БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ -...

59
1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК БИОТЕХНОЛОГИЯСИ ВА ФИТОПАТОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ БАКАЛАВРИАТ 5А620300 – ЎСИМЛИКЛАР ҲИМОЯСИ ВА КАРАНТИНИ ЙЎНАЛИШИ 4-72 ГУРУҲ ТАЛАБАСИ ЖУМАНАЗАРОВ ҒАЙРАТ ҲУСАНОВИЧ нинг БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ МАВЗУ: ТОКНИНГ АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ Илмий раҳбар: Қишлоқ хўжалик биотехнологияси ва фитопатологияси кафедраси доценти, б.ф.н Зупаров М.А. «Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди» ТОШКЕНТ-2012 Қишлоқ хўжалик биотехнологияси ва фитопатологияси кафедраси мудири, б.ф.д. _____________ Б.О.Хасанов _____” ___________2012 й Селекция, уруғчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш факультети декани, доцент _________ А.Х.Юсупов _____” ___________2012 й

Upload: others

Post on 22-Nov-2019

36 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК БИОТЕХНОЛОГИЯСИ ВАФИТОПАТОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ

БАКАЛАВРИАТ 5А620300 – ЎСИМЛИКЛАР ҲИМОЯСИ ВАКАРАНТИНИ ЙЎНАЛИШИ 4-72 ГУРУҲ ТАЛАБАСИ

ЖУМАНАЗАРОВ ҒАЙРАТ ҲУСАНОВИЧ нинг

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙИШИ

МАВЗУ: ТОКНИНГ АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГАҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Илмий раҳбар:Қишлоқ хўжалик биотехнологияси вафитопатологияси кафедраси доценти, б.ф.н Зупаров М.А.

«Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди»

ТОШКЕНТ-2012

Қишлоқ хўжалик биотехнологияси вафитопатологияси кафедраси мудири,б.ф.д. _____________ Б.О.Хасанов

_____” ___________2012 й

Селекция, уруғчилик ваўсимликларни ҳимоя қилишфакультети декани, доцент

_________ А.Х.Юсупов_____” ___________2012 й

Page 2: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

2

М У Н Д А Р И Ж А

Кириш……………………………………………………….. 3

I–БОБ АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ.................................................... 5

1.1. Ток ва унинг касалликлари................................................. 5

II- БОБ ТОК КАСАЛЛИКЛАРИНИ ЎРГАНИШДА

ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ... 12

2.1. Боғларнинг фитосанитар ҳолатини тадқиқ қилиш усули... 12

2.1.1. Касалликларнинг тарқалишини аниқлаш усули..................... 12

2.1.2. Касалланиш даражасини аниқлаш усули................................ 13

2.1.3. Касалликининг ривожланишини аниқлаш усули................. 13

2.1.4. Ун-шудринг ва антракноз касаллигини ҳисобини олиш

усули.......................................................................................... 13

2.2. Касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг соф культурасини

ажратиб олишнинг намлик камераси усули........................... 14

III-БОБ ТОКНИНГ АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ........................ 16

3.1. Антракноз касаллиги................................................................ 16

3.2. Ун-шудринг (оидиум) касаллиги............................................. 24

3.3. Сохта ун-шудринг ёки мильдью касаллиги............................. 33

3.4. Церкоспороз касаллиги............................................................. 42

3.5. Бактериал рак касаллиги........................................................... 48

3.6. Ток касалликларига қарши қўлланадиган фунгицидлар

рўйхати....................................................................................... 53

ХУЛОСА................................................................................... 55

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............ 56

Page 3: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

3

Кириш

Президентимиз И.А.Каримов (2009) Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлисини Х-сессиясида сўзлаган нутқида қишлоқ хўжалигида бозор

ислоҳатларини кескин чуқурлаштириш муаммосини ечиш масаласини ҳам

киритган. Мустақилликни дастлабки йилларда қабул қилинган «Ер

тўғрисида» ги «Кооперация тўғрисида»ги, «Ижара тўғрисида»ги, «Деҳқон

хўжаликлари тўғрисида » ги ва бошқа бир қатор қонун ва ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонлари ҳукумат қарорлари

қишлоқда янги хуқуқий муносабатларни жорий этиш тадбиркорликни,

фермер ва шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантириш имкониятини

яратди.

Республикамизда узумчилик қишлоқ хўжалигининг асосий

тармоқларидан бири ҳисобланади.

Ток ўсимлиги ва унинг маҳсулотлари бошқа кўп йиллик ўсимликлар

ичида алоҳида ўрин тутади. Республикамизнинг қулай табиий тупроқ- иқлим

шароитлари бу ерда узумни ҳар ҳил муддатларда пишадиган навларини экиб

ўстириш имкониятини беради.

Республикамиз аҳолисини узум билан, қайта ишлаш саноатини узум

хом-ашёси билан таъминлаш узумчилик соҳаси олдидаги энг муҳим

вазифалардан биридир.

Узум шарбатини таркибида одам организми учун зарур бўлган ҳар хил

органик кислота, витамин, микро ва макро элементлар мавжуд. Унинг

таркибида 0,5 – 0,4% олма, лимон, янтар кислоталари, 0,15 – 0,9 оқсил, 0,3-

1,0% пектин, 0,3-0,5% ҳар хил минерал тузлар кальций, натрий, темир, калий,

мисс, фосфор, кобальт ва бошқалар бор. Улардан ташқари узум мевасида

витамин А, В1, В2, В6, В12, С, Р, РР ва бошқа витаминлар мавжуд.

Узумдан ҳар хил мақсадлар учун фойдаланилади, узум янгилигича кўп

истеъмол қилинади, ташишга чидамлилиги ва музлатгичларда ва махсус

омборларда узоқ сақланиши туфайли янгилигича келгиси йилнинг май

ойигача исътемол қилинади. Узум яна озиқ-овқат ва вино саноати учун жуда

Page 4: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

4

яхши хом ашёдир. Янги узумдан мураббо, компотлар тайёрланади. Узум суви

тегишлича тайёрланганда энг яхши тўйимли парҳез ва шифобаҳш маҳсулот

сифатида кўп ойлар давомида сақланиши мумкин. Унинг сувидан қайнатиш

ёки совуқда концентрациялаш йўли билан узум асали ва таркибида 60-75%

гача шакар бўлган маҳсулотлар олинади. Булардан ташқари, унинг

меваларидан қуритилган қимматбаҳо маҳсулотлар: уруғли хўраки

навларидан майиз, уруғсиз навлардан кишмиш олинади. Калорияси юқори

бўлганлиги, узоқ сақланиши туфайли майиз кондитер ва кулинария

саноатида ишлатиладиган қимматбаҳо озиқ-овқат маҳсулотига айланган.

Узумдан ҳар хил шароблар – шампан, хўраки, десерт қувватли шароблар ва

коньяк тайёрланади, спирт, вино, узум сиркаси ва ҳар хил бўёқлар олинади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон майизи Германия, Канада, Франция, Италия,

Малайзия, Япония каби мамлакатларга экспорт қилинади.

Республикамизда етиштириладиган узумни кишмиш навлари жаҳон

стандарти талабига жавоб бермаяпти. Мавжуд кишмиш навларига ҳам бир

қанча касалликлар зарар етказиш натижасида ҳосилдорликни 60-80% қисми

нобуд бўлади. Чунки уларнинг сифат кўрсаткичи паст бўлиб, асосан 50-60%

жаҳон стандарти талабига жавоб беради. Шунинг учун микроорганизмлар

қўзғатадиган касалликларни чуқур ўрганиш ва юқори сифатли узум

навларини танлаш, ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш ҳозирги куннинг

долзарб муаммоларидан биридир.

Page 5: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

5

I-БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ

1.1.Ток ва унинг касалликлари

Узум энг қадимий маданий ўсимликлардан бири ҳисобланади. У

Vitaceae оиласига киради. 10 авлод ва 1000 ортиқ турни ўз ичига олади. Vitis

vinifera авлоди муҳим аҳамиятга эга. Узумнинг табиатда 1000 га яқин тури

маълум (Жуковский, 1971).

Ток ўсимлигининг асосий шаклланиш маконлари Шимолий Америка,

Хитой, Европа, Кавказ ва Ўрта Осиё ҳисобланади. Шу ҳудудларда узумнинг

ёввойи турларининг ҳозиргача учратиш мумкин. Шимолий Америка Маркази

узум турларига жуда бой, Европа, Кавказ ва Ўрта Осиёда тарқалган

V.silvestris тури мустақил тур бўлиб маданий ҳисобланади, маданий

навларнинг кўпчилиги V.silvestris авлодига таъалиқлидир. Шимолий

Америкада тарқалган V.ratundifolia, V.labrusca, V.riparia, V.aestvalis, V.

Lincec турларининг ғужуми жуда паст, лекин уларни истеъмолга ва вино

тайёрлашга ишлатиш мумкин. Бу турлар ичида V.labrusca тури маданий

ҳолда кенг тарқалган, мева сифати ҳам юқори, қолган ёввойи турлар ҳар хил

муҳим хўжалик белгиларига ва хусусиятларига эга, шунинг учун ҳам уларни

селекциядаги аҳамияти катта (Мирзаев ва бошқ., 1976).

Марказий Осий маданий узум навларини асосий шаклланиш

маконларидан бири ҳисобланади. Айниқса янгилигича исътемол қилиш учун

мўлжалланган узум навлари бу ерда кенг тарқалган. XIV-XV асрларда шароб

тайёрлаш ва исътемол қилиш тақиқлангандан сўнг халқ селекцияси фақат

бир йўналишда – янгилигича исътемол қилишга мўлжалланган, узум

навларини яратиш бўйича иш олиб борди. Ўрта Осиёда яратилган узум

навлари жаҳонда машҳурдир.

Шароббоп навлардан ҳар хил турдаги шароблар тайёрланса, хўраки

навлар янгилигича истеъмол қилинади ва кишмишбоп навлар қуритилади.

Ўзбекистонда 5 та кишмишбоп навлар районлаштирилган. Булар оқ

кишмиш, қора кишмиш, Вир кишмиши, пушти кишмиши, Хишрау

кишмишларидир (Бўриев ва бошқ., 2002).

Page 6: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

6

Ток ўсимлиги асосан ишлаб чиқариш шароитида қаламча пархишлаш

ва пайвандлаш йўли билан кўпаяди (Джавакянц, Горбач, 2001).

Кейинги йилларда ҳукуматимиз узум қуритишга катта эътибор бериб,

кишмиш навлари майдонлари кенгайди. Шу билан бир қаторда узум

селекциясида ҳам катта ютуқларга эришилди. Ўзбекистоннинг илмий

тадқиқот институтларида узумнинг Янги кишмиш навлари яратилди.

Кишмиш Зарафшон, Иртишар, Хишрау, Мрамор, Суғдиёна, Ботир,

Хонаки, Самарқанд, Сунбула ва бошқалар шулар жумласидандир. Буларнинг

асосий агробиологик хусусиятларини ўрганиш, муҳим хўжалик

белгиларини аниқлаш, улардан ҳар хил усуллардан фойдаланиб, кишмиш

тайёрлаш ва энг яхши кўрсаткичларга эга бўлганларини ишлаб чиқаришга

тадбиқ этиш илм-фан олдидаги вазифалардан биридир (Джавакянц, Горбач,

2001).

Америка шароитида 1928 йилда узумни техник навларини ўсиш ва

ривожланишини ўрганиб ва ундан қимматбаҳо столовой шароблар олиш

йўлларини ўрганган ва улардан иложи борича марочний винолар чиқазиш

технологияларини яратган.

Ўрта Осиёда шу жумладан Ўзбекистонда ҳам узум қадимий тарихга

эга. Эрамиздан VI-VII асрларда Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудларида

узумчилик ва виночилик ривожланган бўлиб, бу ерда нафақат маҳаллий

навлар, балки четдан келтирилган навлар ҳам етиштирилган. Узум асосан

суғориладиган ерларда етиштирилган. Фарғона, Самарқанд, Зарафшон,

Хоразм воҳалари асосий узум етиштирадиган зоналар бўлган (Джавакянц,

Горбач, 2001).

Шу даврда аста секин кишмиш ва майизбоп навлар ҳам етиштирила

бошланди. Узумни қуритиш узум сақлашнинг энг қулай ва самарадор

усулидир. Асрлар давомида халқ томонидан энг яхши кишмиш ва майизбоп

навлар яратилди. XVIII-XIX асрларда ҳам жаҳон бозорида майиз ва

кишмишлар сотилиб келинган. Ўзбекистоннинг тупроқ иқлим шароитлари

узум етиштириш учун қулай бўлиб, бу ерда ҳар хил муддатларда пишадиган

Page 7: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

7

узум навларини ўстиришимиз мумкин. Тошкент вилояти ва Фарғона

водийсида кишмиш навлари асосан Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё

вилоятларида кўпроқ етиштирилган (Джавакянц, Горбач, 2001).

Токларни шамол яхши юрадиган, офтоб яхши тегадиган жойларда

ўстириш, шпалерларга кўтариб қўйиш лозим. Уларни ўз вақтида хомток

қилиб, ортиқча новда ва баргларини қирқиб туриш, айниқса кузда замбуруғ

қишлайдиган зарарланган (усти қўнғир доғ билан қопланган) новдалар ва

баҳорда биринчи пайдо бўлган, зарарланган “байроқ новдалар” кесиб

олиниши ва йўқотилиши (масалан, кўмиб ташлаш) жуда муҳим, агар бу

чоралар қўлланилмаса, бошқа кураш усулларининг самараси жуда

пасаяди. Токлар орасидаги ерни ағдариб, бегона ўтлардан тозалаб туриш,

зарарли ҳашаротлар ва бошқа касалликлар билан кураш чораларини қўллаш

талаб этилади.

Тошкент вилояти Паркент тумани Навбаҳор ширкат хўжалигида 2005

йилда ўтказилган тажрибаларда олинган маълумотларга кўра, ток мавсумда 1

марта хомток қилинганда Қора кишмиш нави барглари, новдалари ва узум

бошларининг оидиум билан зарарланиши хомток қилинмаган назоратга

нисбатан 18-28% ва антракноз билан зарарланиши 26-31% га камайган, ҳосил

деярли 2 марта ошган (гектарига 40 центнердан 79 центнергача); 2 марта

хомток қилинганда эса, ҳар икки касаллик билан зарарланиш 50-56% га

камайган ва ҳосилдорлик 110 центнерга етган. Ток ораларини кузда ва

баҳорда ҳайдаш ҳам бу касалликлар ривожланишини камайтирган ва

ҳосилдорликни деярли 2 баравар кўпайтирган (Раҳматов, 2008).

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда районлаштирилган узум навлари

мажмуаси бор. Вилоятлар бўйича узумни 35 нави районлаштирилган бўлиб,

шулардан 17 таси шароббоп навлар, 18 таси хўрраки ва кишмиш навлардир.

Булар жумласига кишмиш навлари ҳам киради.

Б.А.Хасанов ва бошқаларнинг (2010) берган маълумотларига қараганда

токнинг ун-шудринг касаллигини ривожланиши баҳорда ҳарорат 2оС дан

ошганда ва новдалар 24 соат ва ундан кўпроқ вақт давомида нам шароитда

Page 8: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

8

бўлганида склероцийлар устида кўплаб конидиялар ҳосил бўлади. Ёмғир

пайтида шилимшиқ модда эрийди, конидиялар ёмғир томчилари ва шамол

билан токнинг яшил қисмларига тарқалади ҳамда томчи намлик мавжуд

бўлганида уларда бирламчи зарарланиш қўзғатади. Ўзбекистонда

касалликнинг биринчи белгилари март охири – апрель ойи бошларида

кўринади. Янгидан зарарланган тўқималарда конидиялар ривожланади ва

касаллик тарқалиши давом этади. Замбуруғ бир мавсумда 30 тагача авлод

беради. Аскоспоралар ҳам 2-32оС ҳароратда ўсиши ва токда бирламчи

зарарланиш қўзғатиши мумкин, аммо улар жуда кам учрайди ва антракноз

тарқалишида роль ўйнамайди.

Антракноз ривожланишига таъсир қилувчи асосий факторлар ҳарорат ва

ҳавонинг нисбий намлигидир. Тез-тез ёмғир ва жала ёғилиши кузатиладиган

мавсумларда касаллик айниқса кучли ривожланади. Замбуруғ конидиялари 2-

32оС орасида (оптимум 24-26оС) ўсиши ва токни зарарлаши мумкин.

Инкубацион давр навга, новда ва баргларнинг ёшлигига боғлиқ. Чидамсиз

навларда бу давр 2оС да 13 кун, 24-32оС да 3-4 кунни ташкил этади. Бир

мавсумда қўзғатувчи 30 тагача авлод беради.

Ток навларининг антракнозга чидамлилиги ҳар хил. Нимранг, Оқ

Ҳусайни, Каттақўрғон, Оқ Тоифи, Мускат, Қора Кишмиш, Оқ Кишмиш,

Пушти Кишмиш, Эчкиэмар, Гўзал Қора, Чиллаки ва Чарос навлари кучли

(42-94%), Пушти Тоифи, Пушти Паркент, Сояки ва Ркацители ўртача (14-

33%) даражада зарарланади, Тарнау ва Мирный навлари чидамли

(зарарланиши 5% гача). Меваси рангли ва нордонроқ узум навлари камроқ

зарарланади.

Тошкент вилоятига қарашли Бўстонлиқ тумани Боғистон жамоа деҳқон

фермер хўжалигидаги токзорлар соҳта ун-шудринг касаллигига

чалинганлиги аниқланган. Хўжаликдаги 25 гектар токзордан 10 гектарида

Баян ширин, рислинг ( токлар 1972 йили экилган) виноли навлари

республикада ҳозирги карантин ҳисобланган сохта ун-шудринг (милдью)

касаллиги билан 75 дан 85 % гача зарарланиб ҳосилдорликка катта

Page 9: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

9

иқтисодий зарар етказган. Хўраки нимранг, Кишмиш, Тойфи, Хусайни,

Мускат, Баян ширин навлари экилган 15 гектар майдонда 50-60% антракноз

ва сохта ун-шудринг билан касалланган. Винобоп навларда асосан сохта ун-

шудринг, хўраки навларда ҳар иккала касаллик авж олган. Бу касалликларни

шу даражада токзорларни зарарланишига асосий сабаблардан бу йилги об-

ҳавони паст келиши сурункасига ёғингарликни бўлиши, сув омборининг

ёнма-ёнлигидандир. Сохта ун-шудринг қарши инкубацион даврга қараб

туриб кураш чорасини ўтказиш мумкин. Ёзни иккинчи ярмида баргни

ўсишига қараб фунгицидларни пуркаш керак. Гуллашдан 7-10 кун олдин

қўшимча пуркашни ўтказиш тавсия этилади. Пуркаш учун асосан 2% ли

ёки 3% Бордо суюқлиги гектарига 20-30 кг мис купороси ҳисобида

ишлатилади. Қолган пуркаш ишлари 1% ли Бордо суюқлиги билан 1000-1500

л/га ёки цинеб, мисни хлорли оксиди, купразон билан, полихом,

поликарбоцин, мильтокс, 4-6 кг/га, пуркаш 3 мартагача ўтказилиши тавсия

қилинган (Рахматов, Маърупов, 2006 б).

О.Исоқовнинг (2004) берган хабарига кўра сохта ун-шудринг

касаллигининг зарари жуда катта. Ёзи нам ва илиқ мамлакатларда касаллик

кучли ривожланганда ва кураш чоралари қўлланилмаганда узум ҳосили

бутунлай йўқотилиши мумкин. Ўзбекистоннинг мильдью тарқалган

вилоятларида сернам 2001-2003 йилларда касаллик токнинг хўраки навлари

баргларининг 75-80 фоизи зарарланиши ва 25-30 фоизи тўкилиши,

тўпгулларнинг 95-97 фоизи қуриб қолишига олиб келган; камроқ

зарарланган винобоп навлар ҳосили ўртача 25-45% га камайган. Май-июнь

ойлари қуруқроқ келган 2004 йили хўраки навларда касаллик камроқ

ривожланиши, тўпгул ва ғўраларнинг 5-10 фоизи қуриб қолиши кузатилган.

А.Рахматовнинг (2008) берган хабарларига кўра ун-шудринг

касалликларига қарши курашда экиш учун тайёрланадиган новдаларни

соғлом ўсимликлардан олиш, хомтокни сифатли ўтказиш кимёвий

усуллардан куртак чиқариш вақтидан бошлаб фунгицидлардан

фойдаланишни 3-4 марта ўтказиш керак. Бунда олтингугурт кукунини 20-25

Page 10: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

10

кг дан гектарига чанглатиши керак. Байлетонни 25 % намланувчи кукунидан

0,15 – 0,3 кг/га, Вектрани 10% ли суспензиясидан 0,3 л/га, 25 % ли Импактни

суспензиясидан 0,1- 0,15 л/га, Каратон-ЛЦ ни эмульсия концентратидан 1,0-

1,5 л/га, Олтингугуртни 80% ли намланувчи кукунидан 9-12 кг/га,

Сапрольни 20 % ли эмульсия концентратидан 1,0-1,5 л/га, 25 % Бамперни

эмульсион концетратидан 0,25 л/га, 10% Топазни эмулсион концетратидан

0,2 – 0,25 л/га, Топсин –М 70% ли намланувчи кукунидан 1 кг /га, Фоликур

БТ ни 22,5 % гидан 0,5 л/га пуркашни тавсия этилган.

Б.А..Хасанов ва бошқаларнинг (2010 берган маълумотларига кўра,

антракноз касаллиги билан токнинг барча яшил қисмлари зарарланади.

Барглар қотгунича (ёзилганидан сўнг 20-25 кун давомида) зарарланиши

мумкин. Уларда кўплаб (битта баргда 100 тагача), думалоқ, майда (кенглиги

1-5 мм), четлари қизғиш, қўнғир ёки қора доғлар пайдо бўлади, уларнинг

баъзилари қўшилиб кетади. Вақт ўтиши билан доғлар нотўғри думалоқ, кўп

қиррали шакл, ўртаси оч-кулранг тус олади, атрофида қизғиш ёки қўнғир

ҳошияси бўлади. Доғларнинг ўртаси қурийди ва тушиб кетади, баргда

тешиклар пайдо бўлади. Касалликка ёш барглар ўта чидамсиз, улар кучли

зарарланади ва новдаларнинг учи томони куйганга ўхшаб қолади. Томирлари

зарарланган барглар қуриб қолади ва тўкилади.

Ёш новдалар кучли зарарланади. Уларнинг устида майда, қўнғир,

биттадан жойлашган, бинафша-қўнғир ҳошияли доғлар ҳосил бўлади. Доғлар

аста-секин нимранг-кулранг ёки бинафша-қора тус олади, ўсиб, узунлиги 7-8

см ва ундан кўпроққача етади, бир-бири билан қўшилиб кетади, новда ичига

ўртасигача киради ва яраларга айланади. Яра атрофида бўртма шаклли қалин

каллюс тўқимаси пайдо бўлади, яра ўртаси бироз ботиқ шакл олади ва

бундай новдалар мўрт бўлиб, шамолда синиб кетади. Зарарланган новдалар

охир-оқибатда қораяди, ўсишдан орқада қолади ва нобуд бўлади. Барг ва гул

бандлари ҳамда гажакларда касаллик белгилари новдалардаги билан бир хил.

Page 11: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

11

Гул тўплари зарарланганида гулбаргларда думалоқ, қора доғлар ҳосил

бўлади. Зарарланган гул тўплари ва тугунчалар қўнғир-қора тус олади ва

тўкилади.

Токнинг церкоспороз (яшил моғор) касаллиги Европа, Шимолий

Америка, МДҲ да Украина, Шимолий Кавказ ва Кавказ орти

мамлакатларида, Марказий Осиёда Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон

ва Ўзбекистонда тарқалган (Хасанов, 2010). Церкоспороз билан зарарланган

токнинг барглари тўкилади, ток заифлашади, новдалар яхши пишмайди ва

қиш совуғига чидамлилиги камаяди. Сентябрь ойида зарарланган ток

баргларининг ярми тўкилиб кетиши мумкин. Ўзбекистонда баъзан

церкоспороз кучли ривожланган мавсумларда ҳосилнинг бир ёки кўп

қисмини нобуд қилиши мумкин (Рубан, Рябова, 1965; Пересыпкин, 1989;

Ҳамроев ва бошқалар, 1995).

Page 12: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

12

II-БОБ. ТОК КАСАЛЛИКЛАРИНИ ЎРГАНИШДА

ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ

2.1. Боғларнинг фитосанитар ҳолатини тадқиқ қилиш усули

Боғларнинг фитосанитар ҳолатини аниқлаш мақсадида вегетация

даврида тадқиқот ишларини амалга ошириладиган туманларда ҳар йили

вегетация даврида уч марта: дарахтлар гуллаб бўлганидан сўнг, гуллагандан

кейин бир ой ўтказиб, ҳосил йиғиштиришдан олдин, кузатув ишларини

ўтказиб, касал ўсимликларнинг намуналаридан лаборатория шароитида

текшириш учун олинади.

Касалликни ҳисобини ва намуналарни олиш диагонал бўйлаб ёки

боғнинг жойлашиши ва катта-кичиклигига қараб дарахтлар сони ўзгариб

борди.

Токнинг ҳар бир тури ва навлари бўйича касалликларни ҳисобини

алоҳида қилиб олинади (Дементьева, 1985).

2.1.1. Касалликларнинг тарқалишини аниқлаш усули

Токнинг ҳар бир турида касалликни тарқалишини фоизларда ифода

этилади ва уни қуйидаги формула асосида аниқланади:

NnP 100

бунда:

Р - касаллликни тарқалиши, %;

n - намунадаги касал ўсимлик сони,

N - намунадаги ўсимликларнинг умумий сони.

Хўжалик ва тумандаги касалликни тарқалишини қуйидаги формула бўйича

топилади:

SpsPў

бунда: Рў - касалликни хўжалик ёки туманда ўртача тарқалиши, %;

Page 13: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

13

s×p - касаллик текширилган ҳар бир боғнинг майдонини касалликнинг

тарқалишига кўпайтмаларини йиғиндиси;

S – ҳисоби олинган умумий майдон (Дудка ва бошқалар, 1982).

2.1.2. Касалланиш даражасини аниқлаш усули.

Ток маълум бир касаллик билан қай даражада зарарланганлигини

қуйидаги шкала бўйича аниқланади:

0- касалланмаган;

1- юзаси 10% гача зарарланган;

2- юзаси 11 дан 25 % гача зарарланган;

3- юзаси 26 дан 50% гача зарарланган;

4- юзаси 50% дан ортиқ зарарланган (Дементьева,1985).

2.1.3.Касалликининг ривожланишини аниқлаш усули.

Токнинг ҳар бир туридаги касалликларини ривожланишини алоҳида

олган ҳолда қуйидаги формула асосида топилади:

;100)(N

baR

R- касалликни ривожланиши; % ;

(а × b ) - назорат ўтказилган ўсимликлар сонини касалланиш даражасига

кўпайтмаларининг йиғиндиси;

N - ҳисоби олинган ўсимликларнинг умумий сони (Дементьева,1985).

2.1.4. Ун-шудринг ва антракноз касаллигини ҳисобини олиш усули

Ток касалликларини ҳисобини олиш бўйича кузатувлар бу яхши

ривожланмаган даврда, яъни тахминан гуллагандан сўнг бир ой ўтгач амалга

оширилfди. Бунинг учун 50 га гача бўлган боғда ҳар бир навдан 10 тадан

дарахт кузатилади. Агар бирор бир навга тегишли дарахтлар сони 50 тадан

кам бўлса, бор дарахтларни ҳаммаси кўздан кечирилади. Боғ майдони 50 га

Page 14: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

14

дан кўп бўлса ҳар бир 10 га ошиқча майдонга кузатиладиган дарахтдан

иккитадан қўшиб борилади.

Касалликни ҳисоби олинаётган ҳар бир дарахтни тўртта томонидан ва

бир хил баландликдан танланмаган ҳолда 25 тадан, жами 100 та барг

намунасини олинади. Касалланиш даражаси ва унинг ривожланишини

юқорида келтирилган усуллар ёрдамида аниқланади.

Мевалардаги ун-шудринг, антракноз касаллигини ўрганишда ҳисоби

олинаётган 10 та дарахтдан ҳар ердан 50 тадан мевани йиғиб олиб, уларни

зарарланишига қуйидаги шкала асосида баҳо берилади:

0- мевалар соғлом;

1- жуда майда, кўзга ташланмайдиган, ёриқлари бўлмаган бирор бир доғи

бор мевалар;

2- жуда кам (1-3 та) кўзга яққол ташланадиган, диамеетри 0,5 см

катталигача бўлган, ёриқлари йўқ ёки бир оз ёриқлари бор доғларга

эга мевалар;

3- етарли даражада, кўзга яққол ташланадиган, диаметри 0,5-1 см

катталикда, ёриқлари йўқ ёки бир оз ёриқлари бор доғларга эга

мевалар;

4- кўп, синалиши қийин, чуқур ёриқлари бор, диаметри 1 см ва ундан

ортиқ доғларга эга мевалар (Дементьева,1985).

2.2. Касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг соф культурасини

ажратиб олишнинг намлик камераси усули

Ток касалликларининг қўзғатувчиларини культураларини соф ҳолда

ажратиб олиш учун намлик камерасидан фойдаланилади. Бунинг учун тубига

ликобча ўлчамидаги фильтр қоғоз тўшалган Петри ликобчаларини

автоклавда 1100С ҳароратда икки соат давомида стериллаб, стерилланган

сув билан намланади. Сўнгра спирт лампаси алангаси олдида келтирилган

намуналарни сиртини 96% ли спирт билан стериллаб, сўнгра 0,3-0,5 см

ўлчамда қирқиб олинади. Қирқиб олинган намуна бўлакларини 4-5 тадан

Page 15: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

15

қилиб Петри ликобчасига тўшалган фильтр қоғоз сиртига бир текис қилиб

териб чиқилади. Кейин бу Петри ликобчаларини замбуруғларни ўстириб

олиш учун 24-260С ҳароратли термостатларга қўйилади. Петри

ликобчаларидаги замбуруғларни ўсишини учинчи кундан бошлаб

кузатилади. Замбуруғлар ўсиб чиққан бўлаклардан спирт алангаси олдида,

бактериал илгак ёрдамида замбуруғ мицелийларини олдиндан агарли сусло

қўйилган пробиркадаги озиқа муҳитига экиб олинади ва бу пробиркаларни

24-26°С ҳароратли термостатларга жойлаштирилади. 3-4 кундан сўнг бу

пробиркалардан замбуруғлар ўсиб, ривожлана бошлайди (Дудка ва

бошқалар, 1982).

Page 16: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

16

III-БОБ. ТОКНИНГ АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ

3.1. Антракноз касаллиги

Ток зараркунанда ва касалликларга кўпроқ чалинувчи ўсимликлар

қаторига киради. Бунинг асосий сабаби токнинг ўзига хос усулда

етиштирилишидир.

Токзорларга замбуруғ қўзғатадиган касалликлар энг кўп зарар

келтиради. Замбуруғ қўзғатадиган антракноз касаллиги токнинг қадимги

касалликларидан бири бўлиб, Европада, Шимолий Америкада илгаридан

маълум бўлган. Антракноз 1835-1840 йилларда Франция токзорларининг

катта майдонларига тарқалиб, ҳосилдорликни кескин камайишига сабаб

бўлган. Пассерни бу касаллик қўзғатувчисини Ramylaria ampelophaga деб

номлаган. Ҳозирги кунда токнинг антракноз касаллигини қўзғатувчи

замбуруғ Sphaeceloma ampelinum деб юритилади.

Бу касалликнинг ватани Европа. Шимолий Америкадан оидиум ва

мильдью киритилишидан олдин бу қитъада антракноз токнинг энг зарарли

касаллиги бўлган. Ҳозир антракноз баъзи қуруқ иқлимли минтақалардан

ташқари узум экиладиган барча мамлакатларда, МДҲда Украина, Россия

(Доғистон республикаси, Астрахан ва Ростов вилоятлари, Краснодар ва

Ставропол ўлкалари), Молдавия, Кавказ орти ва Қозоғистонда тарқалган.

Ўзбекистонда барча вилоятларда учрайди.

Айрим йиллари бу касаллик бошқа узумчилик хўжаликларида катта

иқтисодий зарар етказган. Касаллик асосан чуқурлик, намлик кўп ерларда,

дарё қирғоқларида, ер ости сувлари яқин жойларда, токларни қалин экилган

шароитларда кучли ривожланади. Касаллик билан ток ўсимлигини барча ер

устки қисми зарарланади. Касалликни белгиси ток баргиларида қизғиш

кулрангга ўхшаш ёки тўқ қўнғир ҳар хил шаклдаги доғлар пайдо бўлади.

Тўқима тез парчаланиб тўкилади. Барглар тешик ҳолатга келади ва барглар

тўкилиб кетади. Кейинчалик бундай доғлар ўрнида эгри бугри яралар пайдо

бўлади. Яраларнинг четларида бўртмалар пайдо бўлиб доғлар қораяди.

Касалликнинг кучайиши билан новдалар кўмирдек қорайиб кетади (1-расм).

Page 17: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

17

Ёш новдалар кучли зарарланади. Уларнинг устида майда, қўнғир,

биттадан жойлашган, бинафша-қўнғир ҳошияли доғлар ҳосил бўлади. Доғлар

аста-секин нимранг-кулранг ёки бинафша-қора тус олади, ўсиб, узунлиги 7-8

см ва ундан кўпроққача етади, бир-бири билан қўшилиб кетади, новда ичига

ўртасигача киради ва яраларга айланади. Яра атрофида бўртма шаклли қалин

каллюс тўқимаси пайдо бўлади, яра ўртаси бироз ботиқ шакл олади ва

бундай новдалар мўрт бўлиб, шамолда синиб кетади. Зарарланган новдалар

охир-оқибатда қораяди, ўсишдан орқада қолади ва нобуд бўлади. Барг ва гул

бандлари ҳамда гажакларда касаллик белгилари новдалардаги билан бир хил.

Гул тўплари зарарланганида гулбаргларда думалоқ, қора доғлар ҳосил

бўлади. Зарарланган гул тўплари ва тугунчалар қўнғир-қора тус олади ва

тўкилади.

Узум попуги ва шингили гуллашдан пишиш бошлангунича касалликка

чалинади. Шингилнинг асосий ўқи ва мева бандларидаги касаллик белгилари

новдалардаги билан бир хил. Доғлар шингилнинг асосий ўқини ўраб олса,

узум бошининг пастки (учидаги) қисми буришиб, сўлиб қолади. Узумларда

сал ботиқ, ўртаси олдин бинафша, сўнгра оқиш-кулранг, атрофида тор тўқ-

қўнғир ёки қора ҳошияси мавжуд бўлган доғлар ҳосил бўлади. Улар узум

ичига тарқалса, у ёрилиб кетади.

Европанинг айрим, сернам минтақаларида антракноз билан жуда кучли

зарарланиши ва ҳосил бермаслиги туфайли баъзи навлар экилмайди.

Зарарланган токларнинг барглари ва гуллари тўкилиши, новдалари ўсишдан

орқада қолиши ва узум кам тугилиши натижасида, ток ўсиши ва ҳосили

пасаяди. Сурункали ва кучли зарарланган ток 3-4 йилдан сўнг нобуд бўлиши

мумкин. Ўзбекистонда антракнознинг зарари анча катта (аммо

оидиумникидан камроқ). Сернам об-ҳавода июнь ойининг бошида

зарарланган токнинг Ҳусайни ва Қора кишмиш навлари баргларининг 27,9%

фоизини йўқотиши мумкин. Кучли зарарланган Ҳусайни нави

шингилларининг ҳосили соғломларига кўра 3-5 марта камаяди. Тажрибада

ўсимликлар антракноздан фунгицидлар билан ҳимояланганда бир тупдан

Page 18: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

18

олинган узум ҳосили зарарланган назоратдаги 9,0 кг дан 22,1-24,0 кг гача

(2,5-2,7 марта) кўпайган.

1-расм. Токнинг антракноз касаллигини касаллигининг белгилари

Page 19: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

19

Антракноз касаллигини қўзғатувчи аскомицет замбуруғ Elsinoë

ampelina, анаморфаси Melanconiales тартибига мансуб дейтеромицет

(целомицет) – Sphaeceloma ampelinum., синоними Gloeosporium

ampelophagum ҳисобланади. Замбуруғнинг аскостромалари қора,

кўмирсимон, қишлаган новдаларда ривожланади. Уларнинг ичида нок

шаклли локуллар ва локуллар ичида халтачалар ҳосил бўлади. Халтачалар

80-100х11-23 мкм, ҳар бирининг ичида 8 та аскоспора мавжуд.

Аскоспоралари қизғиш-қора ёки қўнғир-қора тусли, 4 ҳужайрали, узунчоқ-

овал шаклли, 11-35х4,5-6 мкм, кўпинча 29-35х4,5-5 мкм.

Замбуруғ анаморфа босқичида зарарланган тўқимада кичик, нуқта

шаклли ва оч тусли ёстиқчалар ҳосил қилади. Ёстиқчалар кўп сонли, калта,

цилиндр шаклли, зич жойлашган конидиофоралар ва уларда ривожланадиган

конидиялардан иборат. Конидиялар бир ҳужайрали, овал, цилиндр ёки конус

шаклли, рангсиз, шилимшиқ билан қопланган, 2-8х2-6 мкм, қуриганда бироз

нимранг ёки апельсин тусли пўстлоқ ҳосил қилади.

Кузда новдалардаги яралар (ёстиқчалар) атрофида склероцийлар ҳосил

бўлади. Замбуруғ асосан склероцийлар воситасида қишлайди.

Баҳорда ҳарорат 2оС дан ошганда ва новдалар 24 соат ва ундан кўпроқ

вақт давомида нам шароитда бўлганида склероцийлар устида кўплаб

конидиялар ҳосил бўлади. Ёмғир пайтида шилимшиқ модда эрийди,

конидиялар ёмғир томчилари ва шамол билан токнинг яшил қисмларига

тарқалади ҳамда томчи намлик мавжуд бўлганида уларда бирламчи

зарарланиш қўзғатади. Ўзбекистонда касалликнинг биринчи белгилари март

охири – апрель ойи бошларида кўринади. Янгидан зарарланган тўқималарда

конидиялар ривожланади ва касаллик тарқалиши давом этади. Замбуруғ бир

мавсумда 30 тагача авлод беради. Аскоспоралар ҳам 2-32оС ҳароратда ўсиши

ва токда бирламчи зарарланиш қўзғатиши мумкин, аммо улар жуда кам

учрайди ва антракноз тарқалишида роль ўйнамайди. Антракноз

ривожланишига таъсир қилувчи асосий факторлар ҳарорат ва ҳавонинг

нисбий намлигидир. Тез-тез ёмғир ва жала ёғилиши кузатиладиган

Page 20: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

20

1-жадвалТокнинг антракноз касаллигини қўзғатувчисининг биологияси

Касалликқўзғатувчиси

Токнингкасалликлар билан

зарарланадиганаъзолари ва

уларнинг белгилари

Касалликнипайдобўлиш

муддати

Касалликнингзарари

Инфекция манбалари Касалликқўзғатувчиси-

нинг инкубациондаври

Касаллик-ларнинг

тарқалишйўллари

бирламчи иккиламчи

Sphaecelomaampelinum

(Deuteromycetes синфи,

Melanconialesтартиби

Касаллик билантокнинг барги,пояси, меваси

гуллари, барг бандива гажакларизарарланади.

Баргида оч жигарранг сўнгра тўқ

қўнғир тус олиб доғўрни тешилиб

қолади. Токнингтўпгуллари қўнғиртусга кириб қолади.Меваларида ботиқ

қўтир тусдаги доғларюзага келади. Поя вановдаларида ботиқ

қўнғир тусдагидоғлар ҳосил бўлиб,

кейинчалик уларсиртида ёриқчалар

пайдо бўлади.

Баҳорда

Баргларигуллари

зарарланганидатўкилиб кетади.Узум ғужумлари

яхширивожланмай

тўкилиб кетади.Кучли

зарарланганновда ва

поялари қурибқолади.

Зарарланган ўсимликва унинг

қолдиқлари

Касал токўсимлиги 8-10 кун

Шамол,ҳашаротлар

ва ишқуроллари

орқали

Page 21: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

21

мавсумларда касаллик айниқса кучли ривожланади. Замбуруғ конидиялари 2-

32оС орасида (оптимум 24-26оС) ўсиши ва токни зарарлаши мумкин.

Инкубацион давр навга, новда ва баргларнинг ёшлигига боғлиқ. Чидамсиз

навларда бу давр 2оС да 13 кун, 24-32оС да 3-4 кунни ташкил этади. Бир

мавсумда қўзғатувчи 30 тагача авлод беради (1-жадвал).

Ток навларининг антракнозга чидамлилиги ҳар хил. Нимранг, Оқ

Ҳусайни, Каттақўрғон, Ҳиндогни, Ҳалили, Оқ Тоифа, Мускат, Қора

Кишмиш, Оқ Кишмиш, Пушти Кишмиш, Эчкиэмар, Гўзал Қора, Чиллаки ва

Чарос навлари кучли (42-94%), Пушти Тоифа, Пушти Паркент, Сояки ва

Ркацители ўртача (14-33%) даражада зарарланади, Тарнау ва Мирный

навлари чидамли (зарарланиши 5% гача). Меваси рангли ва нордонроқ узум

навлари камроқ зарарланади. Умуман олганда Марказий Осиёда

ўстириладиган ток навлари Европа навларига нисбатан антракноз билан

кучлироқ зарарланади.

Кураш чоралари. Токларни шамол яхши юрадиган, офтоб яхши

тегадиган жойларда ўстириш, шпалерларга кўтариб қўйиш лозим. Уларни ўз

вақтида хомток қилиб, ортиқча новда ва баргларини қирқиб туриш, айниқса

кузда замбуруғ қишлайдиган зарарланган (усти қўнғир доғ билан қопланган)

новдалар ва баҳорда биринчи пайдо бўлган, зарарланган “байроқ новдалар”

кесиб олиниши ва йўқотилиши (масалан, кўмиб ташлаш) жуда муҳим, агар

бу чоралар қўлланилмаса, бошқа кураш усулларининг самараси жуда

пасаяди. Токлар орасидаги ерни ағдариб, бегона ўтлардан тозалаб туриш,

зарарли ҳашаротлар ва бошқа касалликлар билан кураш чораларини қўллаш

талаб этилади.

Экиш учун фақат соғлом қаламчалар ишлатиш, уларни экишдан олдин

темир сульфатнинг 10% ли ёки нитрафеннинг 3% ли эритмасига ботириш;

янги токзорлар яратишда ниҳолларни ерости суви яқин жойларга экмаслик

керак. Антракнозга қарши ишлатиш учун Ўзбекистонда қуйидаги

фунгицидлар рухсат этилган: Бордо суюқлиги (мис купороси бўйича 10-15

кг/га, 1% ли эритма), Вектра 10% сус.к. (0,3 л/га), оҳак-олтингугурт

Page 22: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

22

қайнатмаси (0,5-1о), темир купороси 53% э.кук. (30-40 кг/га, дарахт куртак

ёйгунча ва остидаги тупроққа 2-3% ли эритма) ва Фоликур БТ 22,5% эм.к.

(0,25 л/га).

Тажрибаларда Альто Супер 33% эм.к. (0,3 л/га), Импакт 25% эм.к. (0,2

л/га), Вектра 10% сус.к. (0,3 л/га), Бампер 25% эм.к. (0,25 л/га) ва Торсо

22,5% эм.к. (0,15 л/га) фунгицидлари антракнозга қарши юқори (барг ва

мевада 89,5%, пояда 95% гача) самара берган.

Кузда барглар тўкилгандан ва ток кесилгандан кейин ва/ёки баҳорда

куртаклар ёзилишидан олдин токка 1,5% ли ДНОК (100 л сувга 1,5 кг)

эритмасига 2-3% (100 л сувга 2-3 кг) №30 препаратини қўшиб пуркаш ёки

темир сульфатнинг 10%-ли эритмасини сепиш лозим. Баҳорда ёш новдалар

узунлиги 5-10 см га етганида ёки 2-3 барг пайдо бўлиши билан Бордо

суюқлиги ёки бошқа самарали фунгицид пуркаш ва касаллик

ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, лозим топилса, ишловни 7-10 ва 14-20

кундан кейин такрорлаш тавсия қилинади (2-жадвал).

Page 23: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

23

2-жадвалТокни антракноз касаллигидан ҳимоя қилишнинг технологик харитаси

Касалликқўзғатувчи-

си

Касалликни олдини олиш чоралари

Агротехник кураш чоралари

Кимёвий кураш чоралариАмалга

ошириладигантадбирлар

Қўллашмуддати

Препаратконцентра-

циясиСарфи Қўллаш

муддати

Sphaecelomaampelinum

(Deuteromycetes синфи,

Melanconiales тартиби

1) Зарарланганўсимликнинг баргқолдиқлари, қуриганновда ва поялариқирқиб олиб токзорданйўқотилади.

2) Ток қаторораларидаги ва ҳар биртуп тагидаги тапроқҳайдаб ишловберилади.

Кузда

Кузда ва эртабаҳорда

1) Касаликка чидамлинавлардан токзорлар барпоқилиш;

2) Соғлом ўсимликларнингқаламчаларидан кўчаттайёрлаш;

3) Токнинг ўсиши варивожланиши учун талабэтилган меъёрда ўғитларнибериш ва бошқа агротехниктадбирларни ўтказиш.

1. Бордосуюқлиги

– 1%

2. Темиркупороси

3. Топсин-0,1%

10-15 кг/гаМис

купоросибўйича

30-40 кг/га

1 кг/га

Касалликпайдо

бўлишибилан ўсув

даврида

Гуллашгача,гуллагандан

сўнг

Ўсув даврида

Page 24: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

24

3.2. Ун-шудринг (оидиум) касаллиги

Токнинг оидиум ёки ун-шудринг касаллиги Европага кўчат билан

биргаликда Америкадан ўтиб келган. Оидиум биринчи бўлиб 1843 йили

Англиянинг Темза дарёси бўйида жойлашаган Марчет шаҳрида ташкил

қилинган токзорда Тукер исмли боғбон томонидан аниқланган. Оидиумни

қўзғатувчи замбуруғга биринчи бўлиб1947 йилда Англиялик ботаник

Бернимий атрофлича ботаник тафсилот бериб уни Uncinula necator Tuck. деб

номлади.

1847 йили касаллик Францияда, Испаниянинг шимолида, 1850 йили

Испаниянинг бошқа ерларида ҳам, 1851 йили Италиядаги токзорларда

кузатилган. Оидиум Россияда биринчи марта 1848 йили Кавказда, 1852 йили

эса Бесарабияда топилган. 1858 йили Қримда, 1865 йилда эса Қора денгиз

атрофида жойлашаганбарча токзорларда оидиум касаллиги аниқланган.

Ўрта Осиёда оидиум биринчи даражали касалликларидан ҳисобланиб

(Запрометов, 1974), айниқса бу касаллик билан Қора кишмиш, Ҳусайни,

Чиллаки навлари кучли зарарланади.

О.Мусина (1963) нинг маълумотларига кўра, ток навларининг баргини

зарарланиши 40-60%, поясини 32-38%, мевасини зарарланиши эса 90-100%

ни ташкил этиади. Узум ҳосилдорлиги бу касаллик туфайли Самарқанд

вилояти Пастдарғом туманида 60-74% гача йўқотилган. Наманган, Фарғона

вилоятларининг айрим хўжаликларида оидиум туфайли узумнинг бутунлай

қуриб қолиш ҳолатлари аниқланган (Умаров, 1959).

Касаллик Шимолий (ватани) ва Жанубий Америка, Ғарбий Европа,

Осиё, Африка, МДҲ да Украина, Молдавия, Кавказ орти мамлакатлари

(Арманистон, Грузия, Озарбайжон) ва Марказий Осиёда тарқалган.

Ўзбекистонда оидиум узумнинг энг ашаддий, кенг тарқалган ва зарарли

касаллиги ҳисобланади.

Токнинг барча яшил қисмлари – барг, барг банди, яшил новда, гул,

тўпгул попуги, гажаги, узуми ва узум бошлари зарарланади. Замбуруғ фақат

Page 25: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

25

эпидермис ҳужайраларига гаусторийлари билан киради ва улардан озуқа

моддаларини сўриб озиқланади.

Барг зарарланганида, олдин унинг устки томонида, дастлаб оқ, сўнгра

оқиш-кулранг, сийрак, нозик гифалардан ташкил топган, ун ёки чангга

ўхшаш, кўзга ташланмайдиган ғубор пайдо бўлади, кейинчалик у баргнинг

остки томони, барг бандлари ва новдаларга ўтади. Кейинроқ баргда кичик,

қуруқ, қўнғир, тарқоқ некротик доғлар пайдо бўлади, улар бир-бири билан

қўшилиб, тўрсимон расм ҳосил қилади, бу расм диагностик белги бўлиб,

баргларнинг тирик, яшил фонида яққол ажралиб туради. Ғубор замбуруғнинг

мицелий, конидиофоралари ва конидияларидан ташкил топади. Ёзилаётган

ёш барглар буришиб, нимжон бўлиб қолади. Барг бандлари мўрт, осон

синувчан бўлиб қолади.

Зарарланган яшил новдалар устида жуда оз, унсимон ғубор билан

қопланган тўқ-қўнғир, кейинчалик қора тус олувчи доғлар пайдо бўлади.

Бундай новдалар деярли ўсмайди, ҳарорат пасайишига чидамсиз бўлиб

қолади ва қишда уларни совуқ уриб кетади. Кучли зарарланган новдалар

кўмирдай қора, куйган тус олади. Кечроқ зарарланган новдалар устида кузга

қараб ғубор бироз қалинлашади ва қизғиш-қўнғир тус олади.

Тўпгул попуги гуллашдан олдин ёки кейин зарарланади, узум тугиши

камаяди, ҳосил пасаяди ёки кўпинча тўпгул бутунлай қуриб қолади (2-расм).

Узумлар уларнинг таркибидаги қанд моддалари миқдори 8% бўлгунига

қадар зарарланиши мумкин. Эрта зарарланган узумлар қуриб, мавсум

охиригача тўкилмасдан, токда осилиб қолади. Кейинроқ зарарланган узумлар

чатнайди ва уруғигача ёрилади, сапротроф ва/ёки ярим паразит замбуруғлар

таъсирида чириб кетади. Баъзи навлар мевалари устида тўрсимон доғлар

ривожланади. Мевалари қизил ёки қора навларнинг узумлари чипор тус

олади, бозорбоплигини йўқотади, улардан тайёрланган шаробнинг таъми

нохуш бўлади.

Бу ашаддий касаллик Ўзбекистонда узум ҳосилини 50 фоизгача

пасайтиради, баъзи мавсумларда эса 100 фоизи йўқотилишига олиб келади.

Page 26: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

26

Оидиум билан маданий ток турлари (Vitis vinifera ва б.) ва Vitaceae

оиласига мансуб бошқа турлар зарарланади. Меваси рангли ва нордонроқ

узум навлари камроқ зарарланади. Ўзбекистон шароитида Сояки ва Нимранг

Мускат навлари оидиумга юқори толерантлик намоён қилган.

Қўзғатувчи аскомицет замбуруғ Uncinula necator, анаморфаси Oidium

tuckeri – облигат паразит. Гифалари зарарланган органлар устида жойлашиб,

уларга характерли, паллачалардан ташкил топган апрессорийлари ёрдамида

ёпишади, апрессорийлардан инфекцион гифалар ўсади, улар кутикулага ва

сўнгра эпидермис ичига кириб, у ерда гаусторийлар пайдо қилади.

Клейстотецийлар ҳар доим ривожланмайди, барча зарарланган органлар

устида пайдо бўлиши мумкин, думалоқ, диаметри 68-130 мкм, олдин рангсиз,

кейин сариқ, етилганлари тўқ-қўнғир тусли, ҳар бирининг ичида 3-7(9)

халтачалари мавжуд. Перидий (қобиғи) нинг ҳужайралари 4-6 қиррали,

диаметри 10-23 мкм. Клейстотеций устида 7-20(40) та ўсимтаси бор,

узунлиги 130-600 мкм, остки қисми қўнғир, учи рангсиз, спираль шаклида

буралган.

Халтачалари овал, эллипсоид ёки шар шаклли, 32-60х23-45 мкм, ҳар

бирининг ичида 4-7 (одатда 4) аскоспораси мавжуд. Аскоспоралари овал ёки

эллипсоид шаклли, сарғиш ёки кўпинча рангсиз, 15-25х10-14 мкм.

Аскоспоралар ҳам бир неча ўсимта, апрессорий ҳамда гаусторийлар ҳосил

қилиб ўсади. Замбуруғнинг қишлаши ва касаллик ривожланишида аскомицет

босқичининг аҳамияти кам ёки йўқ. Касаллик ривожланиши ва тарқалиши

асосан конидиал босқичида амалга ошади.

Анаморфа босқичи. Конидиофоралар узунлиги 10-400 мкм.

Конидиялари рангсиз, цилиндр-овал ёки эллипсоид шаклли, 27-47х10-21

мкм, 3-5 тадан занжирчаларда (2-расм).

Ўзбекистонда қўзғатувчи замбуруғ мицелийси билан тиним давридаги

куртакларда ва новдаларда ҳамда зарарланган органларда клейстотецийлари

ёрдамида қишлайди. Баҳорда касалликнинг биринчи белгилари шу

куртаклардан ўсаётган новдаларда пайдо бўлади. Мицелий куртаклар

Page 27: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

27

2-расм. Токнинг ун-шудринг касаллигини белгилари

бўртган пайтда ёки ундан сал эртароқ, ўртача ҳаво ҳарорати 10-11оС га

етганда ўса бошлайди ва ўсаётган ёш новда ва ёзилаётган баргларни оқ

мицелийси билан ўраб олади, устида кўп конидиялар ҳосил қилади ва улар

касалликнинг бирламчи манбаи бўлиб, токнинг бошқа қисмларини ва бошқа

токларни зарарлайди. Касалликни бирламчи тарқатувчи бу новдаларга

“байроқ новдалар” номи берилган. Оидиум бир мавсумда бир неча авлод

беради. Оидиум баҳорда барвақт пайдо бўлади, аммо у ток гуллаши олдидан

жадал ривожланади ва бу ривожланиши ҳаво жуда исиб кетишигача ва

намлик камайгунча давом этади.

Касаллик иссиқсевар бўлиб, унинг ривожланишида ҳарорат асосий

роль ўйнайди, конидиялар 6-32оС, оптимум 18-25оС ҳароратда ўсади ва токни

зарарлайди; 35оС да конидиялар ўсишдан тўхтайди, 40оС дан ошганда

конидиялар ва экзоген мицелий ҳалок бўлади. Ток зарарланишидан

Page 28: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

28

конидиялар пайдо бўлишигача 23-30оС ҳароратда 4-6 кун, 7оС да эса 32 кун

ўтади. 36оС ҳароратда мицелий 10 соатда, 39оС да эса 6 соатда ҳалок бўлади.

Ўртача кунлик ҳарорат 19-20оС бўлганида касаллик жуда тез ривожланади ва

тарқалади, 24-25оС ҳароратда эса бу жараёнларнинг тезлиги сезиларли

даражада пасаяди ва 40оС да тўхтайди. Эркин намлик (ёмғир, шабнам)

конидия ўсишига салбий таъсир қилади, бунинг учун 20-100% (оптимум 50-

80%) ҳаво нисбий намлиги етарли бўлади (3-жадвал).

Кураш чоралари. Токларни шамол яхши юрадиган, офтоб яхши

тегадиган жойларда ўстириш, шпалерларга кўтариб қўйиш лозим. Уларни ўз

вақтида хомток қилиб, ортиқча новда ва баргларини қирқиб туриш, айниқса

кузда замбуруғ қишлайдиган зарарланган (усти қўнғир доғ билан қопланган)

новдалар ва баҳорда биринчи пайдо бўлган, зарарланган “байроқ новдалар”

кесиб олиниши ва йўқотилиши (масалан, кўмиб ташлаш) жуда муҳим, агар

бу чоралар қўлланилмаса, бошқа кураш усулларининг самараси жуда

пасаяди. Токлар орасидаги ерни ағдариб, бегона ўтлардан тозалаб туриш,

зарарли ҳашаротлар ва бошқа касалликлар билан кураш чораларини қўллаш

талаб этилади.

Page 29: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

29

3-расм. Токда ун-шудринг касаллигини қўзғатувчи замбуруғнинг ривожланиш цикли

Page 30: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

30

3-жадвалТокнинг ун-шудринг касаллигини қўзғатувчисининг биологияси

Касалликқўзғатувчиси

Токнингкасалликлар билан

зарарланадиганаъзолари ва

уларнинг белгилари

Касалликнипайдобўлиш

муддати

Касалликнингзарари

Инфекция манбалари Касалликқўзғатувчиси-

нингинкубацион

даври

Касаллик-ларнинг

тарқалишйўллари

бирламчи иккиламчи

Uncinulanecator

(Ascomycetesсинфи,

Euascomycetidaeкенжа синфи,

Erysiphalesтартиби )

Ун-шудринг токнингбаргини, меваси ва

поясини зарарлайди.Ток баргининг сиртида

оқиш кулранг ғуборҳосил бўлади. Баргтўқимасини нобудбўлиши туфайли

қўнғир доғлар ҳосилбўлади. Гулларида ҳам

ғубор ҳосил бўлади.Поядаги куртакатрофида оқишғуборлар ҳосил

бўлади. Зарарланганпоя сиртида қўнғир

доғлар пойдо бўлади.

Эртабаҳорда

бошланади

Зарарланганбарглар буришиб,

қуриб қолади.Касалликка

чалинган гуллармева ҳосилқилмайди.

Зарарланганмеваларни пўстиёрилади, бундай

мевалардасапрофит

микроорганизмларривожланиб,

чиришни юзагакелтиради. Касалпоялар совуққа

чидамсиз бўлиб,қишдаги совуқтуфайли қуриб

қолади.

Зарарланганўсимлик ва

унингқолдиқлари

Касал токўсимлиги 10-12 кун

Шамол,ҳашаротлар

ва ишқуроллари

Page 31: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

4-жадвалТокни ун-шудринг касаллигидан ҳимоя қилишнинг технологик харитаси

Касалликқўзғатувчиси

Касалликни олдини олиш чоралари

Агротехник кураш чоралари

Кимёвий кураш чоралари

Амалга ошириладигантадбирлар

Қўллашмуддати

Препаратконцентра-

циясиСарфи Қўллаш

муддати

Uncinula necator(Ascomycetes

синфи,Euascomycetidaeкенжа синфи,

Erysiphalesтартиби )

1) Зарарланганўсимликнинг баргқолдиқлари, қуриганновда ва поялариқирқиб олиб токзорданйўқотилади.

2) Ток қаторораларидаги ва ҳар биртуп тагидаги тапроқҳайдаб ишловберилади.

Кузда

Кузда ваэрта баҳорда

1) Касаликка чидамли навлардантокзорлар барпо қилиш;

2) Соғлом ўсимликларнингқаламчаларидан кўчат тайёрлаш;

3) Токнинг ўсиши варивожланиши учун талабэтилган меъёрда ўғитларнибериш ва бошқа агротехниктадбирларни ўтказиш.

1. 1% ликоллоид

олтингугурт

2. 0,01%Топаз

3. Топсин-0,1%

90-120 кг/га

0,20-0,25кг/га

1 кг/га

Касалликпайдо

бўлишибилан ўсув

даврида

Гуллашгача,гуллагандан

сўнг

Ўсув даврида

Page 32: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

Тошкент вилояти Паркент тумани Навбаҳор ширкат хўжалигида 2005

йилда ўтказилган тажрибаларда олинган маълумотларга кўра, ток мавсумда 1

марта хомток қилинганда Қора кишмиш нави барглари, новдалари ва узум

бошларининг оидиум билан зарарланиши хомток қилинмаган назоратга

нисбатан 18-28% ва антракноз билан зарарланиши 26-31% га камайган, ҳосил

деярли 2 марта ошган (гектарига 40 центнердан 79 центнергача); 2 марта

хомток қилинганда эса, ҳар 2 касаллик билан зарарланиш 50-56% га камайган

ва ҳосилдорлик 110 центнерга етган. Ток ораларини кузда ва баҳорда ҳайдаш

ҳам бу касалликлар ривожланишини камайтирган ва ҳосилдорликни деярли 2

баравар кўпайтирган.

Кимёвий ҳимоя учун олтингугурт препаратлари (туйилган кукуни, н.

кук., коллоид, сус. к., оҳак-олтингугурт қайнатмаси ва б.) юқори самара

билан қўлланилади. Ўзбекистоннинг қуруқ об-ҳаволи иқлимида кукун

шаклидаги олтингугурт ишлатиш юқори самара беради, ёмғирли об-ҳавода

эса суспензия қўллаш тавсия қилинади. Олтингугурт препаратлари токни

ҳаво ҳарорати 25-30оС бўлганида касалликдан яхши ҳимоя қилади, 18-20оС

да деярли самара бермайди. Ҳарорат 30оС дан ошганда у ўсимликларга

фитотоксик таъсир кўрсата бошлайди, шу сабабдан 35оС ва ундан юқори

ҳароратда олтингугуртни ишлатиш тавсия қилинмайди.

Олтингугурт кукуни (15-30 кг/га) ёки ООҚ (0,5-1о) билан биринчи

ишлов баҳорда ток гуллашидан олдин, биринчи хомтокдан сўнг дарҳол

берилиши лозим, кейинги ишловлар, об-ҳаво шароитлари ва касаллик

ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, ҳар 10-15 ёки 20-30 кунда, ҳаммаси

бўлиб бир мавсумда 7-10 та ишлов берилади. Олтингугурт кукунини йўлдан

олинган майда чанг билан 1:1 нисбатда қўшиб ишлатиш ҳам яхши самара

беради. Ток суғорилиши лозим бўлса, ишловни суғоришдан сўнгра бериш

лозим.

Оидиумга қарши бошқа фунгицидлар олтингугуртдан камроқ

қўлланилади, улардан Байлетон (Ботир) 25% н.кук. (0,15-0,3 кг/га), Бампер

(Крест) 25% эм.к. (0,25 л/га), Вектра 10% сус.к. (0,3 л/га), Импакт 25% сус.к.

(0,1-0,15 л/га), Сапроль 20% эм.к. (1,0-1,5 л/га), Топаз 10% эм.к. (0,2-0,25

Page 33: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

33

л/га), Фулпас 10% эм.к. (0,2-0,25 л/га), Топсин-М 70% н.кук. (1,0 кг/га),

Фоликур БТ 22,5% эм.к. (0,15 л/га) ва Торсо 22,5% эм.к. (0,15 л/га) тавсия

қилинган. Бу фунгицидларни мавсумда 2-3 марта (гуллашдан олдин, биринчи

ишловдан 20-30 ва 40-60 кун ўтгач) қўллаш тавсия қилинади (4-жадвал).

3.3. Сохта ун-шудринг ёки мильдью касаллиги

Токнинг Plazmapara viticola (Berk, et Cart) Berl, et de Toni қўзғатадиган

мильдью касаллиги илгари Европада номаълум бўлган. Фақат XIX асрнинг

иккинчи ярмида, бу касаллик 1878 йили Франциянинг жанубий ҳудудларида

аниқланган. Бу касаллик Францияга Америкадан келтирилган ток навлари

билан келиб қолган. Фон Тимани ва Планш, бу икки олим бир вақтнинг ўзида

мильдью касаллигини қўзғатувчи замбуруғ, 1863 йили Де Бари токнинг

америка навларида аниқлаган ва Perenospora viticola деб номлаган касаллик

қўзғатувчи билан бир хил замбуруғ эканлигини аниқлашган. Де Бари

аниқлаган бу замбуруғни ҳақиқатдан ҳам америкада мильдью касаллигини

қўзғатувчи замбуруғ билан бир хил тур эканлигини Кембридж

университетининг профессори Фарлов тасдиқлаган. Бу олимнинг фикрича,

аниқланган касаллик қўзғатувчи замбуруғ Европада катта зарар келтирмайди,

чунки у ток меваларини зарарламайди. Америкада эса бу замбуруғ ток барги

билан бир қаторда унинг меваларини ҳам касаллантириб, катта зарар

келтиган. Лекин профессор Фарловнинг бу тахмини нотуғри бўлиб чиқди,

чунки милдью қаерда аниқланган бўлса, бу касаллик билан токнинг фақат

барги эмас балки, мевалари ҳам зарарланиши кузатилади (Венискаяни, 1948).

1879 йили мильдью яшин тезлигида бутун Франция, Италиянинг юқори

ҳудудлари ва қуйи Австрияда тарқалган. Кейинги йили эса Германиянинг

юқори Эльзасида аниқланган. 1881 йили бу касаллик Шарқий Европа, яъни

Венгрия, Греция, Руминия ва Туркия томон силжий бошлади. Шу даврда

мильдью Европада катта зарар келтира бошлади. Айниқса унинг зарари

Франция, испания, Португалия ва ҳатто Жазоирда ҳам катта бўлган.

Мильдью Россияда биринчи марта Бессарабияда, 1886 йили Кавказда, 1891

йили Қримда, 1895 йили Донда аниқланган.

Page 34: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

34

4-расм. Токдаги сохта ун-шудринг касалликларининг белгилари

Page 35: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

35

Токнинг мильдью касаллиги Европа навларини аввал фаат баргларини

зарарлаган бўлса, кейинчалик бу касаллик билан ўсимликнинг гули,

мевалари, поялари ва ҳатто гажаклари ҳам зарарланиши кузатилган.

Ўзбекистонда мильдью токда биринчи марта Сирдарё вилоятида 1993

йилда қайд этилган (Камилов, Мостовой, 1995). Кейинги йилларда касаллик

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларида, баъзан катта

майдонларда кузатилган.

Касаллик белгилари

Мильдью билан токнинг барча яшил қисмлари зарарланади. Баргларда

томирлар орасида, олдин сарғиш, мойсимон, сўнгра қизғиш-қўнғир, қиррали,

кенглиги 2-3 см келадиган, баъзан атрофида хлорозли доғлар пайдо бўлади.

Юқори намликда баргнинг остки томонида, устидаги доғларнинг қаршисида,

майин, қалин, зич, бароқ, оқ тусли моғор қатлами ривожланади. Бу қатлам

қўзғатувчи замбуруғнинг спорангиофора ва спорангийларидан иборат бўлиб,

улар қўзғатувчи узум боғида тарқалиши, новда, гул ва меваларни зарарлаши

ва қишлаши учун муҳим манбаа ҳисобланади. Кучли зарарланган барглар

кўпинча тўкилади. Натижада узумда қанд моддаси кам ҳосил бўлади ва

қишловчи куртакларнинг совуққа чидамлилиги камаяди.

Зарарланган яшил новдаларда қўнғир, бироз ботиқ доғлар пайдо бўлади.

Новданинг уч қисми зарарланганида у йўғонлашади, қинғир-қийшиқ бўлиб

қолади, юқори намлик шароитида усти оқ қатлам билан қопланади (бундай

новда “байроқ новда” деб аталади), охири қўнғир тус олади ва нобуд бўлади.

Бунга ўхшаш белгилар барг банди, гажаклари, ёш тўпгуллар ва гул

бандларида ҳам ривожланади ва уларни нобуд қилади.

Мева тугунчалари ва ғўралар кучли зарарланади, усти ноаниқ-кулранг

тус олади ва бароқ ғубор билан қопланади. Вақт ўтиши билан узумнинг

касалликка чидамлилиги ортади, аммо қўзғатувчи замбуруғ етилган мевага

зарарланган шингилнинг ўқларидан ўтиши ва зарарлаши мумкин.

Зарарланган меваларда ғубор ҳосил бўлмайди, улар қўнғир тус олади ва

чирийди. Зарарланган меваси оқ узумлар ноаниқ-кулранг-яшил, меваси

Page 36: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

36

қоралари эса нимранг-қизғиш тус олади. Соғлом узумдан фарқли ўлароқ

зарарланганлари юмшамайди, эти қаттиқ бўлиб қолади, уларнинг айримлари

ёки бутун узум бош тўкилиб кетиши мумкин.

Касалликнинг зарари

Ёзи нам ва илиқ мамлакатларда касаллик кучли ривожланганда ва кураш

чоралари қўлланилмаганда узум ҳосили бутунлай йўқотилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг мильдью тарқалган вилоятларида сернам 2001-2003

йилларда касаллик токнинг хўраки навлари баргларининг 75-80 фоизи

зарарланиши ва 25-30 фоизи тўкилиши, тўпгулларнинг 95-97 фоизи қуриб

қолишига олиб келган; камроқ зарарланган винобоп навлар ҳосили ўртача

25-45% га камайган. Май-июнь ойлари қуруқроқ келган 2004 йили хўраки

навларда касаллик камроқ ривожланиши, тўпгул ва ғўраларнинг 5-10 фоизи

қуриб қолиши кузатилган (Исоқов, 2004) (5-жадвал).

Касаллик қўзғатувчисининг белгилариҚўзғатувчи Peronosporales тартибига мансуб оомицет тубан замбуруғи

Plasmopara viticola. Замбуруғ облигат паразит, гифалари ҳужайралар

орасида, ҳужайралар ичига диаметри 4-10 мкм келадиган гаусторийлари

билан киради ва озуқа моддаларни сўриб озиқланади.

Жинссиз кўпайиш босқичининг спорангиофоралари устьицалардан

дасталарда чиқади, остки қисми бироз кенгроқ, 140-850х8-12 мкм, устки

қисми бир неча марта шохланган, шохчаларининг учларидаги тишчаларда

(бир спорангиофорада 200 тагача) спорангийлар пайдо бўлади.

Спорангийлари тухум ёки эллипсоид шаклли, рангсиз, 12-30х8-17 мкм. Ҳар

бир спорангий ичида 1-10 та буйрак шаклли, ичига букилган жойидан

чиқадиган иккита хивчинчали, ўлчами 6-8х4-5 мкм келадиган зооспоралари

мавжуд. Ҳар хил жинсий белгили зооспоралар қўшилади ва гетерокариотик

мицелий ҳосил қилади.

Замбуруғнинг жинсий кўпайиши ўсимлик (барг ва эҳтимол, бошқа

зарарланган органлар) тўқималари ичида ўтади. Оогонийлари думалоқ,

деярли рангсиз ёки сарғиш қобиқли. Антеридийнинг суюқлиги оогонийга

оқиб ўтади ва кўп миқдорда (1 мм2 да 250 тагача) ооспоралар ҳосил бўлади.

Page 37: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

37

Ооспоралар диаметри 20-120 мкм, иккита қобиғи, уларнинг сиртида

оогонийдан қолган усти бурушиқ қобиғи ҳам бор. Ооспоралар сув томчисида

кейинги баҳорда ўсади ва бир ёки иккита ингичка (кенглиги 2-3 мкм) муртак

найча пайдо қилади, уларнинг учида ўлчами 35-55х25-28 мкм келадиган, нок

шаклли спорангийлар ва уларнинг ичида эса 30-56 та буйрак шаклли

зооспоралар пайдо бўлади. Улар қўшилади ва ҳосил бўлган гетерокариотик

мицелий ток тўқимасига кириб, зарарлайди.

Касаллик ривожланиши

Замбуруғ асосан тўкилган баргларда ооспоралари билан ва куртакларда

мицелий билан қишлайди. Баҳорда ҳарорат 11оС га етганда (11-32оС,

оптимум 23-25оС да) ооспора сув томчисида ўсиб, спорангий ҳосил қилади.

Ооспоралар ўсиши 1-2 ойга чўзилади. Спорангийлар ёмғир ва шамол билан

ўсимликка тушади, ўсади, ҳосил бўлган зооспоралар сув томчисида

ҳаракатланиб, ўсимлик тешикчалари ёнида хивчинчаларини йўқотади,

цистага айланади, ўсади, пайдо бўлган муртак найчаси билан ўсимлик

тешикчасига кириб, зарарлайди. Зарарланган ўсимлик тўқималарида

замбуруғнинг ножинсий спорангиофора, спорангий ва зооспоралари

ривожланади, зооспоралар ёмғир ва шамол билан бошқа ўсимликларга

тушади ва зарарлайди. Бир мавсумда замбуруғ 7-16 жинссиз авлод беради.

Спорангиофора ва спорангийлар тешиклардан 95-100% намлик (ёмғир

ёки яхши шабнам тушганда), 11-30оС (оптимум 18-24оС) ҳарорат ва 4 соат

давомида ёруғлик бўлмаган шароитда (кечаси) чиқади ва зооспоралар ҳосил

қилади. Спорангийлар сув томчисида ўсиши, зооспоралар чиқиши ва

ўсимликни зарарлаши 12-13оС да бошланади (оптимум 18-25оС, максимум

29-30оС). Ҳарорат ва намлик билан боғлиқ ҳолда ўсимлик зарарланиши ва

унда янги споралар ҳосил бўлиши орасида 4-12 кун ўтади. Касалликнинг

яширин даври 61оС га тенг бўлган самарали ҳарорат (7,9оС дан юқорилари

ҳисобланади) йиғиндиси билан ифодаланади (5-расм).

Page 38: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

4-расм. Токда сохта ун-шудринг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ (Plasmopara viticola) нинг ривожланиш цикли

Page 39: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

39

5-жадвалТокнинг сохта ун-шудринг касаллигини қўзғатувчисининг биологияси

Касалликқўзғатув-

чиси

Токнинг касалликлар биланзарарланадиган аъзолари ва

уларнинг белгилари

Касал-ликнипайдобўлиш

муддати

Касалликнинг зарари

Инфекцияманбалари

Касалликқўзғатувчиси-

нингинкубацион

даври

Касаллик-ларнинг

тарқалишйўллари

Бирлам-чи

Икки-ламчи

Plaz

map

ara

vitic

ola

(Ber

k, e

t Car

t) Be

rl, e

t de

Toni

Токнинг барча яшил қисмларизарарланади. Баргларда томирларорасида, олдин сарғиш, мойсимон,

сўнгра қизғиш-қўнғир, қиррали,кенглиги 2-3 см келадиган, баъзанатрофида хлорозли доғлар пайдобўлади. Новда, гул ва меваларни

зарарлаши ва қишлаши учун муҳимманбаа ҳисобланади. Кучли

зарарланган барглар кўпинчатўкилади. Зарарланган яшилновдаларда қўнғир, бироз ботиқдоғлар пайдо бўлади. олади ва

нобуд бўлади. Мева тугунчалари вағўралар кучли зарарланади, усти

ноаниқ-кулранг тус олади ва бароқғубор билан қопланади.

Зарарланган меваларда ғубор ҳосилбўлмайди, улар қўнғир тус олади вачирийди. Соғлом узумдан фарқли

ўлароқ зарарланганлариюмшамайди, эти қаттиқ бўлиб

қолади, уларнинг айримлари ёкибутун узум бош тўкилиб кетиши

мумкин.

Баҳорда

Касаллик жуда зарарли. Ёзинам ва илиқ мамлакатларда

касаллик кучлиривожланганда ва кураш

чоралари қўлланилмагандаузум ҳосили бутунлаййўқотилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг мильдьютарқалган вилоятларида

сернам 2001-2003 йиллардакасаллик токнинг хўракинавлари баргларининг 75-80 фоизи зарарланиши ва25-30 фоизи тўкилиши,

тўпгулларнинг 95-97 фоизиқуриб қолишига олиб

келган; камроқ зарарланганвинобоп навлар ҳосили

ўртача 25-45% га камайган.Май-июнь ойлари қуруқроқ

келган 2004 йили хўракинавларда касаллик камроқривожланиши, тўпгул вағўраларнинг 5-10 фоизи

қуриб қолиши кузатилган

Зарар-ланган

ўсимликқолдиқ-

лари

Касалўсимлик 3-13 кун

Шамол,ҳашаротла

р ва ишқуроллари

Page 40: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

40

Сохта ун-шудринг кучли ривожланиши кучли ёмғирлар ва 10-30оС

(оптимум 24-26оС) ҳарорат мавжуд бўлиши билан белгиланади.

Об-ҳаво сернам йиллари Ўзбекистонда касаллик учрайдиган

минтақаларда май-июнь ойларида катта майдонларга тарқалиши ва токни

кучли зарарлаши мумкин. Пушти Тоифа, Нимранг, Ҳусайни, Қора ва Оқ

Кишмиш, Нимранг Мускат ва Рислинг каби навлар кучли, Баян Ширин,

Ркацители, Қора Майский, Кульжинский, Ркацители, Тарнау ва Мирный

навлари нисбатан камроқ зарарланади.

Кураш чоралари. Сохта ун-шудринг билан курашда ун-шудринг ва

антракнозга қарши тавсия қилинган барча агротехник ва ташкилий чора-

тадбирларни қўллаш лозим. Одатда касалликни фунгицид билан ишлов

бермасдан жиловлаб бўлмайди. Чет элда икки гуруҳга мансуб фунгицидлар

қўлланилади: 1) контакт таъсирли фунгицидлар (мис препаратлари,

дитиокарбаматлар ва фталимидлар) профилактик ишловлар ўтказиш учун

ишлатилади, ўсимликни зарарланишдан 7-10 кун ҳимоя қилади ва

замбуруғда уларга чидамлилик ривожланмайди; улардан бирига ичдан

таъсири бўлмаган, аммо тўқима ичига кириш хусусияти бўлган симоксанил

препарати қўшилса, аралашма даволовчи самарага ҳам эга. бўлади. 2) ичдан

таъсирли фунгицидлар (фосетил-алюминий ва фениламидлар) ёмғир ёққанда

ҳам самарали, даволовчи таъсири мавжуд ва токни икки ҳафта давомида тўла

ҳимоялайди. Фениламидларнинг камчилиги – уларга замбуруғ чидамлилик

ҳосил қилишидир. Шу сабабдан ишловларни контакт фунгицидлар билан

алмашлаб туриб, фениламидларни мавсумда фақат 2-3 марта қўллаш тавсия

қилинади. Улардан ташқари баҳорда куртаклар ёзилишидан олдин темир

купороси, барг ёзилиши пайтида эса Бордо суюқлиги, мис хлороксиди,

каптан, ридомил, эупарен ва бошқа препаратлар ишлатилади.

Мильдьюга қарши МДҲ мамлакатларида кўпроқ мис препаратлари

ишлатилади. Баҳорда 2%-ли Бордо суюқлиги билан биринчи ишлов барглар

ёзилаётганда, кейингиси гуллашдан 10 кун олдин ва учинчи марта 1%-ли

препарат билан дарҳол гуллашдан кейин ишлов берилади. Бордо суюқлиги

Page 41: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

41

6-жадвалТокни сохта ун-шудринг касаллигидан ҳимоя қилишнинг технологик харитаси

Касалликқўзғатувчиси

Касалликни олдини олиш чоралари

Агротехник кураш чоралари

Кимёвий кураш чоралари

Амалга ошириладигантадбирлар

Қўллашмуддати

Препаратконцентра-

циясиСарфи Қўллаш

муддати

Plazmaparaviticola

(Berk, et Cart)Berl, et de

Toni

1) Зарарланганўсимликнинг баргқолдиқлари, қуриганновда ва поялариқирқиб олиб токзорданйўқотилади.

2) Ток қаторораларидаги ва ҳар биртуп тагидаги тапроқҳайдаб ишловберилади.

Кузда

Кузда ваэрта баҳорда

4) Касаликка чидамли навлардантокзорлар барпо қилиш;

5) Соғлом ўсимликларнингқаламчаларидан кўчат тайёрлаш;

6) Токнинг ўсиши варивожланиши учун талабэтилган меъёрда ўғитларнибериш ва бошқа агротехниктадбирларни ўтказиш.

1. Бордосуюқлиги –

1%

2. Темиркупороси

3. Топсин-0,1%

10-15 кг/гаМис

купоросибўйича

30-40 кг/га

1 кг/га

Касалликпайдо

бўлишибилан ўсув

даврида

Гуллашгача,гуллагандан

сўнг

Ўсув даврида

Page 42: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

42

ўрнига мис сульфатни 8-10 кг/га миқдорида қўллаш мумкин. Ишловлар ток

суғорилишидан олдин ўтказилади. Ўзбекистонда боғбонлар 1%-ли Бордо

суюқлиги билан (500-600 л/га) ишлов бериб, яхши натижа олишган.

3.4. Церкоспороз касаллиги

Касалликни қўзғатувчиси Cercospora vitis Sacc ёки Cercospora Rosleri

Sacc замбуруғи бўлиб касаллик асосан баргни, новдани, мева банди ва

мевани зарарлайди. Баҳорги церкоспороз қўзғатувчиси - Cercospora vitis

Sacc. Ёзги церкоспорозни эса – Cercospora Rosleri Sacc ҳисобланади.

Бу касаллик Европа, Шимолий Америка, МДҲ да Украина, Шимолий

Кавказ ва Кавказ орти мамлакатларида, Марказий Осиёда Қирғизистон,

Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда тарқалган.

Касаллик кўпроқ эски, қаровсиз қолган узум боғларини зарарлайди.

Касалликнинг иккита шакли мавжуд: одатда май ойи ва ёзнинг биринчи

ярмида ривожланадиган баҳорги шакли (қўзғатувчи Ragnhildiana roesleri) ва

ёзнинг иккинчи ярмида ривожланадиган кузги шакли (қўзғатувчи Cercospora

vitis). Улар асосан баргларни зарарлайди (83-расм). Баҳорги церкоспороз

билан зарарланган баргларнинг остки томонида бир текис жойлашган

яшилроқ-зайтун тусли, конидиофора ва конидиялардан ташкил топган ғубор

ҳосил бўлади, кузги шакл билан зарарланган барглар устида ноаниқ қўнғир

ёки қўнғир-сарғиш, қизил ҳошияли, кенглиги 0,2-1 см келадиган доғлар,

остки томонида эса барг тўқималаридан даста-даста бўлиб чиқадиган

замбуруғнинг конидиофора ва конидиялари пайдо бўлади. Ҳар икки касаллик

барглар нобуд бўлиши ва тўкилишига олиб келади. Касаллик кучли

ривожланганда новда, мева банди ва узумда зайтун тусли ғубор

ривожланади, мева банди қурийди, узумлар тўкилади. Узумлар

қаттиқлашиши ва кўк тус олиши мумкин (7-жадвал).

Зарарланган токнинг барглари тўкилади, ток заифлашади, новдалар

яхши пишмайди ва қиш совуғига чидамлилиги камаяди. Сентябрь ойида

зарарланган ток баргларининг ярми тўкилиб кетиши мумкин. Ўзбекистонда

Page 43: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

43

7-жадвалТокнинг церкоспороз касаллигини қўзғатувчисининг биологияси

Касаллик

қўзғатув-чиси

Токнинг касалликлар биланзарарланадиган аъзолари ва

уларнинг белгилари

Касал-ликнипайдобўлиш

муддати

Касалликнинг зарари

Инфекцияманбалари

Касалликқўзғатувчиси-

нингинкубацион

даври

Касаллик-ларнинг

тарқалишйўллари

Бирлам-чи

Икки-ламчи

Баҳо

рги

церк

оспо

роз

қўзғ

атув

чиси

-Cer

cosp

ora

vitis

Sacc

. Ёзг

иси

цер

косп

ороз

ни э

са–

Cerc

ospo

ra R

osle

riSa

ccҳи

собл

анад

и.

Касаллик кўпроқ эски, қаровсиз қолганузум боғларини зарарлайди.

Касалликнинг иккита шакли мавжуд:одатда май ойи ва ёзнинг биринчи

ярмида ривожланадиган баҳорги шаклива ёзнинг иккинчи ярмида

ривожланадиган кузги шакли. Уларасосан баргларни зарарлайди. Баҳорги

церкоспороз билан зарарланганбаргларнинг остки томонида бир текис

жойлашган яшилроқ-зайтун тусли,конидиофора ва конидиялардан ташкилтопган ғубор ҳосил бўлади, кузги шакл

билан зарарланган барглар устиданоаниқ қўнғир ёки қўнғир-сарғиш,қизил ҳошияли, кенглиги 0,2-1 см

келадиган доғлар юзага келади. Ҳарикки касаллик барглар нобуд бўлишива тўкилишига олиб келади. Касаллик

кучли ривожланганда новда, мевабанди ва узумда зайтун тусли ғуборривожланади, мева банди қурийди,

узумлар тўкилади. Узумларқаттиқлашиши ва кўк тус олиши

мумкин.

Баҳордава ёзда

Зарарланган токнингбарглари тўкилади, токзаифлашади, новдалар

яхши пишмайди ва қишсовуғига чидамлилиги

камаяди. Сентябрь ойидазарарланган ток

баргларининг ярми тўкилибкетиши мумкин.

Ўзбекистонда касалликҳосилни пасайтирмаслиги

ёки баъзан церкоспорозкучли ривожланган

мавсумларда ҳосилнинг бирёки кўп қисмини нобуд

қилиши мумкин.

Зарар-ланган

баргқолдиқ-

лари

Касал-ликкачалин-

ганўсимлик

5-7 кун

Шамол,ҳашарот-лар ва ишқуроллари

Page 44: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

44

касаллик ҳосилни пасайтирмаслиги ёки баъзан церкоспороз кучли

ривожланган мавсумларда ҳосилнинг бир ёки кўп қисмини нобуд қилиши

мумкин.

Қўзғатувчиларнинг белгилари

Қўзғатувчилар гифомицет замбуруғлардир.

Ragnhildiana roesleri, cиноним Cercospora roesleri. Конидиофоралар

одатда зич жойлашган, оч-зайтун ёки зайтун-қўнғир тусли, 35-80х4-5 мкм.

Конидиялари баъзан шохланган занжирларда, зайтун тусли, цилиндр шаклли,

тўғри ёки эгилган, 1-6 ҳужайрали, 20-65х5(8) мкм.

6-расм. Токда церкоспороз касаллигини қўзғатувчи замбуруғнинг ривожланиш цикли

Cercospora vitis. Конидиофоралар дасталарда зич жойлашган, қўнғир-

зайтун, баъзан деярли қора тусли, 50-200х4-5,5 мкм. Конидиялари қўнғир-

Page 45: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

45

зайтун тусли, урчуқ-тескари тўқмоқ шаклли, учига қараб аста-секин

ингичкалашган, 4-12 ҳужайрали, баъзан септалардан бироз тортилган, 30-

90х6-8 мкм (6-расм).

Қўзғатувчилар барг ва мева устидаги доғларда пикнидалар пайдо

қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабар шубҳалидир, чунки қўзғатувчилар

гифомицет замбуруғлар бўлиб, улар пикнида ҳосил қилмайди (7-расм).

Ўзбекистонда Сирдарё вилоятида токда яна битта церкоспороз

касаллигини қўзғатувчи замбуруғ қайд этилган – Asperisporium vitiphyllum

(синоним Cercospora vitiphyllum).

АҚШ да мушк узумни қўзғатувчининг бошқа тури (Cercospora brachypus,

телеоморфаси Mycosphaerella angulata) зарарлайди. Унинг конидиялари

рангсиз, эгилган, 2-6 ҳужайрали, 16,8-112х2,2-3,5 мкм.

Касаллик ривожланиши. Замбуруғ тўкилган баргларда конидиялари

билан қишлайди. Баҳорда конидиялар ток баргларини бирламчи зарарлайди.

Уларда ривожланадиган янги конидиялар касаллик бошқа ўсимликларга

тарқалишини таъминлайди. Ўзбекистонда Оқ Ҳусайни, Кишмиш, Рўваки, Оқ

ва Пушти Тоифа, Каттақўрғон ва Нимранг навлари кучли зарарланади.

Кураш чоралари. Церкоспорозга қарши махсус кураш чоралари

қўлланилмайди; ун-шудринг ва антракнозга қарши тавсия қилинган

агротехник, ташкилий чора-тадбирлар ва фунгицидлар бу касалликни ҳам

назорат қилади (8-жадвал).

Page 46: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

46

7-расм. Токда баргларида церкоспороз касаллигининг белгилари

Page 47: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

47

8-жадвалТокни церкопороз касаллигидан ҳимоя қилишнинг технологик харитаси

Касалликқўзғатувчиси

Касалликни олдини олиш чоралари

Агротехник кураш чоралари

Кимёвий кураш чоралари

Амалга ошириладигантадбирлар

Қўллашмуддати

Препаратконцентра-

циясиСарфи Қўллаш

муддати

Баҳоргицеркоспороз

қўзғатув-чиси -

Cercosporavitis Sacc.

Ёзгисицеркоспороз

ни эса –CercosporaRosleri Saccҳисобланади

1) Зарарланганўсимликнинг баргқолдиқлари, қуриганновда ва поялариқирқиб олиб токзорданйўқотилади.

2) Ток қаторораларидаги ва ҳар биртуп тагидаги тапроқҳайдаб ишловберилади.

Кузда

Кузда ваэрта баҳорда

1) Касаликка чидамли навлардантокзорлар барпо қилиш;

2) Соғлом ўсимликларнингқаламчаларидан кўчат тайёрлаш;

3) Токнинг ўсиши варивожланиши учун талабэтилган меъёрда ўғитларнибериш ва бошқа агротехниктадбирларни ўтказиш.

1. Бордосуюқлиги –

1%

2. Темиркупороси

3. Топсин-0,1%

10-15 кг/гаМис

купоросибўйича

30-40 кг/га

1 кг/га

Касалликпайдо

бўлишибилан ўсув

даврида

Гуллашгача,гуллагандан

сўнг

Ўсув даврида

Page 48: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

48

3.5. Бактериал рак касаллиги

Токнинг бактериал рак касаллигини қўзғатувчиси – Pseudomonas

tumefaciens Sm.et Towns (синоними Agrobacterium tumefaciens) бактерияси

ҳисобланади. Бу касаллик барча узумчилик районларида тарқалган бўлиб,

кучли тарқалган ҳудудларга Грузия, Краснодар ўлкаси киради. Касаллик

билан асосан ўсимликни ер устки қисми айниқса илдиз бўғзи касалланади.

Касаллик бошланишида пўстлоқ остида бир неча мм юмшоқ оқ шиш пайдо

бўлади. Улар кейинчалик ўсиб қаттиқ ҳолатга айланади, пўстлоқни ёриб

пўстлоқ сиртига чиқади. Шишни сирти нотекис ғадир – будир бўлиб ранги

ўзгаради. Ёшига қараб сарғиш, тўқ жигарранг бўлиб қораяди. Кузга ёки

қишга келиб шишлар ёрилиб кетади. Ўсимликни касалланган қисми

бирлашиб 10-20 ёки 30 см гача катталашади. Ўсимликни илдиз бўғзида катта

шиш пайдо бўлади. Питомниклардаги кўчатларда шишлар илдизларда ҳам

пайдо бўлиши мумкин.

Agrobacterium tumefaciens бактерияси қўзғатадиган бу касаллик токда

бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда барча вилоятларда кенг тарқалган ва

(айниқса ёш ниҳолларга) катта зарар келтиради.

Касаллик белгилари

Токнинг асосан илдиз бўғзида (кўпинча пайванд қилинган жойларида)

юмшоқ ёки қаттиқ (ёғочсимон) галлар (шишлар) пайдо бўлади. Улар олдин

оқ, юмшоқ, силлиқ, гўштсимон бўлиб, сўнгра сарғиш, жигарранг, охири қора

тус олади, қаттиқ ва усти ғадир-будур шакл олади. Шишлар олдин кичик,

кенглиги бир неча мм бўлиб, кейин ўсади, бир-бири билан қўшилиб кетади,

диаметри 30 см га етади, кузга яқин қуриб, пўк бўлиб қолади ва ерга тушиб

кетиши мумкин. Ток бўғзидан касаллик поянинг пастки қисмига ва илдизга 1

м чуқурликкача тарқалади. Кичик шишларни нематодаларнинг галлари билан

адаштириш мумкин. Токнинг шишлардан юқоридаги қисмлари нобуд

бўлиши мумкин.

Page 49: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

49

Касалликнинг зарари

Касалликнинг энг катта зарари кўчатзорлардаги ток ниҳолларида

кузатилади. Одатда асосан бу касаллик туфайли ёш ниҳолларнинг анчаси

яроқсизга чиқарилади. Кўчатзорларда зарарланган ниҳоллар яхши ўсмасдан,

паст бўйли бўлиб қолади ва баъзилари нобуд бўлади. Мевага кирган

зарарланган ток яхши ривожланмайди, ҳосилининг миқдори ва сифати

пасаяди, баъзилари қуриб қолади.

Зарарланадиган ўсимликлар, касаллик қўзғатувчиси, касаллик

ривожланиши ва кураш чоралари ҳақида батафсил маълумотлар “Мевали

дарахтлар илдиз бўғзининг рак касаллиги” бўлимиди келтирилган.

Қўзғатувчи бактерия ток тўқималарига ҳашаротлар, ун-шудринг, антракноз

ҳосил қилган ва ҳар хил механик жароҳатлар орқали киради.

Қўзғатувчининг белгилари

Agrobacterium tumefaciens бактерияси (синонимлари Pseudomonas

tumefaciens ва Rhizobium tumefaciens), аэроб, грамсалбий, учлари тўмтоқ

таёқча, 1-6 та хивчинчали перитрих, ҳаракатчан ёки баъзан ҳаракатчан эмас,

спорасиз, эндоспоралари йўқ, 1,0-3х0,4-1,0 мкм, биттадан ёки занжирчаларда

жойлашган, битта хивчинчаси ёрдамида ҳаракатланувчи. Бактерия тупроқда

яшайди. КДА ва бошқа одатдаги озуқа муҳитларида колониялари оқ ёки

сарғиш-оқ, бўртган шаклли, ялтироқ ва тиниқ.

Қўзғатувчининг учта кенжа тури (биовари) мавжуд бўлиб, улардан 2-

патовар олмани, 3-патовар эса токни зарарлайди. Қўзғатувчи бактерия ва

унинг биоварларини ажратиш учун махсус озуқа муҳитлари кашф қилинган,

аммо тўғри ташхис қўйиш учун бактерия билан хўжайин ўсимликни сунъий

зарарлаш ва қайта ажратиб олиш зарур. Индикатор ўсимликлар сифатида

помидор, тамаки, кунгабоқар ишлатилади ва бактериянинг вирулент

штаммлари уларда шишлар ҳосил қилади.

Бактериянинг галл қўзғатиш (вирулентлик) хусусиятини ДНК дан

ташкил топган Ti-плазмида (Ti-ДНК) таъминлайди. Қўзғатувчининг

номенклатураси анча чалкаш, чунки номенклатура бактериянинг касаллик

Page 50: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

50

қўзғатиш хусусиятига асосланган, бу хусусият эса плазмидага боғлиқ.

Бактериянинг шишлардан ажратилган, аммо плазмидасини йўқотган

штаммлари патогенлик хусусиятини (вирулентлигини) ҳам йўқотади.

Касалликни ривожланиши

Бактерия тупроқда қишлайди ва баҳорда хўжайин ўсимлик илдизига

кириб, зарарлайди. Бунда қўзғатувчи ўсимлик геномига плазмида киритади.

Плазмида ўсимликда ўсиш гормонлари жуда катта миқдорда синтез

8-расм. Agrobacterium tumefaciens нинг ривожланиш цикли

қилинишига, бу эса ҳужайралар назоратсиз ўсиши, кўпайиши ва шишлар

ҳосил бўлишига олиб келади. Бактерия баҳорда шишлардан суюқлик

Page 51: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

51

таркибида оқиб чиқиб, ўсимликнинг соғлом қисмларига ва бошқа

ўсимликларга ўтади ва уларни зарарлайди. Бактерия ўсимликларга ёмғир

томчилари, суғориш суви, ерга ишлов бериш учун қўлланиладиган асбоб-

ускуна, ҳашаротлар ва пайванд учун ишлатиладиган материаллар билан

тарқалади ва тўқималарга фақат механик жароҳатлар орқали киради.

Зарарланган ўсимликларда 20оС ҳароратда 2-4 ҳафта ўтгач янги, кичик

шишлар ҳосил бўлади, 15оС да галлар пайдо бўлиши кўпроқ вақт олади ёки

инфекция кейинги 1-2 йилгача латент (яширин) ҳолатда қолади (9-расм).

Олдин шиш билан зарарланган мевали дарахтлар, ток, хўжағат ва

атиргул бўлган ерларда ўсган дарахтлар, айниқса ниҳоллар кучли

зарарланади. Касаллик нейтрал ва бироз ишқорли, оғир тупроқларда, ерости

сувлар яқин жойлашган ерларда кучлироқ ривожланади. Нордон тупроқларда

бактерия ривожланиши камаяди, рН 5 дан паст бўлса, ривожланмайди.

Тупроқ намлиги етарли бўлмаган шароитда касалликнинг зарари ортади.

Кураш чоралари. Мевали дарахтлар илдиз бўғзининг рак касаллигига

қарши тавсия қилинган барча агротехник кураш чораларини қўллаш; кузда

барглар тўкилгач, 5%-ли мис сульфат ёки 5%-ли Бордо суюқлиги билан

дорилаш лозим. Шишларни керосин суртиб йўқотиш мумкин, аммо улар

кейинги йили яна ўша жойларда ўсиб чиқади.

Илдиз бўғзининг бактериал рак касаллиги билан курашда дарахтларни

ҳар хил механик жароҳатланишдан асраш; кўчатзорларда шишлари бўлган

ниҳолларни қазиб олиб, ёқиб юбориш; бактерияга чидамли илдиз

пайвандтаглари қўллаш; иложи борича куртак билан пайвандлаш усулини

қўллаш; пайванд жойларига 1% ли мис купорос суртиш ва сув билан бир

неча марта ювиш; кўчатзор яратиш учун ерости сувлари тўпланмайдиган,

олдинги йиллари шишлар билан зарарланган мевали дарахтлар ва ток

бўлмаган, нордонроқ тупроқли ерларни танлаш, тупроққа фосфор ва калийли

ўғитлар солиш, пайванд учун материални соғлом ўсимликлардан олиш

лозим; токзорда ишлатилган токқайчи ва бошқа асбоб-ускуналарни 5%-ли

формалин билан зарарсизлантириш лозим.

Page 52: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

52

Пайванд учун ишлатиладиган материални қўллашдан олдин

қуйидагилардан бирига ботириш бактерияга қарши яхши самара беради: 1)

ZnSO4 тузининг 0,2%-ли эритмасига 5 мин давомида (сўнгра тоза сув билан

яхшилаб ювиш лозим); 2) окситетрациклин гидрохлорид эритмаси; 3) галлекс

препарати (таъсир этувчи моддаси ароматик гидрокарбон).

9-расм. Токнинг бактериал рак касаллигининг белгилари

Page 53: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

53

9-жадвал3.6. Ток касалликларига қарши қўлланадиган фунгицидлар рўйхати

Препарат,ишлабчиқарувчи фирма,

мамлакат,қайтарўйхатга олиш санаси

Таъсир этувчимода

Сарфмеъёри,

га/кг ёкига/л

Препаратданфойдаланиладиган экин тури

қайсизараркунанда

ёкикасалликка

қаршиишлатилади

Ишлатишмуддати, усули

ва тавсияэтилган

чекловлар

Хосилнийиғишга

қанчақолганда

ишловтугалланади,

кун

Бир мавсумдакўпи биланнеча марта

ишлатилади

БАЙЛЕТОН, 25 %н.кук. (Б) «Байер

КропСайенс»,Германия, 2003 й.

Триадимефон 0,15-0,3 Ток Оидиум,кулранг чириш

Ўсимликнинг ўсувдаврида пуркалади 30 6

БОРДО СУЮҚЛИГИЎзбекистон, 2007 й.

31.12

Мис сульфат кальций

гидроксиди

Мискупоросибўйича

10,0-15,0

Ток АнтракнозЎсув даврида мискупороси бўйича 1

%-ли эритма ҳолидапуркалади

25 6

ВЕКТРА 10 % сус.к.«Байер КропСайаенс»,Германия, 2005 й 31.12 Бромиконазол 0,3 Ток Оидиум,

антракноз

Ўсимлик куртакёйгунга,

гуллашигача вагуллашидан кейин

пуркалади

30 3

ИМПАКТ, 25%сус.к.»Кеминова А/С»,

Дания, 2006 й. 31.12Флутриафол 0,1-0,15 Ток Оидиум

Ўсимликгуллашигача ва

гуллашидан кейинпуркалади

30 2

КАРАНТАН ЛЦ, 350 г/лэм.к.»Ром ва Хаас»

АҚШ, 2004 й.Динокап 1,0-1,5 Ток оидиум

Ўсимликнинг ўсувдаврида 0,1 %-лиэмульсия ҳолида

пуркалади

30 3

ОҲАК –ОЛТИНГУГУРТҚАЙНАТМАСИ,

Ўзбекистон, 2007 й.

Кальцийполисульфиди

Бомедаражасиўлчовида

0,5-1,0

ТокАнтракноз,

оидиум,церкоспориоз

Ўсимликнинг ўсувдаврида пуркалади 1 1

Page 54: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

54

31.12САПРОЛЬ, 20 % эм.к.(Б) БАСФ, Германия,

2005 й. 31.12Трифорин 1,0-1,5 Ток Оидиум Ўсимликнинг ўсув

даврида пуркалади 30 3

СЕГРА, 80 % н.кук.«Агрохим» МЧЖ,

Ўзбекистон, 2006 й.Майда

дисперсиялиолтингугурт

8,0 Ток Оидиум

Ўсимликка 3 марта:гуллашидан кейин

ва иккинчиишловдан 10кундан сўнгпуркалади

30 3

ТЕМИР КУПОРОСИ, 53% э.кук. Навоий КМК,

Ўзбекистон, 2003 й.31.12

Темир сульфати 30,0-40,0 Ток

Антракноз,бактериал рак,

чипордоғланиш

Ўсимлик куртакёйгунча унга ва

остидаги тупроққа2-3 % ли эритма

ҳолида пуркалади

- 2

БАМПЕР, 25 % эм.к.«Мактешим-Аган»,

Исроил, 2004 й. 31.12Пропиконазол 0,25 ток Оидиум

Ўсимликнинггуллашигача ва

гуллашидан кейинпуркалади

30 2

ТОПАЗ, 10 %эм.к.»Сингента»

Швейцария, 2007 й.Пенконазол 0,2-0,25 Ток Оидиум Ўсимликнинг ўсув

даврида пуркалади 20 4

ТОПСИН – М, 70 %н.кук (Б) «Ниппон

Сода», Япония, 2004 й Тиофанатметил 1,0 Ток Оидиум,антракноз

Ўсимликнингкуртак ёйгунгача,гуллашигача ва

гуллашидан кейинпуркалади

30 3

ФОЛИКУР БТ, 22,5 %эм.к. «Байер

КропСайенс»,Германия, 2006 й.

Тебуконазол триадимефон 0,25 Ток Антракноз

Ўсимликнинг 4-5барг даврида ва 30

кундан кейиниккинчи марта

пуркалади

30 2

Page 55: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

55

ХУЛОСАЛАР

1. Токнинг антракноз касаллигини қўзғатувчи аскомицет замбуруғ

Elsinoë ampelina, анаморфаси Melanconiales тартибига мансуб

дейтеромицет (целомицет) – Sphaeceloma ampelinum., синоними

Gloeosporium ampelophagum ҳисобланиб, бу касаллик билан ток

ўсимлигини барча ер устки қисми зарарланар экан.

2. Ун – шудринг ёки оидиум касаллигини қўзғатувчиси Uncinula necator

замбуруғи бўлиб Erysiphales тартибига мансубдир. Касаллик асосан

Марказий Осиёда кенг тарқалган бўлиб, токнинг куртак, барг, поя ва

меваларини касаллантириб катта иқтисодий зарар етказади.

3. Токнинг сохта ун-шудринг касаллигини қўзғатувчиси Plasmopara

viticola замбуруғи Perenosporales тартибига мансуб. Касаллик билан

токни ҳамма ер устки қисмлари касалланади. Баҳорда ёш баргларни

устки қисмида кўкиш рангга кириб сарғиш доғлар пайдо бўлиб,

кейинчалик қўнғир рангга айланади.

4. Самарали кураш чораларини амалга ошириш учун агротехник

тадбирий чораларни юқори даражада ўтказиш, сифатли хомток қилиш,

тараш, қатор оралиғини юмшатиш, меъёрида суғориш, шамоллатиш

ишларини сифатли қилиб ўтказиш керак.

5. Кимёвий чоралар сифатида ток касалликларига қарши Бордо

суюқлигининг 1% ли эритмасидан (мис купороси бўйича 10-15 кг/га

ҳисобида) ўсув даврида 6 мартагача пуркаш тавсия этилади, 10 %

Вектра препаратининг суспензион концентратидан 0,3 л/га 3 мартагача

пуркаш ёки “Рўйхат” га киритилган препаратлардан бирини қўллаш

тавсия этилади.

Page 56: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

56

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози. Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Тошкент:

Ўзбекистон, 2009.-56б

2. Абдуазимова Ж., Ерёменко О. Антракноз – опасная болезнь винограда.

//С.-х. Узбекистана, 1995, №4, -С. 30-31

3. Бўриев Х., Жўраев Р., Алимов О. Мева – сабзавотларни сақлаш ва уларга

дастлабки ишлов бериш. –Тошкент: Меҳнат, 2002. -184 б.

4. Венискаяни Ж. Болезни и вредители винограда. М: 1948, С.48

5. Гапоненко Н.И., Ахмедова Ф.Г., Рамазанова С.С., Сагдуллаева М.Ш.,

Киргизбаева Х.М. Флора грибов Узбекистана. Том 1. Мучнисто-росяные

грибы. –Ташкент: Фан, 1983, -362 с.

6. Дементьева М.А. Фитопатология. –М: Агропромиздат, 1985. -397 с.

7. Джавакянц Ю. Горбач В. Виноград Узбекистана. – Ташкент: Издательство

Шарқ, 2001, - 84с.

8. Дудка И.А. и др. Методқ экспериментальной микологии. Справочник. –

Киев: Наукова думка, 1982. -551 с.

9. Жуковский П.М. Культурные растении. М.: Издательство «Колос», 1971, -

205 с.

10. Запрометов Н.Г. Диагностика и состав болезней с.х. растений

Узбекистана и Средней Азии (1950-1973гг.). ТашСХИ. Стр. 139-143 в Сб.:

Материалы юбилейной республиканской конф. По микробиологии,

альгологии и микологии, посвященной 50-летию УзССР и КП

Узбекистана. –Ташкент: Фан, 1974, 199 с.

11. Исоқов О. Мильдью ёхуд сохта ун-шудринг касаллиги.//Ўзбекистон

қишлоқ хўжалиги, 2004, №11, -Б. 25.

12. Исроилов Ғ.К. Узум ва меваларни сақлаш. -Тошкент: УзНИИНТИ,

1980, -12 б.

Page 57: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

57

13. Кабиашвили М.В. Корневая гниль виноградной лозы в Грузии.

«Материалы сессии Закавказского совета по координации научно

исследовательских работ по защите растений».,- Ереван: 1967, -С. 379-382

14. Камилов Ш.Г., Мостовой В.А. Болезни листьев винограда. Ботаника

фанининг устивор масалалари. Илмий конференция маърузаларининг

тезислари. - Тошкент, 1995, -С.47.

15. Мирзаев М.М., Сабиров М.К., Пащенко В.З., Куртов И.А., Кушназаров

Х.К., Набиев У.Я. Токчиликка оид справочник. -Тошкент: “Ўзбекистон”,

1976.

16. Мусина В.А. Управление эпифитной микрофлорой. М: ДАН СССР,

1963, С.52-58

17. Панфилова Т.С. Болезни виноградной лозы. Ташкент: 1953, 42

18. Панфилова Т.С. Борьба с пятнистым антракнозом винограда в Средней

Азии. Виноделие и виноградарство СССР, 1950, № 7. С.184-186.

19. Пересыпкин В.Ф. Сельскохозяйственный фитопатология. -М.:

Агропромиздат, 1989, - 480 с.

20. Принц Я.И. Вредители и болезни виноградной лозы. -М.: Изд. С.-х.

Литературы, журналов и плакатов, 1962. -248 с.

21. Раҳматов А. А. Основные болезни винограда в условиях Ташкентской

области и разработка мер борьбы с ними. Дисс. на соискание уч. ст. к. с.-х.

н. –Ташкент: 2008, -148 с.

22. Раҳматов А., Маърупов А., Антракноз. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги,

2006 а, №7, -24 б.

23. Раҳматов А., Маърупов А., Токнинг мильдью касаллиги.// Ўзбекистон

қишлоқ хўжалиги, 2006 б, №12, -22 б.

24. Рубан Н., Рябова Н. Пятнистый некроз винограда. //С.-х. Узбекистана,

1965, №11, -С. 40-42.

25. Сеидович М.И. Видовой состав микофлоры винограда. –Кишинев:

1935, -С. 42

Page 58: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

58

26. Умаров У.С. Эпифитная микофлора виноградной лозы. –Ташкент:

Агробиология, 1959. -С. 204

27. Усмонов У.Б. Новая болезнь винограда в Узбекистане «Виноделие и

виноградство» СССР, 1965, С. 204

28. Ўзбекистон ремпубликаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат

этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати. “Ўсимликлар ҳимояси ва

карантини” журналига илова, -Тошкент-2010.

29. Ҳамроев А.Ш., Азимов Ж.А., Ниёзов Т.Б., Соттибоев Қ.С., Рашидов

М.И., Расулзода П.Х., Зоҳидов М.М., Тожиев А.Х., Ўрунов А., Абдуллаев

Р., Рейимов С., Пирмонов М., Эшчонов Х. Боғ, токзорларнинг

заракунандалари, касалликлари ва уларга қарши кураш тизими. Тошкент:

“Фан”, 1995, 160 б.

30. Хасанов Б.О., очилов Р.О., Холмуродов Э.А., Гулмуродов Р.А. Мевали

ва ёнғоқ мевали дарахтлар, цитрус, резавор мевали буталар ҳамда ток

касалликлари ва уларга қарши кураш. –Тошкент: ООО “Offise Print”, 2010.

-316 б.

31. Хохряков М.К., Владимирская М.Э., Потлайчук В.И. Общей и частный

проблемы микологии и фитопатологии./ Тр ВНИИ Защиты растений. Л.

1972, С. 33

32. Хўжаев Ш., Мирзаева С. Узум ҳимояга муҳтож. //Ўзбекистон қишлоқ

хўжалиги, 2007, №6, 15 б.

33. Циганкова А.Т. Актуальный вопросы охраны природы производстве

фруктов, винограда и овощей. Природа и технический прогресс. Кишинев:

1973. -С. 24-27

34. Шиблинина В.И. Новые виды Aspergillus выделенные с яблок и

винограда .//«Нов. систематика низших растений». –Л., Научка, 1972, Т9,

С.171-180

35. Сайтлар:

http://www.nasekomih.net/oidium.html

http://www.vinogradik.net/yhod_za_plod/borba_s_bolez/antraknoz.htm

Page 59: БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ - ZiyoNETziyonet.uz/uploads/books/49959/5382d12575f65.pdf · маълум (Жуковский, 1971). Ток ўсимлигининг асосий

59

http://www.ages.at/servlet/sls/Tornado/web/ages/content/

http://www.cababstractsplus.org/google/abstract.asp?AcNoқ20043075680