П Р О Т О К О Л - dori-darmondoridarmon.uz/uploads/dop. dokumenti/business plan 2016.pdf ·...
TRANSCRIPT
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
0
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
1
«Дори-Дармон» акциядорлик компаниясининг 2016 йилга
Бизнес режаси
I. «Дори-Дармон» АК тўғрисида қисқача маълумот.
1. «Дори-Дармон» АКсининг ташкилий тузилмаси.
II.«Дори-Дармон» АК ва унинг тизимидаги корхоналарнинг 2015 йил 9 ойлик
молиявий хўжалик фаолияти тахлили ва 2016 йил режалари;
1.«Дори-Дармон» АКнинг асосий стратегик йўналишлари.
2.«Дори-Дармон» АКнинг маркетинг режаси.
3.«Дори-Дармон» АК тизими бўйича 2015 йил 9 ой давомида сотиб олинган
дори воситалари ва тиббий буюмлар тахлили ва 2016 йилга режалаштирилган сотув
хажми.
4.«Дори-Дармон» АК таркибидаги корхоналарда дорихона шароитида
тайёрланадиган дори воситалари ва эритмаларини тайёрлашдан даромад 2015 йил 9 ой
давомида.
5.Имтиёзга эга бўлган беморларга бепул бериладиган дори воситалари ҳамда
тиббий буюмлар билан таъминоти ахволи.
6. Дори-Дармон АКси ва МЧЖлари бўйича 2016 йилга молия хўжалик
фаолияти режаси.
III. «Дори-Дармон» Ациядорлик бош компаниясининг 2015 йил молия хўжалик
фаолияти тахлили ва 2016 йилга режаси .
1. «Дори-Дармон» АК бош корхонасининг 2015 йил 9 ойлик баланси, даромади
ва харажатлари таҳлили. 2016 йилга режалаштирилаётган даромад ва харажатлар.
2. Бош корхонанинг 2015 йил 9 ойлик молиявий натижаси, баланс ҳисоботи ва
2016 йилга мўлжалланаётган иқтисодий кўрсаткичлари.
3. Бош корхонанинг 2016 йилда валюта конвертация режаси.
4.Компаниянинг акциялари тўғрисидаги маълумот ва дивиденд сиёсати.
IV. «Дори-Дармон» Акциядорлик компанияси ва МЧЖларининг 2016 йилги
бизнес режасидаги асосий иқтисодий кўрсаткичлари.
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
2
I."DORI-DARMON" акциядорлик компанияси тўғрисида қисқача маълумот
Компаниянинг номи:
ўзбек тилида: «DORI–DARMON» акциядорлик компанияси
ўзбек тилида қисқартирилган номи: «DORI–DARMON» АК
Рус тилида: Акционерная компания «DORI–DARMON»
Инглиз тилида: «DORI–DARMON» JOINT-STOCK COMPANY
Компаниянинг устави акциядорлар 2005 йил 20 июндаги умумий йиғилиши
қарори билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг
2005-йил 27 июнда 1144-сонли баённомаси асосида 27 рақам билан Давлат
рўйхатидан ўтказилди.
Асосий фаолият тури: Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ва даволаш
профилактика муассасаларини дори воситалари
ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш.
Ташкилий ҳуқуқий шакли: Акциядорлик жамият
Устав жамғармасидаги давлат улуши: 36,1%.
Юридик манзили: Тошкент ш., Чорсу майдони, 21уй
Ишчи хизматчилар сони: 643 та.
Банк реквизитлари: Ўзбекистон Республикаси ТИФ МБ
Мирзо-Улуғбек бўлими.
ҳ/р 20208000600109326001, МФО 00895
ИНН: 201389395.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 20 майдаги
«Дори-Дармон» давлат акциядорлик уюшмасини «Дори-Дармон» акциядорлик
компаниясига айлантириш тўғрисида»ги 131-сонли қарори ҳамда Давлат мулки
қўмитасининг 2005 йил 2 июндаги ««Дори-Дармон» давлат акциядорлик уюшмасини
«Дори-Дармон» акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида»ги 58 к-ПО –
сонли буйруғига биноан «Дори-Дармон» давлат акциядорлик уюшмаси «DORI-
DARMON» акциядорлик компанияси этиб қайта ташкил этилган.
«DORI-DARMON» акциядорлик компаниясининг бошланғич устав жамгармаси
акциядорлик жамиятларнинг компанияга берилган давлат улуши акциялари,
компанияга шўъба корхона (хозирда масъулияти чекланган жамият) бўлиб
бирлаштирилган корхоналарнинг ва «Дори-Дармон» давлат акционерлик
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
3
уюшмасининг биргаликдаги мол-мулки ва маблағлари ҳамда бошқа активлар ҳисобига
2 007 200 минг сўм қилиб шакллантирилган. Хозирги кунга келиб Устав жамгармаси
86 309 600,0 минг сумни ташкил этади.
«DORI DARMON - HCP» шўъба корхонаси (хозирда масъулияти чекланган
жамият) Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан
ўтказиш инспекцияси тамонидан 2007 йил 3 декабрда № Х03445-11-сон билан
рўйхатдан ўтказилди.
Корхона косметик, атир-упа, дори-воситалари, тиббиёт буюмлари шунингдек
белгиланган тартибда халқ истеъмол товарларини улгуржи ва чакана савдосини амалга
ошириш ва бунинг натижасида Компания манфаатлари учун фойда олиш мақсадларида
ташкил этилган. Корхона фаолияти концепцияси соғлик ва гузалликни сақлаш учун кўп
мақсадли, самарали ва безарар косметика билан таъминлашдан иборат.
«DORI DARMON» акциядорлик компанияси таъсисчилигида суғурта компанияси
ташкил этиш масаласи компания 2011йил 15 мартдаги Кузатув Кенгаши мажлисида
қарор қилинди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1552 рақам
билан 2011йил 14 июнда рўйхатга олинган. Суғурта фаолиятини юритиш учун
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан СФ №001458 рақам билан
2011 йил 8 августда лицензия берилди. Лицензия Компанияга умумий суғурта
соҳасида ихтиёрий суғурта турларининг 13 та класси бўйича фаолият юритишга имкон
беради. «DD GENERAL INSURANCE» масъуляти чекланган жамияти суғурта
компаниясининг Устави 95-сон билан рўйхатга олинган. Устав жамғармаси 4130,6 млн.
сумни ташкил этади. Хозирги кунда 5 026,33 млн. сумни ташкил килади.
Маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва янги иш
ўринларини яратиш мақсадида Самарқанд шаҳрида “Дори-Дармон” акциядорлик
компанияси ва “Самарқанд дори-дармон” АЖ таъсисчилигида «INTEGRA DD» МЧЖ
ташкил этилди. 2010 йил 7 майда Самарқанд шаҳар “Тадбиркорлик субъектлари
рўйҳатдан ўтказиш” инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилди. Компаниянинг 2012
йил 18 июндаги 3/2012-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан
Жамият устав жамғармасини кўпайтириш учун “Узбекистон Дори-Таъминоти” МЧЖ
ўзининг 3800,0 млн. сўм маблағини таъсисчи сифатида йўналтирди. Бу жамиятнинг
Устав жамғармасини 34,5%ни ташкил этади. Хозирги кунга келиб жамиятнинг Устав
жамғармаси 11,0 миллиард сўмни ташкил этади. Бундан 58,91% “Дори-Дармон”
акциядорлик компанияга, 6,5% Самарқанд ДД АЖга тегишлидир. Компаниянинг
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
4
асосий мақсади янги очилган корхонада сифати жихатидан чет эл дори воситаларидан
қалишмайдиган, жахон стандартларига жавоб берадиган, Ўзбекистон аҳолиси
саломатлиги йўлида самарали кўмак берадиган ампулали дори воситалари ишлаб
чиқаришдир.
Хозирги кунда «INTEGRA DD» МЧЖ 2014 йил давомида 1771,33 млн. Сўмлик
дори воситалари ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли
ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон Қарор ижросини
таминлаш ҳамда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан
фойдаланиш самарадорлигини ва иш унумдорлигини ошириш мақсадида «Дори-
Дармон» АК 2013йилга 4500.9 млн сўм маблағ ажратилган. Бундан ички логистика
тизимини такомиллаштиришга 2014 йилда замонавий дастурланган техникани ишга
тушириш режалаштирилган ишлар амалга оширилиб техника бутунлай ишга тушди.
Замонавий дастурланган техникаларни юритишда ишчи ходимларнинг замонавий
техника ва ахборат-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича
саводхонлигини ошириб бориш ишлари хам бажарилди. Бу ўрнатилган ва
дастурланган техника аҳолини дори воситалари билан таъминлашда ўзининг
самарасини бермокда.
Компания ўзининг махсус омборхонасида иш унимининг сифатини ва тезлигини
оширишга эришиш мақсадида ички логистика тизимини такомиллаштиришга энг
юксак замонавий дастурланган техник линияларни урнатиб ишга туширди. Бунда
дорихоналарда дори воситаларининг меъёридан ортиб туриб колмаслиги, яроклилик
муддатидан ўтиб кетмаслигини олдиндан аниқланишини таъминлайди.
Компанияга бирлаштирилган масъулияти чекланган жамияти сифатида
ташкил этилган корхоналар:
1. «BUXORO DORI-DARMON» МЧЖ;
2. «JIZZAX DORI-DARMON» МЧЖ;
3. «QORAQALPOQ DARI-DARMAK» МЧЖ;
4. «SIRDARYO DORI-DARMON» МЧЖ;
5. «SURXON DORI-DARMON» МЧЖ;
6. «XORAZM DORI-DARMON» МЧЖ;
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
5
7. «O’ZBEKISTON DORI-TA’MINOTI» МЧЖ;
8. «DORI-DARMON GARANT» МЧЖ;
9. «DORI-DARMON INVEST» МЧЖ;
10. «DORI-DARMON HCP» МЧЖ;
11. «INTEGRA» маъсуляти чекланган жамияти ва
(2010йил 7 майдан руйхатдан утказилган)
12. «DD GENERAL INSURANCE» масъуляти чекланган жамияти
(2011йил 8 августдан ташкил этилган)
Давлат улуши акциялар пакети Компания устав фондига берилган
акциядорлик жамиятлари:
1. «Андижон Дори-дармон» акциядорлик жамияти;
2. «Қашқадарё Дори-дармон» акциядорлик жамияти;
3. «Навоий Дори-дармон» акциядорлик жамияти;
4. «Наманган Дори-дармон» акциядорлик жамияти;
5. «Самарқанд Дори-дармон» акциядорлик жамияти;
6. «Тошкент вилоят Дори-дармон» акциядорлик жамияти;
7. «Фарғона Дори-дармон» акциядорлик жамияти;
8. «Тошкент шаҳар Дори-Дармон» акциядорлик жамияти.
Компаниянинг 2013 йилга устав фонди Кузатув Кенгашининг ва
акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларига асосан 2012 йилнинг соф фойдаси
ҳисобига акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан 40 144,0 млн.
сўмга етказилди. 2014 йилга устав фонди 2013йилги соф фойда хисобидан
Компания акцияларининг номинал қиймати 2700,0 сўмга оширилиб устав фонди
54 194,4 млн. сумга етказилди. Ҳозирги кунда акцияларнинг номинал қиймати
4300,0 сўмга, устав фонди эса 86309,6 млн. сўмга оширилди.
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
6
II. «Дори-Дармон» АКси ва унинг тизимидаги корхоналарнинг
2015 йил 9 ойдаги молиявий хўжалик фаолияти таҳлили ва 2016
йилга режалари:
1. "DORI-DARMON" акциядорлик компаниясининг асосий
стратегик йўналишлари.
Республика аҳолисини сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан
таъминлаш, сотувдаги дори воситалари турларини кўпайтириш.
Даволаш профилактика муассасаларининг дори воситаларига бўлган талабини
ўрганиб уларга зарур бўлган дори воситалари билан шартномалар асосида узлуксиз
ва тўлақонли таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат ва
сафарбарлик захиралари қўмитасининг 2-гурух материалларини сақлаш ва ўз вақтида
узлуксиз янгилаб бориш.
Компания тизимида фаолият кўрсатаётган дорихоналарда, дорихона шароитида
тайёрлаб қадoқланаётган дори воситалари ва эритмалар турларини кўпайтириб
бориш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги
532-сонли қарорига асосан ўрнатилган тартибда имтиёзга эга бўлган 13 турдаги
беморларга шифокор рецептлари асосида ўз дорихоналари орқали дори воситалари
бериш.
Компания молиявий имкониятларини юксалтириш, аҳолига қулайлик яратиш
ва дори воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида савдо
шахобчаларини очиш ва кўрсатилаётган савдо хизматининг сифатини ҳамда
савиясини ошириш.
"DORI-DARMON" АКнинг акциядорлар олдидаги асосий вазифаси имкон қадар
кўп фойда олиш ва акциядорларнинг дивиденд шаклидаги даромадларини мунтазам
ошириб бориш.
2. Компаниянинг маркетинг ишлари
2015 йил 1 октябр ҳолатига Республикамизда 10484та дорихона ва дорихона
шахобчалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 1384та компания тизимига қарашли
бўлиб бундан 229 та дорихона ва 1155 та шахобчалардир. Компания тизимида фаолият
кўрсатаётган савдо нуқталари республикадаги умумий савдо нуқталарига нисбатан
13,2 % ни ташкил этади. Мавжуд дорихоналарнинг асосий қисмини хусусий
дорихоналар ва уларга қарашли бўлган шахобчалар ташкил қилади. Хусусий
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
7
дорихоналар аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини катта қисмини
таъминлайди. Бундан ташқари улгуржи савдо билан шуғулланадиган 150 тадан зиёд
савдо фирмалари мавжуд.
Дори воситалари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи йирик
рақобатчи фирмалар рўйхати
1 САМАРКАНД ФАРМ
2 ЭЛИСИУМ
3 ФАГУЗАЛЬ
4 АТМ ПАРТНЕРС
5 КУРАМАКС МЕДИКАЛ
6 АРТ МЕДИКАЛ
7 СОНАТА ХОЛДИНГ
8 ЭЛДОР БИЗНЕС ГРУП
9 СИДХ ФАРМА
10 ЕВРО ФАРМ БИЗНЕС
11 ЛАХИСАМ
12
ВАКЦИНА ФАРМ
МЕДИКАЛ
13 КУРАЦИО ФАРМ
14 НОТА ГРУП БИЗНЕС
15 ШАЯНА ФАРМ
16 СЕРЕНЕ ФАРМА
17 МЕДИЦИНАЛ ШТАФ
18 СИГМА ФАРМ
19 НОЕЛ ЛЮКС
20 САМАНДАРШАХ ФАРМ
ва бошкалар
3. "DORI-DARMON" акциядорлик компания тизими бўйича
2015 йил 9 ой давомида сотиб олинган дори воситалари ва тиббиёт
буюмлари таҳлили ва 2016 йилга сотиб олиш режаси.
"DORI-DARMON" акциядорлик компанияси аҳолини ва даволаш профилактика
муассасаларини сифатли, безарар ва самарали дори воситалари билан таъминлаш
мақсадида хорижий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи
фирмалардан шартномалар (тендер шартномаларидан ташқари) асосида узлуксиз
равишда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари келтирмоқда. 2015 йил 9 ой давомида
23 та хорижий давлатлардаги 68 та фирмалардан 67 069,71 минг АҚШ доллари
миқдорида дори воситалари импорт қилинди.
1. Украина давлатидан 15591,72 минг АҚШ доллар;
2. Франция давлатидан 10435,17 минг АҚШ доллар;
3. Россия давлатидан 7354,20 минг АҚШ доллар;
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
8
4. Германия давлатидан 6352,23 минг АҚШ доллар;
5. Венгрия давлатидан 3531,36 минг АҚШ доллар;
6. Грузия давлатидан 3093,19 минг АҚШ доллар;
7. Польша давлатидан 3017,53 минг АҚШ доллар;
8. Австрия давлатидан 3009,78 минг АҚШ доллар;
9. Буюк Британия 2881,97 минг АҚШ доллар;
10. Славения давлатидан 2505,87 минг АҚШ доллар;
11. Хиндистон давлатидан 2274,59 минг АҚШ доллар;
12. Чехия давлатидан 1673,85 минг АҚШ доллар;
13. Болгария давлатидан 1205,46 минг АҚШ доллар;
14. Италия давлатидан 737,88 минг АҚШ доллар;
15. Белоруссия давлатидан 692,72 минг АҚШ доллар;
16. Латвия давлатидан 683,53 минг АҚШ доллар;
17. Покистан давлатидан 549,6 минг АҚШ доллар;
18. Швейцария давлатидан 502,71 минг АҚШ доллар;
19. Армения давлатидан 397,09 минг АҚШ доллар;
20. Молдавия давлатидан 237,25 минг АҚШ доллар;
21. Дания давлатидан 216,68 минг АҚШ доллар;
22. АҚШ давлатидан 125,33 минг АҚШ доллар;
2016 йил учун 90 000,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий дори
воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги
№УП-4058 сонли фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 16 январдаги №14
сонли қарорларини бажариш мақсадида 2014 йил 57 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи
корхоналар билан 45 412,0 млн. сўмлик дори воситалари сотиб олиш учун шартнома
тузилган амалда 51 002,0 млн. сумлик дори воситалари сотиб олинди.
Республикамизда фаолият кўрсатаётган дорипазлик корхоналардан 2015 йил
9 ой давомида 46 539,0 млн. сўмлик дори воситалари сотиб олинди. Шу жумладан
Кооперацион биржага кирган дорипазлик корхоналаридан 41 539,0 млн. сўмлик,
Кооперацион биржага кирмаган дорипазлик корхоналардан 5000,0 млн. сўмлик дори
воситалари сотиб олинди. Улгуржи корхоналардан 47 650,0 млн. сумлик дори
воситалари сотиб олинди.
2016 йил учун «Республика саноат ярмаркаси ва кооперацион биржа» орқали
77 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан 69 900,0 млн. сўмлик дори
воситалари сотиб олишга шартнома тузилди.
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
9
"DORI-DARMON" акциядорлик компания тизими бўйича
2016 йил дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сотиб олиш режаси.
Кўрсаткичлар
2015йил
9 ой
давомида
олинган
2016
йил
режа
Шу жумладан чораклар бўйича.
I-чорак II-чорак III-чорак IV-чорак
Ҳорижий давлатлар
товарларини сотиб
олиш
(минг АҚШ доллари)
67 069,71 90 000,0 22500,0 22500.0 22500.0 22500,0
Ҳорижий давлатлар
товарларини
махаллий
дистрибьюторлар
орқали (млн. сўм).
47 650,0 30 000,0 7500,0 7500,0 7500,0 7500,0
Маҳаллий ишлаб
чиқарувчилардан
сотиб олиш
(млн. сўм).
51 002,00 69 900,0 17475,0 17475,0 17475,0 17475,0
Давлат ва сафарбарлик захиралари қўмитасининг 2-гуруҳ материалларини
сақлаш ва ўз вақтида узлуксиз янгилаб бориш мақсадида «Дори-Дармон» компанияси
тизимидаги барча вилоят дори-дармонлари қошида 2- гуруҳ бўлимлари ва
омбархоналари мавжуд. Жойлардаги 2-гуруҳ материалларини сақлаш ва ўз вақтида
янгилаб туриш учун барча сарф ҳаражатларни «Дори-Дармон» акциядорлик
компанияси ўз зиммасига олган. Харажатлар 2013 йил 505,63 млн. сўмни ташкил этди.
2014 йил бу харажат 526,01 млн. сўмни ташкил этди. 2015 йил 9 ой давомида
харажатлар 445,55 млн. сумни ташкил этди.
"DORI-DARMON" акциядорлик компанияси, аҳолини ва даволаш профилактика
муассасаларининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжларини тўла қондириш мақсадида
ҳозирда 3000 хил турдаги тайёр дори воситалари, тиббиёт ва гигиеник буюмлари
етказиб бермокда. Бунинг самарали йўлларидан бири дорихоналарда «дорихона
шароитида тайёрланадиган» дори воситаларининг тури ва миқдорини кўпайтириш.
Аҳолининг кам таъминланган қатламини арзон нархдаги ва сифатли дори
воситалари билан таъминлаш мақсадида компания тизимидаги корхоналарда дорихона
шароитида тайёрланадиган дори воситалари ва эритмалари тайёрлаб берилмоқда.
ҳозирги кунда бу дори воситалари ва эритмалар турлари 55 хилдан зиёддир.
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
10
4. "DORI-DARMON" акциядорлик компанияси таркибидаги
корхоналарда дорихона шароитида тайёрланадиган дори воситалари ва
эритмаларига ҳисобланган тариф суммаси тўғрисида маълумот.
(минг сўм)
2014 йил 2015 йил 9 ой
1 «Андижон Дори-дармон» АЖ 149 793,2 123 863,0
2 «Кашкадарё Дори-дармон» АЖ 26 283,0 22 061,0
3 «Навоий Дори-дармон» АЖ 91 694,0 78 500,0
4 «Наманган Дори-дармон» АЖ 191 766,0 153 584,0
5 «Самарканд Дори-дармон» АЖ 19 888,0 15 275,0
6 «Тошкент вилоят Дори-дармон» АЖ 54 072,6 36 832,2
7 «Фарғона Дори-дармон» АЖ 124 698,4 109 005,7
8 «Тошкент шаҳар Дори-дармон» АЖ 89 071,8 55 470,0
9 «QORAQALPOQ DARI-DARMAK»
МЧЖ 4 743,8 3 411,7
10 «BUXORO DORI-DARMON» МЧЖ 45 439,5 39 777,6
11 «JIZZAX DORI-DARMON» МЧЖ 73 340,1 73 196,3
12 «SURXON DORI-DARMON» МЧЖ 104 623,3 101 102,6
13 «SIRDARYO DORI-DARMON» МЧЖ 14 000,0 10 489,0
14 «XORAZM DORI-DARMON» МЧЖ 30 000,2
15 «DORI-DARMON» АК 307 947,2 183 880,5
Жами 1 327 361,1 1 006 448,6
Компания тизимидаги 229 та дорихона ва 1155 та дорихона шахобчалари орқали
аҳолига, тиббиёт муассасалари билан тузилган шартномаларга асосан имтиёзга эга
беморларга рецептлар асосида дори-воситалари бепул берилади.
"DORI-DARMON" АК тизимига қарашли дорихоналардан амбулатория
шароитида даволашда имтиёзга эга бўлган беморларга берилган дори воситалари
2013 йил давомида 2 300 654,0 минг сўмлик, 2014 йил давомида 2 472 670,6 минг
сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2015 йил 9 ой давомида 2 293 970,5 минг сўмни
ташкил этади.
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
11
5. Дорихоналардан амбулатория шароитида даволашда имтиёзга
эга бўлган беморларга бепул берилган дори воситалари
(минг сўмда)
т/р. Имтиёзга эга касалликлар рўйхати 2014йил. 2015йил 9 ой
1 Онкологик касалликлар 650 667,5 616 811,9
2 Сил касаллиги 15 334,3 9 219,7
3 Мохов касаллиги 141,1 93,1
4 Эндокринологик касалликлар 952 963,4 893 525,7
5 Рухий касалликлар 562 572,2 473 884,1
6 ОИТС беморлари 3 930,4 4 156,4
7 Юрак клапанларини протезлаш ва органларни
алмаштириш бўйича операциядан кейинги
беморлар
2 810,5 3 537,3
8 Ўзгалар ёрдамига муҳтож ёлғиз нафақахўрлар. 62 522,5 68 747,3
9 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат
фронти қатнашчилари 55 857,7 69 508,9
10 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва
ногиронлари ҳамда уларга тенглашадиган
шахслар
66 379,2 63 746,1
11 Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини
тугатишда қатнашган ногирон шахслар 20 944,1 16 489,4
12 Байналминалчи жангчилар 74 450,7 71 945,7
13 Ядровий майдонлар ва нурланган ҳудудларда
хизмат қилганлар 4 096,9 2 304,8
Жами: 2 472 670,6 2 293 970,5
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
12
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
13
«Дори-Дармон» АК бош корхонаси ва МЧЖлари билан биргаликда 2014 йил
товар айланмаси 373 522,6 млн. сўмни ташкил этди. 2015 йил 9 ойи давомида товар
айланмаси 350 172,4 млн. сумни ташкил этди. 2016 йилга бу кўрсаткични 528 816,5 млн.
сўмга етказиш режалаштирилмоқда. Ялпи даромад 2014 йилда 99 133,5 млн. сўмни
ташкил этди. 2015 йил 9 ой давомида 84 522,3 млн. сумни ташкил этди. 2016 йилда бу
кўрсаткични 134 386,5 млн. сўмга етказиш режалаштирилмоқда. 2014 йилда олинган
соф фойда 32 846,8 млн. сўмни ташкил этган бўлса 2015 йил 9 ойи давомида 26 408,3
млн. сумни ташкил этди. 2016 йилда соф фойдани 36 611,9 млн сўмга етказиш
режалаштирилмоқда.
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
14
2. Компаниянинг 2014 йил ва 2015 йил 9 ойлик молиявий натижалари
тўғрисида ҳисобот хамда 2016 йилга режа (млн. сўм)
Кўрсаткичлар 2014йил
2015йил
9 ойлик
2016йил
режа
1 Маҳсулотларни сотишдан соф тушум
(товар айланмаси) 182203,0 170860,5 260000,0
2 Сотилган маҳсулотнинг умумий
таннархи 171585,0 159010,0 242600,0
3 Ялпи даромад 10618,0 11850,5 17400,0
4 Давр харажатлари 24489,0 21155,6 36055,0
5 Асосий фаолиятнинг бошқа
даромадлари 42031,2 28941,4 53755,0
6 Молиявий фаолиятнинг даромадлари 8710,1 9797,2 8500,0
7 Умумий хўжалик фаолиятининг
фойдаси= 36870,3 29433,5 43600,0
8 Фоиз тўловлар (кредитлар бўйича) 1770,1 799,5 1300,0
9 Валюта курси фарқидан зарарлар 5573,3 4488,2 7500,0
10 Солиқ тўлагунгача фойда= 29526,9 24145,8 34800,0
11 Солиқ 5470,1 5197,7 7800,0
12 Соф фойда 24056,8 18948,1 27000,0
"DORI-DARMON" АКси бош корхонаси 2016 йилги товар айланмаси ҳажмини
260 000,0 млн. сўмга етказиш режалаштирилмокда. Шундан 175 000,0 млн. сўм улгуржи
савдо, 85 000,0 млн. сўмлик дори воситалари чакана савдо орқали сотиш
режалаштирилмоқда. Маҳсулотларни сотишдан ялпи даромад 17 400,0 млн. сўмга ва
асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини 62 255,0 млн. сўмга етказиш
режалаштирилмокда. Жами харажатлар 52 655,0 млн. сўмни ташкил этади. Товар
айланмасига нисбатан 20,3 %ни ташкил этади. Соф фойда олиш 27 000,0 млн. сўмга
режалаштирилмоқда. Даромадлилик даражаси коэффициенти 30,6 %ни ташкил этади.
Сотиш рентабеллиги коэффициенти 10,4% ни ташкил этади.
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
15
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
16
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
17
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
18
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
19
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
20
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
21
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
22
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
23
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
24
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
25
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
26
Валюта конвертациясининг 2016 йилга режаси.
(АКШ долларида)
2014 йил
амалда
2015 йил
9 ойлик
2016 йилга
режа
"DORI-DARMON" АК
38 474 605 27 010 066 46 500 000,0
Вилоятлар 25 604 618 19 461 187 21 000 000,0
"DORI-DARMON" АК
тизими бўйича жами.
64 079 223 46 471 253 67 500 000,0
Жадвалда келтирилганидек хорижий таъминотчи фирмалардан келтирилган дори
воситалари ва тиббиёт буюмлари учун конвертация қилиниб тўланган маблағлар 2014
йил 64,08 млн. АҚШ долларини ташкил этган. 2015 йил 9 ой давомида бу кўрсаткич
46,47 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 2016 йил 67,5 млн. АҚШ доллари миқдорига
етказишни режалаштирмоқда.
4. Компаниянинг акциялари тўғрисида маълумот
%
Акция,
минг сўм
Акция,
дона
Давлат улуши 36,1 31 156 639,0 7 245 730,0
Чет эл инвестори улуши 34,9 30 122 050,4 7 005 128,0
Юридик шахслар улуши 14,3 12 310 895,7 2 862 999,0
Жисмоний шахслар улуши 14,7 12 720 014,9 2 958 143,0
Жами: 100 86 309 600,0 20 072 000
меҳнат жамоаси улуши (жамига нисбатан) 5,9 5 098 196,1 1 185 627,0
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
27
Компаниянинг дивиденд сиёсати
Дивиденд - фойданинг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан, қайта
инвестиция амалга оширилганидан сўнг акциядорлик жамияти ихтиёрида қоладиган,
акциядорлар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисмидир.
Компания 2013, 2014, 2015 ва 2016 йиллардаги соф фойдаларнинг
тақсимланиш динамикаси
2013 йил 2014 йил 2015йил
прогноз
2016 йилга режа
Соф фойданинг
тақсимланиши
% минг
сум
% минг
сўм
% млн.сўм
% млн. сум
Соф фойда
100 23 026,61
100
24056,8
100
25000,0
100
27000,0
Шундан:
Дивидендга
25,28 6021,6
25,86
6 222,32
25,69
6423,04
24,53
6623,76
Захира фондига
7,29 1736,35
7,39
1776,9
6,06
1515,76
5,59
1508,56
Компаниянинг
ривожланиш фондига (2013йилги соф фойда
ривожлантиришга)
67,42 16057,6
66,75
16057,6
68,25
17061,20
69,88
18867,68
(Капитализация)
Бир акцияга
дивиденд, сўм
300
310
320
330
Компаниянинг иқтисодий фаолиятини таҳлил қилиб, шундай хулосага келиш
мумкин. Компаниянинг оладиган соф фойдаси йилдан йилга ошиб бормоқда. Компания
акциядорларига ажратиладиган дивиденд миқдори ҳам соф фойдага боғлиқ равишда
2013 йил якунлари бўйича бир дона акцияга 300,0 сўмга етди. 2014 йил якуни буйича
бир дона акцияга 310,0 сумга етди. 2015 йил якуни буйича бу курсаткични 320,0 сумга
етказиш прогноз килинмокда 2016 йил якуни буйича бу курсаткични 330,0 сумга
етказиш режалаштирилмокда. Бу эса ўз навбатида акциядорларнинг компания
фаолиятига бўлган ишончини, шунингдек акциядорларнинг моддий манфаатдорлигини
оширмоқда.
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
28
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
29
_______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
30