МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf ·...

343

Upload: others

Post on 28-Jun-2020

77 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида
Page 2: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

1

МУҲАММАД СОЛИҲ

ҳақида

2013

Page 3: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

2

Page 4: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

3

Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида ёзилган жуда кўп

материaллар бу нашрдан жой олмади. Кейинги 20 йил ичида Муҳаммад Солиҳ ҳақида хорижда, - айниқса инглиз тилида ва туркия туркчасида, - жуда куп мақола эълон қилинди, бир нечта рисола чиқди, аммо бу мақола ва рисолалар ўзбекчага таржима қилинмади.

Умид қиламиз-ки яқинда бу матнлар ҳам таржима қилиниб, ўзбек тилида чоп этилади ва замонавий ўзбек китобхонига Муҳаммад Солиҳнинг сиёсий ва адабий фаолияти ҳақида тўлақонли билги беради.

Тўпловчидан

Page 5: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

4

САРКАШ ТЎЛҚИНЛАР (Президент сайлови олдидан)

Бундан қарийб йигирма йилча муқаддам, рассом укам

устохонасида унинг катта қилиб чизилган суратини кўрганман. Сўнг ўзи билан учрашиб, негадир кўнглим тўлмаган, қўпол, ўта такаббур, ҳатто худбинроққа ўхшаб туюлганди менга. Буни Темурдан яширмадим ҳам. Ўшанда у "Ака, Муҳаммад Солиҳ яхши шоир, кўнгли тоза, фидойи йигит. Табиатан шунақароқ, холос, кейин билиб оласиз", деганди.

Ростданам, ҳар ким англаб етавермайдиган ҳулқ-атворли бу шоир билан кейинча яқиндан таниш бўлиб қолдим. Менинг назаримда у олисдаги баланд тоғлар бағридан сизиб чиқан, атрофдаги яшиллик оламига оби-ҳаёт бахш этаётган чашмага ўхшайди. Бу чашманинг исёнкор, саркаш тўлқинлари бор. Гап унинг бизлар учун ҳозирча анъанавий бўлмаган услубдаги шеърлари ва уларда яширилган маъно ҳақида кетмоқда. Бу маънолар ғалвирак бодом мағзидай кафтингизга дарров тушақолмайди, уни андак ақл тарозусига солиб "чақмоқ" керак.

Шоирнинг кейинги йиллардаги энг долзарб, оғриқли муаммоларини ўз ичига олган маърузалари, марказий ҳамда маҳаллий матбуот саҳифаларида тез-тез босилиб турадиган публицистикаси ҳеч қачон, ҳеч кимни бефарқ қолдирган эмас, қизғин тортишувларга сабаб бўлган. Солиҳнинг бу ижтимоий, сиёсий мавзудаги мақолалари ўз вақтида Мустақиллик, Истиқлол, миллий қадр-қиммат ғояларини ҳаммадан олдинроқ халққа етказган, кўпчиликнинг "кўзини очган" сабоқнома вазифасини ўтади.

Ёзувчилар уюшмамизга сайлангач, Муҳаммад Солиҳ Бўстонлиқ ҳимоясига шайланган ижодкорларнинг олдинги сафида турди. Жумҳуриятимизда халқ демократик ҳаракатининг илк куртаги - "Бирлик" ташкилотини тузишда катта фаоллик кўрсатди. Унинг номзоди халқ депутатлигига кўрсатилиши баъзи амалдoрларни чўчитиб юборди. Ёшлар шоир номзодини ёқлаб, қонуний митингга йиғилганларида, майдон атрофида зир югуриб,

Page 6: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

5

милиция ходимларига "уриб ҳайданглар, тарқатинглар буларни!", дея ғиж-ғижловчи буйруқ бериб юрганларнинг кўпини кўрганмиз. Қарангки, ўшанда район милиция состави талабалар устига бостириб бормади, ҳатто улар эртаси кун ўз бўлинмаларининг мажлислар залида Муҳаммад Солиҳни ёқлаб, йиғилиш ўтказишди.

Россияда асфальт бетончи бўлиб ишлаб, бизда Тошкентдай шаҳри азимнинг "оқпошшо"лигини эгаллаган Сатин жаноблари қай даражада жазавага тушгани, кимларга партиявий жазо бериб, кимларни мажлисларда "дўппослагани" алоҳида мавзу... "Мен уни кўриш тугул, "Магамет" деган номини эшитишни ҳам истамайман!", деб бақирган у йиғилишлардан бирида.

Қаранг, подшоҳимнинг кўнгилхушлиги деганларидай, орадан кўп ўтмай, бу истакни амалга оширадиганлар топилақолди: "расмий ёлғончи"лиги билан кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлган ЎзТАГ мухбирлари (Ю.Кружилин) худди ўттиз еттинчи йилларнинг жирканч усулини эслатувчи катта мақолани бир йўла бир неча газеталарда эълон қилиб, шоирни "фош" этишди. Уни порлоқ келажакни кўрабилмайдиган ғаламисга чиқариб қўяёздилар. Юқорининг кўрсатмасига биноан уюштирилган бу иғвогарликка қарши минглаб ёш-яланг ЎзТАГ биноси, Инқилоб хиёбони атрофидаги кўчаларни тўлдириб норозилик намойиши уюштирдилар...

Ўша ""Правда Востока"да босилган "Муҳаммаднинг асл қиёфаси" Ўзбекистонга овоза бўлган кунлар биз Мирзо Кенжабек билан шу воқеанинг гувоҳи бўлдик: азон пайтида Муҳаммад Солиҳ яшайдиган бинонинг эшиги остонасида бир ҳовуч бўлиб ўтирган кекса онахонга кўзимиз тушди. У тепа қаватга кўтарилишга юраги бетламайми, юм-юм йиғларди. Момо узоқ Хоразмдан келибди. Бизни кўрибоқ, сўрагани шу бўлди: "Болаларим, ўғлим шу ердами? Ҳеч қаёққа олиб кетишмаганми?"...

Кўп ўтмай ўшаларга қарата Мирзо "Шоирнинг онаси" шеърини ёзди. Унда қуйидаги мисралар бор,

Шоирнинг айбими ҳақни уққани? Онанинг айбими шоир туққани? Ҳақ қани? Ҳақиқат тиккан туғ қани? Шоирнинг онаси нима кўради? Мадомики, биз ҳам кўплар қатори ўзимизни демократ деб

атаётган эканмиз, жумҳуриятимиз президентлигига муқобил

Page 7: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

6

номзод кўрсатилганлиги расман тан олинган экан, ҳар икки томоннинг ҳақ-ҳуқуқи баробар бўлсин.

"Пошшо ўлди. Яшасин пошшоваччалар!" деган заҳарханда нақл бор. Бизда ҳамон "сотинваччалар" яйраб-яшнаб юришганга ўхшайди. Куни-кеча шаҳарнинг Собир Рахимов районида бўлиб ўтган йиғилишда сўз олганлардан бири Муҳаммад ("Магамет" эмас!) Солиҳ номини айтиб юборди-ю, юқорида ўтирган бошлиқ чаён чаққандай сапчиб тушди ва бақирди: "Қўйинг, ўша номни тилга олманг!"

Биз, мана бир неча йилдан бери ошкоралик, ҳурфикрлилик, дея наъра тортиб келаётибмиз. Аммо уларга қачон амал қиладиган бўламиз? Баъзи раҳбарларимиз онгини ўз қавми жонкуярларига нисбатан аламзадалик эмас, бирдамлик, миллатпарварлик тушунчалари қачон эгалларкин! Худо уларга ҳам инсоф берармикан?!

Яна бир мисол: яқинда Бўстонлик маорифчиларининг бошлиғи кўпчиликни йиғиб, президент сайлови ҳақида маъруза қилди. "Муҳаммад Солиҳ дегани чиқибди. Президент бўлмоқчи эмиш, шоир экан, шеърини ёзавермайдими," деган мазмундаги гапларни айтди. М. Солиҳнинг бир неча йил аввал эълон қилинган мақолаларидан бирида шундай жумлалар бор: "Биз юксак онгли инсон тарбияси ҳақида кўп гапирамиз. Бугун қарасак, ҳалол одамлар биз ўйлаганчалик кўп эмас экан. Улар бизнинг боқчаларимизда тарбия топди, мактабларимизда ўқиди. Олий ўқув юртларини битириб диплом олди-ю, илм-иймон олмади. Улар на Худо, на шайтонга ишонади, фақат ўз қорнини ўйлаб яшайди. Зотан, маданияти чуқур бўлмаган инсон ҳалол бўлолмайди."

Ҳақ гап! Ҳозир одамлар баландпарвоз мақтовлардан, қуруқ ваъдалардан тўйиб турган бир пайтда, уларнинг юзига қараб, қизишмай оқилона, ҳалол гап айтиш жуда-жуда зарур! Буни, бир жуфт калиш олиш учун жиққамушт бўлиб ётган оломон, зир югуриб дурустроқ егулик, оддий кийим-кечак тополмай, кўнгли ярим ҳолда, болалари ҳузурига қайтаётган фуқаронинг дарди четда қолиб, минбарни оқ калтак-қора калтак қилиб, "шоирларнинг адабини бериш жойи"га айлантирган оғзи ботир халқ ноиблари тушунмоқлари лозим. Яна уларга шу маълум бўлсин-ки, давлатни бошқариш йўриқларига оид қадимги Ҳинд "Таъбирнома"ларида "жоҳиллари устивор бўлган юртда шоирларга тош отилур", деган жумлалар бекорга ёзилмаган.

Page 8: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

7

Биз мислсиз истибдод даври, деб қоралаб келган ўтмиш замонларда ҳам ҳеч ким Ҳазрат Навоий, Мирзо Бобур, Умархон, Хоразмий, Нодирабегимга фақат шеър ёзинглар, давлатни бошқариш палончи акамизга ярашади, демаган.

Бу нодонликдан шоирнинг куюниб ёзганича бор: Кулинг, сўкинг. Бу кун урф булар, Деманг: шеърни ардоқлаган Шарқ. Ёқавайрон шоирдан кулар Дунёда ҳар хонавайрон халқ. Ўйланг! Қўйманг! Нур ҳам ёв бўлар! Жаҳолатнинг дунёси ажиб! Кейин қандоқ яшарсиз, булар Кўзингизни қўйсалар очиб?! Дарвоқе, Муҳаммад Солиҳнинг ўзи ким? Уни билиб-билмасликка, таниб-танимасликка олиб юрган

ўртоқларга шуни маълум қилиб қўймоқчиман: жумҳуриятнинг тўла мустақиллиги ғоясини биринчилардан бўлиб кўтириб чиққанида, бундай ғайритузум "баёнот"га норозилик сифатида Олий Кенгашдаги "ватанпарварлар" ер тепиб, уни минбардан тушириб юборишганди... Хайрият! Бу "хатолик" кўп ўтмай тузатилди! Яна, Иттифоқ шартномасига имзо чекиш миллат олдидаги катта жиноятдир, деб қаттиқ туриб олган ва ўз фикрини ўтказа олган ҳам мана шу зот бўлади!

У "қандайдир шоир" ёки тасодифан ўйин майдонига тушиб қолган ҳаваскор эмас!

Муҳаммад Солиҳ - бу Шахс!

Дадахон Нурий ("Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетининг

1991 йил 20 декабр сонидан)

БЎЙСУНМАЙМАН ҲЕЧ КИМГА ОЛЛОҲДАН БОШҚА

Муҳаммад Солиҳнинг Туркияда нашрдан чиққан "Давлат

сирлари" (Devlet Sırları, Toker yayınları, İstanbul-1997, Sayfa: 5-8) китобига фалсафа доктори Ориф Ожолўғли Туронтош тарафидан ёзилган сўзбоши

Баку, 21 Шубот (Феврал) 1997

Page 9: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

8

"Бўйсунмайман ҳеч кимга Оллоҳдан бошқа", бу сатр қизил коммунистлар тазйиқларининг сўнгги босқичларида, коммунистик империализмнинг нафақат Советларда балки ундан ташқарида ҳам, айниқса, Полша ва Aфгонистонда қонли акциялар уюштираётган бир онда, кўпчиликнинг синдирилиб, овозлари ўчирилган бир пайтда, темир парда орқасидаги асир ўлкада ёзилган ва албатта, нашр этилмаган, аммо тилдан тилга ўтиб юрган бир шеърнинг сатридир.

1981 йил. Мамлакат Ўзбекистон. "Темир парда" ҳақида эшитмаган бугунги ўқувчиларимиз учун юқоридаги сатрнинг муаллифи Муҳаммад Солиҳ исмининг бир нарсани ифода қилиши амри маҳол албатта. Аммо тарихнинг катта бир босқичини ўнларча асир халқнинг ички дунёсини ва қутулиш учун кураш даврини англашнинг йўли шу сирли хотиралар устидан ўтади. У ерларда яшалган ва изларини адабиётда, санъатда қолдирган хотираларда воқеаларнинг ҳаммаси ибратдир.

Айниқса, бу ибратларни намойиш этган киши оддий одам эмас, балки воқеларнинг марказида турган инсон бўлса. Сўзи билан, ҳаракатлари билан, йўлбошчилик қобилияти билан миллий ҳаётнинг ҳар жабҳасида мужодала берган ва бутун бир авлоднинг умиди, ифтихори бўлган бир инсон бўлса, бу ҳақиқатни топганмиз демакдир.

Муҳаммад Солиҳ исмини Туркия асосан газета ва телевидение хабарларидан бир сиёсатчи сифатида эшитди ва таниди. Аслида, мавзу бу билан чекланмаган. Муҳаммад Солиҳ курашчан, ўз эътиқодига, принципларига содиқ ва тўғрисўз сиёсатчи сифатидагина эмас, модерн Турк дунёсининг буюк шоири, фикр одами ва бу сифатлари билан бир авлоднинг устозидир.

У 1949 йил Улуғ Туркистоннинг, маҳаллий ибора билан айтганда, Туронзаминнинг Хоразм минтақасида туғилди. Ерли ривоятлар, афсоналар ва ўзининг ифодасига кўра бувисининг "Хоразм тарихи" дея тушунгани "Қўрқут Ота" достонини тинглаярак вояга етди. Аскарликдан сўнг, 1970 йилда, Тошкент Университети журналистика факултетига кирди, адабиёт дунёсига қадам ташлади. Бу даврда 1960 ларни тамсил этган зоҳиран исёнкор, ботинан конформист адабий авлод йўл кўрсатувчи сифатида янги етишган мунаввар ёшларни қониқтирмас эди. Фақат Ўзбекистонда эмас, бошқа Совет жумҳуриятлрида ҳам аҳвол

Page 10: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

9

шундай эди. Айни пайтда чиқиш йўли топиш ҳам осон эмасди. Ҳақиқатан ҳам, бошқа бўлгаларда бу йўл излашлар фақат изланиш савиясида қолиб кетди. Ўзбекистонда эса бу изланишлар ғалаба билан хулосланди ва Муҳаммад Солиҳнинг бошчилик этгани бир гуруҳ санъатнинг турли шохобчаларида янги адабий ва ижтимоий тушунчани жамиятда акс эттиришга эришганини қатьий бир шаклда урғулашимиз мумкин.

Бу оқимнинг профессионал принципларини адабиётда: муросасизлик, инсоний ҳалоллик, тўғрисўзлик ва эътиқод йўлида курашчанлик, сиёсий приципларини эса таъқиқиланган миллий тил ва адабиётнинг оқланиши ўлароқ танитиш мумкин. Булар Муҳаммад Солиҳнинг қаламидан чиққан шеър, суҳбат ва мақолаларида аниқ равшан кўринади. Муҳаммад Солиҳ тарафидан ўзбекчага ўгирилган "Француз шоирлари шеърияти", "Дада Қўрқут китоби", Юнус Эмрa девони ҳам ўша даврга тўғри келади.

Муҳаммад Солиҳ Совет даврида қизиллларнинг энг кўп синдирмоқ истагани ўзбек туркларининг - инсоний ҳақлари қўлидан олинган, моддий ва маънавий борлиқларига катта зиён етказилган инсонларнинг тилмочидир.

Айни пайтда, Муҳаммад Солиҳ дунё туркларининг масалаларини чуқур тушунган ва уларни очиқ-ойдин айтаолган фикр одами. Адабиётдаги даъвоси, сиёсатдаги мужодаласи айнан шу истиқоматда (йуналишда) давом этди.

Муҳаммад Солиҳ ҳаққи ейилган ҳар қандай инсонга, ҳар қандай халққа ҳамдардлик фазилатига эга ва бу туйғуни ўз миллий даъвоси ичида яшатабилган кенг уфқли бир лидер.

У сиёсий шароит юзасидан ўлкасини тарк этишга мажбур бўлди, энди юртидан ташқарида яшамоқда.

Муҳаммад Солиҳ шундай хотирлайди: "1970 йилларда шоир Абдурауф Парфи билан шундай орзу қилардик: бир кун уйғониб, бутун тошкентликларнинг ўзбекча гапираётганини кўрсак, дея орзу қилардик. Мана, Ўзбекистон мустақил бўлди, энди Тошкентда ҳамма, ҳатто руслар ҳам ўзбекча гапиришаяпти..".

Аммо бу кунни орзу қилганларнинг, бу кун учун ҳаётини ҳийба қилганларнинг ўзбекча ёзган китоблари бу ўлкада таъқиқланган, уларнинг ватанларига кириши таъқиқилангандир. Уларнинг айби миллати учун душманлардан садақа эмас, ҳақиқий истиқлол исташи эди. 1981 да дегани каби уларга "бўйсунишни" истамагани эди. Ҳеч шубҳа йўқ-ки, ёш умри мағлубиятлар,

Page 11: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

10

зафарлар, бир сўз билан айтганда, мужодала солномаси бўлган Муҳаммад Солиҳ қуёшнинг мунис туғилган кунида Туронзаминга қайтажак ва янгидан сўзга бошлаяжак, Ўзбекча сўзга.

(1997)

ШЕЪР ШОИРГА НИСБАТАН УЗОҚРОҚНИ КЎРАДИ Темур Хўжaўғли (М. Солиҳнинг Туркия туркчасида Истанбулда босилган

“Оғочлар шоир бўлса” номли китобига ёзилган сўзбоши) Уста шоирларнинг шеъри фақат шоирнинг шахсий ҳаёти

билан чегараланиб қолмайди, балки шоир мансуб бўлган миллат ҳаёти ва тақдирининг ажралмас бир парчасига айланади. Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Фузулий каби буюк шоирлар шеъриятини дунё туркларининг маънавий ҳаёти ва тақдиридан айирмоқ мумкин эмас. Йигирманчи аср бошида яшаган Абдулла Тўқай шеърияти татар туркларининг, Ҳусайн Жовид шеърияти Oзaри туркларининг, Яҳё Камол шеърияти Туркия туркларининг, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон шеърияти ўзбек туркларининг, Абдухолиқ Уйғур шеърияти эса уйғур туркларининг юрак саси бўлмишдир.

Адабий ижодкорлигини кўпдан бери кузатиб юрганим шоир Муҳаммад Солиҳ шеърияти ҳам ўзбек туркларининг бугун яшаётган босқичида ҳаётий бир аҳамият касб этмоқдадир. Буни Муҳаммад Солиҳнинг у ёқ-буёғи 30 йиллик шеър саргузашти билан исботлаш мумкин.

Муҳаммад Солиҳнинг бутун шеърларида янги саслар, янги хаёллар, янги ўхшатишлар излаганини кўрамиз. Бу изланиш шоирнинг энг сўнгги шеърларида ҳам давом этади. Бу хусусият унинг дастлабки шеърларидаёқ бўртиб кўринганди.

Мисол: Ҳеч ким шеър ёзмайди бугун, Новданинг бўғзида қолди куртаклар. Юраклар - кўкракда вазнсиз тугун, Булут кўр қуёшни юрар етаклаб. 1974 йилда ёзилган бу шеър “Кечиккан баҳор” деб аталади.

Юқорида келтирганимиз парчада шоир ўқувчини хайратлантирадиган бир манзара чизади: куртаклар чиқолмай

Page 12: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

11

новданинг бўғзига тиқилган, юраклар кўкрак қафаси ичида оғирлиги йўқ, ғаройиб тугун каби осилиб туради ва булут ҳам сўқир қуёшни етаклаб юраркан, бу вазиятда шеър ёзадиган бирор кимса йўқ. Ҳар ҳолда, бу шеър ёзилган вақт - 1970 йиллардаги шоир яшаётган жамиятдаги турғунликни, монотон ҳаётни бундан ҳам яхшироқ тасвирлаш қийин.

Булутнинг кўр қуёшни етаклаб юриши фақат 1970 йиллар ўзбек шеърияти учун яп-янги мажоз эмас, балки бугун учун ҳам жонли ва кутилмаган бир ташбеҳдир.

Муҳаммад Солиҳнинг теран хаёл кучи ҳар қандай одамни хайратлантирувчи мажозлар билан қаршимизга чиқади. Бу мажозлар ўқувчини нафақат ҳайрон қолдиради, балки биз кўниккан замон ва маконни кенгайтириш ҳамда теранлаштиришга мажбур қилгандай бўлади. Шоирнинг 1982 йилда ёзган шу шеърига қарайлик:

Бу ёғи сукунат, бу ёғи роҳат, Ўтди севги дея аталган хатар, Заҳарланган кабутардай хат, Қўлингдан бир қарич нарида ётар. Дахли бўлмагандан кейин ҳаётга Одам ўлимга ҳам бўлмайди иқрор... Бирорта фикр йўқ чинқираётган, Сим-сим йиғлаётган хаёл йўқ бирор. Фақат саҳро мисол ташландиқ юзда Вақт каби ўзича ўсмоқда соқол. Бир муҳаббат можаросини тугатган одамнинг ёлғизлиги

тасвир этилган бу шеърда “севгилидан келган хат заҳарланган кабутардай” ётгани, вақтнинг эса “одамнинг юзида соқол каби ўсаётгани” каби ифодалар ўқувчи хаёлини ларзага солади.

Муҳаммад Солиҳнинг шеъриятидаги мажозли тушунтириш тарзи шеърга муайян теранлик қозонтириб қолмай, балки воқеаларни олдиндан айтаётган мистик ишоратларга айланади. Муҳаммад Солиҳнинг тубанда биз келтираётган шеъри 1981 йилда ёзилган ва бу шеърда тасвирланган воқеанинг йиллар ўтиб, ўз бошига тушажагини билмаган шоир шундай деб ёзганди:

Жудолик дев каби келмайди доим, Баъзан у мушукдай келади сассиз. Панжалари момиқ, мулойим, Ўткир тирноқлари маҳфий, кўринмас.

Page 13: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

12

Кўтармоқ учун ҳам бу жудоликни, Шарт эмас девларга хос бир ирода - Оддий одам бўлса етади, яъни Бошига жудолик тушган бир одам. Ҳаёти ўз юртида ўтиб, истар адабиёт, истар сиёсат бўлсин,

ҳар соҳага ниҳоятда муҳим ҳиссалар қўшган зиёли Муҳаммад Солиҳ 1993 йил апрел ойида ўз ватанидан айри тушди. У бугунги чекаётган изтиробларини гўё 1981 йилда “пахта каби юмшоқ панжали мушук сассислиги”га ўхшатганди.

Муҳаммад Солиҳнинг ўзи ҳам эски шеърлардаги бир қанча хаёлий ҳолатларнинг кейинчалик ҳаётий ҳолатларга айланганига гувоҳ. Бу хусусда Муҳаммад Солиҳ кинояли бир тарзда ҳикоя қилади. У 1994 йил июл ойида ёзган “Фаришталарни унутманг” мақоласида, қаранг, нима дейди: “Ҳижрат эркаклар учун вожиб дейдилар, аммо мен, тўғриси, Ўзбекистондан чиқиб кетишни ҳеч орзу қилмаганман. Турғунлик йилларида чоп этилган китобларимни варақлайман: аксари шеърлар айрилиқ, уйқусизлик, видолашув, қўмсаш ҳақида. Аксари шеърлар ҳеч қачон уйидан чиқмаган одамнинг саёҳат ҳақида, ҳеч қачон йиғламаган одамнинг кўз ёши ҳақида ёзган шеърларидир. Шеър табиатан англанмас бир нарсадир. Эски шеърларимни ўқиётиб, уларни англамайман”.

Муҳаммад Солиҳ бу мақоласида ўзининг эски шеърларидан намуна келтириб, “бу шеърларни бугун ёзишим керак эди, шунда булар муболаға бўлмасди. Лекин бу шеърлар 1981 йилда ёзилган ва у пайтда улар муболаға ва тушунарсиз бўлиб кўринганди”, дейди шоир.

У юмористик бир оҳангда, шеър тўқиб чиқаришнинг хавфли ўйин эканини ёзади, ёшларга маслаҳат бериб, оғзингизга келганини ёзаверманг, фаришталар “омин” деб юборади, дейди у. “Энди баъзи шоирларнинг нима учун шеър ёзишдан воз кечганлигини англагандирсиз. Фаришталар атрофда қўниб-учиб юраркан, шеър уйдириш таҳликали маслакдир,” деб мақоласини битиради шоир.

Муҳаммад Солиҳнинг нозик услубда билдирган бу ҳақиқатини унинг “Миллиятчи” деб аталган шеъри мисолида ҳам кўриш мумкин. 1985 йилда ёзилган бу шеър Совет даврида “Махлуқ” сарлавҳаси остида чоп қилинган. Шоирнинг 1995 йил чиққан “Иқрор” китобида эса бу шеър “Миллиятчи” деб ўзгартирилган.

Page 14: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

13

Миллиятчи

У бир махлуқ дунё боғида, Унинг турган-битгани қайғу. Кишан йўқ-ку қўл-оёғида Лекин эркни, эркни истар у. У бир махлуқ, юрган бир дайди, Йўқ, йўқ, юрмас, кўкларда учар, У ўзининг нафратин ейди, У ўзининг ғазабин ичар. Шундай махлуқ, унинг ёнида Ҳар бир аёл кўринади тул. “Келгинди”миш ўз ватанида, Ўз уйида номаҳраммиш ул... Бас қил, махлуқ, бас қил дедим, бас! Музламасин юзингда қаҳр, Бу дунёда мумкин-ку яшаш, Ватансиз ҳам мумкин-ку, ахир! Бу шеър кинояга тўла бир шеър. Ўз ватанининг рус

мустамлакаси остида чирпинишини кўриб, қийналаётган миллиятчининг алами. Лекин бу шеърнинг мистик тарафи ҳам бор. Муҳаммад Солиҳнинг бутун бу таҳлил қилганимиз шеърлари шуни кўрсатадики, шеърнинг кўзи тийрак, у шоирга нисбатан узоқроқни кўришга қодир. Муҳаммад Солиҳнинг шеърларида биз баъзан 10-15 йил сўнгра бўлажак воқеаларни туйгандай бўламиз. Мана, шеърларидан бири:

Фалак виждон каби тозадир шу пайт, Шоир хаёлидай кенгаймиш олам. Ҳозир сен дунёга бор гапингни айт, Сўзла юрагингни очиб лангу-ланг. Гапир, дунё сенга қилгай эътибор, У холис шу пайтда, одил шоҳ янглиғ. Ҳозир бир лаҳзалик марҳамати бор, Ҳозир шафқати бор унинг бир тонглик! Муҳаммад Солиҳ бу шеърини 1985 йилда ёзди. Бу шеър бир

неча йил сўнгра Ўзбекистонда бошланажак қайта қуриш давридаги ҳуррият хабарчисига ўхшайди. Фақат бу ҳуррият узоқ давом этмаяжаги ҳам бу шеърда ўз аксини топган: ҳозир айни пайтидир, сўйламоқ истагaнингни сўйла, дейилади шеърда. Саҳар вақти дунё виждон каби тоза, одил подшоҳ каби экан, одам кўнглидагини очиқ

Page 15: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

14

айтиши мумкин. Бундай омонат фурсатни қўлдан бой берсанг, кейин сўзларингни очиқ сўйлай олмаслигинг мумкин.

Муҳаммад Солиҳ 1985 ва 1992 йиллар орасида бошқа ўзбек зиёлилари каби юрагида борини сўйлади. 1992 йилдан кейин унга қарши тазйиқлар кучайди, у ўзининг депутатлигини, 1993 йилдан сўнгра эса - уйини ва сўнгра юртини навбатма-навбат тарк этди. У энди суюкли ватанидан узоқда яшаяпти ва унинг қўлидан олинмаган ягона нарса – юрак сўзини сўйлаш қобилиятидир.

Агар Муҳаммад Солиҳ бошқа нарсаларни ўйласа эди, балки ўз юртида яшаб, депутатлигини давом эттира биларди. Дўстлари даврасида кулиб-ўйнаб вақт кечира биларди. Лекин бутун бу неъматларга оғзини ёпиб, жим туриш эвазигагина эришиш мумкинлигини кўриб, Муҳаммад Солиҳ бундай ҳаётни рад этди.

Муҳаммад Солиҳ, хусусан, 1970 йилларда нашр қилинган шеърлари билан кенг ўқувчи қатламига етиб борган эди. У кўпгина ёш шоирларни ўз шеърлари билан мутаассир этиб, ўзбек шеърида мажозий шеър оқимини кучайтирди. Бу оқим 1920 йилларда буюк ўзбек шоири Чўлпон шеъриятидан бошланганди. Шеъриятнинг бу мажозий шаклдаги ҳуррият туйғуси жуда қувватлидир.

1920 йилдан кейинги модерн ўзбек шеъриятда Чўлпон (1897-1938), Ойбек (1905-1968), Усмон Носир (1912-1942), Эркин Воҳидов (1936), Абдулла Орипов (1941), Рауф Парфи (1942) каби лирик шеърга кўпроқ мойил шоирлардан кейин келган, ўзининг оригиналлиги, хаёл кучининг теранлиги ила ўқувчининг юрагини ларзага солиб, уни ўзи ва теварагига янгидан боқишга мажбур қиладиган мажозларга тўла шеърлари билан Муҳаммад Солиҳ замонавий ўзбек шеъриятини ниҳоятда бойитди.

Муҳаммад Солиҳ 1995 йил октябр ойида ёзган “Таржимаи ҳоли”да “шеър менинг учун 1986 йилдан бошлаб иккинчи планга ўтди” деб ёзади. Маълумки, бундан оз ўтмай “Бирлик” ҳаракати (1988) кейин ”ЭРК” партияси (1990) қурилди. Муҳаммад Солиҳ миллатвакили бўлди. Президентлик сайловларида қатнашди. Бу сиёсий фаолиятлар, ҳеч шубҳасиз, Муҳаммад Солиҳнинг сўнг ўн йиллик ҳаётида буюк рол ўйнаган воқеалардир. Ва бу сиёсий ҳаёт унинг шеър ёзишига салбий таъсир қилди. Аммо Муҳаммад Солиҳнинг шеърдан ҳеч қачон воз кечмаяжагини биламан. У 1980 йилда ёзган бир шеърида шундай дейди:

Умринг етмай, бирдан юмсанг кўз, Сўз ахтар, жаннатда ёки дўзахда

Page 16: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

15

Ўша япроқ учун аниқ сўз ахтар. Муҳаммад Солиҳнинг шеърияти ҳақида ёзганим бу қисқа

ёзувга нуқта қўяркан, шеърсевар ўқувчиларнинг бу китобдаги шеърларини завқ-ла ўқиб бўлиб, унинг шоири Муҳаммад Солиҳдан бошқа янги шеърлар кутишларига ишонаман. Ҳаммамизнинг, хусусан, Муҳаммад Солиҳ каби уста шоирларнинг шеър кўзи асло юмилмасин!

(Истанбул, 3 март 1997 йил) ИЗМА-ИЗ ҚИЛИНГАН ХАТОЛАР Женгиз ЧОНДОР Туркиянинг “САБОҲ” газетаси таҳлилчиси 10. 06. 2000 Туркия, юксак даражада уст-устига қилинаётган хатолар

ёмғири остида қолди. Энг тепадан бошлайлик: президент Аҳмад Сезарнинг ЭКО учрашувига бормаслик қарори биринчи хато бўлди. Президентнинг бормаслик қарорини “динчи” вазир Маҳмат Кечачининг эълон қилиши иккинчи хато. Гўё ЭКО Теҳронда бўлгани учун диний ташкилот-у, бу ҳақда эълонни ҳам диндор вазир қилиши керакдай. Кулгили.

Ишларининг кўплиги сабабли президент Сезар Эронга бора олмас эмиш.

Туркиянинг ҳам ташаббуси билан қурилган бир ташкилотнинг кўп давлатлар президентлари тўпланаётган бу машваратдан ҳам муҳим нима иши бўлиши мумкин Туркия президентининг?

Қолаверса, Ташқи ишлар вазирлигининг Сезарнинг бу машваратга боришини тавсия қилгани ҳам эълон этилганди. Хўп, унинг бормаслигини қайси куч тайинлади?

Биз турган жойимиздан Туркия ва Эрон орасини Ташқи Куч маркази очишга уринаётганини равшан кўриб турибмиз. Бу Куч Туркияни ўз минтақасида заифлаштириб, атрофида нотинчлик пайдо қилиб, ўз жиловида тутишни истаган кучдир…

Президент билан бир қаторда Бош вазир ҳам, ички сиёсатдаги хатоларига ташқи сиёсат хатоларини қўшди. Бош вазир Осло шаҳрида Ўзбекистон мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан учрашувни Ташқи ишлар вазирлиги маслаҳати билан бекор

Page 17: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

16

қилган. Буни бугунга қадар на Ўрта Осиё, на-да Ўзбекистонни таниган бир газетачининг мақоласидан ўргандик.

Эжевитга вазирлик “Муҳаммад Солиҳнинг сизга айтмоқчи бўлган гапларининг ҳаммаси тўғри бўлиши мумкин, фақат учрашувингиз Ўзбекистон билан алоқаларимизнинг тузатилишини қийин можарога судраши мумкин”, деган.

Ўзбекистон Туркия билан алоқаларини бузмасликдан қўрқаётгани йўқ. Туркия қўрқаяпти. Бу қанақа Ўрта Осиё сиёсатидир? Сулаймон Демирал тарафидан коммунист сарқити, Русияга боғлиқ тоталитар раҳбарларга топшириб қўйилган Туркиянинг Ўрта Осиё сиёсатидаги заҳарли тухумлари йўқ бўлмади ҳали.

Бу орада Муҳаммад Солиҳнинг “Туркия ва Турк Жумҳуриятлари муносабатларига доир”, деган мукаммал бир мақоласи чиқди, www.uzbekistanerk.org сайтидан олиб ўқиши мумкин. Эртадан бошлаб Туркиянинг “Турк жумҳуриятлари сиёсати”ни таҳлил этамиз. Ва Муҳаммад Солиҳнинг мақоласига кўп-кўп мурожаат қиламиз. Бу ўлкадаги бeзбeт кимса билан Сулаймон Демирал даврида ички ва ташқи сиёсатда пайдо бўлган вайронагарчиликни бир соатда тузатиш қийин, лекин президент ва Бош вазирлик ўзларини осонгина жунбушга келтиришларига йўл қўймасликлари керак. На ички ва на ташқи сиёсатда…

ИҚТИДОРСИЗ ОШИҚ Ёғмир ОТСИЗ “Миллият” газетаси (Туркия) 16.06.2000 “Туркия” газетасининг 31 июл кунги сонида эълон қилинган

газетачи Ёғмир Отсизнинг “Иқтидорсиз ошиқ” номли мақоласида Туркиянинг самарасиз ташқи сиёсати ҳақида мулоҳазалар юритилади. “Ташқи сиёсат, - дея ёзилади мақолада, - "офансиф" (ҳужумкор) ўйналадиган бир ўйиндир. Боқинг, Путин Ўрта Осиёга бир борган эди, ҳар нарса остин-устун бўлди! “Шанхай бешлиги” деган мақсади ноаниқ бир махлуқот ижод этди, Овросиё қарталари қайтадан кўрила бошлади!

Бизнинг Ўзбекистон диктатори Ислом Каримов билан муаммомиз бор. Бу одам Туркия ва Турк қавмларидан жирканади. Бундан ташқари, орамизда Муҳаммад Солиҳ (мухолифат лидери)

Page 18: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

17

ва талабалар проблемаси бор. Русиядан қўрқиш муаммоси бор. Ўрта Осиёдаги стратегик лидер ва нуфузли бўлиш масалалари бор.

Русия ўн йил давомида майдонни Туркияга қўйиб берди, Туркия эса хўрил-хўрил ухлади. Энди эса Анқарадаги баьзи зотларнинг этагига ўт тушди! Ҳурматли бош боқонимиз хумор қарашлари билан Чинни шарафландиришдан эринмайди, нима, Тошкент Пекиндан узоқроқми? У Ослога кетди ва Ислом Каримовга ялтоқланиш учун Туркиядан қувилиб, Ослода яшаётган Муҳаммад Солиҳнинг учрашиш илтимосини рад қилди! Ўзбекистондаги демократия учун курашаётган (шоирни, учинчи даражали шоир эмас, катта шоирни) ҳеч бўлмаганда ярим соат қабул этса, инжулари тўкилармиди?

Ислом Каримов Олмонияга борганида "Темур Йилдиримни енгиб, Оврупони турклардан қутқарди", деган одамдир...

Ё мужмаллашмасдан ҳаракат қил, ё, ҳал етолмасанг, мухолиф фикрга уйғун ҳаракат қил. Иқтидорсиз ошиқ каби на хотинни эплай оласан, на унинг устидан тушасан! Туркия бундай сиёсатчиларга муҳтожми?" дея якунланади "Туркия" газетасидаги бу мақола.

(Мақола қисқартирилган шаклда таржима қилинди)

ЎРТА ОСИЁ, СТРАТЕГИЯ, ТАШҚИ СИЁСАТ

Женгиз Чондор, Туркиядаги “САБОҲ” газетаси аналитиги 11.06.2000 Ўзбекистоннинг Туркияни севган, аммо Тошкент

диктаторини мамнун этмак учун Туркиядан чиқариб юборилган, шу сабаб Ослода яшашга мажбур бўлган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ “ТУРКИЯ ВА ТУРК ЖУМҲУРИЯТЛАРИ” деган муҳим бир мақола эълон қилди.

Тақдирнинг жилвасига қарангки, Муҳаммад Солиҳнинг мақоласи чиққан куни ва Ослода Булaнт Эжевитнинг у билан учрашувни рад қилиши бир-бирига тенг келди. Эжевит “Ўзбекистон билан муносабатларимиз бузилиши мумкин эди”, дея баҳонасини эълон қилди. Гўё бизнинг Ўзбекистон билан жуда яхши алоқаларимиз бордай. Гўё бир неча ҳафта аввал, Путиннинг олдида тиз чўкиб, Ўзбекистон ўз хавфсизлигини Русияга таслим этиб, Туркиядан янада узоқлашмагандай…

Page 19: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

18

Ишнинг ҳазин тарафи, Эжевитнинг ўзи бир замонлар “демократия қазоси (аварияси) қурбони” эди. Агар 1980-1983 йилларда у севган Скандинав ўлкалари Туркияда Эжевитни зиёрат қилишга келаётиб, “Туркия билан алоқамиз бузилиши мумкин”, деган баҳона билан уни қўлламаганда эди, бугун Муҳаммад Солиҳ нимани ҳис қилса, Эжевит ҳам шуни ҳис қилган бўларди. Энди Муҳаммад Солиҳ нимани ҳис қилаётганини у ўйласин. Бош вазир умр бўйи демократ бўлиб туришнинг нақадар мушкул иш эканини кўрсатмакдадир.

Мавзу ҳиссий масала эмас. Мавзу Туркиянинг стратегик ҳадафлари ва ташқи сиёсатидир.

Муҳаммад Солиҳ шу йил 6 июнда эълон қилинган мақоласини шу сўзлар билан бошлайди: “Бир ойдир, турк жамоатчилиги Туркиянинг Ўрта Осиё сиёсатининг хато бўлганини тортишмоқда. Афсуски ташхис (диагноз) тўғридир. Фақат масаланинг қизиқ тарафи шундаки, хато сабаблари, худди хатонинг ўзи каби, терс перспективадан кўрсатилмоқда. Турк сиёсатига ён берган давралар “Ўрта Осиё жумҳуриятлари билан орамиз бузилганига сабаб, уларнинг раҳбарларидан демократия талаб қилганимиз, баъзи режим мухолифларини қўллаганимиз, иҳтилолларга изн берганимиз бўлди”, дея ёзғирадилар. Бу давралар Ўрта Осиё деркан, хаёлига дарров Туркчилик келгани учун у ерда Қайта Қуриш даврида пайдо бўлган бутун Миллий ҳаракатларни ҳам улар бир туркчи ҳаракат ўлароқ тасаввур қиладилар. Ва бу комплекс уларни Советлар Иттифоқи тугагандан кейин ҳам тарк этмаган кўринади”.

Тўғри. Фақат, бизнингча, Туркиянинг бу соҳадаги муаммоси янада чуқурроқдир. Туркияда ташқи сиёсат хавфсизлик сиёсати билан эш, яъни иккиси бир нарса, деган тушунча ҳоким бўлиб қолди. Ташқи сиёсатнинг хавфсизлик билан боғлиқ жиҳати албатта бор, аммо ташқи сиёсат фақат хавфсизлик билан эмас, асосан “стратегик мақсадлар” билан бичимланади.

Нима бўлганда ҳам, Туркиянинг ташқи сиёсати чизилмагани аниқ… (мақола шу нуқтада бир оз қисқартирилди - таҳр.)

Бундай бир зеҳниятдан “Ўрта Осиё сиёсат ва стратегияси” чиқмайди. Чиқса эди, Туркиянинг Русия ва Эронга бўлган муносабатлари бугунгидан фарқли бўлар эди. (Бу мавзуни яқинда қаламга оламиз). Бу зеҳният турк жумҳуриятларининг коммунист лидерлари билан ичини порахўрлик ва ҳаромхўрликка тўлдириш

Page 20: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

19

мумкин бўлган муносабатларга йўл очади, холос. Бундай муносабатлар устаси ва тимсоли ҳурматли Демирал эди…

Туркия бу ўлкаларда демократиянинг байроқдорлигини бошламагунча, ҳеч қачон жозиба маркази ва Ўрта Осиёнинг келажагида рол ўйнай олмайди.

Муҳаммад Солиҳ ўз мақоласини шу сўзлар билан битиради: “Биз Туркистон турклари демократияга тайёрмиз, буни энг қисқа замонда бутун дунё кўражакдир, иншооллоҳ. Фақат қардошларимиз бизга ишонсинлар, ҳурриятни бизга раво кўрсинлар. Қардошларимиз шуни билсинларки, ўз халқига содиқ бўлмаган коммунист раҳбарлар сизга содиқ бўла олмайди, ўз халқига ёлғон сўйлаб, сизга тўғрисини айтишлари мумкин эмас, улар демократиядан нафратланар экан, сизга дўст бўлишлари ҳам мумкин эмасдир”.

ОСЛОДА ЎЗБЕКИСТОН БЎҲРОНИГА САЛ ҚОЛДИ Муҳаррам Сариқоя, "ҲУРРИЯТ", 8 июн, 2000 (Туркия) Бош вазир Булaнт Эжевитнинг ўтган куни тугаган Норвегия

сафарида бир дипломатик бўҳрон юз беришига сал қолди. Бўҳрон, Туркия билан Норвегия алоқалари ташқарисида ва

ҳатто икки ўлка орасидаги расмий муносабатларга даҳли бўлмаган бир масалада юзага чиқди. Сўнгги дақиқада олди олинган бўҳроннинг тарафлари Туркия ва Ўзбекистондир.

Ўзбекистон билан дипломатик алоқаларнинг янгидан бузилишига олиб келиши мумкин бўлган воқеанинг қизиқ ҳикояси бор. 1993 йилда Туркияга келиб, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга қарши мухолифат ҳаракатларини бошлаган ЭРК Демократик Партияси раиси Муҳаммад Солиҳ, мана, қарийиб икки йилдирки, Ослода яшаяпти.

Солиҳ, Ўзбекистон билан Туркия орасида ўтмишда дипломатик алоқаларнинг бузилишига сабабчи бўлган бир исм сифатида маълум. У йилларда Каримов, Солиҳга бошпана берганини сабаб қилиб, Туркия билан алоқаларини совута бошлади. Ҳатто ўлкасига келган Президент Турғут Ўзoл, Сулаймон Демирал ва ўша пайтдаги Бош Вазир Тoнсу Чилларга Солиҳнинг Туркияда яшаётгани муносабати билан ўз

Page 21: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

20

хафачилигини билдиради. Муҳаммад Солиҳнинг Туркиядан чиқариб юборилишини истайди.

Солиҳ эса, бу пайтда Машҳаддан эфирга чиқадиган бир радио орқали Каримовга қарши мухолифатини кескинлаштиради. Афғон экстремисти Бин Ладен ва таъқиқланган РП партияси лидери Нажмиддин Эрбoқон билан кўришган пайтда олинган расми Ҳурриятда чоп этилган Тоҳир Намангоний билан муносабат қуриб, Каримовга қарши ҳаракат бошлайди.

Каримов бу воқеалардан сўнг Туркия билан алоқаларини уза бошлайди. Ўзбекистондаги турк ишбилармонларига қийинчиликлар чиқара бошлади. Фатхуллаҳ Гуланга оид мактабларни бекитади. Ҳатто Туркиядаги ўзбек талабаларининг ўқишларини тўхтатиб, Ўзбекистонга чақириб олади.

Ўзига қарши уюштирилган суиқасдда Анқаранинг қўлини излайди. Туркиянинг Тошкентдаги Буюк элчиси Умур Опойдинни Анқарага йўллайди. Ўлкаси билан Туркия орасидаги дипломатик алоқаларни вақтинча тўхтади. Анқара алоқаларни қайта тиклаш учун ғайрат сарф этади. Ниҳоят, суиқасд ҳаракатида Туркия расмий доиралариниг алоқаси бўлмаганига Каримов амин бўлади.

Ҳатто ўтмишда Каримов билан яқин бўлган ва кейин алоқалари бузилган ўзбек аслли баъзи турклар ҳам даврага кириб, суиқасд деталларини Каримовга тушунтирадилар. Каримов Туркия Буюк элчисини яна Ўзбекистонга давъат қилади ва алоқалар яна тикланади. Бу воқеалар давом этаркан, ўтган ҳафта Бош Вазир Эжевитнинг Норвегияга келаётганидан хабар топган Муҳаммад Солиҳ, баъзи воситачилар орқали у билан кўришишга ҳаракат қилади. Даврага кирганлардан бири МХП раиси ёрдамчиси Шавкат Булант Яхничи бўлади.

Яхничи ўз ҳаракатини яширмай, "Муҳаммад Солиҳ ўзи ва минтақадаги жараёнларни англатиш учун рандеву сўради ва мен воситачи бўлдим", дейди. Эжевит қатъий бир шаклда келган бу талабларга "йўқ" демайди, аммо "ҳа"ям демайди.

Айни шу чоғда Ташқи Ишлар вазирлиги бу воқеалардан хабар топади ва сафардан олдин Ежевитга тавсиялар беради.

Тавсия шундай эди: Муҳаммад Солиҳнинг сизга англатажаклари тўғри бўлиши мумкин, аммо у билан кўришишингиз, Ўзбекистон билан бўлган алоқларимизни қайтадан тузатиш қийин бўлган бир можарога солади. Агар англатажаклари бўлса, мактуб ёзсин, кўришмасин.

Page 22: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

21

Эжевит Ташқи Ишлар вазирлиги фикрини тўғри деб топади. Шунга қарамай, Эжевитнинг Ослодаги меҳмонлик чоғи

бўладиган резидентсиясида қабул этажаги ҳақидаги хабар тарқалади. Аммо учрашув амалга ошмайди.

Ослода Ўзбекистон билан яшанажак яна бир бўҳроннинг остонасидан қайтилади.

ТУРКИЯ БОШ ВАЗИРИНИНГ БАЁНОТИ

“Ҳуррият” газетасининг бугунги 10/06/2000 сонида бу газетада чиққан ўтган кунги мақоладаги хабарга алоқадор мавзуда Туркия Баш Вазири жаноб Булaнт Эжевитнинг шу Баёнотини чоп қилди:

Булент Эжевит: Муҳаммад Солиҳга рандевуни мен

бермадим

Бош Вазир Булaнт Эжевит Ўзбекистан режимига мухолифат қилган Демократик ЭРК Партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг Ослода мен билан учрашиш истагини аввалдан рад қилганини эълон этди.

Эжевит кеча мавзуга ойдинлик киритиб, шундай деди: “Мен Муҳаммад Солиҳ билан кўришиш тўғрисида бирор тараддудда бўлмадим. Менга рўйхат узатганларида дарров рад этдим. Муҳаммад Солиҳ билан алоқа бизнинг Ўзбекистон билан муносабатимизни зид моҳиятда бўларди. Муҳаммад Солиҳ билан алоқа биз тарафдан тўғри бир ҳаракат ҳам бўлмасди”.

МУҲАММАД СОЛИҲ

Ёғмур Отсиз, (Туркиядаги “Миллият” газетаси таҳлилчиси) Аввал эсимдан чиқмай туриб, айтай: Эрих Мария Ремаркнинг

туркчага “Инсонларни севмоғинг керак” деб таржима қилинган романининг оригинал номи шунақа: «Ду Солист Деинен Наечтен Лиебен»… Ҳазрети Мусога инган илоҳи «Евамиру – И Ашара», Ўн Буйруқдан бири.

Ҳафиз Асаднинг жанозасига Президент савиясида боришимиз нотўғри бўлди, бу Шомнинг қўлига очиқ чек бермакдир. Йўқ агар бу тўғри бўлса, унда ҳурматли Президентимиз Техронга нечун бормаяпти? Агар Техронга бориш хато бўладиган бўлса, Шомга бориб нима қиларди, Президент?

Page 23: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

22

Бир сиёсат хатоли бўлса ҳам, принципиал бўлса яхши. Бу мавзуда менинг жиддий шубҳаларим бор. Масалан, Шарқий Турк Жумҳуриятлари сиёсатини «ол қалпоқ, бер қалпоқ» мантиғи билан юритаяпмиз саккиз йилдан бери.

Ўз ҳайкали олдида “смирнo” туришни севадиган эски совет қолдиқлари, шарқ мустабидларига раққосаларни ҳадя қилиб, газ ва нефт муаммосини ҳал қилишни ўйлади баъзилар. Аммо умр бўйи Москва зулмига қарши курашган Абулфайз Элчибей каби эътиқодли ва тўғри сиёсатчилар қонли хийлалар-ла ҳокимиятдан четлатилаётганда Анқара деразадан ташқарига боқиб, ҳуштак чалиш билан кифояланди холос. Ўзбекистон диктатори Ислом Каримов Туркияни ҳар фурсатда алдар экан, Анқара бу зотнинг қилиғини «доҳиёна ҳамлалар» деб тушунтиришга уринди. Ўзбекистоннинг муҳим мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни Туркиядан қувиб, Каримовга хуш кўринамиз деб ўйлашганди, лекин Каримов бунга раҳмат ўрнига Русия билан ҳарбий шартнома тузди. Ва ўтган ҳафта Ташкентдаги Ўрта Осиёнинг стратегик масалалари» семинарига Туркияни даъват қилишга таназзул қилмади.

Ҳушёр Бош Вазиримиз эса 7 июн куни Ослода Муҳаммад Солиҳнинг кўришиш таклифини рад этиб, Каримовдан офарин эшитаман деб ўйлади… Кошкийди бу ёзаётганим бурчакда жой бўлсайди, Муҳаммад Солиҳнинг “Туркия ва Турк Жумҳуриятлари муносабатлари”га доир мақоласининг тўла матнини сизга тақдим этсам…

(Миллият, 16.06.2000)

ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ЯНГИ БАҲОР Самиҳ Идиз, “Стар” газетаси (Туркия) 19.09.2000 Туркия билан Ўзбекистон орасидаги муносабатлар анча

пайтдан бери ёмон эди. Баъзиларига бу ғалати кўринади, нима бўлганда ҳам “қариндош” жумҳуриятлармиз. Аммо Совет Иттифоқининг чўкишиндан сўнгра пайдо бўлган катта муҳаббат Тошкентнинг ўпка-гиналари оқибатида совуқликка айланди, ўзбек лидери Ислом Каримов 9-Жумҳурбошқонимиз (Президент) Сулаймон Дaмирaлдан хафа бўлди. У ўпка-гинасини БМТнинг Миллениум Зирвасига ҳам ташимоқчи бўлди. Президент Сезaрга

Page 24: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

23

рандеву беришни ҳам пайсалга солди. Фақат оз вақт ўтгач, бирданига ўзгариб қолди ва Сезер билан учрашди. Илтифотларини ҳам аямай “сочди”. Ўзбеклар ҳозир Ички ишлар вазиримиз Сaодаддин Тантанни қаршилаб, меҳмон қилмоқдалар. Хўш, байрам йўқ-сайрон йўқ, бу оғайнимиз бизни нимага бирданига қучоқлаб ўпа бошлади?

Аввало ишнинг ўтмишига боқайлик. Бир неча йил аввал ўзбек ҳукуматидан ғалати баёнотлар кела бошлаган эди. Туркияни “террорист”ларга бошпана берганликда айблади улар. Бу ерда “бошпана берилган террорист” эса таъқиқланган ЭРК Партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ эди.

Нормал мезонларга кўра, ЭРКни “террорист” ташкилот, унинг лидери Солиҳни эса бир “террористбоши” деб эълон этмак учун хаёл кучимизни қаттиқ қамчилашимиз керак бўларди. Ҳозир Норвегияда яшаётган Солиҳнинг асос айби кучли мухолиф бўлиши эди, холос. Энг муҳими, агар эркин сайлов бўлганида унинг ғалаба қозониш эҳтимоли юксак бўлиши эди.

Шунга қарамай, Анқара, “қариндошлик бузулмасин” дея Солиҳдан Туркияни тарк этишини истади. Аммо бу Каримов учун камлик қилди. У бир карра “Террористларимиз Туркияда тайёрланаяпти” дея ишонган ва Тошкентда 1999 йилда портлаган бўмбалардан сўнгра бу ишонч янада кучайганди.

Бошқа бир ифода билан айтсак, Туркия ила Ўзбекистон орасидаги алоқалар, Солиҳнинг қувилишига қарамасдан тузалмади. Ҳатто янада ёмонлашди. Ўзбеклар қайсарлик билан “Террористларимизни беринг”, деб, Туркия эса қарорли бир шаклда “бу кишилар бизда эмас”, деб кун ўтказдилар.

Каримов сўнгра Туркияни “диний радикализм”ни импорт қилган ўлка сифатида айблади. Қўрқинчли рўёси бўлган радикал диндорларнинг худди ҳаммаси Туркияда дегандай хатти-ҳаракатлар қила бошлади. Фатҳуллоҳ Гуланга оид бўлганларни ҳам қўшиб ўлкадаги бутун турк мактабларини ёпди. Туркияда ўқиган ўзбек талабаларини қайтариб олди. Бу орада турк ширкатларига турли тўсиқлар қўя бошлади. Қисқаси, Туркия Каримов учун икки маънода “таҳликали ўлка” бўлди. Биринчиси, демократия ўрнаги билан, иккинчиси, бу демократик иқлимда етишган сиёсий Ислом.

Фақат мужоҳидлар Афғонистондан Каримовнинг ўлкасига кириб, социал-иқтисодий шакли эътибори ила шариат пропогандасига мойил бўлган Фарғона водийсига қараб юрган

Page 25: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

24

заҳот, ваҳима ичида Русия Президенти Путин билан кўришиб, ислом фундаментализмига қарши ҳамкорлик шартномасини имзолади. Каримов учун битта йўл қолганди - Демократия ва инсон ҳақлари мавзусида АҚШдан келган қаттиқ танқидларни ичига ютиб, Туркиядан келадиган “демократия ўрнаги” қўрқувини енгиб, Вашингтон ва Анқарага тарафга бурилишга қарор берди. Туркия ҳам ўтмишни эслаб ўтирмай, ўзбек аскарларини тайёрлашда ложистик, қурол-аслаҳа, ҳарбий ашёлар ва таълим-тарбия соҳасида ёрдам беришга сўз берди.

Хуллас, Каримовнинг дин қўрқуви демократия қўрқувидан кучлироқ чиқди. Бу орада Каримов яна ўлкада ваҳҳобий тушунчалар кўпаймасин дея, бухоролик ислом мутафаккири Баҳоуддин Нақшбандийнинг қучоғига отилди. Ваҳҳобийларнинг йўлини Нақшбандия йўли билан тўсмоқ истаяпти.

МУҲАММАД СОЛИҲГА НИСБАТАН ЧИҚАРИЛГАН ҲУКМ, УНИНГ МАВҚЕИНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

БиБиСи, 2000 йил, октябр Ўзини Ўзбекистон исломий ҳаракати деб атаётгани гуруҳ

раҳбарлари Тоҳир Йулдош ва Жума Намангонийлар бу ва ўтган йилги жангариларнинг Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудларига бостириб киришларида маъсулиятини ошкора ўз устига олганликлари ва уларга нисбатан қатор ашёвий далилларнинг мавжудлигини назарда тутсак маҳкама томонидан таклиф этилаётган ҳукмларни мантиқий дея баҳолаш мумкин, лекин бу ҳаракатларда ўз иштирокини рад этиб келган "Эрк" партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг бу жараёнда жавобгарликка тортилишининг сабаби нима бўлиши мумкин. Ҳамкасбим Луиза Искандарий айни савол билан Марказий Осиё бўйича мутаxассис, шарҳловчи, собик дипломат Пол Бернга мурожаат қилди.

- Ғарбда Ўзбекистонни кузатиб турганлар нима учун ўзбек расмийлари Муҳаммад Солиҳга йўналтирган ҳар қандай эҳтимолий айбловларга умуман қабул қилиб бўлмайдиган ҳол деб қарайдилар? Бунинг сабабни Муҳаммад Солиҳ презедент Каримовга қонуний равишда рақиб бўлган шахс эканида кўрадилар, нега?

ПОЛ БЕРН: Жаноб Каримов сайловдa ютганига қарамасдан, Муҳаммад Солиҳ томонидан салмоқли мухолифатнинг ташкил

Page 26: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

25

этилганини президент Каримов унута олмаган. Ғарб кузатувчисининг президент Каримов Муҳаммад Солиҳ ва "Эрк" партиясининг халққа таъсиридан ҳайиқар экан деган хулосага келиш осон. Ғарб наздида агарда раҳбар ўз мухолифига нисбатан ўта қатъий чоралар кўрса бу - ҳайиқиш белгиси. Агар Жаноб Каримов "Эрк"дан ҳайиқмасa, бу қадар ўч олишга сабаб нима, деган савол туғилади.

-Ўзбекистон маҳкамаси чиқаражак ҳукм, унинг қандай бўлишидан каътий назар, сизнинг фикрингизча Муҳаммад Солиҳнинг сиёсий имиджига таъсир кўрсатадими?

Пол Берн : Ўзбек маҳкамаси томонидан чиқарилган ҳукм Ғарбда эътиборга лойиқ бўлади деб ўйламайман. Ўзбек адлия тизимининг Ғарбда обрўси ёмон. Ўзбекистонни озгина билган шахс ёки ҳукуматнинг бу тизим чиқарган ҳукмга аҳамият бериши қийин. Марказий Осиё сиёсатини билганлар учун Муҳаммад Солиҳга нисбатан чиқарилган, ўлим ҳукми ёки бошқаси, унинг мавқеини мустаҳкамлайди холос. Муҳаммад Солиҳ мутлақо айбсиз деб айтаётганим йўқ, мен унга нисбатан илгари сурилган айбловларнинг тафсилотини билмайман. Мен ўзбек адлия тизимининг қозонган ёмон обрўси ҳақида гапирмаяпман. Ўзбек маҳкамаси томонидан сиёсий мазмунда чиқарилган ҳар қандай ҳукмга шубҳа билан қаралади, ана шуни таъкидламоқчиман.

Унга қарши ўзбек расмийларининг террорист дея қўйган айблари ва қидирув эьлонлари Солиҳнинг бошқа давлатларга саёҳатига ёки яшашига халақит бермаганку? Шу вақтгача Ғарб давлатлари томонидан Муҳаммад Солиҳнинг саёҳат қилиши борасида чиқарилган қарорларга ўзбек расмийларининг бирор қарорининг таъсирини айтиш мумкин эмас. Ўзбек ҳукумати ҳар қандай давлатга Муҳаммад Солиҳни чиқариб юбориш ёки бошқа бир талабнома юбориши мумкин. Агар бирор ҳукумат ўзбек томонининг талабини қондирмоқчи бўлса, бу ўзбек расмийларининг айбловлари исботлангани ёки уларнинг далилга эга эканлигини кўрсатмайди. Бу каби талабнинг қондирилиши заминида сиёсий ва иқтисодий сабаб ётади. Лекин, масалан, Британия ҳукумати Муҳаммад Солиҳга нисбатан бирон қарор қабул қилмоқчи бўлса, Ўзбекистон маҳкамаси чиқарган ҳукм бунда бирон рол ўйнайди, дея олмайман.

Page 27: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

26

МИЛОШЕВИЧ – КАРИМОВ Алтемур Қилич, "Туркия" Газетаси, 08.10.2000 Боши берк кўча

Ўзбекистон ва бутун Қафқаз, Ўрта Осиё мавзуида, фақат Туркия учун эмас, бутун Ғарб учун ғаройиб бир мужмаллик бор. Нефт манбалари ва газ қувурлари туфайли, бир тарафдан ҳам бу диктаторнинг дастакланиши ҳам, унга қарши террорла мухолифатлик қилаётган ва Афғонистондаги Толибон ва Саудия Арабистони тарафидан дастакланаётган "Иртия партиясига" қарши, Толибонни кучлантирмасдан (чунки, нефт фактори бу режимнинг ҳам қўлланиши кераклигини кўрсатмоқда) тадбирлар олининиши кўзланмоқда. АҚШ бу партияни террор ҳаракати дея эълон этди. Ўрта Осиёда иртижo (радикал динчилик) ҳаракатларининг ёйилиши Туркияга ҳам тааллуқли ва уни ҳам безовта қилади. Туркияга (ва Туркликка қарши) доим совуқ ва масофали бўлган Каримовни хуш тутмоқ ҳам анчадан бери Ташқи Ишлар вазирлигимизнинг "бир даражага қадар тушуниш мумкин" қабилидаги визёнсиз (узоқни кўраолмаслик)сиёсатидир. Энди бу сиёсат натижаси ўлароқ, "террорга қарши мужодала" ва Ўзбек махсус бўлинмаларини тайёрлаш учун мутахассислар юборилар эмиш.

Муҳаммад Солиҳ ва ЭРК

Аммо муаммо шунда; диктатор Каримовга қарши, Ўзбекистон тарафидан ноқонуний деб эълон этилган бўлса ҳам, терроррист бўлмаган, 1990 йилда кўрилган ва сохталаштирилган сайловларда енгилгандан сўнгра, ўлкада таъқиқланган, фақат 1992 йилдан бери фаолиятларини юрт ташқарисида давом эттирган ЭРК партияси ва унинг лидери Муҳаммад Солиҳ бор. Сўнгги кунларда Исломий Қутулиш Партиясини террорист эълон этган АҚШ ҳукумати, ЭРК партиясини, қонуний усуллар-ла мужoдала қилаётган мухолифат партия сифатида қабул этди. Бу ажирим, келажакда Ўзбекистонда ҳоким бўлиш эҳтимоли кучли бўлган ЭРКни "танимак", бир Америкалик журналистнинг сўзи билан айтганда, "стратегик императив" ва "реал сиёсат"нинг натижасидир. Афсуски, биз Оврупо Бирлиги ҳаёллари билан бўлиб, Ўрта Осиёдаги жараёнлар билан керагича машғул бўлмаяпмиз, ўз миллий-стратегик императивларимизни белгилай олмаяпмиз, Муҳаммад Солиҳ ва ЭРК партияси ҳақидаги айни

Page 28: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

27

визион ва нозикликни кўрсатмаяпмиз. Аслида, Каримов ва Муҳаммад Солиҳ хусусида бизнинг давлатимиз сингари қаттиқ турган бошқа бир давлат йўқ. Боқинг, Турк миллиятчиси Муҳаммад Солиҳни, Каримовни мамнун этмак учун, 1992 йилдан бери уч карра юртдан чиқариб юбордик ва узоқда тутишга ҳаракат қилдик... Уни ҳали ҳам узоқда тутишга ҳаракат қилиб ётибмиз. У ҳали ҳам Туркияга кела олмаяпти. РЕАЛ ПОЛИТИКА, ўлкаларни мутаносиб бўлишга мажбур қилади. "Писмиқ" политика эса, ўлкаларни узун ваъдали ва ҳақиқий жараёнлардан четлатади. Бу синдромларни энг кўп яшаётган ва ўтмишда ҳам яшаган ўлка - Туркиядир...

Қизил олма

Туркия учун миллий ҳадафлардан бирининг - замонавий, яъни, Ғарб фуқаролик тузуми эканлиги тўғри. Аммо бунинг-ла бирга, миллий бир стратегия хадафига ҳам йўналишимизини алоҳида бир геополитик вазиятимиз ва этник келиб чиқишимиз ҳам тақозо этмоқда. Қисқаси, "замонавий"фуқаролик тузимини Ғарбдан ахтарар экан, асл кучимизни айни замонда Шарқда, Ўрта Осиёда, Қафқазларда эттиришимиз, кучимизни минтақадаги қардош тўплиликлардан олишимиз керакдир. Балки, Усмонли ўзининг юксалиш даврида Қизилолмани Ғарбдан эмас, Шарқдан ахтарганида тезроқ топган бўлар ва салтанатини узоқроқ тутиб турган бўлармиди... Ҳар ҳолда, бугун Туркиянинг Қафқазларда ва Ўрта Осиёда - АҚШ ва Ғарбдан ҳам кўра кўпроқ - узоқни кўзлаган сиёсати бўлиши лозим. Каримовни мамнун этмак учун Муҳаммад Солиҳни четламак - бу визённинг ижоби бўла олмайди. Туркия каби бир давлат учун Англиянинг, Американинг ва Франсизларнинг йилларча ўйнаган ва ҳозир ҳам ўйнаётгани бу "Буюк Ўйнининг" ҳақиқий бир шаклда ўйналишининг йўли бўлиши лозим... Куннинг устивор фикри: "Ўзбекистондаги бугунги таҳликали вазиятнинг ягона сабабчиси, у ердаги тоталитар режимдир. Радикализм ва террор бугунги режимнинг заҳарли мевасидир."

Муҳаммад Солиҳ, ЭРК Партияси лидери

Page 29: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

28

МАШҲУР ЎЗБЕК ЁЗУВЧИСИ МАМАДАЛИ МАҲМУД

(ЭВРИЛ ТУРОН)НИНГ М. СОЛИҲГА ҚАМОҚХОНАДАН ЁЗГАН МАКТУБИ

ДЎСТИМ ! Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган кўргулик бу! Кечмиш кечмиш

бўлиб бундай ... зулм кўрмаган. Ёвузлик, зулмнинг сўнгги ҳадлари!... Миллионлар!!! Миллионлар адоғи!... Мен ўз кўзим билан кўрдим барини. Ўзимнинг игналар санчилган, михлар қоқилган, куйдирилган, мажақланган танамда ўтказдим барини. Сўкиш, таҳқирлар!... Чексиз таҳқирлар!!! Булар бари даҳшат! Бу ҳақда кейин... Алоҳида... Мен Сизга бир китоб ёздим. Бағишладим. Бу ҳали чала. Зиндонда 14 соатлаб ишладим. Чалажон. Ўшанда тўкдим! Ўлим қоплари кийдирилгандан сўнг. Қийноқлар олдида ўлим ҳалво бўлиб қолди... Руҳни ўлдиролмайди. Руҳ унга қарши миллион қатла қайралади. Ўлим гўзал... Буни ёзаяпман, қўрқаяпман, шошаяпман, ҳар қадамда айғоқчи. Китобни тоғам билади қаердалигини. Шеърлар ёзмаган одам, ёздим. Аламларни. Бу енгил экан. Булар қаердалигини тоғам билади. Лозим бўлса...

Иниларим (М. Солиҳнинг укалари) билан бирга эдик, эзиб ташлашди. Катта укам (Муҳаммад Бегжон) мен билан (Жаслиқ кампига) кетди. Сўнг... Сўнг билмайман қаердалигини. Не сабабдандир мен бу ердаман. 20 кг озиб кетган эдим. Юз марталаб ҳушсиз йиқилдим. Ўлди, деб ўйлашган эди. Тангрига шукр, тирикман. Ҳозир бу ердаман, соғлигим тикланаяпти, лекин...

Биз севган будун (эски туркчада - халқ) саробга кетаяпти. Саробга етди. Ғарқ бўлаяпти...

Эшитдим бугун Сизни... Мен Сизга юз варақ ёзмоқчи эдим. Имконият бўғилган. Кўзлар боғланган. Тиллар боғланган. Деворлар юрибди...Дўстим, бизга, йўқликка ёрдам беринг. Зарур жуда. Аҳвол сўнгги нуқтада. Сизни ўзим каби севаман.

Эврил Турон, 11.11.2000 P.S.Кўп тушларимга кирасиз. Қолганини тоғам сўзлайди.

Page 30: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

29

ЁЗУВЧИ МАМАДАЛИ МАҲМУДНИНГ СУД ЗАЛИДАН

ДУНЁ ЖАМОАТЧИЛИГИГА ЁЗГАН МАКТУБИ Мамадали Маҳмуд (Эврил ТУРОН) Тошкент-2000 Бу хатни тўқсон тўққиз фоиз ёпиқ ҳолда, юзлаб қуролланган

погонли, каскали кишилар қуршовида кечган суд залида ёздим. Унинг бир нусхасини, бир амаллаб, умр йўлдошим Муқаддас Маҳмудга бердим. Мақсадим: кўплаб нусхага кўчирилажак бу хатни Сизларга етказиш. Менга қасддан қилинган туҳмат-бўҳтонлару жабр-зулмларни шу қоғозда акс эттирдим.

1999 йил 19 феврал куни кеч соат олтиларда қора ниқоб кийган зўравонлар мени ўғирлаб кетишди.

Воқеа шундай юз берди: мен "Тико”да маҳалламиз (Салар-1) дўконига борган едим. Умр йўлдошим Муқаддас Махмуд ёнимда эди. Дўкондан чиқишим билан қора ниқоб кийганлар алланарса билан менинг бошимга уришди. Кейин мени судраб, буклаб машинага тиқишди. Умр йўлдошимнинг чинқириғи, маҳалладошларимнинг қий-чувлари қулоғмга чалиниб қолди. Бу ҳодиса яшин тезлигида кечди. Ойлар кечроқ билсам, ниқобдорлар "Тико”мизни ҳам ўғирлаб кетишибди. Мени ўғирлашган соатнинг ўзида бу зўравбонликни бутун маҳалла, сўнг Ўзбекистон, сўнг дунё билди… Ҳар куни "тоталитар тузум" деб ёмонлаётганимиз – СССР пайтида ҳам менга бундай ваҳшийлик қилинмаган.

Мустақиллик даврида миллий ёзувчини асоссиз равишда таҳқирлаш – зулмми, адолатсизликми, буни ўзларингиз баҳоларсизлар.

Мабодо, 16 феврал воқеасида менинг тариқча ҳам айбим бўлганда эди мен ўз уйимда бўлмас эдим. Менинг ҳам ўзимга яраша ақл-фаросатим бор. Бу пайтда мен, олти-етти ойдан бери, уйдан эшикка чиқмай китоб ёзаётган эдим.

Мoдомики, мендан гумон қилинса, мени қонун йўли билан чақирса бўлмасмиди? Қонунга қарши ким боряпти?

Ниқобдорлар менга қора ниқобни терс кийдиришганда, мен ҳушимга келдим. Улар мени уриб, сўкиб тагларига босиб олишди. Тағин ҳушимдан кетдим. Тошкентдан номаълум томонга тахминан 2-3 соатча (кейин сездим…) йўл босилгач, мени зулмат ичида уриб, тепиб, судраб, сўкиб, таҳқирлаб номаълум ертўлага олиб тушишди. Ниқобда ҳеч нарсани кўрмадим. Сездим. Фақат эшик яқинида

Page 31: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

30

саноғи йўқ ваҳший итларнинг ваҳший вовуллашларию ертўлада тарс-турсларни, аянчли инграшлару, дод-фарёдларни эшитдим.

Вужуд-вужудни ларзага солиб юрак-бағримни сил этувчи бу чинқириқ, инграш, йиғиларга одам боласи чидай олмайди.

Бу олис, овлоқ, номаълум ертўлада ҳар куни шундай. Мени қўрқув босди, "ном-нишонсиз ўлдириб юборишади"

деб ўйладим. Мен инграб юбордим. Тағин мени сўкиб, тахқирлаб, уриб, тепишди. Менинг қўлларимни орқамга қайириб, кишанлашди. Мен қимирласам, кишан менинг қўлларимни баттар қисарди. Кейин қанча кун, қанча тун кечди, мен билмадим, менинг қўлларимни кишандан ечишмади. Қишда тақир, заҳ ерда, ўттиз учта та танга-танга тешикдан совуқ иззилаб кираётган бетон зиндонда бир ярим ойча бир ўзим юпун, ҳўл ва қонга беланган ҳолда ўлим билан олишиб ётдим…

Номаълум ертўлада мени юзида холи бор йигит сўроқ қилди. Унинг ёнида доим ниқоб кийган баҳайбат-баҳайбат уч палач тўппонча ва дубинкаларда турди. Сўроққа мени ниқобдорлар ниқобда, кишанда камерадан олиб чиқар, сўнг шу зайлда – ниқобда, кишанда судраб чалажон ҳолда олиб келар эди. .

Юзида холи бор кимса менга ўзини таништирмади. У мени истаган онда ўлдириши, Ахмаджон Одиловдай

қамоққа чиритиши, уй-жойимни ёқиши, бола-чақамни автоҳалокатга йўлиқтириши, уларга турли-туман тазйиқлар қилиши, менинг умр-йўлдошим билан икки қизим ҳам шу зиндонда экани, кўз олдимда зўрлашлари ва ўзига шундай хуқуқ берилганлиги хақида қайта-қайта таъкидлади.

Бундай ишларга олтин, пул аямаслигини айтди. Юзида холи борнинг буйруғи билан, айрим кечаларда балки унинг буйруғусиз ниқобдор уч палач (ниқобдорларга нисбатан “палач” сўзини юзида холи бор айтган) мени кўз кўриб, қулоқ ешитмаган усуллар билан қийнади. Дубинкаларда уравериб, тепавериб қонга белади. Менинг соғ ерим қолмади. Бутун баданим қорайиб, кўкариб, шишиб кетди. Қўл-оёқларимни куйдирди. Игнадан тирноқларим қорайиб, қўпорилиб кетди. Орқамга қўлларим кишанланган ҳолда мени соатлаб осиб қўйди. Менга аллақандай уколлар қилди. Аллақандай суюқликлар ичирди…

Мен юзлаб марта ҳушимдан кетдим, мени юзлаб марта ҳушимга келтирди.

Page 32: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

31

Мен ҳушимдан кетган онларимда, қишда, совуқда менинг бошимга совуқ сувлар қуйди, бурнимга аллақандай сасиқ нарсаларни тиқди… мен ҳўл уст-бошим билан муз зиндонда ёлғиз ўзим тун-кунларни чидаб бўлмас азобда ўтказдим…

Менинг ҳар куним, ҳар туним қўлларим кишанланган ҳолда олис, овлоқ, номаълум ертўлада шндай қийноқ, азоб билан кечди. Мен бу қоғозда менга берилган мингдан бир азобни ёздим.

Мен бунчалик ёвузликлни бирон китобда ҳам ўқимаганман, бирон кинофилмда ҳам кўрмаганман.

Ўз ўлимимга рози бўлдим. Тинимсиз хўрлаш, таҳқирлаш, қийноқлардан ўлим енгил. Фақат бир нарсага – болаларимни кўрмай ўлаётганимга, ўлигимни ҳам уларга бермаслигига ачиндим.

Оғир қийноқлар сўнгида юзида холи бор кимсанинг буйруғи билан қип-ёлонғоч қилиб ечинтиришди, сўнг ўлим стулига ўтқазишди. Сўнг қайтадан менинг қўл-оёқларимга кишан солишди ва ҳамма ёғимни чандиб боғлашди. Мен ҳаёт билан видолашдим.

Болаларим, набираларим кўз олдимдан ўтди. Бундан менинг юрак-бағрим эзилиб қон бўлди. Оғир, тўхтовсиз хўрсиниклар томоғимга тиқилди. Ҳаётдан ном-нишонсиз кетаётганимдан, жасадим кулга айланажагидан, бундан болаларим, набираларим, умр йўлдошим хабар топмаслигидан хўрлигим келди. Ўзимга-ўзим ачиндим. Менга ўлим қопи кийдиришди. Палачлар менга 5 марта ўлим қопи кийдиришди. Кейин юзида холи бор кимса:

- Тошкентдан "ҳозир ўлдирилмасин" деган буйруқ олдик, деди, менга – энди сени ойлаб қийнаб ўлдирамиз ё айтганларимни ёзиб берасан. Яна мени тунлар, кунлар қийнашда давом этишди. Мен юролмай, ўтиролмай қолдим. Чала жон ётдим. Менинг оёқ-қўлларим яралардан шишиб, йиринглаб кетди. Туфлим оёғимга сиғмай қолди. Дубинкалар зарбидан пайпоқларимнинг тит-пити чиқиб кетди. Мени терговхонасига яланғоёқ ҳолда ўликдай судраб олиб борар, терговдан судраб олиб келар, юзимдан қора ниқобни, орқамга қайирилган қўлларимдан кишанни ечмас эди. Хотиним билан қизларимни ўртага қўйишди…

Бу олис, овлоқ, номаълум, қўрқинчли ертўлада аёлларнинг оҳ-фарёдларига одам зоти чидолмас еди!

Сўнгсиз қийноқлардан сўнг "истаганини ёзиб бераман, хотиним билан қизларимнинг ор-номусларини сақлаб қоламан, сўнг судда хақиқатни айтаман", деб ўйладим. Ва шундай қилдим. Шундай қилишга мажбур бўлдим. Мажбур этишди!…

Page 33: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

32

Ҳатто "16 февралда ҳамма ерни мен портлатдим", деб ёзиб бердим. Шундан кейин мен кўчада юрган ҳар қандай бегуноҳ одамга ҳам мислсиз, даҳшатли қийноқлар билан ундан шундай ёздириб олишлари мумкинлигига ишондим. 16 феврал воқеасини ким қилган? Кимлар? Бу асл хақиқат вақт кечароқ очилади. Албатта очилади…

Лекин бунда Муҳаммад Солиҳнинг қўли йўқ. Шоир одам, ўз миллатини ўзидан ҳам ортиқ севадиган одам бундай қилмайди. Мен Муҳаммад Солиҳни етарли билганимдан шундай дейишга журъат этдим.

Юзида холи бор менга шундай деди: - Кўп одамларнинг ҳаётларини сақлаб қолишинг учун ҳам

ёзасан, ҳали телевизорда ҳам чиқасан, кейин Муҳаммад Солиҳни ўлдириб келасан!

Айни шу гапларни менга уч марта айтди. Мен қандай одамларнинг ҳаётларини сақлаб қолишим керак

эди? Бу менга қоронғу ҳам сирли эди. Холи бор кимсадан буни сўрадим. У менга жавоб бериш

ўрнига ўлимдай совуқ тикилди. Шундан кейин мен унга дедим: - Мен қотил эмасман, ёзувчиман. - Сен шаxсан президентнинг назоратидасан, – деди юзида

холи бор кимса, – сенинг ҳар қадамнинг ўлчанган. Истаган пайтда сени "ол" дейиши мумкин. Ёз!.

Юзида холи бор мендан ҳамма нарсани президент номига ёздириб олди.

Унга бундай эрк, чексиз хуқуқни ким берган, билмадим. Мени тўкиб ташлади, мен бутунлай соғлигимдан айрилдим. Мени халқаро холис экспертлар экспертиза қилишларини сўрайман. Мутлақо махфий равишда турли йўл, усул, найранглар билан, ёлғон, тухмат, бўхтонлар билан ўлдириб юборишлари, менинг оиламга турли-туман тазйиқлар қилишлари мумкин. Бу ҳақда айтишди ҳам…

Мени ва оиламни булар зулмидан ҳимоя этишларингизни сўрайман.

Мен Муҳаммад Солиҳ тўғърисида соҳта нарсалар ёзишга мажбур бўлганимдан кейин, Ўзбекистон республикаси Ички Ишлар Вазири ўринбосари Сайфулла Асадов, тергов Бошқармаси бошлиғи Алишер Шарафиддинов, унинг муовини А. Эгамбердиевлар бир неча марта келиб кетдилар. Улар менга

Page 34: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

33

ўзларини таништирдилар ва мен билан одамларча муомалада бўлдилар. Мен уларда президентга садоқатни кўрдим.

Лекин мен ҳали номаълум ертўлада эдим…Ҳали менинг хаётим қил устида эди…Шу сабабли холи бор мендан нимани ёздириб олган бўлса, уларга ҳам шуни ёзиб бердим. Нима ёзган бўлсам, ҳаммасининг тагига соҳта қўл қўйдим…Бу олис, номаълум, ўлим ҳиди анқиган ертўлага врачлар ҳам бир-неча марта келиб кетишди. Мени даволашди. Ҳатто энди ниқобдорлар ҳам соғайишимга қарашди.

Чунки, мени телевидениега чиқаришлари керак еди… Тўҳмат текст… Сохта чиқув…

Баъзан, ниқобдорлардан бири (уни танийман, кўрсам учовини ҳам танийман) маст ҳолда мен ётган зиндонга кирар, мендан доллар талаб этар… мени урар, тепар, сўкар эди. Тунда бу мудҳиш ҳол кечар эди…

Бу номаълум, қўрқинчли ертўладан ниқобдорлар менга ниқоб кийдириб, мени машинага юзтубан босиб, беш-олти марта ИИВга олиб боришди. Энди холи бор кимса кўздан бутунлай ўчган (мен уни суд маҳали август ойида ИИВ ертўласида тасодифан кўриб қолдим), энди мен билан С. Асадов, А. Шарафиддинов, А. Эгамбердиевлар шуғулланишар эди.

Дубинкалар зарбидан янги шим-кoстюмим, кўйлак, майкаларим титилиб, йиртилиб кетган эди. Шу сабабли С. Асадов менга ички кийим, қора кўйлак, галстук олиб берди. Шу кийимда мени ИИВ биносида телевизорга олишди. Текстни ўзлари ёзиб беришди.

Мен уч кеча-кундуз ИИВ биносида қолиб шу ёлғон, Муҳаммад Солиҳга туҳмат текстни ниқобдорлар зулмида ёд олдим. Мажбуран ёд олдим. Ёд олдиришди.Бу муҳим экан! Жуда муҳим экан!

"Шахсан президентнинг ўзи кўради. Энди сенинг ҳаётинг шунга боғлиқ. Балки эрта-индин уйингга ҳам бориб қоларсан", дейишди. Ҳали мен узоқ ва номаълум ертўлада едим. Ҳали менинг хаётим қил устида эди. ИИВ биносида мени тўрт марта телевизорга олишди.Телевидение ходимлари мени ниқобда олиб киришди. Ниқобдорларни ҳам. Бир марта эмас, бир неча марта.

Нима учун мени ИИВда тўрт марта телевизорга олишганининг сабабини айтишди. "Президентга ёқмаяпти… Сохта…" деб айтаяпти дейишди…Фақат тўртинчи ёзув тўғрисида

Page 35: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

34

индашмади. Тағин мени узоқ, номаълум зиндонга олиб кетишди. Тағин тун ва кунларим ғариблик ва азоб-уқубатда кечарди.

Қоқ тунда бир ниқобдор маст ҳолда менга: - Агар яна бир ҳафта ўлмай турсанг, кейин узоқ яшайсан, –

деди. Бир ҳафта кечди. Мен ҳали тирик эдим. Тунда ўша ниқобдор

темир эшикни шарақлатиб очиб, мен ётган камерага кирди. У маст эди. Сўнгги дамларда менга зулм қилишдан ўзини анча тийган эди . Баъзан ҳатто унинг юзида кўзида менга нисбатан ачиниш аломатлари ҳам бордай туюларди. Балки, мен янглишаётгандирман. Ҳар ҳолда менга шундай туюларди. У менинг елкамга оғир қўлларини қўйиб деди:

- Старик, агар яна 15 кун ўлмай турсанг 50 йил яшайсан… – деди.

Мен бу қоғозда унинг сўзларини айнан келтирдим. Бу гаплар… Бу сирли гаплар… Уларга ҳам кўникиб қолган

эдим… "Тангри буюргани бўлади" деб ўйладим. 19 февралдан апрел ойининг қайси бир кунигача мени

номаълум зиндонда сақлашди. Кейин кутилмаганда ниқобдорлар мени уриб, тепиб, ИИВ ертўласига олиб бориб ташлашди. Шунда қўлимдан кишанни, юзимдан ниқобни олишди.

Апрел ойида, яъни мени ўғирлаб кетишгандан бир ярим ой ўтгандан кейин шаҳар прокуратураси қамоққа олишга санксия берди. Бир-ярим ойдан кейин. “Устувор қонун" ҳурматими, бу?

Энди мен шу гапларни айтишни ўз бурчим деб биламан. Жадидлардан кейин мен ўз элимнинг миллий ёзувчисиман.

Бунга менинг китобларим гувоҳ. Ҳамма асарларимни мен Туркистоннинг миллий озодлиги, Истиқлоли учун ёзганман.

Миллатим, ватаним озодлиги – менининг ҳаётим. Лекин биз, бизлар орзу қилган, курашган, Миллий Озодликка

– мустақилликка еришганимиздан сўнг мен не учундир таъқибдаман, тазйиқдаман, қамоқдаман.

Бу иккиюзламачи, ғаразгўй "дўст"ларнинг ишларими? 1991-1994 йилларда мен Ўзбекистон Республикаси

Жамғармаси Бошқарувининг раиси эдим. Бу ташкилотни йўқдан юқорига олиб чиққанимизни эл билади…

1994 йил 3 март куни тонгда қуролланган бир қанча киши мениг уйимга қорадори, тўппонча, ишхонамга қорадори қўйиб, мени ИИВ ертўласига тиқишди. Мен ИИВ ертўласида 5 ой 18 кун

Page 36: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

35

туҳматдан азоб-уқубатда ётдим. Ертўлада тутқунни 10-15 кундан ортиқ сақлаш қонунан мумкин эмас. Лекин… Сўнг мени яна 9 ой зиндонда сақлашди.

Қама-қама билан одамни, жамиятни тузатиб бўладими? Бу эл бирлигини бузишга олиб келмайдими? Бу узун кечмишдан маълум эмасми?… Қорадори!… Тўппонча!… Бу қадар жўн (примитив), бу қадар ачинарли бу! Ёзувчини шундоқ нарсалар билан қамаш – фожеа!…

Бу бир менинг фожеамми?… Бу туҳматга ким ишонади? Ҳатто ёввойи ҳам ишонмайди. Нима мен бангиманми ё қотилманми?! Қорадори… Тўппонча… Касаллик… Буюк касаллик… Туҳмат, қасд касаллиги!… Терговда бир марта ҳам мендан "қорадорини қаердан олдинг, тўппончани қаердан олдинг?" деб сўрашмади. Ҳатто номига ҳам сўрашмади.

"ЭРК" газетасини қаердан олдинг деб сўрашди, азоб беришди. У пайтда мен (ишдалигимда) "ЭРК" газетасини уйимга ким ташлаб кетганини билмас эдим. Шунча газетани ўз хоҳишим билан президент девонига ва ИИВга топширган эдим. Бу хақда ўша замонда юртдаги тегишли ерларга ўнлаб хатлар ёзганман. Аммо ҳеч бирига жавоб олмаганман.

Яхшиликка ёмонлик бўлди. Мени 4 йилга озодликдан маҳрум этишди ўшанда. "Заказ…" дейишди. Президентнинг номини айтишди… Балки президентга туҳмат қилишгандир? Бу ёғи менга қоронғу. Энди, замонлар кечароқ "ЭРК" газетасини уйимга КГБ одами Ахтам Розиқов қўйиб кетгани аниқ бўлди. Буни мен ҳозирги терговда ҳам, ҳозирги судда ҳам айтдим. Улар эшитишни ҳам исташмади. Мени қасддан, туҳматдан қамашганига ким, кимлар жавоб беришади?

Ахтам Розиқов Самарқанд шаҳар, Титов кўчаси 1-уйда яшайди. Адолат бўлса, мени Ахтам билан юзлаштиришларини ва чин (хақиқат) қарор топишини истардим. Мени қасддан, туҳматдан қамашганини балки президент билмас? Қуйидагилар унинг номидан иш кўргандирлар?

Чунки мен қамоқда 2 йил, 5 ой, 6 кун ўтирганимдан кейин президент менга Озодлик берди: афв…

Аслида мен "ЭРК"га ҳам, "Бирлик"га ҳам аъзо эмасман. "ЭРК", "Бирлик" газеталарига бир чизиқ нарса ҳам ёзмаганман. Уларнинг ҳеч биридан намойиш, митингларида қатнашмаганман, тегишли идора буни чуқур текшириш ўрнига менга тухмат

Page 37: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

36

қилаяпти. Буни "ЭРК", "Бирлик" аъзоларидан сўрашса ҳам бўлади. Ахмад Аъзамга ўхшашлардан сўрашса ҳам бўлади.

Мен Муҳаммад Солиҳни турк дунёсининг миллиётчи, йирик шоири, кенг билим эгаси, тўғрисўз одам деб биламан.

Эл, юрт дили бошқа, тили бошқа, манфаат пардаларига чирманган кимсалардан чўчиса бўлади.

Дил, тил бирлиги – элимиз келажаги… Мен президентни кимга, қаерда ёмонлабман? Мен президентни қайси газетада қоралаб ёзибман? Ҳар бир одам каби менинг ҳам президент тўғрисида ўз фикрим бор. Бу менинг шахсий фикрим, нисбий фикрим. Бунинг нимаси ёмон? Фикр билдириш ҳеч бир замон таъқиқланганми?

Мен ҳеч ерда, ҳеч қачон Муҳаммад Солиҳ билан президентни қуршаб олиш тўғрисида гаплашмаганман. Менимча бу бирон ишга илиниш илинжида бўлган Алишер Бегибаевнинг уйдурмаси. Агар шу гапларим ёлғон бўлса: қани аниқ далил-исботлар?

Мен ёнимга одам тўплаган бўлсам, қани ўша одамлар? Ҳеч бўлмаса, биттасининг исмини айтинг.

Мен тўпланган одамларга юз доллардан берибмишман. Қани бунга далил-исботлар? Ҳеч бўлмаса, битта исбот борми?

Мен 1998 йилда Юсуф билан Туркияда бозорда учрашган эмишман. Бунга асос борми? Мен умримда фақат бир марта Туркияга борганман. 1992 йилда.

Терговда, судда менга қойилган айбларнинг биттасининг ҳам исботи йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки бунинг ҳаммаси тухмат!

Тўғри, 1998 йил 2 марта мен Киевга, Муҳаммад Солиҳнинг олдига борганман. Хўш, бунинг нимаси ёмон? Мен бошқа ёзувчилар ҳам унинг олдига бориб келишаяпти-ку. Борган одам фитна уюштираверадими? Уюштирса, бунга аниқ исбот қани? Йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки фитна тўғрисида мутлақо гап бўлмаган. Ортиқча хуқуқ берилган тизим нима деса, туҳмат қилса ҳам тўғри бўлаверса – охири нима бўлишини билмадим. Олдин ҳам шу тизим мени туҳмат билан қамаган эди. Яна туҳмат билан қамади. Ишни ҳалол йўл билан очиш керак. Ишни туҳмат билан, хўрлаш билан, қийноқ билан, мислсиз жабр-зулм билан очадими? Мислсиз қийноқ-ҳар қандай туҳматни гуноҳсизнинг бўйнига қўяди. Бу ёвуз усулнинг умри қисқа.

Page 38: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

37

Алишер Бегибаев! 12 йилга кесилган одам озгина ўтирмай қамоқдан чиқди.

Бунинг сабаби нимада ёки қаерда? Муҳаммад Солиҳнинг қарз гапини – таклифини Алишерга

айтдим, холос. У: "акани олдига бирга бориб келайлик" деб туриб олди. Алишер билан Муҳаммад Солиҳнинг олдига иккинчи марта бордим. Ўз нафси балоси йўлида бировга туҳмат, жабр қилиш билан бахтга эришиб бўлмайди. Охир оқибат ўзи қазиган чуқурга ўзи қулайди. Бу ўзбекнинг асрлар давомида синалган мақоли.

Алишернинг бир балоси борки, уни терговга ҳам, судга ҳам чақиришмади.Ўша кезда Алишер Бегибаев Тошкентда эди.

Терговчи Илҳомжoн Турғунов менда айб йўқлигини ич-ичидан биларди. Лекин кўрсатма бўйича иш тутишга мажбур… эди. Мен буни шахсан унинг ўзига айтдим. "Шуни сезибсиз, шунга ҳам рахмат. Илож қанча?…" деди у. Энди Илҳомжон бу гапни тан оладими, йўқми, буни Тангри билади.

Моддаларни ҳам талай марта алмаштирди… Сохта "шерик"лар ҳам топди. Спектакл… Суд… Қора ниқоб кийганлар мени ўғирлаб кетишганидан

тортиб, ҳамма гапни судга айтдим. Бироқ у менинг бирор гапимни инобатга олмади. "Ёлғон!" деди. Мени 14 йилга озодликдан маҳрум этди.

Спектакл тугади. Бу кетишда Олий Судда ҳам спектакл ўзгармайди. Мен фақат Сизлардан адолат кутаман.

Чуқур ҳурмат билан, тутқун ёзувчи Эврил Турон (Мамадали Махмудов) / имзо / Ёпиқ суд зали 18 август 1999 й. Афросиёб хотираси

Олтин тусли дарёнинг сўл қирғоғида Ўсар эди меваси бўл асл оғочлар. Ёт юртлардан келган ётлар илмоғида… Чатишди бу меваси ол асл оғочлар… Занглар босган чанг асрлар силсиласида Йўқотдилар ўз-ўзлиги ўз тотини. Қумлар ютган чанг замонлар зилзиласида Унутдилар ўз кечмиши, ўз отини. Энди эса чатишмаган ўз аслини Совуқ ёқдан келиб қолган келгинди дер.

Page 39: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

38

Кун ботгандан кунилайди бир-бирини… Бу кетишда не бўлади?… Ёрилар ер!.. 26 октябр 2000 йил, хастахона.

ШОИРЛАРИ МАДДОҲУ ШОИРИ ХЎРЛАНГАН ЮРТ Мирзо Равшан Шу йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон Олий судида шоир -

“ЭРК” Партияси раиси Муҳаммад Солиҳ, ўзларини Ўзбекистон исломий ҳаракати деб атаётган ташкилот раҳбарлари устидан ўтказилган суд жараёни тугади, ҳукм ўқилди.

Суд жараёни ва ҳукми тўғрисида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар, чет эл матбуот органлари томонидан, тан олиш керакки, демократия доирасида турли-туман фикрлар, муносабатлар билдирилди, мақолалар эълон қилинди. Улардан фарқли ўлароқ Ўзбекистон матбуоти суд жараёнини мутлақо бир ёқлама жазоланувчиларга қаратган ҳолда, равшанким, юқоридагиларнинг кўрсатмаси асосида ёритди. Айтилган гаплар, ёзилган мақолаларда инсонни камситадиган, ҳақоратлайдиган барча сўзлар қўлланилди. Корхона, ташкилот, ўқув юртлари, маҳаллаларда “Ватангадолар”, “Халқ душманлари“, “Оқпадарлар”, “Мустақиллик душманлари” каби сўзлар билан бошланган Совет замонини эслатувчи шиорлар остида йиғилишлар ўтказилди. Айниқса, Республика ва вилоят телевидениелари орқали лаганбардор журналистлар шаҳарларда кўчама-кўча сандирақлаб ўтқазган сўровларига, гарчи суд жараёни тугамаган бўлса-да, баъзи лақмалар уларни (судга тортилганларни) қамаш керак, деб валдирашлари, халққа қайта-қайта намойиш этилди.

Суд жараёни якун топди, ҳукм ўқилди. Ушбу жараён атрофида ҳукумат томонидан ташкил қилинган кампания - ўзига хос шоу, айтилган гап-сўзлар ҳам гўёки тўхтагандек. Аммо Республика ахборот воситаларида айтилмай қолган сўзлар, билдирилмаган фикрлар ҳам бор. Айниқса, мен билган шоир - партия раиси тўғрисида. Ҳа, ўша халқ дардини, юрт муаммоларини биринчилардан бўлиб кўтариб чиққан - ўз дарди деб билган, Ватан, миллий ғурур учун Совет замонидаёқ курашга отланган, аммо баъзи “халқпарварлар” томонидан камситилган, ҳақоратланган шоир ҳақида. Йўқ, мен бу сўзлар билан унга тасалли бермоқчи,

Page 40: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

39

юпатмоқчи эмасман, унинг темир иродаси борлигини, бундай тавозеларга мойил эмаслигини биламан. Зеро, у 80-йиллардаёқ қуйидаги сатрлар орқали бундай камситишларга, ҳақоратларга тайёр эканлигини айтган эди.

Мен ҳар сўзим учун кулги бўлишга, Масхара бўлишга турибман тайёр. Айтмоқчи бўлганларим - нима учун у кураш майдонига

тушди, нима сабабдан Ватандан кетди, нега судга тортилди?! Аслида у кўплаб маддоҳ шоиру ёзувчилар сингари

“юртбоши” атрофида бўлиши, унга ясама табассумлар қилиши, ҳамду сано ўқиши ва бунинг эвазига катта-катта мукофотлар олиши, Ўзбекистон қаҳрамони бўлиши, ҳаттоки Парламентда каттароқ курсини эгаллаши ҳам мумкин эди. Аммо у виждон амрига зид бормади, ўзга йўлни танлади.

Ўша йилларда

“Бу ватан меники” десангиз бирор Одам туриб демас сизга “бу ёлғон!” Чунки, ҳақиқатни айтасиз такрор, Айтиб, мен сингари йиғламайсиз қон. деб ёзар экан, бу сатрлар ҳур Ватансиз яшаш ортиқ мумкин

эмаслиги ҳақида унинг ҳайқириғи эди. Зеро, Орол фожеаси, болалар ўлими, деҳқоннинг хароб аҳволи, камқон оналарнинг сўлғин чеҳралари уни бефарқ қолдиролмас эди. Шунда у Совет замони шоирларга берган барча имтиёзлардан воз кечган ҳолда

Турдим, сапчиб турдим, ўзимга келдим, Шаккок фарзандингни афу эт, Ватан, Гўзал кафанларни эгнимдан юлдим. Тушдим, сакраб тушдим, тилла тобутдан! деб ёзар экан, бу унинг кураш майдонига тушганига ишора

эди. Ўша кундан эътиборан у халқимиз мустақиллиги учун кураш бошлади. Ҳа, ҳозирда ҳукумат тепасида турган “катталар” Москвадаги хўжайинлари соясига қуллуқ қилиб турган замонларда у Республика муаммоларини биринчилардан бўлиб, ошкора кўтариб чиқди. “Бирлик” халқ ҳаракатини тузишда фаоллик кўрсатди. “ЭРК” Партиясини тузди. У бошлиқ мустақиллик декларацияси Парламент сессияси кун тартибига киритилди ва қабул қилинди. 1991 йилги хунта томонидан давлат тўнтаришга бўлган уринишни ошкора қоралаб чиққан ягона инсон ҳам ўша шоир ва у бошқарган “ЭРК” Партияси эди.

Page 41: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

40

У орзу қилган Республика мустақиллиги ҳам амалга ошди. Аммо унинг илк меваларидан шоир баҳраманд бўлолмади. Чунки мустакқилликни биринчи кунларидан бошлаб шоир коммунистик ҳукумат томонидан таъқиб остига олинди. Сабаби Республикада халқнинг хароб аҳволи, коррупция ва порахўрлик авж олаётганлигини “ЭРК” Партияси ва унинг лидеридай дангал айтган бошқа партия ва инсон йўқ эди. Бундан чўчиган хукумат ундан қутилиш йўлини излади. Уни “давлат тўнтаришини уюштириш”да айблади. Қамоқхонага ташлади. “Танга ўғриси”га чиқарди ва ниҳоят юртдан чиқиб кетишга мажбур қилди. Бу билан ҳукумат тинчланмади, унга қарши кампанияни авж олдирди - 16 феврал воқеасини ўйлаб топди. Бир кўрнамак сотқин орқали ушбу воқеа асосида “Қашқирлар галаси” номли китоб чоп эттирилди. Уни янада бадном қилиш ниятида ноябр ойида суд жараёни ташкиллатилди. Зеро, ҳукумат учун ундан кўра кучлироқ мухолиф йўқлиги аён бўлиб қолди ва унинг олдини олиш зарурати юзага чиқди.

Бундай кўргиликлардан шоир тушкунликка тушгани йўқ, аксинча ўз кураш йўлини шараф деб билди ва давом эттирмоқда.

Бир ёнда ожизу бир ёнда кучли, Кураш бошланаркан тарафма-тараф Ожизнинг ёнини олганинг учун “Хоин”деб ном олмоқ нақадар шараф! Ҳа, шоирни ҳар қанча ҳақоратламасинлар, хўрламасинлар -

ўзи танлаган йўлдан қайтмаяжак, қайтмайди ҳам! Ахир.... Гоҳо қувонч кирар юракка: Менда ахир имкон бор ҳали “Шеър – севги”, деб алдамасликка Озодликни севган инсонни! Бисотимда имкон бор, ахир – Қаламни синдириш имкони! (Самарканд, 2000 йил, декабр)

Page 42: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

41

“БУЮК ОДАМ ДОИМ ТАНҲОДИР” Хайрулла Х. Исматулла, Индиана Университети 15.01.2001 Америкалик ёш олима Руф Дейблер диссертациясида тадқиқ

этилганига қараганда, 1986 йилдан - қайта қуриш ва ошкоралик давридан бошлаб, Муҳаммад Солиҳ ижодида мажозийлик ўрнини аниқлик, реаллик эгаллай бошлайди.

Руф Дейблер тадқиқотининг 2-бобида 1986-1989 йиллар ўртасидаги сиёсий воқеалар ва уларни Муҳаммад Солиҳ ижодига таьсири хусусида фикр юритилади.

Бу даврда ўзбек зиёлилари пахта монокультураси, ернинг заҳарланиши ва шўрланиши, Орол денгизининг қурий бошлаши, болалар ўлимининг ошиб бориши, рак, сил, тиф ва сариқ касалликлари билан оғриганларнинг сони ортиши каби масалаларга кенг халқ оммасининг эътиборини қаратишга ҳаракат қилдилар.

Бу бобда тадқиқотчи "Аёлларга соғлиқ беринг", "Ленин, Сталин, Брежнев ҳақида ташбеҳлар", "Қайтиш", "Академик Э. Юсуповга мактуб", "Уйғонишнинг оғир йўли" каби адибнинг шеърий ва публицистик асарларини таҳлил қилган, маълум хулосалар чиқарган. Америкалик тадқиқотчининг аниқлашича, бу даврда ижод қилган асарларида адиб очиқ фикр юритади. У ўз фикрларини рамзлар, мажозлар ортига яширмайди. Адибнинг асарлари бошқа ёзувчилар асарларидан уни ажратиб турадиган ўзига хос индивидуалликка, оҳангга эга.

Бу даврда адиб мурожаат қилган мавзулардан бири, тадқиқотчининг кўрсатишича, яқин тарихни қайта идрок қилиш бўлган. Ошкоралик шиори остида адиб репрессияга учраган ўзбек ёзувчилари меросини қайта кўриб чиқишга чақирганлардан бири бўлган. Гарчи ўша давр ҳукумат бошлиқлари жамоатчилик талаби натижасида режимни қисман либераллаштиришга мажбур бўлган бўлсалар-да, буни улар иложсизликдан, истамай амалга оширгандилар, деб ёзади Руф Дейблер.

Диссертациянинг 3-бобида тадқиқотчи 1989-1992 йиллар ижтимоий жараёнлар И. Каримов томонидан қаттиқ контрол қилина бошланиши билан ажралиб туради, деган хулосага келади. Ўз хулосасини ушбу мисоллар билан тасдиқлайди: агар 1989 йил октябр ойининг ўрталарида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишига бағишлаб ўтказилган халқ намойишига бир неча ўн

Page 43: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

42

минг ҳамда 1990 йили май ойида Диний Бошқарма муфтийси қилиб отаси томонидан тайинланган, маънавий бузуқ Шамсиддин Бобохоновга қарши ўтказилган намойишга 20 мингдан ортиқ киши қатнашган бўлса, Ўзбекистон мустақиллик эълон қилганидан сўнг (1 сентябр 1991 йил), бундай намойишларга мутлақо рухсат берилмаган.

1989-1990 йилларда Муҳаммад Солиҳ фаол сиёсатчи сифатида фаолиятда бўлди. Адибнинг "Бирлик" халқ ҳаракатини ва "ЭРК" Демократик партиясини ташкил этиш ва оёққа турғизишда жонкуярлиги ҳамда Олий Мажлис депутати сифатидаги фаолиятлари ҳам мана шу бобда атрофлича ўрганилган.

Мазкур бобнинг охирида муаллиф чиқарган хулосалардан бири шуки, адиб 1992 йилга келиб "ЭРК" Демократик партиясини тузган, Олий Мажлисга депутат, президентликка номзод бўлган бўлса ҳам, демократиянинг тўла бўғилиши сабабли у чуқур тушкунликка тушган эди. Диссертациянинг 4-бобида 1992-1995 йиллар воқеалари қаламга олинган. Руф Дейблернинг аниқлашича, президент томонидан олға ташланган "нима қилиб бўлса ҳам стабилликка эришиш" ғояси ҳур фикрлиликни бўғиш учун бошланган кампания бўлганди ва шундай бўлиб қолди. "Оммавий қамашлар, уриб, майиб қилишлар, ахборот воситалари - матбуот, радио ва телевидениени қаттиқ контрол остига олиш, талафот кўрганларнинг гувоҳлик беришларича, услублари Сталин қатағони услубларидан қолишмайдиган янги хавфсизлик органлари бу даврдаги И. Каримов режимининг ўзига хос ҳарактерли белгиларидан бири бўлиб қолган", - деб ёзади диссертант 4-бобда. Мамлакатда юз бераётган бундай мудҳиш ҳолга қарши ўлароқ Муҳаммад Солиҳ 1992 йил июн ойида депутатликдан воз кечади ва унинг партияси яширин фаолиятга ўтади. Мазкур бобда тадқиқотчи адибнинг "Ойдинлик сари" асарини кенг таҳлил қилади ҳамда ушбу хулосага келади: "Гарчи ўз Ватанидан чиқариб юборилган бўлса-да, Муҳаммад Солиҳ ўз ватани сиёсий ҳаёти билан узвий алоқададир. У демократик қайта қурилиш учун курашяпти...

Демократик ўзгаришларга амал қилишга ваьда берган бўлса ҳам, И. Каримов Ўзбекистонда халқ ҳаётининг барча жабҳаларида тўла диктат ўрнатди. Ўз сиёсатида у фуқароларнинг ҳар қандай ҳурфикрлилигига очиқдан-очиқ қаршилик қилиб, мухолифатни қаттиққўллик билан таьқиб этаяпти". М. Солиҳ ўз асарида ёзганидек, "...оддий шамол ҳайкалларни ҳеч учиролмайди. Уларни

Page 44: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

43

жуда катта ижтимоий воқеалар, лоақал инқилоб бўрони учириши мумкин". Ҳа, дарҳақиқат, ҳайкалларни ва шунингдек, ҳайкалга айланган мутлақ бошлиқчаларни халқ ғазаби бўрони учиражакдир. Бунга шубҳа бўлиши мумкин эмас.

Америкалик олима Руф Дейблер диссертациясини худди шу сўзлар билан хотималайди:

"Ҳиёбонда ёлғиз ва хаёлга шўнғиб турган ҳайкаллар каби Муҳаммад Солиҳ ҳам шуҳрат ва машҳурликни татиб кўрди. Бироқ у ҳозир яна ёлғиз. Шу сабабли Муҳаммад Солиҳнинг ўзига нисбатан “Буюк одам доим танҳодир” иборасини ишлатиш ўринли бўлади".

Муҳаммад Солиҳ вақтинча танҳодир, бироқ у доим буюкдир, чунки ўз бошига энг мудҳиш мушкулликларни солишаётган бир вақтда ҳам, у ўз халқининг фаровонлигини ўйлаяпти. Зеро, халқдан унинг топган-тутганларини юлиб олиб, чет элга ташиб кетувчилар эмас, балки ўз манфаатини ўйламасдан, ўзининг топган-тутганларини ўз халқига раво кўрувчилар доим буюкдир.

КАРИМОВДАН СОЛИҲГА ҚАДАР (1-мақола)

Ҳалит ҚOҚИНЧ “Стар” газетаси (Туркия), 28.12.2000-1.01.2001 Бу узун таътил, яхши бир баҳона бўлди. Икки ойдир,

пишқириб-кўпирган сувлар тиниқлашди, ички социал зилзилалар танаффусга чиқди. Бу фурсатдан фойдаланиб, қатор мақолалар билан Ўрта Осиёдаги нуфузи энг кўп қардош жумҳурият ҳақида батафсил ёзмоқчиман. Муаммога айланган Муҳаммад Солиҳ мавзуси... 10 йилдир, бу ўлкада яшаган бир эски дўстим зиёратимга келди, исмини зикр этмаслигимни илтимос қилиб, шу билгиларни берди. Унга ташаккурларимни билдирмоқчиман.

Воқеани бошдан бошлайлик: Перестройка даврининг сўнгги бўлимида Кремл уч қиррали бир муаммо орасида қолганди. Совет Иттифоқи иқтисодий бўҳронда тамомила чўкканди. Иттифоқдаги ўлкаларнинг олгани берганидан кўпроқ бўла бошлаганди. Ва бу ўлкаларда Рус нуфузи ерли халққа нисбатан борган сари озаяр эди.

Турк жумҳуриятларининг лидерлари ҳам безовта эдилар. Балки, Кремл уларни синаётгандир, деб хавотир олишаётгандилар.

Page 45: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

44

Оптимизмдан ҳақиқатларга Эстония ва Литва илк одимни отгандан сўнг тараддуд

булутлари тарқалди. Мустақиллик баёнотлари изма-из эълон қилина бошлади. Туркия кўксини кериб “БМТ да 6 та Турк Жумҳурияти бор!” деяжак қадар бир умидвор шабада эсди. Лекин ғоз оёқларининг фарқли экани тез маьлум бўлди...

Отатуркнинг Советларда дини ва тили бир қардошларимиз яшаётгани, бир куни улар ўз мустақилликларини эълон этажаклари ва у кунга биз ҳам тайёр бўлишимиз кераклиги ҳақидаги гапларини биз унутгандик. Яъни биз тайёргарликсиз эдик.

“Ўрта Осиёдаги қардошларимиз ким?” деган савол анчагача ақлларимизни гаранг қилиб қўйди: ким булар, Туркми ёки ўзлари айтганларидай “Туркийлар”га уйғун халқларми?

Зиёратлар қилинди, раҳбарлар учрашдилар, элчихоналар очилди, ишодамлари бориб кела бошлади, талабалар келди, аскарий ва хавфсизлик соҳасида Туркия ёрдам бера бошлади, у ерларда турк мактаблари очилди, Туркия ташқаридан қарз олиб, бу қардошларга қарз берди.

“Янги Оға” Аммо бир муддат сўнгра ҳафсалалар ”пир” бўла бошлади.

Туркия берган сўзини кучи етганича бажаришга интиларди, аммо “қардош раҳбарлар” ҳеч сўзида турмасдилар. Туркия турк ишодамларига қилинаётган хақоратларни ҳам ичига ютди, аммо, масалан, Туркманистон табиий гази бир эртак ўлароқ қолиб кетаверди. Элчибейнинг ўлимидан сўнгра Озарбойжон нефт хатти (нефт қувури) ҳам эришиб бўлмас бир орзуга айланди...

Туркия сабр қилса ҳам Ўзбекистон деган ўлкадан ғалати саслар чиқа бошлаганди. Беш йил аввал Анқарада ўтган Турк Қурултойида ўзбек олимининг минбардан “биз Турк эмасмиз” деганига қарши Озарий ва Туркман делегатлардан ”Турк бўлмасанг, минбардан пастга туш!” дея ҳайқиргандилар.

Аммо бу “фарқли овоз” шундай дер эди: ”Болше старший брат не надо!”

Туркия эса бу матбуотнинг инжиқликлари қаршисида Туркистон Туркчаси билан айтганда “тишини тишига босиб” жим турарди. Бу “фарқли овоз”нинг соҳиби Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов эди.

Page 46: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

45

АЛОҚАЛАР ТАРАНГЛАШМОҚДА (2-мақола)

Ўзбекистонда ўзига ишонган бир ёш депутатнинг борган

сари халқ ичида обрўси юксала бошлаганди. Исми Муҳаммад Солиҳ эди. Ва Каримовдан Парламент Раислигини сўраётган эди. Каримовнинг бу талабни маъқулламагани ораларидаги муносабатни таранглаштирди, бир муддат кейин эса худди банан жумҳуриятларидаги каби иплар ечиб бўлмайдиган бир кўр тугунга айланди...

Нурали Қобулов деган бир миллатвакили, “Модомики, бу мажлисда истаганларимни гапира олмас эканман, бу миллат вакиллиги менга нимага керак”, деб миллатвакилликдан истеъфо қилди... Бу нутқдан сўнгра катта жанжал чиқди, Муҳаммад Солиҳ ҳам Каримовга икки юмруқ (мушт) туширди...

Каримов 1992 йилги талаба воқеаларининг бошида бўлгани учун доим шубҳа билан қарагани Солиҳни фурсатдан фойдаланиб, дарҳол ҳибсга олди...

Муҳаммад Солиҳнинг Туркия саргузаштлари Ҳибсдан чиққандан кейин Мамадали Маҳмуднинг (1999 йил

феврал портлашлари баҳонасида қамалган) маслаҳати билан Ўзбекистондан ғойиб бўлган Муҳаммад Солиҳнинг Туркияда эканлиги иддао қилинди. Ҳафа бўлган Каримов Демиралга бир мактуб ёзиб, Солиҳнинг Ўзбекистонга таслим этилишини талаб қилди. Демирал эса “Муҳаммад Солиҳнинг жиноят қилмагани, бор-йўғи бир режим мухолифи эканлиги, бошпана сўраганни таслим қилиш Турк урф-одатига тўғри келмаслиги”ни айтди.

1995 йилда яна бир воқеа юз берди. М. Солиҳ Ўзбекистондаги бир дўстига мактуб ёзиб, Туркияда тижорат коллежида ўқитиш учун 50 та ўқувчи юборишни, уларни етим болалардан танланиши(!!!) кераклигини истади. Бу болалар коллеждан сўнг Ўзбекистонда очиладиган магазинларда ишлаяжагини қўшимча қилди. Ҳақиқатан ҳам Қарши шаҳридан 49 ёш йигит Туркияга келди, бир ётоқхонага жойлашди.

Бундан кейинги воқеалар бир оз мажҳул ва ноаниқ, бу ёшлар гўёки бир тоғли бўлгада партизан ҳаракатларига ўргатилиб, Чеченистонга жўнатилган эмиш. Бу тарафлар қоронғилик, аммо алоқаларимиз қандай қўпгани маълум...

Page 47: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

46

Бу ёшлар Ўзбекистонда бошқа бир айбдан ҳибсга олинди, гўё Туркиядаги партизан кампида туширилган суратларни кўрсатганлар... ”Наҳотки?!.. Наҳотки?!”

Ўзбек маъмурлари папка-папка досьелар тайёрлаб, Туркия Буюкэлчилигининг эшигини қоқдилар. Ва дипломатик йўлдан Туркияни протест қилдилар. Туркия расмий мактуб билан воқеани такзиб қилди. Бундай ҳол юз берган бўлса ҳам бундан хабардор эмаслигини билдирди...

Ўзбек тарафининг иддаолари бу билан чекланиб қолмади. Туркияга юборилган 2 минг талаба аллақачон Муҳаммад Солиҳнинг тузоғига тушган эмиш... Талабаларнинг ҳаммаси режимнинг ашаддий мухолифларига айланганди уларга кўра.

Каримовнинг юзи аламдан буришиб, бу ҳақда гап очилганда: ”Наҳотки!.. Наҳотки!.. Туркия каби бир давлатнинг шундай воқеадан хабари бўлмаса!!??” дерди.

ВОҚЕАЛАР ЧИГАЛЛАШМОҚДА (3-мақола)

Ўзбекистон досьесининг надоматли қайдлари воқеалар ривожлангани сари кўпая борди. Проф. Др. Аҳад Андижонийни танийсиз, у бир пайтлар “Туркистон” жамиятининг раиси эди. Истанбулда бир бино сотиб олиб, у ерда жамият марказини очганди…

Туркияга келган Каримовни ўзбек элчиси Абдураззоқ бей воситасида жамиятга таклиф қилди ва минбарга чиқиб “Сен бегуноҳ инсонларни қамоққа ташлаяпсан, демократияга ўтишинг керак!” деб нутқ отди. Каримов эса ташқарига чиққандан сўнг элчи Абдураззоқ бейнинг ёқасига ёпишди ва “сенинг онангни... сенинг хотинингни си..., бу одамларни сен тайёрладинг!” деган ҳақоратлар билан уни элчиликдан бўшатди.

Каримов шунақайди... Бир марта Марказий Банк раисини касалхонага тушадиган

даражада калтаклаганмиш. 1999 йилда бир вазир ва унинг ёрдамчиси Каримовнинг калтагидан қўрқиб, 6-қаватдан сакраб интихор қилишганди...

Туркияга қарши пропаганда Боласи Туркияда ўқиётган ота-оналар ўйинга киритилди.

Махсус таёёргарликдан ўтганлар телевизорда чиқиб гапиртирилди: “Мана, боламнинг сурати, битта суяги қолган болагинамнинг,

Page 48: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

47

ҳурматли Президентимиз, болам ёзганига кўра, уларга Туркия давлати берган овқатлар етмаётган эмиш, болагинам оч ухлар эмиш!!” дея йиғлаган оналар…

Сценарий шундай ёзилди. Қўқон шаҳридан ўз оиласига мактуб ёзган бир хаёлий

(ҳақиқатда бўлмаган) бир қиз образи ижод этилди. “Унинг эътироф қилишича” уни навбатма-навбат зўрлашган эмишлар...

Бу кулгули сценарийларга давлат ижро идоралари ҳам дарров аралашиб, Туркияга яқин кўринган маъмурлар ишдан қувилди.

Шариатчи оқимларни қўллайди, деган баҳонада “Улкер” фабрикасига ҳам ҳужум қилишди, унинг банкдаги ҳисобини мухрладилар. Ўша даврнинг Бош вазири Тансу Чиллар келганда ўзбек ТВсида Муҳаммад Солиҳнинг давлат тўнтариши ташаббуси ва бунга Туркиянинг ёрдам бергани ҳақида программалар кўрсатилди. Каримов Парламентда “Бу туркларнинг ҳаммаси- сотқин!” деган куракда турмайдиган гаплари қулоқдан-қулоққа ўтди.

Ўлим жазоси таҳдиди 1998 йил баҳорида Турк Ай-Сел иншоот фирмасининг бир

ишчиси пичоқланиб ўлдирилди. Бу ширкатда ишлаганлар “Бизнинг хавфсизлигимизни таъминланг!” деган талаб билан кўчага чиқиб, Туркия Элчилигига қараб юрган заҳоти атрофи худди урушдаги каби аскарлар билан қуршатилди. Ва ҳаммаси Ўзбекистондан қувилди... Бу хусусда Демирал билан Каримов ўртасида шундай телефон диалоги бўлган:

“Сулайман ака... Сизнинг ишчиларингиз бизнинг қонунларни бузди. Нима қилайлик?..”

“Мендан сўраб нима қиласан, ука, қонунларингиз нима деса, шуни бажо келтиринг”.

“Лекин Сулаймон ака... Бизнинг қонунлар бу борада жуда қаттиқ, бу давлатга қарши исён ҳисобланади, жазоси - ўлим бўлади!”

“Ундай бўлса, уларни ўлкадан қувиб юбора қол, укажон!” дейди Демирал.

ТУРКЛИК... ЎЗБЕКЛИК... (4-мақола)

Ким бу ўзбеклар?.. Осмондан тушдиларми? Асл келиб чиқишлари, Турклик билан алоқаси нимада? Тарихда ўзбек деган

Page 49: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

48

бир халқни учратмайсиз. Ўзбек сўзи Олтин Ўрдадан келган Ўзбек хон билан боғлиқ бир исм. Масаланинг қизиқ тарафи бу “ўзбеклар” 1923 йилгача ўзларини “Турк” деб атаб, Туркиядагиларни “Усмонли” деганларидир. Ундан ҳам қизиқроғи, Шайбонийхонни аждод сифатида қабул этиши керак бўлган ўзбеклар ўзини Турк деб атаган Темур ва Бобурга соҳиб чиқмоқдалар.

Ўзининг “Тузуклар” китобида “ўзбек хашаклардан тозалаб, Тўхтамишга қарши юраман” деган Темурнинг бу сўзларини гўё унутганлар. Унга ҳайкаллар қўядилар.

Бобурнинг қабрини Аградан олиб келиниб, Андижонда хотира маъбади шаклида халққа тақдим қилишмоқда. Темурнинг “Бизким, Туркнинг бош бўғинимиз…” деб бошланган ифодаларини унутиб, сунъий “ўзбек халқи” пайдо қилишга интилмоқдалар.

Ҳеч қандай илмий асосга таянмаган сафсаталар баъзан кулгили аҳволга туширади инсонларни. Типик бир ўрнак келтираман: Проф. Др. Ҳамид Зиёев, Ўзбекистоннинг энг таниқли тарихчи олимидир. Худди раҳматли Проф. Др. Закий Валидий Тўғон Туркия учун ким бўлса, Проф. Др. Зиёев ҳам Ўзбекистон учун айни даражада қийматли олимдир.

Бу олим бир куни телевизорда чиқиш қилиб, ўзбекларнинг асли Хунлардан келганини айтади. Орадан икки кун ўтгач, телевизорда Каримов бир гуруҳ тарихчини ўтқазиб, уларга шу маслаҳатни беради: ”Баъзилар бизнинг аслимизни Хунларга олиб бориб тақамоқдалар... Оврупа, Хунларни варварь дейди, агар биз аслимизни Хунларга боғласак, бу “варварликдан” биз ҳам насибимизни олган бўламиз.

Хунларнинг давоми бўлган Кўктурклар ҳам Олтой тоғларида яшаганлар. Бир қисми бу ерларда қолиб, бир қисми Туркия тарафига кетганлар... Улар кўчманчи, биз эса ўтроқ бир миллатмиз. Бизнинг уларга ҳеч бир алоқамиз йўқ!!!”

“Фақат жаноб Президент…” дея дудуқланади бечора Проф. Др. Ҳамид Зиёев... “Тарих ва хақиқат бу бўлса, биз нима қилайлик?..” Каримов: “Мен бу фикрларнинг миянгизга қаердан суқилганини жуда яхши биламан, сизларни Туркияга чақириб, чўнтакларингизга уч юз-беш юз доллар қўйиб, миянгизни ювмоқдалар. Менга ҳақиқий ўзбек тарихини ёзадиган одамлар лозим... Бундай одамлар борми, йўқми?”

Page 50: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

49

“Йўқ, жаноб Президент”, дея бошини эгади Проф. Др. Зиёев... “Мен ҳақиқийсини билмайман, яхшисини бошқалар ёзсин!”

ТУБДАНДИНЧИЛИК ПАРАНОЯСИ (5-мақола)

Каримов Ўрта Осиё лидерлигига ҳавасманд Фақат тутуруқсизлиги билан катта бир мақолага мавзу

бўладиган Сафармурод Туркманбоши Каримовдан нафратланади. Туркманбошининг Тошкентдаги Турк Дунёси Зирвасида,

Амир Темур Музейининг очилишини кутмай кетиб қолиши ҳеч кимнинг эсидан чиқмади. Сабаби Туркманистон Президенти Амир Темурнинг туркманларни чўлда оёқ яланг юргизиб жазолантирганидан Темурни ёмон кўргани эмиш. Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, телевизордаги суҳбатларида Каримовни “аҳмоқ” деганига сабаб Каримовнинг уни телевизорда “жинни” дегани эмиш.

1999 йилдаги портлашлардан кейин Бишкекда бўлиб ўтган бир йиғилишда ТВ камералари олдида тортишар экан, Каримов қўлидаги пиёлани Назарбоевга, Назарбоев эса қўлидаги стаканни Каримовга отишган.

Қирғизистон Президенти Асқар Ақаевга Каримов ҳақоратомуз ”Укаев” дейди...

Тошкентдаги бир йиғилишда Каримов Ақаевни кўпчиликнинг ёнида ”Укаев” деб камситганидан кейин Акаев-Каримов муносабатлари бугунгача совуқ бўлиб қолаяпти.

Тожикистон Президенти Раҳмонов Каримовни ўлкасидаги фуқаролар урушига сабабчилардан бири сифатида айблайди. Бошқа тарафдан “менинг томирларимда тожик қони оқар экан, менга нега душманлик қиласан?” дейди унга Каримов. Раҳмонов ТВга чиқиб, Каримов ҳақида ”ҳатто Кремл ҳам бундай қўпол муомала қилмади бизга, бу одам ўзини ким деб ўйлаяпти?” дея ғазабланади.

1999 йил 16 февралида Тошкентдаги портлашларда Каримов суиқасддан қутулади. Аввал ҳам Дўрмон резиденциясида Каримовнинг машинаси гранатомёт билан ҳавога учирилади, аммо унда Каримов бўлмайди.

Самарқанддаги бир мажлисга кетаётганда ҳам айни шаклда ҳужумга учрайди, аммо соғ қолади.

Page 51: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

50

Каримов шариатчи овига чиқади Каримов бутун бу натижасиз суиқасдларни шариатчиларга

боғлайди. Ва бу “микроблар”га қарши қонининг сўнгги томчиси қолгунча курашишга қасам ичади.

Ва мингларча киши ҳибсга олинади, тезда бу рақам 18 мингга етади… Каримов бу билан чекланмай, ишга Муҳаммад Солиҳнинг отини ҳам қориштиради. Муҳаммад Солиҳнинг Фарғонада тўпланган бир лашкар билан Каримовнинг суиқасдда ўлишини кутаётгани ҳақида хабар берилади.

Бир пайтлар Каримов ҳокимиятида миршаб тизимларидан узоқлаштирилган Жума Намонгоний ва Тоҳир Йўлдошевлар ҳам қидирув рўйхатига киритилади. Уларнинг сафларида 2 минг партизан бор, дея миш-миш чиқади. Бу орада турклар ҳам айблана бошланди. “Ўзбекистонда фаолият кўрсатган турк ширкатлари террористларга моддий ёрдам берди!” деган иддао ўртага ташланади. Турклар тарафидан ишлатилган ресторанлар ва фабрикалар босқин қилиниб, 12 та турк қўлларига кишан кийдирилиб, ҳибсга олинади. Турк Элчиси Умур Апайдин ўзбек ҳукуматига нота беради.

Уч кун сўнгра ўзбеклар “Ўзбекистонда ишлаган Турклар диний китоблар сотиб, шариат пропагандаси юритдилар”, деган баҳона билан ҳибсга олинган 13 кишидан 8 таси ўлкадан қувилади, 3 таси эса 13 йилдан оғир қамоқ жазосига хукм қилинади.

Каримов Усома бин Лодиннинг исмини қўллаб, АҚШ наздида ўзини ҳақли қилиб кўрсатишга интилади. Бин Лодиннинг 150 миллион доллар юбориб, ўзбек террористларига ёрдам бергани ҳақида иддао қилишади. Аммо исботи топилмайди..

Ўзбекистон Молия Вазирлиги бирдан Турк фирмаларини тафтиш қила бошлайди. Бу тазйиқ 2 ой давом этади, 26 та Турк фирмаси эшигига қулф урилади.

2000 йилдаги Президентлик сайловларида Каримов катта фарқ билан ғолиб келади. Бир ўзбек мухолифи: “Албатта ғолиб келади-да, Советларнинг 70 йилда қилмаган зулмини у 9 йилга сиғдирди. Сталиннинг сиёсатини қўллаяпти халққа, яъни “Итни оч қўй, шунда у сенинг орқангдан келади” деган сиёсат”, дейди мухолиф.

“23 миллион қўйи бор”

Тўғриси, уялиб бўлса ҳам айтмоқчиман (уяламан, чунки мисолни русиялик фашист Жириновскийдан келтирмоқчиман):

Page 52: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

51

1998 йилда ОРТ телевизион каналидан бир чиқишида Жириновский шундай деди:

- Дунёда энг бой одам ким биласизми? - Ким экан? - дейди журналист қизиқиб. - Дунёнинг энг бой одами Каримов, - деб жавоб беради

Жириновский. - Нега энди, Инглиз Қироличаси бор, Саудия Арабистони

Қироли... - Тўғри, аммо уларнинг ҳеч бирининг 23 миллион қўйи йўқ!.. Энди бир нарсани очиқ айтмоғим керак. Нега бу мавзуни 6

кундан бери ёзаяпман, нима бошқа мавзу йўқми? Мавзу кўп, аммо бу айтилаётганларни, Турк давлатларида бўлаётган воқеаларни бизнинг жамоатчилик яхши билмайди. Бу ҳақда гап очилса, худди Патагония ҳақида ҳикоя қилгандай гап бошлайди ҳар ким. Миллиятчи Ҳаракат Партияси (Туркияда ҳукуматнинг коалицион ўртоғи) эса “онаватан-отаватан” романтизмидан қутула олмаганлари учун оёқларини ерга тўғри боса олмаяптилар.

Мен на Ислом Каримовнининг душманиман, на-да бошқаларининг дўстиман. Янглиш расмларга қараб янглиш қарорлар олинмаслиги учун бу минтақага қизиққан бир қаламкаш ўлароқ менга тушган вазифани бажаришга ҳаракат қилаяпман... Катта империялар йиқилгандан кейин бундай воқеаларнинг бўлиши табиий жараёндир, албатта.

Менинг тилагим, Анқаранинг воқеаларга узоқни кўзлаган мақсад билан ёндошишини истардим. Ва собит бир сиёсат татбиқ қилишини истардим, албатта. Позицияларида қатъий туриб, нима истаётганини аниқ белгилаб олишини истардим…

Тарих оқимига таъсир қилиши мумкин бўлган зарарли ҳаракатлардан қочиб, золимларнинг сафида эмас, мазлумларнинг ёнида туриш кераклигини билмоғимиз лозим. Акс ҳолда, эртага бир кун Ўзбекистондаги қардошларнинг юзига қарай олмайдиган даражага келиб қолишимиз мумкин.

Авваллари бу минтақага ҳиссий мотивлар билан ёндошган эдик, энди ҳеч бўлмаса, бу ёғига ақл ва мантиқни қўллаб ҳаракат қилайлик.

Page 53: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

52

ЎЗБЕКИСТОН – ҚИЙНОҚ ВА ПОРТЛАШЛАР ”СВОБОДА” радиоси, 20.02.2001 Дастур муҳаррири Т.Гудава Бугунги Ўзбекистон ҳаётида икки кўриниш, иккита даҳшатли

кўриниш - қийноқлар ва портлашлар бир-бирини озиқлантирмоқда. 16 феврал куни Тошкентда юз берган, 16 нафар бегуноҳ инсоннинг умрини олиб кетган портлашлардан сўнг орадан 2 йил вақт ўтди. Бу портлашлар ҳокимият ва исломий мухолифат ўртасида янги даврни - ҳокимият ва исломий мухолифатнинг бир-бирига қарши терроризми даврини бошлаб берди. Яқинда инсон ҳақларини ҳимоя қилувчи халқаро Хьюман Райтс Вотч ташкилоти ”Яна бошдан-оёққача жаҳаннам...” деган ном билан Ўзбекистонда маҳбуслар устидан ўтказилаётган қийноқлар ҳақидаги докладини эълон қилди. Қийноқлар портлашларни туғади ва аксинча - ҳокимият зулми мухолифат терроризмини туғади, террор эса, ўз навбатида мухолифатни бўғиш учун ҳокимиятнинг қўлларини озод қилади... Ўзбекистондаги бугунги воқеаларнинг қусурли доираси кўриниши шундай.

Тошкентдаги мухбиримиз Инера Сафар Хьюман Райтс Вотчнинг Ўрта Осиё бўйича тадқиқотчиси Кассандра Каванa билан суҳбатлашади.

Ирена Сафар: Қийноқлардан қанча одам ҳалок бўлган, сизда бу ҳақда информация борми?

Кассандра Каванa: Бизда 15 кишининг қийноқлар пайтида ҳалок бўлганлиги ҳақида аниқ маълумотлар бор. Булар 1999-2000 йиллар ичида ҳалок бўлганлар. Аммо қийноқдан ўлганлар сони, анча кўп, фақат бу ҳақда маълумот тўплаш жуда қийин, чунки ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари бу ҳақда маълумот беришдан қўрқишади, ҳокимиятнинг босқисидан қўрқишади.

Хьюман Райтс Вотч докладидан: “Маҳбусларни қийнаш Ўзбекистонда оддий ҳолга айланган.

Шунингдек, қийноқлар ҳокимиятнинг мустақил исломий гуруҳларга қарши репрессиясининг ўзига хос жиҳатига айланган. Ҳукумат қийноқлар ўтказаётган милиция ва хавфсизлик хизмати ходимларини жазолашдан мутлақо бош тортмоқда ва ҳатто сиёсий маҳбусларнинг “оммавий ахборот воситалари орқали чиқариб, “айбига иқрор” қилишлар билан қийноқлар ўтказишни рағбатлантирмоқда. Маҳбуслар қамоққа олинганларининг илк

Page 54: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

53

дақиқалариданоқ, уларга нисбатан милиционерлар томонидан мутлақо ноқонуний бўлган психологик ва жисмоний тазйиқлар ўтказила бошланади. Маҳбусларга нисбатан қилинаётган шафқатсизликларнинг тобора кучайиб бораётганини сўнгги 2 йил ичида маҳбуслар ичида ўлганлар сонининг тезлик билан кўпайиб бораётганидан ҳам билса бўлади. Ўзбекистон қонунлари бўйича маҳбусларни қийноққа солиш жиноят ҳисобланса ҳам, тартибот органлари ходимларидан ҳеч ким жиноий жавобгарликка тортилмайди. Ўзбекистон судлари эса, қонунга зид бўлганига қарамай, ўз ишини фақат қийноқлар остида берилган кўрсатмалар асосига қуради”.

Кассандра Каванa: Шуни айтиш керакки, қийноқлар фақат диний сабаблар билан қамалганларга нисбатан эмас, балки барча сабаблар билан қамалганларга нисбатан қўлланилмоқда. Яъни, оддий жиноят билан қамалганларга ҳам, сиёсий маҳбусларга нисбатан ҳам, диний сабаблар билан қамалганларга ҳам. Баъзан милиционерлар ва прокурорлар амалга оширилаётган жиноятларни ўрганиб ўтиришдан эринаётгандай кўринади. Аслида, милиция органларидаги маданият шундай. Қийноқлар ўтказаётганлар учун асосий стимул шундай: чунки қийноқлар ўтказиш рухсат қилинган, чунки бу рағбатлантирилади. Энг даҳшатлиси - ҳукумат бу қийноқлар ҳақида била туриб ҳам ҳеч қандай тадбир кўрмайди.

Т.Гудава: Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар сонини фақат маҳфий хизмат ходимлари билади. Минглаб сиёсий маҳбуслар бор, уларнинг кўпчилиги диний сабабларга кўра қамалган, яъни улар - виждон тутқунларидир.

Яна Хьюман Райтс Вотч докладидан парча келтирамиз: “Қийноқлар оддий жиноятлар учун қамалган маҳбусларга

нисбатан ҳам, сиёсий сабаблар билан айбланиб қамалганларга нисбатан ҳам ўтказилмоқда. Аммо мухолифат вакилларининг оммавий қамоққа олинишларидан сўнг, судлар пайтида маҳбуслар ўзларига нисбатан ўтказилган қийноқлар ҳақида батафсил маълумот бериб, сирни ошкор қилдилар. 1998 йил давомида ўтказилган репрессиялар асносида минглаб диний қарашдаги инсонлар экстремизмда айбланиб, қамоққа олиндилар. Ўзбекистонда советлар давридаги динни Диний бошқарма орқали бошқариб туриш совет системаси сақланиб қолган, бу ташкилот барча диний уламоларни ўзи тайинлайди, диний тарбия ва нима ҳақда ваъз ўқиш лозимлигини белгилаб беради ва диний адабиёт

Page 55: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

54

чиқариш ҳуқуқини ҳам монополия қилиб олган. Маҳбуслар фақат қилмаган жиноятига иқрор қилиниши учун эмас, балки ўзлари билан бирга намоз ўқиган ёки Қуръон ўрганган бошқа инсонларга туҳмат қилишлари учун ҳам қийноққа солинадилар. Ўзбекистон ҳукумати ноқонуний диний фаолиятда бўлганлар учун уларнинг оила аъзолари ҳам жавобгар бўлажагини очиқ эълон қилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, шубҳа остига олинганлар ёки қидирувда бўлганларнинг оила аъзолари гаровга олинмоқда, қамалмоқда, уларни қийнашларини айтиб, қўрқитилмоқда ва ҳатто қийноққа ҳам солинмоқда”.

Т.Гудава: Ўтган йили октябр ойида Тошкентда дабдабали суд ўтказилди - гўё 16 феврал портлашлари айбдорларини суд қилгандай бўлишди. Бу суд жараёни ҳатто каттароқ нарсага иддао қилди, гўё ислом терроризми устидан суд ўтказилган бўлди, ҳатто ислом терроризми паранжисини Президент Ислом Каримовнинг диктаторлик сиёсатига қарши бўлганларнинг барчаси устига тортишга даъвогарлик қилди. Бу судда 6 кишига ўлим ҳукми чиқарилиб, ҳукм ижро қилинди ва яна 2 кишига сиртдан ўлим ҳукми чиқарилди. Бу ўлим ҳукмлари дунё инсон ҳақлари ҳимоячиларида чуқур шубҳалар уйғотмоқда, ҳукмлар қийноқлар остида олинган иқрорлар устига қурилган, деган шубҳа бор. Аммо яна бир судланувчи, дунёвий мухолифат лидери, “ЭРК” Партияси раиси Муҳаммад Солиҳга нисбатан чиқарилган қамоқ ҳукмининг мутлақо асоссизлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ - ёзувчи ва шоир Муҳаммад Солиҳ устидан қийноққа солинган гувоҳлар кўрсатмасига асосан ҳукм чиқарилган, бунга далиллар бор.

Хьюман Райтс Вотч ташкилоти докладидан: “Ўзбекистонда қамоққа олинган шахс ўзининг ноқонуний

равишда ҳибсга олингани ҳақда ёки ўзига нисбатан ноқонуний муносабатлар кўрсатилаётгани ҳақда, суд бошланмагунига қадар, судга шикоят билан мурожаат қилолмайди ва бу мавжуд халқаро нормаларнинг қўпол равишда бузилишидир”.

Мухбиримиз Инера Сафар “ЭРК” Партияси бош котиби, собиқ маҳбус Отаназар Орипов билан суҳбатлашади.

Ирена Сафар: 1999 йил феврал воқеалари мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига қандай таъсир қилди?

Отаназар Орипов: Портлашлардан сўнг шундоқ ҳам мураккаб вазият янада мураккаблашди. Ўзгача фикрловчиларга қарши босим яна ҳам кучайди. Бу бошқача ғояларга чидамсизлик

Page 56: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

55

сиёсати фақат бир киши томонидан йўналтирилмоқда. Портлашлар ушбу сиёсатнинг мутлақо яроқсизлигини, сиёсий системанинг тузатиб бўлмас даражада хасталигини кўрсатувчи симптомдир.

Инера Сафар: Ўзбекистондаги суд системаси қандай принципга асосланган?

Отаназар Орипов: Ўзбекистондаги суд системаси суд ишининг асосий принципини - айбсизлик презумпциясини бузмоқда. Бу принцип айбдорлик презумпциясига айлантирилган. Яъни, ҳар бир инсон шубҳа остида сақланади. Иккинчи жиҳат шундан иборатки, Ўзбекистон судида, худди Сталин давридаги каби, айбига иқрор бўлиш асосий далил сифатида қабул қилинади. Шунинг учун ҳам иқрор қилдириш асосий мақсадга айланган, маҳбусларни “иқрор” қилдириш учун ҳамма нарса ишга солинади, қийноқларнинг кенг қўлланилаётгани ҳам мана шундан келиб чиқмоқда. Қийноқларнинг хилма-хил турлари ишга солинмоқда. Суд системаси бугун мутлақо яроқсиз ҳолга келган, одамлар адолатли судга ишонмай қўйганлар. Кўплар феврал портлашларини ҳукуматнинг ўзи уюштирган, демоқда. Биз ҳам, 50 фоиз ҳукуматнинг бу портлашларда қўли бор, деб ҳисоблаймиз. Бутун бу суд жараёнлари, портлашлар ҳақидаги фильмлар, китоблар ҳақиқатни очишга эмас, балки, аксинча, беркитишга қаратилгандир.

Ирена Сафар: - Билишимча, портлашларда Муҳаммад Солиҳ ҳам айбланган?

Отаназар Орипов: Муҳаммад Солиҳни исломий ҳаракат ва унинг рахбарлари орқали айблашмоқда. Судда гувоҳ сифатида қамоқдан Муҳаммад Солиҳнинг укаларини олиб келишди. Суддан кейин, улар ҳукуматга ёқмаган кўрсатмалар бергани учун мислсиз қийноқларга солиндилар - Муҳаммад Солиҳнинг бир укасининг уриб оёғини синдиришди, иккинчи укасининг эса зарбалардан бир кўзи кўрмайдиган бўлиб қолди.

Page 57: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

56

БУ МАШАҚҚАТЛАРДАН ФАҚАТ ДЕМОКРАТИЯ

ОРҚАЛИ ЎТИЛИШИ МУМКИН! Ҳалит ҚOҚИНЧ "Стар" газетаси, 30.04.2001 Турк Дунёси билан орамиздаги алоқалар кунлардан бир кун

орзуланган савияга келажак... Туркиянинг мунозарали “оғалик” позицияси тенглар орасида олдинга чиқажак.

Аммо ҳамма нарса бу ўлкаларда демократиянинг қурилиши ва мустаҳкамланишига боғлиққа ўхшайди.

Ҳам ўлкалари, ҳам демократия учун буюк мужодалалар қилган Туркиядан ташқаридаги уч Турк лидерни танидим. Бири Рауф Денкташдир... Бири, макони жаннат бўлсин, Абулфайз Элчибей эди... Учинчиси эса, ҳозир сургунда яшаётган Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳдир.

Сўнгги зирва ортидан Муҳаммад Солиҳнинг бу мавзудаги нуқтаи-назарини келтирмак истайман:

“Оғалик сизнинг қўлингизда эмаски, оғабейлик қилмай қўйсангиз... Оғабейлик, қардошлик бир унвон бўлсайди, ундан воз кеча олсангиз... У сизга Оллоҳ томонидан берилган бир неъмат, ундан нега уяласиз?

Сизнинг боболарингиз бундан минг йил аввал ўтроқ ҳаётдан зерикиб, Туркистоннинг гўзал шаҳарларини тарк этароқ, Қафқаз водийларидан ошиб, Онадўли яйловларини ватан этганларида, менинг боболарим уларга оғалик қилган эди.

Карвон узун бўлди. Аҳмад Яссавий йўллаган ҳалифалардан Темурнинг невараси Улуғбекнинг шогирди Али Қушчига қадар... Ундан эса, Отатурк бошчилик қилган Қуртулиш савашига қурол-аслаҳа жўнатган Истанбулдаги Ўзбек Таккасига қадар чўзилди...”

“Оғанинг ўзи яхши ўрнак бўлмоғи лозим...” Бу ергача ишнинг адабиёт тарафи. Муҳаммад Солиҳ “Мовий

оқим” каби мавзуларнинг янгидан кун тартибига келган бир вақтда, бошқа бир нарсаларни сўйлайдики, тўқмоқ каби гумбурлайди:

“Оға, ҳар нарсадан аввал, қардошлар орасида адолатни устивор қилмоғи лозим. У қардошларига ёлғоннинг, рўёнинг ва хиёнатнинг чиркин эканини ўргатмоғи керак. Оғанинг қардошлари орасидаги золимларни дастаклаши мумкин эмас.

Қардошларнинг инсон ҳақлари, фикр эркинлиги ва бошқа умумбашарий қадриятларга ҳурматни ўзгармас принциплар ўлароқ

Page 58: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

57

қабул этишлари шартдир. Бу мавзуларда энг яхши ўрнакни эса, Оғанинг ўзи кўрсатмоги лозим...”

Бу мавзуда гап очилганида, асосан, “Энг аввало, Туркиянинг миллий манфаатлари” дея ўтиб кетамиз. Яна ҳам тўғрироғи, ишнинг осон томонини тутиб, том очиқ гапиролмай, гапни олиб қочамиз.

Мен бу нуқтада сўзни яна Муҳаммад Солиҳга бермак истайман: Бир оз сабр... Навбат келажак...

“Бир ўзбекистонлик ўлароқ, сўрайман: ўлкамнинг демократия билан эмас, диктатура билан бошқарилиши Туркиянинг манфаати бўла оладими? Бир диктаторликнинг қардош ўлкани кун сайин қоронғиликка томон судраши Туркиянинг манфаатидами? Бу – бўлса, Ўзбекистонга молия ётқизган бир-иккита холдинг билан уч-тўрт тижоратчининг манфаати бўлиши мумкин. Агар у ерлардан раҳматли Турғут Ўзал айтганидай, аммо амалга оширолмай кетганидай, “бир қўйиб, икки ола билсангиз”, бу - Туркиянинг манфаати бўлиши мумкин эди. У ерларда сизни алдаб, шилишни хаёл қилмаган, қарзларини қайтариб беришни ўйлайдиган ҳукуматлар бўлса эди, бу - Туркиянинг манфаати бўлиши мумкин эди. Бундай бир зеҳният фақат ва фақат демократик сайловлар орқалигина иқтидорга келиши мумкин. Демократик сайлов эса, демократик муҳитда амалга ошиши мумкин. Демакки, Туркиянинг у ерлардаги манфаати - демократиянинг у ерларда тезроқ қарор топишига ёрдамчи бўлмоқдан иборатдир”.

Муҳаммад Солиҳ, қардошим, ҳақлисан... Ҳақлисан, аммо бир оз сабр... Аввал Туркиянинг ўзидаги демократияни бегона ўтлардан бир тозалаб олайлик... Олдин Оғани яхши бир ўрнак қилайлик, қолгани осон...

БИЛДИРИШ Мен, 1958 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Бахром

Мўминохунов, ўзимнинг бир сиёсий қотилликнинг тайёрланишига гувоҳ бўлганим ҳақда маълум қиламан. Мен бу қотилликнинг тайёрланишида асосий гувоҳман.

1999 йилнинг сентябр ойида менинг уйимга тижорат ишлари билан бир чечен гуруҳи келди, улар гап орасида ўзларининг

Page 59: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

58

Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ билан таниш эканлигини айтиб қолишди ва бу суҳбат Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигигача етиб борди. Шунда Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Зокир Алматов, Ички Ишлар вазирлиги ходими Ботир Турсунов, Интерпол директори М.Ҳайитовлар мендан ўша чечен гуруҳи билан учраштиришни сўрашди. Мен уларнинг илтимосини бажардим. Учрашув пайтида чеченларга Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳни ўлдириш учун 2 миллион доллар ваъда қилишди. Биз чеченлар билан маслаҳатлашиб, бу ҳақда Муҳаммад Солиҳни огоҳлантиришга қарор қилдик. Бу ҳақда хабар топганидан сўнг Муҳаммад Солиҳ, Каримов режимининг жинояткорона режасини фош қилиш мақсадида биздан Ички Ишлар вазирлигининг таклифини қабул қилишимизни илтимос қилди.

Бугунги кунда бу Каримов режимнинг жиноий моҳиятини тўла фош қиладиган материаллар етарлича тўпланди.

Менинг қуйидаги бутун гапларим ушбу ҳужжатларга асослангандир: Менда Интерполнинг Ўзбекистон бўлими директори М. Ҳайитов билан ўтказган музокараларим акс эттирилган видео ва аудио ёзувлар мавжуд - бу ерда очиқдан-очиқ ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳни ўлдириш буюртма қилинади. Мен 25 апрел куни Тошкент вақти билан соат 8 да Ички Ишлар вазири Зокир Алматов, терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Ботир Турсунов ва Ўзбекистон Интерполи директори М.Ҳайитовларнинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан унинг резиденциясида қабул қилиниб, биргаликда ушбу буюртма муҳокама қилингани ҳақда гувоҳлик бераман.

2000 йилнинг сентябр ойида чечен гуруҳига “бу акцияни тайёрлаш учун” 135 минг доллар нақд берилди. Қотиллик учун тўла тўлов Муҳаммад Солиҳ йўқ қилинганидан сўнг берилиши керак эди. Пул мавзуи - менинг Интерпол директори М.Ҳайитов билан бўлган суҳбатларимдаги асосий мавзудир, чунки фақат шу мавзугина бу суҳбатдошларимнинг қалбини очишга қодир эди. Чунки 2 миллион доллардан 1 миллионини полковник Ботир Турсунов ва ўзбек Интерполи директори М.Ҳайитов бўлиб олишлари керак эди.

Ўзбек ҳукумати бизга ишониши учун биз Муҳаммад Солиҳдан бир неча ҳафта беркиниб туришини ва унинг қариндошлари унинг йўқолиб қолганини эълон қилишларини илтимос қилдик ва бу нарса ҳақиқатга яқин даражада ижро

Page 60: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

59

қилинди. Қотиллик буюртмачилари ишонгандай бўлишди, аммо чеченларга қолган 870000 долларни тўлаш учун Ботир Турсунов ва М.Ҳайитов мухолифат лидери жасадининг расмийлар томонидан танилиши ва “ЭРК” Партиясининг радио орқали “Муҳаммад Солиҳнинг жасади фалон жойда топилди,” деган баёноти берилишини талаб қилишди. Бу гапларнинг ҳаммаси аудио-лентага ёздириб олинган.

26 апрел куни Ботир Турсунов ва М.Ҳайитов “пулни бўлиб олиш” масаласини батафсилроқ муҳокама қилиш учун Хавфсизлик хизмати раисининг бир ўринбосари билан Москвага, менинг ёнимга келишди. Улар тезроқ пулни олишдан жуда манфаатдор эдилар, шунинг учун мени тезроқ “ўлдирилган мухолифат лидерининг шахсини тасдиқлаш”га ундашди.

Биз бу талабни бажара олмаганимиз учун ўйинни суҳбат энг очиқ-ойдин ва энг чўққи нуқталарга чиққан бир пайтда тўхтатишга мажбур бўлдик. Аммо бу бир ярим йил ичида тўпланган материаллар ғайриинсоний Каримов режимининг қўрқинчли башарасини тўла очиб ташлаш учун етиб ортади.

Б.Мўминохунов 10.05.2001

ХОТИРЖАМЛИК ГАРОВИ ЁКИ МУДҲИШ РЕЖА Оллоёр ҲАҚБЕРДИЕВ Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзига

суиқасд уюштиришга уриниш бўлгани ҳақида баёнот берганидан кейин И. Каримов тарафдорларидан бир киши (аниқроғи уч киши) ББС ва “Озодлик” радиолари орқали бу масалага муносабат билдирдилар.

Ўзбекистон ҳукуматининг матбуот котиби Рустам Жумаев Ўзбекистон расмийлари номидан суиқасддан омон қолган Муҳаммад Солиҳга қарши очиқдан-очиқ ҳақорат тошлари отган бўлса, қолган иккитаси тингловчиларни ишонтириш мақсадида бетараф, холис одам ролини ўйнашга ҳаракат қилди.

Сиёсий мунозара маданияти тарихидан шу нарсани кузатиш мумкинки, мунофиқ сиёсатчи ўзи ҳимоя қилаётган шахснинг мудҳиш кирдикорлари фош бўлиши арафасида психологик жиҳатдан шаллақи кўппак ҳолатига тушади. Сиёсий мунозара

Page 61: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

60

маданиятини, этикасини унутиб, оғзидан кўпик сочиб, мантиқсиз фикрлар айтишдан, ҳақоратлар ёғдиришдан ўзини тия олмай қолади. Суиқасд воқеасига муносабат билдирар экан, Рустам Жумаев худди ана шундай ҳолатга тушди. Ҳатто Муҳаммад Солиҳни “сиёсий мурдага айланган одам” дейишдан ҳам тоймади.

Аслида, мазкур ҳақоратли ибора Каримов режими ўз қўғирчоғига айлантириб улгурган сиёсий партияларга муносиб экани ҳар бир соғлом фикр соҳибига кундай равшан. “ЭРК” Демократик партияси ва унинг лидери Муҳаммад Солиҳ Каримов режимининг асосий демократик мухолифидир. Ушбу мудҳиш режа замирида ана шу ҳақиқатни Каримов режими томонида пинҳона тан олиниши ётади. Мудҳиш режа фош этилгани билан пинҳоналик ошкораликка, Каримов режимининг бу ҳақиқатни тан олиш оҳангидаги ошкора чинқириғига айланди. Бугун бу шармандали чинқириқни бутун дунё эшитиб, кўриб турибди. Саросимага тушган Рустам Жумаев эса мавжуд далилларни, магнит ленталари, фотосуратлар ва видео кассеталарни “сохта далиллар”, деб айтади.

Халқимизда “ҳар ким ўз қаричи билан” деган нақл бор. Жумаев Каримов режимининг ўн бир йиллик бой тажрибасидан келиб чиқиб, айтди бу сўзни. Ўзи билмаган ҳолда у Каримов режими бегуноҳ инсонларни сохта далиллар асосида жазога тортаётганини, шу жумладан, “16 феврал воқеалари” асосида ишланган видеофильм ҳам сохта эканини ошкор этиб қўйди.

Р. Жумаев замонавий техника ёрдамида бундай сохта далилларни ёш бола ҳам монтаж қила олиши мумкинлигини урғулар экан, худди ана шу замонавий техника ёрдамида бу далилларнинг ҳақиқийми ёки сохта эканини ҳам бир зумда аниқлаш мумкинлигини, бугунги кунда бу далилларнинг ҳақиқийлигини эътироф этаётган Норвегия ҳукуматининг одамлари бу қалтис вазиятда Муҳаммад Солиҳнинг хавфсизлигини таъминлаш жараёнида суиқасдга уриниш воқеасининг боришини бевосита кузатдилар, яъни бевосита бу воқеанинг гувоҳи бўлдилар. Шу сабабли Норвегия матбуоти ҳам Каримов кирдикорларини дадил ёзмоқда.

Бетгачопарлик ниқоби остида халқаро эфирга чиққан Каримов режимининг иккинчи ҳимоячиси (исмини яхши эшитолмаганим учун ёзмадим) ўзига топширилган бетарафлик ролини эплай олмади. Ўзининг “бетараф”лигини унутиб, ЭРК партиясининг шаънига ҳақоратомуз фикрлар айта бошлади. ЭРКни

Page 62: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

61

“чўкаётган партия” деб аташгача бориб етди. Бу ибора ўзининг мазмуни ва моҳият эътибори билан тўлалигича Каримов режимига тааллуқлидир. Фикримнинг замини учун лозим бўлса, минглаб мисоллар келтиришим мумкин. Мисол излаб узоққа боришнинг ҳам ҳожати йўқ. Бугун И. Каримовни бутун дунёга шарманда этган ушбу суиқасд уюштиришга уриниш воқеасининг ўзи ҳам қайси томон чўкаётганини кўрсатувчи яққол далилдир. Каримов режими ишонч билдирган Б.Мўминохунов – чўкаётган қўрқув салтанатининг даҳшатли панжалари орасидан қутулиш учун нажот излаётган минглаб Каримов “яқин”ларининг ёрқин тимсолидир.

Каримов раҳбарлигида ўтадиган ҳар бир мажлис бир спектакль. Бу спектаклда барча мажлис иштирокчилари Ўзбекистон тараққиётига тўсиқ бўлаётган бюрократлар, порахўрлар, таъмагирлар, лапашанглар ва ҳаказо шунга ўхшашлар ролини ўйнаганлари каби, Каримов эса, юртнинг порлоқ келажаги йўлида уларга қарши курашаётган миллий қаҳрамон ролини ўйнаши керак. Эътироф этиш лозим, Каримов бу спектаклларда ўз ролини катта маҳорат билан, маромига етказиб ижро этади ва бошқалардан ҳам шундай артистлик маҳоратини талаб қилади. Бу спектаклда рол ўйнашни истамаганлар қамалади. Ижрочилик маҳорати заифлар эса ишдан кетади. Бугунги кунга келиб, ана шундай артистлик қилишлар, мудҳиш ишларга даъват этишлар сассиқ алафдек Каримов яқинларининг кўнглига теккан.

Ғирром йўл билан президентлик муддатини узайтирган ва ўша онларда: "Ушбу муддатим узайтирилиши қонуний бўлиши учун, бу узайтирилган муддатни менинг иккинчи, яъни қонунга кўра охирги марта сайланишим бўлди, деб ҳисобланглар", дея дабдабали ҳолда эълон қилган Каримофф..., Оўфф!..

Шу дабдабали гапларидан кейин, яна навбатдаги сайлов арафасида қонли воқеалар уюштириб, мунофиқлик, ғирромлик ва безбетлик билан учинчи марта сайланишдан ор қилмаган Каримоффф... эндиликда умрбод президент бўлиш умидида яна кўплаб бегуноҳ одамларнинг ҳаётига зомин бўладиган қонли воқеаларни уюштирмаслигига ким кафолат беради? Даҳшат!... Даҳшат кетидан даҳшат!... Бу даҳшатларни ўйлаб, ҳозирданоқ бошимга зирқираб оғриқ турди. Каримов бу бош нима учун оғриганини аниқласа, тамом, қамалишинг аниқ! Нима кераги бор бунинг? Нима фойдаси бор бунинг?

Page 63: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

62

Муҳаммад Солиҳ каби одамларнинг иддаоларига бир фитна деб қарасанг, улар келтирган далиллар қанчалик ҳаққоний бўлмасин, кўзингни чирт юмиб, Бек Нормуҳаммад айтганидай, барибир ишонмасанг, бу даҳшатларнинг ҳаммасидан бирйўла қутуласан. Ишонмаслик хотиржамлик гаровидир.

Мана, бошдаги оғриқ ҳам кетди. Хайрият, ҳаёт яна бир маромда давом этадиган бўлди. Ҳаёт осуда, ҳаёт гўзал. Хотиржамликка нима етсин. Бу тоифадаги одамларнинг фалсафаси мана шундай. Советлар мафкурасининг етмиш йиллик исканжасида карахтланган бу бегуноҳларни Каримов режими фалажлади. Лекин Каримовнинг аёвсиз зулм, ўта қашшоқлантирувчи сиёсати оқибатида Ўзбекистон аҳолисининг бу қатлами ҳам адолат учун курашилмаган маконда чинакам тинчлик, чинакам хотиржамлик, чинакам фаравонлик бўлиши мумкин эмаслигини ўз вужудларида тобора кўпроқ ҳис этиб бормоқдалар. Каримовнинг ушбу суиқасдга уриниши бу қатламни ҳам, бир оз бўлсин, сескантирди.

Вужудда бир сесканиш бўлдими, бас, бу яқин келажакда унинг уйғониши, карахтликдан, фалажликдан халос бўлиши аломатидир. Биз халқимизнинг бир бўлаги бўлган бу қатламга ҳам Оллоҳдан ҳидоят тилаймиз. Зотан, бизнинг бу қатламдан ҳам умидимиз бор. Эндиликда Ислом Каримов ўз режимини тарих ахлатхонасига супуриш арафасида турганлигидан; қўли бегуноҳ одамларнинг қонига ботганлиги учун жавоб бериш талаб этиладиган кунлар тобора яқинлашиб келаётганидан даҳшатга, талавасага тушмоқда. Ушбу суиқасдга уриниш воқеаси ҳам ана шу юз талвасанинг бир кўринишидир. Президентлик курсиси унинг учун ҳаёт-мамот масаласига айлангани сабаби ҳам ана шунда.

Лекин бу амал курсиси Каримов ва унинг яловбардорларини муқаррар жазодан буткул қутқара олмайди. Нари борса, уни бир мунча орқага суриши мумкин, холос. Қолаверса, уни истиқболда яна ҳам даҳшатлироқ жазо - охират азоблари кутиб турибди.

Бетараф ва холис сиёсатчилар номидан воқеага муносабат билдирганлардан яна бири Абдуманноп Пўлатов бўлди. Аввалига у бетарафлик ролини анча дуруст ижро этди. Воқеа содир бўлган жойдан анча узоқ масофада эканлиги, тафсилотларни яхши билмагани учун бирон фикр айтиш қийинлиги, шунингдек, нутқ оҳанги орқали ишонарли ифода эта олди у ўз "холис"лигини, "бетараф"лигини. Лекин ўзининг якуний хулосаларини айтишга

Page 64: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

63

келганда, у Каримовга ён босиш мақсадида мухолиф шаънига ярашмайдиган даражада ўзини соддаликка, гўлликка солди. У Каримовнинг ташқи сиёсат юритиш бобидаги маҳоратига ҳамду санолар айтгач, бундай суиқасд уюштиришга уриниш Ўзбекистон ҳукуматининг манфаатига зид эканини, айниқса, бу ишга Интерполнинг миллий бўлими аралаштирилгани ҳақидаги фикрлар мантиқсиз экани, хуллас, Муҳаммад Солиҳнинг ушбу баёнотига шубҳа билан қарашини маълум қилди.

Бир вақтлар Болеслав Берутнинг иш столи тортмасидан топилган "Мутлақо маҳфий" остидаги Сталин кўрсатмалари битилган ҳужжат матнининг мазмуни Пўлатовга яхши маьлум. Ўша ҳужжат бандларининг бирида шундай мазмундаги жумлалар бор: "Маҳаллий халқ орасида етишиб чиққан, оммага таьсир ўтказиш, эргаштириш қобилиятига эга бўлган эътиборли шахсларни пул ёки амал билан сотиб олиш керак. Сотилмайдиганларини қамаш ёки юртдан сургун қилиш зарур. Бу тадбирлар ҳам кутилган натижани бермаса, ундай одамни жисмонан йўқ қилиш тадбирларини кўрмоқ лозим бўлади". Каримов режими худди ана шундай йўл тутаётганидан, наҳотки, бу "мухолиф" бехабар бўлса? Бу фикрни исбот этувчи бир неча юзлаб далиллар "инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси" Пўлатовнинг ҳам қўлидан ўтмаганми ахир? Шундай экан, биз "ҳуқуқ ҳимоячиси"нинг: "Ўзбекистон ҳукумати бу суиқасддан қандай манфаат кўриши мумкин?" дея ўзини гўлликка солиши одамни ажаблантиради ва "Абдуманнопнинг ўзи бу "содда" адвокатликдан қандай манфаат кўриши мумкин?" деган савол туғилади.

Ўзбекистон ҳукумати суиқасд уюштиришга урингани ҳақида Муҳаммад Солиҳ томонидан баёнот берилганига 10 кундан ортиқ вақт ўтганига қарамай, "Озодлик" радиоси ўзбек шўъбаси бундай "қўрқинчли гап"ларни эфирга узатишдан қўрқдими, ҳар қалай, шошилмасликни, ҳозирча бу борада Ўзбекистон ҳукуматининг манфаатларини ҳимоя қиладиган эшиттиришларни бериш билан чекланишни афзал кўрди. Ниҳоят, "Свобода" радиоси суиқасд уюштирилганини фош қилувчи бир қатор далилларни эфирга узатганидан кейин, бу радионинг ўзбек шўъбаси ҳам ҳаракатга тушишга мажбур бўлди.

17, 18, 19 май кунлари "Озодлик" радиосидан ушбу радио ходими Бек Нормуҳаммад билан суиқасд ҳаракатига асосий гувохлик бераётган Б.Мўминохунов суҳбати эшиттирилди. Суҳбат

Page 65: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

64

асносида суиқасд ҳаракатини фош этувчи далил сифатида магнит тасмасига туширилган баъзи суҳбатлар ҳам (масалан, Ўзбекистон Интерполи бошлиғи М.Ҳайитовнинг телефон орқали айтган суиқасдга оид гаплари) эфирга узатилди.

Суҳбат ниҳоясида радио мухбири хотима ўрнида шундай хулоса қилди: "Бу ҳодисага ишонгинг келмайди, чунки бунга ишонишнинг ўзи даҳшат". Ҳақиқатдан ҳам, бу воқеага ишонишнинг ўзи даҳшат.

Тагдор ва ўта мазмунли ифода. Лекин айни пайтда бу мазмунли ифоданинг иккинчи томони ҳам бор. Бу ифода айни пайтда Ўзбекистонимиздаги "нима бўлса-бўлсин, аммо тинчлик, хотиржамлик бўлсин", деб, ўз хотиржамлигини ҳамма нарсадан, ҳатто иймонидан ҳам устун қўядиган одамларнинг ҳам айни кўнглидаги гапдир. Ўзбекистонда бундай тоифадаги одамлар катта қатламни ташкил этади. Уларнинг фикрлаш тарзи қуйидагидай: "Ишонишнинг ўзи даҳшатли бўлганидан кейин ишонишнинг нима кераги бор, қўй, бошни оғритма, ишонмаслик керак. Ана шунда тинч, хотиржам бўласан".

Тасаввур қилинг, Б.Мўминохунов келтирган далилларга ишонишга тўғри келиб қолди. Натижа нима бўлади? Натижада, даҳшат кетидан даҳшат чиқиб келаверади. Натижада Каримов президентликка ҳалол йўл билан сайланмагани ҳақдаги ҳақиқат ошкор бўлиб қолади. Натижада "16 феврал портлашларида Каримовнинг қўли бор", деган шубҳалар ҳам... у-у-у қандай даҳшат!

Натижада 1990 йилда Паркентнинг тинч аҳолисига, 1992 йилда эса қуролсиз талабаларга қарши ўқ узишга буйруқ берган ҳам Каримовнинг ўзи, деган тахминлар ҳам ўз тасдиғини топа бошлайди... Хуллас, "хотиржамлик" бузилади, шунинг учун ҳам ҳукумат "хотиржамлик гарови" бўлган ёлғонни, "ишониш қўрқуви"ни доим янги ёлғон ва қўрқувлар билан озиқлантириб туради. Унинг ҳаёт манбаи, "хотиржамлик манбаи" одамлар қалбидаги мана шу қўрқувдадир.

(12-26.05.2001)

Page 66: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

65

МУҲАММАД СОЛИҲГА ҚАРШИ СУИҚАСД “Свобода” радиоси, 15.05.2001 Дастур муҳаррири Тенгиз Гудава Дастурни Тенгиз Гудава олиб оради. Суҳбатда ўзбек

ишодами Баҳром Мўминохунов; ўзбек сиёсий муҳожири, ёзувчи, мухолифатдаги “ЭРК” Партияси лидери Муҳаммад Солиҳ; Экстремал журналистика Маркази директори Олег Панфиловлар қатнашади; шунингдек, Б.Мўминохуновнинг Ўзбекистон Интерполи директори М.Ҳайитов билан телефонда қилган суҳбати келтирилади.

Т.Гудава: 10 май куни мен электрон почта орқали қуйидаги мактубни олдим (ўқийман):

“Билдириш Мен, Б.Мўминохунов, 1958 йилда туғилган, Ўзбекистон

фуқароси, шуни билдираманки, мен сиёсий қотилликнинг тайёрланишига бевосита гувоҳ бўлдим.

Ва бу ерда ушбу акциянинг асосий гувоҳи сифатида чиқмоқдаман...”

Ва билдириш давомида ҳозир муҳожирликда яшаётган ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёрлангани ҳақида гапирилади. Мен телефон орқали ҳозир Оврупо давлатларининг бирида яшаётган (тушунарли сабабларга кўра, бу мамлакат номини айтмайман), ушбу билдириш муаллифи Б.Мўминохунов билан телефон орқали боғландим. Мана, ёзиб олинган суҳбатмиз:

Б.Мўминохунов: Мен, Мўминохунов Баҳром, 1958 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, шуни маълум қиламанки, “ЭРК” партияси лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёргарлигининг бевосита гувоҳи бўлдим. 1999 йилнинг сентябр ойида меникига тижорат бўйича дўстларим келишди - бу бир гуруҳ чеченлар бўлиб, улар ўзларининг Муҳаммад Солиҳ билан алоқада эканликларини айтиб қолишди. Бу гап менинг бошқа дўстларим ёнида айтилгани учун эртасигаёқ Ички Ишлар вазирлигига етиб борди. Мени Ички Ишлар вазири Зокир Алматов, терроризм билан кураш бўлими полковниги Ботир Турсунов ва Ўзбекистон Интерполи директори М.Ҳайитов чақирдилар. Улар мендан ушбу чечен гуруҳи билан учраштиришни илтимос қилдилар. Мен бу чечен гуруҳи билан учрашувни ташкил қилиб бердим - бу одамлар

Page 67: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

66

яна бир марта Тошкентга келишди. Уларнинг келишдан мақсади тижорат эди, бундай одамлар билан учрашиш, биласизми, тижорат бизда фақат МВД (Ички Ишлар вазирлиги) ва СНБ (Миллий хавфсизлик хизмати)нинг кучли “томи” остидагина қурилади, хуллас, мен уларни учраштириб қўйдим, улар менинг ёнимга келиб, Ички Ишлар вазирлиги уларга 1 миллион доллар бадалига ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳни йўқ этишни таклиф қилганларини айтишди. Мен уларга бу акцияда иштирок этмаслигимни айтдим, аммо музокаралар олиб борилаётгани ва бу одамлар фақат мени таниганлари учун, вазият шундай бўлдики, мен Ички Ишлар вазирлиги ва ушбу гуруҳ ўртасида боғловчи занжирга айланиб қолдим. Аммо мен уларга бир шарт қўйдим - бу ҳақда Солиҳ хабар топиши керак. Бу гуруҳ, бу одамлар Солиҳ билан боғландилар. У ўзига қарши бир неча йилдан бери ана шундай ҳаракатлар бўлаётганидан хабардор эканини айтди ва Каримов режимининг бутун жиноий режаларини фош қилиш ниятида Ички Ишлар вазирлигининг ушбу таклифни қабул қилишни илтимос қилди. Айтмоқчи бўлган гапим шу.

Т.Гудава: Саволим шундан иборатки, агар Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёрланаётган бўлса ва сиз ушбу гуруҳ ва МВД ўртасида боғловчи бўғин сифатида хизмат қилар экансиз, қурбоннинг бу суиқасд ҳақида хабар топиши сизнинг шартингиз бўлиши мумкинми?

Б.Мўминохунов: Бу менинг шартим эди... Бу чечен гуруҳи қотиллар гуруҳи эмасди ва яна... Бу тижорат бўйича жиддий структура, унинг жуда катта алоқалари бор. Булар жангарилар эмас, булар - тижорат билан шуғулланаётган нормал одамлар ва улар бизнинг, айтайлик, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари тарафидан тушган бу таклифни эшитиб, ларзага тушганлар. Яъни, бу - чеченларнинг айнан буюртма қилинган қотилликни амалга ошириш учун келганини билдирмайди.

Т.Гудава: Яъни, уларга бу таклиф қилинган? Б.Мўминохунов: Уларга бу таклиф қилинган, чунки улар

Муҳаммад Солиҳ билан алоқада бўлганлар. Табиийки, тижорат соҳасида ҳам уларга жуда катта имкониятлар ваъда қилинган, яъни иш битганидан кейин.

Т.Гудава: Бу одамлар, тижоратчилар, керак бўлган пайтда сизнинг сўзларингизни тасдиқлай оладими?

Б.Мўминохунов: Албатта.

Page 68: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

67

Т.Гудава: Ўзингиз-чи, сўзларингизни қасам остида тасдиқлай оласизми?

Б.Мўминохунов: Қандай қасам остида? Т.Гудава: Масалан, одатда сўраганларидай... Б.Мўминохунов: Мен Қуръонда қасам ичишга тайёрман. Т.Гудава: Сиз бу информация билан бирон жойга мурожаат

қилдингизми? Б.Мўминохунов: Албатта, мурожаат қилганман. Бу ҳақда

Американинг Москвадаги элчихонаси хабардор - бу тахминан бир ой олдин бўлган эди. Мен АҚШ элчихонасига мурожаат қилганман, кимга мурожаат қилганимни айтайми?

Т.Гудава: Сиз бу ўлканинг ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилмадингизми - ҳар ҳолда Муҳаммад Солиҳ бу ўлкада яшайди?

Б.Мўминохунов: Биз... Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Аммо, албатта, мурожаат қилганмиз. Бу ерда бу ҳақда аллақачон хабарлари бор, уни қўриқлаётган хавфсизлик хизмати буни билишади. Бу билдириш ҳақда Ташқи ишлар министрлигининг ҳам хабари бор, жуда кўп ёзувлар мавжуд. Мен ўз дўстларим орқали Норвегия элчилигининг иккинчи котиби Барт Горман билан учрашдим, у икки кундан сўнг менга: “Сиз хавотирланманг, у киши бу акция ҳақда огоҳлантирилган”, деб айтди.

(Тузатиш: “Свобода” радиосида берилган эшиттиришда Барт Горманнинг кимлиги айтилмаган, таржимон ҳам унинг Норвегия элчихонаси ходими деб ўйлаган ва шундай таржима қилган. Аслида, Барт Горман Москвадаги Америка элчихонаси 2-котиби экан. Буни Б.Мўминохунов эътироф қилди. Б. Мўминохунов Москвада тайёрланаётган суиқасддан АҚШ элчихонасини огоҳ қилган ва Барт Горман унга ўша юқорида келтирилган гапларни айтган, - таҳр.)

Т.Гудава: Айтингчи, жаноб Мўминохунов, сиз лозим бўлганда кўрсатиш мумкин бўлган ҳужжатлар бор деяпсиз, бу қандай ҳужжатлар?

Б.Мўминохунов: Булар - ёзиб олинган суҳбатлар, телефон суҳбатлари.

Т.Гудава: Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги ходимлари биланми?

Б.Мўминохунов: Ҳа, ҳа.

Page 69: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

68

Т.Гудава: Марҳамат қилиб, яна бир марта такрорласангиз, Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигидагилардан конкрет кимдан бундай буюртма келди?

Б.Мўминохунов: Бу буюртма Ички Ишлар вазирлигининг буюртмаси эмас, чунки на министр, на Интерпол директори мустақил равишда бундай одамни йўқ қилиш ҳақда қарор қабул қила олмайдилар. Бу буюртма тепадан келаяпти, яъни бу Каримовнинг буюртмаси.

Т.Гудава: Буюртма қандай ифодаларда берилган? Б.Мўминохунов: У ерда конкрет равишда бажариш

муддатини талаб қилишади. Т.Гудава: Яъни, аниқ бир муддат ҳақида гапирилган? Б.Мўминохунов: Ҳа, албатта. Т.Гудава: Ва тўланиши лозим бўлган пул миқдори ҳам? Б.Мўминохунов: Ҳа, албатта. Т.Гудава: Бу пул миқдори? Б.Мўминохунов: Миллион доллар. Т.Гудава: Олдин сиз сиёсат билан шуғулланганмисиз? Б.Мўминохунов: Мен ҳеч қачон сиёсат била

шуғулланмаганман ва Муҳаммад Солиҳ билан ҳеч қачон таниш бўлмаганман. Мен халқ ичида катта обрўга эга бўлган “ЭРК” Партияси борлигини билардим. Мен жуда яхши тушунаман... Менинг у ёқда қариндошларим қолган, у ерда менинг яқинларим бор. Мен жуда яхши тушунаман, уларга нималар қилишлари мумкин, аммо ортиқ қўрқув билан яшашдан чарчадик... тушунасизми, оддий қилиб айтганда, қўрқиб яшашдан чарчадик. Мен ҳеч қачон “ЭРК” Партиясига аъзо бўлмаганман, мен ҳеч қачон сиёсатга аралашмаганман, мен нормал ишлаганман, менинг ўзимнинг тижоратим бор эди, нормал алоқаларим бор эди, хотиним рус...

Т.Гудава: Бу - менинг ва ўзбек демократик мухолифати лидери

Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёрланаётгани ҳақда асосий гувоҳ сифатида чиқаётган Ўзбекистон фуқароси Б.Мўминохунов билан телефон орқали ўтказган суҳбатимиз эди.

Баҳром Мўминохуновнинг очиқ Билдиришидан: “2000 йилнинг сентябр ойида чечен гуруҳига бу акцияни

“тайёрлаш” учун 135 минг долларлик аванс пули нақд берилди. Қотиллик учун тўла ҳисоб-китоб эса, Муҳаммад Солиҳ йўқ

Page 70: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

69

этилганидан сўнг берилиши лозим эди. Пул мавзуи менинг М.Ҳайитов билан телефон орқали ўтказган суҳбатларимда (ёздириб олинган) асосий мавзудир, чунки фақат шу мавзу менинг суҳбатдошларимнинг аҳлоқий моҳиятини очиб бера олиши мумкин эди. Чунки берилиши лозим бўлган 2 миллион доллардан 1 миллионини полковник Ботир Турсунов ва Ўзбекистон Интерполи директори Маҳмуд Ҳайитов бўлиб олишлар керак эди.

Ўзбек ҳукумати ишониши учун биз Муҳаммад Солиҳдан бир неча ҳафта беркиниб туришини илтимос қилдик. Бу жуда ишонарли чиқди. Қотиллик буюртмачилари ишонгандай бўлишди, аммо чеченларга 1 миллион доллардан қолган (870 минг долларни) қисмини Ботир Турсунов ва Маҳмуд Ҳайитовлар мухолифат лидери жасадининг расмий тан олинишини, “ЭРК” Партиясининг радио орқали “Муҳаммад Солиҳнинг жасади фалон жойдан топилди”, деган шаклда эълон қилишини талаб қилдилар. Бу гапларнинг ҳаммаси аудиокассетага ёздириб олинган”.

Б.Мўминохунов қотиллик буюртмачиларидан бири бўлган Ўзбекистон Интерполи директори М.Ҳайитов билан телефон орқали қилган музокараларини ёзиб олган.

Мана, шу йилнинг 8 май куни ўтказилган ўша телефон суҳбати. Бу ерда музокара буюртмачиларга қандай қилиб, “буюртма”нинг бажарилганини маълум қилиш ва қурбон ўлдирилгани ҳақда хабар бериш тўғрисида кетади. Б.Мўминохунов буюртмачилардан бирининг келишини талаб қилади, Интерпол директори Ҳайитов эса, расмий эълон қилиниши ва Муҳаммад Солиҳнинг ўлдирилгани ҳақда эксперт хулосасининг ўзи етарли эканини айтади. Қурбон - Муҳаммад Солиҳ суҳбатда “ҳужжат” номи билан аталади.

Аёл овози: Алло... Б.Мўминохунов: Салому алайкум. Аёл овози: Салому алайкум. Б.Мўминохунов: Маҳмуд акани мумкинми телефонга? Аёл овози: Ҳа, ҳа, ҳозир. Б.Мўминохунов: Але, Маҳмуд ака? М.Ҳайитов: Ҳа, ҳа, эшитаман. Б.Мўминохунов: Салом алейкум. М.Ҳайитов: Баҳром, демак, масала шундай қўйилаяпти... Б.Мўминохунов: Ҳа...

Page 71: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

70

М.Ҳайитов: Расмий органларнинг ҳужжатнинг кимга қарашли эканини аниқлашларининг ўзи етарли.

Б.Мўминохунов: Ҳа... Аммо расмий орган деганда нима назарда тутилаяпти?

М.Ҳайитов: Хўш, мана бу, масалан, ким кетади ўша жойга... Б.Мўминохунов: Йўқ, майли... Ҳа, ҳа, аммо бу ҳақда улар

кимга хабар беришлари керак, сизларгами? М.Ҳайитов: Ўйлайманки, шунинг ўзи етарли...биз билиб

оламиз... Алло. Б.Мўминохунов: Ҳа. Агар сиз бу ҳақда хабар

топмасангизчи? М.Ҳайитов: Қанақасига "хабар топмаймиз"? Бу бизга ўша

заҳотиёқ маълум бўлади. Мана, қара, ҳозир ҳужжат эгалари ҳужжатнинг йўқолгани ҳақида гапирмоқдалар.

Б.Мўминохунов: Улар йўқолди, деётганлари йўқ, улар "у аллақачон йўқ", дейишмоқда... Шундан гап кетса, Маҳмуд ака, мен нима қилай, қандай ҳаракат қилай?

М.Ҳайитов: Қулоқ сол, бизда бу ерда ҳужжат йўқолса, ким у ерга кетади, буни биласан, тўғрими?

Б.Мўминохунов: Ҳа, албатта. М.Ҳайитов: Мана, мана шунинг ўзи етарли, ҳужжатни

топсалар бўлди. Ҳужжатни топиб, кимга қарашли эканини аниқлайдилар.

Б.Мўминохунов: Йўқ, бу ҳужжатнинг бизга етиб келишига ким гарантия беради? Бу ҳужжатнинг борлигини қандай биласиз?

М.Ҳайитов: Бу ҳақда эртасигаёқ айтишади анови нимадан... Б.Мўминохунов: Маҳмуд ака, сиз ҳар ҳолда, мени эшитинг,

мен билмайман, умуман, вазият шундай: улар ҳозир менга шундай дейишаяпти: ҳеч нарсанинг кераги йўқ, пул ҳам керак эмас, ҳеч нарса керак эмас, сиз дуруст одам эмассизлар. Биз ишимизни 150 фоизга бажардик. Менга айтишаяптики, улар истамайдими - демак, кераги йўқ... Қани гарантия, масалан, биров Дудаев ёки бошқа бириси тирик деб айтмаслигига? Кимдир яна уни кўрган, кимдир у билан гаплашган, деган гаплар яна кўпаяди, яна ҳаммаси чўзилади...

М.Ҳайитов: Але... Б.Мўминохунов: Ҳа, эшитаяпман... М.Ҳайитов: Мен ҳужжат ҳақида гапирганда одам ҳақда

гапираяпман, тушунаяпсанми?

Page 72: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

71

Б.Мўминохунов: Ҳа, мен тушунаман, албатта. М.Ҳайитов: Мен сизларга биронта ҳужжат келсин,

деётганим йўқ. Жойга масъул органлар ўша жойга боришади ва топишади, тўғрими?

Б.Мўминохунов: Шундай... М.Ҳайитов: Масъул органлар шахсини аниқлашади, бу...

бизда милиция, у ёқда полиция, тўғрими? Б.Мўминохунов: Шундай. М.Ҳайитов: Кўздан кечиришади, сен фақат унинг

топилганини айт ва мен ўзим биламан қандай хабар олишни, сен фақат телефон қил-да айт: "Тамом, ҳужжатни топишди". Мен ўзим биламан буни қандай текширишни.

Б.Мўминохунов: Биров келсин, Маҳмуд ака, улар бу нарсага ишонишмаяпти. Мен уларни ишонтиролмаяпман. Улар "бу ишни қиламиз" дейишаяпти, аммо бунга ишонишмаяпти.

М.Ҳайитов: Нега ишонишмайди? Б.Мўминохунов: Ишонишмаяпти, улар айтишаяптики: улар

келишмайди, ҳужжатни кўришмайди, эртага яна биров қаердадир нимадир дейди, яна ҳаммаси бузилади, асабларимиз бузамиз. Биров келсин, Дилшод келсин, бировга айтинг…

М.Ҳайитов: Мен сенга яна тушунтираман, ҳеч ким у ёққа бормайди. Ҳужжатни топганда, шахсини аниқлашади, тушунаяпсанми ёки йўқми?

Б.Мўминохунов: Тўғри, ҳа... М.Ҳайитов: Бўлди, воқеа бўлган жойга кетиб, ҳаммаси

расмийлаштирилади, тўғрими? Ва расмий қариндошлари сўрашади - бизга қайтаринг, биз уни қоида бўйича қўйишимиз керак - тўғрими?... Але...

Б.Мўминохунов: Ҳа, ҳа. М.Ҳайитов: Бу ҳужжат мангу қаердадир ётмайди-ку,

тўғрими, уни эгаларига топширишади, эгалари уни сейфга кўмишлари учун.

Б.Мўминохунов: Ҳа. М.Ҳайитов: Умуман, вазият... Б.Мўминохунов: Умуман, улар айтишаяптики: "кераги йўқ,

биз ўзимизнинг ҳаракатимизни қиламиз, сиздан ҳеч нарса керак эмас".

М.Ҳайитов: Қулоқ сол, мен уларни тушунмаяпман, агар одамлар ишлаётган бўлса...

Page 73: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

72

Б.Мўминохунов: Улар бу ишни қилишга тайёр... аммо бир гап бўлди, икки гап бўлди... шарт ўзгараяпти, улар кимдир келсин, деяпти. Рустамни жўнатиб ўтирманг, мен у билан расмга тушай, Дилшод расмга тушсин, эртага бу нарса яна 30 марта эълон қилинади, биз ўзимизнинг устимиздан ҳукм чиқараяпмиз, биз ўзимизнинг устимиздан ҳукм чиқараяпмиз...

М.Ҳайитов: Қулоқ сол, мен бу ердагиларга шундай тушунтирсам: улар... менга қара, улар ишни қиламиз, деб бўйнига олишди, энди бу уларнинг проблемаси.

Б.Мўминохунов: Майли бўлмаса... М.Ҳайитов: Хўп. (Бу телефон суҳбати қисқартирилиб таржима қилинди, -

таҳр.) Т.Гудава: Бу Б.Мўминохунов ва Муҳаммад Солиҳни

ўлдиришни буюртма қилганлардан бири Ўзбекистон Интерполи директори М.Ҳайитов ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбати эди. Яна бир марта аниқлик киритаман: суҳбатдошлар назарда тутаётган "ҳужжат" - бу Муҳаммад Солиҳ.

Мана, тайёрланган суиқасд ҳақда Муҳаммад Солиҳнинг ўз фикрлари:

М.Солиҳ: Яъни, улар фақат шундай хабарнинг тарқалиши билан 2 миллионни беришмоқчи бўлишган, яъни, бир миллиони чеченларга, қолганини ўзлари бўлиб олмоқчи бўлишган.

Т.Гудава: Яъни, улар 1 миллион долларни ўзаро бўлиб олишмоқчи бўлишган? Ботир Турсунов ва М.Ҳайитов?

М.Солиҳ: Ҳа. Т.Гудава: Миллионни чеченларга бермоқчи бўлишган? М.Солиҳ: Чеченларга, энди миллион эмас, чунки 135 минг

доллар аллақачон тўланган бўлган... Т.Гудава: Муҳаммад, шундай савол, демак, чеченлар - мана

бу одамлар, яъни Алматов, Турсунов ва Ҳайитовлар уларга сизга қарши суиқасд уюштиришни таклиф қилганлари заҳоти бу ҳақда сизга хабар беришдими?

М.Солиҳ: Ҳа, бир ҳафтадан кейин телефон қилишди. Т.Гудава: Бир ҳафтадан сўнг телефон қилиб, шундай гап

борлигини хабар қилишдими? М.Солиҳ: Ҳа, улар шундай хавф борлиги ҳақда

огоҳлантиришди, улар айтишдики: “биз буни қабул қилмадик, аммо буни бошқаларга ҳам таклиф қилишлари мумкин, шунинг

Page 74: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

73

учун, илтимос, эҳтиёт бўлинг”, дейишди. Шунда мен уларга: "Инкор этишнинг кераги йўқ, қабул этинг", дедим...

Т.Гудава: Яъни, сиз бу ўйинни ўйнашни таклиф қилдингиз, шундайми?

М.Солиҳ: Мен бу ўйинни ўйнашни таклиф қилдим, чунки уларни фош этишнинг бошқа йўли йўқ эди.

Т.Гудава: Ва чеченлар бунга рози бўлишдими? М.Солиҳ: Ҳа, чеченлар: "Биз гаплашамиз", дейишди. Улар

Баҳром билан гаплашиб, "Ўйнаймиз", дейишди. Кейин Баҳром яна бир гуруҳ тайёрланаётгани ҳақда хабар берди - бу гуруҳ СНБ тарафидан тайёрланаётган бўлиб, Болтиқбўйидан снайперлар гуруҳи жўнатилиши керак бўлган, балки аллақачон ёллашгандир, деди менга Баҳром. Болтиқбўйи жумҳуриятлари билан бу давлатлар ўртасида виза режими йўқ, шунинг учун ҳам у ердан Скандинав ўлкаларига қотилларни олиб ўтиш осон.

Т.Гудава: Хотима ўрнида Б.Мўминохуновнинг Билдиришидан яна бир парча келтирамиз:

"Мен гувохлик бераманки, шу йилнинг 25 апрел куни Тошкент вақти билан соат 8 да Ички Ишлар вазири Зокир Алматов, терроризм билан кураш бўлими бошлиғи Ботир Турсунов, Ўзбекистон Интерполи директори М.Ҳайитовлар Ўзбекистон Президенти резиденциясида Президент Ислом Каримов томонидан қабул қилиниб, ушбу буюртмани муҳокама қилишди.” (иқтибос тугади)

Ўзбекистон демократик мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёрлангани ҳақда Норвегия Ташқи Ишлари хабардор. Бу мавзуда бир машҳур телепрограмма фильм ҳозирламоқда.

(Эшиттириш матни қисқартирилган ҳолда таржима қилинди, - таҳр.)

“УНИНГ БОШИ 18 МИЛЛИОН КРОНГА

БАҲОЛАНДИ...” (Норвегияда чиқадиган “DAGBLADET” газети) Норвегияда чиқадиган энг йирик газетлардан бири бўлган

"Dagbladet" Муҳаммад Солиҳга қарши тайёрланган суиқасд ҳақда

Page 75: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

74

"Унинг боши 18 миллион кронга баҳоланди" сарлавҳаси остида икки саҳифалик материал чоп этди.

Муҳаммад Солиҳ 1999 йилда "Dagbladet" газатасига берган интервьюсида, дейилади, мақолада, "Президент Ислом Каримов менинг изимдан ёлланган қотилларни юбориши мумкин", деб айтган эди.

Чиндан ҳам шундай бўлди. 1999 ноябр ойида Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Зокир Алматов пахта экспортёри Б.Мўминохуновдан у танийдиган чечен тижоратчиларини ўзи билан учраштиришни сўради. Б. Мўминохунов ўзининг учта чечен дўстини Алматовнинг олдига олиб келди. Бу ерда Алматовдан ташқари Ўзбекистон Интерполи директори М.Ҳайитов ҳам бор эди. "Мен уларнинг чеченларга "сизлар Муҳаммад Солиҳни ўлдира оласизларми?" деган гапларидан даҳшатга тушдим", - дейди Б.Мўминохунов. Мақола давомида чеченларнинг ва Б.Мўминохуновнинг Муҳаммад Солиҳга телефон қилиб, уни огоҳлантиргани, Муҳаммад Солиҳ эса, ҳукумат томонидан тушган бу қотиллик режаларини фош қилиш учун бу таклифини қабул қилиш кераклигини чеченларга айтгани ва шундан сўнг жиддий ўйин бошлангани ҳақида гапирилади. Суиқасд апрел ва май ўрталарида амалга оширилиши лозим бўлган, дейилади мақолада. Чунки, Муҳаммад Солиҳ ўзининг Олмониядаги дўстлари билан учрашиш учун тез-тез Олмонияга бориб турарди. Мақола давомида Интерпол директори М. Ҳайитов билан ўтказилган суҳбатларнинг ёзиб олинганлиги ва бу қотиллик режасининг қандай ошкор қилингани ҳақда сўз юритилади.

Ўзбекистон янги бир Афғонистонга айланиши мумкин, дейилади мақолада, вазият жуда таҳликали. Ҳукумат томонидан ўтказилган террорлар натижасида радикал исломий гуруҳлар пайдо бўлди, Ўзбекистондаги беқарорлик бутун минтақани ўз домига тортиши мумкин, чунки Ўзбекистон минтақада аҳолиси энг катта ва муҳим ўрин тутган бир ўлка, дейилади мақолада.

Мақола шундай якунланади: "Ҳар ҳолда бир нарса аниқ, дейди Муҳаммад Солиҳ, Президент Каримов ўз ҳокимиятини имкон қадар узоқроқ сақлаб қолишга уринмоқда. У ўзининг сиёсий рақибларига омонсиз ва шафқатсиз эканлигини кўрсатди. Сўнгги пайтларда бу ҳукмдорнинг куч билан ҳокимиятдан кетказилажаги ҳақдаги гап-сўзлар кўпаймоқда".

(16.05.2001)

Page 76: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

75

Б.МЎМИНОХУНОВ: ”МЕН УЛАР БИЛАН

ЕВРОПАДАГИ ҲАР ҚАНДАЙ СУДДА УЧРАШИШГА ТАЙЁРМАН...”

Муҳаммад Солиҳга қарши Каримов ҳукумати томонидан

тайёрланган суиқасдга асосий гувоҳлик бераётган Б.Мўминохунов билан "Озодлик" радиоси ўтказган суҳбатдан парча

(Суҳбатнинг учинчи, сўнгги бўлими) Мухбирнинг: "Агар Ўзбекистон ҳукумати бундай

айбловларингиз учун сизни судга берса-чи?" деган саволига Б. Мўминохунов шундай жавоб берди:

Б. Мўминохунов: Мен улар билан ҳар қандай судда учрашишга тайёрман ва уларга адресимни ҳам беришга тайёрман. Бироқ улар менсиз ҳам оиламнинг Америкадаги адресини билишади. Мен буни ҳеч қачон сир сақламаганман. Мен яна бир марта такрорлайман: улар билан Европадаги ҳар қандай судда учрашишга тайёрман. Менинг Ўзбекистонда ва ундан ташқарида бу одамлар билан мулоқот қилганимни билган кўплаб гувоҳларим, жумладан, сизнинг ҳамкасбларингиз - журналистлар ҳам бор. Улар менинг улар билан суҳбатларимнинг шоҳидлари бўлишган. Яна қайтараман: менда улардан яшириниш нияти йўқ. Биламан, улар эртага номимга доғ тушириш учун мени "террорчи, қаллоб, наркобарон", деб эълон қилишлари мумкин. Буни ҳавога узатишингиз ёки узатмаслигингиз мумкин, бу сизнинг ишингиз. Эртага улар менинг Ўзбекистондаги яқинларимга ҳам босим кўрсатиб, мени улар орқали қоралашлари ҳам мумкин. Ўзбекистонда бу оддий ҳолга айланиб қолган. Ҳатто ўзим уларга телефон қилиб, агар шундай талаб қўйишса, майли, гапиринглар, дейман. Ўзбекистонда вазият шундай. Менинг ёшим ҳозир 43 да, ақли-ҳушим жойида бўлган одамман. Нима деётганимни ва ўзимни қандай таҳлика остига қўяётганимни яхши биламан.

Мухбир: Тушунишимча, Баҳром ака, сиз жавоб беришга тайёрсиз-у, аммо бунинг учун судга бериш ташаббуси билан Ўзбекистон расмийлари чиқишлари керак, шундайми?

Б. Мўминохунов: Асло ундай эмас, буларнинг ҳаммаси бошланиши, холос. Яқин 10-15 кун ичида, худо хоҳласа, бу ҳодиса ҳақдаги йирик материал катта экран орқали намойиш этилади. "CNN" компанияси томонидан ҳам бир таклиф бор. Бироқ бу ҳақда ҳозирча биз узил-кесил бир қарорга келмадик. Ҳозир биз материалларни жамлаяпмиз. “ЭРК” Партияси, шахсан Муҳаммад

Page 77: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

76

Солиҳ, ҳукумат устидан, Каримов устидан ва ўша одамлар устидан судга беришга тайёр. Агар улар судга беришса, мен бу ишда асосий гувоҳ бўламан.

Мухбир: Баҳром ака, ҳозиргина сиз "CNN" телеканалининг сизга қилган таклифи ҳақда гапирдингиз. Шу муносабат билан менда бир савол туғилди: сиз бўлган ҳодиса ҳақда 10 май куни баёнот бердингиз, орадан бир ҳафта вақт ўтди, сиз билан бу суҳбатни ўтказишдан олдин мен яна телетайпларни кўриб чиқдим, наҳотки, Ўзбекистон ҳукуматига қарши шундай жиддий айбловлар билан чиққанингизга қарамай, халқаро ахборот агентликлари бу ҳақда бирон ахборот бермаган. Бундай эътиборсизликни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

Б. Мўминохунов: Билмадим, мен бу баёнотни жаҳон ахборот агентликларининг эътиборини ўзимга жалб этиш, мен ҳақимда мақолалар чоп этилиши, мендан интервью олиш учун, журналистларнинг кетимдан қувиб юришлари учун қилмаганман. Менимча, бу ўйлаб қилинаётган сиёсат бўлса керак, билмадим. Бу ҳақда бирон нарса деёлмайман. Балки, улар бунга жиддий қарашмаётгандир, балки, бу бир тактикадир. Балки улар ҳодисанинг кенгроқ ошкор бўлишини, янада асослироқ ва тасдиқланган фактларнинг пайдо бўлишини кутишаётгандир? Балки улар ўшанда бу мавзуга жиддийроқ қарашар? Балки бу мавзу уларга қизиқарсиздир?.. Билмайман, мен улар учун жавоб беролмайман. Мен яна қайтариб айтаман, мен бу нарсани ўзимни реклама қилиш учун қилганим йўқ, бу менга керак эмас. Мен ўзимга яраша бадавлат одамман. Ҳозир бу мавзу билан таниқли журналистлардан бири шуғулланмоқда. Менимча, 10-15 кунлардан кейин, унинг материаллари эълон қилинганидан сўнг, ўйлайманки, бу нарсага ўзингиз ҳам ишонасиз.

Эшиттириш сўнггида президент Ислом Каримов матбуот котиби Рустам Жумаевнинг сўзлари келтирилиб, унинг "бундай сохта лента ёзувларини ёш болалар ҳам ясай олади", деган гапларига радио мухбири: "албатта, бундай ёзувларни ёш болалар ҳам ясаши мумкин, аммо худди ўша ёш болалар бу ёзувларнинг сохта ёки ҳақиқийлигини ҳам аниқлаб бериши мумкин", деган сўзлар билан якун ясайди.

(Суҳбат қисқартирилган ҳолда таржима қилинди) (19.05.2001)

Page 78: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

77

МУҲАММАД СОЛИҲ ГАПИРМОҚДА... Ёлчин Боёр, Туркияда чиқадиган "ҲУРРИЯТ" газетаси Ўзбекистонда Президентлик сайловларида Ислом Каримовга

қарши мухолифатда бўлгани туфайли Туркияга келган ва сўнгги пайтда Норвегияда яшаётган Муҳаммад Солиҳ билан ўғли Умида Солиҳ ҳақидаги иддаоларга ойдинлик киритилажаги ҳақда электрон мактублар юборибдилар.

"Ўрта Осиё тузоғида Туркия" (18.09.2001) номли мақоламизда М. Солиҳдан сўз очаркан, унинг ўғлининг Муҳаммад бин Лодиннинг ёнига кетганини айтгандик.

Солиҳ бу иддаони рад этди: "На мен, на ўғлим Шимолий Афғонистонга бормаганмиз, Бин Лодин-ла кўришмадик. Қўлида далили бўлганлар далил келтирсинлар. Каримовнинг лоббилари бу пропагандани 1999 дан бери кўтариб келаяптилар".

- Ўтган июн ойида Ежевит Норвегияда сизни нима учун қабул этмади?

- Ослода бундай бир талабим бўлмади, Анқарадан илтимос қилган эдим. Аммо талабимни Ташқи ишлар вазирлиги қабул қилмади. Муҳтарам Эжевитдан хафа бўлмадим, чунки у киши биз ҳурмат қиладиган ва севадиган бир Турк лидеридир. Туркия иккинчи ватанимиздир, у ерда дўстларимиз бор. Туркиядан узоқ тутилишим инсон ҳақларига хилофдир. Бу ерда шуни таькидламак истардим: Туркия ва Ўзбекистоннинг муаммолари айнидир, афсуски, ҳали ҳам ойдинликка чиқа олмаяпмиз, аммо чиқажакмиз.

- Толибон ҳаракатига нима дейсиз? - Толибон ва Бин Лодин бегона унсурлардир, зеҳниятимизга,

ҳаётимизга бегонадир. Улар ва уларга ўхшаганлар билан бир ерда бўлолмас қадар қадриятларимиз бор. Марказий Осиёда, Ўзбекистон ва Туркистонда 1998 йилдан бери давом этиб келаётган ҳаракатимиз тамоман демократик сиёсий курашдан иборатдир.

- Генерал Дўстум ва Афғонистон... - Афғонистондаги Турк лидерининг ҳаракатини олдин ҳам

дастаклагандик, бугун ҳам дастаклаймиз. Ҳозирча у муваффақиятга эришолмаяпти, аммо эришажакдир. У ерда кўпчилиги ўзбек бўлган, қозоқ, туркман, қирғизлардан иборат 4,5 - 5 миллион Турк бор. Афғонистон аҳолисининг 20 фоизини ташкил этмоқдалар. Афғонистондаги ҳозирги вазият урушнинг давом

Page 79: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

78

этажагини, аммо сўнгида минтақанинг қоронғиликдан қутулажагини кўрсатмоқда.

- Яна бир марта сўраймиз: Толибон ва Бин Лодин-ла алоқангиз...

- Сизнинг мақолангиздан сўнгра кеча Норвегия телевидениеси ҳам шу саволни берди. "Йўқ, бу нотўғри", дедим. Бунинг Каримовнинг пропагандаси эканлигини айтдим.

- Бин Лодиннинг ёрдамчилари Жумабой Намангоний ва Тоҳир Йўлдошлар билан-чи?

- Биринчисини танимайман, Тоҳир 1995-1996 йилларда Туркияда экан, ўзбек мухолифатининг бутун лидерлари билан кўришган. У пайтда бугунги сингари бир ҳаракат ичида эмасдилар. Улар 1998 йилда Ислом ҳаракати ичига кирдилар. Мен эса миллиятчи-демократик ҳаракат йўлидан келаяпман.

- Толибонлашиш қандай пайдо бўлди? - Каримовнинг сталинча террори диний гуруҳларнинг

радикаллашишига сабаб бўлди. Диндорларга нисбатан тўғри сиёсат олиб борилганида эди, ўлка бугунги каби фуқаролар уруши вазиятига келиб қолмаган бўлар эди.

- Аммо сиз ҳам Эрондаги Машҳад радиосида чиқишлар қилиб, "булар Каримовнинг зулмига учраган мазлум деҳқонлардир", деётган эмишсиз...

- Ҳа, шунақа деяпман... Бу гапни мен ҳар бир радиода айтаяпман. Ўзбекистонда бегуноҳ инсонлар таъқиб-тазйиқ остига олинди, ҳибсга ташланди, ўлдирилди. Булар 1994 йилга қадар радикал динчи эмасдилар. Аммо бугун йўқсил халқ подполега кетди, жангари бўлди. Афғонистондаги террорнинг сабабчиси Каримов режимидир, Ўрта Осиёдаги диктаторлардир.

ИЗОҲ: Муаллиф Ёлчин Байер ушбу материалида исмларда хатоларга йўл қўйган, масалан, у "Муҳаммад Солиҳнинг ўғли" деярак, унинг қизининг исмини (Умида Солиҳ) исмини келтиради; Усома бин Лодинни эса у Муҳаммад бин Лодин, деб атаган.

(“ЭРК” Веб-Таҳририяти, 20.09.2001)

Page 80: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

79

БУҒДОЙ ВА СОМОННИ ҚОРИШТИРМОҚДАЛАР Ҳалит ҚOҚИНЧ (”Стар”, 27.09.2001) Қўрққан нарсам юз берди. Кечаги газета хабарларига кўра,

Вашингтон, Бин Лодин билан боғланган деган иддао билан 27 кишининг молия-ҳисоб дафтарлари фаолиятини музлатди.

Буларнинг орасида Ўзбекистоннинг Норвегияда яшаётган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ номи ҳам бор.

Туркиям... Дунёнинг ҳар тарафида компло теориялари бир-бирини изларкан, менинг ўлкам ҳам бу суронга қўшилди. Турк дунёсини заррача танимаган қаламшўрларнинг ҳай-ҳайи билан буғдой ва сомонни бир-бирига қориштирдилар. Фундаменталистлар ила мужодала номи остида осиёлик диктаторлар нонига ёғ сурувчи янглишликлар қилина бошланди.

Маьлумотга эга бўлмай туриб, фикрга эга бўлганлар учун уяламан!

Бин Лодин ва Толибон, Турк Дунёсининг келажаги учун энг буюк таҳликалардан бирисидир. Фундаменталист оқимларнинг Турк Дунёсига жўнатган таҳдидлари янгилик эмасдир.

70 ЙИЛ ОЛДИНГИ ИЛОН ЯНА ПАЙДО БЎЛДИ Бундан юз йил олдинги толибонларнинг у пайтдаги исми

"қадимчилар" бўлиб, улар аввал рус босқинчилари билан қўлни қўлга бериб, Жадидчи-Туркчи оқимига қарши саваш очдилар. Бухоро қадимчиларнинг Ўрта Осиёдаги маркази ҳолига келди. Юзларча жадид ёшлар қатл этилди.

Қадимчиларнинг бош ҳомийси - Бухоро амири жадидларни Тошкентга сургун қилди.

70 йиллик коммунистик режим ортидан қадимчи ҳаракат яна тирилтирилди. Араб ўлкалари ва Туркия устидан Турк Дунёсига тариқат экспорти бошланди.

Севгили дўстим тадқиқотчи Ҳоқон Жўшқинарслон бир кинояли мақоласида "Ўтмишнинг Бухоро амири бугунги Каримовдир", дея ёзган эди. Каримов Муҳаммад Солиҳ каби демократик қарашли зиёлиларни ўлкадан қувиб чиқарди. Бу ҳам камлик қилганидай, бутун мухолифатни фундаменталистликда айблади.

Дунёнинг энг бой табиий газ ва нефть манбаларига эга бўлган Ўрта Осиё ташқи кучлар томонидан бир пайтлар "яшил доира" номи билан аталаркан, ўз қўллари билан пайдо қилинган

Page 81: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

80

мавжудот назоратдан чиққан заҳоти, у собиқ советлардан қолган диктаторларга белбоғ вазифасини ўтай бошлади. ..

Муҳаммад Солиҳ советлар давридан бери Жадидчи-Туркчи сиёсий ҳаракатга раҳбарлик қилган бир кишидир. Бошқача айтганда, тарихдаги Толибонга ўхшаганларнинг Русия ила иттифоқ тузиб, зиндонларда чиритганлари бир сиёсатнинг йўлбошчиларидандир. Ҳеч бир ёзувида ёки нутқида дунёвий сиёсий тузумдан бошқа нарса ҳақида гапирмаган, гапирмайди ҳам.

Муҳим бўлган нарса шу ҳақиқатнинг яхшилаб англаб олинишидадир: мабодо, АҚШ Бин Лодинни ва Толибонни йўқ этишнинг уддасидан чиққан ҳолда ҳам, агар янглиш сиёсатини давом эттирса, Ўрта Осиёда қадимчилик ва қадимчиларнинг сўнги кўринмаяжакдир.

Супер кучларнинг вақтинчалик ҳисоб-китобларига ўйинчоқ бўлган бу жоҳилларга барҳам беришнинг ягона йўли - диктаторликлар тугатилиб, демократик ўлкаларни қуришдан иборатдир.

Америка Қўшма Штатлари ва эркин дунёнинг ақлли бошлари айни хатони такрорламасинлар... Шунча янглишликлардан сўнг энди буғдой ва сомоннинг фарқига борсинлар ва Осиёга энди 19-асрнинг колониячилари сингари қарамасинлар.

Айниқса, жоҳиллар тарафидан отилаётган балчиқларнинг изларини фарқлашни ўргансинлар!

ТЕРРОРНИНГ ИЛДИЗЛАРИ – ТОТАЛИТАР

РЕЖИМЛАРДИР! Ҳалит Қoқинч, Стар газетаси, Туркия Очиғи, англамоққа қийналаман. Чунки, "комплo"

теорияларини ёқтирмаганим каби, воқеага сабабчи кишиларни ҳам танийман. "Ҳуррият" газетасидан Ёлчин Байер Ўзбекистоннинг сургундаги мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг фундаменталист терроризмга майлли бир киши эканлигини ёзганди. Баер узоқ йиллардан бери мухбирлик қилади. Муҳаммад Солиҳ бу иддаоларга дарров жавоб берди. Байер раддия хатни кейинги мақоласида айнан берди.

Орадан оз вақт ўтди. Бу сафар “Радикал” газетаси қўпол хатога йўл қўйди: АҚШ тарафидан террорист деб эълон қилинган

Page 82: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

81

27 ташкилот ва шахс орасида Муҳаммад Солиҳнинг исмини ҳам зикр этди. Баҳсга сабаб кишининг Носир Фаҳми Носир Ҳасанайин номи билан ҳам аталган Муҳаммад Салаҳ деган бошқа бир шахс эканлиги маълум бўлгач, газета ўз саҳифаларида тузатув эълон қилиб, узр тилади!

Воқеалар бу билан битмади. Бу сафар яна “Ҳуррият” газетасида Энис Барбарўғли Муҳаммад Солиҳ билан Усома бин Лодин орасида ўзига хос қайсарлик билан "алоқа" қурган мақоласини чоп этди. Барбарўғли яхши таҳсил кўрган, зиёли ёшлардан бўлиб, қайсарлик билан яна айни хатони айнан такрорлаганига ақлим бовар қилмаяпти, тушунолмаяпман.

НАЗАРИМДА БУ МУЗОФОТНИ ҲЕЧ ТАНИМАЙСИЗ Ҳурматли ҳамкасбларим, севимли дўстлар!.. Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги диктаторлик режими

тарафидан кўплаб маротаба ўлдиришга ҳаракат қилинган, демократ ва зиёли инсондир. Қамоқда чириб йўқ бўлиб кетиши учун зиндонга ташланган ўзбек адабиёти намоёндаси Мамадали Маҳмуд каби режим томонидан баъзан фундаменталист, баъзан эса КГБ агенти эълон этилиб қоралашга ҳаракат қилинмоқдадир.

Яна ўйлаб адоғига ета олмаганим бир "механизм" тарафидан жамоатчиликка фундаманталист ўлароқ тақдим этишга ҳаракат қилинган Мамадали Маҳмуд 2000 йилнинг июн ойида Америка инсон ҳақлари ҳимоячилари тарафидан Ҳеллман-Ҳаммет мукофотига лойиқ деб топилди... 2001 йил 5 апрелида эса Америка Ёзувчилар Жамияти "ПЕН" Барбара Голдсман ҳуррият мукофотини Мамадали Маҳмудга берди.

Муҳаммад Солиҳ фундаменталист... Мамадали Маҳмуд КГБ агенти... Ёпирай!.. Балким, бу хатолар ёмон ниятдан эмас, музофотни яхши билмаслигингиздан шундай хатоларга йўл қўяётганингизга йўйиб, Муҳаммад Солиҳнинг Ослода қаламга олган навбатдаги мақоласига ўрин бермоқчиман:

ИСЛОМИЙ РАДИКАЛИЗМНИ ЎЗЛАРИ ПАЙДО ҚИЛДИЛАР

Нью-Йоркдаги эгизак миноралар фожеаси, ҳеч шубҳасизки, бутун инсониятнинг фожеасидир. Бу ишни қилганлар мутлақо жазоларини тортиши керак ва тортади ҳам, Оллоҳнинг изни билан.

Террорнинг томирини қирқмоқ шартдир. Менга бу ибора жуда ёқди. ТЕРРОРНИНГ ТОМИРИНИ ҚИРҚМОҚ.

Page 83: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

82

Дунёда сўнгги кунларда жуда кенг тарқалаётган ибора бўлди бу. Ҳа, террорнинг илдизини қуритмоқ лозим. Ки, бу бало бегуноҳ одамларнинг ёстиғини қуритмасин. Лекин террорнинг илдизи дер экан, буни ҳар ким ўзича талқин қилади, масалан, бизнинг Ўзбекбоши Каримов "террорнинг илдизи" деганда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини тушунади. Аммо бизнинг минтақани таниган ҳар бир ақли салим инсон биладики, бу Ҳаракат террорнинг илдизи эмас, унинг МЕВАСИДИР.

Ўзбекистонда террорнинг илдизи - сиёсий режимдир. Бу илдизларни ҳар кун парвариш этган, тарбиялаган, суғориб, ўстирган боғбон бизнинг Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ўзгинасидир. Унинг ўлка бўйлаб ўтказган терроридан зиндонларда ўлган ва ўлдирилган инсонлар сони Нью-Йоркдаги эгизак минораларда ўлганларнинг сонидан оз эмас, десак, муболаға бўлмайди.

Фарқи, бу ўлганларни санайдиган одам йўқ, ҳисобини сўраб, бунга қизиққан йўқ.

Дунё наздида ўзбекнинг жони анча арзондир, дунё наздида ўзбекнинг кўзёшлари анча қийматсиздир...

1991 йилда Ўзбекистонда "исломий радикализм" деган бир нарса ҳеч йўқ эди. Бунинг пайдо бўлиши учун Каримов бечора роппа-роса 5 йил меҳнат қилди, беш йил, тасаввур қилинг! У беш йил давомида давлатга оид бўлмаган масжидларни қаҳрамонларча, халқнинг кўз олдида йиқиб, ер билан бир қилди. У беш йил давомида намоз қилган ёшларни ҳибсга олди, ертўлаларда қийноққа солди, ўлдирди, қувғин қилди.

Беш йил танаффуссиз халқнинг динига қарши давлатнинг бутун имкониятларини ишга солиб жанг қилди. Бу беш йил давом этган давлат терроридан кейин муслимонлар, айниқса, ёшлар Ўзбекистондан қоча бошладилар, уларнинг бир қисми Тожикистон мухолифатига қўшилиб Афғонистонга ўтди. Бугун ўзларини Ўзбекистон Исломий ҳаракати деб атаган ва Америка Президенти Бушнинг террористлар рўйхатига киритилган қуролли гуруҳнинг ўзаги ўша Каримов терроридан қочган ёшлардан таркиб топгандир.

Шу боис, камина ўтган куни (7 октябр, 2001) ББС радиосидан гапирар экан, Америка Давлатига мурожаат қилиб, шуларни айтдим:

Муҳтарам америкалик дўстлар, модомики, сизлар Марказий Осиёда террорнинг томирларини ахтараётган экансизлар, сиздан

Page 84: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

83

илтимос, бу хусусда у минтақанинг халқидан ҳам бир сўраб кўринг. Террорнинг илдизи қаерда, деб халқдан бир сўраб кўрингчи, у нима деркин?

Албатта, Каримов "мана сиз ахтарган террорнинг илдизи", деб ўз душманларини сизга кўрсатажакдир. Лекин Марказий Осиёда ТЕРРОРНИНГ ИЛДИЗИ - ТОТАЛИТАР РЕЖИМЛАРДИР. Афғонистонни бомбалаш билан иш битади, деб ўйламанг, америкалик дўстлар. Террорни, фақат Толибонни енгиш билан тугатиб бўлмайди. Чунки яна бир Толибон бор, бу Қизил Толибондир.

Собиқ Политбюро сарқитлари ҚИЗИЛ ТОЛИБОНлар! Илтимос, уларни унутманг. Террорнинг томирини қуритамиз, деб сўз бердингиз, иншооллоҳ, шундай бўлажак. Умид қиламизки, қўлингиздаги белкуракни теран-теран уриб, террорнинг ўқ илдизларига етажак ва уни яна кўкармайдиган қилиб қирқиб ташлайсизлар!

(10.10.2001)

МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ УШЛАНИШИ Тимур Хўжаўғли, 03.12.2001, Türkistan Bülteni Муҳаммад Солиҳнинг унга юборилган даъват билан 28

ноябрда ташриф қилгани Чех жумҳуриятининг Прага қўналғасида ушланишидан кейинги жуда қисқа вақт ичида ҳар хил халқаро афу ташкилотлри, инсон ҳақлари ташкилотлари, Норвегия ва бошқа кўплаб давлатлар мутасаддиларининг Чехия политция ташкилоти ва юқори даражали Чех раҳбарлари билан алоқага ўтиб, бу ишга аралашганлари қувонарли ҳодисадир.

Байналминал Хабар Агентликлари, жаҳон Радио ва Телевидениеси, Туркча ва инглизча интернет нашри бўлган Türkistan-N бюллетени ва бошқа ўнлаб интернет саҳифалари бу хабарни дунёга ёйишга бошлади. Миллатлараро бундай ишбирлиги, ҳамкорликда шу хақиқатни ўртага чиқарди:

1. Муҳаммад Солиҳ жуда кўп давлат ва демократ, қурулушлар тарафидан танилган ва севилган бир сиёсатчидир.

2. Ўзбекистондаги мавжуд режимнинг ҳақиқий юзини ҳам дунё яхши танийди.

Page 85: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

84

Бу икки фактор боис инсон ҳурриятига инонган ҳар ким Муҳаммад Солиҳни у тушган оғир вазиятдан қутқариш учун қўлидан келганини қилишга ундади.

Ҳаммамизнинг тилагимиз дунё миқёсидаги бу кўмак, турли давлатларнинг юксак даражадаги учрашувлари Муҳаммад Солиҳнинг тезда ҳибсдан озод қилиниб, Норвегияга қайтишидир.

МУҲАММАД СОЛИҲ Дунёга қараяпсан, шоир, Япроқларига қор ёққан Узоқ Хоразмдаги мағрур Ва тикка юксалган чинордек. Сен асло ғариб бир дарахт эмассан, Танҳо Прага қамоқхонасида, Бир ўт бўлиб тушгансан Дунёнинг кун тартибига! Ўн тўққиз ёшда келганингда Прага Совет танкаларини тошга тутганди, Сенинг қалбингда уйғонганди Прага халқининг эркинлиги. Эллик икки ёшда келганинг Прага эса Эркин эди, лекин ўтмишини унутганди, Ўзи учун оз кўрган эрк(инлик)ни Сен учун кўп кўрган эди. 19 да эмассан энди, эй Шоир, Ортиқ ортда қолди "Прага Баҳори". Сочларингга оқ тушган бугун Прагада эса - қора қиш! Бироқ сен жилмаган бир жанговарсан Орқангдаги кўзи ёшли халқ учун Мустамлакадан қутилган, аммо Эркин бўлолмаган Туркистон учун! Дунёмизга қараяпсан мағрур ва тикка Сен танҳо Прага қамоқхонасидан, Сен ғариб бир дарахт эмассан асло, Қалбимизда ҳилпирар япроқларинг. * * *

Page 86: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

85

MUHAMMED SALIH (Туркия Туркчасида) Dünyaya bakıyorsun şair, Yapraklarına kar yağmış Uzak Harezm'deki mağrur Ve dik bir çinar gibi. Sen garip bir ağaç değilsin asla Bir kuytu Prag hapishanesinde, Bir kor ateş olarak düşmüşsün Dünyanın tam gündemine! Ondokuz yaşında geldiğin Prag Sovyet tanklarını taşlarken, Sen için için duymuştun Prag halkı için özgürlüğü. Elli iki yaşında geldiğın Pragsa Özgürdü, ama geçmişini unutmuştu, Kendine az bulduğu özgürlüğü Şimdi sana çok görmüştü. 19 yaşında değilsin ey koca şair Artık "Prag Baharı" da geride kaldı, Saçlarına düşmüş aklarla anlaşılan Bugün kara bir kış var Prag'da. Ancak sen uslanmaz bir savaşçısın Geride kalan gözü yaşlı halkın aşkına Sömürgeden kurtulmuş, ancak bir türlü Özgürlüğe kavuşmamış Türkistan için. Dünyamıza bakiyorsun mağrur ve dik Bir kuytu Prag hapishanesinden, Sen garip bir ağaç değilsin asla Yüreklerimizde hışırdıyor yaprakların. Темур Хўжа 2001 йил, 3 декабр, Истанбул

Page 87: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

86

М. СОЛИҲНИ ҲИБСДАН ОЗОД ЭТИШ

КАМПАНИЯСИГА ДОИР "ОЗОДЛИК" РАДИОСИ МАЪЛУМОТЛАРИ

Олдинги эшиттиришларимизда шу кунларда Прага

қамоқхонасида қолаётган Муҳаммад Солиҳнинг тақдири юзасидан ташвишланиш билдириб, Чехия раҳбариятига уни Ўзбекистонга топширмаслик ва уни озод этиш ҳақда қатор халқаро ташкилотлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари, ҳорижий дипломатлар мурожаат қилгани ҳақда маълум қилган эдик. Куни кеча уларнинг сафига Хельсинки инсон ҳуқуқлари Халқаро Федерацияси ҳам қўшилди. Чехия Президенти Вацлав Хавел номига йўлланган мактубда Муҳаммад Солиҳнинг ҳибсга олингани ва у Тошкентга топширилиб, у ерда қийноқларга солиниши мумкинлиги ҳақдаги хабар Федерация аъзоларини чуқур ташвишга солаётгани қайд этилган. Хельсинки Вотч ташкилотининг тегишли идораларга, хусусан, Ички Ишлар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигини Муҳаммад Солиҳнинг Норвегияда сиёсий муҳожир статусида эканини инобатга олиб, уни ўзи истиқомат қилаётган мамлакатга қайтариш ва экстрадиция билан боғлиқ масаланинг кўриб чиқилишини Норвегия расмийларига беришга чақиришган.

Шунингдек, 3 декабрда Лондондаги Халқаро Пен Клуб делегатлари Ассамблеяси таниқли шоир ва сиёсатчининг ҳибсга олиниши муносабати билан Интерпол раҳбарияти ва Интерполнинг Чехия бўлимига хат йўллаб, Муҳаммад Солиҳни экстрадиция қилиш-қилмаслик масаласини ҳал қилишда терроризм халқаро саҳнада танилган шоирнинг ички дунёсига мутлақо зид эканини инобатга олишга чақиришган. Ушбу мазмундаги мактуб Пен Клуб делегатлари Ассамблеяси томонидан Чехия Президенти, Муҳаммад Солиҳнинг ҳам қалам, ҳам халқаро демократик ҳаракат бўйича ҳамкасби Вацлав Хавелга ҳам йўлланди.

“ЭРК” Партияси раҳбарини озод этиш борасидаги ташаббуслар дипломатик жабҳада ҳам давом этмоқда. 3 декабрда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғини доирасида Норвегия Ташқи ишлар вазири Ян Петерсен чехиялик ҳамкасби Ян Каван билан учрашиб, ўзбекистонлик диссидентни Норвегияга қайтаришни сўради. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақдаги расмий мурожаат Чехия ҳукуматига йўлланган. Чехия Ташқи ишлар

Page 88: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

87

вазирлигининг юқори мартабали вакили Карл Борутсанинг матбуотга берган интервьюсида айтишича, Чехия Ташқи ишлар вазири норвегиялик ҳамкасбининг илтимосини қўллаб-қувватлашга уринган. Инсон ҳуқуқлари фаоллари ва кузатувчилар Муҳаммад Солиҳ атрофидаги ҳодисанинг терроризмга қарши халқаро кураш билан боғланаётгани ҳақда ташвишланиш билдиришмоқда. Хьюман Райтс Вотч вакиласи, 2000 йил ноябрида Муҳаммад Солиҳ устидан ўтказилган суд жараёнининг боришини кузатган Акейша Шилдс, Ўзбекистон расмийлари Муҳаммад Солиҳ устидан ҳукм чиқарилганидан кўп ўтмай, Интерполдан уни ҳибсга олишларини сўраганларини айтди. Афтидан, дейди Акейша Шилдс, расмий Тошкент бундан бир-иккита ҳафта олдин Интерполга яна мурожаат қилган кўринади. Вотч ташкилоти вакиласининг сўзларига кўра, Интерпол ҳозирги ҳаракатларини халқаро ҳамжамиятнинг антитеррор чоралари билан боғламоқда. Мени, дейди Акейша Шилдс, Интерпол одамларни бесабаб қамоққа ташлаётган режим сифатида танилган ҳукуматнинг хизматкорига айланиб қолиши таҳликаси қўрқитмоқда.

Маркази Лондонда жойлашган Халқаро Амнистия ташкилотининг Марказий Осиё бўлими вакили Мейзи Вaйчердинг ҳам радиомизга берган интервьюсида Чехия Муҳаммад Солиҳнинг тақдирини ҳал қилишда инсон ҳуқуқлари масаласини кейинга суриб қўйиши эҳтимолидан ташвишланиш билдирди. Биз бу ишни кўриб чиқадиганлар уни аксилтеррор жараёнига боғламасликларига умид қиламиз, дейди Халқаро Амнистия ташкилоти вакиласи.

("Озодлик" радиоси 2001 йил 4 декабр)

"ОЗОДЛИК" РАДИОСИ МУХБИРИНИНГ М. СОЛИҲ

БИЛАН ПРАГА ШАҲАР ҚАМОҚХОНАСИДА ЎТКАЗГАН

СУҲБАТИ Prep/voice: A. Najimova, Prod: Z. Eshanova ….Раҳмат, Зебунисо, ҳақиқатан ҳам Чехия расмийлари

рухсати билан мен ҳозирда Прага қамоқхонасида ушлаб турилган Муҳаммад Солиҳ билан учрашишга муваффақ бўлдим. Бу галги суҳбатимиз ғайриоддий шароитда бўлиб ўтганига қарамай, Муҳаммад Солиҳ руҳан анча сокин кўринди. Суҳбатимиз бошида

Page 89: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

88

Муҳаммад Солиҳдан қандай ҳибсга олингани билан боғлиқ тафсилотлар тўғрисида айтиб беришини сўрадим.

Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига кўра, Прагага келишидан илгари у 27 ноябр куни Брюсселда Европа Парламентининг Марказий Осиё бўйича Комиссияси вакиллари билан учрашиб, Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама этган.

Учрашув чоғида Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда терроризмни тугатишнинг асосий йўллари мамлакатда сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ҳамда сиёсий ва диний мухолифатга тазйиқларни тўхтатиш эканини урғулаган. Бу ўринда шуни эслатиб ўтмоқчи эдимки, ушбу комиссия раиси Барт Стаэс “ЭРК” Партияси раисининг Прагада ушлангани ҳақида хабар топгач, Чехия расмийларига мурожаат қилиб, Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистонга топширилмаслигини сўраган. Бу ҳақда биз душанба, яъни 3 декабр кунги эшиттиришларимизда маълумот берган эдик.

Энди яна Муҳаммад Солиҳнинг Прагада ушлангани масаласига қайтсак. Унинг айтишича, Прага аэропортида паспорт текширувидан ўтаётган пайтда унинг исми компьютерда Интерпол рўйхатидан чиққан.

Чунки Муҳаммад Солиҳни 1999 йил 16 феврал Тошкент портлашларини ташкил қилганликда айбланган, Ўзбекистон ҳукумати унинг исмини Интерполга жўнатган.

Бироқ, агар Муҳаммад Солиҳ ҳақиқатан ҳам Интерпол рўйхатига киритилган бўлса, бу ҳолда қандай қилиб у Бельгия, Голландия ва бошқа мамлакатларга сафар қила олган, нима учун бу мамлакатлар расмийлари Муҳаммад Солиҳни ҳибсга олишмаган?!

Камина бу саволни душанба куни Норвегия элчиси жаноб Лассе Сеимга берганимда, жаноб элчи вазиятни шундай изоҳлади: одатда, деди Норвегия элчиси, Интерполнинг Лиондаги бош қароргоҳига турли мамлакатлар ҳукуматлари ёки қонунни муҳофаза қилувчи органларидан у ёки бу шахсни рўйхатга киритиш борасида мурожаатлар тушади. Афсуски, Интерпол ҳар бир одамга оид маълумотларни синчковлик билан текшириб чиқолмайди ва уларни рўйхатга механик равишда киритади. Муҳаммад Солиҳ масаласига келсак, ҳужжатлари унинг Норвегияда сиёсий муҳожир мақомига эга эканлигини яққол кўрсатиши боис, у сафар қилган аксарият давлатлар Муҳаммад Солиҳни ўз давлатларига бемалол киритишади.

Page 90: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

89

Суҳбатимиз давомида Муҳаммад Солиҳга Прагага келишидан илгари Чехиянинг Ослодаги элчихонаси билан телефон орқали боғланиб, ўзининг 1951 йилги Женева Конвенциясига биноан сиёсий муҳожир ҳужжатига эга эканини маълум қилиб, ўзига Чехияга кириш учун виза керак-керак эмаслигини суриштирган. Элчихона ходимлари Муҳаммад Солиҳга Чехия визаси керак эмаслигини билдиришган.

Ўзининг қамоқда ушлаб турилиши ва Ўзбекистонга қайтариб юборилиши мумкинлиги масаласи атрофида гапирган Муҳаммад Солиҳ шундай вазиятга тушганига ҳеч кимни сабабчи деб кўрмаётганини таъкидлаб ўтди.

“Камина на Интерпол, на Чех полицияси, на ҳукумати ва на-да Каримовни бунга сабабчи, деб кўрмайман. Бу менинг тақдирим. Шу боис мен уни сокин қабул қиламан”, – деди “ЭРК” Партияси раиси. Қамоқдаги шароит ва ўзини қандай ҳис қилиши ҳақида сўраганимда Муҳаммад Солиҳ вазиятни, унинг сўзлари билан айтганда, нормал дея баҳолаб, бир кишилик камерада ушланаётганини ва ўзининг рўза тутаётганини айтди. У фақат ўқишга китоб ёки газеталар беришларини сўради.

Суҳбатимиз қамоқдаги шароитдан яна айланиб унинг қамоққа олинганига сабаб бўлган ҳодисаларга қайтди. Мен Муҳаммад Солиҳдан Ўзбекистон Олий маҳкамасининг унинг 16 феврал 1999 йилги портлашларга алоқадорлиги борасидаги айбловлар асосида, сиртдан, яъни Муҳаммад Солиҳнинг иштирокисиз, уни 15 ярим йилга қамоқ жазосига ҳукм этганига муносабатини сўрадим. “ЭРК” Партияси раиси бу суд қораловчидан тортиб то унинг ҳимоячиси деб тайинланган шахсгача президент Каримовга қарашли бўлганлари боис, бу маҳкама ҳукмини қабул қилмаслиги ва уни қонуний деб ҳисобламаслигини баён қилди. “Агар мен ҳақиқатан ҳам террорчилар билан алоқада бўлганимда, мени аллақачон АҚШ Федерал Қидирув Бюроси ҳибсга олган бўларди. Ўзбекистон президентининг ўзи ҳам буни яхши билади”, деди Муҳаммад Солиҳ. Тоҳир Йўлдош билан алоқада бўлгани ҳақидаги маълумотларга жавобан Муҳаммад Солиҳ ҳақиқатан ҳам Йўлдош билан Туркияда 2 марта учрашгани, бироқ у пайтда Тоҳир Йўлдош Бирлашган тожик мухолифати аъзоси бўлганини билдирди. Терроризм ҳамда 11 сентябр ҳодисалари хусусидаги қарашларини яна бир бор билдирган Муҳаммад Солиҳ ўзининг Oллоҳга

Page 91: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

90

ишониши ва шу боис, на ўлимдан қўрқмаслиги ва инсонни ўлдириш каби ишга қўл урмаслигини баён қилди. “Террорчилар ўз мақсадларига эришиш учун Қуръонни нотўғри талқин қилишаяпти,” деди Муҳаммад Солиҳ.

Прага қамоқхонасида бўлиб ўтган суҳбатимиз ниҳоясида Муҳаммад Солиҳ барча дўстлари, уни қўллаб-қувватлаётган ташкилотлар ва одамларга саломларини айтиб, тез орада озод этилишига умид билдирди.

(04.12.2001)

"ДИКТАТОРЛАРНИ ЭМАС,

ДЕМОКРАТИЯНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНГ..." Муҳаммад Солиҳнинг Прагада ҳибсга олиниши мавзуи

атрофида билдирилаётган фикрлар орасида америкалик сиёсатшунос, профессор Марк Каатснинг "Москов таймс" газетасининг 3 декабр кунги сонида "Диктаторларни эмас, демократияни ҳимоя қилинг", сарлавҳаси остида эълон қилинган мақоласи эътиборга сазовордир. Муҳаммад Солиҳ билан таниш бўлган Каатснинг ёзишича, Солиҳ билан 1992 йилда учрашгани, Каримов Ўзбекистон демократик мухолифатининг Ғарбдаги обрўсини тўкиш учун уни исломий фундаменталистлар ниқобига солаётгани ва у Ғарб бу найрангга учмаслигига умид қилаётган бўлса-да, аслида, Каримов бу ўйинни ғарбликлар онгига сингдира олишидан қўрқаётганини айтган. У менга Каримов ўзининг демократик оппонентларини йўқ қилиши, бироқ исломчи фундаменталистлар орасидаги мухолифларини осонликча йўқотолмаслигини башорат қилган эди, унинг башоратлари амалда тўғри бўлиб чиқди, деб ёзади Каатс. Унинг фикрига кўра, ҳозир АҚШ ва Ғарб давлатлари агар Каримов режими қуласа, унинг ўрнига исломий фундаменталистлар режими бўй кўтаришидан чўчиб, Каримов диктатураси билан амалда бир итттифоққа қўшилган. Биз, деб ёздаи сиёсатшунос, Ўзбекистондан ҳарбий ҳаракатларимизнинг таянч платсдарми сифатида фойдаланиш илинжиида Каримовга тобе бўлиб қолмоқдамиз. Каримов эса, бу тобеликдан фойдаланиб, режимини танқид қилиб келаётган Солиҳнинг оғзини юмишга умид қилаётгани шубҳасиздир. Агар бу нарсанинг содир бўлишига йўл қўйиб берсак, деб давом этади

Page 92: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

91

муаллиф биз Ғарб қадриятларига хиёнат қилган бўламиз. Марк Каатснинг таъкидлашича, гаровга фақат Муҳаммад Солиҳнинг тақдири қўйилаётгани йўқ, ҳозирнинг ўзида АҚШ Афғонистонга демократияни қарор топдириш учун борганми ёки жаҳоннинг биз билан бир иттифоққа қўшилган дикатураларини ҳимоя қилишга борганми, деган саволни ўртага қўйишмоқда. Солиҳнинг тақдири нима бўлиши бу саволга анчайин ойдинлик киритиши мумкин, деб ҳисоблайди америкалик сиёсатшунос.

("Озодлик" радиоси 2001 й. 4 декабр)

М.СОЛИҲНИНГ ПРАГАДА ҲИБСГА ОЛИНИШИГА

ДОИР "ОЗОДЛИК" РАДИОСИНИНГ МАТЕРИАЛИ У.Норматов Очилиш: Муҳтарам тингловчилар, 28 ноябр куни "Озодлик" радиоси

эшиттиришларида иштирок этиш учун Чехияга келган Ўзбекистон ЭРК Демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Праганинг халқаро аерапортида Ўзбекистон ташаббуси билан чиқарилган Интерпол ордерига мувофиқ ушлангани ҳақида хабарингиз бор. 30 ноябр куни Прага шаҳар суди Ўзбекистоннинг Муҳаммад Солиҳни экстрадитсия қилиш ҳақидаги мурожатини кўриб чиқиш учун уни 40 кунгача ҳибсда сақлаш ҳақидаги қарорини эълон қилди.

Чехия Муҳаммад Солиҳни Тошкентга топшириш-топширмаслик масаласини ҳал қилишда давом этаркан, Ўзбекистон демократик муxолифатининг таниқли вакилини озод қилиш борасидаги халқаро босим кучайиб бормоқда. Муҳаммад Солиҳ атрофидаги ҳодисаларнинг ривожига оид тафсилотлар билан микрoфон олдида Бек Нормуҳаммад:

Олдинги эшиттиришимизда шу кунларда Прагадаги Панкратс қамоқхонасида қолаётган Муҳаммад Солиҳнинг тақдири юзасидан ташвишланиш билдириб, Чехия раҳбариятига уни Ўзбекистонга топширмаслик ва озод этиш ҳақида қатор халқаро ташкилотлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари, хорижий дипломатлар мурожаат қилганлари ҳақда маълум қилган эдик. Куни кеча уларнинг сафига Хелсинки инсон ҳуқуқлари халқаро федаратсияси ҳам қўшилди. Чехия президенти Ватслав Ҳавел номига йўлланган мактубда, Ислом Каримов режимининг

Page 93: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

92

таниқли оппоненти Муҳаммад Солиҳнинг ҳибсга олингани ва у мажбуран Тошкентга топширилиб у ерда қийноқларга солиниши мумкинлиги ҳақидаги хабар Федератсия аъзоларини ташвишга солаётгани қайд этилган. Мактуб муаллифлари Чехия ҳукуматининг тегишли идоралари, хусусан, Ички ишлар варирлиги ҳамда Адлия вазирлигини Муҳаммад Солиҳнинг Норвегияда қочқин мақомига эга эканини инобатга олиб, уни ҳозирги истиқомат қилаётган мамлакатига қайтариш ва экстрадидтсия билан боғлиқ масаланинг кўриб чиқилишини Норвегия расмийларига беришга чақиришган.

Шунингдек, 3 декабрда Лондондаги халқаро Пен клуб делегатлари ассамблеяси таниқли шоир ва сиёсатчининг ҳибсга олиниши муносабати билан Интерпол раҳбарияти ва интерполнинг Чехия бўлимига хат йўллаб, Муҳаммад Солиҳни экстрадитсия қилиш-қилмаслик масаласини ҳал қилишда, терроризм халқаро саҳнада танилган шоирнинг дунёқарашига мутлақо зид эканини инобатга олишга чақиришган.

Айнан шу мазмундаги мактуб Пен клуб делегатлари ассамблеяси томонидан Чехия президенти, Муҳаммад Солиҳнинг ҳам қалам, ҳам халқаро демократик ҳаракат бўйича ҳамкасби Ватслав Ҳавелга ҳам йўлланди.

ЭРК Партиясини озод этиш борасидаги ташаббуслар дипломатик жабҳада ҳам давом этмоқда.

3 декабрда Бухарестда очилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғини доирасида Норвегия ташқи ишлар вазири Ян Петерсен Чехиялик ҳамкасби Ян Каван билан учрашиб ўзбекистонлик диссидентни Норвегияга қайтаришни сўради. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақдаги расмий ҳужжат Чехия ҳукуматига йўлланган. Чехия ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали вакили Карел Борувканинг ЧТК агентлигига билдиришича, Чехия ташқи ишлар вазири Норвегиялик ҳамкасбининг илтимосини қўллаб-қувватлашини айтган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва кузатувчилар Муҳаммад Солиҳ атрофидаги ҳодисанинг терроризмга қарши халқаро кураш билан боғланаётгани муносабати билан ташвишланиш билдиришмоқда. Хюман Ройтс Уотч ташкилоти вакиласи, 2000 йил ноябрда Муҳаммад Солиҳ устидан ўтказилган суд жараёнининг боришини кузатган Акейша Шилдс, Ўзбекистон

Page 94: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

93

расмийлари Муҳаммад Солиҳ устидан ҳукм чиқарилганидан сўнг кўп ўтмай интерполдан уни ҳибсга олишни сўраганларини айтди. “Афтидан, дейди Шилдс, расмий Тошкент бундан бир-ики ҳафта олдин Интерполга яна мурожаат қилган кўринади”.

Уотч ташкилоти котибасининг сўзларига кўра, Интерпол ҳозирги ҳаракатларини халқаро ҳамжамиятнинг аксилтеррор чоралари билан боғламоқда. “Каминани, дейди Шилдс, Интерпол одамларни бесабаб қамоқларга ташлаётган режим сифатида танилган ҳукуматнининг хизматкори каби иш юритиши мумкинлиги ҳавотирга солмоқда”. Иқтибос тугади.

Бош қароргоҳи Лондонда жoйлашган халқаро амнистия ташкилотининг Марказий Осиё бўлими вакили Майси Вaйчердинг ҳам радиомизга берган интервюсида Чехия Муҳаммад Солиҳнинг тақдирини ҳал қилишда инсон ҳуқуқлари масаласини кейинга суриши эҳтимоли муносабати билан ташвишланиш билдирди.

Овоз: Юзага келган муҳитда Чехия ҳукумати унга қўйилаётган айбларни кўриб чиқишга мажбур қилиниши ва бу жараёнда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалага аҳамият бермаслиги эҳтимоли бизларни чуқур ташвишга солмоқда. Шунга қарамай биз, ишни кўриб чиқадиганлар, уни аксилтеррор жараёнларга боғламасликларига умид қиламиз, дейди Халқаро амнистия ташкилоти вакиласи.

Мавзу атрофида билдирилаётган фикрлар орасида aмерикалик сиёсатшунос, Жорж Мейсон университети профессори Марк Катснинг "Москов Тaймс" газетасининг 3 декабр сонида "Диктаторларни эмас, демократияни ҳимоя қилингиз" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақоласи эътиборга сазовордир.

Солиҳ билан шахсан таниш бўлган Катснинг ёзишича, Солиҳ у билан 1992 йилда учрашганида, Каримов Ўзбекистон демократик муxолифатининг Ғарбдаги обрўсини тўкиш учун уни Исломий фундаменталистлар ниқобига солаётгани ва у Ғарб бу найрангга тушмаслигига умид қилаётган бўлса-да, аслида Каримов бу ғояни ғарбликлар онгига сингдира олишидан қўрқаётганини айтган.

У менга Каримов тез орада ўзининг демократик оппонентини йўқ қилиши бироқ исломчи фундаменталистлар орасидаги муxолифларини осонлик билан йўқота олмаслигини башорат қилган эди. Унинг башоратлари тўғри бўлиб чиқди, деб ёзади Катс. Муаллифнинг фикрига кўра, ҳозир АҚШ ва Ғарб давлатлари агар Каримов режими қуласа унинг ўрнига исломий

Page 95: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

94

фундаменталистлар режими бўй кўрсатишидан чўчиб Каримов диктатураси билан амалда айни иттифоққа қўшилган. Биз, деб ёзади сиёсатшунос, Ўбекистондан ҳарбий ҳаракатларимизнинг таянч платсдарми сифатида фойдаланиш илинжида Каримовга тобе бўлиб қолмоқдамиз. Каримов эса бу тобеликдан фойдаланиб режимини танқид қилиб келаётган Солиҳнинг оғзини ёпишга умид қилаётгани шубҳасиздир. Агар бу нарсанинг содир бўлишига йўл очиб берсак, деб давом этади муаллиф, биз Ғарб қадриятларига хиёнат қилган бўламиз.

Марк Катснинг таъкидлашича, гаровга шунчаки Муҳаммад Солиҳнинг тақдири қўйилаётгани йўқ. Ҳозирнинг ўзида кўпчилик, АҚШ аскарлари Афғонистонга демократияни қарор топтириш учун борганми ёки жаҳоннинг бу қисмида биз билан айни иттифоққа қўшилган диктатураларни ҳимоя қилиш учун борганми, деган саволни ўртага қўйишмоқда. Солиҳнинг тақдири билан нима бўлиши бу саволга анча ойдинлик киритиши мумкин, деб ҳисоблайди америкалик сиёсатшунос Марк Катс.

(04.12.2001)

"УЛКУ ЎЧОҚЛАРИ"ДАН MУҲАММАД СОЛИҲГА

КЎМАК www.ulkuocaklari.org.tr Ўзбекистоннинг талаби билан Чехия полиси тарафидан

ҳибсга олинган Муҳаммад Солиҳга, Улку Ўчоқлари тарафидан кўмак келди. Анқарадаги Чехия Элчилиги олдида тўпланган улкучилар аввал элчилик дарвозаси олдига бир қора гулчамбар қўйишди. Кейин "Муҳаммад Солиҳга узатилган қўллар синсин" шаклида шиорлар ёзилган афишалар ташиган улкучи ёшлар демократик мужодала берган Солиҳ билан бирдамликлари том эканини билдирдилар.

Протест акцияси пайтида Улку Ўчоқлари маориф-маданият вақфи раиси Атилла Қоя "Мен бечора, кичик одамлар билан эмас, Ўзбекистондаги диктаторлик режими билан курашяпман", дея кураш мезонини белгилаган Солиҳ учун Турк давлати ўлароқ Чех жумҳурияти наздида жамоатчилик фикрини уйғотишга уринмоқдамиз, деди. Атилла Қоя Муҳаммад Солиҳнинг ҳаёти бизнинг ҳаётимиздир, Ўзбекистондаги демократия ва мустақиллик

Page 96: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

95

мужодаласида бутун Турк миллиятчилари Муҳаммад Солиҳнинг ёнидадир. Яшасин, демократик Ўзбекистон! Яшасин, Муҳаммад Солиҳ! Яшасин мустақил, демократик Ўзбекистон!, дея хитоб қилди у. Муҳаммад Солиҳга кўмак учун тўпланган ёшлар митинг сўнггида шовқинсиз тарқалдилар.

Митингда ўқилган матбуот баённомаси

Бир неча кун олдин ЭРК Партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон ҳукуматининг талаби билан Чехияда ҳибсга олинди.. Ҳаётини Ўзбекистоннинг мустақилллигига атаган ва бу йўлда изтиробни ўзига йўлдош этган Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти Каримов тарафидан турли ҳийлаларига учрагандан сўнг, юртидан ташқарига сургунга кетишга мажбур бўлди. Ўзбекистоннинг Элчибейи сифатида таниганимиз Муҳаммад Солиҳ ўлкасининг мустақиллигини асос принцип сифатида танлагандир. Унга қўйилган тузоқларнинг сўнггиси - Чехиядаги бу тузоқдир. Каримов Солиҳга қарши суиқасд режалаштирилиб, бундан бутун дунё воқиф бўлган эди, бугун Солиҳнинг ҳибсга олинишига сас чиқармаслик, унинг ҳаётига бир зарбадир. Уни Ўзбекистонга таслим этсалар Солиҳнинг ҳаёти жиддий таҳлика остига киражакдир.

Муҳаммад Солиҳни Туркияга келганида ёлғиз қўйганлар ва уни Туркияни тарк этишга мажбур қилганлар бугун ҳам ўз лоқайдликларини давом эттирмоқдалар.

Совет Русясининг зулмини кўрган Чех халқи мустақиллик ва озодлик курашининг нима эканини билади, биз Чехия Президенти Вацлав Хавелни Муҳаммад Солиҳ масаласида ҳассос ва диққатли бўлишга даъват этамиз.

Муҳаммад Солиҳнинг ҳаёти бизнинг ҳаётимиздир, Ўзбекистондаги демократия ва мустақиллик мужодаласида бутун Турк миллиятчилари Муҳаммад Солиҳнинг ёнидадир. Яшасин, демократик Ўзбекистон! Яшасин, Муҳаммад Солиҳ! Яшасин мустақил, демократик Ўзбекистон!

(04.12.2001)

Page 97: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

96

М.СОЛИҲНИНГ ПРАГАДА ҲИБСГА ОЛИНИШИ

БОРАСИДА “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ МАТЕРИАЛИ Очилиш: муҳтарам тингловчилар, 28 ноябр куни “ЭРК”

демократик партиясининг раиси, таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ Прага аэропортида ҳибсга олинганидан хабарингиз бор, албатта. 5 декабр куни Озод Европа-Озодлик радиосининг президенти жаноб Томас Дайн Чехия расмийларига расман мурожаат қилиб, сиёсатчини қўйиб юборишни сўради. Айни вақтда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қатор ташкилотлар ҳам Чех республикаси раҳбариятига айнан шундай мурожаатлар қилишмоқда. Ҳамкасбимиз Фарангиз Саид мурожаатномаларнинг айримлари билан сизларни таништиради. Марҳамат, тингланг.

5 декабр куни Прага шаҳри ва шаҳар суди бош прокурорига йўллаган мурожаатномасида Озод Европа-Озодлик радиоси президенти жаноб Дайн Муҳаммад Солиҳни Чехия ҳибсхонасидан озод қилишни сўраган. Мактуб “мен сизларни Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов)нинг яхши фазилатли ва олий принципларга амал қиладиган шахс эканига ишонтириш мақсадида мурожаат қилмоқдаман,” деган сўзлар билан бошланиб, унда радио таниқли сиёсатчи, инсон ҳуқуқлари ҳимоячисини суд қарори қабул қилинмагунча кафилликка олишга тайёр экани билдирилган. Ўзбекистоннинг собиқ сиёсий лидери Муҳаммад Солиҳ 1991 йилги президентлик сайловларида қатнашган ва оппоненти, жорий президент Ислом Каримовга ютқазган. Шундан сўнг, - деб давом этади Томас Дайн, - таъқибларга учраган, бир неча марта ҳибсга олинган ва шу боис кўп ўтмай мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган. Норвегияда бошпана топган, Ўзбекистон масалалари бўйича таниқли сиёсий таҳлилчи, инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига айланган Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистон Олий суди сиртдан суд қилиб, 15 ярим йилга озодликдан маҳрум этган. Хьюман Райтс Вотч каби нуфузли халқаро ташкилот маҳкама жараёнини кузатиб борган ва айбларни тасдиқловчи далиллар намойиш қилинмаганини қайд этган, дейилади мактубда.

Бундан сўнг Озод Европа-Озодлик радиосининг президенти Томас Дайн Муҳаммад Солиҳ радио дастурларида иштирок этиш учун Прагага таклиф этилганини билдириб, у ватанида инсон ҳуқуқлари ва демократияни тарғиб қилиб келаётган адолатли, виждонли, пок ва довюрак инсон экани таъкидланган. Чехия

Page 98: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

97

расмийларидан Солиҳни қўйиб юбориш сўралган ва у суд қарори қабул қилинмагунича Чехияни тарк этмаслигига кафолат берилган.

Муҳтарам тингловчилар, бу мурожаатномага Чехия расмийларининг муносабати шу дамгача аниқ эмас. Чехиянинг ВТК ахборот агентлигининг хабарига кўра, 5 декабр куни Чехия адлия вазирлиги Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидан Солиҳнинг экстрадиция қилиш талаби билан расмий ҳужжатларни олди. Ҳимоячи Мирослава Кохутова суд ва бош прокурордан Солиҳни қўйиб юборишни сўради. Рейтер ахборот агентлигининг хабарларига кўра, Муҳаммад Солиҳга сиёсий бошпана берган Норвегия ҳукумати ҳам Чехия республикасидан Ўзбекистон мухолифати лидерни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш эмас, балки Норвегияга қайтаришни сўраган.

Айни вақтда Чехия расмийларига бошқа ташкилот ва шахслардан мурожаатномалар келиши давом этмоқда.

Чехия президенти Вацлав Хавел, ички ишлар вазири Станислав Гросс ва бошқа расмийларга йўлланган мурожаатномасида “Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги Қирғиз-Америка Бюроси” деб номланган ташкилот вакиллари ҳам “ЭРК” демократик партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳ тақдири юзасидан чуқур хавотир билдириб, Солиҳни қўйиб юборишни сўраганлар ва бу аслида ягона қарор бўлиши мумкинлигини таъкидлаганлар. “Сўнгги бир-неча йил давомида Ўзбекистон терроризмга қарши кураш ниқоби остида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини поймол қилиб келаётир. Ўзбекистон расмийлари мухолифатга ҳам, эркин матбуотга ҳам қаршидир”, дейилади мурожаатномада ва Чехия республикаси БМТнинг қатор конвенцияларига, шу жумладан, маҳбус у қийноқларга солиниши мумкин бўлган мамлакатга экстрадиция қилинмаслиги ҳақидаги халқаро ҳужжатга қўшилган давлат экани қайд этилади.

АТ, жаҳон оммавий ахборот воситалари, Интернет саҳифаларида бу мавзуда билдирилаётган фикр, эълон қилинаётган мақолалар орасида 6 декабр куни Yureyja Vyu веб-сайтида чиққан бир мақола эътиборимни ўзига тортди. Унинг муаллифи Alex Appelbaum шундай деб ёзади: “Ўзбекистон ҳукумати Муҳаммад Солиҳ айбларини тасдиқловчи далилларни Чехияга юборар экан, шу ўринда АҚШ билан ҳамкорлигидан фойдаланиши мумкин. Афғонистондаги аксилтеррор кампаниясида Ўзбекистон АҚШнинг асосий ҳамкорига айланган. Расмий Вашингтон Солиҳ иши

Page 99: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

98

юзасидан ҳеч қандай баёнот қилмади“, деб ёзади Alex Appelbaum YuV интернет саҳифасида 6 декабр куни эълон қилинган мақоласида.

(06.12.2001)

ВАЦЛАВ ХАВЕЛ: "МЕН СОЛИҲНИНГ ИНСОН

ҲУҚУҚЛАРИ УЧУН КУРАШЧИ ҲАМДА БЕГУНОҲ

ЭКАНИГА ИҚРОР БЎЛДИМ..." "Озодлик" радиоси Зебунисо: Олдин хабар берганимиздек, 6 декабр куни

"Озодлик" радиоси мухбирлари билан учрашган Чехия Президенти коммунистик режим даврида айнан бугун Муҳаммад Солиҳ сақланаётган Панкратс қамоқхонасида ўз эркин идеаллари учун жазо муддатини ўтаб чиққан Вацлав Хавел Муҳаммад Солиҳнинг Чехияда қамоққа олиниши ўз мамлакатининг халқаро обрўсига путур етказганини билдирди. Етакчи чех газета ва телеканаллари хабарлари бўйича Чехия жамоатчилигининг Муҳаммад Солиҳ борасидаги муносабати Президент Хавелникига уйқаш экани кўриниб турибди. Адолат Малик тайёрлаган лавҳада Президент Хавел ва чех жамоатчилигининг Муҳаммад Солиҳнинг қамоққа олиниши ҳодисасига муносабати акс этган.

Адолат Малик: Ўзбекистон “ЭРК” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг Прагада қамоққа олингани, одатда, осойишта ва тинч чех жамиятини тўлқинлантириб юборди. Чехияликлар Муҳаммад Солиҳ иши замирида ўзини “эркин ва демократик” деб атаётган бу мамлакатнинг қай даражада демократия асослари ва халқаро қонунларга амал қилаётганини кўриш мумкинлигидан баҳс этмоқдалар. Ҳақиқатдан ҳам, гарчи Чехия республикаси Европа Иттифоқига аьзо бўлишга интилаётган бўлса-да, мамлакатнинг қатор соҳалари, шу жумладан, Адлия вазирлиги ҳамон ислоҳотларни кўрмагани унинг Европа Иттифоқи давлатлари қаторига қўшилишига катта тўсиқ бўлиб турибди.

Муҳаммад Солиҳнинг Прага аэропортида БМТнинг Женева Конвенцияси асосида берилган ҳужжати бўлишига қарамай, қамоққа олиниши Чехия полициясининг халқаро қонунлардан яхши хабардор эмаслигини намойиш этмоқда. Мамлакат Президенти Вацлав Хавелнинг ўзи ҳам "Озод Еропа-Озодлик"

Page 100: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

99

радиолари мухбирлари билан учрашуви чоғида Муҳаммад Солиҳнинг қўлга олинганини "бюрократик хато ва ислом омилидан қўрқув" дея баҳолади. (Вацлав Хавелнинг овози) Президент Хавел Муҳаммад Солиҳнинг тоталитар давлатга топшириш мумкин эмаслиги ва у Норвегияга қайтарилииши кераклигини таъкидлаб ўтди. "Озодлик" мухбирининг нима учун Чехия Президенти шу пайтгача Солиҳ масаласи бўйича муносабат билдирмагани ҳақдаги саволига Ватслав Хавел шундай жавоб берди: "Мен ўз фикримни билдиришдан олдин барча маьлумотларни ўрганиб чиқишим керак эди. Интерпол ҳаракатларини "бемаъни" деб аташга тилим бормайди, аммо энди мен Солиҳнинг инсон ҳуқуқлари учун курашчи ҳамда бегуноҳ эканига иқрор бўлдим. Мен бу фикрларимни Чехия Адлия вазирлиги ва Ички Ишлар вазирлигига ҳам билдирдим", деди диссидентлик фаолияти учун қамоқда ўтириб чиққан Чехия Президенти.

Айтиш лозимки, Чехия оммавий ахборот воситалари ҳамда мамлакатдаги чет тилларда чиқадиган газеталарда ҳам Муҳаммад Солиҳ иши кенг ёритилмоқда. Чехиядаги ўнг қанот Ижтимоий Демократик Партияга қарашли "Лубова новини" газетасида Ички Ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Петрушко Шухрованинг "Диктатор хизматидами?" номли мақоласи чоп этилган. Унда муаллиф Чехия полицияси Прага аэропортида ўзбек шоири ҳамда Ўзбекистон демократик мухолифатининг лидерини ҳибсга олганини қайд этади. Чех республикасининг жаноб Солиҳни Тошкентга қайтариш орқали Марказий Осиёдаги диктаторга жиддий сиёсий рақибидан халос бўлишига ёрдам бўлиши мумкин, деган андиша ватандошларимнинг кўнглини ранжитаяпти, деб ёзади муаллиф ва Чехия жамоатчилигини бунга йўл қўймасликка чақиради. Ўтмишда ўзи Ички Ишлар вазирлигида юқори лавозимда ишлаган Шухрова жорий вазир Станислав Грун Муҳаммад Солиҳни озод қилиб, рўй берган ходиса учун ундан узр сўраши кераклигини таькидлайди.

Айни пайтда марказий партияларга қарашли "Nota Fronte-news" газетасида чоп этилган бир мақолада "Муҳтожликдаги одамлар" номли нодавлат ташкилоти вакили Томаш Боярнинг Муҳаммад Солиҳ масаласи бўйича фикрлари ўрин олган. Муаллиф Ўзбекистоннинг халқаро аксилтеррор ҳаракатларида ҳамкорлик қилаётгани мақтовга сазовор эканини қайд этиш билан бирга, кейинги ўн йил ичида Ўзбекистон халқи тамомила мамлакат

Page 101: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

100

Президентининг хизматкорига айланиб қолганини таькидлайди. Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришни истаган давлатлар ўзларининг дунёдаги энг қаттиққўл ҳукумат билан алоқа қилаётганини доимо инобатга олишлари кераклигини урғулайди. Мақола муаллифи Муҳаммад Солиҳ масаласи демократик дунёнинг қандай ҳодисалар рўй беришига йўл қўйиши мумкинлигини кўрсатаётгани ҳамда терроризмга қарши кураш ниқоби остидаги ҳаракатлар асоратлари Прагада ҳам сезилабошланганини кўрсатади.

Муҳаммад Солиҳ масаласи бўйича фикр билдирган чехиялик зиёлилардан бири мамлакат президенти айтганларига қўшилишини маълум қилади. "Мен Президент Хавелнинг Солиҳ масаласида бюрократик хатога йўл қўйилгани ҳақдаги фикрига қўшиламан, чунки бу одам мамлакатимизга БМТ ҳужжати билан келди. Мен доимо мамлакатимизни “демократик давлат” деб ҳисоблаганман, бироқ Муҳаммад Солиҳ билан юз берган ҳодиса бунинг аксини кўрсатаяпти, деди Васко исмли прагалик. Унинг фикрича, муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилиш орқали Чехия ўзининг ҳақиқатан ҳам демократик давлат эканини намойиш этиши мумкин.

(07.12.2001)

НОРВЕГИЯ МАТБУОТИ МУҲАММАД СОЛИҲ ҲАҚИДА

Норвегия оммавий ахборот воситаларида Муҳаммад

Солиҳнинг Прагада қамоққа олинишига доир кўплаб хабарлар тарқатилди, мақолалар ёзилди. Норвегия телевидениеси аввал Муҳаммад Солиҳнинг ҳибсга олиниши, кейин озод этилиши ва сўнгра Чехия Президенти Вацлав Хавел билан ўтказган учрашуви хусусида бир қанча лавҳалар намойиш этди. Телевидение Муҳаммад Солиҳ тақдири борасида Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги олиб бораётган ишларни ёритди, яъни ўзбек мухолифат лидери тақдири билан боғлиқ бу жараённи муттасил кузатиб борди.

Шунингдек, Норвегиянинг энг кўзга кўринган "Aftenposten", "Dagbladet", "VG" сингари газеталари бу воқеаларни давомли ёритиб бордилар. Хусусан, "Aftenposten"да Муҳаммад Солиҳ қамоққа олинганининг илк кунларида чиққан "Ўзбек мухолифати

Page 102: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

101

лидери Чехияда қамоққа олинди" номли катта мақолада мухолифат лидерининг қамоққа олиниши тафсилотларидан сўнг шундай ёзилади:

“Биз Муҳаммад Солиҳни террорчи деб ўйламаймиз, - деди бизга интервью берган "Озод Европа" радиоси матбуот котиби Сония Винтер, - бизнинг фикримизча, Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон режимининг қаттиқ танқидчиси бўлгани учунгина Ўзбекистон режими томонидан таъқиб этилмоқда,” - дея сўзини давом эттирди Сония Винтер.

Мақола давомида Ўзбекистон ҳукуматининг уч марта Норвегия ҳукуматига мурожаат этиб, Муҳаммад Солиҳнинг тутиб берилишини талаб қилгани ва рад жавоби олгани ҳақда ёзилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд режалаштиргани ва қотиллар ёллагани, Ўзбекистон мухолифати лидери Олмонияга борган чоғда ўлдирилиши кўзлангани ҳақда ёзади.

"VG" газетининг 1 декабр куни чоп этилган "Сиёсий қочқин бомба портлашларида айбланиб қамоққа олинди" номли мақолада Чехияда қамоққа олинган Муҳаммад Солиҳнинг ҳали Советлар пайтидаёқ коммунистик режимга мухолиф бўлгани ва советлар ҳокимияти битганидан сўнг эса, давлат тепасида ўз ўрнини сақлаб қолган собиқ коммунист раҳбарларга қарши курашини давом эттиргани ҳақда ёзилади. "Ўзбекистон ҳукумати Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантириш учун расмий кампания олиб бормоқда", дейилади мақолада.

"Dagbladet" газетининг 3 декабр кунги сонида эълон этилган "Ташқи Ишлар вазири Ян Петерсен Муҳаммад Солиҳнинг озод этилишига оптимистик қарамоқда" номли лавҳада Норвегия Ташқи Ишлар вазирининг Чехия Ташқи Ишлар вазири Ян Каван билан учрашиб, Муҳаммад Солиҳ масаласини муҳокама этгани ва унинг тезда озод этилажагига умид билдираётгани ҳақдаги фикрлари баён этилади.

Муҳаммад Солиҳнинг Прагада ҳибсга олиниши воқеаси Ўзбекистондаги деспотик режим юргизаётган сиёсатни яна ҳам кенгроқ планда дунё жамоатчилиги назарига туширди ва Ўзбекистонда кечаётган сиёсий жараёнлар ҳатто Норвегия ташқарисидаги норвег мухбирларининг ҳам эътиборини торта бошлади.

Page 103: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

102

"Aftenposten" газетининг 11 декабр кунги сонида чоп этилган "Деспот ўзининг президентлик муддатини узайтириш учун халқдан овоз сўрамоқда" номли мақолада "Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўз президентлик муддатини 2007 йилгача узайтирмоқчи, у Афғонистондаги уруш баҳонасида инсон ҳақларининг поймол этилишига ҳеч ким эътибор бермайди, деб ўйлаяпти", дея ёзилади. Каримов илгари ҳам шу усулни қўллаб, ўз муддатини узайтириб олган эди, дея давом эттирилади мақола, - биринчи бор у 1995 дан 2000 гача ўз президентлиги муддатини узайтирган эди. Мақолада, шунингдек, мамлакатда муслимонларга ва мухолифатга қарши қаттиқ таъқиб-тазйиқлар қилинаётгани, ўлкадаги 900 та масжид беркитилгани ва 7 мингдан ортиқ муслимонлар қамоққа олингани ҳақда гапирилади. Мақола давомида Ўзбекистон режимининг мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳга қарши олиб бораётган кампанияси ҳақда айтилиб, унинг Прагада қамоққа олиниш тафсилотлари келтирилади ва Каримов режимининг ўз демократик рақибини йўқ қилиш учун турли хил йўлларга бош ураётгани ҳақда гапирилади..

(16.12.2001)

ЎЗ ЮЗИГА ҚОВУШГАН ОДАМ Эрдoл Гувен “Ҳибсга олинганларга маҳкамага чиққунларига қадар кўзгу

бермайдилар. Менга ҳам беришмади ва мен ўз башарамдан айрилдим... Масалан, мен панжара орқасидан зиёратчимга кулимсирасам, менинг юзим ҳам кулимсирайдими, йўқми, мен буни билолмайман... табассум - айниқса, дунёмизнинг "маданий" қисмида - инсон чеҳраси энг кўп эҳтиёж туядиган ҳаракатдир... Кулимсираш фетишизми ҳаётимизга шу қадар ўрнашиб олганки, ҳатто диктаторлар ҳам ойна олдида туриб, юзларининг пайларини ўйнатиб, табассум санъатини мукаммал эгаллаш учун ишшаядилар..”

Билмайман, ўтган кун ”Радикал”да босилган бу сатрларни ўз ичига олган эссени ўқидингизми? Ўқимаган бўлсангиз, кўп нарсани йўқотдим, деб ҳисоблайверинг. Ўзбекистон мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг Прага Панкратс турмасида ёзиб, кейин Чехия Президенти Вацлав Хавелга ҳадя қилган эссесини

Page 104: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

103

айтаяпман. Солиҳ Совет Иттифоқи йиқилгандан кейин 1990 йилда “ЭРК” Партиясини қурган эди. 1991 йилда Каримовга қарши Президентликка номзодини қўйди ва бундай бир ҳангомада асло оз ҳисобланмайдиган 12 фоиз овоз олди. Бу овоз миқдори ҳам Каримовни қўрқитиб юборишга етди. Солиҳнинг партияси таъқиқланди, ўзи сургун қилинди. У сўнгги йилларини Вагнернинг "учган Ҳолланда"си каби бир хавфсиз соҳил, бир бошпана ахтариб кечирди. У бошпана тополмаган ўлкалар қайси ўлкалар эди, биласизми?

Каримовнинг диктаторлиги йил сайин тобора қуюқлашиб борди ва Солиҳнинг ватанига қайтиш умиди ҳам озая бошлади.

Диктаторлар ўзига мухолиф бўлганларни ёқтирмайдилар. Ўзбекистонда Солиҳнинг қариндошлари ва яқинлари ҳибсга олиниб, қамоққа ҳукм қилиндилар. “ЭРК” Партияси тўрт тарафдан сиқувга олинди. 1999 йил феврал ойида Тошкентда бомбалар портлатилди. Миллиятчилардан диндорларгача бутун мухолиф гуруҳлар шубҳа остига олинди ва албатта “ЭРК” ҳам айблана бошлади. Солиҳнинг ҳиссасига 15,5 йил оғир қамоқ жазоси тушди.

Қатор воқеаларни бошидан кечиргандан сўнг Солиҳ 1998 йил Норвегиядан сиёсий бошпана олди. Унинг таъбири билан айтганда, "Норвегиянинг Ўзбекистонга на стратегик боғлиқлиги бор эди ва ёки на-да Ўзбекистондан пахта сотиб олар эди".

Бундай дер экан, Солиҳ қайси ўлкага ишора қиляпти, ажабо? 11 сентябрга қадар, яна унинг таъбири билан, "бир Кафка қаҳрамони" каби яшашга бошлади у.

У халқаро майдонда обрў соҳиби бир шахсият эди, аммо сургунда эди.

11 сентябрдан кейин бошланган "ажина овида" нимадир бўлиб, исми террористлар рўйхатига ҳам тушди. Кейин бир оз вақт ўтиб, бунинг хато бўлганлиги маълум бўлди. Аммо "ажина ови" Солиҳни таъқиб этишда давом этди. 28 ноябрда Ўзбекистон ҳукумати талаби билан ҳибсга олинди. Яна қаерда денг, Чех жумҳуриятида. Солиҳ ўрнак олган бир сиёсий лидер бошқарувидаги мамлакатда. Ва Праганинг Панкратс турмасига ташланди.

Интерпол 11 сентябр иқлимидан фойдаланиб, демократик мухолифатни "террорист" атаб, уни йўқ қилиш учун фаолиятга кечган Каримовнинг тузоғига тушганди.

Page 105: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

104

Аммо Чех ҳуқуқ органлари бу тузоққа тушмади. Солиҳ ҳақдаги “далиллар”ни етарсиз, деб топди. Солиҳ аввал маҳкамагача қамоқдан озод қилинди, кейин маҳкамада оқланди ва тўла эркинликка чиқарилди.

Маҳкаманинг бу қарорида халқаро жамоатчиликнинг катта ҳиссаси бор эди. Шунингдек, авваламбор Норвегия ҳукумати, кейин Ҳолландия, Буюк Британия, ҳатто террорга қарши курашнинг байроқдори, Каримовнинг янги дўсти Америка ҳам Солиҳнинг турмадан чиқиши учун даврага кирди.

Бу ишда қайси ўлкалар "даврага кирмади" ? Албатта, бу ишга Президент Хавел ҳам қўлидан келгунча ўз

ҳиссасини қўшди. Аслида, Солиҳнинг ҳибсга олиниши бошидан бери Хавелнинг асабини бузганди. У "афсуски, турма ҳужрасининг калити менинг қўлимда эмас", дея бошлаганди биринчи кунданоқ.

Шунингдек, Халқаро Авф Ташкилоти ва Инсон Ҳақларини Кузатиш ташкилоти ва Байналминал Кризис Гуруҳи каби ташкилотлар ҳам катта кампания бошладилар ва маҳбусни озод қилишга муваффақ бўлдилар. Солиҳ энди яна ўз соҳилига қайтди.

Турмадан чиққан куни берган матбуот конференциясида Солиҳ жон олувчи бир савол берди дунёга: "Масала жуда жўн ва содда. Ғарб кимнинг ёнида? Диктаторларнинг ёнидами ёки демократиянингми?" Солиҳ бу саволига ижобий жавоб олди.

Юқорида мен ҳам баъзи саволлар сўрагандим, "қайси ўлка" дея бошлаган саволлар сўрагандим. Афсуски, бу саволларнинг ҳаммасига битта жавоб бор: сўралган ўлка Туркиядир.

Аслида, Анқаранинг Муҳаммад Солиҳга раво кўрган муомаласи Ўрта Осиё ва Озарбойжон сиёсатининг бир ойнасидир. Яъни "геополитик ва экономик манфаатлар учун" демократик мухолифатга тескари қараш, исми Каримовми, Алиевми ёки Ниёзовми - диктаторлар билан ўйнашиш...

Солиҳ Туркияни севган бир инсон. Ўзбекистондан қувғин қилингандан сўнг Истанбулга келганди. Ўрта Осиёдаги бошқа лидерлар каби у ҳам Туркиядан кўп нарса кутган эди. Лекин кутгани бўлмади, Солиҳ 3 йил ичида 4 марта Туркия ҳудудидан чиқариб юборилди. Каримов Анқарага келаяптими, дарров Солиҳ ҳудуддан чиқариларди ёки Анқарадан биттаси Тошкентга кетмоқчими, дарҳол Солиҳ Туркияни тарк этиши керак эди.

Page 106: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

105

Кичик бир мамлакатнинг буюк лидери Вацлав Хавел Солиҳни бутун дунёнинг кўзи олдида, ўз саройида меҳмон қилар экан, бизникилар Солиҳ билан ёнма-ён туришга ҳам қўрқадилар...

Бу қачонгача давом этажак? "Радикал" газетаси, Туркия 06.01.2002

ҚУТЛУҒ ИНҚИЛОБЛАРГА (Муҳаммад Солиҳга) Номусли одамларнинг кураши шундай бўлур, Ер тилсиз, кўк сағир, Дунё ишқи жим, сассиз. Бир бўзқир, бир қуроқ - Тоғ бошида ёлғиз бир ажин, Ва бир эркак одам Қўллари юмруқ, юраги шеър Номуси яланғоч қилич. УЛИ, БЎЗҚУРТ, УЛИ БОҚМА ҲОЛЛАРГА УЛУҒ ХАЛҚНИ УЙҒОТ ҚУТЛУҒ ИНҚИЛОБЛАРГА, ҚУТЛУҒ ИНҚИЛОБЛАРГА!!! Бу халқ санинг, бу халқ манимдир, Тортсин қўлларини халқимнинг ёқасидан!!! Маҳшарга қолмасин зулмнинг ҳисоби Бу ҳақ санинг, бу ҳақ маним. Пахта даласида юраги қоврулганлар, Оч бўлмасин, муҳтож бўлмасин Ва бойларнинг қўлида қамчи бўлмасин Эгилсин кўклар, Сочилсин тузум!!! ТИК ТУРСИН БУ БАЙРОҚ ТУШМАСИН ЕРГА ЙЎНАЛ УФҚЛАРГА ҚУТЛУҒ ИНҚИЛОБЛАРГА, ҚУТЛУҒ ИНҚИЛОБЛАРГА!!! Ҳар зулм, ҳар сургун, Тўғри одамни топар.

Page 107: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

106

Жўжаларни севиш мумкин, Девлардан эса – фақат қўрқарлар. Бу бир қутлуғ чилладир, Ғам йўқ, аза йўқ. Шу йиқилгур Оламда, Фиръавнсиз Мусо йўқ! Бир Осиё туркусу (қўшиғи) боримдир яна, Бир бўзқир жанги яна эртага қолди. Милтиқ тўғриланмади ҳали, Номуссиз ҳадафларга. Бир намлу (милтиқ стволи), қийиқ кўз, навқирон, Энди отимиздир етти дувалдан сўралган, Қўлимизга кишанлар урилган, Лекин қонимиз ҳали байроқларга сепилмади... ЮР, БЎЗҚУРТ, НОМИНГ ТУШСИН ТИЛЛАРГА ЮР, ЖАНГЛАРГА, ҚУТЛУҒ ИНҚИЛОБЛАРГА, ЖАНГЛАРГА, ЖАНГЛАРГА! ҚУТЛУҒ ИНҚИЛОБЛАРГА!...

Али Киник Туркия Туркчасида: KUTLU İHTİLALLERE Ali Kinik (Muhammed Salih'e) Onurlu adamların kavgası böyle olur Yer dilsiz, gök sağır, Dünya aşkı susmakta... Bir bozkır, bir kurak, Dağ başında yapayalnız bir alıç Ve bir erkek adam, Elleri yumruk, yüreği şiir, Onuru yalınkılıç... ULU BOZKURT ULU BAKMA HALLERE ULU HALKI UYANDIR KUTLU İHTİLALLERE

Page 108: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

107

KUTLU İHTİLALLERE!.. Bu halk senin, bu halk benim Çeksinler ellerini halkımın yakasından Mahşere kalmasın zulmün hesabi Bu hak senin, bu hak benim. Pamuk tarlalarında yüreği kavrulanlar, Aç olmasın, muhtaç olmasın Ve beğlerin elinde, artık kırbaç olmasın Eğilsin gökler, Dağılsın düzen! DOĞRUL Kİ BU BAYRAK DÜŞMESİN YERE DOĞRUL ŞAFAKLARA KUTLU İHTİLALLERE KUTLU İHTİLALLERE!... Her zulüm, her sürgün, doğru adamı bulur Cüceler sevilir de, devlerden korkulur Bu kutlu bir çiledir, gam yok, tasa yok Şu yıkılası alemde, Firavunsuz Musa yok!.. Bir Asya türküsü yarımdır daha Bir bozkır kavgası, ertelenmiştir Bir namlu doğrulmamıştır daha, namussuz hedeflere Bir namlu, "gez, çekik göz, arpacık.." Şimdi, adımızdır yedi düvelden sorulan Kolumuzdur kelepçeye vurulan Lakin, henüz kanımız değildir bayraklara gerilen YÜRÜ BOZKURT, NAMIN DÜŞSÜN DİLLERE YÜRĞ KAVGALARA, KUTLU İHTİLALLERE YURU KAVGALARA KAVGALARA KUTLU İHTİLALLERE!..... (Анқара, 2002)

Page 109: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

108

МУҲАММАД СОЛИҲ ИЛА... Ҳoди УЛУЭНГИН Туркияда чиқадиган "Ҳуррият" газетаси Қаршимдаги одам шоир. Мукаммал шоирлар каби шоир.

"Агар мени ерга урмасаларди, кўкка қандай сакрай олардим?" деган мағрур шоир.

Кейин... қаршимдаги одам зиёли. Мукаммал зиёлилар каби зиёли. Прагадаги "Панкратс" қамоқхонасидан ўзи билан "айни матодан тўқилган" бошқа бир интеллектуал - Чехословакия Президенти Вацлав Хавелга 2001 йил 5 декабр санасида йўллаган "Маҳкумнинг чеҳраси билан айрилиғи" сарлавҳали мактубида: "Қамоққа олиниб камерага қамаб қўйилганларга суд маҳкамасига чиққунга қадар ойна бермайдилар. Ва шундай қилиб камина ўз чеҳрамдан айрилдим", деб ёзадиган савияда зиёли.

Бунинг устига қаршимдаги одам сиёсатчи. Ерга урмоқчи бўлганлари учун ҳам кўкка сакраган – чўққига

юксалган қанотлари ила; ва ойнага хиёнат қилмагани учун ҳам чеҳрасидан айрилган ва "сиёсат" сўзига шараф қозонтирган бир сиёсатчи. Қаршимдаги одам - Ўзбекистон мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ.

* * * Гапни ўз-ўзини танқиддан бошлайин. Бизлар, "сўл

(социалистик ғоя тарафдорлари) маданият" урф-одатлари ила вояга етган қаламкашлар узоқ вақт туркчилик оқимидаги ҳамда геополитик турклик дунёсидаги теранликка аҳамият беролмадик. Аҳамият бериш у ёқда турсин, хўр кўрдик. Кулдик.

Бу ерда, аввало бизларни бечора "сўл" жаҳолатидан; кейин эса туркчиликнинг ва туркликнинг "зид" деб билганимиз сиёсий қутбнинг тасарруфида эканлигидан ва туркчиликни тамоман унинг тасарруфига топшириб қўйилиши туфайли ўртага чиққан бу кўрликнинг сабаблари ҳақида гапирмоқчи эмасман.

Аммо шуни билиш керакки, ўша кўрлик битди! Кўзимиз очилди. Энг камида, каминаниг кўзлари очилди.

Энди ўтган кун узун-узун суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлганим ва бизларни бирлаштирган муштарак дунёқарашимиз, умумий "йўлнома"миз туфайли бир-биримизини "лаб демай туриб,

Page 110: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

109

лаб-лабини англаёлганимиз" (оғиз очмай, нима деганини англамоқ) ўзбек зиёлиси - шоир - сиёсатчи Муҳаммад Солиҳга ҳақида...

* * * Биринчидан, локомотив ролини ўйнагани Ўзбекистон

мустақиллигидан сўнгра дарҳол, мамлакат ичида ҳам демократия учун мужодала бошлатган ва Тошкентда ҳокимиятни эгаллаб турган Ислом Каримовнинг уни сотиб олиш учун оёғи остига тўшагани мақом-мансаб, унвон ва пулни рад қилган Солиҳ, ҳеч шубҳа йўқки, мозийси ва маданияти эътибори билан Совет Империяси даврида "диссидент" номи берилган "мухолиф зиёли" тоифасидан келмоқда.

Иккинчидан, бошқа, ниҳоятда ҳаётий бир фарқ бор: "Бошқа тилда бераман мен ўз саломимни / Бошқа тилда нонуштага қилишар таклиф / Бу шаҳарнинг кўчасида кўр каби мени / Бошқа тилнинг уч- тўрт сўзи юрар етаклаб..." деб ёзган Муҳаммад Солиҳ ҳоким халққа, яъни русликка мансуб бўлмаганидан, бирданига иккита "мухолиф" шахсиятни ўзида ташимоқдадир.

Ва айнан мана шу ерда "Туркчилик" ирқчи бир туртки сифатида эмас, озодлик хабарчиси, огоҳлантирувчиси; "Турон" ёҳуд "Қизил олма" (Турклар бирлиги ғояси)нинг позитив, мусбат кўриниши сифатида майдонга чиқмоқда.

* * * ЗОТАН бу ғоя сабабдирки, деспот Каримовнинг таёқли

миршаблар, кишанли зиндон ва қувғинлар билан натижа ололмагач, Солиҳга қарши Москвадан қотил, Прагадан эса жосус ёллашга қадар манфур амалларига қарамасдан, “ЭРК” Партияси лидери Ўзбекистон озодлиги учун ҳеч чекинмай курашини давом эттирмоқдадир. Солиҳ "мустамлака мунаввари" бўлишдан кўра, мустамлакачилар парчалаган Туркистоннинг яна ўша тарихий исмига қовушажагига ишонгани учун, эркин ва мустақил жўғрофиянинг ҳимоячиси бўлгани учун сургунда яшашга мажбур "диссидент зиёли" бўлишни афзал кўрмоқда.

Зотан, бу юрт севгисидан, бу мусаффо ғоядан, бу интеллектуал номусдан ва бу ҳаққоний сиёсат туфайлидирки, Анқара Тошкент диктаторини "қўллаб-қувватлаш" учун Солиҳни уч марта бадарға қилганига қарамай, Туркиядан ҳафа ҳам эмас...

Эртага, "Кўтармоқ учун ҳам бу жудоликни / Шарт эмас девларга хос бир ирода / Оддий одам бўлса етади, яъни/ Бошига жудолик тушган бир одам", деган Муҳаммад Солиҳни ўлкасидан

Page 111: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

110

айро қолишига чек қўйиш, жуда бўлмаса, бу айрилиқ муддатини қисқартириш учун Туркиянинг ва Туркия туркларининг нималар қила олишини қаламга оламан.

(26.03.2002)

ЙЎЛЧИ - КАРИМОВ, ХОНЧИ* - СОЛИҲ Ҳади УЛУЭНГИН Туркияда чиқадиган "Ҳуррият" газетаси Биринчи воқеа: Ўзбекистон Ўрта Осиёдаги энг муҳим

минтақавий куч. Нафақат 25 миллионлик нуфузи ва нисбий ҳарбий кучи билан, айни пайтда ва балки айнан шу оға-ини, "оғайнигарчилик"лари туфайли.

Чунки мавжуд сунъий чегаралар этник жўғрофия билан ҳеч мос келмаслиги сабабли, ҳам Туркманистон, ҳам Хитой Халқ Жумҳурияти таркибида қолаётган Шарқий Туркистон ҳамда Қозоғистоннинг Чимкент аҳолиси ўзбекчанинг асосини ташкил қилувчи чиғатой туркчасида гаплашмоқдалар.

Буларга яна Тожикистон ва Афғонистондаги бир қанча муштаракликларни қўшмоқ керак. Минтақадаги ўлкалар бугун, Тошкент деспоти Ислом Каримовнинг юқорида зикр этилган ана шу куч ва "оғайничилик"лардан фойдаланиб, ўзларига "ола қарашидан" чекинмоқдалар. Ва бу ўлкаларнинг ташқи иттифоқларга йўналишини ҳамда, масалан, қозоқ Назарбоевнинг қизини қирғиз Ақаевнинг ўғли билан бошини бириктириб, "хонадон сулоласи" қуришини Ўзбекистонга қарши "ҳимоя рефлекси" ўлароқ тушунмоғимиз керак.

* * * ИККИНЧИ воқеа эса шу: Каримовга қарамасдан халқаро

"реал политик" Ўзбекистон каби регионал куч билан "яхши", камида "норматив" муносабат қуришни шарт қилиб қўймоқда.

Ҳам бошқа ўлкалар учун ҳамда табиийки, Туркия учун. Устига устак, шуниси аниққа ўхшамоқдаки, соғ ва сўли аниқ

бўлмагани учун яқин келажакда нима қилиши тахмин этилиши ҳам, Москвага нисбатан қўлида қарта тутмоқ учун Вашингтон-Анқара-Тель-Авив чизгисида ўйин ўйнаётган Тошкент диктатори

11 сентябр воқеаларидан сўнг АҚШнинг регионда жойлашишидан ҳам фойдаланмоқда.

Page 112: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

111

Каримов, Жазоир мисолидаги каби, ўз зулмидан қочган "норози"ларнинг ("сувга чўкаётган илонга ёпишар" қабилида) Фарғона водийсидаги исломий ҳаракатга қўшилишидан фойдаланиб, бошида тургани ижтимоий-фашистик олигархияни "дунёвий тузумнинг қалъаси", дея халқаро майдонда қимматроқ пуллашга ҳаракат қилмоқда.

* (Хон - Онадўли туркчасида карвонсарой. Каримов карвонсаройда меҳмон - кетувчи, йўлчи)

МАЙЛИ, эътирозим йўқ. Учинчи воқеа шудирки, давлат сиёсатининг совуқ ҳаққонияти (ҳайхот!) кўпинча жамиятда қабул қилинган аҳлоқ мезонларига зид келади.

Шу сабабдан, ичимиздан лаънатласак ҳам, Каримовли Ўзбекистонни "қўллаб-қувватлайлик". Аммо "қўллаб-қувватлаш" бошқа, қўллаб-қувватлаш бошқадир!

Бошқа бир ибора билан айтганда, "қўй бўлмаган жойда эчкига Абдурраҳмон Чалабий дерлар" (Онадўли туркларида қўлланиладиган мақол) мисоли Анқара ҳам Тошкент билан олиб бораётгани диалогларда бироз ОБ (Оврўпа Бирлиги) пойтахтларининг Анқара билан олиб бораётган муносабатларидан ўрнак олиши керак. Яъни, "реал политик" ёндошувга қарамай, Ислом Каримовга "яна ҳам кўпроқ демократия, яна ҳам кўпроқ эркинлик" деб иложи борича босим қилишимиз керак. Ва бу шарт... Қайсидир маънода, қўлдан келганча, у ернинг "ташқи динамикаси" ролини бажаришимиз шарт. Модомики, ўзимизни “Турк дунёсининг энг демократик ўлкаси” деб ҳисоблаётган эканмиз ва ҳатто баъзан "акалик" қилишни истаётган бўлсак, буни қуруқ гапда эмас, амалда кўрсатишга масъулмиз. Бу - Исмоил Гаспиралининг "Жадид" ҳаракатидан Зиё Гўкалп (Туркчилик ғояси идеологи)нинг "Турон" утопиясига қадар сўнгги таҳлилларда мусбат демократик ҳамла бўлган Туркчиликка бўлган бир қарзимиздир.

Тошкентдаги инсон ҳуқуқлари рапортларини ҳам бундан сўнгра Брюссель, Вашингтон, Москвада эмас, то Ақаевларга қибла бўлган Истанбулда нашр этилиши учун енгимизни шимармоғимиз керак.

* * * Ва, аслида келгусидаги "реал политик"ага кирувчи яна бир

масъулиятимиз ҳам бор. Биз туркчиликда жуда нодир мунаввар-сиёсатчи ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ

Page 113: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

112

бошчилигидаги, Осиё жўғрофиясининг озодлик курашчиларини ҳам қўллаб-қувватлашга мажбурмиз.

Раҳматли Ўзoлнинг (Туркиянинг собиқ Президенти) ҳаракат қилгани каби, уларни қўллаб-қўлтиқламоққа мукаллафмиз.

Кун келиб, даврон дўниб (айланиб), Анқара уч марта мамлакатдан чиқариб юборгани учун Оврупо сургунида яшаётган Солиҳ Ўзбекистонга қўнган учқичдан Президент сифатида чиқиши мумкин. Билайликки, турк олами дохил, аста-секин янгидан бино бўлаётган бу дунёда Ислом Каримовлар эртами-кечми йўлчи бўлишади, Муҳаммад Солиҳлар эса - хончидир.

(27. 03.2002)

ЙЎЛНOМА (“Озодлик” радиоси) Ёзган ва ўқиган: Темур Хўжа Очилиш: Ҳурматли тингловчилар! Ўзбекистоннинг мухолиф раҳбарларидан Муҳаммад

Солиҳнинг “Йўлнoма” номли туркча асари яқинда Истанбулда нашр этилди. Бундан илгари, 2000 йилда ўзбек тилида чет элларда нашр этилган “Йўлнoма” бу гал турк тилидаги таржимаси билан Туркиядаги китобхонларга тақдим этиляпти. Бу китоб ҳали бир ҳафта илгари китобчиларда сотувга чиққанига қарамай, унинг ҳақида Турк матбуотида тақризлар ёзила бошланди. Энди, бу ҳақда Истанбулдаги касбдошимиз Темур Хўжа маълумот беради.

Овоз: Ҳурматли тингловчилар! Шоир ва сиёсий арбоб Муҳаммад Солиҳнинг бундан икки йил олдин ўзбек тилида ёзган “Йўлнoма” номли асарини турк тилига Маҳмуд Ўзбек номли бир киши таржима қилган. Туркияда кенг танилган “Ўтукaн” номли нашриёт уйи томонидан чоп этилган “Йўлнoма: Эркинлик Кураши” номли 326 бетлик китобда Муҳаммад Солиҳнинг 1960-1993 йиллар ўртасида Ўзбекистон ва бошқа жойларда ўз кўзи билан кўриб, жонли гувоҳ бўлгани турли сиёсий воқеалар, учрашувлар ва ўйлар ҳақида тафсилий маълумот берилмоқда. Китобнинг орқа муқовасида “Муҳаммад Солиҳ бугун эллик уч ёшда, унинг айтишича, бу 53 йилнинг 7 йили энаси айтиб берган ажиб афсоналар соясида ўтган. Қолган 17 йили Совет мактабларида исроф қилинган, 13 йили ижара учун уй излашга ҳаржланган, 7 йили сиёсатга қурбон қилиниб, яна 9 йили сургунда кечган. Не

Page 114: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

113

гўзал тақсимот!” деб ёзилган. Китобнинг бошида Анқарадаги Ғозий Университети Туркология профессори Ахмaд Эржиласуннинг “Ўша кечадан бугунгача” сарлавҳали мақоласига ўрин берилган. Профессор Ахмaд Эржиласун 1986 йилда Тошкентдаги бир йиғилишда Муҳаммад Солиҳ ва бошқа ўзбек зиёлилари билан қандай танишганлиги ва ўтказган самимий суҳбатлари ҳақидаги таассуротларини китобхонга билдиради. Турк олими Ахмед Эржиласун мазкур мақоласини “Муҳаммад Солиҳ энди 50 ёшини чет элларда ўтказган пайтларида, ўз халқи учун курашини давом эттиряпти” деб, якунлайди.

Муҳаммад Солиҳнинг бундан икки йил илгари ўзбек тилида нашр этилган “Йўлнома” китоби ҳақида олдинги суҳбатларимизнинг бирида маълумот берганлигимиз учун, энди мазкур асарнинг Туркча таржимаси устида алоҳида тўхталмаймиз. Лекин, “Йўлнома”нинг туркча таржимаси ўтган ҳафта охирида сотила бошлаганидан кейин куни-кеча “Ҳуррият” газетасида битта китоб тақризи чоп этилди. “Ҳуррият” газетаси муҳаррирларидан Ҳoди Улуэнгин “Муҳаммад Солиҳ билан” деган сарлавҳа остидаги мақоласи бошида, “Қаршимда турган одам шоир. Бироқ у шоир каби бир шоир. Қаршимда турган киши зиёли. Бироқ, у зиёли каби бир зиёли”, дея Муҳаммад Солиҳнинг ҳам шоир ҳамда зиёли томонларини газетхонга таништиради. Турк журналисти Ҳoди Улуэнгин мазкур мақоласи давомида, Муҳаммад Солиҳнинг ҳам мустақиллик ҳамда демократия борасида Ўзбекистонда олиб борган сиёсий кураши ҳақида қисқача маълумот бергандан сўнг, мақоласи охирида Туркияни Муҳаммад Солиҳга етарли эътибор бермаганликда танқид қилади. “Бундан кейинги мақолаларимда, - деб якунлайди турк журналисти Ҳoди Улуэнгин, - Муҳаммад Солиҳнинг ўз ватанидан узоқда туришининг олдини олиш учун Туркия ва биз туркларнинг нималар қилиши кераклиги тўғрисида алоҳида тўхталаман”. Ҳoди Улуэнгиннинг ёзишича, туркиялик журналистлар ва зиёлиларнинг Туркия ташқарисидаги турли туркий мамлакатлар ва у ерлардаги сиёсий ўзгаришларга кўпроқ эътибор беришлари зарур.

(29.03.2002)

Page 115: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

114

ЗИНДОНДАН РЕПОРТАЖ

ББС Ўзбек хизмати Олдин маълум қилганимиздай, ББС радиосиниг ўзбекча

эшиттиришлар бўлими Ўзбекистон қамоқхоналаридан репортажларини бериб бормоқда. Қамоқхоналардан репортажнинг бу галги суҳбатдоши Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг матбуот воизи Зайниддин Асқаров эди. Суҳбатларни ҳар галгидай ББС «Янги медиа» ходими Абдулҳамид Исмоил олиб боради.

А.Исмоил: Мана 16 феврал портлашлари гумондорлари устидан махкама ўтказилди. Сиз ўзингизни ва Ўзбекистон исломий ҳаракатини унинг матбуот котиби сифатида бу портлашларга алоқаси йўқ, дегандингиз бу маҳкамада. Бу айтганларингизни мана уч йил ўтгандан кейин қамоқда ўтириб ҳам айта оласизми?

З.Асқаров: Шу гапимни ҳали ҳам такрорлайман. А. Исмоил: Нима учун? З.Асқаров: Чунки портлашларни олдиндан билмаганмиз.

Бир пайтлар Тоҳир Йўлдош, Жумабой Намангоний ва Муҳаммад Солиҳларни чет давлатларда кўрганим учун Истанбулдан ушлаб келишди. Бу портлашлагар бу одамларнинг алоқаси йўқ эди. Менинг айбим йўқ эмас, айбим бор, бунга яраша жазо олдим, аммо портлашларга алоқам йўқ эди. Буни маҳкамада ҳам айтгандим, буни улар ҳам тасдиқлашганди.

А.Исмоил: Айбингизни нимада деб биласиз? З.Асқаров: Айбимни мустақил Ўзбекистон ҳукумати ва

унинг раҳбари И. А. Каримовга қарши қуролли курашмоқчи бўлганларга моддий ёрдам берганман.

А. Исмоил: Мана сизлар - Ўзбекистон исломий ҳаракатидан бир гуруҳ одам қамоққа олиндингизлар. Ташкилотингиз бу билан заифландими ёки кучландими?

З. Асқаров: Энди уч йилдан бу ёғига хабарни билмайман. Лекин ўша пайтдаги фикрларга кўра анча заифланганди. Анча кучсизланган, чунки асосий одамлари қамоқда ўтиришибди. Олдингидан анча сусайган, деб тушунаман.

А. Исмоил: Бу ерда 159-модда билан қамалганларга бошқача муносабат қилишадими ёки ҳамма қаторими?

З. Асқаров: Муносабат деярли ҳамма қатори, баъзиларига ҳурмат-эҳтиром ҳам яхши. Баъзи кишилар ўзининг адашганлиги етмагандай, бошқаларни ҳам йўлдан уриб, пропаганда қилишади,

Page 116: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

115

бу ерда ана ўшаларга жазо берилади. Давлатга қарши ва ёки зонада унақа-бунақа ишлар қиламиз, деган пропаганда ишларини олиб боришмаса, ҳеч ким биз билан иши йўқ бу ерда. Мана, мен хоҳласам, намоз ўқийман, хоҳласам, китоб ўқийман, юраман куни билан. Мана, мен Ўзбекистон исломий ҳаракатининг олди одамларидан бири эдим. Менга муносабат шунақа бўлса, бошқалар билан ҳеч кимнинг иши йўқ бу ерда. Мана бу ерда биз одамларга тушунтираяпмиз, давлатимиз динга қарши бўлганида бизни бунақа қилиб, тутиб ўтирмасди. Жазо олган кишиларни бориб сўрадик, юзга яқин киши бор бу ерда 159-модда билан қамалган, ҳаммаси қоидани бузишган ёки бировларга тан жароҳати етказишган. Жазолари ўша учун берилган.

А. Исмоил: Мана бу ерда намоз ўқишга имкон борми? З. Асқаров: Чекланганлиги бор бу ерда. Масалан, азон

чақириб, намоз ўқимаймиз, ҳар ким ўзи якка-якка ўқиб юраверади. Мана мен ўтирган жойимда намозимни ўқиб юрибман. Менга нимага бунақа қиласан, деган одам йўқ бу ерда. Бу ер кўча эмаску, Жомеъга бориб, ўн минг одам билан намоз қилсак. Бу зонада ҳеч кимни шикоят қилишига ўрин йўқ, деб ўйлайман бу масалада.

А. Исмоил: Ҳизбут-Таҳрир билан муносабатларингиз қандай эди ўша пайтлари? Бу ташкилот сизларга ҳамфикрмиди?

З. Асқаров: Биз улар ҳақида 1988 йилдан бошлаб, уларни китобларини ўқигандик. Бизнинг уламоларимиз Абдували қори ака ёки Раҳматуллоҳ қори ака бу ташкилотнинг тагини суриштириб, Иорданиянинг махсус хизматларига боғлиқлигини бизга айтишганди. Араб давлатларининг бошқа давлатларни мустамлака қилиш учун қилаётган йўллари, деб бизга тушунча беришарди. Биз чет элларда бу ташкилотнинг нуфузи ҳам йўқ ва булар фақат варақа тарқатиш билан чегараланиб қолишгани учун биз эътибор ҳам бермагандик. Кейинчалик норасмий учрашувларимизда ҳам бу ташкилот билан низолар келиб чиққанди. Ҳатто Тоҳир Йўлдош бир суҳбатда, “Агар биз Ўзбекистонни оладиган бўлсак, биринчи бўлиб Ҳизбут-Таҳрир ҳаракатини йўқотамиз,“ деганди.

Бу ерда ҳам уларнинг катталари билан учрашдим, исломий тушунчалар бўйича тортишиб, уларнинг нотўғри йўлда эканликларини айтиб бердим. Қўлимдан келганча уларни тўғри йўлга солишга ҳаракат қилиб келаяпман.

А. Исмоил: Раҳбарият ҳақида ва жумладан, Тоҳир Йўлдош ҳақида баъзи гаплар юради. Айтишларича, Т. Йўлдош ўз йўлига,

Page 117: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

116

Ж. Намангоний ўз йўлига дейишади. Уларнинг орасида бирон зиддият бормиди ёки Жуманинг Тоҳирга бўйинсуниши аниқ бир ҳолмиди?

З. Асқаров: Ташкилотнинг умумий раҳбари Тоҳир Йўлдош эди. Унинг ҳарбий ишлар ёрдамчиси, ички ишлар ёрдамчиси ва вазирлари бор. Жума Намангоний қуролли кучлар бўйича қўмондони ҳисобланади. Уларнинг орасида ҳеч қандай зиддият йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Агар булар зиддият қиладиган бўлсалар, улардан юқорида ўзларининг шўроси бор. Бу маслаҳатчилар керак бўлса, Тоҳир ёки Жумабойга жазо беришга тайёр одамлардир. Жумабой ўз шахсий ишларида ўзига эркинлик берилган, аммо диний ишларда Тоҳирга бўйинсунишга мажбурдир. 16 феврал портлашлари Усома Бин Лодин ёки Тоҳирнинг маслаҳати эмас эди. Бу Чеченистондаги Ҳаттобнинг маслаҳати эди. Унинг ёнига борилиб, маслаҳат қилинган, аммо у бизлардан сўрамасдан бошлаб юборган бу ишни ва инқирозга учради бу ишлар. Бу кутилмаган бир ҳолат бўлиб қолди. Аслида, 2000 йилда бу ҳаракат Ўзбекистоннинг ҳамма томонидан кириб келиб, жанглар бошлаб юбориш планини тузиб чиққанди. Бу мақсадни 16 феврал портлашлари бузиб юборди. Мен судда ҳам айтганман бу ҳақда, яна қайтариб айтаман: бу портлашларга Муҳаммад Солиҳнинг ёки Тоҳир Йўлдошнинг алоқаси йўқ. Бу тамоман Чеченистондан бошқарилган иш эди. Бу масалада судланганлар ҳам айтишди бу тўғрида. Улар ҳатто бир-бирларини ҳам танишмайди. Бу портлашларнинг ичини чуқур ўрганишмади ва натижада “Исломий ҳаракат ва Муҳаммад Солиҳ бу ишларнинг ҳомийси” деб эълон қилинди.

"ЭРК" АРХИВИ: ОРАДАН ЎН ЙИЛ ЎТИБ… "ЭРК"чилар мустақиллик калимасини биринчи бўлиб айтган

инсонлар...» 13.05.2003 2003 йил 25 сентябр куни "Эрк" демократик партиясининг 4 -

қурултойи, яъни охирги қурултойи ўтказилганига ўн йил тўлади. 5 - қурултойнинг ўтказилиши учун эса, ҳукумат ўн йил давомида партиямизга имкон бермади. Бир неча бор уринишларимиз зое кетди, ҳаракатларимизга "террорчилар" деган тамғани ёпиштиришди. Бундан ўн йил муқаддам халқимиз "эрк"

Page 118: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

117

партиясидан, ҳатто "халқ демократик партияси"дан ҳам кўра И.Каримовга кўпроқ ишонди. Бугун эса, сиёсий мухолифатсиз, яккаҳокимиятчилик қўлида қолган жамиятимизнинг, халқимизнинг мазлум аҳволини кўриб турибмиз. Бундай инқирознинг олдини олиш тўғрисида "Эрк" партиясининг раиси муҳаммад солиҳ ўн йиллар олдин бонг урган эди.

Афсуски… Келинг, мақсадимизга кўра, муҳаммад солиҳнинг 4-қурултойда сўзлаган, аммо матбуотда чоп эттирилмаган нутқини айнан ўзгаришсиз, тўлиқ, еътиборингизга ҳавола этамиз. Бу нутқ яқинда ўтказилажак 5- қурилтойимизнинг дебочаси бўлиб хизмат қилажак. Ўн йилдан сўнгги дийдор муборак бўлсин.

www.uzbekistanerk.org

ЁЛЛАНГАН ҚОТИЛЛАР ҲАМ МУҲАММАД

СОЛИҲНИ ЙЎЛИДАН ҚАЙТАРАОЛМАДИ "Де Волкскрант" (Нидерландия), 11.08.2003 Исми: Муҳаммад Солиҳ Миллати: Ўзбек Касби: Ёзувчи, таржимон ва сургундаги мухолифат лидери. Унинг сўзлари: Оиласи зулм остида қолганида ҳам

Ўзбекистон президенти тазйиқларига бош эгмайди. Шоир ва ёзувчи Муҳаммад Солиҳ саксонинчи йилларда

собиқ Совет Иттифоқи таркибида бўлган Ўзбекистоннинг мустақилиги учун курашганганлардандир. Ўлка 1991 йилда мустақилликка эришганидан сўнг ЭРК партиясидан мамлакат Президентлигига ўз номзодини қўйди. Солиҳ сайловда рақиби Ислом Каримовга ютқазди. Каримов ҳали ҳам Ўзбекистон президентилигича қолмоқда. Солиҳ ҳозир сургунда, аммо хорижда ҳам унинг ҳаёти тахликада. Ёзувчининг сиёсий каръераси 1984 йилда, Горбачев Совет Иттифоқининг лидери бўлишидан илгарироқ, ҳали қайта қуриш ва ошкоролик эълон қилинмаган пайтдан бошлнади.

М.Солиҳ: "Адабиёт ва санъат дунёси намаёндалари Советлар мамлакатида эътиборли кишилар саналарди, мен ва бошқа ёзувчилар бундай мавқе ва эътибордан фойдаланиб, мамлакатимиз мустақиллиги учун курашдик. 53 нафар ёш ёзувчи 1984 йилининг 3 март куни Совет давлатининг маданият борасидаги маҳаллий

Page 119: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

118

сиёсатига қарши бир норозилик мактуби ёздик. Бу мактуб озодлик ҳаракатининг бошланғичи бўлди". Рақиби Каримов ўша пайтдларда Совет ҳукумати таркибида юксак лавозимларда ишлагани ва мустақилликка қарши бўлганини эътироф этаркан, Солиҳ шундай дейди: "1990 йилда Ўзбекистонда эълон қилинган мустақиллик Декларатсияси Литвадан сўнгра Совет жумҳуриятлари ичида эълон қилинган иккинчи Декларатсия бўлди. Каримовнинг коммунистик партияси мустақилликнинг муқаррар эканлигини фақат 1991 йилда, жумҳуриятчиларга кенгроқ Эркинлик бермоқчи бўлган Горбачевга қарши таёрланган тўнтаришнинг муваффақиятсиз якунланганидан сўнггина англаб етди. Шу кундан эътиборан Каримов ўзининг эски режмидан сақланиб қолган имкониятларини тўла ишга сола бошлади. Мустақилликка эришган бошқа жумҳуриятлардаги каби Ўзбекистонда ҳам давлатни эски коммунистлар бошқаришда давом етди. Гўё энди Каримов "озодлик курашчиси"ю, биз - "озодлик душмани"га айландик". Расмий ўлароқ, ЭРК партияси президентлик сайловларида 13 фоиз овоз олди.

Солиҳ: "Аммо бу Каримов ҳукумати томонидан очиқдан-очиқ қилинган сохтагарчиликдан сўнг эришилган кўрсаткич. Сайловнинг илк натижалари эълон қилина бошлангани чоғда республика радиоси ЭРК партияси номзодининг учдан бир фоиз овоз олганини эълон қилди. Эртаси куни ушбу хабарни тарқатишда масъул бўлган радио муҳаррири ишдан олинди."

Каримов 1991 йилдан сўнг сиёсий мухолифатга қарши тазйиқларни кучайтира бошлади. 1993 йилда Солиҳ мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Аввал Туркияга кетди, аммо Ўзбекистоннинг Туркияга ўтказган босими туфайли у ерни ҳам тарк этишга мажбур бўлди.

Солиҳ: "Ҳали ҳам Туркияга кириш изни йўқ, аммо у ер менинг иккинчи ватаним, туркчада ёзаман, ёзганларим у ерда ҳам ўқилмоқда". Солиҳ Туркияни тарк етганидан сўнг ҳам Каримов уни холи қўйгани йўқ. 2001 йилда Прага аэропортида уни қамоққа олдиртирди. Ўзбекистон ҳукумати уни экстремизмда айблаб, халқаро Интерпол орқали унга қидирув эълон қилдирган ва уни ҳибсга олиш қарори чиқартирган эди. Аммо Каримов ҳукуматининг уни тутиб, Ўзбекистонга жўнатиш ҳақдаги сўрови рад этилиб, унга ўзи олдинроқ сиёсий бошпана сўраган мамлакати - Норвегияга кетишига изн берилди.

Page 120: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

119

Солиҳ: "Ўзбекистон ҳукумати Норвегия ҳукуматига ҳам мени Ўзбекистонга тутиб бериш ҳақда мурожаат қилди. Бу ҳам натижа бермагач, икки нафар қотил ёллаб, уларга 2 миллион доллар бериб, мени ўлдиртиришга ҳаракат қилди. Аммо ёлланган қотиллардан бири виждон азобидан қийналиб, мени хатар ҳақда огохлантирганидан сўнг яна Каримовнинг режaси пучга чиқди".

Солиҳ ҳозир Норвегияда ўзини хатардан холи ҳис этмоқда, аммо ватанида қолган оила аъзолари ва тарафдорларининг ҳукумат тазйиқлари остида қаттиқ азоб чекаётгани ҳақда гапиради:"Биз олтита ака-укамиз, иккитамиз хорижда, учта укам қамоқда эди, яқинда биттаси чиқди, ҳозир иккита укам қамоқда. Деярли бутун қариндош-уруғларим тазйиқ остидалар. Ҳатто узоқ қариндошларим ва дўстларим ҳам ишдан бўшатилиб, тазйиқ остига олиндилар.

Солиҳ Норвегияда ёзишда давом этмоқда. Туркчадан ўзбекчага таржима қилмоқда, шеърлар ва хотираларини ёзмоқда. Оиласи қанчалик тазйиқ остида бўлмасин, ўлкасидаги сиёсий вазият ҳақда ёзишда ва ЭРК партияси фаолиятини бошқаришда давом этмоқда.

Солиҳ: "Албатта, мен учун оиламдагилар азоб чекаётганидан изтиробдаман, аммо бу мени фаолиятдан чекинишга мажбур қилолмайди. Ўзига қарши чиққанларнинг қариндош-уруғларига зулм қилмоқ Каримовнинг севган усулларидан биридир. Укаларим билан гаплашиш имкони топганимда улар менга курашни асло тўхтатмаслигимни илтимос қилишади, бу бизнинг тақдиримиз", дейишади.

(Нидерланд тилидан М.Тутунчи таржимаси)

2003 ЙИЛ 26 НОЯБР КУНГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

БОРАСИДА "БИ-БИ-СИ" ЛАВҲАСИ

(2003 йил, 27 ноябр куни эфирга узатилган) Бошловчи Ибрат Сафо: Ўзбекистонда 1999 йилги Тошкент

портлашларининг асосий гувоҳларидан бири Ўзбекистон МХХ ни шу портлаш режасини аввалдан билганлик ва унинг олдини олмаганликда айблаган. Тошкентдаги ҳибсхонада МХХ ташкил этган учрашув чоғида журналистларга гапирган Зайниддин Асқаров, шунингдек, портлашларга мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг алоқаси борлиги

Page 121: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

120

ҳақида бундан 4 йил аввал маҳкама жараёнида берган кўрсатмаларини қатъиян рад этган. У "Эрк" раҳбарига қарши ва суд жараёнидаги бошқа гувоҳликларини махсус хизматларнинг босими остида берганини таъкидлаган. Портлашларга алоқадорликда айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилган Зайниддин Асқаров жазони ўташ жараёнида қийноқларга тутилганини ҳам айтган. Тафсилотлар билан Тошкентдан Пахлавон Содиқ.

Пахлавон Содиқ: Тошкент портлашларига бағишланган маҳкама жараёнидан 4 йил ўтиб, унинг асосий ташкилотчиларидан бири сифатида айбланган Зайниддин Асқаров портлашларнинг бутунлай бошқа манзарасини чизмоқда. Унга кўра, Ўзбекистон МХХ портлаш режасидан 2-3 ой аввал хабар топган. 1998 йилнинг ноябрида Туркманистонда ҳибсга олинган ва ЎИХ нинг амири сифатида билинган Баҳром Абдуллаев, Асқаровнинг айтишича, президент Ислом Каримовга қарши суиқасд тайёрланаётгани ва уни кимлар тайёрлаётгани ҳақида МХХ га батафсил маълумот беради.

З.Асқаров: Баҳром Абдуллаев тергов вақтида: Зайниддин, манга булар "вышка" берворар ё қўйворар билмайман, лекин ўзи олдиндан фалон куни, фалон числода фалончи-фалончиларга ман хабарини берганман, именно Йўлбарс Шералиев деган СНБ нинг катта офицерига хабар берганман, деган гапни гапираяпти. Бу ошкора ходимларга айтилганидан кейин, демак буни кутилган меҳмон даражасида бомбалар кутиб олинаяпти Тошкентда.

П.Содиқ: Айни тафсилотларни терговда юзлaшитрилган Баҳром Абдуллаевдан билганини айтган Зайниддин Асқаровга кўра, портлашни буюргани айтилган ЎИХ раҳбари Тоҳир Йўлдош аксига 1995 йилда бедарак йўқолган ва махсус хизматлар ўғирлаб кетгани тахмин қилинадиган Абдували қори Мирзаевни қутқариш ниятидаги Муродилла Қазиев бошчилигида портлаш уюштираётганларни тўхтатиб қолиш ҳақида буйруқ беради. Асқаровнинг сўзларига мувофиқ, Тоҳир Йўлдош суиқасд уриниши уларнинг ҳаракатига ҳалақит беради деб ишонган.

З.Асқаров: Тоҳир Йўлдош буларга шарт қўйганда шундай деганки, уларни илтимос билан олиб келасан, бўлмаса зўрлаб олиб келасан, мабодо унамаса отиб ташлайсан, деган буйруқ берган Баҳром Абдуллаевга. Чунки буни "автоматический" тўхтатиб туриш керакки, тез орада Ўзбекистонда Тоҳирвой жиҳод бошламоқчи, шунинг олдини тўсиб қўймаслиги керак 16 феврал…

Page 122: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

121

П.Содиқ: Зайниддин Асқаров портлашларда айбланган мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳга қарши маҳкама жараёнида берилган кўрсатмаларини ҳам рад этмоқда. У айни гувоҳликларини терговнинг босими ҳамда жазони енгиллатиш ҳақидаги ваъдалар таъсирида берганлигини айтди.

З. Асқаров: Муҳаммад Солиҳнинг - Аллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни, дунё-ю охиратда - умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ ҳеч қанақа. Умуман алоқаси йўқ. Манга бўлган ваъда Баҳром Абдуллаев бошчилигидаги олтита "вышка" дагилар отилмаслиги эди. Отилмай, "вышка" бериб, президент томонидан кечирим сўралишлик, авф қилишлик ваъда қилинган эди. Охири ман ваъда қилдим, бўпти ман рол ўйнаб бераман, дeдим, Муҳаммад Солиҳга туҳмат қилиб, 16 га алоқаси бор, 1 миллион 600 минг берган эди, Тоҳирга спонсор эди, деган нарсаларни ман йиғламсираб гапириб, рол ўйнаб бердим.

Мақсадим, Баҳром Абдуллаевдай қориларни асраб қолиш эди. Абдували қори акаларнинг чиқиши эди, қори акаларнинг ҳаммаси авф бўлишлиги эди, шуларнинг ҳаммаси именно. Ички ишлар министри Зокир Алматов мани чақириб, Муҳаммад Солиҳни ёмонлаб берсанг, мана шу ролни ўйнаб берсанг, ҳаммаси авф бўлади, отилмайди булар, сангаям енгиллик бўлади, суд залидан чиқиб кетасан, дегани учун Аллоҳ шоҳидки, ўзимни қутқариш учун эмас, ана шуларни қутқариш учун мана шу нарсага мажбур бўлгандим ўша вақт. Лекин булар чиқарганиям йўқ, уларга "вышка"ям бериб юборди. "Вышка" бериб юборишининг сабаби улар сирни билар эди. Сирни билишлиги учун уларни йўқ қилиб юборди.

П.Содиқ: Зайниддин Асқаровнинг айтишича, Тошкент портлашларида гумон қилинган яна бир киши тергов чоғида қийноқлар натижасида ўлдирилган. Унинг ўзи жазони ижро этишнинг илк даврида шафқатсиз қийноқларга тутилганини айтди.

З.Асқаров: Ман зонада 3 марта ўлимдан қолдим. Биринчиси Зангиота 64-65 да 5 кишининг оралигида шу даражада қаттиқ калтакландимки, ҳатто калима келтириб, ман шаҳид бўлдим деб юмалагандим. 45 кун жинни бўлиб қолиб, ўзимда ҳам бўлганим йўқ. Булар турсам, мани христиан динига ўтказди булар, бошқа қилди қийнаб. Иккинчиси, Қашқадарё 33 га кирган вақтимда Обидхон Асқаровнинг укаси экан, шу даражада қаттиқ

Page 123: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

122

калтаклашган вақтида манам ўлдим дегандим, яна бир ўлимдан қолдим. Навоий-46 да уриб қовурғалар синдирилганда яна бир ўлимдан қолдим. 61 да Абдусалом Рахматов деган майор началник опер. частни қилган зулмида, уни ман айтишга уяламан, ман энди ўлдим энди, қайтиб ҳаёт йўқ деб, ҳатто ўзимга қасд қилмоқчи ҳам бўлдим ўша вақтда.

П.Содиқ: 32 ёшли Зайниддин Асқаров Тошкент портлашларига бағишланган маҳкама жараёнида ўзининг зиддиятли кўрсатмалари билан танилган. Тошкент портлашлари борасидаги расмий тахмин кўп жиҳатдан айнан тергов ва маҳкама билан фаол ҳамкорлик қилган Зайниддин Асқаровнинг кўрсатмалари асосига курилгани айтилади. Унинг кеча Тошкентдаги ҳибсхонада берган кўрсатмалари эса ушбу тахминларни бутунлай йўққа чиқаради. Махбус билан учрашувни ташкил этган МХХ вакилларига кўра Зайниддин Асқаров интернет саҳифаларида пайдо бўлган Муҳаммад Солиҳнинг портлашларга алоқаси йўқлиги ҳақида махбусга суяниб келтирилган даъволарни рад этиши керак эди, холос. Улар Асқаровнинг сўнгги иддиолари ўзлари учун кутилмаган бўлганини айтишмоқда. МХХ вакили Зайниддин Асқаровнинг махсус хизматлар портлашни олдиндан билгани ҳақидаги даъволарни бутунлай рад этди. Бунга қадар ўзбек мухолифати Тошкент портлашларига махсус хизматларнинг ўзи алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фаразни илгари суриб келган. Аммо бундай тахмин портлашнинг асосий гувоҳларидан бирининг тилидан илк бор янграётир. Бундан 4 йил муқаддам Тошкентда содир бўлган портлашлар чоғида 16 киши ҳалок бўлган ва портлашлар билан боғлиқ тергов жараёнлари жараёнида юзлаб кишилар ҳибсга олинган эди.

И.Сафо: Лавҳада айтилгани каби Ўзбекистон МХХ Зайниддин Асқаровнинг махсус хизматлар портлашни олдиндан билгани ҳақидаги даъволарини рад этган. МХХ вакили, подполковник Равшан Абдуллахонов Зайниддин Асқаров жазони ўташ чоғида бир муддат руҳий шифохонада бўлгани, эҳтимол ҳанузгача руҳий бетоб бўлиши мумкинлигини айтган. У шунингдек, Муҳаммад Солиҳнинг портлашларга алоқадорлиги борасида етарли далилларга эга эканликларини урғулаган. Мана подполковник Абдуллахонов шархи.

Равшан Абдуллахонов: Дунёда ҳозир терроризмга қарши бутун дунё жамоатчилиги ҳозир шу билан курашаяпти. Ўзиз ўйлаб

Page 124: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

123

кўринг, агар ҳар битта ҳукук-тартибот органи агар шундай теракт бўлмоқчи деган бўлса, олдини олишга нима деб ўйлайсиз ўзиз, ҳаракат қилган бўлармиди, олдини олган бўлармиди ё қурбонлар бўлиб кетаверган бўлармиди? Зайниддин Асқаровни ҳозирги кунда ўзининг гапи бўйича руҳий касалман, деб айтган гапи бўйича келадиган бўлса, унга тўғри баҳо бериш деб ўйлайман радиотингловчилар томонидан. Энди Асқаровнинг интервъюсини ман ўзим охиригача эшитганим йўқ. Лекин гапирганда 17 марта Мадаминов Салай билан учрашган Тоҳир Йўлдош деган гапни оладиган бўлсак, бу ҳам қанақадир тасдиғини топади. Агар Мадаминов Салай ҳақиқатдан ҳам биринчи гал учрашувнинг ўзида ман қайтдим, ман бу Тоҳир Йўлдош, бошқалар, Ислом давлати кўраман деб ҳаракатидан ман воз кечганман деган гап бўладиган бўлса, 17 марта учрашишнинг ўзи шартмиди?

И.Сафо: МХХ вакили мухбиримиз билан суҳбат чоғида Муҳаммад Солиҳ билан ЎИХ воизи сифатида билинган Зубайр ибн Абдурахмоннинг телефон сўзлашуви экани айтилган аудио ёзувни ҳам намойиш этган. Муҳаммад Солиҳнинг овози жуда ҳам паст ёзилган ўша аудиотасмада. МХХ вакилига кўра, "Эрк" партияси раҳбарининг портлашларга алоқадорлигининг далили бу. Аудиотасмани тингланг:

- Ассалому алайкум ва рахматуллоҳ! - Ва алайкумуссалом ва рахматуллоҳ! - Хорманг, ишлариз яхшими? - Ҳа, яхши. Ўзиз қалайсиз? - Алҳамдуллилаҳ. Уйлар, бола-чақалар яхшими? - … … - Соғлиқ қалай, соғлиқ? - Яхши, яхши, соғлиқ, ҳаммаси яхши. - Ҳа, бу нималар бўлаяпти, бу расмларни суд қилаяпти.

Ўшанга ман айтдим, бу расмимиз бир жойда суд бўвотганаканмиз, бир-икки оғиз гаплашиб олай дедим. бу.

- … яхши бўларди. - Яқинда ўзини суд қиламиз. Яқинда, иншоаллоҳ. Узоқ эмас

у. Биз ўзини суд қиламиз, иншоаллоҳ яқинда. Лекин у шаръий суд бўлади, иншоаллоҳ. Шаръий маҳкама бўлади, иншоаллоҳ.

- Иншоаллоҳ. И.Сафо: Ўзбекистон хавфсизлик хизматининг 1999 йилги

Тошкентдаги портлашларга алоқаси далолати сифатида

Page 125: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

124

эшиттирган тасмаси эди. Бугун биз аудиотасмани "Эрк" партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳга эшиттирдик ва бу борада унинг фикрини сўрадик.

М.Солиҳ: Биринчидан, ҳукуматнинг менга қарши ўша маҳкамадаям ҳеч қандай далили бўлмаган. Бугун ҳам ҳеч қандай далили йўқ ва ҳозирги менга эшиттирилган бу суҳбат деб аталган нарсада фақат битта томоннинг овозини мен эшитдим, иккинчи томоннинг овози умуман йўқ. Агар шуни яна далил деб чиқараётган бўлса, ҳукумат ҳакиқатан фожеавий бир аҳволда, далилсиз қолган менга қарши. Мен ҳеч қанақа Зубайр билан бунақа гапни гаплашишим мумкин эмас.Гаплашган бўлсам, мен доим фикрини аниқ айтадиган одамман. Ҳеч қачон мен фикрини яширадиган одам эмасман.

И.Сафо: Демак, айтмоқчисизки, ЎИХ вакиллари билан телефон орқали сиз ҳеч қандай суҳбатлар олиб бормагансиз?

М.Солиҳ: Йўқ. Ҳеч қачон мен суҳбатлар олиб бормаганман. Яъни менга жуда кўп одамлар телефон қилган, ҳамдардлик билдирган.

И.Сафо: Ва улар билан ҳеч қандай муносабатингиз бўлмаганми?

М.Солиҳ: Йўқ, муносабатимиз Тоҳир Йўлдошев билан бўлган. 97 йилда масалан кўришганмиз, Истамбулда. Ва мен буни ўша портлашлар бўлгандан кейиноқ айтганман. Аммо муносабатларимиз Ўзбекистон ҳукумати айтаётгандек ўша келишув ва нима дейди, уларнинг айтганидек пул топиб бериш.. сиёсий ҳаракат қилиш деган гаплар ҳеч қачон бўлмаган, бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки бизнинг ҳаракатларимиз табиати билан, ўзининг характери билан мутлақо бошқа ҳаракатлардир.

2003 ЙИЛ 26 НОЯБР КУНГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

БОРАСИДА "ОЗОДЛИК" РАДИОСИ ЛАВҲАСИ (2003 йил, 28 ноябр куни эрталаб 7-00 даги эшиттириш) Бошловчи Азизулло Орол: Муҳтарам тингловчи,

навбатдаги лавҳамизга ўтишдан олдин бир оз тарихий чекиниш қилишга тўғри келади. 16 феврал воқеалари муносабати билан Тошкентда бўлиб ўтган маҳкама жараёнлари ва унда кўрсатма берган гувоҳларнинг Ўзбекистон телевидениеси орқали

Page 126: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

125

портлашлар ЎИҲ ва Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ иши, дея қилган ҳикоялари хотирингизда бўлса керак. Ана шундай кўрсатма берганларнинг бири ЎИҲ нинг етакчиларидан 1971 йил Наманганда туғилган Зайниддин Асқаров эди. 1999 йил мартидан бери 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Асқаров бу кўрсатмани кейин ҳам бир неча бор такрорлади. Аммо 26 ноябр куни Асқаров 3 йил давомида айтиб келган ҳикоялари бутунлай ёлғонлигини тўсатдан маълум қилди. Бу иқрорга гувоҳ бўлган Тошкентдаги мухбиримиз Жамшид Шомуродов ҳикоя қилади.

Жамшид Шомуродов: Куни кеча, яъни 26 ноябр куни Ўзбекистон МХХ "Озодлик", "Би-би-си" ва "Америка овози" журналистларини 16 феврал портлашларида айбдор деб топилган

ЎИҲ лидерларидан бири Зайниддин Асқаров билан учрашувга таклиф этди. Учрашув машҳур Тоштурмада бўлиб ўтди. Суҳбатда журналистлар билан бирга МХХ ходими ҳам иштирок этди. Зайниддин Асқаров дастлаб 1 соатдан зиёд ЎИҲ ва мухолифат ҳақида умумий гапларни гапирди. Журналистлар билан ўтирган хавфсизлик хизмати ходими умумий гаплардан зерикди чоғи ташқарига сигарет чеккани чиқди. Балки шу фурсатдан фойдаланибми, Зайниддин Аскаров 2000 йил бўлган судда Муҳаммад Солиҳга қарши берган кўрсатмалари бутунлай туҳмат эканлиги, Муҳаммад Солиҳ умуман террорга алоқаси йўқлиги ҳақида баёнот берди.

З.Асқаров: Манга бўлган ваъда Баҳром Абдуллаев бошчилигидаги 6 та "вышка" дагилар отилмаслиги эди. Отилмай, "вышка" бериб, президент томонидан кечирим сўралишлик кейин авф қилишлик ваъда қилинган. Охири ман ваъда қилдим, бўпти, ман рол ўйнаб бераман Муҳаммад Солиҳни ёмонлашми, ҳа. Муҳаммад Солиҳ билан бизнинг келишувимиз шу эдики, Муҳаммад Солиҳ, сизлар золимнинг қўлига тушиб қолган вақтингларда манга туҳмат қилиш керак бўлиб қолса, мани сўкиш керак бўлса сўквораверинглар, чунки халқ ҳам билади буни, ҳамма яхши билади, деган. Муҳаммад Солиҳ хафа бўлмайди, деган мақсадда ман майли деб Муҳаммад Солиҳга туҳмат қилиб, 16 га алоқаси бор, 1 миллион 600 минг берган эди, Тоҳир спонсор эди деган нарсаларни ман йиғламсираб гапириб, рол ўйнаб беришга.

Мақсадим, мани мақсадим Баҳром Абдуллаевдек "легендарный" қориларни сақлаб қолиш эди. Ўзбекистон

Page 127: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

126

халқининг ичида 70 минглаб унинг орқасидан эргаштирган мухлислари бор эди. Бизнинг устозимиз бўлади у. Абдували қори акаларнинг чиқиши эди, қори акаларнинг ҳаммаси авф бўлишлиги эди, шуларнинг ҳаммаси именно. Ички ишлар министри Зокир Алматов мани чақириб, Муҳаммад Солиҳни ёмонлаб берсанг, мана шунинг ролини ўйнаб берадиган бўлсанг, ҳаммаси авф бўлади, отилмайди булар, сангаям енгиллик бўлади, суд залидан чиқиб кетасан, дегани учун Аллоҳ шоҳидки, ман ўзимни қутқариш учун эмас, ана шуларни қутқариш учун ман шу нарсага мажбур бўлганман ўша вақтда.

Лекин булар чиқарганиям йўқ, уларга "вышка" берворди. "Вышка" берворишининг сабаби, улар сирни биларди. Сирни билишлиғи учун уларни йўқ қилиб юборди. Лекин улар бизга айтиб ўтиб кетган эди ҳаммасини, шундай-шундай-шундай бўлган деб. Шунинг учун сизларнинг радиостанциянглар орқали аввало "Эрк" партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўрайманки, ўша вақтда унга туҳмат қилганмиз, ҳақиқатдан мажбуран туҳмат қилганмиз ва Тоҳир Йўлдошевларнинг қилмаган ишларини қилди деб айтганмиз. Ўзимиз Ўзбекистон халқининг олдида гуноҳкормизки, чиқиб 16 феврални баъзи бир нарсаларига алданиб қолиб, бу золим диктатор, кофирларнинг ваъдасига алданиб қолиб, рол ўйнаб, мусулмонларнинг обрўсига путур етказганимиз учун бутун Ўзбекистон халқидан биз кечирим сўраймиз.

Муҳаммад Солиҳнинг - Аллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни дунё-ю охиратда - умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ ҳеч қанақа. Умуман алоқаси йўқ. Ман демократ эмасман, у одамни яхши кўриш, ёмон кўриш мақсадим ҳам йўқ. Холисона баҳо беришда ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу бизнинг сиёсий кўрлигимиз, ишонувчанлигимиз, Зокир Алматовнинг берган ваъдаларига ишонганлигимизнинг натижаси холос.

Бу гапдан кейин бизни отворса, биз шаҳид бўлиб кетаверамиз. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳимоя қилса, яхши. Тураверамиз. Лекин бизни биров ҳимоя қилиш-қилмаслиги бу гапни айтишимиздан тўсиб қўймайди.

Азизулло Орол: Муҳтарам тингловчи, сиз Зайниддин Асқаровнинг Тоштурмада билдирган иқрори билан танишаяпсиз. Сўз яна мухбиримиз Жамшид Шомуродовга.

Page 128: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

127

Жамшид Шомуродов: Зайниддин Асқаров 1999 йилдаги Тошкент портлашларини ким уюштирганлиги ҳақида ҳам янги таҳминни ўртага ташлади. Унинг айтишича, портлашларни андижонлик қори Абдували Мирзоевнинг тарафдорлари уюштирган, лекин ҳукумат хавфсизлик кучлари бу портлаш содир бўлишини олдиндан билган ва атайлаб портлашларнинг олдини олмаган.

З.Асқаров: Баҳром Абдуллаев бу ёғда СНБ нинг подвалида ўтирибди. Подвалда ўтирган вақтида буни, Баҳром Абдуллаевни сан мужоҳид экансан, террорист етиштираяпсан, ўз вақтида калла олган экан, деган "дело", алоҳида "уголовное дело" кетаётган вақти бўлган. Баҳром Абдуллаевга қатъий буйруқ бўлган Тоҳирвойдан нима қилиб бўлса ҳам, ўлдирасанми, йўқ қиласанми, тўхтатгин деган буйруқ бўлган. Булар айтаяпти тўхтамайман сизлар бу дело-пелони йиғиштиринглар, деяпти. Тошкентда "взрыв" бўлмоқчи, деяпти. Шу "взрыв" ни тўхтатгани келиб, ман қўлга тушиб қолдим, деяпти.

- Портлашдан олдин… Портлаш бўлмасидан олдин бўлаяпти. Буни, деяпти, ман

тўхтатаман. Адресини бераман керак бўлса. Иззат ким у, қаерда тренировка қилган, бомбаси қанча буларнинг. Майли, ушлаб отворсангизлар ҳам майли. Манга мукофот берасизларми, қамаб юборасизларми сизларнинг инсофинглар. Шу нарсани тез тўхтатинглар, "срочный" тўхтатинглар, деяпти. Ман шуни именно тўхтатгани келаётгандим, деган ҳабар берган. Булар олдинига ишонмаяпти-да, кейин қараса - бу нарса жиддий, ростданам бўлмоқчи.

Ҳа, энди масалан муҳим нарса. Энди эшитиб турса, Баҳром Абдуллаев шу ҳақида айтганидан кейин унга яхши зиёфатлар

қилиб берилаяпти, бошқа қилиб берилаяпти-да, кимлар қилмоқчи, қандай қилиб берилмоқчи, нима мақсаддалигини сўралаяпти ундан. Абдували қорини чиқаришлик учун, алоҳида мулозимлар томонидан шу "взрыв" бўлмоқчи, шунақа-шунақа-шунақа ҳамма гап айтилаяпти. Айтиб берилганидан кейин Баҳром Абдуллаевга "взрыв" бўлгунча умуман тергов жараёни тўхтатилаяпти-да, алоҳида бир хонада сақланаяпти. Тоату-ибодат билан, зиёфат-ибодат билан бўлаяпти холос. Кириб дўхтирлар қараяпти соғмисан, яхшимисан, тузукмисан… Бошқа гап бўлмаяпти у ерда. Ана энди "взрыв" 15-га кўчирилаяпти. Бу болалар умуман СНБ нинг

Page 129: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

128

одамлари эмас, ҳалиги 9 та бола. Улар ҳеч нарсани билмайди. Мақсади - холис Каримовни ўлдириш. Бу ерда бошқа мақсад йўқ бу ерда. Лекин бу ерда давлат "курс" да бўлиб қолаяпти, шу ишнинг бўлишидан "курс" да бўлиб қолаяпти.

- Олдиндан билиб қолаяпти. Олдиндан билиб қолаяпти ҳаммасини. Ва давлатни булар

қаердан билади 16 феврал воқеасини, деса, Баҳром Абдуллаев давлатнинг ичида ишлайдиган буларга информация бериб турган одамларимиз ҳам бор деяпти. Қайси куни бўлади, қанақа бўлади ҳаммасини. Булар ошкора эълон қилаяпти 25-кундан 16 февралга кўчирилди, деган нарсани. Ошкор эълон қилганидан кейин, буни одамлар ошкора ходимларга айтилганидан кейин, демак буни кутилган меҳмон даражасида бомбалар кутиб олинаяпти Тошкентда.6 та машина келаяпти. Каримов келадиган вақтда билсанглар - бу дунёга, ёш болагаям, каттагаям аён - битта қуш учиб ўта олмайди у ёққа. Лекин 6 та катта машина хотиржам келиб, вазирлар маҳкамасининг олдига қўйилаяпти. Ҳеч ким қарши чиқмайди.

- Ҳукуматнинг ўзи кузатиб турибдими? Кузатиб турибди ҳамма нарсани. Банкка қўйилаяпти,

вазирлар маҳкамасига қўйилаяпти, ҳаммаси қўйилаяпти. Булар керак эмас. Мақсад - буларни ушлаш эмас, портлатишни тўхтатиш ҳам эмас. Мақсад, кейин мақсадга ўтаман, асосий мақсадга. "Взрыв" бада-баданг портлашганидан 5 минут ўтар-ўтмас, Ислом Каримов, Рустам Иноятов, Зокир Алматов майдонга етиб келишаяпти ва худди олдинги тайёрланган сценарийдан хабардор бўлгандай, бу нарсаларни диний "религиозный фанатик" лар қилди, ким қилганлигиниям биламиз, бирон муддатда ҳаммасини тутамиз, деган хитоб билан чиқаяпти, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ. Нимага деса, олдиндан Баҳром Абдуллаев "курс" га қўйган бу нарсани.

Ана ундаги ҳозир - бир минут, гапимни тугатиб олай - ана энди Баҳром Абдуллаевга келиб, булар сан яхши билар экансан, ҳамма нарсани бизга айтдинг, энди ишондик санга, буларни тўхтатсак, мукофотлаб сени чиқариб юборамиз, тақдирнома, деб кўтаришаяпти-да, бу ҳамма ёғни айтиб бераяпти Баҳром. Фалончи, фалончи, фалончилар қилди. Дарров расмлари шундай автоматдай чиқарилаяпти-да, фалон минг доллардан ким ушласа. Ана уни вақтида булар чиқиб кетиб бўлганди. Буларнинг ушланиши ҳам муҳим эмас эди. Чунки ушланилса, булар Солиҳгаям алоқаси йўқ,

Page 130: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

129

Бирликкаям алоқаси йўқ, муфтийгаям алоқаси йўқ, Тоҳир, Жумагаям алоқаси йўқ. Улар ушланганидан кейин табло унақа чиқмасди-да, бу керак эмасди. "С фонтом" "розыск" эълон қилинди-да, лекин бу ёғда ҳамма одамни йиғиштириб олинди, ҳаммасини.

Жамшид Шомуродов: Зайниддин Асқаров суҳбат давомида айрим бошқа масалаларга ҳам ўз фикрини баён этиб ўтди.

З.Асқаров: Бизда фақат 2 та нарса етишмаганлиги, мухолифатни бирлашмаганлиги, агар бирлашганида Эдуард Шеварднадзенинг боши Каримовнинг бошигаям тушиши мумкин. Иккинчиси, бизнинг халқимиз ниҳоятда сотқин ёки лаганбардорлиги учун, қўрқоклиги учун бу нарсалар юзага чиқмаган экан.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳодларнинг энг улуғи золим подшоҳга ҳақ сўзни гапириш, дегандилар. Ман ҳақ сўзни гапирдим, деб ўйлайман. Етказганлардан ҳам Аллоҳ рози бўлсин, дуоларим бор.

Ҳолисона Ислом учун, Аллоҳ розилиги учун билдирадиган нарсамни яна қайтариб айтаман Муҳаммад Солиҳ нотўғри суд қилинган, ҳеч қанақа террорга алоқаси йўқ. Ҳаммаси Ўзбекистон прокуратурасининг сценарийлари холос бу нарсалар. Ўшанинг учун ана шу гапим. Бу гапимдан қайтмайман. Қиёматга қолмаслиги учун, қиёматда ҳамма: Асқаров Зайниддин, бизни алдабсан-ку, демаслиги учун ман оммавий ахборотлар орқали етказмоқчиманки, биз 16 февралда рол ўйнаб берганмиз, 16 га Муҳаммад Солиҳнинг алоқаси йўқ, бизниям ҳеч қанақанги алоқамиз йўқ.

Ундан ташқари, халқаро ташкилотлар агар бизларни инсон ўрнида кўрадиган бўлса, биз халқаро судларга… Олег Ёқубов деган ёзувчи Ўзбекистонда, ҳозир Израилда яшаяпти, "Қашқирлар галаси" деган китоб ёзди ёки "Агония" деган китоб ёзди ёки Муҳаммад Солиҳнинг найранглари тўғрисида деб туриб, бизнинг ўйнаб берган ролимизнинг ҳаммасини ёзиб, бутун нимага китоб қилиб бостириб тарқатворди ҳамма томонга. У одам ҳам сценарийлигини биларди. У китоб босилгандаги ҳамма нарса, бу китоблар ҳаммаси ёлгон нарса. Бизни Ўзбекистондаям, хориждаям юролмийдиган қилиб ташлади булар. У китобларни ноўрин ёзган ёзувчи бўлганлиги учун Аллоҳ насиб килиб колса, тирик бўлсак кўрармиз, тирик бўлмасак, биздан кейингилар кўрар халкаро судлар ҳал килиши керак бу нарсани. Бу битта Каримов диктатор

Page 131: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

130

экан, деб, атрофидаги ҳамма рол ўйнаб, халкни эзавермаслиги керак-да энди. Мумкин эмас бу нарсалар.

Азизулло Орол: Муҳтарам тингловчи, сиз Зайниддин Асқаровнинг Тоштурмада билдирган иқрори билан танишдингиз. Энди бунга нисбатан расмий муносабатга ўтамиз. Яна мухбиримиз Жамшид Шомуродов гапиради.

Жамшид Шомуродов: Биз Зайниддин Асқаровнинг кутилмаган баёнотини шарҳлаб беришини сўраб, Ўзбекистон МХХ га мурожаат этдик. Бизга бу борада МХХ ходими, подполковник Равшан Абдуллахонов жавоб қайтарди. У дастлаб Муҳаммад Солиҳга нисбатан 1999 йилгача ҳам бир неча жиноий ишлар очилганлигини айтиб ўтди, сўнг эса бевосита Зайниддин Асқаровнинг баёнотига муносабат билдирди.

Равшан Абдуллахонов: Ассалому алайкум, ҳурматли радиотингловчилар. Мен Абдуллахонов Ровшан, МХХ ходими. Подполковник унвонида хизмат қиламан. Зайниддин Асқаров берган интервьюсига жавобан шуларни маълум қилмоқчиман. Энди у одамни ҳозирги кунда ўзининг гапи бўйича, руҳий касалман деб айтган гапи бўйича келадиган бўлсак, унга тўғри баҳо бериш деб ўйлайман радиотингловчилар томонидан.

Энди Асқаровнинг интервьюсини ман ўзим охиригача эшитганим йўқ лекин гапирганида 17 марта Мадаминов Салай билан учрашган Тоҳир Йўлдошев деган гапни оладиган бўлсак, бу ҳам қанақадир тасдиғини топади. Агар Мадаминов Салай ҳақиқатдан ҳам биринчи гал учрашувнинг ўзида ман қайтдим, ман бу Тоҳир Йўлдош, бошқалар Ислом давлати қураман деб ҳаракатидан ман воз кечганман деган гап бўладиган бўлса, 17 марта учрашишнинг ўзи шартмиди Тоҳир Йўлдош билан.

Лекин шу 1999 йил феврал воқеаларидан кейин чет эл оммавий ахборот воситаларида бир қанча интервьюлар бўлди ва бунда "Би-би-си" корреспондентларидан Ҳамид Исмоил савол берганларида Мадаминов Салайга, "хўп агар сиз ўзбек урф-одатларига кўра Туркияга Тоҳир Йўлдош келганида учрашдим ва у билан бир марта учрашгандан кейин бошқа учрашмадим", деган гапни савол берди. Лекин Ҳамид Исмоилнинг саволлари хўп бир марта учрашибсиз, нимага бўлмаса Қандаҳорга бориб, ўша ерда Тоҳир Йўлдош билан учрашгансиз, деган саволига ва ўғлиз тўғрисидаги… Бу гапирган гапига Мадаминов Салай етарлича жавоб ҳам беролмади ва бу саволдан қочди. Яна МХХ органларида

Page 132: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

131

бир қанча тергов жараёнларида кўрсатилган маълумотлар бор ва булардан биттасини мисол тариқасида олиб келдим. Ислом ҳаракатининг вакили деб айтилган Зубайрнинг ва Тоҳир Йўлдошнинг Муҳаммад Солиҳ билан телефон орқали суҳбатлашган суҳбатини олиб келдим. Шу ердаям - "биз ўзимизнинг йўлимиздан қайтмаймиз". Бу суҳбатда фарзанди тўғрисида сўраяпти Мадаминов Салайнинг фарзанди, бизнинг ўғлимиз қалай юрибди… Керак бўлса сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаш бўйича ёрдам берамиз, жой билан таъминлашни ўзимиз… деган гапларни гапирди ва бундан кейинги анақада йўлимиздан қайтмаймиз ўша танлаган йўлимиз Ислом, Ўзбекистонда Ислом давлати курамиз деган гапни яна бир марта такрорлади. Бу бўйича мана бемалол эшитишинглар мумкин.

Жамшид Шомуродов: Зайниддин Асқаровнинг айтишича, 16 феврал ҳодисаларини андижонлик қори Абдували Мирзаевнинг тарафдорлари уюштирган. Лекин, дейдики Асқаров, ҳукумат 2 ой бурун мана шу террористик актнинг бўлишини билар эди. Кўриб турган эди қаерга қандай машина қўйилаяпти, бомба жойланган машина. Кўра-билиб туриб, шунинг олдини олмади. Мақсади бошқа эди деяпти. Мана шу даъвога қандай жавоб берган бўлардингиз?

Равшан Абдуллахонов: Саволингизга тушундим. Энди ўзиз ўйлаб кўринг, дунёда ҳозир терроризмга қарши бутун дунё жамоатчилиги шу билан ҳозир курашаяпти. Агар ўйлаб кўрингки, шу 16 феврал воқеаларидан кейин бу дунё миқёсида Ўзбекистонда биринчи марта шу катта теракт бўлиб ўтди ва бунда бир қанча қурбонлар бўлди. Иқтисодий томондан ҳам қанча "ущерб" қилганини, қанча бўлганини ҳамманинг хабардори бор. Қатга анақа қиламиз… Биринчидан, ман этганим бошидан бояги Мадаминов Салайга нисбатан бўлган жиноий ишларни кўрсатганимам бекоргамас. Нимага деса, шу саволни ман кутгандим сизлардан. Иккинчидан, ўша Мадаминов Салай характеридаги, характерига хос. Ўша 1994 йилда болаларни ташкил қилганлиги, буям ўзига яраша. Нимага, нима мақсадда 21 одамни Қашқадарё вилоятидан Туркияга олиб бориб, қўл анақаси бўйича уриштиришга, бошқага тайёрлаган. Энди "значит", ман ҳаракатларида шу нарса аён бўлган. Иккинчиси, агар ўзиз ўйлаб кўринг, агар ҳар битта ҳуқуқ-тартибот органи агар шундай теракт бўлмоқчи деган бўлса, олдини олишга

Page 133: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

132

нима деб ўйлайсиз ўзиз, ҳаракат қилган бўлармиди, олдини олган бўлармиди ё қурбонлар бўлиб кетаверган бўлармиди?

Жамшид Шомуродов: Энди битта савол-да ўз-ўзидан туғиладиган. Масалан, тингловчи ҳам ўйлайдики учрашувни Зайниддин Асқаров билан кеча сизлар ташкил қилиб бердиларинг биз учун-а? Ташаббус кимдан чиққан эди, ўша журналистлар билан учрашув ташаббуси?

Равшан Абдуллахонов: Ман кечаги учрашувни ташаббуси Зайниддин Асқаровдан чиққан эди ва бу баёнот қилишни кейин билишимизча, у интервьюда шу гапларни гапирмади. Лекин унинг шахсига нисбатан хавф солинаётганлигини маълум қилди. Бу хавфларда Тоҳир Йўлдошев томонидан Мадаминов Салай томонидан одамлар юбориб, биз бизга кўрсатма берганинг учун сани барибирам йўқ қиламиз деган гапларни гапирган ва ўшанинг олдини олиш мақсадида шу гапларни гапирган.

Жамшид Шомуродов: Ва мана шу Зайниддин Асқаров берган интервьюдан кейин унинг хавфсизлиги ўша ўтирган қамоқхонасида қандай таъминланади? Унинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинми? Ахир у 16 феврал ҳодисалари ва Муҳаммад Солиҳ масаласида ҳукумат нуқтаи назаридан бутунлай ўзгача фикрларни билдирди.

Равшан Абдуллахонов: Хавфсизлиги МХХ органлари томонидан унинг - нафақат Зайниддин Асқаровга, балки бошқа қамоқдаги бўлган одамларнинг - хавфсизлигини таъминлаш бўйича куч, саъй-ҳаракатлари ҳечам тўхтамаган, бундан кейин ҳам ҳар битта фуқаро у очиқда бўладими, қамоқда бўладими таъминлашни булар бўйнига олади.

Жамшид Шомуродов: Энди қаранг-да, бу ерда айтилишича, ўша 16 феврал ҳодисаларини андижонлик қори Абдували Мирзаевнинг тарафдорлари уюштирган, Муҳаммад Солиҳ эмас, Тоҳир Йўлдош эмас. Бунга қандай қарайди МХХ?

Равшан Абдуллахонов: Зайниддин Асқаров гапи билан энди ҳозир Абдували Мирзаев томонидан уюштирлган деган гапни ман айтолмайман. Нимага деса, тергов жуда пухта олиб борилган тергов. Ўша пайтда суд ҳакамлариям бекордан-бекорга бундай жазони бошқаларга бермаган. Ўшанинг учун ҳозирги Зайниддин Асқаровнинг берган интервьюси асосида йўқ буни Муҳаммад Солиҳ ё Тоҳир Йўлдошлар уюштирмаган буни Абдували Мирзаев томонидан уюштирилган деган гапга албатта қарши бўламан.

Page 134: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

133

Азизулло Орол: Муҳтарам тингловчи, эшитганингиздек, бу 26 ноябр куни Зайниддин Асқаровнинг Тоштурмада хорижий ахборот воситалари мухбирлари олдида қилган баёноти ҳамда унга нисбатан Ўзбекистон МХХ ходими, подполковник Равшан Абдуллахонов муносабати эди. Эслатиб ўтаман, 16 феврал ходисаларига алоқадорликда айбланиб, 1999 йилнинг март ойида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган ЎИҲ етакчиларидан Зайниддин Асқаров ҳозирда қамоқ жазосини ўтамоқда. Азиз тингловчи, ҳозиргина эшитганингиздек Ўзбекистон расмийлари саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси асосчиси Муҳаммад Солиҳ номи яна бир бор кун тартибига тушди. Хўш, нима учун Ўзбекистон ҳукумати 11 йилдан бери сиёсий муҳожиротда яшаб келаётган Муҳаммад Солиҳнинг турли жиноят, хусусан терроризмга алоқадорлигини кўрсатиш уринишларини тинимсиз давом эттираяпти? Бусаволга ҳозирда Норвегияда яшаётган Муҳаммад Солиҳнинг ўзи муносабат билдиради.

М.Солиҳ: Авваламбор, Ўзбекистон МХХ нинг янги бир, бизга қарши янги бир тадбир тайёрлашга эҳтиёжи туғилган экан, демак "Эрк" партиясиниг ишлари яхши кетаяпти. Демак, халқ бу ташкилотни ҳалиям унутмаган. Демак, бизнинг бу қадар чекланган имконлар ичида олиб бораётган мужодалаларимиз беҳуда эмас экан. Уларнинг қилаётган ишдан фақат шу хулосани чиқариш мумкин. Агар янаям бошқачароқ айтадиган бўлсак, "Эрк" партиясининг, биласиз, доим сайловлардан олдин, 1 йил олдин ёки 1,5 йил олдин доим шунга ўхшаган ҳукумат тадбирларни кўрган. Келажак йилда бўлиши мумкин бўлган, кутилаётган сайловларга кўймаслик учун, албатта "Эрк" партиясини кўймаслик учун албатта ҳукумат яна ўзининг тадбирларни кўраяпти. Менимча, бу ҳозирги бўлаётган ўша МХХ ходимлари томонидан тайёрланган деб айтайлик пресс-конференциянинг таг замирида менимча ўша стратегик мақсад "Эрк" партиясини келажак сайловларга қўймаслик стратегияси ётибди.

Азизулло Орол: Солиҳ, нима учун яна бир марта сизнинг номингиз расмийлар ташаббуси билан кун тартибига тушди? Бу сафарги номингизнинг тилга олиниши билан Грузияда мухолифат вакиллари ҳокимият тепасига келиши ўртасида бирор-бир боғлиқлик борми?

М.Солиҳ: Боғлиқлик бор. Фақат битта Грузия Ўзбекистонда эмас, балки бутун постсовет ҳудудидаги кечаётган бугунги

Page 135: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

134

воқеалар, Совет иттифоқи парчаланиб, кейин парчалангандан кейин уларга келган лидерларнинг тақдири бир-бирига ўхшаб кетади ва уларнинг бошланиши қандай бўлса, тугаши ҳам бир хил бўлиши эҳтимоли жуда юксак бугун. Озарбайжондаги воқеалар, Гуржистондаги воқеалар бироз фарқ қилса ҳам, уларнинг кечиш, йўналиши нуқтаси ва уларнинг охир-оқибати бир бўлишига бизнинг шубҳамиз йўқ ва шу келажак албатта Ўрта Осиёдаги диктаторликларда ҳам кўриниб турибди ва бундан қўрққан албатта бизнинг ҳукумат одамлари албатта бунинг тадбирини, олдини олишга ҳаракат қилаяпти ва ҳали юқорида айтганимдек ҳар сайловдан олдин, ҳар бир катта мамлакат миқёсидаги тадбирдан олдин бизнинг партияларни ўша сиёсий жараёндан узоқлаштириш учун қўлидан келганча ҳаракат қилмоқда.

Азизулло Орол: Ҳозир мана сиз ҳам, биз ҳам ва тингловчилариммиз ҳам қамоқдаги Зайниддин Асқаров иқрорига қулоқ солдик. Ўзингиз биласиз, Асқаров сизни террорчиликда айблаб кўрсатма берганлардан бири, бундайлар анчагина. Мана Асқаров сиздан кечирим сўради, унинг иқрорини яна бир бор ўз тилидан эшитайлик.

З.Асқаров: Муҳаммад Солиҳнинг - Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, бу гапимни дунё-ю охиратда - умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ ҳеч қанақа. Умуман алоқаси йўқ.

Азизулло Орол: Сизга қарши ёлғон гувоҳлик берганларга нималар деган бўлардингиз?

М.Солиҳ: Ўзбекистон давлат маҳкамаси мени суд қилар экан, менга қарши бирорта далил келтира олгани йўқ. Бугун ҳам келтиролмайди. Чунки далилнинг ўзи йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Зайниддин Асқаровнинг бир кун келиб ана шу бугун айтган ҳақиқатни айтишига мен шахсан ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Аммо бунинг бу қадар эрта бўлишини тўғриси, ўйламагандим. Аллоҳ уларга қиёматда ўша эътироф қилган одамларнинг гуноҳларини кечирсин, Аллоҳ уларга мададкор бўлсин.

Зайниддин Асқаров ўзининг терговчилари томонидан каминага қарши ёлғон кўрсатма берган ягона маҳбус эмас, бошқалари ҳам бор эди. Аммо улар маҳкамадаям қийноқ остида кўрсатма беришганини айтишди. Зайниддин Асқаров маҳкамада буни айтмаганди. Энди у ҳам бизга қарши берган кўрсатмаларининг тамоман ёлғон бўлганлигини тан олаяпти. Яъни ҳукуматнинг қўлида энди бу кундан бошлаб каминага қарши ҳатто

Page 136: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

135

сохта кўрсатмалар ҳам йўқ. Энди қўрқитиш ҳам мумкин бўлмай қолаяпти. Қўрқув бизнинг Ўзбекистонда яшаётган мухолифатчиларнинг ва мухолиф бўлмаганларнинг ҳам юракларини секин-секин тарк этаяпти, деб умид қилаяпман. Энди биз ҳақиқатни айтишдан ўтган йиллардагидек қўрқмаяпмиз. Юрагимизга секин-аста бўлса-да, жасорат кириб келмокда.

Азизулло Орол: Муҳаммад Солиҳ жаноблари, сизга раҳмат.

ЭРК ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ЛИДЕРИ М. СОЛИҲГА ОЧИҚ ХАТ

Сиз ҳақли чикдингиз, ҳақиқатан ҳам Ўзбекистондаги ҳозирги

мавжуд ҳукумат билан асло мулоқoт қилиб бўлмайди. Бу ҳукумат мухолифатни хоҳ соғлом бўлсин, хоҳ «бемор» бўлсин - ҳеч қачон тан олмайди. Уларни йўқотиш учун ҳар қандай қонунбузарлик, мунофиқлик, қабиҳликдан қайтмайди. "ЭРК" партиясини Солиҳ билан ҳам, Солиҳсиз ҳам қайта рўйхатга олмайди. Ҳукумат мухолифатчиларни ҳатто ташаббускор гуруҳлар орқали сайловда қатнашишларига ҳам йўл қўймайди, бунга ишониш саробга қўл чўзиш билан баробардир. Мен бундан амин бўлдим. Бундай тоталитар тузумдан воз кечиш, сайловларни бoйкот қилиш зарур.

Бундан бир йил олдин биз Сизнинг бундай фикрларинигизга қарши чиқиб, 2003 йил декабр пленумидан сўнг ҳукумат билан "ЭРК" орасидаги муносабатни ўзгартириш, халқ тинчлиги, форовонлиги йўлида расмий партия сифатида хизмат қилиш, сайловларда қонуний иштирок этиш мақсадида мавжуд тузум билан мулоқатга келишга қарор қилган эдик. 2004 йил феврал ойида бир гуруҳ кенгаш аъзолари имзолаган "Oчиқ хат"имизни Сизга йулладик, партия раҳбариятининг сайловолди фаолиятидан, кўп машаққатлар билан ўтказган 5 – курултойимиздан сўнг рўйхатдан ўтиш учун ҳаракат қилинмаганлиги, ҳужжатлар Адлия вазирлигига топширилмаганлигидан норози бўлиб, фаол ишловчи раҳбар органлари ташкил қилишимиз зарурлиги тўғрисида Сизга мурожаат қилдик. Мартдаги йўллаган Очиқ хатимизда Сизнинг ҳукуматни тан олмаслик, рaдикал позициянгизни очиқ рад этдик. Халқнинг бўғзига келиб бўлган барча муаммоларни сайловлар ва парламент йўли билан ҳал этиш тарафдори бўлдик ва ўтган бир йил мобайнида партияни рўйхатдан ўтказиш, сайловларда қонуний

Page 137: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

136

иштирок этиш учун курашдик. Ёзма, оғзаки равишда бир неча бор президент девони ходимлари ( Х. Султонов, У. Исмоилов, У. Турдиев, Р. Эрназаров, М. Рахмонкулов, Ш. Нуруллаева, И. Зиёёв ва бошқалар) билан мулоқатда бўлиб, "ЭРК" ва мухолифатчилар номидан музокара қилдик.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари С. Ходжаева, Х. Авезов, Б.Мустафаевларга сайловдаги мақсадимиз, муаммоларимиз тўғрисида мулоқатда бўлдик. Президент ҳузуридаги фуқаролик жамиятини ўрганиш институти ходимлари "ЭРК" ва "Сайлов Ресурс Маркази" нодавлат ташкилотларимиз тўғрисида ўз фикрларини билдиришди. МХХ ва ИИВ ходимлари эса ишларимизни қадамма-қадам кузатиб, таъқиб қилиб турдилар, биз ҳам улардан фаолиятимиз, мақсадимизни сир тутмадик, фақат "Ҳуррият" газетасига берган мақоламдан бехабар қолишди холос, гап мақола мазмунида ҳам эмас исми шарифим матбуотда чиқиб кетганлиги учун тегишли шахслар "ҳақ"ларини олишди.

"ЭРК", эркчиларнинг номини эшитиш, унинг вакилини қабул қилишдан қўрқув шу қадар кучлики, талаб ва бетиним ҳаракатларимиз туфайли улар бизни мажбуран қабул қилдилар ва натижада уларнинг мақсади ва тактикалари яна бир бор бизга фош бўлди. Хуллас, ҳаракатларимиз интиҳосида "партиянгиз хукумат томонидан тугатилган, қайта рўйхатга олинмайди, яхшиси Сиз ҳам "ЭРК"дан воз кечинг, Каримовдан кечирим сўраб, хато қилганингиз тўғрисида мақола ёзинг, матбуотда эълон қиламиз», дейишди. Бундай таклиф менга 1992 йилда ҳам тушган эди. Демак, ўтган ўн йил даврида ҳукуматнинг бизга нисбатан бўлган фикри заррача ҳам ўзгармабди. Аммо, ХАЛҚ ЎЗГАРДИ , халқнинг бизга нисбатан фикри ўзгарди, хукуматнинг бизга карши пропагандасига карамасдан, ишончи ошди. Буни мен ўз номзодимни қўйиш мақсадида сайловчиларимиз билан бўлган учрашувларда кўрдим ва ҳозирги кунда ҳам гувоҳ бўлмоқдаман.

Мен "ЭРК"чи, мухолифатчи сифатида мавжуд ҳукумат билан нафақат мулоқoт, балки умуман ишлаб бўлмайди, деган хулосага келдим, бунга етарли асосларим бор. Ушбу сайловда мухолиф партиялар рўйхатга олиниб, парламентда рақобатчи, жонли фракциялар пайдо бўлганда эди, халқимиз норозилигини кундан-кунга ошираётган қашшоқлик, ишсизлик, яккаҳокимлик, зўравонлик, порахўрлик ва бошқа барча иллатларни парламентда халқ вакиллари томонидан ҳал қилиш имконияти бўлар эди.

Page 138: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

137

Афсуски, бу сайловда ҳам ҳеч нарса ўзгармади, тўғриси, ўзгартира олмадик. Яна эски тос, эски ҳаммом. Мухолиф партияларни сайловда иштирок этишини ҳукумат намойишкорона рад этди, ҳатто ташаббус гуруҳлари орқали қўйилган номзодларимизга ҳам тиш-тирноғи билан қарши чиқди ва буни уддаламоқда. Бу сайлов мавжуд ҳукумат учун охирги бекат, Либерал демократлар партияси Каримов тузган охирга партия бўлиб, ва шу партиянинг ўзи ўз тузумининг умрига нуқта қўйишига аминман.

Мен бугунги кунда барча мухолиф партияларни халқ билан уюшган ҳолда ҳокимият истеъфосини талаб қилиши, сайловни байкот этиши тарафдориман ва бу фикримни ҳукумат билан мулоқат тарафдори бўлган барча аъзоларимизга маълум қиламан.

Сизни яна бир бор табриклайман! Сизнинг мавжуд тузум ва сайловлар тўғрисидаги бир йил ввал қабул қилган карорингиз яна бир бор ўз тасдиғини топди!

Ойгул Маматова 2004 йил 5 ноябрь

ТУРК ДУНЁСИ БИРЛИГИ ФИКРИ ЯШАМОҒИ КЕРАК "Туркия" газетаси, Оврупо нашри "Франция Турк Федератсиони"нинг Буюк Қурултойи, гуё

Турк давлатлари лидерлари мажлисига айланди. Қурултойга Туркия Миллиятчи ҳаракат Партиясининг лидери Давлат Боғчали, Қрим Туркларининг лидери Мустафа Жамилўғли, Ўзбекистон Эрк Партияси лидери Муҳаммад Солиҳ, Туркиянинг Страсбург Бош Консули Энгин Юрур, МХП лидери уринбосарлари Метин Чобанўғлу, Меҳмет Экижи, Атилла Қоя, партия Бошқарув аъзолари Суод Башаран, Туркман Онур, Меҳмет Талак ва Франция Туркманлар Жамияти раиси Ниҳот Боётли, Дунё Озарбойжонлари Конгресси раис ўринбосареи Амир Хошимий Абдуллаҳ, Оврупо Ироқ Туркманлари Жамияти раиси Баховиддин Кавсар ва иш одамлари қатнашди. Қурултойда 10 минг киши иштирок этди. Қурултойда нутқ этган Ўзбекистон сиёсатининг буюк исми Муҳаммад Солиҳ жумладан шундай деди: "Туркияда баъзи кишиларда демократ кўринмак каби бир дард бор. Демократ кўриниб, миллий кимликдан узоқлашмоқ истаганлар бор".

Турк давлатларининг ўртоқ ишбирлигини ҳам тилга келтирган М.Солиҳ: "Камина Туркияга илк келганимда Турк

Page 139: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

138

бирлиги ҳақида сиёсатчилар жиддий жиддий мунақошо қилардилар ва бу мавзу давлатнинг ҳар мақомида тилга келтирилар эди. Энди эса бу хусусда гаплашмоқ жиддиятсизлик ҳисобланадиган бўлди, яна давлатнинг ҳар мақомида шундай бўлди... Бугун Турк Интегратсёни ғояси худди Совуқ уруш давридаги каби бир чуқурга кўмилгандир. Ва бу ғоянинг бу чуқурдан чиқарилишига инонганлар сони кун сайин озаймоқтадир", деди. "Турк миллиятчилари Оврупо муҳаббати билан ёниб тутаётган жамиятнинг қоқ ўртасида гарангсиган бир озчиликка айланди гуё", деди яна Муҳаммад Солиҳ. "Бу даъвони Алпарслон Туркаш тобутликларда қандай асраган бўлса, сиз ҳам шундай асрашингиз лозим. Кун келажак, бу даъво тарафдорларининг нақадар узоқ кўришли эканини эътироф этажаклардир, иншоллоҳ", дея залдагиларга хитоб қилди у.

(26. 05.2004) "ЭРК" ПАРТИЯСИНИНГ 5-ҚУРУЛТОЙИ "Эрк" демократик партиясининг 22 октябр куни бўлиб ўтган

5-қурултойи муносабати билан шу кунги эшиттиришларимизда ҳавога узатилган суҳбат матни.

Бошловчи: 22 окятбрь куни Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти маданият саройида «Эрк» демократик партиясининг 5-қурултойи бўлиб ўтди. Маълумки, партиянинг 4-қурултойи бундан ўн йил муқаддам бўлиб ўтганди. Маълумотга кўра, қурултой ўта зиддиятли бир аҳволда ўтган. Қурултой ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш учун биз Тошкентдаги мухбиримиз Шайбонга боғландик. Шайбон, ассалому алайкум.

Шайбон: Ваалайкум ассалом, Абдулла Искандар. Бошловчи: Шайбон, демак «Эрк» партиясининг қурултойи

ниҳоят бўлиб ўтди. Шундайми? Шайбон: Республика кўзи ожизлар жамияти маданият

саройида «Эрк» демократик партиясининг 5-қурултойи бўлиб ўтди. Чиндан ҳам мана шу сўнгги ўн кунлар - ўн беш кунлар давомида «Эрк» партияси фаолларига кўрсатилган баъзи бир таъқиблар, тазйиқлар, уларнинг ҳужжатлари, демак, қурултой ашёлари тортиб олинишига қарамасдан 22 октябрь куни «Эрк» партиясининг 5-қурултойи бўлиб ўтди.

Page 140: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

139

Бошловчи: Қурултойда қандай масалалар кўрилди? Шайбон: Қурултой аввалида бешта масала кўрилиши кўзда

тутилган эди. Лекин қурултойда ҳаммасини тўла кўриб чиқишнинг имкони бўлмади. Демак, «Эрк» партиясининг Марказий кенгаши 20 кишидан иборат аъзолар сайланди ва айтиб ўтилдики, бу Марказий кенгаш аъзолари сафи яна кенгайтирилиши мумкин. Яъни 20 киши билан кифояланмайди. Тахминан 48-50 кишидан иборат бўлади. Ва айни пайтда, демак, партия раиси Муҳаммад Солиҳнинг қурултой иштирокчиларига юборган мактуби ўқиб эшиттирилиши керак эди. Лекин мактуб ўқиб эшиттирилмади. Бунинг сабаби ҳақида тўхталар экан, партия котиби Отаназар Орипов шундай деди: «( Отаназар Орипов овози) Азиз биродарлар, партия раҳбариятининг ҳисоботи сифатида бизга партия раисининг юборган нутқини биз тўрт юз нусхада кўпайтириб, сизларнинг қўлингизга тарқатишга ҳозирлаган эдик. Афсуски, бу нусхалар барчаси бизда ҳозир қўлимизда йўқ... тортиб олинди. Лекин ана шу маъруза матни сизлардан, бу ерда ўтирганлардан тўрт кишининг қўлида бор. Ўқиган, танишган ва у кўплаб инсонларга тарқатилди. Шунинг учун ҳам бу қисмини биз қўлимизда тарқатма материал бўлмагани учун бугун кун тартибига киритмасдан, бошқа фақатгина қурултой ваколатидагина бўлган материалларни ҳал қилиб олиш учун йиғилганмиз».

Шайбон: Бундан ташқари, демак, қурултойнинг ўша янги, қўшимчалар киритилган низоми ўқиб эшиттирилди. Бу низом ҳам, маълумки тингловчиларимизга, 13 октябрь куни Собир Раҳимов туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тортиб олинган. Шу боис, низомнинг фақат бир нусхаси бор эди қурултойда. Ва ана шу низом ҳақида қисқача тўхталишлар, тушунтиришлар бўлгандан кейин қурултой иштирокчилари уни асос сифатида қабул қилишга овоз беришди.

Бошловчи: Шайбон, бизгача етиб кетган маълумотларга кўра, қурултой зиддиятли ҳолда ўтибди. Сиз мана шу маълумотларга аниқлик киритиб ўтсангиз. Нима бўлди ўзи?

Шайбон: Ҳа, чиндан ҳам, Абдулла Искандар, қурултой зиддиятли ҳолда ўтди. Бундай ўтишига сабаб «Эрк» партиясининг бош котиблигига даъвогарлик қилаётган Самад Муродов ва унга ҳамфикрлар сўз берилишини талаб қилишди. Ва айни талаблар билан қурултой президиумига чиқиб олишди. Президиум билан қурултой иштирокчиларининг йўлида тирик девор ҳосил

Page 141: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

140

қилишди,бу ҳолат қурултой иштирокчиларининг кескин эътирозига сабаб бўлди (овозлар) Шу боис қурултой иштирокчиларининг аксарий қисми норозилик сифатида йиғилиш ўтаётган зални тарк этиишди.

Бошловчи: Демак, айни ҳолатлар ўлароқ қурултойнинг аксар иштирокчилари йиғилиш залини тарк этишган. Шу билан қурултой иши тўхтадими ёки бирор бошқа жойда давом этдими?

Шайбон: Демак, боя айтиб ўтганимдек, қурултойнинг аксар иштирокчилари йиғилиш залини тарк этишганидан сўнг Республика кўзи ожизлар жамияти маданият саройи раҳбари томонидан бошқа зал тавсия этилди. Ва зални тарк этганлар Отаназар Орипов, Дилором Исоқова, Абдуҳошим Ғафуров бошчилигида ана шу залга кўчиб ўтишди. Албатта, зал тор эди.лeкин қурултойни давом эттиришди,барча кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиб, якуний холосага келишди ва қурултой охирида ҳамма туриб, қарсак чалиб, қурултой ўтганлигини баралла такрорлашиб, бир-бирини табриклашиб тарқалишди.

Бошловчи: Халқаро ташкилотлар вакиллари, элчихоналар вакиллари иштирок этдими?

Шайбон: Қурултойда мамлакатдаги фаолият олиб бораётган дипломатик корпуслар вакиллари бўлишди. Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти аъзолари иштирок этишди. Жуда кўп сиёсатчилар, халқаро кузатувчилар иштирок этишди. Ва биласизми, уларнинг юзида ҳам мана бу узоқ йиллар давомида шундай бир интизорлик билан кутилган, «Эрк»чилар томонидан кутилган, қурултой бунақанги тўполонли ўтаётгани, у ерда тартибсизликлардан улар ҳам таажжубга тушганини яққол кўриш мумкин эди. Лекин шунга қарамай,диплмоатик корпус вакиллари,шуни алоҳида таъкидламоқчиман, зални Самад Муродoв гуруҳига қарши зални тарк этганлар билан баробар зални тарк этиб, кейинги залга кўчиб ўтишди. Ва қурултой сўнггида қурултой иштирокчиларини самимий табриклашди.

Бошловчи: Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти маданият саройида бўлиб ўтган «Эрк» демократик партиясининг 5-қурултойи ҳақида маълумотлар билан танишдингиз. Хўш, бу қурултой «Эрк» демократик партиясининг навбатдаги муваффақиятими ёки шунчаки тадбирми? Биз бу саволни «Эрк»

Page 142: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

141

демократик партиясининг асосчиси, ҳозир Норвегияда истиқомат қилаётган Муҳаммад Солиҳга бердик.

М.Солиҳ: Бу партиянинг муваффақияти. Нега? Чунки шунча тазйиқ-таъқибга қарамай, партия ўзининг йўли ва ўз принципларида давом этди ва буни яна бир марта бутун дунёга очиқ-ошкор кўрсатди. Яъни биз ғоямиздан – Ўзбекистонда демократик ҳуқуқ давлатини қуриш ғоямиздан ҳали ҳам воз кечганимиз йўқ. Бутун азоб-уқубатга, бутун изтиробга ва бутун тазйиқ-таъқибга қарамай.

Бошловчи: Мана шу бўлиб ўтган воқеага, яъни партиянинг ичида бўлинишга ўхшаган бир нарса содир бўпти, яъни Самад Муродoв ва Бахтиёр Исабековлардан иборат гуруҳ партия қурултойи ўтказганлигини мана хабарларда айтиб ўтишди. Мана шу партиянинг ичидаги бўлаётган мана шу воқеага муносабат билдирсангиз.

Солиҳ: Муносабатим менинг аниқ. Зотан буни биз 1996 йилда партиянинг ичида муҳокама қилганмиз. 1996 йилда Самад Муродов бизнинг бош котибимиз сифатида партиядан, бош котибликдан узоқлаштирилган. Бунинг сабаби 95 йил июнь ойида бизни ҳукумат ўша давлат тўнтариши тайёрлади «Эрк» партияси деб пропаганда қилган пайтда 95 йил август ойида Самад Муродов Ўзбекистон телевидениесидан чиқиб, "мен «Эрк» партиясидан воз кечдим, Муҳаммад Солиҳнинг бунақа ишларга аралашганини билмас эдим", деган шаклда тавба қилган. Бу тавба ҳужжатли равишда бизнинг қўлимизда ва бу Ўзбекистон телевидениесининг ҳам архивида сақланаётган нарса. Яъни бу ҳужжат. Ўша пайтда биздан чиқиб кетган бу одам.Ва 96 йилда биз буни ҳужжатлаштирганмиз ва ўша пайтдан бери Самад Муродов бизнинг аъзомиз эмас.

Бошловчи: Энди бугунги воқеага муносабат билдирсангиз. Мана шу қурултой ичида бўлиб ўтган зиддиятларга.

Солиҳ: Зиддият деб катта гапиришнинг кераги йўқ. Ўша ердан олган хабарларга қараганда, булар 20 та киши. Ва 20 та кишиниям булар ярим йил ичида зўрға тўплади бизга қарши мухолифат шакллантириш учун. Бултур ўшаМуродовнинг ўзи бизнинг партия котиби Отаназар акага айтган гапи шу: «Мен СНБ билан гаплашдим. Улар бизга ҳар қандай қулайликлар таъминлайди,агар биз уларнинг гапига кирсак, партияни қутқариб қолишимиз мумкин», деган.Бизнинг котибимиз, ўша ерда ўтирган

Page 143: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

142

бошқа дўстларимиз ҳам рад қилган буни. Аммо биз буни ўша пайтда очиқ айтганимиз йўқ, ҳар ҳолда бу гапдан кейин уялишар ва бунақа ғайриахлоқий таклифи билан бизга келмайди, деб ўйлагандик. Лекин кўрдингиз, улар ўша провокациясини ҳукумат билан бирга ишлаб,бугунга қадар ташидилар ва ўзлари мана охир-оқибатда шарманда бўлдилар, буларнинг кимлиги бугун халққа аён бўлганидан мен хурсандман.

Бошловчи: Энди яна бир гап-сўзлар бор, яъни ўн йил ичида Муҳаммад Солиҳ якка шаклда партияни бошқариб келди. Ва айни танқид қилинаётган ҳодиса, яъни Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилаётган партия ҳам айни нимани такрорлаяпти, деган бир гап-сўзлар бор. Бунга нима дейсиз? Умуман, Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси ички тизимлари демократикми?

Солиҳ: Ўн йил сургунда юрибман. Ўн йил партия тазйиқ ва таъқиблар остида яшади ва нормал фаолият кўрсатмадики, ундан нормал шароитдаги нарсаларни талаб қилиш учун. Бу умуман кулгили нарса. Муҳаммад Солиҳ ўн йилдан бери партия раҳбари, йўқ мен ўн йилдан бери сургунда юрибман. Ва сўнг тўрт йил ичида ҳеч нарса қила олгани йўқ. Чунки сал бошини кўтарган одамни дарров қамоққа ташладилар ва бу аҳволда қандай қилиб ўн йилдир раислик қилиб ўтирибсиз, дейиш мумкин.

Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ, шу пайтгача ҳар доим муаммолар ҳақида гапирилди. Аммо нима қилиш керак, деган саволга тайёр бир тавсияларни эшитмаяпмиз. Хўш, сиз мана партиянинг асосчиси сифатида нима қилиш керак, деган саволга қисқа жавоб бера оласизми?

Солиҳ: Қисқа жавоб бериш жуда қийин. Чунки қиладиган ишлар жуда кўп ва буни биз ўша партиянинг қурултойига тақдим қилинган программамизда, дастуримизда жуда кенг ва деталли бир шаклда кўрсатдик нима қилиш кераклигини. У ерда муаммо қўйилади ва унинг ечими, шу шаклда биз бутун халққа тақдим қилдик. Бизнинг ниятимиз пок, мақсадимиз аниқ ва халқимизга хизмат қилишни истаймиз ва программамиз очиқ-ойдин, яширин жойимиз йўқ. Биз Ўзбекистонда демократик ҳуқуқ давлатни қуриш тарафдоримиз ва унинг қандай қурилиши очиқ айтяпмиз, бундан кейин ҳам очиқ айтамиз.

Бошловчи: Раҳмат.

Page 144: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

143

МУҲAММАД СОЛИҲНИНГ ТАВАЛЛУД КУНИГА

БАҒИШЛАНГАН ЭШИТТИРИШ "Озодлик" радиоси, 15.12.2004 Дастуримиз адабиёт рукни билан давом этади. Адабиёт

рукнида Ўзбекистонлик ёзувчи-шоир мухолифат етакчиси Муҳаммад Солиҳ 55 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган суҳбатлар ўрин олган.

Бошловчи: Ассалому-алайкум азиз тингловчилар, сиз адабиёт радиожурналининг навбатдаги сонини тинглаяпсиз.

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз таниқли ўзбек шоири Муҳаммад Солиҳнинг 20 декабрда 55 ёшга тўлиши муносабати билан шоир ижодига бағишланади. Унда сиз:

Шоир билан бўлиб ўтган суҳбат, Муҳаммад Солиҳ ижоди ҳақида ўзбек шоирлари фикрлари, шоир ва унинг ижоди борасида бугунги ёшларнинг мулоҳазалари ҳамда мавзу юзасидан Андижондан тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз. Шунингдек, дастур давомида шоирнинг янги шеърларидан намуналар тинглайсиз:

Миш миш

"Ўша сизлар билган шоир М.Солиҳ аллақачон ўлган, йўқ бўлган, синган! Дунёни тарк этиб дарвиш мисоли берилган эмиш у тамоман динга!"... Қани, тўғри бўлса авомнинг гапи, аввалги М.Солиҳ ўлган бўлсайди, юраги дарвишлар юраги каби динга, фақат динга тўлган бўлсайди! Шеърни шоирнинг ўзи ўқиди. Ҳозир эса Муҳаммад Солиҳ

таржимаи ҳоли ҳақида икки оғиз сўз: Муҳаммад Солиҳ 1949 йили Хоразм вилоятида туғилди. Илк шеърий китоби 1977 йили чоп этилди. 1977 йилдан то бугунги кунгача ўнлаб шеърий, насрий ва публисистик китоблари, таржималари Ўзбекистонда ва ҳорижда чоп этилган. Асарлари рус, украин, латиш, эстон ва турк тилларига таржима қилинган. Муҳаммад Ғаззолий асарлари, шунингдек, турк адабиётидан Юнус Имро ва Дада Қўрқутга оид асарларни ўзбекчалаштирган.

Page 145: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

144

- Ҳозир ҳам бадиий ижод билан шуғулланаяпсизми? - Муҳаммад Солиҳга биз дастлаб шундай савол билан мурожаат қилдик:

М.Солиҳ: Ассалому-алайкум, бизни тинглаётган дўстларга. Албатта, ижод деркан сиз шеър ва бадиий таржимани назарда тутаётган бўлсангиз, мен ижод билан шуғулланаётганим йўқ, афсус. Аммо таржима билан шуғулланаяпман. Таржима қилаётганим асар модада бўлмаган бир китоб. Икки жилдлик жуда катта китоб. Балки ҳеч қачон мода бўлмайдиган бир китоб. Буни мен ўзим учун, тўғрироғи ўз нафсимга таскин бериш учун, яъни сен ҳам бу дунёда бир савоб иш қилдинг деб уни юпатиш учун қилаётганим бир иш десак бўлади. Бу таржиманинг инсонларга фойдаси тегади деб ўйлайман.

Бошловчи: Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек адабиётига бир гуруҳ ёшлар кириб келди. Муҳаммад Солиҳ, Шавкат Рахмон, Ҳуршид Даврон, Усмон Азим... Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Бундан сал олдинроқ Абдурауф Парфи ижоди ўзбек адабиётида бир воқеа бўлган бўлса, 70 - йиллар авлоди асарлари ўзбек шеърияти уфқларини янада кенгайтирди. Уларнинг ичида Муҳаммад Солиҳ алоҳида ўринга эга, дейди биз билан суҳбатда шоир Абдурауф Парфи:

- Муҳаммад Солиҳ 60, 70-йилларда ўзбек шеъриятида мутлақо бир янги тўлқиннинг устида турди. Бу тўлқин 50 йилларда унутилиб кетган, гарчи 56-йилларда ҳукумат тарафидан оқланган бўлса ҳам, масалан дейлик Фитрат, Чўлпон, Қодирийлар... 80-йилларга келиб китоблари чиқди.

Демак меросимиз жуда узоқ қаровсиз қолди. Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Қодирий ва бошқа жуда кўп шоирларимизнинг асосий ғояси Туркистон ғояси эди. Туркистон ғояси худди ислом каби босқинчилар учун, мустамлакачилар учун жуда қўрқинчли бир душман эди. Ана шу руҳимиздан юлиб олинган ғояни ўзбек шеъриятида биринчи бўлиб Чўлпонлардан кейин, Фитратлардан кейин ўзбек шеъриятида айтган шоир Муҳаммад Солиҳ бўлади.

Бошловчи: 20- асрда ўзбек ижодкорлари қандай синовларга дуч келдилар ва бу синовлардан улар қандай ўта олдилар?

М.Солиҳ: Бу саволга жавоб беришдан олдин 1987 йилда ёзган битта шеърим бор экан, ўшани ўқиб берай истасангиз. Ундан парча, қисқа бир парча:

Қарғалган миллати ҳўкиздай ишлаб,

Page 146: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

145

Рахматнинг ўрнига эшитар миннат, Бор-йўғини дунёнинг пойига ташлаб, «Ўғри» деб ном олар қарғалган миллат. Қарғалган миллатнинг келажаги тул, Дарёлари қуриб, чирир ерлари, Қарғалган миллатнинг болалари - қул, Аёллари тумсо, бепушт эрлари. Қарғалган миллатнинг қозиси - фосиқ, Олими - савдогар, илм сотиб яшар, Шоирлари эса, ақлдан озиб, Душмандан мукофот олмоққа шошар… Бу шеър жуда мискин бир шеър. Аммо ўша 87-йилда ёзилган

бўлса ҳам бугунги кунимизга мос келади. Фикримизча 2000-йиллар ва 90-йиллар бошидаги синовдан ўтган ва ўта олмаганларнинг сони орасидаги фарқ худди 30-йилларда Сталин қатағонида синовдан ўтган ва ўта олмаганлар сони ўртасидаги фарқ каби каттадир. Яъни, синовдан ўта олмаганлар мингларча бўлса, ўтганларнинг сони балки юзтага ҳам етмаса керак.

Шоир Абдурауф Парфи: Ҳар бир шеърнинг манавий нуқтаси - унинг ватан ҳақида ёзганлари эди, озодлик ҳақидаги, эрк ҳақидаги шеърлари эди. Шу маънода унга ўз тенгдошлари ичида, умуман ўзбек шеъриятида бир янги ғояни олиб чиққан шоир сифатида қарашни хохлардим. Биз балки бундай туҳматларга қолишини билмаганмиз, албатта. Гарчи ҳаммаси ёлғон эканлигини била туриб, унинг собиқ дўстлари уни айблаб мажлислар ўтказишганида ҳайратга тушиб, қулоқ солиб ўтирганман. Булар дўстлари эди-ку унинг, ҳамдастурхон эди булар, бир нонни бўлиб ейдиган инсонлар чиқиб, "бизга бундай соткин шоир керак эмас, шеърларини ҳам ҳеч ким тушинмас эди, шеърлари ҳам ҳеч кимга керак эмас", деган гапларни гапириб чиқиб мени ҳайратга солди ўзларининг тенгдош дустлари.

Муҳаммад Солиҳ 10 йиллардан буён узоқларда юрган бўлса бу йилларни миллатимизнинг, халқимизнинг синов йиллари десак ҳам бўлади. Балки бу Муҳаммад Солиҳ учун ҳам синов йилларидир. Бу синовдан жуда кўпчилик ўзбек шоирлари ўтолмади.

Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ ака, сиз ижодга тулган пайтда сиёсатга ўтиб кетдингиз, ёзмай қўйдингиз. Кўплаб ўқувчиларингиз

Page 147: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

146

бундан афсусландилар ҳам. Ўзингизда ҳам шундай туйғу кечмадими?

М.Солиҳ: Йўқ, мен бу манода афсусланганим йўқ. Тўғриси афсусланишга вақт бўлгани ҳам йўқ. Сиёсатга кирдим, чунки бу бир миллий вазифа эди. Вазифа ҳали ҳам битгани йўқ. Сиёсатни шеърдан устун қўйдим, чунки сиёсат қуллукдан қутилиш йўлида, озодлик йўлида шеъриятга нисбатан кучлироқ восита эди. Уни мақсадга эришгунча қўлланишга қарорим қатъий ва мен сиёсатни давом эттирмоқчиман.

Балким бир кун келиб шеър ҳам ёзиш мумкин аммо бугун бунга вақт йўқ. Бу хусусда ҳатто ўша 75-йилда, бундан 25-29 йил аввал ёшликда ёзилган битта шеърни кўриб қолдим. Унда айтилади-ки: "Менда имкон бор ҳали шеър - севги деб алдамасликка, озодликни севган инсонни! Бисотимда имкон бор ахир, қаламни синдириш имкони", деб ёзган эканман ўша пайтда. Яъни, халқимизнинг озодликка эришиш имкони пайдо бўлганини кўрганим кун ўша шъер ёзадиган қаламни - мажозий маънода эмас - реал маънода синдирдим ва мақолалар ёзишга ўтдим.

Бошловчи: Азиз тингловчилар, бу орада Муҳаммад Солиҳнинг янги шеърларидан бирини тинглаб сўнг суҳбатларимизини давом яна эттирсак. Шеърни шоирнинг ўзи уқийди:

Муҳаммад Солиҳ овози: Ғариб дарахт Одамлар каби мен дунёни кезиб ёза олмадим-ку шеърий туркумлар, чунки ота юртдан чиққаним сезиб, тарк этарлар мени xижо, рукнлар. Чунки келиши-чун кўзларимга ёш пайдо бўлиши-чун илҳом юракда, менга жуда зарур аччиқ бир қуёш, кескин континентал иқлим керакдир. Шундай экан, денгиз қирғоқларидан, яшил ўрмонлардан менга сўз очма, мен ёлғиз Туркистон тупроқларида ўса оладиган ғариб оғочман... Муҳаммад Солиҳ шеъриятининг унинг илк асарлариданоқ

бош ғояси мустақиллик, эрк, Туркистон мавзулари эди дейди шоир Абдурауф Парфи: Муҳаммад Солиҳнинг биринчи кучли тебраниши

Page 148: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

147

унинг Туркистон ғоясини англаши, Туркистон руҳини билдириш, унинг шеъриятидаги бутун истиоралар, шеърий санъатлар Туркистонни англаш санъати эди. Шу билан мутлақо мустақиллик нима эканини билмайдиган ҳозиргача ҳам ёши 60-70 га бориб, ҳали шеъриятнинг асоси нима эканидан бехабар, бугун бемалол яшаб юрган шоирларимиз ҳеч қачон мустақиллик ғояси бўлмайди.

Бошловчи: Навбатдаги суҳбатдошим ёш ўзбек шоири Файзуллоҳ: 1986 йилда "Фан ва турмуш" журналининг биринчи саҳифасида Муҳаммад Солиҳнинг қаламига мансуб бир шеър эълон қилинган. Бу пайтда агар эътибор берсангиз бугунги унча-мунча Ўзбекистон қаҳрамонлари нима дейиш мумкинлигини ҳали ўйлаб ўтирган, тарозининг қайси томонига ўтган маъқулроқ деб ўйлаб турган бир пайтда Солиҳ шундай шеър ёзган:

Худо қарамади менинг райимга, Буйруқни чиқарди, муҳрни босди. Ва ижрочи фаришта қоқ манглайимга Нотаниш ёзувда нимадир ёзди. Кейин ерга тушдим уйдагилар ҳам Ёзувни ўқий олмай бўлдилар сарсон Ниҳоят марказдан келган бир одам Ўқиди ва деди: сен - пахтакорсан. Шу-шу олтин топган қул каби хурсанд Юраман гўзалар очилса гулдай Фақат мен қоламан келганда аёз Олтинин йўқотиб қўйган қулдай. Тушларимда эса сўкинаман баъд, Ўнгимда-чи товба дейман асосан Ҳар қалай энг ширин таомдир меҳнат Энг катта идиш бу - сабр косаси. дейди Муҳаммад Солиҳ. Абдурауф Парфи: Ўзбек адабиётининг 20-аср тарихи

Муҳаммад Солиҳсиз "ўзбек адабиётининг тарихи" бўлолмаслигини билган ҳолда ҳам у ҳакда лом мим дейилмайди. Илгари замонлар қандай лом мим демаслик керак бўлса, бугун ҳам шундай лом мим дейилмайди. Бу биз қулликка ўрганиб қолган, ҳақоратга кўниккан, ёвузликни келтириб чиқарадиган жаҳолатнинг кўринишларидир.

Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ 10 йилдан буён мухожиратда яшайди. Шу давр мобайнида етишиб чиққан ёшлар унинг

Page 149: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

148

ижодидан хабардорми? Шу уринда Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ҳамкоримиз талабалар ўртасида ўтказган сўровни эътиборингизга баён этамиз:

Талаба: Муҳаммад Солиҳ фикирлашга чақиради шеърларида. Масалан, Усмон Азим билан солиштирганда У. Азим кўпроқ воқеъликнинг лирик баёнини беради. Муҳаммад Солиҳ воқеъликни аниқ реал ҳаракат қилади кўрсатишга.

Бошқа талаба: Муҳаммад Солиҳни бир марта ўқиганман. Ундан кейин рости гап уни ўқишга одам қўрққан, у ҳакда ҳатто ўйлашга ҳам қўрққанман, рости гап. Муҳаммад Солиҳ ижодини бир марта ўқиб чиққанман, лекин ҳали ҳам унинг қандайдир бир шуъласи ҳали ҳам ҳаёлимдан кетмайди.

Яна бошқа талаба: Ҳеч ким ўқишни таъқиқламаган, бизнинг мактабинг кутубхонасида турган Муҳаммад Солиҳнинг китоби. Ўшандан олганман, ўқиганман, мактаб пайтида. Бошқа талаба:

- Биласизми, бизда шунақа нарса борки, танқидга учраган одам ҳақида ҳамма нарсани таъқиқлаб қўйишади. Мен жда ҳам хохлардим Муҳаммад Солиҳнинг сиёсатчи сифатида эмас, шоир сифатида унинг ижoдини ўрганишни. Бизласизми шунақа шоирлар бор, уларга зарур макон тушунчаси бегона. Яна бошқа талаба:

- Менга Муҳаммад Солиҳнинг "Токи" деб номланган шеъри ёқади. Бу шеърда у ўзининг келажагини олдиндан кўргандай туюлади:

Токи

Мендан юз ўгириб, Кетиб қолганича токи хотиним. Ўзимнинг фарзандим. Ўзимнинг болам Ўзимни масхара этганича то. Токи номим Лаънат тахтасига осилгунича. То бўйнимга қилич тушганга қадар… Дейману тўхтайман. Наҳотки, дейман, наҳотки, Шунча қурбон керак сенга, ҳакиқат?! Бошловчи: Айни шудай лавҳани Андижондаги ҳамкоримиз

Турғунбек ҳам тайёрлаган. Ҳозир шу лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз:

Page 150: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

149

- Мустақил ижодкорлардан Рустамжон Қаюмов бугун вилоят аҳолиси, айниқса ёшлар Муҳаммад Солиҳ шеърияти билан танишиш имкониятидан маҳрум эканини айтаркан, мавзуга шундай изоҳ берди:

- Менинг назаримда Муҳаммад Солиҳнинг китоблари ҳозирги кунда Ўзбекистонда сотувда йўқ, кутубхоналардан йиғиштириб олинган бўлса керак. Шахсан ўзим бирон кутубхонага бориб учратмадим, бирон китоб дўконида кўрмадим. Лекин менинг ўзимда унинг бир нечта китоби бор.

Муҳаммад Солиҳнинг шеърий китоблари бугун вилоятдаги кутубхоналарида мавжуд эмаслиги борасида суҳбатдошимиз Анорхол Ҳамдамова ҳам шундай мисолни айтади:

- Бугунги кунда кутубхоналарда йўқ. Менинг ўзим бир воқеага гувоҳ бўлганман.

Мен халқдан бириман. Ўшанда омборхонада китобларнинг аянчли аҳволда чириб ётганини кўрдим. Кейин бир укам шаҳар кутубхонасига келганда у ерда ажратиб олиб ташлашаётган экан. Илтимос қилиб 20 донасини (''Орзу Фуқароси'' китоби, 90-йилда чиққан) 20 тачасини олиб борган 10 тасини биз олганмиз. Бошқа бир суҳбатдошимиз Муҳаммад Солиҳ шеъриятининг ўзига хос томонлари борасида ҳам қўшимчалар қилди (эркак кишининг овози):

- Қисқа, лўнда ва чиройли ёзади. Чиройли ёзади деганимнинг сабаби шундаки, Муҳаммад Солиҳ шеърияти ҳозирги замон ўзбек шеъриятининг энг олдинги қаторда туради десам адашмасам керак.

Навбатдаги суҳбатдош (аёл овози): - Айтгандан кўра яхшиси сиёсий шеърларини ўқиб берай.

Балким шунинг учун номи қораланган. Эшитинг: Ўт бор, ўлан бор, майсадан гилам бор, Май бор, палов бор, алвон ранг ялов бор, Бахт бор, саодат бор, тўй бор, зиёфат бор, Ҳамма нарса бор ўзбекдан бошқа. Қари бор, қартанг бор, каттаю кичик бор, Аччиқ бор, чучук бор, ит билан кучук бор, Қурт бор, қумурсқа бор, илон бор, чаён бор, Ҳамма нарса бор ўзбекдан бошқа. Ўзбек қани? Ўзбек - пахтада! Шунақа десам, болаларим бири қўйиб бири: - Буғдойда,

пиллада, шолипояда, деб қўшиб қўйишади!...

Page 151: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

150

Бошловчи: Азиз тингловчилар, сиз шоир Муҳаммад Солиҳ ижодига бағишланган эшиттиршимизни тингладингиз. Дастуримизни эса шеър билан якунлаймиз:

(Муҳаммад Солиҳ:) На гўзал

Бир ёнда ожизу, бир ёнда кучли кураш бошлар экан тарафма-тараф ожизнинг ёнини олганинг учун "хоин" деб ном олмоқ нақадар шараф! На шараф, халқини қул этган подшоҳ "менинг душманим" деб сени атаса, жазавага тушса исминг эшитган чоғ китобингни ўқиб, йиртса, топтаса! На шараф-ки зулмга "зулм!" деёлсанг, бошингда ҳар куни синса-да таёқ, шайтондан қўрқмаслик нақадар гўзал, на гўзал ягона Оллоҳдан қўрқмоқ!

Маҳшар кунида

Орзу этмакдаман: ҳисоб кунида Раббим кўрар экан менинг ишимни, менга "қулим Солиҳ" дейиш ўрнига "Солиҳ қулим" дея сасланишини…

МУҲАММАД СОЛИҲГА ЙЎЛЛАНГАН ТАБРИКЛАР Шеърлари, ўткир публицистик мақолалари ила менинг

кўзларимни очган укамни туғилган куни билан самимий қутлайман. 1993 йилда мен унга бағишлаб шундай шеър ёзган эдим:

Сиз умрингиз оғриқ кунларин Қўшиб-бичиб оширмагайсиз, Ҳамда унинг ёруғ кунларин Ёмон Кўздан яширмагайсиз. Ошкор, барвақт уйғонганингиз, Шу тупроқни суйганларингиз, Ҳамроҳингиз сўзига учиб, Макри боис, тийғонганингиз… Юрагингиз оҳи ҳам ошкор,

Page 152: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

151

Кўзларингиз мохи ҳам ошкор. Ҳамроҳингиз боёнлик истаб, Сизга қазган чохи ҳам ошкор. Жигар-бағри ўйилган найсиз, Шу фарқ биздан уздирган сизни. Шоирсиз-у кўп ҳам ёзмайсиз, Ёлғон шеърлар бездирган сизни. Орингиз бор бир Ватанчалик, Бир халқчалик қарорингиз ҳам… Ақлингиз бор олқишга молик, Сиздан дуркун ағёрингиз ҳам… Сизга букун боқмагай замон, Букунингиз руҳсиз, барорсиз. Ўкинмангиз, Эртангиз томон Ўлкан бўлиб кетиб борарсиз… Яна бир бор туғилган кунингиз билан! Халқимиз бахтига

омон бўлинг! Эҳтиромлар ила: Гулчеҳра О п а н г и з (Гулчеҳра Нуруллоҳ), 19. 12. 2004

КЕЧИККАН ДИЛ ИЗҲОРИ ..Ўзбекистонда бир шоир йигит бор эди. Ўзини яхши

танирдим-у, ёзганларини яхши тушунмасдим. Юртнинг илғор фикрли кишилари унинг Ғарб услубида ёзилган бу шеърлари мавжуд тоталитар тузумга қарши исён эканини урғулашарди. Мамлакатда Қайта Қуриш ва ошкоралик бошланган кезлар Ўзбекистонда демократик кайфиятдаги, ҳур фикрли ёшлар аллақачон унинг атрофида тўпланиб улгуришган эди. Порахўрлик, пахта яккаҳокимлиги, Орол фожиаси ва иккитиллиликка қарши кураш каби сиёсий шиорлар атрофида бирлашган илк норасмий гуруҳларнинг ташкил топиши ҳам бевосита унинг иштироки билан боғлиқ.

Кейинчалик у Ўзбекистон мустақиллигини орзу қилган илк сиёсий партияларга асос солади. Шоирлигини ташлаб, сиёсат билан шуғулланишга мажбур бўлади. Мустақиллик унинг яккаю ягона орзуси эди. Бу йўлда у ҳатто ўлимга ҳам боришга тайёр эди. Давр ва замон унинг елкасига ана шундай улуғ вазифани юклаган

Page 153: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

152

эди.Лекин бу саъйи ҳаракатлари учун у коммунистик тузум ёрдамида ҳокимиятга келган янги раҳбариятнинг кучли босими остида қолади. Афсуски, ўз Ватани озодлиги ва мустақиллиги учун курашган, унинг давлат сифатида шаклланишига муносиб ҳисса қўшган бу йигитнинг буюк хизматларини шу Ватан ва Давлат тепасида турганлар юзсизларча ўзлаштириб олдилар. Таъқиб ва тазйиқлар боис муҳожирликка юз тутган ватанпарвар йигит учун Ватан дарвозаларини ёпиб қўйишди. Яхшиямки, кунгил йўлларига тўсиқ йўқ!

Мана ўн йилдирки, у мустақил бўла туриб озодлик нималигини билмаган, Давлат бўла туриб ўз ҳақ-ҳуқуқини танимаган шўрлик халқининг дийдорига талпиниб яшайди. Гарчи, бу гумроҳ халқ аслида ўз ҳатти-ҳаракати билан ўзига муносиб ҳокимларга эга эса-да, барибир унга ўкиниб, талпиниб яшайди йигит. Мустақилликни орзу қилган ва охир-оқибат мустақил Ўзбекистон давлатига асос солган бу фидойи йигитнинг хорижда - сиёсий муҳожирликда эртага нишонланажак таваллуд куни боис менинг гуноҳкор кунглимдан кечгани шулар бўлди. Фикру ғояси юрт мустақиллиги, яшашдан мазмун-мақсади - шу йўлдаги курашдан иборат бўлган бу йигитнинг номи - Муҳаммад Солиҳ!

55 ёш муборак, ака. Эзгу-ниятларимни қабул этгайсиз. Омон бўлинг.

Ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат ХУШЕВ 18.12.2004

РАУФ ПАРФИ: МЕНГА ҚЎЛ УЗАТГАН УСТОЗЛАР Менга қўл узатган устозларим бор - Абдураҳмон Водилий,

Асқад Мухтор, Шукрулло... Улуғ Туркистоннинг тўққизта улуғ дарёси бор: Амударё, Сирдарё, Абдулла Қодирий дарёси, Абдурауф Фитрат дарёси, Абдулҳамид Чўлпон дарёси, Мухтор Авезов дарёси, Чингиз Айтматов дарёси, Ўлжас Сулаймон дарёси, Муҳаммад Солиҳ дарёси. Менинг томирларимда ҳам шу тўққизнинг қонлари оқади. Мен бу улуғ дарёларнинг соҳилларида саргардонман, доим ташнаман, очман, муҳтожман...

2004 (Рауф Парфининг ўзи тайёрлаган сўнгги китоби "Сокина"

дан олинди. Китоб муҳаррири Абдулкарим Баҳриддин)

Page 154: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

153

ВАШИНГТОН: МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ АҚШга

ТАШРИФИ ВАШИНГТОН (İНА) - Ўзбекистан ЭРК Демократик

Партияси асосчиси ва раиси ва ўлканинг кўзга кўринган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ, АҚШга тарихий бир ташриф билан келди. Муҳаммад Солиҳ АҚШ ташрифи давомида Ўзбекистонда эркин ва адолатли сайловлар ўтказилиши мавзуини кун тартибига қўйиб, ўзбек халқи бошдан кечираётган оғир синовлар ҳақида гапиради. Мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ АҚШ Конгрессининг нуфузли лидерлери, Буш маъмурияти вакиллари билан ва илмий институтлар ва университетлар тамсилчилари билан кўришиб, уларни ўзбек халқига кўмакдош бўлишга чақиражаги маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида юз берган қонли воқеалар бутун дунё матбуотининг энг муҳим хабарлари сифатида ёзилди. Ишсизлик ва инсонларнинг адолатсиз равишда қамоқларга ташланишига қарши норозилик билдириб намойишга чиққан юзларча киши Ўзбекистон хавфсизлик кучлари ва армияси томонидан қириб ташланди. Оддий бир норозилик намойишига чиққан юзларча бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилиши бир қанча дунё лидерининг диққатини тортди ва улар Ўзбекистон ҳукуматини қоралай бошлади. Совет Иттифоқи қулаганидан бери Ўзбекистон ҳукумати, оғир шароитда яшаётган халқнинг норозилик чиқишларини доим куч билан бостириб келмоқда. Норозилик намойишига чиққан юзларча кишлар ўлдирилганидан сўнг бир неча ҳафта ўтиб, АҚШ сенаторларидан бир неча киши Ўзбекистонга борди. Ўзбекистонга борган сенаторлардан бири - Жон Маккайн ўзининг 14 июнда Файншл Таймс газетасида чоп этган мақоласида Ўзбекистондаги вазият ҳакда шундай ёзади:"Бугун бу ўлкада мустақил матбуот ва мухолифат партияси йўқ. Инсон ҳақларидан асар ҳам йўқ. Ҳукумат исломий террористларга қарши курашаяпмиз, деган баҳона билан мухолифларини камоқларга ташламоқда ва уларни қийноқларга солмоқда". Ўрта Осиёда энг тажрибали демократик ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири бўлган Муҳаммад Солиҳнинг АҚШга ташрифи сўз эркинлиги ва фикр ҳуррияти бўлмаган Ўзбекистондаги вазиятнинг халқаро жамоатчилик тарафидан яхши

Page 155: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

154

англаб етилиши учун жуда муҳим аҳамият касб этиши ҳақда гапирилмоқда.

КОЛУМБИЯ ВА XАРВАРД УНИВЕРСИТЕТЛАРИ СИНГАРИ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ МУҲАММАД СОЛИҲНИ ОЙЛАР ДАВОМИДА АҚШГА ТАКЛИФ ЭТАЁТГАН ЭДИ

Муҳаммад Солиҳнинг Матбуот бўйича маслаҳатчиси Франк Ховардга кўра, АҚШдаги Колумбия ва Ҳарвард университатлари бир неча ойдан бери ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг АҚШга ташриф буюришини истаётган эди, аммо М.Солиҳ яқин яқингача АҚШ визасини ололмай келди. Heritage Foundation, Brookings Institute ve American Enterprise каби нуфузли институтлар энди Муҳаммад Солиҳ билан учрашувлар ўтказиш борасида мусобақалашмоқдалар. Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда демократия учун буюк бир умид сифатида кўрилмоқда ва ўлка ичидан туриб гапира олган жуда оз сонли жасоратли кишилардан бири сифатида баҳоланмоқда. Демократ ва жумҳуриятчи сиёсий гуруҳлар, Халқаро Демократия Институти ва Халқаро Жумҳуриятчилар Институти каби ташкилотлар ҳам Муҳаммад Солиҳ билан учрашувлар ўтказиш учун программалар тайёрлади.

М.Солиҳнинг АҚШ ташрифи ҳақида журналистларга маълумот берган Франк Ховард, "Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда сиёсий офис очган, бир мухолифат партияси қурган, Президент Ислом Каримовга қарши қонуний бир кампания бошлаган бир неча мухолифат лидерлеридан бири. Ўзбекистонда сиёсий реформлар ўтказилиши чақириғи дунёдаги демократик реформ тарафдорлари учун бир фурсат, Каримов режимининг диктатор бошқарувига қарши эса, бир таҳлика яратади" деди.

М.Солиҳ 1990 йиллар бошларида коммунист лидер Ислам Каримовга қарши сиёсий бир рақиб сифатида чиқди ва президентлик сайловларида 33 фоиздан кўпроқ овоз олишга эришди; аммо бир неча соат ичида олинган овозлар 12 фоизга туширилди. Овоз беришда ва овозларни санаш пайтлари ғирромликлар қилинди ва сайловнинг ҳақиқий натижаси ҳеч қачон эълон қилинмади. Ўзбек ҳукуматининг репрессияларига қарши Муҳаммад Солиҳ Парламент ваколатидан истеъфо этди ва шундан сўнг у давлат тўнтариши қилишга уринганликда" айбланиб ҳибсга олинди. Аммо ҳукумат халқаро босим натижасида уни қамоқдан чиқаришга мажбур бўлди ва шундан сўнг у ҳаёти хавф остида қолгани учун ўлкани тарк этишга мажбур бўлди. Муҳаммад Солиҳ

Page 156: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

155

13 йилдирки, Оврупода яшаяпти. Ўзбекистанга боролмайди, яна ҳам муҳимроғи, ўлкасида демократик кураш олиб боролмайди.

Муҳаммад Солиҳнинг адвокати Бриан Эттингер Солиҳнинг АҚШ ташрифи ҳақида берган интервюсида: "Жаноб Солиҳнинг АҚШ ташрифи, Америка ҳукуматининг систематик одимлар сериясининг фақат биридир. Америка ҳукумати Каримов режимидан узоқлашишни ва ўлкада демократик сайловлар ўтказилишини истаяпти. Америка ҳукуматининг бу қараши Президент Жорж Бушнинг ўз президентлик вазифасига киришган пайтда сўзлаган нутқига уйғундир.

28.06.2005 (İНА Ахборот агентлиги )

МУХОЛИФАТ ЛИДЕРИНИНГ ВАШИНГТОН САФАРИ 01.07 2005 ВАШИНГТОН. Бирлашган Ўзбекистон Демократик

Коалитсияси лидери Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистoн учун Туркия моделини уйғун кўришини айтди

АҚШ маъмурияти таклифига биноан АҚШ пойтахти Вашингтонгга келган Муҳаммад Солиҳ, Ихлас Хабер Ажанси (ИХА) саволларига жавоб берар экан, иқтидорга келажаклари ҳолда Ўзбекистон учун давлат бошқаруви сифатида Туркия моделини танлаяжакларини айтди. Туркиянинг баъзи масалаларда заифликлари борлигини эътироф этиш баробарида М.Солиҳ "Туркияда демократик бир модел бор, истаган мачитга боради, истаган ароқ ичади, аҳолиси мусулмон бўлган бир ўлканинг модели шундай бўлиши лозим, исломда зўрлаш йўқдир. Туркия модели Ўзбекистон учун қўлланиши мумкин бўлган ягона моделдир" деди.

Солиҳ Туркиянинг "лойиқлик модели"ни Ўзбекистанда ҳам уйғунланиши кераклиги ҳакда гапираркан, аммо лойиқлик дегани динни йўққа чиқариш деган эмас, баъзилар лойиқликни атеизм дея тушунадилар, бу нотўғридир, деди.

АҚШнинг Ўзбекистондага ҳарбий базалари ҳакда савол берилганда М.Солиҳ: "Турк жумҳуриятлари ўлароқ биз Чин ва Русия сингари иккита буюк давлат ўртасида яшамоқдамиз, уларга қарши тура оладиган ҳарбий кучимиз йўқ, ўлкада бизга таҳдид

Page 157: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

156

этмаган бир давлатнинг борлигини Чин ва Русия борлигидан афзал кўраман, дея жавоб берди. АҚШ ҳарбий базасининг борлиги ўзбек халқи ҳаётига муҳим таъсир ўтказгани ҳакда гапираркан, айни пайтда АҚШ бу ердаги ўз ҳарбий базасини йўқотиш ҳавотири билан Каримов зулми қаршисида сассиз қолмаслиги лозимлигини эътироф этди. АҚШ инсон ҳақлари борасида Ўзбекистонга босим ўтказиши ва агар керак бўлса, ўз талаблари бажарилмаган тақдирда, ўзи олға сурган озодлик ғоялари йўлида ҳарбий базалардан ҳам воз кечишга тайёр бўлиши кераклигини гапирди.

Ўзбекистондаги исломий гуруҳлар Ғарбни чўчитаётгани ҳакдаги саволга М.Солиҳ: "ўлкада исломий гуруҳлар Каримов лоф қилгани каби кўп эмас, Каримов бу ёлғонни Ғарбдан ёрдам олиш учун ўйлаб чиқарди, Ғарб ҳам бу ёлғонни ютди. 1999 йилги Тошкент портлашлари Ғарбни ишонтирди, аммо бу портлашларда Каримовнинг қўли бордир" дея жавоб берди. Андижондаги қамоқхонанинг қуролли гуруҳ томонидан босиб олинишида ҳам Каримовнинг қўли борлигии айтган М.Солиҳ исломнинг террорга қарши эканини эътироф этди.

Ўзбекистон мухолифати лидери М.Солиҳ ўзининг АҚШ маъмурияти вакиллари билан учрашувларидан чиқарган хулосасига кўра, яқин вақт ичида АҚШ маъмурияти Каримовга қарши тадбирини маълум қилажагини айтди.

(İНА Ахборот агeнтлиги)

СУРГУНДАГИ БИР ДАРВЕШ Ҳасан Мaсуд Xазар ("Туркия" газетаси, 15.07.2005) Вашингтон Бюромизга ташриф буюрган Ўзбекистон

Муxолифат лидери ва ЭРК Партияси раиси Муҳаммад Солиҳ шараф дафтаримизга "Сургундаги бир Дарвиш" дея имзо қўйди. Муҳаммад Солиҳ бей икки ҳафта давомида АҚШда бир қатор учрашувлар ўтказди. Ҳафта бошида Олмонияга қайтаркан ҳорғин аммо учрашувларнинг самарали ўтгани ва Вашингтонда кўрган қабул ва катта эътибор туфайли севинчли эди. Сургун ҳаёти Турк Дунёсининг бу визионли (узоқни кўрувчи) лидерини яна ҳам юксалтирганди. Зотан, Ўзбекистоннинг баракатли ва маънавий иқлими ила бир "Xуросон эрани" ўлароқ ҳам коммунист Совет режими замонида озодлик курашини бошлаган Солиҳ бей... Чеккан

Page 158: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

157

чилласи, кўрган тазйиқлари уни ҳеч синдиролмади. Ичидаги инсон севгисини ва Оллоҳга таваккул-таслимотини ҳеч озайтирмади.

Каримов тарафидан ҳибсга ташланганида ҳам сесканмади. Муxолифатдан воз кечса, ўзига таклиф этилган мақом ва мавқеларни қўлининг терси билан рад этди. Зиндонда ҳуррият ва адолат машъаласини ёқишда давом этди. Шоир руҳининг тараннумлари ва севги тўла қалби ила мазлум Ўзбек халқи учун бошлаган мужодаласидан асло воз кечмади.

Зиндондан сургунга

АҚШ ва Инсон ҳақлари ташкилотлари ва шунингдек, дунё жамоатчилиги босқиси ва талаблари туфайли Ўзбекистоннинг темир муштли раҳбари Каримов уни ҳибсдан чиқариб, сургунга юборди. Шундай қилиб, Муҳаммад Солиҳ 1990 йиллар бошида чиллали сургун ҳаётини бошлади. Каримов ҳатто унинг Туркияда қолишини ҳам истамади. Бугун Норвегия ҳукумати тарафидан берилган саёҳат ҳужжати ила Олмонияда туриб курашини давом эттирмоқда.

АҚШда ўтказган икки ҳафталик муваффақиятли кўришмалар билан бирга Ўзбек мухолифатини қувватли бир том остида тупланиши севинчини ҳам яшаётган эди. Солиҳ бей АҚШдаги тадқиқот марказарида чиқишлар қилди. Ўзбекистон муаммоларини ва ҳуррият мужодаласини тушунтирди. АҚШнинг ташқи сиёсатинии бегилаб берувчи бу муҳим тадқиқот марказарининг энг нуфузли вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон ва Ўрта Осиёдаги жараёнларга боғлиқ мавзуларда ўз кўришларини ифода қилди ва унинг бу кўришларини АҚШ Конгресси аъзолари ҳам маъқуллади. АҚШ раҳбариятинг нуфузли вакиллари билан кўришди. АҚШ Конгресси Хелсинки Комиссияси унинг учун махсус ташкил этган учрашувда қатнашди. Андижон воқеаларининг асл моҳиятини очиб берди ва Ўзбекистон халқининг аянчли аҳволини баён этди.

Сафари сўнгида Солиҳ бей ила бюромизда узоқ суҳбатлашик. Фақат Ўзбекистоннинг эмас, бутун Турк Дунёсининг умиди бўлган лидерлердан бири Муҳаммад Солиҳнинг бу ибрат тўла буюк мужодаласининг бир кун муваффақият-ла якунланажагига ишонамиз. Ўзбек халқининг у ёққан озодлик кураши нурида яқин бир вақт ичида демократияга эришишини тилаймиз.

Турк Дунёси Муҳаммад Солиҳ каби лидерлери бор экан, келажакка умид билан қарайди. Иншоллоҳ, Туркиямиз ҳам Турк

Page 159: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

158

Дунёсига бўлган қизиқишини керакли савияда юксалтиражак. Шу зайл озодлик йўлида азоб чекаётган қондошларимизнинг демократия ва эркинлик йўлидаги курашларига ёрдам қўли узатилар.

“КАРИМОВ ТУЗУМИ ҚУЛАЙДИ” Ўзбек мухолифати раҳбари Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда

Президент Ислом Каримов ҳокимиятдан кетса, унинг ўрнини Исломий ақидапарастлар эгаллаши мумкин, деган хавотирларни рад этди. Муҳаммад Солиҳ жаноблари Андижонда содир бўлган қонли воқеаларни 1989 йилда Хитойнинг Тяньанмен майдонида амалга оширилган қирғинга тенглаштирди.

У бу ҳақда АҚШ Конгрессининг Хельсинки комиссияси номи билан маълум Оврўпо ва собиқ Совет ҳудудида инсон ҳуқуқларини кузатувчи махсус комиссияси қаршисида сўзлаган нутқида айтди.

“Аммо, - дейди у, - Андижон воқеаларига бўлган халқаро муносабатнинг кўлами кичикроқдир”.

Хўш, ҳозирда Оврўпода муҳожиротда яшаётган мухолифатдаги “Эрк” Демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг АҚШ Конгрессидаги чиқишига нима туртки бўлган?

Би-би-си ушбу савол билан АҚШ Хельсинки Комиссиясининг халқаро сиёсат бўйича директори Роберт Макнамарага мурожаат этган:

Роберт Макнамара: Албатта, содир бўлган Андижон воқеалари бизни энг хавотирга солаётган масала эди. Биз ўша воқеалардан сўнг бир-икки кун ичида катта брифинг ўтказдик ва ташкилотимиз раҳбарлари бу борада каттароқ тинглов олиб бориш ниятида эдилар. Ўзингиз биласиз, кечаги тинглов жараёнида Андижондаги фожеани ўз кўзи билан кўрган икки шоҳид иштирок этди. Биз у ерда бўлган воқеаларга ойдинлик киргизмоқчи бўлдик, айниқса, Президент Каримов мустақил текширув олиб боришга рухсат бермаганидан кейин.

Би-би-си: Шоҳидларнинг сўзлари ва Муҳаммад Солиҳнинг чиқиши ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Роберт Макнамара: Шоҳидларнинг сўзлари жуда ҳам ҳаяжонли янгради, у ерда даҳшатли ҳодиса содир этилгани маълум

Page 160: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

159

бўлди. Муҳаммад Солиҳга келсак, унинг нутқи жуда ҳам пухта ўйланган. Саволларимизга жавоб берганда, у кўтарган масалалар, назаримда, мамлакатда мустақилликдан 13 йил ўтиб, нормал сиёсий ва ижтимоий тизимни ўрнатишга эҳтиёж борлигини юзага чиқарди.

Би-би-си: Бу тингловдан қандай натижаларни кутиш мумкин?

Роберт Макнамара: Сенатор Броунбак Андижондаги хунрезликлар атрофида ва ундан кейинги вазият борасида ойдинлик киритишга чақирди. Биз бу саволларни кўтариб, Давлат Департаментига мурожаат қиламиз. Бизни хавотирга солаётгани - Андижон воқеаларидан буён етти ҳафта вақт ўтди. Бу анча кўп вақтдир. Ҳар бир ўтиб бораётган кун билан бу ҳодисаларни текшириш қийинлашиб бормоқда. Чунки айни ҳодисалар борасидаги далиллар йўқолиб кетмоқда, ё-да, уларни яшириш имконлари кўпаймоқда.

Би-би-си: Ўзбекистон ҳукумати мухолифат раҳбари Муҳаммад Солиҳни терроризмда айблаб, сиртдан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган. Сизлар эса, уни Конгрессда қабул қилдингиз. Бу нимани англатади?

Роберт Макнамара: Биринчидан, тегишли мулозимлар Солиҳ жанобларига АҚШга келиши учун виза берган. Ва албатта, улар томонидан сиз айтиб ўтган масалалар текширилган. Жумладан, Каримов тузуми томонидан унга қарши қўйилган жиддий айбловлар, маҳкама иши ва чиқарилган ҳукм ўрганилган. Шунингдек, биз биламизки, Муҳаммад Солиҳ, Миллий Хавфсизлик Кенгаши ва Вашингтондаги бошқа мулозимлар билан ҳам учрашмоқда. Агар у ҳақиқатдан ҳам айбдор бўлганда эди, бундай учрашувларга йўл қўйилмаган бўларди.

(Би Би Си, 19.07.2005) МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ ЛОНДОНДАГИ

УЧРАШУВЛАРИ Британияга ташриф буюрган "ЭРК" демократик партияси

раиси Муҳаммад Солиҳ 19-январ куни Лондондаги Қироллик Ташқи алоқалар институти - "Chatham House"да "Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар истиқболи" мавзуида чиқиш

Page 161: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

160

қилди. Ўз нутқида Муҳаммад Солиҳ Андижон инқирози Ўзбекистондаги тузумни ислоҳ қилиб бўлмаслигини кўрсатганини айтиб, Ғарб давлатлари ва жамоатчилиги Ўзбекистондаги демократик кучларни қўллаб-қувватлаши кераклигини урғулади. Шундан сўнг у учрашувга таклиф этилган Британия Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари, дипломатлар, бизнесмен ва Марказий Осиё бўйича мутахассисларнинг саволларига жавоб берди.

"Chatham House" - Ташқи алоқалар соҳасида нафақат Британия, балки Оврўподаги энг нуфузли институтлардан бўлиб, Британия ҳукуматига ташқи сиёсат борасида маслаҳатлар беради. Институт ҳомийси Британия Қироличаси Елизавета II дир.

Муҳаммад Солиҳ "Chatham House" да чиқиш қилган ўзбекистонлик биринчи сиёсатчидир. "Chatham House"га яқин манбаларнинг билдиришича, Ўзбекистоннинг Британиядаги Элчихонаси Муҳаммад Солиҳнинг ташрифи арафасида институт раҳбарларидан у билан учрашувни бекор қилишни талаб қилган. Аммо "Chatham House" ўзининг мустақил ташқи сиёсат маркази эканини айтиб, ўзбек дипломатларининг талабини рад этган.

Муҳаммад Солиҳнинг Британияга ташрифи давом этмоқда. Жума куни у консерваторларга яқинлиги айтилган "Policy Exchange" сиёсий тадқиқотлар марказида сиёсатчи ва журналистлар билан учрашади.

(2006)

"ЭРК" РАҲБАРИ МУҲАММАД СОЛИҲ БРИТАНИЯДА Ўзбекистоннинг мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси

раҳбари Муҳаммад Солиҳ Британияга келган. “Эрк” раҳбари Лондонда Марказий Осиё бўйича

мутахассислар ва Британия парламентининг вакиллари билан учрашади. Муҳаммад Солиҳ Британияда Қироллик Ташқи Алоқалар институти ва ё Chatham House таклифи билан келган. “Эрк” раҳбари Chatham Houseда Ўзбекистондаги иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар истиқболлари ҳақида маъруза қилди.Муҳаммад Солиҳ мазкур сафари билан Ўзбекистондаги демократик кучларга кўпроқ дастак олиш ниятида эканлигини айтади.

Муҳаммад Солиҳ Британияга келган илк ўзбек мухолифати раҳбаридир. Муҳаммад Солиҳ 1991 йилда Ўзбекистондаги

Page 162: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

161

президентлик сайловларида Ислом Каримовга ягона муқобил номзод бўлган эди. 1993 йилдан бери муҳожирликда яшаётган Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон ҳукумати томонидан 1999 йилги Тошкент портлашларига алоқадорлик ва террорчиликда айбланган.

Андижон воқеаларидан кейин Ғарб ва Ўзбекистон муносабатлари совуқлашар экан, Ғарб, хусусан, Британия Ўзбекистон мухолифати билан муқобил мулоқотларни бошламоқдами?

Ана шу савол билан Би-би-си Британиядаги Либерал-демократлар партиясидан парламент аъзоси Лембит Опикга мурожаат қилди.

Лембит Опик: - Менимча, биз демократик принциплар мамлакат ташқарисидан эмас, балки ичкарисидан келишини эътироф этишимиз керак бу ўринда... Худди шу нуқтаи назардан, мен британиялик сиёсатчиларнинг Ўзбекистонда демократия истаётганлар билан мулоқотда бўлишини табиий қабул қиламан. Аммо менинг назаримда, дейлик, Ўзбекистонда инқилоб уюштиришга ҳомийлик ғоясини қабул қилиб бўлмайди. Менимча, муҳими бу каби мулоқотларда чуқурлашиб кетмасликдир.

Муҳаммад Солиҳ масаласига келсак, масаланинг бир томони унга нисбатан муносабатлар билан ҳам боғлиқ... Ўзбекистон ҳукумати орасида уни “террорчи” деб танийдиганлар бор. Сиёсат тарихида зотан бу ҳам нормал бир ҳолатдир... Кимдир ким учун озодлик курашчиси ва бошқа бир ким учун террорчи... Менимча, Буюк Британия учун ким яхши-ю ким ёмон, деб қарор бериш жуда хатарнок бир иш бўларди. Аммо токи, Британия муносабатларни яхшилаш ва қолаверса, демократия равнақи учун ҳаракат қилишни истар экан, бунинг йўлларидан бири шахслар билан мулоқотда бўлиш ва улар билан бирга ишлаш, деб биламан.Умид қиламанки, мулоқот Ўзбекистон ҳукумати таркибидаги шахслар билан ҳам олиб борилади, аммо тушунаман, бу жуда мушкул вазифадир...

Би-би-си: - Аммо Муҳаммад Солиҳ Британияга сафар қилмоқда ва айтиб ўтганингиздай, у Ўзбекистон ҳукумати томонидан террорчиликда айбланади... Шунда ҳам унинг Британияда бўлиши Муҳаммад Солиҳни яна ўзингиз айтганингиздай, “яхши одам”га айлантириб қўймайдими?

Лембит Опик: - Менимча, Британияда айримлар Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистондаги сиёсий бир қарашларнинг муҳим бир вакили, деб танишади. Аммо бу дегани биз фақат Муҳаммад

Page 163: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

162

Солиҳнинг фикрларига қулоқ тутамиз, дегани бўлмаслиги керак. Британия Ўзбекистондаги барча гуруҳлар билан мулоқот қилмоғи мақсадга мувофиқ бўларди.

Би-би-си: - Муҳаммад Солиҳ, ўн йилдан ортиқ муҳожирликда яшаб, Ўзбекистонда демократик ислоҳотларга чақириб келаяпти , унинг бугунги сиёсий салоҳиятини қандай баҳолаган бўлардингиз?

Лембит Опик: - Албатта, айримлар Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда демократия яратади, деб ўйлашади. Аммо муҳожиротнинг узоқ йиллари давомида Муҳаммад Солиҳнинг мамлакатдаги кучлар билан алоқалари аввалгидай жиддий ва мустаҳкам бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам мен Британия Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар тарафдорлари билан ўта эҳтиёткорлик билан муносабат қилиши тарафдориман. Буюк Британия бошқа мамлакатларда сиёсий тузумларни ислоҳ қилмаслиги керак, аммо Британия соғлом мубоҳасалар учун замин яратиши ва масалан, турли сиёсий қарашдагилар билан Британияда соғлом мунозара ва мулоқотлар уюштириши мумкин.

BBC (19.01.2006)

"ЭРК" РАҲБАРИНИНГ ЛОНДОН УЧРАШУВЛАРИ Лондонга Британия Қироллик Ташқи Алоқалар институти -

Chatham House таклифи билан келган "Эрк" партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ дастлаб шу институтда маъруза қилди. Шундан сўнг Британия ташқи ишлар вазирлиги, бизнес ва матбуот доиралари вакиллари ва Марказий Осиё бўйича мутахасислар билан давра суҳбати уюштирилди.

Chatham House жаҳоннинг етакчи стратегик тадқиқот марказларидан ҳисобланади. Марказий Осиё эса Chatham House тадқиқот соҳаларидан бири.

"Эрк" партияси раҳбари маърузасида асосий эътибор, Ўзбекистонда Андижон ҳодисаларидан сўнг вужудга келган вазият ва партиянинг мамлакат келажаги борасидаги қарашларини изҳор этишга қаратилди.

Маърузадан кейинги саволлар Ўзбекистон-Британия ва Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ҳақида, Андижон ҳодисаларидан

Page 164: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

163

сўнг ташқи дунёнинг Ўзбекистонга муносабати ўзгаргани ёки йўқлиги ҳақида бўлди.

Шуниси аниқки, Америка ва Буюк Британия ҳукуматлари ҳозирда Ўзбекистондаги мухолиф гуруҳлар овозларига фаолроқ қулоқ тута бошлади ва Муҳаммад Солиҳнинг Лондонга сафари ана шу ўзгариш белгисидир.

Жаноб Солиҳнинг йиғилганларга қарата айтишича, халқаро ҳамжамият Президент Каримовнинг сиёсати қабул қилиб бўлинмас эканлигини кўрсатиб қўйиш учун кўплаб ишларни амалга ошириши мумкин, лекин мамлакатдаги ўзгаришлар барибир ичкаридан амалга оширилиши керак. Муҳаммад Солиҳга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ўз легитимлигини йўқотган ва ҳукумат билан халқ орасида зиддият кучайиб бормоқда.

(20.01.2006)

М.СОЛИҲ ҒАРБНИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ «ТИНЧ ИНҚИЛОБ»НИ ҚЎЛЛАШГА ЧАҚИРМОҚДА

Ferghana.ru, 30.01.2006 Ўзбек халқи кўпдан буён кутиб қолган демократик

ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотларни қувғиндаги мухолифат халқаро ҳамжамиятнинг мадади билан амалга ошириши мумкин. Ислом Каримовнинг ўн уч йилдан буён мусофирликда юрган эски рақиби, ўзбек адабиётчиси ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ Ғарб элитасини айнан мана шу нарсага ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Романтик бўлган Муҳаммад Солиҳ кўчага фақат оддий одамларнигина эмас, балки Ислом Каримов режимидан норози бўлган ҳокимият вакилларини ҳам олиб чиқмоқчи. Солиҳнинг тарафдорлари у Грузия, Украина ва Қирғизистондагидек «бахмал инқилоб»ни амалга ошира олади, деб ҳисоблайдилар. Рақиблари ҳозирги ҳокимиятни куч билан ағдариш мамлакатда Афғон ва Ироқ сценарийси бўйича талотўпга сабаб бўлади, деб қўрқадилар.

Шоир Муҳаммад Солиҳ ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида сиёсат билан шуғуллана бошлади. Зиёлилар орасида обрўли таниқли адабиётчи, «Эрк» мухолифат партиясининг асосчиси Солиҳ Ислом Каримовга қарши чиқиб, 1992 йилдаги президентлик сайловларида иштирок этади. Солиҳ ютқазиб қўйди, бироқ ўзбек жамиятида унинг тарафдорлари кўп эканини кўрсатиб

Page 165: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

164

қўйди. Айнан мана шу нарса, кўпчилик кузатувчиларнинг фикрига кўра, амалдаги президентнинг «сиёсий мурватларни қаттиқроқ бураши»га туртки берган.

Тўқсонинчи йилларнинг ўрталарида Ўзбекистонда «демократия ўйинлари» ниҳоясига етди. Ҳокимият ўзгача фикрловчиларнинг оғизларини ёпиб, барча сиёсий фаолларни мамлакат ташқарисига қувиб чиқарди ёки яширин ишлашга ўтишга мажбур қилди. Солиҳга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, у Норвегияга кўчиб кетди. Қувғинда уни тўла унутилиш, чет эл либерал матбуотида баъзи чиқишлар ҳамда Каримовга қарши сайтларга мақола ёзишлар кутиб турарди. Тўқсон тўққизинчи йилнинг февралидаги ғалати портлашлардан кейин Солиҳ терактлар ташкилотчиси бўлиб «белгиланди». Бугун у – Тошкент томонидан қонуний “ҳокимиятни ағдариш мақсадида терактлар уюштиргани учун” 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган жиноятчи. Солиҳ учун «Каримов Ўзбекистони»га йўл таққа ёпилган бўлишига қарамай, охирги йилларда «Эрк» лидери гўёки ўз даври келишини, ўзининг керак бўлиб қолишини кутаётгандек эди. Андижон воқеаларидан кейин қувғиндаги сиёсатчи анча жонланиб қолди. У ўз штаб-квартирасини Туркияга кўчирди. Унинг Истанбулдаги идорасида бугунги кунгача кўплаб диссидентлар ва ҳамкасбларигина эмас, Солиҳ билан бирга бўлишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган собиқ етакчилар ҳам бўлиб улгуришди.

2005 йилнинг июнида Муҳаммад Солиҳ АҚШга таклиф этилиб, у ерда Колумбия университетида интерактив брифингда чиқиш қилди. 2006 йилнинг январида у Буюк Британия юқори лавозимдаги шахслари билан бир неча учрашув ўтказди. Жумладан, у Chatham House номи билан маълум бўлган Қироллик институтида сиёсатшунос ва дипломатлар олдида нутқ сўзлади, Буюк Британия консерватив партияси институти – Policy Exchangeда қисқача маъруза ўқиди. Икки ҳафтадан кейин февралда эса, Солиҳ Вашингтонга ташриф буюради, ҳукумат амалдорлари ва экспертлар билан музокаралар олиб боради. Америкалик оқсуяклар билан учрашувларга у бошқа мухолифатчиларни ҳам таклиф қилган. Ўзининг чиқишларида сиёсатчи шоир Ғарб демократиясини Ислом Каримовни ҳокимиятдан четлатишда иштирок этишга чақириб, уларга Ўзбекистонда оммавий халқ чиқишларини ташкил қилишга ваъда бермоқда. «Инқилоб» сўзини

Page 166: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

165

ҳеч ким бизчалик жиддий қабул қилмаяпти, - дейди Солиҳ, - сабаби ҳеч ким унинг бу қадар зарурлигини бизчалик ҳис қилгани йўқ». Каримов рақибининг нутқлари ўзбек халқига озодлик бериш ҳақидаги романтик чақириқлар ва халқнинг ўз овозига эга бўлиш ҳуқуқи ҳақидаги чиройли иборалар билан тўла. Бироқ Муҳаммад Солиҳ инқилобдан кейин нима қилиш кераклиги ҳақида ҳеч нарса демаяпти. Гўёки ҳаёт ўз-ўзидан изига тушиб кетади, деб хаёл қилаётгандек.

Ғарб Муҳаммад Солиҳга қандай ролни тайёрлаяпти? Ўзбекистонга «бахмал инқилоби» сценарийси тўғри келадими ва диктатор Каримов ҳокимиятининг «тинч йўл билан» қулаши Афғонистон ва Ироқда бўлгани каби хаосга айланиб кетмайдими? Бугун Солиҳ Ўзбекистонда қанчалик обрўга эга? Ўзбек мухолифатида халқ орасидаги ва ҳокимият структураларидаги норози оммани бирлаштириб кета оладиган одам борми? М. Солиҳ инқилобдан кейинги Ўзбекистон учун «Ҳамид Қарзай мисол» «миллат қутқарувчиси» ролини бажаришга ярайдими?

«Фарғона.Ру» Марказий Осиё бўйича россиялик экспертларнинг бир нечтасидан мана шу саволларга жавоб беришни илтимос қилди.

Аркадий Дубнов, "Время новостей" газетаси шарҳловчиси: - Ўзбекистоннинг «Эрк» ва Тожикистоннинг Ислом уйғониш

партияси Ўрта Осиёдаги энг кўҳна ва яхши ташкиллаштирилган мухолифат ташкилотларидир. Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда Муҳаммад Солиҳнинг очиқ ва яширин тарафдорлари кўп. Жумладан, уларнинг элита орасида ҳам борлигини мен инкор қилмайман. Бироқ ўйлайманки, умуман олганда, ўзбек элитаси анча консерватив ва кланлар сиёсий ошхонасидаги ички қоидаларни радикал равишда ўзгартириш тарафдори эмас. Шунинг учун мен Муҳаммад Солиҳнинг томонидан қабул қилиниб, таъсир доираларини бўлиштиришда иштирок этишига, шаклланиб қолган қоидаларни ўзгартиришига йўл берилади, деб ишонмайман.

Шу сабабли мен Солиҳнинг ҳозирги фаоллашуви биринчи галда ўзбек элитаси ва Ўзбекистон раҳбариятининг ҳокимият меросхўрини излаш давомида ўзининг ички структурасини ислоҳ қилиш ва ҳокимиятда ҳозирги мавжуд тартибни сақлаб қолиш борасидаги ҳаракатлари ва ниятларининг катализатори бўлиб бериши мумкин, деб ўйлайман. Айнан Муҳаммад Солиҳнинг ташқаридан туширилган жиддий сиёсий фигура бўлиб қолиши

Page 167: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

166

хавфи Тошкентни ана шу йўналишда ҳаракат қилишга мажбур қилиши керак.

Муҳаммад Солиҳнинг ўзбек Ҳамид Қарзайи бўлиши истаги бўлиши мумкинлигига келсак, мен қуйидагиларни айтиб ўтмоқчи эдим. Бунинг учун Ўзбекистонда ҳокимият тепасига толиблар келиши ёки АҚШнинг улар устидан ғалаба қилиши натижасида Қарзай ҳокимият тепасига келган «Толибон»га ўхшаш бирор нарса пайдо бўлиши керак. Мен фақат Ҳамид Қарзай «келиб тушиши» учунгина Ўрта Осиёда Афғонистондагига ўхшаш бирор нарса бошланиб кетишини истамасдим. Ўша одам Муҳаммад Солиҳга ўхшаган дунёвий одам бўлган тақдирда ҳам. Ҳар ҳолда, у ўзини ўн беш йил олдинги сиёсий қиёфасига нисбатан ўзгарган қилиб кўрсатаётган ҳолатида.

«Фарғона.Ру»: - Ўзбек мухолифатида норози оммани бирлаштириб кета оладиган шахс борми?

Алексей Малашенко: - Бир сўз билан жавоб бераман: йўқ. Яқин орада бўлмаса ҳам керак, деб ўйлайман.

«Фарғона.Ру»: - Солиҳ бу ролга тўғри келадими? Алексей Малашенко: - Мутлақо йўқ. Мен унинг Каримов

билан рақобатлашиб, 90-йилларнинг бошидаги сайловларда қанчадир фоиз овоз олган даврлари қайтмас бўлиб ўтиб кетган, деб ҳисоблайман. Мен унинг томири ердан узилган, деб ҳисоблайман. Ва бунинг сабаби унинг ёмонлиги учун эмас, вазиятнинг объектив равишда шундай бўлиб қолганида. Умуман олганда, унга у ерда илдиз отишга имкон беришмади. Мен унинг ташкилотчи эмас, қандайдир рамз ҳам бўла олишига ишонмайман. Ҳамма нарса таққослаганда билинади. Мамлакат ҳудудида ўрнаша олмаган Озарбайжондаги Расул Гулиевга қаранг. Қoжегелдинга қаранг. Мен бу одамларнинг даври, қанчалик ачинарли бўлмасин, ўтиб кетган, деб ҳисоблайман.

«Фарғона.Ру»: - Муҳаммад Солиҳнинг ҳаракатлари қандай оқибатларга олиб келиши мумкин ва умуман ана шундай оқибатлар бўлиши мумкинми?

Алексей Малашенко: - Менинг ўйимча, ҳеч қандай оқибатлар бўлиши мумкин эмас. Бу стакандаги сувда кўтарилган бўрон. Америкадаги бу вазиятни ҳақиқатан яхши тушунган мутахассислар Ўзбекистонда нима бўлаётганини яхши билишади – улар катта ҳузур билан Солиҳга қулоқ тутгани келишади, бироқ бундан ҳеч нарса ўзгармайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унга

Page 168: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

167

ишонишиб, қандайдир инқилоблар учун пул беришларига чуқур шубҳам бор.

«Фарғона.Ру»: - Ўзбекистонга машҳур «бахмал инқилоблари»нинг сценарийси тўғри келадими ва диктатор Каримов ҳокимиятининг «тинч йўл билан» ағдарилиши оқибатида Афғон ва Ироқдагига ўхшаган талотўп бўлиб кетиш хавфи борми?

Алексей Малашенко: Биласизми, ўзбек кўчаларига чиққан одамлар тўдасини мен ҳозирча тасаввур қила олмайман.. Андижонда қирғин бўлиб турганда на Наманган, на Қўқон, на Марғилон ва на Фарғонада ҳеч қандай тўдалар кўчага чиқмади. Ҳамма жойда тинчлик ва худонинг сукунати ҳукмрон эди.

«Фарғона.Ру»: - Марказий Осиё мамлакатларида Ғарб тушунчасидаги демократияга ўтиш мумкинми?

Алексей Малашенко: - Сиз бераётган савол долзарб эмас. Менинг бир америкалик танишим бор эди. Унинг ўзи айнан Марказий Осиё билан шуғулланарди. Ўн йиллар аввал у менинг ўзим ҳам такрорлаган бир иборани ёзган: «Марказий Осиёда демократия ўрнатиш борасида ишлаётган америкалик элчилар ва маслаҳатчилар гўё Эфиопиянинг саҳроларида маккажўхори ўстиришга уринган совет қишлоқ хўжалиги мутахассисларини эслатадилар», деганди у. Мана шу позиция менимча кучаймоқда. Америкаликлар ҳозир Туркманбошига нисбатан ана шундай йўл тутмоқдалар ва менинг назаримда муваффақиятга эришмоқдалар.

Аждар Куртов, тарихчи, сиёсатшунос: Ҳозирча Солиҳнинг тилида, агар Ўзбекистонда Каримовнинг ҳокимияти ағдарилса, уч ой ичида мамлакатда янги парламент ва президент сайловларини ўтказиш мумкин, деган версия юрибди. Ундан кейин гўёки республикадаги вазият барқарорлашиб қолади. Менимча бу нуқтаи-назар – дарвоқе, у Марказий Осиё давлатларидаги мухолифатчи доиралардагина эмас, балки дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида ҳам кенг тарқалган – хаёлпарастликдир.

Солиҳ, менинг билишимча, ўз вақтида таниқли француз ёзувчилари ва файласуфларининг асарларини таржима қилиб юрган ёзувчилар элитаси вакили бўлиб, тўқсонинчи йиллар бошларида биринчи президент сайловларида Каримов билан рақобатлашиб, ютқазиб қўйгандан кейин мамлакатни ташлаб чиқиб кетган. У ўзининг сиёсатчи сифатидаги янги сифатини тўғри қабул қилолмаяпти. Мен 80-йилларнинг охири, 90-йилларнинг бошида Ўзбекистонда фаолият юритган «Бирлик» ва «Эрк»

Page 169: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

168

ташкилотларини яхши биламан. У пайтда Солиҳнинг сиёсий кредоси ўзбек тилининг мақомини ошириш, пахта монокультура бўлган қишлоқ хўжалигидаги совет ҳокимиятига хос бўлган оғишлар бўйича фаол мақолаларни чиқариш ва жамоатчилик фикрини тўлқинлаштиришдан иборат бўлган. Таълимни руслаштириш билан боғлиқ масалалар ва бошқалар. Мана шу нарсалар МДҲ ҳудудида кўпинча маданиятли зиёлиларнинг қўли билан қилиниб, қон тўкилишига олиб келарди. Мисол учун Молдавияда шундай бўлди. У ерда “қайси тилда ёзиш ва гапириш керак”, “молдаван тили нима” деган тортишувлар натижасида мамлакатнинг бир қисми бўлиниб, Днепрбўйи Молдавия Республикасини тузишга мажбур бўлди. Ва бу можаро ҳалигача босилгани йўқ. Менимча, сиёсатчи Солиҳ ижодкор Солиҳга нисбатан анча ортда қолади. Бу шундай бўлиши ҳам керак. Чунки Макс Вебер ёзганидек, сиёсатдаги Зиёли ўзини юксак аҳлоқий мажбуриятлар (бу фазилат шубҳасиз Солиҳда бор) билан тутиб турмайдиган юзсиз, бюрократ сиёсатчидан ортда қолади”..

Агар зиёли Солиҳ, ёзувчи Солиҳ, шоир Солиҳ сиёсий кураш йўлига тушган бўлса, у хоҳлайдими-йўқми, бу сиёсий кураш унга ўзининг мантиқ ва қоидаларини ўтказади. Сиёсий кураш эса, айниқса мана шундай қаттиқ шаклда олиб борилаётганда – ахир гап оддий ҳокимият алмашуви эмас, бутун бошли режимни ағдариш ҳақида кетяпти – бу кураш сиёсатчини иттифоқчи излашга мажбур қилади. Иттифоқчиларни «душманимнинг душмани – менинг дўстим» деган қоида асосида излашади. Шу ўринда, Ўзбек расмий давлат органларининг ўзбек зиёлиларининг бундай курашдаги иттифоқчилари ислом радикаллари бўлиши мумкин, деган шубҳалари мутлақо асоссиздир. Аммо шубхали иттифоқчилар худди 1917 йилдаги большевистик тўнтаришдаги каби либерал ўзбек мухолифати курашидан устомонлик билан фойдаланиб, зарур пайтда уларни сиқиб чиқариб,, ҳокимиятни эгаллаб олишлари мумкин. Марказий Осиё минтақасига бегона бўлмаган одам сифатида буни хоҳламаган бўлардим. Сабаби, бундай ҳолатда Ўзбекистонгина эмас, балки бутун минтақа жиддий ижтимоий офатлар домига тортилган бўларди. Ўзбекистонда кадрлар ўзгариши бор. Алматов кетди. Экспертлар уч куч қўлловчи структуралар - миллий хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва ҳарбий маҳкама ўртасида кучларнинг ўрин алмашуви бўлаётгани ҳақида фикр юритишмоқда. Менимча, Ўзбекистон раҳбарияти ҳали шу

Page 170: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

169

кунгача ўзи таяниб келган резервларни ишлатиб бўлгани йўқ. Вазият ҳали марксист-сиёсатшунослар айтганидек, «инқилобий вазият» деб аташ мумкин бўлган нуқтага етгани йўқ. Бундан ташқари, мен Каримов ва унинг режими ислоҳ қилинишга лаёқатли экани ва буни биз охирги йилларда кўраётганимизга эътибор қаратмоқчи эдим. Солиҳ ўйлаётганидек, Ўзбекистон халқи тўла ва бирдамлик билан янги мухолифатчиларни, жумладан, унинг номзодини қўллаб-қувватлашига шубҳа қиламан. Ҳа, АҚШ ва Ғарбий Европа қўллашлари мумкин. Бироқ сиёсий ҳокимиятга эришиш учун ресурс сифатида Марказий Осиё минтақасидан минглаб километр нарида жойлашган бунга ўхшаш ташқи ўйинчиларнинг ҳаракатлари камлик қилади. Бунинг устига АҚШ ҳаракатларининг сўнгги намуналари кўрсатиб турганидек, улар ўз мақсадларига кўп ҳолларда мурдаларни тепалаб ўтиб, маҳаллий аҳоли ва ўзлари режимини алмаштиришни истаган давлатларнинг манфаатлари билан ҳисоблашмай эришадилар. Ироқ мисоли, умуман олганда, бунга ишончли далил бўлса керак.

БАҲОДИР МУСАЕВ: «ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ЭНДИ

ОРТГА КЕТИШНИ ИСТАМАЙДИЛАР» Фарғона.Ру, Баҳодир Мусаев, жамиятшунос, 04.02.2006 Тинч инқилобнинг бахмал қумқоғози «Бошқарувчи синф ўз вазифаларини унутиб қўйиб,

ҳокимиятга куч ва алдамчилик билан ёпишаётган жамиятни тоталитар деб ҳисоблаш мумкин».

(Жорж Оруэлл) Собиқ Совет Ўзбекистонида сталинча авторитар давлат ва у

билан боғлиқ ҳаётнинг барча даҳшатлари қайта тикланди. Ҳозирги бошқарув режими эгаларининг ҳулқини белгиловчи

асосий омил ислоҳотлар эмас, биринчи галда ҳокимият эгаларининг яшаб қолишларини таъминлашдан иборатдир. Шу сабабли ўзига ана шундай яшашни таъминлаш учун ҳокимият эгалари жамиятнинг уйқусираб юришини чўзишдан, ижтимоий тўқималар нозиклигини сақлашдан манфаатдорлар. Ва бу нарса шу пайтгача уларга зўравонлик ҳамда унинг ҳамроҳи ёлғон ёрдамида ҳокимият позицияларини мустаҳкамлаб келдилар.

Page 171: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

170

2005 йилнинг 13 май воқеалари ва дунёвий мухолифатнинг, жумладан Муҳаммад Солиҳнинг, унинг ортида турган издошлари ва иттифоқчиларининг бугунги фаоллашуви ўзбекистонликларнинг бундан буён ҳам ортга кетишга рози эмасликларига ишорат қилмоқда. Барча виждонли ва фикрловчи ватандошларимизга шу нарса аниқ бўлиб қолди: бугунги кунда мутлақо эркинлик ва мустақиллик томонида туриб ҳаракат қилиш мамлакат ривожланишининг бундан кейинги йўлларини танлаш, давлатни ташкил қилиш шакли ва бошқарув режими учун кураш зарурлигини билдиради. Бизни Ўзбекистон Россиянинг геосиёсий ўйинлари контекстида ўз мустақиллигини йўқотиб қўйиши борасидаги реал хавф туғилган вазият ҳам ташвишлантирмай қўймайди. Жамият ҳокимиятнинг зўравонлигига қаршилик кўрсатиб уйғонмоқда, эркинлик сари интилмоқда. Эҳтимол мен воқеалардан бироз олдинга ўтиб кетаётгандирман. Шу билан бирга мен қуйидагиларни таъкидламоқчиман. Одамлар натижада бир нарсани аниқ англаб олдилар: Ўзбекистонда «амалдор халқ учун эмас, балки халқ амалдор учун» деган (Коэн. С) турмуш тарзи шаклланди. Энди одамлар ҳозирги режимни ёқламай, реал ўзгаришларни хоҳлашларини кўрсатувчи жараёнлар юз бермоқда.

Бир қараганда «Эрк» партияси лидерининг Буюкбританиядаги чиқишларида айтган «…Каримовни тинч йўл билан ҳокимиятдан четлатиш» ва «дунёвий мухолифатнинг иши оммани демократик ўзгаришларга тайёрлаш» борасидаги позицияси тушунарлидай кўринади. Бироқ «Фарғона.Ру» сайтида «Муҳаммад Солиҳ Ғарбни Ўзбекистондаги «тинч инқилобни» қўллашга чақирмоқда» деб номланган фикрлар резонанси менда муҳокамада иштирок этган муаллифларнинг таҳлил ва далилларига нисбатан бир қатор принципиал эътирозларни пайдо қилди. Айтиб ўтиш керакки, уларнинг ҳар бири ўз фаолияти соҳасидаги таниқли инсонлардир. Лекин таҳлилчиларнинг фикр юритиш оҳанги уларнинг Ўзбекистондаги аҳвол шу тарзда сақланиб қолиши тарафдорлари эканини кўрсатади. Уларни ўзбек халқининг ўзлари фожиавий бугуни ҳамда тақдири кўпам қизиқтирмайди, деган таассурот уйғотади. Бу матнларни ўқиб, шуни кузатдимки, баъзилари мантиқий занжир билатуриб айтилган ёлғон ва ёки оддий анойиликдир. Баьзиларидаги далилсиз иддаолар эса муаллифнинг фикрларини бемаъни қилиб қўйиш даражасигача боради. Яхшиси, ҳаммасини бошидан бошлайлик.

Page 172: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

171

1. Даниил Кисловнинг фикри бўйича менда алоҳида эътирозлар йўқ. Муаллиф М. Солиҳнинг 1993 йилдан тортиб шу кунгача бўлган фаолияти хронологиясини жуда тўла ва аниқ бера олган. Мен муxолифат лидери ўзининг сўнгги чиқишларида ( 19.01.2006 ва 20.01.2006 йил) гўё Ўзбекистонда оммавий халқ чиқишларини ташкил қилишни ваъда берди, деган гапга қўшилолмайман. Агар «Эрк» партиясининг юқорида айтилган нутқларини диққат билан ўқиб чиқсак, бундай сўзлар айтилмаганига амин бўламиз. Бу нарсанинг маъносини матн орасидан ҳам тополмайсиз. Муҳаммад Солиҳнинг нутқида биргина «эҳтиётсизлик» бор: «Ҳозирги режимни фақат Каримов ҳокимиятини алмаштирибгина енгиш мумкин».

Менимча, аввалги баёнотларига қараганда бу ерда шоирнинг шошилинч чиқарган хулосалари йўқ. Табиийки, унинг бундай чиқишлар сиёсатчининг обрўсига путур етказиб қўйиши мумкин эди. Шу ўринда М. Солиҳнинг «Каримов ҳокимиятини тинч йўл билан алмаштириш»га урғу бериши эътиборни тортади. М. Солиҳга романтик хусусиятларни бериш адолатдан бўлмайди. Шу сабабли, «биз «инқилоб» сўзини ҳеч ким бизчалик жиддий қабул қилмаслигини биламиз. Сабаби ҳеч ким унинг зарурлигини бизчалик ҳис қилгани йўқ», деганда у ҳар доимгидан ҳам жиддий ва ҳар бир сўзини тарозига солиб кўрган.

Муxолифатчининг чиқишларини бойитувчи метафоралар билан баён қилишида ҳам бирор салбий нарса йўқ. Жамиятимизнинг ривожланиши масалалари билан бир неча йилдан буён шуғулланаётган жамиятшунос ва инсон сифатида мен уларни ҳузур билан ўқидим. Шахсан мен хориждаги муxолифат ичида бу қадар Ватанга бўлган самимий ва шоирона безатилган муҳаббат билан мустабид тузумга нисбатан шу қадар нафрат туйғуларини намоён қилган, мамлакат муаммоларини тушунган, шунчалик интеллектуал иқтидорга эга бошқа бирор шахсни билмайман. Ўзбекистондаги ҳокимият ва мухолифат муаммолари билан қизиққан ҳар бир одам бу ҳақда «Эрк» Демократик Партияси лойиҳасининг тўлдирилган варианти билан www.Erkinyurt.org саҳифаларида танишиб чиқиши мумкин. М. Солиҳнинг айтишича, Миллий Нажот Қўмитаси билан бирга ишлаб чиқилган парламент ва президент сайловларигача бўлган ўтиш даври учун дастур мавжуд. М. Солиҳнинг миллат қутқарувчиси ролига тўғри келиш келмаслиги ўринли савол. Бироқ буни вақт кўрсатади.

Page 173: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

172

2. Аркадий Дубнов Солиҳнинг бугунги фаоллашуви Ўзбекистон раҳбариятининг ислоҳотлар бўйича ҳаракатларининг катализатори бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида қизиқ фикр билдирган. «Солиҳ қартасини» унинг «чиндан ҳам ташқаридан туширилган жиддий сиёсий фигура бўлиб қолиши мумкинлигидан» қўрқиш натижасида ўйналаётган ҳам бўлиши мумкин деб ҳисоблайман. Бу масала негизида Москвадаги сиёсий технологлар билан Каримов атрофидаги манфаатдор томонлар ва Россиянинг Марказий Осиёдаги геосиёсий манфаатлари ётганлигини инкор қилиб бўлмайди.

Дарвоқе, мен журналист-таҳлилчининг муҳокамада қатнашган барча иштирокчилар орасида жуда муҳим «…Муҳаммад Солиҳга ўхшаган дунёвий лидер», иборасини қўллагани эътиборимни тортди. Назаримда бошқа оппонентлар Солиҳ раҳбарлигидаги мухолифат фаолиятининг дунёвий асосда қурилганини кўришни истамаяптилар.

3. Малашенко «Фарғона.Ру» мухбирининг «Ўзбек мухолифатида норози оммани бирлаштира оладиган шахс борми?» деган саволига биргина, «Йўқ. Яқин кунларда бўлиши ҳам мумкин эмас», дея жавоб бериб, дарров хатога йўл қўяди. Бу қадар ишонч ва башоратчилик қаёқдан пайдо бўлди? Бу фикр орқасида биз халқни пастга уриш сифатида, унинг чекланганини айтиб, яхшироқ ҳаёт кечиришга лойиқлиги, муносиб лидерларни олга суришдек салоҳиятини тан олмаслик ётади. Муҳаммад Солиҳни фаол ижодкор, мутаоладан тўхтатмаган, эшитишни, кенг ва образли фикрлайоладиган шундай лидерлардан бири деб билмаслик инсофдан бўладими?

Нега А. Малашенко Ўзбекистондаги норозилик салоҳияти «псевдодемократик (ёки квазидемократик деса яхшироқ бўларди) фигуралар, тузилмалар ва ҳатто ақидапарастлар устунлик қиладиган» курашга айланиб кетади, деб ҳисоблайди? Ва ниҳоят, профессор қуйидаги хулосага келади: «Менинг ўйлашимча, ҳамма нарса қизғиш инқилоблар эмас, мусулмон-византия йўли билан ҳал бўлади». «Мусулмон-византия» деган иборага эътибор беришингизни сўрайман. Бошқача айтганда, олим норозиликнинг биргина шаклини мутлоқлаштириб, кураш усулларидаги муқобиллик эҳтимолидан кўз юммоқда. А. Малашенко ҳозир Ўзбекистонда кишилар онгида инқилоб юз бераётганини назарий маьнода ҳам тан олишни истамаяпти. Норозилик ва унинг

Page 174: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

173

оқибатларини сунъий равишда биргина нарса – ислом инқилобига олиб келиб тақаш мумкин эмас. Шунингдек, инқилобда ислом омили ҳақида гапирар экан, исломнинг табиатига кўра радикал эканлиги каби бемаъни хулосага олиб келмаслик керак. Малашенконинг бундай деб ўйламаслигини биламан. Менга бу унинг мақолалари ва бошқа ишлари орқали яхши маълум. Интервю матнида биз умуман бошқа нарсани кўрамиз. Бу ерда рус тадқиқотчиси Ўзбекистонда норозилик иштирокчилари албатта ақидапарастлар ёрдамига шошиладилар, деган фикрни постулат сифатида бермоқда. Ўзбекистондаги Ислом радикал эмиш. Тарихчи ва исломшуносга биздаги исломнинг ҳанафийлар йўналишида эканини мен эслатсам тўғри бўлмаса керак. Радикал дейиш Исломни ҳақорат қилади. Балки, истамаган ҳолда, А. Малашенко Ислом динининг замонавий дунёдаги ролини пастга урмоқ да.

Бундай мантиқий хулосалар етарли даражада далиллар билан мустаҳкамланмагани сиёсатшунос учун кечириб бўлмас ҳол. Назаримда олим инқилобларнинг тинч ва «бахмал» эмас, балки фақат «бахмал» бўлиши мумкинлиги, ҳамда, фақат диктатор Каримовнинг «тинч» йўл билан қулатишга олиб боришини «исботлаш» истагига берилиб кетган. Бундан яна бошқа хато келиб чиқади. Бу хато А. Малашенконинг гўёки Ғарб Марказий Осиёда (албатта Ўзбекистонда ҳам) демократияни ўрнатмоқда деган тезисга ишонишга майли борлигидан иборат. Бу нарсада собиқ Совет ҳудудидаги сиёсий технология сифатидаги антиамериканизм ҳиди анқиб турмаса ҳам, Ғарб билан АҚШ демократияни куч билан ўрнатишга интилаётгани ҳақидаги Россияда эълон қилинаётган мақолалар билан ҳамоҳангдир. Шу ерда тошкентлик сиёсатшунос Фарҳод Толиповнинг ишидан парча келтириш ўринли бўлса керак. «Антиамерика кайфияти кучаймаётир. Бу нарса фақат эски, кетаётган элита ва иқтисодий, сиёсий доиралар орасида ўсмоқдаки, улар учун ўз мавқеларини сақлаб қолиш демократик келажакка қараганда афзалроқдир. (Қаранг, Фарҳод Толипов. Антиамериканизм собиқ Совет кенглигидаги сиёсий технология сифатида. 1-қисм. www.apn.kz, 23.01.06).

4. Ва ниҳоят, М. Солиҳнинг юқорида аталган икки нутқига Аждар Куртов якунловчи жавоб ёзмоқда. Мен унинг чиқишида қуйидаги нарсага эътиборни қаратган бўлардим. Биринчидан, ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос назаримда А. Малашенконинг

Page 175: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

174

Каримов режимининг душманлари сўзсиз ақидапарастлар билан иттифоқ тузишга шошиладилар, деган позициясини такрорлаётгандай. «Россия фуқароси ва Марказий Осиёга бегона бўлмаган одам сифатида бу либерал ўзбек мухолифат сиёсий курашнинг зарур пайтида ҳокимиятни эгаллаб олишини истамас эдим, деб ёзади А. Куртов. Унинг позицияси кишини ҳайратга солади. Вақтдан фойдаланиб мен, «Хўш, унда мана шу либерал мухолифат нима қилсин?» деган саволни беришни истардим.

Гўёки совет давридан кейин мана шундай либерал ижодий зиёлилар орасидан чиққан вакиллар сиёсий ҳокимиятнинг юқори поғоналарига кўтарилгач, ўзлари бошқараётган давлатни ёмон аҳволга солиб қўйганига мисоллар борлиги туфайли ўзбек мухолифати лидеридан шубҳа қилиниши менда фақат таассуф уйғотади. Бу жиддий далил эмас, бир вазиятни бошқа мамлакатдаги вазиятга қиёслаб хулоса чиқариш ҳам нотўғри. Куртовнинг Солиҳ ҳақида гапираётиб, ундаги инсонпарвар зиёли шахсининг ундаги прагматик сиёсатчи шахсига енгилиши ҳақидаги таъкиди умуман ақлга сиғмайдиган иш. Санъат одами сиёсатда радикал бўлиши мумкин эмас. Мухолифатчининг тинч инқилобга чақириши унинг мавжуд режимга қарши курашда қонун доирасидан чиқмаслик тарафдори эканини кўрсатиб турибди.

«Менинг фикримча, - деган эди М.Солиҳ ўзининг 2005 йилнинг 19 январ куни ўқиган нутқида, - Каримов мисолида бу режим ўзини қайта қуришга ноқобил экани, уларнинг ўзгартирилиши лозимлигини кўрсатди. Дипломатик ўйин ўйнаб, бундай режимларни чала жазолаш мумкин эмас. Демократик давлатда қотиллик юз берганда қотилни чала-ярим жазоламайдилар. Бу ҳуқуқий норма давлат қотилларига нисбатан ҳам қўлланилиши керак, деб ўйлайман».

Кучли ва қатъий айтилган, аммо тўғри гап. И. Каримов раҳбарлигидаги ҳокимият мухолифат билан

диалог қуриб, келишув жараёнининг тинч йўли билан бормайди. Режим боши берк кўчага кирди. Бу ночор ҳолатнинг сабабларидан бири сифатида халқаро изоляцияни айтиш мумкин. Нима, ҳаммаси ўтиб кетишини, ҳозирги раҳбарлар ва элитанинг алмашишини кутиб ўтиравериш керакми? Албатта, йўқ. Нимага режимни кетишга мажбур қилиш учун Ғарбнинг ёрдамини инкор қилишимиз керак? Наҳотки М. Солиҳнинг 19 ва 20 январ кунлари ўқиган нутқларидаги мақсадларида деструктивлик бўлса?

Page 176: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

175

«Эрк» партияси лидери платформасини қўллаётган тарафдорлар демократияни қон тўкиш орқали кўришни назарда тутмаяптилар. Бу ўринда мухолифатнинг идеологик вазифаларидан бири жамоатчиликнинг «бахмал инқилобни» ҳақорат сифатида қабул қилмаслигига эришиш, оммани инқилобий ўзгаришларнинг Бастилияни, Қишки саройни олиш, Аминни қулатиш билан баравар эмаслигини тушунтириш. Одамларнинг кўзини очиш, фундаментал, яъни инқилобий ўзгаришларни амалга оширишни ҳокимиятнинг ўзи ҳам истаётгани ҳақидаги афсоналаридан қутқазиш керак. Биз буни охирги 15 йил давомида ўтиб келяпмиз. Ахир ҳар бир ўзбекистонлик атрофига боқиб, "ислоҳотчи давлат"нинг хўжа кўрсинга ўтказган ислоҳотлари натижаларини кўрмоқда. Ҳақиқатан, «…уларнинг меваларига қараб уларни таниб оласиз». (Матто Инжили 7:20).

(2006 йил 29-30 январ. Тошкент) ҚИРҒИЗИСТОН УНИВЕРСИТЕТЛАРИДА М.СОЛИҲ

ИЖОДИ ЎРГАНИЛА БОШЛАДИ www.erkinyurt.org, 11.02.2006 "Озодлик" радиоси хабарига кўра, Ўзбекистон ЭРК

демократик партияси раиси, шоир Муҳаммад Солиҳ ижоди Қирғизистон олий ўқув юртларидан бирида, Ўш Давлат университетида ўрганила бошлади. "Шоир Муҳаммад Солиҳ ижодисиз ўзбек адабиётини тасаввур қилиб бўлмайди", дейди Ўш Давлат университети ўқитувчиларидан Даврон Насибхонов ва Муяссар Холматовалар.

Маълумки, Ўзбекистонда Муҳаммад Солиҳ шеърияти расман таъқиқланганига, мана, 10 йилдан ошди. Унинг китоблари кутубхоналардан йиғиб олиниб, йўқ қилинган, дарсликларга кириб қолган шеърлари эса, дарсликлар ичидан йиртиб олинган. Ҳатто Каримов режими югурдакларининг ахмоқлиги шу даражага етганки, улар ўрта асрларда яшаб ўтган ўзбек классик шоири, "Шайбонинома" асари муаллифи Муҳаммад Солиҳ ижодига қарши ҳам дахл қила бошлаган эдилар.

Page 177: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

176

МУҲАММАД СОЛИҲ ИЖОДИ АТРОФИДА

МУНОЗАРА Би-би-си, 15.02.2006 Ташаббус муаллифлари бўлмиш ёш муаллимлар ушбу ҳассос

қаламкаш асарларисиз ҳозирги замон ўзбек адабиётини тасаввур қилиш қийинлигини урғулаш билан бирга адабиётни сиёсатга, мафкурага боғлашга уриниш оқибатларидан ташвиш билдирадилар.

Ҳозирги адабий жараён Мазкур ташаббус олимлар кенгашида тортишувларга сабаб

бўлган. Тайёрланган дастур лойиҳасини қайта таҳлил этишга қарор қилинган. Институт муаллими Давронбек Насибхонов шундай дейди:

- Биз ўрганмоқчи бўлаётган ва ўрганаётган Муҳаммад Солиҳ 1980-йиллар ўрталарида янги овоз билан, янги бир услуб билан шеъриятга кириб келган. У ўзбек адабиётида янги бир оқимни, ўзича янги бир йўналишни, Солиҳ мактабини пайдо қилган шоир. Ростдан ҳам Муҳаммад Солиҳ адабиётда жуда катта фигура. Ва буни биз йўқотиб кўядиган бўлсак, талабаларимиз ҳам жуда кўп нарсани йўқотади. Балки Ўзбекистонда ростдан ҳам таъқиб бордир, балки ростдан ҳам қўрқишаётгандир. Лекин бу дегани биз ҳам қўрқишимиз керак, дегани эмас-ку. Бизга ҳали ҳеч ким таъқиқламади-ку. Нима учун энди биз ўз-ўзимиздан Муҳаммад Солиҳни адабиётдан чиқариб ташлашимиз керак?

Ўйлайманки, буни ҳеч ким таъқиқламайди, таъқиқлай олмайди ҳам. Биз Муҳаммад Солиҳни шоир сифатида, шоир бўлганда ҳам ўзбек адабиётидаги катта бир фигура сифатида ўрганаяпмиз. Ва менимча, бу ерда сиёсатнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Биз талабаларга унинг шеърларини таҳлил этишда ёрдам бераяпмиз. Бу шеърлар нима мақсадда ёзилган? У мустақиллик учун курашган шоир эди. Совет зулмидан қутулиш учун, ўзбек тилини, туркий тилни бир мустақил тил бўлишига интилган шоир эди. Эрк деб яшаган шоир эди. Унинг ана шу ғояларини талабаларга етказаяпмиз, унинг ижоди билан таништиришга ҳаракат қилаяпмиз.

- Қандай йўл билан? Дарслардами?

Page 178: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

177

- Дарсларда афсуски, катта соат ажратилмаган. Нафақат Муҳаммад Солиҳ, бошқа шоирлар, хусусан Абдурауф Парфи ижодига ҳам кўп дарс соатлари ажратилмаган. Шунинг учун тўгаракларда, дарсдан ташқари адабиётни севадиган талабалар орасида уларга маълумот беришга ҳаракат қилаяпмиз.

Дарсларни оладиган бўлсак, "Ҳозирги адабий жараён" курси 80-йиллардан бугунги кунгача бўлган даврни қамраб олади. Курсда икки шоирга бир пара, яъни саксон минут вақт ажратилган. Дарсдан ташқари тўгаракларда эса ўзимизнинг ихтиёримиз,- дейди Давронбек Насибхонов.

Ижод ва шахсият

Институт муаллимаси Муяссархон Холматова ижодкор ижодини унинг шахсидан алоҳида ўрганиш керак, деган ёндашув бўлиши лозимлигини айтади:

- Дастур тайёр бўлмаганлиги учун дарс жадвалига қўйилганича ҳам йўқ бу курс. Шу жиҳатдан ҳам Муҳаммад Солиҳ таҳлил арафасида. Унинг шеърияти ўша даврдаги шеърият қаторида арзигулик шеърият. Бизнинг асосий вазифамиз ҳам уни шоир сифатида ўргатиш. Масалан, фалончи шоир ароқ ичар экан, шунинг учун унинг ижодини ўрганмаслик керак, ёки кўп хотинли экан, унинг асарларини ўрганмаслик керак, дегандек ёндашувда бу. Унинг шеърияти зўрми уни ўрганиш керак. Унинг шахсий ҳаёти ёки унинг сиёсий фаолияти бизни қизиқтирмаслиги керак, - дейди Муяссархон Холматова.

Институт расмийлари Муҳаммад Солиҳ ижодиётини ўрганиш ташаббусига салбий муносабат билдирадилар. Айни мулоҳазада расмий Тошкент назаридан ҳадик акс-садоси кўринаётгандек. Институт ректори Равшанбек Турсунов гапиради:

- Бизда ўқув режаси бўйича "Ҳозирги адабий жараён" курси бешинчи курснинг иккинчи ярмида ўқитилади. Қирғизистон таълим тизими стандартларига мос равишда биз ўқув дастурларини Ўзбекистон дастури асосида тузамиз. Чунки бу ўзбек филологияси курси.

"Ҳозирги адабий жараён" курсини ўтиш бўйича лекция, амалий машғулот соатлари кафедра йиғилишига муҳокамага қўйилганида бир неча ижодкорлар ижодини ўтиш ёки дастурга киритиш бўйича мунозара бўлган. Улар орасида Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Солиҳ, Ҳуршид Даврон, Камчибек Кенжа каби шоирлар бор эди. Мен ўша ерда ҳам Муҳаммад Солиҳ ижодини ҳозирча

Page 179: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

178

ўқув дастурига киритмай турайлик, деган фикрни айтганман, - дейди институт раҳбари.

Таъқиқланган шоир

Қўшни Ўзбекистонда Муҳаммад Солиҳ шеърияти таъқиқланганига ўн йилдан ошгани маълум. Унинг китоблари кутубхоналардан йиғиб олиниб йўқ қилингани, дарсликларга кириб қолган шеърлари эса йиртиб олингани айтилади.

Кузатувчиларга кўра, ҳозирги Қирғизистонда адабиёт ва санъат масалаларида сиёсат устуворлигига барҳам берилган ва мамлакатда расман тазйиқ, босим, таъқиб эҳтимоли йўқ, дейиш мумкин. Айни пайтда Давронбек Насибхонов мунозараларга сиёсий тус бериш эҳтимолини инкор этмайди:

- Ўзбек гуманитар-педагогика институтида Муҳаммад Солиҳнинг ижоди ўрганилар экан, деган нарсага ҳайрат билан қарашнинг ўзи нотўғри, деб биламан. Энди мен кўрқадиган нарса шуки, бу масала сиёсийлашиб борадиган бўлса, бизнинг раҳбаримизга қандайдир босимлар бўлиши мумкин. Натижада биз мана шу курсни ўтолмай қоламизми, Муҳаммад Солиҳ ижодини ўрганолмай қоламизми, деб қўрқаман.

Аслида демократик давлат бўлган Қирғизистонда бундай бир тазйиқ ёки таъқиб бўлиши кулгили. Бу масала сиёсийлашмаслигини хоҳлайман. Шоирми, адабиётми, уни мафкурага боғламайлик, сиёсатга боғламайлик,- дейди Давронбек Насибхонов.

Маҳаллий таҳлилчилар айтишича, сўз эркинлиги бир қадар ривож топган Қирғизистонда мухлис эҳтиёжи мавжуд бўлган ижодкор йўлида фақат бир тўсиқ бўлиши мумкин. У ҳам бўлса, баъзи бир мулозимлар эс-xушига сингиб кетган шўролар давридаги таъқиқлар асоратидир.

(Мўмин Бекзод)

ҚИРҒИЗИСТОНДА АБДУРАУФ ПАРФИ, МУҲАММАД

СОЛИҲ ИЖОДИГА ҚИЗИҚИШ ОРТМОҚДА Алишер Соипов Қирғизистонлик адабиёт мухлислари қўлига марҳум шоир

Абдурауф Парфининг “Иймон асири”, шоир Муҳаммад Солиҳнинг “Валфажр” шеърий тўпламлари келиб тегди.

Page 180: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

179

Ўшлик адабиётшунос ўқитувчи Мамлакат Йўлдошева шоир Абдурауф Парфининг китобини қўлига оларкан, кўнглидан кечган ўйларни шундай ифодалайди:

- Китобни қўлимга оларканман, қалбимни фаҳр туйғуси чулғаб олди. Бишкекда ўзбек адабиётининг, ўзбек шеъриятининг намоёндаси ижодига эътибор берилаётгани, унинг ижоди тарғиб қилинаётгани мени қувонтирди, - дейди адабиётшунос Мамлакат Йўлдошева.

ЎшДУ ўзбек филологияси факулътети ўқитувчиси, шоир Даврон Ҳотамнинг айтишича, Абдурауф Парфининг китобини қўлига оларкан, уни ҳаяжон чулғаб олган:

- Китоб қўлимга тушаркан, сочлари оқариб кетган, Солиҳ таъбири билан айтганда, инсонларнинг тилида гапиришни ўрганиб олган қуш” суратини, юзларида ажинлари тарам-тарам, кўзларида олов, қандайдир бир оловми дард ёнаётган шоир Абдурауф Парфи Ўзтуркни кўриш мен учун жуда ҳаяжонли бўлди. Бу китобдаги буюк ғамни ҳис қилиш албатта ҳаяжонлантирмай қўймайди. Шоир шеърларини шошилинч, бир онда ўқигим, ҳаммасини ҳис қилгим, туйгим келди. Аммо қийин эди…

Даврон Ҳотам шоир шеърларидан бирини ўқир экан, нафақат шоир ижодидан, балки унинг шахсидан-да ҳайратланишини айтади: “Тиланчига садақа бермоқчи бўлдим. Ҳеч вақо йўқ лекин киссамда. Вой бечора, деди у кулиб”. Тиланчидан ҳам ўзини пастга қўяётган, Тиланчида-ку нимадир бор экан, менда эса ўша Тиланчига бергани ҳеч вақо йўқ деб ўзининг ижтимоий ҳолатини айтаётган шоир Абдурауф Парфининг ҳаётини эсласангиз, шоир шахсига, нафақат ижодига, унинг одам сифатида қандай қилиб яшаганини, шоирнинг бугунги кундаги дарвеш эканини ҳис қиласиз.

Сургундаги шоир Муҳаммад Солиҳнинг “Валфажр” китобига эса унинг бутун умри давомида ёзган барча шеърлари киритилган. Китоб сўзбошидан иқтибос: “Шу тубандаги китоб менинг қаламимдан чиқди. Совет даврида ёзилган, гизли ёки ошкора ширк асоратлари ташиган шеърлардан воз кечдим, баъзи даҳрий калималарни тузатдим, бош эгмаганларини эса дарҳол бошини учирдим – таҳрир этдим. Ўйлайманки, мен излаганим бахту-саодатни топдим, иншооллоҳ. Ва сўзимни тутдим: ортиқ шеър ёзмайман. Совет даврида ёзилган шеърлардан шу қўлингиздаги

Page 181: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

180

китоб ташқарисида менинг исмимдан босилган ҳар қандай шеърий матн – меники эмасдир. Бунга Сиз шоҳид бўлинг».

Шоир Даврон Ҳотамга кўра, Муҳаммад Солиҳ ижоди 20 асрнинг иккинчи ярмида ўзбек адабиётида туб бурилиш ясаган эди.

(16.02.2006)

МУҲАММАД СОЛИҲ АТРОФИДА БИРЛАШАЙЛИК! "Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Би-Би-

Си радиоси билан суҳбатда "бизнинг жамиятимизда, халқимиз ичида режимга қарши протест потенциали бор" деган фикрларни билдиради. Мухолифат лидерининг фикрича, "бу потенциал бир шаклга кирмаган, йўналтирилмаган, аммо бу потенциал мавжуд. Ва бу потенциал жуда катта".

Муҳолифат лидерлари бугунги кунда Ўзбекистонда сиёсий режимнинг ўзгартириши йўлида ёшлар кучига таянишни асосий мақсад қилиб олганлар. Ўзбек ҳалқини қутқариш ҳаракатлари ҳам даставвал ёшлар ичидан бошланиб, бутун жамият бўйлаб ёйиладиган алангага умид қилмоқда. Бироқ ўзбек ёшларини курашиш учун етарли норозилик манбалари борми? Ёшлар орасидаги норозиликлар қай даража эканлигини ўлчайдиган аниқ мезонлар нималарда кўринади?

Ўзбекистонда юз фоиз матбуот ва ОАВ ларини ўз тасарруфига олган режим ҳар куни матбуот орқали халқни ва жумладан, ёшларни ҳар хил уйдирмалар билан мухолифатга қарши қайрамоқда. Тошкентда ва Жиззах вилоятида бўлиб ўтган бир неча норозилик акциялари пайтида талаба ёшларни ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши чиққанларини эслаш кифоя. Уларнинг баъзилари ҳукумат алдовларига ишонишади, айримлари қўрқув туфайли бу ишга қўл уришган. Норозилик билдириб чиқаётган талабалар бор, бироқ улар бармоқ билан санарлидир. Ёшлар бугунги кунда режимга қарши курашиш учун лидерга муҳтождирлар. Уларни норозиликларини йўналтирадиган куч мамлакат ичида кўзга ташланмаяпти. Ташқаридан туриб қилинаётган чақириқлар уларгача етиб бораётгани йўқ.

Муҳаммад Солиҳ Би-би-си билан суҳбатда Ўзбекистонда норозиликлар асоси олдиндан мавжуд эканлигини айтади. Унинг назарида норозиликлар Грузия, Украина ёки Қирғизистондан

Page 182: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

181

олдин ҳам ўзбекларда бор эди. "Фақат... катта бир босим, давлат тарафидан катта бир репрессив аппарат жуда қаттиқ ишлагани учунгина бу ҳали ўртага чиққани йўқ". Ўзбеклар ўз турмуш тарзларининг зил-замбил юкидан ва жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий таназзулнинг катталигидан режимга қарши норозилик билдирмоқдалар. "Эрк" лидери мухолифат суянадиган асосий манба, деб халқни кўрсатади.:"Бизнинг асосий таянган жойимиз - бизнинг халқимиз ва миллатимиз. Ҳозир режимга қарши протест потенциалини яхши йўлга айлантиришга бўлган таважжуҳ жуда кучайиб бораяпти ва биз буни ҳис қилиб турибмиз".

Халқ қачон бўлмасин, чириб бораётган бу режим қулашини ва ҳукумат тепасига бошқа бир, оқил ва узоқни кўра биладиган демократ одам келишини кутмоқда.

Ўзбекистонда жамиятни ислоҳ қилиш учун лидер фактори асосий ҳал қилувчи омил эканлиги кун тартибига чиқиб бўлган. Мухолифатдаги кучлар ҳам, жамиятнинг илғор қатлами ҳам, ҳукуматнинг ичидаги ўзгача қарашдаги кишилар ҳам ўзбек халқи 15 йилдан буён орзиқиб кутаётган лидер атрофида бирлашишни истайди. Биз бугунги кунда Муҳаммад Солиҳ сиймосида ўзбек ҳалқининг ёвуз режим чангалидан қутқаришга қодир бўлган сиёсий арбобни кўрмоқдамиз.

Муҳаммад Солиҳ атрофида бирлашайлик. Юсуф Расул (2006)

"ЭРК" ПАРТИЯСИ ЎЗ НОМЗОДИНИ ПРЕЗИДЕНТ

САЙЛОВИГА ТАҚДИМ ЭТДИ Гулноза Сайдазимова 26.04.2006 Рўйхатга олинмаган "Эрк" Демократик партияси

Ўзбекистонда 2007 йилда бўладиган президентлик сайловига ўз номзодини тақдим этди. Бироқ, амалдаги қонунларга биноан, Солиҳ президентлик учун беллаша олмайди: у конституция талабига кўра, президентлик сайловига қадар кейинги ўн йил ичида Ўзбекистонда яшамаган, шунингдек, у 1999 йилда экстремизмда айбланиб, сиртдан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган. "Эрк" партияси Солиҳни сайловда қатнаша олиши учун бу каби тўсиқларни енгиб ўта оладими?

Page 183: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

182

ПРАГА, 25 апрель 2006 йил (RFE/RL) -"Эрк" Демократик партияси 2007 йилда бўлажак президентлик сайловига номзод сифатида ўз лидери Муҳаммад Солиҳни тавсия этди. "Эрк" Демократик партияси бош котиби Отаназар Ориповнинг баёнотига кўра, партия Марказий Кенгаши 2007 йилги президентлик сайловига номзод сифатида кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилган. Бироқ, Солиҳ номзод бўлиши учун бир қанча тўсқинликлар бор. У 1993 йилдан буён муҳожиротда яшаётгани боис расман номзод бўла олмайди. Чунки мамлакатдан ташқарида ўн йилдан ортиқ вақт яшаган киши президентликка ўз номзодини қўйиши амалдаги қонунларга кўра таъқиқланган. Шунингдек, Солиҳ сиртдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва Ўзбекистон ҳукумати учун унинг номи қидирувдаги кишилар рўйхатида турибди.

Айни пайтда Европада яшаётган Муҳаммад Солиҳнинг "Озодлик" радиосига айтишича, у Ўзбекистонни ўз ихтиёри билан тарк этмаган. "Мен ҳаётим хавф остида қолганлиги туфайли, кучли босимлар остида бу ишни қилдим", деди у.

Суд ҳукми эса асосланмаган. "Биз ҳозир 1999 йилда чиқарилган маҳкама қарорини (мени

экстремизм бўйича айбли деб топишган) асоссизлигини исботлаш учун ҳаракат бошлаганмиз.Бу иш айни пайтда БМТнинг Женевадаги Инсон Ҳуқуқлари бўйича Қўмитасида кўриб чиқилмоқда. Қўмита мени аризамни қабул қилиб олди ва Ўзбекистон судига чақирув хати йўллади, ҳозир Ўзбекистон ҳукуматидан жавоб кутмоқда. Агар сайловга қадар бу иш кўриб чиқилса, мен Ўзбекистонга қайтиб бориб, бу сиёсий тадбирда қатнашиш имкониятига эга бўламан", дейди Муҳаммад Солиҳ ўзига қўйилган айблов ҳақида.

Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон сиёсий саҳнасида собиқ Совет Иттифоқи пайтида, 1980 йиллардаги Михаил Горбачёвнинг "қайта қуриш" сиёсатидан сўнг пайдо бўлганди. Кўпгина муаммолар ичида, у ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишини талаб қилиб чиққанди. Шунингдек, у Ўзбекистондаги пахтачилик ва ғаллачилик маданиятлари билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги муммолари ҳақида гапирганди.

У ўзбек ёшлари ичида кўп ўтмай таниқли шахсга айланди ва 1988 йилда "Бирлик" ҳаракатини ташкил этди. Орадан бир йил ўтиб , 1989 йилда расман рўйхатга олинган "Эрк" партиясини ташкил этиш мақсадида Солиҳ "Бирлик"дан чиқди. Солиҳ

Page 184: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

183

Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг қонунчилик органи Олий Кенгаш депутати бўлди. У 1990 йилда Ўзбекистон Парламенти кун тартибига "Мустақиллик Декларацияси"ни олиб чиқди ва овозга қўйди. Мустақиллик декларацияси ўша пайтда Ўзбекистон ССР коммунистик партияси раҳбари бўлган Ислом Каримовнинг қаршиликларига қарамасдан, кўпчилик овоз билан қабул қилинди. Ушбу ҳужжат 1991 йилнинг 31 августида қайтадан эълон қилинган Совет Иттифоқидан Ўзбекистонни мустақил бўлиши йўлидаги дастлабки ҳуқуқий қадам эди.

Каримов билан беллашув 1991 йилги президентлик сайловида Солиҳ Каримов билан

беллашди. Амалдорлар Каримовни “ғолиб” деб эълон қилишди, Солиҳ, расмий маълумотларга кўра, 12.7 фоиз овозга эга бўлганди. "Эрк" партияси сайловлар сохталаштирилганини таъкидлайди.

Солиҳ 1993 йилда ҳукумат қатағони ва босимлар остида Ўзбекистонни тарк этди. "Эрк" қайтадан рўйхатга олинмади ва унинг фаолияти Ўзбекистонда ноқонуний, деб эълон қилинди.

Тошкентда 1999 йилнинг феврал ойида 16 киши ҳалок бўлган портлашлардан сўнг "Эрк" лидери экстремизмда айбланиб, сиртдан суд қилинди ва 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ўзбекистон ҳукумати уни 1997 йилда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раҳбари билан тушган суратини далил сифатида келтириб, уни ЎИҲ билан тил бириктирганликда айблади.

ЎИҲ 1990 йилнинг охирида Каримов режимини ағдариб ташлаш ва Марказий Осиёда халифалик ўрнатиш мақсадида ташкил этилганди. ЎИҲ 2000 йилдан бошлаб АҚШ Давлат Департаментининг Террористик ташкилотлар рўйхатига киритилган. Солиҳ ўзини ҳар қандай террорчилик ҳаракатида иштирокини қатъий рад этди. Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил ташкилотларга кўра, Солиҳга қарши қўйилган айблов сиёсий сабабларга эга. Мавжуд ҳуқуқий тўсиқларга қарамай, Солиҳ Ўзбекистондаги сайловчилари қўлловига эга бўлиши мумкин. Баъзи бир кузатувчиларнинг айтишларича,Ўзбекистон ташқарисида 13 йилдан буён яшаётган Солиҳ мамлакат ичида у қадар таниқли эмас.

Канадада муҳожирликда яшаётган ўзбекистонлик мустақил журналист Алимардон Аннаев бу борада шундай дейди: "Мен билан суҳбатлашган кишилар фикрларидан келиб чиқиб ва журналист сифатида айтишим мумкинки, мен билан тенгдош, ёши

Page 185: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

184

қирқларга борган кишилар, Каримов режимига қарши тура оладиган куч борлигига ишонмай қўйишган. "Эрк" ёки "Бирлик", улар хоҳ маъмурий, хоҳ иқтисодий ёки сиёсий бўлсин, Каримов ислоҳотларига муқобил дастурни ишлаб чиқиш даражасида эмаслар. Чунки амалдаги ҳукумат олиб бораётган ишлар уларга маълум". Бироқ Муҳаммад Солиҳ ўзининг партияси Ўзбекистонда жуда ҳам кўп тарафдорларга эга эканлигини таъкидлайди. "Эрк" лидерининг фикрига айни пайтда муҳожирликда яшаётган ўзбек журналисти Юсуф Расул қўшилишини билдирди. У Ўзбекистонда бундан кейин ким президент бўлиши борасида сўровнома ўтказган "Исёнкор" интернет саҳифасига раҳбарлик қилади: "Сўровномани икки ой давомида амалга оширдик", дейди Юсуф Расул. Унинг фикрича,сўровномада қатнашган кишиларнинг саксон фоизи Солиҳни бўлажак президент деб билишади. Каримов сўровномада атиги 4 фоиз овоз олган, 15 фоиз овоз берганлар бошқа кишини президент сифатида кўришни исташади". Бироқ, Юсуф Расулнинг таъкидлашича, "Эрк" партиясини бугунги шароитда Муҳаммад Солиҳ номзодини президентлик сайловига тақдим этиши ҳеч қандай натижа бермаслиги мумкин. Мухолифатдаги кучлар ва ўзгача фикрловчилар учун ҳуқуқий асослар йўқлиги ҳар қандай норасмий партия вакилини, жумладан, Солиҳни ҳам президентлик сайловида қатнашишига имкон қолдирмайди. Фақат ягона бир йўл – инқилоб билангина Солиҳ ёки Каримов режимига қарши бўлган бошқа киши президентликка номзод бўлиши мумкин".

"Эрк" сайлов кампаниясини амалга ошириши учун молиявий манбага эгами ёки у Ғарб қўлловига сазовор бўла оладими, бу аниқ эмас. Солиҳ ўтган йилнинг ёзида Қўшма Штатларга ташриф буюрди. У Конресснинг кўзга кўринган аъзолари ва Миллий Демократия Институти, Халқаро Республикачилар Институти, Вашингтонда асос солинган IFES Сайловларга кўмаклашиш Агентлиги каби бир қанча нуфузли нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

АҚШлик мулозимлар фикрича, Солиҳнинг Вашингтонга сафари Америка давлат маъмурларини ўзбек мухолифати билан янги алоқаларини намоён этмайди, бу одатдаги бир учрашувдир. Ушбу баёнот Каримов Америка ҳарбийларини Ўзбекистондаги авиабазадан ҳайдаб чиқармасидан олдин янграган эди.

(Мақоланинг рус тилидаги таржимасига кўра Юсуф Расул ўзбекчалаштирди)

Page 186: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

185

ЎЗБЕКИСТОНГА ОГОҲЛАНТИРУВ СИГНАЛЛАРИ Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра кеча ва бугун

мамлакатдаги минглаб қўл телефонларига ўзбек, рус ва инглиз тилларида "Йўқолсин Каримов!". "Андижонни унутманг!. Муҳаммад Солиҳ!" деб номланган хабарлар тарқатилган.

Тошкентлик ўз номини ошкор этишни истамаган кишининг айтишича, у тунги соат 12 ларда телефон сигналларидан уйғониб кетган.

"Қўл телефонимга келган хабарда инглиз тилида "DON'T FORGET ANDIJAN! "STOP KARIMOV!" каби сўзлар ёзилган эди. Бироз вақт ўтиб, ўзбек тилидаги СМС келди, унда "Йўқолсин Каримов!, "Андижонни унутманг!" каби жумлалар бор эди. Маълум бўлишича бундай сўзлар бошқа танишларимга ҳам юборилган экан.", дейди у.

Маълум бўлишича бу каби телефон хабарлари уяли тефон орқали минглаб хонадонларга кириб борган ва қувонч билан қарши олинган. Самарқанд шаҳрида яшовчи ўзини танитишни истамаган журналистнинг айтишича, бу хилдаги СМСлар бошқа вилоятларга ҳам етиб борган.

"Ҳукумат бу қўл телефонларига узатилаётган, халқни исёнга чорловчи жумлалардан катта хавотирга тушган. Хабарлар қаердан келаётганини аниқлаш бўйича ҳаракатлар бошланган. Тахминларга кўра улар Европа мамлакатларидан, Франция. Англия. Чехия, Швеция ҳамда Швецариядан юборилаётган бўлиши мумкин, дейди журналист. Каримов зулмидан эзилган ва ёруғ кунларни умидида яшаётган халқ бу хабарлардан анча сергак тортиб қолган. Кўча куйда, маҳалларларда Андижон қатлиомига бир йил тўлиши муносабати билан тарқатилган СМС хабарлари ҳақида одамлар гоҳ ошкора гоҳ пичирлашиб сўзлашаётганига гувоҳ бўласиз.

"Одамлар Муҳаммад Солиҳ номини эшитганларида худди ўз халоскорларини кўргандек суюниб кетишди. Бу хабарлар Муҳаммад Солиҳни ўз ватанига қайтиши ва жамиятда бўлажак ўзгаришлардан нишонами?", дейди суҳбатдошимиз.

Каримов Ўзбекистонни ҳар қанча иҳота қилиб олмасин барибир 21 асрда яшаётган ўзбек халқи ўзига керакли ахборотларни қандай йўллар билан бўлмасин олиш имкониятига эга. СМС хабарлари аҳолини диктатурага қарши курашга чорловчи оддий бир йўлдир, деган қарашлар ҳам бор.

Page 187: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

186

Каримов ўзбек халқига ва жамиятга қанчалик ўз матбуоти ва ОАВ орқали босим ўтказмасин, мухолифат интернет ва уяли телефон орқали бўлсада ўз ғояларини мамлкат ичига ёйишга имкон топиши мумкин экан. Буни Андижон воқеаларига бир йил тўлиши муносабати билан тарқатилган СМС хабарлари очиқ тасдиқлаб турибди. Ёки Ўзбекистон бўйлаб озодлик эпкинлари эса бошладими?

(www.uzbekinfo.org, 12.05.2006) МУҲАММАД СОЛИҲ ҚЎЙИБ ЮБОРИЛГАН Ўзбекистон ҳукуматининг Интерполга сўрови асосида

Стокгольмда ушлаб турилган ўзбек мухолифати раҳбари Муҳаммад Солиҳ қўйиб юборилган

Аввалроқ Муҳаммад Солиҳнинг Стокгольм аэропортида ҳибсга олингани хабар қилинганди.

Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон ҳукумати халқаро қидирув эълон қилган ўзбек фуқароларининг рўйхатига асосан ушланган.

Кейинчалик Муҳаммад Солиҳ ҳимоячисининг Би-би-сига айтишича, Швеция полицияси Норвегия Ташқи ишлар вазирлигидан Солиҳ жаноблари шахсига тааллуқли маълумотларни олгач, уни қўйиб юборган.

"Эрк" демократик партияси раҳбарининг Лондондаги вакилига кўра, Муҳаммад Солиҳ Британия парламенти аъзолари ва инсон ҳуқуқлари гуруҳлари билан учрашиш учун Лондонга келаётган эди. Муҳаммад Солиҳга нисбатан Интерполнинг ҳибсга олиш буйруғи биринчи марта 2001 йил декабрида Прагада қўлланилган эди. Ўшанда Прага маҳкамаси Ўзбекистон томонининг экстрадиция ҳақидаги сўровини рад этган ва Муҳаммад Солиҳни ҳеч қандай айбсиз маҳкама залидан озод этган.

Ўзбекистон ҳукумати "Эрк" демократик партияси раҳбарини 1999 йилги Тошкент портлашлари ва бошқа қўпорувчилик ҳаракатларида айблаб, сиртдан ўн олти ярим йиллик қамоқ жазосига маҳкум этган. Аммо Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати қўйган айбларни сиёсий, дея рад этган ва Солиҳга сиёсий қочқин мақомини берган. Андижон қирғинидан сўнг Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистоннинг дунёвий мухолифати раҳбари сифатида Вашингтон ва Лондонда қабул қилинган.

Page 188: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

187

Андижон қирғинининг бир йиллиги муносабати билан Оврўпо Иттифоқи парламентида чиқиш қилган Муҳаммад Солиҳ жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистондаги демократияни қўллаб-қувватлашга чақирган.

(www.bbc.co.uk, 17.05.2006)

ХЬЮМАН РАЙТС ВОТЧ ШВЕЦИЯ ҲУКУМАТИНИ

ҚОРАЛАДИ Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Хьюман Райтс

Вотч ташкилоти Швецияда мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг ушлаб турилганини қоралаб чиққан.

Муҳаммад Солиҳнинг қисқа муддат ҳибсга олиниши Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан қатъий сиёсатининг йўқлигини кўрсатади. Хьюман Райтс Вотч Муҳаммад Солиҳга нисбатан Интерпол қидирувини бекор қилиниши кераклигини айтган. "Таниқли ўзбек диссидентининг сешанба куни Швецияда қўлга олиниши Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан кучли сиёсатга эга эмаслигини намоён этади", дейилади Хьюман Райтс Вотч ташкилоти баёнотида.

Норвегиядан сиёсий бошпана олган мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ Британия парламенти ва инсон ҳуқуқлари вакиллари билан мулоқот ўтказиш учун Лондонга йўл олган маҳали Стокгольмнинг Арланда аэропортида полиция томонидан ҳибсга олинганди. Швеция расмийларига кўра, Интерпол Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистон ҳукумати томонидан тақдим этилган қидирувдаги ўзбекистонликлар рўйхатига асосан ушлаган.

Улар, Хьюман Райтс Вотчнинг маълум қилишича, ўзбек мухолифати раҳбарини Стокголмдаги Норвегия элчихонасини хабардор этмасдан ҳибсда ушлаб туришган. Швеция расмийлари Муҳаммад Солиҳни орадан бир кун ўтиб қўйиб юборишган.

Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий важларга асосланган таъқиблари ҳисобга олинадиган бўлса, дейилади Хьюман Райтс Вотч ҳисоботида, расмий Тошкент томонидан ҳибсга олиниши сўралган ҳар қандай ҳужжатга ишончсизлик билан қаралиши керак. Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг Оврўпо ва Марказий

Page 189: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

188

Осиё бўйича бошлиғи Холли Картнер Швеция ҳукумати Муҳаммад Солиҳдан расман кечирим сўрашини талаб қилган ва келажакда ўхшаш хатоларга йўл қўймасликка чақирган.

Шу ҳафта бошида Хьюман Райтс Вотч ва бошқа халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари виза таъқиқи қўйилган ўзбекистонлик мулозимлар рўйхатига Президент Ислом Каримовни ҳам киритишни талаб қилишганди. «Муҳаммад Солиҳнинг Интерпол рўйхатидан олинмагани ҳолда Президент Ислом Каримовнинг Оврўпода бемалол сафар қилиши - бемаъниликдир» - дейилади Хьюман Райтс Вотч ташкилоти баёнотида. Айни дамда "Эрк" демократик партияси раҳбари Лондонда Британия парламенти вакиллари ва Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари билан мулоқотлар ўтказган. Муҳаммад Солиҳ душанба куни Британия парламентининг Марказий Осиё бўлимида чиқиш қилади.

(BBC, 19.05.2006)

ЛОНДОН УЧРАШУВЛАРИ Стокголмдаги "саргузашт"дан сўнг “ЭРК” лидери Муҳаммад

Солиҳ Лондoнга етиб келди ва ҳибс боис тўхтаб қолган ҳаракатларини давом эттиришга киришди. У Лондондаги Чет эл матбуоти Ассоциацияси журналистлари (The Foreign Press Association in London) билан учрашди. Англия парламентининг Инсон ҳуқуқлари қўмитасида чиқиш қилди.

Солиҳ жаноблари, шунингдек, Англия ташқи ишлар вазирлигида ҳам қабул қилиниб, Андижондан сўнгги вазият ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Сафар сўнггида у Парламентда Ўрта Осиё қўмитаси раиси Грег Ханд жаноблари томонидан қабул қилинди. Суҳбат чоғида Ўрта Осиёдаги ҳозирги вазият, инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари муҳокама қилинди. Хабарингиз бор, ўтган ҳафта охирида Муҳаммад Солиҳ Стокгольм аэропортида ўзбек ҳукумати талаби билан полиция томонидан қисқа муддат ушлаб турилган эди.

"Сешанба куни Швецияда таниқли ўзбек мухолифати раҳбарининг қисқа муддат асоссиз ушлаб турилиши бир бутун (тугал) Европанинг Ўзбекистон масаласида аниқ бир қарори ҳануз йўқлигидан далолатдир, Швед ҳукумати Муҳаммад Солиҳ

Page 190: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

189

жанобларидан кечирим сўраса яхши бўларди", - деган эди Хьюман Райтс Вотчнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича диретори Х. Картнер. "Муҳаммад Солиҳ ҳануз Интерпол ордерида қолаётган бир пайтда Президент Каримовнинг Европа бўйлаб бемалол сафар қилиб юриши - бу абсурд бир ҳолат, ақл бовар қилмас бемаъниликдир!" - деб давом этади яна Х.Картнер.

"Сўнгги инцидент, ҳодиса - Европа сиёсатининг тутуриқсизлигидан, иккиюзламачилигидан нишонадир. Европа Иттифоқи Ўзбекистон режимига оид ўз принципиал муносабатини аниқлаб олиши керак!"

ТУРКИЯ МУҲАММАД СОЛИҲГА ЎЗ ЭШИКЛАРИНИ

ОЧМОҚДА Туркчилик ғоясини ҳақиқатга айланиши Анқара, Туркия Совет Иттифоқи қулагандан кўп вақт ўтмай Туркиянинг ўша

пайтдаги президенти Сулаймон Дэмирэл майдони Адриатика денгизидан Хитой деворларига қадар узанган Туркий халқлар Бирдамлигини тиклаш учун ҳаракатлар бошлаганди. Уни бу мақсадни амалга оширишга рағбатлантирган нарса, шу чегаралар бўйлаб жойлашган беш давлат халқлари туркий халқлар тилида гаплашиши эди. Аммо Туркия бунинг учун қийин иқтисодий, дипломатик ва маънавий қарорлар бериши шарт эди.

Ўн йил давомида дунёвий раҳбарлар ва нефт саноатининг бошлиқлари кўшишлари натижасида, бу ҳафта Туркия ўзининг лисоний биродари Озарбайжон билан жуда муҳим алоқа ўрнатди. 28 май куни Каспий денгизидан дастлабки нефт босими янги қувур орқали Баку шаҳридан Гуржистонга ва ниҳоят Туркиядаги Жейҳан шаҳрига узатилди. Бу ҳодиса Америка сиёсатининг дунёнинг бир четидаги ноёб ғалабаси эди.

Туркия бу йўлда Шарқни Ғарб билан боғловчи воситачи ролини ўйнайди. Шу сабабли, Россиянинг собиқ Совет Иттифоқининг жанубий ҳудудларидаги газ ва нефт экспортидаги олғирликлари кучсизлантирилади.

Аммо, Россиянинг Ўрта Осиёдаги сиёсий ва маданий таъсири ҳамон сақланиб қолаётгани, Туркиянинг бу минтақага бозор иқтисодиёти ва кўплаб туркий халқлар хайрихоҳ бўлган анъанавий

Page 191: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

190

Ислом динига асосланган демократияни тарғиб қилишга қаратилган ҳаракатларига тўсиқ бўлиб қолаверади.

Шунга қарамай Кремлнинг баъзи иқтисодий муаммолари шу ҳафтада Анқара шаҳрида муҳкама қилинади. Россия Ташкқи Ишлар вазири Сергей Лавровнинг Туркиялик ҳамкасби билан Анатолия орқали ўтадиган қувурлар келажаги баҳс этилади. Бу қувурлар Россия ва Қозоғистон нефтини Сoмсун турк портидан Жaйҳoнга ўтказиши керак.

Ўтган ноябр ойида бўлиб ўтган Руссия ва Туркия давлатлари анжуманида Президент Владимир Путин Россия газини Қора денгиз орқали Самсунга ташувчи йўл жуда ҳам зарурлигини, АҚШ томонидан бу борада тўсқинликлар бўлсада, лойиҳани давом этириш кераклигини таъкидлаган эди.Россия айни пайтда Европага газ экспорт қилиш мақсадида Қора денгиз остидан Туркияга иккинчи газ қувурлари қуришни истамоқда. Баъзи ҳолларда Туркия ўзи қўшилишни истаётган Европа Иттифлқига қараганда Россия билан яқин алоқададир. Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми 15 миллиард долларни ташкил этган, Туркия ҳозирги пайтда Россиянинг иккинчи катта савдо ҳамкоридир. 2007 йилда иккитомонлама савдо 25 миллиард долларни ташкил этиши мумкин. Туркия Россияга истеъмол моллари ва қурилиш материалларини сотади ва эвазига Россиядан электр энергияси олади.

Россия ва Туркия музокараларида Туркиянинг собиқ Иттифоқ Респулибкаларига бўлган сиёсати эътиборга лойиқдир. Бугун Туркия сиёсати олдинги йилларга қараганда бироз қатъийлашиб бормоқда. Бунинг бир мисоли машҳур ўзбек диссиденти Муҳаммад Солиҳга нисбатан Анқара муносабатларининг ўзгараётганидир. Жаноб Солиҳ Олмонияда мухолифатдаги "Эрк" раҳбари сифатида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга қарши ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Жаноб Солиҳнинг таъкидлашича, Президент Каримов озгина демократик ва адолатли сайловда ўзини ютқаазиб қўйишини яхши билади ва шу боис у қалтираганча ўзини қўтқарадиган бир йўл изламоқда. 1993-йилда Муҳаммад Солиҳ Каримов босими остида Туркияга қочиб келганди. Ўша пайта Туркия президенти Сулaйман Дaмирaл эди. Афтидан Туркия яна Солиҳ учун ўз эшикларини очмоқда. Ўтган йилда Ўзбекистоннинг Андижон шаҳри содир бўлган қатлиомдан сўнг НАТОга аъзо давлатларнинг кўпчилиги

Page 192: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

191

Солиҳ учун минбар беришди.Солиҳ учун ўз эшикларини очиб берган Туркия Каримовни ашаддий ҳимоячиси бўлиб келаётган Россияни ғазабини қўзғаши мумкин, бироқ Туркия Солиҳни қабул қилган Ғарб давлатларининг маънавий раҳномолигида бу қадамни ташлашга журъат этмоқда.

Агар жаноб Солиҳнинг Ўзбекистонда демократия албатта қарор топиши ва натижада бутун Ўрта Осиёда ўзгариш бўлиши ҳақидаги башоратлари тўғри чиқса, Туркиянинг унга нисбатан сиёсати ўзгаришини олқишлаш мумкин. Нафақат Ўрта Осиёда демократия ва эркин бозор учун , балки Дaмирaлнинг туркий халқлар ҳамдўстлиги ҳақидаги мужмал орзуси учун ҳам бу жуда омади гапдир.

(Инглиз тилидан Сара Кендзор (Sarah Kendzior) таржимаси, АҚШ) ("The Economist" журнали, 06.2006)

МУҲОЖИРОТДАГИ ИЖОДКОРЛАР Садриддин («Озодлик» радиоси, 05.07.2006) Адабиётшуносларнинг айтишларича, «Адашган ит каби

Фурқат қаён боргум билолмасман...» деб Қашқардаги муҳожирлик ҳаёти ҳақида ёзган буюк ўзбек шоири Фурқат, бугунги кунларда, яъни мустақиллик кунларида ҳам ўзбек ижодкорлари ватандан ташқарида муҳожир бўлиб юришини хаёлига келтирмаган ҳам бўлса керак. Хўжанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори Абдусалом Абдуқодировнинг айтишича, Фурқат ит тимсолида ватанга вафони талқин қилган:

"Фурқат ватандан четда, ватан соғинчи билан яшаб юрганда, Ватанни озод ва мустақил кўришни истаган. Шунинг учун ҳам Фурқат ватанига бўлган муҳаббатини, вафони ит тимсолида ифодалайди". Профессор Абдуқодир Абдусаломов Заҳириддин Муҳаммад Бобурни ўзбек шоирлари орасидаги буюк муҳожир сифатида кўради. :

«Не ерда бўлсанг, эй гул, андадир чун жони Бобурнинг, Ғарибингга тараҳҳум айлагилким, анда жонидур». Шоир худди мана шу байтида «анда жонидур» бирикмани

икки маънода қўллаган. Аввало, Бобуринг қаерда бўлса ҳам шуни унутмагинки, унинг жони Андижонида, яъни ватанида қолган. Иккинчидан, шоир Бобурни тамоман "жонсиз" деб ҳис қилган.

Page 193: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

192

Чунки унинг жони ўша шаҳарнинг ўзидир. Шоир ватандан чиқиб кетди-ю, шаҳар жонсиз бўлиб қолди. Шоир ватанни жон билан баробар олади. Ватансизлик – бу жонсизликдир".

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бу мамлакатни ўнлаб ўзбек ижодкорлари тарк этдилар. Шоир Муҳаммад Солиҳ мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муҳожир шоирларидан бирига айланди. Хўш, мамлакат Конституциясида сўз эркинлиги кафолатланган юртни нега бу ижодкорлар тарк этдилар? Хўжандлик адиб Шариф Нуриддин: "Менинг шахсий фикримча, Ўзбекистонни тарк этган шоирлар «озод мамлакат»да ўзларини озод ҳис этмаган. Ҳур фикр бўлмаган юртда ҳақиқий шоирлар яшай олмайди. Тарихдан маълумки, кўпинча ватанни тарк этган шоирлар буюк одамлар бўлган. Чунки улар ўша давр билан, ўша сиёсат билан чиқишмайди".

Хўжанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факультети ўқитувчиси Мавлонберди Суюнов: "Афсуски, ҳозирги замонда ҳам муҳожирлик қисмати бор. Ўзбек адабиётининг забардаст шоири Муҳаммад Солиҳ, гарчи Ўзбекистон миллий истиқлолга эришган бўлса ҳам, муҳожирлик тўнини кийишга мажбур бўлди. Муҳаммад Солиҳ ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган, модерн шеъриятининг энг яхши вакилларидан бири эди. Унинг муҳожирликда юришини ўзбек адабиётида катта бир йўқотиш, деб ҳисоблайман".

Хўжандлик журналист Мирзаҳаким Қобилов: "Мен ўйлайманки, бугунги кунда ватандан ташқарида юрган ўзбек адибларининг аксарияти Ўзбекистон раҳбарияти юритаётган сиёсат туфайли шундай бир оғир ҳаётга маҳкум этилган. Менинг ишончим комил, улар узоқда туриб булса ҳам ўз ватанининг шон-шарафини ҳимоя қилади, Ватаннинг чин озодлиги учун курашни тўхтатмайди".

МУҲАММАД СОЛИҲ – ШОИР, СИЁСАТЧИ ВА

ОРЗУКAШ "Америка овози", 23.07.2006 "Сен қачон ёвуз одамларга ўхшашдан тийилсанг, сенга

қарши бўлган, сенга ёвузлик келтирадиган ёвузликлар ўз-ўзидан

Page 194: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

193

йўқолади", деганди бир галги маърузасида мухолифатдаги "Эрк" партияси лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ.

Муҳаммад Солиҳ 1991 йилги президентлик сайловида, Ўзбекистоннинг янги тарихида Ислом Каримовга ҳақиқий рақиб бўлган ягона шахсдир.1994 йилдан буён у қувғинликда ҳаёт кечиради. У йигирмага яқин китоблар муаллифидир, унинг шеърлари дунёдаги 50 дан ортиқ тилларга таржима қилинган.

Солиҳ жанобларининг АҚШга навбатдаги ташрифи пайтида "Америка овози" радиосининг рус хизмати у билан суҳбатлашди.

Нажия Бадикова: Сиёсий рақибларингиз сизни “хаёлпараст” деб ҳисоблашади. Замондошларингиз эса сизни “шоир – ислоҳотчи” деб билишади. Сиз ўзингизни кўпроқ ким, деб ҳисоблайсиз?

М.Солиҳ: Мен, эҳтимол, қайси томондандир хаёлпараст ва қайсидир жиҳатдан шоирдирман. Бу ҳаётда жамики умид ва ишончини йўқотиб бўлган одамгина хёлпараст бўлмаслиги мумкин. Мен эса ҳали бу туйғулардан маҳрум бўлмадим. Агар мен хаёлпараст бўлмаганимда, аллақачон бу дунёдан кетган бўлармидим... Балки бу яхшиликкадир, аммо мен 70-80-йилларда ўзимда бўлган шоирона кибрни йўқотганман-ку. Агар мен шеъриятни сиёсатдан устун, деб билганимда, шеърият билан машғул бўлардим. Мен сиёсатни шеъриятдан юқори қўяман, чунки сиёсат ҳақиқатдан эркаклар ишидир. Сиёсат, бу - ғоялар жанги, сиёсат, бу - адолат учун курашдир. Шеърият эса бу йўлда жуда ҳам тор бўлса эҳтимол. Шеърият бир қадар худбинроқ, у ўзига боғлаб олиши мумкин. Шеърият - бу ўзингда рақс тушиш каби, ўзингдаги бир нарсадек. Шеърият - жуда инжиқ ва худбин.

Икки хил лидер бўлиши мумкин: бири сиёсат яратган лидер, иккинчиси сиёсатни яратувчи лидер. Мен истаган лидер сиёсатни яратувчи лидердир, бундай лидерлар жуда камдан-кам пайдо бўлишади. Бироқ, ҳар бир асрда саноқли шундай шахслар бўладики, уларсиз сиёсат ўз маънисини йўқотади.

Н.Б.: Ўз ватанингизда сиз террорчиликка айбланган эдингиз. Сиздан айни пайтда бу айбловни олиб ташлашганми?

М.С.: Йўқ, агар Каримов иқтидорда экан, айблов бекор қилинмайди. Бироқ, Каримов иқтидорда экан, мен учун бундай режимга қарши террорчи бўлиш фахрдир. Мен бу ерга Ғарбнинг, Андижон воқеаларидан кейин, афсуслар билан айтиш керакки, ўзгармай келаётган эътиборсизлик даражасини ўлчашга келдим.

Page 195: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

194

Ўзбекистон Россия ёки Хитойга шунчаки оғмаяпти, балки бутун минтақа учун хатарли ҳалокат сари кетмоқда, шунинг ўзи жамоатчиликда қизиқиш, жуда бўлмаса ташвиш уйғотиши керак, деган фикрдаман.

Сўзларни яратиб, Уларга бўйсунамиз бир куни. Ҳар кимнинг бўйнида осилиб турар Маълум ҳарфлардан ташкилланган сўз. Дейлик "Аҳмад!" деса уйғонмайман мен, Уйғонмайман "Тошмат!" деб бақирсалар ҳам. Исмимни билмаса момоқалдироқ Уйғота олмайди мени ҳеч қачон!... Ўйлаб кўринг энди қанчалик қийин Бутун халқни уйғотмоқчи бўлган даҳога. (Суҳбатда бу шеър таржимада берилган ) (Русчадан Юсуф Расул ўгирган)

М. СОЛИҲ: ДИНИЙ КУЧЛAР ТAҲДИДИ –

КAРИМOВ ТУЗУМИ ЯРAТГAН AФСOНA Oдил Рузaлиeв, Вашингтон Ўзбeкистoн муxoлифaти етaкчилaридaн бири Муҳaммaд

Сoлиҳ сўнгги ўн йилдaн oртиқ вaқт ичидa иккинчи бoр AҚШгa тaшриф буюрди. 24 июл куни Муҳaммaд Сoлиҳ Вaшингтoндa жoйлaшгaн Кaрнeги Жaмғaрмaсидa чиқиш қилди.

"Эрк" пaртиясининг aсoсчиси вa рaҳбaри ўтгaн йили Aндижoн вoқeaлaридaн сўнг AҚШ Кoнгрeссидa ўткaзилгaн тинглoвдa иштирoк этгaн эди. 25 июл куни ҳaм Кoнгрeсс қoшидaги Еврoпaдa Xaвфсизлик вa Ҳaмкoрлик Кoмиссиясидa Муҳaммaд Сoлиҳ, "Бирлик" ҳaрaкaтининг рaиси Aбдумaннoп Пўлaтoв вa “Сeрқуёш Ўзбeкистoним” кoaлицияси рaиси Сaнжaр Умaрoвнинг тўнғич ўғли Ғулoм Умaрoв Ўзбeкистoндaги вaзиятгa нисбaтaн ўз қaрaшлaрини билдирaдилaр. Муҳaммaд Сoлиҳ нaзaридa, Ўзбeкистoн муxoлифaтининг aҳвoли ўтгaн йиллaрдaгигa қaрaгaндa aнчa яxши вa aйни дaмдa муxoлифaт нaфaқaт мaмлaкaт тaшқaрисидa вa ҳaттoки ичкaрисидa ҳaм фaoл иш oлиб бoрмoқдa. Унгa кўрa, Ўзбeкистoн ҳукумaти, aрмияси вa Ички ишлaр вaзирлигидaги бaъзи oдaмлaр муxoлифaтгa xaйрихoҳдир.

Page 196: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

195

Xaлқaрo тинчлик учун Кaрнeги Жaмғaрмaсидaги чиқишидa Муҳaммaд Сoлиҳ, прeзидeнт Кaримoв Ғaрб тoмoнидaн яккaлaниб бoрмoқдa вa прeзидeнтгa бу яккaлaниш ёқмaяпти, дeди. Муxoлифaтчи нaзaридa, Кaримoв xaлқaрo ҳaмжaмият oлдидa Aндижoндaги қирғин вaқтидaги ўз ҳaрaкaтлaрини oқлaшгa уринмoқдa. Яқиндa AҚШдaн Ўзбeкистoнгa қaйтиб бoргaн 12 нaфaр қoчқин, Муҳaммaд Сoлиҳнинг aйтишичa, ҳукумaт тoмoнидaн aнa шу мaқсaддa фoйдaлaнилaди вa “Aндижoндa диний кучлaр aрaлaшгaн” дeгaн фикр қoчқинлaр тoмoнидaн ҳукумaт бoсими oстидa ўз тaсдиғини тoпaди.

Муҳaммaд Сoлиҳ Ғaрб вa AҚШ Ўзбeкистoн ҳукумaтигa кeрaкли рaвишдa бoсим ўткaзмaётгaнидaн нoрoзилигини билдирди. Ғaрб Ўзбeкистoндaги дeмoкрaтик кучлaрни қўллaб-қуввaтлaшини рaсмий тaрздa бaён қилиши кeрaк, дeди у.

Тaдбирдa иштирoк этгaн AҚШ Xaлқaрo Рeспубликaчилaр Институтининг Мaркaзий Oсиё бўйичa дaстури рaҳбaри Лoрa Грexeмнинг aйтишичa, Ўзбeкистoндaги ислoҳoтлaр тaрaфдoрлaри бўлгaн гуруҳлaр oлдидa тургaн aсoсий вaзифaлaрдaн бири прeзидeнт Кaримoв ҳoкимиятдaн кeтиб, ўзгaришлaр дaври кeлгaн мaҳaлдa кeнг ислoҳoтлaрни ўз ичигa oлгaн умумий дaстурни ишлaб чиқaриш.

"Турли сaбaблaргa кўрa тузум ўзгaргудeк бўлсa, мaмлaкaт бўшлиққa тушиб кeтмaслиги ёки ҳoкимият тeпaсигa ислoмий кучлaрнинг кeлмaслиги учун Ўзбeкистoн муxoлифaти қaндaй тaклифлaрни oлғa суриши мумкин? Мaнa шу – aсoсий сaвoл", - дeди Лoрa Грexeм.

Диний кучлaр тaҳдиди Кaримoв тузуми ярaтгaн aфсoнa, дeб билдиргaн Муҳaммaд Сoлиҳ унинг етaкчилигидaги кучлaр ҳoкимият тeпaсигa тинч йўл билaн кeлишгa тaйёр экaнини мaълум қилди.

"Биз xaлқ тaйёр бўлгaндaгинa, муxoлифaтгa xaйриҳoҳ рaсмийлaр xaлқни қўллaб-қуввaтлaгaндaгинa, ҳoзирги тузумгa қaттиқрoқ тaъсир ўткaзa oлaмиз. Бусиз xaлқни кўчaгa чиқaрмaймиз. Биз қoнли нaмoйишлaргa қaршимиз", - дeди Муҳaммaд Сoлиҳ.

(Америка овози, 25.07.2006)

Page 197: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

196

Проф. Др. ШУЪАЙБ ҚОРАҚОШ

МУҲАММАД СОЛИҲ ШЕЪРИЯТИ

(Таҳлил)

Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига уйғунлаштирган:

Марзия Ибодуллоҳ қизи * (* - китобнинг аввалги нашрида хато бўлиб таржимоннинг исми Пирмуҳаммад Ҳолмуҳаммад ўлароқ ёзилган, тузатиб, узр сўраймиз)

Учинчи нашри Биринчи нашри (Туркия туркчасида): Анқара – 1997,

“Ecdat” нашриёти Иккинчи нашри ‘’Oçun’’ нашриёти, Анқара – 2003

Page 198: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

197

Жаннатмакон муаллимим профессор, доктор М. Қоя Билгагилнинг азиз хотирасига бағишлайман.

Профессор Доктор Шуъайб Қорақош

СЎЗБОШИ Сўнгги йилларда Туркияда Туркия ташқарисида яшаётган

турк қавмларининг тарих ва адабиётларига доир турли асарлари нашр этилмоқда. “Муҳаммад Солиҳ шеърияти” бу нашр занжирининг янги ҳалқасини ташкил этажакдир.

Муҳаммад Солиҳ шоир, ёзувчи, мутафаккир ва сиёсатчи ўлароқ Ўзбекистонда ғоят муҳим шахсиятлардан биридир. У 1970-йилларда аввал шоир сифатида танилганди. Миллиятчилик фикрининг очиқлик қозонгани 1985 йилдан кейин Совет Иттифоқининг тарқалиши билан тугаган “қайта қуриш” йилларида бутун қаламкашлар каби у ҳам сиёсий ва ижтимоий мавзулар билан қизиқа бошлаган ва ҳар хил газета журналларда совет режимини сўроққа тутган жасур ёзувлар ёзган. У “Бирлик” номидаги халқ ҳаракатининг асосчиларидан бўлган, унда актив фаолият кўрсатган ва кейинчалик “ЭРК” партиясини ташкил қилган. Ёзувчи ўлароқ мақолаларида чоризм ва совет идораларига пахта, буғдой, ипак, олтин, кўмир, газ, нефт каби бойликларни бериб, бунинг эвазига сафолат, жаҳолат, қўрқув, генотсид ва манқуртлашма сиёсатини ҳадя олган Туркистон туркларининг 20-аср можоросини миллий нуқтаи – назаридан баҳолаган. У бутун Турк дунёсининг ирқ, тил, дин ва хотира муштараклигидан баҳс этиб, Хитой ишғоли остидаги Шарқий Туркистондан тортиб, Туркияни ва бугунги Русия ҳудуди ичидаги Шимолий турклар соҳасини ҳам иҳтиво этган “Турк белбоғи” ҳақида фикр юритмоқдадир.

Шоир сифатида эса Муҳаммад Солиҳ замонавий ўзбек шеъриятининг муҳим тамсилчиларидандир. Шеърларида шахсий туйғулари билан бирга Туркистон туркларининг ҳаётини ҳам бутун жабҳалари ила тараннум этгандир. Қўлингиздаги “Муҳаммад Солиҳнинг шеърлари” китобида 194 та шеър бор. Булар ”Бешинчи фасл”, “Оқ кўйлаклар”, ”Қудуқдаги ой”, ”Валфажр”, ”Шаффоф уй”, ”Олис табассум сояси” ва ”Орзу фуқароси” номли китобларидан сараланган (Бу шеърлар китобнинг ушбу ўзбекча таржимасига киритилмади, – Нашриёт).

Page 199: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

198

Китобда шеърларнинг асли (оригинали) билан Туркия туркчасидаги сўзма-сўз таржимаси ёнма-ён берилади…

Мақсадимиз Туркия ташқарисида ҳам эътибор қилишимиз лозим бўлган жонли турк адабиёти мавжуд эканига ишора этмакдир.

Ва ниҳоят бу мавзу устида ишлашимга васила бўлган суюкли устодим профессор, доктор Ахмед Бегжон Эржиласун бейга, ташвиқ ва ёрдамларини кўрганим дотсент, доктор Исмет Жамилўғли ва китобни нашр этган ”Аждод” нашриётига, унинг соҳиби, оғам Ахмад Доған бейга ташаккурлар айтаман.

Анқара, май 1997 йил

НАЗМ ШАКЛИ Муҳаммад Солиҳ шеърларида турли хил назм шаклларини

қўлланади. Шеърларининг ярмидан кўпи сарбаст вазнида ёзилган. "Ким учун", "Мақтов", "Сиз каби", "Қасам ичмадим мен", "Ташбеҳсиз шеър", "Қаршиман", "Адашганлар қўшиғи", "Чет тилини ўрганиш", "Туркистон" каби тўртликларга бўлиниб ёзилган шеьрлар бутун шеърларнинг қирқ фойизини ташкил этади. Бунга "Арғамчи", "Нур ичра", "Кўксимдаги бешик", “Одам”, “Қуёш”, “Шеърият”, “Рус шоирига” каби битта тўртликдан иборат шеърлар ҳам киради. Бу тарзда ёзилган шеърларда тўртликлар сони (масалан, “Адашганлар қўшиғи”даги каби) баъзан ўндан ошмоқда.

ЧЕТ ТИЛИНИ ЎРГАНИШ Туркчада сўзлар бор, ханжардай ўткирдир. Бир хато қилсанг бас, тил дарров тилинар. Айниқса, бировга айтмоқчи бўлсанг сир, Айниқса, ҳайқирмоқ истасанг, билинар. Туркчада сўзлар бор, ўткирдир найзадай. Аммо мен биламан ишимнинг кўзини: Эрталаб тилимга, доривор майсадай, Қўяман Енглишнинг ўн-ўн беш сўзини. Ўн-ўн беш сўз ила тузалгач бу яра, Қайтадан тилимни найзага ташлайман. Энг ўткир сўзларга мен уни қўярак, Энг юмшоқ сўзларни келтира бошлайман. Мен энди биламан, энг қадим обида –

Page 200: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

199

”Эрк” сўзи тил учун энг хавфли калима. Ва лекин бирон сўз юмшоқлик бобида Ҳеч тилда тенг келмас бу туркча ”Ölüm”га. ”Ўлдириб бўлмас”, ”Бу ерда”, “Қувонч”, “Танбеҳ”, “Она

билан хайрлашув” шеърлари эса уч мисрадан ташаккул этган қитъалар ҳолида ёзилган.

ЎЛДИРИБ БЎЛМАС Гулни ҳидлаш учун Эгилган бошни Кесиш мумкин эмас ҳеч қачон. Мерганнинг энг зўри Қўшиқ айтаётган инсоннинг кўксини мўлжалга ололмас. Дунё зулматида севгисидан бўса олаётган кимсанинг елкасига пичоқ уриб бўлмайди. Ўлдириб бўлмайди, Ўлдириб бўлмас сиғиниб ўтирган одамни, ахир. “Мен бугун ой чеҳрасини кўрдим”, ”Қахрамоним”, ”Омадсиз

одамнинг дегани” ва ”Оч бир чумчуқ бўлсам” шеърлари иккиликлар ҳолида ёзилган.

ОЧ БИР ЧУМЧУҚ БЎЛСАМ Оч бир чумчуқ бўлсам, Қўнмас эдим сизнинг деразангизга. Чумоли бўлсам мен, Кесиб ўтмас эдим сиз ўтган йўлни, Агар дарахт бўлсам, Сизнинг боғингизда кўкармас эдим. Лекин ҳарсанг бўлсам, Йўлингизда кўндаланг ётган бўлардим. Бу китобда яна сонет шаклида ёзилган бир шеър ҳам ўрин

олмоқдадир. Фақат ҳижо вазнининг 9-ҳижоли қолипида ёзилган бу шеърнинг қофия тизими классик сонетдан фарқ қилади.

СОНЕТ Мана, сизга яна бир шоир – Юзинчи ё мингинчи Мажнун! Фақат Лайли ёлғиздир доим Ва севгининг ўзидай – мажҳул.

Page 201: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

200

Сен шоирсан. Турма ҳайқириб, Ол, омбордан Фарҳод тешасин. Тиз чўк Ширин олдида, ҳайқир. “Муҳаббатга қуллуқ – яшасин!” Шеърларингни қояга ёзгин, Юксак, ёзгин ва яна ёзгин. Темир қалам – тешани ушлаб, Ул қояда бургутлар ўлсин, Сатрларга бериб ўз кўксин, Ўлсин севги алдаган қушлар! ВАЗН Муҳаммад Солиҳ ўз шеърларини ҳар қандай вазнга боғлиқ

қолмай, сарбаст вазнида ёзган. Бу шеърлар орасида “Ўзга элда”, “Энди сизга навбат”, “Сўзларни яратиб”, “Қиличлар уйқуга кетса”, “Зинапоя”, “Қафасдаги сичқон”, “Дарахт шоир бўлса”, “Шафоф уй”, “Дастлабки қувонч”, “Ит”, “Тилчининг дегани”, “Гапир Туркистон”, “Балки”, “Эртага” каби шеърлари бор. Шоир бу шеърларида маълум вазн ва мисра тартибига риоя қилмаса ҳам қофияга нисбатан ўз ҳассосиятини йўқотмайди.

Гапир, Туркистон Роппа-роса минг йилдан буён Рўза тутиб оғиз очмаган ҳамон Турк саркардаси – Тиёншон. Минг йил давомида у емаган нон, Унинг насибаси – минг йиллик увол – Тузга тўлиб бораётган туздон – Орол. Саркарданинг гўзал қизи ўтлоқда Оқ илонни босиб, деганида “Вой!” Чиққан товуш, кумушранг халқа – Ой! Ўтлоққа шитирлаб сингиб бораётган, Бебахт Осиёдан қочаётган мангу Бу оқ илон, муқаддас илон – Аму… Яна ”Вой” дема қиз. Етар битта Ой. Оғзинг очма гўзал, этма овоза. Фақат отангга айт: оғзини очсин –

Page 202: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

201

Тугади рўза. Муҳаммад Солиҳ шеърларининг тахминан 25 фойизи ҳижо

вазнининг кўп қўлланиладиган 11 бўғинли қолипида ёзгандир. Лекин бу шеърларнинг жуда озида туроқларга риоят қилгандир.

“Бу ерда”, “Бармоқдан сўраб олинган шеърлар”, “Қасам ичмадим мен”, “Фол”, “Деҳқон қўллари”, “Табиат муҳофазаси ҳақида”, “Мумкин”, “Тараққиёт ва мақол”, “Адашганлар қўшиғи”, “Бадиий ёлғон”, “Туркистон”, “Имоннинг уйғониши” каби танилган шеърлари 11 бўғинли қолипда ёзилган.

БУ ЕРДА Бу ерда изтироб нотаниш сўздир, Бирор баҳона йўқ маъюслик учун, Қувонч уйқу билмас бемор бир кўздир Демак ҳеч ким бунда бағрин тиғламас, Демак хат ёзилмас, кутилмайди хат, Бирдан биров ўлиб, биров йиғламас. Демак тураверар олма қизариб Тагига тушмас у, қурт тушмас унга Демак тураверар мангу қизариб. Қувонч уйқу билмас бемор бир кўздир. Шеърларининг 10 фойизига яқинини ҳижонинг 9 бўғинли

қолипида битган. Бу шеърлар орасида “Севги”, ”Пайт пойлаб”, “Эртага ҳам тузалмасам гар”, “Арғамчи”, “Баъзан”, “Ёвон севгиси”, “Туғулган кун”, “Мумкин эмас” каби шеърлар бор.

БАЪЗАН Баъзан йўққа ўхшайди ўлим, Гўё ўлмагандай ўлганлар. Туш кўраман, тушумда йўлим Тирик мархумларга тўларлар. Баъзан ҳаёт эслатар тушни, Узун тушга ҳаёт ўхшайдир - Юз йил ухлаётган ўтмишнинг Тушларига ўхшар бу аср. Муҳаммад Солиҳ “Ташбеҳсиз шеър”, “Пиёда тоғлар”,

“Қаршиман” каби баъзи шеърларини ҳижонинг 9 ва 11 бўғинли қолипларида ёзган.

ҚАРШИМАН Мардни номард деган мард эмас – Ҳадеб айланмангиз, келинг ўртага.

Page 203: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

202

Енгмоқ учун писиб қараш шарт эмас Рақиб қўлидаги қартага. Мен сизга қаршиман, билсангиз. Буни айтиш мумкин ҳеч иккиланмай. Мободо, сиз боғдан келсангиз, Менга тоғ ёқади, тоғдан келаман. Буни билиб қўйганингиз маъқул. Яъни ҳайрон бўлманг менинг ҳолимга, Тўсатдан туфласам, сиз топинган ул Сохта ”пайгамбар”нинг ол соқолига. Шоир юқорида зикр этилганлардан бошқа, мисралари 7, 8,

12, 13 ва ҳатто 15 бўғиндан иборат шеърлар ҳам ёзгандир.

ТИЛ ВА УСЛУБ

Муҳаммад Солиҳнинг шеърларидаги услуб хусусиятларини

белгилайдиган нарсалар ҳақида гапиришдан аввал Туркияда кўникилмаган бу хил таҳлилларда таъқиб этиладиган методнинг ва ҳаракат нуқтасининг нималар эканлиги тўғрисида тўхталмоғимиз керак. Услуб таҳлили айни пайтда тилшуносликни ҳам, адабиётшуносликни ҳам, тадқиқотини ҳам тақазо қилган соҳадир. Тилшуносликнинг соҳаси жумла, адабиётшуносликнинг воз кечилмас унсури эса – тилдир. Тилнинг ифода қилиш имкониятларида вақтга қараб торайиш ва ёки кенгайиш пайдо бўлиши мумкин. Шу боис, тилшунослик ва адабий тадқиқотларнинг муштарак нуқтаси – тил ва тилни қўлланиш шаклидир. Бунинг ёнида санъаткорнинг (ёзувчининг) ўз фикрини (ўқувчига) англатиш ғоясини ҳам унутмаслик керак. Санъаткор ўз ўқувчисини билгилантиришни исташи мумкин. Ёки уни хаяжонлантириш, севинтиришни исташи мумкин. Бундан ташқари санъаткорнинг руҳий ҳолатини унинг нияти ва ўз атрофидагиларга муносабати билан тилнинг ифода имконлари орасидаги таржиҳи (танлови) ҳам белгилайди. Шунинг учун худудлари жуда кенг, шартлари ҳар хил бўлган бу ифода, яъни, услуб ҳаёт қаршисидаги позициянинг бир таяссум шаклидир.

Муҳаммад Солиҳнинг шеър тили ва услуби таҳлил этиларкан, унинг жумла тасаввури, тилнинг ифода имконларидан фойдаланиши, руҳ ҳоли, нияти ва одамлар-ла муносабати кўз олдимизда туради ва бундан шундай манзара чиқади:

Page 204: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

203

1. Муҳаммад Солиҳнинг шеърларида кўрилган энг муҳим хусусиятлардан бири унинг ҳаракатли бир услубга соҳиб эканлигидадир. Фе’лларнинг турли кип (замон ва шахс билдирувчи майллар) ва шахслар билан қўлланилиши шоир услубига бир ёнлилик, ҳаракатчанлик қозонтиради ва шеърларни зерикарли монотонликдан қутқаради. Бу хусусни шоирнинг деярли бутун шеърларида кўриш мумкин.

“Оч бир чумчуқ бўлсам” шеъридаги феълларнинг шакли ҳам содда ва ҳамда мураккаб феъл бўлиши чекимда ҳам (турланишда ҳам) гох содда гох мураккаб кипли бўлиши бу хусусиятнинг ёрқин кўринишидир.

ОЧ БИР ЧУМЧУҚ БЎЛСАМ Оч бир чумчуқ бўлсам, Қўнмас эдим сизнинг деразангизга. Чумоли бўлсам мен, Кесиб ўтмас эдим сиз ўтган йўлни, Сиз ғассол бўлганда эди, Албатта сиздан сўнг ўлардим. Агар дарахт бўлсам, Сизнинг бўғингизда кўкармас эдим. Лекин ҳарсанг бўлсам, улкан тош бўлсам, Йўлингизда кўндаланг ётган бўлардим. 2. Муҳаммад Солиҳ шеърларидаги диққатни жалб қиладиган

иккинчи хусусият ифоданинг назмдан насрга томон тамойил кўрсатишидир. Шоир классик шеър тушунчаси ташқарисига чиқиб, маъно, мисра, байт ва қитъаларда тугалланиши керак деган бир мажбуриятни ҳис этмайди. Маънони мисрадан мисрага ташир экан, ”аябмана” ўрнак бўлиши даражасида бир тадбиқот бошлайди.

ТУН Япроқлардан пештоқ тепада – Афсонавий, хувлаган сарой. Қалқиб - қалқиб қўяр шаббада, Шохлар аро сизиб оқар ой. Тўртта дарахт, яъни тўрт устун Ёнга солар ширин бир қўрқинч – Қаердадир шу кимсасиз тун Одам мисол қичқирар бир қуш. 3. Муҳаммад Солиҳнинг шеърлари мавзу нуқтаи назаридан

таҳлил этилса, уларда, асосан “дард-ташвиш, депрессия, андиша,

Page 205: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

204

иймон ила кутиш” каби мавзулар қаламга олинганини кўрамиз. Фақат режимнинг босими қаршисида бундай туйғуларни очиқ бир ифода ила тўғридан тўғри очиқ баён этиш жуда қийин. Бу ҳолат ўша даврда исён қилган бошқа шоир ва ёзувчиларга ҳам хосдир. Муҳаммад Солиҳ ҳам ўз тушунчаларини айтиш учун оригинал бир ифода тарзи, маъжоз, истиора ва символларла тўла янги бир шеър ўртага қўяди. Гох-гох қўлланган халқ мақоллари ва маталлари ҳам унинг шеър тилини бойитгандир. Шунингдек, у айтмоқчи бўлган фикрини ўзига хос услуб билан айтишни биринчи планга чиқаради.

ҚИЛИЧЛАР УЙҚУГА КЕТСА... Қиличлар уйқуга кетганда Уларни занг босар. Қиличлар уйқуга кетганда Туққан боламизнинг ҳаммаси ясур. Сенинг мардлигингга шубҳа қиламан, Ишонмайман мағрурлигингга. Чунки сен биласан: Агар қилич занглаган бўлса. Нафақат эгилган, Эгилмаган бошни ҳам кесолмайди у. Бу шеърда ”қилич” калимаси совет тузумини ифодалаган бир

символ ўлароқ қўлланилган. Маъно шундай: Совет қиличи 1980 йилларга келиб тўла занглагандир, эски кучини йўқотган ва унинг қаршисида ҳар ким ясур бўлиши мумкин.(”Эгилган бошни қилич кесмайди” мақолига киноя).

“Тараққиёт ва мақол” билан ”Мақол” шеърлари халқ мақолларига суянилиб, халқнинг ифода тарзига уйғун бой сўйлашлардир.

ТАРАҚҚИЁТ ВА МАҚОЛ Қиримлик қардошларимга Мана, тараққиёт қуёши балқди – Бизлар ҳар нарсага қодирмиз бу кун. Агарда истасак, бутун бир халқни Бошқа сайёрага кўчириш мумкин. Тараққиёт ёнида ойиздир мақол: Эл оғзига елак топиш ҳам мумкин, Агар биз истасак бугун, бемалол Ойни этак билан ёпиш ҳам мумкин. МАҚОЛ

Page 206: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

205

Замон сенга боқмаса гар, сен ҳам боқма замонга Майли, яхши отинг чиқсин бир лаҳзада ёмонга! Боқма унга, бир кун келиб оғирлашса ахволинг, Исбот қилгин эскирганин замон ҳақда мақолнинг. Ҳаёти-ла ўзгартирса бир мақолни бир одам, Бир одамнинг ҳаётига этиб ортар ўша ҳам. Муҳаммад Солиҳнинг шеърлари сиёсий тузумнинг тазйиқи

остида ёзилган асарлардир. Бу асарларнинг деярли ҳаммасида бир қарашда кўриш мумкин бўлмаган фикрий план мавжуддир. Кескин бир законинг асорати бўлган бу ”орт план” Муҳаммад Солиҳ шеърларига фалсафий характер қозондирмоқдадир. Айни пайтда ”соф санъат” андишасидан ҳам туғилган бу хусусияти учун Муҳаммад Солиҳ (шеърлари) қийин тушунилган, ҳатто бунинг учун танқидга маъруз қолган бир шоирдир. Албатта, бу тасбит унинг 1985 йилга қадар ёзилган шеърлари учун қўлланилса тўғрироқ бўлади. Чунки сиёсий тазйиқлар тобора озаяр экан, Муҳаммад Солиҳнинг ўз таъбири билан айтганда, адабиёт яширинган бурчагидан чиқиб, халққа қараб юрганида, шеърнинг ”орт плани”ни ташкил этган фикрлар ҳам очиқчасига ”олд план”га чиқа бошлайди. Бу ўзгариш Муҳаммад Солиҳнинг услубини ҳам ўз таъсири остига олади. У ортиқ метафорик ифода ўрнига очиқ сўйловларни келтира бошлайди. Ортиқ у ўз миллатига туйғу ва тушунчаларини эркин бир тил ифода этишга бошлайди.

”Деҳқон қўллари” (1985), ”Ўзбек аёлига” (1985), ”Иймоннинг уйғониши” (1985), ”Туркистон” (1985), ”Тилчининг дегани” (1986), ”Бошқа” (1986), ”Қаршиман” (1986), ва ҳакозолар фавқулодда очиқ ифода этилган шеърлар Муҳаммад Солиҳнинг энг мащхур асарларидир.

МУХТАВО

1. САНЪАТГА ТААЛУҚЛИ ШЕЪРЛАР

Муҳаммад Солиҳнинг шеър ҳақидаги мулоҳазаларини ўртага

қўйган бир поэтикаси йўқ, аммо баъзи шеър ва мақолаларида сочилган фикрларда бу бахсга доир кўришларини ифода этгандир. Бу бўлимда ўша кўришларнинг тасбитини ўрганишга ҳаракат қиламиз.

Шоир 1981 йилда қаламга олган “Соддалик жозибаси” номли мақоласида шеърнинг манбаи ва моҳиятини шундай изоҳ этади:

Page 207: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

206

“Ҳар бир шеър бахтиёрлик туйғусидан, қувончдан, тоза бир ҳиссиётдан бошланади...” Ҳар шеър бахтиёрлик туйғусидан бошланадими? Йўқ. Энди кутиш туйғуси пайдо бўлди. Муқаддас бир нарсани кутиш туйғуси. Муқаддас бир нарсани кутиш ҳисси уфура бошлади. Кутиш жозибаси... Шеър доим сирдош, шоирни имлаётган гўзал – сир томон ташланган қадам, руҳга саёҳатдан бошланади. Яна адашдикми,йўкми? Шеър изтиробдан ҳам бошланади-ку! Бу ҳам нотўғри. Шеър ҳаммасидан – ўша саналганларнинг бирданига ҳаммасидан бошланади. Чин шоирнинг қувончи дарди билан, дарди қувончи билан йўғрилгандир. Уни “бахтиёрларча енгилтаксан” деб айблаб бўлмайди – уни “ҳаддан ташқари маҳзунсан”, деб қоралаш ҳам маънавий адолатсизликдир. У қувончни биздан яхшироқ билгани учун ҳам шоирдир. Изтиробнинг теранликларини кўргани учун ҳам биз уни ҳурмат қиламиз...” “...чунки шеър ҳақиқий маънода бир портлаш демакдир. Шеър – портлаш яраёнининг қоғоздаги сурати. Шеърдаги мантиқ сиз билан бизга эмас, ўша мантиққа бўйсунади.” (Қаранг: “Соддадиллик ёзибаси”, Кўзи тийран дард, 1990, саҳифа 59-62).

Муҳаммад Солиҳнинг бу ифодаларида билҳосса шеърнинг манбаи ўлароқ зикр этгани “кутиш туйғуси” диққатга моликдир. “Кутиш” Солиҳнинг шеър дунёсининг марказини ташкил этган муҳим унсур. Унинг кўпчилик шеърида эртага (келаякка) оид фикрларини қаламга оларкан (“Кутаман”, “Эртага” каби шеърлар), шоирнинг ҳақиқатан ҳам кутиш ёзибасига асир бўлганини кўрамиз. “Кутаман” шеърида Солиҳ бошқаларнинг кутганидан бошқа нарсаларни кутади, яъни: “Кутилмаган нарсаларни кутиб ётаман” дейди. Одатда ҳеч умид қилинмаган нарсаларни кутиши бу “жозиба”нинг нақадар шиддатли эканини кўрсатади.

Кутиш – ҳаётдан келган мамнуниятсизликлар сабабли ҳолдан (бугундан) истиқболга илтижо этмакдир.

Шоир “Эртага” номли шеърида бу тушунчасини жуда аниқ шаклда ўртага қўяди:

ЭРТАГА Эртага шубҳасиз бахтли бўламиз Бугун ўлмасак. Эртага орзуни қувиб этамиз Бугун чополсак. Эртага

Page 208: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

207

Қувонч улашамиз ҳаммага Агар уни бугун тополсак. Шоир куйламайди ғамгин куйларни Эртага. Ҳаётдан шикоят деярли бутун шоирларда бор. Бугунгисидан

яхшироқ турмушга эришмоқ орзуси бутун шоирларнинг муштарак орзусидир. Лекин Совет режимида яшаган бир шоир бўлиши Муҳаммад Солиҳни бошқалардан айратиб туради. Муҳаммад Солиҳ илк шеърларини 1970 йилларда ёзиб, нашр эттирган. Ўлкаси ишғол остида бўлган бир шоирнинг фикрий турғунлик замонида, сўз эркинлиги йўқ бир замонда, сензура замонида ўз умидларини истиқболга томон ташлаб, юришда давом этиши албатта, уни бу ҳолатда яшамаган шоирлардан ажратиб туради.

М.Солиҳ: Жаҳонда хонтахта деган Кенглик бор, Дунёда Эрк бордир шеърият деган... мисралари билан шеър санъати, туйғу ва фикрларини ифода

этувчи ягона восита эканини эълон қилади. Тўрт тарафидан ўралган бир ҳаёт ичида қолган шоир Туркистон исмли ватан жўғрофиясининг бепоёнлигига қарамай, шоир ёзадиган кичик хонтахтаси худудида ҳаракат қилишга маҳкум этилгандир.

Ҳуррият фақат шеърнинг худуди ичида танаффус эта билмакдадир. Шоир хонтахта ёни ва бўйи ичидаги ҳурриятни тасвирламоқдадир. Ҳолбуки, шеър Оллоҳнинг бир лутфидир. Шоир ўзининг “Бошоқдай мухтасар” исмли манзумасида шеърнинг орқасига шундай тушади:

Бошоқдай мухтасар, Дон каби кичик, Бир шеър, бир асар, Оллоҳим, бер-чи. Кўп эмас, битта, То кичик қизнинг Булбулдай митти Кафтига сиғсин! Муҳаммад Солиҳ излаган шеърини бу мисраларида очиқ

тасвирлайди. Шеър дон каби кичик, аммо бошоқдай мухтасар бўлиши, яшаган ҳаётининг тўла акс-тасвирини ўзида ташимоғи керак. Шоир шеърларидаги ҳаёт бутун қирралари билан акс этмоқдадир.

Page 209: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

208

Муҳаммад Солиҳ санъаткорнинг ўз виждони олдидаги маъсулиятини қадрлайди. Бир фикрни ҳаммага тенг эшиттиришга интилиш санъаткорлик ҳисобланмаслигини айтади ва плакат билан минатюра ўртасидаги фарқни тушунтиради.

Санъат тўғрисидаги фикрларини ифодалаган бир ёзувида санъаткорнинг оломон иродасига бўйсунмаслиги лозимлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, ҳақиқий шеър “тушунарли бўлиши учун ўз чўққисидан пастга тушмаслиги” керак. Аксинча, ўқувчининг ўзи у чўққига чиқмоқ учун ғайрат кўрсатиши лозим, дейди шоир. Яна у “бир пайтлар шоирларнинг авлиёлар билан мусобақа қилгани”ни ёзади.

Муҳаммад Солиҳ 1980 йилда ёзган бир шеърида шундай дейди:

ШОИР Тамаки ҳидидан туғулган девор, Меҳмондан чарчаган дастурхон, Унда олмаларнинг қолдиғи, Ғийбатлар қолдиғи ётибди. Курсида ўтирар кўзлари ботиқ, Сочлари оқариб кетган қуш. Сайрашни унутган, Бизнинг тилимизга ўтиб олган у. Бизнинг тилимизда гапирган куни Сочлари оқариб қолган қуш. Муҳаммад Солиҳ бу мисраларда шоирнинг ҳис, хаёл, фикр

нуқтаи назаридан бошқа одамлардан фарқли бир шахсият эканлигини билдиради. Бу шеърда шоир инсонларнинг тилида гаплашган кун сочлари оқариб кетганини ёзади...

Шоир “Касбимиз” шеърида ўз касби ҳақида яхши сўйласа ҳам, ёмон сўйласа ҳам шоирнинг касби сўз сўйламакдир дейди:

Яхшими, ёмонми, касбимиз - сўздир, Биз айтган сўздан тош эримаса ҳам. Чиқиб кетмаса ҳам илон инидан, Бу касбдан тонмаймиз бари бир. Девор пайдо бўлса рўпарамизда Унга ҳам бошларни урмаймиз - Иш шу бўлгандан сўнг, гапирамиз-да, Сўзлайман деворга, қараб турмаймиз.

Page 210: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

209

Шоир “Одам” номли шеърида ҳаётининг, нафақат ҳаёти, ҳатто бутун борлиғининг сўздан иборат эканини тан олади:

Қарғиш тегмас, тегмас менга кўз Чунки йўқман – шаффофдир таним... Отам, онам, севгилим ҳам - сўз, Фикр, оний фикр - ватаним! “Шоир халқи” номли мансурасида эса шоирларнинг бир

миллат эканини сўйлайди: Шоирнинг отаси камбағал, Онаси касалванд. Шоирнинг хотини йўқ, болалари кўп. Шоирнинг ҳаёти Машриқда ҳам, Мағрибда ҳам бир хил. Шоир халқи – дунёнинг тўрт тарафига сочилиб кетган

миллат! Муҳаммад Солиҳ, баъзи истиснолардан ташқари,

шеърларини 1985 йилдан аввал ёзгандир. Советлар Иттифоқида 1960 йилларда бу тарихга қадар давом этган турғунлик йилларида асар ёзмоқ жуда ҳам осон иш бўлмаган. Хрушчев даврида нисбатан эркинроқ ёзган санъаткорлар билхосса 1970-йилларда сиёсий ва ийтимоий тазйиқларга маъруз қолганидан совет мафкураси таъқиқлаган миллий тушунчаларни ифодалаш учун янги ифода усулларини қўллаганлар. Айниқса, шеърда ўзини кўрсатган бу янгилик ўқувчи тарафидан қийин тушунилган ёпиқ бир шакл сифатида ўртага чиқди. Муҳаммад Солиҳ бу хусусда “бунга биз у пайт шеърда метафоризм исмини бердик... Албатта, бу янги шеърни англайбилмак учун ўқувчидан ҳам маълум тайёргарлик талаб қилинар эди. Бундан андишаланган танқид, бир ора шов-шув ҳам кўтарди. Лекин, кутилганидек қийинчилик чиқмади, ўқувчи бу шеъриятни қабул қилиш учун тайёрлигини ҳаялламай кўрсатди. Янги шеърият тезда оммавийлашди.”

Маъёз ва истиораларга ўралган метафорик асарлар соф санъат андишаси билангина эмас, балки, кўпроқ сиёсий тазйиқлар сабабли туғулгандир. Ўзбекистонда Абдулла Орифов, Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Омон Матчон, Миразиз Аъзам, Чўлпон Эргаш каби шоирлар билан 1970 йилларида Муҳаммад Солиҳ ҳам шундай асарлар риёд этди. Бу асарларда кўзда тутилган ғояни бир қарашда илғаб олиш осон иш эмас. “Кечиккан баҳор”, “Қиличлар уйқуга кетганда”, “Дарахт шоир бўлса”, “Фол”, “Кечикканлар”, “Бу

Page 211: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

210

ерда” ва “Қувонч” каби шеърлар Муҳаммад Солиҳнинг ўша тарзда ёзган асарларидир.

Масалан, 1975 йилда ёзган “Кечиккан баҳор” шеърида шундай мисралар бор:

Ҳеч ким шеър ёзмайди бугун, Новданинг бўғзида қолди куртаклар. Юраклар – кўкракда вазнсиз тугун, Булут кўр қуёшни юрар етаклаб. Дарахтлар бир-бирига тикилган, Ҳайрон бир-бирининг ҳолига, Гуё меҳмонлардай узоқдан келган Ва ҳеч ким чиқмаган истиқболига!.. Шоир - шеър, новда – япроқ Турна қанотини ёзмайди нега? Наҳот ҳайрлашиб қиш билан энди Бирор бир фасл йўқ ”салом” дейишга?.. Етар,бас, кутмаймиз энди ўртоқлар, Шоир шеърингни ёз, ёзил эй тугун! Новданинг боғзидан чиқинг куртаклар, Бугунги созингиз айтингиз бугун! Бизга фасл керак, фарқи йўқ бизга Ҳаттоки бешинчи фасл бўлса ҳам! Табиатдаги бутун борлиқларни музлатган аёз таъриф

этилгандай гўё. Ҳолбуки, шоир 1970-йилларнинг турғунлигини, зерикарлигини, тузумнинг одамлар ҳаётидаги залворини тасвирламоқдадир. У янги бир ҳаётни бир иштиёқ билан кутаётганини билдирмокдадир.

1985 йилда ёзилган “Фол” шеърига келайлик: Минг ярим йил бери Шоҳ Искандардан, Кўк хйн Аттиллодан ўн аср йироқ Ўн уч аср кейин Юлий Қайсардан, Махмуд Ғазнавийдан уч юз йил бероқ, Аммо Бонапартдан тўрт юз йил нари Яна ҳам нарироқ Орий Буқадан ... Инқилобдан олти аср илгари Демак олти юз йил биздан муқаддам, Чунки у Бобурга яқин жуда ҳам, Эхтимол, етмиш йил, етмиш ҳам чиқмас Улуғбекка эса жуда ҳам яқин,

Page 212: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

211

Сарой бўсағасин ҳатлаб ўтсанг бас! Бу ерда шоир бир-бири билан ҳеч алоқаси бўлмаган тарихий

шахслар ва воқеаларни зикр этиб, ўқувчи диққатини бошқа (шеърда тилга олишмаган) бир шахсга тортмоқ истайди. Лекин унинг исмини топишни ўқувчига ҳавола қилади. Чунки 1985 йилда Амир Темур ҳақида очиқ сўйламак унча ҳам мумкин эмасди.

Илк боқишда ҳатто мазмунсиз кўринган, аслида сиёсий ва ижтимоий маъно ташиган бу тарз асарларга ўзбеклар “фалсафий шеър” номини беришади. Муҳаммад Солиҳнинг шеърлари шу гуруҳга киради. Унинг 1988 йилда ёзган “Хавфли майдон” номли мақоласида шоир ва ёзувчиларнинг 1970 йилларда қандай шароитда исён қилганини шундай изоҳ этади:

“Ўзбек ёзувчилари ўз сўзларига қат-қат либос кийдирди. Кейинги ўн йилда сўз теграсида қурилган бу иншоат шу қадар қалинлашдики, унинг (шеърнинг) овози эшитилмай қолди. Биз шундай ҳимояландик-ки, ҳатто кимдан ҳимояланаётганимизни унутдик. “Зийрак кишилар”дан хавфсираб, ўзимиз ҳам зийрак бўлиб қолдик. Ҳар бир сўзимизни ҳақиқат эмас, эҳтиёткорлик тарозусида ўлчадик.

- Шунга эҳтиёй бормиди? - Ҳа, бор эди. Чиройли шиорларни қалқон қилиб, ҳужумга

ташланувчи одамлар бор эди. Бир самимий жумла айтсанг, сен ғоясизга айланиб қолишиг ҳеч гап эмасди. Беғубор кулгу эса “таҳқирлаш” деб тушуниларди.

Шу сабабли аввал ёзувчилар нима гапиришни билишарди. Яъни нима мумкин, нима мумкин эмаслигини билишарди”.

Муҳаммад Солиҳ Совет идеологиясига хизмат қилган шеърлар ёзмади. Аксинча ёзишга рози бўлган шоирларни “Ижодий йўл”, “Зинапоя”, “Қафасдаги сичқон” номли шеърларда мазах қилади. “Ёлғон сўйласанг, тилинга чипқон чиқсин” деган ўзбекча иборани асос қилиб ёзган “Иждий йўл” шеърида режимга хизмат бўлсин дея ёлғон сўйлаган шоирларнинг Оллоҳ тарафидан жазоланажагини сўйлайди. “Зинапоя” шеърида эса бундай шоирларнинг ижод жараёнини тасвирлайди: шоир зеҳнида бир ўткир фикр пайдо бўлиб, аввал “Тўқнашув” деган сўзни ёзади. Лекин бу кучли сўзнинг ҳосил қилиш мумкин бўлган таҳликадан қўқиб, уни юмшатиб, “Юзма-юз” дея ўзгартиради.. Сал кейинроқ бундан ҳам воз кечиб “Учрашув” деб ёзади. Ниҳоят “Висол” сўзини танлайди. Шундай қилиб, шоир худди зинапоядан тушуб

Page 213: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

212

келган каби “Висол”гача тушади, тушган сари унинг шиддати озайиб боради:

Чақмоқдай “ялт” этди янги бир фикр, Шиддат тикан гулдай барқ урди. Ўрнидан турди, Ёришди ним қоронғу тафаккур. ”ТЎҚНАШУВ” деб ёзди қоғозга! Ўйлаш мумкин эмас эди, Афсус ўйланди – Устидан чизилди “ТЎҚНАШУВ”, Ёнига ёзилди “ЮЗМА-ЮЗ”. Ўйлаш ўлим билан баравар эди, Лекин у қорқмади, “ЮЗМА-ЮЗ”нинг ҳам “УЧРАШУВ”, деб қўйди ёнига. Энди ўйлаш ўлим деган гап эмас. Энди у мутлақо хотиржам – Бир-бир босиб, ҳиромон юриб, “УЧРАШУВ” “ВИСОЛ”нинг ёнига келди. Шоирнинг у юксакликдан инишининг сабаби - қўрқувдир.

Муҳаммад Солиҳ баъзи шоирларнинг (ижоди) бошида мард шеърлар ёзиб, кейин қўрқанидан юмшоқ шеърларга ўтганини билдирмоқдадир.

“Қафасдаги сичқон” шеъри ҳам аввал миллий шеърлари билан танилган, кейин таҳдид қаршисида бечора ахволга тушганлигини тасвирланади. Улар авваллари миллий шеърлари билан миллатни уйғотардилар, энди эса мушукдан қўрқан сичқонга айланганлар:

Қафасдаги мана шу сичқон. Бир пайтлар булбул эди. Бир пайтлар пириллаб учар эди у, Ҳозир - ўрмалар. Илгари овчидан қўрқарди шўрлик, Энди - мушукдан. Бизни уйғотарди бир пайтлар Тонг чоғи чах-чахлаб, Мана шу сичқон.

Page 214: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

213

2. ТИЛГА АЛОҚАДОР ШЕЪРЛАР

“Маданият” калимасининг тимсоли ҳолига келган тил билан

боғлиқ шеърлар ёзмоқ шоирлар учун аҳамиятини ҳеч қачон ёқотмагандир. Тил ҳар нарсадан аввал шоирнинг ягона воситаси ва унинг мавжудлиги сабабидир. Тил бегона идоралар остида яшашга мажбур миллатлар учун эса ҳаёт манбаи бўлган. Чоризм ва Совет даврида яшаган турк қавмлари учун тил ва дин руслаштириш сиёсатига қарши мужодалада илҳом қайноғи (манбаи) эди.

Дин фарқли инончни, эътиқодни ифода этса, тил фарқли миллий мансубиятни тамсил этмакдадир. Динимиз бизни баъзи миллат ва қавмлардан айратиб турса, тилимиз бутун миллат ва қавмлардан айратиб турган ягона хусусиятмиздир. Шоир ва ёзувчиларнинг тилга муҳаббат дараясида боғланиши сабаби шубҳасизки ўз миллатларини ифода этиш орзусидир. Шу боисдан тилнинг миллий ҳаётимиздаги аҳамияти чуқур идрок этган шоир ва ёзувчилар миллатининг байроқлари саналадилар. Озарбайжон шоири Бахтиёр Воҳобзода умри бегона идора ҳокимияти остида ўтган бир шоир ўлароқ тилни миллатини ифода қилган ягона восита ўлароқ кўради.

Ўзбек шоир ва ёзувчиси Муҳаммад Солиҳ ҳам тилни Бахтиёр Воҳобзодага ўхшаб миллий ҳаётнинг энг муҳим шарти сифатида таърифлайди:

“Тил табиатдир, тил шахсиятдир, тил томиримизда оққан қондир. Мен тилга, она тилимизга ишонаман. Тилнинг табиий қудрати бизни ўзига ром этажак ва Ғарбга ёки Шимолга тақлиддан қутқараякдир”

“Озодлик демак ўз тилига эга бўлиш озодлиги, ўз маданиятига, ўз анъаналарига соҳиб чиқиш озодлигидир.”

Мана шу “табиий қудрат” соясида Советлар Иттифоқининг тарқалганидан сўнг турли тилларда гаплашган турли қавмлар - бир неча аср руслаштириш сиёсатига тобе бўлганларига қарамай - миллат бўлиш шуури билан гўё янгидан туғилдилар.

Муҳаммад Солиҳ турли босқичларда қаламга олган мақолаларида тил хусусида ҳам гапиради. У бир шоир ва ёзувчи сифатида ўз тилининг менсимаслигидан қаттиқ изтироб чекади ва бунга шиддатли бир шаклда қаршилик кўрсатади. У нуфузининг 87 фойизи ўзбекча гаплашган Ўзбекистонда рус тилининг расмий тил бўлишини алам билан қаршилайди.

Page 215: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

214

1994 йилда ёзган бошқа бир мақоласида ҳам рус тилининг Совет Империясида яшаган халқлар зеҳнига кийдирилган бир кишан бўлганлигини ёзади.

Муҳаммад Солиҳ шуурли бир туркчачидир. У ўзи қўлланган тилга - русларнинг турк қавмларини бўлиб - парчалашга мўлжаллаган сиёсатига қарамай- “ўзбекча” демайди, балки “туркий тил” дейди. Рус тили зўровонлигини “манқуртлаштирма ”ўлароқ баҳолаган Солиҳ ўзбек туркчаси билан туркия туркчаси орасида фақат “талаффуз ва янги уйдирилган сўз ва иборалар фарқи бор ҳолос ”, дейди.

Муҳаммад Солиҳ туркчанинг ифода қудратига инонган бир шоир. У “Туркий тилда сўзламак” исмли мансур шеърида туркчанинг ҳар турли туйғу ва тушунчани ифода этмак кучига ишончини сўйлайди. Шоирга кўра, туркча гапиришга қулай, айни пайтда қийин бир тилдир. Севгини ҳам, нафратни ҳам энг гўзал ва энг шиддатли шаклда тасвирлайдиган ягона тилдир.

Туркий тилда сўзламоқ ... Туркий тилда сўзламоқ осон, Туркий тилда сўзламоқ нақадар қийин. Нақадар лаззатли бу тилда сўзламоқ, нақадар аччиқ. Агар кайфинг чоғ бўлса, эрталаб ўнг ёнбошдан турган бўлсанг, ўтган кундан пушаймонинг бўлмаса – собит ишонч бўлса келажакка – туркийда гапир. Кимнидир севсанг, кўксингга сиғмаса муҳаббат – Туркийда гапир. Кимнидир ёмон кўрсанг, бўғзингга тиқилса нафрат – Туркийда гапир. (1982) Шоир бошқа бир шеърида туркчада юмшоқ сўзлар ҳам,

кескин сўзлар ҳам ёнма- ён мавжуд эканлигини ёзади. Баъзи сўзлар ханжар каби кескиндир-ки, янглиш қўллансанг, у тилингни дарров тилим-тилим кесади. Шоир талаффуз этилар экан фалокатга сабаб бўлиши мумкин бўлган сўзлардан “Эрк” сўзини ўрнак сифатида кўрсатади. “Эрк” қисқа бўлганидан талаффузда энг кескин калимадир. Лекин у ўзи ифода этган сиёсий ва ийтимоий маъно тарафдан янада кескинроқ моҳият қозонади. Бу сўзни ёрқин талаффуз этмакнинг сўнгги ўлимга қадар бориши мумкин.

Бунга муқобил шоир “ўлим” сўзини бошқа ҳеч бир тилда учрамаган юмшоқликдаги бир сўз, дея эълон қилади. Шоир

Page 216: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

215

“юмшоқ” сўзига “осон” маъносини юкламакдадир. Яъни “Эрк”дан воз кечолмаган инсон Совет идорасида “осон”гина ўлимга дуч келиши мумкунлигига имо этмакдадир. Аслида, сўзларни бу хусусиятга соҳиб қилган сиёсий тузумдир. Шеър совет идораси остидаги туркларнинг қандай шароитда яшаганларининг бир ойнаси сифатида ҳам аҳамиятлидир:

Туркчада сўзлар бор ханжардай ўткирдир, Бир хато қилсанг бас, тил дарров тилинар. Айниқса, бировга айтмоқчи бўлсанг сир, Айниқса, ҳайқирмоқ истасанг, билинар. Туркчада созлар бор, ўткирдир найзадай. Аммо мен биламан ишимнинг кўзини: Эрталаб тилимга, доривор майсадай, Қўяман “Энглиш”нинг ўн-ўн беш сўзини. Ўн-ўн беш сўз ила тузалгач бу яра, Қайтадан тилимни найзага ташлайман. Энг ўткир сўзларга мен уни қўярак, Энг юмшоқ сўзларни келтира бошлайман. Мен энди биламан, энг қадим обида - “Эрк” сўзи тил учун энг хавфли калима, Ва лекин бирор сўз юмшоқлик бобида Ҳеч тилда тенг келмас бу туркча ”Ўлим”га. (1985) Шоир “Ўзга тилда” номли шеърида ўз ҳаётининг бир нечта

калима ҳудудларида жараён этганини ёзади. Ўз тилида гаплаша олмаслик изтиробини туяди:

Ўзга тилда бераман мен ўз саломимни, Ўзга тилда нонуштага қилишар таклиф. Бу шаҳарнинг кўчасида кўр мисол мени Ўзга тилнинг уч-тўрт сўзи юрар етаклаб. Ўша тилда кўрсатарлар менга юлдузни, Ўша тилда уйғотурлар мени саҳарда, Ўз тилимни эмас, Ўша уч-тўртта сўзни Унутмоқдан қўрқаман бу улкан шаҳарда. Ватан бўлса - менинг тушим, Ватан – тушимдир, Ўз тилимда гапираман фақат тушимда. (1977)

Page 217: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

216

3. СЕВГИ ҲАҚИДА ШЕЪРЛАР

Муҳаммад Солиҳнинг қўлингиздаги китобга киритилган

шеърларда севги мавзусидаги асарлар ҳам бор. Бу шеърларнинг муҳотоби, албатта, муҳайёл бир севгили эмас, Солиҳнинг рафиқаси Ойдинҳонимдир.

Шоир севгини ҳаётнинг маъносини ва инсон зотининг борлик сабаби сифатида кўради. “Бир одам севса, бас” номли тўрт мисрадан иборат шеърида инсониятнинг яшамак ҳаққи фақат севмак қобилияти билан шартланади. Ҳатто биттагина одамнинг севишини (ошиқ бўлиши) бутун башариятнинг оқланиши ва яшашга ҳақ қозониши учун етар.

Бир одам кимнидир севаркан токи, Бир одам севса бас, битта одамзод. Бутун башарият яшашга ҳақли, Ўзини оқлайди ердаги ҳаёт. Солиҳ одамларнинг севги муҳаббатни қандай қилиб бўлса-да

муҳафаза этишларини истайди. Унинг ўзи ҳам Байроқни яширган янгичи мисоли, Орзуни ўмганга боғлаб олганлардан биридир. Ҳаётга ҳоким

бўлган ҳаракатсизликка ва ўлим сассизлигига қарамай, у: Қорга кўмилди-ку ер аллақачон, Мен-чи, ҳамон севаман сени! дея билмакдадир. Шоир “Тонг отмас” шеърида ўзини севгилисига қовушмоқ

учун уруш қилган бир аскар сифатида кўради. Ҳатто уруш ҳам унинг ўзи эканини ёзади:

Менинг ўзим аскар, ўзим урушман, Муҳаббатнинг шундоқ кўзи олдида! Айни шеърда севгилисига туйғуларини ифода этмак учун

эшикни тимдалаб турган Ит каби кўзларим билан сўйлайман дейди. Лайло ва Мажнун билан Фарҳод ва Ширин

афсоналарига мурожат қилиб, бир сонет ёзади ва ўзини “юзинчи” ёки “минггинчи Мажнун” эканини сўйлайди. Бунга муқобил Лайли эса “севгининг ўзидай мажҳул” дир. Лекин шоир “омбордан Фарҳод тешасини” олиб, Ширин олдига тиз чўкаркан “Муҳаббатга қуллик яшасин” дея ҳайқиради. Шоир ишқ шеърларини Фарҳод

Page 218: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

217

тешаси билан - темир қалам билан қояларга ёзмоқчи. Бу йўлда ҳар нарсасини қурбон қилган шоир:

Ул қояда бургутлар ўлсин, Сатрларга бериб ўз кўксин, Ўлсин севги алдаган қушилар. дея хитоб қилади. Шоир “Сўз излайман” шеърида севгилисини тасвирлашга

қадар сўз ахтаради. У севгилисига: Жоним, жонгинам, Севгилим, меҳрибоним, жигарим Жигаргўшагинам. Яна қайси сўзлар қолди, кўрсатинг менга! Ёлғзим, ягонам, Қорачиққинам. Сўзлари билан хитоб қилгандан кейин: Яна нималар бор бисотингизда? деб сўрайди. У биттагина чечак олиш учун бутун тувакларни

ағдар-тўнтар қилган худбин чол каби севгилисига муносиб сўз ахтаради. Рафиқасининг исми билан номланган “Ойдинга” шеърида ҳам турли сифатлар ёрдамида севгисини тилга келтиради. Буни қиларкан, тазодлар пайдо қилган маъно кескинлигидан ҳам фойдаланади:

Ориққинам менинг, гўзал ниначим, Урушқоним менинг, жаҳилим менинг, Товушқоним менинг, тезкор гиначим Камалак сингари ҳар хилим менинг. Сен менинг ойимсан, менинг мўжизам, Ой каби ҳеч қачон тутилмаганим, Сен ёлғиз кучлимсан, менинг ожизам, Дафъатананим менинг, кутилмаганим. Тилимга ҳеч қачон чиқмайди чипқон Сен ҳақда гапирсам, менинг мўжизам, Сен учун яшасам - узоқ яшайман, Менинг кераккинам, менинг бежизам. Масрур мажнунтолим, мунгли тўронғил, Ойдингинам менинг, ярим қоронғим. “Эртага ҳам тузалмасам гар” шеърида севган, аммо

севгисини тан олишдан уялган, мағрур бир одам тасвирланади.. “Уларга айт, севгилим” шеърида:

Page 219: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

218

Айт уларга, Тушунтир, севгилим, Биз қандай севган эдик бир- биримизни қандай севган эдик гуллари узилган бўм-бўш оламда мисраларда ҳар нарсани бузулган, бутун гўзалликлари

йўқолган бир дунёда ҳам севиш мумкин эканлигини ёзади. Бу баҳсга доҳил этилган “Сен кетгандан сўнг” ва “Сен

кетганда” шеърларида севгилидан айри яшамоқнинг изтироби тараннум этилади.

4. ЁЛҒИЗЛИК ҲАҚИДА ШЕЪРЛАР

Муҳаммад Солиҳнинг шеърларида жуда кўп учрайдиган

мавзулардан бири ёлғизлик мавзусидир. Бу ҳодисани шеърнинг 70-йилларда ва 80- йиллар бошида ёзган асарларида кўп кўрамиз. Совет Иттифоқининг ҳам мафкуравий ҳам иқтисодий жабҳада ботқоққа ботган бу давр 1985 йилда бошланган “қайта қуриш”ни туғиши ва беш йил кейин совет империясининг йиқилишини таъминлаши керак эди.

Шоир бу даврнинг “қиличларнинг уйқуси” ўлароқ баҳолайди. Шунга қарамай сензура тазйиқи давом этмоқда эди.

Муҳаммад Солиҳ бу даврда ишсиз эди. Журналистик таълими олган бўлса-да, бирор газетада иш тополмайди. Йўқчиллик сабабли оиласи бузилади, хотини билан ажрашади. Аммо шоир зеҳнини инсоннинг нимага дунёга келгани муоммаси машғул этади. Одамларга бу дунё жаннатини арғумон этишга сўз берган атеизм ваъда қилинган ҳузурни беролмади. Муҳаммад Солиҳ ҳам Совет даврида динидан узоқлаштирилганлар қаторида “ягона истинотгоҳ”ни, яъни Оллоҳни излайди. Шеър унинг учун Оллоҳни топиш воситасидир. Солиҳ учун “инсон севгиси, санъат севгиси, ҳатто миллат ва ватан севгиси ҳам ўша истинотгоҳ, ўша ҳузур ва сукун манбаи бўлолмайди:

Бир ожиз жонзод бор тепе ё пастда Бир заиф мавжудот бордир муқаррар. Йўқса мен ўзимни кучли сезмасдим, Қалб ўзига ишонмас эди бу қадар. Бир куч бордир тепада шаксиз,

Page 220: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

219

Ё пастда бир улуғ қудрат бор, демак, Йўқса на ўзимни сезаман ожиз, Йўқса нега бунча титрайди юрак?! Замоннинг мафкуравий ва иқтисодий сафолати, ишизлик ва

ниҳоят диний мушоҳадалар Муҳаммад Солиҳда теран бир ёлғизлик ҳисси уйғотади, ишсизлик ва оиладаги ташвишлар шоирнинг хусусий муаммоларидир. Лекин ёлғизлик ва чорасизлик бутун жамиятнинг проблемасидир.

Муҳаммад Солиҳ 1974 йилда ёзилган “Кўксимдаги бош” номли бир қитъадан иборат шеърида ёппа-ёлғизликни тасвирлайди. Бу мудҳиш ёлғизлик туйғуси ичида ўзининг ягона дўсти сифатида билган юрагини “силашни” орзу қилади.

Мен сени, юрагим, силагим келар, Эсиз, қолиб кетар менда бу ҳақинг... Кўксимга сен каби бирорта дилбар Бошини қўймаган шунчалар яқин… (“Орзу фуқароси”, саҳифа 21.) 1981 йилда ёзилган “Арғамчи” шеърида эса шамол увиллаши

ҳоким бўлган бир маконда ёлғизликни арғамчида учаётган бир жонзод сифатида тасаввур қилади:

Қадам товушлари алдамчи, Шамол увлар, дарахт ғижирлар, Бориб- келар бўм-бўш арғамчи, Ўтирибди унда ёлғизлик. Шоир “Қишги новда” шеърида ёлғизлик туйғусини кузда ҳар

нарсасини йўқотган, япроқсиз, қип-ялонғоч қолган бир новдага қиёс қилади. Бу новдани “ёлғиз “ калимасидан ҳам етим, “оч” калимасидан ҳам озғинроқ кўради.

Япроқсиз. Ялонғоч. Аччиқ. Яна нима керак ифодалаш-чун Бу новданинг ёлғизлигини, Яна нима керак сенга? Бу новданинг йўқотганларини Йўқотиб кўрдингми сен ўзинг? Аммо сен ўжарларча Сўзни арчийсан, Новдани арчийсан беомон.

Page 221: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

220

Ниҳоят мана ул, “Ёлғиз” сўзидан ҳам етимроқ, “Оч” сўзидан ҳам озғинроқ Хивич у - шивиллаб турибди дарахтда! Муҳаммад Солиҳ ёлғизлик туйғусини тараннум этгани

“Шеър” номли манзумасида шеърни совуқ кечага қиёслайди. Мисралар япроқларини тўккан дол кабидир:

Совуқ кеча каби энди шеър. Япроқларин тўкди сатрлар. Йўқ, ҳеч кимдан хафа эмасман, Фақат совуқ кеча каби шеър. Йўқ, кимдан ҳам хафа бўлардим, Фақат шеър... Фақат ҳар бир сўз ёқасини кўтариб олиб, Бегона одамдай ўтиб бормоқда. (1981, “Олис табассум сояси”, 138-саҳифа) Ёлғизлик “Қабр тошдаги ёзув” шеърида эса ўлим сифатида

мутолаа қилинмоқдадир: ...Асло менга ўхшаб, Яқин одамингни йўқатмагин сен. Кейин менга ўхшаб хатлар кутма, Барибир хат келмас сенга, Худди менга келмаганидай. Кейин менга ўхшаб Ўзингни қўярга жой топмай, Қўймагин, қўймагил ўзингни, Мен ўзимни қўйган бу ерга! Шоир “Энди сизга навбат” шеърида деворлар билан

гаплашади, ягона дўсти деб билган деворларга қалбини очиб, дардини сўйлайди:

...Энди сизга навбат, Сизлар ҳам ненидир ҳикоя қилинг, Дилингизни очинг, Кўксимга бош уриб, сизлар ҳам йиғланг. Шоир ёлғизлик бурчагида энди деворларнинг дардини

тинглашга ҳозир: Билинг, қаттиқ эрур инсон сиздан ҳам, Инсон қаттиқ эрур тошдан ҳам,

Page 222: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

221

Деворнинг дардидан ёрилмас инсон. мисраларида деворга, тошга нисбатан ҳам қаттиқроқ

эканлигини билдиради. Бу мисраларда совет инсонининг бағритошлиги, уни етиштирган режим киноя қилинади.

Муҳаммад Солиҳ ёлғизлик туйғусини энг кучли шаклда “Ёлғизлик” шеърида ифодалаган. Шеър Қахромони ўзини “Ҳасани ўлган бир Ҳусан каби” ҳис этади. Бошқа тарафдан ёлғизликни тоқ ва мислсиз, тенги бўлмаган каби маънолари борлигини ўйласак, бу шеърда шоир ўзининг бошқаларга ўхшамаганидан хафа бўлаётгани йўқ, балки ўз нафси муҳофазаси нуқтаи-назаридан бу ёлғизликдан мамнун кўрингандай туюлади.

5. ТАБИАТ ҲАҚИДА ШЕЪРЛАР

Муҳаммад Солиҳ шеърларидан табиат кенг миқёсда ўрин

олган. Бу шеърларининг бир қисми табиатга бевосита тасис этилса-да, иккинчи қисмида шеърда табиат унсурларидан истифода қилинади. Бошқа бир сўз билан айтганда, табиат шоирнинг руҳий ҳолатини англатиш учун ёрдамчи унсур мавқеидадир. Шеърларининг деярли ҳаммасида табиат таҳис этилгандир. Ҳатто баъзи шеърларда интоқга (гаплашиш қобилиятига эга бўлмаган мавжудотларни гапиртириш жанри) ҳам ўрин берилганини кўрамиз.

Муҳаммад Солиҳ мавсумлар ҳақида ёзган шеърларида баъзи бўртган ташбеҳлари билан мавжуд сиёсий-ижтимоий ҳаёт ўртасида ўхшашликларни кўриш мумкин. Шоир кўпроқ қиш ҳақида ёзади ва табиатнинг бу мавсумидаги ялонғочлик, ёлғизлик ва чорасизлик билан ўзи орасида муносабат қуради. Баҳорни ҳаёжон билан кутган шеърларидан бирига “Кечиккан баҳор” исмини беради.

Метафорик хусусиятга эга бўлган бу шеърда Совет империясининг 1970 йиллардаги турғунлик ҳолати тасвирланади гўё:

Ҳеч ким шеър ёзмайди бугун, Новданинг бўғзида қолди куртаклар, Юраклар - кўкракда вазнсиз тугун, Булут кўр қуёшни юрар етаклаб... Юқоридаги мисраларда қиш мавсумининг ҳаёт манбаи

болишдан ожиз “кўр қуёш” бизнингча, сотсиалистик мафкурани тамсил этмоқдадир. Даврнинг идеологияси - лениннизм инқирозга

Page 223: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

222

юз тутиб, йўлбошчилик хусусиятини йўқотган, шунга қарамай, идора қиш қуёшини етаклаган булут каби ўжарларча эски ғоясини судрамоқдадир.

Шоир “ҳеч ким шеър ёзмаган бир давр” ҳақида гапиради. Янги насл вакили - куртаклар новдаларнинг бўғзига тиқилиб, туғилажак кунни кутмоқдалар. Халқни ифодалаган дарахтлар эса бир-бирининг ҳолини ҳайрат ичида кузатмоқдалар. Шеърнинг учунчи қитъасида шоир вақти келганига қарамай замон ўзгармаётганинидан, саволлар беради:

Баҳор - шеър Новда - япроқ, Турна қанотини ёзмайди нега? Наҳот, “хайр”лашиб қиш билан энди Бирон бир фасл йўқ “салом” дейишга? Шоир “Қиш манзараси” номли шеърида фақат табиатга оид

унсурларга ўрин беради. ...Ханжарга ўхшайди дарахт шохлари. Итларнинг ҳуриши - сўник қўрғошин, Қарғанинг бўғзида пўлат қичқириқ. Қишда қаттиқликнинг моҳиятини ифодалаган ташбеҳлар

юмшоқликни бўртириш учундир. Юмшоқ биттагина мўридан чиқаётган тутундир:

Бир тутун ўрлайди, ҳеч кимнинг тушига кирмаган момиқлик ўрлар! Қарға совқотган боласини Йўргакласа бўладиган тутун... “Совуқ кун” шеърида эса шоир қиш мавсумининг бир кунини

қаноти кесик бир қушга қиёс этади. Ҳатто кўз ёшини музга айлантириб юбораётган бу кунда бировни севиш ҳам мумкин эмаслигини айтади.

Шоир ўзининг “Қаҳратон” номли шеърида қаттиқ совуқдан ҳар бир дарахт худду фарзанди хиёнат қилган бир она каби тош қотиб қолгандир. Яна:

Ҳар лаҳзада бир абадият – Сўнг фожиа юз берганидай, Сукут ичра турар табиат Бир дахшатли қасам ичгандай. Мисраларида ҳаёт гўёт тўхтаб қолгандай, сукунат эса худди

ичилган даҳшатли қасам каби тасвирланади.

Page 224: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

223

“Манзара” шеърида қорнинг ёғиши тараддуд ичида бўлган бир одамнинг ҳаракатига ўхшатилади. Қор гўё ўз хаёлларига асир бўлиб ёғишини ҳам ёғмаслигини ҳам билмай турган одам. Бир қарасанг ёғиб, бир қарасанг тинади. Ниҳоят, қорбобо шаклига кириб, бироз ўтиради...

“Чилла чиққанидан сўнг” шеърида шоир мавсумнинг ўзгаришини тасвирлайди:

Қор-ку гўзал эди эриб кетди-да, Осмон ўриб олди ўз экканини. Бу фасл тонг чоғи, соат еттида, Унутди ўзининг қиш эканини. Муҳаммад Солиҳ “Жимжилоқ” шеърида баҳордан сўз очади. Баҳорнинг қўли йўқ, Жимжилоғи бор. Ўша жимжилоғи билан у Ширин тегиб қўйди қуёшга - ......... Сал-пал нуқиб кўрди, Сал туртиб қўйди Бўртган жойларига новданинг. Баҳорнинг жимжилоғи билан қилинган бу енгил ҳаракатлар

бутун табиатни қиш уйқусидан уйғотмоқ учун етарлидир. Баҳорнинг бу (ҳафиф, енгил) ҳаракати фақат табиатга эмас, инсонларга ҳам таъсир этади, уларни ҳам жонлантиради. Шоир бу хусусда шеър сўнгида баҳор “чиқиб келаётган ҳаммага назокатла йўл берди холос” дейди.

Муҳаммад Солиҳ сукунатни тасвирлаган “Август” шеърида: Тунда шивирлаб кўр, Ойга эштилади шивиринг. Жим қадам босасан, Юлдузлар тўкилиб кетмасин дея... Шоирнинг маъжозий бўлмаган тўғридан-тўғри табиат

тасвирланган шеърлари ҳам бор. “Сўқмоқ” номли шеърда сўқмоқнинг эгри-бугрилигини унинг икки четидаги ўткир чимнинг уни қиттиқлаганидан қочиши сабабли пайдо бўлгани тасвирланади.

“Табиат каби” шеърида инсонга хос хусусиятлари табиат мўжизаларида акс эттирилади.

Сир сақлай олмайди ҳеч ким тош каби, Ёмғирдай айтолмас ҳеч ким сирини. Бирорта эринчоқ нозанин кузги

Page 225: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

224

Шабададай билмас майин эриниб. Барча кечикканлар майли бир бўлсин, Куз каби ёқимли келмас кечикиб, Қанча жилмайса ҳам ўлимдан олдин Ёз каби чиройли ўлолмас ҳеч ким! Шоир “Тун ташбеҳлари” шеърида нарсаларнинг

қоронғиликда янги бир мазмунга бурканганини кўради. Тоғ кеча қоронғилигида лангар ташлаган ҳайбатли кема бўлиб кўринади. Қоялар худду кўйлак алмаштирган каби ўз шакли ташқарисига чиқади. Чигиртканинг чириллаши эса “ер остидан отилиб чиққан ингичга фавворага” мензайди. Чим устида порлаган шудринг доналари шоирга “кўкдан учган юлдуз” ёки “кўз ёши” ёки “ёнар қурт” бўлиб кўрина бошлайди.

“Ердаги оқ тераклар” мансурасида сой каноридаги оқ тераклар ечиниб, сувдаги аксини тамоша қилаётган хотинларга ўхшатилади. Муҳаммад Солиҳ “Ташбеҳ” шеърида “Сувдаги ойнинг қўшниси” сифатида тасаввур қилгани нилуфарни ўз юраги билан қиёслаб, иккови орасида ўхшашликлар топади. Иккови ҳам ер ва кўк орасида муаллақ чунки, Муҳаммад Солиҳ иккита шеърида Туркистондаки экологик фалокатни тилга олади Совет Иттифоқи даврида ўтказилган аграр сиёсатнинг хатолари натиясида ер-сув ва ҳатто тоғлар ҳам ўлимга юз тута бошлаган, Туркистон яшаш мумкин бўлмаган минтақага айланганди.

Туркистон тупроқларининг сурункасига пахта етиштириш учун қўлланилиши, кимёвий моддаларнинг ишлатилиши тупроқни ўлдирди. Пахтага бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан сувга эҳтиёж ҳам ортиб борган. Натижада Жайҳун ва Сайҳун дарёларидан сув олиб турган Орол кўли қуриб қолган. Ўзининг буғланиши билан минтақа иқлимини мувозанатда тутиб турган Орол 50 фойиз сувини ёқотиши атрофининг чўлга айланишига сабабчи бўлган.

Айни пайтда атом чиқиндилари ахлатхонасига айланган Орол кўли ўзидан кейин атомга булғанган қум тепалар шамолда соврилар экан ўлим манбаига айланган. Ўзбекистон бу янглиш ва хатоли тадбирлар сабабли фақат табиатни эмас, одамлари ҳам ўлаётган бир ўлка ҳолидадир. У майиб туғилганлар ва болалар ўлими бўйича Ўзбекистон 1980 йиллар бошида Совет Иттфоқида биринчи ўринни эгаллаганини билдиради. (Кўзи тийран дард -1990, 181-187 саҳифа) яна шу мақоласида ўзбек халқининг тўртда бири рак ва сариқ касалига мубтола бўлганини ва бу сабабли ишга

Page 226: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

225

яроқсиз эканлигини қайд этади. Айни пайтда сиёсат одами бўлган Муҳаммад Солиҳ 1985 йилдан кейин ўлкасининг энг муҳим масаласи ўлароқ санагани экологик муаммо ҳақида қатор мақолалар нашр этади. Сал кейинроқ бу мақолаларнинг бир қисми “Кўзи тийрон дард” ва “Иқрор” номли китобларида ўрин олди.

Ўзбекистонда одам ва табиатнинг бу ҳазин аҳволи бошқа шоир ва ёзувчилар асарларида ҳам муҳим масала сифатида кўтарилгандир. У бу мавзуда мақолалардан ташқари иккита шеър ҳам ёзгандир. “Табиат муҳофазаси ҳақда” шеърида шундай дейди:

Сенга нима бўлди жоним Қорақум, Қайга ғойиб бўлди буюк шамоллар, Улуғ исён қани, қани талотум, Жайронлар қаерда, қани Жалоллар?. . (*) Бир қошиқ қонимдан кечсанг, айтаман: Қорақум, сен - қумсан оддий қумсан - бас. Сени ташлаб кетди ёввойи саман, Сени аллақачон тарк этди йўлбарс!... Тоғларим, сизга-да бир бало бўлди, Салобат йўқ бардош, (чордона) қуришингизда, кўрдим-у кўзимга жиққа ёш тўлди – Тоғларим шиддат йўқ туришингизда... Раҳм этиб, айбга буюрмасангиз, Сизга ҳам чин гапни айтай шу нафас: Бугун ҳеч ким қўрқмас гулдирасангиз, Бугун хўмрайсангиз ҳеч ким чекинмас!... (*) - Жалолиддин Мангуберди) Шоир бу шеърида чўллардан тоғларгача бутун табиатнинг

экологик фалокатдан мутъассир бўлганлигини ёзади. Туркистон табиати маъруз қолгани бу фалокат сабаби ила худди инсонлар каби динамизмини йўқотиб, мискинлашгандир.

Иккинчи шеър “Ҳазилни тушунмак” деб аталади. Бу шеърнинг сўнггида Ўзбекистон бир маҳшар майдони каби кўринади:

“Йўлга ҳозирлик кўр, турақол”, дердим. Бизни кутиб турган бўлса эди йўл. “Чиройли кўйлагинг кийиб ол”, дердим Агар кўйлакларинг бўлганида мўл. Ҳазилни тушунмай, жоним, қаерга “Қаерга” десанг сен оғиз тўлдириб.

Page 227: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

226

“Денгизга кетамиз!” дер эдим шартта... Денгизни қўймасак эди ўлдириб. “Ҳа, ҳа, денгиз ўлган. Хохласанг, жоним, Тоғларга кетамиз!” дердим шу онда, Бирор - бир заҳару заққумдан ҳоли Гўша бўса эди Ўзбекистонда! Севглим, шунда ҳам мени тушунмай Кийина бошласанг эди тўсатдан. “Кетдик!” дердим, босиб тишга тишимни, “Кетдик!” дейверардим бу аросатдан!

6. АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА ШЕЪРЛАР

Тарихни яширмоқ, уни сохталаштирмоқ Советларнинг

жамиятни ”манқурт”лаштириш сиёсатининг бир парчасидир. Бу даврда “ягона Совет халқи”* яратиш мақсадида миллатлар хотирасидаги “тарихий ришталар”ни* узишга ҳаракат қилинди. Бунинг учун аввало тарихий шахсларни қоралаш компаниялари ташкил этилиб ўз қадрини билмаган, тубанлик комплексига бурканган, илдизсиз бир жамият қурмоқ истадилар.

Бу сиёсатдан асл мақсад Туркистонда яшаган турк қавмларига уларнинг давлат анъаналарига эга эмаслиги ҳақидаги фикрни сингдириш бўлгандир. Туркистонда қурилган давлатларнинг доимо агрессив бўлганлиги, Туркистон ҳукмдорлари “дунёнинг энг золим ва энг ахмоқ” кимсалари бўлганлиги, илм ва фикр одамларининг эса “дунёдан бехабар, феодализмга хизмат қилган мафкура қурбонлари” сифатида кўрсатиларди.

Шунингдек миллий туйғу ва миллий бирлик фикрини талқин этгани учун “Туркистон” сўзини сўйламак ва умуман тарихга оид ҳур фикрлар баён этмак таъқиқланганди. Бунга қарамасдан фикрини айтганлар эса совет мафкурасининг шиддатли ҳужумига учраганлар. Муҳаммад Солиҳ “Юлдузли тунлар” романинг муаллифи Пиримқул Қодиров ва “Ўлмас қоялар” романиниг муаллифи Мамадали Махмуд каби ёзувчиларнинг юқорида айтилган сабаблардан қаттиқ танқидга учраганини, ва бу қўрқувдан тарихий романлар оз ёзилганлигини билдиради.

Амир Темур Туркистон турклиги етиштирган сўнгги жаҳонгирдир. Темурнинг вафотидан кейин давлат парчаланди ва

Page 228: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

227

Туркистонда миллий бирлик ҳеч ўрнатилмади. Туркистон турклари Темурдан кейин хонликлар тарафидан идора этилди. Бу сабабдан Амир Темурни Туркистон турклари буюк ҳурмат билан ёд этишади. Фақат Совет идорасининг тарих олдидаги қўрқуви сабабли Темурни мадҳ этмак, у ҳақда асарлар ёзмоқ таъқиқланганди. Лекин шоир ва носирлар, нима бўса бўлсин, туйғу ва тушунчаларни бирор бир шаклда ифода этишга доим интилганлар ва бунинг йўлини ҳам топабилганлар.

Муҳаммад Солиҳ Амир Темур ҳақида бири мансура, иккиси шеър - учта асар ёзган. Буларнинг учаласи ҳам Совет даврида, Темур ҳақида ёзиш таъқиқланган йилларда ёзилган. Шоир асарларида Темурнинг исмини зикр этмасдан, унга имо қилади холос. “Ҳайкал соясида” мансурасида Темур ҳануз ишини битирмаган бир ҳайкалтарош сифатида кўрсатилади. Туркистоннинг миллий бирлиги ва истиқлолининг тимсоли сифатида қабул қилинган буюк жаҳонгир - ўлмаган унинг ўз миллатини истиқлолга эриштирмак ва буюк Туркистон давлатини қурмоқ каби муҳим вазифалари бор.

Темурнинг руҳи шоирнинг миллий тушунчаларига илҳом қайноғи бўлиб, унга қувват беради:

”От устида ўлтирган жаҳонгир ҳайкали бу. Йўқ, бир қарашга шундай туюлади холос. Ишонмасангиз, диққат билан кузатинг: Бу одам мутлақо

жаҳонгир эмас, ҳайкалтарошнинг ўзи. Янада диққат қилсангиз, унинг қўлидаги шамшир тош

йўнадиган асбобга айланади. У худди отнинг қулоғига сайқал бераётгандай.

Йўқ, бу жаҳонгир эмас, жаҳонгир аллақачон ўлиб кетган. Бу одам – ҳали ҳам ишини тугатмаган ҳайкалтарош”. (1982) Шоир “Йиқилганни тепма” деб аталган шеърида Амир

Темурнинг таҳқир этилишидан қайғуради, чунки нима бўлса бўлсин, у буюк жаҳонгир. У оддий инсон каби тамоғига балиқ қилтаноғи қадалиб ўлмади, томоғига туғ тиқилиб ўлди. Унинг ланг оёғига у истило қилган давлатларнинг байроқлари ўралди ва у шунинг учун йиқилди:

Ўлмади у балиқ қилтаноғидан, Унинг тамоғига туғ тиқилган бил, йиқилса ҳам унинг ланг оёғига,

Page 229: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

228

Яловлар (байроқлар) ўралиб йиқилгандир ул. Муҳаммад Солиҳнинг Амир Темур ҳақидаги яна бир шеъри

шоирларнинг Совет даврида қандай шароитда яшаганини кўрсатадиган бир ўрнакдир. Шоир маълум тарихий шахсларни изма-из санаб, худди фол очгансимон, мажҳул бир шахсиятга, Амир Темурга бизни олиб келишга уринади:

Минг ярим йил бери Шоҳ Искандардан, Кўкҳун Аттилодан ўн аср йироқ, Ўн уч аср кейин Юлий Қайсардан, Махмуд Ғазнавийдан уч юз йил берроқ. Аммо Бонапартдан тўрт юз йил нари, Яна ҳам нарироқ Орий Буқадан ...* Инқилобдан олти аср илгари Демак олти юз йил биздан муқаддам, Чунки у Бобурга яқин жуда ҳам, Эҳтимол, етмиш йил, етмиш ҳам чиқмас Улуғбекка эса жуда ҳам яқин, Сарой бўсағасин ҳатлаб ўтсанг бас ! * Орий Буқа – Адолф Ҳитлер назарда тутилган.

7. ҲАЁТ ҲАҚИДА ШЕЪРЛАР

Муҳаммад Солиҳнинг шеърларида кундалик ҳаётга оид

тасвирларга кўп дуч келишади. Унинг шеърларини ўқиб, Совет Империясидаги турмуш тарзининг хусусиятларини тасбит этмак мумкиндир. Бу шеърлар 1990 йилгача ҳур дунёга жаннат деб ташвиқот қилинган мамлакатнинг аслида жаҳаннамга кўпроқ ўхшаганини кўрсатгани учун муҳим аҳамият касб этади. Етмиш йил давом этган Совет ҳокимияти даврида инсонларга уларнинг ҳаёти мукаммал бир ҳаёт эканлиги, бошқа мамлакатда эса халқлар жуда ёмон яшаётганлиги уқтирилар эди. Бунга ишонганлар бўгани каби, ишонмаганлар ҳам бор эди. У ўзига талқин қилинган ҳаётнинг талқин қилингандан бошқа эканлигини англаган шоирдир. У ўзининг “Болалар ва оталар” шеърида ўз фикрини шундай тилга келтиради:

Болалар дунёни бошқача кўрар- Оёғни осмонга қадаб, Қўлида юради болалар Дунёга бошқача қаромоқ учун

Page 230: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

229

Дунёни ўзгача тушунар чоллар- Кечқурун, хиёбонда, Ўтган-кетганларга парво қилмай ҳеч, Мутаола этарлар Газетани тескари ушлаб. Дунёни бошқача кўрар болалар, Чоллар ҳам ўзича ўқийди уни. Ўзи яшаётган ҳаётга эътироз қилиб шоир ҳақиқатнинг

кўринган шаклидан бошқа эканлиги, унинг тескариси эканлигини ифодалайди. Шоир яна бир шеърида ҳаётнинг бутун соҳаларида кирланиш, бузилиш юз бераётганини ёзади. Аммо ҳали-ҳам бузилмаган, ифлосланмаган баъзи нарсаларни борлигини кўриб ҳайратланади, ўзининг булбуллигини суистэъмол қилмаган бир булбулни кўриб, шоир ҳайратга тушади. Шеър ёзилмаган бир гулга дуч келиб, ҳайрон бўлади. Уни энг кўп ҳайратлантирган нарса эса бирор одам тарафидан бошқа бир одамга қараб отилмаган тошдир:

Мен тош кўриб қолдим дафъатан Ҳеч қачон, ҳеч кимга отилмаган тош ! Муҳаммад Солиҳ “Балки” номли шеърида “балки” сўзининг

инсонни бу ҳаётда боғлаган унсур эканини айтади. Ҳар куни, Ҳар лаҳза, Тинимсиз, Қармоқ пўкагидай сирли “лик”иллар Замин узра “балким” деган сўз. ”Балки” сўзи фақат шоирни эмас, бутун жамиятни алдаб

турган ёлғончи бир пўкакдир. Шунга қарамай, шоирнинг эртага кўкдан кутганлари бор. Фақат у бошқаларнинг кутмаган нарсаларини кутади. Бу нарсаларнинг нима эканлигини очиқ айтмаса-да, уларнинг кун сайин яқинлашаётган нарсалар эканини ҳис этади:

Мен билмайман, фақат, фақат ҳар кун сезаман, Лаҳза сайин яқинлашиб келар нимадир. ……………………………………… Яқинлашиб келаверар гурас ва гурас, Нафасимни ич-ичимга ютиб ётаман. Фақат кутиш лозим бўлган нарсани эмас, Кутилмаган нарсаларни кутиб ётаман.

Page 231: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

230

Муҳаммад Солиҳ эртаги кунини қувватли ташҳис этган бир шоирдир. Унинг ҳар кимдан фарқли шаклда лаҳза сайин яқинлашаётган нарсанинг янги ҳаёт эканлиги 1980 йилда – Советлар Иттифоқи йиқилгандан сўнг – бир ҳақиқатга айланди.

Шоир ”Яшашни ўргатай” шеърида турмуш қийинчиликларидан сўз очиб, бир сўм пул билан қандай бахтли яшаш мумкинлигини, қийинчиликларга қарамай табассум этиш санъатини ўргатади. Бунинг сирини шоирнинг ўзи ҳам билмайди:

Сенга ўргатаман, кел ўлтир, Ўзим эплолмаган бир фанни. дейди у шеър оҳангида. ”Қўрқоқ одам” номли мансурасида шоир қўрқувнинг ҳаётга

ҳоким бўлганини ифода этади. Инсонлар ҳар қандай хабарни хавотир билан қаршилайдилар.

Телефоннинг жиринглаши, эшикнинг таққиллаши каби ҳоллар шоир учун хавотирга сабаб. Шоир қариндоши ё оғайниси келса қочиб яширинади. Яна хабар хавотири ила почта қутиси ёнидан чопиб ўтади; биров чақирса қўрқувдан орқасига қайрилиб ҳам боқмас. Сўнгида шоир, “Йўқ, мен бу дунёнинг фожеа тўла кўзларига тик қаролмайман,” – дейди.

Шоир “Баъзан” шеърида ҳаётни бир рўёга менгзатади. Йигирманчи асрни, Асҳоб-и Қоҳф рўёсига ташбиҳ этади. Рўё оламида яшаган шоир, баъзан ўлимнинг йўқлиги ҳақидаги ҳисларга ўралиб, бу мавҳумлик ичида, ҳаётда яшаётган “ўликлар”га дуч келади.

“Ўйин” номли шеърида ҳаётни, инсонларнинг бир-бирларидан қочиб юришларини “бекинмачоқ” ўйнига ўхшатади. “Илҳом париси” шеърида эса совет турмуш тарзи фош этиларкан, илҳом парисининг кишини ачинтирувчи ҳоли англатилади. Советлар Бирлигида фақат инсонлар эмас, илҳом париси ҳам оч ва ялонғочдир; барча дўстларидан айрилган ва ватанини йўқатган каби паришондир:

Илҳом парисини кўрдим тўсатдан, Қорни оч, ялонғоч, узунсоч. Ўлтирарди хонанинг қоқ ўртасида Пойида ётарди қурум босган тож …………………………………. Айрилган кимсадай бор-йўқ дўстидан, Қарайди йўқотган мисол ватанин.

Page 232: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

231

Шоир, усти-боши юпун, ҳамма нарсасини йўқотган, йиғлоқи совет парисининг ачинарли ҳоли билан, унга яхшилик ва гўзалликлар илҳомини бера олмаслигини англайди. Нафақат бутун бир империя, бу империядаги илҳом париси ҳам чорасиз бир ҳолдадир. Шоир, бу манзара қаршисида шахсий қийинчиликларини унутиб, илҳом парисини ҳимоя этади.

“Уйга вазифа” шеърида Муҳаммад Солиҳ очлик билан курашаётган жамиятнинг шоири ўлароқ сасланмоқдадир:

Зеро очлик, очлик ҳам ҳатто, Бу дунёнинг неъмати фақат! Муҳаммад Солиҳ, “Мумкин” ва ”Мумкин эмас” номли

шеърларида, Совет империясида нима мумкин-у, нима мумкин эмаслигидан хабар беради. 1984-йилда ёзилган бу шеърларда ўша пайтдаги тузум очиқча танқид этилмоқдадир. Бу шеърларда ифода этилганидек, фикрингни айтмаслик, ёлғон гапирмоқ, инкор этмоқ, ҳар қандай ҳолга бардош бермоқ мумкундир. Бутун буларга қарши, ўзгача фикрлашларга сабаб бўладиган китобларни ўқимоқ, бошқа ерларни ва бошқача ҳаёт тарзини қумсамоқ, севмоқ, шикоят қилмоқ, фарёд этмоқ ва энг асосийси, “мумкинми”, деб сўрамоқ мумкин эмасдир. Бу шеърнинг сўнгида ер олган, “Агар аллақачон ўлмаган бўсанг” мисрасидаги “ўлмаган” сифат фэъли, “манқурт бўлмоқ” маъносида қўлланилгандир. Бу сифат феъли, юқорида санаб ўтилган шартлар билан бирга баҳо бериладиган бўлса, манқурт бўлмоқ, Советлар Бирлигида яшай олмоқнинг ягона йўли эканлиги аён бўлади: Манқурт ўлароқ яшаш мумкиндир. Аммо бунинг учун ўз ҳатти- ҳаракатларини назорат қилмоқ, ва ҳеч нарса ҳақда ”мумкинми?” дей суриштириш мумкин эмас.

Мумкин эмас, ҳатто оҳиста, Қўрқа-писа “мумкинми?” демоқ. Муҳаммад Солиҳ, совет ҳаёт тарзини ўткир қалам остига

олган шеърларидан яна бири “Кечикканлар”дир. Шеърда Совет жамиятининг бутунлай, ҳаётнинг замондан орқада қолгани, шоирнинг ифодасига кўра “поездига кечиккани” маълум бўлади. Шеърнинг сўнгида шоир, қўлларида тугунлари ва билетлари билан бекатда кутаётган бутун халққа айланиб:

Гар кечиккан бўлса ҳамма, ким поездда кетди - ким? дея сўрамоқдан ўзини тутолмайди. Юқорида, “Мумкин эмас” шеъридан баҳс этиларкан, совет

ҳаёт тарзидан арз қилмоқнинг, шикоят этмоқнинг имконсизлиги

Page 233: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

232

ифодаланган эди. Бу тузим, Совет Иттифоқода бир қонун амридир. Бошқача қилиб айтганда, барчанинг ҳаётидан мамнун бўлиши, бахтли бўлиб кўриниши амр этилгандир. Бу амрга қарши чиққанлар эса, режим душмани, бузғунчи саналади.

Муҳаммад Солиҳ, 1980 ва 1983 йилларда ёзган икки шеърида бундай зўраки бахтни аччиқ киноя билан тасвирлайди. Шоир “Бу ерда” номли биринчи шеърида совет жаннатини таъриф этади. “Бу ерда”, яъни Совет империясида қувонч, абадий уйғоқ хаста бир кўзга охшайди. ”У ерда” изтироб, мажҳул бир калимадир. Умидсиз бўлмоқ учун ҳеч қандай сабаб йўқ. У ерда кимса фарёд чекмас, кимса ўлмас, йиғламас, кимса мактуб ёзмас, кимсадан мактуб кутилмас. Шохдаги қип-қизил олма абадий қизариб тураверади; асло ерга тушиб чиримайди, ҳеч қурт емайди уни. Ва ниҳоят у ўлкада;

Қувонч, уйқу билмас бемор бир кўздир. Шоир “Қувонч” шеърида эса, сабабсиз севинчини тараннум

этмоқдадир. Мамнун кўринмоқ, ва севинчли бўлмоқ ҳам энди бир хасталик ҳолига келади:

Кўкларга сакрагим келади, - Нима бало бўлди, билмайман. Бу мисраларда кўрилганидек, шоир, севинчидан ҳаволарга

сакрамоқ ва ерларда юмаламоқ истайди. Аслида бу оддий бир ҳол эмас. Шоир буни яхши англайди. Аммо, сабабини ўзи ҳам билмайди. Ҳадеб кулаверади.

Куламан, тинимсиз куламан. Севинчли кўринмоқ амр этилгани учун, ҳеч ким шоирнинг

кулишига монэълик қилмайди. Ҳолбуки, шоир кулгусини тўхтатишларига эҳтиёж сезади. Акс ҳолда, севинчдан, зўраки бахтиёрликдан ўлиб қолиши мумкин:

Ҳеч ким ёрдам қўлини чўзмас, Қайрилиб қарамас бир инсон зоти Қувончдан ўлаётган одамга! Ҳозиргача таҳлил этиб чиққанимиз шеърларда, Советлар

Бирлиги даврида яшалган ҳаёт бош мавзу қилиб олинган эди. Бундан кейинги шеърларда эса, ўзбек туркларининг ҳаёти қаламга олинган. Шоир, ўзбекларнинг ҳаётидан баҳс этаркан, пахта пайкалларида кеча-кундуз демай меҳнат қилган, ишламоқдан ва итоат этмоқдан бошқа нарсани ўйламаган ва нафақат моддий,

Page 234: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

233

балки маънавий кафолатга ҳам маъруз қолган бир жамиятнинг ҳаётини бизга кўрсатишга ҳаракат қилади.

Ўзбекларнинг 70% и қишлоқларда яшамоқда ва пахта етиштириш билан машғул бўлмоқдадир.

Ўзбекистонда пахта планининг Туркиядагидaн ўн баравар (йилда 4 миллион тонна) кўп эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бунинг нақадар катта меҳнат эканлиги яна ҳам аниқроқ кўз олдимизда намоён бўлади. Нуфузи Туркиянинг учдан бири қадар бўлган Ўзбекистонда, Москва идораси билан белгиланган ишлаб чиқариш планининг бажарилиши учун бутун миллат пахта майдонларига қарийб сургун этилгандир. Ягона мақсад экологик фалокатларга ва соғлик муаммоларига қарамай, ҳар йил яна ҳам кўпроқ пахта етиштирмоқдир.

Муҳаммад Солиҳ, совет тузумининг Ўзбекистонга тадбиқ этилишини, ва ўзбекларнинг ҳаётини, 1988 йилда қаламга олгани “Дилдаги ўйлар” мақоласида шундай мулоҳаза юритади:

“Чор Русияси даврида кейинчалик “ўзбек” деб аталган бу турк халқининг 75% қишлоқларда, 25% шаҳарларда яшаган. Бугун сотсиялизм тузуми барқ урган пайтда бу халқнинг қишлоқда яшайдиган қисми 80% га етди. Тараққиётга балли! Шаҳарларимиз кўпаймоқда уларда яшаётган ўзбеклар сони, аксинча камаймоқда. Урушгача (Иккинчи дунё урушидан аввал) Ўзбекистонда йигирма етти минг майда қишлоқлар бор эди, хутор системасини тугатиш байроғи остида, бу қишлоқларнинг йигирма минги йўқотилди. Ўрнига шаҳарлар эмас, пахта плантатсиялари пайдо бўлди.

Баъзи газеталар “Деҳқонлар гўшт емайдилар” деб ёзаяпти. Тўғри гап. Деҳқонлар пархездалар. Чунки гўштнинг ўзи йўқ. Гўшт берадиган чорвачилик йўқ, чорвани боқадиган яйлойлар йўқ- яйловларга ҳам пахта экилган.”

Шу йилда қаламга олинган “Жавоб” номли мақолада ҳам, 1929 йилда Америка, иқтисодий инқирозга учраб, Русияга пахта беришни тўхтатгач, Сталиннинг амри билан Ўзбекистонда пахта ҳосилдорлигини орттириш мақсадида, бир қанча тадбирлар олинганини, бунинг учун эса, қишлоқларга қўшиб, боғларнинг, яйловларнинг ва ўрмонларнинг йўқ этилганини, инсонларнинг кўрган зулмларини англатади.”

Муҳаммад Солиҳ, 1985 йилда ёзган “Деҳқон қўллари” номли шеърида, пахтадан бошқа нарсани ўйламаган ўзбек деҳқонининг бу ҳазин ҳаётини тараннум этмоқдадир. Бу шеърда ҳаёт,

Page 235: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

234

инсонларнинг бутун вужуд аъзолари ила (қўл, оёқ, юз, кўз, қулоқ) хизмат қилмоқ учун яратилгани чидаб бўлмас бир исканжа ўлароқ кўрсатилади:

Бир қўлим кўксимда турар мунтазам, Бир қўлим раисга саломлар берар. Ишга шўнғиб кетар қолган ўнтаси, Қолган ўнта қўлим пахтани терар. Қўлдан иборатдир менинг вужудим, Кўзим - қўл, юзим - қўл, оёғим ҳам қўл, Неки туртиб чиққан бўлса ичимдан, Бари - қўл, ҳаттоки ... қулоғим ҳам қўл! Шоирнинг бутун бадани, хизмат этмоқ учун бошдан оёққача

тамоман қўлга айланади. Аммо шунга қарамай, ишларининг уддасидан келолмас, яна кўпроқ қўлга эҳтиёж бордир. Сўнгида шоир чорани тупроққа қўл экмоқдан топади. Ўзига айратилган бир парча таморқасига қўл экишга қарор қилади:

Тушда аён бўлди улуғ бир мақсад, Олға кетаяпман, боқмай орқамга; Хўрлик ерига пахтани эксам, Мен қўл экажкман ўз томарқамга! Бу, бир деҳқончилик ўлкаси бўлган Ўзбекистондаги ҳаётнинг

умумий таърфидир. Айнан шундай ҳаёт, “Ўзбек аёлига” шеърида ҳам тасвир этилмоқдадир. Муҳаммад Солиҳ, бу шеърида, бутун умри пахта даласида кечган ўзбек хотинини толгани ғафлат уйқусидан уйғотмоқчи бўлади:

Мунисим, пахтадан бошингни кўтар- Кун ботди, келди бош кўтармоққа пайт! Чўлни қувавериб, ўзинг ҳам дилбар, Чўлга қувғин бўлдинг, етар, уйга қайт. Пахтани терасан ... ватанга бериб, Донг қотиб ухлайсан, фақат ухлайсан- ...... Ёрим, ухлама!... Шоир “Бадиий ёлғон” шеърида эса, совет ҳаёт тарзининг

бутунлай ёлғондан иборат бўлганини билдириб, пахтанинг бутун халқни маҳв этганини ёзади. Шоирларнинг “гул” ва “булбул” орасидаги қофияга таяниб шеър ёзишлари, бир “бадиий” ёлғондир. Чунки экилогик фалокат сабаби ила булбуллар ўлмоқда, гуллар

Page 236: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

235

қуримоқдадир. Худди шундай, мавсумлар гўзаллигини куйлаганлар ҳам ёлғон сўйламоқдалар. Зеро, фаслларнинг юзидаги ол ранг аслида ўлим гўзаллигидир. Шоир, пахтанинг “олтин” деб аталишига ҳам эътироз билдиради. Чиндан ҳам, пахта, ўзбек иқтисоди учун олтиндан қадрлидир. Шу сабабли пахтага ҳақли ўлароқ “оқ олтин” деб ном берилгандир. Аммо шоир, халқнинг ҳаётига қасд этган, халққа қарши бўлган бу ҳақиқатнинг ҳам ёлғон саналиши кераклигини куйлайди:

Пахтани “олтин” деб кимдир бўлса ҳақ, Унга ҳам ишонманг, қўлнинг оёққа, - Чунки ҳақиқат ҳам ёлғондир мутлақ Агар қарши бўлса ҳақиқат халққа! Туркия туркчасида “иргатлик” (деҳқончилик) калимаси

билан ифода этилиши мумкин бўлган бу ҳаёт тарзи, инсонларни яшаши лозим бўлган уйдан ҳам маҳрум этгандир. “Мўжиза юз берса” шеърида, Ахмад Яссавий мўжиза юз бериб, Ўзбекистонда такрор яшамоқчи бўлсайди, уй тақсимлаш билан машғул бўлган ижроқўм (ижро қўмитаси)инг, унинг шоирлигини ҳисобга олиб унга бир хоналик уй берабилажаги зикр этилади. Бир уйга етишмоқ, бир совет фуқораси учун энг буюк бахтиёрликдир.Уйининг душхонасида шалола остида ювинаётган ибтидоий одам каби шодликдан ҳайқира билмоқ, истаган деворга ўзи хохлаган расмни оса билмоқ шоирнинг энг буюк хаёлидир. Шоир, “Дастлабки қувонч” шеърида, уйининг деворларини шафқат-ла силамоқ, ва эшикларини меҳр-ла қучмоқ истайди:

Филнинг эгаси Ўз филини суйгани каби, Эркалагани каби, Деворларин силайман бу уйнинг. Эшикларин қучоқлайман Ошиқ йигит қизни қучган сингари. Ҳаммомига кириб, Завқдан қичқираман. Шаршара тагида чўмилаётган Ибтидоий одам каби мен. Шеърнинг охиридаги шу мисралар, бир уйча эгаси бўлмоқни

хаёл этган шоирнинг севинчини кулминатсион нуқтага чиқаради: Бу менинг ўз уйим агарда ўлсам,

Page 237: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

236

Жасадимга ҳеч ким ўшқиролмайди, “Чиқиб кет бу ердан, чиқиб кет” дея. Яхши билан ёмоннинг, хунук билан гўзалнинг, фазилат

билан фазилатсизликнинг ёлғон билан тўғрининг бир - бирига қоришиб кетган, қўрқув ила хавотирнинг ҳоким бўлгани бир ҳаётни афзал кўриш ва маъқулаш, албатта мумкин эмас. Бундай бир жамиятда инсонлар бир - бирларига ҳурмат, севги ва шафқат ҳислари билан яқилашиш ўрнига, бир-бирларидан шубҳа қилиб узоқлашадилар. Инсонлар энг оддий эҳтиёжларига эришмоқ учун ҳам, юқоридан бериладиган ҳар қандай амрга итоаткор манқуртлар ҳолига келадилар. Ҳақиқатдан ҳам, Рус Совет Империяси бутунлай абгор ҳолга келган, фикрлаш қобилятини йўқотган замонавий манқуртлар империясидир. Бу ҳам, жамиятни ўз ҳукумдорлиги остига олган жаноб комунистлар томонидан билиб туриб, қасддан яратилган бир вазиятдир. Система ўзини сақлаб қолгани учун, замонавий қуллик деб аталган манкуртизимдан қарздордир.

Муҳаммад Солиҳ, шу фикрларни ўз ичига олган шеърини “Адашганлар қўшиғи” деб номлаган. Бу саргардонлик, йўлини йўқотиб, ҳайрон турган бир жамиятнинг қўшиғидир.

Эҳтирос қамчиси остида дир-дир, Титраётган туядай, тушов оёқда Юришга мажбурмиз, юрмоққа мажбур Билмай, мағриб қайда машриқ қаёқда Ҳар кимнинг бўғзида узун бир нола Ҳар кимнинг кўксида биттадан ўлик. Шоир, бу мисраларда, ўзи мансуб бўлган жамиятни,

яшамоқдан бошқа нарсани ўйламаган, оёғида занжир урилган туяга ташбеҳ этади. Кейинги мисраларда эса, руҳ сафолати, ва мақсадсизликдан арз қилинмоқда. Аслида бу, Тангрининг бир лаънатидир. Шоир, ҳам моддий, ҳам маънавий таназзулга учраган жамиятни “хўкиз каби” ишлаганига қарамай мукофот ўрнига ҳақорат кўраётганини ифода этмоқдадир. Бору-йўғини дунёнинг пойи остига ташлаган миллат, охири “ўғри” деган номга қолмоқдадир. Бунга айбдор ҳам миллатнинг ўзидир. Шоир, шеърининг охирида, лаънатга қолган миллатнинг истиқболи йўқлигини, ватанининг, хароб ҳолга тушиб қолган наслнинг қуриб битажагини билдиради:

Қарғалган миллатнинг келажаги тул, Дарёлари қуриб, чирир ерлари,

Page 238: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

237

Қарғалган миллатнинг болалари – қул Аёллари тумсо, бепушт эрлари. Қарғалган миллатнинг қозиси – фосиҳ, Олими савдогар – илм сотиб яшар, Шоирлари эса ақлдан озиб, Душмандан мукофот олмоққа шошар ...

8. ИНСОН ПСИХОЛОГИЯСИГА ОИД ШЕЪРЛАР

Муҳаммад Солиҳ шеъриятида, инсон психологияси ва инсон

характерига оид хусусиятлар муҳим ўрин тутади. Бу шеърларда ахлоқий қийматлардан маҳрум бўлган совет инсонини, воқеалар ва маълум шахслар, қаршисидаги ҳатти-ҳаракатлари ва ҳолатлари ҳақида сўз юритилади. Совет инсонининг хушомадгўй, ҳуркаклик, қўрқоқлик, риёкорлик, фақат бугунги кунини ўйловчи, шошқалоқлик, марҳаматсизлик, ёлғизлик, манманлик, ваҳима ичида қолмоқ, ожизлик, хоинлик қилмоқ каби хусусиятларни ўз ичига олгани зикр этгандир. Бундан ташқари, шундай инсонлардан иборат жамиятни оёққа турғазиб олдинга юритмоқ иддаосидаги бир даъво одами дуч келадиган тўсиқлар ҳам Муҳаммад Солиҳ шеърларига мавзу қилиб олинган.

Масалан, “Ит” номли шеърда совет одами, қуйруғи кесилган бечора бир кўппакка менгзатилади. Шоир, ягона иши, эгасини қўриқламоқ бўлган кўппакка, думи кесилгани учун ачинади.

Кўппакка хитобан: Думи кесик бечора ит, Хўжайининг олдида Нимани ликкиллатасан энди? дея сўраган шоир, 1980 йилда ёзган бу шеърида, бундай

ялтоқи одамларнинг даври ўтганига ишора қилади. “Энди Сизга навбат” шеърида эса, совет кишисининг ёлғизлигидан ташқари, ҳиссиёт йўқсили эканлигини ҳам тилга олади. Шоир бу фикрини, деворларга хитобан айтгани:

Билинг, қаттиқ эрур сиздан ҳам инсон, Инсон қаттиқ эрур тошдан ҳам. мисраларида ифода этади. “Пайт пойлаб” шеърида,

ҳақиқатни шубҳа ила қаршилагани каби, очиқча гапиришдан ҳам қочаётган инсон тасвирланади. Шеърда тасвир этилган одам, қуёш чиқиб турганини кўргани ҳолда, ёмғир ёғмаётганига ишонамайди:

Page 239: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

238

Қўрқа-писа ойнани очди, Шубҳа билан боқди қуёшга. Осмонга ҳам ишонқирамай, Қўлин тутиб кўрди,- ёмғир йўқ. Шеърда таърифланган одам, аслида ёмғир ёғмаётганини

жуда яхши билади. Фақат, буни очиқча айтмоққа жасорати йўқ. Бунинг фурсатини кутмоқда. Фурсат етганидагина, ҳақиқат буюк бир жўшқинлик билан тилга олинади:

- Ёмғир йўқ! - деб бақирди бирдан, Деразани ёпди шошилинч,- Мана энди ҳақиқатни ҳам Айтиш мумкин!, - деди ҳансираб. Муҳаммад Солиҳ яшаш учун курашиш шартлигини эътироз

этган “Урушга қарши” шеърида эса, ичилган қасамларнинг, берилган сўзларнинг самимиятидан шубҳаланишини тилга олади. Унинг фикрича, байроқни ўпиб қасамёд этмай туриб, коммунистлар каби икки юзлилик қилиб, ватанга хиёнат этмаслик ҳам мумкиндир:

Бирорта урушда қатнашмай туруб, Ҳеч кимни ўлдирмай, Асирга тушмай ҳам Олтмишга кириши мумкин одамзод. ....…………………….. Байроқни ўпмай ҳам, Қасам ичмай ҳам, Ватанни сотмаслик мумкиндир. “Сичқон инининг янги баҳоси” номли қитъада эса, шоир,

инсонларнинг ўз манфаатлари йўлида яқин дўстларига хиёнат этишларидан туйилган нафратни тилга олмоқдадир.

Муҳаммад Солиҳ “Сиз каби” шеърида, адолат учун қахрамонларча курашмоқ ва ҳур бўлиб ўлмоқ истагини, аммо бунга жасорат этолмаслигини билдиради. Чунки, у ҳам бир совет кишиси каби тадбиркор бўлишга мажбур. Ҳамма қатори у ҳам, ҳар лаҳза қўрқув билан яшамоқда ва ҳар лаҳза таъқиб этилиш ҳиссини ўзи билан ташимоқда, Бундай беҳузурлик ичида, саҳарлари қўрқув билан уйғонади, нафасини ичига ютади. Чунки, ўйлаб отган бўлса ҳам, ҳар бир қадами уни бир жосус каби таъқиб этмоқдадир. Одамлар ҳатто ўз соясидан ҳам қўрқадиган бир ҳолга келганлар. Албатта, бундай психологик босим остида қолган инсонларнинг,

Page 240: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

239

мавжуд тузимга қарши курашишлари, адолат истаб майдонга чиқишлари асло осон эмас:

Мен ўзимни аядим бироқ – Етти ўлчаб бир кесдим доим. Бугун, мана, оғрир зирқираб Етти ўлчаб бир кесган жойим. Чўчиб уйғонаман саҳарлар, Мен ичимга ютаман дамим: Айғоқчидай писиб келарлар Ҳар бир ўйлаб босган қадамим! Қўрқув шеърида, бир тўп шахслардан иборат жамиятнинг

советлар тузумидаги зўравонлик сиёсати қаршисида, нақадар қўрқоқ ҳолга тушиб қолганлари, ҳатто яхши инсонларнинг ҳам бу ҳолдан ёқаларини зўравонннинг қўлидан қутилмаганлари ифода этилмоқтадир. Шоир бу шеърда қўрқувга юқумли касаллик ташҳисини қўяди. “Қўрқмаяпман!” дея бир дафъа ҳайқирмоқ ҳам, шоир учун жуда муҳумдир. Шоир, даҳшат қаршисида қолган инсоннинг, ўз юрагининг уришидан ҳам қўрқиши мумкинлигини куйламоқдадир..

Қўрқаяпти. Нари ўтир. Юқмасин қўрқув. Ундан чиқиб, сенга бу дард қилмасин ҳужум. Ҳаётининг ярмин ҳозир берар эди у, “Қўрқаяпман”, дея бир бор ҳайқирмоқ учун. Кечир уни, ниятлари пок эди унинг, “Тондим”, дея душманига ялунгунча то, Эзгу йўлда юраклари чок эди унинг Қўрқув деган касаликка чалингунча то... “ким келяпти”, дея ҳайрон бўлаверма сен Бу товушнинг нелигини ундан сўрагин: Бу – кўкракда аланг - яланг, зир югураётган Юрак эрур, қўрқаётган инсон юраги! (1985) Муҳаммад Солиҳ “Қаҳрамоним” шеърида, соҳта

Қаҳрамонларни қаламга олади. Шоирга кўра, узоқдан туриб ҳайрат билан боқаётган Қаҳрамонлар, аслида бу сифатга лойиқ кишилар эмас; Зеро буларнинг бари бор-йўғи хаёлдан иборатдир:

Лекин мен арзийман сизга юз карра, Чунки сизни ўзим ўйлаб чиқардим!

Page 241: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

240

1980 йилда ёзилган, “Тўғри бўлмоқ” шеърида, советлар тарбияси билан вояга етганларнинг, тўғри инсонлар бўлмасликлари ва бу инсонлардан ташкил топган жамиятнинг қолаверса режимнинг куни битгани ифодаланмоқда. Шоир, бу шеърда, тўғри одамни топишга уринади. Бироқ, маънавий қадриятлари жамиятида, тўғрилик хусусиятига эга бўлган инсонни топиш осон эмас. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, савет жамиятида тўғри инсон бўлмоқ, мутлақо имконсиздир. Инсонниг яратилиши жиҳатидан тўғри бўлганига ишонган Муҳаммад Солиҳ унинг ички дунёсини, характерини очиб бериш учун, жисмонан бўлакларга ажратиб, изоҳлашга ҳаракат қилади. Шоир, шеърда, бутун парчаланишларга қарамай, ичида заррача бўлсин, тўғриликни сақлаб қола олганлар, совет жамияти учун, тўғри инсонлар ўлароқ улуғланади:

Тўғри бўлмоқ нима ўзи, Нима деганидир, тўғри яшамоқ? Бўйнингни қайирсалар, Қаддингни буксалар, михни буккандай, Қўлингни синдирсалар, бир чўп сингари, Бошингни тешсалар-у, Дами чиққан тўпдай шалвираб қолса бошинг, Ва шу шакилсизлик ичида, Ичингда бир тўғри чизиқ қолса гар, Демак сен тўғрисан, Сен ўғри эмассан, биродар. “Ким учун” шеърида эса, нимани, нега, қандай қилиб амалга

оширишини билмаган совет одамининг ҳайронлиги тилга олинади: Ким учин каттаман? Ким учин қулман? Кимлардан юз буриб, кимга мен кулай? Тушунтир: мен қайси ёқдан вакилман? Нимадан шод бўлай, нимадан хурсанд, Шу ерда қилт этмай турсам? Кимнинг қули эканлигини билмаган бу инсон, кимнинг дўст,

кимнинг душман эканлигини ҳам била олмайди. Айни пайтда, нимадан хафа бўлиб, нимадан хурсанд бўлишини ҳам билмайди. Шеър сўнгида шоир, бу ҳайронлик ичида:

Айт, кимга мен ўқрайиб қарайин, Оёғини босиб олайин кимнинг?

Page 242: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

241

мисраларийла, кимга хусумат кўрсатиши кераклигини сўрайди.

Хулоса қиладиган бўлсак, режим шарофати билан, руҳи зада бўлган, ҳатто ўлдирилган совет одами, жамият ичида ёлғиздир. У ишонч туйғусини йўқотган ва ҳар замон таъқиб остида эканлигини ҳис қилмоқдадир. Кимнинг дўст, кимнинг душман эканлигини, нимани, нега бажарилишини, нега хафа бўлишини, нимадан мамнун қолишини билолмаяпти. Бесаранжом, беҳузур; самимиятсиз, бугунги кун қайғуси билан яшаётган, ҳуркак, хушомадгўй ва ўз манфаати йўлида хиёнат қилмоқдан ҳам ҳазар қилмайдиган бир типдир. Бундай инсонлар типига бир ном бериш керак бўлса, ҳеч тараддутсиз “манқурт” дея ном қўйиш мумкиндир. Дунё жаннати дея пропаганда қилинган коммунизмнинг, аслида инсонни нақадар ерга уриши, хор қилинишини кўрсатиб турган бу ҳақиқатлар кишини даҳшатга солади.

Демак, сиёсий оти Совет Сотсиалистик Республикалар Иттифоқи бўлган бу Рус империяси, аслида, инсоний қадр-қимматлардан бегоналашган, таркиб топиш, танлаш қобилиятини йўқотган инсонларни юзага келтирган бир манқуртлар империясидир. Бу, империянинг етмиш йил ҳукум суриши, ва тарқалишини изоҳ этувчи муҳум хусусиятдир. Тузум қўрқув ва зўравонликка таянгани учун бир муддат ҳукмдорлик қилди, фақат, инсон характерига сингиб кета олмагани учун тугаб битди.

Муҳаммад Солиҳ, шоир бўлиши билан бирга сиёсий ва сотсиал масалаларда ҳам катта билимга эга бўлган ғоя одамидир. У тузумдаги ҳақсизликларга эътироз этиш билан, халқнинг миллий шуурини очишга бел боғлади. Бу мақсадда, жуда кўплаб муаммоларни кўтариб чиққан мақолалар ёзди. “Бирлик” Халқ Ҳаракати ичида бўлди. “ЭРК” Демократик Партиясини қурди. Аммо, у халқни уйғотмоқнинг, моддий ва маънавий ҳаёти инқирозга юз тутган бир жамиятни оёққа турғазиш, нақадар оғир иш эканлигини ҳам яхши билади. 1980 йилда ёзган, “Сўзларни яратиб” номли шеърида, бир ғоя одами ўлароқ, ўзи юзма-юз келган машаққатларни тилга олади:

Сўзларни яратиб, Уларга бўйсунамиз бир куни. Ҳар кимнинг бўйнида осилиб турар, Маълум ҳарфлардан ташкилланган сўз. Дейлик, “Ахмад!” деса уйғонмайман мен,

Page 243: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

242

Уйғонмайман, “Тошмат” деб бақирсалар ҳам. Уйғота олмайди, мени ҳеч қачон Исмимни билмаса момоқалдироқ. Ўйлаб кўринг энди, қанчалар қийин, Бутун халқни уйғотмоқчи бўлган доҳийга. Муҳаммад Солиҳ, бу шеърда, жамиятнинг ҳар бир шахсини

(онгни) битта-битта уйғотмоқ кераклигини, акс ҳолда, мақсадга эришмоқ мумкин эмаслигини ифода этмоқдадир. Шоир, “Одам жамлаб олса ўзини” шеърида, инсоннинг шахс сифатида қадр-қимматини, қудратини тасвирлайди. Бу қадриятнинг юзага чиқиши, сабот ва жасоратга боғлиқдир. Фақат, ўзига ҳоким бўла билган, ва ҳар ерда собитлик кўрсата билган инсонгина, ғоя одами бўла олади. Муҳаммад Солиҳ, ўз ўлимини жасорат билан қаршилай оладиган инсонларга “улкан лашкар” номини бермоқдадир.

Вужуд, томирларинг ёпиб ол, Киритма у ерга сотқин титроқни... Кўкракка лахча чўғ темирни Босганда душман, Оғиз, гуллаб қўйма кўкрак сирини. Қичқириб юборма бўғиз, Инграб, хирқирама азобдан. Одам жамлаб олса ўзини Ўзини катта бир майдонга йиғса, – У улкан лашкардир.

9. ТУЗУМ БИЛАН БОҒЛИҚ ШЕЪРЛАР

1970 - йилларда шоир сифатида танилган Муҳаммад Солиҳ,

ўша даврнинг шоҳиди ўлароқ, бутун Советлар Иттифоқида ва ўлкаси Ўзбекистонда тадбиқ этилган сиёсий режимни шарафлаб шеърлар ҳам ёзган эди. Бироқ, 1985 йилдан аввалги ёзган шеърларда бу масалани тилга оларкан, бироз фарқли йўл танлаши лозимлигини англайди. У шеърларида ифодаламоқчи бўлган туйғу ва тушунчаларини кўпроқ имо-ишора, образлар орқали англатишга ҳаракат қилади.

Мажоз ва ташбеҳлар билан ўралган бу шеърларда асл маъно, нозик парда ортига бекитилгандир.

Шоирнинг бу йўлни танлашининг бир қанча ҳақли сабаблари бордир.

Page 244: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

243

1960 йилларнинг охирида, 1956 йилдан бери ҳаётнинг ҳар соҳасида кўрилган нисбий эркинлик барҳам топади. Сталин даврида, ўттиз йил давомида амал қилиб келинган зўравонлик сиёсати, яна янгидан жонлантирилди. Бутун Совет Иттифоқи, иқтисодий ва фикрлаш нуқтаи-назари “Турғунлик ботқоғига” ботди. Шоирлар ва ёзувчилар устидан юргизилаётган сиёсий босим яна ҳам оғирлашди. Бундай тадбирга қарши чиққанлар жазолантирилар эди. 1970-йилларда Александр Солженитсин ва Андрей Сахаров каби либерал фикрли рус зиёлилари ҳам, “ватан хоини” ва ё “халқ душмани” эълон этилиб, мамлакатдан ҳайдаб чиқарилдилар, ёки қамоққа ташландилар. Ўзбек шеъриятининг ҳозирги замон буюк шоирларидан Эркин Воҳидов ҳам 1968 йилда ёзган “Ўзбегим” номли қасидаси учун, бир неча бор КГБга чақирилиб сўроқ қилинди. Аммо, бундай таъқиқлардан илгарироқ, ўн йилча давом этган сиёсатдаги юмшаш даврида, адабиётда муҳим ўзгаришлар юз берди. Совет идеологиясини танқид этган, ҳатто рад этган миллий асарлар чоп этилган эди. Бошқача ифодаланадиган бўлса, адабиётда янгидан пайвандланган миллий уйғониш фикри, бу вақтга келиб инсонларнинг кўзини очган эди.

Шу сабабли янги зулм сиёсати, адабиётда кўринган миллий уйғониш ҳаракатини тамоман сўндира олмади.

Адабиёт, 1970 йилларда, бу миллий характерини, айниқса шеърда, янгича бир шаклда давом эттирди.

Муҳаммад Солиҳ, 1970 йиллар шеъриятида пайдо бўлган бу шаклни шундай изоҳлайди:

”Сотсиал, сиёсий ва очиқча ифодалар ўрнига, қоришиқ шакллардан майдонга келган, ёпиқ ифодалар шеъриятда ўрин олди. Биз буни ўша даврда “метафоризим” деб атадик. Метофоризим, 1970 йилларнинг бошида янада кучайган сиёсий ва сотсиал тазйиқларга қарши адабиёт тарафидан қўлланилган бир қалқон эди.

Адабиёт жонли бир хилқатдир. Ҳар қандай шароитда ўзини ҳимоялаб келмоқда. Чунки ҳар замон, қандай вазиятда, ҳаётда қолмоқнинг бир йўлини топа олмоқдадир. 1970 йилларда, шеърнинг ўз-ўзини ҳимоя қиладиган қалқони – метофоризм эди”.

Метафора – миллий идеални, соф адабиёт воситасида ифодалаш имконини кенгайтирди. Муҳаммад Солиҳ, бошқа бир мақоласида ҳам, шоир ва ёзувчиларнинг 1970 йилларда қайси шартлар остида асарлар ёзганларини изоҳларкан, таъқиб-тазйиқлар сабабли “ўз сўзларига қават - қават кўйлаклар” кийдирганларини

Page 245: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

244

айтади. Муҳаммад Солиҳнинг, тузумни танқид этиб ёзган илк шеъри, “Кечиккан баҳор”дир. Шеър 1975 йилда ёзилган. Бу шеърда совет тузумининг парчаланганлиги билдирилмоқда.

Муҳаммад Солиҳ, шеър сўнгида ўзгача бир янгиликдан сўз очади. Аммо, бу ўзгачаликнинг моҳияти ҳаққида ҳеч нарса демайди; фақат “ҳаттоки бешинчи фасл бўлса ҳам майли”, дейди. “Бешинчи фасл”, яъни бешинчи мавсум, ҳали дунё билмаган янги бир ҳаёт тарзи демактир. Муҳаққақ бир ўзгаришни орзу этган шоир тасаввуримизга сиғмаган, ҳатто, инсон фарзандининг кўзи кўриб, қулоғи эшитмаган номаълум бир ҳаёт тарзига ҳам розидир. Зеро, бу янги ҳаёт тарзининг, қанчалар ёмон бўлса бўлсин, ҳозирги ҳаёт тарзидан яхшироқ бўлажагига мутлақо ишонмоқдадир:

Бизга фасл керак! Фарқи йўқ бизга Ҳаттоки бешинчи фасл бўлса ҳам! Муҳаммад Солиҳ, “Сенинг уйинг” номли шу йилларда ёзган

шеърида эса, бахт ва саодат мажҳул бур мамлакатда зоҳир бўлганлигини билдирмоқда.

Бахт мутлоқ хабарсиз – Ўзининг акси Ўзидан узоқда, ўша кўзгуда Жимирлаб турганин билмайди. У “Байрам” номли шеърида, совет жамиятини ва бу

жамиятнинг қадриятларини, иштирок этиш мажбуриятида қолган байрамларини рад этишини билдиради. “Дастлабки қувонч” шеърида эса, бир инсон ўлароқ, мулкдорнинг туйғусини бош планга чиқаради. Аммо, тузум буни қабул этмайди. Ҳолбуки, бир уйга эга бўлмоқ, шоир учун энг буюк бахтиёрликдир.

Муҳаммад Солиҳ, ҳаёт ҳикоясини англатар экан, яшаш мумкин бўлган бир уйга кўчишнинг ўзи учун на қадар катта воқеа бўлганини шундай ифодалайди: 1984-йил охирида, ҳаётимда “муҳим бир воқеа юз берди. Ёзувчилар Уюшмаси менга бир эмас, икки эмас, нақд уч хонали уй берди. Ўн тўрт йил ижарада яшаган совет кишиси учун, бу бир мўжиза эди. Бироқ, Муҳаммад Солиҳ, таъриф этган бу уй 1993 йилнинг баҳорида тортиб олинди.

“Дастлабки қувонч” шеърида, эслатганимиздек, шоир ўзи орзу қилган уйнинг деворларини шафқат-ла силамоқни, уйнинг эшикларини, ошиқ йигит қизни қучгани сингари қучоқлашини, ҳаммомига кириб, завқдан қичқирмоқни, ва истаган портретни

Page 246: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

245

истаган деворига осмоқни хаёл қилади. Ва ниҳоят, уйдан қувилмоқ хавотиридан қутулганидан хурсанд бўлади.

Муҳаммад Солиҳ, шеърларининг энг асосий қисмини пессимистик кайфиятдаги шеърлар ташкил этгани учун, 1980 йилларда танқидчиларнинг эътирозига учради. Чунки ундан, Совет идеологиясига хизмат қилувчи, ўзи яшаб турган ҳаётга мадҳиялар ёзиши, “қасидабозлик”ни кутишаётган эди.

Шоирга қаратилган танқидларда, совет ҳаёт тарзининг у ўйлагандек зулмат ичида эмаслигини, ва бундай тушунчанинг аслида ваҳимадан иборат эканлигини хотирлатади:

Танқидчи айтгандай сендаги ҳар шеър, Сўриб олингандир, асли бармоқдан. Бармоғингни сўриб, сени босар тер, Тош турар кўндаланг, - худди томоқда. Шеърда ифодаланганидек, шоирнинг ҳеч қайси шеъри,

муайян фикр асосига таянмаган. Аксинча, унинг шеърлари, бир бармоғи оғзида бўлгани ҳолда, қон, тер ичида ёзилган ҳаяжонлардан бошқа нарса эмасдир.

Муҳаммад Солиҳ, бундай айбномаларга жавобан, шеърнинг қайнар булоғи бармоқларида эканлигини қабул этади.

Аммо, қуруқ сафсатадан иборат айбномаларга жавоб сифатида, ”бармоғини сўриб” ёзган шеърларида, ҳақиқатни тараннум этганини кинояли тарзда билдиради. Шоир, худди дард инсонни сўриб олгандай, худди илон заҳрининг, ёки қоннинг сўрилгани каби, ҳақиқатни, ҳаётнинг ҳақиқий чеҳрасини, бармоқларини сўриб, юзага чиқарганини ифода этади.

Дард сўриб олгандай гўё инсонни, Сўриб олган каби илон заҳарин. Сўриб олган каби қип-қизил қонни Сўриб олингандир шоир шеърлари. Шоир 1995 йилда чоп этилган “Ўзбек миллиятчилиги” номли

мақоласида 1980 йилларга келиб, шеърият “метафорик қобиғини” аста-аста ёра бошлагани ва қолаверса, Горбачевнинг 1985 йил апрелида эълон этган қайта қуриш ва ошкоралик сиёсатидан кейин адабиёт “пистирма”дан чиққанини билдиради. Шоир бу йилларда ёзган шеърларида, тузумдан норозилигини очиқ ўртага ташлайди. Бу даврг оид “Деҳқон қўллари”, “Ўзбек аёлига”, “Бошқа”, “Тараққиёт” ва “Мақол” каби шеърларида турк халқлари ўлкаларининг мустамлака ҳолига келганларини билдиради.

Page 247: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

246

Номлари айтиб ўтилган илк уч шеърда ҳам тупроғи, ҳам халқлари билан пахтага қул этилган Ўзбекистоннинг таланганлиги баён этилади. “Деҳқон қўллари” шеърида, ўзбек деҳқонини

Бир қўлим кўксимда турар мунтазам, Бир қўлим раисга саломлар берар, Ишга шўнғиб кетар қолган ўнтаси – Қолган ўнта қўлим пахтани терар. Қўлдан иборатдир менинг вужудим, Кўзим – қўл, юзим – қўл, оёғом ҳам қўл. Неки туртиб чиққан бўлса ичимдан Бари қўл, ҳаттоки… қулоғим ҳам қўл. мисраларида таърифланганидек, хизмат қилмоқ учун бутун

борлиғи қўлга айланган. “Бошқа” номли шеърида эса, Ўзбекистон бойликлари қизил байроқ остида талангани исбот талаб қилмайдиган шаклда ифодалангандир.

Ўт бор, ўлан бор, майсадан гилам бор, Май бор, полов бор, алвон ранг ялов бор. Бахт бор, саодат бор, тўй бор зиёфат бор, Ҳамма нарса бор, ўзбекдан бошқа. Қари бор, қартанг бор, катта-ю кичик бор, Аччиқ бор, чучук бор, ит билан кучук бор. Қурт бор, қумурсқа бор, илон бор, чаён бор, Ҳамма нарса бор ўзбекдан бошқа. Ўзбек қани? Ўзбек – пахтада! Бу ерда такрорлашдан усталик билан фойдаланган шоир,

”бор” сўзини тўққиз мисрадан иборат шеърида, қисқа оралиқларда 22 марта такрорлаш орқали, улуғ Туркистонда ҳамма нарса топилишини, атрофида эса, асл эгаси ўзбекдан бошқа барчанинг тўкин дастурхон атрофига йиғилганини ташбиҳ этмоқда. 1990 йилга қадар дунёдан айралиб қолган Туркистон ва Туркистон туркларининг фожеаси, қамчи зарбалари остида пирамидларга тош олиб чиққан Фиравн қуллари, пахта пайкалларида ёнлари чиққунча ишлатиш учун Африкадан Америкага олиб келинган, занжиларнинг аянчли ҳолини хотирлатмоқда.

Ҳамиятли инсоннинг бундай оғир вазиятда жим турмаслиги лозимлигини билдириб, шоир, ”Ўзбек аёлига” шеъри орқали қишлоқ ўзбекларининг исёнга чақиради. ”Орзу фуқароси”

Page 248: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

247

китобида сензўрлар томонидан ”Шоирнинг севгилисига ёзган очиқ хати” номли шеърида Муҳаммад Солиҳ шундай деб хитоб қилади:

Мунисам, пахтадан бошингни кўтар, Кун ботди, келди бош кўтармоқ пайт! Чўлни қувавериб, ўзинг ҳам дилбар, Чўлга қувғин бўлдинг, етар, уйга қайт. .... Ёрим, ухламагин!.. Аммо инсоний ва миллий шуурдан маҳрум этилиб,

манқуртлаштирилган ва: Пахтани терасан... ватанга бериб, Донг қотиб ухлайсан, фақат ухлайсан. мисраларида ифода этилганидек, ягона иши, терган

пахтасини топшириб, ғафлат уйқусида донг қотиб ухлаётган халқни уйғотиб, оёққа турғизмоқ осон иш эмас.

Муҳаммад Солиҳ “Қримлик қардошлар”га бағишланган “Тараққиёт ва Мақол” шеърида эса, 1994 йилда ватанларидан сургун қилинган қрим туркларининг ҳазин саргузаштларини ёдга олади. Шоир бу тажриба Совет тараққиётининг бир натижаси эканлигини ирония орқали тасвирлайди. Рус Совет империяси “тарақққиёт” туфайли ҳар нарсага қодир кучга эришган эмиш. Аслида, даҳшат тажассум бўлган бу куч қаршисида инсон фарзандининг тажрибаси ва донолигини кўрсатган мақоллар ҳам ожиз қолмоқдадир.

Масалан, “Эл оғзига элак тутиб бўлмайди”, ёки “Ойни этак билан ёпиб бўлмайди” каби мақоллар совет тараққиёти қаршисида ўз аҳамиятини йўқотиб бўлган. Яъни, ҳар нарсани ўлим тахдиди билан сир сақламоқ мумкин, инсонларнинг овозини ўчирмоқ, ҳақиқатни яширмоқ мумкин.

Ана шундай “тараққиёт” ва “қудрат” соясида қрим турклари бошқа “сайёра”га кўчирилдилар. Буни қаранг-ки, яна айни “тараққиёт” ва “қудрат” қаршисида бутун дунё ҳеч эътироз билдирмай, жим турди:

Мана, тараққиёт қуёши балқди, Бизлар ҳар нарсага қодирмиз бу кун. Агарда истасак, бутун бир халқни Бошқа сайёрага кўчириш мумкин. Тараққиёт ёнида ожиздир мақол: Эл оғзига этак топиш ҳам мумкин,

Page 249: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

248

Агар биз истасак, бугун бемалол, Ойни этак билан ёпиш ҳам мумкин. Бу шеър ”тараққиёт қуёши” инқилоб қуёшига ўхшатилмоқда.

Қрим турклари 1917 йил октябр инқилоби билан бошланган жабру-ситамларнинг давоми ўлароқ ватанларидан қувилган эдилар. Ёлғон поғонасига туширилган ҳақиқатдан сўз очмоқ таъқиқланган, гўё қуёш балчиқ билан сувалгандай. Шоир буларни ифода этаркан, зулм ва таҳдидларга қарамай, ҳақиқатнинг ошкорасиз қолмаслигига ва қрим туркларининг бир кун ватанларига албатта қайтишларига бўлган ишончларини қаламга олмоқда.

Муҳаммад Солиҳ ”Қасам ичмадим”, “Мен” ва “Қаршиман” номли шеърларида эса, совет тузимига ва коммунизмга қарши муносабатини ифода этмоқдадир. Биринчи шеърда шоир мавжуд тузумга ҳеч қачон ишонмаганини, қолаверса тузумнинг хизматкори бўлишга рози бўлмаганини ҳам билдиради.

Шоир, инсонлар ҳеч қачон бахтли бўлмаган, билакс, йиғлаши лозим бўлган ерда қаҳқаҳалар отиб, қувонч қўшиқлари куйловчилардан бўлишни қабул қилолмайди. Тузумга қарши бўлган ишончидан осонликча воз кечадиган ҳам кўринмайди. Азият чекканда йиғламай, жим туришга ҳам сўз бермайди.

Энг асосийси, манфий шартларга қарама-қарши бахтли бўлолмаслигини, бахтли кўринмоқ мажбуриятини қабул этолмаслигини билдиради. Ҳолбуки, советлар тузими даврида, ҳар қандай шароитда бахтли кўринмоқ ва шикоят этмаслик қонун амридир. Хуллас, шоир ”Қасам ичмадим мен” дейиш билан, бу ҳаётни аввалданоқ рад этгани учун, тузумга хиёнатда айбланмаслигига ишора қилмоқда.

Бирор марта ўзим ялонғоч туриб, Кўйлак кийдираман, дедимми, сизга – Йиғлайдиган жойда қаҳқаҳа уриб, Қувонч куйчисиман, дедимми, сизга? Қасам ичдимми мен “адашмайман”, деб, “Гуноҳ қилмайман” деб, ваъда бердимми, Кийимингиз кийиб, нонингизни еб, Сизнинг қулингизман, мангу, дедимми? Қайси эътиқоддан шунчаки қайтдим. Шунчаки яшадим, чекдим азият. Ахир, “йиғлолмайман” деб қачон айтдим, Қачон имзо чекдим “Бахтлиман” дея?

Page 250: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

249

Муҳаммад Солиҳ коммунизмга қарши энг кескин муносабатини “Қаршиман” номли шеърида ўртага қўяди. Халқ орасида машҳур бўлган бу шеър, 1986 йилда ёзилгандир. Шоир коммунизмга муносабатини тузумнинг пайғамбари саналган Лениннинг қизил соқолига тупуриш орқали ифода этмоқдадир. Ўзини пинҳона таъқиб этганларни ўртага чиқишга даъват этаркан, бу одамларнинг номард эканликларини ҳам ҳайқирмоқда:

Мардни номард деган мард эмас, Ҳа деб айланмангиз, келинг ўртага Енгмоқ учун писиб қараш шарт эмас Рақиб қўлидаги қартага. Шоир коммунистларнинг фақат яширин таъқибларига эмас,

ишончларига ҳам қаршидир. Ўрталарида келишув нуқтаси йўқдир. Бу зиддиятни “Мен боғдан келсам, у тоғдан келади” мақоли билан изоҳламоқдадир:

Мен сизга қаршиман, билсангиз, Буни айтиш мумкин, ҳеч иккиланмай. Мабодо сиз боғдан келсангиз Менга тоғ ёқади, тоғдан келаман. Ниҳоят, шоир бу мавзуга муносабатини энг кескин шаклда

Лелиннинг соқолига тупуриш орқали ифодалайди: Буни билиб қўйганингиз маъқул, Яъни, ҳайрон бўлманг, менинг ҳолимга. Тўсатдан туфласам, сиз топинган ул, Сохта Пайғамбарнинг ол соқолига. Муҳаммад Солиҳнинг совет сотсиалистик системаси ҳақида

ёзган сўнгги шеърларидан бири ”Афсун” деб аталади. Икки мисрадан иборат бу шеърда, коммунизмнинг советлар иттифоқида қандай намоён бўлгани кўрсатилмоқдадир. Биринчи мисрада болшевиклар ғалабаси билан зулмнинг битиши, унинг ўрнига ҳуррият келгани жуда таъсирли услубда ифода этилмоқдадир. Иккинчи мисрада эса, бойларнинг ўрнини йўқсиллар олгани билдирлмоқда:

”Йуқолсин зулм!” дедик, Зулм дарров йўқолди. ”Яшасин ҳуррият!” дедик, Ҳуррият яшади. “Йўқолсин бойлар!” дедик, Йўқолди бойлар.

Page 251: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

250

”Яшасин йўқсилар!” дедик, Яшаяпти йўқсиллар. Шоир иккинчи мисрадаги “йўқсил” калимасини жуда ўринли

қўллаган. “Йўқсил” калимаси ўзбек туркчасида камбағаллардан ташқари, идеологик нуқтаи назардан, коммунист маъносига ҳам тўғри келмоқда. Шу йўсинда: “Яшасин йўқсиллар!” дедик, яшаяпти йўқсиллар,” мисраси “Яшасин пролетариат, коммунистлар!” дедик, яшаяпти коммунистлар,” шаклида ўзгартирилганда, коммунизм жаннатида фақат коммунистларгагина яшаш ҳаққи берилгани ва коммунизм ҳам, синфий зўравонликка таянган тузум эканлиги аён бўлмоқда. Бу шеърларнинг совет сотсиалистик тузумда яшаган бир шоир қаламига мансуб эканлиги, албатта, жуда муҳимдир. Чунки, шеърлар ёзилган йилларда, қатор ўлкаларда, шу жумладан Туркияда ҳам, коммунизм жуда муваффақиятли тадбиқ этилган совет режими, қолаверса, дунё жаннати деб тақдим этилган Советлар Иттифоқи пропаганда қилинмоқда эди. Бошқача ифодаланадиган бўлса, “жаннат” арзандаларининг фарёди бўғиларкан, ташқарида қолганларнинг ҳавасини келтиришга урунардилар. Шу сабабли, темир парда орқасидан бу пропагандага била кўра ваё билмай туриб қўшилганларга, бу жозиба ичидагиларнинг ҳақиқий ахҳволини англатиш, баҳолаш жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

10. ВАТАН СЕВГИСИ, ҲУРРИЯТ, ИСТИҚЛОЛ ВА ИСТИҚБОЛ ҲАҚИДАГИ ШЕЪРРЛАР

Муҳаммад Солиҳ шеъриятига умимий баҳо бериладиган

бўлса, шеърларининг асосий қисмини миллийлик хусусидаги шеърлар ташкил этганини кўриш мумкин. Зотан, бир шоирнинг миллий, ватан ҳақида шеърлар ёзиши, оддий шиорларнинг назмга солиниши дегани эмас. Шоирнинг ўзи 1981 йилда, Иброҳим Ҳаққулов билан бўлган адабий мусобаҳасида, ватан ва ватанпарварлик шеърлари ҳақида тушунчасини шундай ифода этади: “Ватан ман учун мутлақо шахсий, ботиний бир тушунчадир. Бу ҳақда кўп гапирмоқ, очиқ-ялонғоч сўзламоқ ахлоқсизликнинг бир кўринишига ўхшайди. (…) Менимча, ўқувчини ҳаяжонга соладиган ҳар қандай яхши шеър ватан ҳақидаги шеър бўлиб қолаверади.”

Page 252: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

251

Бу мусобаҳадан аввал, 1979 йилда қаламга олган “Икки шоир ҳақида бир оғиз сўз” номли мақоласида, шу мавзуда яна шуларни айтади: “Шоир, севгисида ҳам, нафратида ҳам, ҳатто рашкида ҳам курашчи. Лекин лоқайд эмас. Фақат ҳаёт воқеаларига қараб, қўл қовуштириб турмайди; яшасин ҳамдардлик, изтироб, ёрдам…”

Бундан ташқари, шоир учун, ...Бир сўз бор, Беғубор тонг каби гўзал. Тонг чоғи очилган ғунча каби. Ғунчада шабнам каби мусаффо, Бир сўз бор... (Рауф Парфи шеъри) Бу сўз ”Ватан” сўзи. ”Оёғи она ерга ботиб қолган” шоир у

улуғ тушунчани шунчаки плакат шаклида ифодалашни шаккоклик деб билади.” Бу ифодаларга кўра, мавзуси нима ҳақда бўлса бўлсин, аммо гўзал ва самимий ёзилган ҳар қандай шеърни ватан ҳақидаги шеър дейиш мумкиндир.

Муҳаммад Солиҳ шеърларида бошқа мавзудаги шеърлар билан бирга, ватан севгиси, истиқлол, ҳуррият, адолат ва истиқлол ҳақидаги туйғу ва тушунчаларни ҳам тараннум этгандир. У ватанини ва миллатини севган бир шоирдир. Унинг фикрича, ”Ватанни севмоқ, ўз миллатини севмоқ фавқулодда бир ҳодиса эмасдир. Бу севги ўзини билган ҳар қандай инсон учун бир ҳаёт тарзидир.” Шоир ёшларга хитобан қаламга олган бир мақоласидан жой олган шу мисраларда бу тушунчани шоир тилидан шундай ифода лайди:

Эркак икки ҳилқат учун жонлиқдир. Бири – аёл, бири – ватандир, бас. Аёл учун ўлмоқ Қаҳрамонликдир, Ватан учун ўлмоқ эса - фарз. Шоир ”озодлик хаёлларнинг энг гўзалидир, орзуларнинг энг

юксагидир” жумласи билан бошлаган бу мақоласида, яна ёшларга хитобан ”сизларни ватан учун ўлишга чақираётганим йўқ, ватан учун яшашга даъват қилаяпман. Ватан учун яшамоқ – унинг учун ўлмоқдан қўрқмасликдир,” дейди. Бу жумлаларда шоир, ёшларни озодлик йўлида ватанга хизмат қилишга чақиради.

Муҳаммад Солиҳ ҳаётга боғлиқ бўлган, яшашни севган бир шоирдир. Ўзининг ифодаси билан айтганда жони ”ширин” инсондир. Жонининг нақадар ”ширин’ эканлигини таърифлар экан,

Page 253: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

252

ватанга қиёслаганда жуда азиздир. Бошқа бир ифода билан эса, шоирнинг жони, ҳатто ватан учун фидо этилажак қадар қадрлидир:

Мен ҳаётга ўчман, ҳаётга ҳасис, Қисмат энг ширин жон берибди менга. Шу қадар ширин жон, шу қадар азиз, Ҳатто қурбон қилса арзир ватанга! Муҳаммад Солиҳ ”Шундай ватанинг бўла туриб” шеърида

ватан севгисини ва ватанга муносабатни ҳуррият ва истиқлол ҳақидаги ўйлари билан тараннум этади. Шеър 1986 йилдаги қайта қуриш ва ошкоралик сиёсатидан кейин эсган ҳуррият ва истиқлол шамоллари Советлар иттифоқини тебратиб турган бир пайтда ёзилгандир. Бу шеърда мавжуд жараён қаршисида бефарқ қолаётган, ватаннинг рус империализмидан қутулиши ҳақида асарлар ёзиш ўрнига, ҳамон шахсий туйғуларини ва совет идеологиясини тараннум этаётган, миллий шуурдан, ватанпарварликдан ва миллият туйғусидан маҳрум бўлган шоирлар танқид этилади. Улар ватанлари асир бўла туриб, фақат гўзалликлардан сўз очмоқда ва ҳамон ”юлдузлар, кундузлар, қоши қундузлар ва гуллар” ҳақида шеърлар ёзмоқдалар. Ўз ватанлари асир бўла туриб, дунёдаги биродарлик ва байналминалчиликдан баҳс юритмоқдалар; кўз ёшларини ”шабнам” деб, тошга урилажак бошларини ”зафар тожии”га ҳозирламоқдалар:

Шундай ватанинг бўла туриб, Ёзасан юлдузлар ҳақида. Чарағон кундузлар ҳақида, Қошлари қундузлар ҳақида. Шундай ватанинг бўла туриб, Сен гуллар ҳақида куйлайсан. Онангнинг ҳам кўз ёшини сен Шабнам деб ўйлайсан. Шундай ватанинг бўла туриб, Коинот ҳақида сўйлайсан. Тошга уриш керак бўлган бошни, Гулчамбар учун шайлайсан. Шеърнинг охирги мисрасида шоир ватаннинг паришон

манзараси қаршисида фақат қалам етарли бўлмагани учун, ҳаммани курашга чақиради:

Шундай ватанинг бўла туриб, Фақат қалам бор қўлингда.

Page 254: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

253

Шундай ватанинг бўла туриб, Қўрқасан ўлимдан! Муҳаммад Солиҳ 1985 йилдан аввал ёзган шеърларида

ҳуррият ва истиқлол орзусини ташбеҳлар орқали ифодалайди. “Дарахт шоир бўлса” шеъри бунга энг яхши мисолдир. Шоир бу шеърда номини айтмай туриб, ҳуррият ҳақидаги орзусини тилга олади. Шу сабабли шеър бир боқишда тушунарсиздир:

Дарахт шоир бўлса Нима ҳақда ёзган бўларди? Озгина қушлар ҳақда Осмон, Қуёш, Кейин саёҳат ҳақда Саёҳат, саёҳат, саёҳат Ҳақда тинмай ёзган бўларди. Бу шеърда шоир ўзи билан дарахт ўртасидаги менгзарликка

эътиборни тортади. Шоир ҳам худди дарахт каби бир жойда туришга маҳкум этилган. Дарахт каби собит, дарахт каби ҳаракатдан маҳрумдир. Дарахтни ерга боғлаган илдизлар бўлса, шоирни маҳкум бўлган ерда тутиб турган боғлар бордир. Агар дарахт шоир бўлса қушлар, осмон ва қуёшдан ташқари тинмай саёҳат ҳақида ёзишни исташи, Муҳаммад Солиҳнинг ҳурриятга бўлган иштиёқини ифода этади. Шеърнинг ичидаги асл маъно “саёҳат” сўзи остига бекитилгандир. Айтилаётган фикрнинг юзага чиқиши учун, бу сўзнинг ўрнига “ҳуррият” калимасининг ишлатилиши етарлидир. Советлар иттифоқида фикрловчи, ёзувчи инсон учун ҳаётнинг мазмуни ниҳоятда тор доирани ўз ичига олади. Қалам эгаси шоирнинг ёзмоқчи бўлганлари, тараннум этажаги мавзулар партия ва ҳукуматнинг уқтиришларидан иборатдир. Бундай вазиятда тор қолиплар ичига маҳкум этилган шоирнинг бирерда яшашга мажбур бўлган дарахтдан алсо фарқи қолмас. Шунинг учун ҳам бундай пайтда энг кўп гапирилиши, энг кўп ёзилиши, энг кўп тараннум этилиши лозим бўлган мавзу ҳурриятдир. Муҳаммад Солиҳ “Шаффоф уй” номли шеърида ҳурриятни сирли кўшкда яшаётган инсонга ташбиҳ этади:

Эрк, унинг шаффоф уйи, – деворлари шишадан тикланган шаҳардаги энг ҳашаматли уй. Дунёни кўрар у уйида туриб,

Page 255: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

254

ташқаридан уни кўради дунё. Нозик бир борлиқ ўлароқ ташбиҳ этилган ҳуррият, сирли

кўшкда ҳамманинг кўзи олдида яшашга мажбур. Шунинг учун у роҳатсизланади, емоқ-ичмоқдан уялади, ёлғиздир. Ҳар сафар юлдузлардан уялиб кийимини алмаштиради. Шоир бундай ҳаётга маҳкум бўлган ҳурриятга ачиниб қарайди. Шеърнинг сарлавҳасидаги ”шаффоф” калимаси “бўлмаган” маъносида қўлланилмоқда. Яъни, ”Шаффоф уй” “бўлмаган уй”, “йўқ уй” демакдир. Муҳаммад Солиҳ бундай ибора билан Советлар Иттифоқида ҳурриятнинг ўрни йўқлигига ишора қилмоқда.

Шоир ”Мен ҳеч кимга бўйин эгмасман” шеърида ҳаёт фалсафасини, не учун, қандай яшаётганини баён этади ва бу орқали ҳурриятни ҳар нарсадан устун тутади. Шеърнинг номи ва илк мисраси бўлган:

Мен ҳеч кимга бўйсунмасман жумласида яшаш мажбуриятида қолган ҳаёт тарзига,

қолаверса, совет режимига қарши қаратилган бир хитоб бордир: Мен сиз эккан жойда унмасман, Фақат руҳга қиламан хизмат. Бу мисраларда моддий дунё қадриятларини рад этган шоир,

фақат руҳга хизмат этажагини билдирмоқда. Шоир ўзи ишонмаган ҳаёт тарзи қаршисида бош эгишни истамайди. Бу йўлда у ўз роҳат ва ҳаловатидан воз кечишга ҳам тайёр:

Мен сизларга раҳм қилмасман, Яъни ўзни аямасман ҳеч. ”Оқ-қора!” деб вахм қилмасман – Йўқ, сочимни бўямасман ҳеч. Букилмасман қувончу, ғамдан. Сўрамасман яъни нафақа. Ўзига берилган ҳаёт қаршисида иддаоси катта бўлган шоир Балки менга бўйсинар қисмат мисраси билан, ҳатто қисмат ҳам унга бўйин эгишини, яъни,

ўз қатъияти билан қадрини енга олишини ифода этмоқда. Чунки у, бу моддий оламда ”ҳур руҳ” учун, ҳуррият учун яшамоқда.

Яъни мен бу моддий оламда Ҳур руҳ учун яшарман фақат!.. Сўнгги мисрада шоир: Эсда йўқ бу юксак сўзларни Қай китобда қачон ўқидим?

Page 256: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

255

Балки танҳо қолган кезларим Зериккандан ўзим тўқидим… дейиш билан, шеърнинг бошида айтган гапларини гўё инкор

этаётгандай. Бу сўнгги мисралар, зеҳнини давомли машғул этганига қарамай, ўйларини ҳаётга тадбиқ этишга ҳозирланаётган инсон типини кўрсатмоқда.

Совет тузумига исён сифатида ёзилган ”Рўё” шеърида шоир, озодлик ҳақидаги тушуни англатади. Тун ярмида, узоқларда ёнаётган гулхан атрофида бардош қуриб ўтирган етти одам дунёдан сўз юритмоқдалар. Шоир бу одамларни,

Гулхан тегарасида еттита одам, Соқоллари ўсган, етти қўзғолон. дея таърифлайди. Соқоллари ўсган бу етти исёнчи, олов

билан ўйнашмоқдадирлар. Ўт билан ўйнайди етти башара... Бу – таҳликаларга тўла истиқлол оташидир. Шоир қўрқув ва

умид билан ўзини домига тортаётган оташ қаршисида ҳаяжонга тушади:

Олов узра парвоз этар бемалол Қанотин куйдирмай учади шу тоб, Менинг қўрқувимга ўхшамас савол Сенинг умидингга ўхшаган жавоб. 1983 йилда ёзилган бу шъер Советлар Бирлигинига қарши

истиқлол курашига ҳозирликни кўрсатмоқдадир. Хусусан, шеърда, ғалаён, исён маъносида келган “қўзғолон” сўзининг ишлатилиши ҳам кураш ҳаракатларининг ўша вақтдаёқ бошланаётганидан дарак беради. Бу шеърда Советлар бирлигининг парчаланиши ва 1985 йилдан бошланган ошкоралик ва қайта қуриш сиёсати натижаси ўлароқ юзага келган миллий уйғониш ҳаракатлари ифодаланади. ”Рўё” шеъридан шу нарса кўринади-ки, миллий уйғониш сиёсатлар натиясида эмас, аксинча, сиёсатлар миллий уйғониш натиясида эканлигини кўрсатади.

Муҳаммад Солиҳ ўзининг ”Шеърият” номли қитъасида Советлар Бирлигида русларнинг иддао қилгани каби тенглик, дўстлик ва ҳурриятнинг бўлмаганини ифодалайди.

Туроқ деб аталган тенгсиз Тенглик бор, Қофия деган бир Дўстлик бор экан, Жаҳонда хонтахта деган кенглик бор, Дунёда Эрк бордир, шеърият деган.

Page 257: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

256

Бу мисралар орқали шоир тенгликнинг фақат шеърдаги туроқлар орасида борлигини, дўстликнинг ҳам мисралар орасидаги қофиядан иборат эканлигини сўйламоқда. Очиғи, Советлар Бирлиги даврида руслар энг имтиёзли миллатдир. Бошқа миллатлар эса, ватанлари истило этилиб, асоратда қолганлар. Бундай вазиятда, тенглик ва дўстликдан сўз очмоқ мумкин эмас. Шоир хонтахта – қўлида қолган ватаннинг бир парчаси эканлигини ва фақат шу хонтахта устида шеър ёзаётганда ўзини ҳур ҳис этишини айтмоқда.

Муҳаммад Солиҳ ”Туркистон” номли шеърида эса, қуллик ситамларини, бутун Туркистон ғурурини, миллий уйғонишни ва қуллик кишанларини парчалаш умидини тараннум этади.

Туркистон талон-тарож қилинган бир ўлкадир. Озодлик сўраб, кўкка илтижо этмоқдадир. Ҳуррият ва адолат истамоқдадир. Қийинчиликларга қарамай, таслим бўлмай, истиқлол кураши учун фурсат кутмоқда. Шоир Туркистонга хитобан рус мустамлакачилигига шукр этмай, бир бурда нон ўрнига ҳуррият қўшиғини куйлашга журъат этган сенмисан, дея сўрайди. Бу билан Турк юртларидаги умумий вазиятни хулосаламоқ истайди:

Ҳар бир сонияда юз бор тирилган, Юз бор сўроқланган шаппатдай диёр – Сенми, ҳали ўша кўкка интилган, Сенми, қоронғуда ахтарган зиё?! Фаравон ҳаётдан ношукр банда, Нон эмас, эрк хақда қўйлаган сенми – Ёмон отлиқ бўлиб ҳаммага бунда Яна ҳамма ҳақда ўйлаган сенми?! Сенми тутиб қолган Адл қамчисин, Сенми хақ жазога халақит берган – Сенми нишон олган кўз ёш томчисин, Сенми ҳали ўша такаббур, мерган? Сенми ҳамон бўйинсинмаган бўйин, Қақраган лабларнинг ол Қаҳри сенми?! Қуллар саҳросода кўтариб қуюн, Ҳеч не кўрмагандай, лол даҳрий сенми?! Соқчи уйқуда, деб умид-ла боққан Қочишни кўзлаган сенми – рўёда – У оғир занжирни шалдиратмоққа Журъат этган сенми жим-жит дунёда?!

Page 258: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

257

А-ҳа, сенми!? Бу шеър 1985 йилда ёзилган бўлиб, у пайтда Туркистон

номини тилга олмоқ таъқиқлангани учун, ”Олис табассум сояси” китобида, аввал ”Юрак” сарлавҳаси билан чоп этилган. Кейинроқ, ”Орзу фуқароси” китобида ”Туркистон” ден бомланган.

Муҳаммад Солиҳ ”Туркистон” шеъри билан бир йилда ёзган “Иймоннинг уйғониши” номли шеърида, ўз давридан узоқроққа назар ташлаб, бутун мол-мулки мусодара этилган бобосининг байроғини ёйидан олиб очади. Очган заҳоти, ичидан аввал бир юлдуз, кейин бир ҳилол яранглаб ерга тушади. Белбоғ эса, ям-яшил олов каби бир байроқдир. Шоир ислом байроғининг порлоқлиги қаршисида ўзини йўқотади.

Оқшом, журъат этиб бобом бисоти – Ям-яшил байроқни хуфия олдим. Ва уни ёздиму, ёзган заҳоти Ям-яшил оловнинг ичида қолдим. Оловнинг забтига чидамай, туйқус, Белбоғни силкитган эдим, шу замон Жаранглаб тушди-ку, ерга бир юлдуз. Ярқираб кетди-ку тунда беомон. Лекин ёнаверди лов-лов яшил ранг, Мен уни сўнгги бор силктим ҳойнаҳой, – Ҳушдан кетаётиб кўрдим-ку аранг, Бу сафар жаранглаб тушди ярим ой! Бу шеър ҳам сензура қаршилиги сабабли аввал “Орзу

фуқароси”да “Белбоғ” номи билан нашр этилган эди. Сўнгра, “Иқрор” китобида “Иймоннинг уйғониши’ деб ўзгартирилди. Шоир “Тилчининг дегани” шеърида, ”Эрк” калимасининг этимологик изоҳига киришади. Калима замон ва маконга боғлиқ ўлароқ турли шаклларга киради, фарқли маънолар қозонади. Шоирнинг изоҳлашига кўра, бу калима Туркистон туркларининг мозийда қолган азамат даврларида “эркак” калимасини ташкил этган эди. Бу калима шеърнинг ёзилган даври, 1986 йилда, рус ишғолига қарши, истиқлол курашида яраланган афғон аскарининг бўғзидан чиқаётган хирилтига айланади. Шоир “эрк”’ сўзининг ҳажм жиҳатидан қисқа эканлигига диққатни тортиб, бунинг ўзбеклар тарафидан динамизмини йўқотган бир одам ўйлаб топган сўз сифатида тушунилганини билдириб ўтади:

“Эрк” сўзи,

Page 259: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

258

Отаси эмасмикин “эркак” сўзининг? Шундай бўлиши мумкин, Фақат – ўтган замонларда. “Эрк” сўзида балки, Умуман маъноси йўқдир, “Эрк” сўзи шунчаки Ўлаётган аскарнинг бўғзидан чиққан. “Ҳиқ”қиллашдир. Шундай бўлиши ҳам мумкин, Фақат – афғон томонларда. Биз учун эса, Эринчоқ одам тўқиган сўздай туйилар у, Шунчалик қисқа: Эрк. Муҳаммад Солиҳ сензура тарафидан номи қофиясиз шеър,

эркин назм маъносида келиши учун “Сочмалар” шаклига ўзгартирилган “Ғариб”, “Туркистон” шеърларида ўлканинг қисматига ва бойликларига эгалик қилиш вақти келганини эълон қилади. Энди рўза тугади, ўлканинг неъматларидан истеъмол қилиш вақти келди. Бошқача ифода билан айтганда, энди инқилоб шартлари етилмиштир. Шоир бу вазиятни шеърнинг охирги мисраларида шундай ифода этади:

Тугади рўза. Юқорида санаб ўтилган шеърларнинг барчасида рус

империализми кўринишида бўй кўрсатган совет режимига қаршилик бор. Муҳаммад Солиҳ бу қуллик ва зулм тузумини рад этади. Шу сабабли истиқлол, ҳуррият ва адолат – у ҳеч қачон воз кечмаган ғоялардир. Мавжуд тузумда ўлкасини фақат зулматга кўмилмиш ҳолда кўради. Бу қоронғуликнинг сабаби эса адолатсизликдир.

Туркистон маъруз қолган адолатсизликни ”Қуёш” номли қитъасида ифода этаркан, қуёш ила ҳақиқат, адолат ва интиқом орасида боғлиқлик кўради. Буни қуёшнинг чиқиб ботишини таърифлаш орқали баён этади. Қуёш тун қоронғусида ҳақиқат каби бекинганга ўхшайди, тонгда адолат каби бўй кўрсатади. Пешин чоғи, ўқилган ҳукм каби тим-тик оёқдадир. Фақат оқшом вақти, кун бўйи ҳақ ўрнини топмагани сабабли инсонлардан интиқом олмоқ учун ботаётгандай:

Тунда ҳақиқатдай бекинган ўхшар,

Page 260: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

259

Адолатга ўхшар тонг отаётганда, Пешин – тик ўқилган хукмга ўхшар Қасосга ўхшайди ботаётганда. Муҳаммад Солиҳ бутун оғир шартларга қарамай, истиқболга

ишонади. Тузумнинг яқин келажакда ўзгаришига бўлган ишончига содиқ қолади. У 1980 йилдаёқ, Советлар Бирлиги ташқарисидан қараганда, очиқ бир шаклда ҳис этилмаса-да, бу империянинг қулаётганини сезиб турар эди. Шу сабабли “Кутаман” номли шеърида, истиқболдан, ҳамма кутаётган нарсалардан ташқари, ҳеч ким кутмаган нарсаларни ҳам кутаётганини ифода этади:

Фақат кутиш лозим бўлган нарсани эмас, Кутилмаган нарсаларни кутиб ётаман. Фақат кутаётган нарсасининг отини ўзи ҳам билмагани учун,

уни очиқча сўйлаёлмайди. Бироқ, ҳар кун, ҳар он тобора яқинлашиб келаётганини ҳис этади. Шоир, яқинлашаётган, ҳис қилаётган нарсани, ҳаяжондан нафасини ичига ютиб кутаётир:

Мен билмайман. Фақат, фақат сезаман ҳар кун: Лаҳза сайин яқинлашиб келар нимадир. ……… Яқинлашиб келаверар гурас ва гурас, Нафасимни ичимга ютиб ётаман. Сиёсий ва сотсиал шартлар қаршисида, умидлари

бошқаларникидан ажралиб турган шоир, 1981 йилда ёзган “Эртага” номли шеърида, бундан шубҳаси йўқдай кўринади:

Эртага шубҳасиз бахтли бўламиз, бугун ўлмасак, Эртага орзуни қувиб етамиз бугун чополсак. Эртага қувонч улашамиз ҳаммага агар уни бугун тополсак. Шоир куйламайди ғамгин куйларни Эртага. Шоир энди, эртасидан умидвор. Аммо бунинг ҳақиқатга

айланиши иккита муҳим шартга боғлиқ. Биринчи шарт, эртадан аввал ўлмасликдир. Иккинчиси, шоир “орзу” сўзи билан ифода этган мафкуранинг изидан қувмоқ, яъни, ҳаракат қилмоқдир. Фақат шундагина, шоир, бугун куйлаётган ғамгин қўшиқларини эртага куйламайди. Вақт, Муҳаммад Солиҳнинг ҳақ эканлигини кўрсатди.

Page 261: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

260

Бу шеърлар ёзилгандан кейинги, бошни айлантирувчи тезлик билан юзага келган воқеалар Советлар Бирлигини йўқ қилди.

ЯКУНИЙ СЎЗ Суҳбатимиз мавзуси бўлган Муҳаммад Солиҳ, Советлар

Бирлигида оғир сиёсий зулм кучайган Брежнев даврида шоир бўлиб танилди. Илк шеърий китоблари ҳам 1970 йилдан 1980 йиллар ўрталарига қадар давом этган бу даврда чоп этилган. Сиёсий босим сабабидан, шеърларида ўз туйғу ва тушунчаларини очиқча ифода этолмаган ва ўзига хос метафора йўлини танлаган.

Муҳаммад Солиҳ миллатининг ва халқининг ҳаёти ва орзу-умидларини ўз асарларида акс эттирар экан, бу хавотир ва ташвишларини буюк шеърий санъат даражасига кўтаради. Ўлкаси ишғол остида бўлган бир шоир ўлароқ, асосан, ҳуррият ва истиқлол ҳақида куйлайди.

Миллатини ифода этувчи восита сифатида кўрилган тилни ўзбекча эмас, туркча деб белгилайди. “Иқрор” китобидаги мақолалрида, ўзбекча отининг, русларнинг асари эканини ва ўзбекчанинг ҳам, лаҳжа ўлароқ, туркчанинг қипчоқ, ўғуз ва қарлуқ лаҳжаларидан ташкил топганини билдиради. Унинг фикрича, ўзбек туркчаси билан Туркия туркчаси ўртасида фарқ, фақат талаффуздан ва янги кириб келган сўзлардан, терминлардан иборатдир. Бу таҳлил бизга, турк лаҳжалари орасидаги муштарак калималарни ўзгартириш эмас, уларни муҳофаза қилиш кераклигини кўрсатади. Муҳаммад Солиҳнинг эътироф этишича, турк тили ифода йўналиши бўйича қудратли тилдир, айни замонда озодлик символидир. Бутун руслаштириш сиёсатига қарамай, турк халқлари ўзликларини фақат турк тили соясида сақлаб қола оладилар. Муҳаммад Солиҳнинг тили билан айтганда, тил шахсиятдир, “томиримизда оққан қон”дир.

Муҳаммад Солиҳ ўз шеърларида ифода этишига кўра, 1970-1980 йилларда Советлар Бирлигидаги ҳаёт, темир парда орқасидаги пропагандалардан жуда фарқ қилади. Аслида бу, моддий ва маънавий сафолати билан, инсонни ерга урувчи жаҳаннамдай ҳаётдир. Шоирни ва жамиятни ҳаётга боғлаб турган нарса – бу эртанинг хаёлидир. Шоир эртасига ишонади. Буни шеърларида қувватли иймон билан тилга олади.

Page 262: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

261

Ҳаётга қўрқув ва хавотир ҳоким. Оч қолмоқ, ёлғон гапирмоқ, инкор этмоқ ва манқурт бўлмоқ – булар, совет ҳаёт тарзида мумкин бўлган нарсалардир. Аммо, шикоят қилмоқ, тузумни муҳокама қилмоқ мумкин эмас. Ва бундай зулмга қарамай, барча бахтли бўлиб кўринишга мажбур. Совет ҳаёт тарзи таърифланганининг там акси ўлароқ ёлғонлар мажмуасидир. Булар - шоир очиб берган Советлар Бирлигининг асл моҳиятидир. Ўзбекистонда эса ҳаёт бундан ҳам ёмон. Ўзбеклар пахта пайкалларида мардикорлик қилмоқдалар.

Яхшилик ва ёмонлик, хунуклик ва гўзаллик, фазилат ва фазилатсизлик, ёлғон ила тўғри бир-бири билан қоришган қўрқув ва хавотир ҳоким бўлган бир ҳаётнинг давом этиши мумкин эмас, албатта. Қолаверса, халқларни бундай ҳаётга маҳкум этган тузум, қудратли деб билинган замонда, кутилмаганда ағдарилди. Бу қулашнинг аввалдан тахмин этилмагани, Турк дуниёсининг келажаги ҳақида ҳеч қандай тайёргарлиги бўлмаган Туркия учун – ғафлатдир. Ҳолбуки, бу тузумнинг ичида яшаганлар, буни анча олдиндан кўриб, бу ҳақда ёзган эдилар.

Муҳаммад Солиҳ ҳам 1970 йилларда нашр этилган “Кечиккан баҳор”, ”Кутаман” ва ”Қиличлар уйқуга кетса” каби шеърларида, энди “совет қиличининг занглаганини” ва “бешинчи фасл” номи билан аталган янги ҳаёт остонасига келинганидан хабар берган эди. Муҳаммад Солиҳ ватанпарвар шоирдир. У истиқлол ва ҳуррият шоиридир. Бутун миллатни ғафлат уйқусидан уйғотиб, зулмкор тузумга қарши курашга даъват этмоқда. Зиё Гўкалп “Янги ҳаёт” китобида ўзининг санъат ҳақидаги тушунчасини изоҳ этар экан, “Шуур даврида шеър тинар, шеър даврида шуур томошабин бўлиб қолаверади. Биз яшаб турган замон ҳойнаҳой, биринчи даврга оитдир,” дейди. Муҳамад Солиҳнинг муаммоларга ёндошиш услуби, бизга Гўкалпнинг бу жумласини хотирлатади. У шуурланиш даврининг шоиридир. Шу сабабдан шеърларини доимо муайян фикрий режа устига қуради. Аммо бундай қилар экан, шиорбозлик жўнлиги даражасига тушмайди, юқорида айтилгани каби, санъат андишассини доимо олд планга қўяди.

Муҳаммад Солиҳ ўз шеърларида истиқболга ишонган шоир ўлароқ гавдаланади. Бу ишончни ўқувчиси онгига ҳам сингдиришга ҳаракат қилади. Вақт унинг ҳақ эканлигини кўрсатди ва бўлган воқеалар Советлар Бирлигини емирди.

Page 263: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

262

Совет Иттифоқининг парчаланиши, Туркияда доимо, 1985 йилда эълон этилган қайта қуриш ва ошкоралик сиёсати туфайли бошланган миллий уйғониш ҳаракатлари билан тилга тушган эди. Муҳаммад Солиҳнинг 1985 йилдан аввал ёзиб, нашр этилган шеърлари кўрсатмоқда-ки, истиқлол оташи биз ўйлагандан ҳам аввалроқ ёқилган экан. Қолаверса, Михаил Горбачев бошлаб берган сиёсий тузимни қандайдир лутф сифатида таърифламоқ жуда хатодир. Билъакс, Горбачев бутун Советлар Бирлигида, Брежневнинг ўлимидан кейин, тўсатдан алангаланган миллий уйғониш ҳарактлари қаршисида ожиз қолган совет тузумининг бошқони (президенти) ўлароқ, Қайта қуриш ва ошкоралик сиёсатини бошлаш мажбуриятида қолди.

Муҳаммад Солиҳ ўз шеърларида умуминсоний севгини ҳам тараннум этди. Бу шеърларида севгини ҳаётнинг маъноси ва инсоннинг мавжудияти сабабчиси ўлароқ талқин этди. Баъзи шеърларида табиат манзараси билан ижтимоий ҳаёт орасида ўхшашлик топиб, фикрларини айтишга ҳаракат қилади. Хулоса ўрнида шуни эътироф этмоқ керак: Муҳаммад Солиҳ шеърларини асосан, сарбаст усулда ёзмоқ билан бирга турли шаклларда тартиб этди ва вазн ўлароқ ҳижонинг бошқа қолипларида ҳам шеърлар ёзди.

---------- *“Манқуртлик мафкурасига жавоб”, М. Солиҳ, 263-269 саҳифалар (“ИҚРОР”) “Туркистон шуури”, М. Солиҳ, 291-296 саҳифалар (“ИҚРОР”) “Мафкура божхоналари”, М. Солиҳ, 373-376 саҳифалар (“ИҚРОР”) “Хавфли майдон”, М. Солиҳ, 93-103 асаҳифалар (“КЎЗИ ТИЙРАН ДАРД”) “Ўзбек миллиятчилиги”, М. Солиҳ, 356 саҳифа (“ИҚРОР”)

МУҲАММАД СОЛИҲГА МАКТУБ

Бу хатни Тошкентдан ёзяпман. Архивимдан бир эски варақа

топдим. Уни кўриб ҳаяжонландим ва томчидан қутилиб ёмғирга, дўлга учраган Мустақиллигимизни эсладим. Яқин тарих саҳифаларини, сарғайган газеталарни варақлар экан, бизга бу имтиҳоннинг не сабабдан юборилганини мушоҳада қилишга уринаман…

Page 264: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

263

Бугун Мустақиллик учун курашган ватан авлодлари тутқинда ва сургунда, муҳожиротда яшаяпти. Аммо улар четда туриб ҳам биздан кучлироқ ва иймони мустаҳкамроқ экани бизни севинтиради.

Бу ажойиб хат 1989 йил август ойида “Бирлик” халқ ҳаракати қошидаги Ўзбекистон ёшларининг эркин уюшмаси “Ахборот варақаси”нинг 3-сонида чоп этилган экан:

Муҳаммад СОЛИҲга мактуб

Мактубга ёшлар таҳририяти шундай изоҳ берибди: “Биз ўзимизга лоақал бирорта ўзбекча ҳарфли машинка топа

олмай ўрисча ҳарфларда ёзиб, бунинг устига Ўзбекистонда яшаб туриб, жумҳуриятимизнинг давлат тили масаласини ҳал қилолмай юрган пайтимиз чет элликлар ўз ишларини ўзбекча компьютерларда битирса ажабланарлими?

Бундан бир йилгина аввал “Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили бўлсин!” деган шиорни кўришса баъзиларнинг “қуёнчиғи” тутиб қоларди. Энди бўлса, бу шиорни айтавериб биз ҳам чарчадик.

Сиз яхшиси америкалик олим Девин Девиснинг ўзбекистонлик дўсти Муҳаммад Солиҳга ўз шахсий компьютерида ўзбек тилида ёзган мактубини ўқиб кўринг. Ўзбекистондаги бирорта ўрис ёки ўзбек шундай ширин тилда, равон тилда гапира олармикан?”

Биз ўз тилимизга эга бўлолмаётган бир пайтда амриқолик бир олим шоир Муҳаммад Солиҳга ўзбек тилида мактуб йўллабди. Марҳамат, азиз ўқувчи, бу хат мустақиллик ҳаракатининг 90- йиллари ҳақида оз бўлса-да, тасаввурингизни бойитиши мумкин.

“Азиз дўстим Муҳаммад! Салом! Узоқ вақт мендан эшитмагансиз, ҳеч бир хат ҳам

олмагансиз; шунинг учун узр айтмоқчиман. Афсуски, бу хат қисқача бўлади. Ленинградга бориб, эртага тонг билан бу ердан жўнайдиган дўстим орқали юбормоқчиман. Сиздан ҳам узоқ вақт бўлиб, ҳеч бир хат олмаганман, лекин Билл Вуд ва Билл Фирман орқали хабардор бўлиб қолдим. Балки энг яхшиси шундаки, газеталарда, журналларда, ҳатто телевизорда шеърингиз, бошқа ёзишларингиз ё Сиз ҳақингизда хабар кўра оламан. “New York Times” газетасида сўзларингизни ўқиб, дўстим деб соғиндим,

Page 265: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

264

қувондим. Сиз учун қувондим, сўзларингиз учун қувондим, ошкоралик учун қувондим, менга бахт деб санаб, Сиз билан танишиб дўстлашганим учун қувондим, Айниқса, бундан беш йил бурун, Ўзбекистонга келишим вақтида шароитларни эслаб қувондим. Албатта, хушёр бўлиб қувондим, балки Фарғона водийсида, ҳатто Хитойда яқинда бўлган ҳодисалар туфайлидан ташвишланяпман, лекин ҳар ҳолда янги шароитларни узайтириб, такомиллаштиришга интила олмоқчисиз деб умидим бор. Айниқса, бирор кишининг (отини унутган эканман, балки Қуруқжонли (“Правда Востока” газетаси ходими Ю.Кружилин назарда тутилмоқда – таҳр.) ё шунга ўхшаш фамилия) ёлғонли, алдоқли мақоласини ўқиганимда эски услубдаги ҳужум қайтиб келган экан (ё тўғриси, ҳалигача чиқарилмаган экан) деб безовта бўлдим. (Кружилинга – таҳр.) Жанобингизни ўқиганимда, жойим борми ё йўқми, хурсанд бўлиб қолдим, яшасин деб айтдим.

Мендан сўрасангиз, одатимча жуда банд бўлганман. Кечган йилда ёз ойларини Ҳиндистонда ўтказдим, турли шаҳарлардаги китобхоналарнинг форсча, арабча ва туркча қўлёзмалари билан тадқиқотлар қилдим. Яқинда Кубравий тариқати ҳақида бир мақолам босиб чиқарилди, лекин илмий ёзишим учун вақтим етарли эмас экан. Оиламда ҳаммаси тинч, қизимдан фақат хурсандлик билиб оламан.

Крек Кеннеди ва Билл Вуд ва Билл Фирман билан танишганингиз билан жуда хурсандман; Сиз учун улардан ҳеч бир ташвиш, тинчсизлик келмаган экан деб умидворман, балки бу шароитларда шундай ташвиш мендан келган деб англайман, бундай зарарли дўст эканимни сезиб айбдор эканман. Менимча , алоқадор бўлмоқ яхшироқ, лекин безовталикнинг имконияти ҳам бор бўлса ҳам узр айтгим келди. Фикрингизча, Сиз томонга яна марта келишим билан ҳар қандай безовталикка учрайсиз ё учрайман?

Араб ҳарфлар, расмий тил ва бошқа масалалар ҳақида баҳслар менга жуда қизиқарлидир; лекин менимча, фақат ҳарфларга қайта кўриш етарли бўлмайди. Шундай ҳарфларни яратган маданиятнинг маънавий, руҳий, ҳатто диний дунёсига яна марта, чуқурроққина қайта кўриш шарт экан. Бу “дунё” аждодингизнинг меросидан бир муҳим қисмидир. Менимча, аждодингизнинг бу қисмни қабул қилганларини “хурофот” ё “мажбурий” деб айбламоқ фақат катта хатогина эмас, ҳатто

Page 266: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

265

бошқа халқнинг иши экан. Бошқаси эса, келажак йилда, ёзда бизда Ўрта Осиёда экология масалалари ҳақида конференция ўтказилади; келишингиз мумкин бўлади, деб умиддамен. Расмий таклифнома почта орқали юборилади.

Мана компьютер билан ёзилган хат, кўра оляпсиз; менимча, мен ишлаб чиқарган ҳарфлар (ў,қ,ғ,ҳ) программа орқали тахминланган ҳарфлардан яхшироқ. Ўзбек тилини ёмон ёзишим учун кечирасиз, илтимос; янги компьютерим билан ёзилган бўлса ҳам, шундай механизм ўзбекча равонлигимга ёрдам бермайди! Техника яхши, лекин нотиқлигим ҳалигача яхши эмас; афсуски, компьютер тилимни бийрон эта олмайди.

Қиладиган илтимосим шуки, мендан бошқа дўстларимга саломлар, яхши истакларимни етказсангиз; оилангизда тинчлик, омонат учун ҳаваскорман . Ва Сиздан яна бевосита хабар олиб, эшитгим келди; хат ёзиб туринг, дўстим. Ва Худо хоҳласа ё Сиз бизга ё биз Сизга келиш мумкин бўлади. Ҳар ҳолда Сизни унутмаганман, ҳозирги кунларда мендан ҳеч нарса Сизга керак бўлса ҳам унутмасман, буни яхши биласиз деб ёзаман; ва шунингдек, мени унутмагансиз деб ишониб, мени ёдингиздан чиқарманг деб илтимосим ҳам бор.

Сизни қучиб, Девин”. Профессор Девин Девис, бугун АҚШнинг Индиана Штатида

Блумингтон Университетида туркшуносликдан дарс беради. “Ахборот варақаси”нинг 1989 йил 3-сони Абдуқодир Каримов

ҚУРОЛСИЗ КИШИНИНГ ОЗОДЛИГИ (ҳужжатли фильми учун сценарий)

Бошловчи: Ўрта Осиё туркларининг, эски ибора билан айтганда, Туркистон туркларининг янги тарихида мустамлакачиларга қарши ташкил қилинган энг жиддий харакатлар, 19 аср охиридаги Дукчи Эшон харакати ва 1917 йилда Қўқон мухторияти давлатини қурган Жадидлар ҳаракати эди.

Темур Хўжа: (Қўч Университети профессори): «1910 йилда булар қайта келиб Тошкентда, Мунавар қори,

Беҳбудийлар, Абдурауф Фитрат, Усмон Хўжаев ва бошқалар

Page 267: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

266

Бухоро амирлигида жадид мактаблари очишга боришади. Бутун буларга қарамай, жадид ҳаракати бизда сиёсий ҳаракатга айланди.

Ўртада партиялар тузилди. Мана, хозир, масалан, Муҳаммад Солиҳ турган «ЭРК» демократик партияси – Горбачев даврида тузилган бир сиёсий партия, аммо «ЭРК» номида партия ўша йилларда тузилган. Уларнинг фақат битта ғояси бор – Туркистон давлатининг тузилиши. Улар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон бўлиб Совет парчаланишига қарши чиққанлар. Ва ҳеч бир вақт «ўзбекчилик, қозоқчилик, туркманчилик» деган идеяни рад қилиб, «Биз фақат Туркистонлимиз, бизнинг юртимиз Туркистон, биз Туркистоннинг мустақиллигини ва озодлигини истаймиз» деб кураш олиб борганлар».

Бошловчи: Бу сўзларни тарихий фактлар ҳам тасдиқлайди. Қўқон мухторияти – Туркистон республикасининг Ташқи ишлар Вазири Мустафа Шўқай - қозоқ туркларининг, Бош Вазир Муҳаммаджон Тинишбоев эса қирғиз туркларининг вакиллари эди.

Аммо профессор Темур хўжа тилга олган Жадидлар ҳаракати ҳам Дукчи Эшон ҳаракати каби руслар тарафидан бартараф этилди. Сўнгра Совет тарихшунослигида «Босмачилар ҳаракати» деб номланган бир халқ ҳаракати бошланди, аммо у хам муваффақиятсизликка учради. Бу уч уринишдан сўнг, Туркистон устига 70 йиллик мустамлака сукунати чўкди.

Фақат ўтган асрдаги «Қайта қуриш» даврига келиб, Туркистоннинг юраги бўлмиш Ўзбекистонда миллий уйғониш амморалари яна кўринди.

Бу мавзуда Америкалик тадқиқотчи Руф Диблер шундай дейди: «Қайта қуриш бошланганда Совет ёзувчилари, шу жумладан, ўзбек ёзувчилари ҳам оддий халқнинг дарди ва орзу умидларини ифода этишда катта роль ўйнадилар. Бугун бу ролни ўзбек ёзувчиси Муҳаммад Солиҳ ўйнамоқда».

Бу хусусда шоир Рауф Парфининг сўзлари диққатга сазовордир: «Муҳаммад Солиҳнинг биринчи кучли тебраниши – унинг Туркистон ғоясини англаши эди, Туркистон руҳини билиши, унинг шеъриятидаги бутун истиоралар, шеърий санъатлар Туркистонни англаш санъати эди».

А.Исмоил (шоир, ёзувчи): «Муҳаммад Солиҳ, ҳали ҳам эсимда, 70-йилларнинг охирида, 80-йилларнинг бошида ўз ғоясини таниб бўлган шоир эди. Туркистон ғоясини, Ўзбекистон ғоясини,

Page 268: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

267

миллат ғоясини таниб бўлган шоир эди, қўрқинчли тарзда таниб бўлган шоир эди».

Бошловчи: Муҳаммад Солиҳнинг шоир сифатида ғоявий платформасини Рауф Парфи шундай таърифлайди:

Рауф Парфи: «Муҳаммад Солиҳ 60-, 70-йилларда ўзбек шеъриятида мутлақо бир янги тўлқиннинг устида турди. 50 йиллар унутилиб кетган меросимиз жуда узоқ қаровсиз қолди. Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Қодирий ва бошқа жуда кўп шоирларимизнинг асосий ғояси Туркистон ғояси эди. Туркистон ғояси босқинчилар учун, мустамлакачилар учун жуда қўрқинчли бир душманлари эди. Ана шу руҳимиздан юлиб олинган ғояни биринчи бўлиб Чўлпонлардан кейин, Фитратлардан кейин ўзбек шеъриятида айтган шоир Муҳаммад Солиҳ бўлади».

Бошловчи: Туркия Жумҳуриятининг Бош вазири Буланд

Эжевит Муҳаммад Солиҳ ҳақида шундай дейди: «Ғарбда сиёсатчи шоир кўп учрамайди, аммо Шарқда,

хусусан, турк ўлкаларида сиёсатчилар, давлат одамлари ва ҳукмдорлар ичидан жуда кўп буюк шоирлар етишиб чиққан. Муҳаммад Солиҳ ҳозирги замон Турк сиёсатчи шоирларининг устун ўрнагидир. У бир пайтнинг ўзида ҳам ўзбек туркларининг кўзга кўринган шоири, ҳамда Ўзбекистон «ЭРК» партияси лидеридир.

Муҳаммад Солиҳ ўз шеърларини оғир тазйиқ-таъқиблар замонларида ёзди. Совет Иттифоқи тарқаб кетган ва Ўзбекистон мустақил жумҳурият деб эълон қилинган бўлишига қарамай, тазйиқлар ҳали ҳам давом этаётир. Фақат уста шоирларнинг «шеър тили»гина энг оғир тазйиқлар остида ҳам Эрк машъаласини баланд тута олади.

Муҳаммад Солиҳ ҳам ғайриинсоний тузумларнинг тазйиқи остида Эрк машъаласини ўз шеъри билан ёниқ тутиб келган шоирдир. Бир сиёсатчи сифатида Муҳаммад Солиҳ ва унинг сафдошлари ҳали ҳам маълум маънода, ердан олиб, ерга урилмоқдалар. Муҳаммад Солиҳ бундай тазйиқларга ўз шеъри билан шундай жавоб беради:

«Агар ҳеч ким мени ерга урмаса, Кўкка қандай сакрай олардим?» Солиҳ шоир сифатида аллақачон кўкка сакраб бўлган,

ишонаманки, у бошчилик қилаётган «ЭРК» Партиясининг ҳам кўкка сакрайдиган кунлари яқиндир».

Page 269: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

268

Туркия Жумҳурияти Бош Вазири Нажмиддин Эрбақон: «Биз Муҳаммад Солиҳ биродаримиз билан кўп халқаро анжуманларда кўришганмиз ва дунё масалаларини муҳокама этганмиз.

Миллий шуур соҳиби Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши ва тараққий топишини истаган курашчи биродаримиздир. Бу курашчи биродаримизнинг фаолияти ривож топишидан умидворманки, Муҳаммад Солиҳ воситасида бутун Ислом олами Ўзбекистондай бир биродар ўлкани бағрига боссин. Ўзбекистон бу – барчамизнинг фахримиз бўлган Ислом олимларини етиштириб берган бир муаззам маданият марказидир.

Биз Ўзбекистон билан фахрланамиз. Ўзбекистон ҳам тарихий, ҳам стратегик жиҳатдан етакчилик қилишга лойиқ бир ўлкадир. Ўзбекистон масаласи бу – бутун дунёнинг нажот масаласидир.

Бунга эришмоқ учун эса Ўзбекистонда Муҳаммад Солиҳ ва унинг каби фикрловчи инсонлар ҳокимият таъсис этмоқлари лозим.

Муҳаммад Солиҳ бугунга қадар Ўзбекистонда сиёсий жиҳатдан катта муваффақиятга эришган инсондир. Ўзбекистоннинг ўз тарихий ўрнини эгаллаши учун энг муносиб тарзда вояга етган биродаримиздир. Биз доим Муҳаммад Солиҳ ҳақида севиб эслаймиз ва фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз».

БОЛАЛИК Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ 1949 йилнинг 20 декабрида

Хоразмда туғилди. Отаси Мадамин Бег Бегжон Бегнинг ўғли, ўн ёшида отадан етим қолганди. Шўролар ҳукумати 1924 йилда Бегжон Бегнинг ер-сувини мусодара этган, ўзини йўқ қилган. Мадмин Бег 1942 йилда урушга кўнгилли бўлиб кетган. 1943 да ярадор бўлиб қайтган, соғайганидан сўнг, 44-нинг бошида яна урушга кетган.

«Йўлнома» китобида Муҳаммад Солиҳ шундай хотирлайди: «Мен отамдан “Бу ҳокимият аждодларимизни йўқ қилди, нега урушга кетдингиз?», деганимда, у: «Овулда фақат хотинлар қолган эди, гаплашадиган улфат йўқ эди, зерикканимдан кетдим,» дерди раҳматли. Онам Қаландар Сариқнинг қизи Оқилахоним диний таълим олмаган, аммо шариатнинг ҳалол-ҳаром тамойилига қатъий амал қиларди».

Page 270: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

269

Муҳаммад Солиҳ 1966 йил мактабни битирди, худди шу йиллари махаллий газета бўлган «Пахтакорлар овози» газетасида илк шеърларини чоп эта бошлади.

1967 йил Тошкентга келди ва ТошДУ нинг адабиёт факультетига имтиҳон топшириб, конкурсда балл етмай, кечки бўлимга қабул қилинди. Аммо Солиҳ кечки бўлимда ўқишни истамай, Хоразмга қайтди.

1968 йил совет Армиясига чақирилди. У Венгриянинг Секешфехервар шахрида аскарлик қила бошлади. Ўша йилнинг август ойида Муҳаммад Солиҳни машхур «Прага бахори» исёнини бостириш учун Чехословакияга кирган совет қўшинларининг авангардида кўрамиз.

Муҳаммад Солиҳнинг айтишича, Чехословакия воқеалари унинг учун маънавий томондан бурилиш нуқтаси бўлган. Бир халқнинг золим ва мустабид тузумга қарши ўз озодлиги учун кураши ва ўз жонини фидо этиши Муҳаммад Солиҳнинг совет мактабида тарбия топган дунёқарашини мутлақо ўзгартириб юборди.

«Бизнинг ёнимизга ёш словак ва чехлар – артиллерия техникумининг курсантлари келиб, варақалар тарқатди. Улар ўз варақаларида бизни мустақил Чехосовакиянинг ишғолига барҳам беришга даъват этарди. Бизнинг ёнимизга ёш йигит ва қизлар келиб, «Бизнинг Дубчекни қаерга олиб кетдингизлар?» деган саволар беришарди. Биз уларга қандай жавоб беришни билмасдик, чунки уларнинг йўлбошчиси Дубчекнинг ўша пайтда Москвада, КГБ да «меҳмон» қилинаётганини ҳеч хаёлимизга келмаганди. Калта кўйлак кийган гўзаллар бизга тарқатган варақаларида бизни бошлиқларимизнинг алдаганини англатардилар. Улар бизнинг нажоткор эмас, ишғолчи армия эканимизни тушунтиришга уринардилар. Улар бизга тезроқ уйларимизга қайтишимизни, бизни кутаётган севимли ёру-дустлармизга тезроқ қовушишимизни тавсия қилардилар. Улар бизни бизнинг виждонимизга қулоқ солишни маслаҳат берардилар. Улар бизни қуролсиз кишиларга қурол кўтаришнинг ғайриахлоқий ҳаракат эканини тушунтиришга уринардилар.

Бу халқ чиндан ҳам қуролсиз эди. Бу биз ёшларни ҳам улар қаршисида мажозий маънода қуролсизлантирганди. Чунки биз – ёш ва сентиментал совет аскарлари – ўша варақаларда эслатилган ёру дустларимизни ҳақиқатан ҳам севардик».

Page 271: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

270

Шундай қилиб, совет пропагандасининг «аксилинқилобчи чехословаклар» афсонаси секин-аста эрий бошлади. Муҳаммад Солиҳ энди Совет пропагандасига ишонмас эди.

«Чехословакияда бостирилган «Аксилинқилоб» менинг шууримга кўчиб ўтди. Чехословаклар мисолида қуролсиз бўлатуриб, қуролли кишига қаршилик қилиш мумкинлигини кўрдим.

Инсонга унинг қўлдаги қуролнинг бериши мумкин бўлган озодликдан бошқа бир тур озодликни ҳис қилдим. Бу озодлик - қуролсиз инсоннинг озодлиги эди».

ШЕЪРИЯТ

Бошловчи: Туроқ деб аталган тенгсиз тенглик бор, Қофия деган бир дўстлик бор экан, Жаҳонда хонтахта деган кенглик бор, Дунёда ЭРК бордир ШЕЪРИЯТ деган. Муҳаммад Солиҳ 1970 йил аскарликдан кайтиб, Тошкент

давлат университетининг журналистика бўлимига ўқишга кирди. Солиҳ 20 ёшида эди, аммо у ўзини аскарликнинг машаққатларини чеккан бир ветеран каби хис этарди.

Муҳаммад Солиҳнинг илк шеърий китоби «Бешинчи фасл» 1977 йил босилди. Бу кичик китобча муаллифни кенг халқ оммасига танита олмаган бўлса-да, профессионал адабиётчи ва зиёлилар орасида фавқулодда қизиқиш билан кутиб олинди. Чунки китоб ўзбек адабиётида ҳам шакл, ҳам мазмун жиҳатидан мутлақо янги эди. Бу социалистик адабиёт посбонларини хушёр торттирди ва улар дарҳол М.Солиҳни «ғарбга тақлид»да айбладилар. Солиҳни Рауф Парфи ҳимоя қилди ва ва у Муҳаммад Солиҳнинг иккинчи китоби бўлмиш “Қудуқдаги ой”га сўзбоши ёзиб, шундай деди:

«Муҳаммад Солиҳнинг шаклий изланишларига факат европеизм таъсири деб қараш тўғри эмас, унинг таъсир манбаларини Ватанимизнинг кадимий ёзма ёдгорликларидан, тошга ўйилган ёзувлардан, минг йиллик ўзбек шеъриятидан ахтарган маъқул».

А.Исмоил (шоир, ёзувчи): Муҳаммад Солиҳнинг бир шеърини ўқиб берсам.

Қишки новда

Page 272: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

271

Япроқсиз, яланғоч, аччиқ... Яна нима керак ифодалаш учун бу новданинг ёлғизлигини?.. яна нима керак сенга? Бу новданинг йўқотганларин йўқотиб кўрдингми сен ўзинг? Аммо сен ўжарлар-ча сўзни арчийсан – новдани арчийсан беомон. Ниҳоят, мана у – ёлғиз сўзидан ҳам етимроқ, оч сўзидан-да озғинроқ – хипчин у. Шивиллаб турибди дарахтда. Бу шеърида Муҳаммад Солиҳ ўзининг шеъриятда тутган

катта йўлини ифодалаб берган бир маънода. Яъни ўзбек адабиёти кўпроқ ёлғиз сўзга эмас, балки жумлага асосланган шеърият. Яъни жумланинг чиройлилиги тортиб кетиб қолиши мумкин, алаҳситиши мумкин одамни. Шу нуқтаи назардан Муҳаммад Солиҳ ўзбек шеъриятини кўпгина ёлғон-яшиқлардан тозалаган, новдалаган шоирдир. У сўзга сўзнинг ўзлигини қайтариб берган шоирларимиздандир.

Гулчеҳра Нуруллаева (шоира): «70-йилларнинг охирларида ўзбек адабиётига бир гуруҳ истеъдодли ёшлар кириб келди. Уларнинг етакчиси Муҳаммад Солиҳ эди. Муҳаммад Солиҳнинг шеърлари ўзига хос, ҳеч кимни эслатмайдиган, оҳорли, катта бир янгиликка эга бўлган шеърият эди. Уни тушунганлар бўлди, тушунмаганлар бўлди. Тушунганлар уни олқишлашди, тушунмаганлар «Шеърингизни тушунтириб беринг» деган истеҳзоли савол билан унга мурожаат қилишди».

Бошловчи: Дунёда таниқли концептуалист рассом, турғунлиу йилларида Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон портретини чизишга журъат этган мусаввир Вячеслав Ахунов шундай хотирлайди: «Во второй половине семидеятых годов я неожиданно для себя открыл удивительного поэта. Это были стихи очень метафоричные, не свойственные для узбекского поэтического поля, это было что-то новое. Со временем я познакомился с этим поэтом. Им оказался Мухаммад Салих».

Page 273: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

272

Ориф Ожал (Озарбайжон президенти А.Элчибейнинг маслаҳатчиси, Билги Университети доценти):

«Муҳаммад Солиҳ у пайтларда анча ёш эди, аммо ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистон ташқарисида танилган икки-уч адибнинг бири эди. Москва, Украина, Болтиқбўйи адабиёт ва санъат аҳлининг ҳурматини қозонганди. Нафақат адиб сифатида, балки ўз шахсияти билан, тарих ва фалсафа билими билан, ижтимоий позицияси ва инсонларга муносабати билан мақталган бир арбоб эди. Адабиёт бу пайтлар бир кризис ичида эди. Бу даврда Муҳаммад Солиҳ Рауф Парфидан кейин келган авлоднинг етакчиси сифатида майдонга чиқди. Муҳаммад Солиҳ ўзбек адабиётида интеллектуал шеъриятнинг муҳим вакилидир. Бугун нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Туркистонда ҳам Муҳаммад Солиҳ ижоди таъсирида бўлган, унинг йўлидан боришни истаган ёш адиблар талайгина».

Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ 1985 йилдаёқ жадид Абдулҳамид Чўлпонга бағишланиб, бир онанинг тилидан ёзилган шеърида шундай дейди:

Онамнинг деганлари Сен ҳам шу йўлдан кетдинг-а, болам, Қайт, дедим, қайтмадинг, энди кеч, э-воҳ! Ром этди сени ҳам шубҳали оҳанг, Ром этди юртидан ҳайдалган арвоҳ. Ахир ўша йўлдан кетдинг-ку ахир, Энди гуллар эмас, тикон босгайсан, Сен ҳам арвоҳ янглиғ юргайсан фақир, Ўз тилингни сен ҳам шифтга осгайсан. Ўшал эски йўлдан кетдинг-ку болам, Қўрқмай тикилдинг-а, қоронгу ғорга – Эй воҳ, бошгинангни урарсан сен ҳам, Арвоҳ бошин урган ўшал деворга. 1985 йил ёзилган бу шеър 1993 йилда реал воқеъликка

айланди. Муҳаммад Солиҳ ўз юртидан қувилди ва айнан Чўлпон каби шеърлари ўз ватанида таъқиқланди.

«Озодлик» радиоси (2005 декабрь): «Муҳаммад Солиҳ китоблари Ўзбекистонда сотувда

бўлмасаям керак, кутубхоналардан йиғиштирворилган бўлсаям керак. Шахсан мен ўзим бирон китоб дўконида, ёки

Page 274: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

273

кутубхоналарда кўрганим йўқ. Лекин менинг ўзимда Муҳаммад Солиҳнинг бир-иккита китоблари бор».

Анорҳон Ҳамдамова: «Бугунги кунда кутубхоналарда йўқ. Мана ўзим гувоҳи

бўлганман. Туман халқ таълими бўлимида китобларини аянчли аҳволда ётиб чириётганига гувоҳ бўлдик. Кейин бир укамиз шаҳарга келганида, бир ерда ажратиб олиб ташлашаётган экан. Кейин илтимос қилиб, «Орзу фуқароси» китобини (90-йилда чиққан) 20 тачасини ололган, ўнтачасини биз олганмиз».

Биз билан суҳбатда шоир Рауф Парфи: «Ўзбек адабиётининг ХХ аср тарихи Муҳаммад Солиҳсиз у

ўзбек адабиёти бўлолмаслигини билган ҳолда ҳам у ҳақда лом-мим дейилмайди».

Бошловчи: Аммо шоир сифатида Муҳаммад Солиҳ 1983 йилда машхур бўлди. Бунга сабаб танқидчи Иброхим Ғафуровнинг «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида Солиҳга қарата ёзилган «Шеърингизни тушунтириб беринг» номли мақоласи бўлди. Танқидчи ўз мақоласида Солиҳ шеъриятидаги лирик кахрамонни Гамлетга ўхшатди. «Бу одамга ўзи нима етишмаяпти, доим ғамгин, доим тушкун кайфиятда, бу нурафшон хаётимизда унга нима етишмаяпти?», дея танқид қиларди. Бу мақола Солиҳни совет тузумидан норози кўрсатиш учун етарли эди. Бу мақола билан Муҳаммад Солиҳнинг диссидентлик даври бошланди.

СИЁСАТ

Бошловчи: 1984 йил Ўзбекистон Компартияси Марказий

Қўмитасининг сиёсати ўзбекларни миллат сифатида синовдан ўтказди. Москванинг кўрсатмасига асосан Ўзмарказқўм халқимизнинг миллий, маданий ва диний қадриятларига қарши ҳужумга ўтди. Шундай хавотирли даврда «53 лар мактуби» номини олган мактуб пайдо бўлди. Бу Ўзбекистонлик 53 нафар ёш ва истеъдодли шоир ҳамда ёзувчиларнинг Сиёсий Бюро аъзоларига йўллаган норозилик мактуби эди.

Хатда Ўзмарказқўмнинг халққа қарши сиёсати ҳақида сўз юритилганди. Мактуб Кремлга 1985 йилнинг бошларида жўнатилиб, унга жавоб май ойида – яқинда ишга келган Горбачёв маъмуриятидан келди. Лекин жавоб шикоятчиларга эмас, балки Ўзмарказқўм котибасига келганди. У исёнкор ёш ёзувчиларни

Page 275: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

274

Марказий Қўмитага тўплаб, уларни «тўғри йўлга ўтиш»га ундади, лекин унинг бу ҳаракатлари самарасиз қолди. Фақат уч кишигина уз имзосидан воз кечди. Лекин хатга имзо чеккан 56 кишидан 53 нафари ёзганларидан тонмадилар. Ана шу жасоратли 53 киши Ўзбекистоннинг келажакдаги Миллий Озодлик ҳаракатига асос солди. Ўзбек мухолифати мухолифат номини олмай туриб, Муҳаммад Солиҳ раҳбарлик қилган Ёзувчилар уюшмасида тузилди. “53 лар мактуби”нинг матни Муҳаммад Солиҳ томонидан ёзилганди. Шу сабабли, Ўзмарказқўм котибасининг тузган «қора рўйхат»да ҳам Муҳаммад Солиҳ биринчи ўринда турарди.

Лекин Солиҳни бу тўхтата олмади. У Ўзбекистон экологиясини яхшилаш учун жонбозлик курсатаётган Эмин Усмон, Дадахон Нурий каби фидокор ёзувчилар сафига қўшилиб, қуриётган Орол ва ўзбек аёлининг соғлиги муаммолари хусусида қатор ўткир чиқишлар қилди.

А.Исмоил: «Муҳаммад Солиҳнинг ўзбек адабиётига қўшган улуши, ҳиссаларидан яна биттаси – у мунозара жанри, публицистика жанрини жуда катта чўққиларга кўтарган бир адибдир. Айниқса, мунозара жанрида 80-йилларда чиққан мақолалари, 90-йилларда чиққан мақолалари, қолаверса, охирги йиллар чиққан мақолаларида у мунозара жанрини, ўз рақибига нисбатан сўзларни ишлатиш жанрини жуда моҳирона, Фитратнамо йўлда ишлатади ва, балки, юқори-юқори чўққиларга элтади».

Гулчеҳра Нуруллаева: Муҳаммад Солиҳдай шахснинг янги қирралари очила бошлади. У энди жуда катта бир истеъдодли публицист сифатида майдонга чиқди. У ўзбек жамиятининг жуда кўп муаммоларини минбарларда кўтарди, ўзининг мақолаларида кўтарди. Улар ҳақида куйиб-пишиб, асосли, мантиқли фикрлар юритди. Бу билан у ўзбек халқига яна-да яқиндан таниш бўлди».

Бошловчи: Муҳаммад Солиҳга бу қадар катта шуҳратни ҳатто ғарб услубидаги шеърлари ҳам келтирмаганди.

Баҳтиёр Исобек (адабиётшунос): «Муҳаммад Солиҳнинг ўз ўрни, ўз ажралиб турадиган хусусияти нимадан иборат деса, мен айтардимки, ҳақиқий шоир учун зарур бўлган метафорик фикрлашдир. Бир пайтлар Муҳаммад Солиҳни тушуниш қийин деганларида, айнан ана шу метафорик фикрга эга бўлмаган тадқиқотчилар уни тушуниши қийин бўлган».

Темур Хўжа: «Унинг шеърларини мен катта ҳаяжон билан ўқиганман. Чунки у ўзбек шеъриятида метафорани жуда кучли

Page 276: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

275

ишлатган бир киши. Метафорани энг кўп Чўлпон ишлатган. Чўлпоннинг метафоралари жудаям кучли, аммо кейинги даврда бошқаларда ҳам ўша метафора бор, аммо Муҳаммад Солиҳнинг шеърларида метафора жуда ҳам кучли».

Бошловчи: Лекин бироз синчков ўқувчи унинг шеърларидаги ташбеҳ пардаси ортидаги миллат дарди ва тузумга қарши мухолифликни кўриши мумкин эди. Муҳаммад Солиҳ ҳали турғунлик пайтларидаёқ шундай сатрлар битган эди:

Нақадар зерикарли далалар - пахтасиз! Осмонга анграяр бўм-бўш чаноқлар, Деҳқоннинг бўм-бўш панжаси каби! (1975) Шеърий мушоҳада юрита оладиган ҳар қандай киши бу

топишмоқсимон сатрларда пахта уни етиштираётган деҳқонники эмас, деган фикрни илғаб оларди.

1988 йил Ёзувчилар уюшмаси тарихида биринчи маротаба ўз котибини коммунист бўлмаганлар орасидан сайлади. Бу коммунист бўлмаган котиб – Муҳаммад Солиҳ эди. Бу сайлов – Ёзувчилар уюшмасининг КПСС идеология маркази сифатидаги фаолияти инқирозининг бошланиши эди. Энди Ёзувчилар уюшмаси олдида Ўзбекистон миллий ҳаракати марказига айланишдек шарафли вазифа турар эди... 1988 йилнинг 11 ноябрь куни «Бирлик» Халқ ҳаракатига асос солинди.

Гулчеҳра Нуруллаева: «Бу ҳол ўзбек ҳукуматига ёқмади. Хисомовга ўхшаган, Кружилинга ўхшаган ўзининг югурдакларини ишга солиб, ўзбек матбуотида Муҳаммад Солиҳга қарши қатор чиқишлар ташкил қилди».

Бошловчи: КГБ эса Москвадан ажралиш иштиёқида бўлган ижодкор зиёлиларга қарши аллақачон кенг фронт бўйлаб кураш олиб бораётган эди. Бу яширин кураш «Ҳақиқатгўй Муҳаммаднинг икки қиёфаси» номли мақола (20 декабрь, 1988-йил, «Правда Востока» газетаси. Муаллифлар: Ю.Кружилин, И.Хисомов) эълон қилингандан сўнг расмий тус олди. Унда Муҳаммад Солиҳни пахта монокультураси ва Москва мустабидлиги ҳақида Американинг «Нью-Йорк Таймс» газетасига берган интервьюси учун нақ Ватан хоини даражасига чиқариб қўйишган эди...

“Нью-Йорк Таймс”дан иқтибос: «Ўзбек ёзувчилари ва иқтисодчилардан иборат кичик бир гуруҳ Ўзбекистон пахта плантациялари Москвага қарам эканлиги масаласини кўтариб

Page 277: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

276

чиқдилар. Ёзувчилар уюшмаси котиби Муҳаммад Солиҳнинг фикрича, фожеа Сталиннинг СССРни пахта мустақиллиги билан таъминлаш ҳақидаги кўрсатмасидан сўнг бошланган. Унинг айтишича, СССРнинг бу «мустақиллиги» Ўзбекистоннинг қуллиги эвазига пайдо бўлган...» (06.11.1988, The New York Times)

Гулчеҳра Нуруллаева: «Бу чиқишлар ҳукумат ўйлагандай, халқни Муҳаммад Солиҳга бўлган муҳаббатини сўндирмади, аксинча, халқнинг унга бўлган ҳурматини яна-да оширди».

Бошловчи: 1989 йили Фарғонада юз берган месхет-туркларига қарши фитна Муҳаммад Солиҳ учун муҳим бир сиёсий имтиҳон бўлди.

Маҳаллий месхет-туркларига қарши уюштирилган иғвогарлик ҳаракатлари КГБнинг маҳаллий мафия билан уюштирган дастлабки ҳамкорлик самараси эди. Ўшанда ҳукумат бунга дастлаб «Бирлик»ни айблаб чиқди. Лекин воқеа жойига етиб келган Муҳаммад Солиҳ ҳукуматнинг бу айблови асоссиз ва бўҳтон эканини ўша куниёқ «Литературная Россия»да ёзиб чиқди.

М.Солиҳ: «Фарғонага соат ўн бир яримларда қўндик. Жанжал ўчоғи Тошлоққа жўнадик. У ерга кириб келганимизда хунрезлик авжига чиққанди. Ҳокимият ҳеч нарсага ҳоким эмасди».

Бошловчи: Аскарлар Марғилон ва Тошлоқ кўчаларини тўлдирганди. Фарғона водийсидаги ички ишлар қўшинларининг асосий кучлари шу ерга ташланганди. Лекин тартибсизликлар Наманганга, Қўқонга ёйила бошлаганда, Марказий ва маҳаллий ҳокимият бу кўникмаган воқеалар олдида ожиз эканликларини кўрсатиб қўйди.

М.Солиҳ: «Воқеаларнинг иккинчи куни Москвадан Рафиқ Нишонов етиб келди. Ёнида Тошкентдан ички ишлар вазири генерал Раҳимов бор эди.

«Марғилон темирйўл вокзалининг олдидаги майдонда 2 мингтача одам тўпланган, уларнинг талаблари бор эмиш, ҳукуматдан вакил истаётган эмишлар, шунга Сиз борсангиз, деб мендан илтимос қилишди. Ёниингизда ички ишлар вазири бўлади, конкрет бир нарса бўлса, у жавоб беради, сиз оломонни тинчлантиришга ёрдам беринг», дейишди.

Оломон ҳақиқатан агрессив эди. “Талабларингизни ёзма ҳолда беринглар. Бу талаблар бўйича чора топишга ҳаракат қиламиз”, дедим.

Page 278: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

277

Оломон ичидан биттаси: - Генерал гапирсин, генерал! - дея ҳайқира бошлади. Ва оломон устимизга ёпирилиб юра бошлади».

Бошловчи: Бу одамлар нима қилаётганини билишмасди. Йиллар давомида тазйиқ остида тутилган инсктинктлар жилови бир оз бўшатилганди. Бир аламзадалик бор эди, бунинг нима эканлиги ва кимга қарши эканлигни ҳам аламзада одамлар яхши англаб етмагандилар.

М.Солиҳ: «Совет Иттифоқининг йиқилишини англаган Совет ҳукумати, айниқса унинг энг катта қурилиши КГБ, Горбачевнинг ўрнига бир қаттиққўл режимнинг келишини таъминлаш учун Фарғонадаги бу фитнани уюштирдилар, деб ҳисоблайман».

ИСТИҚЛОЛ ҲУЖЖАТИ

Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ «Бирлик» халқ ҳаракатини

тарк этди ва 1990 йил ЭРК партиясини тузди. Март ойида эса М.Солиҳ Ўзбекистон Олий кенгашига депутат этиб сайланди.

ЭРК партияси ўзининг биринчи Қурултойини 1990 йилнинг 30 апрелида чақирди. Ҳукумат бу янги партия тимсолида мухолифатдаги ўз иттифоқчисини кўришни орзу қилган эди. Лекин Муҳаммад Солиҳнинг Қурултойдаги маърузаси ҳукуматнинг бу орзуларини чиппакка чиқарди. Бу мутлақо янги Дастурдаги янги партия экани ва кўп эмас, оз эмас – Ўзбекистоннинг тамоман мустақиллиги йўлида йўлбошчи бўлишга жазм этгани маълум бўлди!

Муҳаммад Солиҳ маърузасини ўқиб тугатаркан, маҳаллий мухбирлар ҳам, Москвадан келган журналистлар ҳам баб-бараварига, худди буйруқ берилгандек Қурултойни тарк этишди.

Эртаси куни эса Ўзбекистонда ташкил топган янги сиёсий партия ҳақида ҳеч қаерда ҳеч қанақанги хабар чоп этилмади...

Америкалик тадқиқотчилар Надия Дьюк ва Адриан Каратницкий «Тhe hidden nation» номли китобда 1989 йилги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги вазиятни шундай таърифлашади:

«Ёзувчилар уюшмасининг котиби Муҳаммад Солиҳ ўзбек халқининг иродасини, унинг дардини ошкор ифода этувчи озодлик куйчиси эди: «Мен юртимизда юзага келган экологик фожеа билан пахта яккаҳокимлиги ўртасида узвий боғлиқликни ошкор айтмоғим

Page 279: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

278

лозим. Биз бу қуллик ва мутеълик оқибатида нафақат еримиз ва бойлигимиздан, балки халқимизнинг соғлигидан ҳам жудо бўлмоқдамиз” – деган эди у.

Муҳаммад Солиҳ янги сайланган биринчи котиб Ислом Каримов ҳақида эса илк маротаба шундай фикр билдирганди: «Каримов анчайин демократик қарашларни ифода этмоқда. Кўрамиз. Унинг бу ҳатти-ҳаракатлари нечоғлик самимий экан. Ҳозирча яхши кунлардан умид қиламиз, холос. Зотан, бизнинг умиддан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ...» («Тhe hidden nation», 1990, Nеw Yorк, William Morris and Company INC)

1989 йил Муҳаммад Солиҳ учун халқнинг дарду-ташвишларига шерик бўлиш йили бўлди.

Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг янги раҳбари Ислом Каримов раҳбарликка сайланган заҳоти, республикадаги халққа таниқли бўлган барча шоиру-ёзувчилар, олиму-уламоларни ўз ҳузурига чақириб, «ўзбек халқининг бахт-саодати учун» улар билан ўла-ўлгунча ҳамкорлик қилишга “тантанали” қасамёд қилди:

Ислом Каримов: «Ҳамма, ҳаммангизнинг олдида яна бир бор қасам ичмоқчиман: Сиз учун барча ишларни қиламан. Ўзимни аямайман, керак бўлса жонимни фидо қилишга тайëрман!»

Бошловчи: Ислом Каримов кўзни шамғалат қилувчи қобилиятидан доим максимал фойдаланарди. Каримов, ҳеч қачон “ўзига хос ва ўзига мос” янги дастур ёзган эмас. У ғоя ва кашфиётларни ўз рақибларидан шундоқ олиб, уялмай-нетмай, ўз номидан бемалол ишлатаверган.

«The Wall Street Journal» газетаси мухбирлари 1998 йилнинг 31 август мақолаларида шундай ёзган эдилар:

«Солиҳ жаноблари билан Ислом Каримов эски танишлардир. Муҳаммад Солиҳ Горбачёв раҳбарлиги даврида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасини бошқарганида мустақиллик ва пантуркизм ғоялари билан яшарди. Каримов эса, бунинг акси ўлароқ, Ўзбекистон Компартиясининг саркотиби ва айни пайтда Москванинг республикадаги “Московский сатрап”и эди. Бироқ, Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг, жаноб Каримов дарҳол жаноб Муҳаммад Солиҳнинг пантуркизм ғояларига ўзини мослай бошлади». (“The Wall Street Journal”, 31.08.1998 “Central Asia’s emerging faces”)

Page 280: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

279

Масалан, Каримовнинг «Туркистон – умумий уйимиз» шиори Муҳаммад Солиҳнинг саксонинчи йиллар сўнггидаги нутқларидан сўзма-сўз кўчирилган. Фақат Муҳаммад Солиҳдан фарқли ўлароқ, Каримов бу шиорнинг ҳаётийлигига ишонмасди.

Каримовнинг қўшни жумҳуриятларга бўлган агрессив ҳаракатлари Туркистон фақат Каримовнинг уйи бўлиши мумкинлиги кўрсатди.

Каримов Муҳаммад Солиҳ раҳбарлик килаётган мухолифатни ўз тарафига оғдириб олишни ўйлaганди. Лекин депутатлик мандатини қўлга киритган Солиҳ ўзини олдингидан ҳам эркинроқ тутди ва Совет Иттифоқидан ажралиш ҳақида ошкор гапира бошлади.

1990 йил апрел ойида таъсис этилган ЭРК партияси ўз номидан ҳам кўриниб турганидек, ана шу сиёсий мустақиллик ғояси билан тузилди. 1990 йил ёзига келиб «эрк»чилар сўздан амалга ўтишди ва ЭРК партияси Марказий Кенгаш аъзоси Отаназар Ориф тарафидан тайёрланган Мустақиллик Декларациясини 20 июнь куни белгиланган Олий Кенгаш сессиясига тақдим этди. Коммунистик Режим таҳликага тушди.

Декларация Сессияда музокара этиларкан, Каримов Олий Кенгаш залининг пардалари ортига яширинди. Аммо унинг қаршилигига қарамай, ўзбек Парламенти “Ўзбекистон мустақиллиги декларацияси”ни қабул қилди.

Бу сурат Декларация қабул қилинишидан бир неча кун олдин Муҳаммад Солиҳнинг уйида олинган. Сурат марказида Муҳаммад Солиҳни кўрамиз, унинг ўнг тарафида, Туркиядан келган мехмон ва чеккада шоир Миразиз Аъзам, чап тарафида, яна Туркиялик мехмон, ёзувчи Ражаббой Отатурк ва Рауф Парфи, унинг ёнида эса, Абулфайз Элчибейнинг сафдоши Ориф Ожолни кўрамиз.

Ориф Ожол: Ўзбекистон давлат байроғи муҳокама этилган йиғилиш ҳеч эсимдан чиқмайди. Бир неча байроқ намунаси келтирилди. ЭРК партияси тамсилчиси ўлароқ Муҳаммад Солиҳ сўз олиб, Ўзбекистон учун янги бирор байроқ ижод этилмаслиги кераклигини таъкидлади, ҳамда машҳур Туркистон байоғини қабул қилишни таклиф этди. Бу чиқиш менинг сиёсий адабиётда ва умуман сиёсий ҳаётимда тинглаганим энг мазмунли, кенг кўламли ва энг таъсирли нутқлардан бири эди.

Бошловчи: Аммо бу байроқ Каримов тарафидан рад этилди.

Page 281: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

280

Ўзбекистон мустақиллиги декларацияси қабул қилингандан сўнг Америкада чиқадиган “Балтимор Сан” газетаси шундай деб ёзган эди: “Июнь ойида Марказий Осиёдаги бу улкан давлат ўз мустақиллигини эълон қилди. Бунинг оқибатлари эса нима билан тугаши номаълум. Миллатчилик руҳидаги диктатор тузуми ўрнатиладими ёки Ғарб давлатларидагидек демократия ва ошкоралик бўладими? Ва ё инқилоблар, этник, фуқаролик урушларими?

Бир гуруҳ зиёли “ақлли бошлар” 1966 йилги зилзилани бошидан кечирган, энди xусусийлаштирилган, эскишаҳар ошхоналарининг бирида қўй гўштидан тайёрланган кабоб устида ана шундай долзарб масалалар устида бош қотирардилар.

- Биз эртага нима бўлишидан хавотирдамиз, миллатчилик деви шишадан чиқарилди, энди уни ортга қайтариш мушкул, - дейди “Комсомольская правда” газетаси мухбири Мирзааҳмад Олимов... Олимов Коммунистик партияга яқин одам.

Аммо «ЭРК» партияси лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ шундай деди: ”Бизнинг халқимиз пахта плантациялари қулига айлантирилди. Биз русларга, агар тенг шартларда бўлса, марҳамат, биз билан яшайверинг, дедик. Чунки бугунгача республикада ҳамма яхши иш жойлари русларга берилган бўлиб, маҳаллий ўзбек кадрлари ишсиз эди» деди Муҳаммад Солиҳ”. (The Baltimor Sun, 30.09.1990)

Мустақиллик декларациясининг кутилмаганда қабул қилинишидан ваҳимага тушган Каримов ўша куниёқ Андижонга жўнаб кетди. У Москванинг бу воқеага муносабатини ўша ердан кузатишга қарор қилди. Мустақиллик декларациясига Москванинг салбий муносабатидан ҳавотирда бўлган фақат Каримов эмас эди. «Нью-Йорк Таймс» газетасига берган интервьюсида Муҳаммад Солиҳ шундай деганди: «Биз Болтиқбўйи давлатларидан ҳам қийинроқ аҳволдамиз. Уларнинг ҳимоячилари кўп, бизнинг эса ўзимиздан бошқа ҳимоячимиз йўқ».

Тошкентда ҳамма Мустақиллик Декларацияси расман эълон қилинишини интизорлик билан кутар эди. Аммо телевидение хам, радио ўша куни бу хусусда хабар эълон қилмади. Халқ Москванинг «Время» дастуридан «Ўзбек парламентида содир бўлган воқеа» ҳақида қисқа хабар олди холос. Муҳаммад Солиҳ бош вазир Шукрулло Мирсаидов билан боғланиб, агар Парламент қарори зудлик билан эълон қилинмаса, пойтахт кўчаларида

Page 282: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

281

оммавий норозилик митинги бошланишини айтди. Шу заҳотиёқ Каримов Муҳаммад Солиҳга телефон қилиб, тезда мустақиллик ҳақида расман эълон қилишларини ваъда қилди.

Ниҳоят эълон ҳам қилишди. Фақат, эртаси куни. Ўшанда ҳам Декларация матни бузилган холда эълон килинди. Бу халқ вакиллари қабул қилган тарихий хужжатга, қолаверса, халққа нисбатан хиёнат эди.

САЙЛОВ Бошловчи: Москва Совет империясининг тез суръатлар

билан таназзулга юз тутиши боис қаттиқ ваҳимага тушиб, республикаларга баъзи автономиялар бериш билан уни қутқармоққа урина бошлади. 1991 йилнинг март ойида “Янгиланган Социалистик Республикалар Иттифоқи учун” мавзусида Референдум белгилашди.

«ЭРК» партияси Иттифоқни сақлаб қолишга қарши овоз беришга қарор қилди.

Бу ҳақда Муҳаммад Солиҳ ҳам гапирган эди: «Биз икки зулм ва исканжа остида яшаяпмиз – буларнинг бири Москва бўлса, иккинчиси – маҳаллий ҳокимиятдир. Ҳар қалай, аввал асосий зулмкор – Москвадан қутулиш керак. Кейин эса ўзимизнинг – маҳаллий зулмдан қутуламиз”.

Коммунистлар Совет Иттифоқини сақлаб қололмаслигини англаб етганларидан сўнг давлат тўнтариши ясаб, шу йўл билан “империя”ни сақлаб қолмоқчи бўлишди. Лекин “ГКЧП” деб ном олган бу хунта атиги уч кунгина ҳукм сурди, холос.

Ўшанда Ҳиндистон сафарида бўлган Ўзбекистон раҳбари Каримов самолёт бортидан хунта раҳбари Янаевга табрик телеграммаси йўллаб, ГКЧП қарорларини тўла қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Бош вазир Шукрилло Мирсаидов эса барча матбуот нашрларига ГКЧП ҳужжатларини зудлик билан эълон қилиш топшириғини берди. Телевизордан сўзлаган коммунист депутатлар Москвани ишонтириб, улар бошлаган иш Тошкентда аллақачон ўз самарасини бера бошлаганини билдирдилар.

“ЭРК” партияси 1991 йилнинг 19 августида Ўзбекистонда ГКЧП га қарши чиққан ягона сиёсий ташкилот эди. Унинг бу

Page 283: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

282

борадаги Мурожаaт ва Баёнотини чет эл матбуот воситалари бутун дунёга эълон қилди.

“Эрк” фавқулодда съезд чақириб, ҳукуматдан Март Референдуми боис бекор қилинган Ўзбекистон Мустақиллигини зудлик билан қайта тиклашни талаб қилди.

М.Солиҳ: «Узбекистан должен сделать свой выбор. Или независимость полная, или...»

Бошловчи: ЭРК Курултойи воқеаларнинг тезлигидан карахт бўлиб қолган Каримовни хушига келтирди. “ЭРК” съездидан беш кун ўтиб, Каримов Олий Кенгаш сессиясини чақириб, унда Ўзбекистон Мустақиллигини қайтадан эълон қилишга мажбур бўлди.

Ғарб тадқиқотчилари ўша дамларни шундай таърифлашади: «1990 йилнинг февралидан “ЭРК” партиясига асос солган Муҳаммад Солиҳ мавжуд тузум ичида ўз мақсади сари дадил ҳаракат қилаётган лидерлардан бири эди. Лекин бизнинг 1991 йил сентябридаги учрашувимиз Солиҳ фикрларининг бир оз эволюционлашганини кўрсатди: “Ўзбекистоннинг тўлиқ мустақиллигига эришмай туриб, иқтисодий, маданий ва бошқа озодлик ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас, деди у.” (N. Diuk & A. Кaratnycky. New Nation Rising. New York, 1991, p186)

1991 йилнинг сентябрига келиб “Эрк” ва “Бирлик” Ўзбекистон адлия вазирлигидан расмий рўйхатдан ўтказилди. “ЭРК” газетаси чиқа бошлади. Қисқа фурсатда унинг тиражи 100 минг нусхадан ошиб кетди. Бу Ўзбекистон шароитида мисли кўрилмаган ҳол эди. Совет давридаги каби Президентни Олий Кенгаш тарафидан эмас, умумхалқ овози билан сайлаш пайти келганди. Халқ кўтаринки руҳда эди.

1991 йилнинг Октябри ойи сессиясида бир гуруҳ депутат Каримовни президентликдан олиб ташлашга уриниб кўришди. Лекин гуруҳ уюшмаганлиги ва журъатсизлиги боис бу уриниш натижа бермади. Каримов сувдан қуруқ чиқди.

Август ойида юз берган Янаев путчи ва унинг мағлубиятидан то 1991 йил декабрда бўлажак сайловгача тўрт ойга яқин бир қисқа муддат ичида ўзбеклар озгина бўлса-да сиёсий ҳуррият ҳавосида яшадилар. Бу озодлик нашидаси атиги 4 ой давом этди.

Парламент Президентлик сайловларини декабрнинг охирида белгилади. “ЭРК” партияси Муҳаммад Солиҳни Президентликка номзод қилиб кўрсатди. Аммо Каримов сайловда муқобил номзод

Page 284: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

283

бўлишини истамасди. У Муҳаммад Солиҳ сайлов кампанияси даврида номзодини қайтариб олиши учун унга икки марта одам юборди. Юқори мартабали мулозимлар Муҳаммад Солиҳдан номзодини қайтариб олишни илтимос қилишди. Лекин Солиҳ охиригача курашишга қарор қилганди.

Бу сайловга халқаро жамоатчиликнинг қизиқиши жуда катта эди. Сайловда иштирок этиш учун биринчи ва сўнгги бор Ўзбекистонга Ғарб делегациялари ташриф буюришди. Америка Қўшма Штатлари сенатор Де Консини бошчилигидаги делегацияни жўнатди. Ислом Каримов Ҳисоб Комиссиясига Муҳаммад Солиҳнинг сайлов компанияси учун давлат томонидан ажратилган маблағни беришни таъқиқлади. Солиҳ билан бўлган учрашувлар каттик тазйиқ ва таъқиблар остида ўтар ва ёки умуман ўтказилмасди. Матбуот, радио ва телевидение ҳам фақат бир киши – Каримовни пропаганда қилиш билан банд эди. Муҳаммад Салиҳ фақат бир маротаба телевидение орқали чиқишга эришди, холос. У ҳам бўлса Тошкентдаги телевидение биноси олдида ўтказилган норозилик митингидан сўнг…

Сайловга ўн кун қоларкан, ҳукумат пойтахтдаги барча талаба ёшларни каникул уюштириб, уйларига жўнатиб юборди. Тошкентлик талабалар Муҳаммад Солиҳнинг мухлислари эди. Шунга қарамай, Ғарблик кузатувчилар мамнуниятини яширмaдилар: “Кўчаларда “Калашников” билан юриб, одамларни отиб ўлдиришмаганлари учун Худога шукр қилинглар! Сайловлар нохолис ва ноҳалол бўлса ҳам, ҳар қалай ўтди-ку!”

Ғарбнинг Ўрта Осиё минтақасига бўлган “иккиюзламачи” сиёсати шундай бошланганди.

Сайлов 1991 йилнинг 29 декабрида бўлиб ўтди. 30 декабрь кундуз куни соат 12.00 да Ўзбекистон радиоси сайловнинг тахминий якунларини эълон қилди. Бу маълумотга кўра Муҳаммад Солиҳ сайловчиларнинг 33 фоиз овозини олгани расман эълон қилинди. Орадан бир неча соат ўтгач эса, худди шу радио “хато бўлганини” айтиб, Солиҳ 33 фоиз эмас, балки, 15 фоиз овоз олганини эълон қилди. Кейинги кун эса Ислом Каримов сайловчиларнинг 86 фоиз овозини олгани, Муҳаммад Солиҳ эса - 12.7 фоиз овозга эга бўлгани эълон қилинди…

Ислом Каримов: “Ўзбекистон республикаси Конституциясига қатъий риоя этишга қасамëд қиламан. Қасамëд яна бир марта ичмоқчиман».

Page 285: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

284

ИСТЕЪФО Бошловчи: 1992 йилнинг 16 январь куни Тошкентда

талабалар намойиши бўлиб ўтди. Талабалар мухолифатнинг катта шаҳарлардаги асосий қатламини ташкил қилган эди.

Ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб, намойишга чиққан талабалар Каримов миршаблари томонидан ўққа тутилди. Кўплар яраланди, икки нафар ёш йигит ҳалок бўлди. Каримов ўзининг уч йиллик бошқаруви давомида ўз тахтига таҳдид солиб қўйган бу қайсар авлоддан биринчи маротаба ана шундай қонли ўч олиши эди…

Талабаларни ўлдириш баробарида у мухолиф кучларга бундан бўён унинг сиёсати билан келишмаган гуруҳлар ана шундай жазоланишини шаъма қилгандек эди гўё. Талабаларнинг ўлдирилиши мухолифатни анча сергаклантириб қўйди. Энди кучларни бир жойга тўплаб, мухолифат тарқоқлигига барҳам бериш лозим эди. Бу йўлда ҳам биринчи қадамни Муҳаммад Солиҳ қўйди. 1992 йилнинг мартида “ЭРК” ташаббуси билан Ўзбекистон Демократик кучлари Форуми ташкил топди.

Унга «ЭРК”, “БИРЛИК”, “ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР УЧУН” ҳаракати, “ТУРКИСТОН”, “ТЎМАРИС”, “ЎЗБЕКИСТОН ЁШ ОЛИМЛАР УЮШМАСИ” каби ташкилот ва бирлашмалар жам бўлган эди. Унинг биринчи анжумани Муҳаммад Солиҳ раислигида ўтди. 1992 йил ёз ойида бир неча киши «Миллий мажлис” деган акцияни кун тартибига олиб чиқишди.

«ЭРК” партияси котиби Отаназар Орипов, Президиум аъзоси Саловат Умурзоқов ва “Бирлик” чи Ҳазратқул Худойбердиевлар қамоққа ташландилар. Муҳаммад Солиҳ бу “акция”га қўшилмаган бўлса-да, унга ҳам айб эълон қилишди. 1992 йилнинг кеч кузида ундан Тошкентни тарк этмаслик ҳақида тилхат олишди…

Аммо Муҳаммад Солиҳ уйида ўтирмади Тошкентни тарк этиб, Қозоғистонга борди ва у ерда бир уйда 2 ой қолиб, ўзининг “Давлат сирлари” китобини ёзди. Китоб хукуматга карши ёзилган бир памфлет эди. Солиҳ бу китобини Алматида 20 минг нусхада бостириб, Ўзбекистонда тарқатишга ҳам улгурди.

Президент Каримов сайловлардан сўнг дарҳол мухолифатни тамомила тугатиш ҳақида кўрсатма берди.

Бунинг икки сабаби бор эди. Биринчи сабаб: Сайлов ҳисоботидаги беҳисоб кўзбўямачилик ва лўттибозликларга қарамай, мухолифатдан президентликка кўрсатилган номзод

Page 286: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

285

сайловчиларнинг 12.7 фоиз овозини олишга муваффақ бўлди. Бу мухолифат учун сайловчиларнинг 1 миллион 115 минг аъзоси овоз берди, дегани эди. Ҳали шаклланиб улгурмаган бир партия ярим эркин сайловларда шунча овоз олса, холис сайловларда канча олади? деган хаёл ҳукуматни тамомила саросимада қолдирганди. Иккинчи сабаб: мухолифатнинг тамоман бирлашиш хавфи эди.

1992 йилнинг 5 май куни Муҳаммад Солиҳни Президент Каримов ўз ҳузурига тушликка таклиф қилди, “ЭРК”чиларга бир қанча вазирлик вазифасини, Солиҳнинг ўзига эса ҳукуматдаги энг юқори лавозимни таклиф қилди.

М.Солиҳ: «Бу лавозимлар эвазига Каримов мендан «Ўзбекистон Демократик кучлар Форуми”ни тарқатиб юборишни сўради. Мен Форумни тарқатиб юбориш менинг қўлимда эмаслигини айтдим. Мен унга айтдимки, «Аксинча, сиз Форумга келиб, биз билан халқ бахт саодати учун ишламоқчи эканингизни айтинг», дедим. Ва яна: “Биз конструктив мухолифат бўлайлик, Сиз конструктив ҳукумат бўлинг!” деб айтдим. Каримов бу таклифларимни қабул қилмади. У: «Мен сиз учун иккита фармон тайёрладим, бу лавозимлардан биттасини қабул килинг ва шу ерда фармонга қўл қўяман», деди. Унинг таклифини мен қабул қилмадим. Бундан кейин, албатта, бутун жабҳалар бўйлаб бизга қарши Каримовнинг ҳужуми бошланди ва биз эришган барча ютуқларни бир йил ичида ер билан битта қилди».

Сессия куни, яъни 1992 йилнинг 2 июль куни Муҳаммад Солиҳ бу катағон сиёсатни танқид килиш учун сўз сўради. Аммо унга сўз беришмади. Солиҳ бунга жавобан депутатликдан истеъфо этди.

Гулчеҳра Нуруллаева: «Муҳаммад Солиҳ ўзбек ҳукумати билан ишлаш жараёнида бу ҳукуматнинг табиатини яқиндан билди. Шунинг учун у депутатликдан воз кечди».

М.Солиҳ: «Албатта, бу радикал бир қарор эди, аммо кундан-кунга кучаймоқда бўлган зулмга қаттиқ бир услубда «тўхта» дейиш зарур эди. Ўйладим-ки, агар ҳозир сўз беришмаса, бундан кейин ҳеч қачон сўз беришмайди. Агар уларга бўйин эгсам, мен ҳам ёнимда ўтирган сассиз, садосиз ўша мутеъ коммунистлардан ҳеч фарқим қолмаган бўларди. Мен микрофонга эгилиб учинчи бор сўз сўрадим, аммо бу сафар микрофонни ўчиришганди. Бирдан Олий кенгаш раиси Йўлдошев «Ўртоқ депутатлар, танаффус!» дея бақирди. Ҳолбуки, танаффусга ҳали 40 дақиқа бор эди, Ислом

Page 287: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

286

Каримов парда орқасига ўтиб деярли қочди, қочиб кетди. Мен минбарга чиққанимда президиумда ҳеч ким қолмаганди, шу қадар тез ғойиб бўлишганди.

Минбарга чиқиб айтдимки: «Ҳурматли депутатлар, кўриб турибсиз, Ўзбекистонда бугундан бошлаб диктатура ўрнатилди, мен бунга норозилик сифатида депутатликдан истеъфо қилганимни эълон қиламан»... Кейин орқамга ўгирилиб ҳайъатнинг бўм-бўш столига, депутатлик мандатини ва депутатлик нишонини улоқтирдим».

ҚАТАҒОН

Бошловчи: Хуллас, Солиҳ ўзи орзу қилган “миллат

иштирокида ҳуқуқий давлат қуриш” орзусининг бу коммунистлар билан рўёбга чиқмаслигини тушунганди. Энди ҳукумат билан мулоқотдан тамоман умидини узганди. Ўша давр ҳақида Америкалик журналист Скотт Малкомсон шундай ёзганди:

“Эрк” партияси янги Конституция Лойиҳаси устида ишлар ва ўз тузилмаларини мукаммаллаштириш ҳақида бош қотирарди. Шароитлар жуда ёмон эди. Газета чоп қилиши мумкин бўлган ҳукуматнинг бирдан бир “Матбуот уйи” “ЭРК” ҳафталиги тиражини юз мингдан ўн икки мингга тушириб қўйди. Энди эса, мана, ЭРК лидери Олий Кенгаш деб аталган Парламент аъзолигидан истеъфо берди”. (Scott Malcomson, “Empire’s edge”, 1994, pp: 187-191).

1992 йилнинг охирига келиб мухолифатнинг асосий нашри «ЭРК” газетаси чиқиши ҳам тўхтатилди. Машаққатли ва оғир кунлар келаётганди. Энг “ҳушёрлар” вақтида эсини йиғиб олишга ҳаракат қила бошлашди. Биринчилардан бўлиб “ЭРК” нинг котибларидан Аҳмад Аъзам “эсини йиғиб олди”.

Миллий Хавфсизлик Хизмати ертўласида эса “Миллий Мажлис” ташаббусчиси Бобур Шокиров сўроқ қилинаётганди. 1992 йилнинг декабрида шу масала бўйича Муҳаммад Солиҳни ҳам КГБ га чақириб сўроқ қилишди. У билан бирга «ЭРК” газетаси ходими Муҳаммад Бекжонни ҳам ўша ерда сўроқ қилишди.

“The Sunday Telegraph” газетаси 1993 йил 10 январь сонида шундай ёзди: «Муҳаммад Солиҳни ўз офисида авзойи бузуқ бир ҳолда кўрдик. Телефонлари уч ҳафтадир ўчирилган эди, ундан “Эрк” партияси биносини бўшатиб бериш талаб қилинганди. КГБ

Page 288: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

287

номини СНБ га алмаштирган идора мухолифат лидерлари устидан янги кузатув мосламаларини синаб кўраётган пайтлар эди».

“The Baltimor Sun” газетаси (28.02.1993) газетаси шундай деб ёзди: «Ҳукуматнинг қаттиққўл тадбирлари мўътадил мухолифатнинг ҳафсаласини ҳам пир қилди. Расман рўйхатдан ўтган мухолифат партияси лидери Муҳаммад Солиҳ ҳам ўзининг сўнгги интервьюсида: “Биз чекинадиган жойимиз колмади, бирдан бир йўлимиз – бўйсунмаслик ва қарши туриш, холос. Мулоқот даври тугади!” Бу баёнотидан сўнг Солиҳ милициянинг қатор сўроқларига дучор бўлди ва оқибатда, унга ўлдирамиз деб таҳдид қилишган». Хуллас, хукуматнинг Солиҳ атрофида қурган чамбари тобора торая бошлаганди.

Дилором Исҳоқова: «Мен - Дилором Исҳоқова, ЭРК матбуот марказида ишлайман. Ҳукумат томонидан ЭРК партияси фаолиятини бутунлай тўҳтатиш учун қўлдан келган ҳар қандай ҳаракат қилиняпти. Котибимиз профессор Отаназар Орипов ҳам қамоққа олинди. Ордерда кўрсатилишича, «Давлат тўнтаришга ҳаракат»да айбланган. Қандай қилиб давлат тўнтарилиши ҳақида гап бориши мумкин, бу «Миллий мажлис» ҳақида ҳамма қоғозлар Президент аппаратига, Олий Кенгашга битта нусхадан жўнатилган. Агар «Миллий мажлис»га тегишли қоғозлар чиққани учун бир инсонни қамаш мумкин бўлса, бугун Президент аппаратидаги, Олий Кенгашдаги ҳамма кишиларни қўрқмасдан қамоққа олиш мумкин. Чунки уларда ҳам бу қоғозлардан битта нусхадан бор».

Бошловчи: Ўша кунлари Муҳаммад Солиҳ ҳақида “The

San Francisco Chronicle” газетаси шундай деб ёзгaнди: «Ўз ҳаётларида ўзгаришлар бўлишини орзу қилган аксар

ўзбеклар дин ва тадбиркорлик эркинлиги тарафдори бўлган шу қирқ уч ёшлик алпқомат кишига ишонч билдиришган эди. Бугун Каримов режими “ЭРК” партияси штаб-квартирасида чироқни ўчириб, газетани ёпди ва бир қанча лидерларни ҳибс этди. Партия фаолларига эса гуруҳ-гуруҳ бўлиб тўпланишни қатъиян тақиқлади… Солиҳга Парламентда сўз беришмади. Махсус хизмат ходимлари унинг халқаро анжуманда иштирок этишига монеълик қилишди. Январь ойида эса давлат рақами бўлмаган автомобиль уни босиб кетишга уринди… Таҳликада қолган Солиҳ ўзининг сўнгги интервьюсида шундай деган эди: “Демократик ҳаракатимиз ўзининг катта ва дадил одимларидан сўнг, тўхтатилди. Бугун кун

Page 289: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

288

тартибида ҳаёт ва мамот масаласи турибди. Вазият жиддий. Энди бизнинг вазифамиз – жон сақлаб, тирик қолишдир!”

Солиҳ бу вазиятга Эрк партиясининг порахўрлик ва коррупцияни танқид қилиб, иқтисодий ислоҳотлар талаб килгани боис тушганини яхши биларди. “Министрлар кундан кун бой, халқ эса тобора камбағаллашиб бормоқда”, деди Солиҳ”. (The San Francisco Chronicle, 19.02.1993)

Муҳаммад Солиҳ (1993 йилги мурожаат): «Азиз дўстлар! Мен сизларга мурожаат қилмоқчиман. ЭРК партиясига ёрдам беринг, демоқчи эмасман. Чунки Сиз ўзингиз ёрдамга муҳтожсиз. Шикоят қилмоқчи эмасман, чунки шикоят сизларда ҳам кўп. Аксинча, шикоятни бас қилайлик, кўз ёш тўкишни тўхтатайлик, дея мурожаат қилмоқчиман. Чунки тақдиримизни ўзимиз, фақат ўзимиз ҳал қилишимиз мумкин. Бизга Америка ҳам, Оврўпо ҳм ёрдам бера олмайди, бизни қутқара олмайди. Бизнинг халоскоримиз фақат ўзимиздир. Зулм билан муроса қилманг, дея мурожаат қилмоқчиман. Аллоҳдан бўлак ҳеч кимга бош эгманг, дея илтимос қилмоқчиман. Бизни ҳам онамиз озод туққан, инсоний ҳуқуқларимизни ҳам Конституция эмас, Аллоҳ таоло берган. Миллат ўзини танимоғи учун эса, ҳар бир шахс ўзини танимоғи керак. Инсон ўзининг қурт-қумурсқа эмаслигини ниҳоят англамоқ пайти келди. Ўз эрки, ўз озодлиги, ўз қадр-қимматини баланд тутмаган инсон миллат қадр-қимматини қандай кўтаради? Ҳозир тинчлик-осойишталик ҳақида кўп гапириш урф бўлган. Биз ҳам гапирамиз. Аммо тинчлик деганда, мен турма тинчлигини тушунмайман. Тинчлик деганда қабристон тинчлигини англамайман ва англашни ҳам истамайман. Тинчлик деганда, тўғри сўзини айтишдан қўрқиб, тилини ютиб турган оломон жимлигини ҳам англамайман. Тинчлик мен учун – адолат туйғусининг юракларда ўрнатган мувозанатидир. Ҳар бир инсоннинг, ҳар бир ижтимоий гуруҳнинг ҳуқуқларда тенглигидир, уларнинг бир-биридан розилигидир. Мен тинчликни шундай тушунаман».

Бошловчи: 1993 йилнинг апрел ойининг бошида эса Муҳаммад Солиҳ ҳибсга олинди ва ИИВ ертўласига ташланди.

Ҳукуматнинг мақсади, ҳаёт даражаси кундан кун тушиб бораётган , бугун-эрта бош кўтаришга шай турган оломондан Муҳаммад Солиҳни маълум муддатга узоқлаштириш эди. Аммо хукумат “Эрк” лидерини ИИВ ертўласида уч-турт кун сақлай олди

Page 290: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

289

холос. Солиҳни дунё ҳамжамияти босими натижасида озод этишга мажбур бўлди.

Бу воқеалардан сўнгра, кечаси Мамадали Маҳмуд бошчилигида бир гуруҳ дўстлари келиб, ундан маълум муддат Тошкентни тарк этишини талаб қилишди. Солиҳ уларга қулоқ солмади. Бу воқеалар ҳақида “Йўлнома” ўзининг китобида Муҳаммад Солиҳ шундай ёзади: «Мен Ўзбекистондан кетишни истамасдим. Аммо соат тонгга якин мени яна уйғотишди. Яна ўша дўстлар келганди. Мамадали Махмуд куюниб гапирди, «Қамоқда ҳеч нарса қилолмайсан, лекин ташқарида бир ишлар қилишинг мумкин, деди. Агар қамалсанг, йигитларнинг ҳам руҳи тушиб кетади, ташкилот ўлади. Агар Чўлпон ва Фитрат ҳам вақтида бу юртни тарк этганларида эди, балки тирик қолишарди. Сен бу хатони такрорламаслигинг керак, деди. Тасаввур қиласизми, бу инсон бугун ўзи турмада. Мамадалининг самимияти мени енгди. Мен Ўзбекистонни тарк этдим».

САМАРАСИЗ ҚАСОС

М.Солиҳ: «Қозоғистонда икки кун қолдим. Сўнг учоққа

билет олиб, Бокуга келдим. У ерда Озорбайжон Президенти Абулфайз Элчибей билан кўришдик. «Сизнинг вазиятда ташқарида фаолият олиб бориш оптимал йўл», деди Элчибей. Бу фаолият учун ёрдамини аямаяжагини айтди».

Ариф Ожал: “Элчибей яқиндан кузатиб борарди Муҳаммад Солиҳ фаолиятини. Бир пайтлар мен Муҳаммад Солиҳнинг “Туркча гапир” шеърини ўзбек туркчасидан озарий туркчасига ўгириб, қўлёзмасини берганимда, Элчибей уни ўқиб, “Мана бир шоирнинг, бир зиёлининг ўз тилига, ўз халқига муносабати қандай бўлиши керак!” деган эди”.

М.Солиҳ: Бир хафта Элчибейнинг мехмони бўлдим, сунгра Туркия Президенти Турғут Озалнинг даъвати билан Туркияга йўлга чикдим. Истанбулда мени Озарбойжоннинг Бош Консули эски шоир дўстим Аббос Абдуллоҳ кутиб олди”.

Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ мамлакатни тарк этганидан сўнг, ҳукумат ишга киришиб кетди.

Амалда ЭРК партиясининг раҳбари мақомига ўтириб қолган партия котиби Содиқжон Йигиталиев Президент саройига чақиртирилди. Саройда унга «Партия съездини чақириб, Муҳаммад

Page 291: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

290

Солиҳни раислик лавозимидан олиб ташласанглар, партия мол-мулки қайтариб берилади, сизга эса Президент саройида иш берамиз», дейишди.

Йигиталиев ҳукуматнинг бу лўттибозлигини жамоатчиликка «сиёсий партия сифатида жон сақлаб қолишнинг ягона йўли» деб тақдим этди. Партиянинг бошқа баъзи етакчиларига ҳам бу йўл маъқулдек туюлди. Лекин кўпчилик бу таклифга қарши чиқди. Шунга қарамай, партия съездини чақиришга қарор қилишди.

Миллий Хавфсизлик Хизмати Муҳаммад Солиҳнинг ўзи йўқ бўлса ҳам, уни партия лидерлигидан олиш осон кечмаслигини яхши биларди. Шунинг учун партия лидерини обрўсизлантиришга киришди. Қаердандир “ЭРК” Марказий Кенгаши аъзоси Сафар Бекжонга бир пайтлар қандайдир музей тангасини берган нусхани излаб топишди. Унинг кўсатмасига асосан Сафар Бекжонни ҳибсга олишди. 1993 йилнинг июль ойи эди.

Содиқжон Йигиталиев Сафар Бекжон ҳибсда сақланаётган ИИВ ертўласига келиб, ундан «Бу тангани олишни мендан Муҳаммад Солиҳ илтимос қилган», деб кўрсатма беринг», дея илтимос қилди. Унга ҳатто бу ҳақда олдиндан ёзиб қўйилган иқрорномани ҳам кўрсатишди. Агар шунга имзо чекса, уни ҳозироқ озод қилишга ваъда беришди. Лекин Сафар Бекжон бундай ёлғон гувоҳликка қўл қўйишдан бош тортди. Уни 3,5 йилга озодликдан маҳрум этишди... Ҳукумат матбуоти эса бу орада «Муҳаммад Солиҳ – танга ўғриси» деган ўйдирма асосида уни айбловчи кампания бошлаб юборди. Бу иш бир ой давом этди. “Ўғри ким?” деган энг сўнгги мақола эса “Ўзбекистон овози” газетасида съездга уч кун қолганда чоп этилди. Партия съезди 1993 йилнинг 25 сентябрь куни Текстилчилар саройида бошланди. Лекин Съезд бир овоздан Муҳаммад Солиҳни яна партия раиси қилиб сайлади.

Бу ҳукуматнинг тамомила мағлубияти эди. Энди ҳукумат “ЭРК”чилардан шафқатсизларча ўч олишга киришди. Съездда иштирок этган икки депутат – Насрулло Саидов ва Имом Файзиевларга жиноий иш очиб, иккаласини ҳам Парламентдан четлатишди. Съездда фаол иштирок этиб, маъруза қилган Эломон Шукуровни эса ўша заҳотиёқ ҳибсга олиб, ўша ерда ўлдириб юборишди...

Page 292: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

291

СУРГУН ИЧИДА СУРГУН

Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ Туркия сиёсатчилари,

зиёлилари ва жамоат арбоблари орасида дўстлари талайгина эди. Солиҳ Турк халқларини бирлаштириш тарафдори бўлган

машҳур сиёсатчи Алпарслон Туркаш, Туркия бош вазири айни пайтда таниқли шоир Буланд Эжевит наздида ҳам катта эътиборга эга эди. Муҳаммад Солиҳ Истанбулга ерлашгандан сўнг, у ерда «Эрк» ва “Форум” газеталарини чиқара бошлади. Муҳаммад Солиҳ Истанбулда ўзининг «Ойдинлик сари» номли кичик китобчасини нашр этди. Бу китобда ЭРК лидерининг сиёсий қарашлари ва давлат қурилиши хақда тушунчалари акс этганди.

Муҳаммад Солиҳнинг бу фаолиятидан Каримов даҳшатга тушди ва Солиҳни Туркиядан қувиб чиқариш учун Турк ҳукуматини бир йил давомида шантаж қилди. 1994 йил май ойида Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчиси Убай Абдураззоқовни Тошкентга чақириб олди. Сўнгра Туркиядаги 2500 талабага ҳам ўлкага қайтиб келиш буюрилди.

Туркия президенти Демирел Муҳаммад Солиҳни чақириб, унга Олмонияга кетишни тавсия килди. Муҳаммад Солиҳ Франкфуртга йул олди. Каримов мухолифат лидерларини юртдан бадарға килгач, Америка билан алоқаларни яхшилашга интила бошлади. 1995 йилнинг бошида АҚШ Миллий Демократия институти таклифига биноан, Ўзбекистон ҳукумати ва мухолифатни яраштириш семинари бўлиб ўтди. Унга Франкфуртдан Муҳаммад Солиҳ (“ЭРК”) ва Истанбулдан Абдураҳим Пўлатов (“Бирлик”) таклиф этилган эдилар. Каримов ҳукумати вакили сифатида Ўзбекистон Адлия вазири Алишер Мардиев иштирок этди.

Каримов Америкага Адлия вазиридан бошқа яна бир ҳайъат йўллаган эди. Бу ҳайъатга Президентнинг ишончли маслаҳатчиларидан бири Мурод Муҳаммад Дўст раҳбарлик қилаётганди. Ҳайъат таркибида Муҳаммад Солиҳнинг яна бир дўсти, Эркин Аъзам ҳам бор эди. Улар мухолифатни яраштириш бўйича норасмий мулоқот олиб бордилар. Ҳайъат Муҳаммад Солиҳ билан икки марта учрашди, иккинчи учрашув Академик Сагдеевнинг Вашингтон чеккасидаги машхур вилласида, яъни унинг қайнотаси президент Эйзенхауэрнинг эски дала ховлисида ўтказилди. Бу норасмий дипломатия ҳам самара бермади.

Page 293: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

292

Бу самарасиз мулоқотдан сўнг Каримов ҳукумати “ЭРК” партиясига «Туркия разведкаси ёрдамида давлат тўнтариши тайёрлаш» деган янги айблов билан чикди. Бу «Тўнтариш» аслида 11 нафар ёш йигит уч-тўрт кишилик гуруҳга бўлиниб, Ўзбекистонга “ЭРК” газетасини олиб кириш эди.

Уларнинг газета билан келаётганини ЭРК ичига кириб олган Ички Ишлар Вазирлигининг 7 бўлими айғоқчиси Атхам Розиқов ИИБ га етказганди. Розиқовнинг ихбори бўйича ушланган бу 11 ёш йигит қийноқлар остида М.Солиҳга қарши кўрсатма беришди.

1996 йилда Туркиянинг Миллиятчи Халқ партияси лидери, таниқли сиёсатчи Алпарслон Туркаш Ислом Каримовга уни Муҳаммад Солиҳ билан яраштириш мақсадида бир мактуб ёзди. Туркаш ўта нозик дипломатик тилда ёзилган бу мактубда сулҳ ва ярашувга рози бўлиш, бир-бирини кечириш кучли ва буюк шахсларга хос фазилат эканини айтиб, Ислом Каримовни ҳам ана шундай мард ва жасур лидерлар қаторида кўришига умид қилаётганига алоҳида урғу берганди. Туркаш ўз хатининг сўнгида Каримовдан Муҳаммад Солиҳга Давлат маслаҳатчиси лавозими беришни илтимос қилганди. Ва Каримовга ёзган бу мактубини қуйидаги кичик хатни илова қилиб, Муҳаммад Солиҳга ҳам юборади:

“Ҳурматли Муҳаммад Солиҳ Бей афанди, Ўзбекистон

Президентига ёзганим шахсимга оид мактубининг бир суратини Зоти Олийингизга тақдим этяпман. Ўқиб, фикрингизни билдиришингизни умид этаман. Махсус салом ва эҳтиромимни йўллаб, пешонангиздан ўпиб қоламан.

Алпарслон Туркаш – Раис”. “Муҳаммад Солиҳ Алпарслон Туркашнинг бу хати

ҳошиясига шу икки жумлани ёзиб, хат муаллифига факс орқали қайта йўллайди:

“Мухтарам Бошбуғум, мактубингизнинг шу қисмини (“Муҳаммад Солиҳга Давлат маслаҳатчиси лавозими беришни илтимос») олиб ташласак яхши бўлади.

Мен золимдан ҳеч нарса истамайман. М.Солиҳ” Ўзбекистон Президентидан эса қуйидагича жавоб келди : “Ҳурматли жаноб Алпарслон Туркаш,

Page 294: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

293

Менга Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси орқали 1996 йил 4 августида йўллаган, доно фикрларга бой мактубингизни катта қизиқиш ва эътибор билан ўқиб чиқдим.

Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари мобайнида эришган ютуқларига берган баҳонгиз мени жуда таассурлантирди...

Мустақиллигимизнинг беш йиллиги биз танлаб олган ўзимизга хос ва ўзимизга мос йўлимизнинг халқимиз ва жамиятимиз томонидан қўллаб-кувватланиши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини мустаҳкамлаш, жамиятимизни жипслаштириш йўлининг тўғри эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Шундай кишилар бор эдилар-ки, улар танлаган йўлимиз учун курашдилар, баъзилар бизга ишонмадилар, баъзилар эса хато қилдилар...

Агар бундайлар шу бугун ўз хато ва янглишликларини тушуниб етган бўлсалар, хеч ким уларни меҳнат қилиш ва Ўзбекистон келажаги ва фаровонлигига ўз хаётини учун яна баъзилар талай хатоларга йўл қўйишди. Агар бугун улар ўз хатоларини англаб етган бўлсалар, улар бундан кейинги ҳаётларини Ўзбекистон келажаги учун бағишлаш ҳуқуқидан ҳеч ким маҳрум этмайди. Жаноб Муҳаммад Солиҳга келдиган бўлсак, у ҳам бошқалар каби худди шу йўлдан бориши мумкин, аммо бунинг учун олдиндан қанадайдир шартлар ёки ахдлашувлар қуйиш тўғри бўлмас, хамма нарса ҳеч қанақа шартсиз ва жамиятда алоҳида ўрин эгаллашга даъвосиз бўлиши лозим. Сиз ўзингиз, хурматли жаноб Алпарслон Туркаш, ҳамма нарса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ бўлиши шарт эканлигини яхши биласиз.

Камоли эҳтиром билан Ислом Каримов. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Тошкент 1996 йил, 18 ноябр” 1997 йилнинг кузида Муҳаммад Солиҳ Франкфуртдан

Истанбулга келди. Ўзбекистон элчихонаси “Каримовнинг душмани” Истанбулга келганидан Туркия ҳукуматига шикоят қила кетди. 1997 йил ноябрида Ўзбекистон Президентининг Туркияга ташрифи муносабати билан Анқара Каримов ҳурматига Муҳаммад Солиҳни Болгарияга чиқариб юборди. Турк матбуоти Солиҳнинг Туркиядан чиқариб юборилишига қаттиқ реакция кўрсатди. Солиҳ Софияда бир ойча яшаб қолди. Сўнг яна яширин тарзда Истанбулга

Page 295: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

294

келди. 1998 йилнинг мартида Муҳаммад Солиҳ Руминияга чиқариб юборилди. Руминиядa бир ойча ҳам турмади. Апрель ойининг бошларида Украинага ўтди, Киевга келди. У ерда “Рух” Халқ Ҳаракати лидери Вячислав Черновил билан учрашди. Украина мухолифатчиси Солиҳнинг ҳаракатини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Солиҳ май ойида Украинадан Москвага келди.

«Литературная газета» ва «Люди как они есть» журнали у билан суҳбатлашиб, суҳбат матнини ўз саҳифаларида чоп этишди.

Бу интервьюлар босилган заҳоти Муҳаммад Солиҳ атрофида ўзбек ҳукуматининг айғоқчилари пайдо бўлди ва Солиҳ Киевга қайтишга мажбур булди. Июль ойида эса Базель шаҳри мэри таклифи билан уч ойлик муддат билан Швейцарияга келди. Шу ерда у ўзининг “Йўлнома” номли хотиралар тўпламини қоғозга туширди. Сентябрда яна Туркияга қайтди.

1998 йилнинг ноябрида Бокуга бориб, Абулфайз Элчибей билан кўришди. У ердан эса Москвага ўтиб, генерал Александр Лебедь билан учрашди. Декабрда яна Истанбулга қайтиб келди.

ПОРТЛАШЛАР Бошловчи: 1999 йилнинг 13 февралида полковник Анвар

Солиҳбоев бошчилигидаги бир гуруҳ ўзбек миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари Анқарага келишди. Солиҳбоев Туркия ҳукуматидан Ўзбекистонга жўнаётган экстремистларни кузатиш учун Туркия аэропортларида ўз жосус агентларини жойлаштиришга рухсат сўрайди. Айни шу кунларда Тошкентда ҳам ғаройиб воқеалар содир бўлаётган эди. Барча фаол мухолифатчиларнинг уйлари кузатувга олинганди. Тошкентда уч кун, 13-14-15 февраль кунлари, МХХ агентлари ва махсус хизмат ходимлари «Эрк» партияси котиби Отаназар Ориф, ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Аҳмедова, ёзувчи Мамадали Маҳмуд, Муҳаммад Солиҳнинг қизи Нигор, инилари Комил, Жуманазар, Рашид Бекжонлар яшайдиган Хоразмдаги уйлари ҳам қаттиқ кузатув остига олинганди. 16 февраль кунги Тошкент марказида бомбалар портлашидан сўнг биринчи бўлиб айнан шу кузатувга олинган уй эгалари ҳибсга олинди. Ҳали портлатганларнинг бирортасини ушланмай туриб, ҳукумат бу ишни дин фанатиклари билан бирга Муҳаммад Солиҳ амалга оширди деб жар сола кетди. Бу ишнинг сиёсий тамғаси аввалдан маълум эди...

Page 296: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

295

М.Солиҳ: «16 февраль портлашларининг ҳукумат томонидан уюштирилганлиги сиёсий маҳбус Зайниддин Асқаров каби инсонлар гувоҳлигида тасдиқланган бир фактдир».

З.Асқаров: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен Зайниддин Асқаров Абдурасулович, 1971 йилда туғилганман. 16 февраль воқеаларида айбланиб 11 йил озодликдан маҳрум этилганман.

Ҳозир суд паносига келаман. Менга бўлган ваъда – Баҳром Абдуллаев бошчилигидаги олтита «вышка» дагилар отилмаслиги эди. Отилмай, «вышка» бериб, президент томонидан кечирим сўралишлик ̧ кейин авф қилишлик ваъда қилинган. Охири мен ваъда қилдим, «бўпти, мен рол ўйнаб бераман! Муҳаммад Солиҳни ёмонлашми, ҳа». Муҳаммад Солиҳ билан бизнинг келишувимиз шу эдики, Муҳаммад Солиҳ, сизлар золимнинг қўлига тушиб қолган вақтингларда, манга туҳмат қилиш керак бўлиб қолса, мани сўкиш керак бўлса сўквораверинглар, чунки халқ ҳам билади буни, ҳамма яхши билади, деганди. Муҳаммад Солиҳ хафа бўлмайди, деган мақсадда ман майли деб Муҳаммад Солиҳга туҳмат килиб, «16 февралга алоқаси бор, 1 миллион 600 минг берган эди, Тоҳир спонсор эди» деган нарсаларни ман йиғламсираб гапириб, рол ўйнаб беришга рози бўлдим.

Мақсадим, мани мақсадим Баҳром Абдуллаевдек «легендарный» қориларни сақлаб қолиш эди. Абдували қори акаларнинг чиқиши эди, қори акаларнинг ҳаммаси авф бўлишлиги эди, шуларнинг ҳаммаси именно ички ишлар министри Зокир Алматов мани чақириб, «Муҳаммад Солиҳни ёмонлаб берсанг, мана шунинг ролини ўйнаб берадиган бўлсанг, ҳаммаси авф бўлади, отилмайди булар, сангаям енгиллик бўлади, суд залидан чиқиб кетасан», дегани учун Аллоҳ шоҳидки, ман ўзимни қутқариш учун эмас, ана шуларни қутқариш учун ман шу нарсага мажбур бўлганман ўша вақтда. Лекин булар чиқарганиям йўқ, уларга «вышка» ҳам берворди. «Вышка» берворишининг сабаби, улар сирни биларди. Сирни билишлиги учун уларни йўқ қилиб юборди. Лекин улар бизга айтиб ўтиб кетган эди ҳаммасини, шундай-шундай-шундай бўлган деб».

Шунинг учун сизларнинг радиостанциянглар орқали аввало «Эрк» партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўрайманки, ўша вақтда унга туҳмат қилганмиз, ҳақиқатдан мажбуран туҳмат қилганмиз. Ўзимиз Ўзбекистон халқининг олдида

Page 297: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

296

гуноҳкормизки, чиқиб 16 феврални баъзи бир нарсаларига алданиб қолиб, бу золим диктатор, кофирларнинг ваъдасига алданиб қолиб, рол ўйнаб, мусулмонларнинг обрўсига путур етказганимиз учун бутун Ўзбекистон халқидан биз кечирим сўраймиз.

Муҳаммад Солиҳнинг - Аллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни дунё-ю охиратда - умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ ҳеч қанақа. Умуман алоқаси йўқ. Ман демократ эмасман, у одамни яхши кўриш, ёмон кўриш мақсадим ҳам йўқ. Холисона баҳо беришда ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу бизнинг сиёсий кўрлигимиз, ишонувчанлигимиз, Зокир Алматовнинг берган ваъдаларига ишонганлигимизнинг натижаси холос. Бу гапдан кейин бизни отворса, биз шаҳид бўлиб кетаверамиз. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳимоя килса, яхши. Тураверамиз. Лекин бизни биров ҳимоя қилиш-қилмаслиги бу гапни айтишимиздан тўсиб қўймайди».

М.Солиҳ: Бу портлашлар Ўзбекистон Президентини ўлдиришга қаратилганди, деган иддаонинг ўзи бунинг очиқ фитна эканини кўрсатанди. Шаҳарнинг бешта турли нуқтасида турли вақтларда содир бўлган портлашлар билан қандай қилиб битта шахсни ўлдириш мумкин эканлигини ҳеч ким изоҳлаб бера олмайди.

Бошловчи: 16 февраль портлашларидан кейин биринчи зарба ЭРК партияси аъзоларига йуналтирилди. Иккинчи зарба мухолифатга хайрихоҳ бўлган кишилар қатламини ўз ичига олди. Қамоққа олиш ва ҳибслар бутун МДҲ давлатларини қамраб олди. 15 март куни Киевда Муҳаммад Бекжон билан “ЭРК” фаоли Юсуф Рўзимуродов ҳибсга олиндилар. Маълумотларга қараганда 16 февраль сўнг ўзбек ҳукумати томонидан икки мингга яқин киши ҳибс этилди. Портлашлардан кейинги дастлабки кунданоқ, ҳукумат матбуоти, радио ва телевизордан Муҳаммад Солиҳга қарши қоралаш компанияси авж олди.

Ўша кунларда Россиянинг кўзга кўринган таниқли ёзувчилари, сиёсатчилари ва жамоат арбоблари “Инсон ҳуқуқи ва озодлиги ҳимояси” журналидa эълон қилган Мурожаатдa шундай сўзлар бор эди:

“Газета ва журнал саҳифалари, радио ва телевидение эшиттиришлари орқали Муҳаммад Солиҳ номига бўҳтон ва туҳматдан иборат иғво хабарлар тинимсиз тарқатилмоқда. Буларнинг барчаси Сталин ва Брежнев давридаги тоталитар совет

Page 298: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

297

тузумининг машъум йилларини, Андрей Сахаров ва Александр Солженицинларга бўлган таъқиб ва тазйиқларни эслатмоқда.” (”Защита прав и свобод человека”, № 4 (11) 21.05.1999.)

Муҳаммад Солиҳ ва ўзбек мухолифатини ҳимоя қилиб худди шундай Мурожаатномани Озарбайжон Халқ Фронти раҳбарлигидаги Озарбайжон мухолифати ҳам қабул қилган ва Мазкур Мурожаатномага Озарбайжон сиёсий партияси раҳбарларидан 12 нафари имзо чекишганди. Уларнинг орасида Абулфайз Элчибей, Иса Гамбаров ва бошқa таниқли арбоблар бор эди. Украина Олий Радасининг 36 депутати у раҳбарлигидаги ўзбек мухолифатини ҳимоя қилиб дунё халқларига Мурожаат қабул қилишди. Хатга имзо чеккан депутатлар орасида Қрим турклари лидерлари Мустафо Жамил ва Руфат Чубарўғли ҳам бор эди. Худди шу кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар иши бўйича Комиссарлиги Муҳаммад Солиҳ ва унинг оила аъзоларига сиёсий қочқин мақомини берди. 1999 йил апрель ойида у оила аъзолари билан Ослога келди.

ИСТАНБУЛ ЖАНЖАЛИ

Бошловчи: Бу воқеа Европа Хавфсизлик ва Хамкорлик

Ташкилоти (ЕХХТ)нинг Истанбулдаги йиғилиши олдидан содир бўлди. Йиғилишга таклиф қилинганлар ичида Муҳаммад Солиҳ ҳам бор эди. Буни эшитган президент Ислом Каримов ғазаб билан саройдаги бир неча телефон ва ликопчаларини отиб синдирди. Ўзбекистон Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Комилов Президентни тинчлантириш учун «Муҳаммад Солиҳ йиғилишга келса, икки қардош республика муносабатларини яна-да ёмонлашиши мумкинлиги» ҳақида Туркия ташки ишлар вазирлигини огохлантирди. Кейин ЕХҲТ офисига «Каримов душманини шундай муҳим йиғилишга таклиф қилганига расмий равишда эътироз» билдирди. Бу сиёсий можаро ҳақда “Cumhuriyet” оммабоп турк газетаси шундай деб ёзди: “ЕХҲТ йиғилишидаги жанжал” номли мақоласида шундай ёзганди: “Солиҳни ЕХҲТ йиғилишига таклиф қилинганини билган Ўзбекистон ЭРК лидерини ташрифига таъсир кўрсатишни талаб қилиб Европа Хавфсизли ва Хамкорлик Ташкилоти ва Туркияга босим ўтказди. Натижада ЕХҲТ Туркия “илтимосига кўра” Солиҳга юборилган таклифномани қайтариб олишга қарор қилди.” (”Cumhuriyet”, 11.11.99)

Page 299: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

298

“Radikal” газетаси шундай деб ёзди: “Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг антидемократик ҳаракати Истанбулда ўтадиган ЕХХТ йиғилишига соя ташлади. Каримов йиғилишда қатнашмаслиги билан Туркияга таҳдид қилиб, ўз рақиби Муҳаммад Солиҳнинг Истанбулга ташрифини бекор қилинишига эришди. Солиҳни йиғилишга келиши учун меҳмонхонада жой ҳам ажратилган эди. Каримовнинг таҳдидидан сўнг Туркия Ташқи ишлар Вазирлиги Норвегия билан боғланди ва Туркия ҳукумати Солиҳни агар келадиган бўлса, орқага қайтариб юборишга мажбур бўлишлари ҳақида огоҳлантирди”. (“Radikal” 11.11.1999)

Муҳаммад Солиҳнинг келишига тўсиқ қўйилгач, Каримов Истанбулга келди. Аммо охиригача утирмай, Туркия Бош вазири Эжевитдан ўпкалаб, Тошкентга жўнаб қолди.

Истанбул аламини бостириш учун Каримов ўз ҳузурига Олий суд раисини чақириб, унга Муҳаммад Солиҳни маҳкамага тортиб амрини берди. 2000 йилнинг 30 октябрида Ўзбекистон Олий суди Муҳаммад Солиҳни 15,5 йил озодлиудан маҳрум этиш ҳукмини чиқарди. Бу ҳам камлик қилди. Каримов энди Муҳаммад Солиҳни жисмонан йўқ қилишга қарор берди.

СУИҚАСДЧИ ПРЕЗИДЕНТ

Бошловчи: Бу ҳақда Россиядаги ТВ-Центр каналининг

«НАША ВЕРСИЯ: Под грифом секретно» кўрсатуви лавҳаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Михаил Маркелов: “С Вами Михаил Маркелов. В эфире 3-выпуск программы «Наша версия, под грифом секретно».

История, которую мы хотим сегодня рассказать, покажется на первый взгляд, неправдоподобной. Но тем не менее хочу предупредить, что все события и герои этих событий реальные.

Сегодня мы расскажем о том, какими способами в Узбекистане борются с оппозицией. В 2000 году узбекский бизнесмен, бывший сотрудник МВД по имени Бахром Муминахунов, работающий в Москве и делающий хлопковый бизнес вместе с чеченскими партнерами, вылетает в Ташкент. Туда его вызывают бывшие коллеги по работе, и приглашают на беседу в СНБ, а затем и в Интерпол. Также и эти представители чеченского народа знали Муҳаммада Салиха.

Page 300: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

299

Нашего героя Бахрома Муминахунова представители СНБ Узбекистана просят организовать встречу в Ташкенте с бригадой чеченцев. Он выполняет просьбу узбекских чекистов и интерполовцев.

Маркелов: Что это товарищи, которых были которых вы привезли в Узбекистан?

Муминахунов: Эти ребята - чеченцы, имели связь, видимо с Муҳаммад Салихом. В общем, закончилось тем, что они мне в аэропорту говорят: «Ты знаешь, нам предложили физически устранить Муҳаммада Салиха. Они предлагают за это деньги».

Бошловчи: (Бу иш учун Ўзбекистондаги криминал авторитетларидан 2 млн АҚШ доллари олинди. Унинг ярми чеченларга тўланиб, қолган ярми Тошкентдаги интерпол директори Маҳмуд Хаитов ва ИИВ аксилтеррор бўлими бошлиғи полковник Ботир Турсуновлар орасида арра қилиниши керак эди).

Муминахунов: “После того как они уехали, меня вызвал один из первых людей и СНБ Узбекистана и структуры МВД, который сказал: «Ну ты же понимаешь, что существуют такие проблемы, что он террорист номер один для Узбекистана, который организовал все эти взрывы на территории Узбекистана. Мы предлагаем тебе, как гражданину Узбекистана, такую вещь, чтобы я занялся этой проблемой...»

Маркелов: В каком смысле занялся? Муминахунов: Проблемой ликвидации... Маркелов: Т.е. прощу прощения, вам предложили стать

посредником между чеченцами и заказчиками, которые заказали Салиха?

Муминахунов: Да. Маркелов: Вы сами усматриваете здесь прямую

заинтересованность или прямые команды от Президента Узбекистана?

Муминахунов: Конечно, потому что такое решение например, ни министр МВД, ни начальник СНБ самолично принять не могут. Это не может быть их личные инициативы. И они этого не скрывают в разговоре со мной, они не скрывают, что это задание Первого лица, что это надо сделать, что это надо исполнить в сроки”.

Бошловчи: Чечен гуруҳининг бошлиғи Хасан Чергизов суиқасд таклифи ҳақида Муҳаммад Солиҳга ҳабар берди. Солиҳ

Page 301: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

300

унга «Ўйинни давом эттиринг» деди. Бу билан Солиҳ режим жиноятини фош қилишни режалаганди.

Сафар Бекжон (ёзувчи): “Бу йигит, суиқасдчи ёлланган йигит Швейцарияга шу ерга келди, мен уни кутиб олдим. Бир ҳафтача уйимда турди. Бутун тафсилотларни ўргандик ва бундан кейинги бўладиган бутун телефон, юзма-юз гаплашувлар, Ўзбекистон ИИВда, СНБда ва бошқа одамлар билан бўладиган бутун музокараларни ёзиб қайд этиб ҳужжатлар асосида бизга беришини ундан истадик ва шундай бўлиб чиқди”.

Маркелов : И так заказ был принят... Я бы никогда не поверил в то, что Интерпол Узбекистана

занимается координацией политических убийств. Невероятно но это факт. Сейчас вы услышите два телефонных разговора между Бахромом Муминахуновым и Директором Интерпола Узбекистана Махмудом Хаитовым. В первом случае речь идет о деньгах - о плате за заказ. Во втором случае Хаитов требует от Муминахунова доказательств того, что Салих мертв. В телефонном разговоре директор Интерпола Хаитов говорит о «Документе». Под «Документом» подразумевается труп - труп лидера оппозиции Муҳаммада Салиха”.

Муминахунов: «Они беспокоятся по поводу денег. Они говорят что где-то в порядке трехсот пятидесяти...

Хаитов: «Так...» Муминахунов: «... надо будет наличными... алло...» Хаитов: «в Москве, да?»... Муминахунов: «Да, в Москве... остальные на счёт...» Хаитов: «Хорошо, нет проблем, ты их успокой, я сейчась

поеду к шефу, в пять часов...тогда я ему... уже всё, нашли да?.. значит...а можно пятьсот отдать налом?.. »

Муминахунов: «Пятсоть налом?... » Хаитов: «Да... ну, в принципе нам разницы нету...» Муминахунов: «Хорошо, я понял...» Хаитов: «Документ нашёлся?..» Муминахунов: «Да...» Хаитов: «Хорошо, главное, что нашёлся...» Хаитов: «Когда я говорю о документе я говорю о человеке,

понимаешь, да? » Муминахунов: «Я понимаю, да...»

Page 302: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

301

Хаитов: «Я, не говорю, что к нам должен прийти какой-то документ... когда на место идут...находят...выходят компетентные органы, выходят...правильно...

Муминахунов: «Так...» Хаитов: «Компетентные... Устанавливают личность...

допустим, там полиция, здесь милиция... Муминахунов: «Так...» Хаитов: «Осмотр делают... он... документ ведь не будет

лежать вечно где-то, правильно?.. его ведь отдадут... его ведь отдадут хозяевам... чтобы хозеяева его... зарыли в сейф...»

Маркелов: “Мы распологаем точными датами и фамилиями лиц из Службы национальной безопасности и Интерпола Узбекистана, прилетавших в Москву накануне официального визита президента Каримова. Все эти, так сказать, агенты остонавливались в гостинице “Рэдиссoн-Славянская”. Здесь они встречались с посредником Бахромом Муминахуновым и обсуждали с ним вопрос передачи чеченцам денег на заказ. Сделка не состоялась, посколько, у Муминахунова не было доказательства того, что Салих мёртв. Хотя, со слов узбекских интерполовцев информация об устранение лидера оппозиции уже была передана на верх, Президенту Каримову. Ребята чуть-чуть поторопились...»

“Речь идёт о том, что спецслужбы Узбекистана приняли участие в подготовке политического убийства. Каримовское окружение не в первый раз занимается физическим устранением неугодных. Несколько лет назад в Белоруссии Президент Александр Лукашенко рассказал мне весьма поучительную историю. 4 года эта запись лежала у нас в архиве. Мы сомневались в том, что такое могло быть на самом деле. Теперь уже сомнениям почти нет места”.

Президент Александр Лукашенко: «Каримов рассказал мне, что его покритиковал какой-то журналист, который работал там, я не помню, это был или его или скорее всего московский... Ну, он что-то там выпад какой-то сделал, не то что здесь был... Он говорит: «мы его достали в Москве и присыпали в Ташкенте... ужас...».

Бошловчи: Каримов Лукашенкога эътироф этган қотиллик қурбони журналист Сергей Гребенюк 1996 йилда ўзбек чекистлари тарафидан Москвада ушланиб, Тошкентда ўлдирилган.

Page 303: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

302

ПРАГА ИМТИҲОНИ Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ 2001 йилнинг 28 ноябрида

«Озодлик» радиосининг таклифга кўра Амстердамдан Прагага учди. Прага аэропортида уни Ўзбекистоннинг талабига кўра ҳибсга олишди. Солиҳни бир вақтлар Юлиус Фучик ва кейинроқ Чехия президенти Вацлав Хавел ўтирган Панкрац турмасига қамадилар.

«Ассошейтед Пресс», шундай деб ёзди: «Озодлик» радиоси таклифи билан Прагага келган ўзбек

мухолифати лидери «Интерпол» талабига кўра ҳибсга олинди». Аммо дунё жамоатчилигининг кучли қаршилигига

эътирозига қарамасдан, Прага шаҳар суди 30 ноябр куни Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши эҳтимоли билан қирқ кунлик қамоққа ҳукм қилди. 2001 йилнинг 1 декабрида «Нью

Йорк Таймс» шундай ёзди: «Хюман Райтс Вотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича Ижрочи Директори Элезабет Андерсен Солиҳнинг ҳаёти хавф остида эканлигини айтди: «Агар у Ўзбекистонга топширилса, қийнаб ўлдирилиши мумкин».

Айни шу пайтда Норвегия Солиҳнинг тақдири борасида жиддий ташвишга тушди ва Ташқи Ишлар вазирлиги даражасида ўзбек диссидентини озод қилиш учун дипломатик ишларни бошлади.

2001 йилнинг 3 декабр куни Норвегияда чиқадиган «Афтен Постен» газетаси шундай ёзди: Муҳаммад Солиҳнинг аёли Ойдин Солиҳ ва ўғли Темур Солиҳ Ослода яшайди. Улар оила бошлиғи ҳаётидан жуда хавотирда. Ойдин ўзини суратга олишимизни истамади. Бу оила 1993 йилда Ўзбекистонни тарк этган ва шу вақтга қадар оиланинг бутун хаёти таҳлика ичида кечган. Яна Темурнинг айтишича уни амакилари, отасининг уч укаси Ўзбекистон турмаларида гаровда тутилмокдалар».

Ҳибснинг бешинчи кунида Норвегиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Лассе Сaйм Солиҳ билан учрашди. Элчи Норвегия ҳукумати Солиҳни иш судга етмасдан қамоқдан озод қилишга харакат қилаётганини айтди. Чунки «экстрадиция хавфи ҳали ҳам юксак» дeди элчи. Аммо Муҳаммад Солиҳ судгача турмадан чикмаслигини билдирди. Элчи Солиҳни вазиятнинг қалтис эканлигига ишонтиришга уринди, Aммo Солиҳ Ўзбекистон ҳукумати туҳматларининг асоссиз эканлигини исбот килиш учун

Page 304: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

303

суд ягона имконият эканлигини ва бу имкониятни асло қўлдан бой бермаслигини айтди. «Мен бу камерада қанча керак бўлса, шунча ўтириб, кутишга тайёрман, ўзбек ҳукумати мен ҳақдаги далилларни тақдим этсин, суд уларга кўра ҳукм чиқарсин», деди Солиҳ. Чехияга халқаро жамоатчилик босими кундан кун ортиб борди. Чехия Республикаси Президенти Вацлав Хавел Ozodlik радиоси орқали чиқиш қилиб, вазиятга баҳо берди. «Мен ишонаманки, Солиҳ тоталитар ҳукмдорга хадя килинмайди, Мен бу воқеадан ниҳоятда таассуфдаман. Бу ҳодиса Республикамиз нуфузига соя солди». (07.12.2001, RFE\RL, Jolyon Naegele).

Бироқ Солиҳни озод этилиши борасида бирор мужда йўқ эди. «Нью Йорк Таймс» газетаси махсус мухбири Питер Грин

Панкрас турмасида Солиҳ билан учрашуви ҳақида ёзди: «Панкрац турмасидаги оқ рангга бўялган учрашув хонасида, махбус кийимида, шалоқ курсида ўз халқининг танилган шоири ўтирарди. Унинг боши ортидаги панжара орқасида эса бир парча булутли осмонни кўриш мумкин эди». Унинг айби Ўзбекистондаги Комммунистик режимга карши бўлишидир. Унинг қисмати – бир пайтлар Чехия президенти Вацлав Хавел ўтирган турмада ўтиришдир. (09.12.2001, «New York Times”)

Ниҳоят, 10 декабр куни Президент Хавел Ички Ишлар вазири Станислав Гросс билан суҳбатлашганини матбуот ходимларига маълум қилиб, Солиҳ тез кунларда турмадан озод қилинишини айтди. 11 декабр куни Рейтер Агентлиги шундай маълумот тарқатди: «Чехия суди Ўзбекистон мухолифати партияси лидерини турмадан озодликка чиқарди ва у ўзини экстрадиция қилиниши масаласи кўриб чиқиладиган маҳкамани кутади». (Reuters, 11.12.2001)

Муҳаммад Солиҳ турмадан озод этилгач, Озодлик ва Озод Европа радиоларининг залида матбуот анжумани ўтказди. Солиҳ суднинг экстрадиция борасидаги ҳар қандай қарори демократия учун ўзининг ҳаётидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга эканлигини айтди. «Президент Буш террорчиликни илдизи билан қўпориб ташламоқни истаяпти. Биз унга бу илдизларнинг қаeрда эканини кўрсата оламиз. Бу илдизлар – диктаторлик режимидир» деди у.

Президент Хавел 12 декабр куни Солиҳ билан Прага Қасрида учрашишини маълум қилди. Чехия Президенти Солиҳ билан суҳбатда Ўзбекистондаги вазият ва Солиҳнинг режалари билан қизиқди.Солиҳ Президентга турмада ёзган ўз эссесини ҳадя

Page 305: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

304

қилди. Учрашув сўнггида Муҳаммад Солиҳ матбуот вакиллариning саволларига жавоб берди. 14 декабр куни Солиҳни экстрадиция қилиш масаласида Прага шаҳар суди ўзбек томони олиб келган барча материалларнинг сиёсий мотивда эканлигини эътироф этиб, Муҳаммад Солиҳни айбсиз деб эълон қилди. «Los Angeles Times» газетаси мухбири Давид Холлей 2001 йилнинг 15 декабр куни шундай ёзди: «Адолат тантана қилди», деди Муҳаммад Солиҳ суддан чиққач. «Ўзбекистонда минглаб одамлар ўз ғоялари ва сиёсий қарашлари учун таъқиб қилинмоқда ва қийноқларга тутилмоқда», деди у. Чоршанба куни у Солиҳ ўтирган айни шу турмага қамалган Президент Хавел билан учрашувга, Прага Қасрига таклиф этилганди. «Солиҳ, ҳукумат томонидан сохта айблов қўйилган инсон, аслида ҳақиқий демократ ва инсон ҳуқуқлари учун курашчидир», деди Президент Хавел».

ТУРКИСТОННИ ҚЎМСАБ

Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ сиёсатдан фориғ пайтларда

диний адабиёт билан қизиқди. Сўнгги йилларда у энг муҳим ишга қўл уриб, 4 жилдлик «Пайғамбарлар Тарихи»ни ўзбекчада нашр қилди. Муҳаммад Солиҳ ўзбек ёшларининг ҳар хил оқимлар тарaфидан бузилмаган, саҳиҳ манбалар асосида тарбияланиши тарaфдоридир. Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги диндорларнинг аҳволини фожеали дея баҳолайди.

М.Солиҳ: Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деган эди: «Шундай бир кун келади-ки, сиз динингизни худди ховучингизда ёниб турган чўғни енг ичида яширгандай, яширмоққа мажбур бўлажаксиз». Бугун ўзбек мусулмонлари шу аҳволда яшаяптилар, яъни иймонлари буюк бир синовдан кечмоқда».

Бошловчи: Барча қатағон ва тазйиқ ва таъқибларга қарамай, бугун ҳам ЭРК партиясини миллий бирлик байроғини кўтариш учун муайян мафкурагa эга бўлган ягона сиёсий ташкилот дейиш мумкин. Унинг сафларида зиёлилар каби, ишчилар, дехқонлар, диндорлар ҳам бор. Бу хусусият ЭРК лидери шахсиятининг инъикосидир. Муҳаммад Солиҳ ҳам зиёли, ҳам иймонли, ҳам қишлоқ ҳаётини таниган мухофазакордир. Агар ҳукумат тепасида бугун “Эрк” турганда эди, балки Ўзбекистонда ҳар хил радикал диний гуруҳлар ҳам пайдо бўлмасди, улар ташкил топмасданоқ, қонун доирасида ижтимоий-сиёсий ҳаётга мослашиб, жамиятга

Page 306: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

305

интеграция бўларди. Ва Ўзбекистонда ҳам бугунгидай милтиқ билан ушлаб турилган барқарорлик эмас, балки миллий якдилликка таянган ҳақиқий тинчлик-осойишталик ўрнатилган бўларди.

Гулчеҳра Нуруллаева: «Муҳаммад Солиҳнинг ягона нияти – ўзбек халқини бахтли кўриш, ўзбек халқини зулмдан тезроқ қутулишини кўриш, ўзбек халқини кўкрагига шамол тегишини кўриш. У шу учун ҳали-ҳамон шиддат билан курашмоқда. Муҳаммад Солиҳ каби фарзандларининг борлиги ўзбек халқининг фахри, ўзбек халқининг бахти».

Темур Хўжа: Чўлпон бир шеърида деган: «Йиғлама, юртим, агарчи бу кунингда йўқ баҳор, Келгуси кунларда юлдузинг порлаб қолар» деб айтган. Муҳаммад Солиҳ бундай юлдузлардан. Бошловчи: Муҳаммад Солиҳ бу синов йилларида ватанда

ҳам, муҳожиротда ҳам қайси минбардан гапирмасин, ким билан учрашмасин, доим ўз халқининг дардини гапирди. Муҳожиротнинг энг ташвишли, энг машаққатли кунларида ҳам нолимади, шикоят қилмади, балки буларнинг барчасига Аллоҳнинг ёзган тақдири дея шукур қилди. Бугун оиласи ила ҳаётлари ҳам Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳга шукрлар ичра кечмоқда. Муҳаммад Солиҳ – умрини Туркистонга атаган сиёсатчи ва шоирдир.

Муҳаммад Солиҳ: Одамлар каби мен дунёни кезиб ёза олмадим-ку шеърий туркумлар, чунки ота юртдан чиққаним сезиб, тарк этарлар мени ҳижо, рукнлар. Чунки келиши-чун кўзларимга ёш пайдо бўлиши-чун илҳом юракда, менга жуда зарур аччиқ бир қуёш, кескин континентал иқлим керакдир. Шундай экан, денгиз қирғоқларидан, яшил ўрмонлардан менга сўз очма, мен фақат Туркистон тупроқларида ўса оладиган ғариб оғочман... Абдумалик ҚОЗОҚБОЙ © turkiston.tv 2009

Page 307: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

“ИНҚИЛОБНИ ИДЕАЛИСТЛАР ҚИЛАДИ,МЕВАСИНИ АБЛАҲЛАР ЕЙДИ”

“Давлат террорининг “қутлуғ” санасидаги юбилей”

Таниқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби МУҲАММАДСОЛИҲНИНГ 50 йиллиги муносабати билан Россия Пен Клуби,Москва-Хельсинки гуруҳи ва Марказий Осиёда инсонҳуқуқларига риоя қилишга кўмаклашиш Жамияти томониданташкил қилинган Давра суҳбати. 1999 йил 20 декабрь, Москва

https://youtu.be/ggkX1P4jna8

*Видео матни*

Абдуфаттоҳ Маннопов,Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларига риоя қилишга кўмаклашишЖамияти ҳамраиси Эркинлик таъқиқланганди. Демак биз Ўзбекистондақандай жараёнлар содир бўлаётганини биламиз. Мен бир нечадақиқа ичида фикримни қисқача ифода қилмоқчиман. Илкмаротаба 1992 йил 16-17 январь кунлари Тошкентнинг Талабаларшаҳарчасида ўта муҳим ҳодисалар юз берди. Горбачевнинг қайта қуриш йилларида Ўзбекистондагидемократик жараёнлар жуда ривожланиб кетди. Ўзбекистондаиккита кучли демократик ташкилот шаклланди. “Бирлик” Халқҳаракати. Мен дастлабки кундан бошлаб ушбу ғоя шаклланган уйдa,яъни Муҳаммад Солиҳнинг уйида бўлдим. Биз ўшанда бу ташкилотнинг айнан “Бирлик” бўлишинибилмагандик. Турли хил номлар ўйлаб топилди, лекин охири“Бирлик” номида тўхтадик. Баъзилар ҳозир тарихни қайтадан ёзишни исташмоқда,бироқ у даврда Муҳаммад Солиҳдан бошқа Ўзбекистондаэркинлик учун курашган машҳурроқ одам йўқ ди. Унинг исмитиллардан тушмасди. У ўзининг шеърлари ва мақолалари биланайнан эркинликни тарғиб қилди. Кейинчалик у бошқа бирташкилот – “Эрк” партиясини ташкил қилди.

Муҳаммад Солиҳ ўндан ортиқ шеърий тўпламлар муаллифи.У ижобий бир маънода “Ғарбчи”дир. Уни исломчилар биланбоғлашмоқчи, ундан фундаменталист ва бошқаларниясашмоқчи, аммо мен уни яқиндан таниман. Мен МуҳаммадСолиҳ билан 1972 йили жуда ғалати бир шароитдатанишганман.Кун бўйи кутубхонада ўтирганимдан сўнгФанлар Академиясига кетдим. “Навоий” номидаги катта театрёнидан юриб борардим. Бир пайт учта барзанги менитўхтатиб “чекишдан борми?”, деб сўради. Мен “Оғайнилар менчекмайман”, дедим. “Бўлмаса чекишга пул бер”, дейишди.Мен уларга “пул ҳам бермайман, сизлар учовлашиб менидўппосламоқчисизлар. Лекин мен спорт биланшуғулланганман, сизларга қаршилик кўрсатишга мажбурман”,дедим.

Шу пайт менинг ёнимда узун бўйли бир озғин йигит пайдобўлди. Мен уни умуман танимасдим. Ва биз учга икки бўлиб“жанг”га киришиб кетдик.

Улар учтаси қочиб кетишди, биз эса танишиб олдик.У Тошкентдавлат университетининг журналистика факультети талабасиэди, мен эса Тошкент давлат университетининг фалсафабўлимида ўқирдим.

Бу дастлабки романтик танишув эди. Кейинчалик биз бувоқеани ҳеч қачон эсламадик, фақат бугун икки соатча олдинмен унга қўнғироқ қилганимда унга эслатдим. У “менинг ҳамэсимда”, деб кулди.

Эркинлик ва демократия қадриятларига ишонадиганавлоднинг шаклланишида Муҳаммад Солиҳнинг ролибеқиёсдир. Мен ўзим “Эрк” сафларига қўшилмадим, “Бирлик”таркибида қолдим.

1991 йил декабрдаги президентлик сайловларида расмиймаълумотларга кўра Солиҳ 13 фоиз атрофида овоз олганди.

Муҳаммад Солиҳ турли хил босқичларни бошдан кечирди. Уҳақда турли фикрлар айтилган ва айтилиб келинмоқда. Меняна бир марта таъкидлайман, мен ҳеч қандай сиёсий партияаъзоси эмасман. Мен “Бирлик” халқ ҳаракати аъзосиман.Айтмоқчиманки Солиҳ ўзининг олийжаноблиги, мақсади ваунга эришиш усуллари билан ажралиб турган.

Унинг келини, кичик укаси Мақсуд Бегжоннинг турмуш ўртоғиМарзиянинг китоби чиқди. У ҳам ҳозирда ҳориждамуҳожирликда. Китобнии кўзёшсиз ўқишнинг иложи йўқ.Қандай уларни кўчага ҳайдаб чиқаришгани, уларга барчаэшикларнинг ёпиқлиги ва хакозо дахшатли нарсалар китобдатасвирланган.

Муҳаммад Солиҳнинг фаолияти ўзбеклар ва Ўзбекистондагибошқа миллат вакилларининг эркинлик ва демократиянингмаданий қадриятларига ишонадиган авлоди шаклланишигақўшган ҳиссаси беқиёсдир. Бу билиш муҳим. Шунинг учун уҳозир ҳам қаерда ва қандай қийин вазиятларда бўлмасин,доимий равишда уни синдириш, қўлга олиш, қамаш ва бошқашу каби уринишлар давом этаётган бўлса ҳам, у ижодни вакурашни давом эттирмоқда. У йирик бир китоб ёзмоқда. Тўғри,у шеърлар ёза олмаслигини айтади. “Шеър ёзаолмайман”,дейди у. Афсуски 1994 йилдан бери у шеърёзмайди. Ваҳолангки у ажойиб бир шоир. Унинг шеърларирусча, инглизча, французча, немисча, латиш ва эстончагатаржима қилинган.

Администратор
Текстовое поле
306
Page 308: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Муҳаммад Солиҳ ўндан ортиқ шеърий тўпламлармуаллифи. У ижобий бир маънода “Ғарбчи”дир. Уни исломчиларбилан боғлашмоқчи, ундан фундаменталист ва бошқаларниясашмоқчи, аммо мен уни яқиндан таниман. Мен МуҳаммадСолиҳ билан 1972 йили жуда ғалати бир шароитдатанишганман.Кун бўйи кутубхонада ўтирганимдан сўнг ФанларАкадемиясига кетдим. “Навоий” номидаги катта театр ёниданюриб борардим. Бир пайт учта барзанги мени тўхтатиб “чекишданборми?”, деб сўради. Мен “Оғайнилар мен чекмайман”, дедим.“Бўлмаса чекишга пул бер”, дейишди. Мен уларга “пул ҳамбермайман, сизлар учовлашиб мени дўппосламоқчисизлар. Лекинмен спорт билан шуғулланганман, сизларга қаршилик кўрсатишгамажбурман”, дедим.

Шу пайт менинг ёнимда узун бўйли бир озғин йигит пайдобўлди. Мен уни умуман танимасдим. Ва биз учга икки бўлиб“жанг”га киришиб кетдик.

Улар учтаси қочиб кетишди, биз эса танишиб олдик.УТошкент давлат университетининг журналистика факультетиталабаси эди, мен эса Тошкент давлат университетининг фалсафабўлимида ўқирдим.

Бу дастлабки романтик танишув эди. Кейинчалик биз бувоқеани ҳеч қачон эсламадик, фақат бугун икки соатча олдин менунга қўнғироқ қилганимда унга эслатдим. У “менинг ҳам эсимда”,деб кулди.

Эркинлик ва демократия қадриятларига ишонадиганавлоднинг шаклланишида Муҳаммад Солиҳнинг роли беқиёсдир.Мен ўзим “Эрк” сафларига қўшилмадим, “Бирлик” таркибидақолдим.

1991 йил декабрдаги президентлик сайловларида расмиймаълумотларга кўра Солиҳ 13 фоиз атрофида овоз олганди.

Муҳаммад Солиҳ турли хил босқичларни бошдан кечирди.У ҳақда турли фикрлар айтилган ва айтилиб келинмоқда. Мен янабир марта таъкидлайман, мен ҳеч қандай сиёсий партия аъзосиэмасман. Мен “Бирлик” халқ ҳаракати аъзосиман. АйтмоқчиманкиСолиҳ ўзининг олийжаноблиги, мақсади ва унга эришиш усулларибилан ажралиб турган. Унинг келини, кичик укаси Мақсуд Бегжоннинг турмушўртоғи Марзиянинг китоби чиқди. У ҳам ҳозирда ҳориждамуҳожирликда. Китобнии кўзёшсиз ўқишнинг иложи йўқ. Қандай

Администратор
Текстовое поле
307
Page 309: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

уларни кўчага ҳайдаб чиқаришгани, уларга барчаэшикларнинг ёпиқлиги ва хакозо дахшатли нарсалар китобдатасвирланган. Муҳаммад Солиҳнинг фаолияти ўзбеклар ваЎзбекистондаги бошқа миллат вакилларининг эркинлик вадемократиянинг маданий қадриятларига ишонадиган авлодишаклланишига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Бу билиш муҳим.Шунинг учун у ҳозир ҳам қаерда ва қандай қийин вазиятлардабўлмасин, доимий равишда уни синдириш, қўлга олиш, қамашва бошқа шу каби уринишлар давом этаётган бўлса ҳам, уижодни ва курашни давом эттирмоқда. У йирик бир китобёзмоқда. Тўғри, у шеърлар ёза олмаслигини айтади. “Шеърёза олмайман”,дейди у. Афсуски 1994 йилдан бери у шеърёзмайди. Ваҳолангки у ажойиб бир шоир. Унинг шеърларирусча, инглизча, французча, немисча, латиш ва эстончагатаржима қилинган.

Людмила АлексееваХалқаро Хельсинки Федерацияси президенти, Москва Хельсинкигуруҳи раиси

Мен 1990 йили Ўзбекистонда бўлганман. Мен ўшавақтда “Озодлик” радиосида ишлардим. Мен магнитафонимбилан келгандим ва ушбу сафарим давомида “Озодлик”радиоси учун улардан интервью олишни истагандим. УларнингВашингтонга келишларини кутиб ўтирмасдан ўзинг боришингажойиб эди албатта. Худога шукур, Тошкентда бизга меҳмонхонаҳайдовчиларининг хизматидан фойдаланмаслик ҳақидаогоҳлантиришди. Чунки ҳайдовчилар биз визасизкезаётганимизни КГБга етказиши аник эди. Шунинг учунбиз меҳмонхонадан чиқдик ва бозорга боришимизниайтдик. Кейин биз қаердадир бир машина тутиб, Қўқонгажўнаб кетдик. “Озодлик” учун “Бирлик” раҳбари АбдураҳимПўлатдан ҳам интервью олишни истагандик. Лекин биз у билан бир неча маротаба келишган бўлсакҳам ҳар сафар қандайдир муаммо чиқаверарди.

Администратор
Текстовое поле
308
Page 310: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Қисқаси, менга интервью бермади. Афтидан ўзининговози радиода берилишидан қўрқди. Муҳаммад Солиҳ эса “Бирлик” билан солиштиргандатамомила тескари таъссурот қолдирди деган бўлардим. У менишаҳар марказида қабул қилди. Бино озода ва хоналар яхшимебель ва гиламлар билан жиҳозланган, жуда шинам эди. Бир сўзбилан айтганда ҳаммаси рисоладагдек эди. Котиба қиз ширинликбилан чой олиб келди, умуман ҳаммаси расмиятчиликка монандэди. Қисқаси Пўлат менга орқасини ўгирганидан сўнг, менСолиҳга айтдим: “Биласизми, мен “Озодлик” радиоси учунсиздан интервью олишни истайман, лекин бу сиз учун хавфлиэмасми билмайман, ҳар ҳолда Америка радиоси”. “Йўқ, йўқ, марҳамат, бажонидил, микрофонингизниулайверинг”, деди Солиҳ. Мен микрофонни уладим ва суҳбатимиз микрофонёқилган ҳолда давом этди. Суҳбат жуда қизиқарли бўлди. Солиҳ:“Бирлик” билан илдизимиз бир, “Бирлик”ни бирга ташкилқилдик,аммо ҳозир улар билан қарашларимиз фарқли. Уларкўпроқ намойишлар ва митинглар тарафдори, биз эса ҳукуматбилан бевосита мулоқот тарафдоримиз” ва ҳоказо”, деди Солиҳ.Унинг айтишича “Бирлик” “аввал демократия, кейинэмустақиллик” деб ҳисоблайди. Мен эса “аввал мустақиллик, кейин демократия”, дейман.Чунки мустақил бўлмаган халқ думократик давлат қура олмайди.Қарам давлат ва қарам халқ демократик тузумга эга бўлаолмайди”, деди Солиҳ. У менга ўз фикрларини мана шундай баён қилди. Мен “Бирлик”никига яқин нуқтаи назарда эканлигимнияширмайман. Бу менинг Ўзбекистонни Совет ҳокимияти остидақолишини исташимдан эмас албатта. Мен Солиҳнинг ўзмамлакати учун мустақиллик ва озодликни чин юракдан орзуқилганини бутун вужудим билан ҳис этмакдаман. Унинг истагиамалга ошди, бу албатта унинг миллиятчи бўлганлиги учун эмас,ҳар бир инсоннинг ўз халқига озодлик исташи табиий ҳолдир. Солиҳ кўпроқ оптимист эди, у Ўзбекистоннинг маданийдунёга, демократик тамойилларга кириб бора олишига ишонарди.

Администратор
Текстовое поле
309
Page 311: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Аммо энди мана унинг қанчалик азият чекаётганини кўрибтурибсиз. У ва унга яқинлари режим тарафидан қувғингақилинди. Холбуки Солиҳ: “Биз давлатнинг бошида бўлишгаталабгор эмасмиз. Халқ кимни сайласа ўшани сайласин.Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритса бўлди”, дер эди.Мана,халк сайлади ҳам! Солиҳнинг озодлик учун қилган мужодаласигасургун билан миннатдорчилик билдиришди! Айтишадику,“инқилобни идеалистлар қилади, мевасини аблахлар ейди”. Ҳозирги замонда демократия йўли бир манзил сариэлтади, факат масала бу йўлнинг қанчалик узунлиги, бошқачаайтганда, унинг мевасига етишишнинг машаққати ва бу йўлдабериладиган қурбонларнинг кўплигидир. Мен Ўзбекистон ҳам кун келиб, демократияга келади дебумид қиламан. Бу иш тезроқ амалга ошсин ва Муҳаммад Солиҳҳам ўз ватанига қайта олсин.

Наталья Зимянина «Вечерный клуб» газетаси шарҳловчиси, собиқ КПСС Марказийқўмитаси идеология секретари Михаил Зимяниннинг қизи

Мен ҳуқуқ ҳимоячиси эмасман, ушбу йиғилишга унча ҳаммос келмайман. Биламанки, Муҳаммад Солиҳ буюк инсон, мен ўзҳаётимда учратган энг буюк инсонлардан бири. Ва бу ерда унингҳаёт босқичлари ҳақида гапирилди. Мен Солиҳга шунияйтмоқчиманки, бу ерда, Москвада унинг содиқ дўсти бор. Менинг Солиҳ билан танишишим тарихи эса жудаажойиб, у даражада романтик-экзотик эмас, балким сиз учунқизиқарли бўлар. Мен чех тили бўйича мутахассисман,Чехословакияда вояга етганман. Кейин ҳам менинг бутун ҳаётим шу тил ва ушбу мамлакатбилан боғлиқ бўлди. Мен мунтазам равишда Прага шахрига ёзгиБогемистика курсларига борар эдим. Балки йигирма йил аввал,нечанчи йил эканлиги эсимда эмас, бу мактабга, француз, италян,американ қизлар билан гавжум бўлган шу халқаро мактабимизгакутилмаганда бир хушбичим йигит келди ва университетнинг буёзги мактаби ҳайратдан «йиқилди». Унинг кўриниши ўзгача эди! Мен у ҳақда ҳеч нарсани билмас эдим. Албатта уфалсафий фикрлайдиган инсон. Солиҳнинг шеърлари барча

Администратор
Текстовое поле
310
Page 312: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

тилларга ҳайратланарли даражада яхши таржима қилинади.Унинг тасвирлаши шу даражада аниқ ва европалик инсонга шударажада кутилмаганки, хамма бир огиздан: “Буюк шоиркелди!”,деди. Ва биз у билан мана шундай дўстлашдик… Кейин биз Москвада кўришганимизда мен албаттаҳайратда қолдим. Солиҳ қўнғироқ қилди ва: «Мен сеникигабораман», деди. Ва у келганда мен эшикни очдим, остонадаэҳтимол Москванинг энг элит шоирлари бўлган ўнтача кишитурарди! Мен бунча “юлдузлар” сонидан довдираб қолдим: агарадашмасам булар Иван Жданов, Нина Скренко, Парщиков,Бунимовичлар эди. Улардан бири: «Битта Пригов етишмаяпти», деди ва шупайт эшик қўнғироғи чалинди, «Мана Пригов ҳам келди»,дейишди. Мен эшикни очдим, ҳақиқатдан ҳам у – эшик олдидаДмитрий Пригов турарди. Ўша пайтлари у жуда ҳам машхур шоир эди. Мен эса, Солиҳнинг ушбу гуруҳдан эканлигини, унингМосквадаги Адабиёт институти қошидаги Олий адабиёткурсларини битирганини хеч билмас эдим… Мен учун Солиҳ унчалик ҳам Ўзбекистон билан боғлиқэмас эди. У ҳақиқатдан ҳам ўша пайтда русчада аъло даражадагапирарди. Умуман, унда доҳиёна шоирлик учқунлари бор, аммоунинг 1994 йилдан буён шеър ёзмаётгани бу даҳшатли. МенСолиҳга шуни тилайман: кечиримлилик ва бағри кенглик харнарсадан устун, сен билан қандай ҳолат юз берса ҳам. Солиҳ, менсенга шуни тилаб қоламан ва сенга ишонаман. Раҳмат.

Гавҳар Худойназарова “Тожкистон” Фонди Раиси

Мен Муҳаммад Солиҳ билан Вашингтонда танишганман.У ерда менга Ўзбек мухолифати аъзоси Муҳаммад Солиҳнинг шуерда эканлигини айтишди. Буюк миллиятчи Муҳаммад Солиҳмидедим. Чунки сайловларга келган Бирликчилар бизни қўллаб-қувватлашган эди ва у ерда Солиҳ йўқ эди.

Администратор
Текстовое поле
311
Page 313: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Ва мен бизнинг миллатчиларимиз ва Солиҳ ўртасидагидаҳшатли жанжалларни эсладим. Ва Солиҳнинг ўзини кўришқизиқ бўларди деб ўйладим. Бир куни журналист аёлнингМуҳаммад Солиҳ билан шахсий учрашуви бор экан. Мен у ергаМуҳаммад Солиҳ боришини билмас эдим. Мен тожикмухолифати аъзолари, Тожикистон президентлигига номзод эримДавлат Худойназаров билан кетаётган эдик. Айни машинага бизбилан бирга баланд бўйли, ҳушбичим, оғир-босиқ бир кишиўтирди. Мен унинг кимлигини аниқлашга уриниб, йўл бўйи “буким” деб сўраб бордим. Ниҳоят, “бизни таништирсангизчи”,дедим. Ва бизни олиб кетаётган аёл, “Бу Ўзбекистонпрезидентлигига номзод – Муҳаммад Солиҳ бўлади”, деди. Менўнг ва сўл тарафимга қараб, “Бир машинада икки президентликканомзод. Бу жуда кўп.”, дедим. Биз ўша журналист аёлнинг олдига келганимиздаМуҳаммад Солиҳнинг ўз халқим масаласида ёрдам сўрабмурожаат қилишим мумкин бўлган инсон деб ўйладим. Усургунда, мен ҳам сургунда. Ва мен унга у билан тожикларҳақида суҳбатлашмоқчи эканлигимни айтдим. “Хўп, яхши, бизсизни топамиз”, деди. Ва у Туркистон жамиятининг раҳбарибилан бирга уйимизга келди. Мен унга этник тозалашлар,қотилликлар тўғрисидаги мақолаларни бердим. Каримовнинг қандайдир тушунарсиз ва инсонийликданйироқ сиёсатини кўриб турар эканмиз, биз ёлғиз эмаслигимизнианглаш учун, бир таниқли ўзбек бизни қўллаб-қувватлаши керак. Чиндан ҳам, бир муддат сўнгра Муҳаммад Солиҳтожикларни ҳимоя қилиб, ажойиб мақола ёзди. Мен шахсан, ўзбек қони аралашган тожик аёли сифатидабу одам олдида ўзимни тўланиши қийин бўлган бир қарздордекҳис қиламан. Менимча у каби инсонлар билан мулоқотда бўлска уларкелажакда бизни бирлаштирувчи кўприк бўлишлари мумкин. Биринчи навбатда Муҳаммад Солиҳ Ватанига қайтишкерак, кейин ҳаммаси тузалиб кетади…

Виталий Пономарёв Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Ахборот марказиижроий директори

Администратор
Текстовое поле
312
Page 314: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

“Мен биринчи бор Муҳаммад Солиҳни 1988 йилнингдекабр ойида кўрганман. Москвада Москва халқ фонди бор эди,мен ахборот марказига раҳбарлик қилар эдим. Ҳамкасбларимизбилан бизнинг Ўрта Осиё республикалари бўйлаб сафаримиз борэди. Биз демократик ҳаракатларни излаётгандик. Ва шунда менбиринчи маротаба «Бирлик»нинг йигитлари билан танишдим, ваалоҳида Муҳаммад Солих билан ҳам учрашдим, у ўша вақтдаЁзувчилар Уюшмасининг иккинчи қаватдаги ўтирар эди.Ёзувчилар уюшмаси Ўзбекистон меҳмонхонаси олдидаги бинода. У менда жуда кучли таъссурот қолдирди. УнингЎзбекистонда катта сиёсий келажаги бор бўлган, кучли сиёсийшахс эканлиги кўриниб турганди. Қолаверса, биз келишимиздан олдин “Инқилобҳиёбони”да Муҳаммад Солиҳ ҳимоясига талабалар митингибўлиб ўтган эди. Айни шу вақтда 31-моддага асосан «Бирлик»ташкил этилган ва Солиҳ танқид қилинаётганди, бу Тошкентдаўтказилган илк намойишлардан бири эди. Ўша даврда сиёсий фаолият билан шуғуллана бошлаганкўплаб одамлар пайдо бўлди. Аммо Муҳаммад Солиҳ Совет давридаёқ мухолиффаолият олиб борган кам сонли инсонлардан эди. Умуманолганда мен бундай инсонларга ҳамма вақт жуда катта ҳурматбилан қараганман. Улар ҳамма вақт қандайдир маёқ вазифасиниўтаб келишган”. Яқинда мен уч ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлабсафарда бўлдим. Ҳозир у ерда Муҳаммад Солиҳга қаршиоммавий тарғибот кетмоқда… 1936 йилда Троцкий ҳақидашундай ёзган эдилар! У гўёки барча ёмонликлар рамзи, унингисми ҳар доим жиноятчи ва қандайдир исломийфундаменталистлар номи билан бир қаторда кўрсатилади. Мактабларда мажлислар ўтказилиб, “Муҳаммад Солиҳдеган шундай қўрқинчи одам бор” дея, болаларга махсустушунтирилади. Менга Жиззах мактабларидан бирининг 7-синфида ўқийдиган ўқувчисининг, мана шундай суҳбатлардантаъсирланиб чизган бир расмини совға қилишди. БолакайМуҳаммад Солиҳни “тасвирлаган”, уни билмагани учунваҳобийга ўхшатибди, соқолли кишини милиция ҳибсга олиб,уни ташиш учун мўлжалланган автомобилга олиб бораётганини

Администратор
Текстовое поле
313
Page 315: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

чизган. Тарғибот билан ҳатто ёш боланинг онгини шу даражадабузишган. …Ҳозирда Ўбекистонда жуда хавфли вазият. КаримовТожикистон бўйича Раҳмоновга унинг мухолифат биланмузокара столига ўтириши кераклигини айтар эди… Мен айнитаклифни Каримовнинг ўзига айтишни истардим. Албатта,Муҳаммад Солиҳ барча сиёсий жараёнларда аввал қандай бўлса,ҳозир ҳам, келажакда ҳам жуда муҳим фигура бўлибқолаверади… Асосий шахслардан бири»

Администратор
Текстовое поле
314
Page 316: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

ТУШУНЧА

Ҳурматли ўртоқ муҳаррир!Газетангизда эълон қилинган “Шеърингизни тушунтириб

берсангиз...” мпқоласи бизда бир мунча мунозарали фикрларуйғотди. Рухсат этсангиз бу фикрларимиз билан ўртоқлашсак.Аввало мақола муаллифи китобхон билан мулоқотга киришаркан,Муҳаммад Солиҳ шеърларига юқори мезондан туриб ёндашади:шеър – “аввало ижтимоий ҳодиса”, деб тўғри қайд этади. Аммотанқидчи билан “оддий кишилар” замонавий поэзияни бир хилсавияда тушунади, деб бўлмайди. Масалан, шеърхон РўзимбойҚурбоновга Муҳаммад Солиҳнинг “Оқ кўйлаклар” тўпламидагишеърларнинг деярли ярми “чигал, жумбоқ бўлиб туюлади”.Мулоқотдан кўринадики, китобхон ёшлар шеъриятидагитажрибаларни чуқур англаб етмаган. Танқидчи И.Ғафуровнинг “Ёшқалбнинг тажрибалар” (Иброҳим Ғафуров. Лириканинг юраги.1982) мақоласида “Оқ кўйлаклар” тўпламидаги шеърларнингаксарияти изчил таҳлил қилинган, уларда “навқирон бирсамимият”, “қанча ҳаёт муносабатлар бор”лиги эҳтиросли талқинэтилган. Мунаққиднинг “Шеърингизни тушунтириб берсангиз...”мақоласида эса “Қайтасан уйингга...” деб бошланувчи шеърнингбутунлай бошқача талқинини кузатамиз: “Наҳот, мутлақумидсизлик ва тушкунлик ичида яшаб келган бўлса бу шеърқаҳрамони?”. “Қайтасан уйингга...” шеъри лирик қаҳрамоннинг“мутлақ умидсизлик” ҳолатини англатмайди. Уйига – ўзлигигақайтган қаҳрамон юракдаги идрок кўмагида чуқур мушоҳадаюритаётган бир ҳоллатда. У уйқуда эмас. Умид ҳорғинруҳий ҳолатдаги қаҳрамон вужудида дафъатан ўзгариш содирқилади... Кейин бошқа сезги келади, Кейин лойқаланади ақл... Ётган – лоқайд ҳолат бузилади, мувозанатдаги ақлторози паллаларидек лопиллайди. Лирик қаҳрамондаги бу онийҳолат ҳар бир кишига хос, қалбда кечиши мумкин бўлган руҳийжараён. Ақл лойқаланади, аъни қаҳрамон руҳиятидаги турғунвазият бузилади. Уни умид лойқалатади – бузади. “Лойқалатиш”ибораси қаҳрамон руҳидаги ўзгариш жараёнини ифодалаётир.Бу рамзий иборада ижодий оҳанг мавжуд. “Лопиллаш” эса

“Жаранглайди” феъли бу ўринда Қулоқ, Бош, Вужуд каби рамзийпоэтик деталларга нисбатан янгилик сифатида қўлланилаётир.Бундан кузатилган мақсад кўп ишлатилган “шағиллар”, “ғувуллар”,“ўртанар” сўзларини “енгиш” эмас. Мақсад – лирик қаҳрамоннингфаол ҳолатини бир сўзда психологик далиллашга урунишдир.Одам сезгилар воситасида дунёни билади ва унга ўз таъсириниўтказади. Шеърдаги “жаранглайди” сўзи мутаассир қаҳрамониродасининг воқеликка фаол муносабатини англатган.

315

Page 317: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

ўзгариш жараёнининг метафорали тасвири. Хуллас, руҳиятда содирбўлаётган кўтарилиш жараёни айнан умид билан боғлиқ. Умид“ярим тунда” уйғотади. Бу шунчаки эмас, безовтакор, қаҳрамонидрокида кучли туғён қўзғатишга қодир умид.

Муҳаммад Солиҳ сўзлардаги ҳали очилмаганимкониятларни кашф этишга уринади:

Қулоқ жаранглайди,Бош жаранглайди,Жаранглайди вужуд ғалати.

“Жаранглайди” феъли бу ўринда Қулоқ, Бош, Вужуд кабирамзий поэтик деталларга нисбатан янгилик сифатидақўлланилаётир. Бундан кузатилган мақсад кўп ишлатилган“шағиллар”, “ғувуллар”, “ўртанар” сўзларини “енгиш” эмас.Мақсад – лирик қаҳрамоннинг фаол ҳолатини бир сўздапсихологик далиллашга урунишдир. Одам сезгилар воситасида дунёни билади ва унга ўзтаъсирини ўтказади. Шеърдаги “жаранглайди” сўзи мутаассирқаҳрамон иродасининг воқеликка фаол муносабатини англатган. Сезгиларга жовдирайди қалб– Бўрилар ичида қолган қўзичоқ! Мунаққид “қалбнинг жавдирашини кўз ўнги”гакелтиролмасликда ҳақ. Чунки қалб – инсон вужудининг ички,ҳиссий хоссаси. Қалб тебранишини кўз билан кўриб, ақл билантасаввур қилиб бўлмайди. Уни фақат ҳис этиш, метафоралидеталларда тасвирлаш мумкин. Шеърда “бўри” ва “қўзичоқ”ана шундай тасвир вазифасини бажариб келган. Ёш шоирнингтажрибаларидаги “Қулоқ”, “Бўри”, “Қўзичоқ” сингари сўзлариайнан “қулоқ”, айнан “бўри”, айнан “қўзичоқ” деб тушуништанқидчининг шеър таҳлилидан нотўғри хулосалар чиқаришигасабаб бўлган. Аслида, бўрилар қўзичоқни таламаяпти, балкиобъектив реаллик сезгилар орқали қаҳрамон қалбига таъсирэтмоқда. Чидай олмай сакраб кетасан, Дераза олдига етасан – Чўян тизза чаноқларида Чайқалиб кетади лим тўла қудрат!...

айнан эрнинг тасарруфидаги хотин деб тушуниб, янглиш хулосагакелган. Бу ўринда хотин образи дунёда кимга нима муқаддас бўлса,ўшанинг тимсоли.Шоир ўз қаҳрамонини “тафтиш” қилишни бекорга унингсезгиларидан бошламаган. Бу “ўхшашликдан қочиш учун” атай“тескари фикрлаш” эмас. Тескари фикрлаш ҳеч қачон оригиналликҳисобланмаган. Шу жиҳатдан “уйқусизлик” шеҳрини ҳам “эртасарғайган япроқ”қа қиёслаш адолатдан эмас. Зеро, қаҳрамоннутқидан ҳам, шеърдаги “ухламайсан”, “жаранглаб” кабииборалардан ҳам “оғриб тўкилаётган варам мевалар”ни эмас,шиддат билан ёзилаётган, қуёшга талпинаётган бўлиқ куртакларнитасаввур этиш осон.Хуллас, китобхон Муҳаммад Солиҳнинг шеърларинитушунмаганлигини тан олади. Танқидчи И.Ғафуров эса ўз нуқтаиназарини, афсуски, оддий китобхон савиясидан туриб талқин этади.Мансур Тенглашов

316

Page 318: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Бу ерда тиззага берилган “чўян” сифатида лирикқаҳрамоннинг бардошига ишора. Бу бардош чаноқларда чайқалганқудратга лим тўла. Сезгилар қудратни “чайқатади” – инсоний эзгуишларга қўзғайди. Фойда йўқ. Сен қўрқиб ётасан. Хотинингнинг сокин юзига Бу олов лабларни босиб олишдан. “Бу ўта ҳаяжоннинг боиси”, И.Ғафуров айтганидек,“хотиннинг сокин юзига бу олов лабларни босиб олиш истаги”эмас. Қолаверса, бундай “истак”нинг “қўрқинч” туғдириши типикҳодиса ҳам эмас. Мунаққид, аввалги сатрлардагидек, рамзий“Хотин” образини айнан эрнинг тасарруфидаги хотин деб тушуниб,янглиш хулосага келган. Бу ўринда хотин образи дунёда кимганима муқаддас бўлса, ўшанинг тимсоли. Шоир ўз қаҳрамонини “тафтиш” қилишни бекорга унингсезгиларидан бошламаган. Бу “ўхшашликдан қочиш учун” атай“тескари фикрлаш” эмас. Тескари фикрлаш ҳеч қачон оригиналликҳисобланмаган. Шу жиҳатдан “уйқусизлик” шеҳрини ҳам “эртасарғайган япроқ”қа қиёслаш адолатдан эмас. Зеро, қаҳрамоннутқидан ҳам, шеърдаги “ухламайсан”, “жаранглаб” кабииборалардан ҳам “оғриб тўкилаётган варам мевалар”ни эмас,шиддат билан ёзилаётган, қуёшга талпинаётган бўлиқ куртакларнитасаввур этиш осон. Хуллас, китобхон Муҳаммад Солиҳнинг шеърларинитушунмаганлигини тан олади. Танқидчи И.Ғафуров эса ўз нуқтаиназарини, афсуски, оддий китобхон савиясидан туриб талқин этади.

Мансур Тенглашов

Куюнчак китобхонлардан хатларЎзбекистон адабиёти ва санъати газетаси1983 йил, 5 август, №32 (2720)

317

Page 319: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

ШЕЪРЛАРНИ КИТОБХОН АНГЛАШИ КЕРАК

“Шеърларингизни тушунтириб берсангиз...” мақоласидаМ.Солиҳ шеърларида китобхон ва шеър ўртасидаги алоқа, сўзқўллаш ва лирик қаҳрамон проблемалари хусусида мунозараюритилади.

Мунаққид дастлаб, шеърни ўқувчига яқинлаштириш керак,деган фикрни айтади. У М.Солиҳ шеърларининг ўқувчиданузоқлиги сабабини “субъектив талқин биринчи даражалибўлган”лигида кўради.

Мақоладан кўринадики, танқидчи М.Солиҳ шеърларидагисўз ва ибораларга юкланган мазмунни нотўғри англаган, натижадатиниқ чизилган ҳолат ва манзаралардан ноўрин хулосаларчиқарган. Буни “Уйқусизлик” шеъри таҳлилида ҳам кузатамиз.Бизнингча “жаранглайди” сўзини қаҳрамон ҳолати биланбоғлиқликда олиб қараш керак эди. Негаки, синоним сўзларнингмаъноларида ўзаро фарқланувчи нозикликлар мавжуд:“шанғилламоқ”, “ғувилламоқ” бошқа-бошқа ҳолатларниифодаловчи сўзлар бўлгани сингари “жарангламоқ” сўзи ҳамбутунлай ўзгача ҳолатни англатиб келяпти.

Шоир “жаранглайди” сўзини қўллар экан, сезгилар қулоққа,бошга, вужудга келиб урилаётганининг тасвирини чизади. Манашуни нотўғри тушуниш бошқа образлар моҳиятини англашга,натижада яхлит бир шеърни тўғри ва теран таҳлил этишга монеликқилган.

Агарда жаранглаш тўқинишнинг ҳосиласи, деб шоирсўзларда образ чизяпти, деб тушунилса, таъсирчан, аммо метиндаймустаҳкам вужуд кўз ўнгимизга келган бўлар эди. Бу ерда шоирвужудидан айри тушган руҳ тасвирини яратмоқда, яъни вужудқанчалик мустаҳкам бўлмасин, қалбнинг “бўрилар ичида қолганқўзичоқ” мисол ожизлигини, шу ожизлигини, шу ожизликданкелиб чиқиб, вужуднинг ўзига тегишли бўлган сезгиларгажовдираб қарашини тасвир қилмоқда.

Лирик қаҳрамон сезадики, тонг кутиб турибди. Уанглайдики, ҳозир ётиш керак... Қаранг, шоир бу ҳолатни бор-йўғибир жумлада қандай баён қилади:

Фойда йўқ.

318

Page 320: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Ҳа, айни лаҳзада ҳамма иш фойдасиз бўлиб чиқишимумкин. Буни тушунган қаҳрамон ётади. Шеърда сезгиларнинг ўзи эмас, сезгилар таъсир этаётган,бир-биридан айри тушиб қолган вужуд ва қалбнинг сурати –маълум бир психологик манзара чизилмоқда. Бу ерда сезгиларэмас, манзаранинг ўзи муҳим. Аммо бунга танқидчи эътиборбермаган.

Танқидчи ушбу шеър таҳлилини шундай тугатади: “Сизга,азиз мухлис, қандай билмадим-у, лекин мен, гапнинг очиғи,ханжардай жаранглаб ётишни эмас, ханжардай жаранглаб – агаршундай дейиш ўринли бўлса – яшашни, меҳнат қилишни, яратиш,ижод этишни яхши кўраман ва ёқлайман”.

Албатта, бу гаплар ўз ўрнида тўғри. Аммо бар ҳақиқатиккинчи ҳақиқатга зид қўйилмаслиги керак. Шеърдаги “ётиш” сўзиётавериш керак деган маънони билдирмайди. Бу сўз фақат шеърдасурати чизилган ҳолатга тааллуқли бўлиб, уни бошқача мазмунгабуриш нотўғри.

Мунаққиднинг М.Солиҳ лирик қаҳрамони ҳақидагификрлари билан ҳам мунозарага киришиш мумкин. Зеро,М.Солиҳнинг лирик қаҳрамони пассив шахс эмас. Мисолтариқасида, танқидчи ҳам маъқуллаган “Отхонада от ухлартикка...” деб бошланадиган шеърни олиб қарайлик. Шеърда отобразига сингдирилган мазмун аста-секин равшанлашиб боради.Чуқурроқ ўйлаб қарайлик. Атрофдаги одамларга разм солайлик!Наҳотки, атрофимизда шу от каби яшаш ва яратишнинг ёниқ завқи– бўрондан бенасиб, жим, лоқайд ўтиб бораётган одамлар камбўлса! Ахир, уларда ҳам курашиб, яратиб яшаш ҳуқуқи бор-ку!Шоир шундайларга қараб ачиниш билан:

Уни силаш учун,Ачиниш учун,Юзта сулув қизнинг қўллари

керак.Юзта!–деб таъкидлаганда нечук ҳақ бўлмасин?! Наҳотки,

китобхонда шундай инсоний фикрлар, ҳиссиётлар туғдираётган,инсон учун куйинаётган шундай қаҳрамонни тор, субъектив шахсдейиш мумкин?!

1983 йил, 5 август, №32 (2720)

319

Page 321: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Бироқ, ҳар ҳолда, адабий ҳодиса сифатида М.Солиҳшеъриятимизнинг ифода техникасини янги босқичга кўтаришгаҳаракат қилаётганини табриклаш керак.

Мусурмон Номозов

Куюнчак китобхонлардан хатларЎзбекистон адабиёти ва санъати газетаси1983 йил, 5 август, №32 (2720)

320

Page 322: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

мақолалар эмас, балки шеърият танқидни яратади. Бу эскиҳақиқатни такрорлашга мажбурмиз, чунки “ёшлар шеърияти” дебаталмиш шеърятнинг танқидчилари ёзган аксарий мақолалар ўшашеъриятнинг нима эканлигини кўрсатиш ўрнига, унинг қандайбўлиши кераклиги хусусида ҳавойи гаплардан нари ўтмаяпти.Масалан, шу кунгача бирорта танқидчи кейинги ўн йилликшеъриятимизнинг шакл жабҳасида нимани йўқотиб, ниманитопганини батафсил таҳлил қилиб кўрмади. Ахир, бугунги бармоқвазни (эркин шеърни қўйиб турайлик) эллигинчи, олтмишинчийиллар “бармоғи”дан фарқ қилади-ку? Рауф Парфи, Усмон Азим,Йўлдош Эшбек ва Тилак Жўранинг китобларини эринмай, диққатбилан ўқиб кўринг. Улар бу шаклга ўз оҳангини киритмоқдалар, униичдан ўзгартиришга уриниб кўрмоқдалар, айни пайтда оғзакиижод мотивларидан унумли фойдаланмоқдалар.

САМИМИЙ БЎЛАЙЛИК

Одамга ўзи ёзган нарсаси ҳақида гапириш ноқулай. Униҳимоя қилиш ҳам, менингча, шарт эмас. Ёзилган нарсанингҳимояси ўзида. Борди-ю уҳимоясиз бўлса – бўш бўлса, унинг учунқайғуришнинг не кераги бор? Иброҳим Ғафуров мен самимий ҳурмат қиладиганмунаққидлардан бири. У менинг китобимдан танқид қилиш учунқулай шеърларни танлаган. Бу факт унга ҳурматимни янадаоширди: шеърлар чиндан ҳам заиф. Фақат мен бу нуқсонниулардаги “тушунарсизлик”да эмас, бошқа нарсада кўраман, сатрларяхши ишланмаган, сўзлар танланмаган, оҳанг бузилган ва ҳоказо.Агар уларни қайта ишлаш имкони бўлганда, мен қайта ишлардим,яъни танқидчига ёқмаган нарсани янада чуқурлаштирардим. Менитўғри тушунинг, танқидчига аччиқма-аччиқ эмас, балки шеърниунга нисбатан бошқача тасаввур этганим учун шундай қилардим. Ўйлайманки, ёзувчи ҳам танқидчига лойиқ бўлмоғи керак,яъни, танқидчи уни кўкларга кўтариб мақтаганида кўкка чиқибкетмасин. Ана шундагина уни “ерга уришганида” ерга ҳам кирибкетмайди. Мақтовга ҳам, танқидга ҳам ишониш керак эмас,деяётганим йўқ. Фақат мақтов ёки танқид довдиратиб қўядиганёзувчи бошқа касб танлагани маъқул демоқчиман. “Шоир – одамлар дардини ёзади”. Бу – илм. Аслида шоир ўздардини ёзади. Ўша дард қанча самимий бўлса, У шунча одамларгаяқин демак, “одамларники” бўлиши муқаррар. Шу боис шоир учунўзини оқлашга зарурат йўқ. Зеро, “Фалон жойим оғрияпти,кечиринг”, деб узр сўраш кулгилидир. Шоирнинг бир заиф жойи бор, бу – унинг шоирлигидир. Убошқалардан фарқли ўлароқ, ўз “бурга”сини ўз уйида эмас,ҳамманинг олдида “ўлдиради”, одамлар олдида “тозаланади”. Буғалати ҳуқуқни унга табиат берган. Бу ҳолат бизни гоҳоижирғантириши, уялтириши ҳам табиий. Лекин, афсуски, шоирга мавзуни биз танлаб беролмаймиз, уоғриётган жойини ўзи билади. Шунинг учун танқидчи шоиргақандай ёзиш кераклигини ўргатмай, унинг ёзган нарсаси тўғрисидафикр юритса яхши бўларди. Чунончи, шеъриятни танқидиймақолалар эмас, балки шеърият танқидни яратади. Бу эскиҳақиқатни такрорлашга мажбурмиз, чунки “ёшлар шеърияти” деб

321

Page 323: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

аталмиш шеърятнинг танқидчилари ёзган аксарий мақолалар ўшашеъриятнинг нима эканлигини кўрсатиш ўрнига, унинг қандайбўлиши кераклиги хусусида ҳавойи гаплардан нари ўтмаяпти.Масалан, шу кунгача бирорта танқидчи кейинги ўн йилликшеъриятимизнинг шакл жабҳасида нимани йўқотиб, ниманитопганини батафсил таҳлил қилиб кўрмади. Ахир, бугунги бармоқвазни (эркин шеърни қўйиб турайлик) эллигинчи, олтмишинчийиллар “бармоғи”дан фарқ қилади-ку? Рауф Парфи, Усмон Азим,Йўлдош Эшбек ва Тилак Жўранинг китобларини эринмай, диққатбилан ўқиб кўринг. Улар бу шаклга ўз оҳангини киритмоқдалар,уни ичдан ўзгартиришга уриниб кўрмоқдалар, айни пайтда оғзакиижод мотивларидан унумли фойдаланмоқдалар. Танқидчиларимиз бўлса “бу шоир оригинал бўлишгатиришади” қабилидаги юзаки баҳолар доирасида ўралашибқолмоқдалар. Сирасини айтганда, оригиналликка интилишнингнимаси ёмон? Ахир, ўзини билган ҳар бир ижодкор шунгаинтилади-ку? Бу табиий эмасми? Шоир – хоҳлаймизми, йўқми – шахс сифатидаиндивидуалист, у ўз қувончи каби қайғусини ҳам бўрттирибкўрсатишга мойил одам. Умуман, санъатнинг ўзи улкан Бўрттиришэмасмикан? Агар шундай бўлса, шоир – бўрттиришларумумлашмасидир. Менингча, танқиднинг олий вазифаси – қалбкурашидаражасини: иккиланиш амплитудасини аниқ кўрсатибберишда бўлса керак. Кейинги йиллар шеърияти ҳақида кўп ёзаётганмунаққидларимиздан бири – Иброҳим Ғафуровдир. Менингча, И.Ғафуров ўзининг сўнгги “Шеърингизнитушунтириб берсангиз...” мақоласида бош фикрини пардалаган.Ваҳолангки, шеърни ўнинчи синф ўқувчиси ёки унинг отаситушунмаса, бу “фожеа” эмаслигини танқидчи биздан кўра яхшибилади. Ўйлашимча, танқидчи қандайдир шоирнинг тушунарсизшеърларини эмас, балки 70-80 йиллар шеъриятидаги ўзгачакайфият, унга маъқул бўлмаган руҳ тўғрисида гапирмоқчи бўлган,лекин ёшлар шеъриятига ғамхўрлик юзасиданми, М.Солиҳниаябми, ўз фикрини анча юмшатган. Демоқчиманки, агар бу фақатғамхўрлик оқибати бўлса, бугунги ёшлар бундай ортиқчаимтиёзларга муҳтож эмас. Чунки яна такрорлайман, бугунги ёшлар

322

Page 324: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

бундай ортиқча имтиёзларга муҳтож эмас. Чунки янатакрорлайман, бугунги ёшлар шеърияти ҳар қандай танқидникўтара оладиган, мақтовга ҳам, танқидга ҳам муносиб шеъриятдир.

Муҳаммад Солиҳ

Куюнчак китобхонлардан хатларЎзбекистон адабиёти ва санъати газетаси1983 йил, 5 август, №32 (2720)

323

Page 325: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

ВАЛФАЖР

Кўпдан бери хаёлимда тўрт йўл шеър айланиб юрибди. Натугал шеър бўлиб қоғозга тушади, на ёдимдан буткул кўтарилибкетади.

Умрим юкин орқалаб мен ҳам, Балки ортга қайта бошладим. Ёшлар билан ўлтириб қолсам, Панд-насиҳат айта бошладим. Қарилик сочга биринчи оқ тушган куни, ёшинг эликкатўлган куни ва ёки набира кўрган кунинг бошланмайди. Қарилик,назаримда, ёшларнинг хатти-ҳаракатига ғашинг кела бошлаганвақтдан бошланади. Бизда оталар ва болалар муаммоси йўқлигиниинкор этмаган ҳолда, ўзим ҳис қилиб турган бир туйғуниайтмоқчиман: етуклик билан кексалик ўртасида илғаш қийинбўлган нозик бир чизиқ борки, киши бу чизиқнинг бир томониданиккинчи томонига ўтганини сезмай қолади. Куни кеча дуч келгандевордан ошиб ўтишга уринган одам бугун деворга тирмашаётганболага қараб ғижинади, тирмизакнинг қулоғини чўзиб қўйгисикелади:

“Қаридимми, не бало бўлди, Биринчи бор, во ажаб, ҳайҳот, Ўз назмимдан ўз кўнглим тўлди. Менга ношуд бўлиб туюлди, Остонада турган истеъдод!”

Шундай ҳислар билан мен бугун қўлимга қалам олдим.Бугун мен бир ёш шоир билан эмас, ўзим билан ўзим баҳсқилмоқчиман. Ўша кўринмас чизиқнинг қай томонида турганимнианиқламоқчиман. Қўлимда Муҳаммад Солиҳнинг ўтган йили нашрдан чиққан“Валфажр” китоби. “Алфажр” деб араблар тонгни айтадилар.“Валфажр” – Қуръони карим сурасининг номи. Халқда ривоятборки, қалдирғоч бир сурани ўқир эмиш (“Қалдирғочлар ўқирвалфажр”, Ғафур Ғулом). Албатта, ёш шоир ўз китобига бу номни

Сесканади бир тўда рўмол,Ва “дув” этар мовий қўллардаЧўчиб кетган оққушларсимон!“Хайр! Хайр” – бир тўда ваъдаБир-бирига боқар қайрилиб.Бир тўп рўмол учар ҳавода –Учар энди бир тўп айрилиқ!

Аскарларни жангга кузатиш ҳақида кўп шеърлар ёзилган. М.Солиҳнинг шеъри бу туганмас зорли қўшиққа бир банд бўлибди. Ушоирона кўз билан, шоирона ҳис ва фақат ўзига хос идрок биланбир манзара яратибди. Биз бу манзарадаги “мовий қўлларни”,сесканган ва “оққушлардай тўзиб кетган рўмоллар”ни кўрамиз,ваъдаларнинг “бир-бирига қайрилиб боқиши”га “бир тўпайрилиқ”нинг ҳавода учиб қолганига ишонамиз. Бундай шеърларниқалб билан англамоқ, ҳис билан идрок этмоқ керак, бундайшеърларни ўқимоқ эмас, кўрмоқ керак.М. Солиҳ учун сўз тушунча моддий бир нарсаки, уни шоир бизгабамисоли ҳовучини ушлаб узатади. Унинг учун узоқ юртга учибкетган қушнинг юраги она юрт дарахтида барг бўлиб илинибтуради, баҳор қиз бола бўлиб кўйлагини алмаштириб кияди, эшикинсондек елкасини ўгириб туради. Бундай образларнинг баъзилари,назаримда ғайритабиий, ёлғон, ноэстетик (масалан: қор ёғарубосилмас излар; Оқ латта остида ярадай) кўринади. Менга М.Солиҳнинг ижодида ҳам учрайдиган тиниқ, равшан шеърлармаъқул:

324

Page 326: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Қуръони карим сураси деб эмас, балки болаликдан тасаввуридақолган тонг ва қалдирғоч тушунчалари билан эгиз бир ҳиссиётнингатамаси сифатида қўйган. Дабдурустдан ғалатироқ туюлган буатамани тўғри, эзгу маънода талқин қилиш мумкин. Бу, МуҳаммадСолиҳнинг предмет ва ҳодисаларга ўта ҳиссий муносабатидандир.Келинг, шеърларга ўтайлик.

Хайр, хайр, бўлингиз бардам!Сесканади бир тўда рўмол,Ва “дув” этар мовий қўллардаЧўчиб кетган оққушларсимон!“Хайр! Хайр” – бир тўда ваъдаБир-бирига боқар қайрилиб.Бир тўп рўмол учар ҳавода –Учар энди бир тўп айрилиқ!

Аскарларни жангга кузатиш ҳақида кўп шеърлар ёзилган.М. Солиҳнинг шеъри бу туганмас зорли қўшиққа бир бандбўлибди. У шоирона кўз билан, шоирона ҳис ва фақат ўзига хосидрок билан бир манзара яратибди. Биз бу манзарадаги “мовийқўлларни”, сесканган ва “оққушлардай тўзиб кетган рўмоллар”никўрамиз, ваъдаларнинг “бир-бирига қайрилиб боқиши”га “бир тўпайрилиқ”нинг ҳавода учиб қолганига ишонамиз. Бундай шеърларниқалб билан англамоқ, ҳис билан идрок этмоқ керак, бундайшеърларни ўқимоқ эмас, кўрмоқ керак.

М. Солиҳ учун сўз тушунча моддий бир нарсаки, уни шоирбизга бамисоли ҳовучини ушлаб узатади. Унинг учун узоқ юртгаучиб кетган қушнинг юраги она юрт дарахтида барг бўлиб илинибтуради, баҳор қиз бола бўлиб кўйлагини алмаштириб кияди, эшикинсондек елкасини ўгириб туради. Бундай образларнинг баъзилари,назаримда ғайритабиий, ёлғон, ноэстетик (масалан: қор ёғарубосилмас излар; Оқ латта остида ярадай) кўринади. Менга М.Солиҳнинг ижодида ҳам учрайдиган тиниқ, равшан шеърлармаъқул:

Дунёда яна ким бор экан сендекАйри этолмаган ҳазилдан чинни.Салгина нарсадан бахтиёр, тентак,Салгина нарсага хафаҳол, жинни...

325

Page 327: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Бундай сатрларни ўқиганда, мен М. Солиҳнинг қийин,дардли изланишлар йўлидан жўнлик ва мураккаблик босқичлариниўтиб, шеърият учун табаррук бўлган, барча назм аҳли учунинтилиш чўққиси бўлган баркамол соддалик даражасигакўтарилаётганидан қувонаман.

Бу йўл, ҳақиқатан ҳам, унга осон кечаётгани йўқ. Сўзларни,ўзи айтмоқчи, тиш орасидан ситиб чиқараётган, мен қўшимчақилардим, қон аралаш ситиб чиқараётган дардли биршоирнинг юраги шеърлар ортида кўриниб туради. Бир шеърида уўзи шундай дейди:

Эҳ, тушлардан толдим мен жуда Уйқуларим қуш каби ҳуркак. Бу тун яна бошим ўрнида Мен кўрибман каттакон юрак...

Тасаввуримда бу юрак шоирнинг кафтида ва бармоқлариучида ҳамки, бу юрак – қўллар билан бу дунёни пайпаслаб кўради,нотаниш оламни тушунишга уринади. М. Солиҳ ҳиссий идрокиниўқувчининг юрагига ҳам кўчирмоққа уринади, тасаввур тарзигаошно қилмоққа интилади.

Шеърият – шоир ва ўқувчи ўртасидаги дил суҳбатидемакдир. Шоир учун бу суҳбат – юракни борлиғи билан очмак,ўқувчи учун бу юрак зарбларини англамакдир. Шеърниангламакнинг ўзи ҳам истеъдод. Биз бу истеъдоднинг номининазокат деймиз, нозикфаҳмлилик деймиз. Бу фазилатгаянгиликни англаш ва баҳо бера олиш сифати қўшилганда удидга айланади. Дидни эса ёшликдан тарбияламоқ, билим ватуйғулар бойлиги билан камолотга етказмоқ керак. М.Солиҳнинг энг яхши шеърлари ўқувчини ана ўша дил суҳбатигатортади; дидни тарбиялайди.

Мен бу истеъдоднинг келажаги порлоқ эканига, ўзавлоди ва замони нафасини келажакка етказувчи ҳақиқиймаънодаги шоир бўлиб етишишига ишонаман. Ҳамда бу ишончбилан унга баъзи истакларимни айтмоқчиман.

А. Вознесенский ўзининг ёшликдаги шеърларидан биридашундай ёзган: Мне дорога в поэзии Святая простота.

326

Page 328: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Но мчит меня по лезвии Куда-то не туда.

Ҳақиқий шоир шеъриятга тайёр йўлдан келмайди. Айниқса,анъанавий шеър услубидан қочиб, шакл ва мазмунда янгиликкаинтилган шоирнинг иши осон эмас. Инсон туйғуларининг ҳаракати, дунёни англаш ва ҳисқилишнинг ҳам инерция қуввати бор. Там-там чалиб юрганАфрика занжиси, эҳтимол, шашмақомни қабул қилолмас. Шумаънода, агар биз халқ учун ёзсак, халқнинг назарига тушишниистасак, унинг идрок ва туйғулари заминида турмоғимиз, ўшазаминдан парвозимизни бошламоғимиз керак. Халқимизнинг,миллатимизнинг эса ҳеч бир халқдан қолишмайдиган бой ванозик руҳий олами бор. Саъдий ва Ҳофиз, Навоий ва Бобурдекдаҳолар шеърияти билан тарбия топган диди бор. Биз асрларяратган бу бойликдан воз кечмаслигимиз, ўз ошимизданқўшнининг ошини афзал кўрмаслигимиз керак. Биз нимаикиёзсак, аввало, ўз халқимизга манзур бўлсин. Унинг доно васезгир шуурига бориб етсин, кунига ярасин, хизматини қилсин. Халқ доно, шу билан бирга, одил. Биз бир-биримизниҳар қанча мақтамайлик, халқ суймаса – қабул қилмайди. Тўртсатр шеъри билан эл қалбига киролмаган “шоир”нинг ёши биржойга борганда ўкинчи аламга, алами ҳасадга, ҳасадиғаразгўйликка айланади. Имони салим бўлмаган бундайтоифалардан ҳар нарсани кутиш мумкин. Буни ўз адабиётимизтажрибаси кўрсатди, бу бизга сабоқ бўлмоғи керак. Дунё фақат қувончдан иборат эмас. Шунинг учун шоирдардини нурли дард деб атаймиз. Чунки у ҳаётбахш қувватгаэга бўлади, дардлилар дилига малҳам бўлади. Лекин шеърданшеър фарқи бўлганидек, дарддан дард ҳам фарқлидир.

Уч кун Ҳеч ким йўқ, Ҳеч ким. Ёлғизликдан кечгим, Ичгим келар, ичгим. Бу қадаҳни ким билан ичгум? Ҳеч ким йўқ, Ҳеч ким...

Шеъриятнинг буюк қудрати унинг ишонтириш қучидадир. Биз ҳарбир шеър ортида унинг эгасини кўрамиз, унинг маънавий оламинитасаввур этамиз, ўша шеър ортида турган одам ўзининг самимиятибилан, ҳалоллиги билан бизни ўз туйғуларининг чинлигигаишонтирмоғи керак. Шеър ҳамиша шоирнинг қисматидир. Агаршоир ўзига, ўзининг ва ўз авлодининг қисматига ярашадиган гапниайтмаса, одамлар унга ишонмайдилар. Бундай шеър ёлғон бўлади,ўйлаб топилган бўлади.Шоир – кайфият одами. Унинг ён дафтарида не-не андуҳларбитилган сатрлар бўлади. Аммо у ҳаммасини ҳам халққа тақдимэтавермайди. Шеър кўнгилларга нур олиб киргани яхши, ғашлик ванажотсизлик туйғусини эмас.

327

Page 329: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Бу гап фақат Муҳаммад Солиҳга ва унинг юқоридакелтирилган шеъригагина тегишли эмас. Агарда мен: “Бизнингбундай бахтли давронда ҳеч зот дард чекмаслиги керак” десам,ўзимга ўзим қарши гапирган бўлар эдим. Инсон руҳи учун дардҳам, шодлик ҳам бирдек ошно. Лекин ҳар қандай иш меъёриданошса, акс таъсирга эга бўлади. Дардсизлик, ёлғон кўтаринкиликқандай ғашга тегса, ясама маҳзунлик ҳам шундай кўнгилга уради.

Шеъриятнинг буюк қудрати унинг ишонтириш қучидадир.Биз ҳар бир шеър ортида унинг эгасини кўрамиз, унинг маънавийоламини тасаввур этамиз, ўша шеър ортида турган одам ўзинингсамимияти билан, ҳалоллиги билан бизни ўз туйғуларинингчинлигига ишонтирмоғи керак. Шеър ҳамиша шоирнингқисматидир. Агар шоир ўзига, ўзининг ва ўз авлодининг қисматигаярашадиган гапни айтмаса, одамлар унга ишонмайдилар. Бундайшеър ёлғон бўлади, ўйлаб топилган бўлади.

Шоир – кайфият одами. Унинг ён дафтарида не-не андуҳларбитилган сатрлар бўлади. Аммо у ҳаммасини ҳам халққа тақдимэтавермайди. Шеър кўнгилларга нур олиб киргани яхши, ғашлик ванажотсизлик туйғусини эмас.

Яна бир гап. Ҳар бир тилнинг ўз стихияси, ўз ифодахусусиятлари бор. Бошқа тилда ўйлаб, бошқа тилда сўйлаганодамнинг фикрини англаш қийин бўлади. М. Солиҳ бу ҳақдажиддий ўйлаб кўрмоғи керак. Шу маънода “Шеърингизнитушунтириб берсангиз” дея қилинган мурожаатда жон боргаўхшайди. Агар М. Солиҳ эл ичида кўпроқ юрса, халқимизнинглутфларидан, қочиримларидан, закий суҳбатларидан кўпроқбаҳраманд бўлса, одамларнинг тил учида турган гапларини топибайта олса, бир сўз билан айтганда халқ ҳаётига чуқурроқ кирибборса, истеъдоди яна ҳам очилган, андак китобийликдан халосбўлган бўлур эди.

Муҳаммад Солиҳнинг мансур шеърлари ҳам манзумаларируҳида ёзилган. Буларда айниқса шоирнинг рассомлик хислати,яъни ҳис-туйғулар сувратини чизишга бўлган ҳаваси яққолкўринади. “Тун ташбеҳлари”да, жардаги оқ тераклар, симдаўтирган қуш ҳақидаги мансураларда табиатни нозик илғашхусусияти бор. “Озодлик” картинаси” фидойилик манзарасини сўзбилан тасвир этишга бўлган интилишдек. Шулар баробарида М.Солиҳнинг насрий чизгиларини ҳам ҳали баркамоллик даражасидадеб бўлмас. Уларда баъзан сўнгигача ҳис этилмаган туйғулар,баҳсли фикрлар ҳам бор.

328

Page 330: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

“Ҳаёт шу қадар гўзалдирки, ҳатто сен учун ҳам ўлимга розибўлмас эдим, севгилим...” Бу ҳақиқий севгини туйган кишинингсўзлари эмас, балки оригиналлик учун, оддий сўз ўйини учунайтилган гаплардек туюлади. Негаки, севган одам учун севгинингўзи ҳаёт. Жондан азиз кўрилмаган севгили ҳам севгили эмас. Нечаасрлик шеърият куйлаган ишқ йўлидаги жонфидолик эсабаландпарвоз сўз эмас, балки ҳаққоний туйғуларга асосланган. Бу кўҳна оламда ҳеч нарса янги эмас, дейдилар. Қадимюнон ва румо адабиётидан то шу кунгача адабиёт не-неизланишларни, уммондек не-не кўтарилиш ва қайтишларникўрмади. Неча-неча “изм”лар келиб кетди. Аммо от айланибқозиғини топганидек, адабиёт, шеърият ҳар сафар яна ўша аслига –ҳаётий ҳаққониятига, баркамол соддалигига қайтди. Замонэлагидан ўтиб бизгача ана шундай – ўз даври учун ҳам, биз учунҳам тушунарли бўлган, мангу мустаҳкам реалистик замингатаянган асарлар етиб келди. Бу бизларга, шеърият майдонидаянгилик излаб от сураётган ёшу қари шоирларга сабоқдир. БуниМуҳаммад Солиҳ ҳам, унинг истеъдодли шоир дўстлари ҳам яхшитушунадилар. Чунки юракдаги истеъдод шами ижодкорни мушкулизланишлар сўнгида ниҳоят илҳомнинг катта ва ойдин йўлига олибчиқади. Мен бунга қатъий ишонаман.

Эркин Воҳидов

(1985 йилда ёзилган мақола)

329

Page 331: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

МЕН УНИНГ ИНСОНЛИГИНИ ҚАДРЛАЙМАН

Ўзбек мухолифати асосчиларидан бири, таниқли шоирМуҳаммад Солиҳнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан “ЯнгиДунё” кўплаб ижодкорлар ва сиёсатчиларга тўрт савол биланмурожаат қилди. Бизнинг суҳбатдошимиз айни пайтда Австриядаяшаётган мухолифат фаоли, шоир Ёдгор Обид.

Муҳаммад Солиҳ: Ўзбек замонавий адабиётинингзабардаст вакили, Ўзбек шеъриятига янгича руҳ, янги оҳанг олибкелган шоир. Муҳаммад Солиҳ- 90- йилларда пайдо бўлган ўзбекмуҳолифоти йўлбошчиси, ҳукуматга ҳақиқий мухолифотда бўлган„ эрк“ партияси асосчиси ва раҳбари. Муҳаммад Солиҳ- художўй,диндор инсон… Шоир, сиёсатчи ва художўй Муҳаммад Солиҳнингқайси жиҳатлари сиз учун қадрли ва муҳим? Ёдгор Обид: Савол замиридан жавобларнинг асоси ҳам ҳамжой олибди. Чиндан ҳам у ўзбек адабиётининг забардаст вакили, ўзбекшеъриятига янгича руҳ, янгича оҳанг олиб келган шоир сифатидаўзбек адабиёти тарихидан аллақачон ўзининг мустаҳкам ўрниниэгаллаган.Мен бу гапларни такрорлаб айтаётганимнинг сабабишуки, мазкур ҳақиқатни у билан беҳуда обрў талашаётганлар,пастга уриш учун уриниб, иғволар уруғини сочаётганлар билибқўйишлари керак. Ҳар ҳолда, ҳар ҳил инсонларнинг, ҳатто ҳартурли жониворларнинг тарихда қолганларини биламан, лекинбиронта иғвогарнинг ўз иғволари билан тарихдан жой олганинибилмайман. Муҳаммад Солиҳ сиёсатга шоирона руҳ ва шоирона қалббилан кириб келди. Маълумки, ҳақиқий шоирнинг қалбидаги дард– ҳалқ дарди билан уйқаш, Ўз битикларида ҳудди шу дардниифодалайди. Демак, ҳалқ дардини биладигина эмас, чуқур ҳисқилади ҳам. Муҳаммад Солиҳни айнан ана шундай, ҳалқ дардини-ўз дарди деб биладиган, чуқур ҳис қилаоладиган шоир сифатидабиламан ва қадрлайман. Шеъриятда „бадиий ҳақиқат“ атамаси бор. Бу бадиийҳақиқатни сўзлар воситасида ифодасини топиш, юраклардан жойолишига муносиб тасвирини берабилиш ҳаммага ҳам насибқилавермайди. Муҳаммад Солиҳ шеърларида айнан ана шу бадиийҳақиқат мавжуд. Шуниси билан қадрли.

330

Page 332: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

Муҳаммад Солиҳ билан танишганимизда ҳали анчагина ёшэдик. Москва адабиёт институтида ҳам таҳсил даврида бирмунчавақт бирга бўлдик. Изланишлар даври эди. Бу изланишларпешонамизга битилган экан. Ҳамон давом этиб келаябди.Шеъриятдаги изланишларга аста- секин сиёсий изланишлар ҳамқўшилди, Муҳаммад Солиҳда эса бу изланишлар деярли бирикибкетди. Сиёсий арбоб сифатида ҳам эл-юрт назарига тушди. Ҳалқдардини - Ўз дарди деб биладиган сиёсий арбоб тарихдакам учрайди.

Кўпинча келиб чиқиши тарихидан бехабарлар, жангмайдонларидаги ютуқлари сабабли саройга, сиёсий ишлар биланшуғулланишга таклиф қилинган, кейинроқ саройдагииғвогарликлар ва фитналарга кўникаолмаган бир французгенералининг „ сиёсат- ифлос нарса экан“ деган гапини ҳамонкўтариб юришади. Лекин сиёсат ниҳоятда серқирра нарса эканиҳақида ўйлаб ўтирмайдилар. Ким қандай сиёсат йўлини танлайди,кимнинг сиёсати қандай? Биз аввалдан ҳалқимизнинг эркин – эминяшаши, фикрлаш ва фикр билдириш, ёзиш, илм олиш, мамлакатфаровонлиги эркинликлари каби мақсадларни асосий сиёсиййўлимиз сифатида танлагандик. Турли йўллар билан бўлса ҳамасосан шу мақсадлар сари интилдик, Ҳар ким қўлидан келганчакурашди. Йўл бошидаёқ кўп қурбонлар берилди. ШовруқРўзимуродни тергов пайтида азоблаб ўлдиришди. Менинг синфдошдўстим, таниқли шоир ва бир неча романлар муаллифи, ёзувчиЭмин Усмоннинг жонсиз жасадини қамоқхонадан олиб келишди.Мамадали Маҳмуд, Юсуф Жума, Мурод Жўра каби дўстларимиз,Муҳаммад Солиҳнинг укалари Муҳаммад Бекжон, РашидБекжонлар ҳамон Ўзбекистон қамоқхоналарида азоб чекибётишибди. Бундайларнинг бугунги, „бошизм“ диктатурасиҳаддидан ошган пайтларда сон- саноғи йўқ. Уларнинг тақдириниўйлаш, ҳар дақиқа эслаш ўзи оғир. Муҳаммад Солиҳга осонми? Убу оғир юкни ҳам юрагининг тўрида мардона кўтариб юрибди…

Мен Муҳаммад Солиҳни мард ва эътиқодида маҳкамсиёсатчи сифатида қадрлайман.

Шоир ва сиёсий арбоб Муҳаммад Солиҳ пайғамбар ёшигаетиб қолибди. Унинг художўйлиги, диндорлиги масалаларига кўпурғу беришади. Бу яхшими – ёмонми, билмайман. Ўзимдан қиёсқиладиган бўлсам, ҳалқим қайси динда бўлса, мен ҳам ўшадиндаман ва бошқа йўл йўқ. Ўйлайманки, Муҳаммад Солиҳ ҳамшундай йўлда. У ислом дини асосларини яҳши ўрганди. Бошқа

331

Page 333: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

баъзиларга ўхшаб кўр-кўрона эътиқод қилувчилардан эмас.Қурьони каримни, ҳалқимиз эътиқодини тафтиш қилувчиларданҳам эмас. Ундай „тафтишчилар“, „Башоратчи“лар нақадарпасткашликка юз тутганларини, ҳалқдан айрилиб, узоқлашиббўлганларини яхши билади ва ундайлардан юқори тураолади. Менундаги ана шу ҳислатни қадрлайман.

Мен Муҳаммад Солиҳни инсон сифатида биламан ваҳурмат қиламан. Шу йил бошида оғир ҳасталандим. Оёқ- қўлларимва кўкрагимнинг ярми ишдан тўхтаганди. Юқорида сифатлариайтилганлар менинг шу ҳолимдан ҳам фойдаланишга, „менингқарғишимга қолди“ дейишга улгурдилар. Шунда Муҳаммад Солиҳтелефон қилиб қолди. Овози бироз қалтироқ. Қаттиқ ташвишдаэканлиги сезилиб турарди. Нима билан ёрдам бераолишимумкинлигини сўради. Кейин телефон қулоғини келин Ойдинхонимга берди. Табобатдан хабари бор. Ёрдамга доим ҳозирэканлигини билдирди. Баъзан бир оғиз яҳши сўз ҳам мадад.Ёрдамга ҳожат йўқлигини, анча ўзимга келиб қолганимни айтдим.Миннатдорчилик туйғуси қолди. Австрия медиклари имкониборича қўлларидан келган чораларни кўраётган эдилар. Аввалояратган Эгамиз, кейин шулар қўли билан даъво топдим. Бу –Муҳаммад Солиҳ ва оиласининг инсоний сифатларини кўрсатувчибир кичкина мисол эди. Мен унинг инсонлигини қадрлайман. Мен таваллуд куни биттагина тилагимни билдиргим бор: – Оллоҳ Умр берибди, яшашда давом этамиз, дўстим!

Ёдгор Обид

Декабрь. 2009 йил

332

Page 334: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

333

БЕШИНЧИ АВЛОДНИНГ СЕВГИСИ

(Муҳаммад Солиҳнинг шеъриятига бир назар)

Муҳаммад Солиҳнинг шеъриятига ҳам, ниҳоят, одатланибқолишди. Энг ўжар шаккокларнинг ҳам ғала-ғовури тинди. “Шеърҳам шундай бўладими?” саволини вақт сабр-тоқат билан таҳрирқилиб “Шеър шундай ҳам бўлади!” ундови билан алмаштирди.Унинг чақин умридай қисқа ва ёруғ лирик миниатюраларига,сержило ва серқирра метафораларига, илк қарашда ғаройиб-ғалатиқофияларига кўзимиз, қулоғимиз ўрганди. Зеро, вақт ҳар қандайянгиликнинг тақдирини белгиловчи ягона одил ҳакамдир. Вақтдеяпман, бироқ ўзи қанча вақт ўтди? Атиги ўн йил!.. Муҳаммад Солиҳнинг илк шеърлари матбуотда қачонданкўрина бошлагани аниқ хотирамда эмас. Аммо унинг биринчитўплами чиққан йили эсимда: 1977 йил. Ўша йил шеърихлосмандларининг хотирасига “Бешинчи фасл”нинг ҳайратидайўрнашган. Шоирнинг қарйб ўн йиллик ижодий йўли ва бадиийизланишлари ҳақида таассуротларимизни ўртоқлашар эканмиз,менингча, суҳбатни “Бешинчи фасл” уйғотган ҳайратданбошлаганимиз маъқул. Чунки “Бешинчи фасл” поэзиямизга етмишинчийилларнинг ўрталарида ўзига хос бир шиддат билан кириб келганшеъриятимиз тарихидаги бешинчи авлоднинг маънавий-эстетикқиёфасини белгилашда муҳим роль ўйнаган. Мен шу мулоҳазабилан мазкур бўғинга мансуб истеъдодли шоирларимизнинг ўшайилларда бирин-кетин пайдо бўлган ранг-баранг шеърийтўпламларини, уларнинг бадиий савиясини ва таъсир кучини аслокамситмоқчи эмасман. Фақат “Бешинчи фасл”нинг ғоявий-эстетиктаъсир доирасининг ўзига хос миқёсини, бетакрорлигинитаъкидламоқчиман, холос. Умуман, очиқ эътироф этиш керак – адабий дид вақарашларни ўзгартирадиган, янгича фикрлашга даъват этадиганбиринчи китоблар наинки ҳар йили, баъзан ҳар ўн йилликда ҳамяратилавермайди. Ушбу талаб ва нуқтаи назардан келиб чиқибпоэзиямизнинг сўнгги ўттиз йиллик тарихига назар ташлайдиганбўлсак, уларнинг сони унчалик кўп эмас. Эркин Воҳидовнинг“Тонг нафаси” (1961), Абдулла Ориповнинг “Митти юлдуз” (1965),Рауф Парфининг “Карвон йўли” (1966), Омон Матжоннинг “Очиқ

Page 335: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

334

деразалар” (1970) китоблари ва ниҳоят, Муҳаммад Солиҳнинг“Бешинчи фасл”и... “Бешинчи фасл” тўпламидаги аксарият шеърларнингбадиий-ғоявий юки, поэтик мурожаат ва хитобларнинг йўналишиуларни мазкур авлоднинг жиддий ўйлаган ижтимоий-эстетикпрограммасидай қабул қилишга ундайди. Масалан, “Кечикканбаҳор” шеърини ва айниқса, қуйидани сатрларни 70-йилларнавқирон қаламкашларнинг самимий дил изҳори, дадил поэтикманифастдай ўқиш мумкин: “Наҳот”, “хайр”лашиб қиш билан, энди бирор-бир фаслйўқ, “Салом!” дейишга?! Жин урсин! Кутмаймиз энди, ўртоқлар.Шоир, шеърингни ёз! Ёзил, эй тугун! Новданинг бўғзидан чиқинг,Куртаклар, Бугунги Сўзингиз айтинглар бугун! Бизга фасл керак.Фарқи йўқ бизга. Ҳатто у Бешинчи фасл бўлса ҳам!” Шеърнингсарлавҳаси ҳамда катта харфлар билан ёзилган Тугун, Куртаклар,Сўз ва Бешинчи фасл образ-хитобларининг умумлашма даражасива қамрови юқоридаги мулоҳазаларни тўла асослайди, дебўйлаймиз... Ихчамгина бир мақола доирасида Муҳаммад Солиҳшеъриятининг ҳамма қирраларини қамраб олиш, унинг барчаизланишларини умумлаштириш қийин, албатта. Шу боисмуносабат ва мулоҳазаларимизниайрим характерли жиҳатлар,айтайлик, миллий-ижтимоий муаммоларнинг лирик инъикоси,янада аниқроғи лирик қаҳрамон ва халқ масаласи атрофидамарказлаштирсак. М.Солиҳнинг яқиндагина нашр қилинган “Тунташбеҳлари” номли китобининггина эмас, балки “Бешинчифасл”нинг ҳам бош моҳиятини айни шу масала, ғоя ташкил этади.“Мен” ва халқ муносабатлари шоирнинг илк шеърларидаёқ бадиийтаҳлил марказида туради. Масалан, ушбу мисраларнинг ғоятдраматик пафосига эътибор берайлик: “Мен айтиб титрайин, сенсўздан титра, Титра нигоҳдан. Бугун менинг сўзим, сенинг ғазабингЎтар никоҳдан”. Алоҳида урғу берилган “Сўз”, “Никоҳ”, “Ғазаб”сўзлари нафақат М.Солиҳ лирикасининг, балки 70-йилларшоирларининг поэтик концепциясини теран англашга ёрдамберади. Гап шундаки, бу руҳдаги сўз-образларнинг маъно сиғимиҳам, “Алъенде мактуби” шеъридаги Ватан учун ўлса бутун халқ, Ватан учун кимлар яшайдисингари таъсирчан-фожиавий афоризмлар ҳам, “Агар осмон бўғзимбўлганда Унга сиғмас эди шул ватан!” исёни ҳам поэзиямизга

Page 336: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

335

ўзгача севадиган бир авлод, шеъримиз иқлимига янги бир фаслкириб келайтганлигининг илк белгилари, даракчилари эди.Абдулла Орипов, Омон Матжон ва Рауф Парфидан кейин ушбунасл ижодида, айниқса, Муҳаммад Солиҳ шеъриятида ВатанКечмиши – Бугуни – Эртаси (абстракт истиқбол эмас!) билан бирга– бир бутун ҳолида миллий сўз санъатимизнинг бош қаҳрамонигаайланди. Ҳақиқий ижодкорнинг барча туйғу ва кечинмалари,маҳаббати ва эътиқоди ҳамиша Ватан, Халқ тушунчалари биланомухта, у ёки бу даражада боғланган бўлади. Янги ўзбеклирикасининг чорак асрлик поэтик-тарихий тажрибаси эндиликда“Ҳар қандай шеър Ватан ҳақидаги шеърдир” (Муҳаммад Солиҳ)ҳақиқатини тўла тасдиқлаб турибди десак муболаға қилмаганбўламиз. Бу маънода асосий матлабдан илк қарашда анча йироқтуюлган лирик-символик кечинмаларни, тагдор метафорикобразларни ҳам ўша буюк муҳаббатнинг ёпиқ садоларидан ўқишмумкин: “Отхонада… От ухлар тикка. Ухлар унинг бўйнида бўрон.Дунёда жонзот йўқ, Ухлаётган отдан ғамгинроқ! Уни силаш учун,Ачиниш учун Юзта сулув қизнинг қўллари керак, Юзта! Отхонадаот ухлар тикка, Маъюс бўрон бўйнида ухлар”. “Ухлаётганбўрон”, “маъюс бўрон” каби тазодли истиоралар “сўз” ва “ғазаб”никоҳининг қонунийлигини, зарурийлигини ҳар томонламаасослайди. Чинакам ижод жараёнида ғоявий-бадиий мақсадяхлитлиги, фикрнинг эстетик ҳаракати шу тариқа поэтикобразларнинг мантиқий изчиллигидан, диалектик ваҳдатидантуғилади. Шеъриятда янгилик – биринчи галда муҳаббатда янгиликдемакдир. Янги шеър – янгича севгининг ифодасидир. Ва мен“муҳаббат”, “севги” сўзларини интим қобиғидан ажратган ҳолдаишлатяпман. М.Солиҳ лирикасида Муҳаббатнинг янги ҳаётий-эстетик мазмун ва пафос билан бойиганини аниқ тасаввур қилишучун 60-йиллар поэзиясининг тажрибасига мурожаат қилишгатўғри келади. Аниқроғи, бу янгиланиш тарихи “Мен не чунсеваман Ўзбекистонни” саволини кўндаланг қўйган даврижтимоий-маънавий эҳтиёжи билан чамбарчас боғлиқдир.Муҳаббат моҳиятидаги жиддий ўзгариш, табиийки, унинг асосийобъекти – Халқ образи ва тушунчасининг дифференциясига,конкретлашишига олиб келади. Натижада, 60-йилларда – ҳали янгилирикамизнинг босқичида мужаррад халқ тасаввури инкорқилинади, “уйғоқ халқ” ва “мудроқ халқ” (оломон) тушунчалариўртасида узил-кесил чегара ўрнатилади.

Page 337: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

336

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, “Оломонга” (1980), “Муктибодҳ”(1981), “Шукур Бурхон” (1982) сингари машҳур шеърлар нисбатанкейинроқ пайдо бўлганига қарамай, у алоҳида бир миллий-ижтимоий табақа-гуруҳ сифатида Абдулла Ориповнинг ҳам, РауфПарфининг ҳам, Омон Матжоннинг ҳам илк шеърларидаёқ терантаҳлил ва танқид қилинганди. Бироқ бу тушунча ўша шеърлардатурли образлар орқали ифодаланганди: масалан, “Булоқда”да“одамлар”, “Тилла балиқча”да “улар” “Гиёҳда” “харсанг”“тошлар”, “Дорбоз”да “кўзи очиқлар” ва ҳ.к. сингари. Бу ўриндаР.Парфининг “Йўлларимда ғиж-ғиж соқов тош...” “Кўксимнисиндирар харсанглар” ва бошқа бу қабилдан бўлган мисраларини,образларини эслаш жоиздир. Оломон тушунчасининг ижтимоий-эстетик тафаккурдатикланиши 60-йиллар учун янгилик эди. Лекин бу нарсаумуман поэзия тарихи учун янгилик саналмайди. Зеро, классиклирикамизда халқ ва оломон бир-биридан ҳамиша аниқ ажралибкелган. Улар айнан “оломон” деб юритмаган бўлсалар ҳам, ўшатушунчани контекстда “овом”, “жамоат” ёки “мардуми ғофил”каби сўз ва иборадар ёрдамида ифодалашган. Бандан ташқари,“халқ”, “эл”, “улус” каби атамалар ҳам аниқ ва муайян матндоирасида оломон мазмунини бериши мумкин. XIX аср руслирикасида қўлланиб келган “чернь”, “толпа” сўзлари ҳам айнаноломон маъносини беради. Масалан, Пушкин ўз шеърларида“народ” ва “чернь” атамаларини ёнма-ён қўллайдики, бу шоирмуҳаббати ва ғазабининг аниқ тушунилишига ёрдам беради.Муҳаммад Солиҳ муҳаббатининг тафтини, нафратинингкескирлигини тўла ҳис қилиш учун халқ ва оломон ҳақиқатинибилиш зарурийдир. Шусиз М.Солиҳ шеърларидаги кучлидраматизм моҳиятини, поэтик конфликт қутбларини англаш,аниқлаш амри маҳол. “Мен” ва оломон, “мен” ва “уйғотлик дунё”(Р.Парфи) конфликти унинг кўпчилик шеърларидан бир қизил ипсингари ўтади. Шулардан бехабар шеърхонга қатор лирикнамуналар, айтайлик, шоирнинг “Ҳали пайдо бўлмади жануб”шеъридаги изтироб, зиддиятли кечинмалар туманли ёкитушунарсиз туюлиши табиийдир. Масалан, “Ғаладонга яширхатонгни, Қўйгил, умумгуноҳга қўшиб Ва айт, нени куйласинтонгнинг Кўксидаги ёп-ёлғиз қуши?” сатрларини, айниқса, “умум-гуноҳ” ва “тонг кўксидаги ёп-ёлғиз қуш” каби мураккабистиораларда нималарга шама қилинаётганлигини тусмоллабизоҳлаш қийин.

Page 338: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

337

Лирик “мен” ва мудроқ оломон тазоди М.Солиҳнинг поэтикдастхатини белгилайдиган асосий ғоявий-ҳаётий омиллариданбиридир. Унинг услубидаги беҳад эмоционал трагизм ҳам,мурожаат ва хитоблардаги аччиқ истеҳзо, киноя ҳам бевосита ўшаконфликтга бориб тақалади. Баъзи шеърларда, айниқса, “Ўртоқликҳазили”, “Маҳлуқ”, “Афсун”, “Меҳмон”, “Айигандай”, “Сир” ҳамда“Деҳқон қўллари”, “Валфажр”, “Иккинчи даражали қаҳрамон”номли шеърий туркумларда киноявий муносабат кескин сарказмдаражасига кўтарилади: “Дўстларим ўлган”, деб айтмасликучун, Сизни қийнамаслик учун, Камтарлик қилиб, “ўлганларнингдўстиман”, дер У. “Мен кузни севаман” дейишдан чўчиб,Кўнглингизга қаттиқ ботмаслик учун, “Мен қари баҳорни севаман”,“дейди” (“Иккинчи даражали қаҳрамон”). Ким “У”? Шоир “У”нингаянч ҳаёт тарзи, ғамгин-ачинарли таржимаи ҳоли ҳақидагифожиёна шеърий қиссасини шундай тугаллайди: “Энг баланд қоядаБаҳайбат қуш мисол Оғир тумшуғини патлари орасига тиқиб,Ухлаб ётар Унинг нафрати. Онаси кимлигин билмайди бу қуш,Билмайди отаси ким эканини. Вақт ўтган сари катталашaр у ,Катталашган сайин Қаттиқроқ ухлар”. Бундай шафқатсиз ваомонсиз фош қилувчи пафос, назаримда, турғунлик давридаяратилганбармоқ билан санарли асарларгагина (назму насрда) хосфазилатдир. Умуман, 70–80-йилларда ўзбек адабиётида камдан-камижодкорлар турғунлик замонларининг иллатларини ва аянчоқибатларини шу даражада теран ва ҳаққоний гавдалантиришган.М.Солиҳ “У”ни оломоннинг траги-сатирик образидайумумлаштираркан фақат давр фожиасини акс этдиришнигина,таъкидлаб кўрсатишнигина кўзда тутмайди. Ҳамда шу фожиа вакўргуликларнинг миллий-ижтимоий илдизларини очишгаинтилади, келиб чиқиш сабабларини аниқлайди – ўтмишиданажралган, маънавий тутқинлик ва эрксизлик шароитида яшаётганхалқ оломонга айлниши муқаррардир. Зеро, оломоннинг ўтмишийўқ. Ўтмишсиз ва маънавиятсиз бу кун эса охир-оқибат мутлоқистиқболсизлик дегани. Шоир талқинида “мен” ва оломонконфликти шу тариқа улкан ҳаётий ва ғоявий-эстетик аҳамият касбэтади. Демак, Муҳаммад Солиҳ лирикасида муҳаббатнингтўғридан-тўғри ифодасининг кам учраши ҳам оддий услубийҳодиса, шунчаки ўзига хослик эмас. Ва тасодифий эмаски,кўпинча айтилаётган нафрат, аччиқ кулгу ва истеҳзо қалбтубига чўккан улкан муҳаббатнинг тасдиғидай жаранглайди. Зотан

Page 339: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

338

шеъриятимизнинг Бешинчи фасли ҳам ана шу ҳаётбахш ваВатанбахш севгининг ҳароратли нафаси демакдир.

Яшар Қосимов“Ёш куч” журнали, 1/1990 йил.

Page 340: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

315

МУНДАРИЖА

САРКАШ ТЎЛҚИНЛАР............................................................................... 4 МУҲАММАД СОЛИҲ ҲАҚИДА МАҚОЛАЛАР

БЎЙСУНМАЙМАН ҲЕЧ КИМГА ОЛЛОҲДАН БОШҚА ........................... 7 ШЕЪР ШОИРГА НИСБАТАН УЗОҚРОҚНИ КЎРАДИ ..................................... 10

ИЗМА-ИЗ ҚИЛИНГАН ХАТОЛАР ............................................................ 15 ИҚТИДОРСИЗ ОШИҚ ............................................................................. 16 ЎРТА ОСИЁ, СТРАТЕГИЯ, ТАШҚИ СИЁСАТ ................................................... 17

ОСЛОДА ЎЗБЕКИСТОН БЎҲРОНИГА САЛ ҚОЛДИ ................................. 19 МУҲАММАД СОЛИҲ (ЁҒМУР ОТСИЗ) .................................................. 21 ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ЯНГИ БАҲОР ....................................................... 22 МУҲАММАД СОЛИҲГА НИСБАТАН ЧИҚАРИЛГАН ҲУКМ,

УНИНГ МАВҚЕИНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ ................................................. 24

МИЛОШЕВИЧ – КАРИМОВ .................................................................... 26 МАМАДАЛИ МАҲМУДНИНГ М. СОЛИҲГА

ҚАМОҚХОНАДАН ЁЗГАН МАКТУБИ ......................................................... 28 МАМАДАЛИ МАҲМУДНИНГ СУД ЗАЛИДАН

ДУНЁ ЖАМОАТЧИЛИГИГА ЁЗГАН МАКТУБИ ........................................ 29 ШОИРЛАРИ МАДДОҲУ ШОИРИ ХЎРЛАНГАН ЮРТ ............................ 38

“БУЮК ОДАМ ДОИМ ТАНҲОДИР” ........................................................ 41 КАРИМОВДАН СОЛИҲГА ҚАДАР ............................................................... 43 АЛОҚАЛАР ТАРАНГЛАШМОҚДА .............................................................. 45 ВОҚЕАЛАР ЧИГАЛЛАШМОҚДА .............................................................. 46

ТУРКЛИК... ЎЗБЕКЛИК ............................................................................. 47 ТУБДАНДИНЧИЛИК ПАРАНОЯСИ .......................................................... 49 ЎЗБЕКИСТОН – ҚИЙНОҚ ВА ПОРТЛАШЛАР ....................................... 52 БУ МАШАҚҚАТЛАРДАН ФАҚАТ

ДЕМОКРАТИЯ ОРҚАЛИ ЎТИЛИШИ МУМКИН! ...................................... 56

БАҲРОМ МЎМИНОХУНОВ БИЛДИРИШИ ................................................ 57 ХОТИРЖАМЛИК ГАРОВИ ЁКИ МУДҲИШ РЕЖА ................................... 59 МУҲАММАД СОЛИҲГА ҚАРШИ СУИҚАСД ........................................... 65

“УНИНГ БОШИ 18 МИЛЛИОН КРОНГА БАҲОЛАНДИ...” .......................... 75 БАҲРОМ МЎМИНОХУНОВ: ”МЕН УЛАР БИЛАН ЕВРОПАДАГИ

ҲАР ҚАНДАЙ СУДДА УЧРАШИШГА ТАЙЁРМАН...” .................................. 75 МУҲАММАД СОЛИҲ ГАПИРМОҚДА ..................................................... 77 БУҒДОЙ ВА СОМОННИ ҚОРИШТИРМОҚДАЛАР .................................. 79

ТЕРРОРНИНГ ИЛДИЗЛАРИ - ТОТАЛИТАР РЕЖИМЛАРДИР! ........................ 80 МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ УШЛАНИШИ ................................................ 83

Page 341: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

316

МУҲАММАД СОЛИҲ (ШЕЪР) ............................................................ 84 М. СОЛИҲНИ ҲИБСДАН ОЗОД ЭТИШ КАМПАНИЯСИГА ДОИР

"ОЗОДЛИК" РАДИОСИ МАЪЛУМОТЛАРИ ............................................ 86 "ОЗОДЛИК" МУХБИРИНИНГ М.СОЛИҲ БИЛАН

ПРАГА ҚАМОҚХОНАСИДА ЎТКАЗГАН СУҲБАТИ ................................... 87 "ДИКТАТОРЛАРНИ ЭМАС, ДЕМОКРАТИЯНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНГ..." ............ 90 М.СОЛИҲНИНГ ПРАГАДА ҲИБСГА ОЛИНИШИГА ДОИР

"ОЗОДЛИК" РАДИОСИНИНГ МАТЕРИАЛИ .................................................. 91 "УЛКУ ЎЧОҚЛАРИ"ДАН МУҲАММАД СОЛИҲГА КЎМАК ................... 94 М.СОЛИҲНИНГ ПРАГАДА ҲИБСГА ОЛИНИШИ БОРАСИДА

“ОЗОДЛИК” РАДИОСИ МАТЕРИАЛИ ..................................................... 96 ВАЦЛАВ ХАВЕЛ: "МЕН СОЛИҲНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УЧУН

КУРАШЧИ ҲАМДА БЕГУНОҲ ЭКАНИГА ИҚРОР БЎЛДИМ..." ....................... 98

ОРВЕГИЯ МАТБУОТИ МУҲАММАД СОЛИҲ ҲАҚИДА ........................ 100 ЎЗ ЮЗИГА ҚОВУШГАН ОДАМ ..................................................... 102 ҚУТЛУҒ ИНҚИЛОБЛАРГА ...................................................................... 105 МУҲАММАД СОЛИҲ ИЛА ............................................................... 108

ЙЎЛЧИ - КАРИМОВ, ХОНЧИ - СОЛИҲ ..................................................... 110 ЙЎЛНOМА .............................................................................................. 112 ЗИНДОНДАН РЕПОРТАЖ .......................................................................... 114

"ЭРК" АРХИВИ: ОРАДАН ЎН ЙИЛ ЎТИБ .......................................... 116 ЁЛЛАНГАН ҚОТИЛЛАР ҲАМ МУҲАММАД СОЛИҲНИ

ЙЎЛИДАН ҚАЙТАРАОЛМАДИ .............................................................. 117 2003 ЙИЛ 26 НОЯБР КУНГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

БОРАСИДА "ВВС" ЛАВҲАСИ ............................................................... 119 2003 ЙИЛ 26 НОЯБР КУНГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ БОРАСИДА

"ОЗОДЛИК" РАДИОСИ ЛАВҲАСИ .................................................... 124

ЭРК ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ЛИДЕРИ М.СОЛИҲГА ОЧИҚ ХАТ ............ 135 ТУРК ДУНЁСИ БИРЛИГИ ФИКРИ ЯШАМОҒИ КЕРАК ............................. 137 "ЭРК" ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ 5-ҚУРУЛТОЙИ ............................. 138 М.СОЛИҲНИНГ ТАВАЛЛУД КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ЭШИТТИРИШ .......... 143

МУҲАММАД СОЛИҲГА ЙЎЛЛАНГАН ТАБРИКЛАР ............................... 150 КЕЧИККАН ДИЛ ИЗҲОРИ ................................................................ 151 РАУФ ПАРФИ: МЕНГА ҚЎЛ УЗАТГАН УСТОЗЛАР ........................... 152 ВАШИНГТОН: МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ АҚШГА ТАШРИФИ ................... 153

МУХОЛИФАТ ЛИДЕРИНИНГ ВАШИНГТОН САФАРИ ............................... 155 СУРГУНДАГИ БИР ДАРВЕШ ................................................................ 156 “КАРИМОВ ТУЗУМИ ҚУЛАЙДИ” ......................................................... 158

МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ ЛОНДОНДАГИ УЧРАШУВЛАРИ ..................... 159

Page 342: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

"ЭРК" РАҲБАРИ МУҲАММАД СОЛИҲ БРИТАНИЯДА ....................... 160"ЭРК" РАҲБАРИНИНГ ЛОНДОН УЧРАШУВЛАРИ ......................................... 162М.СОЛИҲ ҒАРБНИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ «ТИНЧ ИНҚИЛОБ»НИ

ҚЎЛЛАШГА ЧАҚИРМОҚДА .......................................................................... 163БАҲОДИР МУСАЕВ: «ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ЭНДИ

ОРТГА КЕТИШНИ ИСТАМАЙДИЛАР» .......................................................... 169ҚИРҒИЗИСТОН УНИВЕРСИТЕТЛАРИДА

М.СОЛИҲ ИЖОДИ ЎРГАНИЛА БОШЛАДИ .................................................. 175МУҲАММАД СОЛИҲ ИЖОДИ АТРОФИДА МУНОЗАРА ............................. 176ҚИРҒИЗИСТОНДА АБДУРАУФ ПАРФИ,

М.СОЛИҲ ИЖОДИГА ҚИЗИҚИШ ОРТМОҚДА ............................................. 178МУҲАММАД СОЛИҲ АТРОФИДА БИРЛАШАЙЛИК! ................................... 180

"ЭРК" ЎЗ НОМЗОДИНИ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИГА ТАҚДИМ ЭТДИ ............ 181ЎЗБЕКИСТОНГА ОГОҲЛАНТИРУВ СИГНАЛЛАРИ ......................................... 185МУҲАММАД СОЛИҲ ҚЎЙИБ ЮБОРИЛГАН ................................................. 186

ХЬЮМАН РАЙТС ВОТЧ ШВЕЦИЯ ҲУКУМАТИНИ ҚОРАЛАДИ ..................... 187ЛОНДОН УЧРАШУВЛАРИ ............................................................................. 188ТУРКИЯ МУҲАММАД СОЛИҲГА ЎЗ ЭШИКЛАРИНИ ОЧМОҚДА ................. 189МУҲОЖИРОТДАГИ ИЖОДКОРЛАР ............................................................. 191

МУҲАММАД СОЛИҲ – ШОИР, СИЁСАТЧИ ВА ОРЗУКAШ ........................... 192ДИНИЙ КУЧЛAР ТAҲДИДИ – КAРИМOВ ТУЗУМИ ЯРAТГAН AФСOНA ....... 194ШУЪАЙБ ҚОРАҚОШ. МУҲАММАД СОЛИҲ ШЕЪРИЯТИ ............................. 196МУҲАММАД СОЛИҲГА МАКТУБ....................................................... 262

ҚУРОЛСИЗ КИШИНИНГ ОЗОДЛИГИ..................................................... 265

“ИНҚИЛОБНИ ИДЕАЛИСТЛАР ҚИЛАДИ,МЕВАСИНИ АБЛАҲЛАР ЕЙДИ”...... 306ТУШУНЧА ................................................................................................................ 315ШЕЪРЛАРНИ КИТОБХОН АНГЛАШИ КЕРАК ........................................................ 318САМИМИЙ БЎЛАЙЛИК .......................................................................................... 321ВАЛФАЖР ............................................................................................................... 324МЕН УНИНГ ИНСОНЛИГИНИ ҚАДРЛАЙМАН ..................................................... 330

БЕШИНЧИ АВЛОДНИНГ СЕВГИСИ ......................................................................... 333

317

Page 343: МУҲАММАД СОЛИҲ ҳақида - uzxalqharakati › books › 06_m-solih_haqida.pdf · 2019-01-01 · 3 Муҳаммад Солиҳ ҳақида совет даврида

309

М У Ҳ А М М А Д С О Л И Ҳ Ҳ А Қ И Д А

MUHAMMED SALİH HAKKINDA

Тўпловчи: Пирмуҳаммад Холмуҳаммад

Hazırlayan: Pirmuhammed Halmuhammed

Муҳаррир: Камолиддин Йўлдош

Muharrir: Kemaleddin Yoldaş

Тираж: 500 дона

Tiraj: 500 adet

ISBN: 978-605-62880-5-0

Baskı: Ihlas Gazetecilik A.Ş.

Merkez Mahallesi, 29 Ekim Caddesi, İhlas Plaza No: 11A/41

Yenibosna – Bahçelievler / İstanbul

Tel: +90 212 454 3000