xt.uzedu.uz · web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган...

45
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази “Мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими– xt.uzedu.uz” га маълумотларни киритиш ва ундан фойдаланиш бўйича ЙЎРИҚНОМА 1

Upload: others

Post on 18-Nov-2020

22 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Мультимедиа умумтаълим дастурларини

ривожлантириш маркази

“Мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими–xt.uzedu.uz”га

маълумотларни киритиш ва ундан фойдаланиш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Тошкент – 2018

1

Page 2: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

“Мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими–xt.uzedu.uz”га маълумотларни киритиш ва ундан фойдаланиш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш йўналишида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, вазирлик тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида бугунги кунда янги дастурий тизимлар яратилиб халқ таълими тизимига жорий этилмоқда. Бошқарув органлари, таълим муассасалар ва улардаги ходимлар, ўқувчи ҳамда ўқитувчилар ҳисобини юритиш ҳамда ўқув жараёнини автоматлаштириш мақсадида “Мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими–xt.uzedu.uz” жорий этилган бўлиб, ушбу тизим имкониятлари кенгайтирилиб қайта такомиллаштирилди.

Мазкур тизим Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 8 сентябрдаги 03-05/3-2-1681-сонли хати билан Республика бўйича жорий этилди.

Тизимдаги маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида дастурда мавжуд бўлган логин ва пароллар қайта янгиланди. Янгиланган логин ва пароллар ҳудудий халқ таълими бошқармаларидан туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларига берилади. Туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ўз тасарруфидаги мактабларга парол ва логинлар тарқатилади.

Мазкур тизимга интернетга уланган компьютернинг интернет браузери орқали http://xt.uzedu.uz доменидан кирилади.

Тизимининг бош саҳифаси:

2

Page 3: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Тизимга маълумотларни киритишни бошлаш учун “Кириш” тугмасини босилади.

“Кириш” тугмаси босилгач, логин ва пароль киритиш учун форма очилади, ушбу формага Сизга тақдим қилинган логин ҳамда паролни киритиб, “Кириш” тугмаси босилади.

Тизимга кирилгач қуйидаги саҳифа очилади:

Тизим 6 та (Статистика, Муассаса, АКТ паспорти, Ходимлар, Ўқувчилар, Хавфсизлик созламалари) бўлимдан иборат бўлиб, ушбу бўлимларда мактаб таълим жараёнини бошқаришга доир барча маълумотлар батафсил равишда киритиб борилиши кўзда тутилган.

3

Page 4: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

СТАТИСТИКА БЎЛИМИ

1. Умумий маълумотлар бўлими

Ушбу бўлимга кирилганда республика бўйича умумий маълумотлар статистикасини кўриш мумкин. Агар ҳудудлар бўйича статистик маълумотлар керак бўлса ҳудуд номига сичқонча ёрдамида босиш керак.

Ўз навбатида ҳудудлар бўйича статистикани туманлар кесимида кўриш мумкин, бунинг учун “Туманлар кесимида кўриш” тугмасини босиш керак.

Ҳудди шу тартибда, бирор тумандаги муассаса хақидаги умумий маълумотлар статистикасини кўриш керак бўлса, ўша туман номи устига сичқонча ёрдамида босилади. Шундан сўнг танланган ҳудуддаги муассасалар ҳақида умумий маълумотлар статистикаси акс этган саҳифа очилади. Шунингдек, агар бирор тумандаги муассасалар хақида умумий статистик маълумотлар керак бўлса, “Муассасалар кесимида кўриш” тугмаси босилади.

4

Page 5: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

2. Ўқувчилар бўйича бўлими

Ушбу бўлимда ўқув муассасаси ўқувчилари бўйича умумий маълумотлар статистикасини кўриш мумкин. Маълумотларни саралаш имконияти мавжуд бўлиб, бунинг учун “Ўқиш тили” ва/ёки “Ўқиётган чет тили” бўлинмаларида бир ёки бир нечта категорияларни танлаб, “Қидириш” тугмасини босиш керак.

3. Синфлар бўйича бўлими

Ушбу бўлимда мактабдаги синфлар бўйича умумий маълумотлар статистикасини кўриш мумкин. Маълумотларни саралаш имконияти мавжуд бўлиб, бунинг учун “Ўқиш тили” бўлинмасида бир ёки бир нечта категорияларни танлаб, “Қидириш” тугмасини босиш керак.

5

Page 6: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

МУАССАСА БЎЛИМИ

1. Мавсумга тайёргарлик бўлими

Ушбу бўлимда таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни маълумотлари киритилади. Маълумот киритилиши шарт бўлган майдончалар * билан белгилаб қўйилган. Шу билан биргаликда “Таълим муассасаларининг янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлигини баҳолаш мезонлари йўриқномаси” ҳам мавжуд бўлиб, уни “Йўриқномаси(504 Кб)” ҳавола (ссылка)си орқали кўчириб олиш мумкин.

2. Муассаса ҳақида бўлими

Ушбу бўлимда таълим муассасасининг умумий маълумотлари келтирилган. Уларни таҳрирлаш учун “Таҳрирлаш” устунида жойлашган “Кўриш” тугмасини босиш керак. Ушбу тугма босилгач, қуйидаги саҳифа очилади:

6

Page 7: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу ойнада тўлдирилиши керак бўлган барча майдончаларга маълумотлар киритилади.

3. Синф (гуруҳ)лар бўлими

Ушбу саҳифада муассасадаги синфлар ҳақида умумий маълумотлар келтирилган бўлиб, уларни таҳрирлаш учун “Таҳрирлаш” тугмасидан фойдаланилади. Агар янги синф қўшиш керак бўлса “Қўшиш” тугмаси босилади.

7

Page 8: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Location белгисини қўйиш учун бизга телеграм тармоғи керак бўлади. Бунинг учун қуйидаги кетма-кетликда ишлар бажарилади:Телеграмдан My School бот танланади ва start тугмаси босилади.

Старт тугмасини босгандан сўнг, Contact тугмасини босинг.

Contact тугмаси босилган сўнг, бот сиздан xt.uzedu.uz логинни киритишни сўрайди. Xt.uzedu.uz сайтдаги логинни тўғри киритгандан сўнг логин тўғри киритилгани тўғрисида ёзув чиқади ва паролни киритишни сўрайди.

8

Page 9: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Парол тўғри киритилганидан сўнг, шу логин ва парол қайси мактабга тегишли эканлиги тўғрисида ёзув чиқади ва Location тугмасини мактаб худудида босилади.

Шундан сўнг сиз турган жой тизимга бириктирилган мактаб локатцияси сифатида автоматик тарзда сақланади.

9

Page 10: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

АКТ ПАСПОРТИ БЎЛИМИ

1. Маълумотларни таҳрирлаш бўлими

Ушбу бўлим

Умумий маълумотлар Ахборот-коммуникация воситалари (рўйхат бўйича) Ахборот-коммуникация воситаларининг ҳисобдан чиқариш ёки

таъмирлаш лозим бўлганлари Ахборот-коммуникация воситаларига ҳизмат кўрсатиш (2018-йил

ҳисобидан) Ахборот-коммуникация воситаларига ҳизмат кўрсатиш (2017-йил

ҳисобидан) Телекоммуникациялар ва қўшимча маълумотлар бўлимларидан иборат

бўлиб, ушбу бўлимларга тегишли бўлган барча маълумотлар киритилади

2. 1-жадвал статистикаси бўлими

Ушбу саҳифада 1-жадвал статистикаси келтирилган.

3. 2-жадвал статистикаси бўлими

10

Page 11: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу саҳифада 2-жадвал статистикаси келтирилган бўлиб, бу жадвални Excel га импорт қилиш имконияти ҳам мавжуд.

11

Page 12: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

ХОДИМЛАР БЎЛИМИ

Ходимлар бўлимига маълумотлар киритиш 2 та босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқич: Даставвал “Ходимлар” бўлимининг “Муассаса ходимлари” бўлимига кирилади:

Ушбу бўлимнинг тепа ўнг қисмидаги “Қўшиш” тугмасини босиш орқали

“Маълумот яратиш” формасига ўтилади:

12

Page 13: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу форма учта бўлимдан иборат бўлиб, маълумот киритиш учун майдончаларга эга. Киритилиши шарт бўлган маълумот майдончалари * (юлдузча) ҳамда пуштиранг фон билан алоҳида ажратиб кўрсатилган.

Ҳар бир майдон хақида алоҳида тўхталиб ўтамиз:

Асосий маълумотлар бўлинмаси

Ходимнинг идентификация рақами (ПИНФЛ)

Ушбу майдончага ходимнинг ПИНФЛ рақами киритилади. Майдонча қўшимча “?” ёрдамчи тугмасига эга бўлиб, ушбу тугма ПИНФЛ ҳақида маълумот берувчи тасвирни экранга чикаришга мўлжалланган. Ушбу тасвирни ўрганиб чиқиб, ПИНФЛ қандай маълумот эканлиги ва уни қаердан олиб ёзиш мумкинлиги ҳақида тушунчага эга бўламиз.

Фамилияси, Исми, Отасининг исми майдонлари:

Ушбу майдонларга мос равишда киритилаётган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми киритилади.

Жинси

Ушбу майдонда киритилаётган ходимнинг жинси белгиланади

Туғилган вақти

Ушбу майдонда киритилаётган ходимнинг туғилган вақти киритилиши керак бўлиб, қулайлик яратиш мақсадида майдонга сичқонча ёрдамида босилганда календарь ойнаси очилади, ушбу ойнадан ходим туғилган сана танлаб босилади ва у автоматик тарзда майдонда хосил бўлади.

Миллати

Ушбу майдонда киритилаётган ходимнинг миллати киритилади, қулайлик яратиш мақсадида бир неча миллатлардан бирини танлаш имконияти бор, агар ушбу давлатлар орасида Сиз киритмоқчи бўлган миллат мавжуд бўлмаса, Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази (МУДРМ)га мурожаат қилишингиз мумкин бўлади, дастурчиларимиз бу миллатни ҳам ушбу рўйхатга қўшиб қўйишади.

Туғилган давлати

Ушбу майдонда киритилаётган ходимнинг туғилган давлати киритилади, қулайлик яратиш мақсадида бир неча давлатлардан бирини танлаш имконияти бор, агар ушбу давлатлар орасида Сиз киритмоқчи бўлган давлат мавжуд бўлмаса, МУДРМга мурожаат қилишингиз мумкин бўлади, дастурчиларимиз бу давлатни ҳам ушбу рўйхатга қўшиб қўйишади.

Туғилган ҳудуди, Туғилган тумани, Туғилган маҳалласи майдонлари 13

Page 14: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу майдонлардаги маълумотлар бевосита “Туғилган давлати” майдонидаги маълумотга боғлиқ бўлиб, бирор бир ҳудуд, туман ёки маҳаллани танлаш имконияти “Туғилган давлати” майдони тўлдирилгач пайдо бўлади. Уларни киритиш учун майдонга босилгач пайдо бўладиган рўйхатдан ҳудуд, туман ёки маҳалла номини танлаш керак бўлади.

Партияга аъзолиги

Ушбу майдонда ҳозирда Республикамизда ўз фаолиятини олиб бораётган сиёсий партиялар номи киритилади. Улардан бирини киритиш учун майдонга босилгач пайдо бўладиган рўйхатдан партия номини танлаш керак бўлади.

Шахсий веб сайти

Агар киритилаётган ходим ўзининг шахсий веб-сайтига эга бўлса, у ҳолда ушбу майдонга веб-сайт манзили клавиатура орқали киритилади.

Электрон почтаси

Ушбу майдонга киритилаётган ходимнинг шахсий электрон почта манзили клавиатура орқали киритилади.

Телефон рақами

Ушбу майдонга киритилаётган ходимнинг телефон рақами клавиатура орқали киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида “+998” коди билан бошланувчи халқаро код аввалдан киритиб қўйилган, шу билан бирга мобил алоқа оператори коди ажралиб туриши учун “(“, “)” белгилари киритиб қўйилган.

Педагогик маълумотлар бўлинмаси

Педагоглик стажи

Ушбу майдончага ходимнинг педагогик стажи йиллар ҳисобида клавиатура ёки майдончага бириктирилган кўрсаткичлар орқали киритилади.

Лавозим даражаси

Ушбу майдончада ходимнинг лавозим даражаси кўрсатилади. Лавозим даражаси ҳақидаги маълумотни киритиш учун майдончага сичқонча ёрдамида бир маротаба босилгач, лавозим даражалари рўйхати келиб чиқади, ушбу рўйхатдан мос лавозим даражаси танлаб босилади.

Лавозими

Ушбу майдончада ходимнинг лавозим кўрсатилади. Ходимнинг лавозими ҳақидаги маълумотни киритиш учун майдончага сичқонча ёрдамида бир маротаба босилгач, лавозимлар рўйхати келиб чиқади, ушбу рўйхатдан мос лавозим танлаб босилади. Рўйхат “Лавозим даражаси” майдончасига

14

Page 15: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

киритиладиган маълумот билан ўзаро боғлиқ бўлиб, лавозимлар рўйхати “Лавозим даражаси”даги маълумотларга қараб ўзгаради.

Маълумоти

Ушбу майдончада ходимнинг маълумоти кўрсатилади. Ходим маълумоти (олий, ўрта-махсус ва б.) ҳақидаги маълумотни киритиш учун майдончага сичқонча ёрдамида бир маротаба босилгач, маълумотлар рўйхати келиб чиқади, ушбу рўйхатдан мос маълумот танлаб босилади.

Тоифаси

Ушбу майдончада ходимнинг тоифаси кўрсатилади. Ходим тоифаси (олий, биринчи ва б.) ҳақидаги маълумотни киритиш учун майдончага сичқонча ёрдамида бир маротаба босилгач, тоифалар рўйхати келиб чиқади, ушбу рўйхатдан мос тоифа танлаб босилади.

Мутахассислик тури

Ушбу майдончада ходимнинг мутахассислик тури кўрсатилади. Ходимнинг мутахассислик тури ҳақидаги маълумотни киритиш учун майдончага сичқонча ёрдамида бир маротаба босилгач, мутахассислик турлари рўйхати келиб чиқади, ушбу рўйхатдан мос тур танлаб босилади.

Мутахассислиги

Ушбу майдончада ходимнинг мутахассислиги кўрсатилади. Ходимнинг мутахассислиги ҳақидаги маълумотни киритиш учун майдончага сичқонча ёрдамида бир маротаба босилгач, мутахассисликлар рўйхати келиб чиқади, ушбу рўйхатдан мос мутахассислик танлаб босилади.

Барча маълумотлар киритиб бўлингач уларнинг тўғрилиги яна бир маротаба текшириб чиқилади. Киритилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун “Маълумотлар тўғрилигини тасдиқлаш” бўлимига белги (птичка) қўйилади.

Киритилган маълумотларни сақлаш ва ходимнинг фотосуратини киритиш имкониятига эга бўлиш учун “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Расми бўлинмаси

Ушбу бўлимда киритилаётган ходимнинг фотосурати жойлаштирилади. Бу бўлим “Асосий маълумотлар” ва “Педагогик маълумотлар” бўлимлари тўлдирилиб, сақланганидан кейин фаоллаштирилади.

15

Page 16: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ходимнинг расмини юклаш учун “Расм юклаш” тугмаси босилади ва керакли расм танланади.

Расм танлангач “Открыть” тугмасини босилади.

Сўнг яна бир маротаба “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади:

Малумотлар киритишнинг 2-босқичига ўтилади.

Иккинчи босқич: Бу босқичда ходим ҳақидаги барча маълумотлар киритилиши керак бўлади

Маълумот киритиш формасининг чап тарафига янги бўлимлар қўшилади:

16

Page 17: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Асосий маълумотлари

Ушбу бўлим маълумотлари 1-босқичда киритиб бўлинган.

Паспорт маълумотлари

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу формада иккита бўлинма мавжуд.

Ушбу форма иккита – “Асосий маълумотлар” ва “Паспорт берган ИИБ” бўлинмаларидан иборат ва уларнинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Асосий маълумотлар бўлинмаси:17

Page 18: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Серияси

Ушбу майдончага паспорт серияси киритилади. Серия лотин алифбосида, катта ҳарфлар билан киритилиши керак.

Номери

Ушбу майдончага паспорт рақами (номери) киритилади.

Берилган вақти

Ушбу майдончага паспорт берилган сана киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага босилганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Ушбу формадан керакли сана танланиб босилади.

Амал қилиш муддати

Ушбу майдончага паспортнинг амал қилиш муддати киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага босилганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Ушбу формадан керакли сана танланиб босилади.

Ҳолати

Ушбу майдончага агар, паспортнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса белги (птичка) қўйилади, акс ҳолда бўш қолдирилади.

Паспорт берган ИИБ бўлинмаси

Давлат

Ушбу майдончага давлат номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага босилганда давлатлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Ушбу формадан керакли давлат танланиб босилади.

Ҳудуд

Ушбу майдончага ҳудуд номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага босилганда ҳудудлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Ушбу формадан керакли ҳудуд танланиб босилади.

Туман

Ушбу майдончага туман номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага босилганда туманлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Ушбу формадан керакли туман танланиб босилади.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

18

Page 19: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Биладиган тиллари

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу форма битта – “Асосий маълумотлар” бўлинмасидан иборат ва унинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Биладиган хорижий тил номи

Ушбу майдончага ходим биладиган хорижий тил номи киритилади, қулайлик яратиш мақсадида сичқонча ёрдамида майдончага босилганда бир нечта хорижий тиллар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган, уларнинг орасидан кераклигини танлаб босиш керак бўлади. Агар ушбу рўйхатда ходим биладиган хорижий тил мавжуд бўлмаса, МУДРМга мурожаат этишингиз сўралади, марказ дастурчилари тилни рўйхатга қўшиб қўйишади.

Ҳорижий тилни билиш даражаси

Ушбу майдончага ходим хорижий тилни қай даражада билиши киритилади, қулайлик яратиш мақсадида сичқонча ёрдамида майдончага босилганда бир нечта даражалар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган, уларнинг орасидан кераклигини танлаб босиш керак бўлади.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Ўқиган ўқув юртлари

19

Page 20: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу форма иккита – “Асосий маълумотлар” ва “Берилган ҳужжат хақида маълумот” бўлинмаларидан иборат. Уларнинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Асосий маълумотлар бўлинмаси

Ўқиган давлат

Ушбу майдончага ходим ўқиган ўқув юрти жойлашган давлат номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага босилганда давлатлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган, уларнинг орасидан кераклигини танлаб босиш керак бўлади. Сиз киритмоқчи бўлган давлат рўйхатда бўлмаса МУДРМга мурожаат этишингиз сўралади, марказ дастурчилари керакли давлатни рўйхатга қўшиб қўйишади.

Таълим муассасаси номи

Ушбу майдончага ходим ўқиган таълим муассасасининг номи тўлиқ киритилиши лозим.

Ўқиш бошланган йил

Ушбу майдончага ходимнинг таълим муассасасидаги ўқиш даврининг бошланган йили киритилади.

Тугаган йил

20

Page 21: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу майдончага ходимнинг таълим муассасасидаги ўқиш даврининг тугаган йили киритилади.

Диплом бўйича мутахассислиги

Ушбу майдончага ходимнинг диплом бўйича мутахассисилиги киритилади

Диплом бўйича ихтисослиги

Ушбу майдончага ходимнинг диплом бўйича ихтисослиги киритилади

Маълумоти

Ушбу майдончага ходимнинг маълумоти киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда маълумот турлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли маълумот тури танланиб босилади.

Берилган ҳужжат ҳақида маълумот бўлинмаси

Олган хужжати

Ушбу майдончага ходим таълим муассасини тугатгандан сўнг қандай ҳужжат олганлиги киритилади, қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда олинган ҳужжат турлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли ҳужжат танлаб босилади.

Ҳужжат рақами

Ушбу майдончага ходим таълим муассасини тугатгандан сўнг олган ҳужжатнинг рақами киритилади

Ўқитиш даражаси

Ушбу майдончага ходим таълим муассасасида қай даражада (бакалавр, магистр ва б.) ўқиганлиги ҳақидаги маълумот киритилади, қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ўқитиш даражаси турлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли ўқитиш даражаси танлаб босилади.

Таълим тури

Ушбу майдончага ходим ўқиган таълим тури (кундузги, сиртқи ва б.) киритилади, қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда таълим турлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли таълим турини танлаб босилади.

Ҳужжат берилган вақти

21

Page 22: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу майдончага ходим таълим муассасасини тугатгандан сўнг олган ҳужжатнинг берилган вақти киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Ҳужжат қайд рақами

Ушбу майдончага ходим таълим муассасасини тугатгандан сўнг олган ҳужжатнинг қайд рақами киритилади

Нострификация

Ушбу майдончага агар ходим чет элда таълим олган бўлса, таълим муассасасини тугатгандан сўнг олган ҳужжатнинг нострификация рақами киритилади.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Илмий унвонлари

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу форма битта – “Асосий маълумотлар” бўлинмасидан иборат. Унинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Унвон номи

Ушбу майдончага ходимнинг илмий унвони номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда унвон номлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли унвон номини танлаб босилади.

Берилган вақти

22

Page 23: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу майдончага ходимнинг илмий унвони берилган санаси киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Ҳужжат номери

Ушбу майдончага ходимнинг илмий унвони рақами (номери) киритилади.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Илмий даражалари

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу форма битта – “Асосий маълумотлар” бўлинмасидан иборат. Унинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Даража номи

Ушбу майдончага ходимнинг илмий даражаси номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда даража номлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли даража номини танлаб босилади.

Илмий даража йўналиши

Ушбу майдончага ходимнинг илмий даражаси йўналиши киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда даража йўналишлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли даража йўналиши танлаб босилади. Бу майдон “Даража номи” майдони

23

Page 24: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

билан ўзаро боғлиқ бўлиб, агар “Даража номи” майдони тўлдирилмаса йўналишлар рўйхати келиб чиқмайди.

Берилган вақти

Ушбу майдончага ходимнинг илмий даражаси берилган санаси киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Ҳужжат рақами

Ушбу майдончага ходимнинг илмий даражаси ҳақидаги ҳужжатнинг рақами (номери) киритилади

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Меҳнат фаолияти

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу форма битта – “Асосий маълумотлар” бўлинмасидан иборат. Унинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Ишлаган вақти

Ушбу майдончага ходим ташкилотда қанча вақт мобайнида ишлагани ёзилади. Мисол учун: 02.03.2010дан – 03.04.2015гача

Ишлаган муассаса (ташкилот) номи ва лавозими

Ушбу майдончага ходим фаолият юритган ташкилот номини ва у ерда қайси лавозимда ишлаганини киритилади.

24

Page 25: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Жойлашиш тартиби

Ушбу майдончага ходим меҳнат фаолияти олиб борган ташкилотларнинг тартиб рақами қўйилади. Яъни, меҳнат фаолияти бошланган ташкилот – 1, кейинги ташкилот – 2 ва б.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Малака ошириш

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу форма иккита – “Асосий маълумотлар” ва “Олинган ҳужжат ҳақида маълумот” бўлинмаларидан иборат. Уларнинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Асосий маълумотлар бўлинмаси

Малака тоифаси

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у малака оширишда ўқиган бўлса, малака тоифаси киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда малака тоифалари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли малака тоифаси танлаб босилади.

Малака тури

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у малака оширишда ўқиган бўлса, малака тури киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча

25

Page 26: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

ёрдамида босилганда малака турлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли малака тури танлаб босилади.

Бошланган вақт

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у малака оширишда ўқиган бўлса, малака ошириш бошланган сана киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Тугаган вақт

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у малака оширишда ўқиган бўлса, малака ошириш тугаган сана киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Малака оширган институт

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у малака оширишда ўқиган бўлса, малака ошириш институти номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда малака ошириш институтлари номлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли малака ошириш институти номи танлаб босилади.

Олинган ҳужжат ҳақида маълумот бўлинмаси

Олинган ҳужжат

Ушбу майдончага ходимнинг малака ошириш институтида ўқишни якунлаганидан сўнг, унга берилган ҳужжат номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда ҳужжат номлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли ҳужжат номи танлаб босилади.

Ҳужжат рақами

Ушбу майдончага ходимнинг малака ошириш институтида ўқишни якунлаганидан сўнг, унга берилган ҳужжат рақами киритилади.

Ҳужжат берилган вақт

Ушбу майдончага ходимнинг малака ошириш институтида ўқишни якунлаганидан сўнг, унга тақдим этилган ҳужжатнинг берилган санаси киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Ҳужжатнинг амал қилиш муддати

26

Page 27: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу майдончага ходимнинг малака ошириш институтида ўқишни якунлаганидан сўнг, унга берилган ҳужжатнинг амал қилиш муддати санаси киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Ҳужжат ҳолати

Ушбу майдончага ходимнинг малака ошириш институтида ўқишни якунлаганидан сўнг, унга берилган ҳужжатнинг ҳолати, яъни амалда ёки йўқлигини билдирувчи белги (птичка) қўйилади. Агар ҳужжат амалда бўлмаса белги қўйилмайди.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Қайта тайёрлов

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу форма иккита – “Асосий маълумотлар” ва “Олинган ҳужжат ҳақида маълумот” бўлинмаларидан иборат. Уларнинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Асосий маълумотлар бўлинмаси

Қайта тайёрланган фан 27

Page 28: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у қайта тайёрловда ўқиган бўлса, қайта тайёрланган фани киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда фан номлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли фан номи танлаб босилади.

Қайта тайёрлов тури

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у қайта тайёрловда ўқиган бўлса, қайта тайёрлов тури киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда қайта тайёрлов турлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли тур танлаб босилади.

Ўқиш бошланган вақт

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у қайта тайёрловда ўқиган бўлса, қайта тайёрлов бошланган сана киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Ўқиш тугаган вақт

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у қайта тайёрловда ўқиган бўлса, қайта тайёрлов тугаган сана киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Қайта тайёрланган институт

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у қайта тайёрловда ўқиган бўлса, қайта тайёрлов институти номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда қайта тайёрлов институтлари номлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли қайта тайёрлов институти номи танлаб босилади.

Олинган ҳужжат ҳақида маълумот

Олинган ҳужжат

Ушбу майдончага ходимнинг қайта тайёрлов институтида ўқишни якунлаганидан сўнг, унга берилган ҳужжат номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда ҳужжат номлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли ҳужжат номи танлаб босилади.

Ҳужжат номери

Ушбу майдончага ходимнинг қайта тайёрлов институтида ўқишни якунлаганидан сўнг, унга берилган ҳужжат рақами киритилади.

Ҳужжат берилган сана

28

Page 29: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу майдончага ходимнинг қайта тайёрлов институтида ўқишни якунлаганидан сўнг, унга тақдим этилган ҳужжатнинг берилган санаси киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Муассасадаги ишлари

Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу форма иккита – “Асосий маълумотлар” ва “Ишдан бўшаш ҳақидаги маълумотлар” бўлинмаларидан иборат. Уларнинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Асосий маълумотлар бўлинмаси

Лавозим даражаси

Ушбу майдончага ходимнинг лавозим даражаси киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида, майдончага сичқонча ёрдамида босилганда лавозим даражалари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли лавозим даражаси танлаб босилади.

Лавозими

Ушбу майдончага ходимнинг лавозим киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида, майдончага сичқонча ёрдамида босилганда лавозимлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли лавозим танлаб босилади. Бу майдонча “Лавозим даражалари” майдончасига киритилган маълумотлар

29

Page 30: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

билан ўзаро боғлиқ бўлиб, рўйхат “Лавозим даражалари” майдончасидаги маълумотларга кўра ўзгаради.

Ишга тайинланган вақти

Ушбу майдончага ходимнинг лавозимга тайинланган санаси киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Шартнома тури

Ушбу майдончага ходимнинг лавозимга тайинлов шартномасининг тури киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида, майдончага сичқонча ёрдамида босилганда шартнома турлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли шартнома тури танлаб босилади.

Шартнома номери

Ушбу майдончага ходимнинг лавозимга тайинлов шартномасининг рақами киритилади.

Ставка

Ушбу майдончага ходимнинг лавозимга иш ставкаси киритилади.

Ишга тайинланган буйруқ номери

Ушбу майдончага ходимнинг лавозимга тайинлов буйруғининг рақами киритилади.

Ишдан бўшаш ҳақидаги маълумотлар бўлинмаси

Ишдан бўшаган вақти

Ушбу майдончага ходимнинг ишдан бўшаган санаси киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб, босилади.

Ишдан бўшаш сабаби

Ушбу майдончага ходимнинг ишдан бўшаш сабаби киритилади.

Ишдан бўшатилган буйруқ номери

Ушбу майдончага ходимнинг ишдан бўшатилиши буйруғи рақами киритилади.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Оила аъзолари30

Page 31: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу форма иккита – “Асосий маълумотлар” ва “Яшаш жойи ҳақида маълумот” бўлинмаларидан иборат. Уларнинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Асосий маълумотлар бўлинмаси

Қариндошлик тури

Ушбу майдончага ходим оила азосининг унга нисбатан қариндошлик тури киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда қариндошлик турлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли тур танлаб босилади.

ФИО

Ушбу майдончага ходим оила азосининг Фамилияси, Исми ва Отасининг исми киритилади.

Туғилган вақти

Ушбу майдончага ходим оила азосининг туғилган йили киритилади.

Туғилган давлат

Ушбу майдончага ходим оила азосининг туғилган давлати киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда

31

Page 32: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

давлатлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли давлат танлаб босилади.

Туғилган ҳудуд

Ушбу майдончага ходим оила азосининг туғилган ҳудуди киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли ҳудуд танлаб босилади. Ушбу майдонча “Туғилган давлати” майдончасидаги маълумотлар билан ўзаро боғлиқ бўлиб, бу майдончадаги рўйҳат “Туғилган давлати” майдончасидаги маълумотга кўра ўзгаради.

Туғилга маҳалла

Ушбу майдончага ходим оила азосининг туғилган маҳалласи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда маҳаллалар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли маҳалла танлаб босилади. Ушбу майдонча “Туғилган ҳудуд” майдончасидаги маълумотлар билан ўзаро боғлиқ бўлиб, бу майдончадаги рўйҳат “Туғилган маҳалла” майдончасидаги маълумотга кўра ўзгаради.

Иш жойи ва лавозими

Ушбу майдончага ходим оила азосининг иш жойи ва лавозими киритилади.

Яшаш жойи ҳақида маълумот бўлинмаси

Вафот этган

Ушбу майдончага ходим оила азоси, агар вафот этган бўлса белги (птичка) қўйилади, акс ҳолди белги қўйилмайди.

Яшаётган давлат

Ушбу майдончага ходим оила азосининг яшаётган давлати киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда давлатлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли давлат танлаб босилади.

Яшаётган ҳудуд

Ушбу майдончага ходим оила азосининг яшаётган ҳудуди киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли ҳудуд танлаб босилади. Ушбу майдонча “Яшаётган давлати” майдончасидаги маълумотлар билан ўзаро боғлиқ бўлиб, бу майдончадаги рўйҳат “Яшаётган давлати” майдончасидаги маълумотга кўра ўзгаради.

32

Page 33: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Яшаётган туман

Ушбу майдончага ходим оила азосининг яшаётган тумани киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда туманлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли туман танлаб босилади. Ушбу майдонча “Яшаётган ҳудуди” майдончасидаги маълумотлар билан ўзаро боғлиқ бўлиб, бу майдончадаги рўйҳат “Яшаётган ҳудуди” майдончасидаги маълумотга кўра ўзгаради.

Яшаётган маҳалла

Ушбу майдончага ходим оила азосининг яшаётган маҳалласи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда маҳаллалар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли маҳалла танлаб босилади. Ушбу майдонча “Яшаётган туман” майдончасидаги маълумотлар билан ўзаро боғлиқ бўлиб, бу майдончадаги рўйҳат “Яшаётган туман” майдончасидаги маълумотга кўра ўзгаради.

Яшаётган манзил

Ушбу майдончага ходим оила азосининг яшаётган манзили киритилади

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Ўқитадиган фанлари

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

33

Page 34: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу форма битта – “Асосий маълумотлар” бўлинмасидан иборат. Унинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Фан тури

Ушбу майдончага ходим дарс берадиган (ўқитадиган) фан тури киритилиши керак. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда фан турлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли фан тури танланиб босилади.

Фан номи

Ушбу майдончага ходим дарс берадиган (ўқитадиган) фан номи киритилиши керак. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда фанлар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли фан танланиб босилади. Ушбу майдонча “Фан тури” майдончасидаги маълумотлар билан ўзаро боғлиқ бўлиб, бу майдончадаги рўйҳат “Фан тури” майдончасидаги маълумотга кўра ўзгаради.

Қачондан бошлаб ўқитаяпти

Ушбу майдончага ходим фанни қачондан бошлаб ўқитаётганини билдирувчи сана киритилиши керак. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб босилади.

Қачонгача ўқитган

Ушбу майдончага ходим фанни қачонгача ўқитганини билдирувчи сана киритилиши керак. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб босилади.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Давлат мукофотлари

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

34

Page 35: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Ушбу форма битта – “Асосий маълумотлар” бўлинмасидан иборат. Унинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Мукофот тури

Ушбу майдончага ходим олган мукофот тури киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда мукофот турлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли мукофот тури белгилаб босилади.

Мукофот номи

Ушбу майдончага ходим олган мукофот номи киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда мукофот номлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли мукофот номи белгилаб босилади. Ушбу майдонча “Мукофот тури” майдончасидаги маълумотлар билан ўзаро боғлиқ бўлиб, бу майдончадаги рўйҳат “Мукофот тури” майдончасидаги маълумотга кўра ўзгаради.

Берилган ҳужжат рақами

Ушбу майдончага мукофотни тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами киритилади.

Ҳужжат берилган вақт

Ушбу майдончага мукофотни тасдиқловчи ҳужжат берилган вақт киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб босилади.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

Сайловларда сайланганлиги

35

Page 36: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

“Қўшиш” тугмаси босилгач қуйидаги форма хосил бўлади:

Ушбу форма битта – “Асосий маълумотлар” бўлинмасидан иборат. Унинг тўлдирилиш тартиби қуйидагича:

Қачондан

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у сайловларда сайланган бўлса, қайси санада сайланганлиги киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб босилади.

Қачонгача

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у сайловларда сайланган бўлса, қайси санагача сайланганлиги киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда календарь формаси келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли сана танлаб босилади.

Қаерга, ким бўлиб сайланган (тўлиқ ёзилиши шарт)

Ушбу майдончага ходимнинг, агар у сайловларда сайланган бўлса, қайерга ва ким бўлиб сайланганлиги тўлиқ тарзда киритилади.

Маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмаси босилади.

36

Page 37: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

ЎҚУВЧИЛАР БЎЛИМИ

1. Ўқувчилар ҳаракати бўлими

Ушбу бўлимда таълим муассасаси ўқувчиларининг ҳаракати кўрсатилади (яъни синфдан синфга, мактабдан мактабга ва шу каби бошқа ҳаракатлар). бўлим 3 та (“Келган ўқувчилар”, “Юборилган ўқувчилар” ва “Синфдан синфга ёки мактабдан мактабга ўтказиш”) ойнадан иборат.

Келган ўқувчилар ойнаси

Ушбу ойнада таълим муассасасига ўқувчиларнинг келиш ҳаракати маълумотлари кўрсатилади.

Муассасани танлаш учун аввал “Ҳудуд номи” майдончасидан ўша ҳудуддаги вилоят тузилмаси танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудий вилоят тузилмалар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли ҳудудий вилоят тузилмаси танлаб босилади.

Ҳудудий вилоят тузилмаси танлангач ҳудудий туман тузилмаси танланади. Бунинг учун “Туман номи” майдончасидан ўша ҳудуддаги туман тузилмаси танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудий туман тузилмалар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли ҳудудий туман тузилмаси танлаб босилади.

Ҳудудий тузилмалар танлаб бўлингач керакли мактаб танланади. Бунинг учун “Муассаса номи” майдончасидан керакли мактаб танлаб босилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда мактаблар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли мактаб танлаб, босилади.

37

Page 38: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

Юборилган ўқувчилар ойнаси

Ушбу ойнада таълим муассасасидан ўқувчиларнинг юборилиш ҳаракати маълумотлари кўрсатилади.

Муассасани танлаш учун аввал “Ҳудуд номи” майдончасидан ўша ҳудуддаги вилоят тузилмаси танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудий вилоят тузилмалар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли ҳудудий вилоят тузилмаси танлаб босилади.

Ҳудудий вилоят тузилмаси танлангач ҳудудий туман тузилмаси танланади. Бунинг учун “Туман номи” майдончасидан ўша ҳудуддаги туман тузилмаси танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудий туман тузилмалар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли ҳудудий туман тузилмаси танлаб босилади.

Ҳудудий тузилмалар танлаб бўлингач керакли мактаб танланади. Бунинг учун “Муассаса номи” майдончасидан керакли мактаб танлаб босилади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда мактаблар рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган. Керакли мактаб танлаб, босилади.

Синфдан синфга ёки мактабдан мактабга ўтказиш ойнаси

Ушбу ойнада ўқувчини бир синф ёки мактабдан бошқа синф ёки мактабга ўтказиш амалга оширилади. Бунинг учун “Синфдан” бўлинмасида синфдан синфга ёки мактабдан мактабга ўтаётган ўқувчининг мактаби ҳамда синфи танланади. Ушбу жараён қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Синфдан бўлинмаси

“Ҳудуд номи” майдончасида ҳудудий бошқарма номи танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудий бошқарма номлари келиб чиқиш дастурлаб қўйилган. Керакли бошқарма танлаб, босилади.

“Туман номи” майдончасида ҳудудий бўлим номи танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудий бўлим номилари рўйхати келиб чиқиш дастурлаб қўйилган. Керакли бўлим танлаб, босилади.

“Муассаса номи” майдончасида муассаса номи танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда тумандаги муассаса номлари рўйхати келиб чиқиш дастурлаб қўйилган. Керакли муассаса танлаб, босилади.

“Синф” майдончасида ўқувчи ўқиётган синф танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда муассасадаги

38

Page 39: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

синф номлари рўйхати келиб чиқиш дастурлаб қўйилган. Керакли синф номи танлаб, босилади.

“Синф номи” майдончасида синф номи белгиланиши керак. А, В, D ва шу каби. Керакли ном киритилади.

Барчаси танлаб бўлингач “Қидириш” тугмаси босилади. “Қидириш” тугмаси босилгач танланган синфдаги ўқувчилар рўйхати келиб чиқади. Ушбу рўйхатдан бошқа синф ёки мактабга ўтаётган ўқувчи танланади.

Синфга бўлинмаси

“Ҳудуд номи” майдончасида ҳудудий бошқарма номи танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудий бошқарма номилари келиб чиқиш дастурлаб қўйилган. Керакли бошқарма танлаб, босилади.

“Туман номи” майдончасида ҳудудий бўлим номи танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудий бўлим номилари рўйхати келиб чиқиш дастурлаб қўйилган. Керакли бўлим танлаб, босилади.

“Муассаса номи” майдончасида муассаса номи танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда тумандаги муассаса номлари рўйхати келиб чиқиш дастурлаб қўйилган. Керакли муассаса танлаб, босилади.

“Синф” майдончасида ўқувчи ўқиётган синф танланади. Қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда муассасадаги синф номлари рўйхати келиб чиқиш дастурлаб қўйилган. Керакли синф номи танлаб, босилади.

“Синф номи” майдончасида синф номи белгиланиши керак. А, В, D ва шу каби. Керакли ном киритилади.

Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил қилингач саҳифанинг пастки қисмида жойлашган “Танланган ўқувчиларни бошқа синфга ўтказиш “ тугмаси босилади.

39

Page 40: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

2. Ўқувчилар бўлими

Ушбу бўлимда муассасадаги барча ўқувчилар маълумотлари келтирилган бўлиб, ушбу жадвални Excel га экспорт қилиш имконияти мавжуд.

Агар янги ўқувчи қўшиш керак бўлса “Қўшиш” тугмаси босилади.

“Қўшиш” тугмаси босилгач, ўқувчи ҳақида маълумот яратиш ойнаси очилади. Бу ойнада ўқувчи ҳақидаги барча сўралган маълумотлар киритилади. Киритилиши шарт бўлган маълумотлар майдончалари * белгиси ва алоҳида ранг билан ажратиб кўрсатилган. Барча маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш” тугмаси босилади.

Агар мавжуд ўқувчи маълумотларини таҳрирлаш керак бўлса “Таҳрирлаш” тугмаси босилади.

“Таҳрирлаш” тугмаси босилгач, ўқувчи ҳақида маълумотни таҳрирлаш ойнаси очилади. Бу ойнада ўқувчи ҳақидаги барча сўралган маълумотлар

40

Page 41: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

киритилади ёки ўзгартирилади. Киритилиши шарт бўлган маълумотлар майдончалари * белгиси ва алоҳида ранг билан ажратиб кўрсатилган. Барча маълумотлар киритиб бўлингач “Сақлаш” тугмаси босилади.

Ушбу саҳифада “Сақлаш” ва “Сақлаш ва таҳрирлашни давом эттириш” тугмалари билан бир қаторда “Ўчириш” тугмаси ҳам мавжуд бўлиб, ушбу тугма агар ўқувчи синфдан синфга ёки бошқа мактабга ўтган бўлса, у ҳақидаги маълумотларни ўчириш учун ишлатилади.

41

Page 42: xt.uzedu.uz · Web viewКеракли ном киритилади. Барча танланган маълумотлар тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил

ХАВФСИЗЛИК СОЗЛАМАЛАРИ БЎЛИМИ(Парол ва логинларни алмаштириш ёки тасарруфдаги муассасалар

паролларини билиб бериш)

Фойдаланувчилар бўлими

Ушбу бўлимда муассаса (мактаб) администратори ва улар ҳақидаги қисқача маълумотлар рўйхати келтирилган. Бу маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, қайси муассасада ким администратор эканлиги ҳақида маълумот беради ҳамда у ёки бу маълумотни айнан қайси фойдаланувчи аккаунти орқали киритилганлигини билиш имкониятини яратади.

Тизимга кирилгач, мактаб администратори ўзи ҳақидаги маълумотларни “Шахсий кабинет” орқали киритиб қўйиши керак бўлади. Бунинг учун экраннинг тепа ўнг бурчагида жойлашган мактаб администраторининг номига курсор олиб борилади ва шахсий кабинетга кириш учун очиладиган ойнадан “Шахсий кабинет” тугмаси босилади.

“Шахсий кабинет” бўлимига кириб ҳар бир фойдаланувчи ўзининг Паролларини алмаштириш мумкин.

Туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ўз тасарруфидаги мактабларнинг парол ва логинлари билиб берилади.

Тизимга мактаб томонидан киритиладиган барча маълумотлар учун шу мактаб директори ва администратори жавобгар ҳисобланади!

Телеграм орқали https://t.me/XtUzeduUz ҳаволасидан “Мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими – xt.uzedu.uz”ни қўллаб-қувватлаш гуруҳига мурожаат этиб xt.uzedu.uz дастурига маълумотларни киритиш бўйича амалий ёрдам олишингиз мумкин.

Тизим бўйича техник ёрдам, таклифлар бўйича ёки тизим ишламай қолса Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази((+99871) 202-13-93 (ички рақам 500 ёки 102га), (+99871) 223-16-31, (телеграм орқали @IsmoilovSardor, @muminov_s, @KayumovS, @Alimov_A))га мурожаат этишингиз мумкин.

42