ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИuz.hrsu.org/wp-content/uploads/2013/12/21son-.pdf · БИР...

8
Миллат кўпдир Туркистонда, ери, суви, нони бир, Томир битта, Ватан битта, демак улар қони бир. Ижтимоий-сиёсий, илмий, адабий-публицистик газета e-mail: [email protected], [email protected] www.turkistontongi.com Ушбу сонда: »- 2- БЕТ » 3-БЕТ » 4-БЕТ » 5-БЕТ » 7-БЕТ Албатта ўқинг! № 11- (21) 2013 ЎРТА ТУРК АЛИФБОСИ, ЎРТА ТУРК ТИЛИ ЖУДА ЗИДДИЯТ- ЛИ ВА БАҲСЛИ МУАММО. БУ МУАММОНИ ҲАЛ ЭТИШ ПАЙТИДА ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ЎРТАСИДА МУНОЗАРАЛАР ЎРТАГА ЧИҚМОҒИ МУМКИН. БОШҚАЛАРНИ БИЛМАДИМУ, БИЗ ТУРКИСТОН ТУРКЛАРИ МА- САЛАНИ КЕРАКЛИ ТАРЗДА ҲАЛ ЭТИШДАН КЎРА, ЎЗ ҚАВМИМИЗГА ҚАНДАЙ ФОЙДА КЕЛИШИНИ ЎЙЛАСАК КЕРАККИ, ЎРТА ТУРК ТИЛИ МАСАЛАСИДА ҲАР БИР ҚАВМ ЎЗ ЛАҲЖАСИНИ ЎРТА ТУРК ТИЛИ СИФАТИДА КЎРГИСИ КЕЛАДИ. БУ МАСАЛА ҲАҚИДА МЕН ЎЗБЕК, УЙҒУР, ҚОЗОҚ, ТАТАР, ТУРК- МАН БИРОДАРЛАР БИЛАН ГАПЛАШГАНМАН. МЕН ГАПЛАШГАН ЎЗБЕКЛАР, ТАТАРЛАР, ҚОЗОҚЛАРНИНГ ҲАММАСИ ЎЗ ТИЛЛАРИНИ ЎРТА ТУРК ТИЛИ СИФАТИДА КЎРИШНИ ИСТАЙДИ. МЕН БИР ПАЙТЛАР ТУРКЧИЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРНИ ЁЗГАНДИМ. УНДА “ТУРКИЯ ТУРКЧАСИНИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР УЧУН ЎРТА ТИЛ БЎЛИШИ” ҲАҚИДАГИ ФИКР ИФОДА- ЛАНГАН. ШУНДАН КЕЛИБ ЧИҚИЛСА, БУГУНГИ КУНДА ТУРКИЯ ТУРКЧА- СИ ЎРТА ТИЛ БЎЛИШИ КЕРАК. САБАБЛАРИ: ТУРКИЯ НУФУЗИ (АҲОЛИСИ 76 МИЛЛИОН), ИҚТИСОДИ, ДЕМОКРАТИК ТИЗИМИ, ҲАРБИЙ КУЧИ БИЛАН ДЕЯРЛИ ҲАММА ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАРДАН ИЛГАРИДА БОРМОҚДА. ЭСИНИ ТАНИГАН ТУРКИЙЛАР ТУРКИЯ АТРОФИДА БЎЛМОҚНИ, УНДАН ДАСТАК ОЛМОҚНИ ИСТАЙДИ. ДЕМАК, ҲАР БИР ТУРК ТУР- КИЯ ТУРКЛАРИНИНГ БУЮКЛИГИНИ АНГЛАЙ БОШЛАГАН. ДЕМАК ҲАММА ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ТУРКИЯ ТУРКЧАСИНИ ЎҚИMOҒИ, ЎРГАНМОҒИ ВА БУ ТИЛНИ ДАВЛАТ ТИЛИ СИФАТИДА КЎРМОҒИ КЕРАК! АЙРИМ ТОР МИЛЛАТЧИЛАР ФАҚАТ ЎЗЛАРИНИНГ ТИЛЛА- РИ ВА ЎЗЛАРИНИНГ ОБРЎЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЎЗ ТИЛЛАРИНИ ИЛ- ГАРИ СУРСАЛАР, ИШИМИЗГА ХАЛАҚИТ БЕРАДИЛАР. БУНДАЙ- ЛАРНИ БИЗ ХАЛҚЛАРИМИЗНИНГ ТИНЧЛИГИНИ, РИВОЖИНИ ЎЙЛАМАЙДИГАНЛАР ҚАТОРИГА ҚЎШГИМИЗ КЕЛАДИ. ЧУНКИ, РОСТДАН ҲАМ АГАР БИЗ ТУРКИЙЛАР ЯҚИНЛАШМАСАК, БИРЛАШ- МАСАК ЎШ, ЎЗГАН, ЖАЛОЛОБОД ВОҚЕАЛАРИ ТАКРОРЛАНИШ ХАВФИ КУЧЛИ. ЧЕТДАГИ ВА ИЧДАГИ НОДЎСТЛАРИМИЗ БУ ХИЛ ТЎПОЛОНЛАР ВА ҚИРҒИНЛАРНИ УЮШТИРИШИ ВА АҚЛИ НОҚИС ТУРКИЙЛАР (БУЛАР ҲАММА ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ИЧИДА ТОПИЛА- ДИ) БУ ҚИРҒИНЛАРНИНГ ИСТАЛМАГАН ИШТИРОКЧИЛАРИ БЎЛИБ ҚОЛИШЛАРИ МУМКИН. ШУНИНГ УЧУН ҲАМ, ТУРКИЙ ТИЛДА ГАПЛАШАДИ- ГАН ҚАВМЛАР ЎЗ ЛАҲЖАЛАРИНДА СЎЗЛАШИШДА ДАВОМ ЭТИШАРКАН, ТУРКИЯ ТУРКЧАСИНИ ҲУРМАТ ЭТМОҚЛАРИ, ЎРГАНМОҚЛАРИ, СЕВМОҚЛАРИ ЛОЗИМ. МЕНГА ҚОЛСА, БУ ҚОИДАГА АМАЛ ЭТМОҚНИ БИРИНЧИ НАВБАТДА ЮРАГИДА ТУР- КИЙЛИК ҲИСЛАРИ БЎЛГАНЛАР, КИШИЛАРИМИЗ ЎРТАСИДА ЎЗАРО ДЎСТЛИК БЎЛИШИНИ ИСТАЙДИГАНЛАР УЧУН МАЖБУРИЙ ҚИЛИБ ҚЎЙИШ КЕРАК!. МЕН, ЎЗИМЧА, ТУРКЧИЛАР (ТУРКИЙЛАРНИНГ ЯҚИНЛАШИШИНИ ЎЙЛАЙДИГАНЛАР) АМАЛ ҚИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҚОИДАЛАРНИ ЁЗГАНДИМ. ҚОИДАЛАР СЎНГИДА: “ЎРТА ТУРК ТИЛИГА, ЎРТА ТУРК ИМ- ЛОСИГА, ЎРТА ТУРК АДАБИЁТИГА ВА ТАРИХИГА ҚАРШИ БЎЛГАН КИШИ ТУРКЧИ ЭМАСДИР” ДЕБ ЁЗГАНДИМ. ҲАР БИР ТУРК ҚАВМИ БУНИ ТУШУНМОҒИ, БУ ТИЛНИ ЎРГАНМОҒИ КЕРАК. ТУРКИЯ ТУРКЧАСИ БИЗНИНГ ТИЛИМИЗДИР. ТУРКИЯ ТУРКЧА- СИНИ БИЛГАН ҲАР БИР ЗИЁЛИ БОШҚА ТУРКИЙЛАРНИНГ ТИЛИНИ ЯХШИ АНГЛАР... БИР БИРИНИ ТАРЖИМОНСИЗ АНГЛАМАГАН ТУРК ЭМАСДИР. Д ТУРКИЯ ТУРКЧАСИНИ ЎРГАНИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР УЧУН ҚИЙИН ЭМАС. БИЗ ТАТАРЛАР, ЎЗБЕКЛАР, ҚОЗОҚЛАР, ТУРКМАНЛАР, ҚИРҒИЗЛАР ЎЗИМИЗ УЧУН ЁТ ТИЛ ҲИСОБЛАНГАН РУС ТИЛИНИ ҲАМ ЎРГАНДИК. ДЕМАК, ТУРКЧА ЎРГАНИШ ҚИЙИН ЭМАС. АММО ВАҚТ КЕЛИБ БИРИНЧИ БОСҚИЧДА ЎРТА ТУРК ТИЛИНИ (ИСТАМБУЛЛИКЛАР ҲАМ ЯХШИ АНГЛАШИ УЧУН) АНАДЎЛИ ТУРКЧАСИГА ЯҚИНЛАШТИРИШ ҲАРАКАТИГА КИРИШМОҚ МУМ- КИН БЎЛАР. САБАБИ, АНАДЎЛИ ТУРКЧАСИ ТАТАР, ЎЗБЕК, УЙҒУР, ҚОЗОҚ ТИЛЛАРИГА КЎПРОҚ ЯҚИН. ИККИНЧИ БОСҚИЧДА ЎРТА ТУРК ТИЛИ УСМОНЛИ ТУРКЧАСИ- ДАН ҲАМ СЎЗЛАР ОЛАР, АЛБАТТА. УСМОНЛИ ТУРКЧАСИДА АРАБ ВА ҚИСМАН ФОРСЧА СЎЗЛАР ҲАМ КЎП. УСМОНЛИ ТУРКЧАДАГИ БУ СЎЗЛАР БУГУНГИ ЎЗБЕКИСТОН, ҚОЗОҒИСТОН, ТУРКМАНИ- СТОН, ҲАТТО ТОЖИКИСТОН ТУРКИЙЛАРИНИНГ ҲАМ ТИЛИДА МАВЖУДДИР. ШУНДАЙ ЭКАН УЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛИШИМИЗ КЕ- РАК. ЧУНКИ БУ СЎЗЛАР ТУРКИСТОН ТУРКИЙЛАРИ ВА ТУРКИЯ ТУРКЛАРИНИНГ БИР- БИРЛАРИНИ ЯХШИ АНГЛАШИГА ЖУДА КАТ- ТА КЎМАКЧИ БЎЛАДИ. ХУЛЛАС, ТУРКИЙ БИРЛИККА ЭРИШИШ, БУЮК МУАММОЛАР- НИ ҲАЛ ЭТИШ ЖАРАЁНИДА ТУРКИЙЛАР БИР-БИРЛАРИГА ЁН БЕ- РИШЛАРИ ЛОЗИМ! Н. БОТИР Кейинги йилларда Туркияда турклар фахрла- ниши мумкин бўлган воқеалар кўпаймоқда. Маълумки, Истамбул икки қитъани – Осиё ва Европани бирлаштирган ягона шаҳар. Ноябр ойи бошларида бу икки қитъани ден- гиз остидан бирлаштирувчи метрополитеннинг очилиш маросими бўлиб ўтганди. Бу метрополи- тен қуруқликдаги шу хил транспорт воситаси би- лан бирлаштирилиб, янгидан қурилган йўлнинг узунлиги 135 километр экан. Бугунги кунда ис- тамбулликлар илгари бир неча соатда босиб ўтиладиган йўлни тахминан ярим соат ичида бо- сиб ўтишмоқда. Кўп йиллардан бери қурилаётган бу метронинг очилишида, табиийки, мамлакат президенти Аб- дулла Гул ва бошбоқон Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳам қатнашди. 20 - ноябрь куни Истамбулдаги 15 минг томо- шабин сиғадиган Санъат саройида ИСМАК (Ис- тамбул санъат, соғлиқ ва касб таълими) ташкило- тининг 9 йиллик тўйи бўлиб ўтди. Бу йиғилишдан бизга маълум бўлишича, ИСМАК 1996 йили очилган бўлиб, ўша йили бу муассасада 140 одам ўқиган экан. Шу бугун эса бу ерда 230 000 нафар талаба (уларнинг 850 нафари чет эллик фуқаро) ўқимоқда. З5 та соҳа бўйича таълим бе- рилаётган Исмакда турли миллат фуқораларини (шу жумладан чет эллик фуқоралари ҳам) бепул ўқитишмокда. Таълим масканини шу пайтгача 1 миллион 600 минг талаба битириб чиққан ва турли жойларда ишлашаётган экан. Ушбу юбилей кечасида Япониядан келган қизлардан бири сўзга чиқиб, икки йил давомида турк тилини ўрганганлигини, эндиликда баъзи санъатлар ва касблардан ҳам хабардор бўлароқ ўз юртида шу хил таълим маскани очажагини турк тилида бемалол баён этди. Бу хил таълим маскани дунёнинг ҳеч қаерида йўқ. Бугунги кунда бу таълим маркази Туркиядаги кам сонли ишсизликни янада камайтиришга ҳам ҳисса қўшаётгани айтилмоқда. Икки ойча олдин Турк тили фестивали (байра- ми) бўлиб ўтган ва унда 140 та давлатдан келиб ўқиётган турли миллат вакиллари ўзларининг туркча билимларини намойиш қилишганди. Ўз мухбиримиз. Суратларда: тадбирлардан лавҳалар. ТУРКМАН - ЎЗБЕК ДЎСТЛИГИ ТАРИХИДАН ТАҲРИРИЯТДАН: Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида тарихда туркманлар ва ўзбеклар орасида бўлиб ўтган қарама-қаршиликлар ҳақида кўп гапи- ришади. Аммо Махтумқули яшаган даврда, шоирнинг ҳам ёрдамида бу икки халқ ўртасида яраш битимлари тузилганлиги, урушганлар халқ дипломатияси йўли билан яраштирилиб, узоқ пайтлар тинч, хотиржам яшашганига ҳам мисоллар етарли. Адиб ва олим Аҳмад Хоразмий ўз тарихий эссесида бу ҳодисаларни ишончли далиллар орқали ифодалайди. Бу дипломатик алоқалар ён қўшни бўлиб яша- ётган туркман ва хоразм аҳолиси учунгина эмас, қозоқ, қирғиз турк лари учун ҳам ибратлидир. (асарни қисқартириб чоп этар эканмиз, имлосини муаллиф ифодалаган ҳолда қолдирдик) ФИРОҒИЙНИНГ ИККИ КЎЗИ... ...Махтумқулининг авлод аждодлари, айниқ- са унинг отаси–Давлатмаманд (Озо- дий) тўғрисида эшитгач, хон ҳазратлари ўз мулозимларига бир назар ташлаб: “Хабашдан султон чиқмас, наслида бир хон ўтмаса”, деган нақл бекор эмас. Бу илми толибнинг насли тоза ва улуғлардан экани кўриниб турибди. Хонлик раҳбариятини шундай одамлар ҳисобига тўлдириш ва мустаҳкамлаш лозим, дейди. Хоннинг бу гапидан сўнг Махтумқули отасининг авлодига мансуб уч оға-инисини ўзи билан Хивага олиб келади. Худойберди Хоразмда қолади. Қолган иккитаси маълум муддатдан кейин Афғонистондаги туркман сардорларининг таклифига биноан Афғонистонга кўчиб кетишади. Махтумқули билан деярли тенгқур бўлган Худойберди баланд бўйли, оқ юзли, кенг елкали йигит бўлиб юз тузилиши Махтумқулига жуда ўхшаган. Шу боис бўлса керак, у дастлабки дақиқалардаёқ хон ҳазратларида яхши таассурот қолдиради. Унинг билими, ақл-заковати ва жасурлигидан хон қониқиш ҳосил қилади ва уни Хивадан Дорғон ота- гача бўлган ҳудуднинг Қорақум билан туташган жанубий минтақасида яшаётган барча туркманларга хон томонидан қўйилган ноиб (раҳбар) этиб тайинлайди. Девоннинг дин ишлари бўйича пешвоси – Сайидмурот охун Ху- дойбердихонни Зайналэшон (ҳозирги Боғот тумани)да яшашига хон ҳазратларини кўндиради. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди: бу қишлоқда турли тоифаларга мансуб бўлган туркманларнинг катта жа- моаси узоқ йиллардан буён яшарди. Йўмид туркманлари кўпинча шу қишлоққа ҳужум уюштириб турардилар. Бундай низолар натижасида у ёки бу қишлоқнинг ҳеч нарсада айби йўқ йигитлари ҳалок бўлар, қиз- ТУРКИЙ БИРЛИККА ЭРИШИШ ЙЎЛИДА ТУРКИЙЛАР БИР-БИРЛАРИГА ЁН БЕРИШЛАРИ КЕРАК ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИ... ТУРКМАН - ЎЗБЕК ДЎСТЛИГИ ТАРИХИДАН ЎШАНДАН КЕЙИН ГАЗ ВА ЧИРОҚ ЎЧМАГАН БИР АЖО- ЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР... “ҲАҚ-УҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ БИЛИШМАЙДИ...” (давоми 2-бетда) «ЧАШМА» ИЖОДИЙ УЮШМАСИ ҲАҚИДА Аҳмад Хоразмий

Upload: others

Post on 13-Jul-2020

47 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИuz.hrsu.org/wp-content/uploads/2013/12/21son-.pdf · БИР АЖО- ЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР... “ҲАҚ-УҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

Миллат кўпдир Туркистонда, ери, суви, нони бир,Томир битта, Ватан битта, демак улар қони бир.

Ижтимоий-сиёсий, илмий, адабий-публицистик газетаe-mail: [email protected], [email protected]

Ушбу сонда:

»- 2- БЕТ » 3-БЕТ » 4-БЕТ » 5-БЕТ » 7-БЕТ

Албатта

ўқинг!

№ 11- (21) 2013

ЎРТА ТУРК АЛИФБОСИ, ЎРТА ТУРК ТИЛИ ЖУДА ЗИДДИЯТ-ЛИ ВА БАҲСЛИ МУАММО. БУ МУАММОНИ ҲАЛ ЭТИШ ПАЙТИДА ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ЎРТАСИДА МУНОЗАРАЛАР ЎРТАГА ЧИҚМОҒИ МУМКИН.

БОШҚАЛАРНИ БИЛМАДИМУ, БИЗ ТУРКИСТОН ТУРКЛАРИ МА-САЛАНИ КЕРАКЛИ ТАРЗДА ҲАЛ ЭТИШДАН КЎРА, ЎЗ ҚАВМИМИЗГА ҚАНДАЙ ФОЙДА КЕЛИШИНИ ЎЙЛАСАК КЕРАККИ, ЎРТА ТУРК ТИЛИ МАСАЛАСИДА ҲАР БИР ҚАВМ ЎЗ ЛАҲЖАСИНИ ЎРТА ТУРК ТИЛИ СИФАТИДА КЎРГИСИ КЕЛАДИ.

БУ МАСАЛА ҲАҚИДА МЕН ЎЗБЕК, УЙҒУР, ҚОЗОҚ, ТАТАР, ТУРК-МАН БИРОДАРЛАР БИЛАН ГАПЛАШГАНМАН.

МЕН ГАПЛАШГАН ЎЗБЕКЛАР, ТАТАРЛАР, ҚОЗОҚЛАРНИНГ ҲАММАСИ ЎЗ ТИЛЛАРИНИ ЎРТА ТУРК ТИЛИ СИФАТИДА КЎРИШНИ ИСТАЙДИ.

МЕН БИР ПАЙТЛАР ТУРКЧИЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРНИ ЁЗГАНДИМ. УНДА “ТУРКИЯ ТУРКЧАСИНИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР УЧУН ЎРТА ТИЛ БЎЛИШИ” ҲАҚИДАГИ ФИКР ИФОДА-ЛАНГАН.

ШУНДАН КЕЛИБ ЧИҚИЛСА, БУГУНГИ КУНДА ТУРКИЯ ТУРКЧА-СИ ЎРТА ТИЛ БЎЛИШИ КЕРАК.

САБАБЛАРИ: ТУРКИЯ НУФУЗИ (АҲОЛИСИ 76 МИЛЛИОН), ИҚТИСОДИ, ДЕМОКРАТИК ТИЗИМИ, ҲАРБИЙ КУЧИ БИЛАН ДЕЯРЛИ ҲАММА ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАРДАН ИЛГАРИДА БОРМОҚДА.

ЭСИНИ ТАНИГАН ТУРКИЙЛАР ТУРКИЯ АТРОФИДА БЎЛМОҚНИ, УНДАН ДАСТАК ОЛМОҚНИ ИСТАЙДИ. ДЕМАК, ҲАР БИР ТУРК ТУР-КИЯ ТУРКЛАРИНИНГ БУЮКЛИГИНИ АНГЛАЙ БОШЛАГАН. ДЕМАК

ҲАММА ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ТУРКИЯ ТУРКЧАСИНИ ЎҚИMOҒИ, ЎРГАНМОҒИ ВА БУ ТИЛНИ ДАВЛАТ ТИЛИ СИФАТИДА КЎРМОҒИ КЕРАК!

АЙРИМ ТОР МИЛЛАТЧИЛАР ФАҚАТ ЎЗЛАРИНИНГ ТИЛЛА-РИ ВА ЎЗЛАРИНИНГ ОБРЎЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЎЗ ТИЛЛАРИНИ ИЛ-ГАРИ СУРСАЛАР, ИШИМИЗГА ХАЛАҚИТ БЕРАДИЛАР. БУНДАЙ-ЛАРНИ БИЗ ХАЛҚЛАРИМИЗНИНГ ТИНЧЛИГИНИ, РИВОЖИНИ ЎЙЛАМАЙДИГАНЛАР ҚАТОРИГА ҚЎШГИМИЗ КЕЛАДИ. ЧУНКИ, РОСТДАН ҲАМ АГАР БИЗ ТУРКИЙЛАР ЯҚИНЛАШМАСАК, БИРЛАШ-МАСАК ЎШ, ЎЗГАН, ЖАЛОЛОБОД ВОҚЕАЛАРИ ТАКРОРЛАНИШ ХАВФИ КУЧЛИ. ЧЕТДАГИ ВА ИЧДАГИ НОДЎСТЛАРИМИЗ БУ ХИЛ ТЎПОЛОНЛАР ВА ҚИРҒИНЛАРНИ УЮШТИРИШИ ВА АҚЛИ НОҚИС ТУРКИЙЛАР (БУЛАР ҲАММА ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ИЧИДА ТОПИЛА-ДИ) БУ ҚИРҒИНЛАРНИНГ ИСТАЛМАГАН ИШТИРОКЧИЛАРИ БЎЛИБ ҚОЛИШЛАРИ МУМКИН.

ШУНИНГ УЧУН ҲАМ, ТУРКИЙ ТИЛДА ГАПЛАШАДИ-ГАН ҚАВМЛАР ЎЗ ЛАҲЖАЛАРИНДА СЎЗЛАШИШДА ДАВОМ ЭТИШАРКАН, ТУРКИЯ ТУРКЧАСИНИ ҲУРМАТ ЭТМОҚЛАРИ, ЎРГАНМОҚЛАРИ, СЕВМОҚЛАРИ ЛОЗИМ. МЕНГА ҚОЛСА, БУ ҚОИДАГА АМАЛ ЭТМОҚНИ БИРИНЧИ НАВБАТДА ЮРАГИДА ТУР-КИЙЛИК ҲИСЛАРИ БЎЛГАНЛАР, КИШИЛАРИМИЗ ЎРТАСИДА ЎЗАРО ДЎСТЛИК БЎЛИШИНИ ИСТАЙДИГАНЛАР УЧУН МАЖБУРИЙ ҚИЛИБ ҚЎЙИШ КЕРАК!.

МЕН, ЎЗИМЧА, ТУРКЧИЛАР (ТУРКИЙЛАРНИНГ ЯҚИНЛАШИШИНИ ЎЙЛАЙДИГАНЛАР) АМАЛ ҚИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҚОИДАЛАРНИ ЁЗГАНДИМ.

ҚОИДАЛАР СЎНГИДА: “ЎРТА ТУРК ТИЛИГА, ЎРТА ТУРК ИМ-ЛОСИГА, ЎРТА ТУРК АДАБИЁТИГА ВА ТАРИХИГА ҚАРШИ БЎЛГАН КИШИ ТУРКЧИ ЭМАСДИР” ДЕБ ЁЗГАНДИМ. ҲАР БИР ТУРК ҚАВМИ БУНИ ТУШУНМОҒИ, БУ ТИЛНИ ЎРГАНМОҒИ КЕРАК.

ТУРКИЯ ТУРКЧАСИ БИЗНИНГ ТИЛИМИЗДИР. ТУРКИЯ ТУРКЧА-СИНИ БИЛГАН ҲАР БИР ЗИЁЛИ БОШҚА ТУРКИЙЛАРНИНГ ТИЛИНИ ЯХШИ АНГЛАР...

БИР БИРИНИ ТАРЖИМОНСИЗ АНГЛАМАГАН ТУРК ЭМАСДИР. ДТУРКИЯ ТУРКЧАСИНИ ЎРГАНИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР УЧУН

ҚИЙИН ЭМАС. БИЗ ТАТАРЛАР, ЎЗБЕКЛАР, ҚОЗОҚЛАР, ТУРКМАНЛАР, ҚИРҒИЗЛАР ЎЗИМИЗ УЧУН ЁТ ТИЛ ҲИСОБЛАНГАН РУС ТИЛИНИ ҲАМ ЎРГАНДИК. ДЕМАК, ТУРКЧА ЎРГАНИШ ҚИЙИН ЭМАС.

АММО ВАҚТ КЕЛИБ БИРИНЧИ БОСҚИЧДА ЎРТА ТУРК ТИЛИНИ (ИСТАМБУЛЛИКЛАР ҲАМ ЯХШИ АНГЛАШИ УЧУН) АНАДЎЛИ

ТУРКЧАСИГА ЯҚИНЛАШТИРИШ ҲАРАКАТИГА КИРИШМОҚ МУМ-КИН БЎЛАР. САБАБИ, АНАДЎЛИ ТУРКЧАСИ ТАТАР, ЎЗБЕК, УЙҒУР, ҚОЗОҚ ТИЛЛАРИГА КЎПРОҚ ЯҚИН.

ИККИНЧИ БОСҚИЧДА ЎРТА ТУРК ТИЛИ УСМОНЛИ ТУРКЧАСИ-ДАН ҲАМ СЎЗЛАР ОЛАР, АЛБАТТА. УСМОНЛИ ТУРКЧАСИДА АРАБ ВА ҚИСМАН ФОРСЧА СЎЗЛАР ҲАМ КЎП. УСМОНЛИ ТУРКЧАДАГИ БУ СЎЗЛАР БУГУНГИ ЎЗБЕКИСТОН, ҚОЗОҒИСТОН, ТУРКМАНИ-СТОН, ҲАТТО ТОЖИКИСТОН ТУРКИЙЛАРИНИНГ ҲАМ ТИЛИДА МАВЖУДДИР. ШУНДАЙ ЭКАН УЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛИШИМИЗ КЕ-РАК. ЧУНКИ БУ СЎЗЛАР ТУРКИСТОН ТУРКИЙЛАРИ ВА ТУРКИЯ ТУРКЛАРИНИНГ БИР- БИРЛАРИНИ ЯХШИ АНГЛАШИГА ЖУДА КАТ-ТА КЎМАКЧИ БЎЛАДИ.

ХУЛЛАС, ТУРКИЙ БИРЛИККА ЭРИШИШ, БУЮК МУАММОЛАР-НИ ҲАЛ ЭТИШ ЖАРАЁНИДА ТУРКИЙЛАР БИР-БИРЛАРИГА ЁН БЕ-РИШЛАРИ ЛОЗИМ!

Н. БОТИР

Кейинги йилларда Туркияда турклар фахрла-ниши мумкин бўлган воқеалар кўпаймоқда.

Маълумки, Истамбул икки қитъани – Осиё ва Европани бирлаштирган ягона шаҳар.

Ноябр ойи бошларида бу икки қитъани ден-гиз остидан бирлаштирувчи метрополитеннинг очилиш маросими бўлиб ўтганди. Бу метрополи-тен қуруқликдаги шу хил транспорт воситаси би-лан бирлаштирилиб, янгидан қурилган йўлнинг узунлиги 135 километр экан. Бугунги кунда ис-тамбулликлар илгари бир неча соатда босиб ўтиладиган йўлни тахминан ярим соат ичида бо-

сиб ўтишмоқда.Кўп йиллардан бери қурилаётган бу метронинг

очилишида, табиийки, мамлакат президенти Аб-дулла Гул ва бошбоқон Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳам қатнашди.

20 - ноябрь куни Истамбулдаги 15 минг томо-шабин сиғадиган Санъат саройида ИСМАК (Ис-тамбул санъат, соғлиқ ва касб таълими) ташкило-тининг 9 йиллик тўйи бўлиб ўтди. Бу йиғилишдан бизга маълум бўлишича, ИСМАК 1996 йили очилган бўлиб, ўша йили бу муассасада 140

одам ўқиган экан. Шу бугун эса бу ерда 230 000 нафар талаба (уларнинг 850 нафари чет эллик фуқаро) ўқимоқда. З5 та соҳа бўйича таълим бе-рилаётган Исмакда турли миллат фуқораларини (шу жумладан чет эллик фуқоралари ҳам) бепул ўқитишмокда. Таълим масканини шу пайтгача 1 миллион 600 минг талаба битириб чиққан ва турли

жойларда ишлашаётган экан. Ушбу юбилей кечасида Япониядан келган

қизлардан бири сўзга чиқиб, икки йил давомида турк тилини ўрганганлигини, эндиликда баъзи санъатлар ва касблардан ҳам хабардор бўлароқ ўз юртида шу хил таълим маскани очажагини турк тилида бемалол баён этди.

Бу хил таълим маскани дунёнинг ҳеч қаерида йўқ. Бугунги кунда бу таълим маркази Туркиядаги кам сонли ишсизликни янада камайтиришга ҳам ҳисса қўшаётгани айтилмоқда.

Икки ойча олдин Турк тили фестивали (байра-ми) бўлиб ўтган ва унда 140 та давлатдан келиб ўқиётган турли миллат вакиллари ўзларининг туркча билимларини намойиш қилишганди.

Ўз мухбиримиз.Суратларда: тадбирлардан лавҳалар.

ТУРКМАН - ЎЗБЕК ДЎСТЛИГИ ТАРИХИДАН

ТАҲРИРИЯТДАН:Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида тарихда туркманлар ва

ўзбеклар орасида бўлиб ўтган қарама-қаршиликлар ҳақида кўп гапи-ришади. Аммо Махтумқули яшаган даврда, шоирнинг ҳам ёрдамида бу икки халқ ўртасида яраш битимлари тузилганлиги, урушганлар халқ дипломатияси йўли билан яраштирилиб, узоқ пайтлар тинч, хотиржам яшашганига ҳам мисоллар етарли. Адиб ва олим Аҳмад Хоразмий ўз тарихий эссесида бу ҳодисаларни ишончли далиллар орқали ифодалайди. Бу дипломатик алоқалар ён қўшни бўлиб яша-ётган туркман ва хоразм аҳолиси учунгина эмас, қозоқ, қирғиз турк лари учун ҳам ибратлидир. (асарни қисқартириб чоп этар эканмиз, имлосини муаллиф ифодалаган ҳолда қолдирдик)

ФИРОҒИЙНИНГ ИККИ КЎЗИ...

...Махтумқулининг авлод аждодлари, айниқ-са унинг отаси–Давлатмаманд (Озо-дий) тўғрисида эшитгач, хон ҳазратлари ўз мулозимларига бир назар ташлаб: “Хабашдан султон чиқмас, наслида бир хон ўтмаса”, деган нақл бекор эмас. Бу илми толибнинг насли тоза ва улуғларданэкани кўриниб турибди.Хонлик раҳбариятини шундай одамлар ҳисобига тўлдириш ва

мустаҳкамлаш лозим, дейди. Хоннинг бу гапидан сўнг Махтумқули отасининг авлодига мансуб

уч оға-инисини ўзи билан Хивага олиб келади. Худойберди Хоразмда қолади. Қолган иккитаси маълум муддатдан

кейин Афғонистондаги туркман сардорларининг таклифига биноан Афғонистонга кўчиб кетишади.

Махтумқули билан деярли тенгқур бўлган Худойберди баланд бўйли, оқ юзли, кенг елкали йигит бўлиб юз тузилиши Махтумқулига жуда ўхшаган. Шу боис бўлса керак, у дастлабки дақиқалардаёқ хон ҳазратларида яхши таассурот қолдиради. Унинг билими, ақл-заковати ва жасурлигидан хон қониқиш ҳосил қилади ва уни Хивадан Дорғон ота- гача бўлган ҳудуднинг Қорақум билан туташган жанубий минтақасида яшаётган барча туркманларга хон томонидан қўйилган ноиб (раҳбар) этиб тайинлайди.

Девоннинг дин ишлари бўйича пешвоси – Сайидмурот охун Ху-дойбердихонни Зайналэшон (ҳозирги Боғот тумани)да яшашига хон ҳазратларини кўндиради. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди: бу қишлоқда турли тоифаларга мансуб бўлган туркманларнинг катта жа-моаси узоқ йиллардан буён яшарди. Йўмид туркманлари кўпинча шу қишлоққа ҳужум уюштириб турардилар. Бундай низолар натижасида у ёки бу қишлоқнинг ҳеч нарсада айби йўқ йигитлари ҳалок бўлар, қиз-

ТУРКИЙ БИРЛИККА ЭРИШИШ ЙЎЛИДА ТУРКИЙЛАР БИР-БИРЛАРИГА ЁН БЕРИШЛАРИ КЕРАК

ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИ...

ТУРКМАН - ЎЗБЕК

ДЎСТЛИГИ ТАРИХИДАН

ЎШАНДАН КЕЙИН ГАЗ ВА ЧИРОҚ ЎЧМАГАН

БИР АЖО- ЙИБ ХАЛҚИМИЗ

БОР...

“ҲАҚ-УҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ БИЛИШМАЙДИ...”

(давоми 2-бетда)

«ЧАШМА» И Ж О Д И Й У Ю Ш М АС И ҲАҚИДА

Аҳмад Хоразмий

Page 2: ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИuz.hrsu.org/wp-content/uploads/2013/12/21son-.pdf · БИР АЖО- ЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР... “ҲАҚ-УҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

2ЎТМИШ САБОҚЛАРИ Туркистон тонги №11(21)

жувонларининг номуси топталарди. Худойбердихон ишни турли туркий қабилалари орасидаги,

айниқса, узоқ ўтмишдан келаётган низоларни бартараф қилишдан бошлашни ният қилади. Шу мақсадда бу ҳудуддаги қабилалар сардорларини маслаҳатга таклиф қилади. Худойбердихон ва Сай-идмурот охуннинг таклифига ва хон ҳазратларининг буйруғига биноан Дошўғиздаги йўмид туркманларининг сардори Аннами-рот қиниқ ҳам бу маслаҳат йиғинига ташриф буюради.

Бу қишлоқларда узоқ йиллардан буён қон тўкилишига сабаб бўлган йўмитлар сардорининг ташрифини қишлоқ аҳли қўрқинч ва ғазаб билан қарши олади. Аннамирот қиниқнинг Худайбер-дихон томонидан алоҳида бир эҳтиром билан кутиб олиниши, нафақат қишлоқ аҳлида, бу ерда ҳозир бўлган бошқа туркман сардорларида ҳам таажжуб уйғотган бўлсада, улар ҳам йўмид сардорига ҳурмат изҳор этдилар...

Маслаҳат йиғилишига келганлар, Жума куни Сайидми-рот охун имомлигида бомдод намозини ўқиганларидан кейин маслаҳат йиғинини бошлайдилар.

-Муҳтарам миллатдошлар, аввало бизнинг таклифимизни ерда қолдирмай ҳалқимиз ва миллатимиз келажаги ва равнақи учун биргалашиб қилишимиз керак бўлган бугунги маслаҳат кен-гашимизда якдил иштирок этаётганингиз учун рахмат сизларга.

Хабарингиз бор, мен сизнинг юртингиз(Хоразм)га қариндошим Махтумқули Давлатмаманд ўғлининг маслаҳати ва Хон ҳазратларининг таклифи асосида келдим. Хон ҳазратларининг буйруғи билан Хивадан Дорғон отагача ҳудуддаги туркманларга раҳбар – хоннинг ноиби этиб тайинландим...

Халқлар бирлигини ҳосил қилиш учун аввало узоқ йиллар-дан буён давом қилаётган қон ва хун низоларига барҳам бериш керак. Бунинг учун эса бағри кенг ва кечиримли бўлиш лозим.

Бу борада мен қуйидагиларни таклиф қиламан:-Узоқ йиллардан буён қон ва хун даъвосида бўлган жамоа-

лар Аллоҳ ризоси учун бир-бирига бўлган даъволаридан воз ке-чиб, бир-бирларига дўстлик қўлини чўзиши, ҳатто қариндошлик ришталарини қуришга киришиши лозим. Бир-бирига қарама-қарши бўлган элат ва қишлоқлар, қиз олиб, қиз бериш йўли билан қариндош бўлсинлар. Бу борадаги биринчи қадамни шу элат ва қишлоқлар сардорлари бошлаб намуна кўрсатсинлар.

-Узоқ йиллардан бери бир-бири билан қон даъвосида бўлган йўмид туркманлари сардори Аннамирот оға ўзининг балоғатга етган Товус номли қизини, йўмидлардан энг кўп жабр кўрган За-йналэшон қишлоғи имоми Аннадурди эшоннинг ўғли(Мерет)га бериб улар қуда бўлсинлар.

Бу йўл билан бир-бирига душман бўлган ўбалар қариндош бўлиб, дўстлик ва тинчлик ўрнатилса, узоқ авлодларнинг қўшилишидан соғлом, ботир, хушсурат ва ақлли фарзанд-лар дунёга келиб, турк миллатини ирсий жиҳатдан янада мустаҳкамланишига замин яратилар, Иншааллоҳ.

Мен шу 2 ой давомида, туркманлар яшаётган барча қишлоқ ва элатларни ўрганиб шунга амин бўлдимки, савдо-сотиқ ишла-рида Отажон оға бошлиқ Хазорасплик туркманлар, деҳқончилик ишларида Зайналэшон қишлоғи туркманлари, гилам тўқишда Дошўғиз туркман аёллари, канал ва заҳкаш қазишларда Давлат-мирот оға бошлиқ Найман туркманлари, ҳунармандлик ва уста-чилик ишларида Дорғон ота туркманлари анча олдинга кетишган экан.

Шундан келиб чиқиб, қобилиятли қиз-келинларимизни ги-лам тўқиш сирларини ўрганиш учун Дошўғизлик аёллар олдига, бошқа қишлоқлардаги деҳқончилик сир асрорларини ўрганишга қизиққан йигитларни Зайналэшон қишлоғи деҳқонлари олдига, устачиликка қизиқувчиларни Дорғон ота усталари олдига юбо-ришни таклиф қиламан...

Мен ҳар бир қишлоқда бўлганимда шу қишлоқ аҳли билан ҳам гаплашиб чиқдим. Одамларнинг фикрига қараганда, айрим қишлоқ сардорларининг салоҳияти ўз иши ва мансабига тўғри келмаётган экан.

Сизларга маълумки, сардор кичик бир ўба(маҳалла)ники бўладими ёки катта бир қишлоқники бўладими, бутун бошли мамлакатники ёки миллатники бўладими, ўзининг ташкилотчи-лик, меҳнаткашлик, жасурлик сифатлари билан ўз жамоасига на-муна бўлиб уларнинг ҳурматига ва эътиборига сазавор бўлиши лозим. Шундагина ҳалқ унга эргашади.

Шундан сўнг Худайбердихон Мухомон туркманлари сардо-ри Қоқожонни, Қораянтоқ ширшоли туркманлари ўбаси сардори Сапармиротни ўз ҳалқининг ҳурмат ва эътиборига сазавор эмас-лигини, Карвак туркманлари сардори Гурбонмирот оғанинг ёши ўтганини сўйлади.

Бу қишлоқлар аҳолиси билан кенгашиб ҳозирги сардорлар-ниг ўрнига, ўз ичларидан обрўли, ўз ҳалқи ва қишлоғи учун куй-иб-пишиб ишлайдиган одамни сайлашни таклиф этди.

Худайбердихоннинг маърузаси йиғилиш иштирокчилари томонидан диққат билан тингланди ва унинг таклифи ҳаммага маъқул келди.

Фақат Йўмит туркманлари сардори Аннамирот оға сўз олиб: “Зайнали- эшон туркманлари бизга қиз бериб қуда бўлса

яхшироқ бўларди”, деб юзланди Сайидмирот охун бу гапга жа-воб бериб: шу қишлоқдан ҳоҳлаган қизингизни ўғлингиз учун келинликка олишингиз мумкин, деди.

Аннамирот қўлини кўксига қўйиб: -“Ҳалқ ҳоҳласа отингни сўй”, деганлар. Маъқул, охун оға,

қизимни бердим, шу қишлоққа ва бу ердан келин олишга рози-ман”, деди бошини ғоз кўтариб...

Тушлик овқатдан сўнг Қуръон тиловат қилиб бугунги маслаҳат кенгашида мақсад қилинган тинчлик ва оғзибирликни Худодан сўраб дуолар қилишди...

Сайитмирот охун Аннамирот оға ва Аннадурди эшонга юзла-ниб: “Қани, бир-бирига нисбатан энг қондор ва ёғи (душ

ман) бўлган Йўмитлар сардори Аннамирот билан Анна-дурди эшон, сизлар қучоқлашиб бир-бирингизни кечирганингиз-ни кўрсатинг”, деди.

Барчанинг назари буларга қаратилган эди. Аннадурди эшон қучоғини очиб: “Туркман катта кўпир (кечиримли) бўлади», де-ган гап бор. Биз кечирдик Йўмитлардан чеккан азиятларимизни”, деди.

“Аллоҳ рози бўлсин сизлардан эшон оғо”, дея унинг қучоғига отди ўзини Аннамирот қиниқ.

Бир-бирига душман бўлганлар, бир-бири билан аразлашган-ларнинг барчаси бир-бири билан қучоқлашишди...Худайберди-хон ва Сайидмурот охуннинг ҳам кўзларида ёш кўринди. Бу ёш, қувонч кўз ёшлари эди…

Бўлиб ўтган барча тафсилотларни Сайитмирот охун хонга унинг барча аёнлари олдида сўзлаб берди. Хон ўз ноиби(вакили)нинг бундай ташкилотчилик қобилиятини эшитиб боши ос-монга етди ва Худайбердихон ташаббусини хонликнинг барча ҳудудларида кенг ёйиш учун янги фармони олийга имзо чекди. Хоразм ва туркман халқининг яқинлашишига Маҳтумқули ҳам ҳисса қўшганидан шод эди.

Хон Сайитмирот охунни ва Шерхозихон мадрасаси толиби Махтумқулини олдига чорлаб Худайбердихонга насл-насабли

хонадондан келин излашни топширади. Сайтмирот охун Зайналэшон қишлоғи имоми, Аннадурди эшоннинг катта қизи – Ойжамолни Худайбер-дихонга лойиқ эканлигини таъкидлайди:

Шерғозихон Худайбердихон ва Ойжамолнинг тўйларини Хи-вада ўтказишни таклиф қилади. Бироқ Сайитмирот охун бу тўйни Зайналэшон қишлоғида ўтказган мақсадга мувофиқ, деб хонни ишонтиради.

Хоннинг буйруғи асосида Худайбердихоннинг қариндошларини тўйга таклиф қилиш учун Атракка махсус чопар юборилади. Чопар билан бирга Атракдан Худайберди-хон ва Махтумқулининг кўплаган қариндошлари келади...

З а й н а л э ш о н қишлоғида Худайбер-дихон ва Ойжамолнинг тўйлари катта тантана билан ўтади. Тўй давра-сининг бир ёнида Атрак-дан келган санъаткорлар Махтумқули шеърлари билан ашула куйласалар, давранинг иккинчи томо-нида Шерғозихон юбор-ган санъаткорлар Хоразм-ча ашулалар билан ҳалқни хушнуд қилишади. Бу тўй ўзбек ва туркман санъат-корларининг айтишуви шаклида ўтади.

Ҳалқнинг талабига биноан Махтумқули ўзининг янги ёзган шеърларидан намуналар ўқиб беради. У

ўқиган шеърлар ичида:Фироғийнинг икки эли бор, Бири Атрак бўлса, бири Хоразм.Фироғийнинг икки кўзи бор, Бири туркман бўлса, бири ўзбегим.-деган мисралари тўй аҳлида катта таъсурот қолдиради.

Тўйнинг эртасиёқ, бу шеъри учун хон ҳазратлари Махтумқулини сарпо билан сийлаб, сарой шоирларини: “Ҳа деб севги, муҳаббат, ўлдим-куйдим деган ва мени мадҳ қилувчи шеърлар ёзавермай, Махтумқулига ўхшаб элатларни, миллатларни яқинлаштирадиган, манашундай шеърлар ёзсангизлар бўлмайдими”, деб койиган. Бу эса Махтумқулининг шундоғ ҳам юқори бўлган обрўсини яна бир поғона кўтариб юборади.

***19-асрга келиб Сайитмирот охун дунёдан ўтиб, ўрнига Зайна-

лэшон қишлоғида туғилган Отамирот (Оташ) қори Хива хонли-гида шариат пешвоси (қози) бўлиб фаолият олиб бораётган эди.

Оташ қори билан бу даврдаги хоннинг ноиби Қутлимирот геркез хоннинг олдига кириб йилдан йилга авж олаётган йўмитлар босқинига барҳам бериш йўлини шундай тушинтирдилар:

-Маълумингизким, туркманларнинг Исломга, саййид, хўжа, эшонларга эътиқодлари кучли. Шу боис Йўмитлар эшонлар бор жойда тўполон қилишга журъат қилиша олмайди. Мерв(Мари)-да истиқомат қилаётган ботин ва зоҳирда кароматли Арали эшон ҳазратларини Зайналэшон қишлоғида яшашга таклиф қилсак, Йўмитлар босқинига ҳам чек қўйиларди, қишлоқда ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш юз берарди, деб тушинтиришди.

Хонга бу таклиф маъқул келади ва Арали эшонни олиб ке-лиш учун Муҳаммаднур бошлиқ карвон жўнатилади. Ҳали 20 ёшга кирмаган Арали эшонни Хиванинг кунчиқар (Хазорасп) давозасида хон барча аёнлари билан тантанали равишда қарши олади ва уни келтирган Муҳаммаднур бошлиқ карвонга сарполар улаштирилади.

Хон Арали эшон ҳазратларига уни таклиф қилиш сабаб ларини айтади. Хоннинг таклифига биноан Арали эшонга йўмитлар истиқомат қиладиган ҳозирги Дошўғиз вилоятидаги Хон қалъасини ва йўмиитларнинг кўпроқ ҳужум уюштирадиган, ҳозирги Хоразм вилояти, Боғот туманининг жанубида жойлаш-ган Зайналэшон қишлоғини вақф (мулк) қилиб беради.

Оташ қорининг ташаббуси билан Арали эшонни уйланти-риш тараддуди бошланади. Кўпчиликнинг маслаҳати билан, Муҳаммаднурнинг катта қизи Оннажамол, қишлоқнинг энг насл-насабли, ибодатли ва иболи қизи сифатида Арали эшонга келин сифатида танланади. Арали эшон ҳазратлари Боғотнинг жанубида – ҳозирги “Туркманлик” маҳалласидан уйланиб шу

қишлоқда ўлтиримли бўлиб қолади. Бир йил ўтар-ўтмас Арали эшон ва Оннажамоллар ўғил

кўришади. Арали эшон ҳазратлари Маридан Хоразмга кел-ганидан кейинги, биринчи иши Хива хонлиги ҳудудида яшовчи лар учун қишлоқ ва ўбаларининг катта кўпчилигида масжидлар қуриш бўлган. Шу боис Хоразмнинг кўпчилик (асосан туркман-лар яшайдиган) жойларида “Арали эшон масжиди”, деб атала-диган масжидларни мана, 2 асрдан кейин ҳам кўплаб учратиш мумкин.

Арали эшон Хоразмга келганидан кейин биринчи масжидни Зайналэшон қишлоғида қурган. Бу масжид қурилишининг фаол иштирокчиларидан бири, шу қишлоқ имомининг катта ўғли, Арали эшоннинг қайин укаси ва биринчи муриди Гурбон сўфи бўлган.

Аввал бу масжид қурилиши сустлик билан бошланган. Бу-нинг сабаби хон саройидаги уламолар ичида ҳам, қишлоқ аҳли ичида ҳам: “Арали эшон деганингиз ёшгина йигит бўлса, “Эшон” дейишга арзирли бирон каромат кўрсатган жойи бўлмаса, ёки бошқа уломоларга ўхшаб ёзган бирон китоби бўлмаса…”, каби гаплар урчий бошлайди.

Ўрни келганида айтиш жоизки, одамлар уларга ишониши ва эргашиши учун Аллоҳ ўз Набий (Пайғамбар) ва Валий (Авлиё)ларига мўъжиза ва кароматлар кўрсатиш қобилиётини ҳам берар экан. 20-асрнинг иккинчи ярмида ҳам ҳаёт бўлган одамларнинг Гурбон сўфидан ривоят қилишларича, ушбу масжид қурилиши пайтида, қурулиш бўйича номдор уста ҳам айримларига ўхшаб, ёш йигит бўлган Арали эшонга кўнгли тўлмай юраркан. Шу боис-дан ўзича, Арали эшонга масжидни қандай қурсак қибла(Каъба)га тўғри бўлади, деб юзланган.Устанинг мақсади (уни имтиҳон қилмоқчи эканлиги) пирга аён бўлиб ичидан: “Э, хом сут эмган банда”, деганича устага тикилади. Уста бўлса: “Менинг саволим-га жавоб беришга ожизлик қилди”, деган фикрда атрофдагиларга намойишкорона назар солиб: “Пир, қандай бичишни билмасангиз ўз билганимча бичавераман”, дейди виқор билан.

Барчанинг нигохи пир ва устага қадалган. Шу онда Арали эшон ўнг қўлининг икки бармоғини лотинча V (v-victory – ғалаба) шаклида қиблага қараб кўтаради-да: “Уста, бармоқларим ораси-дан қаранг ва масжидни шунга қараб бичинг!”, дейди.

Уста ва бошқалар пир бармоқлари орасидан қарашса Макка-даги Каъба яққол кўриниб турган. Буни кўрганлар кўзларида ёш билан иймон келтирганлар.

Бу масжиднинг ўрни ҳозирги Хоразм вилояти, Боғот тума-ни, “Туркманлик” маҳалласининг жанубий ҳудудида, Хўжалик ариғининг шарқий қирғоғида ҳозир ҳам бор. Шундан сал қиблароқда эса 1994 йилда бизнинг ташаббусимиз билан Арали эшон номидаги жомеъ масжид қурилди ва фаолият кўрсатмоқда.

Арали эшон ҳазратларининг бу кўрсатган каромати қисқа вақт ичида бутун Хоразмга овоза бўлиб кетади. У ҳазратнинг ташаб-буси билан Хоразмдаги нафақат туркманлар яшаётган ҳудудларда балки барча жойларда янги-янги масжидлар қурила бошланади.

Масжидлар қурилишида нафақат туркманлар, шунингдек ўзбеклар, қорақолпақлар, қозоқлар, тожиклар ва бошқалар ҳам фаол иштирок қиладилар. Бу қурилган барча масжидлар “Арали эшон масжиди” деб ном олган...

Турли хил миллатлардан ташкил топган маҳаллий аҳоли ичи-дан энг эътиқодлилари Арали эшон хизматига мурид сифатида оқиб келабошлайди.

Зайналэшон қишлоғининг имоми, Қуръон ва Фикх илми бўйича таниқли уламолардан ҳисобланган Муҳаммаднур ўзининг катта ўғли – Гурбонмиротни Арали эшон пирга муридликка (сўфийликка) беради. У кўп йиллар пир тарбиясида бўлиб, пирга энг яқин ва иқтидорли муридлардан ҳисобланади ва ҳалққа Гур-бон сўфи, сифатида танилади.

Гурбон сўфи ва унинг замондошларидан ривоят қилинишича Арали эшон пир, одатдагидай, тонг саҳарда муридлари би-лан таҳорат олгани чиқишади. Пир бирданига ўнг қўлидаги қумғон(обдаста)ни олдинга кўтариб: “Аллоҳ ўзинг мадад бергин унга” деганича олдинга бирнеча қадам босади.

Қумғонга урилган қорамилтиқнинг ҳали совиб ҳам улгур-маган ўқи ерга тушади. Пирнинг: “Аллоҳ сақлади, сал бўлмаса севимли муридимиздан жудо бўлаёздик”, деганида ёнидагилар ҳеч нарсага тушинмасдан ҳайрон бўлиб қоладилар. Пир бўлса: “ИншаАллоҳ муридимиз келганидан кейин биларсизлар”, дейди.

Масала бундай бўлган экан. Пир икки ҳафта олдин ўз мури-ди ва қайин укаси Гурбон сўфини Марига бир зарур иш билан юборади. Мурид Хивага бир кичик карвон билан бирга қайтади.

Карвон Қорақумдаги 4-чи қудуққа келганида (Боғотдан 125-130 км) эрта тонгда қароқчиларнинг қўлига тушади. Қароқчилар буларни бирма-бир отабошлайди. Отилиш навбати Гурбон сўфига келганида у: “Ё пирим Арали эшон, ўзинг мадад қил”, деб нола қилади. Милтиқ отилади, лекин унга (6-7 метрдан) ўқ тегмайди ва у қочади.

Қишлоққа етиб келганидан кейин бўлган воқеани айтиб бе-ради. Ана шундан кейин бошқа муридлар пирнинг қумғонига теккан ўқнинг қаердан пайдо бўлганини, Гурбон сўфи эса ўзига ўқнинг нима сабабдан тегманига тушинади.

Бу ҳодиса шархга муҳтож, акс ҳолда шариат ва тариқатда са-водли бўлган Гурбон сўфининг мададни Аллаҳдан эмас, ўз пири (шайхи)дан сўрагани ширк сифатида кўрилиши мумкин.

Ҳолиқ ўз махлуқларини тегишли инсинкт билан яратган. Инсон айниқса ёшроқ даврларида, кутилмаганда бирон нарсадан қаттиқ қўрқса, Она, Ота ёки бошқа бировнинг номини айтиб ма-дад сўрайди. Албатта, бу инсинкт орқали юзага келади.

Дин пешволарининг кўп асрлик сай-ҳаракатларига қарамай, ҳазрати Султон Увайс Қарани, шайх Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд каби азиз авлиёлар орам топган жойларида ёки уларнинг қадамжоларида эътиқодли мусулмонларимизнинг кўпчилиги Аллоҳдан ўз ҳожатларини сўраганида беихтиёр азиз авлиёлар орқали (яни уларнинг номини айтиб) сўрайдилар. Шариат пешволари инсон-даги бу инстинктни ширк деб тушинмасликлари керак.

Аҳмад ХОРАЗМИЙ

ТУРКМАН - ЎЗБЕК ДЎСТЛИГИ ТАРИХИДАН

Махтумқули Фироғий

Page 3: ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИuz.hrsu.org/wp-content/uploads/2013/12/21son-.pdf · БИР АЖО- ЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР... “ҲАҚ-УҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

3 Туркистон тонги №11(21)

ДАВР ВА МАТБУОТ

Илгариги мақолаларимиздан бирида Ўзбекистон телеканали орқали бир неча газеталар, шу жумладан “Дилкаш” газетаси танқид қилингани, унинг муас-сиси ёзувчи Илҳомжон Усмонов огоҳлантирилгани ҳақида фикр билдирган эдик. Шундан кейин газета жаримага тортилган ва энди газета иши ҳўжалик судида кўриб чиқилмоқчи. Шу сабаб бу

мавзуга яна қайтишга қарор қилдик. Бу мавзуда И.Усмонов фикрларини ўргандик. У бизга қуйидаги маълумотларни берди.

Дарҳақиқат кўрсатув эфирга узатилгунга қадар Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги бош директо-ри А. Юнусов томонидан 2013 - йил 22 - август куни 05-1677 сонли “ТАҚДИМНОМА” жўнатилган бўлиб, унга газета муассиси Илҳомжон Усмонов 31 - август 14-09 сон-ли жавоб хати йўллаб, газета ҳодимларининг йиғилишида “ТАҚДИМНОМА”ни тўла ўрганиб чиқилиб, муҳаррир С. Исроилова, муҳбир Д. Рустамжонова ишдан бўшатилгани, матн терувчи А. Тўхтасинов ва мусаҳҳиҳ Л. Сатторовалар-га қаттиқ хайфсан берилгани кўрсатилган жавоб хатини йўллаган.

Бу воқеалардан кейин “Дилкаш” газетаси тўла янги руҳда ўқувчиларга етказиб келинарди.

Энди “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Сариқ матбуот” танқидий-таҳлилий кўрсатувига қайтсак. Журналист Жамшид Умрзоқов “Дилкаш” газетасининг 7 - март 10 - сонидаги “Биласизми?” рукни остида “Австралия-да бир юз йигирмата тил, расмий тил, деб эълон қилинган” деган жумлага эътироз билдиради. Шу сўз билан журналист “Давлат тили” билан “Расмий тил”нинг фарқига бормасли-гини билдириб қўяди.

Барчага маълумки, Австралия Буюк Британия тасарру-фидаги давлат бўлиб, у ерда инглиз тили давлат тили санала-ди. Газетада эса, давлат тили эмас, балки расмий тил ҳақида гап борган. Маориф Вазирлиги томонидан таълим-тарбия муассасаларида ўқитиш учун дарслик сифатида киритилган тиллар расмий тил саналади. Бизнинг Ўзбекистонда ҳам юздан ортиқ расмий тиллар бор.

Жамшид Умрзоқов “Дилкаш”нинг ҳар сонида боси-либ келинган И. Усмоновнинг “Соҳибжамол” қиссаси бо-расида лавҳалар келтирар экан, асар тамоман одоб-ахлоқ меъёрларига тўғри келмаслигини таъкидлаб, муаллифни фоҳишабозликни тарғиб этишда айблайди.

Кўрсатувни тайёрлаётган журналистнинг асарни тўла ўқиб чиқмасдан уни танқид қилишга маънан ҳаққи борми-кан?

Бадиий асар ҳужжатли эмас, балки тўқима бўлади. Асар-даги воқеалар ўтган асрнинг саксонинчи ва тўқсонинчи йиллар орасида бўлганлиги ифода этилган. Ёзувчининг асл мақсади фоҳишабозликни тарғиб этишмас, балки бу иллатга мустақилликка эришмасимиздан олдин, яъний собиқ Иттифоқ даврида пойдевор қўйилганини таъкидлаб, ўқувчини ҳушёрликка чорлаш бўлган.

Ҳозирда кўрсатувда ва “ТАҚДИМНОМА”да кўрсатиб ўтилган айрим камчиликлар йўқ қилинган. Шундай бўлсада, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуннинг 17 - 18 - 19 - 20 - 21-моддаларида асар муаллифи-нинг ҳуқуқи тўла ҳимоя этилган бўлсада, Наманган шаҳар суди “Соҳибжамол” ва “Қарғишда қолган туйғу” асарлари-ни ёзиб чоп этгани учун муаллиф И.Усмоновни ўртача ой-ликнинг 20 баробарига тенг жаримага тортиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Ўзбекистон Конституциясининг 67 - моддаси-да “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Цензурага йўл қўйилмайди” дейил-ган бўлсада,ҳозирда ёзувчи ва шоирларнинг асарларини қолипга солишга ҳаракат бўлаётганлигини қандай изоҳлаш мумкин? Яна юқоридаги қонуннинг 2-3-моддаларида ахбо-рот воситалари ва сўз эркинлиги белгилаб қўйилган бўлсада, Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги “Дилкаш” га-зетасида бериб борилаётган “Соҳибжамол” ва “Қарғишда қолган туйғу” қиссаларини чоп этишни таъқиқлаб қўйди.

Ўзбекистон қонунларида бир жиноят учун икки марта жавоб берилмайди. Лекин, юқорида айтиб ўтганимиздек, “Дилкаш” газетаси ва унинг муассиси И.Усмонов баъзи камчилликларни бартараф этиб, Наманган шаҳар суди то-монидан жазоланган бўлсада, бу масала 4 - ноябрь душанба кундан эътиборан ҳўжалик судида кўриб чиқиш бошланди. И. Усмоновдан, ”Судга албатта келаман” деб тилхат ҳам ёз-дириб олишибди. Судда Ахборот Агентлигининг икки ода-ми ҳам иштирок этиши таажжубга моликдир. Бизнингча Агентлик “Дилкаш” газетасини бутунлай ёпишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳаракатларнинг сабабини тушуна олмаяпмиз. Чунки, газетада давлат сиёсатига қарши бирон-бир жумла-ни ўқиганимиз йўқ. Бирор бир мансабдор шахсни танқид остига олинган мақолани ҳам ўқиганимиз йўқ...

Н. Зокир

Ўшандан кейин газ ва чироқ

ўчмаган

Самарқанд шаҳридаги Сартепа мавзесининг Хўжасоат маҳалласи хотин-қизлари 5 ноябр куни газ ва чироқ йўқлигига норозилик тариқасида автомобил йўлини тўсгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди. Манбаларимизнинг маъ-лум қилишича, аёлларнинг норозили-гидан сўнг Сартепада газ ҳам, чироқ ҳам ўчмаган.

Озодликнинг «WhatsApp» манзи-лига 15 ноябр куни Самарқанд вило-ятида истиқомат қилувчи муштарий-дан қуйидаги мазмунда хабар келди:

“Сартепа мавзесида газ ва свет ўчмаётган экан. Хўжасоатлик та-нишимнинг айтишича, ўша куни хотинлар норозилик қилиб, йўлни тўсганидан кейин ва бу воқеа Озод-ликда ёритилганидан сўнг газ ва-риллаб ёняпти, чироқ ўчмаяпти экан. Ҳамма сизлардан миннатдор. Бизда ҳам свет ва газ ўчмаслигини хоҳлардим”, деб ёзади самарқандлик тингловчи.

Озодлик самарқандлик тинглов-чининг ёзганларига ойдинлик кири-тиш мақсадида Сартепа мавзесидаги Хўжасоат маҳалла фуқаролар йиғини билан боғланди.

Ўзини маҳалла фуқаролар йиғини раиси Убайдулла ака деб таништир-ган киши ҳақиқатан ҳам ўшандан буён газ ва свет ўчмаётганини тасдиқлади:

- Газ ва свет яхши бўлиб қолди, ҳаммаси яхши, деди Хўжасоат маҳалла фуқаролар йиғини раиси Убайдулла ака.

Самарқанд шаҳридаги Сартепа мавзеси Хўжасоат маҳалласининг юзга яқин аҳолиси 5 ноябр куни мав-зедан ўтадиган автомобил йўлини тўсиб қўйган эди.

Аҳоли уч кун электр энергияси ва газ берилмаганига қарши ўз норози-лигини шу тарзда ифода этганди:

- Аҳолининг сабри сўнгги нуқтага етди. 5 ноябр куни асосан хотин-қизлардан иборат норозилар катта кўчага чиқиб, йўлга ўтириб олдилар. Мавзедан ўтадиган автомобил йўли бутунлай тўсилди. Одамлар свет ва газ беришни талаб қилдилар, – деган эди Озодлик манбаси.

Манбага кўра, шундан сўнг Самарқанд шаҳар ҳокимияти, электр тармоқлари ва газ идораларининг мутасаддилари зудлик билан воқеа жойига етиб келишган.

- Шаҳар ҳокими Сафаров, вилоят ҳокими ўринбосари Салоҳиддинов ва милиция бошлиқлари етиб келди-лар. Уларнинг “ҳаммаси бўлади” де-ган ваъдасига ишонавермаган аҳоли жойларидан жилмай ўтираверди. Бир соатдан кейин маҳаллага газ берил-ганидан сўнг хотинлар тарқалишди, – деди манба.

Озодлик манбасининг айтишича, ўша кундан бошлаб маҳаллада газ ва чироқ ўчмаган.

Садриддин Ашур

“Дилкаш”ни нима қилишмоқчи?

Ю. ТУРКИСТОНИЙ.

БАЪЗИ ЖУРНАЛИСТЛАРГА

Марҳум хатосидан сўйлайсан рўй-рост,Сўйлайсан булоқлар кўмилганини.Лекин сўйламайсан тириклар боис,Не-не уммон кўзи юмилганини.

Марҳум жаллод қилган аҳли гулга қасд,Тириги боғларни кесмоқда, ахир.Эр бўлсанг, тириклар хатосини айт,Эр бўлсанг, бугунги хатодан гапир. 2000 йил

***Чўлпону Фитратлар Отилиб кетди,Нокомил кимсаларСотилиб кетди.

Бу кун бари ойдин:Ким қандай кечди,Хоинлик қилган ҳамҚолмади, учди.

Яхшидир дунёданИмонли ўтган,Сотилиб кетганданОтилиб кетган.

1997 йил

ШОҲ БИЛАН СУҲБАТ

- Сизга қарши бўлган шоири давронНега жимиб кетди, қайга йўқолди?- Инъом айлагандик дўппи-ю чопон,Муроди шул экан, тинчиди қолди. - Пайдо бўлган эди, халқпарвар бир зот,“Элим!”, - деган саси фалакни йиртган…- Яёв пайти эди, миндирганмиз от,У аллақачон тинчиган - кетган. - Яна пайдо бўлмиш миллатга қалқон,Қарши эди у фармонингизга.- Бу кун пойимдадир “фидойи” ўғлон:Кеча олган эдик девонимизга. Майли, дунё бўлсин халқига қафас,Кийими жулдуру, ёвғон егани.Буларга палов - у чопон бўлса бас,Халқим дегани бу – халқум дегани!

ЗАМОН САБОҚЛАРИ

Page 4: ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИuz.hrsu.org/wp-content/uploads/2013/12/21son-.pdf · БИР АЖО- ЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР... “ҲАҚ-УҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

4МУЛОҲАЗА Туркистон тонги №11(21)

Сарлавҳани шундай қўйдигу, ўйланиб қолдик... 30 мил-лион аҳолининг ҳаммаси ростдан ҳам халқмикан? Бизнинг-ча халқ эмас. “Инсонни тил айлади, жудо ҳайвондин, билки, гуҳари шарифроқ йўқ ондин”, дейди буюк Навоий. Бу ерда ТИЛ калимиси жуда кўп маънони – Инсонни инсонлигини билдирувчи тафаккур, ахлоқ, имон, эътиқод маъноларини англатмоқда. Шу хил тафаккур, ахлоқ, имон, эътиқодга эга инсонларгина гавҳардай шариф – буюк бўлиши мумкин...

Ҳа, шундай! Дунёга келиб, еб-ичиб, бола орттириб ўтиб кетиш жами тирик мавжудодга хос. Аммо Инсонгина тафак-кур, ахлоқ, имон, эътиқодга эга: инсониятнинг шу белгилар-га эга қисмининг баъзиларинигина ХАЛҚ деган бўлардик.

Нега баъзиларини, деган саволга жавоб беришга ин-тилар эканмиз, биринчидан, имон эътиқодли одамларнинг баъзилари танбал, баъзилари у ёки бу мазҳабга берилиб, ўта “ҳаракатчан” ёки бошқача айтганда, экстримистик харак-тер эгаси бўлиши ҳам мумкин. Иккинчидан, ўша буюк На-воиймиз: “Одаме эрсанг демагил одаме, ониким, йўқ халқ ғамидин, ғами”, ҳам деган . Навоийнинг мантиғи бўйича, одамзод халқ ғамини ўз ғами, деб билиши керак. Агар сен халқ ғамини емаганларни одам десанг, ўзинг ҳам одам бўлолмай қоласан, демоқчи!

Аммо аҳоли орасида халқини ўйлайдиган қанча одам бор? Агар шундай савол берсангиз ҳамма ўзини (оғизда) халқни ўйлайдиган, фидоий одам деб таништириши мумкин.

Биз Қозоғистондаги юздан ортиқ зиёлиларга (асосан шоир ва ёзувчилар, мактаб ўқитувчиларига) анкета тарқатдик. Анкетада “Ўзбекистондан бошқа МДҲ давлатларидан 4 таси (Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон)да ўзбеклар ҳам ғуж яшайдиган ҳудудлар бор. Ўзингизни ўша тўрт мамлакат (Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон)даги ўзбеклар тақдирига бефарқ эмасман, деб ҳисоблайсизми? (Тагига чизинг!)” деган савол бор эди. Улар-нинг 99 фоизи: “бефарқ эмасман”, деган сўзнинг тагига чиз-ди. Барака топишсин. Улардан аксариятига оғзаки равишда: “Қирғизистондаги ўзбеклар иқтисодий қийналаётган экан, уларга ҳеч бўлмаса минг тангадан йиғиб ёрдам берайлик”, деб мурожаат қилганимда “бўпти” деганини кўрмадик.

Сўнг “Туркистон тонги”да қирғизистонлик ҳуқуқ фао-ли Иззатулла Раҳматуллаевнинг мурожаатини босдик. Унда қуйидаги сўзлар ҳам бор эди: “...Куни кеча Ўзганлик бир миллатдошимиз бизни офисга келиб, озгина эҳсоним бор шуни жабрланганларга бирга бориб берсак, деган эди. Бизни офис ходимлари ҳам янги йил арафасида ўз ойлик маошла-рини эллик фойзини энг оғир аҳволдагиларга берамиз, деб қарор қилган эдик. Биз ҳам баҳоли қудрат тўплаганимизни олиб, Ўзганлик меҳмон билан бирга жабрланган районга бордик. Бугунги кунда оила бошлиғи қамоқда, кўп болали, бир уйга кирдик. Халқаро ташкилотлар қуриб берган жози-бали уй, ичкарига кирсак дахшат, эшикда қор ёғаябди совуқ, хонада тўрт бола ва икки аёл пишиқ ғишт устига ўрнатилган спирал атрофида исинишиб ўтирибди. Хонада 4-5 матрас ва одиялодан бошқа уй жиҳозлари йўқ, Фақат бир казонча ва сковороткаси бор экан. Ҳол-аҳвол сўрашиб, қолган хона-ларни ҳам кўрдик: уй бўм-бўш. Олиб борган пулимизнинг бир қисмини уларга бериб, яна учта ҳовлига кирдик. Аҳвол қолганларида ҳам яхши эмас, ёш болалар совуқдан иситма-лаб, ёниб ётишибди. Маҳалий ҳокимият факат кўчаларни ободонлаштириш билан банд. Бизни ёрдам олиб келибди, деб эшитиб ўнлаб одамлар бизга ҳам ёрдам беринг, деб қуршаб олишиб, ўз арз-додларини айтишиб кетишди. Шунда биз икки уч маҳаллани айланиб чиқиб, дилларимиз вайрон бўлиб чиқдик ва керакли ташкилотларга мурожат қиламиз, деб ваъда бериб келдик.

2010 йили жабрланганлар учун банкдан хайри-худойи ҳисоб раками очган эдик. Ташшаббускор аёллар груҳини тузганмиз, улар холис хизмат қилиб миллатдошларимизга ёрдам беришган эди. Сизга ҳисоб рақамларимизни юборсам, сайтингиз орқали эълон берсангиз, балки баҳоли қудрат ёр-дам берадиган, саховатли миллатдошлар чиқиб колармикан? Агар ҳисоб рақамимизга маблағ тушса, энг қийин аҳволдаги миллатдошларимизга бериб, сайтингиз орқали хисоботлари-ни бериб борамиз.

Реквизиты: Наименование получателя: ОФ. Правозащит-ний Центр «Закон и Порядок» Кыргызстан, г. Ош ул. Ленина 314. Тел. +996 (3222) 44238, +996 (3222) 57516

Филиал «Халык Банк Кыргызстан-Ош». ОАО «Халык Банк Кыргызстан»

БИК.125002.Р/счет:1250260071690085 сом КР. Счет: 1251260071690037 в долларах. США.»

Яқинда Иззатулла билан боғланиб, мурожаатдан сўнг ёр-дам берганлар бўлдими? Бугунги аҳвол қанақа, деб сўрадик. У бу мурожаатдан кейин чет элдан Юсуф Расул ва Солама-той Бойматова уларга ёрдам қўлини чўзганини ва бу пулни жабрдийдаларга улашиб, видеога олиб, ҳисобот сифатида юборганини баён қилди. Демак, чет эллардаги миллатдош-ларимиз ичида лоқайд бўлмаганлар ҳам бор экан. Демак ўзбекистонлик ва қозоқистонлик ўзбеклар ёрдам қўлини чўзишмаган ёки кам чўзишган.

Хўш, нега шундай бўлди? Ахир 1990 йилда Ўш-Ўзганда шу хил фожиа бўлганда ўзбекистонлик ўзбеклар ўшлик ва ўзганликларга ёрдам қўлини чўзишган эдику! (Ўшанда Бир-лик халқ ҳаракатининг фаоллари икки юк машинасида кий-

им кечак, озиқ-овқат олиб боришганди. Аллоҳ улардан рози бўлсин. 2010 йилги қирғиндан кейин ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари йиғилишиб баъзи бир саҳоватпарварларнинг ҳам ёрдамида, кийим-кечак йиғиб оз бўлсада пул оборишган, Андижон бозоридан мева, шакар, ёғ, ун каби маҳсулотлар сотиб олиб бориб беришган. Москвада яшаётган ўзбек биз-немениАлишер Усмонов 5 миллион долларга яқин пулини хайрия этганидан хабаримиз бор.(афсуски, у бу қадар катта миқдордаги маблағни кимга берганини аниқлай олмадик. Агар ҳукуматга берган бўлса, ўшлик ва жалолободлик жабр дийларга ҳам берилдимикан?)

Аммо ҳуқуқ фаолларидан ва ўша саҳоватпешалардан бошқа ўзбекистонлик ва қозоғистонлик ўзбекларга ҳам бу тадбир ҳақида хабар берилган: натижаси бизга қоронғу. Ҳолбуки, Ўзбекистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам юзлаб табир-корлар, минглаб тижоратчилар, ҳатто миллионерлар бор…

АММО, ҲАҚИҚИЙ ИНСОНЛАР ҚАЕРДА?..

Шоирлардан бири ўзбекларимиз ҳақида шундай ёзган:

Бу халқ билан пахта экса бўлади,Юк учун туядек чўкса бўлади.

Бу халк билан ғийбат урса бўлади,Ғаним учун буғдой ўрса бўлади.

Бу халқ билан юртни талатиш мумкин,Бухоро, Хевани қулатиш мумкин...

Бу ердаги шоир айтаётган халқ аслида оломондир. Зотан бу халқ фақат пахта экаяпти ва ҳузурини бировлар кўряпти, жойларда бировларнинг юкларини ташиб арзимаган чой-чақа ишлаяпти, Хевани қулашига (термит қуртлари деворла-ригча ейишига) жим қараб туришибди, чет элларда мардикор бўлиб, бировларнинг уйларини ҳовлиларини, кўчаларини супиршяпти. Жинсий эксплуатацияга рози бўлишяпти. Демак булар ОЛОМОНдир. Зеро, халқ пахта экиш, туяга ўхшаб юк кўтариш, тарихий шаҳарларини қулатиш билан шуғулланмайди. Равшан Гапиров бир мақоласида айтгани-дек, аёлларини номаҳрамларга топшириб қараб турмайди...

Бир пайтлар ”Бирлик халқ ҳаракати”га аралашиб юрган ҳаваскор шоир:

“Интилмасанг ҳурликка,Чидайверсанг хўрликка,Улуғ мақсад йўлида, Қўшилмасанг бирликка, Сен ҳам одамми?!”,деб ёзган экан. Демак, унинг фикрича, ҳурликка интил-

маган, ҳар қандай хўрликка чидайверадиган, ўзининг ва халқининг бахт-саодати йўлида имкони қадар бўлсада ку-рашмаган одам одам эмас экан...

Бизда шундайлар борми? Бўлса қанча?Бир пайтлар кўчаларни тўлдириб, “Она тилим - жону ди-

лим”, “Оролни қутқарайлик!” “Пахта яккаҳокимлигига чек қўяйлик”, деб кўчага чиққанларнинг аксарияти ўзини тани-ган одамлар – яъни халқнинг фарзандлари эди. Бирлик фаол ишлаётган пайтларда унинг аъзолари сони 500 минг дейиш-ганди. У пайт Ўзбекистон аҳолиси нуфузи тахминан 20 мил-лион, деб ҳисобласак, 500 минг ИНСОН аҳолининг қирқдан бири бўлади. Аммо мухолифат турли тазйиқларга учраб, ен-гилгач ўша беш юз мингнинг бир қисми чет элга қочишга ва у ердан туриб фаолият олиб боришга мажбур бўлди. Юрт-да қолган мухолифат вакилларининг асосий қисми Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилотларидагина ишлай бош-лашди. Вақти келиб уларнинг ҳам бир қисми қамалди, бир қисми чет элга кетди. Бугунги кунда юртимиз ичкарисида Нодир Аҳатов, Елена Урлаева, Абдулла Тожибой ўғли, каби ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсатчилар, Дадахон

Ҳасан, Гулчеҳра Нуриллаева, Абдулазиз Маҳмудов син-гари ижодкорлар, Носир Зокир, Малоҳат Эшонқулова, Гул-шан Қораева, ... каби журналистларгина халқ учун ачиниб, кўп намунали ишлар қилишмоқда. Чет эллардаги адолат учун курашаётган сиёсатчилар, мухолифатчи шоир ва ёзув-чилар, ҳуқуқбонлар эса, бундан ҳам кўпроқдир.

Шу кунларда, беихтиёр, “Ўз миллатдошлари оғир аҳволда қолганда, имконлари бор бўлатуриб, ҳеч бўлмаса уларга иқтисодий кўмак бермаган, халқ тақдирини ўз тақдири, деб билмаган инсон - инсон эмас”, деган ўй хаёлимиздан ўтди.

Шу орада Иззатуллоҳнинг шу кунларда Ўш ва Жалоло-бодда репрессиялар сурункали равишда давом этаётгани, 48 одам умрбод қамоққа олинганини, 570 киши уч йилдан бери қамоқда ноқонуний ўтирганини аниқладик.

Шунча муаммолар бор бир пайтда, миллатдош бўлгани учун эмас, инсон бўлгани учун ўшлик ва жалолободлик жабр дийдаларга ҳозирги кунда ҳам иқтисодий ёрдам бермаган ўзбекни одам деб бўлармикан?! Наҳотки, тижоратчилару бизнесменлар халқини ўйламайдиган, шу қадар тош юрак кимсаларга айланишган бўлишса!?

Балки ҳамма ҳам у ёки бу даражада халқни ўйлар, аммо ўйлаш бошқа-ю, унинг оғирини енгил қилиш йўлида фаоли-ят кўрсатиш бошқа.

Яъни халқнинг ғамини еб, эл оғир аҳволда қолганида халқ учун ҳам (экстремистик планда эмас) тўғри маънода, фойдали иш қилиб, жабрдийдаларга ёрдам кўрсатганларни ИНСОН деса бўлади...

Абдулла Орифнинг бир шеърида: “Қачон халқ бўласан, эй, сен, оломон!” деган мисраси бор. Аммо билганлар бу мисрани шоир эмас, таҳрирчи қўшган дейишади. Ҳозирда каттакон шоирнинг юраги тош қотганига қараганда шу фикр- да жон борга ўхшайди...

Аммо мисрадаги маъно тўғри...Афсуски, миллатдошла-римиз орасида аксарият одамлар ОЛОМОНлигича, қалби тошлигича қолиб кетган. Бизнингча, улар орасидаги одам-ларни инсонликка номзодлар дейиш керак.

ХЎШ, УНДА ХАЛҚНИНГ ДЎСТИ КИМДИР?

1990 йилларда Ўзбекистонда ёзувчилар уюшмасининг 1000дан ортиқ аъзоси бор эди. 20 йил ичида бу аъзолар сони ҳеч бўлмаса 200га кўпайгандир... Шу билан биргаликда Ўзбекистонда 500 дан ортиқ газета, ўнлаб радио ва телевиде-ниелар бор. Бу жойлардаги ишлаётган (2000-3000 атрофида) газетчилар, теле ва радиожурналистлар, яна 500-1000 атро-фида мустақил журналистлар бор. Буларга минглаб мактаб- ларда юзлаб коллежларда, ўнлаб университетларда ишлаёт-ган ўқитувчиларни, юзлаб шифохоналарда меҳнат қилаётган шифокорларни ҳам қўшсангиз зиёлинамо кимсалар сони 50 минг, 60 мингларга бориб қолади. 60 минг зиёли каттакон ар-мия эмасми!

Агар улар оломон эмас, инсон бўлганида ҳозирда бу аҳволга тушмасдик: ўзбек мардикорга айланиб, москва-да кўча супирмас, аёллар Дубайда, Остона ё Олмаотада фоҳишалик қилмасдилар.

Эзгуликнинг кечи йўқ, дейди халқимиз. Демак, ҳозир ҳам кеч эмас, зиёлиларимиз, виждонли ва билимли ишчила-римиз, деҳқонларимизнинг ҳар бири 10та кишини курашчан ИНСОН қилиб тарбияласа Навоий айтгандай, “халқ ғамини ғамим” деб биладиган 500, 600 минг ИНСОН пайдо бўларди.

Бирники мингга, мингники туманга деганларидай, ўша уйғоқ исонларнинг ҳар бири беш олтита одамга тўғри тар-бия берса, жамиятни ўзгартирувчи 3-4 миллион киши пай-до бўларди. Агар кимгадир шу гапларни айтсангиз, дарҳол: “сиз мухолифат аъзоси эмасмисиз”, деб сўрашади.

Шунинг учун мухолифат сўзига ҳам изоҳлар бериб ке-тайлик.

Мухолифат русчадаги «оппозиция» сўзидан нотўғри тар-жима қилинган. Оппозиция аслида бошқа позиция (томон)да турган, ҳукуматдагилардан бошқача фикрда бўлган киши-ларга нисбатан айтилади.

Улар (дан қурол кўтариб юрмаганлари) халқнинг ҳам, ҳукуматнинг ҳам мухолифи (яъни душмани) эмас. Аксинча улар халқнинг дўсти ва ҳукуматнинг ишларини таҳлил этиб, уларнинг хатоларини аниқлаб, уларга (ва халққа) ёрдам бе-рувчи кишилардир.

Қолаверса, тинч йўллар билан ҳукуматга келсалар ҳаётни қай даражада яхшиланишини турли воситалар орқали эълон қилиб, сиёсий ҳаракатда бўладиган одамлардир...

Европада ва Америкадаги мухолифатчиларни (ақли ноқислардан бошқа) ҳеч ким душман, деб билмайди. Биз-нинг оломонимиз орасида эса, буни тушунмагани учун му-холифат сўзидан илондан қўрққандай қўрқадиганлар кўп.

Ўзбекистонда ва Туркманистонда оломончилар фалон-чи мухолифатнинг одами, дейишса ундан қочишга ҳаракат қилишади. Ҳатто: “Газеталарингиз мухолифат газетасига айланиб кетмасин”, деб ақл ўргатадиган арбоблар ҳам бор. Улар ўзларини гўё халқнинг ҳимоячилари, мухолифатчилар-ни эса ақли йўқ одамлар, деб ўйлашади. Аслида бир пайтлар ўзбек мухолифати орасида Бек Ойбек ўғлига ўхшаган

БИР АЖОЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР

(давоми 5-бетда)

Page 5: ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИuz.hrsu.org/wp-content/uploads/2013/12/21son-.pdf · БИР АЖО- ЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР... “ҲАҚ-УҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

5МУЛОҲАЗА Туркистон тонги №11(21)

КИМГА СЎНГГИ МАНЗИЛ БЎЛДИ,

БУ КЎЧАЛАР

Кимга сўнги манзил бўлди бу кўчалар,Кўз ёшларга, қонга тўлди бу кўчалар,Ўлган билан бирга ўлди бу кўчалар.Кўчаларга “Қақшат” деган номлар беринг,“Ваҳшат” деган , ”Даҳшат” деган номлар беринг!

Чиқиб қаранг Сулаймон тоғ тепасига,Аза тўни ташланган Ўш елкасига,Ўликларин ўраб ўзбек кўрпасига,Кўчаларга “Ситам” деган номлар беринг,“Алам” деган, “Мотам” деган номлар беринг!

Шу эканда, ризқ узатган қўлни узмоқ,Ўз Ватанин бўлишганни уйин бузмоқ,Мана энди, қораларни қилмайин оқ,Кўчаларга “Бебурд” деган номлар беринг,“Бемурувват ”, “Беқут” деган номлар беринг!

Қанча номус топталди-я , қанча иффат,Чимилдиқмас, гўрга кирди неча хилқат.Сиздан ҳатто Шайтон лаъин қилар нафрат.Кўчаларга “Шаҳват” деган номлар беринг“Ғорат” деган ”Офат” деган номлар беринг.

“Сартга ўлим” деб битилган чор деворлар,Шармисордир ёғса ҳам-ки оппоқ қорлар.Асли “сартга“ то Қиёмат қарзи борлар,Кўчаларга “Лаънат” деган номлар беринг,“Ғафлат” деган, “Ғурбат” деган номлар беринг!

Сизга ётку, “Раҳм”, “Шафқат ” деган номлар,“Меҳр”, “Раҳмат”, “Оқибат”у “Эҳтиром”лар.Токи давом этар экан қатлиомлар,Кўчаларга “Кулфат” деган номлар беринг,“Зулмат” деган “Куфрат” деган номлар беринг!

Ўз дўстини кўксига тиғ урган сиз-ку,Ўз халқини сартга қарши қўйган сиз-ку,Ўз айбини бошқаларга йўйган сизку!Кўчаларга “Ярлиқ” деган номлар беринг ,“Зўравонлик”, “Зорлик” деган номлар беринг!

Ўзбекларга тор келганда зиндонингиз,Тилла билан тўлдимикин хумдонингиз,Эл бошида турса агар нодонингиз,Кўчаларга “Ҳасрат” деган номлар беринг,Ҳавас ўлсин, “Ҳасад” деган номлар беринг!

“Путин” деган ном берибсиз чўққингизга,Суратин ҳам чизиб қўйинг кўксингизга.Мана энди ўхшаяпсиз ўзингизга,Кўчаларга “Қўрқоқ” деган номлар беринг,“Лаганбардор”, “Шалтоқ” деган номлар беринг.

«БТР» да юрганларми – қаҳрамонлар?Масту-аласт, гиёҳванду беиймонлар,Пул, десангиз ўз онасин сотар жонлар!Кўчаларга “Нотавон” деб номлар беринг,Майли “Қирғиз - қаҳрамон” деб номлар беринг!

Бу қотиллари қўрқмай юрар, эмас сағирШеърларимдан хафа бўлмас, ботса оғир,Шаҳид кетган Ўшликларим ҳаққи ахир.Кўчаларга “Қаттол” деган номлар беринг,“Беюрагу” , ”Баттол”деган номлар беринг!

Кимга сўнги манзил бўлди бу кўчалар…Кўз ёшларга, қонга тўлди бу кўчалар!!!

Муаззам Иброҳимова

“Ўшда қийноқлар одатий ҳолга айланди” эмас, аллақачон, 2010 йил июн урушигача қийноқлар одатий ҳолга айланган”.

Энди, ўзбекларнинг нима учун шундай ҳолга тушиш-гани ҳақида ёзмоқчиман: Ўзбеклар пул ва бойлик тўплаш билан овора бўлишиб, илм олишга эътиборни йўқотишди. Оддийгина, ўзининг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишни ҳам ўйламай, “Пул бўлса чангалда шўрва”, деб қолишди. Ҳаттоки кўзини олайтириб қўйишса ҳам, дарров чўнтагига қўлини солишиб, “Гаплашайлик, қанча берай?”, дейдиган бўлишди.

Баъзиларини сўксам, “Нима ҳам қиламиз, қирғизлар ерида яшаяпмиз”, дейишар эди. Мен эса, “Ундай деманглар, биз авваламбор Аллоҳнинг ерида, қолаверса ота-боболари-миз яшаган жойларда яшаяпмиз”, деб айтар эдим.

Қисқаси, ўзбек депутатлари, мил-лий марказ бошлиқлари бошчилиги-да, қирғиз ҳукумати қўлида ўзбеклар аста секин қулга айланишди. Шунда ҳам ишбилармон ўзбеклар бойиб ке-тишаверди ва охири, бу ҳолатга чи-дамаган ва ўз ҳалқини бойитолмаган қирғиз ҳукумати июн урушини режа-лаштирди.

Тўғрироқ қилиб айтганда, уруш четдан режалаштирилган, қирғиз ҳукуматига эса, ёқиб тушиб, режани қабул қилишган.

Уруш тайёргарлиги 2006 йилнинг охирларидан бошлан-ган.

Урушдан ким, нимага эришди? Четдан тайёрлаганлар; Ўрта Осиёда нотинчликни

пайдо қилишди, мусулмонларни бир - бирларига душман қилишди. Қирғиз ҳукумати эса; Қирғизларини ўзлари бойи-толмасдан, уруш билан ўзбекларнинг бойликларини олиб беришди.

Энг ёмон нарса шуки, бу урушни, “Икки миллат уру-ши”, деб яна ўзбекларни айбдор қилишди. Аслида эса, икки миллат уруши эмас, қирғиз ҳукуматининг ўзбекларга қарши қуролли уруши бўлди. Буни, қонун тилида,

“статья 373 УК Геноцид - Действия, направленные на полное или частичное уничтожение национальной, этниче-ской, расовой или религиозной группы путем убийства чле-нов этой группы, причинения тяжкого вреда их здоровью, насильственного переселения либо иного создания жизнен-ных условий, рассчитанных на физическое уничтожение членов этой группы, - наказываются лишением свободы на срок от двенадцати до двадцати лет, либо пожизненным ли-шением свободы”, дейилади.

Мен буни 2010 йилнинг июль ойлариданоқ далиллаб келмоқдаман. Чунки, бу ишларнинг олдини олиш учун урушдан олдин ҳам доду фарёдлар қилиб юрганман.

У вақтда, бу жойдаги илмсиз ўзбеклар бойлик тўплаш,

хангиллама тўйлар, туғилган кунлар ўтказиш билан овора бўлишган.

Баъзи депутат ёки миллий марказ аъзоларини огоҳлантирсам, “Кўп ваҳима қилманг, биз ҳам анойилардан эмасмиз”, дейишган. Ҳукумат аъзолари ҳам, “Не паникуй-те, все под контролем”, дейишган.

Олдиндан шу ерда юриб, уруш вақтида, урушдан кей-ин ҳам шу ерда юриб, кўп ишларни билиб юрганим учун, ўлимни бўйнимга олиб, ҳақиқатни очиқ ёзиб, шу Ўшда юрибман.

Яна бир бор қайтараман, Ўшдаги ўзбеклар қирғинини уюштирган, бошқарган ва хозирги кунгача бошқариб кела-ётган шахс, бу Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматов бўлади. Буни далиллаб қўйганман, керак бўлса яна далиллайвера-ман. У шаҳарни бошқариб турар экан, ўзбекларга тинчлик

бўлмайди, қирғизлар ҳам ваҳимада яша-шади.

Бу ҳақ гап? Ҳозирча Мелисни қўллаб тур-

ган миллатчи қирғизлар ва қариндош уруғлари билан қўллаб турган, ўзбек номини харом қилган Иминов Омо-ниллога ўхшаган “...лар” бор. Бу кун-лар ҳам ўтар - кетар. Олдинги ...лар нима бўлишди-ю, хозирги ...лар нима бўлишар эди, олдингилардан ҳам хароб бўлишади. Аллоҳу Акбар.

Баъзилар, “Нима қилиш керак?”, деб сўрашади.

Жавоб: “Ҳаттоки, икки киши бўлсангиз ҳам, бирингизни

бошлиқ қилиб олингиз”. Қуръонни қаранг, буни Аллоҳ ўргатмоқда. Ўшда эса, олдин ҳам рус тилида кўп ёзганим-дек, ўзбеклар подачиси йўқ қўйлар сингари яйловда ўтлаб юришибди. Қорни очган вақтда, ўрмондан бўрилар чиқиб, қўйларни бир – иккитасини судраб кетишмоқда. Қолган қўйлар эса, бир ҳуркиб олишиб, яна ўтлаб юришибди...

Мана шундай ҳолат муқаррар экан, ўзбеклар тинчликни кутишмасин, ҳоллари яна ҳам ёмонлашади, “Эртанги кун олдида, бугунги кунлари байрам бўлади”.

Сақланиш учун, албатта қонунларни ўрганиш, қонунчиликни талаб қилишни билиш, хар ким ўзини ва атро-фидагиларни ҳимоя қилиши зарур. Ўлимдан қўрқмаслик керак, ахир дунёга устун бўлмайсиз-ку. Мен буни, ўзимни ва ўғлимни қамашганида, иккимизни ҳам оқлаб, ўзларини жавобгарликка торттириб, далиллаб қўймадимми!.

Ўқинг! «gapirov.ucoz.com» Ўзини, уйини, яқинларини ва ниҳоят аёл-кизлари-

ни бегоналардан (номаҳрамлардан) ҳимоя килолмаган, ҳамда ҳақиқатни очиқ айтолмаган кимсалар, «Тирик ўликлар»дир...

Ўш шаҳри (+996) 553 065 744 [email protected]

ўнга яқин академик, Шукрулло ва Гулчеҳра Нуриллаевага каби кўплаб халқ ёзувчилари, ўнлаб фан докторла-ри ва номзодлари, ёзувчилар уюшма-сининг юзлаб аъзолари бор эди. Улар мухолифатга яқинлашманглар, деб ақл ўргатадиганлардан ақллироқ эдилар...

“ЮЗИНГДА ХОЛИНГГА БАЛ-ЛИ...”

Яна бир шоир: “Юзингда холингга балли, нолга тенг ақлингга балли”, деб ёзган экан. Хўш, бу хил ақли нолга тенг “оқиллар” қандай одамлар?

Уларнинг бир хиллари катталарнинг ялоғини ялаб катта бўлганлар ёки катта бўлиш илинжида юрганлар. Уларнинг аксарияти халқ ва ҳукумат орасида ту-ришади. Худди, Суннатуллоҳ Акромов (“Мунофиқлар ким” мақоласида) айт-ган буқаламуннинг ўзи: халқ орасига кириб қолганларида халқнинг гапини, ҳукумат аъзолари билан учрашганла-рида ҳукуматнинг гапини айтишади... Аммо бекорга эмас, улар ҳукуматга яқин юриб бирон мансаб олишади ёки бизнесларини юритишади. Халқ ора-сига киришса, биз халқ тарафдоримиз, дейишади.

Катталар ҳам анойи эмас, улардан ўзларининг рупори ўрнида фойдалани-шади. Сал “чегара”дан чиққанларини кўришса, қармоқларига илинтиришади ва “қўйиб юбориб”, фойдаланишни да-вом эттиришади.

Энг ёмони, сиёсатни тушунмай-диган бу хил одамлар ўз ҳудудларида “сиёсат” қилишади. Сиёсатлари шуки, ахборотлардан чала хабардор бўлганлари ҳолда, жамиятдаги воқеа-ҳодисалар тўғрисида нотўғри хулоса-лар чиқаришади ва манфаат бандалари бўлганлари учун катталарга ёқадиган хулосаларни кенг ёйишга интилишади.

Уларнинг аксариятида муаммолар ҳақида ўйлаб кўриш, ахборотларни таҳлил этиш салоҳияти йўқ. Салоҳияти бўлганлари ҳам қобилиятларидан ўз фойдалари йўлидагина фойдаланиша-ди. Бир хиллари ҳамма нарсани тушу-ниб турсаларда, тўғрисини айтишдан қочадилар.

Қирғизистондаги уриш-жанжаллар ҳақида гап кетса, кимдир бировнинг: “Қирғизистонлик ўзбеклар ғўдайиб кетган экан” ёки “Қирғизистонлик ўзбеклар автономия талаб қилган экан”, дейишади, шу билан Сизни енгган бўлишади. Ўзлари ишонмаган

нарсага сизни ишонтиришга ҳаракат қилишади ва айнан шу ёлғон хабарни тарқатишади.

“Халқоро комиссия Жанубий Қирғизистонлик ўзбеклар ва улар-нинг лидерлари автономия талаб қилмаганлигини аниқлади”, десангиз, ўзларини эшитмаганга солишади ва ўша эски гапларини юзсизларча такрор-лайверишади.

Бундан ҳам ёмони жамиятдаги катталарга яқин одамларгина эмас, од-дий, ҳатто бирмунча истеъдодли ки-шилар ҳам ўша “оқил”ларнинг айтга-ни ёлғонлигини билиб тургани ҳолда ишонишади ва ёки ўзларини улар ол-дида ишонган қилиб кўрсатиб, тўғри фикрлар айтган, ёзган ва ёзаётган одамларни мухолифат санаб, улардан узоқлашишади...

Оломоннинг ичидан виждон-ли, имон эътиқодли инсонлар ети-шиб чиқиб, ҳаётни тинч йўл билан ўзгартириш илинжида юрганларга яқинлашиб, уларга баҳоли қудрат ёрдам бергандагина турмуш янада яхшилана-ди.

Б. НОРБОЙ, Р. БЕГАЛИ.

БИР АЖОЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР...

“ЎЗИНИНГ ҲАҚ-ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ҲАМ БИЛИШМАЙДИ”

(«бир мақолага изоҳ»)

Page 6: ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИuz.hrsu.org/wp-content/uploads/2013/12/21son-.pdf · БИР АЖО- ЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР... “ҲАҚ-УҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

6АДАБИЙ ТАНҚИД Туркистон тонги №11(21)

Кейинги 20-30 йил мобайнида ҳаёти ва ижоди му-раккаб кечган ва кечаётган адиблар кўпайиб қолди. Эмин Усмон ва Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) шу хил ёзувчилардандир.

Улардан бири - Эмин Усмон (1945 йилда) Шарқий Туркистоннинг Ғулжа шаҳрида, иккинчиси – Мамада-ли Маҳмуд (1942 йилда) Жиззах вилоятининг Фориш туманида деярли бир даврда туғилган бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи ҳам қамоқ азобларини кўришган, ҳар ик-каласи ҳам халқ тақдирига у ёки бу даражада алоқадор мавзуларда адабиётда из қолдирувчи проза асарлари ёзишган. Эмин Усмон 90 йилларнинг бошларида гўё иқтисодий соҳадаги «нотўғри» фаолияти учун қамоққа олиниб, маълум муддат ўтгач жамоатчиликнинг ара-лашуви туфайли озод этилганди. Аммо иккинчи бор номаълум сабабларга кўра қамоққа олинганидан кей-ин тергов жараёнида қазо топган. Ҳозиргача ҳам бу ўлим тафсилотлари оиласидан ва жамоатчиликдан сир сақланмоқда.

Мамадали Маҳмуд бир гал (иқтисодий жиноятлар-да айбланиб) 4 йилга қамалганди, у ҳам жамоатчилик вакилларининг, ёзувчи ва адибларнинг аралашувидан сўнг озод қилинди. Аммо иккинчи гал (сиёсий саба-бларга кўра 1999 йили) 14 йилга қамалди...

Иш фаолиятларидаги ўхшашликлар…

Ҳар иккала адиб Тошкентда яшаб ижодий ташки-лотларда, кўпроқ матбуот соҳасида ишлашган: Эмин Усмон «Гулистон» журналида, (сўнгроқ «Ёш гвар-дия» ва Адабиёт ва санъат нашриётларида) Мамадали Маҳмуд «Саодат» журналида (кейин Ўзбекистон ёзув-чилар уюшмасида) ишлаб, шу йиллар давомида қатор публицистик мақолалар, ҳикоялар, қисса ва романлар ёзишган.

Ижодий фаолиятларида ва адабиётга олиб кирган мавзуларида ҳам маълум ўхшашликлар ва фарқлар бор. Эмин Усмон 70-80 йиллар орасида халқ ҳаётида муҳим ўрин тутугувчи экология ва табиатни асраш мав-зусида «Тилла чаноқ», «Ёлқин», «Кўнгил кўзи» номли қиссаларини ва «Меҳригиё» романини ёзган.

Мамадали Маҳмуд ижтимоий маъно касб этгувчи “Тут”, “Эртам яхши бўлади”, “Ариқ ва терак”, “Сой”, “Ғунча очилди” каби ҳикояларини ва тарихий мавзуда-ги «Боғдод қашқири» қиссасини ва “Бу тоғлар - баланд тоғлар” романини яратди.

Биз ушбу мақолада ҳар икки адибнинг муҳим асар-ларини таҳлилга тортмоқ умидадимиз.

Эмин Усмонннинг “Томир”асари. «Томир» (1982-85) Эмин Усмоннинг 20-60 йиллар-

да яшаб ўтган ўзбеклардан анча-мунчасининг ҳаётини ҳаққоний образларда бадиий акс эттирган асаридир.

Асар қаҳрамонлари Тилаволди, Муаззам кам-пир, Икром раис, Кароматхон, Дилмурод, Сожидалар ўз ички дунёлари, изтироб ва дардлари, хатолари ва муваффақиятлари билан шу пайтгача ўзбек прозасида ўхшаши бўлмаган образлардир. Романдаги Тилавол-ди, Муаззам кампир, Тўхтамурод кабилар ҳаётнинг

мазмун моҳияти, халқ бошига тушган қийинчиликларнинг илдизлари ҳақида бир оддий, покдомон одам каби ўйловчи жонли ки-шилар сифатида намоён бўлади.

Тиловолди чол Ўзбекистоннинг оғир ўтиш даврида яшаб ўтган оддий, мусулмон ўзбек сифатида сиёсат-

дан, давр қаерга кетаётганидан хабари ҳам йўқ. Бир шоир ёзганидек: “Босмачи ким, қизил аскар ким, биз фарқига бормасдик ҳали” деб ўйлайдиганлардан.

Ўзи яшайдиган Тошкент яқинидаги Чувалачи қишлоғига ва унинг уйига босмачилар (аслида мил-лий озодлик қўшинлари вакиллари) кириб келар экан мусулмон сифатида бор-будини тўкиб солади ва вақт келиб худди шу ҳотамтойлиги туфайли қамоққа ташла-нади.

Ёзувчи бу ерда халқимиз вакилларининг ўша пайтдаги (бугунги кунда ҳам сақланиб қолаётган) “касал”ларидан бир қанчасини ёрқин ифодалайди.

Халқимизнинг қатор мансабпараст вакилларида даврдаги сиёсий вазиятдан фойдаланиб, бировларни

қурбон қилиш эвазига бўлсада катта ишга кўтарилиш касали бор. Асарда бу касаллик – бошқаларнинг тақдирига беписандлик, душманона кайфият қаердан, нимага пайдо бўлгани ёрқин лавҳаларда кўрсатиб бе-рилган:

“Ўша пайтларда колхоз тузилиб, қишлоқ жамоала-ри жорий этилаётган пайт эди. Янги тузум учун ўзини ўтга, чўққа уриб юрган фаоллардан Меҳром, Тожимат, Зариф раисликка даъвогар эди. Янги тузилаётган кол-хозга раис бўлиш учун одамларнинг ҳам, ҳукуматнинг ҳам эътиборини қозонадиган бирор иш қилиш керак эди. Худди мана шу долзарб пайтда Тилаволдининг иши қўзғалиб, терговчилар қишлоққа серқатнов бўлиб қолишди. Меҳром пайтдан фойдаланиб, унинг бошини босиб, раислик курсисига чиқишдан жирканмади. Ти-лаволдининг қарашлари шубҳали эканини, мафкураси қўнимсизлигини, синфий душманларга ён босиб, уй-ида қўндирганини тегишли идораларга етказди, ҳатто унча-мунча ёлғон-яшиқ аралаштиришдан ҳам ҳазар қилмади. Йўқ, у Тилаволдини ёмон кўрмас, ҳеч қандай хусумати ҳам йўқ эди. Шунчаки, замоннинг зайли би-лан қўл келиб қолган имкониятни бой бермаслик учун уни қурбон қилди. Тилаволди бошида соябон бўлгудек бирон меҳрибони йўқ одам, у дунёда бор бўлди нимаю йўқ бўлди нима? Ҳеч нарса ўзгармайди! Меҳром раис-ликка сайланса, кўп нарса ўзгаради. Тўғри, у ҳам Тила-волдига ўхшаган бақадри имкон тирикчилик қилиб юр-ган бир одам, лекин Шўро ҳукумати учун анча-мунча иш қилиб қўйди. Номи оғизга тушган фаоллардан бири, тарафкашлари ҳам кўп, Чувалачининг ярми унинг уруғ-аймоғи”.

Қарангки, бу имонсиз кас ўзининг кўтарилиши учун бошқа бир мусулмонни айблаб ёзиб беришга, шу орқали ифлос бир ҳукуматнинг раиси бўлишга ҳозиру нозир.

Адиб халқимизнинг нофаол (пассив)лиги, бир-лари юртдоши учун оғир пайтларда бошига иш туш-ганларни ҳатто сўз билан ҳам ҳимоя қилолмаслиги, кўпларининг қўрқоқлиги туфайли миллатдошига, ва-тандошига ёрдамга ошиқмаслигини бадиий ифодалай олган. Сталин сиёсати сабаб, инсонийлигини йўқотган коммунистларнинг кирдикорларини ҳам, сиёсатда бундай ҳолатлар қандай пайдо бўлганини ўйлаб ҳам кўрмаган Тиловолди чол ўзининг қамалганидан ҳайрон қолади. У ўзини қамаган ҳукуматнинг хизматидан четга қочмаганини, пода боққанини, кўп қатори далага чиқиб қўш ҳайдаганини, қўни-қўшниларидан биронтасига ёмонликни раво кўрмаганини, умр бўйи орттирган бойлиги – ўнта қўйни эса аввал босмачи (миллий озод-лик қўшинларининг вакиллари)га қолганини уларнинг ғанимларига едирганини эслайди.

Қамоқдан чиқиб келган Тиловолдининг руҳиятини таҳлил этган адиб: “У қисматга ишонадиган содда-дил одам, асли шундай бўлиш пешонада бор экан, деб аллақачон тақдирга тан берган. Бироқ, у бир нар-сага – одамларнинг бефарқлигига, имонсизлигига сира кўниколмайди...Унинг бегуноҳлигини, Шўро ҳукуматига тариқча хусумати йўқлигини ҳеч ким билмаса-да, қўни-қўшнилари яхши билишарди. Уни суд қилиб, устидан ҳукм ўқишаётганда бир оғиз холис гап айтишса бўларди.», дея тарифлайди…

Дунёнинг бевафолиги ва ўзининг ноҳақ қамалганига бироз кўниккан Тиловолди чолнинг тақдирини Эмин Усмон Зариф оқсоқол руҳияти таҳлили орқали ҳам акс эттиради. Зариф оқсоқол ҳамма мунофиқлар каби гоҳ ўзини айбдор ҳис қилса-да кўпинча ўзини оқлашга интилади. Адиб унинг руҳиятидаги ўзгаришларни моҳирона ифодалайди: «…қалтис пайтда Зарифнинг қўлидан нима ҳам келарди? Лекин қўлидан тайинли бир иш келмаса ҳам, ҳаракатлари зое кетишини билса ҳам, барибир, рост гапни айтиши лозим эди. Афсус- ки, ўртада қўрқувдан ташқари илинж номли жуда ҳам қудратли, жуда ҳам чиркин бир нарса бор эдики, За-риф оқсоқол унинг ўзига ром этувчи, сеҳрли оғушидан чиқиб кетолмади. Фақатгина амалдор бўлиш эмас, янги ҳукуматнинг суюмли кишисига айланиш кимга ҳам хуш ёқмайди, ахир. Чарм камзул кийиб, тўппонча тақиб юриш... Оёғингда ғарч солинган этик, остингда-ги қиличдай арғумоқни ўйнатиб, кўчаларни тўлдириб юрасан. Сал шубҳали туюлган одамнинг гирибонидан олиб, бир дўқ урсанг, сир-асрори очилиб, тавбасига та-яниб турибди. Ўша ур кетди-сур кетди пайтларда баъзи бировлар синфий душманларни тугатамиз, деган ниқоб остида хусумати бўлган қанчадан-қанча бегуноҳ одам-ларни ҳам кўчирма қилиб юборишди. У бечоралар олис юртларда ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетишди… Тила-волди ҳам мана шундай ҳаракатнинг қурбони бўлди»…

Бу руҳий таҳлилга бугунги куннинг ҳар бир адиби

ҳавас қилса арзийди. Зариф оқсоқолнинг ички моно-логи унинг қон-қонига сингиб кетган худбинлигини, амалпарастлигини мана-мен деб акс эттиряпти. Афсу-ски, халқимиз вакиллари орасида (шу кунларда ҳам): юқорига ёқиш, улардан қандайдир амал олиш учун қўни-қўшнисини, туғишганларини, дўстларини сотади-ганлар ҳозир ҳам оз эмас.

“Томир” 82-85 йилларда ошкоралик замони ара-фасида ёзилган ва Горбачев ошкоралиги даврида чоп этилган. Адиб бошқалар ҳали ўйлашга улгурмаган му-аммони, ўзбек жамиятидаги лоқайдлик, амалпарастлик касалини Муаззам кампир, унинг ўғли Султонмурод, невараси Дилмурод, невара келини Сожида муносабат-лари таҳлили орқали ҳам акс эттиради.

Мусулмон ўзбекларининг типик вакили бўлган Му-аззам кампир умрида ҳаммага эзгулик истаб ўтган, муш-типар бир аёл. Колхозлаштириш ва уруш даври каби оғир даврларни бошидан кечирган бу муштипар кампир соққан сутини қўни-қўшниларга улашади, ҳовлидаги дарахтларнинг ҳосилини ҳам турмушга чиқиб кетган қизларига, қарингдош-уруғларига, қўшниларгача или-нади.

Бошқа бир оилага ичкуёв бўлиб тушган, онасини ташлаб кетган лоқайд ва худбин ўғли Султонмурод эса онани тушунаолмайди: «–Жонингизни койитиб, бўлар-бўлмас нарсаларга сиқилаверманг... Кимга ўрик керак бўлса, ўзи келиб қарасин. Сиз вақтида экиб, ўстириб қўйгансиз...», дейди.

Муаззам кампир бу ҳолнинг, ўғли нега бунчалик худбинлашиб қолганининг сабабларини тушунаол-майди. Ўзининг «ҳеч қачон ўз қорнини тўйғазишни ўйламагани»ни, ўз фароғатини кўзламаганини эслайди. Сўнг: «Нега умрини тоғдек бардош, улкан қаноти билан ўтказган онанинг болалари бунчалик баднафс? Нега ҳеч нарсага тўйишмайди? Вақти келиб бу мол-дунё, жарақ-жарақ пуллар жонига асқотмаслигини нега тушуниш-майди? Бу дунёда топган бойлигинг эмас, кўрсатган меҳр-оқибатинг, қилган яхшилигинг қолади-ку! Қолган ҳамма нарса ўткинчи», дея ўйлайди. У советларнинг 60 йиллардаги имонсизлик сиёсати одамларни пул ва мол-га ўч қилиб қўйганини англаб етолмайди. Ҳаммани ўзи каби самимий, ўзи каби нафсини тийган инсон деб хаёл қилади.

Эмин Усмон “Томир” асари билан «Инсон бахти-нинг моҳияти нимада?», деган ғояни ўртага қўяди ва ўз қаҳрамонларининг фаолиятини, ҳатти-ҳаракатларини, эътиқодларини тадқиқ қилиш орқали бу мураккаб са-волга жавоб излайди. Ёзувчи аввалги қиссаларидан фарқли ўлароқ, янги асарида тавсифга эмас, таҳлилга кенг ўрин беради. Муаллиф танлаган воқеалар ҳам ғоят ҳаётий, ҳам чинакам драматизм билан суғорилган. Адиб инсон ҳаётининг мураккаблигини, ҳар бир одам ҳаётининг, шу жумладан энг оддий, энг камсуқум одам-нинг ҳаёти ҳам бошдан-оёқ курашдан иборат эканини кўрсатади. Айни чоқда инсон бахти ҳар бир одамнинг қатъий эътиқодига, юксак инсоний принципларга содиқ бўлишига, ўзгаларни қадрлай билишига, меҳрибон ва мушфиқ бўлишига, фикрининг илғорлигига боғлиқ эка-нини тасдиқлайди...

«Томир»нинг яна бир фазилати – ёзувчининг янги бир шакл топишга, қисса композициясини муракка-блаштиришга уриниши. “Томир”нинг ички яхлитлиги китобхонда яхши таассурот қолдиради.

ИККИ ТАҚДИРДОШ АДИБНИНГ ИККИ АСАРИ ҲАҚИДА

ЭМИН УСМОН...

Она юртим, афсус, яна бир меҳрибондан айрилдинг.Қалқонларга зор замонда, дили қалқондан айрилдинг.Ҳар бир қарич тупроғингни, бўстонингни , боғларингниАҳли кофир босган пайти, оҳ, мусулмондан айрилдинг.Дард армонинг яшайдиган, ҳам имконинг яшайдиганҲам иймонинг яшайдиган пок хонумондан айрилдинг.Даврон чириб ётганида, боғинг қуриб ётганида, Офтоб уриб ётганида бир соёбондан айрилдинг.Гарчи Эмин эди оти, эмин–эркин яшолмади.Усмонларинг шаҳид кетди,

Эмин Усмондан айрилдинг. Ю.Туркистоний

Page 7: ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИuz.hrsu.org/wp-content/uploads/2013/12/21son-.pdf · БИР АЖО- ЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР... “ҲАҚ-УҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

7 Туркистон тонги №11(21)

Мамадали Маҳмуднинг “Бу тоғлар – баланд тоғлар” романи.

Бу роман-да Мамадали Маҳмуд мав-зуни тарихдан олган бўлсада, ўзгачароқ услуб-ни қўллайди. Би-ринчидан, у ҳар бир саҳифани Ватанга ва халққа муҳаббат туйғуси билан сарафроз этиш-

га интилади. Шунинг учун ҳам зарур ўринларда Ватан табиати, унинг тоғ ва ўрмонлари, бу ер-лардаги дарахтлар, ўт-ўланлар, майсалар, куш-лар ва ҳайвонларнинг номларини келтиришдан эринмайди. Ҳар бир сўзга, образга маъно юклаш-га, сўзлари орқали юртга муҳаббат уйғотишга ҳаракат қилади.

Шу тариқа ХIХ асрнинг 50-80 йилларидаги чет бир қишлоқда яшаган, шаҳар цивилизация-сидан бир оз узилиб қолган, бугунги ўзбеклардан аксариятига ўхшамайдиган, дунёда бўлаётган воқеаларни ўзича тушинадиган мард, жасур, дан-галчи туркий ўзбекларнинг асардаги ҳаёт тарзи, руҳиятини таъсирли ифодалайди.

Унинг Ватанпарвар қаҳрамонларидан бири ўз фарзандларига туркча исм қўйганини асослаш учун: «Ўзим тушунмайдиган арабча, порсча яна аллакандай чучмал отларга тоқатим йўқ. Ўғлим туркми, унинг оти туркча бўлади», дейди.

Маълумки, рус босқини пайтида ва ундан кей-ин ҳам босқинчилар: «Ўрта Осиё халқлари, шу жумладан, ўзбеклар, маданиятсиз, ахолисининг 99 фоизи саводсиз, улар ювинишга, кийинишга эътибор беришмайди, биз уларга маданият олиб келдик» тарзида тарғибот юргизишган. Мамада-ли Маҳмуд эса ўзининг рус босқини арафасида яшаган асосий қаҳрамонларининг мактаб ва мад- расаларда ўқигани, озода ва маданиятли киши-лар эканлигини бўрттириброқ ифодалайди. Бош қаҳрамони Раҳмат палвон, унинг ўғли Бўронбек кабилар бир марта артинган сочиғига у ювилмай туриб артинишмайди. Бошқа қаҳрамонлар ҳам кўплаб эпизодларда маданиятли, мактаб ва ма-драсларда ўқиган олийжаноб кишилар тарзида кўрсатилади.

Мамадали Маҳмуд ўз асарида ўзбекча урф-одатларни ҳам бадиий йўсинда, бироз бўрттириб (Маслан, аёлларнинг Сув Хотин сув хотин маро-симини ўтказишларини) қизиқарли ифодалайди. Бинобарин марҳум адабиётшунос олим Очил Тоғаевнинг: «Романда ўринли келтирилган халқ қўшиқлари янгилиги, табиийлиги, воқеа ва ки-шилар мижозига айни мувофиқлиги билан ки-тобхонни хаяжонга солади», деган фикри асосли-дир.

Ёзувчи муҳаббатга боғлик эпизодларни, (Раҳмат полвон ва қозоқ кизи, Бўронбек ва Райҳон ўртасидаги висол онларини) шарқона, аммо ниҳоятда таъсирли кўрсата олади.

Ўзбек, қозоқ, туркман халқларининг ўзига хос меҳмондўстлигини тасвирловчи эпизодларни ай-рича ихлос билан ёзади. Хусусан, Раҳмат полвон ва Кудрат тегирмончи иккови Бухорога бориш олдидан қозоқ овулида бўлган меҳмондорчилик эпизодлари, бу ерда бўлган суҳбатлар таъсирли-дир. Адиб ўша пайтдаги ижтимоий-сиёсий маса-лалардаги, рус босқини, туркий халқлар бирлиги мавзуларидаги баҳсларини жўшқин ифодалайди. Охирги муаммо бўйича бўлиб ўтган баҳсда бир-бирига қарама-қарши икки хил фикр ҳақида гап кетади. Баъзилар Амир Темур ҳукмронлиги пай-тидаги каби, туркий халқлар бир бўлиши лозимли-гини айтса, баъзилар бунга қарши фикр билдира-ди. Бунинг устига, бир-бири билан қўшни бўлган халқлар (ёки уларнинг ғанимлари) уларни ўзаро жиққа мушт бўлишига йўл очадиган турли-туман латифалар, мақоллар тўқиб, уларни бир-бирига

ёвлаштиришга хизмат килишишини салбий факт сифатида келтиради. Бу зиёфат пайти ҳам ўзбек ва қозоқ орасини бузадиган латифа айтилади. Боши-дан кўп кийинчиликлар ўтган, оқподшонинг зул-мини кўрган туркий қозоқ йигити Бўрибойга бу каттик таъсир қилади.

«Мана шунга ўхшаш иркит аскиялар оға-ини, уруғни бир-биридан совутади”, дейди алам би-лан …- Бу фикрга қозоқ зиёлиси хисобланган Ва-лихон ҳам қўшилади. «Биз бир туғишган – турк бўлатуриб: «ҳой сарт, ҳой қайсақ, хой қирғиз» деб бир биримизнинг жиғимизга тегамиз. Тағин: «Қўнғиротмисан, Ёвмутмисан, Ўғизмисан?!!» деб тинмай уруғ суриштирамиз. Биз туркларнинг шўрини қуритаётган нарса шу эмасми?», дейди.

Роман охирларида тасвирланган асосий ижо-бий қаҳрамонлар (Бўронбек, Бўривой, Уйғокбек, Яшарбек) Туркистонга руслар бостириб кирга-нида оёққа туришади, маънавий тубан кимсалар (Мансур пучуқ, Нурҳез) эса бу босқиндан ўз ман-фаатлари йўлида фойдаланишади.

Романда яхши қуролланган рус армиясига қарши деярли партизанчасига жанг олиб борган туркийларнинг жанг лавҳалари қисқа бўлса-да, ишонарли ифодаланган. Зеро ёзувчи асар охири-гача ўз қаҳрамонларини шу жангга «тайёрлаб» келган. Асардан она юртнинг рус чоризми оёғи остида топталишига қадим Туроннинг бир қанча хонликларга, уруғларга, юзларга бўлинганигина эмас, юрт ғамини ўз қайғуси, деб билган киши-ларнинг камлиги, уюшмаганлиги ҳам сабаб қилиб кўрсатилганки, бу ҳол ҳозирги мухолифат лидер-ларига ҳам тааллуқлидир. Шўро даврида ёзилган «Бу тоғлар - баланд тоғлар» романи Мамадали Маҳмуднинг ўзига хос жасорати эди.

Ботир Норбой,

ЭълонҚозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йил-

лиги муносабати билан вилоят ҳамда Сайрам тумани ўзбек маданияти макразлари ҳамкорликда 2013 йил 14 де-кабрь куни соат 10:00 да Йўлдош Эшонқулов хотирасига бағишланган шахмат беллашуви ўтказилади.

Мусобақа вилоят ўзбек драма театрида бўлиб ўтади.Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда совғалар билан

тақдирланади. Сайрам тумани ўзбек маданияти марка-зи раиси Фахриддин Исломов бошчилигидаги ташкилий қўмита тегишли ишларни амалга оширади.

Сайрам шахмат кулуби.Мурожаат учун телефонлар: 8 72531- 41-493 8702-138-40-25 8702-448-38-6

ИККИ ТАҚДИРДОШ АДИБНИНГ ИККИ АСАРИ ҲАҚИДА Бу ижодий уюшманинг фаолият юргизаётганига ҳам

мана 26 йил бўлибди. Бу вақт, дунёга келган чақалоқнинг улғайиб, ростмана шахсга айланадиган даври. Бу булоқ кўзи очилишининг боши-қошида марҳум, журъатли шоиримиз Ирсали ака Жуманов, ёнларига Абдураҳим ака Пратовни олиб, сай-ҳаракат қилган бўлсалар, бугунги кунда вилоят мақомини олган уюшма бўлишида ҳозирги раисимизнинг хизматлари ҳам катта.

“Чашма” ижодий уюшмаси Сайрам туманида ўз салоҳият-салмоғини муносиб равишда ушлаб турибди, у қалам аҳли учун ўзига хос ижодий мактаб. Ҳозир туманимизда қанча ижодий уюшма бор бўлса, деярли ҳаммаси уюшиш уютқисини “Чашма”дан олган, десам хато бўлмаса керак.

“Чашма”га кўплар келиб-кетиб ҳам туришибди, лекин асосий ўзак сақланиб келаяпди. Шу ўринда марҳум Шоаҳмад дода Шопўлатовдай бир сўзли шоиримиз, Анвар дода Сайрамийдай нур юзли инсонлар орамизда йўқлиги баъзи пайтларда сезилиб қолаяпди.

Лекин уларнинг йўқлигини иложи борича билдирмасликка ҳаракат қилиб келаётган, жимжимадор мисралар соҳибаси Соатой опа бўлса, унинг елкаси ортидан Умриой опа, Тилобат, Гули Осиёлар жилмайиб туришибди.

Янгидан келган Шоҳиста-ю Дилнозалар ҳам уларнинг куйлаги баридан маҳкам ушлаб олишган. Бугунги раисимиз Суннатулла ака Акрамов уюшманинг суянган тоғи, мен каттаман деган тушунчадан йироқ, хизматини аямай ёшларга ўрнак бўлиб келмоқда.

Баҳодир Оташ ва Шукри Эргашевлар йиғилишга келишмай қолишса, ўринлари ўпқондай билиниб туради. Бахтиёр бўлса ҳар йиғилишда, ишқ – муҳаббат ҳақидаги шеърлари билан бизларни ёшлик кўчаларида бир бор сайр эткизиб келади.

Мен ўзимга келсам, 1999-йилдан шу уюшма аъзосиман. Унгача шеърларимга жиддий муносабатда бўлмаган эканман. Китоблардан ўқиб-ўрганганларим етарли, деб юрардим. Катта шоирларни ўзимнинг ғойибано устозим, деб билардим.

Ўша йили ҳаётимда бир кутилмаган воқеа содир бўлди-ю, нима қилсам экан, деган ўй мени шу даргоҳга бошлаб келди. Бунга ҳозир мингдан-минг розиман. Ғойибий устозлар бошқа экан-у, юзма - юзи ўзгача бўлар экан.

Шунинг учун мен “Чашма”даги нафақат улканларни, энг ёшини ҳам ўзимга устоз, деб биламан, уларнинг тепасида эса, ўзим бир шеъримда айтганимдай, энг буюк устоз-ҳалқим турибди.

Илоҳим Қозоғистон - юртимиз, умуман ер юзи тинч, ҳалқлар дўст бўлаверсин. “Чашма” ижодий уюшмаси аъзоларига, шеърият, умуман олганда, адабиёт мухлислари кўнглидан чиқадиган асарлар яратиб, дунёга танилиш насиб этсин!!!

К. Солибек Абдуқодир ўғли.

“Ч А Ш М А” ижодий уюшмаси ҳақида.

“Туркистон тонги” газе-таси таҳририяти номидан шоир ва журналист Берди-ёр Жумаевга

Падари бузрукворининг вафоти муносабати би-

лан чуқур таъзия изҳор қиламиз. Оила аъзоларига Аллоҳдан сабр тилаймиз.

ҚУВОНЧЛИ ХАБАР

Шу йил май ойида 1999 йилги Тош-кент портлашлари ортидан қамалган Мамадали Маҳмуд 14 йилдан сўнг озод қилинди. Интернет хабарларида адиб-нинг ўз оиласига қовушгани, невара-ларини илк бор кўргани ёзилган. Шу-нингдек, хабарларда: Мурод Жўраев, Дилмурод Сайид, Аъзам Фармонов, Муҳаммад Бекжон, Аъзам Турғунов, Со-лижон Абдураҳмонов сингари виждон тутқунларига ҳам озодлик берилиши лозимлиги ҳақида гапирилган. Биз «Тур-кистон тонги» таҳририяти, Жамоат-чилик кенгаши аъзолари ёзувчи Мамада-ли Маҳмудовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оиласига қут барака тилаган ҳолда, юқорида номлари саналган маҳкумларга ҳам озодлик берилишини истаб қоламиз.

Таҳририят.

АДАБИЙ ТАНҚИД

Page 8: ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИuz.hrsu.org/wp-content/uploads/2013/12/21son-.pdf · БИР АЖО- ЙИБ ХАЛҚИМИЗ БОР... “ҲАҚ-УҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

8ШЕЪРИЯТ

Ижтимоий-сиёсий, илмий, адабий-публицистик газета

ОБУНА ИНДЕКСИ: 64502

Газетага Қозоғистон азамати С. Байдуллаев ва

ўзбек фарзанди Б. Норбоев асос солган.

ЖАМОАТЧИЛИККЕНГАШИ

Б. Исабеков, М. Мансур, Ў. Усмон, Ф. Мухтаров

Бош муҳаррирРаҳимтой БегалиевМуҳаррир

ўринбосариБотир Норбоев

Таҳририят манзили: Жанубий Қозоғистон вилояти, Сайрам тумани, Қорабулоқ қишлоғи, Ахмаров кўчаси - 133, тел: 8 707 958 57 57, 40-064.Мулк эгаси: Бегалиева Гулнара.Қозоғистон Республикасининг Алоқа ва ахборот вазирлиги, Ахборот ва архив қўмитаси, даврий босма нашрларни ва Ахборот агентликларини рўйхатга олиш тўғрисидаги 12310 - Г сонли, 2 февраль 2012 йилда берилган гувоҳномага асосан босилмоқда.

Адади: 1000 дона. «М-prees» босмахонаси (Шымкент ш. Байтурсунов-18)да чоп этилди.Буюртма №.Таралиш ҳудуди: Қозоғистон Республикаси. Газета бир ойда бир марта нашр этилади.

Туркистон тонги №11(21)

1. Муаллифларнинг фикри газета таҳририяти аъзолари фикри билан айнанмос бўлмаслиги мумкин.

2. Барча муаллифлик ҳуқуқлари Қозоғистон Республикаси қонунлари билан ҳимояланган.

3. Газетанинг асосий мақсади миллатлараро муносабатларни мувофиқлаштиришдир. «Туркистон тонги»да миллатлараро дўстликка раҳна соладиган мақолаларга ўрин берилмайди.

4. Ўқувчиларимизнинг саҳифалардан ножоиз жойларда фойда-ланмаслигига умид қиламиз.

5. Газетадан олинган мақолалар ёки иқтибослар «Туркистон тонги»дан олинганлиги кўрсатилиши лозим.

Ҳозир бор лашкаримиз қодир эрмас,У турк айёрига келмоқ учун бас! ** ** **Закавказиядан чорланди лашкар,Етар Сибириядан минг-минг аскар,Келар саф-саф қўшин Ўролмакондан,Келар қўшин яна Харьков томондан.Қаерда бор ёввойи, қанча йиртқич,Урушда пишгану ёвуз, қон ичгич,Барин тўплаб тузар улкан қўшинни,Йўқ этмоқчи гўё Турки заминни.Юборганмас ўрис шундайни балки,Врангель, Деникин, Колчакка қарши. ** ** **Улар ҳам худди Анвар ўйлаганидек,Ва ё қайси жосуси сўйлаганидек,Қўшинни этдилар икки колонна,Жўнатдилар жадал икки томонга.Келар сўли уриб Бойсунга тикка,Кетар ўнги жанубга, қарши Бекка.Эди ўнгига Никитин қўмондон,Сўлига – Мелкумов, босқинчи инсон. Алоқа йўлларин четдан кесишга,Мусулмон лашкарин йўлин тўсишга,Шу хил йўлландилар руслар «овга»,«Уларни тез олайлик, деб ўровга».Деяр Оржоникидзе роса шодмон:-Бўларсан энди, эй Турк, еру яксон! ** ** **Ўнги – икки қисм – ҳар йўл-ла кетди:Бири – дарё, бири – кенг чўл-ла кетди. Етиб Айважга, бирга қўшилишди,Салобатли азим лашкар бўлишди.Ўшандан бошлади руслар урушниВа сарҳад ёқалаб Шарққа юришни.Қабодиён, Жиликўл, сўнг ҚўрғонЎрисларга осонча бермади жон.Тутиб ҳар бир қадам тупроққа жондек, Кофирларни қирарди Иброҳимбек.Никитин Шарққа силжир аста-аста,Ватандорлар қўлидан хаста-хаста.** ** **Урушлар энг зўри Бойсунда бўлди –Ўрис этган ҳужум ул тунда бўлди.Мусулмон лашкари ухларди қаттиқ,Ечинмай, парча тош – бошларда ёстиқ.Қуроллар ёнда, отлар шай-эгарлик,Неча аскар этарди тунқотарлик.Сариқ, оқу қизил туғлар намоён,Қисмлар жойларин айлайди айён.Қароргоҳ устида турган байроқ,Яшил эрди, ҳилоли эрди порлоқ.Ётарди баъзилар хайма – чодирда,Чодирлар минг-минг дашту адирда.Генерал ҳам ётар шойи ўтовда,Генералнинг эди жойи ўтовда. Ногоҳ гумбур-гумбур. Ҳар тоғу тошдан,Отилган тўп ўқи ёғилди бошдан.Тариллар тўрт томондан пулмутлар, Ва бостириб келар мингларча отлар.Ўрислар шони тунда ялтирарди,Мусулмонлар жонини ахтарарди.Генерал ҳам шипиллаб минди отга,Хитоб отди қўшинга, муминотга.Йигитлар ўтдилар қарши урушга,Қароқчи ёвни бир бошдан қиришга.Қирарлар ёвни, шафқатсиз қирарлар,Бутун отлиқларини ўлдирарлар.Бироқ тинмасдан тўплар ўқ отарлар,Тинимсиз ўқ отади пулмутлар. Нечун тутмоқ керак жонин бу ўтга?Генерал лашкарини олди четга,Уруша-уруша чекинди четга.Иложсиз қолдириб Бойсунни ётга,Аёвсиз жанг этиб ҳар бир қадамда,Кофирлар жонини йўллаб адамга.Мусулмон аскари ҳам ўлди отда,Ватан эрки учун шонли ғазотда! ** ** **Қўмондонга эди ҳар лаҳза посбонЎшал элликта зобит – туркий ўғлон.Бари кучли, жасур, ҳушёр, баҳодир,Бутун ҳарбий ҳунар бобида моҳир.Генералга садоқатли, фидокор,Унинг-чун жон берар, гар бўлса даркор.Ва махсус гурди ҳам бор. Унда кўпсон Бутун ёқдан йиғилган туркий ўғлон,

Сара қорлиқ, лақай, марқаву дўрмонВа барлос, қўнғиротлар, ҳамда афғон.Қаерда ёв зўрайса, ташланарди –Ўрисларга қиёмат бошланарди. ** ** **Яна Сурхонда жўшди катта жанглар,Эранлик кўрсатар туркона нанглар.Ёғийлар устига девдай босарди,Қизиллар лошидан дўнглар ўсарди.Кофирлар кўзи қўрқар Сурхонда,

Бироқ келди хабар: - Ёв – Қўрғонда!Генерал қалбида қаҳру надоматЎзича кимгадир йўллар маломат:-Нечук тегди бало довруқли Бекка?Кучи етмас ғанимни эпламакка.Не боис, тескари оқмайди Жайҳун?Наҳот, душман бугун биздандир устун?Нега ёв илкига қолдирди шонни –Қабодиён, Жиликўл, Қўрғонни?Назарида, атай Бек чекинарди,Уруш қилмай қочарди, бекинарди.Лекин билмас эди, Бек ҳам этиб жанг,Қилар рус лашкарин ҳолин мудом танг.Ҳар одим юрт ери деб жон берарди,Аёв билмай ғанимларни қирарди.Бироқ нетсин? Ёғий – кўп, кучли, маҳкам,Мўл эрур тўпу пулмут, ўқлари ҳам.Ўрислар қанча ҳам қирғин бўларди,

Буқадай лек олға интиларди.Иложсиз ёв жиларди аста-аста,Бўлиб Бек зарбасидан мисли хаста,Генерал билмас эрди, шул сабабданҚўмондон Мелкумов тушмас ғазабдан:-Имиллайди нега аста Никитин?Қимирлайди гўё хаста Никитин!Хаёл айлар: ё ҳарбий санъати – озВа ё дилда олови. Ғайрати – оз!Талаб айлар штабдан: - Четлатинг ботИшидан! Режамиз этмоқда барбод!Штаб дерди: - Уни билманг барорсиз!Талабини этарди эътиборсиз…Чўмар Анвар боши оғир хаёлга,Жавоб топмоқ учун оғир саволга.Нима қилмоқ зарур, не чора алҳол?Кўмак йўллай деса, ўзи не аҳвол!Жануб сарҳадлари гар тегса ёвга,Тушармиз барчамиз тезда ўровга!Генерал қалбида афсус, надомат,Этар шарққа томон силжишни ният.Ўрисларни қувиб ҳар дашту ғорга,Келишдилар секин мулки Ҳисорга.Душанбени йўлатмай эътиборга,Бутун қўшин ўтар Янгибозорга.Қўниб Зардолуда ёвни кутарлар,Баландликдан қуюқ ўққа тутарлар.Чунон қирғин солишдилар кофирга – Тўда-тўда ўлиги қолди қирда. Ёвон ёқдан етар Бек ҳам шу ерга,Ва душманга биқиндан урди зарба.Урар, янчар. Яна қайтар Ёвонга,Ғаним ҳам интилар деб у томонга.

Бироқ душман сезар, бормас у ёнга,Агар борса, тушарди қопқонга.Ёвонни қуршаган тоғлар бошиниШинак этган эди Бекнинг қўшини,Шижоат кўрсатар кўп Давлатманд,Кўриб жангин бўлар Анвар хурсанд.Саид тўқсоба ҳам жанг этди шердай,Қизилларни этади қора ердай. Булар Зардолуда русга ажал ёр –Бўлар қиру адир бағри ўликзор. ** ** **Ғолиблик бонгини чалган маҳалда,Юракларга қувонч тўлган маҳалдаНохос келди хабар: - Сангтўдада – ёв!Генерал дер: - Бизни этмоқчи ўров!Шу жойда қолдириб бир катта лашкар,Фузайлни этиб лашкарга раҳбар,Шу он Сангтўдага ташланди Анвар.Етиб ёғийни роса қирди янчар.Буюк девор каби ул жойда ўсди,Жануб ёқдан келар русларни тўсди.Қирон теккан қизиллар қочди ортга,Йўлиқдик аждаҳога деб бу юртда.Ғолиб бўлдик, дея Анвар эди шод.Яна келди хабар - боз кўнгли ношод:Қизиллар ҳамласига бермайин тоб,Уруш майдонини ташлаб ўша топ,Фузайл Махсуму Эшони СултонКетибди ажралиб Ғарбга томон!Ғазабланди, қаҳрланди генерал:-Номардлар этди номардлик ишин ҳал.Ғаним қайта – кўп,-у биз – кам. Илож йўқ!Бу ерларда қолишга эҳтиёж йўқ!Оларлар йўл оҳиста Балжувонга,Саид тўқсоба, Давлатманд – ёнда.Ўрисларни уриб, янчиб, азоб-лаБорар Бек лашкари кечроқ Кўлобга.Мусулмон куч яна Хатлон аро жам,Бироз топган ўрислар кайфи барҳам.

БОБОМАКОНДАОмон Ражаб

(Достоннинг бош қисми газетамизнинг аввалги сонларида босилди охири кейинги 22- сонда)

Бироқ ўлар камайган, ҳам қурол – кам, Оз эрур пулмут ҳам, бешотар ҳам.

Бугун жангда зарур ўнбиротарлар, Ҳамон тўплар келар деб йўл кутарлар, Ахир, четдан келар ёрдам кўп эрмас! Аён-ку, калта ип курмакка етмас! Ўрислар-чи, йироққа, кетмас эрди, Топиб ғайрат, ҳужум ҳам этмас эрди. Не макру ҳийлани ўйлаб ётарди, Мусулмон лашкарин пойлаб ётарди.

** ** **Неча вақтки, ўрислар кибри – барҳам,

Мусулмонлар олар тоғлар аро дам. Асад ойи. Само соф ярқирарди, Қуёшидан олов нур тўкиларди.

Кулар тошлар тўшида хилма-хил гул,Жўшиб сайрайди каклик, қумри, булбул.

Бутун олам ясанган, тоза, кўркам, Ясангандир диёр фарзандлари ҳам, Бугун келган етиб Қурбон ҳайити. Ҳайитларнинг ичида энг сайиди, Солиб юз-бошларин пардозга,

Йигит – чоллар шошар Қурбон намозга. Эди Обдарада* Анвар ўша чоғ (У – йўлдан чет, тоғ ичра майда қишлоқ)

Қўмондон ҳам борар намоз ўқишга, Худонинг фарзини ижро этишга. Дебон «сизга бўлак ёпинчи керак», Саид тўқсоба берди дўппи, желак. Тоғу тошдан йиғилган

эл намозга, Имом ўқир намоз юксак овоз-ла. Ўрис ҳам турмаган тинч, қўйган айғоқ, Генералдан хабар изларди ҳар чоқ. Югурдаклар эди неча дохунда*, Ғаним билган – бугун Анвар – бунда! Намоз вақти намозхондай етарлар Ва томларда шинак олиб ётарлар. Бўлак турли қўшини бирла душман Тепаларни этишди ўзга маскан.

Бутун эл Раббига дил тиккан онда, Имон, меҳрин юракдан тўккан онда

Асар илк бор нашр этилмоқда