Ижтимоий ҳимоя йили ЭҲСОН...

32
Ижтимоий ҳимоя йили ЭҲСОН ДАСТУРХОНИ Халқимиз хайр-эҳсон қилиб, ажр савобга ноил бўлишни яхши кўради. Зеро, динимиз шунга буюради. “Сиздан (Эй Муҳаммад!) қандай эҳсон қилишни сўрашди. Айтинг: “Ни- маки хайр-эҳсон қилсангиз, ота- она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай эҳсонларингизни билиб тургув- чидир” (Бақара, 215). Ўтаётган йилимизнинг “ Иж- тимоий ҳимоя йили” деб эълон қилиниши ҳимматли, ўзига тўқ, меҳр-оҚибатли юртдошла- римизнинг саховатларига сахо- ват қўшди, кўпроқ кимларга хайр-эҳсон қилишга эътиборла- рини тортди. Ш у боис ҳам тез- тез ёрдамга муҳгож, бирон-бир дард билан оғриган, кўнгли ярим кишилар ҳолидан хабар олинаётганига гувоҳ бўляпмиз. Ш у йилнинг 11 апрел куни пойтахтимизнинг Юнусобод ту- мани Юнусобод маҳалласи Тур- сунбой ҳожи ота гузарида “ Юну- собод” жомеъ масжиди мутасад- дилари ташаббуси билан ногирон- ларга эҳсон дастурхони ёзилди. Махсус автобусларда бу ерга иззат-икром билан олиб келин- ган ногиронлар, мурувватга муҳтож қарияларнинг бу илти- фотдан хурсандлигини, хизмат- да бўлганларни дуо қилганла- рини кўриш қувончли эди. Ҳеч бир тамасиз қилинган яхшилик ўртада меҳр-оқибатни кучайти- ради. Кўнгиллар беғуборлашади. Тошкент шаҳар бош имом-ха- тиби Анвар ҳожи Турсунов но- гиронлар ҳаққига яхши дуолар қилди, таъсирли ривоятлар би- лан кўнгилларини кўгарди. Бун- дай ибратли эҳсон дастурхон- лари шаҳару қишлоқларимизда кўпайишини тилади. Тадбир иштирокчиларидан айримларининг таклиф ва ти- лаклари билан танишинг. Мунавар АМИНОВА, рес- публика кар ва соқовлар жамия- ти тилмочи: — Бугунги эҳсон дастурхо- нига кар ва соқовлар жамияти- нинг саксон нафарга яқин аъзо- си келди. Уларнинг чеҳраларига боқиб, жуда ҳам мамнун бўлиш- ганини кўриш мумкин. Вера ЕФЕМОВА, Мирзо Улуғбек тумани кўзи ожизлар жамияти раисаси: Бу ердаги иззат-икромдан қалбларимиз яйради. “ Ижтимо- ий ҳимоя йили”да ногиронлар- га эътибор кучайди. Бу жамия- тимиз аъзоларининг муаммола- ри ҳал этилишига умид уйғо- тади. Шулардан бири бир неча кўзи ожизларнинг уй-жойга, ҳеч бўлмаса, ётоқхонага эга бўлишидир. Эҳтимол, бу бора- да олийҳиммат ҳамшаҳарлари- миз бизга ёрдам қўлини чўзи- шар... Жўра ҲАСАНОВ, кўзи ожиз болалар мактаб-интернати ўқитувчиси: — Мактаб-интернатимизда ўқув шароитларини яхшилаш йўлвда қилинаётган ишлар мени қувонтиради. Ўзи ногирон бўлса-да, илм олишга қизиқув- чан, иқтидорли ёшларнинг орзу-умидларига етишуви учун йўл очиляпти. Жамила АҲМА- ДУЛИНА, ногирон: — Мен, айниқса, Қуръони карим тило- ватини тинглаб, қал- бим яйради, ибрат- ландим. Раҳматуллоҳ ҳожи МАҲАММАТОВ, “Юнусобод” жомеи мутаваллийи: Назарбекда яшовчи Шаҳобидцин деган тадбиркор дўстим саккиз йилдан буён ҳар йили дастурхон тузаб, ногирон- ларни чақиради, уларнинг кўнглини олади. Масжидимиз қавми ва маҳалла аҳли жам бўлиб, шундай бир хайрли ишни ният қилган эдик. Тумандош тадбиркорлар, ҳомийлар, маҳалла жонкуярла- ри ёрдамларини аяшмади. Ноги- ронларни чақириб, қўлимиздан келганча уларга дастурхон ёздик. Қарийб тўрт юз нафар ногирон- ни едириб-ичириб, дуосини олиб, оиласи ҳам баҳраманд бўлсин деб совға-саломлар би- лан жўнатдик. Албатта, уларнинг ҳолидан ҳамиша хабар олиб ту- ришимиз керак. Ривоят қилишларича, Пай- ғамбаримиз (алайҳиссалом) са- ҳобалардан бирига “ Сен мусул- мон эмассан” , деб уч марта ай- тадилар. У эса: “ Нега бундай дей- сиз, ё Расулуллоҳ? Ахир намоз ўқисам, рўза тутсам... Мусулмон бўлишим учун яна нима қили- шим керак?” деб ҳайрон бўлади. Расулуллоҳ: “ Тўғри, бу амаллар- ни қиласан, аммо фақат ўзинг- ни ўйлайсан” , деб танбеҳ бера- дилар. Демак, бева-бечора, кам- бағал, ногиронларнинг кўнгли- ни топиш, уларга саховат кўрса- тиш ҳам икки дунё саодатига сабаб бўладиган амаллардан экан. <сг> 4 Н1с1оуа1 2007 www.ziyouz.com kutubxonasi

Upload: others

Post on 31-May-2020

55 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Ижтимоий ҳимоя йили

ЭҲСОН ДАСТУРХОНИ

Халқимиз хайр-эҳсон қилиб, ажр савобга ноил бўлишни яхши кўради. Зеро, динимиз шунга буюради. “Сиздан (Эй Муҳаммад!) қандай эҳсон қилишни сўрашди. Айтинг: “Ни- маки хайр-эҳсон қилсангиз, ота- она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай эҳсонларингизни билиб тургув- чидир” (Бақара, 215).

Ўтаётган йилимизнинг “ Иж- тимоий ҳимоя йили” деб эълон қилиниши ҳимматли, ўзига тўқ, меҳр-оҚибатли юртдошла- римизнинг саховатларига сахо- ват қўшди, кўпроқ кимларга хайр-эҳсон қилишга эътиборла- рини тортди. Ш у боис ҳам тез- тез ёрдамга муҳгож, бирон-бир дард билан оғриган, кўнгли ярим кишилар ҳолидан хабар олинаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Ш у йилнинг 11 апрел куни пойтахтимизнинг Юнусобод ту- мани Юнусобод маҳалласи Тур- сунбой ҳожи ота гузарида “ Юну- собод” жомеъ масжиди мутасад- дилари ташаббуси билан ногирон- ларга эҳсон дастурхони ёзилди.

Махсус автобусларда бу ерга иззат-икром билан олиб келин- ган ногиронлар, мурувватга муҳтож қарияларнинг бу илти- фотдан хурсандлигини, хизмат- да бўлганларни дуо қилганла- рини кўриш қувончли эди. Ҳеч бир тамасиз қилинган яхшилик ўртада меҳр-оқибатни кучайти- ради. Кўнгиллар беғуборлашади. Тошкент шаҳар бош имом-ха- тиби Анвар ҳожи Турсунов но- гиронлар ҳаққига яхши дуолар қилди, таъсирли ривоятлар би- лан кўнгилларини кўгарди. Бун- дай ибратли эҳсон дастурхон- лари шаҳару қишлоқларимизда кўпайишини тилади.

Тадбир иштирокчиларидан айримларининг таклиф ва ти- лаклари билан танишинг.

Мунавар АМИНОВА, рес- публика кар ва соқовлар жамия- ти тилмочи:

— Бугунги эҳсон дастурхо- нига кар ва соқовлар жамияти- нинг саксон нафарга яқин аъзо- си келди. Уларнинг чеҳраларига боқиб, жуда ҳам мамнун бўлиш- ганини кўриш мумкин.

Вера ЕФЕМОВА, Мирзо Улуғбек тумани кўзи ожизлар жамияти раисаси:

— Бу ердаги иззат-икромдан қалбларимиз яйради. “ Ижтимо- ий ҳимоя йили”да ногиронлар- га эътибор кучайди. Бу жамия- тимиз аъзоларининг муаммола- ри ҳал этилишига умид уйғо- тади. Шулардан бири бир неча кўзи ожизларнинг уй-жойга, ҳеч бўлмаса, ётоқхонага эга бўлишидир. Эҳтимол, бу бора- да олийҳиммат ҳамшаҳарлари- миз бизга ёрдам қўлини чўзи- шар...

Жўра ҲАСАНОВ, кўзи ожиз болалар мактаб-интернати ўқитувчиси:

— Мактаб-интернатимизда ўқув шароитларини яхшилаш йўлвда қилинаётган ишлар мени қувонтиради. Ўзи ногирон бўлса-да, илм олишга қизиқув- чан, иқтидорли ёшларнинг орзу-умидларига етишуви учун йўл очиляпти.

Жамила АҲМА- ДУЛИНА, ногирон:

— Мен, айниқса,Қуръони карим тило- ватини тинглаб, қал- бим яйради, ибрат- ландим.

Раҳматуллоҳ ҳожи М АҲАМ М АТОВ, “Юнусобод” жомеи

мутаваллийи:— Назарбекда

яшовчи Шаҳобидцин деган тадбиркор

дўстим саккиз йилдан буён ҳар йили дастурхон тузаб, ногирон- ларни чақиради, уларнинг кўнглини олади. Масжидимиз қавми ва маҳалла аҳли жам бўлиб, шундай бир хайрли ишни ният қилган эдик.

Тумандош тадбиркорлар, ҳомийлар, маҳалла жонкуярла- ри ёрдамларини аяшмади. Ноги- ронларни чақириб, қўлимиздан келганча уларга дастурхон ёздик. Қарийб тўрт юз нафар ногирон- ни едириб-ичириб, дуосини олиб, оиласи ҳам баҳраманд бўлсин деб совға-саломлар би- лан жўнатдик. Албатта, уларнинг ҳолидан ҳамиша хабар олиб ту- ришимиз керак.

Ривоят қилишларича, Пай- ғамбаримиз (алайҳиссалом) са- ҳобалардан бирига “ Сен мусул- мон эмассан” , деб уч марта ай- тадилар. У эса: “ Нега бундай дей- сиз, ё Расулуллоҳ? Ахир намоз ўқисам, рўза тутсам... Мусулмон бўлишим учун яна нима қили- шим керак?” деб ҳайрон бўлади. Расулуллоҳ: “Тўғри, бу амаллар- ни қиласан, аммо фақат ўзинг- ни ўйлайсан” , деб танбеҳ бера- дилар. Демак, бева-бечора, кам- бағал, ногиронларнинг кўнгли- ни топиш, уларга саховат кўрса- тиш ҳам икки дунё саодатига сабаб бўладиган амаллардан экан.

< с г > 4 Н1с1оуа1 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Таянн нуқта

1НАФСНИНГэнг яхши

ҲОЛАТИОрамизда ота-онасидан ё устозларидан:

“ Мурувватли бўлгин, болам” , деган наси- ҳатни эшитмаган киши топилмаса керак. Хўш, мурувват қандай хислат?

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай деганлар: “ Ким инсонлар билан муомалада уларнинг ҳақини поймол қилмаса, ёлғон га- пирмаса, ваъдасини бузмаса, у муруввати комил, адолати зоҳир, дўст тутилиши во- жиб бўлган инсонлардандир” .

Ҳакимлардан бири айтади: “ Ақл сизни фойдали нарсаларга буюрса, мурувват гўзал нарсаларга буюради” .

Мурувватга бундай таъриф берилган: “ Му- рувват нафснинг гўзал амалларга мойиллик асоси ва қувватидир. Нафсни унинг ҳолатла- ридан энг яхши ҳолатида сақлаш мурувват- дир” .

Ҳакимлар айтадилар:Мурувватли инсон иффатли бўлади, шаҳ-

вати ва тилини тияди. Зинога бормайди, ти- лини ўзининг ва ўзгаларнинг қадр-қийма- тига тажовуз қилишдан, ёлғондан, уят сўз- лардан, ғийбатдан, туҳматдан ва гап ташиш- дан асрайди.

Мурувватли инсон ўзгалардан тама қил- майди, кишилар ёмон фикрга бориши мум- кин бўлган ўринларга қадам босмайди.

Мурувватли инсон ҳалол касби билан кун кечиради, асло ўзгаларнинг миннатига қол- майди.

Мурувватли инсон муҳтожларга маънавий ва моддий жиҳатдан ёрдам беради, ўзгалар- нинг хато ва камчиликларини кечиради, ки- шилар билан муомалада қўполлик қилмай- ди, саховатли бўлади.

Ота-оналаримиз ва устозларимиз бизнинг ана шундай комил мурувватли инсонлар

> бўлишимизни исташади.

«НГООУАТ»Ойлик диний-маърифий,

илмий-адабий нашр

- Шутж,Ўзбекиетон мусулмонлари идораси

'■ Воагнуцррв; ■Нуруллоҳ МУҲАММДД РАУФХОН

Усмонхон АЛИМОВ Абдулазиз МАНСУР Абдураззоқ ЮНУС Ортиқбек ЮСУПОВ

Нуриддин ҲОШИМОВ Анвар ТУРСУН

Неъматилла ИБРОҲИМОВ Аҳад ҲАСАНОВ

Зоқиджон ИСЛОМОВ Зоҳидилло МУНАВВАРОВ

Баҳодир КАРИМОВ Муҳаммад Шариф ЖУМАН

Юсуфжон ИСҲОҚ Эркин МАЛИК

Исомиддин ОЛИМ Ш АЙХ Абдул Жалил ХЎЖАМ (Бош муҳаррир ўринбосари)

Аҳмад Муҳаммад ТУРСУН Муҳаммад Собит САЛОҲИДДИН

Муқова «Уопк Ое51ёп» маркази билан

ҳамкорликда тайёрланди.Бадиий муҳаррир

Хайруллоҳ ҚУДРАТУЛЛОҲ ўғли

Матнни Райҳона ХОЛББК қизи

тердиТаргибот-ташвиқот марказлари:

Андижон вилояти — 8.374. 224-34-04 Раҳбари Ўктам ҳожи Умрзоқ Фаргона вилояти — 8.373.558-55-10 Раҳбари Салоҳиддин Нуриддин Сурхондарё вилояти — 8.376. 226-05-08 Раҳбари Низомиддин Чори

М ш в »

1 к .

700021 Тошкент шаҳриШайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 46-уй;Тел: 149-18-26, тел.факс: 144-36-53.Интернет сайтимиз: тт.Н1йоуа!.иг Интернет почтамиз: НШоуагцитаЧ@таИ.иг Ўзбекистон Республикаеи Матбуот ва ахбо- рот агентлигида рўйхатга олинган. Гувоҳнома ракдми 0177.

Босишга 2007 йил 23 апрелда рухсат берилди. Бос- махонага 2007 йил 24 апрелда топширилди. Қогоз бичими 60х84|/8. Ацади 22000 нусха. 67-сон буюрт- ма. «КО'Н1 М1ЛК» МЧЖда босилди.

Кўлёшалар қайтарилмайди. Мақалалар хат орқали юборилганида исмлар тўлиқ ёзилииш, манзил аниқ

кўрсатилиши шарт.

Шёоуа! 2007Журналимиз саҳифаларида оят ва ҳадислар берилаётгаии учун

уни ножоиз жойларга ташламаслигингизни сўраймиз.

www.ziyouz.com kutubxonasi

Ушбу сонда

Л \

10

ФиқҳМУНДАРИЖАИжтимоий ҳимоя йили Муҳаммад Шариф ЖУМАН Г “Эҳсон дастурхони....... ............ ..................... 1 / \Таянч нуқта Р я ш п Н И Нафснииг эиг яхши ҳолати......................... 2 ч у Д О Д и п иТошкент Ислом маданияти пойтахтиЗоҳиджон и с л о м о в ^ қ и л и ш ҳ у қ у қ л а р иБеназир алломалар юрти.............................4 0Ҳадис шарҳи Ш ЯШ Ш Ш Агар молни сотиб олишга ё кўрмайУртача йўлни танлангаз...............................7 сотиб олинган молни олиб келишга ва-УМИҳаети кил қилинган Киши молни кўриб олса,Ма&пудс яфатларива фойдалитаняовлар ...8 вакил ^лувчида савдони бекор қилишМасжидларимиз ҲУКУҚИ қолмаиди.Раззоқберди ШАПИЕВ“Муҳаммад Мурод Эшон” масжиди..........9 ™ ш ’

Шари ЮСУПОВ И С Л О М В А О Л А МЗафарнома сақлаб қолинди.......................13Саҳобалар ҳаёти „А&Ай%б^сорий 14 Қория момоОлисларга саёҳат ^ | | | | | | | | | | ^ Гаслима момонингўғли Юнус ишонч би-Аҳмад ТУРСУН лан айтишича, онасининг узоқ умр кўришиҚатардавлати............................................. 16 сабабларидан бири унинг оз эмас-кўп эмас,Маълумотхона эллик йилдан буён ҳар куни Қуръони карим-Дунёга машҳур масжцдлар......................... 21 ни ихлос билан тиловат қилишидир.ДарсхонаАкмал АВАЗ шття вшш тяшшш шшшшшшвшашятшшвшаш ^ ^ ^ ^ шТиб ҳукмлари............................................... 22

я р н н н н н н н и н н н н н н нЖалолиддин НУРИДДИНОВ дгтдг * « пл/-^тттт/'гт тпп Қоҳира анжумани........................................23 А 1 А А \^ 1 1 ^ И Н у Е П 1

Аб^н БОЙҚЎЗИЕВ МАДРАСАААРИТатаббуъ.......................................................24Рустам ТУРСУНОВ -| О Эшонқули додхоҳ мадрасаси 1256Жон накдини покиза тут............................ 24 М . О (1838) йили Тошкент ҳокими ЛашкарАбдуқаҳқор ҚУЗИЕВ Бегларбегининг ўғли Эшонқули додхоҳТўрт™клар................................................... 25 томонидан қурдирилган бўлиб, ЮнусхонСо\ио ҚДИО ^ мадрасасининг жануби-шарқида жой-

Мат^тимютариидан.................. лашган ва Катта к»чага 6»лган'Қўлдош ПАРДАЕВ“Ал-Ислоҳ” ҳақида.....................................27

Абдуқаҳҳор ИБРОҲИМОВ Муҳаррам ДОВУДХОНОВА Меҳнатдан келса бойлик...........................28Митти тадқиқот ТвБ0РР/К ЖОИЛ0РНуриддин ОДИЛОВ ______ - _Имом Бухорийнинг нодир асари................ 29 И С Ж И Т У И Д ШАдабиётЭркин МАЛИКФарзандлар эҳсони..................................... 30Болалар саҳифасиҲорун ЯҲЕҚуёнчалар сабзини хуш кўради................31Тошкент Ислом маданияти пойтахтиХожа Аламбардор мақбараси Шайх Зайниддин масжиди ва мақбараси ..32

Хотира куни

26

Журналимиз саҳифаларида оят ва ҳадислар берилаётгани учун ^ ншоуа! 2007 уни ножоиз жойларга ташламаслигингизни сўраймиз.

Мен “ Бароқхон”даги ҳуж- ралардан бирида туғилганман. Ўшандададам севинганларидан мени тўғридаги “Тилла Шайх” масжидига кўтариб чиққан ва Эшон Бобохон опоқдода мен-

га исм қўйиб берган эканлар.

www.ziyouz.com kutubxonasi

Тошкент Ислом маданияти пойтахти

Тошкент ҳақидаги дастлабки аниқроқ маълу- мотлар милодцан аввалги иккинчи — милодий бешинчи асрларга мансуб Хитой манбаларида уч- райди. Уларда Тошкент вилояти қадимда “Лою- ени” , “Юни” , сўнгра “Чжеше” , “Чжечжи” , “Чже- си” ва “ Ш и” деб номлангани ёзилган. Бу атама- лар “Чоч” сўзининг хитойча талаффуз этилиши натижасида ҳосил бўлиб, ҳатто охирги “ Ш и” то- поними хитойчада “тош” маъносини англатган. Шу- нингдек, қадимий “ Қанғ” (“ Қанға” ёки “ Қанғ- ҳа” ) давлати Хитой ёзма манбаларида “ Канг- кия” (“ Канизюй” ) номлари билан ҳам тилга олинади. Қадимий тохарлар тилида “ қанғ” сўзи ҳам “тош” маъносини англатган. Бу давлатнинг

БЕНАЗИР АЛЛОМАЛАР ЮРТИ

пойтахти Битян шаҳри бўлиб, у Иоша-Хасарт дарёси (Сирдарё) бўйида жойлашган.

Ёзма манбаларда қайд этилишича, Тошкент- га Ислом келганидан сўнг араблар уни “ Ш ош” деб юритишган. Илк ўрта асрларда у “ Чоч” , “ Ш ош” , “ Шошкент” , “ Мадинат аш-Шош” , “ Бинкат” ва “Таркан” деб номланган.

Тошкент ҳақидаги дастлабки маълумотлар маҳаллий олимлардан Хоразмий ва тарихчи-гео- графлардан Табарий, Истахрий асарларида уч- райди. Истахрийнинг “ Китобул масаликвал ма- малик” (Йўллар ва мамлакатлар тўғрисидаги ки- тоб)ида Шошнинг бош шаҳри Бинкат деб кўрса- тилади. Ўнинчи асрда ёзилган “Ҳудудул олам” (“Оламнинг чегаралари” ) китобида “Чоч катта

вилоят, халқи жанговар ва сахийдир. У ерда ка- мон ва ўқ-ёй ясалади. Бинкат Чочнинг пойтахти ҳисобланади. Бу катта шаҳар айни вақтда под- шоҳнинг қароргоҳидир” , деб таърифланади. Фир- давсийнинг “Шоҳнома” асарида Чоч ўзининг “ка- мони Шоший”си (ўқ-ёйлари) билан машҳурли- ги ҳақида маълумотлар бор.

Шаҳар “Тошкент” номи билан даставвал X I асрнинг машҳур алломалари Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд Қошғарийнинг асарларида тилга оли- нади. Беруний “Ҳиндистон” асарида “Тош” сўзи асли туркча бўлиб, Шош кўринишини олган, “Тошканд тошли қишлоқ демакдир” , деб изоҳ- лайди. Маҳмуд Қошғарийнинг маълумоти бўйи- ча, Тошкент Х1-ХН асрларда “Таркан” деб ҳам юритилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур “ Бобур- нома”да Тошкент номи устида тўхталиб, Тош- кент номини Шош, баъзан Чоч ёзадилар” , деб қайд этади. Бироқ X V I аср охири ва X V II аср бошларида “Тошкент” номи шуҳраттопиб, унинг қадимий Чоч, Шош ва Бинкат номлари аста- секин муомаладан чиқци. X V III асрда яшаган та- рихчи олим Маҳмуд ибн Валий бундай ёзади: “Шош — Сайхун (Сирдарё)нинг у томонига жой- лашган шаҳар ва Туркистон (вилояти)га қарайди. Уни “ Чоч” атайдилар. Бироқ ҳозирги вақтда у “Тошкент” номи билан машҳурдир” .

Тошкент воҳасида шаҳар маданияти шаклла- ниб, шаҳарнинг қад кўтариши шу ўлкада яшаган қадимий чорвадор ва деҳқонларнинг ижтимоий-

НИоуа! 2007 4 4 ^

www.ziyouz.com kutubxonasi

Тошкент Ислом маданияти пойтахти

иқгисодий ва маданий ҳаётидаги улкан тарихий жараён бўлган. Буюк Ипак йўли карвонлари қат- новининг муҳим нуқгаларидан бирида ҳамда Мо- вароуннаҳрнинг чегара қисмида жойлашган Шош воҳаси жўғрофий жиҳатдан ҳам кенг имконият- ларга эга бўлган. Бу эса воҳада савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик билан бир қаторда илм-фаннинг тараққий этишига хизмат қилган. Ўрта аср манба- ларида воҳада тафсир, ҳадис, фиқҳ, тилшунос- лик каби турли илмлар ривож топгани қайд этила- ди. Жумладан, Х-ХИ асрларда ушбу ҳудудда ет- мишдан ортиқ олим фаолият кўрсатган.

Ислом маданияти ва илмлари ривожида шош- лик олимлар ичида айниқса, “ Ҳазрати Имом” деб улуғланган Абу Бакр Қаффол Шоший (904- 976), ишончли муҳадцис сифатида танилган Абу Саид Ҳайсам ибн Қулайб Шоший (ваф. 947) ҳамда “ Фахрул Ислом” , “ Имомул кабир” ном- ларига сазовор Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший (1038—1114)нинг хизматлари катта. Шошлик олимлар ҳаёти, фаолиятига доир маъ- лумотлар кўҳна Тошкент тарихини, Ислом илм- лари ва маданиятини ўрганишда ёрдам беради.

Тошкентнинг турли гўшаларидаги зиёратгоҳ- лар, мақбаралар, қадамжолар, хонақоҳлар, мас- жид ва мадрасалар Ислом маданиятининг ёрқин намуналари ҳисобланади. Жумладан, Занги ота, Қаффол Шоший, Шайх Хованди Тоҳур, Хожа Аламбардор, Юнусхон мақбараси, Мўйи Мубо- рак, Бароқхон, Абулқосим ва Кўкалдош мадра- салари каби кўплаб Ислом маднияти обидалари шу ерда жойлашган. Шунингдек, Тилла Шайх, Намозгоҳ, Хожа Аҳрор Валий, Шайх Зайнидцин номлари билан боғлиқ масжидлар ҳам мавжуд.

Мустақиллик йилларида Тошкентдаги Ислом маданияти обидаларининг аксарияти, жумладан, Кўкалдош, Абулқосим мадрасалари, Хожа Аҳрор Валий, Шайх Зайнидцин масжидлари, айниқса, Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мавзеидаги тарихий- маданий ёдгорликлар ўзининг иккинчи ҳаётини бошлади. Улар қайта таъмирланиб, илгаригидай маҳобатли манзара кашф этди.

Тошкент шаҳрида ҳам диний, ҳам дунёвий би- лим берувчи олий таълим муассасалари — Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ҳамда Тошкент Ислом университетининг жойлаш- гани шаҳарнинг илмий, диний, маърифий, ма- даний ҳаётдаги мақомини янада юксалтиради.

Ўтмиш маданий меросимиз дурдоналари — қўлёзма манбаларнинг аксарияти ҳам айнан Тош- кент шаҳридаги қўлёзма фондларида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Респуб- ликаси Фанлар академияси Адабиёт музейи, Ўзбе-

кистон мусулмонлари идораси кутубхоналарида жамланган.

Мустақиллик йилларида илмий-диний, ди- ний-маърифий адабиётларнинг чоп этилишига кенг имкониятлар яратилди. Юртимизда Қуръо- ни карим маънолари ва ҳадиси шарифларнинг ўзбек тилидаги нашрлари амалга оширилди. Хул- лас, ўн еттита диний конфессия вакиллари эмин- эркин яшаётган юртимиз пойтахти Тошкент том маънода Ислом маданиятининг пойтахти бўлишга лойиқ тинчлик шаҳридир.

Зоҳиджон ИСЛОМОВ,Тошкент Ислом университети Диний тадқиқотлар ва маънавий мерос масалалари бўйича проректори,

филология фанлари доктори, профессор

ТошкентимАлломалар бешиги, қадим, табаррук Шошим, Тошкентим, она шаҳрим, қалбим узра қуёшим.

Муборак бўлсин сенга олий мақом, пойтахтим, Қитъалар кўрки бўлдинг, бағрингда унар бахтим.

Ҳазрати Қаффол Шоший макон тутган гўшасан, Азизларга эҳтиром, ҳурмат ила жўшасан.

Шайх Хованди Тоҳурнинг мақбараси файзосор, Чорсуда улкан жомеъ қурдирган Хожа Аҳрор.

“Кўкалдош” чиройингга ярашар инжудайин, Қуръон тиловатидан файзи ортар кун сайин.

Не-не гўзал масканлар тиклаб асл кўркини, Тошмоқца жомелардан аҳли имон тўлқини.

Юрт тинч бўлсин, яшайлик аҳил-иноқ, хотиржам, Ижобат қил, Аллоҳим, бу ожиз дуосин ҳам...

Аҳмад ҲОЖИБОЙ ўғли

< Т > 4 Н1доуа! 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Фиқҳ

САВДОСавдони

бекор қилиш ҳуқуқлари

(«Ҳидоя», «Мухтасарул виқоя», «Қозихон», «Раддул муҳтор» ва «Дуррул мухтор» китоблари асосида)*

Молни кўрмай савдо қилиш (савдо жойи- да бўлмаган мол устидаги савдо) дуруст бўлиши учун унинг нималиги ва сифати ай- тилиши (масалан: «кечпишар қизил макка» деб) ё унга ишора қилиниши (масалан, мана бу оғзи боғланган қопдаги гуруч) ёки у тур- ган жой айтилиши (масалан: «оғилдаги бо- қилган икки ёшли ҳўкиз») шарт. Бу саналган шартлардан бири бўлмасидан молни кўрмай савдо қилиш жоиз эмас.

Мазкур шартлардан бири бўлиб, молни кўрмай савдо қилинса, олувчида савдони бекор қилиш ҳуқуқи бўлади. У молни кўргач, ёқмаса, савдони бекор қилиши, молни со- тувчига қайтариб бериши ё келишилган ба- ҳода олиши мумкин. Шунингдек, у молни кўрмасдан ҳам савдони бекор қилишга ҳақли бўлади.

Аммо у молни кўрмасдан сотиб юборса, гаровга қўйса, ижарага берса, ҳадя қилиб бериб юборса, мол унинг қўлида айбли бўлиб қолса, молни кўргач, сўз ё феъл билан сав- дога розилигини ифодаласа, унинг бу ҳуқуқи бекор бўлади.

Молни кўрмай сотиб олган киши агар сав- дони бекор қилса, буни сотувчи билиши шарт бўлади. Олувчининг савдони бекор қил- ганини сотувчи билмаса, савдо бекор бўлган ҳисобланмайди.

Кўрмаган молини (масалан, ўзга юртда меросга олган жойни) сотган кишида савдо- ни бекор қилиш ҳуқуқи бўлмайди.

Одатда молни сотиб олаётган кишилар- нинг ҳаммаси ҳам молнинг барча жойини

Давоми. Олдинги қисмлар ўтган сонларда

кўрмайди, балки уни олишдан кўзлаган мақ- садига далолат қилувчи жойларини (белги- ларини) кўриш билан кифояланади. Агар олувчи, савдо пайтида молни олишдан кўзла- ган мақсадига далолат қиладиган жойини кўрган бўлса, савдони бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Масалан, олувчи бир турдаги нарсаларнинг намунасини кўрса (агар кўрмаганлари кўрганидан ёмон бўлмаса), ми- ниладиган ҳайвонларнинг юзи ва сағрини кўрса, гўштга сўйиладиган ҳайвонни ушла- са, насл ва сут берадиган ҳайвонни ҳамма бадани ва елинига қараса, ейиладиган нар- сани татиб кўрса, ҳидланадиган нарсани ҳидласа, ишлатиладиган нарсани ишлатиб кўрса, сўнг сотиб олса, савдони бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Аммо олувчи молни кўрмай сотиб олга- нидан сўнг уни сотиб олишидан кўзлаган мақ- садига далолат қиладиган жойини кўрса, масалан, кўрмай сотиб олган отининг юзи ва сағрига қараса, савдога сўз ё феъл би- лан розилигини билдирмагунча унинг сав- дони бекор қилиш ҳуқуқи ўз кучини йўқот- майди.

Агар молни сотиб олишга ё кўрмай сотиб олинган молни олиб келишга вакил қилин- ган киши молни кўриб олса, вакил қилувчи- да савдони бекор қилиш ҳуқуқи қолмайди.

Киши сотиб олиш мақсадида кўрган нар- сасини, бир қанча муддатўтгач, қайта кўрмай сотиб олса, савдони бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Лекин у нарса аввалги ҳоли- дан ўзгарган бўлса, савдони бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳолда сотувчи “мол аввалги ҳолидан ўзгармаган” деса, олувчи «ўзгарган» дея келишолмасалар, олувчининг

Н1доуа1 2007 4 <А >

www.ziyouz.com kutubxonasi

Ҳадисшарҳи

ЎРТАЧА ЙЎЛНИ ТАНЛАНГИЗ

молни кўрганига кўп вақт (бир ойдан ортиқ) ўтмаган бўлса, сотувчининг сўзи, қасам ичиши билан ино- батга олинади. Олувчи молни кўрмаганини даъво қилганида ҳам, қасам ичи- ши билан даъвоси эъти- борга олинади.

Икки нарсани — бири- ни кўриб, иккинчисини кўрмай — бир жойда сотиб олган кишига уларнинг ик- кинчиси (кўрмагани)ёқма- са ва уни қайтаришни ис- таса, уларнинг иккисини ҳам қайтариши керак. Бу ҳолда улардан фақат ёқма- ганини қайтариши мумкин эмас.

Молни кўрмай олганда бўладиган савдони бекор қилиш ҳуқуқи савдо ҳукми- нинг тамом бўлишини тўхтатиб туради, аммо мол- нинг олувчи мулкига ўти- шига монеълик қилмайди. Олувчи кўрмай олган мо- лини тасарруф қилиши мумкин. Бироқу молни та- сарруф қилиши билан унинг савдони бекор қилиш ҳуқуқи тугайди ва молнинг келишилган баҳо- сини (агар тўламаган бўлса) тўлаши лозим бўла- ди.

Кўр кишининг савдоси жоиздир ва у савдони бе- кор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Фақат у олаётгани- да ушлаб билинадиган нар- сани ушласа, ҳидпаб би- линадиган нарсани ҳидла- са, татиб билинадиган нар- сани татиб кўрса, ҳовли- жой каби нарсаларни со- тиб олганида унга уларнинг сифати тўла айтилса, сав- дони бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Муҳаммад Шариф ЖУМАН

Пайғамбаримиз (алайҳисса- лом) бундай марҳамат қиладилар: “Ислом диии енгил диндир, ким тоқатидан ортиқча ибодат қилса, уни давом эттиришга ожизлик қилиб қолади. Ибодатни комил қилишга ҳаракат қилинглар. Ибо- датлари- нгиз учун бериладиган са- вобга севининглар. Тонгда, соя қайтганда ва қуёш ботганда ке- ладиган ғайратларингизни ибодат учун ғанимат билинглар”1.

Шарҳи:Ҳадиси шариф ихлос билан

ибодат қилишга буюради ва нафл ибодатларни ихлоссизликка ва малолиятга сабаб бўладиган да- ражада кўпайтирмасликка ишо- рат қилади.

Динимиз мусулмонларга ўзлари адо этаётган фарз ибодат- ларини оз санаб, кечалари ухла- май нафл намозлар ўқишни, ўн минглаб, ўттиз минглаб вирд қилишни буюрмайди. Ишчилар- га имом бўлган бир саҳобанинг жамоат намозида узун суралар- ни ўқиганини эшитганларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга танбеҳ берган ва қисқа суралардан ўқишни буюр- ган эдилар. Яна бир саҳобанинг жамоат намозида узун суралар ўқишини эшитганларидан кей- ин: “ Сизларнинг қайси бирин- гиз инсонларга имом бўлиб, жа- моат намозини ўқисангизлар, қисқа сураларни ўқинг, чунки уларнинг орасида кексалар, за- ифлар, иши зарур одамлар бор- дир” ,2дебтанбеҳберганлар. Бу- нинг сабаби Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)

‘.Имом Бухорий. “Саҳиҳ”, I жузъ 15-бет.

2. Имом Бухорий. “Саҳиҳ”, I жузь 172-бет.

■ <т>

енгилликни яхши кўрганлари ва мусулмонларга ибодатнинг енгил эканини билдиришларидир.

Бут ва санамларга сиғинувчи, бузуқ ақидаларга эргашувчи араблар Ислом дини шарофати билан покланишларининг, улфат ва муҳаббат асосларига бино қилинган бақувват ҳайъат ҳола- тига келишларининг, бутун ду- нёга маданият ва илм дарси бе- рарлик даражага етганларининг асосий сабаби динни ёювчи са- ҳобаларнинг: “Парвардигоринг- изнинг йўлига (яъни, динига) ин- сонларни ҳикмат ва чиройли панд- насиҳат билан чақиринг! Улар би- лап энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг!” (Наҳл, 126) мазмунли ояти карима ҳукмига биноан юмшоқ йўл тутганлари ва халқларни гўзал муомалалар билан ўзларига бўйин эгдириб, Исломга киргизганлари бўлди.

Ва Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Динни қулай, осон қилиб кўрсатинг, қийинлаш- тирманг, инсонларни қўрқитманг, дннни оғир ишлардан деб гумон қилишларига сабаб бўлманг!” маз- мунидаги амрларини асос қилиб ушлаганлари бўлди.

Саҳобалар ва тобеинлар дин- да чуқур кетишдан ва Расулул- лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал- лам) қилган амаллар равишидан ортгириш ёки камайтириш каби ишлардан сақланар эдилар. Ис- лом дини ҳар ким англай олади- ган даражада содда ва шу билан бирга, ғоятда олий бир диндир. Амаллари ва ибодатлари енгил бўлиб, зулматдаги инсоният ду- нёсини нур бўлиб ёритади.

(Ризоуддин ибн Фахриддин. “Жавомеъул калим ”, 72-ҳадис, 105-бет)

----------- 4 НМоуа1 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

ЎМИҳаёти

МАМЛАКАТЯНГИЛИКЛАРИ

Мавлуд суҳбатлари ва фойдали танловлар

Тошкент Ислом институти- да ўқитувчи ва талабаларимиз бу йилги мавлуд ойига қизғин тайёргарлик кўришди. Ой боши- даёқ талабалар орасида беш йўналиш бўйича танловлар эълон қилинди. Жум- ладан, “ Сийрат би- лимдони” танловида талабалар ўртасида Пайғамбаримиз сий- ратларига оид билим- ларини кўрикдан ўтказишди. “ Расулул- лоҳга мактуб” танло- вида эса ҳар бир та- лаба Пайғамбаримиз- га (алайҳиссалом) нисбатан қалбида жўш урган муҳаббати ва ҳур- матини, орзу ва тилакларини мактуб тарзида изҳор қилди. Яна бир танлов талабаларининг Ра- сулуллоҳга аталган машқлари ичидан “энг яхши шеър” ва “энг яхши мақола”ни аниқлади. “Ра-

сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биз учун гўзал наму- на” танловида эса талабалар Ра- сулуллоҳнинг суннатлари, сий- ратлари, таълимот ва кўрсатма- ларидан айни кунда унутгани- миз, ҳаётга татбиқ этилса ислоҳ бўладиган бирор жиҳати ҳақида фикрларини билдиришди. Абдул-

ҳамид Жуманов, Муҳаммадали Сай- далиев, Маъруф Нишонов ғолиб бў- лишди. Камолиддин Турдиалиев, Абул- вафо Тиловатов, Миржалил Худой-

назаров, Муҳаммадий Абдура- ҳимов фаол қатнашганлари боис рағбатлантирувчи муко- фотларга лойиқ кўрилди. “ Ра- сулуллоҳ қалбимизда барҳаёт” шиори остида ўтган беш гуруҳ беллашувида эса институтнинг учинчи босқич талабалари би-

ринчи, тўртинчи синф ва Таҳ- физул Қуръон бўлими талаба- лари иккинчи ўринни қўлга ки- ритдилар. * * *

Маърифий суҳбатлар ҳам Ра- сулуллоҳга муҳаббат руҳини тар- биялайди. Шуни ҳисобга олиб, Ислом институти ташаббуси би- лан «Ўрикзор» жомеъ масжиди- да ушбу ойда “ Муҳаббатур Ро- сул” шиори остида ҳафтанинг ҳар душанба, пайшанба кунла- ри шом билан хуфтон намозла- ри оралиғида маърифий, илмий суҳбатлар ташкил қилинди.

Ҳар бири бир анжумандай ўтган ушбу кечаларда Исломни тўғри фаҳмлашда сийратни ўрганишнинг аҳамияти, жами- ят тараққиётида масжидларнинг тутган ўрни, Исро ва Меърож тарихи, Ҳудайбия сулҳи ва ун- дан олинган ибратлар, Расулул- лоҳнинг атроф давлатларга юборган даъват мактублари, ҳижрат тарихи, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шамойиллари, Расулуллоҳга му-

ҳаббат каби мавзуларда таниқ- ли уламоларимиз, институт ўқитувчилари, шаҳримиз имом- домлалари, жумладан, мудар- рислар Мансурали Араббоев, Аблулазим Саидаҳмедов, Зуфар Ш оалимов, Муҳаммадхон Убайдуллаев, Саиджамол Ма- саидов, Раҳматуллоҳ Сайфутди- новлар гўзал маърузалар қил- дилар. Таниқли қориларимиз- нинг Қуръон тиловатлари қалб- ларни яна зийнатлади. Ҳазрати Пайғамбаримизга (алайҳисса- лом) нисбатан муҳаббат ва ҳур- матимизни кучайтирди.

Абдураҳмон ҒОФУРОВ,Тошкент Ислом институтининг

маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори

Мусобақа якунландиАлҳамдулиллаҳ, юртимизда

Қуръон илмини олишга шаро- итлар яхшиланиб, Каломуллоҳ- га муҳаббати кучли ёшлар сони кўпаймокда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси шу йилнинг 18—19 ап- рел кунлари Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “ Собит- хон ҳожи” жомеъ масжидида мамлакат миқёсидаги анъанавий Қуръон ўқиш мусобақалари сўнгги босқич кўрик-танлови- ни ўтказди. Унда танловнинг ви- лоятлар босқичи ва Ислом ўрта- махсус билим юртларида ғолиб бўлган қори ва қориялар иш- тирок этишди.

Мусобақа “ Кўкалдош” мад- расаси талабаси, халқаро мусо- бақалар совриндори Абдуқодир қори Ҳусанов тиловати билан

Н1доуа1 2007 4www.ziyouz.com kutubxonasi

Масжидларимиз

«МУҲАММАД МУРОД ЭШОН» МАСЖИДИ

'очилди. Ўзбекистон мусулмон- лари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур мусо- бақа иштирокчиларни қутлаб, уларга муваффақият тилади.

Мусобақа икки йўналишда ўтди: муратгаб қорилар орасида Қуръон ҳифзи, савти, таранну- ми баҳоланган бўлса, мужав- видлар танловида қироат, таж- вид қоидаларини билиш дара- жаси, Қуръондан ёд олгани ва савти баҳоланди.

Муратгаб қорилар йўналиши бўйича биринчи ўринни Тош- кентдаги “ Кўкалдош” мадраса- си талабаси Абдулборий Раҳи- мов, иккинчи ўринни Тошкент Ислом институти талабаси До- вудхон Охунжонов, учинчи ўринни Андижон вилоятидан Убайдуллоҳ Исҳоқов қўлга ки- ритди. Муратгаб қорияларни рағ- батлантириш мақсадида “Ҳади- чаи Кубро” аёл-қизлар мадраса- си талабалари Нафиса Зоирова билан Гулчеҳра Лутфуллаева би- ринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Мужаввид қорилар йўналиши бўйича эса Маҳмудхон Фахрид- динов (Тошкент вилояти) бирин- чи, “ Кўкалдош” мадрасаси тала- баси КаримуллоҳОбидов иккин- чи, Тошкент Ислом институти талабаси Муҳаммадий Абдураҳи- мов учинчи ўринни эгаллашди.

Мужаввид қориялар ичидан “Жўйбори Калон” мадрасаси талабаси Шаҳноза Шоюнусова биринчи, “ Ҳадичаи Кубро” мадрасаси талабаси Саодат Ғо- йибназарова иккинчи, Тошкент Ислом институти талабаси Мо- ҳинур Абдумаликова учинчи ўринга лойиқ деб топилишди.

Ғолиблар махсус совға ва мукофотлар билан тақцирла- нишди.

Ҳўжайли тумани Кенагас қишлоғи марказида бир қадамжо — Муҳаммад Мурод эшон қабри ва эски тошқу- дуқбор. Ота-боболаримизнинг эслашича, бу ерда катта мад- раса-қорихона ҳам бўлган.

Муҳаммад Муроднинг бо- боси Абдураҳмон эшон ҳам қорихонада таълим берган. Отаси Бобониёз охунд му- даррислик қилган вақтида мадраса жуда обод бўлган. Шу боис ҳижрий 1294 йили муҳаррам ойининг 16-сана- сида Хива хони Саид Муҳам- мад Раҳим Баҳодирхон ало- ҳида ёрлиқ ёзиб, Бобониёз охундни юз таноб вақф ер билан сийлайди. Кўп йиллар мадраса-қорихонани Бобони- ёз охунднинг болалари бош- қаради. Толиби илмлар Хо- размнинг кўп ерларидан ке- либ, катта ўғли Муҳаммад Муродэшон (1840—1913), ик- кинчи ўғли Хўжамурод эшон (1863—1945) ва кенжа ўғли Юнус қори (1874—1932) қўлида таълим олишади.

Айниқса, Юнус қори эшон кўплаб мураттаб қорилар етиштирган. У ҳам 1897 йили Хивадаги Қуръон анжумани- да муваффақиятли иштирок этиб, хон қўлидан тулпор ва қимматбаҳо тўн олади. 1932

<Т>>

йили мадраса фаолияти тўрт йилгача тўхтатиб қўйилади. Бино янги ҳукумат идораси- га айлантирилади.

Муҳаммад Мурод эшон не- вараси Нуридцин қори совет давридаги тақиқларга қара- май, Юнус қорининг давом- чиси сифатида 1946—1959 йиллар оралиғида кўплаб шо- гирдлар ўқитади. Улар ораси- дан мураттаб қорилар етиша- ди. Шулардан бири Қозоқ махзум (Бердиқилич) бир неча йил Тошҳовуз вилояти бош имоми бўлиб ишлади.

Аллоҳнинг иродаси, муста- қиллик шарофати билан Ке- нагас қишлоғи аҳли бир ёқадан бош чиқариб, эски мадраса ўрнида янги масжид барпо қилишди. Масжидда марҳум Қози Увайс махдум бошчилигида 1994 йили 4 февралида илк марта жума намози ўқилди. Ҳозирда жоме масжиди имом-хатиби Ибро- ҳим Нуриддин қори ўғли ўтган устозлари йўлидан бо- риб, халқимиз орасида соф исломий эътиқодни тўғри ту- шунтириб, айниқса, ёшлари- мизни тўғри йўлга солишда бош-қош бўлмокда.

Масжидда кутубхона бор. Ундан кўпчилик намозхонлар баҳраманд бўлишяпти.

Раззоқберди ШАПИЕВ,Хўжайли тумани

4 НМоуа! 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

исломВА

О Л А М

Хабарлар

“Миноралар соясида”Симферопол шаҳрида-

ги “Кабир Жомеъ” мас- жидида “Миноралар со- ясида” деб номланган фо- токўргазма очилди. Уни қримтатар санъати му- зейи ташкил этди.

Кўргазмага қўйилган етмишдан ортиқ фотосу- ратда XIII—XVIII асрлар Қримда қурилган масжид-

лар, мадрасалар, мақбаралар акс этган. Кўргазмада Қрим яриморолидаги Боғчаса- рой, Ялта, Феодосия каби тўққиз шаҳарга оид тўққизта бўлим ташкил этилган.

Музейнинг исломий санъат бўлими илмий ходими Нияра Бакирова айтишича, тарихий маълумотларга кўра, чоризм босқинига қадар Қримда 1530 та меъморий обида бўлган. Ке- йинчапик улар сони мунтазам камайиб бор- гани кузатилади.

“Кабир Жомеъ” масжиди Симферопол- даги энг қадимий тарихий обидалардан бўлиб, 1508 йили қурилган.

Мат. Ки

Курилиш тўхтаб қолмайдиРоссия муфтийлар

кенгаши мажлислар хонасида Москва жо- меъ масжидини қайта таъмирлаш ва қуриш лойиҳасининг такди- моти бўлиб ўтди. Мос- ква мэри Юрий Лужков бу ерда ҳозир бўлган- ларга қурилиш ишлари тўхтаб қолмаслиги учун шаҳар маъмурияти доимо ёрдам бериш- га тайёр эканини билдирди.

Жоменинг катта хонақоҳини 2008 йилнинг

кузига келиб битказиш кўзда тутилган. Унинг саҳни ўн етти минг квадрат метр бўлади. Лойиҳага кўра Москва жомеъ масжиди маж- муасининг ялпи майдони йигирма етти минг квадрат метрни ташкил этади.

Мат.ги

Қория момоҚримли Таслима Иброҳимова яқинда 110

ёшга тўлди. Унинг 12 фарзанди, 34 невара- си, 45 чевараси, 6 эвараси бор. Таслима момонинг ўғли Юнус ишонч билан айтиши- ча, онасининг узоқ умр кўриши сабаблари- дан бири унинг оз эмас-кўп эмас эллик йил- дан буён ҳар куни Қуръони каримни ихлос билан тиловат қилишидир. Бир йилча олдин ҳам Таслима момо Китобни бемалол ўқий олар эди. Энди кўзлари хиралашиб, ёддан ўқиш усулига ўтди. Аммо кўпчилик суралар- ни Таслима момо ёд билади.

Ғогит

Янги журналИмом Шотибий институ-

ти қошида Қуръони ка- римни ўрганиш ахборот маркази (Саудия Арабис- тони Жидда шаҳри) янги илмий журнал нашр этиш- ни бошлади. Журнал са- ҳифаларида Қуръони ка- рим тафсирлари, араб тили ва тафсирга оид илмий китобларнинг шарҳлари, институт олимларининг тадқиқот- лари ҳақида мақолалар чоп этилади.

Журналнинг илк сони Саудия Арабисто- ни Ислом ишлари, вақфлар ва исломий даъ- ват вазири шайх Солиҳ Али Шайх ёзган сўзбоши билан очилади. Сўзбоши муалли- фи Ислом ҳақидаги ҳақиқий билимларни

Н1доуа1 2007 4www.ziyouz.com kutubxonasi

Хабарлар

ёйишда Қуръони каримни ўрганиш бўйича хайрия жамиятларининг ўрнини апоҳида таъ- кидлаб ўтган.

ПИА

Бош котибнинг айтганлариЭрон ташқи ишлар вазир-

лиги сиёсий ва халқаро тад- қиқотлар институтида ўтган хорижий давлатлар элчила- ри йиғилишида Ислом Кон- ференцияси Ташкилоти Бош котиби Акмалидцин Эҳсонўғ- ли: “Ғарб учун Исломни анг- лаш пайти етди”, дея алоҳи- да таъкидлаб ўтди.

“Биз можаролар бартараф этилишига ишо- намиз. Шунингдек, биз нафақат минтақада, бапки бутун дунёда ҳам ҳар қандай қўпорув- чилик гояларига қаршимиз, уларни кескин қоралаймиз, — деди бош котиб. — Оврупа- даги иттифокдошларимизни ҳам биз билан ҳамкорлик қилишга чақирамиз. Агар бундай ҳамкорлик йўлга қўйилмас экан, қўпорувчи- лар барчамизга қарши катта куч тўплаши аниқ”.

1ЯИА

Демократияни тушунишРоссия Президенти мас-

лаҳатчиси Асламбек Аслаха- нов: “Америка Қўшма Штат- ларининг Россия ва мусул- мон мамлакатларида “демок- ратияни ривожпантириш” ҳа- қида босим ўтказишга ҳаққи йўқ. Бизга гўё қисқа мудцат ичида ғарбча “демократия”, яъни, америкача ахлоқсизлик-

ни тиқиштирмоқчи”, деди Москвада ўтган мат- буот анжуманида.

Унинг фикрича, демократияни қандай та- раққий эттиришини ҳар бир мамлакат ўзи белгилайди.

“Россия кўпмиллатли, кўпдинли мамлакат. Ҳар бир халқнинг минг йиллик тарихий анъа- налари бор”, деб таъкидлади Президент мас- лаҳатчиси. Шунингдек, у демократияни ри- вожлантириш баҳонасида мусулмон мамла- катлари ҳаётига америкача “қадрият”лар ти- қиштирилаётганига ҳам қарши эканини маъ- лум қилди.

Интерфакс

Мулоцотга чақиришдиЯқинда АҚШ конг-

ресси вакиллар Па- латаси спикери Нэн- си Пелоси ва ташқи ишлар бўйича қўмита раиси Том Лантос махсус вакиллар тар- кибида Сурия пойтах- ти Дамашққа сафар қилишган эди. Улар Теҳ- ронга ҳам худци шундай сафар қилишлари мумкинлигини билдиришди.

Том Лентос, агар рухсат бўлса, “эртагаёқ Эрон пойтахтига учиб кетишгатайёрман, му- лоқотларни бошлаш ўта муҳимдир”, деди.

Нэнси Пелоси эса бу борада ўзини анча вазмин тутди. Аммо у ҳам мулоқотлар бош- ланиши муҳимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ демократик парти- яси етакчиларидан бири Стейни Хойер ҳам Яқин Шарққа сафари чоғида исломий таш- килотлар, шунингдек, Сурия Конгресси қуйи палатаси вакиллари билан учрашган эди.

Интерфакс

Кремл ҳудудида туялар ҳам яшаганМосква Кремли-

нинг қуйи қисмида, Тайницкий боғида олиб борилган қадим- шунослик қазишмала- ри натижасида ўгтиз- дан ортиқ ёғоч уйлар ва бошқа кўп қизиқар-

ли топилмалар қўлига киритилди.Кремл ҳудудида ҳеч қачон бундай кенг

қамровли қазишмапар ўтказилмаган эди. Бу ишлар Москва тарихини кенгроқ, чуқуррроқ ўрганишда ёрдам беради.

Санъатшунос Жаннат-Сергей Маркус ай- тишича: “Тарихчилардан ҳеч ким шу пайтга- ча Кремл тарихининг мусулмонларга оид са- ҳифалари ҳақида лом-мим демаган. Ҳолбу- ки, бу ерда бир пайтлар Хон ҳовлиси (Ханс- кое подворье) бўлгани, кейинчалик унинг ўрнида “Чудов монастнр” қурилганини ҳамма яхши билади. Энди эса Тайницкий боғида қадимшунослар туя суякларини топишди.

Хўш, XVI—XVIII асрларда бу ерга туялар қан- дай қилиб келиб қолишган? Бу топилмапар Москванинг ўша асрларда ҳам жанубдаги қўшни мусулмон мамлакатлар билан савдо

4 Н]с1оуаГ 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Хабарлар

ва маданий алоқалари бўлганини яққол ис- ботлайди”.

Мат.ги

ИКТ қўллаб-қувваладиИслом Конфе-

ренцияси Ташкило- ти Ирокда тинчлик ўрнатилиши мақса- дида қабул қилинган Богор қарорномаси- ни, шунингдек, бу мамлакатга мусул-

мон мамлакатлари вакилларидан иборат тинчликпарвар кучларни жўнатиш ҳақидаги Индонезия таклифини ҳам қўллаб-қувватла- ди. Бундай тинчликпарвар кучлар ҳозир Ироқ- да турган коалиция қўшинлари ўрнини эгал- лаши керак.

ИКТ Бош котиби ёрдамчиси доктор Иззат Комил муфтий Ирокда тинчлик ўрнатиш ма- салаларига бағишланган анжуманда ана шу ҳакда маълум қилди.

Индонезия пойтахти Жакартадан жануб- рокда жойлашган Богор шаҳарчасида ўтган икки кунлик мулоқотларда иштирок этган ўн мамлакат вакиллари ироқликларни қарама- қаршиликлардан юксакроқтуришга чақириш- ди, АҚШ қўшинларининг Ироқцан олиб чиқиб кетилишини талаб этишди. Мазкур қарорно- мада барча мусулмонларни турли ёлғон, уй- дирма хабарларга учмасликка чақирилган, шунингдек, террор, қўпорувчилик ва зўравон- ликнинг ҳар қандай кўриниши қаттиқ қора- ланган.

1ША

Брунейда янги кутубхонаБрунейда энг илғор

рақамли технологиялар билан жиҳозланган янги исломий кутубхо- на иш бошлади. Муф- тийлар Давлат бошқар- маси маъмурияти ди- ректори Аҳмад Бухорий айтишича: “Бруней Ислом кутубхонаси энг замонавий техника, услуб ва ёндашувлардан фойдаланган ҳолда исломий билимларни ва хабарларни жам- лаш, ривожпантириш кенг тарғиб этиш би- лан шуғулланади”.

Ҳозир кутубхонада етмиш минг номдаги икки юз минг нусхадан ортиқ китоб тўплан-

ган. Шунингдек, элликта силсилавий нашр- лар, юзта мултимедия жамланмаси, юзта манускрипт, бир юз ўттиз мингта аслидан нусха кўчирилган китоб бор. Уларнинг тўқсон фоизи араб, қолган қисми малай, инглиз ва бошқа турли тилларда чоп этил- ган асарлардир.

Ислом ягона рақамли кутубхона тизими- ни яратишдан мақсад Бруней исломий ку- тубхонасини электрон кутубхоналар тармо- ғига улашдир. Бу ният амалга ошса, мижоз- ларга рақамли ахборот-кутубхона хизматла- ри кўрсатиш имконияти туғилади.

“Ислам для всех ”

Ғаззолий китоблари рус тилидаМосквадаги “Ансор” нашриёт уйи Абу

Ҳомид Ғаззолийнинг “Файласуфлар қараш- ларининг емирилиши” китобини рус тилида нашрга тайёрлади. Китоб таржимони Исмо- ил Попов, илмий муҳаррир Ойдин Ализода.

Мазкур китоб мундарижаси ҳужжатул Ис- лом Имом Ғаззолийнинг янги афлотунчи файласуфлар билан баҳс-мунозараларидан ташкил топган. Асарда қадим юнон фалса- фасининг кўпгина қоидалари исломий эъти- қод нуқтаи назаридан тадқиқ этилади.

“Ансор” нашриёт уйи ҳозиргача Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Қалбларнинг кашф этилиши”, “Амаллар тарозуси” ва бошқа китобларини нашрдан чиқарган.

Мат.ги

ИКТ ядро соҳасида иккиюзлама сиёсатни танқид қилди

Ислом Конферен- цияси Ташкилоти Бош котиби Акмалиддин Эҳсонўғли ушбу таш- килот ядро қувватидан фойдаланиш соҳасида иккиюзлама сиёсат юритишга чек қўйиш учун жиддий киришганини маълум қилди.

Унинг фикрича, бир давлатга ядро қувват- ларидан фойдаланишга рухсат берилгани ҳолда бошқа мамлакатга бу имкониятни та- қиқлаш иккиюзлама сиёсат юритишдан бош- қа нарса эмас.

ИКТ бош котиби бутун Яқин Шарқни ядро қуролисиз ҳудуд деб эълон қилишни таклиф этди.

1МА

Шёоуа1 2007 4

www.ziyouz.com kutubxonasi

Тошкент Ислом маданияти пойтахти

“ЗАФАРНОМА” САҚЛАБ ҚОЛИНДИ

Ислом тараққиёт банки мақоми

Ислом Конференцияси Ташкилоти таъсис этган Ис- лом Тараққиёт банкига Бир- лашган Миллатлар Ташкило- тида кузатувчи мақоми бе- рилди.

БМТ Бош Ассамблеясипрезиденти Хайёр Халиф маз- кур банк президенти Аҳмад

I Муҳаммад Алига бу ҳакда ёзма хабар жўнатди. Оврупа парламенти Ислом Тараққи- ёт банкини “ҳартомонлама ри- вожланган банклар” рўйхати- га киритди. Банк раҳбари фикрича, бу Оврупа иттифоқи бозорларида банк фаолияти учун янги имкониятлар очади.

1ША

Тариқ Рамазон “телекўприги”

Та н и қл и м у с у л м о н олими, про- фессор, Бу- юк Британия ҳукумати мас- лаҳатчиси Та- риқ Рамазон “сунъий йўл-

дош телекўприги” орқали Жоржтаун университети (АҚШ) тапабапарига учта маъ- руза ўқиди. У тингловчилар- нинг Ислом фикҳига, ҳозирги замон демократик тамойилла- рига доир саволларига батаф- сил жавоблар берди.

Жоржтаун университети Беркпи маркази раҳбари То- мас Банхофф: “Агар биз та- маддунлараро мулоқотни йўлга қўйишни истасак, энг обрўли мусулмон арбоблари- нинг сўзларини эшитишимиз зарур. Аммо нима учун Тариқ Рамазонга АҚШга кириш та- қиқланганини биз ҳалигача ту- шунмаймиз”, дея таъкидлади.

Мат ОпИпе Сот

Туркистонда ўн беш йилча ҳукмронлик қилган чоризм ге- нерали фон Кауфман Тошкент- да қозилик қилган Муҳаммад Ҳакимхўжа эшон ҳақида: “У зот Худодан бўлак ҳеч кимдан қўрқмаган ажойиб инсон эди” дея, энг зўр рақибига тан бе- ришга мажбур бўлган. Муҳам- мад Ҳакимхўжа эшон вафоти- дан сўнг қозикалонлик лавози- ми барҳам топиб, Себзор даҳа қозиси мансабини у кишининг ўғли Муҳиддинхўжа эгаллайди.

Муҳиддинхўжа ҳам маъри- фатпарвар, халқнинг маданият- ли бўлиши ҳақида кўп қайғу- рувчи, илм-фанни суйган киши эди. Даврининг илғор зиёлила- ридан бўлган Муҳиддинхўжа- нинг шахсий кутубхонасида жамланган ноёб қўлёзмалар қаторида Шарафуддин Али Яз- дий “ Зафарнома”синингжаҳон- да ягона мукаммал нусхаси ҳам бор эди (ундаги тўқсон саҳифа- дан иборат кириш қисми бошқа бирорга нусхада учрамайди). Ана шу ноёб китоб билан боғлиқ бир воқеа қозининг нечоғли маъри- фатли бўлганига далолатдир.

Ўша давр манбаларидан маъ- лум бўлишича, Муҳиддинхўжа қозининг маърифатпарварлик фаолияти генерал-губернатор- ликка ҳам, маҳаллий мутаассиб- ларга ҳам асло ёқмаган. 1899 йил охирларида ана шу адоват ту- файли қозининг ашаддий душ- манлари уни бир даъвогардан катга пора олишда айбламоқчи бўлишади. Сирдарё губернатори, вилоят прокурори, шаҳар ҳоки- ми каби мустамлакачи амалдор- лар қатнашган шаҳар қозилари йиғинида шу масалани кўриб чиқишга қарор қилинади.

Ииғинга Муҳиддинхўжанинг порахўр эмаслигини исботлаш учун йигирма чоғли холис гувоҳ келади. Лекин улардан бирорта-

сининг сўзини эшитишмайди. Ак- синча, Муҳиддинхўжани Кало- муллоҳбилан кдсам ичишга маж- бурлашади. Қуръон билан қдсам ичиш ғоят оғир ҳол эканини, қасамхўрлик эл-юртда мақбул иш эмаслигини билган Муҳид- динхўжа йиғилганлардан холис гувоҳлар сўзини эътиборга олиш- ни илтимос қилади. Лекин улар қасддан оёқ тираб туриб олгач, қасам ичишдан кўра туҳмат қилинган маблағни тўлашни аф- зал билиб, йиғинни тарк этади.

Бироқ бунча маблағни тў- лашга қозининг қурби етмас эди. Шу важдан ота-боболари- дан қолган ягона бойлик — кат- тагина ажойиб боғига ҳарбий ташкилотни ижарага қўйиб, “ қарз”дан қутулмоқчи бўлади.

Орадан бир неча ой ўтиб, 1900 йилги Халқаро Париж кўргазма- сидан Муҳиддинхўжа қози но- мига шошилинч телеграмма ке- лади. Унда илгарироқ қози Па- риж кўргазмасига юборган Ша- рафуддин Али Яздий “ Зафарно- ма”сининг ноёб нусхасини катга маблағ тўлаб, сотиб олишга ро- зилик сўралган эди. Сил касали билан оғриётган, айни пайтда иқгисодий танг аҳволда турган қозига биргина ана шу қўлёзма- ни сотиш кифоя қиларди. Аммо маънавий хазинанинг ноёб дур- донасини ҳеч нарсага алишмай, телеграф орқали рад жавобини беради ва қўлёзмани ўзига қай- таришларини сўрайди. Шу тариқа маърифатпарвар қози Муҳиддин- хўжа соғлиғини бериб, обрўйи- ни тўкиб бўлса ҳам, “Зафарно- ма”ни келгуси авлодлар учун сақлаб қолади.

Шариф ЮСУПОВ,адабиётшунос ва муаррих

Манба:Шариф Юсупов. «Тарих ва адаб бўсго-

ни», Т., «Маънавият», 2003, 63-6.

< ] з > 4 Н|с1оуа1 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Саҳобалар ҳаёти

АБУАЙЙУБ АНСОРИЙ

Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қалблари соғинч, севги ва орзу-умидга тўла одамлар қуршовида Мадинага кирар- канлар, у зотни меҳмон қилишни хоҳлаб, туяларининг жиловидан тутишга интилганлар жуда кўп эди. Туя эса илгарилаб борарди.

Туя Салим ибн Авф ўғиллари уйи ёнига келганида улар туянинг жиловидан тутиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бизникида қолинг. Биз кўпчиликмиз, кучимиз, қурол-аслаҳамиз бор», дейишди Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туянинг жиловини тутганларга бундай дер эдилар:

— Уни ўз ихтиёрига қўйинг! Унга амр қилинган!

Туя Бани Саида, Бани Ҳорис, Ибн Ҳаз- рат, Бани Убай ибн Нажжор маҳаллалари- дан шошмай ўтиб борарди. Барча қабила ва- киллари туянинг жиловидан тутар, Пайғам- баримизнинг (алайҳиссалом) уйларида қўноқ бўлишларини, бундан севинишларини айти- шар, баъзан қайсарлик ҳам қилишар эди. Ра- сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса лабларида табассум билан уларга:

— Уни ўз эркига қўйинг! Унга амр қилин- ган! — дер эдилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қадр-қиммати бўлсин деб қўноқ жойни тақ- дир ҳукмига ҳавола қилган эдилар. У жойда эса Аллоҳнинг сўзлари ва нурини бутун дунёга ёядиган масжид қурилиши лозим. Ич- кариси дунё молидан, ҳой-ҳавасидан холи бўлган, соддагина бир уй қад ростлаши ке- рак. У ерда ҳаётнинг сўник руҳини ёритув- чи, бутун кучини «Раббимиз Аллоҳ» дея имон йўлига сарфловчи, яхшилик қилиб, имонига гард юқтирмайдиган, ёмонликдан сақланадиган бир умматга Ислом шуурини улашувчи бир пайғамбар яшаши лозим эди.

Ҳа... Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал- лам) бу жойни тақдир измига топширган эдилар. Ш у боис туянинг жилови бўш қўйил- ди. У зот туяни на тўхтатдилар, на ҳайдади- лар. Қалбларида ёлғиз Аллоҳга илтижо, тил- ларида эса ушбу дуо:

ГПТҒТ

IНШоуа( 2007 4

www.ziyouz.com kutubxonasi

Саҳобалар ҳаёти

«Аллоҳим! Мен учун танла ва тайинла!»Туя Малик ибн Нажор уйи олдида чўқци.

Сўнгра туриб, у ерни айланди. Кейин яна аввалги жойига қайта чўкди. Расулуллоҳ (сол- лаллоҳу алайҳи ва саллам) хурсанд ҳолда туядан тушдилар.

Юзи қувончдан яшнаган бир мусулмон ке- либ, туя устидан юкини олди. Сўнг Расу- луллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйига таклиф қилди. Пайғамбаримиз (сол- лаллоҳу алайҳи ва саллам) хайрли дуолар қилиб, унга розилик билдирдилар.

Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туялари танлаган уйнинг бахтиёр соҳиби ким эди, биласизми? Бу саодатли инсон Малик ибн Нажорнинг набираси Хо- лид ибн Зайд (Абу Аййуб Ансорий) эди. Абу Аййуб Бани Нажор қабиласидан эди. Расу- ли акрамнинг боболари Абдулмутталибнинг онаси ва Ҳошимнинг завжаси Салмо Хотун ҳам Бани Нажордан бўлгани учун Пайғам- баримизга қариндошлиги бор эди.

Абу Аййуб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан илк бор учрашаёт- ган эмасди. «Иккинчи таҳликали байъат» номи билан машҳур бўлган байъатни бериш- га Маккага бориб, Расулуллоҳнинг (соллал- лоҳу алайҳи ва саллам) ўнг қўлларига ўнг қўлини қўйиб байъат берган етмиш саҳоба ичида Абу Аййуб ҳам бор эди. Энди эса Ра- сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ма- динага келиб, бу ерни диннинг пойтахти қилаётган эдилар. Абу Аййубнинг уйи эса, икки олам Сарварига илк бошпана бўлаёт- ган эди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал- лам) уйнинг биринчи қаватини танладилар. Аммо Абу Аййуб иккинчи қаватдаги хона- сига чиқолмай титрай бошлади. У Расулул- лоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) юқорида яшашни тасаввур ҳам қилолмасди. Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) иккинчи қаватда яшаш таклифини айтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) рози бўлдилар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжид ва унинг ёнида ўзлари учун бир ҳужра битгунга қадар шу ерда истиқо- мат қилдилар. Қурайшийлар турли қабила- ларни Мадинадаги ҳижрат уйига қарши гиж- гижлаши билан баробар Абу Аййубнинг ҳам жадал кунлари бошланди. Бадрда, Уҳудда, Ҳандақ ва бошқа жангларда молу жонини

Аллоҳга ва расулига фидо қилиб, қаҳрамон- ларча қатнашди. Ҳатто Расулуллоҳнинг (сол- лаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кийинги жангларда ҳам иштирок этди.

Абу Аййуб фақатгина битта жангга бора олмади. Фақат бир марта. Бунинг учун у жуда қаттиқ изтироб чекди.

Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) билан Муовия ўртасида ихтилоф юзага келганида ҳеч иккиланмай Ҳазрати Алининг (розийал- лоҳу анҳу) ёнидан жой олди. Чунки мусул- монлар унга байъат этишди. Халифалик Му- овия қўлига ўтганида ҳам унинг қалби тақ- во, сабот ва зуҳд билан лиммо-лим тўлган эди.

Орадан йиллар ўтди... Қўшин Константи- напол (Истанбул) томон юриш бошлади. Абу Аййуб жангда яраланди. Қўшин қўмондони уни кўришга борди. Қўмондон Язид ибн Му- овия ундан:

— Эй Абу Аййуб, нима истайсан? — деб сўради.

Хўш , ўшанда нима истаганини тахмин қила оласизми?

У ўлим билан жон талашаркан, инсон ха- ёлига келмайдиган бир истакни айтди:

— Жасадимни отимга юклаб, мумкин қадар дутиман ичига кириб, энг узоқ жойга дафн қилинг. Сўнг қўшинимиз билан қаб- римдан ҳам олисроққа борингки, қабримда от туёқлари дупурини эшитиб, сизнинг за- фар қозонганингизни билайин!.. Нақадар гўзал жавоб эди бу. Бу хаёлот эмасди. ҳақиқат эди. Язид Абу Аййубнинг тилагини бажарди.

Буюк саҳобанинг жасади бугунги Истан- бул, аввалги Константинопол марказига кўмилди. Бу воқеа ҳижрий 50 йилда рўй бер- ди. Ҳали мусулмонлар у ерларни тўла қўлга киритмаган бир пайтда Константинопол аҳолиси бу тупроқда ётган Абу Аййубни буюк шахс сифатида таниди. Ўша замон та- рихчиларидан бири бундай ёзади: «Румеали аҳолиси унинг қабрини зиёрат қилар, ҳатто қурғоқчилик бўлган пайтлар унинг номини ўртага қўйиб Аллоҳдан ёмғир сўрашар эди...»

Абу Аййуб Ансорий (розийаллоҳу анҳу) Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва сал- лам) 155 та ҳадис ривоят қилган. У Пайғам- баримиздан (алайҳиссалом) эшитган ҳар бир ҳадисни ўзига шиор қилиб олар эди.

Абдуллатиф АБДУЛЛАЕВтайёрлади.

<$8 15 4 Нйоуа! 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Олисларга саёҳат

лар қум бархан- лари узра онда- сонда туялар карвони ўтиб қоладиган муд- роқ ва қолоқ ўлка қисқа вақт ичида таниб бўлмас даража- да ўзгариб кет- ди. Саҳролар че- киниб, кўрфаз соҳ и ллар и д а бир-биридан гўзал шаҳарлар

лар Қатарни минтақадаги гуллаб-яшнаган ўлкалар қаторига қўшди.

Мамлакат иқтисоди асо- сан нефт ва газ қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш асосига қурилган. Маъданли ўғит, нефт кимёси маҳсулотлари, суюлтирилган газ, цемент ишлаб чиқарадиган корхона- лар бор. Ҳунармандчилик анча ривожланган. Мамла- катга ташриф буюрадиган минглаб сайёҳ ҳунармандлар тайёрлаган гилам, мис ас-

ҚАТАР ДАВЛАТИФорс қўлтиғидаги Қатар

ярим оролида жойлашган бу давлат жанубда Саудия Ара- бистони ва Бирлашган Араб Амирликлари билан чегара- дош. Ислом келмасидан ол- дин ҳозирги Қатар ҳудудида кўчманчи араб қабилалари макон тутган эди. Милодий еттинчи асрда Қатар замини- га Ислом дини кириб келди. Ўн учинчи-ўн тўртинчи аср- ларда эса Баҳрайн амирлари Қатарни эгаллаб олишди. Орадан икки юз йил кейин Португалия босқинчилари ҳужумига учради ва бир неча йил оврупаликлар зулми остида қолди. Шун- дан сўнг Қатарни Усмон- ли салтанат португаллар- дан озод қилиб, ўз тасар- руфига олди. 1916 йили у Британия вассали бўлиб қолди. 1971 йилга келиб- гина Қатар мустақиллик- ни қўлга киритди.

1949 йили Духонда нефт конларининг ишга тушиши билан мамлакат тараққиётида янги саҳи- фалар очилди. Бир вақт-

Майдони: 11.437 кв.км. Аҳолиси: 600 минг киши Пойтахти: Доха шаҳри Тузуми: мутлоқ подшоҳлик

Давлат бошлиғи: амир Йирик шаҳарлари: Духон,

Умм-Саид, ал-ХойрПул бирлиги: қатар риёли

пайдо бўлди. Хурмо ва пал- малар соясидаги кўркам би- нолар, тасмадек асфалт йўллар, замонавий корхона-

боблар, олтин ва кумуш та- қинчоқлар ва совға буюмлар- ни жон-жон деб сотиб оли- шади. Қатар деҳқонлари хур- мо, буғдой, сабзавот ва мак- кажўхори етиштиришади. Марварид излаш, қисқич- бақа ва балиқ овлаш йўлга қўйилган. Қатар четга асосан нефт сотади.

Хориждан эса оғир маши- насозлик ва кимё саноати маҳсулотлари, транспорт ус- куналари, қишлоқ хўжалик, чорвачилик маҳсулотлари, асосий озиқ-овқат ва истеъ-

мол молларини харид қилади. Кўпроқ Япония, А Қ Ш , Саудия Арабис- тони, Бую к Британия, Олмония, Франция, Ис- пания билан савдо-иқги- содий алоқалар ўрнатган.

Мамлакат аҳолисининг 40 фоизини қатарликлар (араблар), 18 фоизини по- кистонликлар, яна шун- часини ҳиндлар, 10 фои- зини эронликлар ташкил этади. Қатарда давлат дини Ислом ҳисобланади. Мам- лакат аҳолисининг 98 фо-

Нйоуа! 2007 4 ^ 16 £►

www.ziyouz.com kutubxonasi

Олисларга саёҳат

изи сунний мусулмонлардир. Улар асосан аҳли сунна вал жамоанинг таркибий қисми бўлган ҳанбалия, моликия мазҳабларига эътиқод қили- шади. Булардан ташқари оз миқдорда ҳиндукийлар, яҳудийлар, насронийлар ҳам бор.

Ислом мамлакат ҳаётида катта ўрин тутади. Қатар қонунчилиги шариат талаб- ларига мослаштирилган. До- хада Ислом университети, Ислом тадқиқот маркази, кўплаб диний мактаблар фа- олият кўрсатмоқца. Умумараб

“Ал-Жазира” телеканали ҳам ўз кўрсатувларини Қатардан бутун дунёга тарқатади.

Қатар пойтахти Дохадаги дунёда энг катга Ислом ма- данияти музейи мамлакат- нинг чинакам фахрига ай- ланган. Ҳозирда шаҳарнинг

жанубий қис- мидаги сув ўртасида бар- по қилинган сунъий орол- чада музей- нинг янги би- носи тиклан- моқда. Музей- нинг кўргазма майдони беш минг квадрат метр майдон- ни эгаллайди.М узей бит- гач, Яқин Шарқдаги энг гўзал бинолардан бири бўлади.

Музейнинг Ислом санъ- ати бўлимида жаҳоннинг турли мамлакатларидан тўпланган умумий қиймати икки миллиард долларга етадиган ноёб осори-атиқа- лар тўпланган. Бу ерда тур- ли кўргазмалар, Ислом олимлари билан учрашув- лар, мунозара кечалари ўтказиб турилади. Ўтган йил кузида музейда “ Қуртубадан Самарқандгача” деб ном- ланган исломий санъат асарлари кўргазмаси ҳам очилди.

Қатарда Ислом дини ада- биётларини нашр этишга ҳам алоҳида аҳамият бериляпти. Ҳар йили тафсир, ҳадис,

фиқҳ, калом илмларига, Ислом тарихи ва сийратга бағишлан- ган ўнлаб ноёб манбалар чоп этилади. Улар орасида аждод- ларимизнинг илмий мероси на- муналари, жумладан, Олтин- хон тўранинг Қуръони карим маънолари туркча таржимаси, Имом Бухорийнинг “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ” , Имом Термизийнинг “ Сунан” китоблари, шунинг- дек, Қуръони каримнинг Қо- зон босма нусхаси борлиги ай- ниқса қувонч-лидир.

Аҳмад ТУРСУНМанбалар:1. “ Странм мира” , справочник.

Москва, 2003 г. 187-188 стр.2. “ Атлас мира” , справочник.

Москва, 2003 г.3. “ Ислом” справочник, Тош-

кент, ЎзСЭ, 1989 йил.4. Интернетнинг “ 181ат.ги” ,

“ ШатопПпе” сайтлари.

< ] 7 > 4 Н1с1оуа1 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Тошкент Ислом маданияти пойтахти

XIX АСРТОШКЕНТМАДРАСАЛАРИ

XIX асрда Тошкентда таълим-тарбия со- ҳаси Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қўқон мада- ний-маънавий алоқалар тизимида ривожла- ниб борган. Бу жараёнда Тошкент мадраса- лари ва мударрисларининг ўрни катта бўлга- ни табиий.

Туркистон генерал-губернаторлиги Мао- риф бошқармаси маълумотларига кўра, 1890—1893 йилларда губернаторликда жами 214 та мадраса бўлиб, шундан 21 таси Тош- кентда жойлашган эди1. Чоризм истилоси- нинг дастлабки йилларида мадрасаларда таълим ва ўқитиш ишлари анъанавий қоида- лар асосида олиб борилган бўлса, кейинча- лик уларнинг фаолиятини назорат қилиш ва ўқув ишларини тартибга солишни ўлка мао- риф бошқармаси ўз қўлига олган. Бу пайтда Тошкент мадрасапаридан Абулқосимхон мад- расасида 120, Хожа Аҳрор мадрасасида 80, Бегларбеги мадрасасида 150, Кўкапдош мад- расасида 80, Шарифбой мадрасасида 20, Шукурхон мадрасасида 20 нафар талаба ўқиган. Лекин олдингидек, аксарият талаба- лар Тошкент мадрасалари билан қаноатлан- май, Бухоро, Самарқанд, Қўқон мадрасала- рида билимларини ошириб қайтганлар.

Тошкент мадрасалари тўғрисидаги архив, ўша давр матбуоти ёки ана шу йилларда Тошкентда бўлган рус ўлкашуносларининг маълумотлари, айниқса, мадрасалар сони борасида ҳар хил хабар беради. Хусусан, 1865—1868 йиллари Тошкентда бўлган А. Хо- рошхин «Очерки Ташкента» номли кундали- гидаги маълумотда айрим мадрасаларнинг номини, вақф мулкларини келтириб ўтган бўлса, Н. Маев 1876 йили Тошкентда жами

11 та мадраса мавжудлигини таъкидлайди2. «Туркестанские ведомости» газетасининг 1876 йилги 48-сонида босилган расмий маъ- лумотда эса 13 та мадраса тилга олинган3.

Бироқ XIX асрда Тошкентда яшаб ижод қилган муаррих Муҳаммад Солиҳхожа эса ўзининг «Тарихи жадидайи Тошканд» аса- рида Тошкентдаги 20 та мадраса тўғрисида бирмунча батафсил маълумот бериб ўтган4.

Улар орасида энг қадимийи — Хожа Аҳрор жомеъ масжидининг шимолида пишиқ гишт ва йўнилган тошдан курилган Хожа Аҳрор мад- расаси йигирмата ҳужра, битта дарсхона ва масжидни ўз ичига олган.

Шайхонтоҳур даҳасидаги мадрасалардан бири Кўкалдошдир, Муҳаммад Солихҳожанинг ёзишича, бу мадраса Бароқхоннинг ўғли Дар- вишхон5 томонидан бунёд этилган. 1735 йил Уфада бўлган тошкентлик савдогар Н. Али- мов маълумотларига кўра, XVIII аср охирига келиб мадраса карвонсаройга айлантирилган. Тошкент тарихи тадқиқотчиларидан А. Доб- росмьюлов Кўкалдош мадрасаси дастлаб уч қаватли, ўттиз саккизта ҳужрали бўлганини таъкидлайди6. Кейинчалик мадрасанинг фа- қат бир қавати сақланиб қолган. Муҳаммад Солиҳхожа Кўкалдош мадрасаси 1868 ва 1886 йилларда Тошкентда юз берган зилзилалар- дан қаттиқ зарар кўрганини ёзади.

Шунингдек, XIX асрнинг 30-йилларида Му- ҳаммад Алихон буйруғи билан бунёд этил- ган Азимота мадрасаси ҳам Чорсу яқинида бўлган. Лекин бу мадраса ҳақида маълумот- лар жуда кам.

«Тарихи жадидайи Тошканд» асарида ба- тафсил тавсифланган ва энг кўп тилга олин-

Нйоуас 2007 18

www.ziyouz.com kutubxonasi

Тошкент Ислом маданияти пойтахти

ган мадраса Эшонқули додхоҳ мадрасаси- дир. Бу мадраса 1256 (1838) йили Тошкент ҳокими Лашкар Бегларбегининг ўғли Эшон- қули додхоҳ томонидан қурдирилган бўлиб, Юнусхон мадрасасининг жануби-шарқида жойлашган ва Катта кўчага туташ бўлган. Мадраса бинолари тўрт тарафдан бир-би- рига қаратиб солинган, ўртада қолган бир таноблик қадимий Лангар ҳовузи Эшонқули додхоҳ буйруғи билан текисланиб, саҳнга ай- лантирилган. Юнус- хон мадрасаси чор- боғида бир таноблик янги ҳовуз барпо қилинган. Лашкар Бегларбеги Кайковус ариғига иккита тегир- мон қурдириб, улар- нинг даромадини шу мадрасага вақф қил- ган. 1920 йил Вақф шўьбаси қарамоғида- ги мадрасада Мурод- хўжа Солиҳхўжа ўғли ислоҳ қилинган ди- ний ва дунёвий дарс- лар ташкил этади. Харобага айланган Эшон- қули додхоҳ мадрасасининг охирги қолдиқ- лари 1964 йилда суриб, текислаб ташлана- ди.

Муҳаммад Солиҳхожа бу даҳадаги айрим мадрасалар ҳақида қисқа тўхталади. Жум- ладан, Юнусхон мадрасаси Юнусхон мақ- бараси ёнида бўлиб, пишиқ ғиштдан қурил-

1 Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви. 47-жамғарма, 1-рўйхат, 1148-иш, 189-варақ.

2 Хорошхин А. «Очерки Ташкента». Сборник ста-. тей... СПб.; 1876. с.86-92; Маев Н. «Азиатский Ташкент». СПб.; 1876. с. 263-266.

3 «О школьном образовании у магометань Сред- ней Азии» (ч.2), «Туркестанские ведомосги». 1876, №48.

4 «Тарихи жадидайи Тошканд». ЎзР ФАШ И қўлёз- малар хазинаси, 7791.

5 Бароқхон — шайбонийлардан, 1525—1551 йил- ларда Тошкент, 1551-1556 йилларда Мовароуннаҳр ҳукмдори.

6 Добросммслов А. «Ташкент в прошлом и нас- тояшем». Т.; 1912. с.76.

7 Алачахон - Мўғулистон хони Юнусхоннинг кичик ўғли ва Заҳиридцин Муҳаммад Бобурнинг то- ғаси (хонлик даври 1485—1502).

8 Добросммслов А. «Ташкент в прошлом и нас- тояшем». с.21.

ганини, Юнусхон вақфга ажратган ерлар да- ромади ҳисобига иш юритишини, мадраса- нинг Алачахон7 муҳри босилган вақфнома- си бўлганини, шунингдек, Салор ариғи шар- қидаги Пулемас деган жойда вақф ери бўлганини ёзади.

Қосимбой Қоратутий мадрасаси Мўғул- кўча гузарида қурилган. Биносининг икки то- мони айвонли, бир хонақоҳ, ҳужрапар ва ғиш- тин гумбаздан иборат бўлган. Архив ҳужжат-

ларида у «Мўғулкўча мадрасаси» деб қайд этилади ва 1871 йили қурилгани кўрсатила- ди. Маҳмуд дастур- хончи мадрасаси эса Дегрезлар ма- ҳалласида жойлаш- ган. Масжиди, ҳужра- лари ва ҳовлисида ҳовузи ҳам бўлган. Маълумотларга кўра, Маҳмуд дастурхончи Қўқонда ҳам бир мад- раса қурдирган. Маҳ- муд дастурхончи Му-

ҳаммад Алихоннинг (1822—1841) вазири, Лашкар Бегларбегининг қалин дўсти бўлган.

Бароқхон мадрасаси эса Себзор даҳаси- да, Қаффол Шоший мақбараси яқинида қурилган. Кейинчалик масжидга айлантирил- ган. Мадраса Муҳаммад Солиҳхожа ёзиши- ча, 1886 йилги зилзиладан қаттиқ зарар кўра- ди. Мадраса, олдин ҳам бир неча бор вай- рон бўлиб, қайта тикланган. Масалан, 1739 йил Тошкентда бўлган К. Миллер мадраса- ни бутунлай вайрон ҳолда кўрганини ёза- ди8. Шу сабабли бўлса керак, Муҳаммад Со- лиҳхожа Тошкент ҳокими Қаноат Оталиқ 1859 йил мадрасанинг вайрон бўлган ҳужралари ва ҳовлисини таъмирлаб, янги вақф мулк- лари ажратганини ёзади.

Муҳаммад Солиҳхожа 1274 (1857) йили Тошкент ҳокими Аҳмад қушбеги (1856—1857) томонидан Қаффол Шоший мақбараси жану- бида, Мўйи Муборак мадрасаси қурилганини ёзади. Тарихчи ўша даврларда мадраса ўрни- ни аҳоли Хожа Аҳрор туғилган жой деб ту- шунгани боис “Хожа Аҳрор майдони” деб ата- ганини таъкидлайди. Асарда келтирилишича, мадрасанинг алоҳида бир гумбази бўлиб, унда Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) соч тола- лари — мўйи муборак сақланган.

<Ж> 4 НШоуа! 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Тошкент Ислом маданияти пойтахти

“Тарихи жадидайи Тошканд” асари- | да Бегларбеги мадрасаси 1838—1840 йиллари Тошкент ҳокими Лашкар Бег- ларбеги (XIX аср биринчи ярми) томо- нидан қурилган бўлиб, икки қаватли 56 ҳужрадан иборат бўлгани айтилади. Лашкар Бегларбеги шаҳар Регистони- да қурдирган карвонсаройни ушбу мад- расага вақф қилган. Бегларбеги мад- расасининг шимол томонида — рўпа- расида, катта кўча томонда Фўлодбой Тинчбофий жомеъ масжиди, шарқ то- монда эса Жўбо (Эски Жўва) мавзеи- даги Ўрозалибой жомеъ масжиди қад кўтариб турган.

Шунингдек, асар муаллифи Тахтапул гузарида Юнусхўжа халфа мадрасаси, Қўштут гузарида Ҳофиз Кўҳакий мадрасаси, Себзор даҳасида Муҳаммад Каримхўжа мад- расаси қурилганини ёзади. Ҳофиз Кўҳакий яқинидаги яна бир мадраса ёғочдан қурил- гани учун «Мадрасаи чўбин» деб аталган. Унинг асосчиларидан Нор охунд Маллахон замонида вафот этгач, мадраса фаолияти тўхтаб қолади.

Кўкча даҳасидаги мадрасалардан бири Санчиқмон маҳалласидаги Эшон Бўрихожа Санчиқмоний мадрасаси бўлиб, у Қўқон хони Умархон даврида (1810—1822) пишиқ ғишт- дан қурилган. Архив ҳужжатларида, мадраса 1820 йили қурилди, деб кўрсатилган. Бундан ташқари, Кўкча даҳасининг Пичоқчилик ма- ҳалласида Шарафбой мадрасаси бўлган. «Та- рихи жадидайи Тошканд» асарида келтири- лишича, Тошкентда иккита Шукурхон номли

мадраса бўлиб, бири Кўкча даҳасида бозор ёнида, яна бири эса Себзор даҳасида, Тинч- боф гузарида қурилган. Кўкча даҳасида мад- расалар ҳам дарсхона, ҳужралар ва жума жомеъ масжидидан иборат ўртача мадраса- лар бўлган.

Асарда Бешёғоч даҳасида жойлашган мад- расалар ҳақида ҳам маълумотлар бор. Улар- дан бири Тошкент ҳокими Нормуҳаммад қуш- беги (XIX аср биринчи ярми) 1832 йили Зан- гиота мақбараси ёнида қурдирган мадраса- дир. Нормуҳаммад қушбеги бозорнинг маҳ- сидўзлик қисмида бино қилган карвонсарой- ини ушбу мадрасага вақф қилган. Бу даҳа- даги яна бир мадраса Абулқосимхон Бешё- ғоч ҳовлиси яқинида қурдирган мадрасадир. Абулқосимхон эшон 1892 йил Тошкентда тар- қалган вабо туфайли вафот этгач, мадраса- да унинг ўғли Ҳошимхон эшон мударрислик қилади.

Хулоса қилсак, минтақанинг йирик ижти- моий-сиёсий ва маданий марказларидан бири бўлган Тошкент шаҳрида ҳам ўрта аср- лардан буён Самарқанд, Бухоро, Хивадаги сингари кўплаб мадрасалар фаолият юри- тиб келган. Лекин уларнинг аксарияти зил- зилалар, турли даврларда, хусусан, собиқ совет тузумида шаҳарни кенгайтириш, таъ- мирлаш жараёнлари қурбони бўлади. Сақ- ланиб қолганлари ҳам бир неча марта таъ- мирлаш ёки қайта қуришлар туфайли етиб келган.

Ўктам СУЛТОНОВ,Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент

Шарқшунослик илмий-тадқиқот институтиходими, тадқиқотчи

НМоуа! 2007 4 --------------- --------------------- ^ 20

www.ziyouz.com kutubxonasi

Маълумотхона

Азҳар масжидиҚоҳирадаги оламга маш-

ҳур меъм орий обидалардан бири Ал-Азҳар жомеъ масжи-

масжидидаги бе- заклардан фарқ- ли ўлароқ, Азҳар нақшлари майда, бўртма ва чизиқ- лари аниқ белги- ланган.

Ўн тўр ти н чи асрда м асж и д қош ида очилган кутубхонада ҳо- зир олтмиш минг- дан зиёд китоб ва ўн беш минг қўл-

ёзма сақланмокда. Уларнинг кўпи Ислом ва араб шарқи та- рихи ва маданиятини ўрганув- чилар у ч у н ноёб манбалар ҳисобланади.

Козим Мусо ва унинг набираси Козим Жаводниьн’ мақбаралари бўлган. М азкур мақбара 1258 йили Чингизхоннинг невараси Ҳ уо ку қўш инлари Бағдодни эгаллаётганида қатгиқ шикаст- ланди. 1367 йили султон Увайс ҳукмронлиги даврида мақбара биноси қайта тикланди, имом ва унинг набираси қабрига мармар лавҳлар ўрнатилди, масжид де- ворига эса Қуръони карим оят- лари ўйиб туширилди. Қабр ус- тига иккита гумбаз ва осмонў- пар минора тикланди.

Олтин масжид биноси ниҳо- ятда чиройли безатилган. Икки олтинранг гумбаз, унинг ёнида

ДУНЁГА МАШҲУР МАСЖИДЛАР

дидир. У милодий 900-972 йил- ларда М иср ҳукмдори М уизз- нинг саркардаси Ж авҳар то- монидан қурдирилган. У анъ- анавий лойиҳага биноан тик- ланиб, арклар билан ўралган ҳовлига улкан хонақоҳ барпо қилинган. 1468— 1496 йиллар- да унинг минораси, масжид- нинг ўзига эса тўртта қўшим- ча бино қурилган. Азҳарнинг янги биноси қурилишга ишла- тилган нарсалари билан ҳам аж ралиб туради: аввалгиси ғиштдан тикланиб, устидан су- воқ қилинган бўлса, янги бино асосан тошдан тикланган эди. Ҳовли арклари ниҳоятда гўзал, ўй м ако р нақш лар ж и л о си кўзни олади. Ҳатто масжидде- ворига ҳам чиройли кошинлар билан нақш берилган.

М асжидга япроқ шаклида- ги муҳташам аркдан кирила- ди. У ички томонидан бўртма безаклар, устма-уст қуббалар билан безатилган. Ибн Тулун

Бағдоддаги олтин масжид

Милодий 750 йилгача араб ҳукмдорлари пойтахти Дамашқ бўлса, Ироқ ҳукм- дорлари Баср а ,Куф а ёки Воситни қароргоҳ қилишган эди. Қудратли аб- босийлар давлати асосчиси халиф а М ансур ўш а пайт- да фақат от бозор- лари билан танил- ган Бағдод қишло- ғини ўзига пойтахт қилди. Кейинчалик ана ш у қишлоқ Ис- лом дунёсининг марказига ай- ланди, афсона ва ривоятларга м авзу бўлди, Ш арқ тимсоли сифатида тан олинди. Кози- майн (Икки Козим) олтин мас- жиди эса Бағдоднинг энг муҳ- ташам меъморий обидасидир.

Аввалда унинг ўрнида Имом

чоғроқ тўрт минора, мажмуа ат- рофида эса яна тўртта баланд миноранинг ҳаммаси олтин каби ялтирайди. Масжид деворлари уч томонидан юксак айвонлар

билан тўсилган, уларнинг ёғоч устунлари эса нақшинкор. Мас- жидга кириш айвонлари ҳам олтинранг нақши ва ойнаванд ром қилиб ишланган. Бағдоднинг маш- ҳур хаттотлари масжид девор- ларига Қуръони карим оятлари ва ёднома битиклар ёзишган.

21 ^ 4 Нйоуаг 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Дарсхона

Акмал АВАЗ

ТИБҲУКМЛАРИ

Савол: Шифокор ва ҳам- шираларнинг ўз ишига ла- ёқатли, салоҳиятли экани- га ким жавобгар?*

Жавоб: Уларни ишга ол- ган муассаса жавобгардир. Чунки Расулуллоҳ (соллал- лоҳу апайҳи ва саллам): “Ҳар бирингиз ўз кўл остингиздаги- ларга масъулсизлар” , деб марҳамат қилганлар (Имом Бу- хорий). Агар якка тартибда фаолият кўрсатаётган бўлса, унинг фаолиятига рухсат бер- ган ташкилот жавобгардир.

Савол: Шифокор ва унинг ёрдамчилари масъу- лияти ва жавобгарлик дара- жаси ҳақида тўхталсангиз..

Жавоб: Ҳар бир шифокор ёки тиббиёт ходими ўзи бе- восита бажарган ёки алоқадор ишига шахсан жавобгардир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Ким ўзича (етарли билими, тажрибаси бўлмай) табиблик қилса, зоминдир” (Ибн Можа). Жавобгарликка олиб келади- ган сабабларни учга бўлиш мумкин:

1. Янглишиб қилинган хато.2. Ўз вазифасини билмас-

ликдан йўл кўйилган хато.3. Атайин қилинган хато.Савол: Амалиётга бемор-

нинг ижозат бериши шарт дейилди. Ижозат ёки рух- сат ҳақида сал батафсилроқ тўхталсангиз.

Жавоб: Дарҳақиқат, ўтка- зилажак амапиётга беморнинг рухсати шарт қилинган. Бемор балоғат ёшида ва ақлли бўлса, ўзи изн беради Агар у балоғат ёшига етмаган ёки

*(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда)

ақли ожиз бўлса, у ҳолда рух- сат бериш хуқуқи унинг васий- ларига ўтади. Васийликка ҳақ- лилар тартиби қўйидагича:

1. Ўғиллар.2. Ота.3. Бобо.4. Ака-укалар (“Ал-фатава

ал-ҳиндиййа", 5/357).Агар бемор ақпли ва ба-

лоғат ёшида бўлиб, амапиёт- га рухсат берса ёки бермаса, у ҳолда васийларнинг ёки қариндош-уруғларнинг сўзи аҳамиятсиз. Амалиёт айнан унинг хоҳишига кўра иш юри- тилади. Бериладиган рухсат эса икки хил:

1. Мутлоқ рухсат. Яъни, бе- мор шифокорга ўз ихтиёрини тўла топширади ва шифокор нимани лозим топса, шуни қилади.

2. Чекланган рухсат. Яъни, бемор шифокорга муайян аъзонинг устидагина амапиёт ўтказишга рухсат беради, ши- фокор ҳам ундан нарига ўтмайди.

Умуман, рухсатнинг қуйида- ги шартлари бор:

1. Рухсат бемор ёки унинг васийи томонидан берилади.

2. Рухсат берувчи шахс мажбурланмаган, бошқа шахс томонидан босим ўтказилма- ган бўлиши керак.

3. Рухсат аниқ-равшан ифо- даланиши лозим.

Савол: Рухсат бериш бе- морга вожибми?

Жавоб: Агар ўтказилажак амалиётнинг муваффақиятли ва фойдали бўлишини ишонч- ли шифокорлар тасдиқлаша- ётган бўлса, бундай амалиёт- га рухсат бериш беморга во- жиб. Чунки у ўз жисмини, жо- нини сақлашга, авайлашга бу-

юрилгандир. Агар рухсат бер- маса, катта гуноҳкор бўлади, лекин ўзини ўзи ўлдирган ҳисобланмайди, чунки амали- ётдан келадиган наф аниқ эмас, балки тахминийдир ("Ҳошияту Ибн Обидин”, 5/296).

Савол: Рухсат талаб этилмайдиган фавқулодда ҳолатлар ҳам борми?

Жавоб: Ҳа, бор. Булар қу- йидагилар:

1) Бемор ўлим ёқасида тур- ганида, тана аъзоларидан бири нобуд бўлаётган, рухсат олишга вақт ҳам, имкон ҳам йўқ ҳолатда;

2) аниқланган касаллик тез тарқайдиган касаплик туридан бўлганида. Бунда жамият ман- фаати ҳисобга олиниб, ама- лиётга қўл урилаверади.

Ҳар икки ҳолатда шифо- корнинг зудлик билан ҳаракат қилиб, бемор ҳаётини сақлаб қолиши вожиб.

Савол: Ортиқча бармоқ- ларни қирқиш мумкинми?

Жавоб: Агар оғриқ берса, оғриқ шу аъзони олиб ташлаш билан бартараф бўладиган бўлса, бундай бармоқни жар- роҳлик йўли билан олиб таш- лаш мумкин. Чунки динимиз- да “Ҳар қандай зарар дини- мизга биноан кетказилади”, деган қоида мавжуд (“Ал-крва- ид ал-фикҳу1ййа”, 76-бет). Акс ҳолда, мумкин эмас.

Савол: Касалликни аниқ- лаш, даволаш ўта қийин бўлса, тинчлантирувчи

НМоуа! 2007 4 < 2 2 >

www.ziyouz.com kutubxonasi

ЎМИ ҳаёти

дори-дармон таъсир эт- май қолса, оғриқни мия- га етказувчи асаб тола- ларини олиб ташлаш мумкинми?

Жавоб: Агар бундан ўзга илож қолмаса ва бу илож келажакда оғирроқ ҳолатга олиб келмаса, рухсат эти- лади. Бундан ўзга жарроҳ- лик амалиётларини ҳам шунга таққослаш мумкин.

Савол: Ўлган она қор- нини ёриб, болани чиқа- риб олиш мумкинми?

Жавоб: Агар ҳомила- нинг тирик экани билин- са, она қорнини ёриб бўлса ҳам, болани чиқа- риб олиш вожиб. Чунки ти- рик жонни билатуриб ўлим чангалига топшириш мум- кин эмас.

Савол: Беморнинг бир жойидан иккинчи бир жойига қайсидир аъзосини кўчириб ўтка- зишга динимиз нима дейди?

Жавоб: Агар шифокор- нинг билими ва тажриба- си шу йўлни маъқул топ- са, бунга рухсат этилади. Модомики беморга ташқа- ридан ёрдам олишга рухсат бор экан, ўзи ўзига ёрдам беришига ҳам рухсат бери- лиши табиийдир. Бунга куй- иш ҳолатларида баданнинг бир еридан куйган ерига тери олиб ўтказишни ми- сол қилиш мумкин.

Савол: Тирик одам- нинг баъзи аъзоларини тирик одамга кўчириб ўтказиш ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

Жавоб: Кўчириб ўткази- лаётган аъзо инсон танаси- да ягона бўлса (юрак, жи- гар, мия), унинг кўчирили- ши ўлимга олиб келиши мумкин. Аммо ўтказилаёт- ган аъзо вазифасини бошқа аъзо бажара оладиган бўлиб, уни инсон танасидан ажратиб олиниши ўлимга олиб келмаса, бундай ама- лиётга баъзи шартлар би- лан рухсат берилади. (Мак-

ка Ислом фикҳи академия- си, 1985 й.; Халқаро Ислом анжумани, Малайзия, 1969й.) Бу шартлар қуйидагилардан иборат:

1. Аъзоси кўчирилаёт- ган шахснинг зарар кўрмас- лиги.

2. Мажбурланган бўл- маслиги, аъзони кўчириш- дан бошқа ҳеч бир чора қолмаслиги.

3. Амалиётнинг муваф- фақиятли ўтиши илмий ва тажрибавий жиҳатдан ис- ботланган бўлиши.

Савол: Мия ишлашдан тўхтаган, лекин юрак иш- лаётган бўлса, бундай инсон ўлган ҳисоблана- дими?

Жавоб: Йўқ, ўлган ҳи- собланмайди. Юрак уриши унинг тириклигининг белги- сидир.

Савол: Ҳайвонлар аъзосини инсонларга кўчириш жоизми?

Жавоб: Аъзоси кўчириб олинаётган ҳайвон дини- мизда пок деб эълон қилин- ган ҳайвонлар туркумидан бўлса (динимиз талаблари- га биноан сўйилган туя, мол, қўй каби), бундай ҳайвон- нинг ҳар қандай аъзосини инсонга кўчириб ўтказишга рухсат берилган. Агар аъзо- си кўчириб ўтказилаётган ҳайвон динимизда пок деб айтилмаган бўлса (ўлимтик- лар, чўчқа, ит каби), бундай ҳайвонлар аъзосидан фой- даланиш жоиз эмас. Лекин қаттиқ зарурат бўлиб, нопок ҳайвон аъзоси ўрнини бо- садиган пок ҳайвон аъзоси топилмаган ҳолатда, нопок ҳайвон аъзосидан фойдала- нишга рухсат берилади (“Ал-фатава ал-ҳиндиййа", 5/255).

Савол: Сунъий аъзо- лар ўрнатиш ҳукми қан- дай?

Жавоб: Булар Аллоҳнинг бандаларига қилган инъо- мидир. Улардан бемалол фойдаланиш мумкин.

(Давоми бор)

ҚОҲИРА АНЖУМАНИШу йилнинг 27-30 март кунлари

Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида «Глобаллашув шаро- итида Ислом оламининг муаммолари ва уларнинг ечимлари» мавзуида X IX халқаро конференция бўлиб ўтди. Ан- жуманга жаҳоннинг 88 мамлакати ва 5 халқаро ташкилотидан иштирок эт- ган вакиллар араб, инглиз, француз тилларида етмиш олти маъруза тинг- лашиб, муҳокама қилишди.

Конференция якунида анжуман иштирокчиларининг Қоҳира баёноти ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон му- сулмонлари идораси таълим ва кадр- лар тайёрлаш бўлими мудири Жало- лиддин Нуриддинов иштирок этди ва маъруза қилди. У анжуман кунлари бир қатор мамлакат намоёндалари, жум- ладан, Ливан қозиси, шайх Яҳё Ро- физий, Азҳар дорилфунуни шайхи Муҳаммад Саййид Тантовий ҳамда Индонезия, Эрон, Италия, Греция, Россия, Озарбойжон, Қирғизистон, Тожикистон вакиллари раҳбарлари би- лан суҳбатлашди.

31 март куни “Дорул ифто” муф- тият идорасида Миср муфтийи шайх Али Жумъа Муҳаммад қабулида бўлган Жалолиддин Нуриддинов мустақилли- гимиздан кейин юртимизда юз берган ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирди. Ислом Конференцияси Ташкилотининг фан, таълим ва маданият ишлари бўйича ташкилоти “АЙСЕСКО ” томонидан Тошкентни Ислом маданиятининг пой- тахти” деб эълон қилинганидан халқи- миз жуда мамнунлигини таъкидлади. Миср муфтийини шу йилнинг ёзида Тошкентда ўгказиладиган халқаро ан- жуманга таклиф этди.

<С23>> 4 Н1с1оуа1 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Шеърият

Абдунаби БОЙҚЎЗИЕВ

та 1н1фпм пЛлабон, аслн сен кўтлимдасан

ТатаббуьГар зулфининг йўлида хато кетса-кетибдир, Бизга қаро холидан жафо кетса-кетибдир.

Ҳофиз Шерозий

Кўйингда бир муғаннийадо кетса-кетибдир,

Васлингни мудом излаб,хато кетса-кетибдир.

Хато савти барқидинбу очунда талотўм,

Ой юзидин абри шарм —мато кетса кетибдир.

Чин ёр улдир муносиб,тил ёрса лабни хиёл,

Бир ой юзлиғ тили болтота кетса-кетибдир.

Дилим айтур тилима:маъшуқлик лофин урма,

Ишқ сирдир, Турку Ажам,Хито кетса-кетибдир.

Ўзидан бехабарларосий билди, инжима,

Сидқи имон муборак,итоб кетса-кетибдир.

Бадгумонлар жаззаси —яхшилик қил, яхшилик,

Яхши дилдан бу янглиғхитоб кетса-кетибдир.

Кўнгилга ҳаж(Жалолиддин Румийга назира)

Йўлга чиқцим излабон,асли сен кўнглимдасан,

Васлинга еткунча юзқояни йиқмак осон.

1Музаййан — безалган, зийнатланган. гХилъат — тўн; мукофот тариқасида бе- рилган уст кийим.

Бунча сирли битмасангбағрима жамолингни,

Жамолингни топғучажон баҳридан ўтмак осон.

Шайтон куйи авжланурфикратимда туну тонг,

Бу дилни покламакдинНилни қатрон этмак осон.

Раббимо, руҳи бастимқил музаййан1, хилъатинг2

Этса шояд қарзимидаргоҳинга элтмак осон.

Йўлингда интизоринг,гарчи сен кўнглидасан,

Кўнглина еткунча минг борКаъбага етмак осон.

Рустам ТУРСУНОВ

Жон нақдини покиза тутЎнг қўл меҳнат қилади,

аммо соатни чап қўл тақади.Шуҳрат

Қайси бир дилда ҳидоятучқуни мапгьал ёқур,

Мисли бургутдай самодинҳар тараф зийрак боқур.

Дейдилар: юрган дарё,ўлтирган мисли бўйра,

Қай ҳовуз суви дарёдек,мусаффо қайнаб оқур?

Тўғри юргил сен, кушойиштопгай ҳар душвор ишинг,

Айт ахир, уста деворгаэгри михними қоқур?

Қанча харж этсанг билибиш кўзин, келгай яна,

Дейдилар-ку: ерни боқсанг,ер сени шунча боқур.

Бор қизиқҳангомалар,не ажабким, сендан ҳам —

“ Ўнг қўлинг меҳнат қилар-ку,чап қўлинг соат тақур” .

Н1ёоуа1 2007 4

www.ziyouz.com kutubxonasi

Шеърият

Рустамо, тан мулкидажон нақцини покиза тут,

Чунки эрта-индин албатСоҳиби дарча қоқур.

Банди ишқСунбулинг ёдида қалбим

торига боғланди ишқ Ёки сочинг ўзи асли,

айт, эмасму банди ишқ? Кўрдиму юзинг, қуёшдек

ловиллаб ёндим шу он, Англадим, дунёда ҳаргиз

йўқ олов монанди ишқ. Ишқ ўзи бир бахт эмасму,

толеингдан рози бўл,Эй кўнгил, жабру ситам

айласа ҳарчанди ишқ. Дилбарим, тарки фироқнинг

бир иложи дард эса,Мен бўлай бемори шеъру

мен бўлай дардманди ишқ. Васли деб жон берса Рустам

ҳажр аро тонг йўқ, ахир Ул бириси заҳри ишқцур,

бул бириси қанди ишқ.

Тошкент

Абдуғаффор ҚЎЗИЕВ

Тўртликлар

Ниҳол унармиди, айт,сойда сув югурмаса,

Гул-чечаклар яшнармиди офтоб кўрмаса? Не самара берар эди илм ривожи Унга бошчи бўлиб имон-инсоф турмаса?

Бахилнинг чорбоғида меҳмон кутилмас асло, Қалдирғоч уя қурмас золимнинг айвонига. Яхшиларга йўлдош бўл, ёмонлардан қоч доим, Қароқчи хавф солмагай ҳаётинг карвонига.

Соҳиб ҚАРОСаҳарларда

(Ҳазиний ғазалига мухаммас)Ўшал маҳшар кунини ўйлагил шому саҳарларда,Қилиб тавба, муродингни суйлагил шому саҳарларда, Илтижолар этиб Ҳаққа, туймагил шому саҳарларда, Худонинг ёди бирла йиғлагил шому саҳарларда, Яқонгни чок этиб, бағринг тиғлагил шому саҳарларда.

Биру Бор зикрини айтиб, сидқидилдан ибодат кдп, Саҳарларда туриб Қуръон ўқишни яхши одат қил, Оят-оят тафаккур бирла ҳар дам тиловат қил,Фиғон айлаб, гуноҳинг ваҳмидин қўрқиб, надомат қил, Алам ўтиға бағринг доғлагил шому саҳарларда.

Иложсиз рози бўлғайсан бу тақдирнинг қазосиға, Бироқтоқат қиларсанму қиёматнинг жазосига?Амал бирла жавоб айла Расулуллоҳ нидосиға,Аё толиб, ўзингни ташлагил Ҳақнинг ризосига,Риёзат пўтасини боғлагил шому саҳарларда.

Тирикликда ҳақиқатни, эҳтимол, кўзга илмассан, Гуноҳлар кўп қиларсан, лек учарсан, ҳеч қоқилмассан, Бироқ маҳшар куни ҳолинг не бўлгай бунда билмассан, Аё, эй бехабар одам, ўлумни ёд қилмассан,Кетар хешу таборинг, ўйлагил шому саҳарларда.

Бу фоний дунёдин албат, киши бир кун кетар бордур, Умрнинг фурсати етгач, ҳама бир-бир ўгар бордур. Ниҳоятким, лаҳад ичра танинг музлаб ётар бордур, Унутма, пулсирот отлиғ йўлингда бир хатар бордур, Ўтарни, эй биродарлар, кўзлагил шому саҳарларда.

Ваҳима қоплагай буткул, йўлингга бир қарай десанг, Гўзал ихлос-ла тоат қил, қиёматга ярай десанг, Гуноҳлар касридин қўрқиб, юрак-бағринг ёрай десанг, Жаҳаннамнинг азобидан ўзингни қутқарай десанг, Тилингни маъсиятдан сақлагил шому саҳарларда.

Бу дунёда нелар топдинг ёйиб бир кўзгулар қилсанг, Ўшал боқий ҳаётни бир тасаввур, туйғулар қилсанг, Нетарман охиратда деб, Соҳибо, қайғулар қилсанг,Ики олам муродиға етай деб орзулар қилсанг,Ҳазиний, роҳи Бағдод кўзлагил шому саҳарларда.

Андижон тумани

Гар ҳусну малоҳатда тенги йўқ, танҳо бўлур, Қаровсиз боғ тез кунда чўл бўлур, саҳро бўлур. Ота-она ҳурматин поймол этган одобсиз Дунёю охиратда хор бўлур, расво бўлур.

Тошкент

25 $ ► 4 НМоуа1 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Хотира куни

Ҳурматли “Ҳидоят” журнали ходимлари! Мен журналнинг ўтган йили 10-сонида чоп этилган Сафияхон Эшон Бобохон қизининг “Бир ярим аср дин хизматида” мақоласини ўқиб қолдим. Бу хатни шу мақола сабаб йўлламоқ- даман. У болалик хотираларимни эсга солди. Сафия ая билан журнал орқали бўлса-да ҳол-аҳвол сўрашиб, миннатдорлик билдиргим келди.

Т Я Б Д Р Р У К Ж О Й Л Л Р

исини туйдимАссалому алайкум, Сафи-

яхон ая! Мақолангиздан жуда таъсирландим. Кўз олдимда Тошкент билан боғлиқ беғу- бор хотиралар — раҳматли Эшон Бобохон опоқдада, Зи- ёвуддинхон амакиларнинг ажиб сиймолари жонланди.

Аллоҳнинг иродаси билан отам Довудхон қори ва онам Зулфияхон аянинг кўзлари ожиз эди. Отам Иккинчи жа- ҳон урушидан бу кулфатга йўлиққанлар. Яхши кишилар- нинг ёрдами билан бир муд- дат “ Хасти Имом” даҳасида- ги “ Бароқхон” мадрасасида оилалари билан паноҳ то- пишган. Мен “ Бароқхон”да- ги ҳужралардан бирида туғил- ганман. Ўшанда дадам севин-

уйларингизга борар эдик. Менга онангиз: “ Бу табаррук сув” деб ажиб бир сувдан ичиришар эди.

Кечқурун уйга қайтган да- дам масжидца эшитиб келган ҳадисларни оқизмай-томиз- май айтиб берардилар. Улар- нинг маъноси менга беҳад кучли таъсир қилар, устозла- ри Эшон Бобохон ва Зиёвуд- динхон ҳазратларига ихло- сим-меҳрим ортиб борарди. Ёш эканман-да...

Дадангиз вафот қилганла- ридан кейин ҳам ҳар куни дуо қилардим. Дадажонимнинг кўзлари очилишини Аллоҳ- дан тилардим. Гоҳида шулар- ни энтикиб эслайман. Дадам- лар анча илм олгач, ота ша- ҳарлари Наманганга кўчиб келдик.

ганларидан мени тўғридаги “ Тил- ла Ш айх” мас- жидига кўтариб чиққан ва Эшон Бобохон опоқцо- ада менга исм қўйиб берган эканлар.

Ота-онам эр- таю кеч арқон тўқишар эди. Би- роқ раҳматли отам беш вақт намозни мас- жидда ўқирдилар.

М инг тўққиз юз эллик учинчи йил биз Ҳамза кўча- сидан ҳовли олиб, “ Бароқ- хон”дан кўчиб чиқдик. Шун- да ҳам ҳар эрталаб дадамлар- ни масжидга элтиб қўйиб,

кечқурун яна олиб қайтардим.

У ерда вақглари бўлса Эшон Бобо- хон опоқдада ёки Зиёвудцинхон ама- ки дадамга Қуръон- ни ёдлатишар эди. Мен у вақтлар 8-10 ёшли қизча бўлган- ман. Бувим (онам) билан миннатдор- лигимизни билди- риш учун “ Бизга хизмат борми?” деб

НМоуа1 2007 4 "3® 26 ]§£■

www.ziyouz.com kutubxonasi

Матбуотимиз тарихидан

Дадам билан кўп юрганим учунми, ди- нимизга муҳаббатим бўлакча бўдди. Фар- зандларим ҳам илмли- имонли бўлиш ини Яратгандан кўп сўрар- дим. Алҳамдулиллаҳ, бир ўғлим диний би- лим олишга астойдил қизиқци. Намангандаги “ Мулла Қирғиз” мад- расасида ўқиди. Ҳозир шаҳримиздаги “ Нақш- бандий” жомеъ мас- жидида имом-хатиб. Қўлида ҳунари ҳам бор.

Яқинда Тошкентда малака ошириб қайтди. “ Онажон, сиз айтган “ Бароқхон” мадрасаси- да бўлдик. “ Тилла шайх” масжидида жу- ма нам озини ўқи- дим” , деганида роса севиндим. Қадрдон, та- баррук жойларнинг и сини туйгандек бўлдим.

Аяжон, ёзганларим- ни ўқиб эҳгимол мени эсларсиз, эҳтимол хо- тирангиздан кўтарил- гандир. Мен эса сизни, муҳтарам оилангизни доимо ҳурмат билан эс- лайман. Отажоним “ ус- то зи м ” деб эҳтиром билан тилга олган Эшон Бобохон опоқца- да, Зиёвуддинхон ама- килар ҳаққига дуои фо- тиҳалар қиламан. Улар- нинг охиратлари обод бўлсин.

С изни дуо қилиб қолувчи

МуҳаррамДОВУДХОНОВА,

Наманган шаҳри

“АЛ-ИСЛОҲ” ҲАҚИДАЎзбек матбуоти тарихида "Ал-

Ислоҳ" журнали алоҳида ўрин ту- тади. У ойда икки марта чоп этил- ган бўлиб, 1915— 1918 йиллар ора- лиғида етмиш ётти сони босилиб чиққан. 1915 йил 14 январда Аб- дураҳмон Сайёҳ ва Мунаввар қори Абдурашидхоновлар ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан таш кил қилинган журналнинг мақсад ва вазифалари ҳақида қуйида фикр- лар берилади (2-сон):

"Ислоҳ"и замон мусулмонларга диний, дунёвий хизмат қиладурғон мажалладур. "Ислоҳ" мусулмонлар- ни Китоб ва суннат тарафиға ча- қирадурғон мажалладур. "Ислоҳ" мусулмонларни номашру ишлардан қутқарадурғон мажалладур. "Ислоҳ" мусулмонларни масалаи фиқҳ ва эътиқоду заруриятдан ха- бардор қиладурғон мажалладур"1.

Ж ур н а л ж ам иятн и турли бидъат ва хурофотлардан тоза- лашга катта эътибор қаратди. Ўлкада миллий ғояларнинг тар- қалишида асосий вазифани ба- жарди. “Ал-Ислоҳ" саҳифалари- да Ислом тарихи, динимиз асос- лари ёритиб борилди.

Журналда "Савол-жавоб" рук- ни бўлган, унда асосан имон, эъти- қод, шариат қонун-қоидаларига оид саволларга жавоблар ёзилган. "Имон надур" (1915, 4-сон), "Ис- лом надур" (1915, 4-сон), Фазлул- ваҳҳоб қорининг “Зарурий савол- лар" (1915, 16-сон), Сидқий Ҳон- дайлиқийнинг "Йиртилган Қуръ- онни нима қилмоқ керак" (1916, 14-сон), М улла Олимхоннинг "М улла Ҳошим саволиға жавоб" (1916, 8-сон), "Уламоларнинг ва- зифалари" (1915, 4-сон) каби ма- қолаларида ўша давр уламолари- нинг ижтимоий ҳаётга фаол му- носабатлари ифодасини топган.

Ўтмишга оид мақолаларда Ис- лом динимиз тарихи, пай- ғамбар- лар, саҳобалар, тобеинлар ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Диний-маърифий мақолалар муал- лифлари ижгимоий муаммолар ечи- ми учун "маъруф ҳадис ва уламо- лар асарлари"га таянган ҳолда фикр юритишган. Масалан, Олимхон Тўра ўзининг "Урватул вусқо" номли ма-

қоласида гумон қилишнинг гуноҳ экани ҳақида фикр билдиради. Му- аллиф: "Масалан, фасод ва бузуқ- лиғи очиқ билинган кишига яхши сувратда, яъни, оқ чопон ва катга сал- ла ила ўлғонлигига қараб, ҳусни зон қилуб они хийла ва фасодлариға ўзи- ни гирифтор этмак дуруст эмас"; ёки бўлмаса: «бир-бирингизнинг боти- ний-важҳий ҳолларингиздан жосус- лик этмангизлар ва бир-бирларин- гиз орқаларингиздан айбжўлик эт- мангизлар»3, деб ёзади.

Муҳаррир Абдураҳмон Сайёҳ асарлари ҳам алоҳида аҳамиятга молик. Журналда унинг "Тарихи Ислом", "Туҳфатул анам тарихи Байтул ҳарам", "Тарихи Азолатул ғайнан қиссатул Зулқарнайн", "Тан- вирул ахдоқ фи макаримул ахлоқ" каби мақолалари босилган. "Туҳфа- тул анам тарихи Байтул ҳарам" аса- рида Маккаи мукарраманинг аҳво- ли, унинг табиати, Байтуллоҳнинг илк биноси, уни Одамнинг (алай- ҳиссалом) таъмирлаши, Мақоми Иброҳимнинг ободонлаштирилиши, масжиднинг минбари ҳақида муло- ҳазалар баён қилинади.

Бадиий адабиёт масалаларига ҳам журнал бефарқ қарамайди. Айниқ- са, жадид маърифатпарварлари ба- диий асарлари билан фаол ишти- рок этишади. Журнал саҳифалари- да Ҳамза, Саидаҳмад Васлий, Ис- ҳоқхон Ибрат, Камий, Сидқий Хон- дайлиқий, Тавалло, Зафархон Жав- ҳарий, Баҳриддин Азмий каби та- ниқли ижодкорларнинг, шунингдек, Мулла Ҳошим Ҳайратий, Шамсид- дин Хоиб, Мутриб ва ижодий фао- лияти шу пайтгача ўрганилмай кел- ган бошқа кўплаб муаллифларнинг асарлари чоп этилган.

Ж урнал фаолияти, мазмун-мо- ҳияти, рукнлари ва муаллифлари шу пайтгача батафсил ўрганилмаган. Бунинг асосий сабабларидан бири яқин кечмишда совет мафкураси- нинг динимизга ўта бирёқлама му- носабатда бўлганидир.

Қўддош ПАРДАЕВ,Ўзбекистон Миллий университети

аспиранти

‘Таҳририят. “А л-И слоҳ” , 1915 йил, 2-сон, 30-бет.

4 НМоуа! 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Муносабат

МЕҲНАТДАН КЕЛСА БОЙЛИК...

Халқнинг халқ бўлиб, миллат бўлиб, ўз миллий қиёфасини йўқотмай сақланиб қоли- шида шу халқнинг тириклик ва ўлим билан боғлиқ маросимлари асосий омилардан бири ҳисобланади.

Туғилиш, уйланиш, умуман, қувончли во- қеаларга бағишланадиган тадбирлар турли жойда, ҳатто муқим яшаш ўрнидан бошқа ша- ҳар ва қишлоқларда ҳам ўтказилаверади. Бунда ҳар ким ўз имконияти, шароитидан ке- либ чиққан ҳолда, исрофга йўл қўймай иш тутгани маъқул.

Ўлим муносабати билан ўтказиладиган ма- росимлар мархумнинг хотирасига ҳамда тирик- ларнинг инсоний бурчларига алокдцордир. Ма- рҳум ёки марҳумани эслашдан мақсад унинг ҳаққига хайрли дуолар юбориш, халқ ибораси билан айтсак, арвоҳини шод этишдир.

Лекин, афсус, айрим жойларда ўтаётган маросим ошларига бориб қолсангиз, баъзан бўсағада кутиб олиб, кузатиб қолувчиларнинг хандон отиб кулаётганларига гувоҳ бўласиз. Хушчақчақ қиёфада ўзаро суҳбатлашаётган- ларини учратасиз маъраками ёки тўй бўла- ётибдими, ажрата олмай қоласиз. Киши ҳами- ша ўз ҳолатига, қаерда ва нима мақсадда эка- нига жавоб бериб, ҳушёр туриши керак.

Маросимлар ҳақида сўз борар экан, Пре- зидент Ислом Каримов 1999 йил 28 октябрда имзо чеккан тўй-ҳашамлар ва оилавий танта- наларни, маърака ва маросимларни ўтказиш тартиблари ҳақидаги Фармонни тилга олиб ўтиш жоиз. Бу Фармон, баъзилар юзаки ту- шунганларидек, тўйлар ва бошқа маросимлар ҳақида эмас, балки уларни қандай ўтказиш, меъёр ва ахлоқ-одобига риоя қилиш ҳақида- дир. Масалага ана шундай ёндашиш керак. Чунки турли маросимлар ўтмишда ҳам бўлган,

ҳозир ҳам бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Улар инсониятга тоабад йўлдош- дир, уларсиз инсоний тур- мушни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди, улар тириклик гашти, одамгарчилик зий- натидир.

Маълумки, инсон хулқи табиатан тузалишдан кўра,

бузилишга кўпроқ мойил. Шунинг учун ҳам муттасил равишда одамларни шуҳратпарас- тлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик, эл-юрт одатлари ва анъаналарини менсимаслик, ат- рофда яшаётган одамларнинг ҳол-аҳволини инобатга олмаслик каби иллатлардан қай- тариб туриш керак. Меҳр-оқибат, камтарин- лик, саховат, ҳалоллик каби фазилатларга чорлаб туриш лозим.

Мазкур Фармон замирида ана шундай ғоя ётади. Халқимиз мамнуният ила қизғин кутиб олган бу Фармоннинг ижроси узоқ йилларга мўлжалланган. Чунки ижтимоий иллатлардан бирйўла ва дарҳол қутулиб бўлмайди, бунинг устига, ижтимой иллатлар кўҳна ҳам, янги ҳам бўлиши, биридан қутулинса, иккинчисига ту- тилиш ҳам эҳгимолдан холи эмас.

Юртбошимизнинг китобларидан бирида бундай ҳикматли сўз бор: “Ўзбек халқи азал- дан жамоа туйғусига мойил”*. Халқимизга нисбатан айтилган бу ибора замирида чуқур маъно ётади. Жамоа туйғуси бўлмаган халқ- да сахийлик ҳам бўлмайди. Сахийлик бўлма- ган ерда ўртадан меҳр-оқибат кўтарилади. Жа- моа туйғусидан саховатлилик келиб чиқади. Жамоа туйғусига мойиллик халқимизнинг би- ринчи фазилати десак, балки янглишмаган бўлармиз. Унинг феъл-атвори шундай, зува- ласи шундай қорилган.

Дарҳақиқат, халқимиз саховатли халқ. Топганини эл-юрт олдига қўйсам дейди. Шундан завқланади, меҳмон чеҳрасидаги та- бассумдан маънавий роҳатланади. Шу боис халқимизни тўйсеварликда айблаб бўлмай- ди.Бундай қилсак, ўз-ўзимизни камситган бўлмаймизми? Тўйсеварликни сахийлик, са- ховатпешалик фазилатларидан бири, деб қараш керак. Тўй қилмаган ёки тўйга бор- маган ўзбек топилмаса керак. Биз кимошди- га тўй беришларни назарда тутаётганимиз йўқ, албатта. Тўю маъракаларда “мусобақа” эмас, қўлдан келганича хайр-саховат усту- вор бўлгани маъқул.

Тўйларимиз ўзбекларнинг кимлигини на- моён этувчи ўзига хос бир кўрикдир, Тўй- маъракалар шахсий иш эмас, бапки ижтимо- ий ҳодисадир. Бу биринчидан. Иккинчидан эса, халқимизнинг миллий қиёфаси, дунёқараши,

Н1с1оуа1 2007 4www.ziyouz.com kutubxonasi

Митти тадқиқот

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ НОЁБ АСАРИ

феъл-атвори, ўзига хос тур- муш тарзи, салоҳияти, тафак- кури, онги, қалби, одамгарчи- лиги, орзу-умидлари, фазила- ту камчилиги, бир сўз билан айтсак, бутун борлиғи ана шу тўй-ҳашамларда, оилавий тан- танапарда, маърака ва маро- симларда, мар-ҳум ва марҳу- мапарнинг хотираларига ба- ғишланадиган эҳсонларда яққол намоён бўлади Булар- ни ўзбек халқи қандай халқ эканини кўрсатувчи бир кўзгу десак бўлади. Бундаги бош омил, бош асос ўзбек халқи- нинг азапдан жамоа туйғуси- га мойиллигидир.

Меҳнатдан топиб бойиган кишилар маблағларини ҳеч қачон бир-икки кунлик тўй- ҳашам ва шу каби издиҳомлар- га сарфлаб, елга совурмайди- лар. Одатда заҳмат чекмай, но- пок йўллар, усуллар билан бой бўлган кишилар исрофгарчи- ликка йўл қўядилар. Мўмай пул топганлар бойлигини айланма маблағ сифатида ишга солиб, бирини икки қилиш ўрнига ки- мошдига тўй-ҳашамларга, даб- дабали маросимларга сову- ришлари ҳам уларнинг калта- бинлигини кўрсатади. Одам қанча камўй, онгсиз бўлса, шунча мақганчоқ бўлади.

Дастурхон ёзилган барча йиғинлар — тинчлик-хотир- жамлик ва фаровонлик бел- гиси. Турмушимиз янада фа- ровон бўла боргани сайин улар камаймайди, балки кўпаяди.

Лекин қувончли воқеаларга бағишланадиган маросимлар билан инсон вафотига оид маъ- ракапарни бир-биридан ажра- тиш, ҳар бирининг ўз одоби бўлишини унутмаслик лозим.

Абдуқаҳҳор ИБРОҲИМОВ,санъат арбоби, ёзувчи

* “ Ш арқ” нашриёт-матбаа консерни Бош таҳририяти, 1998 йил.

Муҳаддислар султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмо- ил Бухорийнинг ҳадис илми ро- вийлари тарихига бағишланган учта асари бўлиб, улар “Ат-та- рих ал-кабир” , “Ат-Тарих ал- авсат” , “Ат-тарих ас-сағир” каби номлар билан аталган. Ушбу мақолада олимнинг “Ат- тарих ал-авсат” (“Ўрта тарих” ) асари ҳақидаги маълумотлар би- лан таништирамиз.

Ушбу ноёб асарни илк мар- та 1998 йили Саудия Арабис- тонининг Риёз шаҳрида сауди- ялик олим Муҳаммад ибн Иб- роҳим Луҳайдон тадқиқ қилиб, икки жилд ҳолида нашр этил- ди. Олим мазкур нашрга Да- машқ кутубхонасида сақланаёт- ган Абу Муҳаммад Хаффоф Найсобурий Имом Бухорийдан ривоят қилган тўлиқ қўлёзма нусхани асос қилиб олган. Асар- нинг яна бир қўлёзма нусхаси Занжавайҳ ибн Муҳаммад Най- собурий Луббод орқали етиб келган ва ҳозирда Анийза шаҳ- ридаги Шайх Сулаймон кутуб- хонасида сақланмоқца. Унинг илк саҳифасига “ Имом, ҳофиз, ишончли мунаққид, фақиҳ, ҳадис илмида мўминлар амири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий тасниф этган “Ат-тарих ал-авсат”дир, деб би- тилган.

Саудиялик олим Луҳайдон китобнинг янги нашрида асар- ни тўртта бўлимга бўлиб ўрга- нади: уч бобдан иборат муқад- димада Имом Бухорийнинг ба- тафсил таржимаи ҳоли, ҳадис илмига доир тарих китоблари ва мазкур асар ҳақида сўз юри- тилади. Қолган бўлимларда

ушбу асарнинг исботи ҳақида сўз, асар ўқувчиларига чиқади- ган фойдалар, Қуръон оятлари, Расулуллоҳ ҳадислари, ровий- лар исми, жой номлари, мав- зулар ҳақидаги маълумотлар қамраб олинган.

“Ат-тарих ал-авсат”даги мав- зулар ранг-баранг. Унда Имом Бухорий Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ҳижратлари та- рихи, муҳожирлар, ансорлар, тобеин ва табаъ тобеинларнинг вафоти, улардан айримларининг насаби, кунялари, ривоят қил- ган ҳадисларини келтирадилар. Хусусан, Расулуллоҳнинг (сол- лаллоҳу алайҳи ва саллам) пок аёллари Хадича бинти Хувай- лид ва қизлари ҳақида батаф- сил маълумот берилган. “ Вафот- лар” бўлимида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳаётликларида у зотдан ҳадис ривоят қилган да- стлабки муҳожирлар ва ансор- ларнинг ҳасби ҳоллари ҳам ўрин олган. Алоҳида мавзу би- лан тўғри йўлдаги халифалар Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ Ҳаз- рати Умар, Ҳазрати Усмон ва Ҳазрати Алининг халифалиги даврида дунёдан ўтган ровий- лар ҳақида ҳам сўз юритилади. Хуллас, Имом Бухорийнинг “Ат-тарих ал-авсат” асари ҳадис илми соҳасидаги ноёб китоблар- дан бўлиб, унда олим яшаган давргача ўтган кўплаб ҳадис ро- вийлари — саҳобий, тобеин, табаъ тобеинларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қимматли маъ- лумотлар тўпланган.

Нуриддин ОДИЛОВ,Тошкент Ислом университети

II курс магистранти

www.ziyouz.com kutubxonasi

Адабиёт

Эркин МАЛИК

ФАРЗАНДЛАР ЭҲСОНИОта кечга томон катта ўғил-

нинг қўлида осонгина жон бер- ди. Майит эрталаб чиқарилади- ган бўлди. Фарзандларнинг олди набирали, кети икки, уч бола- ли бўлса ҳам, шошиб қолишди. Оналари оламдан ўтганида ота- лари бош-қош бўлган эди, энди кимга суянишади? Яқин қарин- дошдан бир тоғалари, бир амакилари қолган, холос. Майит атрофида зириллаб йиғ- лашар экан, улар ора-сира ама- ки билан тоғага мўлтираб қараб қўйишар эди. Амаки анча бетоб эди. Шунга қарамай, бир қорин- дан талашиб тушган жигаргў- шаси бошида бир аҳволда, эзи- либ ўтирарди. Унинг ҳолини ту- шунган тоға:

— Сиз, — деди амакининг елкасини силаб, — уйга боринг. Поччамни Аллоҳ таоло раҳма- тига олсин. Энди тирикларни асрашимиз керак, эртага жано- зада толиқиб қолманг.

Бу гап бошқаларга ҳам ай- тилгандек бир мудцат йиғидан тўхтаб, жимиб қолишди. Отани бутун қишлоқ танирди. Брига- дир, мироб, ҳисобчи бўлиб, кўпнинг хизматини қилиб ўтган. Ёши ҳам саксондан ошди. Тоға айтмоқчи, эртага издиҳом кат- та бўлади. Отам ўлди деб тўкил- масдан, олд-орқани йиғишти- риб олиш керак. Амаки укала- рим нима деркин, дегандек, уларга кўз ташлаб олди. Ҳар бирининг кўзидан “тоғам тўғри айтяптилар” деган маънони уқиб, ўрнидан оғир қўзғолди.

— Хотиржам бўлинг, — деди тоға яна гап қўшиб, — Худо хоҳласа, акангизга жуда яхши “зиёфат” ҳозирлаймиз.

“ Зиёфат” сўзи фарзандлар қулоғига ғалати эшитилди. Яна

Воқеъий ҳикоя

бир мудцат йиғидан тўхташди. Фарзандлар отанинг бир бор кўзини очиши учун жонлари- ни нисор қилишга ҳам тайёр эдилар. Тоға “зиёфат” ҳозирлай- миз деяптилар, нима қилиш керак экан? Қўй сўйиш керак- ми, мол сўйиш керакми?

— Гап бундай, — деди тоға амакини кузатгач, жиянларига қараб, — йиғидан фойда йўқ, уни ўрнига ҳар бирингиз “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб мингтадан таҳлил айтинглар, еттитайлар етги мингта таҳлил айтасизлар. Ўҳ-ҳўў, бу отангиз учун жуда катта зиёфат...

Фарзандлар “ зиёфат”нинг маънисини тушунгандек бўлишди. Улар шу топда отала- ри учун ўн мингталаб таҳлил айтишга ҳам тайёр эдилар. Хо- нага жимлик чўкди. Йиғи тўхта- ди. Фарзандлар ўзлари билан ўзлари овора бўлиб қолишди. Анча фурсатдан кейин вазифа- ни уддалаган фарзандлар “бўлдик” дегандек бирин-кетин тоғага қарашди.

Тоға мамнун бош ирғади-да, кейин жиянларига яна мингга- дан таҳлил буюрди. Иккинчи мингталикдан сўнг учинчи минггаликка вазифа берди.

Жимлик, сокинлик, осой- ишталик... Гўё майит ҳам ором олар эди. Вақг тун ярмидан ўтди. Фарзандлар бажонидил учинчи мингталик таҳлилни ҳам охи- рига етказдилар.

— Баракалла, жиянларим, — деди тоға. — Таҳлилларингизни лаҳадга қўйишдан олдин отан- гизга ҳадя қиламиз, Худо хоҳ- ласа, савол-жавоби осон бўла- ди. Энди оталарингз тупроққа қўйилмасдан ҳал қилиб олади- ган иккита масала бор. Фарзанд-

лар янада ҳушёр тортиб вужуд- лари қулоқ бўлиб, тоғага қа- рашди. — Биринчиси, мерос масаласи. Ота-онанглардан уй- жойлар мерос қолди. Гарчанд кенжатой чироғини ёқиб ўтир- ган бўлса-да, мерос қизларга бир ҳиссадан, ўғилларига икки ҳиссадан қилиб бўлиниши ке- рак. Динимиз ҳукми шу. Бўлма- са, ота-она ўтганидан кейин ака-укалар мерос талашиб, кўп кўнгилсиз воқеалар бўляпти. Ота-она ҳам гўрида тинч ёти- ши керак. Хўш, бунга нима дей- сизлар?

Орага батгар сукунат чўкди. Во дариғ, ҳаётда бунақа гаплар ҳам бор экан-да? Ҳа, мерос тенг бўлиниши керак. Аканинг ҳақи укага, уканинг ҳақи акага ўтиб кетмаслиги керак. Адолат шуни талаб қилади.

Катта ака томоқ қириб, фикр айтган бўлди.

— Кичкина укамиз ўтира- верса бўлмайдими, тоға?

— Сен ҳамманинг номидан жавоб берма. Бу сенинг иста- гинг, бошқалар нима дейди? Балки орангизда бошқа фикр- дагилар бордир?

— Худога шукр, ҳаммамиз- нинг уй-жойимиз бор, — деди катта опа. Бошқалар ҳам катта ака билан, катта опа сўзларини маъқуллашди.

— Энди бундоқ, — деди тоға.— Ишни мухтасар қилишимиз керак, ҳар бирингиз Аплоҳнинг розилиги учун, менинг гувоҳ- лигимда, уй-жойдан тегадиган улушни укамга ҳадя қилдим, деб айтасизлар. Шунда ўрнига тушади. Акалар ва опалар овоз чиқариб улушларини ҳадя қил- ганларини айтишди. Кенжа ўрнидан дик этиб туриб, ака ва

НИоуа! 2007 4

www.ziyouz.com kutubxonasi

Болалар саҳифаси

Ҳорун ЯҲЁ

ҚУЁНЧАЛАР САБЗИНИ

ХУШ КЎРАДИ

опаларига таъзим қилди ва деди:— Яхши кунларингизда хиз-

матда бўлай.— Балли, — деди тоға ҳам

мамнун бўлиб, — бир-биринг- изга бўлган меҳр-оқибатларинг- изни Худойим зиёда қилсин. Бу иш пишди, энди иккинчи ма- сала. Отанинг руҳига савоби ети- ши учун эҳсонни қандай қила- сизлар? Йиғма қилиб бир ки- шига топширасизларми ё бўлиб қиласизларми? Кенжатой яна дик этиб ўрнидан турди-да, шошиб деди:

— Ҳамма эҳсонни ўзим қи- ламан, менга қўйиб беринглар.

— Шошма, жиян, — деди тоға унга дашном берган бўлиб,— ака-опаларинг ҳам бирор сўз айтсин. Уларнинг ҳам сендан кам жойи йўқ.

Улар ҳзм “ нима деяпсан” де- гандек кенжатойга қараб қў- йишди.

— Хўп дея қолинглар, жон- акалар, жон опалар, — деб кен- жатой ҳўнграб юборди. У анча эрка, эркалигини ўтказа олар- ди ҳам.

— Саломга яраша алик, — деди тоға орага тушиб, — сиз- лар укага марҳамат қилган эдинглар, у ҳам ўз навбатида марҳамат қиляпти. Аллоҳтаоло марҳаматли бандаларини яхши кўради.

Ака-укалар кенжатойга би- ринчи бўлиб эҳсон қилишига изн беришди. Тоға тунни бефой- да йиғи-сиғи билан эмас, ибо- дат билан ўтказганига хурсанд эди. Жиянларининг бир-бирла- рига бўлшн меҳр-оқибатларидан боши осмонга етди. Уларни дуо қндди.

Ташқаридан одам кириб, ғас- сол келганини маълум қилди. Тоға марҳумнинг икки ўғлини ғассолга ёрдамчи қилиб, ўзи жа- нозага келувчиларни кутиб олиш учун ташқарига чиқди.

Азиз болажонлар! Энди қуёнлар ҳақида гаплашсак, нима дейсиз? Бу узунқулоқ мавжудотлар ҳақида уларнинг сабзини карсиллатиб ейишла- ридан бошқа яна нималарни биласиз? Айтарли ҳеч нарса- ни. Унда, келинг, бу жонивор- ларнинг баъзи ғаройиб хислат- ларини билиб олайлик.

Мабодо қуёнга яқин бор- моқчи бўлсангиз, у кўз очиб- юмгунча "қуён" бўлади. Ҳатто улар озиқланиш билан банд бўлиб, ўтни чимдиб еяётганла- рида ҳам яқин келаётган хавф- ни сезиб-эшитиб туради. Узун қулоқлари шу даражада сез- гирки, унча-мунча жонивор бу борада қуённинг олдига ту- шолмайди. Шу боис жуда паст товушларни ҳам дарҳол ил- ғайди. Эшитилар-эшитилмас шитирлашни иллаган заҳотиёқ жуфтакни ростлаб қолади.

Катта қуёнлар 50—70 сан- тиметр узунликда бўлади. Қу- ёнларнинг орқа оёқлари ол- дингиларидан узун ва кучли- роқ. Ш у сабаб билан қуёнлар соатига 60-70 километр тезлик- да югуриши ва бирйўла 6 метр- га сакраши мумкин. Қуёнлар шаҳар бўйлаб ўртача тезликда кетаёган машинадан тез югу- ра олади. Барча қуёнлар шун- дай қобилият билан туғилади.

Аллоҳ таоло қуёнларни уч- қур, чопағон қилиб яратиб, уларга хавф-хатардан қутулиш имконини берган.

Нима деб ўйлайсиз, болалар, агар қуёнча бирдан тилга ки-

риб қолса: "Ни- мани кўпроқ хуш кўрасан?" деган саволга қандай жавоб берар эди?"Сабзини", де- ган бўларди, ал- батта. Қизиқ, улар сабзи кўз нурини ўткир- лаштиришини қаердан билар экан?

Қуёнлар ер остида ковлаган инларида яшайди. Сабзи эса пасг- га қараб тўғри ўсишини яхши биласиз. Бу ҳол қуёнларнинг озиқланиши учун жуда қулай.

Аллоҳ таоло дунёдаги бор нарсаларни улардан осонлик билан фойдалана олишимизга мослаб яратган. Келинг, қишда севиб ейдиганимиз пўртаҳол (апелсин) ҳақида мулоҳаза қилиб кўрайлик. Пўртаҳол ти- лим-тилим бўлмаганида, уни ейиш анча қийинлашиб, эти бўтқага ўхшаб қоларди. Тарки- бида С дармондориси кўп бўлган, қаҳратон қиш ойлари- да жуда фойдали доривор мева жуда ўзига хос яратилган: унинг пуштиранг эти нафис халтача- тилимчаларга ўраб қўйилган- дек гўё...

Яна қуёнчалар мавзуига қайтсак. Қуёнлар қайта ўсиб чиқаверадиган олд тишлари воситасида сабзини осонликча ғажишади.

Емиш топиш қобилиятидан ташқари Аллоҳ бу ҳайвонлар-

< Ж > 4 Шдоуа! 2007

www.ziyouz.com kutubxonasi

Тошкент Ислом маданияти пойтахти

Хожа Аламбардор мацбараси

Хожа Аламбардор (айрим ман- баларда Хожа Аъламбардор) мақ- бараси Тошкентдаги машҳур зи- ёратгоҳлардан саналади. Бу мақ- бара Ислом дини арбобларидан Хожа Абдулазиз Аламбардор номи билан боғлиқ бўлиб, унинг тарихи милодий ўн биринчи аср- га, Исломнинг Шош (Тошкент)- да ёйилиши даврига боради. Аб- босий халифалардан Мансур

юборган Ислом фотиҳлари ҳиж- рий 135-145 йилларда Шош (Чоч) шаҳрининг Самарқанлдар- воза мавзеига келиб ўрнашган ва лашкар аламбардори (байроқцо- ри) Хожа Абдулазиз Ислом ту- ғини шу ерга қадаган. Кейинча- лик бу жой зиёратгоҳга айлан- ган, атрофида қабристон пайдо бўлган. Туғ қадалган жой Хожа Аламбардор қабристонининг

Шайх Зайниддин масжиди ва мацбараси

Шайх Зайнидцин бобо ми- лодий 1214 йили туғилган. Шошда Ислом динини ёйишда хизмати катта бўлган фозил ва солиҳзотлардан биридир. Унинг вафотидан кейин ўн учинчи аср- да Тошкент шаҳрининг ғарби- даги у дафн этилган жойда мақ- бара тикланди. Мақбаранинг олди пештоқли. Унинг маркази-

га бошқа кўп хислатлар ато эт- ганки, бу уларга душманлари- дан омон қолишда асқотади.

Оламда қуёнларнинг алоҳида ажралиб турувчи хусусиятлар- га эга турлари талайгина. Ма- салан, аёзли ўлкаларда кун ке- чирувчи қуёнлар қиш келгани- да оқ рангга "бўялади” . О қ

пўстин, айниқса, қишда оч юра- диган йиртқич- лар ўл ж аси га а й л а н м а с л и к учун жуда за- рур, қуёнчанинг оқ либоси қор- да кўр и н м ай юришига ёрдам беради. Америка дашт қуёнлари-

да Шайх Зайниддин сағанаси; бурчакларида эса атоқли олим- лар, тасаввуф шайхлари дафн этилган.

XV I асрга келиб қабристон анча кенгайиб кетгач, унинг кираверишида бир масжид қурилди. Масжид бир неча бор таъмирланган. 1910 йили Ибро- ҳим ҳожи Каримбой ўғли хо-

нинг қулоқлари жуда катта. Уларга бундай катта қулоқлар ато этилиши бежиз эмас экан: қулоқлар кенг ва катталиги сакраб-югуриб қизиган қуён- ларга тезроқ совиш имконини бераркан. Бу эса иссиқ иқлим шароитида жуда муҳимдир.

Аксарият жонзотлар ўзлари танлаган ҳудудда яшайди. Худ- ди биз каби, улар ҳам ўз яқин- лари билан бирга яшашни ёқти- ради. Ш унинг учун ҳайвонлар ва уларнинг оилалари ўз ҳуду- дига бегоналарни йўлатмаслик- ка уринади.

Ҳайвонлар ўз ҳудуди чега- раларини антиқа тарзда белги- лайдилар: муайян жойларда ўз ҳидларини қолдиришади. Маса- лан, кийиклар майсага ва ин-

ўртасида. Кейинчалик бу ерга са- ғана қурилган.

Хожа Аламбардор янги жой- ларни фатҳ этиш учун йўлга чи- қиб, Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам қишлоғида ўрнашиб қол- ган ва вафотидан сўнг ўша ерга дафн этилган. Хожа Аламбардор мақбарасида унинг жасади йўқ, бу ердаги катга-кичик бешга кэбр- га бошқа фотиҳлар дафн этил- ган. Мақбара бир неча бор қайта тгасланган. Унинг ичида ўша вақ- тда қўйилган Ислом байроғи ва “Аллоҳ” , “ Муҳаммад” сўзлари ёзилган туғи ҳамон сақланади.

нақоҳ олдига айвон ва шийпон қурдирган.

1943 йилдан буён жомеъ мас- жидига айланди. 1995 йилда сау- диялик Абдулҳамид Қаттон ҳомийлигида бутунлай қайта қурилди. Масжиднинг умумий саҳни 700 кв.метрга етди. Масд- жидга турли йиллари қори Мах- дум домла, Набирахўжа эшон, Мулла Фозил қори, Шаҳобиддин қори Махсумов, Пўлат қори, Минҳожиддин қори, Тоҳир қори имомлик қилган. 1983 йилдан буён Раҳматуллоҳ қори Обидов имом-хатиблик вазифасида.

гичка шохларга қатрондек ёпиш- қоқ, ўткир ҳидли суюкдик би- лан белги қўйиб кетади. Б у мод- да уларнинг кўзлари остидаги безлардан ажралиб чиқади. Бу эса бошқа кийикларга ҳудуд- нинг "хўжайини" борлигин эс- латиб туради. Ш имол буғулари- да ҳудудни белгилаш учун су- юқлик ажратувчи бундай без- лар орқа оёкдарнинг қуйи қис- мида жойлашган. Қуёнларники эса оғиз бўшлиғидадир.

Кўриб турибмиз, Аллоҳ тао- ло жондорларга уларнинг ҳаёти учун зарур барча хусусиятлар- ни ато этгандир. Аллоҳнинг мав- жудотлари нақадар ғаройиб, нақадар мукаммал!

Раҳматуллоҳ ДОНИЁРтайёрлади

НМоуа1 2007 4

www.ziyouz.com kutubxonasi