МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур...

12
Erkin YURT интернет-газета 1 № 141 / 08.07.2014 141/ 08.07.2014 (Давоми кейинги сахифада) МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ ТУШИРАДИГАН ҲАРАКАТЛАР — ФИТНАДИР” Ўтган ой бошларида Ироқ ҳудудида шиддат билан юз берган воқеалар дунё жамотчилигида ташвиш уйғотди. Айниқса ўзларини «Ироқ ва Шом Ислом Давлати» (“Ад давлат ал Исламия фил Ирақ ва Шом”) (ИШИД) деб атовчи жангари гуруҳнинг жуда қисқа муддат ичида Ироқ давлати шимолий ҳудудларининг жуда катта қисмини эгаллаб олиши ва минглаб мусулмонларни қатл қилиши 80 мингдан ортиқ аъзога эга ушбу гуруҳнинг қанчалик таҳлика манбаи эканлигини кўрсатиб берди. Жорий йил Рамазон ойининг биринчи кунида эса ИШИД вакили Абу Муҳаммад ал-Адноний ташкилотнинг ўз назоратидаги ҳудудларда «Ислом халифалиги» тузилишини ва Абу Бақра ал- Боғдодийнинг халифа деб эълон қилинишини билдирди. Исломий халифаликка даъво қилаётган ушбу ташкилотнинг бундай қарори Ғарб олами билан бир қаторда бутун Ислом аҳли ўртасида ҳам турли хил мунозаралар ва саволларни келтириб чиқарди. Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан бири Жуббали Ахмад томонидан берилган изоҳ ва шархлар муҳрланган видеолавҳани 6 июнь куни сайтимизда эълон қилган эдик. Видеолавҳада Жуббали Ахмад Ироқ ва Сурияда юзага келган ИШИД таҳликасининг олдиндан Ҳадиси Шарифларда хабар берилган буюк бир фитна эканлигини исботлаб беради. Жуббали Ахмад ИШИД нинг Маҳдий лашкари эканлигини иддао қилганларга Ҳадисдан мисоллар келтириб: «ИШИД Исломни ёмон кўрсатиш учун махсус тузилган ва сохта қора байроқ кўтарган террор ташкилотидир», дея жавоб қайтарди. Ушбу видеолавҳа кўпчилик мусулмонларда кучли қизиқиш уйғотди ва таҳририятимизга ИШИД ҳаракати фаолиятига доир бир қанча фикр-мулоҳазалар ва саволлардан иборат мактублар келиб тушди. Мактубларнинг аксариятида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳдан ИШИД ҳаракати борасида ўз муносабатини билдириш илтимос қилинган. Хусусан, ўзини Абдулло деб таништирган муштарий «Таҳририятдан бир илтимосим бор эди. Шу масалага Муҳаммад Солиҳ аканинг фикрлари қандай. Олдиндан рахмат», дея мурожаат қилади. Ўзини Рудолф Рамос деб таништирган муштарий эса — «Муҳаммад Солиҳ ака, мен Сизни динни яни исломни биладиган ва дин бўйича мукаммал билимга эга инсон сифатида биламан. Хуллас яқин орада Ироқ ва Шом диёрларида булаётган вояеалардан хабарингиз бор яъни Халифалик тўғрисида. Шу мавзу бўйича ҳам сиёсатшунос ва ҳам диншунос сифатида фикрингизни билмоқчи эдим», — деб ёзади ўз мурожаатида. Шуларнинг инобатга олиб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ ИШИД ташкилоти ва унинг Ислом халифалигини тузиш борасидаги иддаолари бўйича ўз мулоҳазаларини қуйидагича ифода қилди: Биринчидан, бу кимсалар «Каъбани йиқамиз, чунки инсонлар у ерда Оллоҳга эмас, тошга топинаяпдилар», — дея таҳдид қилмоқдалар. Улар назарда тутаётган тош «Ҳожар-ул-асвад»( арабчадан сўзма-сўз «қора тош») дир. Агар Каъба (ёки тош) бут бўлганда эди, уни Пайғамбаримиз (с.а.в.) йиққан бўларди. Бу тош Пайғамбаримиз замонида ҳам, ундан олдинги пайғамбарлар даврида ҳам бор эди. Ривоятларда бу тошнинг Одам Алайҳиссалом замонидан бери мавжудлигини ёзади. Аммо асрлар давомида Каъбани зиёрат қилган мусулмонлар тошга топингани йўқ, балки Оллоҳга топинганлар. Бугун ҳам Каъбага борганлар Оллоҳга топинмоқдалар. Бу нуқтада Ҳазрати Умарнинг ўша тошга хитобан «сен бир тошсан», деганини ҳам эслаб ўтсак ёмон бўлмайди. Иккинчидан, бу «халифат» эълон қилаётган кимсалар бугунга кадар фақат МУСУЛМОНЛАРни ўлдирдилар ва ўлдиришда давом этмоқдалар. Уларнинг фикрига қарши чиққан ҳар ким кофир эмиш! Ақидага қаранг! Мусулмонга мусулмон қони ҳаром эканини билмаган жоҳиллар қурган давлати халифат була оладими?

Upload: others

Post on 15-Aug-2020

41 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета 1№ 141 / 08.07.2014

№ 141/ 08.07.2014

(Давоми кейинги сахифада)

МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ ТУШИРАДИГАН ҲАРАКАТЛАР — ФИТНАДИР”

Ўтган ой бошларида Ироқ ҳудудида шиддат билан юз берган воқеалар дунё жамотчилигида ташвиш уйғотди. Айниқса ўзларини «Ироқ ва Шом Ислом Давлати» (“Ад давлат ал Исламия фил Ирақ ва Шом”) (ИШИД) деб атовчи жангари гуруҳнинг жуда қисқа муддат ичида Ироқ давлати шимолий ҳудудларининг жуда катта қисмини эгаллаб олиши ва минглаб мусулмонларни қатл қилиши 80 мингдан ортиқ аъзога эга ушбу гуруҳнинг қанчалик таҳлика манбаи эканлигини кўрсатиб берди.

Жорий йил Рамазон ойининг биринчи кунида эса ИШИД вакили Абу Муҳаммад ал-Адноний ташкилотнинг ўз назоратидаги ҳудудларда «Ислом халифалиги» тузилишини ва Абу Бақра ал-Боғдодийнинг халифа деб эълон қилинишини билдирди. Исломий халифаликка даъво қилаётган ушбу ташкилотнинг бундай қарори Ғарб олами билан бир қаторда бутун Ислом аҳли ўртасида ҳам турли хил мунозаралар ва саволларни келтириб чиқарди.

Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан бири Жуббали Ахмад томонидан берилган изоҳ ва шархлар м у ҳ р л а н г а н в и д е о л а в ҳ а н и 6 июнь куни сайтимизда эълон қилган эдик. В и д е о л а в ҳ а д а Жуббали Ахмад Ироқ ва Сурияда юзага келган ИШИД т а ҳ л и к а с и н и н г олдиндан Ҳадиси Шарифларда хабар берилган буюк бир фитна эканлигини исботлаб беради. Жуббали Ахмад

ИШИД нинг Маҳдий лашкари эканлигини иддао қилганларга Ҳадисдан мисоллар келтириб: «ИШИД Исломни ёмон кўрсатиш учун махсус тузилган ва сохта қора байроқ кўтарган террор ташкилотидир», — дея жавоб қайтарди.

Ушбу видеолавҳа кўпчилик мусулмонларда кучли қизиқиш уйғотди ва таҳририятимизга ИШИД ҳаракати фаолиятига доир бир қанча фикр-мулоҳазалар ва саволлардан иборат мактублар келиб тушди. Мактубларнинг аксариятида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳдан ИШИД ҳаракати борасида ўз муносабатини билдириш илтимос қилинган.

Хусусан, ўзини Абдулло деб таништирган муштарий — «Таҳририятдан бир илтимосим бор эди. Шу масалага Муҳаммад Солиҳ аканинг фикрлари қандай. Олдиндан рахмат», — дея мурожаат қилади. Ўзини Рудолф Рамос деб таништирган муштарий эса — «Муҳаммад Солиҳ ака, мен Сизни динни яни исломни биладиган

ва дин бўйича мукаммал билимга эга инсон сифатида биламан. Хуллас яқин орада Ироқ ва Шом диёрларида булаётган вояеалардан хабарингиз бор яъни Халифалик тўғрисида. Шу мавзу бўйича ҳам сиёсатшунос ва ҳам диншунос сифатида фикрингизни билмоқчи эдим», — деб ёзади ўз мурожаатида.

Шуларнинг инобатга олиб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ ИШИД ташкилоти ва унинг Ислом халифалигини тузиш борасидаги иддаолари бўйича ўз мулоҳазаларини қуйидагича ифода қилди:

Биринчидан, бу кимсалар «Каъбани йиқамиз, чунки инсонлар у ерда Оллоҳга эмас, тошга топинаяпдилар», — дея таҳдид қилмоқдалар.

Улар назарда тутаётган тош

«Ҳожар-ул-асвад»( арабчадан сўзма-сўз «қора тош») дир. Агар Каъба (ёки тош) бут бўлганда эди, уни Пайғамбаримиз (с.а.в.) йиққан бўларди. Бу тош Пайғамбаримиз замонида ҳам, ундан олдинги пайғамбарлар даврида ҳам бор эди. Ривоятларда бу тошнинг Одам Алайҳиссалом замонидан бери мавжудлигини ёзади. Аммо асрлар давомида Каъбани зиёрат қилган мусулмонлар тошга топингани йўқ, балки Оллоҳга топинганлар. Бугун ҳам Каъбага борганлар Оллоҳга топинмоқдалар. Бу нуқтада Ҳазрати Умарнинг ўша тошга хитобан «сен бир тошсан», деганини ҳам эслаб ўтсак ёмон бўлмайди.

Иккинчидан, бу «халифат» эълон қилаётган кимсалар бугунга кадар фақат МУСУЛМОНЛАРни ўлдирдилар ва ўлдиришда давом этмоқдалар. Уларнинг фикрига қарши чиққан ҳар ким кофир эмиш! Ақидага қаранг! Мусулмонга мусулмон қони ҳаром эканини билмаган жоҳиллар қурган давлати халифат була оладими?

Page 2: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета2 № 141 / 08.07.2014

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

Учинчидан, одамнинг бошини кесиб, уни футбол тўпи ўрнида тепиб ўйнаётган ахлоқсиз кимсаларнинг қурадиган давлати қандай мусулмон давлати бўлиши мумкин?

Бу гуруҳнинг раҳбари ўзини Пайғамбар уруғидан эканига даъво қилмоқда. Аммо унинг мусулмонларни ўлдиришга ва Каъбани вайрон қилишга фатво бергани унинг Пайғамбаримиз (с.а.в.)га ақроболик иддаосига

қаттиқ шубҳа уйғотади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) инсоннинг ижтимоий келиб чиқишига эмас, унинг қилган тақвосига, амалига қараб у ҳақда баҳо беришни бизга васият килганлар.

ИШИД нинг бугунги фаолияти динимиз Исломнинг обрўсини туширишга ва унга нисбатан фақат нафрат уйғотишга хизмат қилмокда, демак бу ҳаракат фитнадан бошқа нарса эмас.

Тўртинчидан, бу гуруҳнинг ичида «жиҳод фарз» деб йулга чиққан софдил, самимий мусулмон

ёшлар ҳам бор. Оллоҳ уларнинг қалб кўзларини тезрок очиб, бу янглиш йўлдан қайтарсин иншаОллоҳ.

Зеро, Оллоҳга қарши ҳар бир ҳаракатини «Оллоҳу Акбар!» калимаси билан безашга уринаётган бу кимсаларнинг зоҳирий «муваффақиятлари» биз мусулмонларга юборилган бир имтиҳондир. Бу фожиали воқеаларнинг катта фитна эканини ҳар бир иймон ва виждон соҳиби кўриб турибди.

Саҳифа таҳририяти

Тошкент метроси бекатларига реклама мониторлари қайта

ўрнатилади«Реклама берувчилардан

видеоролик жойлаш бўйича буюртмалар келиб тушишига қараб, Тошкент метрополитени бекатларига мониторлар ўрнатиш масаласи кўриб чиқилади», — деб ёзади «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси маълумотига таяниб маҳаллий ОАВ.

2014 йилнинг 27 май куни Тошкент метрополитени вагонларида тижорий рекламалар пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда “Ўзбекистон” йўналишидан “Чилонзор” йўналишига ўтишда мевали соклар ва маъданли ичимликларни реклама қилувчи баннерлар пайдо бўлганди. Энди метро бекатларига реклама роликлари ва мусиқий клиплар намойиш этиладиган мониторлар ҳам қайтиши мумкин.

Пойтахт метроси маъмурияти маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 апрелдаги қарори билан метрополитен объектларида нафақат ижтимоий мазмундаги, балки тижорий рекламалар ҳам жойлана бошлаган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Уйғурларга Рамазон ойида рўза тутиш таъқиқлаб қўйилди

Шинжон минтақасидаги Хитой ҳукумати давлат хизматчилари, талабалар ва ўқитувчиларнинг Рамазон ойида рўза тутишларига расмий таъқиқ ўрнатди. Бу ҳақда «Франс пресс» агентлиги маълумотларига таяниб channel-newsasia.com хабар берди.

Бочжоу радио ва телевидения давлат университети ўз сайтида «партия аъзолари, ўқитувчилар ва ёшларнинг» таъқиққа риоя қилинишини таъминлаши ҳақида маълум қилди.

«Биз Рамазонда рўза тутишга рухсат берилмаслиги ҳақида барчага эслатиб ўтамиз», — дея баёнотдан иқтибос келтиради «Франс пресс». Қорақош округидаги об-ҳавони кузатиш бюроси ўз сайтида «олий ҳокимият органлари томонидан келган кўрсатмага мувофиқ ҳозирги ва нафақага чиққан собиқ ходимларини Рамазон вақтида рўза тутмасликка чақиради», — дея хабар эълон қилди. Тарим дарёси бассейни назорат бошқармаси эса шанба куни умумий овқатланиш жойларида овқатланишаётган ва анъанавий уйғур дўппиларини кийган ўз ходимларининг суратларини интернетга жойлаб мақтанди. «Меҳмондорчилик мусулмонларнинг Рамазон байрамига тўғри келган бўлса ҳам, ходимлар ижобий муносабат билдиришди ва рўза тутишмайдиган бўлишди», — дейилади суратлар остига ёзилган шархларда.

Турфон шаҳар тижорат масалалари Бюроси душанба кунадаёқ ўз сайти орқали «давлат хизматчилари ва талабаларнинг рўза тутмасликлари ва диний маросимларда қатнаша олмасликлари ҳақида»

огоҳлантирганди.Хитой ҳукуматининг Рамазон

ойида рўза тутишга қарши кампанияси илк маротама эмас. Ҳукумат расмийлари эса ўзларини «соғлиқ ҳақида қайғуриш» билан оқлашади. Шу туфайли Шинжонда диний эркинликлар чекланиб қаттиқ назоратга олинади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи уйғур ташкилотларининг таъкидлашларича, айнан мана шу сабабли ҳам куч ишлатиш ва минтақадаги хавфсизлик тизимлари билан доимий тўқнашувлар содир бўлмоқда. Расмий Пекин уйғурларнинг диний эркинлигини чекламаётганини намойиш қилишга урунмоқда. Шу мақсадда жорий йилнинг апрель ойида Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин Шинжонга ташрифи мобайнида масжидга борди ва мусулмон жамоалари вакиллари билан учрашди. Бироқ амалда мусулмон озчиликка нисбатан таъқиблар давом этмоқда. Душанба куни Хитой ҳукумати уйғурларга текин овқат таклиф қилишган, мулозимлар уйма-уй кириб рўзадорлар бор-йўқлигини текшириб чиқишган. Бу ҳақда қувғиндаги Бутунжаҳон уйғурлар конгрессининг амалдаги раиси Дилхат Ракситнинг сўзларига таяниб «Франс пресс» хабар тарқатди. «Уйғурларнинг диний эркинликларини чекловчи бу турдаги мажбурлов чораларининг қўлланилиши, фақатгина низонинг кучайишига олиб келади. Биз эътиқод эркинлиги таъминланишига ва Рамазонга нисбатан сиёсий босимлар тўхтатилишига чақирамиз», — дейди у.

ЎХҲ ахборот бўлими

Page 3: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета 3№ 141 / 08.07.2014

Нега «пойдевoри мустаҳкам» Ўзбекистонда хавфсизлик чоралари кучайтирилаяпти?

«Озодлик» радиосининг хабар беришича, шу кунларда Фарғона вилоятининг Яйпан темир йўл бекатига яқин худудда ҳарбий техника ва аскарлар жамланган. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Устюрт ҳудудига қараб кетаëтган ўзбек ҳарбийлари тушган КамАЗлар карвони ҳам кўрилган.

Бу ва шунга ухшаган хабарлар таркалаётган бир пaйтда Ислом Каримов Фарғонага келиб, айнан шу сузларни айтди:

«“Биз мустақилликка эришиб энди янги давлат қура бошлаганимизда ичимиздан чиққан баъзи ҳасадгўй кишилар биз бошлаган барча хайрли ишларни қоралашга ўтишди, бизга ёрдам бериш ўрнига бизни танқид қилиб,

бўлганимиз учун огоҳлик ва ҳушëрлик чораларига кўникиб қолганмиз. Аммо одамларнинг бир ерга тўпланмаслиги ҳақидаги талаб илк марта бўляпти. Бундан ташқари, шаҳарчага ичи аскарлар билан тўла КамАЗлар келишни бошлади. Блокпостларда текширув жуда кучайди. Шўрсув кичик бир поселка, нимадир ўзгарса ҳамма билади, — деб таъкидлади «Озодлик» манбаси.

«Озодлик»нинг Фарғона водийсидаги бошқа манбалари ҳам чегарадош ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилганлигини тасдиқлашди. Масалан, Озодликнинг Республика транспорт прокуратурасидаги манбаси Фарғона вилоятининг Яйпан темир йўл бекатига яқин худудларда ҳарбий техника ва аскарлар концентрацияси ҳақида маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда ҳам Фарғона водийсидаги ҳарбийларнинг жанговар ҳолатга келтирилгани муҳокама мавзуси бўлди.

«Однокласники.Ру» ижтимоий тармоғида Наманган вилояти узра учаëтган бир нечта ҳарбий тикучар ва учоқлар муҳокама қилинмоқда.

Тошкентликлар эса ҳаракатланаëтган зирҳли машина — БТРларнинг суратларини ижтимоий тамоқларга қўйишди.Тошкентнинг Қорақамиш массивида яшовчи истеъфодаги ҳарбийнинг исмини айтмаслик шарти билан «Озодлик»ка маълум қилишича¸ Чирчиқдаги танк полигонида доимий турадиган ҳарбий машиналар шу кунларда Тошкентга келтирилган.Фарғона.

Ру ахборот агенлиги чоршанба куни ўз манбаларига асосланган ҳолда Тошкентнинг Қибрай туманида жойлашган Ўзбекистон президентининг “Дўрмон” қароргоҳи атрофи танклар билан қўриқланаëтганлиги ҳақида ëзди ва фотосуратларни эълон қилди.

Айни пайтда бу маълумотларни расман тасдиқлашнинг имкони бўлмади. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг матбуот бўлими ходимлари Озодлик мухбирига бу борада изоҳ бермади.

Андижонда эркин ҳаракатланишга чеклов йўқ «Озодлик»ка Андижондан қўнғироқ қилган тингловчи Андижон шаҳрида соат 9 дан кейин кўчада юрган одамларни ушлаб жаримага тортишаëтганлигини айтди.

Бу манба вояга етмаган ўғлининг милиция томонидан “кечқурун юргани” учун олиб кетилганлиги¸ 200 минг сўм жаримага тортилганини ҳам иддао қилди.

«Ўғлимни бўлимга олиб кетган участка нозири¸ Андижонда комендантлик соати¸ 9 дан кейин кўчада юриш мумкин эмас»¸ дебди. Қанақа комендантлик соати¸ қачон бунақа бўлди¸ бу ҳақда гап йўқ. Бунақа тақиқ ҳаммагами¸ ëки фақат вояга етмаганларгами? деди Андижон шаҳридан Озодликка боғланган манба.

«Озодлик»нинг Андижон вилоят ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаси бу иддаони рад қилиб¸ “Андижон шаҳри ва вилоятида кечқурун соат 12 дан кейин ҳам бемалол юриш мумкин. Ҳали ҳеч ким шаҳарда эркин ҳаракатланишни чекламади” деб таъкидлади.

ЎХҲ ахборот бўлими

томошабинлик қилишди. Охири улар ғалабаларимизни кўра олмай Ватанимизни тарк этишди ва чет элдан туриб ҳасадгўйлик қила бошлашди. Улар нимага эришишди? Ҳеч нимага! Ўзлари ватангадо бўлишди холос. Мен сизларга шуни чин дилдан айтманки, улар энди Ўзбекистонга қайтиб кела олишмайди. Чунки биз мустаҳкам пойдеворга туриб олдик..»

Бу баёнотга нима зарурат бор эди? Агар мустаҳкам пойдевор куриб олган булса, бу сирли «хавфсилик чоралари» га нима эхтиёж бор?,,,

Хуллас, «Озодлик» радиосининг Фарғона вилояти Шўрсув шаҳарчасидаги манбасининг айтишича, чоршанба кунидан бошлаб шаҳарчада одамларнинг бир ерга тўпланиши тақиқланган:

- Маҳалла оқсоқоллари, домком, участка нозирлари ва посбонлар уйма-уй юриб, одамларнинг бир ерга зич бўлиб тўпланмаслигини уқтиришяпти. Бу тақиқ кўчаларда тўй ва бошқа тадбирлар ўтказиш, мактабда кечалар ташкил қилиш каби ҳолатларга ҳам тааллуқли экани тушунтирилмоқда, деди шўрсувлик манба.

Фарғона вилоятининг Шўрсув шаҳарчаси Тожикистоннинг Ворух тумани билан чегарадош бўлгани боис бу шаҳарчада хавфсизликка эътибор берилиши доим кузатилган ҳолат бўлиб ҳисобланади. Бироқ, «Озодлик» радиосининг Шўрсувдаги манбасига кўра, чоршанба кунидан бошланган хавфсизлик чоралари олдингиларидан кўра анча кучайтирилган ва жиддий:

- Тўғри, биз чегара зонаси

Page 4: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета4 № 141 / 08.07.2014

Петербургда ўзбек муҳожирлари отиб кетилди

маълумотларига кўра, 34 ёшли рецидивист Алексей Несмачный иккита ўзбек муҳожири билан юзага келган жанжал оқибатида улардан бирини ўлдирган, иккинчисини эса яралаган.

LifeNews эгалигидаги видео лавҳаларда қотилнинг спорт сумкаси билан маршрут таксига яқинлашиши ва ичкарига кириши, кейин эса маршрут автосидан тушиб унинг орқа томонига қараб юргани акс этган. Ҳодиса маршрут таксисининг ичида содир бўлади.

Отишмадан сўнг рецидивист жиноят жойини тарк этади. Шундан сўнг маршрут такси ичидан иккита эркак чопиб чиқади, уларнинг ортидан учинчи, яраланган шахс чиқади.

У ҳам қочишга ҳаракат қилади, бироқ буни уддалай олиши бироз қийин кечади. У бироз вақт чўккалаб ўтириб қолади, кейин қийинчилик билан ўрнидан туради ва воқеа жойидан узоқлашади.

Отишма натижасида

иккита Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган, биттаси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Марҳум ва жабрланувчи «Третий парк» шаҳар транспорт компанияси ишчилари бўлиб ишлашган. Отишма маршрут таксининг охирги бекатида, Большевистское кўчасидаги №6 уй яқинида содир бўлган.

Ҳозирда қотил қўлга олинган. У 34 ёшдаги Алексей Несмачный экани аниқланган. Ушбу шахс олдин ҳам Россия Жиноят кодексининг иккита моддаси — соғлиққа ўртача ва оғир даражада зиён етказиш моддалари билан судланган.

Бундан ташқари, 2006 йилдан бошлаб «Қотиллик» моддаси билан айбланиб федерал қидирувга берилган.

Қотил ўз қилмиши сабабини бир неча кун аввал ўзбек муҳожирларидан бири унинг маъшуқасини ҳақорат қилганлиги билан изоҳлаган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Тошкентга БТРлар киритилди

Ижтимоий тармоқларда жорий ой бошида суратга олинган ва Тошкент кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётган зирхли машиналар — БТРларнинг суратлари кенг тарқалди. Муаллифнинг сўзларига кўра мазкур фотосуратлар Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк Ипак Йўли кўчасида олинган. суратдаги зирхли машинанинг — БТР-80

эканлиги айтилмоқда.Мамлакат пойтахтида зирхли

машиналарнинг нима сабабдан пайдо бўлгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ, бироқ баъзи маҳаллий нашрлар бунинг яқинлашиб келаётган мустақиллик байрамига тайёргарлик ва ҳуқуқий тартиботни сақлаш билан боғлиқлиги ҳақида ёзишмоқда.

Хусусан, 3 июль куни маҳаллий anhor.uz нашри Тошкент кўчаларида БТРларнинг юрганлиги тўғрисида хабар тарқатган эди. Бироқ орадан бир неча соат ўтиб хабар зудлик билан интернет саҳифадан олиб ташланди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Тошкентда «фавқулодда

ҳолатлар»га қарши видеокамералар

Тошкент йўловчи транспортининг охирги бекатларига фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида видеокамералар ўрнатилади

« То ш ш а ҳ а р т р а н с х и з м а т » уюшмаси пойтахтдаги йўловчи транспортининг охирги бекатларига видеокузатув тизимини ўрнатиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда, деб хабар берди Уза.

“ То ш ш а ҳ а р т р а н с х и з м а т ” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ўринбосари – бош муҳандиси Мирҳосил Холматовнинг таъкидлашича,

охирги бекатларда транспорт воситаларининг келиш ва жўнаб кетиш вақтини қайд этиш, бекатларда транспортларнинг узоқ тўхтаб туриши, юз бериши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг ўз вақтида олдини олиш имконини берадиган видеокузатув тизими жорий этилмоқда.

– Айни пайтда « Т о ш ш а ҳ а р т р а н с х и з м а т » акциядорлик компаниясида GPS-мониторинг тизими жорий қилинмоқда. Мазкур тизим транспорт воситаси турган жойни аниқлаш ва шундан келиб чиққан ҳолда йўналиш вақтини режалаштириш имконини беради. www.via.uz сайтида ҳар бир фойдаланувчи ўзи учун керакли бекатга у ёки бу автобуснинг келиш вақтини билиб олиши мумкин. Бундан ташқари, GPS-мониторинг тизими диспетчерларга йўллардаги фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракат қилиш, транспорт воситаларини йўналишлар бўйича тенг тақсимлашга ёрдам бермоқда — дейди Мирҳосил Холматов.

Бош муҳандиснинг сўзларига кўра, бугунги кунда шаҳардаги 13 йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган «Mercedes-Benz» ва «Isuzu» русумли 134 автобус, шунингдек, «Фотон» ва «Ивеко» русумли 12 микроавтобусга мазкур тизим ўрнатилган.

Жорий йил охиригача шаҳар йўловчи транспорти йўналишларининг барчасига уни жорий этиш режалаштирилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими

Видео лавҳаларда қотилнинг қўлидаги спорт сумкаси билан маршрут таксисига яқинлашиб келаётгани акс этган.

Иккита Ўзбекистон фуқаросининг ошкора отиб кетилиши Россиянинг шимолий пойтахти аҳолисини ларзага солди.

Асосийси содир бўлган ҳодиса қўшни бинога ўрнатилган видеокамерага тасвирга олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари

Page 5: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета 5№ 141 / 08.07.2014

2014 йилнинг 26-27 июнь кунлари Фарғона вилоятига сафар қилган президент Ислом Каримов фермерлар билан ўтказилган учрашувда муҳожиротдаги ўзбек муҳолифатини тилга олди ва муҳолифат Ўзбекистонга қайтиб кела олмаслигини “башорат” қилди.

Фарғоналик фермерлар олдида маъруза қилган Ислом Каримов бу хусусда, жумладан: “Биз мустақилликка эришиб энди янги давлат қура бошлаганимизда ичимиздан чиққан баъзи ҳасадгўй кишилар биз бошлаган барча хайрли ишларни қоралашга ўтишди, бизга ёрдам бериш ўрнига бизни танқид

Ислом Каримов: “Муҳожиротдаги ўзбек муҳолифати Ўзбекистонга қайтиб кела

олмайди!”

қилиб, томошабинлик қилишди. Охири улар ғалабаларимизни кўра олмай Ватанимизни тарк этишди ва чет элдан туриб ҳасадгўйлик қила бошлашди. Улар нимага эришишди? Ҳеч нимага! Ўзлари ватангадо бўлишди холос. Мен сизларга шуни чин дилдан айтманки, улар

энди Ўзбекистонга қайтиб кела олишмайди. Чунки биз мустаҳкам пойдеворга туриб олдик.

Буни ўша ҳасадгўй ватангадоларнинг ўзлари ҳам тушуниб етишди. Ва ўзлари ҳам Ўзбекистонга қайтиб кела олмасликларига ишонч ҳосил қилишди”, деди.

Каримовнинг ушбу маърузаси “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган махсус дастурда намойиш этилди. Маъруза чоғида президент Каримов “ёшларни интернет балосидан ва бузғунчи ғоялардан асраш” ҳақида ҳам гапириб ўтди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Урганч бозорида ёнғин содир бўлдиХоразм вилоятидан муҳбиримиз

йўллаган хабарга кўра 28 июнь куни кечаси Урганч шаҳридаги буюм савдо комплексида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин 28 июнь кечки пайт содир бўлган ва воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни ўз вақтида бартараф қилишга муваффақ бўлишган. Муҳбиримизнинг таъкидлашича ёнғин натижасида бозорнинг марказий қисмида жойлашган савдо шаҳобчалари буткул ёниб кул бўлган.

Ёнғинга нима сабаб бўлганлиги ва жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида ҳозирча бирор тасдиқланган маълумот йўқ.

29 июнь, якшанба куни бозорнинг ёнғиндан зарар кўрмаган қисмидаги савдо дўконлари яна ўз ишини бошлашган. Ёнғин юз берган қисми эса махсус тўсинлар билан ўраб олинган.

Ёнғин ҳақидаги хабар 29 июнь

куни ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. Баъзи интернет фойдаланувчиларнинг ёзишича, ёнғин бозор ичидаги музлаткич уланган электр симидаги қисқа туташув натижасида келиб чиққан. Бироқ айни пайтда бозорнинг қасддан ёқиб юборилгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

ЎХҲ ахборот бўлими

Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари раҳбарлари оммавий аттестациядан ўтади

Мамлакатдаги тиббиёт муассасалари раҳбарларининг касбий даражасини ва ўз лавозимига лойиқлигини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг июль ойи бошидан август охирига қадар республиканинг барча вилоятларида аттестация тадбирлари бўлиб ўтади, деб хабар беради маҳаллий ОАВ. Хабарда таъкидланишича ушбу аттестация соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 16 июндаги №904 сонли буйруғи асосида амалга оширилади. Ҳужжатда аттестацияни ўтказиш муддатлари ва баҳолаш мезонлари белгилаб берилган. Хусусан, аттестация иккита босқичда бўлиб ўтади. Биринчи босқичда муассасанинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти ёритиб берилади. Бунда эришилган ютуқлар, фаолият йўналишлари, муассаса ходимлари фаолиятига баҳо, рейтинг кўрсаткичлари ва самарадорлик индикаторлари акс этиши лозим. Иккинчи босқич соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида бўлиб ўтади. Ушбу босқичда тақдим қилинган ҳужжатлар асосида тиббиёт муассаса раҳбари ва комиссия аъзолари ўртасида суҳбат ўтказилади, шахсан бош врач фаолиятига баҳо берилади. Буйруқда таъкидланишича, республика миқиёсидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини баҳолаш учун 20 дан ортиқ мезонлар ишлаб чиқилган. Жумладан, кадрларнинг салоҳияти, техник база ҳолати, зарур дори-дармон воситалари билан таъминланганлиги, интизомнинг бажарилиши, санитар-эпидемиологик шароитлар ва ҳоказо. Ўз навбатида вилоят тиббиёт муассасалари учун ҳам 20 дан ортиқ мезонлар ишлаб чиқилган бўлиб булар консультатив ташхис даражаси, даволаш профилактика фаолияти сифати, инвестицияларни жалб қилиш, вилоятдаги санитар-эпидемиологик ҳолат, турли касалликларга қарши курашиш, муассасанинг моддий техник базаси ва бошқалардан иборат. Шу каби талаблар туман ва шаҳар даражасидаги тиббиёт муассасалари учун ҳам ишлаб чиқилган. Умумий аттестация жараёнлари 29 августда тиббий илмий тадқиқот институтлари ва республика марказлари текширувдан ўтказилганидан сўнг якунига етади. Аттестациянинг ўтказилиши устидан назорат соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. Худоёров зиммасига юклатилган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Page 6: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета6 № 141 / 08.07.2014

Тошкентда «шакар шов-шуви» ниҳоясига

етаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Korzinka.Uz супермаркетлар тармоғида, савдода шакар етарли миқдорда бўлгани ҳолда, маҳсулот савдоси ҳажми камайишни бошлади.

Бу ҳақда тармоқ директори Зафар Ҳошимов Facebook’даги «Потребитель.uz» гуруҳида маълум қилди, деб ёзади маҳаллий ОАВ.

Зафар Ҳошимов томонидан 4 июлга ўтар кечаси қолдирилган хабарга кўра, кетма-кет иккинчи кун шакар савдоси ҳажми қисқариши кузатилган.

«Бу бозорнинг маҳсулот билан тўйдирилгани белгиси ва «шакар шов-шуви» деб аталган ҳолатнинг сустлашиши эканлигига жуда ҳам умид қиламиз”, – деб ёзади тармоқ директори.

Зафар Ҳошимов Facebook’даги гуруҳдошларга мурожаат қиларкан, шакар билан боғлиқ ҳолат йирик супермаркетлар тармоқлари учун фойдали бўлаяпти, деган фикрларни инкор этган.

«Бу кунларда зўр ғайрат билан ишлашимизга тўғри келди, транспорт учун, қўшимча ишчи кучи жалб қилиш учун харажатлар (биз вақтинча 84 нафар қадоқловчи ва 60 нафар юк ташувчини ишга олдик), юкни ташиб, куну-тун қадоқлаш билан банд бўлган ходимларнинг қўшимча иш вақтлари учун тўловлар миқдори ва ҳоказолар миқдори бир неча бор ошди», – деди Зафар Ҳошимов.

Korzinka.Uz супермаркетлар тармоғи директорининг қўшимча қилишича, у ўз жамоаси томонидан шу кунларда амалга оширилган ишлардан мамнун; унинг қўшимча қилишича, тармоқ ходимлари бироз чарчагандек кўринсалар-да, улар «ғайрат ва қувватга» тўла.

UZBEK.FM

Ичимдан келган йиғи портладиБир доктор аёл шундай ҳикоя

қилади: Хонамга ташхис учун олтмиш ёшлардаги кампир билан ўттиз ёшлардаги эркак кириб келишди.

Эркакнинг кампирга бўлган ўта илиқ муносабати диққатимни тортди. Чунки у кампирнинг қўлини ушлар ва устидаги ёпинчиғини тузатиб қўярди. Қўли билан овқат ва сув берарди. Кампирнинг соғлиғи ҳақида сўраб, таҳлилларни олиб келишни айтганимдан кейин, эркакдан кампирнинг ақлий ҳолати ҳақида сўрадим. Чунки кампирниг ҳаракатлари мутаносиб эмас, берган жавоблари эса ғалатироқ эди. Эркак шундай жавоб берди:

─ У туғилганидан бери ақлий ногирон.

Ҳайрат ичида: ─ Уни ким боқади? ─ деб сўрадим.

У: ─ Мен, деб жавоб берди.Мен эса, ─ Шундайми? Унинг

кийимлари ва танасини ким ораста тутади? ─ дедим.

─ Уни ҳаммомга мен олиб кириб, кийимларини жавонга қўяман ва ювиниб бўлгунича кутиб тураман. Кир бўлган кийимларини кир ювиш машинасига соламан ва эҳтиёжи бўлган кийимларини харид қиламан ─ деб жавоб берди эркак.

─ Нега унга қарайдиган хизматкор аёлни ишга олмайсиз? ─ деб сўрадим.

У: ─ Чунки бечора онам болаларга ўхшаб шикоят қила олмайди. Шунинг учун хизматкорнинг онамга озор бериб, кўнглини оғритишидан қўрқаман!

─ Сиз уйланганмисиз. ─ Ҳа, алҳамдулиллаҳ. Фарзандларим ҳам бор.

─ Ундай бўлса, онангизга рафиқангиз қарар экан–да?

─ У ҳам қўлидан келганича ғамхўрлик қилади. Овқатларини пишириб, едиради. Онамга ёрдам бериши учун хотинимга хизматкор аёл тайинлаганман. Бироқ, мен ўзим онам билан бирга овқатланишни яхши кўраман. Сабаби, унинг қанд касали бор! Унинг сўзларини эшитар эканман ҳайратланар ва кўзимнинг ёшларини аранг тутиб турар эдим. Ўша онда кампирнинг қўлидаги тирноқларнинг олингани ўғринча нигоҳ ташлаб билиб олдим ва:

─ Унинг тирноқларини ким олади?,─ дедим. ─ Доктор хоним, унинг тирноқларини мен оламан.

Бечора ўзининг тирноқларини ололмайди, ─ деб жавоб берди ўғил. Кампир ўғлига қараб:

─ Менга қачон картошка сотиб оласан? ─ деб қолди.

─ Ҳозир, онажон! Ўзингизни дўконга олиб бораман! ─ деди ўғил. Она шундай қувонди-ки, болалардек:

─ Ҳозир борамиз! Ҳозир борамиз! ─ деб юборди.

Ўғил менга қараб: ─ Онамнинг бундай қувонишини кичик фарзандларимнинг қувончидан афзал кўраман! ─ деди.

Мен ҳолатдан таъсирланганимни сездирмаслик учун унинг делосини варақлай бошладим. Сўнгра:

─ Унинг сиздан бошқа бирон яқини йўқми? ─ деб сўрадим.

─ Мен унинг ягона фарзандиман. Боиси, отам уйланганидан бир ой ўтиб онам билан ажрашган экан, ─ деб жавоб берди.

─ Ундай бўлса сизни отангиз тарбиялаган бўлса керак? ─ Йўқ, менга ва онамга бувим ғамхўрлик қилганлар ва мен ўн ёшга кирганимда бувим вафот этганлар! Аллоҳ уни раҳмат қилсин!

─ Сиз бетоб бўлсангиз онангиз қараганми? Унинг сизга бирон марта эътибор берганини биласизми? Бошқача айтсак: Қувонч-у, қайғуйингизга ўртоқ бўлганми?

─ Йўқ, доктор хоним. Ўша ўн ёшимдан буён биламанки, онам шундай ногирон. Ўша ёшдан буён унинг қўл-у, оёғиман. Бошига бирон нарса келмасин деб қўрқаман. Дорилавҳа (рецептни) ёзиб, дорилардан қандай фойдаланиш кераклигини уқтирдим. Ўғил онасининг қўлидан ушлади ва:

─ Ана энди дўконга борамиз! ─ деди. Кампир: ─ Маккага бормаймиз– ми?! ─ деди. Ҳайратландим ва:

─ Уни Маккага қандай олиб борасиз? ─ дедим. ─ Учоқда,─ деди ўғил.

─ Уни Маккага олиб борасизми?─ Ҳа. ─ Онангиз умра қилмаса

ҳам бўлади–ку? Нега уни умрага олиб бориб, ўзингизни қийнайсиз?

─ Балки умрага олиб борсам онам севинар. Бу эса барча оламлар Робби бўлган Аллоҳнинг даргоҳида усиз қилган умрамдан кўра савоблироқ!

Улар ҳузуримдан чиқишди.

(Давоми кейинги сахифада)

Page 7: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета 7№ 141 / 08.07.2014

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

Эшикни ёпдим ва ҳамширага олдимга бировни қўймаслигини тайинладим. Ичимдан келган йиғи портлади. Ўзимга-ўзим шундай деб пичирладим:

─ Бу кампир ўғлига ҳомиладор бўлиб, туғишдан бошқа оналик хизматини қилмабди. На тарбия

берибди ва на кечалари бедор бўлибди. Қайғу изтироблари ва йиғиларига ўртоқ бўлмабди. Унинг ҳаётидан ҳавотирга тушиб, уйқудан кўзларини очмабди. Лекин ўғилдаги меҳр ва ғахўрликни қара. Ҳолисанлиллоҳ айтчи, ақли ҳуши жойида бўлган оналаримизга мана шу ўғилнинг ақлий ногирон онасига қилган муомалани қиляпмизми?

Аллоҳим, ота- онамизга ғамхўр бўлишимиз учун бизга мададкор бўл!

Аллоҳим, ота- онамизнинг гуноҳларини мағфират қил ва бизни чақалоқлигимиздан тарбия қилганларидек, устларидан раҳматларингин ёғдир!

Таҳририятимизга келган мактуб

Дунё Ислом олимлари бир овоздан ИШИД халифалигини рад

қилишдиИслом оламининг кўзга

кўринган олимлари Ироқ ва Сурия давлатлари ҳудудларининг “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (ИШИД) жангари гуруҳи томонидан босиб олинган ерларида халифалик эълон қилганига кескин қарши чиқишди. Бу ҳақда onislam.net хабар тарқатди.

Уларнинг сўзларига кўра мавжуд вазиятда Ислом давлати тузиш дин қоидаларига мутлақо зиддир.

“Мазкур гуруҳ томонидан ҳеч қандай келишувларсиз бир томонлама халифалик эълон қилиши ножоиздир ва Ислом қоидаларига зиддир”, – дейилади Шайх Юсуф ал-Кардавий раҳбарлигидаги мусулмон олимлари Халқаро Иттифоқининг диний-ҳуқуқий Қарорида.

Уламоларнинг қайд этишларича, мусулмонлар албатта ислом давлатида яшашни орзу қилишади, бироқ бундай давлатни қуриш учун ушбу мақсад йўлида биргаликда боришга тайёр бўлган соф ислом мамлакатлари ва миллатлар бўлмоғи лозим.

“ИШИД томонидан “Ислом халифалиги”нинг эълон қилиниши эса ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмасдир. Халқаро даражадаги барча ислом ташкилотларни инобатга олмасдан эълон қилинган халифалик ёки халифага ҳеч ким рози бўла олмайди”, – дея таъкидлайди мусулмон олимлари.

UZBEK.FM

АҚШда Путиннинг жиноятлари ҳақида китоб чиқади

АҚШдаги Simon & Schus-ter нашриёт уйи рус президенти Владимир Путиннинг уюшган жиноий гуруҳлар билан алоқадорлиги ҳақидаги шубҳалар юзасидан олиб борилган тадқиқотлар ҳақидаги китобни нашрдан чиқаради. Бу ҳақда Азаттык уналгысы хабар тарқатди.

Simon & Schuster нашриёт уйининг маълум қилишича, америкалик олима Карен Давишанинг «Путин клептократияси: Россиянинг эгаси ким?» деб номланган китоби 16 сентябрь куни дунё юзини кўради.

Аслида ушбу китобни Британиянинг Кембриж университети нашрдан чиқаришни режалаштирган эди. Бироқ, Россиянинг нашриётни «ҳақорат» учун судга бериш ҳақидаги таҳдидларидан сўнг, типография ўз мақсадидан қайтган эди.

Профессор Карен Давиша Владимир Путин ва сафдошлари томонидан 1990-йилларнинг бошларида кўплаб ноқонуний молиявий ишлар амалга оширилгани ҳақида батафсил ўрганиш учун 5 йил вақт сарфлаган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Қирғизистонда ҳарбий чақирув ёшидаги 92% ёшларнинг жисмоний ҳолати

қониқарсизЮрак-қон томир ва суяк

морфологик касалликларига чалинганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Аҳолининг жисмоний ҳолати салбий статистикада ҳам ўз аксини топган бўлиб – ҳарбий чақирув ёшидаги 92% ёшлар жисмоний тайёргарлик бўйича талабларни бажара олиш лаёқатига эга эмас”, – дея таъкидлайди Эргашев.

Унинг сўзларига кўра агентлик мактаб ўқувчилари ва талаба ёшларини жисмоний тарбиялашнинг меъёрий асосларини ишлаб чиққан ва ҳукуматга тақдим қилган. Меъёрлар жисмоний тайёргарликка қўйиладиган талабларни ва жисмоний талаб бўйича зарур тавсияларни ўз ичига олади.

“Инсоннинг саломатлиги 50-55% унинг ҳаёт тарзига, асосан жисмоний фаоллигига боғлиқлиги олимлар томонидан исботланган”, – дея қайд этади Эргашев.

UZBEK.FM

Қирғизистонда ҳарбий чақирув ёшидаги 92% ёшлар жисмоний тайёргарлик бўйича талабларни бажара олиш лаёқатига эга эмас. Бу ҳақда 1 июнь, сешанба куни Қирғизистон жисмоний маданият ва спорт давлат Агентлиги директори Қодирбек Эргашев маълумот берди, деб ёзади “Белый парус”.

“Бугунги кунда статистика бўйича 67 % мактаб ёшидаги болаларда умуртқа поғонаси қийшиқлиги (сколиоз) кузатилади. 22% болаларда эса ортиқча вазн бор.

Page 8: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета8 № 141 / 08.07.2014

ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ (14).

(Давоми кейинги сахифада)

(Давоми: Боши олдинги сонда)

Ёқуб алайҳиссалом билан бутун оиланинг Мисрга келиши

Юсуф алайҳиссалом акаларига: бутун оилангиз билан келинг, деб (101) зарур ашёлар билан икки юз туя юборди (102).

Ёқуб алайҳиссалом етмиш (103) ва ёки етмиш икки (104), ёки саксон уч (105) нуфузлик оила аъзолари билан бирга (106) Мисрга яқинлашганда, Юсуф алайҳиссалом Миср қироли билан гаплашди. Ва 4 минг аскарнинг бошида, мисрлик суворийлар билан бирга (107) шаҳардан чиқиб, Ёқуб алайҳиссаломни кутиб олди.

Ёқуб алайҳиссалом ўғли Яҳузага суяниб, пиёда юриб келарди. Ёқуб алайҳиссалом аксарлар ва суворийларнинг бошида Юсуф алайҳиссаломни кўриб, “Эй Яҳуза, бу Мисрнинг Фиръавними?” деб сўради.

- Йўқ, бу ўғлинг Юсуфдир, — деди Яҳуза.

Ота ўғил бирбирига яқинлашганда Юсуф алайҳиссалом салом беришни истади, аммо Ёқуб алайҳиссалом олдинроқ салом берди:

- Салом сенга Эй ҳузун ва изтиробларни кетказган, — деди у (108).

Ёқуб алайҳиссалом Мисрга келиб, қиролга дуо этгандан сўнг, Аллоҳ Мисрдаги қаҳатчиликни тамоман бартараф этди (109).

Юсуф алайҳиссаломнинг тушунинг рўёбга чиқиши

Аллоҳу Таоло Юсуф алайҳиссаломнинг тушининг қандай рўёбга чиққанини Шундай таъриф этади: “Энди Юсуфнинг ҳузурига кирганларида, у ўзини ота-онасининг қучоғига отди ва

“ИншоАллоҳ, Мисрга тинч-омон киринглар”, деди.

У отасини ўзининг тахтига ўтқазди ва улар (ота-онаси, акалари Юсуфга) сажда ҳолида йиқилдилар. У деди “Эй отажон, бу қирқ йил аввал кўрган тушимнинг таъбиридир. Роббим уни рост айлади. Муҳаққақ, У менга (буюк) инъом қилди, мени зиндондан чиқарди, Шайтон оға-иниларим билан орамизни бузгандан кейин, мана, сизалрни чўлу саҳролардан (Мисрга) келтирди. Шубҳасиз, Роббим истаган нарсасини энг нозик шаклда амалга оширгувчи зотдир. Муҳаққақ, фақат У илм ва ҳикмат соҳибидир. Роббим, менга подшоҳликни ато этдинг, барча

тушларнинг таъвил ва таъбири илмини бердинг. Эй кўкларни ва ерни яратган! Дунё ва охиратда ёлғиз ҳожам Сенсан! Менинг жонимни мусулмон ҳолимда олгин! Мени солиҳлар қаторига қўш!”

Ёқуб алайҳиссаломнинг айбдор ўғиллари учун дуоси

Аллоҳу Таоло Ёқуб алайҳиссаломнинг оиласини Мисрда тўплаган пайтда, айбдор ўғиллари бир-бирига:

- Шайx Ёқубга ва Юсуфга нималар қилганимизни биласизлар, агар улар айбларимизни кечирса, Роббимиз билан муносабатингиз қандай бўлади? Буларнинг тузалиши учун Шайxга кетишимиз керак, — дейишди.

Ва Ёқуб алайҳиссаломнинг қаршисига бориб ўтирдилар. Юсуф алайҳиссалом ҳам отасининг ёнида эди.

Улар:- Эй отамиз, биз бугунга қадар

сенга мурожаат этмаганимиз бир нарса ҳақида мурожаат этмоқдамиз. Бошимизга аввал келмаган бир иш тушди. Пайғамбарлар одамларнинг энг марҳаматлисидир, — дедилар.

- Эй ўғилларим, бошингизга тушган иш недир?, — деди Ёқуб алайҳиссалом.

- Бизнинг сенга ва укамиз Юсуфга қарши қилган ишларимизни биласан, — дейишди улар.

- Ҳа, биламан, — деди Ёқуб алайҳиссалом.

- Сизлар бизни афу этдингизми?, — дейишди.

-Ҳа,- деб жавоб бердилар Ёқуб ва Юсуф алайҳиссаломлар.

- Агар Аллоҳу Таоло бизларни афу этмаса, сизларнинг бизни афу этишингиз бизни Аллоҳнинг

азобидан қутқаролмайди, — дейишди, оға-инилар.

- Эй ўғилларим, мендан нима қилишимни истайсизлар? — деб сўради Ёқуб алайҳиссалом.

- Биз учун Аллоҳга дуо этишингни, Аллоҳ тарафидан ваҳий келганда бизни афу этишини Ундан тилашингни истаймиз. Агар тилагинг қабул этилиб, ҳаммамиз афу этилсак, кўзларимиз ойдин, қалбларимиз мутмаин ва мустариҳ бўлажакдир. Акс ҳолда, биз учун дунёда абадиян кўз ойдинлиги ва севинч бўлмаяжакдир, — дейишди улар.

Шунда Ёқуб алайҳиссалом, оёққа қалқиб, юзини қиблага бурди. Юсуф алайҳиссалом ҳам унинг

орқасидан турди. Оға-инилари ҳам залил бир вазиятда уларнинг орқасидан оёққа турдилар. Ёқуб алайҳиссалом дуо этди.

Юсуф алайҳиссалом “омин”, деди.

Узоқ йиллардан сўнгра, Ёқуб алайҳиссаломнинг вафотига яқин Жаброил алайҳиссалом келиб ўғиллари ҳақидаги дуонинг қабул этилгани ва уларнинг қилгуликлари афу этилгани ҳақда мужда берди (111).

Ёқуб алайҳиссаломнинг фарзандларига васияти ва унинг вафоти

Ёқуб алайҳиссалом бутун оиласи билан Мисрга келгандан сўнгра Юсуф алайҳиссаломнинг ёнида 17 йил қолди (112).

У ўлим тўшагига тушганда, ўғилларидан:

- Мендан (вафотимдан) сўнгра нимага ибодат этажаксиз? — деб сўради.

- Сенинг Илоҳингга ва оталаринг Иброҳимнинг, Исмоилнинг, Исҳоқнинг ягона Илоҳи бўлган Аллоҳга ибодат этажакмиз. Биз Унга таслим бўлган мусулмонларданмиз, — деб жавоб берди ўғиллари (113).

- Эй ўғилларим, Аллоҳ сиз учун (ислом) динини маъқул кўриб, танлади. У ҳолда сиз фақат мусулмон бўлиб жон беринг, — деди (114).

Ёқуб алайҳиссалом вафот этиши арафасида бутун ўғиллари ва набираларини тўплади. Ва уларга баракат дуоси қилди. Уларнинг ҳар бири учун бирор гап айтди.

Қиличини ва ёйини Юсуф алайҳиссаломга берди (115).

Page 9: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета 9№ 141 / 08.07.2014

ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ (14).

(Давоми келгуси сонда)

(Давоми: Боши олдинги сахифада)Ўз жасадининг отаси Исҳоқ алайҳиссаломнинг қабри ёнига кўмилишини васият қилди (116).

Ёқуб алайҳиссалом 140 ёшида вафот этди (117).

Унга ва юборилган барча пайғамбарларга салом бўлсин!

Миср халқи унинг учун 70 кун йиғлади (118).

Юсуф алайҳиссаломнинг буйруғи билан ҳакимлар Ёқуб алайҳиссаломнинг жасадига хушбўй ҳидлар суртдилар. Жасад 40 кун бу хушбўй ҳидлар ичида сақланиб турилди (119).

Юсуф алайҳиссалом отасининг тунукадан (120) ясалган тобутга қўйилган жасадини оила мазорлигига кўмиш учун Миср қиролидан изн истади ва изн берилгач (121) ёнида аксарлар, акалари ва мисрликларнинг катталари билан бирга (122) Хорбунга борди (123).

Амакиси Ойс бин Исҳоқнинг вафоти ҳам у кунга тўғри келди, яъни, Ёқуб алайҳиссалом билан эгиз туғилган Ойс ҳам айни кунда бир қабрга кўмилдилар (124).

Юсуф алайҳиссалом етти кун таъзияларни қабул қилгандан сўнгра, ҳамма тарқалди. Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ҳам унга таъзия билдиришди (125).

Ёқуб алайҳиссаломни дафн этгандан кейин, Юсуф алайҳиссалом акаларига “мен билан Мисрга қайтинглар”, деганда, улар қўрқдилар:

- Отамиз сенга бизнинг айбимизни кечир деган эмасмиди?, — дейишди улар.

- Сиз мендан қўрқманг, чунки мен Аллоҳдан қўрққан бир кишиман, — деди Юсуф алайҳиссалом.

Бу сўзлардан қалблари роҳатлаган акалари Мисрга қайтдилар ва у ерда истиқомат қила бошладилар (126).

Юсуф алайҳиссаломнинг молия вазирлиги

Юсуф алайҳиссалом Мисрга 17 ёшида келганди. Миср ҳокимининг уйида 13 йил қолди. Ўттиз ёшида молия вазири бўлди (127). Юсуф алайҳиссалом Мисрда вазифасини адолат билан адо этгани учун ҳамманинг севгисини қозонди (128).

Қаҳатчилик кунларида у тўйиб овқат емасди (129). “Ер юзининг хазиналари қўлингда

экан, нега оч юрибсан, қорнингни тўйғазмайсан”, дейилганда, у “тўқ бўлсам (130), очларни унутишдан қўрқаман”, деганди (131). Юсуф алайҳиссалом қиролнинг ошпазига қиролга ва унинг оиласига бир кунда фақат бир марта (тушлик) емак беришни буюрди. Буни қиролнинг очликни тотиб, очларни унутмаслиги ва муҳтожларга эҳсон қилиши учун қилди. Ошчи унинг буйруғини бажарди. Шундан кейин қироллар емагини кун ўртасида бериш одат бўлди (132).

Юсуф алайҳиссалом тадбиғи билан қаҳатчилиқ йилларида халқнинг ҳукумат тарафидан боқилгани

Икки йил қуроқлик аввал заҳира қилинган бутун озиқ-овқатни ямлаб ютди. Миср халқи илк йилда бутун олтин-кумушларини бериб, Юсуф алайҳиссаломдан озиқ-овқат сотиб олдилар. Миср халқида на дирҳам, на динор қолди. Ҳаммасини давлат олди.

Халқ иккинчи йилда бутун зийнат ашёларини сотиб, давлатдан озиқ-овқат олди. Халқнинг қўлида ҳеч нарса қолмади. Халқ учинчи йил қўй-сигир, бутун уй ҳайвонларини давлатга бериб, озиқ-овқат олдилар. Тўртинчи йилда бутун қулларини (эркак-

хотин) сотиб, давлатдан озиқ-овқат олдилар. Бешинчи йилда халқ ўзининг ери сувини сотиб давлатдан озиқ-овқат олди. Халқнинг қўлида мулк қолмади. Олтинчи йилда халқ болаларини бериб, эвазига буғдой ёки арпа олди. Мисрда қиролнинг тасарруфига ўтмаган на бир ҳур, на эркак қул ва на да хотин чўри қолди.

Бундан кейин Юсуф алайҳиссаломнинг бу ижроатини тақдир этганини айтган Миср қироли Фиръавн Райёнга:

- Мен Аллоҳни ва сени шоҳид тутиб, айтаманки, бутун Миср халқини озод этдим ва уларга мулкларини, қулларини, ўғилларини қайтариб бердим, — деди Юсуф алайҳиссалом.

Халқ Юсуф алайҳиссаломнинг бу ишидан ҳайратларга тушди:

- Валлоҳи, биз бундан шонлироқ, бундан ҳам буюкроқ бир вазир кўрмадик, — деди халқ (133).

Юсуф алайҳиссаломнинг уйланиши ва фарзандлари

Миср қироли Юсуф

алайҳиссаломни ўлган вазирнинг хотини Роил (Зулайҳо) билан уйлантирди.

Юсуф алайҳиссалом Роилга (Зулайҳога):

- Сен бир пайтлар мендан истаган нарсангдан бу хайрлироқ эмасми? — деди.

- Эй дўст, сен мени қоралама. Кўриб турганингдек, мен давлат ва дунё неъматлари ичида яшаган гўзал хотин эдим. Хўжайинимнинг эсa хотинлар билан муносабати йўқ эди. Аллоҳ сени гўзал суратда яратганди. Кўрганингдек, нафсим менга ғолиб келди, — деди.

Юсуф алайҳиссаломнинг Зулайҳоси бокира (қиз) бўлганлиги ҳақида ривоятлар бор.

Юсуф алайҳиссалом Зулайҳодан Афроим ва Мишо исмидаги ўғиллари бўлди (134). Афроим Юшо бин Нуҳ, бин Афроим алайҳиссаломнинг бобосидир. Мишонинг Мусо исмидаги бир ўғли бўлиб, у Мусо бин Имрон алайҳиссаломдан аввал пайғамбар бўлганди.

“Таврот” аҳли эсa, Ҳизр алайҳиссаломни излаган Мусо бин Имрон алайҳиссаломнинг бу Мусо бин Мишо бўлганлигини иддао этмак билан (135) катта хатога тушганлар, ёлғон сўйлаганлардир (136).

Юсуф алайҳиссаломнинг баъзи фазилатлари

Юсуф алайҳиссалом 17 ёшида қудуққа ташланган пайтда (137) илоҳий ваҳйга маҳзар бўлганди (138), Робби тарафидан маъқул кўрилиб, танланган (139) бўлиб, тоатда ихлосга эришган қуллардан (140) бир пайғамбар эди (141).

Амр бин Имлок, бин Ловаз, бин Сом уруғидан келган Миср қироли иккинчи Фиръавн Райён бин Валидни Аллоҳга иймонга чақириб, иймон эттирганди. Унинг ўлимидан кейин ўрнига айни уруғдан келган Қобус бин Мусъаб бин Муовияни ҳам иймонга даъват этди, аммо у иймонга келмади (142). У кофир (143) ва зўравон эди (144).

Юсуф алайҳиссалом қиролга ва унинг атрофидаги мансабдорларга очиқ бурҳонлар келтирган ҳолда, улар бунга шубҳа билан қарадилар. Ҳатто Юсуф алайҳиссалом вафот этганда:

- Бундан сўнгра Аллоҳ асло пайғамбар юбормас, -дейишди.

- Аллоҳ ҳаддини билмас, шубҳачи кимсаларни шундай йўлдан оздиради (145).

Page 10: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета10 № 141 / 08.07.2014

«Чорсу» меҳмонхонасининг тугамайдиган таъмири яна диққат марказда

Тошкентнинг Чорсу майдонида жойлашган ва таъмири бир неча йилдан бери тугамаётган (ёки бошланмаётган) « Ч о р с у » м е ҳ м о н хо н а с и н и н г янги макети сурати интернетда пайдо бўлди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

Мазкур суратларнинг м е ҳ м о н х о н а н и таъмирлаш билан боғлиқ олдинги лойиҳаларга оидлиги ёки эндиликда бошланиши мумкин бўлган таъмирлаш ишларига тегишлилиги ҳақида тасдиқланган маълумот йўқ.

Сўнги маротаба ушбу меҳмонхонанинг қурилиш тарихи ва бир неча йиллардан бери тугамаётган таъмирлаш ишлари тўғрисида 2010 йилнинг сентябрь ойида

Озодлик радиоси сайтида таҳлилий мақола эълон қилинганди.

«Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси Тошкентнинг Эски шаҳар қисми марказида йиллардан бери қаровсиз ҳолда ëтган “Чорсу” меҳмонхонаси замирида бунëд этилиши белгиланган замонавий комплексни 2012 йил 1 сенябрига қадар ишга туширтирмоқчи. Аммо ўтказилган кичик тадқиқотдан¸ бу режа ҳам амалга ошмай қолади¸ деган хулоса туғилади», — деб ёзганди Озодлик.

Дарҳақиқат, ушбу тахмин ўз исботини топиб меҳмонхонанинг таъмирлаш ишлари ҳануз якунига етмади.

Даставвал, 1982 йили «Москва» номи билан фойдаланишга топширилган меҳмонхона 2000 йиллар бошида таъмирлаш учун ёпилган эди.

Ўшанда Ўзбекистондаги хорижликларга мўлжалланган аксар меҳмонхоналар эгаси бўлган Ўзбектуризм миллий компанияси 2002 йилида Туркиядаги Emsaş İnşaat Turizm Ticaret ve Sanayi A.Ş. ширкати билан биргаликда “Chor-su Hotel” деб номланган қўшма корхона тузганди. 70 фоиз ҳиссаси турк ширкатига тегишли бўлган

бу корхона¸ қарийб 23 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ëтқизиб¸ меҳмонхонани таъмирлаб ишга тушириш мажбуриятини зиммасига олганди. Аммо орадан икки йилча ўтмай¸ бу корхона Тошкент шаҳар Хўжалик ишлари бўйича суди қарори билан¸ сармоядор сифатидаги мажбуриятларни бажармаганликда айбланиб тугатилганди ва турк ширкати Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлганди.

Шундан сўнг 2007 йил сентябрида меҳмонхонани очиқ савдога қўйиш бўйича ўтказилган халқаро тендер ғолиби бўлган Жанубий Кореяда рўйхатга олинган Daegeon Global Co. Ltd ширкати “Чорсу” базасида замонавий меҳмонхона комплекси барпо этиш мажбуриятини зиммасига олганди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ¸ агар ширкат ўз мажбуриятини 2012 йилнинг 1 сенябрига қадар адо этса¸ харид қарзини вақтида тўламаганлик боис йиғилиб қолган жарима тўловларидан озод этилиши¸ акс ҳолда шу пайтгача киритган сармоясидан айрилиши таъкидланганди. Бироқ, 2010 йили Озодлик ўтказган тадқиқот

натижаларига кўра Daegeon Global Co. Ltd ширкати фаолияти билан боғлиқ бир қанча шубҳалар юзага келганди.

Хусусан, номи Ў з б е к и с т о н хабарларидан ташқари фақат бир марта – Корея ахборот хизмати ҳисоботидагина қайд этилган бу ширкат 2007 йилнинг 14 мартида¸ Ў з б е к и с т о н д а г и «Чорсу» меҳмонхонаси 7 миллион долларга сотиб олинишидан атиги беш ой аввал ташкил топгани, фаолияти на маҳаллий ва на хорижий тадбиркорларга маълум экани¸ ҳамкорлик ва алоқа учун на манзили ва боғланиш имконлари ж а м о а т ч и л и к к а б е р и л г а н и таъкидланганди.

Ушбу маълумот 2014 йилнинг июнь ойида қайта текширилганда ҳам Daegeon Global Co. Ltd ширкатининг Gwonseon-Dong провинциясида қайддан ўтгани ҳақидаги кичик маълумотдан бошқа ҳеч нарса топилмади.

Шубҳали ширкат билан имзоланган шубҳали келишув эса «Чорсу» меҳмонхонасини таъмирлаш билан боғлиқ ишларда бирор ўзгариш ясамади.

Пировард натижада, Вазирлар Маҳкамасининг юқорида тилга олинган қарори ҳам айрим номаълум сабабларга кўра бажарилмасдан қолди.

2012 йилда Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳри туристик салоҳиятини оширишга қаратилган янги қарор қабул қилди. Мазкур ҳужжатда ҳам «Чорсу» меҳмонхонасини таъмирлаш масаласи ҳақида сўз борди. Унга кўра таъмирлаш ишлари 2013 йил июлига қадар тугатилиши керак эди.

Бироқ, «Чорсу» меҳмонхонасининг таъмирлаш ишлари 2014 йилнинг июнь ҳолатига келиб ҳам ўз якунига етмаган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Page 11: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета 11№ 141 / 08.07.2014

(Давоми кейинги сахифада)

Эҳтимол бу сен учун охирги Рамазондир

Рамазон ойини кутаётган Мусулмон юртларга назар ташлаган одам бизларнинг бугунги кундаги Рамазонни кутиб олишимиз билан Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларнинг кутиб олишлари ўртасида катта фарқни кўради.

Қалб бармоқларга афсус-надоматлар билан йўғрилган сўзларни имло қилади, бармоқлар эса уларни кўз ёшлари сиёҳи билан ёзади, қалб бугунги фитналардан эзилиб адо бўлади.

Салаф солиҳлар олти ой «Эй Аллоҳ, бизни Рамазонга етказгин» деб, дуо қилишар, Рамазонга етишсалар ибодатда қаттиқ тиришар, яна олти ой «Эй Аллоҳ, биздан Рамазондаги амалларимизни қабул эт», деб дуо қилишар эди.

Аммо бизнинг замонамиздаги телеканаллар ва баъзи радиодастурларнинг мутасаддилари рамазон келишидан олти ой аввал Рамазон учун тайёргарлик кўрадилар. Барча ахлоқсиз филмларни, ҳонандаларнинг ҳамма янги қўшиқларини жамлашда жонбозлик кўрсатадилар. Гоҳида кофирлар ишлаб чиқарган «Исломий» кинофилмларни хам эфирга узатиб, мана биз ҳам «Исломга хизмат қиляпмиз», дейдилар.

Уларнинг ҳоллари «Серияллар ва видеоклиплар нозил бўлган Рамазон ойи» демоқда.

Бу улуғ ойда жин-шайтонларнинг занжирбанд қилиниши, уларга бор имконларини ишга солиб ёрдам берадиган инс-шайтонларига оғир келгани боис, Аллоҳнинг динини ўзларига душман билиб, унга қарши Рамазон ойида уруш эълон қиладилар.

Рамазон ойи киришидан бир неча кун аввал бозорга ва катта савдо дўконларига борсангиз, одамларнинг турли-туман озиқ-овқат ва ичимликларни сотиб олаётганларининг гувоҳи бўласиз. Гўёки улар Рамазон ва тақво ойига эмас, уруш ва очарчиликка тайёргарлик кўришмоқда.

Улар дунёдаги миллионлаб оч-яланғоч мусулмонларнинг ҳолларини хаёлларига ҳам келтирмайдилар!

Оҳ! Азиз меҳмоннинг ғафлатдаги қавм олдидаги аламларига.

Қани энди улар унинг қадрига етсалар, ҳеч бўлмаса унинг қадрини билсалар!

Кечаларни бедор ўтказадиганлар қани?!

Рўза одобларига амал қиладиганлар қани?!

Тун зулматларида жонбозлик кўрсатадиганлар қани?!

Рамазон ойи собиқийн-ҳақиқий мусобақачилар майдони, содиқлар ўлжаси ва мўминлар хушнудлиги. Рамазоннинг кеча-кундузлари Замон боши узра тождир, аҳли мўмин унинг хайротларини ғанимат билсин!

Ғафлатидан уйғонган, эҳтиёт чорасини кўрган, бугунидан эртасига захира олган бандага жаннат бўлсин!

Ҳой, Рамазон ойидан ғафлатда қолган, кўзингни оч!

Ҳой, беҳуда сўзлагувчи, тилингни тий!

Ҳой, телеканаллар, уятсиз саҳифалар (сайтлар) ботқоғига ботган одам, сенга нима бўлди?!

Рамазонга етиш неъматларнинг энг улуғи. Қанча-қанча дўстларни ўлим ўз домига тортди. Бир кун бўлсада рўза тутсам, бир кеча бўлсада қиём қилсам деб, қон йиғлаган, юраклари эзилган касаллар билан қанча-қанча каравотлар тўлиб тошди. Ва лекин… «…улар билан ўзлари истайдиган нарсанинг ўртаси тўсиб қўйилди» (Сабаъ: 54)

Хозирги замондаги кўпчилик мусулмонлар рўзанинг ҳақиқатини англаб етмайдилар. Улар рўзадан мақсад, фақат саҳардан то шомгача емоқ-ичмоқ ва жимоъдан сақланишгина деб ўйлайдилар. Улар Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалардан тийилиб, У ҳаром қилган нарсалар билан ифтор қиладилар. Мана бу — шом азонини эшитган пайтда «чанқоқ

кетди, томирларга сув югурди ва ин ша Аллоҳ ажр собит бўлди» деб дуо қилиб, орқасидан сигарет тутатган одамнинг рўзасида нима маъно бор?!

Кундузи билан рўза тутиб, намоз ўқиб, садақа бериб, Қуръон ўқиб ҳасанотлар жамлаган, кейин эса туни билан шаҳватларининг қулига айланган, ётиб олиб телевизор томоша қилган ёки интернет саҳифаларининг энг расволарини варақлаган одамнинг қилмишларида тақво нима қилсин!

Қанча рўзадор бор, унинг рўзасидан ҳиссаси очлик ва чанқоқлик!

Қанча қоим (тунда намоз ўқувчи) бор, унинг қиёмидан улуши бедорлик, холос!

Ривоят қилинишича Ҳасан ибн Солиҳ – зоҳид ва тақводор киши бўлган – нинг чўриси бўлган экан. Уни кимлардир сотиб олибди. Тун ярим бўлгач чўри янги хожасининг ҳовлисида қичқира бошлабди: Ҳой, одамлар, намоз! намоз! Уй аҳли қўрқиб уйғонибдилар ва нима гап? бомдод бўлдими?, деб сўрашибди.

- Ие, сизлар фақат фарз намозларни ўқийсизларми? деб, ажабланибди. Тонг отгач чўри Ҳасан ибн Солиҳнинг ҳузурига бориб, сиз мени ёмон одамларга сотибсиз, улар фақат фарз намозларни ўқирканлар ва фақат фарз рўзани тутишар экан, илтимос, мени қайтариб олинг, деди. У чўрини қайтиб олди.

Мен мана шу сўзларни ёзар эканман ҳижолатдан ер ёрилсаю ерга кириб кетсам, чунки мусулмонлар ичида таровеҳ ва хатм

Page 12: МУҲАММАД СОЛИҲ: “ДИНИМИЗНИНГ ОБРЎСИНИ … · Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан

Erkin YURT интернет-газета12 № 141 / 08.07.2014

“ERKIN YURT”интернет-газетасиЎзбекистон Халқ Ҳаракати расмий нашри www.uzxalqharakati.com/erkinyurt Муҳаррир: Замир Малик

(Давоми: Боши олдинги сонда)

Қуръонларни қўйинг, ҳаттоки фарз намозларни тарк қиладиганлар бор! Намоз ўқимасдан рўза тутган одамнинг рўзаси бир пул.

Ҳой, умрини иймонни кемирувчи ишлар билан зое қилувчи!

Ҳой, фойдалардан юз ўгириб, зиёнга юз тутувчи, тавба қилиш пайти келмадими?! Қайтиш ва зорланиш фурсати етмадими?!

«Иймон келтирган зотлар учун диллари Оллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ — Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими?» (Ҳадид: 16)

Тақводорларнинг қалблари бу ойга талпинади, ундан ажралиш аламидан инграйди… Ғафлатнинг чеки борми?!

Эй, шаҳватлар ва шубҳаларнинг қуллари!

Эй, ўйин-кулги ва форум-чатлар қуллари!

Эй, телевизор ва каналлар қуллари!

Нега сизлар Оллоҳни улуғлашни (яъни Унга ибодат қилишни) ўйламайсизлар?!

Нега сизлар Рамазон ойида ҳалол ва ҳаромни танимайсизлар?!

Эй, Рамазонга етиб келган, бироқ ундан юз ўгирган инсон… Ўзинг учун нажот ва кечирим кафолатини олдингми?!

Қуръон ойи ва дўзахлардан озод қилиш ойи кетиб қолишидан олдин, сен бу хорлик уйқусидан уйғонармикинсан?!

Эҳтимол бу сен учун ОХИРГИ РАМАЗОНДИР!

Эй, ўзига зулм қилган, нафсини ҳавосига эргаштирган ғўр банда, ана, Рамазон эшик қоқмоқда, сен унда иймонингни янгила ва унда

гуноҳларингни юв.Аллоҳга қасамки, бу бебаҳо

фурсат ва улуғ неъмат. Агар сен, «ЙЎҚ!» десанг, таҳорат қил сўнг тўрт бор такбир айтиб ўзингга ўзинг жаноза ўқи. Ана энди сен ўликсан!

Эй Ражабда гуноҳларга тўймаган инсон

Шаъбонда ҳам роббисига тек қилган исён

Сенга кириб келди шаҳри Рамазон

Сен уни айлама шаҳри ғалаёнЭй яхшилар олға босинг! Эй

ёмонлар доғда қолинг!Эй Оллоҳим, бизларни йиллар

давомида Рамазонга етказ ва бизларни унда Дўзахдан озод бўлган қулларинг қаторида қил!

Шодий Саййид АхмадАбу Закарийя ал-Маданий

таржимаси

Россиялик хакерлар АҚШга қарши қўпорувчилик

ҳозирлашмоқдаРоссиялик хакерлар гуруҳи

АҚШнинг бутун энергетика тизимини издан чиқариш ниятида, деб ёзади gezitter.org. Нашрнинг ёзишича ушбу маълумот Trusted-Sec компаниясининг хавфсизлик бўйича мутахассиси томонидан Fox News канали эфирида билдирилган. Агарда бу ҳаракат муваффақиятли якун топадиган бўлса бутун мамлакат электр энергиясисиз қолади ва ишлаб чиқаришда ҳам оғир йўқотишлар бўлади, дейди мутахассис.

TrustedSec компанияси ходими Девид Кеннедининг сўзларига кўра, бу уриниш Украина билан боғлиқ бўлиши мумкин. “Ҳақиқатан ҳам руслар АҚШ энергетика тизимини ўрганиб чиқишмоқда ва унга ҳужум уюштириш йўлларини излашмоқда. Агар ўртада жиддий низо келиб чиқадиган бўлса, улар энергетика тизимимизнинг каттагина қисмини тўхтатиб қўйишлари мумкин. Бу жуда катта зарар беради”, – дея ўз фикрини баён этади олим. “Ҳозирда тараққиёт жуда илгарилаб кетган. Хакерлар осонлик билан ҳужум уюштириш имкониятларини топа олишади. Шунинг учун ҳам хавфсизликни таъминлаш учун жуда кўп ишлар қилиниши лозим”, – дея қўшимча қилади у.

UZBEK.FM

Рефат Чубаровга ҳам Қиримга кириш 5 йилга таъқиқланди

Қирим татарлари лидерларига нисбатан босимлар давом этмоқда. Қирим минтақаси чегарасида тўхтатиб қолинган Қирим татарлари Миллий Мажлиси раиси Рефат Чубаровга ҳам Мустафо Абдулжамил Қиримўғлига нисбатан қўллангани каби Қирим ҳудудига киришига 5 йиллик таъқиқ жорий қилинди. Бу ҳақда Қирим ахборот агентлиги хабар берди.

Украинанинг Херсонска вилоятидаги Геничеськ шаҳрида бўлиб ўтган Қирим татарлари Миллий Мажлиси (КТММ) йиғилишидан қайтаркан Қиримга киришда КТММ раиси Рефат Чубаровга нисбатан 5 йил давомида Қиримга киритилмаслик жорий қилинди.

Чегара назорат пунктига бир қанча полиция машиналари,

ҳарбий бўлинмалар ва қамоқхона машинаси олиб келинди.

Қирим прокурори Наталя Поклонская чегарада тўхтатиб қолинган Чубаровга нисбатан радикал фаолият айбловларидан иборат бўлган икки ярим саҳифадан иборат айбловни ўқиб эшиттирди.

Чубаровнинг ўзига нисбатан қўйилаётган айбловнинг Қиримнинг расмий тилларидан бири бўлган Қирим татарчада ўқилишини талаб қилиши эътиборсиз қолдирилди.

UZBEK.FM