ ва алоҳида талабани тақдирлаш тизими кўзда тутилган

бўлиши лозим.

Тадқиқотлар яна шуни кўрсатадики, ўқувчи, талабаларни кичик

гуруҳларга бўлиб дарс ўтишни ташкил этишнинг ўзи етарли эмас экан.

Кутилган натижага эришиш учун яна икки компонент: гуруҳни

рағбатлантириш ва шахсан масъулиятни ҳис қилиш механизми ва уни

Page 48: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

48

рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш керак экан. Агарда гуруҳ миқѐсида

рағбатлантириш етарли бўлмаса, гуруҳ аъзолари ўз ўртоқ-лари ўтилаѐтган

дарсни ўзлаштиришига унча аҳамият бермай қўяди.

Гуруҳларни кичик гуруҳларга бўлишни қандай қоидалар ѐки тамойиллар

асосида амалга ошириш лозим, гуруҳлар қандай тузилганда юқори самара

беради деган саволга аниқ жавоб, универсал қоида йўқ. Гуруҳларни кичик

гуруҳларга бўлишда:

a) қўйилган таълим мақсадлари, шакли, натижаси;

б) бериладиган топшириқ, технологик харита бўйича қўллашни

мўлжаллаган таълим методи ва усулларини ҳисобга олишимиз керак.

Ўқувчи-талабаларни кичик гуруҳларга бўлишда тасодифий белгидан

фойдаланишимиз мумкин:

аудиторияда жойлашганликларига қараб бўлиб чиқиш мумкин.

Ўқишдаги натижаларига кўра:

- бараварлаштириш гуруҳи сифатида ташкил қилинганда, кичик

гуруҳларга турла даражада ўқийдиган талабалар бирлаштирилади.

- қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш гуруҳи тарзида ташкил

қилинганда, иқтидорли талабалар, ўқиш даражаси нисбатан пастроқ гуруҳларга

ажратилади.

Бажариладиган топшириққа кўра жуфтликни, 4-5 кишидан иборат ѐки

ундан кўп ўқувчи-талабалардан ташкил топган гуруҳларга бўлиш мумкин.

Кичик гуруҳларни фаолият кўрсатиши вақти, бир топ-шириқни

бажаргунча амал қиладиган гуруҳлар, бир неча машғулот мобайнида

биргаликда ишлайдиган гуруҳлар, таркиби ўзгариб турувчи гуруҳлар тарзида

ташкил этиш мумкин.

Page 49: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

49

Кичик гуруҳ аъзоларининг мажбуриятлари:

Кичик гуруҳнинг хар бир аъзоси:

- ўртоқларининг фикрини диққат билан эшитиши;

- гуруҳ ишида фаол қатнашиши ва ҳамкорликда ишлашдан бўйин

тортмаслиги керак;

- зарурат бўлганда ѐрдам сўраши;

- ундан ѐрдам сўрашганда, бошқаларга ўз ѐрдамини бериши;

- гуруҳ ишининг натижаларини баҳолашда иштирок этиши;

- ўзининг ролини яхши тушуниши ва бажариши;

- топшириқни бажаришда, аниқ вазифаларини билиши керак.

Уларни пассив, ўз фикрини айтмайдиган ѐки яхши ўзлаштирадиган, фаол

талабалардан танлаш мумкин. Етакчи турли функциярни бажариши мумкин,

кичик гуруҳ аъзоларининг топшириқни бажаришини назорат қилиши лозим.

Етакчилар гуруҳнинг ҳар бир аъзосини индивидуал ҳиссасини, ролини

кўрсатиб беришлари керак. Иложи боричи барча ўқувчи – талабаларни етакчи

ролида синаб кўрган маъқул.

Кичик гуруҳларга бўлиниб дарс ўтиш услубининг бир неча моделлари –

вариантлари мавжуд. Улар командаларнинг ўқув материалини ўзлаштириш

натижасини яхшилашга қаратилади. Бунда ўқитувчи бирон-бир материал ѐки

ўтилган дарсни қисқача тушунтириб, талабаларга топшириқ беради. Топшириқ

масала, машқ, саволга жавоб ва бошқа шакллардаги назорат иши бўлиши

мумкин. Топшириқ командалар ичида муҳокама қилинади. Кейин ўрганилган

мавзу бўйича ҳар бир команда аъзоси индивидуал тарзда назорат иши ѐзади.

Ҳар бир талабанинг баллари жамланиб, умумий команданинг бали чиқарилади.

У шахсий ва коман-да тўплаган балл билан таққосланади. Командаларнинг

олган ўринлари аниқланиб, тўпланган балга кўра рағ-батлантирилади.

Иккинчи моделда мусобақа (танлов) ўтказилади. Бунда команда аъзолар

бошқа команда аъзолари билан мусо-бақалашиб очколар тўплашади.

Учинчи модел, мозаика модели деб ҳам аталади. Бу модел кўпроқ катта

гуруҳ, айтайлик, 25-30 тадан талаба бор гуруҳларда қўллангани маъқул.

Гуруҳдаги талабалар сони бўйича ўқитувчи ҳар бир командага 5 ѐки 6 тадан

талабани жалб қилади. Ҳар бир команда таркибидаги талаба сонига қараб, 5-6

Page 50: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

50

савол ѐки қисмдан иборат материални ўрганиш учун топшириқ берилади.Ҳар

бир командадан бир киши битта қисмни ѐки саволни ўрганади.

Турли командалардан шу қисм ѐки саволни олган талабалар бирга

йиғилиб, ўқув топшириғини муҳокама қиладилар. Бу гуруҳларни эксперт

гуруҳлари деб аталади. Асосий гуруҳларни алфавитдаги ҳарфлар билан

талабаларни рақамлар билан белгилаймиз.

Айтайлик, гуруҳ 30 та талабадан иборат. Ўқитувчи уларни 6 тадан 5 та

гуруҳга ( А, Б, В, Г, Д ) бўлади. Бирин-чи гуруҳ А, ундаги талабалар А1, А2,

А3, А4, А5, А6, иккинчи гуруҳ Б, ундаги талабалар Б1, Б2, Б3, Б4, Б5, Б6 ва

ҳоказо тарзида бўлиниди. Ҳар бир талаба ўзининг рақами бўйича асосий

командасидан, яъни ҳарф бўйича ўқув материалининг маълум қисмини ѐки

саволни ўрганиш бўйича топшириқ олади. Сўнгра мутахассислар гуруҳида

( рақамлар бўйича ) барча 1 ѐки 2 ва ҳоказо рақамлар асоси-да янги гуруҳ

ташкил бўлади. Яъни мутахассислар коман-даси А1, Б1, В1, Г1, Д1, иккинчи

команда А2, Б2, В2, Г2, Д2 ва ҳоказо тарзида янги команда хосил бўлади. Ҳар

бир асосий командадан бир ҳил рақамдаги, лекин ҳар ҳил ко-манда аъзолари

тўпланиб, ўзларига берилган савол, топ-шириқни муҳокама қиладалар. Сўнгра

ҳар ким экспертлар гуруҳидан ўзининг асосий гуруҳига қайтади.

Гуруҳнинг ҳар бир қатнашчиси экспертлар гуруҳида ўзи ўрганган

масалани гапириб беради. Гуруҳнинг ҳар бир қатнашчиси диққат билан

ўртоқларининг фикрини эшитишга харакат қилади. Чунки берилган

топшириқни бажаришнинг ягона йўли ўртоқларининг фикрини диққат билан

тинглаб, таҳлил қилиб, сўнгра гапириб беришдир. Ундан ташқари, ҳар бир

талабада ўз топшириғини муфассал ба-жариш учун стимул мавжуд. Сабаби, у

берилган савол, топшириқни ўртоқлари қай даражада ўзлаштиришларига

масъул.

Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишдаги тўртинчи модел аввалги

моделлардан бирмунча фарқланади. Бу моделда

кичик гуруҳдаги ҳар бир талаба берилган топшириқни аввал алоҳида ўзи

бажариб, фикрини семинар дафтарига ѐзади. Сўнгра гуруҳ биргаликда

Page 51: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

51

ҳамманинг фикрини ўрганиб чи-қади. Кичик гуруҳ номидан ягона жавоб

тайѐрланади, дарс-да барча гуруҳларнинг жавоблари эшитилади ва гуруҳни

эришган натижаси баҳоланади.

Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишни ташкил этиш

ва унинг асосий фазалари

Кичик гуруҳларда талабалар ўртасида фикр алмашув, таҳлил қилиш

имконияти кенг. Ҳар бир талабанинг фикри ўртоқлари томонидан таҳлил

қилинади. Бунда ҳар бир тала-ба, албатта ўз фикрини асослашга, ҳикоя

қилишга ҳаракат қилади. Мунозара жараѐнида ҳар бир талаба ўз хатосини

тушунади ѐки ҳақлигини синаб кўради, ҳамкорликда муам-мони ечишга

ўрганади.

Гуруҳни жуфтлик ѐки кичик гуруҳларга бўлиб ишлаш мақсадга мувофиқ,

қачонки:

ахборот билан алмашув;

ғоя ва фикрларни йиғиш ва ўртоқлашиш;

қийин ечиладиган муаммо ва вариантларни таҳлил қилиш;

мураккаб масалани ечиш ва хулоса чиқариш зарур бўлганда.

Гуруҳда ишлаш индивидуал ишлашга қараганда яхши натижа беради.

Сабаби:

ахборот диапазони кенг, чунки ҳар бир талаба маълум ахборотга эга;

ҳамкорлик натижасида пассив талабаларнинг ҳам фаоллиги ортиши

мумкин;

кўпгина таклиф, фикрлар ўзаро танқид натижасида сараланади.

Гуруҳ билан ишлашнинг мақсади талабаларнинг билимини

оширишдир. Услубни қўллаш натижасида талабалар томонидан:

- биргаликда ишлаш шаклланади;

- нутқ сўзлаш ва ўз фикрини асослаб беришга, ҳимояланишга ўрганади;

- мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечишга иштиѐқ шаклланади;

- ўрганишга, ишлашга кўникма ҳосил бўлади.

Page 52: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

52

Кичик гуруҳларга бўлиб ўтилган дарсда ўқитувчи ягона ахборот берувчи,

тақриз қилувчи, баҳоловчи шахс сифатида марказда турмайди. У мавзуни

ўргатувчидан дарсни тай-ѐрловчи ва ташкил этувчига айланади.

Кичик гуруҳларда берилган топшириқ бўйича мавзуни интенсив

ўрганишга тўғри келади. Қўшимча адабиѐтлар билан ишлаш, уларни чуқур

ўзлаштиришга ҳаракат қилиш натижасида олинган билимни узоқ муддат ѐдда

қолишига эришилади.

Жуфтлик ѐки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишнинг муваффақиятли

бўлиши кўп жихатдан унга тайѐргарлик кўриш ва уни ўтказишга боғлиқ.

Кичик гуруҳларда ишлаш фақат қўйилган топшириқни эмас, балки унинг

натижасини муҳокама қилишни хам ўз ичига олади. Бунда доскадан, техник

воситалардан фой-даланиш мумкин.

Кичик гурухда ишлашнинг ахамиятли жиҳати кичик гурух, охир – оқибат

умуман бутун гурухнинг ишини унумли бўлшини таъминлашдир. Бунинг учун

ўқитувчи аввалдан ҳамма дарс жараѐнини режалаштириши керак.

1.Тайѐргарлик кўриш :

мақсад қўйиш ;

материал танлаш ;

кичик гуруҳларга топшириқни чушунтириш ;

зарур материаллар билан таъминлаш ;

қўйилаѐтган топшириқни, масалани ўқитувчининг ўзи ечиши

зарурлиги.

2. Ахборот билан таъминлаш :

кичик гурухлар қандай топшириқ оладилар, уни бажаришга қанча

вақт ажратилади ;

қандай қоидаларга риоя қилиш керак кабилар эълон қилинади.

3. Топшириқ устида ишлаш :

кичик гурух топшириқни олгач , вазифаларни бўлишиб олиши

мумкин ;

кичик гурухлар ўзининг топшириғини бажаради ;

Page 53: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

53

кичик гурухдан битта талаба ( докладчи ) эришган натижани

қисқача доклад қилади;

Ўқитувчининг роли:

қарор қабул қилади;

дарсни ташкил қилади ва бошлайди;

назорат қилади ва зарур бўлганда аралашади;

тахлил қилади ва баҳолайди.

Бу методни қандай қўлланишини юқорида кичик гурухларга бўлиб дарс

ўтишнинг кооператив методи хақида тўхталганимизда, қўллашнинг асосий

қоидаларини кўриб ўтдик.

Кооператив методнинг дарслик, мақола ѐки бошқа матн билан ишлашга

қаратилган бир усули ‹‹ Бумеранг ›› деб номланади.

Бу метод ўқувчи-талабаларнинг дарс жараѐнида, дарсдан ташқари турли

адабиѐтлар, матнлар билан ишлаш , ўрганилган материални ѐдда сақлаб қолиш,

сўзлаб бера олиш, ўз фикрини эркин баѐн қилишни ўрганишга, дарс давомида

уларни билимини баҳолашга қаратилган. Методни қўллашдан мақсад ўқувчи-

талабаларга тарқа-тилган материални якка ва гуруҳ бўлиб ўзлаштириш, суҳбат ,

мунозара орқали унинг мазмунини тушунишларига эришишдан иборат.

‹‹ Бумеранг ›› методи кооператив ўқитиш методи бўлиб, кичик гурухлар

билан дарс ўтишга ўхшаш бўлади. Бунда дарс жараѐнида талабаларга ўрганиши

лозим бўлган матн билан ишлаш топширилади. Бунда дастлаб умумий мавзу

матни кичик гурухларнинг сонига кўра бўлиниб, кичик гурухнинг барча

аъзоларига бир ҳил матн тарқатилади.

Агар гурухни 5та кичик гурухга бўлган бўлсак, у ҳолда 5та кичик гурух

умумий мавзу бўйича 5 ҳил матнга, ҳар бир ўқувчи-талаба ўз кичик гурухига

тушган матнга эга бўлади. Талабалар фаолияти юқорида кооператив кичик

гурухларга бўлиниб ишлашни кўриб чиққанимиздек, ташкил қилинади.

Кичик гурух фаолиятининг яна бир тури ‹‹ Зиг-заг ›› усули деб ҳам

юритилади. Бунда юқоридагидек дастлаб, кичик гурухнинг барча аъзоларига

бир ҳил матн бериб эмас, балки гурухга ажратилган матнни мавзуни ўрганиш

Page 54: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

54

учун кичик гурухлар фаолиятини ташкил қилишнинг иккинчи босқичида, ҳар

бир гурух аъзолари ўртасида ҳам тақсимлаш орқали амалга оширилади.

Масалан, бир талабага матннинг биринчи ѐки ва иккинчи бети, иккинчисига 3-

4-бети ва ҳоказо тарқатилади. Кичик гурух аъзолари ўзларига теккан матн

бўйича эксперт гурухи ҳисобланади.

2.4. КАСБ ТАЪЛИМИДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМНИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШ ШАКЛЛАРИ: МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ

Таълим шакллари (forma-лотинча-ташқи кўриниш) - бу усул ўқув

жараѐнини мавжудлиги, унинг ички моҳияти, мантиқи ва мазмуни учун қобиқ.

Таълим шакли ўқув жараѐнининг шундай ташқи томонларини намоѐн

қилади, яъни:

1.Унинг мавжуд бўлиш йўли: тартиб тартибот:

таълим олувчилар сони: оммавий, кичик гуруҳларда, якка ҳолда ўқитиш;

ўқитиш вақти: 45- синф дарси, 90-бирлашган дарс, «танаффуссиз дарс»;

ўқитиш жойи: аудитория, лаборатория машғулотлари, устахоналарда

ишлаш.

Ўқув ишини ташкиллаштириш шакли:

маъруза, семинар, мустақил иш ва бошқалар.

Таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини

ташкиллаштириш йўллари:

умумий (фронтал), гуруҳли, якка тартибли.

Таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги

фаолиятини ташкиллаштириш шакллари:

Оммавий иш (фронтал) - барча таълим олувчилар олдига бир хил

топшириқ бажариш мақсади қўйилади.

Жамоавий иш (коллектив) - ҳам умумий ва гуруҳлига тааллуқли

бўлиши мумкин: 1) олдинда турган иш режасини ҳамкорликда муҳокама

қилиш; 2) мажбуриятларни бўлиш, ҳисобот шаклини танлаш; 3) хулосаларни

муҳокама қилиш (тартиб билан алоҳида таълим олувчилар фикрлари тинглади

Page 55: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

55

ва муҳокама қилинади); 4) Маъқул хулосаларни шакллантириш (умумий

келишув билан).

Гуруҳли - кичик гуруҳларда ҳамкорликда бир топшириқни бажариш.

Якка тартибли (индивидуал) - ўқув топшириғини якка ўзи

бажариши.

Педагогик амалиѐтда инновацион технологияларни қўллаш

«Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»

асосида таълим-тарбия соҳасида олиб борилаѐтган туб ислоҳотларнинг

қуйидаги асосий йўналишларини англаб олмоқ лозим:

таълим мазмунини, тизимини ислоҳ қилиш;

таълим-тарбия бошқарувини ислоҳ қилиш;

таълимнинг бозор иқтисодиѐтига асосланган механизмини яратиш;

ота-она, ўқитувчи-ўқувчининг таълим жараѐнига бўлган янгича

қарашларини шакллантириш;

бу туб ислоҳотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи-янги педагогик

технологияни амалиѐтга татбиқ этишдан иборат.

Page 56: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

56

Янгилик киритишнинг ижтимоий-психологик аспекти америкалик

инноватик Э.Роджерс томонидан ишлаб чиқилган. У янгилик киритиш жараѐни

қатнашчиларининг тоифалари таснифини, унинг янгиликка бўлган

муносабатини, уни идрок қилишга шайлигини тадқиқ этади.

Олий мактаб ўқитувчисининг инновацион фаолияти олий мактаб

педагогикасининг бош муаммоларидан биридир.

Инновация (инглизча innovation) – янгилик киритиш, янгиликдир.

А.И.Пригожин инновация деганда, муайян ижтимоий бирликка-

ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга янги, нисбатан турғун унсурларни киритиб

борувчи мақсадга мувофиқ ўзгаришларни тушунади. Бу инноватор

фаолиятидир

Илмий йўналишларда янгилик ва инновация тушунчалари фарқланади.

Янгилик - бу восита: янги метод, методика, технология ва бошқалар.

«Инновация» - бу таълим: маълум босқичлар бўйича ривожланадиган

жараѐн.

В.И.Загвязинский «янги» тушунчасига таъриф бериб, педагогикадаги

«янги» фақатгина бу ғоя эмас, балки ҳали фойдаланилмаган ѐндашувлар,

методлар, технологиялардир, лекин бу педагогик жараѐннинг унсурлари

мажмуан ѐки алоҳида олинган унсурлар бўлиб, ўзгариб бўлиб, ўзгариб турувчи

вазиятда ва шароитда таълим ва тарбия вазифаларини самарали ҳал этишнинг

илғор бошланмаларини ўзида акс эттиради.

Р.Н.Юсуфбекова педагогик янгиликка ўқитиш ва тарбия беришда аввал

маълум бўлмаган ва аввал қайд қилинмаган ҳолат, натижа, ривожланиб

борувчи назария ва амалиѐтга элтувчи педагогик воқеликнинг ўзгариб туриши

мумкин бўлган мазмуни сифатида қарайди.

Педагогик инновацияда Р.Н.Юсуфбекова инновацион жараѐн

тузилмасининг уч блокини фарқлайди:

Биринчи блок - педагогикадаги янгини ажратиш блоки. Бунга

педагогикадаги янги, педагогик янгиликнинг таснифи, янгини яратиш шарт-

шароити, янгиликнинг меъѐрлари, уни ўзлаштириш ва фойдаланишга

Page 57: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

57

тайѐрлиги, анъана ва новаторлик, педагогикадаги янгини яратиш босқичлари

киради.

Иккинчи блок - янгини идрок қилиш, ўзлаштириш ва баҳолаш блоки:

педагогик ҳамжамиятлар, янгини баҳолаш ва уни ўзлаштириш жараѐнларининг

ранг-баранглиги, педагогикадаги консерваторлик ва новаторлик, инновация

муҳити, педагогик жамиятларнинг янгини идрок этиш ва баҳолашга тайѐрлиги.

Учинчи блок – янгидан фойдаланиш ва уни жорий этиш блоки, яъни

янгини татбиқ этиш, фойдаланиш ва кенг жорий этиш қонуниятлари ва

турларидир. М.М.Поташникнинг инновация жараѐнлари талқинлари киши

эътиборини ўзига тортади. У инновация жараѐнининг қуйидаги тузилмасини

беради:

фаолия тузилмаси-мотив-мақсад-вазифа-мазмун-шакл-методлар-методика

компонентлари йиғиндиси;

субъекти тузилма-инновацион фаолият субъектларининг халқаро,

минтақавий, туман, шаҳар ва бошқа сатҳлари;

мазмун тузилмаси – ўқув-тарбиявий ишлар, бошқар (ва б.)да янгиликнинг

пайдо бўлиши, ишлаб чиқилиши ва ўзлаштирилиши;

босқичликка асосланган ҳаѐт даврийлик тузилмаси-янгиликнинг пайдо

бўлиши-илдам-ўсиш-етуклик-ўзлаштириш сингиб кетиш, тарқалиш) –

замонавийлаштириш;

бошқарув тузилмаси – бошқарув ҳаракатларининг тўртта турининг ўзаро

алоқаси: режалаштириш, ташкил этиш, раҳбарлик қилиш, назорат қилиш:

ташкилий тузилма – диагностик, олдиндан кўра билиш, соф ташкилий,

амалий, умумлаштирувчи, татбиқ этувчи.

Инновация жараёни, таркибий тузилмалар ва қонуниятларни қамраб

олган тизимдан иборатдир.

Педагогикага оид адабиѐтларда инновацион жараѐни кечишининг

4та асосий қонунияти фарқланади:

педагогик инновация муҳитининг аѐвсиз бемаромлик қонуни;

ниҳоят амалга ошиш қонуни;

Page 58: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

58

педагогик инновациянинг даврий такрорланиши ва қайтиши қонуни;

қолиплаштириш (стреотиплаштириш) қонуни;

Ҳозирги кунда таълим жараѐнида интерфаол методлар, инновацион

технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараѐнида

қўллашга бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг

сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчи-талабаларни

фақат тайѐр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар

уларни эгаллаѐтган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил

ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб

чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараѐнда шахсни ривожланиши,

шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан

бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Таълим

жараѐнида ўқувчи–талаба асосий фигурага айланади.

Шунинг учун олий ўқув юртлари ва факультетларида малакали касб

эгаларини тайѐрлашда замонавий ўқитиш методлари-интерфаол методлар,

инновацион технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Педагогик

технология ва педагог маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив методлар

Page 59: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

59

ўқувчи-талабаларни билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.

Инновацион технологиялар педагогик жараѐн ҳамда ўқитувчи ва талаба

фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан

интерфаол методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерфаол методлар - бу жамоа

бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни у педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб,

таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига

хослиги шундаки, улар фақат педагог ва ўқувчи-талабаларнинг биргаликда

фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.

Page 60: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

60

2. Гуруҳларда ҳамкорликда ишлашни ташкиллаштириш технологияси

Технологик ишлар

1. Гуруҳларда ҳамкорликда

ишлашни ташкиллаштириш

тайѐргарлигини ўзи

баҳолаши, таҳлил қилиши

Таълим берувчи фаолияти

2. Мақсад белгилаш

Қуйидаги саволларга жавоб излайди:

Нима учун мен таълим олувчилар гуруҳларда ишлашларини

ҳоҳлайман? Мен бунга ўзим тайѐрманми?

Мен буни қандай амалга оширишни биламанми?

Таълим олувчиларни ўзлари бунга тайѐрмилар?

Улар гуруҳли шакл шароитида таълим олиш қоидаларини

биладиларми?

Таълимий мақсадни белгилайди ва натижаларни режалаштиради.

Гуруҳлар учун қуйидагиларни тайѐрлайди: ѐзма йўриқномалар:

топшириқни гуруҳ тушуниши ва уни бажариш йўли буларга боғлиқ;

фақат йўриқномани тушуниши ички гуруҳлар ишини натижасини

таъминлайди.

7. Ўқув материаллари ва

йўриқномаларни тайѐрлаш

Мавжуд ўқув режасига мувофиқ, белгиланган мақсад ва

кўзланаѐтган натижаларга эришишни амалга ошириш учун муҳим

бўлган вақт бўлаги вақтга нисбатан боғланишда. Гуруҳли ишни

ўтказиш мумкинлиги тўғрисида хулоса чиқаради.

4. Ўқув машғулотининг

моделини танлаш

3. Гуруҳли ишга

ажратилган зарур бўлган

вақт бўлаги ва ўқув

режасидаги ўзаро нисбат

Энг яхши модел: 1) ўқув топшириғини барча ўқув гуруҳларига

тушунтирди, 2) кичик гуруҳларда, аввал алоҳида,сўнгра

биргаликда ишни ташкиллаштириш, 3) гуруҳли иш тақдимоти ва

уни жамоавий якунлаш.

Таълимий мақсадга мос келувчи бир хил/табақалашган

топшириқларни танлайди. Уни таълим олувчиларнинг

қобилиятлари, БМК даражаси ва хусусиятларидан келиб чиқиб

ифодалайди. Бу эса барча гуруҳ аъзоларини топшириқни бажаришда

биргаликда иштирок этишини таъминлаш имконини беради.

Аудитория шундай бўлиши керакки, бунда гуруҳлар бир-

бирларига ҳалақит бермасдан, бир неча гуруҳ ишлаши зарур.

6. Топшириқни танлаш ва уни

ифодалаш

5. Гурҳлар иш жойини танлаш

I. Ташкилий боскич

Page 61: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

61

Гуруҳларни жойлаштиришнинг энг мақбул чизмаси

II босқич. Гуруҳли ишни бажаришга киришиш

Ф а ол и я т

таълим берувчи таълим олувчилар 1. Билим орттиришлик вазифани (муаммоли вазиятни таклиф

қилади) белгилайди, таълим олувчилар билан биргаликда уни

ечиш йўли ва тартибини муҳокама қилади.

2. Иш якуни бўйича қандай натижалар кутулишини тушунтиради.

3. Гуруҳларда ҳамкорликдаги фаолиятни тақдим этиш шаклини

маълум қилади. Ҳар бирининг ва бутун гуруҳнинг натижаларини

баҳолаш мезонларини тушунтиради.

4. Таълим олувчиларни гуруҳларга бўлади.

5. Гуруҳлар бўйича ишни бажариш учун зарур материалларни

тарақатади. Топшириқни бажаришда (керак бўлганда), қандай

қўшимча материаллардан фойдаланиш мумкинлигини

тушунтиради.

6. Ёзув тахтасида гуруҳли ишни бажариш бўйича йўриқномани

ѐзади ѐки тарқатади. Таълим олувчилар билан бу йўриқномани

муҳокама қилади, ҳаммалари уни тушунганларига ишонч ҳосил

қилади.

Вазифани муҳокама

қиладилар

Ўқув материаллари ва

йўриқнома билан

танишадилар

III босқич. Гуруҳли иш

Ф а ол и я т

таълим берувчи таълим олувчилар Кузатувчи сифатида иштирок этади.

Бироқ бунда у:

1) ишлаѐтган гуруҳларни назорат қилади, лекин

уларга раҳбарлик қилмайди: таълим олувчилар ўзлари

учун жавобгарлар. Хато қилсалар ҳам, ўзлари

ишлашларига рухсат беради;

2) аниқ топшириқни бажариш учун зарур бўлган,

алоҳида бўлиб ишлашга, кўникмаларни шаклланишига

эътиборини қаратади;

3) таълим олувчиларга ишни бажарганликларини

маълум қилишларини таклиф қилади ва очиқ саволлар

Гуруҳларда ишини

режалаштиради

Гуруҳлар ичида топшириқни

тарқатади

Алоҳида топшириқни

бажарадилар.

Алоҳида бажарилган иш

натижаларини муҳокама

!

Таълим

берувчи

Page 62: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

62

бериб уларга ѐрдам беради:

Ҳодисаларни таҳлил қилиш учун - «Қандай?»;

Фикрларни билдириш учун «Нима учун бу усул яхши

ёки ёмон?»;

Эшиттириб ўйлашга, бошқаларни тинглашга, олинган

ахборотдан маълумотларни танлаб олишлари учун

«Агарда,…? Қандай бошқа усуллар

мавжуд?…бошқалар ўйлайдики, ...Қўллашимиз

мумкин;

4) иш боришини шарҳлайди, ютуқларни баҳолайди,

айрим, аниқ ва самимий танбеҳ қилади

қиладилар.

Гуруҳли ишнинг умумий

натижасини ифодалайди ва

уларни тақдимотга тайѐрлайди

IV босқич. Якун ясаш, таҳлил ва баҳолаш

Ф а ол и я т

таълим берувчи таълим олувчилар 1. Бажарилган иш натижалари тўғрисида маълумот бериш учун

гуруҳ вакилларини тайинлайди. Баҳолаш мезон ва

кўрсаткичларини эслатади.

2. Натижалар текширувини ўтказади:

гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси билан гаплашади;

ѐки буни аввалдан тайинланган назоратчи қилиши мумкин;

ѐки материалга тааллуқли бўлган, топшириқни бажариш

вақтида ўзлаштирилганлар бўйича, тест ўтказади;

ѐки берилган материал бўйича бошқалар маълумот

олганликларини аниқлаш учун, ҳар бир гуруҳ ўзаро текшириш

учун савол бериши ѐки тайѐрлаши мумкин. Бунда гуруҳ

аъзолари тестга тайѐрланишларида бир-бирларига ҳамкорликда

ѐрдам беришларига рухсат беради.

3. Гуруҳ ишини таҳлил қилади, топшириқ бажарилишининг

якунини қилади, эришилган мақсад тўғрисида хулосалар

чиқаради.

Гуруҳ вакиллари иш

натижалари тўғрисида

маълумот берадилар

Гуруҳлар ишида тарқоқсизликни олдини олиш йўли:

Гуруҳлар ишини ҳар доим бошқариб туриш керак: мавзудан четга чиқиш- бу

таълим олувчилар учун йўлдан чиқишдир.

Гуруҳ сардорларига эътибор бериш керак.

Ишни бажариш учун зарур бўлган, барча материаллар тушунарли бўлганлигига

ишонч ҳосил қилиш.

!

Ҳамкорликдаги ўқишни ташкил этиш усул ва воситалари

Ушбу бўлимда ҳамкорликдаги ўқишни ташкил этиш усул ва

воситалари: тамойиллари ва қоидалари; «Биргаликда ўқиймиз», «Арра»,

«Ўйланг-Жуфтликда ишланг-Фикр алмашинг» техникалари ҳақида

маълумотлар берилади

Page 63: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

63

.

Ҳамкорликдаги ўқиш: тамойиллари ва қоидалари

1) гуруҳга битта топшириқ;

2) битта рағбат: гуруҳ барча иштирокчилари ҳамкорликдаги иш

баҳоси (умумий натижага эришиш учун барча гуруҳ аъзолари

сарфлайдиган кучи баҳоланади) ва академик натижалари

йиғиндисидан ташкил топган битта баҳо олади, яъни гуруҳ (команда)

муваффақияти ҳар бир иштирокчининг ҳиссасига боғлиқ;

3) ҳар бирининг ўз муваффақияти ва гуруҳнинг бошқа аъзолари

муваффақияти учун шахсий масъулиятлиги;

4) ҳамкорликдаги фаолият: гуруҳий музокара, ҳамкорлик, ўзаро

ѐрдам бериш каби ўзаро ҳаракат усуллари асосида ташкил топади;

5) муваффақиятга эришишда тенг имкониятлар: ҳар бир

ўқиѐтган ўз шаҳсий ютуғини такомиллаштиришга, шахсий

имкониятлари, қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқишга берилган

бўлиши зарур, чунки у бошқалар билан тенг баҳоланади.

Page 64: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

64

ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР

Таълим назарияси таълим жараѐнини қонун ва қоидаларини ўрганувчи

педагогиканинг асосий қисмларидан бири. Таълим жараѐнининг асосий

моҳияти тарихан тўпланган ижтимоий билим ва тажрибани ѐш авлодга

етказиш, ѐшларни билимлар билан қуроллантириш, керакли малакалар ва

кўникмаларни хосил қилиш. Талабаларнинг ички имкониятларини,

қобилиятини ва истеъдодларини очиш ҳамда ривожлантириш, уларни маънавий

етук ва тарбияли шахс сифатида шаклланишини таъминлашдир.

Ҳозирги педагогик фандаги вазият умумий ҳолда шундан иборат. Бу

вазиятда инновация жуда муҳим. Педагогика-билимлар тизимидир.

Объективлик, мақсадга мувофиқлик, мустахкамлик, бир-бирига зид бўлмаслик-

унинг асосий ҳарактеристикаларидир. Педагогика тизимини ҳар қандай илмий

назария каби тизимини ташкил этувчи тамойиллари лойихалаштиради,

бирлаштиради ва ушлаб туради яъни ушбу тизим асосий билимларга

асосланиши асосий ҳолдир.

Ноанъанавий таълим технологиянинг мухим белгиси-мақсад ҳосил қилиш

жараѐнидир. Анъанавий педагогикада “педагогик мақсад” масаласига

назариячилар ҳам, амалиѐтчилар ҳам кам эътибор беради, мақсад-методик

адабиѐтларда ҳам ноаниқ ифодаланиб, унга эришиш даражаси ҳам субъектив

баҳоланади.

Ноанъанавий таълим технологияда –педагогик мақсадни аниқлаш асосий

муаммо бўлиб, мақсадни диагностик ифодалаш, билим ўзлаштириш сифатини

объектив баҳолаш назарда тутилади. Ниҳоят таълим-тарбия жараѐнлари

тузилиши ва мазмуни жихатидан яхлитлиги- таълим технологияни ишлаб

чиқиш ва амалга оширишнинг муҳим принципи ҳисобланади. Яхлитлик

принципи, шунингдек, таълимнинг ҳар тури бўйича бўлажак педагогик

тизимнинг лойиҳасини ишлаб чиқаѐтганда педагогик тизимнинг барча

элементлари (чорак, семестр, ўқув йили давомида ҳам, шунингдек бутун

таълим давомида ҳам) ўзаро таъсирда бўлишига эришиш зарур.

Page 65: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

65

Демак, ноанъанавий таълим технология - муайян муддатга мўлжалланган,

таълим жараѐни марказида талаба шахси бўлиб, ўқитишнинг замонавий шакли,

фаол ўқитиш методлари ва замонавий дидактик воситаларнинг мажмуини

таълим - тарбия ишидан кўзланган мақсад ва кафолатланган натижага

эришишга йўналтиришдир.

Бизнинг талқинимизда касб таълимининг замоанавий ташкилий

шаклларида, таълимни ташкил этиш, дарс ва унга қўйиладиган асосий

талаблар, жуфтлик ва кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда дарсларни ташкил

этиш, касб таълимининг замонавий ташкилий шакллари ҳамда ноанъанавий

таълим технологияси анъанавий таълим технологиясидан фарқ қилиб,

талабаларнинг билиш имкониятларини ривожланишига шароит яратади,

мустақил ишлашларига алоҳида эътибор берилади, билиш фаолиятлари

изланувчан ва ижодий ҳарактерга эга бўлади. Дарс тузилмаси ўзгарувчан

бўлади ва анъанавий педагогикада методик ишланмалар ўқитувчи дарс ўтиши

учун тузилса, ноанъанавий таълим эса -ўқувчини ўқув-билиш фаолиятининг

шакллари ва мазмунини тасвирлайдиган таълим жараѐни лойиҳасини ишлаб

чиқишни таклиф этади.

Page 66: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

66

Глоссарий

1. Аксиология - қадриятлар тўғрисидаги фалсафий таълимот, аксиологик

қадриятлар мощияти.

2. Аксиологик ёндашув – инсонпарварлик педагогикасига хос бўлган хусусият, бунда инсон омилига ижтимоий қадрият ва жамият ривожланишининг пировард мақсади сифатида қаралади. Аксиологик тафаккур ўзаро алоқадаги хам ўзаро харакатдаги дунѐ консепсиясига асосланади.

3. Анкеталаштириш – анкета ёрдамида ижтимоий, иқтисодий, демографик, психологик, педагогик ва бошқа тадқиқотлар учун дастлабки материалларни йиғиш жараѐни.

4. Ахборотли малака – таълим-тарбия масалаларига ахборотларни мослаштириш ва талқин қилиш малакаси.

5. Ахлоқ - шахснинг жамиятга ва бошқа кишиларга нисбатан бурчини белгилаб

берувчи меъёрлар тизими, маънавий хулқ қоидалари, у ижтимоий онг

шаклларидан бири.

6. Бошқариш – ташкил этиш, қарор қабул қилишга қаратилган фаолият, объектни ўз хизмат вазифаси доирасида назорат қилиш, тартибга солиш,

ишончли ахборотлар асосида тащлил қилиш ва якун ясаш.

7. Вазифа – мақсад ва уни амалга ошириш босқичларининг

ойдинлаштирилиши.

8. Давлат таълим стандарти – узлуксиз таълимнинг муайян босқичида шахс

(мутахассис)нинг тайѐргарлик даражаси ва мазмунига қўйиладиган

минимум талаблар.

9. Дидактика – таълим ва ўқитиш назарияси хамда ўқитиш жараѐнида

тарбиялаш мазмунини ифодаловчи педагогиканинг таркибий қисми.

10. Изоҳлаш, тушунтириш – оғзаки изоҳ, ёритилиши лозим бўлган турли

материалларни изощлаш, исботлаш, тащлил қилиш.

11. Илмий муаммо – фан орқали ҳал қилинадиган асосий зиддиятлар.

12. Истиқболни белгилаш малакаси – ижтимоий ва билиш жараёнларини режалаштириш ва бошқариш.

13. Касбий – педагогик мулоқот – педагог ва талабанинг ўзаро зич ижтимоий-психологик алоқаси тизими бўлиб, унинг мазмуни ахборотлар айрибошлаш, тарбиявий таъсир ўтказиш, коммуникатив воситалар ёрдамида ўзаро муносабатларини ташкил этиш ҳисобланади.

14. Касбий тайёргарлик – бўлажак мутахассиснинг психологик,

психофизиологик, жисмоний щамда илмий-назарий ва амалий тайѐргарлиги.

15. Касбий билимдонлик – педагогик фаолият юритиш учун зарур бўлган

назарий ва амалий тайѐргарлик бирлиги.

16. Кузатиш – бирор педагогик ҳодиса бўйича аниқ фактик материал олиш мақсадини кўзлаган идрок этишнинг ўзига хос шакли.

Page 67: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

67

17. Кўникма – ўрганиш натижасида қўлга киритилган, беихтиѐр, автоматик тарзда бажариладиган ҳаракат. Кўникмалар бирор ҳаракатни назоратсиз, автоматик тарзда бажариш қобилиятидир.

18. Лаборатория иши – асбоб-ускуналар ва бошқа техник мосламалардан фойдаланган ҳолда талабалар билан тажрибалар ўтказиш, бирор ҳодисани махсус жиҳозлар ёрдамида ўрганиш.

19. Маъруза – одатда олий ўқув юртида бирор фан мазмунини оғзаки баён қилишга асосланган ўқув жараѐни, методи.

20. Малака – шахснинг ўзи эгаллаган билимлари асосида уларнинг янги

шароитдаги янгиликлар билан бирга, маълум бир фаолиятни самарали бажариш қобилиятидир.

21. Мафкура - ғоя ва қарашлар тизими.

22. Метод – 1) табиий ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини тадқиқ қилиш, билиш усули; 2) ҳаракат қилиш усули, тарзи.

23. Мотив – маълум эҳтиёжларни қондириш учун асос бўладиган кишининг

ички фаолият мазмуни.

24. Муаммоли ўқитиш – ўқув машғулотини ташкил этиш шакли бўлиб, унда педагог раҳбарлигида муаммоли вазият юзага келтирилади ва унинг ҳал қилинишида таълим олувчилар фаол мустақил ҳаракат қиладилар.

25. Педагогик жараён – таълим масалалари, унинг тараққиётини щал қилишга қаратилган, махсус ташкил этилган педагог ва талабаларнинг мақсадли ўзаро муносабатлари.

26. Педагогик малака – муайян тоифадаги вазифаларни ҳал қилиш имкониятига эга бўлган мутахассиснинг касбий педагогик тайѐргарлиги даражаси ва тури.

27. Педагогик технология – 1) олдиндан лойищалаштирилган педагогик

жараѐнни амалиѐтга режали ва бир маромда татбиқ этиш ёки педагогик масалани эчишга қаратилган педагогнинг узлуксиз ўзаро боғланган ҳаракатлари тизимидир; 2) таълим-тарбия методларини у ёки бу тўпламини қўллаш билан боғлиқ бўлган педагогнинг узлуксиз, ўзаро шартланган ҳаракатлари тизимидир; 3)таълим шаклларини оптималлаштиришга қаратилган, техника ҳамда инсон омиллари, унинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ўқитиш жараѐни ва билимларни эгаллаш, яратиш, қўллаш ҳамда

белгилашнинг тизимли методидир.

28. Педагогик фаолият – таълим мақсадларини амалга оширишга қаратилган ижтимоий фаолиятнинг алоҳида тури.

29. Фаолият – 1) онгли мақсад билан бошқариладиган кишининг ички (рухий), ташқи (жисмоний) фаоллиги; 2) атроф-муҳитнинг кишилар томонидан мақсадга мувофиқ қайта бунѐд этилиши.

30. Шахс – 1) кишиларнинг ижтимоий хулқи, инсонлар орасида ўзини тутишини акс эттирадиган руҳий сифатлари мажмуини билдирувчи тушунча;

Page 68: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

68

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Каримов И.А. “Юксак маънавият-енгилмас куч”. Т., “Маънавият”

2008 й.

2. Каримов И.А. “Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиѐтининг

пойдевори” Тошкент. “Шарқ” 1997 й.

3. Мирзиѐев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз

билан бирга қурамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – 488 б.

4. Мирзиѐев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини

таъминлаш – юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Т.:

Ўзбекистон, 2017. – 48 б.

5. Мирзиѐев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва

шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши

керак. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – 104 б.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида” 07.02.2017 й., ПФ-4947, Ўзбекистон Республикаси

қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23-

сон, 448-модда.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “Қишлоқ ва сув

хўжалиги тармоқлари учун мухандис-техник кадрлар тайѐрлаш тизимини

тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 24.05.2017 й. ПҚ-3003,

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатдлари тўплами, 2017 й.

8.

9. Олимов Қ., Абдуқудусов О., Узокова Л., Аҳмеджонов М., Жалолова

Д. “Касб таълими услубияти” Тошкент.“Молия иқтисод” 2006 й.

10. Ходжабоев А., Хусанов И. “Касб таълим методологияси”

Тошкент.“Фантехнология” 2007 й.

11. Тожибоева Д. “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” Т.: “Фан ва

технологиялар” 2007.

Page 69: РЕФЕРАТhm.tiiame.uz/storage/web/source/1/Pedagogika va psixologiya-xodim… · Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан

69

12. Авлиѐқулов Н. “Замонавий ўқитиш технологиялари” Тошкент. 2001

й.

13. Азизхўжаева Н.Н. “Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат”

Тошкент. 2003 й.

14. Исмаилова З.К. Педагогика. Дарслик. – Т.: Молия-иқтисод, 2008.

15. Хакимова М.Ф. Касб педагогикаси. Ўқув қўлланма. – Тошкент: Фан

ва технологиялар, 2007.

16. Муслимов Н.А. ва бошқалар. Касб таълими педагогикаси фанидан

ўқув-услубий мажмуа. – Т.: ТДПУ, 2011 й.

17. Хошимова М.К. “Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат”

фаниданмаърузалар матни.Тошкент. 2012 й.

18. Хошимова М.К. “Касб таълимида янги педагогик технологиялар”

фаниданмаърузалар матни.Тошкент. 2012 й.

19. Л.В. Голиш, Д.М. Файзуллаева “Педагогик технологияларни

лойиҳалаштириш ва режалаштириш” Тошкент. “Иқтисодиѐт” 2009 й.

20. www.google.ru

21. www.ziyonet.uz